Ҳаворий Павлус Салоникаликларга йўллаган Иккинчи мактубида буюк паг.а ҳокимиятининг ўрнатилиши билан якун топувчи буюк чекиниш ҳақида башорат қилади. Унинг ёзишича, “Раббимиз куни келди”, деб ҳеч ким сизларни алдамаслиги керак, “чунки имондан қайтиш вақти келмагунча, такдири ҳалокат бўлган дажжол пайдо бўлмагунча, ўша кун келмайди. Дажжол эса илоҳий ва табаррук ҳисобланган ҳамма нарсага қарши туради, ўзини ҳаммадан устун ҳисоблайди, ҳаттоки Худонинг маъбадида ўтириб, ўзини Худо қилиб кўрсатади” (2 Салоникаликларга 2:3, 4). Бундан ташқари, ҳаворий “ёвузликнинг сирли кучи ҳозирданоқ амал қилаётгани” ҳақида биродаларни огоҳлантиради. Масиҳийлик эрасининг илк даврида жамоатга гумроҳликлар кириб олиб, иблисга йўл очаётганларини Павлус кўрган. УК 36.1
“Ёвузликнинг сирли кучи” аввалига яширинча, ўзининг йўлдан оздирувчи ва шаккок ҳаракатларини билинтирмай амалга оширади, кейин эса бора-бора куч-кудратга тўлиб, эндиликда очикдан-очиқ одамларнинг онгини эгаллаб, жиловлаб олди. Мажусийча урф-одатлар сезилмас тарзда масиҳий Жамоатигa кириб келди. Бу муросасозлик ва келишувчилик руҳи маълум бир вақт ёвуз қувғинлардан ўзини босиб турди. Лекин қувғинлар тўхтатилиб, масиҳийлик шоҳона сарой ва кошона саройларга кириб олганидан кейин, шунда Масиҳ ва Унинг ҳаворийларининг содцалиги ва мўминлиги ўрнини бутпараст руҳонийлар ва ҳукмдорларнинг салобати ва кибр-ҳавоси, Илоҳий қонун-қоидалар ўрнини эса - инсоний уйдирма ва бўхтонлар эгаллади. IV аср бошларида император Константиннинг расмий мурожаати масиҳийлар ўртасида катта шодликка сабаб бўлди, дунёвий эътибор солиҳлик ниқобида Жамоатга кириб олди. Жамоат тезлик билан айний бошлади. Кўринишидан мағлуб бўлган мажусийлик ғолиб бўлиб чикди. Унинг руҳи Жамоатни эгаллаб олди. Мажусий таълимотлар, урф-одатлар ва хурофотлар Масиҳ издошлари деб аталмишларнинг эътиқоди билан бирлашиб кетди. УК 36.2
Мажусийлик ва масиҳийлик ўртасидаги битим башорат қилинган “гуноҳкор одамни”нг пайдо бўлишига олиб келди. Айтилишича, дажжол ўзини Худодан ҳам устун ҳисоблаб, У билан кураш олиб боради. Бу сохта эътиқоднинг баҳайбат тузуми иблис ҳокимиятининг шоҳи, маъбадда ўтириб олиб, ўзбошимчалик билан оламни бошқариб туришга ҳаракат қилган дажжол ҳайкали бўлди. УК 36.3
Иблис қачонлардир Масиҳ билан муросага келишга ҳаракат қилган. У васвасалар саҳросида Худо Ўғлининг олдига келиб, Унга дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини кўрсатди. Буларнинг ҳаммасини Исонинг қўлига топширишга ваъда қилди, аммо фақатгина бир шарт билан: Исо зулмат салтанатининг буюк ҳокимлигини тан олиши керак эди. Аммо Масиҳ сурбет шайтонга қарши зарба берди ва уни қувиб солди. Аммо юқоридаги салтанатларни инсонларга таклиф қилган иблис, жуда катта муваффақиятларга эришди. Бойлик ва шон-шуҳратга интилган Жамоат бу дунёнинг буюкларидан ҳомийлик ва мадад сўрашни бошлади; шу йўсинда жамоат Масиҳни инкор қилиб, иблис томонидан юборилган вакил - Рим руҳонийсига бўйсунишга мажбур бўлди. УК 37.1
Рим Жамоатининг асосий ақидаларидан бири - папани ер юзидаги бутун дунё руҳонийларининг буюк ҳокимияти ато этилган, олам Жамоати бошлиғи сифатида тан олинишидан иборат эди. Бундан ташқари, папага яна Илоҳий унвон берилган. Унвон қуйидагича номланади: “Раббий Худо - Папа” ва беайб ҳисобланади. Ҳамма одамлар уни ҳурмат қилиши талаб этилган. Рим Жамоати орқали иблис васваса саҳросида қандай талабларни қўйган бўлса, у худди ўшандай даъволарни талаб қилди, кўпчилик унга такаллуф қилишга тайёр эди. УК 37.2
Аммо Худонинг қўрқуви остида яшаётган одамлар бундай қўрс эътирозларни Масиҳ ёвуз душманнинг ғаламислигини қандай кутиб олган бўлса, улар ҳам шундай қабул қилдилар: “Эганг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл” (Луқо 4:8). Худонинг Каломида қандайдир шахсни Жамоат бошлиғи қилиб сайлаш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Папа олий ҳокимияг бошлиғи ҳақидаги бу таълимот Муқаддас Ёзувга зиддир. Папанинг Масиҳ Жамоати ҳокимлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, бундай номни ноқонуний тарзда унинг ўзи ўзига берган. УК 37.3
Рим Жамоати ихлосмандлари протестантларни бидъатчиликда ва ўзбошимча тарзда ҳақиқий Жамоатдан ажралиб чиқишда айблайди. Аммо шунга ўхшаш айбловлар асосан ўзларига тааллуқлидир. Айнан уларнинг ўзлари Масиҳ таълимотини инкор қилиб, “қачонлардир азизларга умрбод омонатга топширилган” (Яҳудо 3) имондан юз ўгирдилар. УК 37.4
Одамлар Муқаддас Ёзув орқали шайтоннинг васвасаларини англаб олиб, унинг кучига қарши чиқишлари мумкинлигини у ниҳоятда яхши билган. Олам Қутқарувчиси ҳам Калом орқали унинг ҳужумларини қайтарган. Иблиснинг ҳар бир ҳужумида Масиҳ абадий ҳақиқат қиличини кўтариб шундай деб айтарди: “Каломда шундай ёзилган” Душманнинг безбетларча ҳар бир таклифига эса У Каломнинг донолиги ва ҳикмати билан жавоб берган. Ва иблис бир нарсани яхши тушуниб олди: одамлар устидан ҳокимлик қилиш ва папанинг узурпатор ҳокимиятини ўрнатиш учун, у Муқаддас Ёзув таълимотига нисбатан халқни бехабар тутиб туриши керак. Муқаддас Китоб Худони улуғлайди ва ўлимга ҳукм килинган одамларнинг ҳақиқий аҳволини очиб беради, шунинг учун ҳам муқаддас ҳакиқатлар пинҳон ва яширин бўлиши учун иблис қўлидан келган ишни амалгa оширишга ҳаракат қилади. Рим Жамоатига хам худди шундай кўрсатма берилди. Бир неча асрлар давомида Муқаддас Китобнинг кенг таркалишига тўсқинлик қилиб келинди. Халқка Муқаддас Китобни ўкиш, ҳаттоки уйда китоб жавонида сақлаш тақиқлаб кўйилди, шу вақт мобайнида фосиқ руҳоний ва прелатлар Муқаддас Китоб ҳақиқатларини мантиқсиз изоҳлаб, ўзларининг қарашлари тўғри эканлигини исботлашга интилдилар. Шундай қилиб, халқ папани Жамоатда, ҳамда давлатда олий ҳокимиятга эга бўлган Худонинг ердаги вакили сифатида тан олди. УК 37.5
Ёлғон ва гумроҳликни фош этувчи Муқаддас Китобни бартараф қилиб, иблис ўз ёвуз ниятларини амалга оширишни бошлади. Башоратнинг гувоҳлик беришича, папа ҳокимияти “муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади” (Дониёр 7:25). Ва пaпa ҳокимияти зудлик билан шундай йўл тутишга уриниб кўрди. Мажусийларнинг масиҳийликка ўтишини қайсидир даражада осонлаштириш ва олдинги бутпарастликка сажда қилиш маросимининг ўрнини тўлдириш мақсадида, масихийлар хизматига турли санам ва “муқаддас иконалар”га сажда килиш одати аста-секин киритилди. Охир-окибатда Дунё халқларининг собори турли бутларга сажда килиш тартибини қонун орқали мустаҳкамлаб кўйди. Шаккоклик ишларини давом эттириб, Рим руҳонийлари “Худодан бошқа худоларга сажда қилманг”, деган иккинчи амрни Худонинг амрларидан безбетларча чиқариб ташладилар ва амрлар сонини олдингидай ўнта қилиб қолдириш мақсадида, ўнинчи амрни икки қисмга бўлиб қўйдилар. УК 38.1
Муросасозлик руҳи мажусийлик билан биргаликда Осмон хокимиятини менсимай, тан олмасликка йўл очиб берди. Масиҳийликни қабул қилмаган жамоат бошлиқлари орқали иш тутаётган иблис, тўртинчи амрни ҳам бузиб кўрсатиб, Худо муборак қилиб, муқаддас қилган Шаббат кунини (қаранг: Ибтидо 2:2, 3) йўқ қилиш пайига тушди ва бунинг ўрнига мажусийлар яхши кўрадиган ва қадрлайдиган “қуёш куни”ни киритмоқчи бўлди. Олдинига бу ҳаракат имкон қадар яширинча бўлди. Илк асрлар давомида барча масиҳийлар Шаббат кунигa риоя қилиб келдилар. Худони қадрлаб, Унинг Қонунларининг ҳақиқийлигини тан олган ҳолда, улар астойдил Худованднинг муқаддас йўл-йўриқларини асраб-авайлаб келдилар. Ниҳоятда эҳтиёткорлик ва ҳийла-найранг билан иблис ердаги вакиллари орқали ўзининг ёвузларча ният-мақсадини рўёбга чиқараверди. Халқни якшанба кунига жалб қилиш мақсадида, бу кун Масиҳнинг қайта тирилгани шарафига байрам куни, деб эълои қилинди. Гарчи бу кунда ибодатлар амалга оширилиб, дам олиш куни ҳисобланса-да, Шаббат кунига албатта риоя қилинарди. УК 38.2
Ўз хатти-ҳаракатларига йўл ҳозирлаш ва Масиҳ келишидан олдин шанбани энг қатъий талаблар билан ўраб олишга, токи халқ учун бу кун энг оғир бўлсин, дея иблис яҳудийларни шунга ундади. Энди эсашайтоннинг ўзи сингдирган шанбанинг сохта тушунчасини рўкач қилиб, бу яҳудийлар ишлаб чиққан низом, деб айтишга одамларни мажбурлади. Масиҳийлар шаббат кунини байрам куни деб ҳисоблаб, хурсандчилик қилишаётган бир пайтда, яҳудийларга нисбатан адоват уругини сочаётган иблис, Шаббат кунини рўза тутиш, қайғу ва ғам-ғусса куни сифатида ўтказишга халқни кўндиришга ҳаракат қилди. УК 39.1
IV асрнинг бошларида император Константин бутун Рим империяси бўйича якшанба кунига риоя қилишни ўз фармони билан белгилаб қўйди. Мажусийлар қадрлайдиган қуёш куни барча масиҳийлар томонидан ҳам байрам сифатида нишонланар эди. Императорнинг сиёсати масиҳийлик ва мажусийликнинг қарама-қарши манфаатларини бирлаштиришдан иборат бўлган. Бунга уни руҳонийлар қўзғаган эдилар. Улар шуҳратга ва ҳокимиятга интилиб, шуни тушундиларки, мажусийлар ва масиҳийлар битта кунни иззатлаб танлаганларида, мажусийлар масиҳийликни формал томондан қабул қилишларига ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, Жамоатнинг қудрати кучайишига ёрдам беради. Гарчи итоаткор масиҳийлар вақт ўтиши билан якшанбани, маълум даражада муқаддас кун деб ҳисобласалар-да, аввалгидай, ҳақиқий шанбани Раббийнинг муқаддас куни сифатида унга риоя қилиб, тўртинчи амрга биноан улуғлайдилар. УК 39.2
Аммо буюк ёлғончи шу билан кифояланиб қолмади. У ўзининг иблисона байроғи остига бутун масиҳий дунёсини йиғиб олиб, содиқ ҳамтовоқшериги-ўзини Масиҳнинг ўринбосари, деб ҳисоблаган мағрур папа орқали, иблис ёвуз режаларини амалга оширишга қарор қилди. Сохта масиҳийликни қабул қилган ва дунёни яхши кўрувчи чала мажусийлар, такаббур прелатлар ва руҳонийлар ёрдамида иблис ўз мақсадига етди. Вақти-вақти билан Дунё масихийларининг йиғини бўлиб ўтарди. Унда мамлакатларнинг турли бурчакларидан келган олий руҳонийлар йиғилишарди. Ҳар бир йиғинда Худо ўрнатган шаббат кунининг мазмун-моҳияти камситилиб, якшанба куни янада юксалтириларди. Ва охироқибатда мажусийларнинг байрамига Илоҳий буйруқ сифатида муносабат билдирадиган бўлдилар. Муқаддаслаштирилган ҳақиқий Шаббат кунини эса мажусийларпинг эскилик қолдиқлари, деб эълон қилишди ва бу кунга риоя этганлар ҳукм қилиниб, уларга қарғишлар ёғдириларди. УК 39.3
Буюк муртад “Худо томонидан илоҳий ва табаррук хисобланган” (2 Салоникаликларга 2:4) ҳамма нарсага қарши туриб, ўзини ҳаммадан устун ҳисоблашларига муяссар бўлди. У бутун оламда ягона ҳисобланмиш ва одамларга бехато ҳақиқий тирик Худони кўрсатиб турувчи Илоҳий амрларни ўзгартиришга журъат қилди. Тўртинчи амрда Раббий осмону ернинг Яратувчиси сифатида намоён бўлади - айнан шу билан У бошқа сохта худолардан ажралиб туради. Шаббат куни яратувчи ишлар маҳсули ҳисобланиб, еттинчи кун эса муборак қилинган бўлиб, ушбу муқаддас кунда инсоният, албатта дам олиши кераклигига гувоҳлик беради. Бу кун одамларга тирик Худо - ибтидо манбаи бўлган, итоат этиш ва улуглаш тимсоли эканлигини эслатиб туриш учун эълон қилинган. Иблис одамларнинг Раббийга нисбатан бўлган содиқликларини бузишга ва Унинг Қонунларига риоя қилмасликларига интилади; шунинг учун ҳам у айнан шу амрга, Худонинг Яратувчилиги ҳақиДа гапирадиган амрга шайтон бутун ҳийла-найрангини қаратмоқда. УК 40.1
Ҳозирги вақтда протестантларнинг таъкидлашларича, Масиҳнинг якшанба куни қайта тирилиши бу кунни масиҳийларнинг шанбасига айлантириб қўйди. Аммо Муқаддас Ёзув бунга ҳеч қандай асос бермайди. На Масиҳ, на ҳаворийлар якшанбани хеч нарса билан ажратиб кўрсатмаганлар. Якшанбанинг масиҳийлар томонидан байрам сифатида ўтказилиши, хаворий Павлус даврида “ёвузликнинг сирли кучи”ни (2 Салоникаликларга 2:7) ўшанда амал қилишидан бошланган. Қачон ва қаерда Раббий папа ҳокимиятининг бу иллатини орттирган? Худо Каломида кўрсатилмаган ўзгаришларни қандай қилиб онгли равишда изоҳлаб бериш ёки исботлаш мумкин? УК 40.2
VI асрда папа ҳокимияти дунёда мустаҳкам ўрнашиб олди. Унинг маркази сифатида император шаҳри танлаб олинди, рим руҳонийси эса бутун Жамоат бошлиғи қилиб тайинланди. Мажусийлик ўз ўрнини папа ҳокимиятига бўшатиб берди. Аждаҳо ҳайвонга “ўз қудрати, тахти ва буюк иқтидорини берди” (Ваҳий 13:2). Дониёр ва Ваҳий Китобларида (қаранг: Дониёр 7:25; Ваҳлй 13:5-7) башорат қилинган папа таъкибларининг 1260 йиллик даври бошланди. Масиҳийларнинг олдида икки йўл бор эди: биринчиси - улар ўз эътиқодларидан юз ўгириб, папа ҳокимиятининг урф-одатлари ва маросимларини қабул қилиш; иккинчиси эса - кийноқ ва азоб-уқубатларда оловда ёки жаллод кундасида, ёки бўлмаса. зиндонларда ўлиб кетиш. Исонинг қуйидаги сўзлари рўёбга чикди: “Ҳатто ота-она, ака-ука, қариндош-уруғ, ёр-биродарларингиз сизни тутиб беришади, баъзиларингизни эса ўлимга топширишади. Менинг номим туфайли ҳамма сиздан нафратланади” (Луқо 21:16, 17). Солихлар мисли кўрилмаган қувғин ва таъқибларга дучор бўлдилар, дунё эса тамомила жанг майдонига айланиб колди. Бир неча асрлар давомида Жамоат ўзига чекка ва хилват жойларда, саҳроларнинг ертўлаларида бошпана излаб топди. Пайғамбар шундай дейди: “Аёл эса чўл томон, Худо махсус ҳозирлаган жойга қочиб кетди. У ерда у бир минг икки юз олтмиш кун бокилиши лозим” (Ваҳий 12:6). УК 40.3
Рим Жамоати ҳукумати ҳокимлик тепасига келгандан сўнг, қайғули ўрта аср даври бошланди. Бу ҳокимият мустаҳкамлангани сари жаҳолатпарастлик тобора авж олиб бораверди. Одамлар ҳақиқий асосчи сифатида Масиҳга эмас, балки рим папасига ишонишарди. Абадий ҳаёт берувчи ва гуноҳларни кечирувчи Худонинг Ўғлига эътиқод қилиш ўрнига, халқ папага ва у ҳокимият берган руҳоний ва прелатларга боқардилар. Папа Худо ва инсон ўртасидаги воситачи ва фақатгина у орқали Худога якинлашиш мумкин, деб одамларга таълим беришарди; қолаверса, папа улар учун Худо, шунинг учун ҳамма фақат унга бўйсуниши керак экан. Унинг талабларини бажармаслик, гуноҳкорларнинг қатъий ва шафқатсиз жазога тортилишига сабаб бўлади. Шy йўл билан халқ эътибори Худодан чалғитилиб, гуноҳкор, ёвуз одамларга, ҳаттоки - ўзининг золим ҳокимиятини ўшалар орқали амалга ошираётган зулмат фариштасига қаратилди. Гуноҳ муқаддас кийимларга бурканиб олганди. Муқаддас Ёзув йўқ қилиниб, инсон ўзини ҳақиқат намунаси деб ҳисоблаганда, фадатгина қаллоблик ва хўрлик иллатларини кутиш мумкин. Инсоний қонунлар ва урфодатлар улуғланиши натижасида ахлоқсизлик ва таназзул авж олди. Бу иллатлар эса Худо Қонунларини унутиб кўйиш натижасидир. УК 41.1
Ўша кунлар Масиҳ Жамоати учун ниҳоятда хавф-хатарли эди. Ҳақиқат байроғини баланд кўтариб юрувчи содиқ масиҳийлар қанчалар кам қолди-я! Гарчи ҳамма даврларда ҳақиқат гувоҳлигига содиқ қолганлар бор бўлса-да, бироқ, баъзида гумроҳлик ва хурофот ғалаба қозониб, ҳақиқий ва чин эътиқод гўёки, қувиб чиқарилгандай туюларди. Одамлардан Инжил тортиб олингандан кейин, диний урфодатлар ва маросимлар жуда ҳам кўпайиб кетди, қатъий талаблар ва чеклашлардан халқнинг тинкаси қуриди. УК 41.2
Одамларни папага нисбатан нафақат ўзларининг воситачиси, балки у ёки бу хизмат орқали уларнинг гуноҳларини кечирувчи зот сифатида муносабатда бўлишни ўргатдилар. Тавба қилувчи гуноҳкорларнинг узоқ ва машаққатли зиёратлари, тоат-ибодатлари, ибодатхоналар, бутхоналар ва қурбонгоҳларни қуриш, жамоат учун катта хайр-садақа ва қурбонликлар келтириш - буларнинг ҳаммаси ва яна бошқа кўплаб зарур бўлган нарсалар одамлардан Раббийнинг қахрини юмшатиш ва Унинг масиҳийларга бўлган муносабатини ўзгартириш учун талаб қилинган. Одамларга ўхшаб арзимас нарсаларга Худонинг қахри келади-ю, гуноҳкорлардан талаб қилинган совға-салом, инъомлар ва тоат-ибодат, гўёки, Унинг кўнглини юмшатиб юборади! УК 42.1
Ҳаттоки рим Жамоати бошлиқлари орасида гуллаб-яшнаган қонунсизликларга қарамасдан, унинг таъсири тобора кучайиб ўсиб борарди. VII аср охирларида папа тарафдорларининг таъкидлашича, илк асрлардаги рим руҳонийлари, худди ҳозирда улар ўзлари эгаллаб олгани сингари, илоҳий ҳокимиятга эга бўлганлар. Ана шу даъвони ишончли қилиб кўрсатиш мақсадида, маълум чора-тадбирларни кўриш керак бўлган, ва “ҳар қандай ёлгоннинг отаси” нима қилиш кераклигини уларга айтиб берди. Роҳиблар қадимий қўлёзмаларни қалбакилаштиришди. Соборларнинг шу вақтгача номаълум бўлган қарорлари топилибди. Уларда айтилишича, гўёки бу қарорлар илк даврларданоқ папанинг мутлақ ҳокимиятини тасдиқлаган экан. Ҳақиқатни инкор қилган Жамоат бу ёлғонни ҳам иштиёқ билан халққа сингдириб юборди. УК 42.2
Иноят асосида ҳақиқий пойдевор устига бино қурмоқчи бўлган доно қурувчилар, уларнинг йўллари сохта таълимотлар ахлатига тўлдириб ташланганидан эсанкираб, бошлари қотган (қаранг: 1 Коринфликларга 3:10, 11). Нахимиё даврида яҳудий девор қурувчилари сингари, баъзилар шундай дейишга рози эдилар: “Оғир юк ташувчиларнинг ҳоли қолмади, ахлатнинг-чи охири кўринмайди! Бу деворни битиришга ҳеч кўзимиз етмайди” (Нахимиё 4:10). Доимий жанглардан толган, таъқибларга, туҳмат ва бўхтонларга дуч келган, қонунсизликлар ва турли қийинчиликларни бошидан ўтказган, турли йўллар билан уларнинг муваффақиятига тўсқинлик қилмоқчи бўлган иблиснинг қувгинларига учраган содиқ қурувчилардан баъзилари руҳан тушиб кетдилар. Бошқалари эса аксинча, душманлардан қўрқмай шундай дедилар: “Душманлардан қўрқманглар. Раббийни ёдингизда тутинглар. У қудратли ва ҳайбатли Худодир” (Нахимиё 4:14) ва нажот дубулғасини кийиб, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтарганларича, хизматларини давом эттирдилар (каранг: Эфесликларга 6:17). УК 42.3
Ҳамма асрларда Худонинг душманлари нафрат ва ёвуз куч ила ҳақиқатга шиддат билан хужум қилиб келганлар. Масиҳ издошларидан доимо хушёрлик ва садоқат талаб этилган. Қачонлардир илк шогирдларига айтилган Масиҳнинг қуйидаги сўзлари сўнгги йилларда яшаётган Унинг издошларига ҳам тегишлидир: “Сизларга нима айтаётган бўлсам, ҳаммага айтганимдир: ҳушёр бўлиб туринглар!” (Марк 13:37). УК 43.1
Булутлар тобора қуюқлашиб борарди. Ҳамма жойларда бутларга сажда қилинарди. Сиймолар олдига шамлар ёқишиб, уларга сажда қилишарди. Ҳар ёққа бемаъни ва хурофот маросимлар ва урф-одатлар тарқалиб кетди. Одамлар бидъатчиликка шунчалик берилиб кетдиларки, улар тўлиқ соғлом фикрдан айрилиб қолгандай эди. Панд-насиҳатлар қилувчи рухонийлар ва тақводорларнинг ўзлари фосиқ ва ахлоқан бузук бўлсалар, қолган одамлардан жаҳолат ва нодонликдан бошқа яна мималарни кутиш мумкин. УК 43.2
XI асрда папа Григорий Vll рим Жамоатини беайб ва бенуқсон, деб эълон қилганда, Жамоат ўзини такаббурона улуғлаш сари яиа бир муҳим қадам кўйди. У олга сурган низомларнинг бирида айтилишича. Жамоат Муқаддас Ёзувга кўра, ҳеч қачон янглишмаган, бундан кейин ҳам ҳеч қачон янглишмайди. Аммо Муқаддас Китоб ҳеч қачон бундай даъволарни қўллаб қувватламаган. Калондимоғ руҳоний ҳам у қабул килган қарорга ҳеч кимнинг эътироз билдиришига ҳаққи йўқ деб таъкидлаб, роҳибларни epra уриш, уларнинг обрўсини тўкиш ҳокимиятини ўзлаштириб олди, фақатгина руҳоний бошқаларнинг қарорини бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин эди. УК 43.3
Бу гуноҳсиз мустабид ҳимоячининг золимона табиати Германия императори Генрих IV билан юз берган ўзаро можаросида тўлиқ намоён бўлди. Папа ҳокимиятини қўрслик билан менсимаганлиги учун бу роҳиб Жамоатдан чиқариб юборилди ва тахтидан айрилди. Папа мандатини олган ва унга қарши чиққан князларнинг тахдидидан ва ёлғизликдан қўрқиб кетган Генрих Рим билан муросагa келиш кераклигини тушунди. Хотини ва содик қули билан биргаликда у қишнинг ўртасида Альп тоғларини кесиб ўтди ва шу тарзда папа олдида ўзининг итоаткорлигини исботлади. Папа яшаётган саройгa келгач, Генрих ҳамроҳларисиз ташқари ҳовлига олиб кирилди. Совуқ қишнинг қоқ ўртасида, бош кийимсиз ва оёқ яланг, эгнида жулдур кийимда у папа билан учрашувни кутиб турарди. Уч кунлик тоат-ибодат ва тавба-тазаррудан сўнг папа уни кечирди ва бундан кейин, император папанинг рухсати билан иш кўришини қўшиб қўйди. Григорий VII шоҳларнинг ғурурини бўйсундириш - унинг бурчи эканлигини англаб, ғалаба нашидасини сурди. УК 43.4
Ҳаддан ташқари иззатталаб, мағрур руҳоний ва Масиҳнинг камтарлиги ўртасидаги одамни ҳайратда қолдирадиган нақадар катта тафовут. Масиҳ инсонларнинг қалби эшиги олдида турганича, унга кириб боришга ва гуноҳкорларга нажот ва тинчлик ато этишга ижозат сўраган. Масиҳ шогирдларига шундай таълим берган: “Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизга қул бўлсин” (Матто 20:27). УК 44.1
Кейинги асрлар Римдан келиб чиқаётган ҳақиқатни янада кўпроқ бузиб кўрсатиш таълимотларининг гувоҳи бўлган. Папа ҳокимиятини ўрнатишдан олдин мажусий файласуфларнинг ғоялари ўзига диққатэътиборни тортган ва Жамоатга катта таъсир кўрсатган. Ўзларини масиҳийликни қабул қилган деб ҳисобловчилар, аввалгидай мажусий фалсафага риоя қилардилар ва уни ўрганишни давом эттирибгина қолмай, балки мажусийларга нисбатан ўз таъсирини кучайтириш мақсадида бошқаларга уни ўрганишни таклиф қилар эдилар. Шундай қилиб, масиҳий эътиқодига кўплаб гумроҳликлар кириб келди. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилардир: инсоннинг табиий равишда ўлмаслигига ва ўлимдан кейинги онгли ҳаётга бўлган ишонч. Бу таълимот асосида муқаддасларга қилинадиган ҳимоя ибодатларини ва биби Марямга сажда қилишни Рим тасдиқлади. Ана шундан тавба қилмаганларнинг абадий азобуқубатлари ҳақидаги бидъат келиб чиқди ва тезлик билан папа эътиқоди рамзининг бир қисмига айланди. УК 44.2
Шу тарзда мажусийликнинг яна бир уйдирмаси - маҳшар ғоясини қабул қилишга замин яратилди. Бу ғоя ёрдамида Рим осонгина ишонадиган ҳамда бидъатчи халқни ваҳима ва қўрқувда ушлаб турарди. Маҳшаргоҳ - бу синовлардан ўтиш жойи, у ерга абадий ўлимга эга бўлмаганлар, жаннатга йўл олишдан олдин ўлганларнинг жони гуноҳдан покланадиган жой, шундан сўнг уларнинг руҳи осмонга кўтарилади. УК 44.3
Ўз издошларининг қўрқув ва иллатларидан фойдаланиш мақсадида Рим яна бир уйдирмага муҳтож эди. Бу - индульгенциялар таълимоти. Папанинг мол-мулки ва унга қарашли бўлган ерлар майдонини кўпайтириш учун кимлар жангларда иштирок этса, ёки унинг илоҳий ҳокимиятига қарши чиққанларни йўқ қилишда кимлар қатнашса, ана шундайларнинг ўтган, ҳозирдаги ва келажакдаги барча гуноҳлари кечирилиши, шунингдек, улар азобуқубатлардан халос қилиниши ваъдаси берилган. Одамлар жамоатга катта микдордаги пулларни тўлаб, гуноҳлардан покланишлари, шу билан бирга, гуноҳи ювилмаган ва дўзах оловида азоб чекаётган дўст-биродарларининг руҳларини қутқариб қолишлари мумкинлигини уларга ўргатишган. Ана шуларнинг ҳисобига Рим тобора бойиб борарди: ўзларини бош эгувчи ва камтар Зотнинг издошлари, деб ҳисоблаганлар зеб-зийнатга кўмилиб кетдилар, мунофиқ иккиюзламачиларнинг аҳлоқсизликлари ва иллатлари буркираб авж олди. УК 44.4
Оқшом Зиёфати ҳақидаги Муқаддас Китоб қонунини бутпарастлик месса чиқариб ташлади. Папа руҳонийлари ушбу бемаъни маросим орқали оддий нон ва шаробни ҳакиқий “Масиҳнинг Қони ва танасига” 3Кардинал Уаймен. “Реальное присутствис тела и крови нашего Господа Иисуса Христа ва благословенной ев.харистии, доказапное на основапии Св. Писания”. 8 маъруза, 3 бўлим, параграф 26. айлантиришга кодир эканликларини кўрсатишга уриндилар. Улар безбетларча ва ўзбошимчалик билан бутун оламнинг Яратувчиси, Қодир Худо кучи маҳсулини ўзлаштирардилар. Қийиоқлар остида масихийлардан Самони таҳқирловчи бу бидьатгa ишонч ҳосил қилишлари талаб этилган. Шундай қилишдан бош тортганлар ўтда куйдирилдилар. УК 45.1
XIII асрда папа ҳокимиятининг даҳшатли куролларидан бири - иквизиция таъсис этилди. Зулмат фариштаси бу масалада папа иерархиясининг вакиллари билан ҳамкорликда иш тутган. Уларнинг махфий йиғилишларида мавжуд бўлган кўзга кўринмас иблис ва унинг фаришталари бу гунохкор одамларнинг фикр-мақсадларини бошқариб турардилар, айни шу вақтда, Худонинг кўринмас фариштаси уларнинг даҳшатли қарорлари ва ҳар қандай одамни ваҳимага солувчи барча ёвуз ҳаракат ва жиноятлари тарихини ёзиб борарди. “Буюк Бобил муқаддасларнинг қонига тўлди”. Минглаб жабрдийдаларнинг абжақ килинган таналари имондан қайтган бу мамлакатнинг жазоланишини сўраб, Худога илтижо қилдилар. УК 45.2
Папа ҳокимияти бутун дунё золимига айланди. Императорлар ва шоҳлар Рим папасининг амрларига итоат этардилар. Ҳар бир инсоннинг бу ҳаётдаги ва абадий қисмати гўёки, унинг қўлида эди. Узоқ асрлар давомида барча одамлар ҳеч бир эътирозсиз Рим таълимотига бўйсуниб, унинг урф-одатлари, маросимлари ва байрамларини нақадар оғишмай адо этганлар! Рим руҳонийлари иззат-ҳурматда эдилар, мўл-кўл ва сахий қурбонликлар уларга оқиб келарди. Ўша даврдан бошлаб Рим Жамоати бундай буюк куч-кудратга ва шон-шухратга эга бўлмаган. УК 45.3
Аммо “папа ҳокимияти қудратининг чошгоҳдаги ёғдуси дунё учун ярим тундаги зимистонлик бўлди”4Уайли. “История протестантизма”. 1 китоб. 4-боб.. Муқаддас Ёзув нафақат халққа, балки руҳонийларга ҳам деярли номаълум эди. Қадимдаги фарзийлар каби папа ҳокимияти бошлиқлари уларнинг гуноҳларини очиб ташловчи нурни ёмон кўрардилар. Худонинг Қонунини солиҳлик мезони сифатида инкор қилиб, улар чек-чегарасиз ҳокимиятга эга бўлдилар ва ўз иллатларини жиловлай олмадилар. Ҳамма жойда алдамчилик, тамагирлик ва фоҳишабозлик кучайиб кетди. Одамлар ҳеч бир қотилликлардан ҳам қўрқмасдилар, агар бу уларга бойлик ва жамоатда юқори мавқе олиб келадиган бўлса. Папа ва прелатларнинг саройлари ахлоқсизлик ва фаҳшхоналарга айланиб кетди. Олий руҳонийлардан баъзилари ўтакетган қотилликларнинг иштирокчилари бўлганлари учун, дунёвий ҳокимият бу амалдорларни энди уларнинг ёвуз ва ваҳший қилиқларига бошқа чидаб бўлмайдиган газандалар сифатида ўз лавозимларидан олиб ташлашга ҳаракат қилди. Бир неча асрлар мобайнида Европа илм, санъат ва маданият борасида ҳеч қандай тараққиётга эришмади. Масиҳийлик ахлоқий ва маънавий фалажлик билан шикастланди. УК 45.4
Рим ҳокимияти остида бўлган оламнинг ҳолати пайғамбар Хўшея сўзларининг даҳшатли ва ҳайрон қолдирадиган бажо бўлишини ўзида гавдалантирди: “Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмокда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдингизлар Мени билишдан, энди Мен ҳам воз кечаман сиздан”. “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, улар Мен - Худони тан олмайди. Қачон қарамаса лаънат айтишади, алдашади, одам ўлдиришади, ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёкда зўравонлик, қотилликлар қилишади” (Хўшея 4:6, 1, 2). Мана, Худонинг Каломидан воз кечишнинг оқибати. УК 46.1