Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    14-боб - Британия Оролларида Хабарнинг Тарқалиши

    Лютер Германия халқига илгари мумкин бўлмаган Муқаддас Китобни тақдим этганда, Худонинг Руҳи даъват этган Тиндал ҳам Англияда шундай ишни қилди. Уиклифнинг Муқаддас Китоби лотинча текстдан килинган бўлиб, хатолари кўп эди. Бу таржима ҳeч қачон нaшp қилинмаган эди, кўлда кўчирилган китобнинг баҳоси шунчалик баланд эдики, фақат бойлар ва дворянларгина бу кўчирилган нусхани сотиб олишлари мумкин эди. Бунинг устига, бу китобни Жамоат таъқиқлаб кўйган, шу боис оз микдорда тарқалган эди, холос. 1516 йили - Лютернинг тезислари пайдо бўлгунга қадар Эразм биринчи бўлиб Янги Ахдни грек тилида нашр қилди. Кўп ўтмай, бу китобнинг лотинча таржимаси чикди. Энди Худонинг Каломи биринчи марта оригинал тилда нашр этилган эди. Бу нашрда олдинги таржималардаги кўп хатолар тўғриланган, мазмун апиқ етказилган эди. Бу кўп саводли одамларга ҳақиқатни билиб олишда жуда яхши ёрдам берди, албатта, Ислоҳот ишида туртки бўлиб хизмат қилди. Аммо Худонинг Каломи, илгаригидай, оддий халққа етиб бормаган эди. Тиндал Уиклиф бошлаган ишни охирига етказиши ва ватандошларига Муқаддас Китобни бериши керак эди.УК 207.1

    Ҳақиқатнинг тиришқоқтадқиқотчиси ва жиддий изланувчиси грек тилидаги Эразм нашр қилган Янги Аҳдни ўқиб, Инжилни қабул қилди. У, ҳар қандай таълимот Муқаддас Битик орқали текширилиши керак, деб қатьий турди ва ўз эътиқодини қўрқмасдан ваз қилди. Папачиларнинг, Муқаддас Китобни Жамоат берган, фақат Жамоат бу китобни талқин қилиши мумкин, деган қарашларга қарши, Тиндал шундай жавоб берди: “Биласизми, бургутларга ўлжасини излашни ким ўргатган? Худди шу сингари, Ўша Худо ҳақиқат Каломидаги Отасини излашни орзуманд болаларига излашни Ўзи ўргатган. Муқаддас Битикни бизга сизлар бермагансиз, аксинча, уни биздан яширгансизлар, уни ваъз қилганларни сизлар гулханга ташлагансизлар. Ҳа, агар имконини топганларингизда эди, Муқаддас Битикни ҳам сизлар оловда ёндирган бўлардингизлар”. 214Д ” Обинье. “История Реформации ХУ1 века”. 18 китоб. 4-боб.УК 207.2

    Тиндалнинг ваъзлари катта қизиқиш уйғотди, кўпчилик ҳақиқатни қабул қилди. Аммо руҳонийлар доимо ҳушёр турдилар. Тиндал ўз фаолияти майдонида руҳонийларнинг тахдидлар билан у яратганларни вайрон қилишга уринганларини эътиборидан асло четда қолдирмади. Руҳонийлар кўпинча бунга эришардилар ҳам. “Нима қилиш керак? - деб хитоб қиларди Тиндал.-Бир жойдаэкканим зоҳоти, душман келиб, мен кетгандан кейин далани пайҳон қилади. Мен ҳамма жойда бўлишга улгурмайман. О, агар имонлилар ўзларининг она тилида Муқаддас Битикка эга бўлганларида эди, улар мана шу сохта донишмандлик билан кураша олган бўлардилар. Муқаддас Китобсиз қавмга ҳақиқатни уқтириш мумкин эмас”. 215Ўша жойда.УК 208.1

    Бу фикр Тиндалга тинчлик бермасди. “Исроил халқи, - деб айтарди у, - ўзларининг она тилида Яҳве ибодатхонасида сано куйлаганлар, наҳотки Инжил бизнинг орамизда инглиз тилида жарангламаслиги керак?! Жамоат тонгдагидан кўра, чошгоҳ пайти кам нурга эга бўлиши керакми? Масиҳийлар Янги Ахдни ўз она тилларида ўқишлари керак”. Илоҳиётчилар ва Жамоат муаллимлари бир-бирларига қарши эдилар. Фақат Муқаддас Китоб ёрдамида одамлар ҳақиқатни билиб олдилар. “Биттаси бу муаллимни тинглайди. Бошқаси иккинчи муаллимни тинглайди...Олимларнинг ҳар бири бошқасига зид келади. Қандай қилиб ҳақиқийни ёлғондан фарқлай оламиз? Қандай қилиб? Фақат Худонинг Каломи ёрдамида”. 216Ўша жойда.УК 208.2

    Орадан маълум вақт ўтгач, бир католик илоҳиётчи Тиндал билан мунозарага киришиб, ғазаб билан қичқирди: “Папанинг қонунидан маҳрум бўлганимиздан кўра, Худонинг қонунисиз қолганимиз яхшироқ!” Тиндал унга шундай жавоб берди: “Менинг папа билан ҳам, унинг қонуни билан ҳам ишим йўқ. Агар Худо менга умр берса, бир неча йилдан кейин шу нарсага эришаман: омочни судраб бораётган болакай Муқаддас Битикни сиздан яхшироқ биладиган бўлади”. 217Андерсен. “Летопись английской Библии”, 19-боб.УК 208.3

    Энди Тиндал анчадан бери юрагида асраб юрган ниятини очди - халққа ўз она тилида Янги Ахдни бериш керак! У зудлик билан ишга киришди. Ўз уйидан қувилган Тиндал Лондонга кетди, у ерда маълум вақт ҳеч ким халақит бермасдан ишлади. Аммо папачиларнинг ғазаби яна уни қочиб кетишга мажбур қилди. Бутун Англияда унга жой топилмайдигандай туюлди, шу боис у Германиядан бошпана топишга қарор қилди. У ерда Тиндал Янги Ахдни инглиз тилида нашр қилишни бошлади. Унинг бу иши икки марта тўҳтатилиб қўйилди. Унга бир шаҳарда китобини чоп эттиришни таъқиқлаганларида, у бошқа шаҳарга йўл олди. Ниҳоят, у Вормсга - бир неча йил олдин Лютер сейм олдида Инжилни ҳимоя қилган шаҳарга кетди. Бу қадимий шаҳарда Ислоҳотнинг кўп дўстлари бор эди. Тиндал ҳеч қандай қаршиликсиз ишини давом эттирди. Тез орада Янги Ахд уч минг нусхада чоп этилди. Шу йили яна чоп эттириш зарурати пайдо бўлди.УК 208.4

    Тиндал ишини ниҳоятда жиддийлик ва сабот билан давом эттирди. Англия ҳукумати хушёрлик билан портларни назорат қиларди. Шунга қарамай, Худонинг Каломи махфий йўллар билан Лондонга келтирилди, у ердан бутун мамлакатга тарқатилди. Папачилар ҳақиқатни бўғишга бор кучларини сарфладилар, аммо ҳаммаси беҳуда бўлиб чиқарди. Бир куни Дархэмлик епископ китобфурушдан Муқаддас Китобнинг қолганини сотиб олди. Бу китобфуруш Тиндалнинг дўсти эди. Епископ, бу китобларни йўқотиб юбораман, бу билан ислоҳотчиларнинг ишига катта зарба бераман, деб ўйлаган эди. Аммо акхинча бўлди: сотилган китобларнинг пулига янги, янада сифатли нашр учун материал сотиб олдилар. Акс ҳолда нашр қилиш тўхтаб қолган бўларди. Тиндал қамоққа тушгач, уни бир шарт билан озодликка чиқаришга ваъда бердилар: агар Муқаддас Китобни нашр қилишда моддий ёрдам берган одамларнинг номларини айтса. Бунга Тиндал шундай жавоб берди: Дархэмлик епископ бу жиҳатдан ҳаммадан кўп ёрдам берди. У Муқаддас Китоб учун катта миқдорда пул тўлаб, ишимни муваффақиятли давом эттиришим учун ёрдам берди.УК 209.1

    Тиндал душманларнинг қўлига топширилди. У бир неча ой қамоқхонада ўтирди. У азобли ўлим билан ўз имони ҳақида гувоҳлик берди, аммо у тайёрлаган қурол бир неча асрлар давомида то ҳозиргача бошқа жангчилар курашиши учун ёрдам берди.УК 209.2

    Латимер минбардан туриб, Муқаддас Китоб халқнинг она тилида ўқилиши керак, деб айтган эди. “Муқаддас Китобнинг муаллифи, - деган эди у, - Худонинг Ўзидир, Муқаддас Битик - Яратувчимиз сингари қудратли ва абадийдир. Биронта қирол, император ёки ҳукмдор йўқки, Унинг Муқаддас Каломига итоат этишга мажбур бўлмасин. Келинглар, айланма йўллардан юрмайлик, Худонинг Каломи бизга йўл кўрсатсин. Ота-боболаримиз изидан юрмайлик, улар қилган ишни биз қилишимиз керак эмас. балки улар қилмоқчи бўлган ишни қилаилик”. 218Хью Латимер. “Первая проиовсдь, сказанная перед королем Эдуардом УГ’.УК 209.3

    Тиндалнинг содиқ дўстлари Барнс ва Фрайт ҳақиқатни ҳимоя қилишга киришдилар. Ридли ва Кренмер улардан намуна олиб эргашдилар. Англия Ислоҳотининг раҳбарлари билимдон одамлар эдилар, уларнинг кўпчилиги тиришқоқлиги ва солиҳлиги билан католиклар даврасида катта ҳурматга сазовор эдилар. Папачиликка уларнинг қаршилиги “муқаддас тахт” хатолари билан яқиндан танишув оқибати бўлди. Бобилнинг сирларини билиш унга қарши гувоҳликларига катта куч бағишлади.УК 209.4

    “Энди сизларга бир неча ғалати савол беришимга ижозат беринглар, - деди бир куни Латимер ўз ваъзида, - бутун Англияда энг тиришқоқ епископ ва руҳоний ким? Кўриб турибман, унинг исмини айтишимни кутиб турибсизлар. Сизларга шуни айтай: у иблис. У хеч қачон ўз мулкини тарк этмайди. Исталган вақтда унга эьтибор беринг: ҳар доим уни уйидан топасиз. У ҳар доим иш билан банд. Сиз уни ҳеч қачон бекорчиликда кўрмайсиз. Бу гапимга жавоб бераман. Иблис қаерга ўрнашса, у ерда китоблардан маҳрум бўладилар, шам кўядилар. У ердан Муқаддас Китоб йўқолади ва тасбеҳ пайдо бўлади. У ерда Инжил нуридан пана қилиб, шам ёқадилар... Масиҳнинг хочини рад қилиб, маҳшаргоҳни юксалтирадилар. ..камбагалларга, бахтиқароларга ва заифларга ёрдам беришни бас қиладилар, яланғочларни кийдиришни рад қиладилар. Аммо бутларни безайдилар, жонсиз санамларга сажда қиладилар, Худонинг ва Унинг Муқаддас каломини рад қилиб, инсон афсоналарини ва қонунларини ўрнатадилар... О. агар бизнинг руҳонийлар, худди иблис бегона ўтлар уруғини эккандай, ўшандай тиришқоқлик билан эзгу таълимотлар уруғини экканларида эди!” 219Хью Латимер. “Первая проповедь, сказаниая перед королем Эдуардом У1”. “Проповедь в Плуге”.УК 210.1

    Бу ислоҳотчилар ҳимоя қилган асосий тамойиллар - валденслар, Уиклиф, Ян Гус, Лютер, Цивингли ва уларнинг издошлари, айнан,имон ва ҳаётнинг қоидалари сифатида Муқаддас Битикнинг рад қилиб бўлмас обрўйидир. Улар жамоат оталари, қироллар, пoп ва соборларнинг диний масалаларда инсон виждонини мажбурлаш ҳуқуқларини рад қилдилар. Муқаддас Китоб улар учун ягона обрўй бўлди, бошқа ҳар қандай таълимотни ва ҳукмларни шу китоб орқали текширардилар. Улар Инжил учун ҳаётларини курбон қилганларида, Худога ва Унинг Каломига ишонч бу солиҳ одамларни қўллаб-қувватлади. “Руҳинг тушмасин, - деб хитоб қилди Латимер жафокаш дўстига гулхан уларнинг овозини абадий ўчириш учун тайёр бўлганда, - умид қиламанки, биз бугун Англия бўйлаб шундай нурни ёқамизки, Худонинг марҳамати билан бу нур ҳеч қачон ўчмайди”. 220“Дела Хью Лагимера”, I жилд, 13- бет.УК 210.2

    Шотландияда Колумбой томонидан экилган ҳақиқат уруғини ҳеч қачон бутунлай йўқ қила олмадилар. Англиядаги жамоатлар Римга итоат этгандан кейин хам юз йиллар давомида Шотландия жамоати ўз эркинлигини сақлаб қолди. X11 аср охирида эса папачилик бу ерда ҳам илдиз ота бошлаганда, унинг ҳукмронлиги бирон ерда бу мамлакатдагидай чексиз эмас эди. Аммо ҳукмрон зулмат орасида ёруғлик нурлари ёриб кирди. Бу нур яқинлашиб келаётган тонг умидларини ўзи билам олиб келди. Англиядан Муқаддас Китобни ва Уиклиф таълимотини олиб келган Лоллардлар Инжил нурларини сақлаб қолиш учун кўп иш қилдилар. Ҳар бир асрда ўз имони учун жафо чекканларнинг гувоҳлари бор бўлган эди.УК 210.3

    Буюк ислоҳот бошланиши билан бу ерда Лютернинг асарлари, Тиндел таржима қилган Янги Ахд пайдо бўлди. Бу хабарчилар папа ҳокимиятига сездирмасдан тоғлар ва водийлардан ўтиб, ҳақиқат нури билан ёритиб ва тўғри йўлга солиб, Шотландияда милтиллаб ёнди. Бу мамлакатда тўрт аср давомида ўз ҳокимиятини ўрнатган Римнинг ҳаракатлари беҳуда кетди.УК 211.1

    Жафокашларнингтўкккан қонлари бу ҳаракатга янги куч берди. Папа ҳукмронлари пайдо бўлаётган хавфхатарни англаб, Шотландиянинг асл ва олийжаноб эрларини гулханга ташладилар. Аммо шу билан бирга, улар минбар ўрпатдилар, бу минбардан бутун мамлакатга ҳалок бўлаётган гувоҳларнинг сўзлари тарқалди. Улар халқ олдига ўлмас мақсадни - Римнинг кишанларини парчалашни қўйди.УК 211.2

    Феъл-атворига ва келиб чиқишига кўра аслзода бўлган Гамильтон ва Уисхарт бошқа оддий шогирдлари билан азобли ўлим топди. Гулханда ёнаётган Уисхарт муносиб шогирд қолдирди, гулхан бу шогирдни жим туришга мажбур қилишга ожиз эди. Шотландиядаги папа ҳокимиятига Худонинг мадади билан қақшатқич зарба бериш бу шогирдга насиб қилган экан.УК 211.3

    Жон Нокс Худонинг Каломи ҳақиқати билан озиқланиши учун Жамоатнинг анъаналаридан ва тушкунлигидан воз кечди. Уисхартнинг таълимоти Рим билан ҳамма алоқаларни узиш ва таъқиб қилинаётган ислоҳотчилар билан бирлашиш мақсадини янада мустаҳкамлади.УК 211.4

    Дўстлари уни, воизликни ўз зиммангга ол, деб ишонтиришга уриндилар, аммо Уисхарт ниҳоятда катта бу масъулиятдан бош тортди. Аммо бир неча кун хилватда ибодат қилгандан ва азобли ички курашлардан кейин барибир рози бўлди. Ўзига бу масъулиятни олиб, букилмас қатъият ва матонат билан ҳаётининг охиригача меҳнат қилди. Бу эътиқодли ислоҳотчи қўрқувни билмасди. Ловуллаб ёниб, жафокашларни ямламай ютаётган гулханлар унга фақат сабот бағишлади. Ҳатто золимларнинг унга ўқталган қиличи ҳам қарашларини ўзгартиришга мажбурлай олмади. У жасорат билан бутпарастликка қақшатқич зарба берди.УК 211.5

    Шотландия қироличасининг қаршисида кўплаб протестантлар ўзларини йўқотиб қўйгани ҳолда, Жон Нокс қўрқмасдан ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди. Уни хушомад билан ҳам, тахдидлар билан ҳам синдириш мумкин эмас эди. Қиролича уни бидъатчиликда айблади. Қиролича Жонга, сен давлат таъқиқлаган диний эътиқодни қабул қилиш учун халқни даъват қиляпсан, бу билан дунёвий ҳокимиятга итоат этишга амр берадиган Худонинг Қонунини бузяпсан, деб айтди. Нокс қироличага қатъий равишда шундай деди:УК 211.6

    “Чинакам дин дунёвий ҳокимиятдан куч олмайди, балки Абадий, Танҳо Худодан куч олади. Имон ишида фуқаролар ўз эътиқодларини князларнинг дидига қараб итоат эттиришга мажбур эмас. Кўпинча шундай бўладики, ҳақиқий имон масалаларида князлар энг билимсиз одамлар бўлиб чиқади. Маликам, сўрашга ижозат беринг: Иброҳимнинг уруғи фиръавннинг динини қабул килганда эди (узоқ вақт давомида улар фиръавннинг фуқароси бўлган эдилар-ку), қандай қилиб худоларга олам итоат этган бўларди? Ҳаворийлар даврида ҳамма Рим ҳукмдорларининг динини қабул қилганда, ер юзида ҳозирги пайтда қайси дин ҳукмронлик қилган бўларди? Хуллас, маликам, ўзингиз кўриб турибсиз, фуқаролар ўз ҳукмдорларининг динига эътиқод қилишлари шарт эмас, гарчи ҳукмдорга итоат этишга мажбур бўлсалар ҳам”.УК 212.1

    Бу гапга Мария шундай жавоб берди: “Сиз Муқаддас Битикни битта йўл билан, рим-католик муаллимларини эса бошқа йўл билан изоҳлаяпсиз. Мен кимга ишонишим керак, ким сизни ажрим қилади?”УК 212.2

    “Сиз Худога ишонишингиз керак, У Ўз Каломида ҳаммасини очиқ ва тушунарли қилиб айтган, - деб жавоб берди ислоҳотчи. - Калом ўргатган нарсага ишониш керак, турли одамлар сизга талқин қилган нарсалар эмас. Худонинг Каломи ўз-ўзидан тушунарли, биронта тушунарсиз жойи учраса, ҳеч қачон ўзига ўзи зид бормайдиган Муқаддас Руҳ буни бошка матнлар воситасида англашга ёрдам беради. Шундай қилиб, ўз нодонлиги билан қайсарлик қилишда давом этадиганларда ҳеч қандай шубҳа қолмаиди”. 221Дэвид Лэинг. “Собрание сочииений Джона Нокса”, 2 жилд, 281, 284-бстлар.УК 212.3

    Шу тариқа ислоҳотчи қиролича жаноби олиялари ҳузурида ҳаётини хавф остига кўйиб, ҳақиқат тўғрисида кўрқмасдан гапирди. Шотландия папа ҳукмронлигидан озод бўлмагунча, у Худонинг иши учун ибодат қилиб ва курашиб, ана шундай мардлик билан ўз олдига қўйган мақсад сари олға борди.УК 212.4

    Англияда протестантизмни миллий дин сифатида қонунлаштириш, гарчи қувғинлар тамомила барҳам топмаган бўлса ҳам, маълум даражада таъқиблар ғазаби босилди. Кўп ақидалар бекор қилинди, аммо католик урф-одатларининг ташқи томондан зоҳир бўлиши анчагина сакланиб қолди. Папанинг олий ҳокимияти энди таи олинмайдиган бўлди, унинг ўрнини Жамоатда монарх эгаллади. Худога хизмат пайтида Инжил поклиги ва оддийлигидан юз ўгиришлар бўлди. Диний эркинликнинг буюк тамойили керакли даражада қабул қилинмади. Протестант йўлбошчилари, Рим хурофотларга қарши курашганда қилгандай, камдан-кам ҳолатларда инсониятга хос бўлмаган шафқатсизликларга йўл қўйган бўлсалар ҳам, ҳар бир одамнинг худога хизмат қилиш ҳуқуқи, виждон амрига кўра, тан олинмасдан қолаверди. Ҳамма расмий Жамоатнинг таълимотини тан олишга ва ва у кўрсатган урфодатларни бажаришга мажбур эди. Бошқа фикрдаги одамлар эса асрлар давомида у ёки бу даражада қувғинларга дучор бўлдилар.УК 212.5

    XV11 асрда минглаб қавмбошилар хизматдан четлатилдилар.Ўрнатилган расмий Жамоатдан ташқари, ҳар қандай диний йигинларга ташриф буюриш оқибати катта жарима, қамоқ ва қувғин билан жазоланишга олиб келарди. Худога чин дилдан берилган имонлилар бирга ибодат қилиш учун қоронғу хиёбонларда, болохоналарда йиғилишга мажбур эдилар, ҳаво иссиқ пайтларда эса уларнинг бошпанаси ўрмон бўларди. Ўрмоннинг ўтиб бўлмас чакалакзорларида - Худонинг қўли билан тикланган бу маъбадда Худонинг таъқиб остига олинган ва сочилиб кетган болалари миннатдорчилик ибодати орқали кўнгилларидагини тўкиб солиш учун йиғилардилар. Бу сингари эҳтиёткорлик ҳам ҳар доим уларни қутқариб қололмасди: кўплари ўз имонлари учун шакаст топардилар. Зиндонлар тўлиб кетган, оилалар пароканда, бир қанча одамлар она ватанларидан чиқариб юборилгаи. Аммо Худо Ўз халқини тарк этмади, шафқатсиз таъқиблар халқнинг овозини бўға олмади. Кўпчилик океандан ўтиб, Америкадан паноҳ топдилар ва у ерда фуқаролик ва диний эркинлик пойдeворини қўйдилар. Шу орқали бу мамлакат жипслашиб, шон-шуҳратга эришди.УК 213.1

    Ҳаворийлар даврида бўлганидай, яна таъқиблар Инжилнинг ёйилишига туртки бўлиб ҳизмат қилди. Жон Бунян қароқчилар ва жиноятчилар билан тўлиб кетган қўрқинчли подвалда Осмоннинг яқинлигини ҳис қилиб турарди. Ўша ерда у бўм-бўш мамлакатдан Самовий шаҳарга саёҳат қилган зиёратчи тўғрисида мажозий ҳикоя ёзди. 200 йилдан ортиқ даврда Бедфорд қамоқхонаси деворларида жаранглаган бу овоз таъсирли куч билан одамлар қалбига мурожаат этди. Буняннинг “Сайёҳ зиёратчининг сафари”, “Энг буюк гуноҳкорлар учун тўлиб-тошган шафқат” каби асарлари кўпчиликнинг ҳаётдаги йўлини танлашига ёрдам берди.УК 213.2

    Истеъдодли, билимдон эрлар - Бакстер, Флавел, Аллен ва бошқалар катта руҳий тажрибага эга бўлиб, ҳақиқатни мардларча, “бир марта муқаддасларга садоқат билан” ҳимоя қилдилар. Таъқибларга учраган, дунёвий ҳукмдорлар томонидан қонунсиз деб эълон қилинган бу одамлар қилган ишлар ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Флавелнинг “Ҳаёт манбаи” ва “Ҳузур-ҳаловат таъсири” номли китоблари кўпчиликни Исога содикдикка ўргатди. Бакстернинг “Қайта тикланган чўпон” номли китоби Худонинг ишлари тикланишигa ташна бўлганлар учун марҳамат бўлди. Унинг “Азизларнинг абадий осойишталиги” деган бошқа китоби Худонинг халқи учун ҳамон мавжуц “осойишталик”ка руҳни йўналтиришга қаратилган.УК 213.3

    Орадан бир аср ўтгач, ниҳоятда руҳий зулмат даврида, Уэсли ва Уайтфильд одамларнинг йўлларини ёритдилар. Давлат жамоатининг ҳукмронлиги даврида Англия халқи шунчалик диний тубанликка тушиб қолдики, нимаси биландир бутпарастлардан аранг фарқланиб тутарди. Диндорлар табиий динларни тадқиқ этишга киришдилар, бу масалага уларнинг ҳамма илоҳиётчилари шўнғиб кетган эдилар. Мутаассибликдан ўз эркинликлари билан мағрурланиб юрадиган жамиятнинг олий табақалари учун солиҳлик масхаралаш объекти бўлиб қолди. Қуйи табақа нодонлик ва иллатга ботиб кетди, Жамоатда эса ҳақиқатнинг ҳалок бўлаётган ишига ёрдам бериш учун на жасорат, на имон бор эди.УК 214.1

    Лютер ифодалаб берган имон орқали оқланиш тамойили деярли унутилган эди. Ьиринчи ўринда католик тамойили турарди. Бу тамойилга кўра, одам қилган яхши ишлари билан нажотга эришади. Уайтфильд ва ака-ука Уэслилар давлат Жамоатига мансуб бўлиб, Худонинг мархаматига сазовор бўлиш учун чин дилдан интилардилар. Уларга, Худонинг марҳаматига яхши ҳаёт ва диний урф-одатлар ва удумларга риоя қилиш билан эришилади, деб таълим берган эдилар.УК 214.2

    Бир куни Чарльз Уэсли қаттиқ касал бўлиб қолди ва уни ўлади, деб тайёргарлик кўра бошлар эканлар, “Абадий ҳаётга умидинг нимага асосланган?” деб сўрадилар. Уэсли шундай жавоб берди: “Мен бор кучим билан Худога хизмат қилдим”. Бу саволни берган дўсти жавобдан қониқмаганга ўхшади. Уэсли эса ўйлаб қолди: “Наҳотки, менинг ҳамма меҳнатларим нажот топишимга имкон бермайди? Биронта одам шу пайтгача қилганларимдан мени маҳрум қила оладими? Мен энди бошқа ҳеч нарсага умид қилолмайман”. 222Джон Уайтхед. “Жизнь достопочтснноro Чарльза Уэсли”, 102- бет. Мана, Жамоат қанчалар даҳшатли зулматга бурканган эди. Жамоат Уэслидан Масиҳнинг гуноҳ ювадиган қурбонлигини ва Унинг шарафини яширган эди. Зулмат одамларнинг онгини қоплаб олган, уларнинг ягона умиди - хочга михланган Гуноҳкорнинг Қони орқали нажот топишдан маьрум қилган эди.УК 214.3

    Уэсли ва унинг тарафдорлари охир шунга ишонч ҳосил қилдиларки, ҳақиқий диндорлик юракда яширин, Худонинг Қонуни, худди сўз ва хатти-ҳаракат сингари, инсон онгига ёйилади. Унга юракнинг муқаддаслиги, бенуқсон хаёт масиҳий учун зарур бўлиб туюлди. Улар энди чинакам янги ҳаёт бошлашга қарор қилдилар. Улар ибодатлар, ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан табиатидаги гуноҳга мойиллик устидан ғолиб келишга харакат қилдилар. Ўз ихтиёри билан ҳамма нарсадан воз кечишга ва яхши ишларга катта ахамият бериб, ҳамма нарсада ўзларини чекладилар. Одатдан ташқари қатъият ва иштиёқ билан исталган мақсадга - Худонинг марҳаматига ҳукуқ Берувчи муқаддасликка эришишига ёрдам бериши мумкин бўлган ҳамма нарсани бажардилар. Аммо улар интилган нарсага эриша олмадилар. Ўзини гуноҳ лаънатидан озод қилиш ва ўз устидан ҳукмронликни йўқ этишга қилган ҳаракатлари беҳуда кетди. Бундай курашни Лютер ҳам Эрфуртда монастир ҳужрасида бошидан кечирган эди. Уларни ҳам: “Инсон Худо олдида қандай оқланади?” (Аюб 9:2) деган савол қийнарди.УК 214.4

    Протестантизм қурбонгоҳларида деярли ўчиб қолган Худонинг ҳақиқат олови Богема масиҳийлари орқали бир асрдан кейин берилган қадимги машъаладан янги куч билан ёниши керак эди. Ислоҳотдан кейин Богемада протестантизм рим лашкарлари томонидан бостирилган эди. Ҳақиқатдан қайтмайман, деганларнинг ҳаммаси қочиб кетишга мажбур бўлдилар. Кимлардир Саксонияда бошпана топиб, у ерда қадимги имонни давом эттирдилар. Ўша масиҳийларнинг авлодларидан Уэсли ва унинг издошлари ҳақиқат нурини қабул қилдилар.УК 215.1

    Жон ва Чарльз Уэсли хизматни олиб борсинлар, деб бошларига қўл қўйганларидан кейин, уларни миссионерлик топшириқлари билан Америкага юбордилар. Пароход бортида Моравлик биродарлар ҳам бор эди. Қаттиқ бўрон кўтарилиб, йўловчилар ўлимга тик боққанларида, Жон Уэсли шуни сездики, у ҳали Худо билан ярашмабди. Немислар эса Жонга бегона бўлган Худога ишончи ва хотиржамлиги билан уни ҳайратда қолдирди.УК 215.2

    “Мен узоқ кузатдим, - деб ҳикоя қилади у, - улар ўзларини одатдан ташқари тутар эдилар. Уларнинг итоаткорлиги бошқа йўловчиларга ҳамма хизматларни кўрсатишларида доимо намоён бўлиб турарди. Инглизлардан биронтаси ҳам бундай хизмат кўрсатмасдилар. Улар эса бу қора ишлари учун пул олмасдилар. Буни улар шундай тушунтирардилар: “Бу ишимиз такаббур юракларни итоат эттириш учун жуда фойдали, бизни севувчи Нажоткоримиз биз учун кўп нарса қилганлар”. Ҳеч нарса уларни мувозанатдан чиқара олмас, эсанкираб дадилликдан маҳрум қила олмасди. Уларни туртганларида, урганларида, бир четга туртиб чиқариб қўйганларида, улар кетаверардилар, аммо шикоят ёки оҳвоҳ оғизларидан чиқмасди. Улар такаббурлик, ғазабланишдан халос бўлганлари сингари, қўрқувдан ҳам холи бўлганларини кўрсатиш имкониятига эга эдилар. Улар Худога хизмат қилишни бошлаб, сано куйлаётганларида, кемага кучли тўлқин келиб урилди ва катта парусни парчалаб ташлади. Бутун кема устини тўлқин қоплаб олди, гўё тубсизлик уларни ютиб юбораётгандай эди. Инглизлар қўрқинчли фарёд кўтардилар, немислар эса хотиржам куйлай бошладилар. Кейин мен уларнинг биридан: “Сиз қўрқмадингизми?” деб сўрадим. Шунда у: “Худога шукр, қўрқмадим”, деб жавоб берди. Мен яна ундан: “Наҳотки хотинларингиз, болаларингизга ҳам қўрқинчли бўлмаган бўлса?” деб сўрадим. У яна қисқагина қилиб жавоб бсрди: “Йўқ, бизнинг хотинларимиз, болаларимиз ўлимдан қўрқмайдилар”.УК 215.3

    Уэсли Саваннага келиб маълум вақт морав биродарлари орасида яшади. Уларнинг масиҳийча хулқатворидан ниҳоятда ҳайратланди. Англия жамоатининг ҳаётийликдан махрум формализмидан тамомила фарк қиладиган хизматларидан бирини тасвирлаб, у қуйидагиларни қайд этди: “Уларнинг Худога хизматидаги ўта содцалик ва шу билан бирга, тантанаворлик мени ўн етти аср ортга олиб бориб ташлади. Мен ҳеч қачон формализмдан, ташқи безаклардан холи йиғинлардан бирида ўтирибман, деб тасаввур қилдим. Ана шундай хизматларга чодир тикувчи Павлус ёки балиқчи Бутрус бошчилик қилган эди. Уларга Муқаддас Руҳнинг ва Унинг кудрати таъсири сезилиб турарди”. 224Ўша жойда, 11,12-бетлар.УК 216.1

    Уэсли бир маров қавмбошиси раҳбарлигида Англияга қайтганларидан кейин Муқаддас Китоб ишончини янада теранроқ тушунадиган бўлди. Ўзининг кучи ёрдамида нажот топишга ҳеч қандай умид йўқлигига у ишонч ҳосил қилди. Энди бутунлай “Оламнинг гуноҳини ўзига оладиган Худонинг Қўзисига” ишониш кераклигини тушунди. Лондондаги марав жамоати йиғинларидан бирида Лютернинг ишончли одам қалбида Худонинг Руҳи таъсирида юз берадиган ўзгаришлар ҳақидаги нутқидан иқтибос ўқиди. Лютернинг сўзларини эшитган Уэслида имон алангаси ёқилди. “Юрагимда қандайдир ғайритабиий илиқликни ҳис қилдим, - деб ёзади у, - нажот ишида Масиҳга, ёлғиз Унга ишониш кераклигини тушундим. Масиҳ гуноҳларимдан, айнан, менинг гуноҳларимдан озод қилганини тасдиқлаш менга берилган эди. У мени гуноҳ ва ўлим қонунидан қутқарди”. 225Ўша жойда, 52-бет.УК 216.2

    Уэсли узоқ йиллар машаққатли ва таҳликали курашлардан, шафқатсизларча ўз манфаатларидан воз кечиб, итоаткорлик билан асосий мақсадга томон қатъий ҳаракат қилди: бу - Худони топиш эди. У Худони топди, Оғир меҳнат, ибодатлар, рўза тутиш, хайрия ва назрлар билан лойиқ бўлишга ҳаракат қилган ҳузур-халоват беминнат берилган, қайтариб олинмайдиган инъом эканини билди.УК 216.3

    Уэсли Масиҳга имон келтиргач, Худонинг қайтариб олинмайдиган ҳузур-ҳаловати бўлган ғаройиб Инжил ҳақидаги билимни ҳамма ёққа ёйиш иштиёқи билан ёнди, “Мен бутун оламга ўзимнинг қавмим сифатида қараяпман, - деган эди у, - мен қаерда бўлмайин, эшитишни истаганларнинг ҳаммасига нажот ҳақидаги хушхабарни эълон қилишни ўзимнинг бурчим. ҳуқуқим ва мажбуриятим деб ҳисоблайман”. 226Ўша жойда, 74-бе г.УК 216.4

    У илгаригидай зохидларча ҳа ё т тарзини кечирди. Энди бу у учун асос эмас, балки имоннинг натижаси, ўзак эмас, муқаддаслик самараси эди. Масиҳдаги Худо ҳузурҳаловати масиҳийча умиднинг асоси ҳисобланади. Бу инъом итоаткорликда намоён бўлади. Масиҳнинг гуноҳни ювувчи Қонига ишониш орқали оқланиш; қалбда инсонни ўзгартирадиган ва уни Масиҳга ўхшаган қиладиган Муқаддас Руҳни янгиловчи кучи, ана шу буюк ҳақиқатларни ваъз қилишга Уэсли бутун ҳаётни бағишлади.УК 216.5

    Уайтфильд ва ака-ука Уэсли олдиларида узоқ муддатли ва азобли фаолиятга, ўзларининг ночор аҳволини англаб етишга тайёрлаган эдилар. Улар кейинчалик Масиҳнинг олийжаноб жангчилари сифатида ҳамма йўқотишларни бошларидан кечира олишлари учун университетда ўқиб юрганларида ва хизматларининг бошланишида Худо уларни масхаралаш, ҳақорат ва таъқиблар тўфонлари орқали олиб ўтди. Имонга келмаган талаба дўстлари уларни нафрат билан “методистлар” деб айтардилар. Бу ном хозирги пайтда Англия ва Америкада энг катта ва ҳурматга сазовор масихийлик эътиқодига нисбатан айтилади.УК 217.1

    Улар Англия жамоати аъзолари бўлиб, Худога хизмат шаклларини ҳам ўша Жамоатга бурардилар. Аммо Худо Ўз Каломида янада мукаммал намунани уларга кўрсатди. Муқаддас Руҳ уларни хочга михланган Масиҳ ҳақида ваъз қилишга даъват этди. Қодир Худонинг қудрати уларнинг меҳнатига ҳамроҳ бўлди. Минглаб одамлар уларнинг ҳақлигига ишонч ҳосил қилиб, ҳақиқий имонга келдилар. Бу қавм йиртқич бўрилардан ҳимояга муҳтож эди.УК 217.2

    Уэслининг янги эътиқодни шакллантиришга ҳеч қандай мўлжали йўқ эди, лекин Инжилни қабул қилганларни “методистлар биродарлиги” га бирлаштирди.УК 217.3

    Давлат Жамоати бу воизлар билан тушунарсиз ва узоқ чўзилган курашга киришди. Аммо Худо Ўз донолиги билан воқеаларни шундай йўналтирдики, жамоатнинг ичида ислоҳот бошланди. Ислоҳот ташқаридан бўлганда эди, Жамоат ҳаётининг ўзгаришларга муҳтож бўлган томонларига етиб бормас эди. Уйғониш воизлари ўша ерда меҳнат қилаётган жамоатлар аъзолари бўлгани учун, ҳақиқат ўша ерга ёриб кириб борди. Бошқа шароитда эшиклар ҳақиқат олдида берилган бўларди. Руҳонийлардан кимдир: “ахлоқий донг қотишни ўзлаштириб олиб, ўз қавми орасида ғайратли воиз бўлиб етишдилар. Формализм туфайли мағлубиятга учраган жамоатлар янги хаётга уйғондилар”.УК 217.4

    Уэсли даврида, Жамоатлар тарихида ҳамма асрларда бўлганидай, у ёки бу хизматни турлича иқтидорга эга бўлган одамлар бажарганлар. Вақти-вақти билан ақидапарастлик таълимотининг бирор пунктига нисбатан фикрлар тўқнашуви келиб чиқарди. Аммо Худонинг Руҳи билан улар ҳаракатга келиб, энг асосий нуқтада - Масиҳ учун руҳни эгаллашда бирлашардилар. Бир марта Уайтфильд ва ака-ука Уэслилар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлиб, айрилишга олиб келди. Аммо Масиҳ мактабида итоаткорликни ўрганган улар ўзаро тотувлик ва севги туфайли умумий тил топиша олдилар ва ярашдилар. Атрофларида хатолар ҳукмрон бўлган фосиқлар ва гуноҳкорлар эса тортишиб ўтирмасдилар, улар тўғри ҳалокатга борардилар.УК 217.5

    Худонинг хизматкорлари чакалакзор йўлга кирдилар. Уларга эътиборли ва билимдон одамлар қарши чикдилар. Тез орада уларнинг бошига руҳонийларнинг ғазаби ёғилди, жамоатларнинг эшиклари имон поклиги ва уни ваъз қилганлар юзига ёпилди. Уларга минбарлардан туриб ваъз қилишни таъқиқлаган руҳонийлар сиёсати нодонлик ва фосиқликнинг гуллаб-яшнашига ёрдам берди. Жон Уэсли бир неча марта Худонинг меҳрибонлиги билангина ўлимдан қутулиб қолди. Бир марта ғазабланган оломон орасига тушиб қолди. Унга гўё ҳеч қандай йўл қолмагандай туюларди. Аммо Худонинг фариштаси инсон тимсолида уни ҳимоя қилди: халқ чекинди, Исо Масиҳнинг хизматкори ҳеч қандай шикаст топмай, хавфли жойдан чиқиб кетди.УК 218.1

    Уэсли ана шундай ғаройиб ҳодисалар ҳақида эслаб, шундай ҳикоя қилади: “Биз баланд тепаликдан сирпанчиқ сўқмокдан тушаётганимизда, баъзилар мени оёғимдан чалишга ҳаракат қилдилар. Табиийки, агар у йиқилса, қайтиб ўрнидан турмайди, деб ўйлардилар. Аммо мен бирон марта ҳам қоқилмасдан, сурилмасдан, мени таъқиб қилаётганлардан эсон-омон қутулиб кетдим...Кўпчилик мени ёқамдан, енгимдан ушлашга ҳаракат қилдилар, биттаси камзулимнинг чўнтагидан ушлаб олди. Аммо камзулим ўша зоҳоти йиртилиб кетди... иккинчи чўнтагимда пулим бор эди., буниси ярмигача йиртилди, холос. Қандайдир бақувват йигит бир неча марта оғир дубинка билан урди, бунинг бир зарби билан қулаб тушиш мумкин эди. Билмадим, қандай қилиб шу воқеа юз берди - ҳар сафар у мўлжалга ололмасдан. Хато қилаверди, гарчи мен ўнга ҳам. чапга ҳам бурилмасам, чап бермасам ҳам. Бошқаси оломон орасидан ёриб чиқиб, менга сакради, мени урмоқчи бўлган эди, бирдан қўли пастга тушди... Фақат мени енгилгина туртиб, шундай деди: ” Унинг сочлари қанчалар майин-а!” Ҳақиқат ўзгартирган одамларнинг биринчиси шаҳарнинг каллакесарлари эди. Улардан бири ҳамма муштлашишларда қатнашарди.УК 218.2

    “Худо ўз хохиш-иродасини ижро этиш учун бизни жуда мулойимлик билан, аста-секин тайёрлайди. Икки йил олдин менга отилган ғишт елкамга енгилгина шикаст етказди. Бир йил ўтгач, тош қоқ пешонамга тегди. Ўтган ойда зарба еган эдим, бугун кечкурун эса икки марта: биринчиси - биз шаҳарга кирганимизда, иккинчиси - бизни қувганларида. Аммо буларнинг ҳаммаси арзимаган нарсалар эди. Бир эркак киши бор кучи билан кўкрагимда урди. Иккинчиси оғзимга урди. Шу зоҳоти қон отилиб чиқди. Мен эса ҳеч қандай оғриқни сезмадим. Худди менга сомон учиб келиб текканга ўхшарди”. 227Джон Уэсли. Сочинения, 3-жилд, 297,298-бетлар.УК 218.3

    Методистлар — имонлилари ҳам, воизлари ҳам - пайдо бўлганларининг биринчи йилларида жамоат аъзолари томонидан ва худосизлар томоиидан таъқибларга ҳамда масхаралашларга дучор бўлдилар. Уларни ҳар хил миш-мишлар билан гижгижлардилар. Методистларни тез-тез суд қилардилар, аммо бу судларда адолат камдан-кам меҳмон бўлса ҳам, имонлиларга кўпинча зўравонлик қилардилар. Уларнинг уйларига дайди оломон бостириб кирар, мебелларни, идиш-товоқларни синдирар, эркакларни, аёлларни ва болаларни ҳақоратлардилар. Баъзан ҳаммани таклиф қилган методистларни қирғин қилишда иштирок этишни хоҳловчилар фалон куни фалон соатди фалон жойга келсин, деган эълон очиб кўйларди. Бундай қўпол, очиқчасига фуқаролик ва Худонинг қонунларини бузиш ҳеч қандай қаршиликка учрамасди. Доимий равишда таъқибларга ва заҳарланишга дучор бўлган бу одамларнинг битта айби шу эдики, улар гуноҳкорларнинг қадамларини ҳалокатли йўлдан муқаддаслик сўқмогига йўналтирмоқчи эдилар.УК 219.1

    Жон Уэсли ўзига ва ходимлариғa қарши илгари сурилган айбловларга жавоб бериб, шундай деган эди: “Айримларнинг айтишича, бу одамларнинг таълимоти ёлғон, хато, мутаассибларча бунақасини илгари ҳеч қачон эшимаганмиз. Уларнинг тарафдорлари эса квакер (масиҳийликнинг Англия ва америкадаги бир мазҳаби — тарж. изоҳи)лар, мутаассиб папачилардир. Аммо бундай айбловлар учун ҳеч кандай асос йўқ. Чунки бу таълимотнинг хамма элементлари Муқаддас Битикнинг аниқ, ҳақиқий таълимотига мос келиши исботланган. Англикан Жамоати шундай талқин қилади. Агар Муқаддас Битик ҳақиқий бўлса, унинг таълимоти ёлғон ва хато бўлиши мумкин эмас. Бошқалар айтадики: “Уларнинг таълимоти ниҳоятда шафқатсиз. Улар осмонга олиб борадиган йўлни ниҳоятда тор оладилар””.УК 219.2

    Аслида уларга кўйилган, кейинги айбловнинг ҳаммаси асосланадиган асосий айблов (ўз даврида бу айблов биттагина эди) шу эди. Аммо улар бу йўлни Масиҳ ва ҳаворийлардан кўра, янада тор қиладиларми? Наҳотки уларнинг таълимоти Муқаддас Китоб амрларидан қатьийроқ бўлса?! Баъзиларига эътибор қаратинг: Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жонингиз борича, онгингиз билан севинг”...одамлар айтадиган ҳар қандай беҳуда сўз учун қиёмат кунида жавоб берадилар”. “Ейсизми, ичасизми, ёки бошқа нарса қиласизми, ҳаммасини Худонинг шуҳрати учун қилинг”.УК 219.3

    Агар уларнинг таълимоти бу талабларга мос келмаса, ундай ҳолда ҳақиқатан танбеҳга лойиқ. Аммо ўзингиз юракдан биласизки, бундай эмас. Бунинг учун Хуцонинг каломини бузишга таваккал қилмасдан, заррача қаттиққўл бўлиш мумкинми? Худонинг сирларини сақловчи бу хазинада бирон нарсани ўзгартирса, уни садоқатли деб айтиш мумкинми? Албатта, йўқ. У биронта ҳақиқатни камситишга ёки юмшатишга қодир эмас. Аммо ҳамма одамларга шундай деб айтишга мажбур: “Мен Муқаддас Битикни сизнинг дидингизга мослаштира олмайман. Сиз ё унинг талабларига мос ҳолда яшашангиз керак, ёки абадий ҳалок бўлишингиз лозим”. Мана шунинг учун ҳам “Уларда севги йўқ!” деб бақирадилар. Наҳотки? Улар очларни боқмаяптиларми? Яланғочларни кийинтирмаяптиларми? Йўқ, уларни бу борада айблаш мумкин эмас. Улар ўзларининг ҳукмларида асло шафқатли эмас. чунки улар, агар биздан намуна олмасалар, ҳеч ким нажот топа олмайди, деб ишонадилар”. 228Ўшажойда, 152, 153-беглар.УК 220.1

    Уэсли туғилиши арафасида Англияда кузатилган руҳий тушкунлик асосан, зиддият туфайли пайдо бўлган эди. Кўпчиликнинг тасдиқлашича, Масиҳ ахлоқий Қонунни бартараф қилган, масиҳийлар бу қонунга риоя қилишлари шарт эмас, имонли “яхши ишлар қуллиги”дан халос бўлади. Бошқалари гарчиУК 220.2

    Қонуннинг шубҳасизлигини эътироф этган бўлсалар ҳам, воизлар халқни унинг кўрсатмаларига риоя қилишга ўргатишига ҳеч қандай зарурат йўқ, деб айтардилар. Чунки Худо танлаганлар Унинг ҳузурҳаловатига кучли иштиёқ билан нажот топишлари учун солиҳлик фазилатларига ўзлари келадилар”. Айни пайтда абадий ҳалокатга маҳкум бўлганлар Худонинг Қонуни талабларини бажаришга қодир эмас”.УК 220.3

    “Танланганлар Худонинг шафқати ва марҳаматидан маҳрум бўлмайдилар”, деб ҳисоблайдиганлар янада даҳшатли хулосага келдилар ва шундай деб ишонтирдилар: “Бундай одамлар қиладиган қонунсиз ишлар Худонинг Қонунини бузиш ёки гуноҳ ҳисобланмайди. Улар гуноҳлари учун тавба қилишларига ва кечирим сўрашларига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ”. 229Макклинток и Стронг. “Эшшклопс-дия”. “Ангииомиаичилар” маколаси. “Шунинг учун, - деб айтардилар улар, - Худонинг Қонунини қўпол равишда бузиш ҳисобланган энг жирканч гуноҳ ҳам Худонинг назарида гуноҳ эмас, агар бу гуноҳни танланганларнинг бири қилган бўлса ҳам. Чунки Унинг танланганлари Худога маъқул бўлмаган ёки Унинг Қонуни билан таъқиқланган бирон нарса қилишга қодир эмасликлари билан фарқ қиладилар”.УК 220.4

    Бу ғалати ақидаларни кейинчалик машҳур илоҳиётчилар ва устозлар таълимотида ҳам топиш мумкин. Уларнинг тасдиқлашларича, ўзгармас Илоҳий қонун ҳақиқат ўлчови сифатида мавжуд эмас, балки жамият доимо ўзгариб борадиган ахлоқий нормаларни ўзи ишлаб чиқаради. Бу ҳамма ғоялар бир хил руҳда уқтирилади, бу руҳ Худо Қонунининг адолатли чекловларини йўқотишга интилиб, гуноҳсиз фаришталар орасида ўз фаолиятини бошлаган эди.УК 220.5

    Ҳар бир одамнинг қисмати Худонинг қарори билан белгилаб қўйилган деган таълимот кўпчилик одамлар учун Худонинг Қонунини рад қилишга асос бўлди. Уэсли бу қарама-қаршилик таълимотининг хатолари билан мардларча курашди ва бу таълимот Муқаддас Битикка зид эканини исботлади. “Чунки бутун инсоният учун нажот берувчи Худонинг марҳамати зоҳир бўлди”. “Чунки Нажоткоримиз Худога бу яхши ва маъқул. У ҳамма одамлар нажот топишини ва ҳақиқатни билишга интилишини истайди. Чунки Худо танҳодир, Худо ва инсонлар орасида воситачи бўлган инсон Исо Масиҳ танҳодир” (Титус 2:11; 1Тим. 2:3-6). Худонинг Руҳи ҳар бир одамгa нажот гопиш инъомидан фойдаланишни таклиф қилиб, ҳаммага текинга берилади. “Ҳақиқий нур Масиҳ “дунёга келаётган эди” (Юҳанно 1:9). Одамлар ихтиёрий равишда ҳаёт инъомини рад қилиб, нажот топишдан маҳрум бўладилар.УК 221.1

    Масиҳнинг ўлими ўнта Амрни ва удум қонунларини бекор қилади, деган гапларга жавобан Уэсли айтди: “Ўнта Амрда баён қилинган ва пайғамбарлар томонидан тасдиқланган ахлоқий қонунни Масиҳ бекор қилмаган. У ер юзига қонуннинг бирор қисмини бекор қилиш учун келмаган. Ахлоқий қонун ҳеч қачон ўзгариши мумкин эмас. У “худди осмонда ишончли гувоҳ сингари” қўзғалмас. У олам пайдо бўлган пайтдан бери бор эди ва тош лавҳаларга эмас, балки Яратган Ўз қўли билан қилган одамларнинг юракларига ўйилган. Ҳозирда Худонинг бармоқлари билан чизилмаган ёзувлар, гуноҳ туфайли бузилган онгимизда эзгулик ва ёвузлик яшар экан, улар ҳеч қачон тамомила ўчиб кетмайди. Бу Қонуннинг ҳар бир амри асрлар давомида ҳамма инсоният учун кучида қолиши керак, чунки Қонун замонга ҳам, жойга ҳам, ўзгаришга мубтало қилинган қандайдир бошқа омилларга ҳам боғлиқ эмас, балки Худонинг табиатига, инсоннинг табиатига ва уларнинг бир-бирларига муносабатлари ўзгармаслигига боғлиқ.УК 221.2

    “Мен бузгани эмас, бажо қилгани келдим...” Шубҳасиз, Масиҳ бу ўринда қуйидагиларни англатади (булар Унинг олдинги ва кейинги ҳамма сўзларига мос келади): “Мен инсониятнинг тескари талқинларига қарамай, ҳамма нарсани тўлиғича тиклаш учун келдим; тушунарсиз ва аниқ бўлмаган ҳаммасини охиригача тушунтириш учун келдим; ҳар бир амрнинг ҳакиқий мазмунини очиш, унинг узунлигини, кенглигини, фаолият доирасини кўрсатиш учун келдим; баландлигини ва чуқурлигини юзага чиқариш, Қонунни ҳамма томондаи ақл бовар қилмайдиган поклигини ва руҳиятини аниқлаш учун келдим”. 230Уэсли, 25 ваъз.УК 221.3

    Уэсли Қонун ва Инжилнинг мукаммал мувофиқлиги тўғрисида шундай деган эди: “Қонун ва Инжил ўртасида ниҳоятда зич алоқа бор, буни фақат тасаввур қилиш мумкин. Бир томондан, Қонун доимо Инжилга йўлни текислаб боради ва бизни унга қаратади. Иккинчидан, Инжил бизни доимо Қонунни аниқлик билан ижро этишга йўналтиради. Қонун биздан Худони яқинларимизни севишимизни, камтар, итоаткор ва азиз бўлишимизни талаб қилади. Аммо бу тарзда яшашга лойиқ эмаслигимизни биз ҳис қиламиз, чунки “инсонга бунинг имкони йўқ”. Аммо биз Раббийнинг ваъдаларини эслаймиз: У бизга шундай севгини бериб, бизни итоаткор, мўмин ва муқаддас қилишга ваъда берган. Биз бу Инжилни, бу Хушхабарни қабул қиламиз ва имон бўйича ваъда оламиз. Шундай қилиб, Исо Масиҳга имон келтириш орқали Қонуннинг солиҳлиги бизда бажо бўлади”.УК 222.1

    “Инжилнинг асосий душмани, - деб ДаВОМ этади Уэсли, - Қонунни очиқчасига, аниқ бадном қилиб, ҳукм қиладиганлардир; одамларни қандайдир битта энг осон, ёки энг қийин амрни эмас, балки ҳамма амрни бирданига бузишга, йўқ қилишга, бекор қилишга ўргатадиганлардир...Бу одамларнинг самимий ишончи энг кўп шуниси билан ҳайратда қолдирадики, улар Қонунни рад қилиб, Масиҳни ва Унинг хизматини юксакларга кўтарадилар. Лекин улар Масиҳни Яҳудодан кўп иззат қилмайдилар. Яҳудо айтган эди: “Устоз, хурсанд бўлинг!” деб, Уни ўпган эди. Раббий уларнинг ҳар биридан сўрашга ҳақли: “Инсон Ўғлини ўпиш билан сотасанми? Агар улар Инжилнинг муваффақиятига ёрдам бериш учун Масиҳнинг Қони ҳақида ваъз қилиб ва шу билан бирга Уни шоҳнинг тожидан маҳрум қилсалар, Унинг Қонунининг бирор қисмини бекор қилсалар, улар Масиҳни ўпич орқали сотмайдиларми? Ҳақиқат тўғрисида ваъз қилиб, бевосита ёки билвосита итотакорлик заруратини йўққа чиқарганларидан ва Худонинг амрларидан энг кичкинасини ҳам камситганлардан айбловлар соқит қилинмайди.”УК 222.2

    “Инжилни ваъз қилиш Қонуннинг ҳамма талабларини бажаради”, деб сўзида маҳкам туриб олганларга Уэсли шундай жавоб берди: “Биз буни тамомила рад қиламиз. Қонуннинг энг асосий вазифаси - гуноҳкорларни фош қилиш, дўзах эшиги олдида мудраётганларни уйғотиш вазифаси бажарилмаяпти. Ҳаворий Павлус “Туноҳ қонун орқали билинади”, деб айтади. Инсоннинг гуноҳлари фош қилинмас экан, у Масиҳнинг гуноҳ ювувчи Қонига муҳтожлигини сезмайди... Нажоткоримизнинг Ўзи: “Соғлар эмас, хасталар табибга муҳтож”, деб айтган эди. Шунинг учун соғ бўлганлар ёки камида, ўзини соҳ ҳисоблайдиганлар врачни чақирса, ўринсиздир. Сиз аввало уларни хаста эканликларига ишонтиришингиз керак, акс ҳолда улар сизнинг ғамхўрлигингизни баҳоламайдилар. Шунингдек, юраги ҳеч қачон итоаткор бўлмагапларга Масиҳни таклиф қилиш ҳам ақлдаи эмас.” 231Ўша жойда, 35 ваъз.УК 222.3

    Шундай қилиб, Уэсли ўзииинг Устози каби, Худонинг марҳамати билан Инжилни ваьз қилиб, “Қонунни юксакларга кўтаришга ва шарафлаш”га ҳаракат қилди. У Худо топширган ишни содиқлик билан ва виждонан бажарди ҳамда Ўз ҳаракатларининг ғаройиб самарасини мушоҳада қила олди. У 80 йилдан ортиқ умр кўриб. Умрининг ярим асрини миссионерлик саёхатларида ўтказди. Ҳаётининг сўнгида унинг издошлари микдори ярим миллионга етди. Гуноҳлардан фориғ бўлганлар бутун оилалари билан Худонинг Шоҳлигида йигилганларида. унинг меҳнатлари сабабли кимлар гунох ботқоғидан ва иллатлардан юксак ва пок ҳаётга кўтарилганини билиб оламиз, унинг таълимоти сабабли янада чуқурроқ ва бой руҳий тажриба тўплаганлар микдори қанча эканини ўшанда биламиз. Унинг ҳаёти ҳар бир масиҳий учун қимматли сабоқдир. O, ҳозирги жамоатларгa ишонч ва итоаткорлик, туганмас ҳайрат, ўзини ўзи қурбон қилиши ва бу хизматчининг Исо Масиҳга бағишлангани етишмаяпти!УК 223.1