Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    2-боб - Илк Асрларда ТаъқиблаР

    Исо Ўз шогирдларига Қуддуснинг қисматини ва Ўзининг Иккинчи бор келиши билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни аён қилди. Исо осмонга кўтарилиб оламга буюк қайтиши даврида, Худо халқи қандай синовлардан ўтиши кераклиги ҳақида ҳам башорат қилди. Зайтун тоғи тепалигида ўтирган Қутқарувчи ҳаворийлар Жамоати узра кўтарилишга тайёр турган бўронни кўрди; асрлар қаърига тушган Унинг нигоҳида юз йилликлар давомида буюк мусибат туфайли қоронғулик ва таъқибларга учраш Исо шогирдларининг қисматига ёзилгани, ваҳимали ва ҳамма ёқни харобазорга айлантирувчи довуллар гирдоби тасвири намоён бўлди. Қисқа, лекин бир неча қўрқинчли сўзлар орқали Худо Жамоати учун оламнинг буюклари ҳозирлаб қўйишган такдирни У айтиб берди (қаранг: Матто 24:9, 21, 22). Масиҳ издошлари ўз Устозлари каби азоб-уқубат, нафрат ва мусибатлар йўлидан ўтишларига тўғри келади. Оламнинг Нажоткорини қуршаб олган адоват сииовидан Унга ишониб, Унинг ортидан борганлар ҳам ўтадилар.УК 26.1

    Илк ҳаворийлар Жамоати тарихи гувоҳлик беради: Қутқарувчининг башорати амалга ошди. Олам ва дўзахнинг ёвуз кучлари Масиҳ издошлари қиёфасида Унга қарши бирлашдилар. Мажусийларнинг тасаввур қилишича, агар Инжил ғалаба қозонса, унда бутпарастларнинг саждагоҳ ва қурбонгоҳлари йўқ қилинади, шунинг учун ҳам улар бирлашиб, масиҳийларга қарши уруш эълон қилдилар. Таъқиблар олови тобора гуркираб авж оларди. Масиҳийларнинг мол-мулкларини тортиб олиб, ўзларини уйларидан ҳайдаб чиқаришди. Улар “азобуқубатларга тўла қаттиқ курашга бардош бердилар”; “ҳақоратлар, калтакларга чидаб, зиндонларда занжирбанд бўлиб ётдилар” (қаранг: Ибронийларга 10:32; 11:36). Уларнинг кўпчилиги имонларини Ўз Қонлари билан тасдиқладилар. Ҳамма - зодагон ва қуллар, бой ва камбағаллар, ўқимишли ва саводсизлар аёвсиз маҳкум қилинди.УК 26.2

    Тахминан Павлуснинг азобли ўлимидан, яъни Нерон давридан бошланган бундай таъқиблар узоқ асрлар давомида аксарият ҳолларда катта ёки кичик куч ила давом эттирилди. Масиҳийларни энг оғир жиноятларда айблаб, уларни турли офатлар, очлик, ўлим, ер силкинишлар сабабчиси қилиб кўрсатишди. Масиҳийлар нафрат, шубҳа ва гумонларнинг асосий сабабчисига айланиб қолганларида, чақимчилар пул учун бегуноҳларга хиёнат қилишга тайёр эдилар. Уларни давлатга хиёнаткорликда айблаб, жамият иллатига ва эътиқод душманига чиқардилар. Масиҳийларнинг кўпчилигини ёввойи ҳайвонларга ўлжа қилиб ташладилар; бошқаларини амфитеатрларда тириклайин ёқиб юбордилар. Кимлардир хочга тортилди, яна кимларгадир ҳайвонларнинг тсриларини кийдириб, йирқичлар тилка-пора қилиши учун майдонларга улоктирдилар. Масиҳийларни турлича байрамларда қатл қилиш асосий эрмакка айланиб қолди. Бундай томошалардан роҳатланиш учун бекорчилар кўпчилик бўлиб йиғилиб, масихийларнинг ўлим олди азобукубатларини ва ўлим олди талвасасини кулги, қарсак ва олқишлар билан кутиб олардилар.УК 26.3

    Масиҳ издошлари каерга беркинмасинлар, уларни овдаги ёввойи ҳайвонлар, яъни ўлжа сифатида пойлаб юрардилар. Улар чўлларда ва овлоқ жойларда беркиниб юришга мажбур бўлдилар. Қолаверса, “тошбўрон бўлдилар, қийноқларга чидадилар, арралаб иккига бўлиндилар, қиличдан ўтказилдилар; сарсон-саргардон кезиб, муҳтожлик, танглик, азобуқубат чекдилар; чўл-саҳроларда, тоғ тошларда адашиб, горларда, ернинг кавакларида фақирларча умр кечирдилар, дунё уларга муносиб эмас эди” (Ибронийларга 11:37, 38). Минглаб имонлилар учун ер остидаги айланма йўллар бошпана сифатида хизмат қилди. Рим теварак-атрофида тепаликлар кўп бўлгани учун уларнинг тагларида узундан-узун ер ости йўллари кавланган бўлиб, усталик билан ўйлаб топилган тармок шаҳар деворлари тагидан бир қанча километрларга чўзилиб кетган. Бу қоронғу ертўлаларда Масиҳ издошлари ўз яқинларини дафн қилардилар, имонсизлар уларни айбдор ва қонундан ташқарида деб эълон қилганларида, изларигa тушганларида, улар шу ерларни ўзларига бошпана қилардилар. Hажоткор имон ва эътиқод йўлида курбон бўлганларга яна қайтадан ҳаёт ато этганда, бу қоронғу ертўлалардан Масиҳ номи билан азобга дучор бўлган кўплаб жафокашлар чиқиб келадилар.УК 27.1

    Энг ёвуз таъқибларда ҳам Исонинг бу гувоҳлари ўз имонэъдиқодларига хиёнат қилмадилар. Ҳар қандай шарт-шароитлардан, ҳаттоки қуёш нурларидан ҳам маҳрум бўлиб, қоронғу, аммо ўз бағрини очиб берган ер остида қўним топганлар, бирор марта бўлса ҳам ҳеч қандай нола-фиғон қилмадилар. Имон-эътиқод, сабртоқат ва умид-ишонч сўзлари ила азоб-укубатларни ва кулфатларни енгишда бир-бирларини қўллабқувватлаб, ёрдам бердилар. Олам хузур-ҳаловатидан жудо бўлиш уларнинг Масиқга бўлган ишончини сўндира олмади. Синовлар ва таъқиблар улар учун келажакдаги тинчлик ва хотиржамликка олиб борувчи поғоналар бўлиб хизмат қилди.УК 27.2

    Қадимда Худонинг қуллари сингари, кўпчилик “аълороқ тирилишга — қиёматга эришиш умидида юриб, қутулишни қабул қилмадилар ва азобда қолиб ўлдилар” (Ибронийларга 11:35). Улар ҳар доим Раббийнинг ушбу сўзларини ёдда сақлаганлар: “Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳакда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз! Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувгин бўлган” (Матто 5:11, 12). Улар ҳақиқат учун азоб тортишга сазовор бўлганларидан хурсанд эдилар ва уларни ёқиб юборишган гулхандан Худони улуғловчи ва қувончли санолар янграрди. Масиҳ издошлари ишонч билан осмонга қарар эканлар, уларнинг мустаҳкам ва саботли, қатьиятли эканликларини миннатдорчилик билан кузатиб турган Масиҳни ва Унинг фаришталарини кўрдилар. Улар Худо тахтидан келаётган Унинг овозини эшитдилар: “Ўлимгача содиқ қол, шунда Men сенга ҳаёт тожини бераман” (Ваҳий 2:10).УК 28.1

    Худо Жамоатини зўравонлик йўли билан йўқ қилиш ҳаракатлари зое кетди. Исонинг шогирдлари ўзларини қурбонликка келтирган улуғ жанг, бу садоқатли байрокдорлар ўз вазифаларини бажариб турган вақтда ҳалок бўлишларига қарамасдан, давом этди. Уларнинг жангдаги мағлубияти аслида ғолибона бўлди. Худо юборган вакиллар ўлдирилди, аммо Унинг иши оғишмай олға борди. Инжил Хушхабарини тарғиб қилиш давом эттирилди ва янада кўплаб одамлар Муқаддас Хушхабарни қабул қилдилар. Ҳаттоки рим байроғи кириб бора олмаган жойга Хушхабар етиб борди. Масиҳийларга қарши навбатдаги қувғинни уюштирган мажусий ҳукмдорларга қарата бир масиҳий шундай жавоб қилди: “Сиз бизни ўлдиришингиз, азоблашингиз ва қаргашингиз мумкин... Сизларнинг ноҳақлигингиз бизнинг бегуноҳлигимиз исботидир!.. Ҳаттоки сизларнинг энг ёвуз ниятларингиз ҳам сизларга ёрдам бермайди”. Кутилган натижаларнинг акси бўлиб чикди: масиҳийларни қувғин қилиш одамларда Масиҳни қабул қилиш истагини мустаҳкамлади. “Сиз бизларни қанчалик кўп йўқ қилсангиз, бизнинг қаторларимизга шунчалик кўп одамлар келиб қўшилади: масиҳийларнинг қони - бу уруғ” (Тертулиан, Апология (Мадҳия), § 50).УК 28.2

    Минглаб масиҳийлар занжирбанд қилиниб зиндонларга ташландилар ва ҳаётдан маҳрум бўлдилар, аммо уларнинг ўрнига яна бошқалар келаверди. Имон туфайли азобуқубатларда ҳалок бўлганлар. Ўз Қутқарувчиларининг ҳузурига бордилар ва У шундайларни ғолиб, деб эълон килди. Улар жасорат кўрсатдилар ва Нажоткор қайта келадиган куни уларни шон-шуҳрат тожи кутмокда. Масиҳийлар тортган жабр-зулмлар уларни янада жипслаштирди, Барҳаёт Худо уларга янада яқин бўлиб қолди. Уларнинг ҳаёти ва ўлим олди сўзлари ҳақиқатнинг тарқалишига имкон яратиб берди, ҳаттоки муваффақиятни кутиш амри маҳол бўлган иблиснинг ҳамда зулмат фариштасига эргашувчиларнинг ёвуз шоҳлигини вайрон қилиб, Масиҳ ва Унинг Жамоати байроги остидагиларга қўшилдилар.УК 28.3

    Ана шунда Худонинг ҳокимлигига қарши чиқишга интилган иблис масиҳий Жамоатда ўз байроғини ўрнатишга қарор қилди. Агар у Масиҳ издошларини алдаб, Худонинг кўз ўнгида қабиҳ ишларни қилдириш уддасидан чиқса, шунда улар кучдан айрилиб субутсиз бўлиб қоладилар ва шайтоннинг осонгина ўлжасига айланадилар.УК 29.1

    Шу тарзда буюк ёлғончи куч ишлатиб, мағлубиятга учраган жойда хийла-найранг билан муваффақиятга эришмоқчи бўлди. Таъқибларга чек қўйилди, буларнинг ўрнига ўзига жалб қиладиган ва ўта хавфли ҳузур-ҳаловат васвасалари ва иззат-икром эҳтирослари пайдо бўлди. Бутпарастлар масиҳий эътиқоднинг баъзи-бир ҳолатларини қабул қилдилар ва шу билан бирга, кўплаб ҳақиқатларни инкор этдилар. Улар, Исо - Худонинг Ўғли эканлигига, Унинг ўлимига ва қайта тирилишига ишонсалар-да, бироқ ўз гуноҳларини тан олмадилар, тавба килишга ва руҳан қайта тугилишга ҳеч қандай эҳтиёж сезмадилар. Баъзи бир нарсаларда масиҳийларга бўйсуниб, улар масихийларга ҳам шундай қилишни таклиф этдилар, токи улар билан масиҳийча эътиқод асосида бирлашишни хоҳладилар.УК 29.2

    Эндиликда Жамоат ниҳоятда катта хавф остида қолди. Бу синов билан солиштирилганда, қамоқхоналар, қийнок-азоблар, олов ва қилич - марҳамат эди. Баъзи масиҳийлар ўз эътиқодларида қатьий туриб, ҳеч қандай таклифларга рози бўлмасликларини айтдилар. Бошқалар эса ён беришгa ёки таълимотнинг баъзи бир ақидаларини ўзгартиришга тайёр эканликларини билдириб, шу тарзда масиҳийликни қисман қабул килганлар билан бирлашишга рози бўлдилар. Тахмин қилинишича, бу каби ён беришлар тамомила мажусийларга айланиб қолишга сабаб бўлиши мумкин. Бундай жараён эса Масиҳнинг содиқ издошлари учун дард ва алам даври бўлди. Имон-эътиқодни таҳқирлаш ва масихийларнинг онгини ҳақикат Каломидан қайтариш мақсадида, масиҳий кўринишидаги иблис Жамоатга айёрона кириб олди.УК 29.3

    Ва ниҳоят масиҳийларнинг кўп қисми қўйилган таклифларга рози бўлдилар, ўз байроқларини тушириб, мажусийлар билан иттифоқ туздилар. Гарчанд бутпарастлар ўзларини масиҳий деб эълон қилган бўлсалар-да, бироқ улар аввалгидай мажусийлик урф-одатларига амал қилардилар, фақатгина олдингидан фарқи шундаки, сажда қилаётган бутларни Исо, Унинг онаси ва бошқа муқаддаслар тимсолига алмаштириб олдилар. Шундай қилиб, Жамоатга ҳийла йўли билан кириб олган мажусийликнинг жирканчли ачитқиси ўзининг вайрон қилувчи ҳаракатларини давом эттирар эди. Масиҳийлик эътиқодининг бир бўлаги сифагида асосланмаган сохта таълимотлар, турлича бидъат ирим-сиримлари ва маросимлар ўрин олди. Масиқ издошлари жамоат бағрига бутпарастларни қабул қилганларидан кейин, масиҳийлик эътиқоди булғанди ва жамоат ўзининг кучини ва поклигини йўқотди. Бироқ шундай масиҳийлар ҳам бор эдики, улар қалбларига васвасанинг кириб олишига ва турлича нопокликларнинг амалга оширишга йўл қўймадилар. Улар ҳақиқат Муаллифига содиқ қолдилар ва ягона Худога сажда қилдилар.УК 29.4

    Масиҳ динига эътиқод қилувчилар ҳар доим икки тоифага бўлинадилар. Бир тоифадаги имонлилар Қутқарувчининг ҳаётини рашк ила ўрганадилар, буюк Сиймога ўхшамоқчи бўлиб, ўзларининг камчиликларини тўғрилашга чин дилдан интиладилар; бошқалар эса аниқ ва равшан, уларнинг адашганлигини кўрсатиб турувчи ҳаётий зарур ҳақиқатларга эътибор бермасликка ҳаракат қиладилар. Ҳаттоки Жамоат ўзининг машҳур даврида ҳам фақат самимий, пок ва Худодан қўрқувчи имонлилардан ташкил топмаган. Қутқарувчимизнинг таълим беришича, онгли равишда гуноҳ қилишга интилувчи одамларни жамоатга қабул қилмаслик керак. Шундай бўлса-да, Нажоткор номукаммал одамларни Ўзининг таълимоти ва шахсий намунаси туфайли Узига жалб қилган ва уларга ўз хатоларини кўриб тўғрилашга имкон берган. Ўн икки ҳаворийлар ичида ҳам хоин бўлган. Камчиликлари бўлишига қарамай, Яҳудо шогирдликка қабул қилингаи. Шогирдлар ичида Масиҳ ва Унинг таълимоти билан яқинлашгач, у қандай масиҳий эканлигини билиб олиши ва шу тарзда ўз хатоларини кўриши, Худонинг ҳузур-ҳаловати ёрдамида уларни тўғрилаши, қалбини “ҳақиқатга итоат эттириб” поклаши мумкин эди. Аммо Яҳудо унга таралаётган “нур ёруғида юрмади”.УК 30.1

    Гуноҳга йўл қўйиб, у иблис васвасалари ҳукмига ихтиёрий равишда берилиб кетди. Яҳудонинг хурмача қилиқлари устун келди. У қалбини ёвузлик кучлари эгаллаб олишига имкон берди; хатоларини кимдир кўрсатганда, унинг аччиғи чиқарди ва бора-бора даҳшатли қотилликка қўл урди - Раббийга хоинлик қилди. Кимки марҳамат ниқоби остида гуноҳни беркитса, унинг гуноҳкорона тинчлигини бузиб хатоларини кўрсатганни ёмон кўрса - ана шундай бўлади. Ва қулай фурсат келди дегунча, бундай одамлар Яҳудо сингари, уларнинг хузурҳаловатини ўйлаб камчиликларини кўрсатганларга хоинлик қиладилар.УК 30.2

    Тақводорлик ниқоби остида ўз қалбининг гумроҳлигини беркитган одамларни ҳаворийлар жамоатда жуда кўп учратишган. Ананиё ва Сапфира ҳам ёлғончилар каби иш тутишган; очкўзликлари туфайли бир қанча пулларни беркитиб қўйиб, ҳаммасини Худонинг иши йўлида сарфладик, деб айтишган. Ҳақиқат Руҳи уларнинг асл башарасини ҳаворийларга очиб берди, жамоатнинг пок кийимини булғовчи доғлардан Худонинг ҳукми уни халос қилди. Масиҳ Руҳининг бу ажойиб ҳаракати жамоатдаги иккиюзламачи ва риёкорларни ваҳимага солиб кўйди. Ўз ҳаётида Масиҳни муносиб равишда намоён қилаётганлар, Унинг издошлари қувғин ва синовларга учраган пайтда ҳам хақикат учун хеч нарсани, ҳаттоки, жонини аямаган, Унга ўз садоқатларини сақлаганлар орасида мунофиқлар узоқ вақт қололмас эдилар. Шу йўл билан узоқ вақт давомида Жамоат ўзини нисбатан пок сақлаб келди. Аммо қувғин ва таъқиблар барҳам топиб, Жамоатга садоқатсиз ва самимий бўлмаганлар, яқиндагина масихийликни сохта қабул қилганлар кириб келгандан сўнг, иблис улар орқали ўзининг ҳалокатли ҳаракатларини бошлаб юбориш имкониятига эга бўлди.УК 31.1

    Нур Шаҳзодаси ва зулмат шаҳзодаси ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик ёки умумийлик бўлмагани сингари, уларнинг издошлари ўртасида ҳам хеч қандай бирлик бўла олмайди. Масиҳийлар сохта масиҳийлар, яъни ўзларини масиҳий қилиб кўрсатган мажусийлар билан бирлашгандан кейин, улар шундай йўлдан бордиларки, бу йўл уларни ҳақиқатдан тобора узоқлаштириб кетарди. Масиҳнинг шунча издошларини йўлдан уриб, васвасага солишга муяссар бўлганидан иблис беҳад хурсанд эди. Иблис аста-секин уларнинг устидан ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлаб олиб, ҳалигача Худога содиқ бўлганларни таъқиб этишга қолганларни даъват қилди. Ҳақиқий масиҳийча эътиқодга қарши қандай кураш олиб бориш кераклигини қачонлардир унинг ҳимоячиси бўлганлар ҳаммадан ҳам яхши билардилар. Бу йўлдан озган масиҳийлар масиҳийликни сохта қабул қилган мажусийлар билан бирлашиб, Исо Масиҳ таълимотининг энг асосий қоидаларига қарши кураш олиб бордилар.УК 31.2

    Бундай ҳолат эса Худога содиқ қолишга интилаётган масиҳийлар томонидан ғоят кучли қаршилик келтириб чиқарди ва муқаддас кийимларга бурканиб, жамоатгa кириб олган ёвуз кучларнинг ҳийла-найрангларига берилмасликка уларни чорлади. Муқаддас Китоб имон мезони сифатида ўз аҳамиятини йўқотди. Диний эркинлик ҳақидаги таълимотни бидъат деб атадилар; унинг тарафдорларига нафрат билан қараб, ҳамма ёқдан ҳайдадилар.УК 31.3

    Узоқ ва шиддатли жангдан сўнг содиқ масиҳийларнинг бир нечтаси муртад жамоат билан ҳар қандай алоқани узишга қарор қилдилар, чунки жамоат ўзини бутпарастлик ва гумроҳликдан поклашни хоҳламади. Улар Худонинг Каломигa содиқ ва итоаткор бўлиб қолишни истасалар, ажралиш кераклигини кўра билдилар. Ҳалокатга бошловчи бу бидъатчилар содиқ масиҳийларнинг қалбларини хавфга қўйишларини ўзлари истамасликларини, уларнинг фарзандлари ва келажак авлоднинг ҳақиқий имон-эътиқодини йўқ қилиб юбориш тахдидига энди тинч қараб тура олмасликларини билдирдилар. Тинчлик ва бирдамликни сақлаб қолиш учун улар ҳар қандай таклифга, агар бу таклифлар албатта, Худога хизмат қилишнинг асосий тамойилларига қарши чиқмайдиган бўлса, рози бўлишга тайёр эдилар. Зеро бу тинчлик учун ҳақиқат тамойиллари қурбон берилса, жуда қимматга тушишини улар билардилар. Агар бирдамликни ҳақиқат ва адолатдан воз кечиш эвазига сақлаб қолиш мумкин бўлса, ундан кўра ажралиш ва ҳаттоки, кураш ҳам бўлгани маъқулрокдир. Худога содиқ масиҳийлар нуқтаи назари ана шундай.УК 32.1

    Агар Худо фарзандларининг қалбларида бу довюрак кишилар амал қилган тамойиллар бугунги кунда қайтадан вужудга келса, жамоат учун ҳам, олам учун ҳам ниҳоятда яхши бўларди. Масиҳ эътиқоди устунлари ҳисобланган таълимотларга нисбатан бўлган лоқайд муносабат чиндан ҳам кишиларни хавотирга солади. Охир оқибатда бу тамойиллар муҳим аҳамиятга эга эмас, деган фикр машҳур бўлиб бормоқда. Бундай бемаъни тушунча иблис қулларига янада катта куч ва қатъиятлиликни бахш этади. Бунинг натижасида сохта таълимотлар ва ҳалокатли гумроҳлик, буларга қарши курашда Худога содиқ бўлганлар ўтган асрларда ҳаттоки ўз ҳаётларини қурбонликка келтирганлар, ҳозирда ўзини Масиҳ издошлари деб ҳисоблаганлар томонидан хайрихоҳлик билан қабул қилинмоқда.УК 32.2

    Илк масиҳийлар чиндан ҳам ниҳоятда ўзгача халқ бўлган. Уларнинг бенуқсон хулқ-атвори ва саботли ишонч-эътиқоди қонунсизларга мунтазам равишда гина-қудрат сифатида хизмат қилиб, уларнинг тинчини бузди. Илк масиҳийлар камчилик, камбағал ва ҳеч қандай фахрий унвонга эга бўлмасалар-да, улар ўз ҳаётларининг олийжаноблиги ва таълимотнинг муқаддаслиги билан бетавфиқларни ваҳимага солардилар. Шунинг учун шаккоклар уларни ёмон кўрардилар, худди муртад Қобил Ҳобилни ёмон кўргани сингари. Худонинг Руҳи таъсиридан озод бўлишни истаганлар; Қобил Ҳобилни нима сабабдан ҳалок қилган бўлса, худци шундай сабаб туфайли Худо халқини ҳам ўлимга маҳкум қилдилар. Худди шу сабаб туфайли яҳудийлар Қутқарувчини инкор этиб, Уни хочга тортдилар - Унинг софлиги ва поклиги яҳудийларнинг худбинлиги ва ахлоқсизлигига қарши доимий таъна сифатида хизмат қилди. Масих, давридан бошлаб то ҳозирги кунга қадар, Исонинг содиқ издошлари гуноҳни яхши кўрувчилар ва гуноҳ йўлидан юрувчиларда нафрат ва қаршилик ҳиссиётини қўзғатишни давом эттирмокдалар.УК 32.3

    Бу ҳолда нима учун Инжилии дунё хабарчиси деб атайдилар? Ишаё Масиҳ туғилишини башорат қилганда Унга “олам Шаҳзодаси” деган унвон берган. Фаришталар Исо Масиҳнинг тугилганлиги ҳақида чўпонларга хабар қилганларида, улар Худога ҳамду сано айтишарди: “Самодаги Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!” (Луқо 2:14). Бир қарашда, бу икки башорат ва Исонинг: “Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман” (Матто 10:34), деган сўзлари ўртасида қандайдир зиддият борга ўхшайди. Аммо чуқурроқ ўйлаб кўрилса, иккала ибора ҳам ўзаро ниҳоятда бирбирига мос келади. Инжил - бу дунё Хушхабари. Агар масиҳийликнинг ахлоқ қоидалари қабул қилиниб ҳаётга тадбиқ этилса, улар ердагиларга тинчлик, бирдамлик ва бахг келтиради. Масиҳ эътиқоди унинг таълимотини қабул қилганларни биродарлик ришталари билан боғлайди. Масиҳнинг юксак вазифаси одамларни бир-бирлари ва Худо билан бирлаштиришдир. Бироқ умуман олганда, олам Масиҳнинг ашаддий душмани иблис ҳукмида эди. Инжилда одамларнинг одат ва истакларига кескин зид бўлган қонун-қоидалар мавжуд бўлгани туфайли, улар бундай таълимотдан нафратлана бошлайдилар. Уларнинг гуноҳларини очиб бергани ва хатти-ҳаракатларини фош этгани учун улар Худо Сўзининг поклигидан нафратланадилар, шуиингдек, Каломнинг муқаддас ва адолатли талабларини уларга кўрсатганларни ўлдирардилар. Худо Сўзининг буюк ҳақиқатлари нафрат ва адоват келтириб чиқаргани учун Инжилни қилич билан қиёслайдилар.УК 33.1

    Солиҳлар фосиқларнинг қўлида азоб тортишига йўл қўйган сирли башоратнинг ҳаракатларидан, имони суст одамлар кўпинча хижолат тортадилар ва бундай ҳолатни тушунолмай ҳайрон бўладилар. Солиҳлар ва яхши одамлар золимлар дастидан азоб-уқубатда яшаб, жафо тортаётган бир пайтда, энг ёвуз одамларнинг кўнгилдагидек яшашига Худонинг ижозат берганини кўрганлар, баъзида ҳаттоки Худодан ихлослари қайтиб, ишончларини йўқотадилар. Бу нима деган гaп, беқиёс куч-қудратга, шон-шуҳратга эга бўлган адолатли ва марҳаматли Худо қандай қилиб ноҳақликка ва жабр-зулмга йўл кўйди? Бу савол бизни асло қизиқтирмаслиги керак. Худо етарлича даражада Ўз севгисининг исботини бизга берди, қолаверса, Тангрининг ҳаракатларини биз тушунишга қодир эмасмиз, шунинг учун ҳам Унинг марҳамати масаласида биз ҳеч нарсадан шубҳаланмаслигимиз керак.УК 33.2

    Наҳотки, Қутқарувчи Ўз шогирдларига кувғин ва зулмат кунларида уларнинг дуч келиши муқаррар бўлган дунёнинг нафрати ҳакида куйидаги сўзлар - “Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин килган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар” (Юҳанно 15:20), орқали уларни огоҳлантирмаган бўлса? Фосиқ одамларнинг ёвузлигидан азоб тортган Исонинг шогирдларига қараганда, У бизни деб ниҳоятда оғир жафо чекди. Фақатгина азобуқубатга ва хаттоки, машаққатли ўлимга дучор бўлганларгина Худонинг азиз Ўғли йўлларидан борадилар.УК 34.1

    “Раббимиз берган ваъдасини амалга оширишга имилламаяпти” (2 Бутрус 3:9). У ҳеч качон Ўз фарзандларини эсидан чиқариб, ташлаб қўймайди; аммо фосиқлар ҳақиқий табиатини намоён килишларига У имкон беради, токи Унинг иродасини бажаришни хоҳловчи бирор бир кимса уларнинг ният-мақсади борасида алданиб қолмасин. Солиҳлар покланиш учун, бошкалар уларнинг эътиқоди ва диёнати ҳақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиши учун ва ўзларининг изчил солиҳона ҳаётлари билан имонсизларни ҳукм қилиш учун, кўпинча азоб-уқубатлар гирдобига тушиб қоладилар.УК 34.2

    Фосиқларнинг гуллаб-яшнашигa ва Худога нисбатан душманларча муносабатда бўлишларига У йўл кўяди, аммо уларнинг қонунга хилоф бўлган ишларининг чекчегараси тўлибтошганда, барча Раббийнинг адолати ва мархамати туфайли гуноҳ ва адоват тамомила йўқ бўлишини кўриши мумкин. Худонинг ҳукм қиладиган куни тобора яқинлашмокда, ана шунда Унинг Қонунларини бузиб, Унинг халқига жабр-зулм қилганлар ўз ишларига яраша жазо оладилар; ана шунда Худонинг фарзандларига нисбатан, гўёки Исо Масиҳнинг Ўзига кўрсатилгани сингари, ҳар кандай ноҳаклик ва шафқатсизлик жазога тортилади.УК 34.3

    Ҳозирги кун масиҳийлари эътибор қаратиши зарур бўлган янада муҳим ва жиддий бир масала бор. Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар” (2 Тимўтийга 3:12). Нима учун бу қувғинлар тинди? Ягона сабаб: жамоат дунёвий қолипга шунчалик тушиб олганки, энди ҳеч қандай қаршиликларга дуч келмаяпти. Масиҳ ва Унинг хаворийлари давридаги масиҳий эътикодини ажратиб турувчи соф ва покликни ҳозирги кун жамоати йўқотиб қўйди. Ҳозирги вақтда масиҳийча эътиқод дунёда фақатгина бир сабаб туфайли шунчалик донг таратганки, Худонинг Сўзларини буюк ҳақиқат сифатида менсимай қўйдилар, Жамоатда ҳаётий, амалий диёнат шунчалик камайиб кетганки, у ерда гуноҳ билан муроса қилиш ҳукм суради. Агар масиҳийлик Жамоатида илк масиҳийларнинг эътиқод ва кучи қайта тикланганда эди, қувғинлар руҳи ҳам тирилган бўларди; қувғин ва таъқиблар олови ҳам шунда янада катта куч билан аланга олиб кетарди.УК 34.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents