Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    17-боб - Тонг Даракчилари

    Муқаддас Китоб бизга очиб берадиган энг буюк ва тантанали ҳақиқатлардан бири - бу инсониятни қутқарилиш ишини якунловчи, Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақидаги муқаддас ҳақиқатдир. Шунча вақтдан бери “абадий қоронғу зимистонлик ва ўлим сояси водийсида” изғиб юрган Худо халқига Ўзининг, яьни “ҳаёт ва тирилиш” бўлган хамда ҳамма ерга қувилиб кетган Ўзининг фарзандларини тўплаш учун Ўша Зотнинг Иккинчи бор келиши хакида ваъда берилган. Бу - бебаҳо ва муқаддас ваъда. Иккинчи бор тирилиш ҳақидаги таълимот Муқаддас Китобнинг асосий ғояси ҳисобланади. Илк эр-хотин жуфтлиги бошларини қуйи тушириб Адан боғини тарк этиб кетган кундан бошлаб, имон-эътиқод фарзандлари Ваъда Қилинганни, ҳалок қилувчи ҳокимлигини қириб ташлаб, йўқолган жаннатни қайтариб берувчи Зотнинг келишини кута бошлайдилар. Ёғ Суртилганнинг шоншуҳратда келиши қадимда барча муқаддас эрларнинг умид-ишончи бўлган. Уч юз йил “Худонинг қаршисида” ерда юрган Одам атонинг еттинчи авлоди бўлган Ҳанўх каромат қилинган Қутқарувчини узоқдан кўриш эҳтиромига муваффақ бўлган. “Худованд сонсаноқсиз азизлари билан келиб, - дейди у, - бутун одамзод устидан ҳукм қилгай. У фош қилгай ораларидаги барча гуноҳкорлару, Худодан қўрқмай ёмонлик қилувчи барча бетавфиқу шаккокларни” (Яҳудо 14, 15). Пайғамбар Аюб қайғу-алам кечаси қатъий ишонч билан дейди: “Аммо мен биламан, менинг Халоскорим ҳаётдир, вақти келиб, У мени ҳимоя қилади; терим ириб кетган бўлса ҳам, мана шу танамда Худони кўраман. Мен Уни ўз кўзларим билан кўраман, ҳа, мен кўраман, бошқа хеч ким эмас. Юрагим орзиқиб кетяпти!”(Аюб 19:25-27).УК 253.1

    Ҳақиқат Шоҳлигининг бошланишидан далолат берувчи Масиҳнинг келиши муқаддас китоблар муаллифларини кўтаринки ва оташин ҳикматларга руҳлантирган. Муқаддас Китоб муаллифлари ва пайғамбарлари самовий олов ила ёниб Typган сўзларни топиб баён этгаилар. Забурчи Исроил Шоҳининг кучи ва қудрати ҳақидаги саноларни куйлаган: “Камоли чиройли Сиондан Худо зуҳур этади. Худойимиз келадию, индамай турмас. Унинг олдида еб битирадиган оташ, атрофида эсашиддатли бўрон. Ўз халқига ҳукм чиқармоқ учун, У юқоридан еру осмонни чақиради” (Забур 49:2¬4). “Осмон севинсин, ер хурсанд бўлсин, денгиз ва уни тўлдирган борлиқ жўш урсин!.. Чунки мана, Худованд келади! У келади-ю, ерни ҳукм этади; У коинотни Ўз адолати билан, дунё халқларини ҳақиқати ила ҳукм этади” (Забур 95:11, 13).УК 253.2

    Пайғамбар Ишаё дейди: “Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди”. “Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, бутун ер юзида Ўз халқининг уятини олиб ташлайди. Ҳа, Эгам шундай деб айтган! Ўша куни улар шундай дейдилар: “Мана, бизнинг Худойимиз, қутқарсин, деб Уни кутгандик, У бизга нажот берди. Келинглар, қувонайлик, севинайлик! Умид қилиб кутгандик, Мана, бизнинг Эгамиз” (Ишаё 26:19; 25:8,9). Муқаддас кўринишдан ҳайратланган Хабаққуқ Унинг келишини шундай тасвирлайди: “Худо келади Эдом юртидан, Муқаддас Худо келади Порон қирларидан. Унинг улуғворлиги кўкни порлатар, ҳамду саноларига бутун дунё тўлар.УК 254.1

    Улуғворлиги чақмоқдай чақнар, нур сочилар Унинг қўлидан — Куч яширинган билагидан. Унинг олдида юради ўлат, Унинг кетидан эргашади офат”. “Тўхтаганда ер силкинади, назар солганда халқларни титроқ босади. Унинг қадимдан юрган йўлларидаги мангу тоғлар ўпирилиб тушади, абадий қирлар чўкиб паст бўлади”... “Эй, Эгам, наҳотки газаблансанг дарёлардан?! Наҳот Сенинг жаҳлинг чиқса ирмоқлардан?! Ёки Сенинг қасдинг бормиди денгиздан?! Шунинг учун отларингни чоптирасанми, зафарли жанг араваларингга миниб оласанми?!... Буни кўрганда тоғларни дард тутар, шиддатли оқим кўпириб оқар. Денгиз чуқуридан нидо янграр, денгиз тўлқинлари кўкка интилар; Сенинг ўқларинг учиб чақнайди, найзаларинг ялт этиб ёнади... Қутқариш учун келасан Ўз халқингни, Ўз танлаганинг орқали озод қилиш-чун уларни. Фосиқ халқнинг йўлбошчисини урасан, бошдан-оёқ уни шилиб ташлайсан” (Хабаққуқ 3:3-13).УК 254.2

    Ўз шогирдлари билан хайрлашишдан олдин Қутқарувчи албатта яна келишини айтади ва уларни тинчлантириб дейди: “Юрагингиз ғаш бўлмасин... Отамнинг уйида маскан кўп... Maнa, Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман” (Юҳанно 14:1-3). “Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган пайтида Ўзининг улугвор тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар” (Матто 25:31, 32).УК 254.3

    Масиҳ осмонга кўтарилиб кетганидан кейин Зайтун тоғида турган фаришталар шогирдларига Унинг қайтиб келиши ҳақидаги ваъдани такрорлаб дедилар: “Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсаигиз, худди шундай қайтиб келади” (Ҳаворийлар 1:11). Муқаддас Руҳдан завқланган ҳаворий Павлус шундай гувохлик беради: “Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанипг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади” (1 Салоникаликларга 4:16). Патмос оролидан келган ҳаворий дейди: “Maнa, У булутлар билан келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради” (Ваҳий 1:7).УК 255.1

    Унинг келиши “Худо қадимдан бери муқаддас пайғамбарлар оғзи билан билдирган борлиқни тузатиш” вақти билан белгиланади (Ҳаворийлар 3:21). Ана шунда ёвузлик ҳукмронлигига чек кўйилади ва “бу дунёнинг ҳу кмроилиги Худовандимизга ва Унинг Масиҳига ўтади энди, У абадулабад ҳукмронлик қилади” (Ваҳий 11:15). “Ўшанда Эгамизнинг улуғворлиги зоҳир бўлади, бутун жонзот биргаликда буни кўради” (Ишаё 40:5). “Эгамиз Раббий барча халқлар кўз ўигида солиҳлик ва мадҳияларни етиштиради” (Ишаё 61:11). “Ўша куни Сарвари Олам Ўзининг халқидан қолганлари учун шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади” (Ишаё 28:5).УК 255.2

    Ўшанда бутун ер юзида узоқ кутилган Ёғ Суртилганнинг Шоҳлик дунёси пайдо бўлади: “Maнa, Мен, Эгангиз, Қуддусга тасалли бераман. унинг барча вайроналарига тасалли бераман, унинг саҳросини Адан боғига айлантираман, унинг чўлини Менинг боғимдай қиламан, у ерда шодлик, севинч бўлади, шукроналик, қўшиқ садоси янграйди” (Ишаё 51:3). “Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги унга берилади” (Ишаё 35:2). «Энди сизни: “тарк этилган”, деб айтмаслар, сизнинг юртингизни: “ташландиқ”, деб атамаслар; энди сизга: “ундан мамнунман”, деган ном берилади, юртингизни эса: “оилали”, деб айтишади. 30тан, Эгангиз сиздан мамнун бўлади, юртингиз ҳам оилали бўлади. Иигит киз билан турмуш қургандай, ўғилларингиз юртингизга боғланиб, унга эгалик қилади”. “Куёв келин билан қандай шод бўлса, Худойингиз сиз билан шундай севинади (Ишаё 62:4, 5).УК 255.3

    Барча асрларда Раббийнинг кайтиши Унинг ҳақиқий издошларини руҳлантириб келган. Зайтун тоғида шогирдлари билан Нажоткор хайрлашар экан, албатта қайтиб келишни ваъда қилади, бу эса азобуқубатларга ва синовларга дуч келиб, заифлашган Унинг ўқувчилари келажагини умид ва хурсандчиликка тўлдиради. Қувғин ва таъқиблар орасида “буюк Худовандимиз ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг оламга қайтиши” улар учун “роҳатфароғат ва ҳузур-ҳаловатга ишонч бўлади”. Раббийнинг келишини тирикликда қатъий кутиб олишга умид қилган яқинларини салоникаликлар дард-алам ва қайғу билан дафн қилаётганларида, Исо осмондан тушганида, аввал Масиҳга ишонган марҳумларнипг тирилишини уларнинг устози ҳаворий Павлус айтган. Ана шунда Масихда бўлган марҳумлар тириладилар ва тирик қолган одамлар билан биргалиқда Раббийни кутиб олишдан “ҳайратланиб қувонадилар”. “Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимиз ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа Раббимиз билан бирга бўламиз”. “Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар” (1 Салоникаликларга 4:16-18).УК 255.4

    Қояли Патмос оролида севимли шогирд башоратли каломни эшитади: “Ҳа, Мен тез келаман!” деяпти ва шогирд жавоб тариқасида ибодат қилиб, барча асрлар Жамоатининг хоҳиш-иродасини аён қилади: “Омин! Кел, ё Раббимиз Исо!” ( Ваҳий 22:20).УК 256.1

    Муқаддаслар ва жабрдийдалар ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берган зиндонлардан, гулхан оловлари ва жаллодларнинг кундаларидан эшитилаётган овозлар барча асрлар оша ўтиб келиб, ҳаммага умид ҳамда ишонч бағишламоқда. “Раббийнинг тирилишига ишонган, шунингдек, Масиҳ келган вақтда ўзининг ҳам тирилишига ишонган” ўша масиҳийлардан бирининг,айтишича, “улар ўлимга нафрат билан қараганлар ва ўлимдан юқори турганлар” 266Даниил Тайлор. “Царствование Христа на земле или голос цсркви во в e e века”, 33-бет.. Улар “қабрдан озод бўлиб чиқиш учун” ҳалок бўлиб қабрга киришга ҳам рози эдилар267ша жойда, 54-бе г. Улар Раббийнинг “Самовий Ота шон-шуҳратининг булутларида” қайтишини, солиҳлар учун Ўз Шоҳлигини ўрнатувчи Нажоткорнинг келишини кутганлар. Вальденслар ҳам шу каби ишончга эга бўлганлар268Ўша жойда, 129-132-бетлар.. Уиклиф Нажоткорнинг оламга қайтишини Жамоатнинг умиди сифатида кутган269Ўша жойда, 132-134-бетлар..УК 256.2

    Лютер шундай деган: “Ишончим комилки, ҳукм куни уч юз йилдан кейин келса керак. Бу нопок дунёга Худованд бошқа тоқат қилолмайди, қилишни ҳам хоҳламайди... Дунёвий жаҳолат шоҳлиги ағдарилиб, йўқ қилиб юбориладиган буюк кун яқинлашмоқда” 270Ўшажойда, 158. 134-бетлар..УК 256.3

    “Бу чириб битган дунёнинг вайрон бўлишига яқин қолди”, - деган эди Меланхтон. Кальвин “Масиҳнинг келишини асло иккиланмай, буюк ҳодисаларнинг энг қувончли байрами сифатида” умид билан кутиб олиш лозимлигини масиҳийларга уқтирган. Шунингдек, “бу куннинг келишини ҳар бир масиҳий оила интизорлик билан кутиши кераклигини... биз Масиҳга зориқиш ҳис қилишимиз лозимлигини; Раббимиз Ўзининг Шоҳлигини бутун борлиғи билан намоён қилиб, буюк куннинг тонги отмагунича, биз Уни излашимизни, У ҳақида ўйлашимиз даркорлигини” Кальвин таъкидлаган271Ўша жойда. 158. 134-бетлар..УК 256.4

    “Наҳотки бизнинг Раббимиз Масиҳ инсон таънасида осмонга кўтарилмаган бўлса? - дейди Шотландия ислоҳотчиси Нокс. - Наҳотки У яна ортга қайтмаса? У тез орада оламга қайтиб келишини биз биламиз”. Ўз ҳаётларини ҳақиқат учун қурбон қилган Ридли ва Латимер Раббийнинг қайтишини интизорлик билан кутганлар. Ридли шундай ёзади: “Дунё гуноҳ ва қабиҳликларга ботиб, ҳалокат гирдобига тушаётганига ишонаман ва бунга ишончим ҳам комил. Шунинг учун Худонинг хизматкори Юҳанно билан биргаликда бизнинг Нажоткоримиз Исо Масиҳга чин қалбдан мурожаат қилайлик: кел Раббимиз Исо, кел!” 272Ўша жойда, 151, 145-бетлар.УК 257.1

    “Раббий келиши ҳақидаги ўй-фикрлар, - деган эди Бакстер, - мен учун энг қувончли ва шодиёна туйғудир” 273Ричард Бакстер. Сочииения, 15 жилд, 555-бет.. “Худо тақводорларининг ишончи ва феъл-атвори Масиҳнинг келишини муҳаббат ва шоду хуррамлик билан кутиб олишда намоён бўлади. Марҳумларнинг тирилишида сўнгги душман - ўлим йўқ қилинса, бу ҳолат тўлиқ, тамомила галаба қозонилганидан кейин имонлиларни жиддий ибодат қилишга ва Масиҳнинг Иккинчи бор келишига эҳтиёж сезишга ундаши керак” 274Ўша жойда, 17 жилд, 500-бет..УК 257.2

    “Ушбу куннинг тезроқ келишини барча имонлилар ишонч ила кутишлари даркор; зеро, айнан шу куни уларнинг нажот топиш хизмати якун топиб, қалбларининг барча хоҳишистаклари ва орзу-умидлари рўёбга чиқади. Эй Раббий, шошил, ана шу ҳузур-ҳаловатли кунни тезроқ яқинлаштир!” 275Ўша жойда. 17жилд, 182, 183-бетлар. Ҳаворийлар Жамоатининг, шунингдек, “саҳродаги Жамоат” ва ислоҳотчиларнинг умид-ишончи ҳам шундай бўлган.УК 257.3

    Башорат Масиҳ келишининг нафақат мақсадини, балки у қандай амалга ошишини, шунингдек, одамлар Унинг қайтиш фурсати яқинлашиб қолганини белги ва аломатлар бўйича билиб олишлари мумкинлигини кўрсатади. Исо шундай дейди: “Қуёш, ой ва юлдузларда ажойиб аломатлар пайдо бўлади. Денгиз шовуллаб-жўшиб тўлқинланган сари, ер юзидаги халқлар эсанкираб, маъюсликка тушадилар” (Луқо 21:25). “Аммо ўша кунларда, ўша мусибатдан кейин қуёш тутилиб, ой хираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади. У вақт Инсон Ўғли булутлар ичида, буюк қудрат ва шон-шаҳрат билан келаётганини кўрадилар” (Марк 13:24¬26). Илоҳиётчи Юҳанно Исонинг Иккинчи бор оламга қайтишининг илк аломатлари ва белгиларини қуйидагича тасвирлайди: ‘Буюк зилзила юз беради, қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронғилашади, ой эса лахта қонга айланади” (Ваҳий 6:12).УК 257.4

    Бу аломатлар XIX аср бошларида бўлиб ўтди. 1755 йили энг кучли ва даҳшатли зилзилалардан бири юз берди, тарихда ҳали бундай ер қимирлаш бўлмаганди. Гарчи у Лиссабон ер силкиниши номи билан танилган бўлса-да, унинг ҳаракат кучи Европанинг катта қисми, Африка ва Америкагача етиб борди. Зилзила шунингдек Гренландия, Вест-Ҳиндистонда, Мадейра оролида, Швеция ва Hорвегияда, Буюк Британия ва Ирландияда ҳам сезилди. Бу зилзиланинг тебраниш кучи тўрт миллион квадрат миль ерни эгаллади. Африкада ҳам Европадаги сингари, ер силкиниши кучли эди. Алжирнинг катта қисми вайрон бўлди, Марокконинг яқинида ер қаъри бутун бир қишлоқни - унинг саккиз ёки ўн минг аҳолиси билан бирга ютиб юборди. Испания ва Африка қирғоқларига катта тўлқин оқими ёпирилиб, бутун шаҳарларни яксон қилди ва кўплаб вилоятларни ер юзидан оқизиб кетди.УК 258.1

    Испания ва Португалияда ҳам ниҳоятда кучли ерости силкинишлар бўлди. Ҳикоя қилишларича, Кадисга тахминан йигирма метр баландликдаги тўлкин шиддат билан ёпирилибди. “Португалиядаги энг баландтоғлар ости ҳам титраб ларзага келибди; баъзи бир тоғ чўққилари ёрилганидан ер қаъри катта очилиб, ундан оловли вулқонлар отилиб чиқибди; улкан қоялар ёнатрофдаги қишлоқларнинг устига ёпирилиб тушибди” 276Чарльз Лайел. “Принципқ геологии”,495-бст..УК 258.2

    Лиссабонда “олдинига ер остидан жуда қаттиқ гумбирлаган овоз эшитилиб туриб, бирданига кучли силкиниш шаҳарнинг катта қисмини барбод қилибди. Қандайдир олти дақиқа ичида тахминан олтмиш мингга яқин одам ҳалок бўлибди. Аввалига денгиз орқага тисарилиб кумлоқ саёзликларни яланғочлабди, кейин эса ўзининг одатий сув сатҳидан 16-18 метр баландликка кўтарилибди. Лиссабондаги офатлар пайтида юз берган ҳайротомуз воқеалар ичида, қирғоқ бўйида тоза мармардан қад кўтарган бутун бир иншоот, табиий офат туфайли йўқ қилиб юборилганлигини гаъкидлаб ўтиш мумкин. Уни барпо қилишга қанчадан-қанча маблағ сарф қилинганди. Синиб тушаётган парчалардан беркиниб қолиш мақсадида у epra жуда кўплаб одамлар тўпланиб олган эдилар, лекин тўсатдан бир лаҳзада иншоот денгизга гарқ бўлди, ўлганларнинг бирортаси ҳам сувнинг бетида кўринмади” 277Ўша жойда..УК 258.3

    Ерости силкиниши “бир лаҳзада барча ибодатхона ва монастирларни, ҳамма катта-катта биноларни ва турар жойларнинг тўртдан бирини бузиб юборди. Зилзиладан кейин тахминан икки соатларча ўтгач, баъзи бир кварталларда ёнғин бошланди ва уч кун давомида тўлиқ шаҳарнинг кулини кўкка совурган даҳшатли аланга авж олди. Зилзила байрам кунига тўгри келиб, ибодатхона ва монастирлар одамлар тўла бўлган пайтда юз беради, фақатгина камчилик одамлар бу офатдан омон қоладилар” 278Американская энциклопедия ot 1831 г.. “Халқни қамраб олган даҳшатни тасвирлаб бериш жуда оғир. Ҳеч ким йиғламасди, оддийгина, ҳеч кимдан кўз ёши чиқмасди. Қўрқув ва ваҳимадан даҳшатга тушган одамлар у ёкдан бу ёққа ташланардилар, ўзларини ўзлари кўкракларига муштлаб уриб, шундай деб бақирардилар: “Охирзамон келди!” Болаларининг борлигини унутган оналар, қўлларида хочга тортилган Исо сурати солинган хочни кўтарганларича, югуриб юрардилар. Минг афсус, бахтга қарши кўпчилик ҳимоя топиш умидида ибодатхонага қочдилар, бироқ ялиниб-ёлворганлари, маъбад томои қўлларини кўтарганча қилган ибодатларининг ҳаммаси зое кетди; иконалар, руҳонийлар ва халқ вайрон бўлган ибодатхонанинг тагида қолди”. Кейинроқ аниқланишича, ўша мудҳиш куни тўқсон мингга яқин одам ҳалок бўлган экан.УК 258.4

    Йигирма беш йил ўтгач, башоратда айтилган яна бир аломат - қуёш ва ойнинг тутилиши юз берди. Ҳаммасидан ҳам энг ажабланарлиси шунда эдики, бу ҳодиса қачонлардир каромат қилинган вақтда содир бўлди. Зайтун тоғида Ўз шогирдлари билан суҳбатлашиб ўтириб, Исо Жамоат учун азоб-уқубатли даврни - папа ҳокимияти таъқибларининг 1260 йиллигини тасвирлаб, бу кунлар қисқартирилишини айтади; У шунингдек, Ўзининг келишидан олдин содир бўладиган ҳодиса ва воқеалар ҳақида гапириб, улардан дастлабкиларининг юз берадиган аниқ вақтини кўрсатиб берди: “Ўша мусибатдан кейин қуёш тутилиб, ой хиралашади” (Марк 13:24). 1260 кун ёки йил даври 1798 йили якунланди. Бу санагача тўрт аср олдин таъқиблар тамомила тўхтатилди. Масиҳнинг сўзларига кўра, мусибатлардан кейин қуёшнинг тутилиши кузатилади. 1780 йилнинг 19 майида бу башорат амалга ошди.УК 259.1

    “1780 йилнинг 19 майида ажабтовур зулмат Янги Англия осмонини қоплаб олган қайғули кун қайсидир даражада ва маълум нуқтаи назарда, бирдан-бир аниқланмаган ягона фавқулодда ҳодиса бўлиб қолаверади” 279Девенс. “Наше иервое столетие”, 89-бег..УК 259.2

    Массачусетс штатидаги гувоҳлардан бири бу ҳодисани қуйидагича тасвирдайди:УК 259.3

    “Эрта тонгда қуёш чикди, аммо тез орада қуёшни булутлар қоплади ва аста-секинлик билан қуёш борган сари бота бошлади. Бу қоронғу ва даҳшатли булутларни вақти-вақти билан чақмоқдарнинг чақнаши ёритиб турарди; момақалдироқ гумбирлади ва ёмғир ёға бошлади. Эрталабки соат тўққизларда булутлар бирозгина тарқалиб, осмон сариқ буғдой ёки мис ранг тусга кирди, шунинг учун ер, қоялар, дарахтлар, бинолар, сув ва одамлар - ҳаммаҳаммаси гўёки умуман бошқача сирли тасвирда жиловланаётгандай эди. Бир неча дақиқа вақт ўтгач капа қора булут уфқдаги ингичка чизикдан ташқари бутун осмонни ўраб олди ва кун шунақанги қоронғулашиб кетдики, гўёки ёз кунларида одатга кўра кечки соат тўққизларда тушган қopoнғy тунга ўхшарди...УК 259.4

    Қўркув, ҳаяжон ва қандайдир эъзозли ҳис-туйғу аста-секинлик билан одамларни қамраб олди. Уйларининг эшиклари олдида аёллар сукут сақлаганларича, қоронғуликни кузатиб турардилар; эркаклар даланинг ишларини тугатиб ортга қайтиб келдилар; дурадгорлар ўз курол-асбобларини жойлдилар; темирчилар темирхоналарини тарк этдилар; савдогарлар дўконларини ёпдилар. Қўрқувдан қалтираётган ўқувчиларни устозлар мактабдан уй-уйларига жўнатиб юбордилар. Сайёҳлар яқин орадаги фермер хўжаликларидан бирида бошпана топдилар. Даҳшатдан юзлари оқарган, лаблари дир-дир қалтираётган одамларнинг тилларида ва қалбларида фақатгина бир савол: “Энди нима бўлади?” Гўёки, ниҳоятда кучли бўрон шиддат билан мамлакатга ёпирилаётгандай ва озирзамон келгандай эди.УК 260.1

    Чироқлар ёқилди, каминдаги олов куз фаслининг ой чиқмаган кечасидаги сингари ярқираб ёнарди... Товукхоналарда товуқлар қўнаққа чиқиб олиб, бир-бирига биқинганича уйқуга кетди; қўйқўзилар ўтлоқдаги қўраларнинг ёғочларига тиралиб олганларича, мунгли маърашарди; қурбақалар вақилларди, қушлар ўзларининг тонг қўшиқларини куйлардилар, ҳамма жойда кўршапалаклар учиб юрарди. Аммо одамлар ҳали кеч киришига узоқ вақт борлигини билар эдилар...УК 260.2

    Салемдаги чодирлар жамоатхонасининг роҳиби доктор Нафанаил Уиттейкер ибодат хизматини ўтарди. Роҳиб ўз ваъзида бу зулмат - ғайритабиий ҳолат эканлигини айтди. Бошқа жойларда ҳам жамоат йиғилишлари бўлиб ўтаётган эди. Тайёргарликсиз айтилаётган ваъзларда шубҳасиз, Муқаддас Битикларда сўз юритилган ва ана шу ҳодиса билан боғлиқ бўлган аломатлар ҳақида гапириларди... Айниқса, кундузги соат ўн иккида ёруғ оламни ниҳоятда қоронғу зулмат қоплади” 280“Эссекский антиквар”, 1899 йил апрель, 3 жилд, №4, 53. 54-бетлар.. “Мамлакатнинг кўп жойларида тушга яқин кун шунчалик қоронғулашиб кетдики, ҳаттоки шамсиз на соатларнинг циферблатини кўриб бўларди, на тушлик қилиб бўларди, на уй ишларини бажариб бўларди...УК 260.3

    Мамлакатнинг катта майдонини — шаркда Фалмаутдан тортиб... то ғарбнинг Коннектикута ва Олбанигача... зулмат қоплади. Жанубда зулмат денгиз соҳилларини, шимолда эса - Американинг узоқ қишлоқ ва овулларини қамраб олди” 281Уильям Гордон. “История возникнове-мия, разви ! ия и обретения н e - зависимости США”, 3 жилд, 57-бет..УК 260.4

    Қуёш ботишидан бир ёки икки соат олдин зулмат тарқалиб кетди, осмон қисман ойлинлашди, гapчи қуюқ қора туман аввалгидай осмонни тўсиб турган бўлса-да, қуёш чикди. “Қуёш ботганидан сўнг осмонни яна булут қоплади ва тез қоронғу туша бошлади. Ярим кечанинг зулмати худди кундузнинг қоронғулигидай, ниҳоят қўрқинчли ва ваҳимали эди; ойнинг тўлинлигига қарамасдан, шамчироқларсиз ҳеч нарсани кўриб бўлмасди; шамчироқларнинг ёруглиги худди Миср зулмати каби қоронғуликни зўрга ёритиб турарди, қўшни уйларда ёқилган чироқларнинг ёруғи деразалардан умуман кўринмасди”282Исаия Томас. “Шпиол из Массачусетса, или Американская истина о свобо-дс”, 10 жилд, №472. (1870 йил 25 май).. Гувоҳлардан бири шундай ҳикоя қилади: “Ҳаттоки, ҳар бир осмон ёритқичлари қоронғу зулмат пардаси ортига беркинганда ёки қуёш, ой, юлдузлар тамомила ўчганда ҳам, ерни қоплаган зимистонлик шунчалик қўрқинчли ва ваҳимали бўлмаса керак, деган тасаввурда эдим мен” 283Нью-Гемишир. Эксетерлик доктор Са-муил Теннидан мактуб, 1875 й и л декабрь. “Коллекции исторического об-тестваштата Массачусетс”да, 1792 йил, биринчи серия, I жилд, 97-бет.. Кечки соат тўққизларда ой тўлишиб чикди, аммо “ой ҳам ўлим зулматига ўхшаган бу каби қоронғу зимистон тунни ёрита олмади”. Ярим тундан кейин зимистонлик тарқалиб йўқ бўлиб кетди ва ой қон тусига кирганлиги кўринди.УК 260.5

    1780 йилнинг 19 май куни тарихга “зулмат босган кун” сифатида ёзилди. Бундай қоронғу зимистонли шунчалик узоқ вақтга чўзилиб, яна шунчалик катта ер майдонини қоплаб олганлиги, Мусо давридан бошлаб ҳали ҳеч юз бермаган эди. Гувоҳлар орқали бу воқеани тасвирлаб бериш, воқеа содир бўлишидан йигирма беш йил олдин пайғамбар Йўэл томонидан ёзиб олинган Худо сўзларининг амалга ошишидир: “Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради” (Йўэл 2:31).УК 261.1

    Масиҳ Ўз халқига Унинг оламга қайтишидан дарак берувчи аломатларга эътибор қилишни ва Шоҳ келишидан олдинги аломатларни кўриб, хурсанд бўлишлари кераклигини айтган. “Бу воқеалар рўй бера бошлаганда, энди халос бўлиш вақт-соатингиз яқинлашганини билиб, қоматингизни ғоз тутиб бош кўтаринглар”. У Ўз издошларига баҳорда япроқ чиқараётган анжир дарахти ва дарахтнинг бошқа турларига қарашни тайинлаган: “Улар япроқ ёзаётганини кўриб, ёз келиб қолганини ўзингиз ҳам англайсиз. Худди шунга ўхшаб, бояги ишларнинг содир бўлаётганини кўрганингизда билингки, Худонинг Шоҳлиги жуда яқиндир” (Луқо 21:28, 30,31).УК 261.2

    Худога содиқлик ва итоат этиш руҳи ўз ўрнини Жамоатдаги манманлик ва расмиятчиликка бўшатиб бергани учун, Масиҳга бўлган севги ҳамда Унинг қайтиб келишига бўлган ишонч сўнди. Ўзини Худонинг халқи деб ҳисоблаган одамлар дунёвий ишларга берилиб, ўз ҳожатларини чиқариш мақсадида, Қутқарувчининг огоҳлантиришига қарамай, Унинг келиши ҳақидаги аломатларни менсимадилар.УК 261.3

    Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги таълимот эътиборсиз қолди, бу масалага оид My қаддас Битиг матнлари эса нотўғри тушунтирилиб изоҳланди. Бунинг натижасида Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши тўғрисидаги ҳақиқат умуман эсдан чиқарилди. Айниқса, бундай ҳолат Америка жамоатхоналарида кузатиларди. Жамиятнинг барча қатламларига баробар бўлган эркинлик ва ҳаёт қулайликлари, шунингдек, ҳамманинг қўлидан келадиган бойликка, дабдаба ва шуҳратпарастликка интилиш, текин даромад топишга ташналик, шон-шуҳратга, ҳокимиятга эга бўлиш истаги - буларнинг ҳаммаси одамлардаги умид-ишончни дунёвий нарсаларга қаратди ҳамда оламда ҳақиқий тартиб-интизом ўрнатилиши, ҳузур-ҳаловат ҳукм суриши мумкин бўлган тантанали кунни жуда олисга суриб юборди.УК 261.4

    Қутқарувчи шогирдларига Ўзининг Иккинчи бор келиши аломатларининг қандай бўлишини кўрсатар экан, шундоққина, Унинг оламга қайтиши олдидан халқнинг ортга чекинишини Нажоткор кўра билди. Ушанда дунё Нуҳ пайғамбар давридаги сингари ҳолатга тушади; одамлар бутунлайин дунёвий ишларга, ҳамда, кайф-сафо ва айш-ишратга берилиб кетдилар; улар Худо ва келажакдаги ҳаётни умуман унутиб қўйиб, олди-сотди қиладилар, экадилар, қурадилар, турмушга чиқадилар, уйланадилар. Масиҳ ҳозирда, бизнинг давримизда яшовчиларнинг барчасини огоҳлантиради: “Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўғилиб, юракларингизни ёғ босмасин, тағин у кун ногаҳон бошга тушиб сизни тўрга илинтирмасин”. “Шу сабабдан доимо ҳушёр бўлинглар. Юз бергувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўғли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат килинглар” (Луқо 21:34, 36).УК 262.1

    Шу давриинг Жамоатини Қутқарувчи шундай тасвирлайди: “Сенинг гўё тирик деган номинг бор, аммо ўликсан” (Ваҳий 3:1). Бепарволик ҳолатидан чиқишни истамаган кимсаларни огоҳлантириб, уларга қарата шундай дейди: “Нима эшитган ва қабул қилган бўлсанг, эслаб амалга ошир ва тавба қил. Агар бедор бўлмасанг, Мен ўғридай босиб келаман, сен эса қайси соатда сени босиб олишимни билмайсан” (Ваҳий 3:3).УК 262.2

    Одамлар ўзларининг хавфли ҳолатда эканликларини англаб олишлари ва сўнгги синовлар билан боғлиқ бўлган мудҳиш воқеаларга тайёр туришлари лозим. Худонинг пайғамбари дейди: “Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?” (Йўэл 2:11). У келадиган куни ким бардош бера олади Унга, зеро Ўша Зот ҳақида шундай дейилган: “Сенингкўзларинг шу қадар покизаки, Сен ёвузликка қараб туролмайсан. Ҳақсизликка чидай олмайсан” (Хабаққуқ 1:13). Шундай: “Эй Худойим, Сени тан оламиз” деб жар солувчилар, аммо Унинг қонунларини бузиб, бошқа худоларнинг ортидан борувчилар (Хўшея 8:2, 1; яна қаранг: Забур 15:4), юракларида қонунсизликларни асраганлар учун “Эгамизнинг куни ёруғлик эмас, қоронғулик олиб келади, ўша кун нурсиз, зулмат куни бўлади” (Амос 5:20). «Мен ўша куни бир чироқ оламан, Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман. “Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади”, деб ўйлаганларнинг жазосини бераман, гуноҳга ботиб ўтирган бепарво одамларни жазолайман» (Зафаниё 1:12). «Эгам айтар: “Олам билан ҳисоб-китоб қиламан қабиҳлиги учун, фосиқлар билан уларнинг гуноҳи учун, манманларнинг киборлигига чек қўяман, такаббурларни димоғдорлиги учун ерга ураман”» (Ишаё 13:11). “Эгамизнинг ғазаб кунида кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди”. “Улар уйлар қуришади, аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди, узумзорлар барпо қилишади, аммо шаробидан ичишолмайди, бойликлари талонтарож қилинади, қурган уйлари бузиб ташланади” (Зафаниё 1:18, 13).УК 262.3

    Еремиё пайғамбар бу даҳшатли вақтни кўра билиб, шундай хитоб қилади: “Вой жоним, адойи тамом бўлдим! Вой юрагим, қинидан чиққудай бўляпти, сукут сақлаб тура олмайман. Зеро, кулфат кетидан кулфат келди, бутун юрт хонавайрон бўлди, бир зумда чодирларим бузилиб кетди, Чодиримнинг пардалари йўқ бўлди” (Еремиё 4:19, 20).УК 263.1

    “Бу кун Худонинг ғазаб кунидир, ўша куни ҳамма азоб-уқубат чекади, ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади; зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун, булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун! Муcтаҳкам шаҳарлару баланд миноралар ҳужум остида қолади, бурғу овозию жангга даъват товушларини ўша кун ўзида мужассам этади” (Зафаниё 1:15, 16). “Мана, келаётир Эгамизнинг куни! Аланга олаётир ғазабу қаҳр, даҳшат, вайронага айлантирар ер юзини, ер юзидан қириб ташлар гуноҳкорларни” (Ишаё 13:9).УК 263.2

    Ана шу буюк кунга эътибор қаратар экан, Худонинг Каломи жиддий ва қатьий тарзда руҳан қотиб қолган ҳолдан чиқиб, тавба қилишга, ҳамда тоат-ибодатда Худога мурожаат этишга халқни даъват қилади: “Сионда бурғу чалинглар, Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар; титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, ахир, келяпти Эгамизнинг куни, у кунга оз вақт қолди”. “Рўза кунларин белгиланглар, ўша кунларга йиғин эълон қилинглар. Йиғинг жамики халқни, пок қилинг жамоани, чақиртиринг қарияларни, олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни, ҳатто янги келин-куёвлар ҳам чимилдикдан чиқиб келишсин. Маъбаднинг айвони билан қурбонгоҳ орасида йиғлашсин Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари...” “Ҳозир ҳам кеч эмас, рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар. Кийимингизни эмас, бағрингизни йиртинглар; Эгангиз Худога қайтинглар, У иноятли, раҳмдил, жахли тез чиқмайди, содиқ севгиси мўлдир, газабидан тушиб кечирадиган Худодир” (Йўэл 2:1, 15-17, 12, 13).УК 263.3

    Эгамизнинг куни келганда, халқ бардош бера олиши учун, буюк ўзгаришларни амалга ошириш лозим. Худонинг кўплаб издошлари ўзларига самоларда бойликлар йигмаётганликларини У кўрди. Шунда Худо одамларга марҳамат кўрсатиб, уларни қамраб олган зулматдан чиқишига ёрдам беради ва Раббийнинг оламга қайтишига тайёргарлик кўришлари мақсадида, уларга огоҳлантирувчи хабар юборади.УК 263.4

    Бундай огоҳлантирувчи хабар Ваҳий китобининг 14-бобида мужассамлашган. Бу бобда, уч фаришта хабарларни эълон қилганидан кейин, Инсон Ўғли “ернинг ҳосилини териш” учун келганини кўрамиз. Биринчи хабар ҳукм вақти етиб келганлигидан дарак беради. Пайғамбар “осмон ўртасидан учиб бораётган бошқа бир фариштани кўради; бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халкка абадий Мужда келтираётган эди; у баланд овоз билан шундай деди: Худодан қўрқинг, Уни улуғланг, Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди, еру кўкни, денгизни, булоқларни Яратганга сажда қилинглар” (Ваҳий 14:6, 7).УК 264.1

    Ана шу хабар “абадий Инжилнинг” бир қисмини ташкил этади. Инжилни тарғиб қилиш фаришталарга эмас, одамларга топширилган. Фаришталарга бу ишни бошқариш, буюк диний ҳаракатларнинг руҳлантирувчилари бўлиш юклатилган, аммо Инжилни ваъз қилиш ишлари Худонинг хизматкорлари томонидан амалга оширилади.УК 264.2

    Худонинг Руҳига ва Унинг Каломига итоат этган содиқ эрлар шу хабарни оламга тарқатардилар ва “тонг юлдузи чиқиб, кун ёригунгача, қоронғи жойда чироқ кандай нур сочса, пайғамбарларнинг сўзлари юракларга шундай нур сочиб тургани сингари”, улар “қадимий пайғамбарларнинг сўзларига” мурожаат қилганлар. Улар бошқа бойликларга қараганда, Худо ҳақидаги ҳақиқатни билиб олишга ва доноликка эга бўлишга интилганлар, “чунки унинг нафи кумушдан, фойдаси эса олтиндан ҳам афзалрокдир” (Ҳикматлар 3:14), деб ҳисоблаганлар. Ва Раббий уларга Шохликнинг буюк ҳақиқатларини очиб берди. “Худо Ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга илохий ахд насиб этар” (Забур 24:14).УК 264.3

    Ҳақиқат ҳақидаги таълим ва уни тарғиб қилиш илоҳиётчиолимларга берилмади. Агар бу олим эрлар содиқ қўриқчи сифатида ибодат қилиб қунт билан Битикни ўрганганларида эди, улар ҳам зулмат келганини билиб олар эдилар; башоратлар уларга келажакдаги воқеа-ҳодисаларни аён қилган бўлар эди. Бироқ улар бедор бўлмадилар ва Инжилни тарғиб қилиш содда, камтар одамларга топширилди. Исо шундай дейди: “Нур борида юринглар, тагин зулмат сизларни қамраб олмасин” (Юҳанно 12:35). Кимки Худо юборган нурни кабул қилмаса ёки нур яқинлашганда уни излаб топишни хоҳламаса, зулматда қолади. Нажоткор дейди: “Кимки менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади” (Юҳанно 8:12). Кимки оғишмай қатъиятлик билан Худонинг иродасини бажаришга интилса, ҳамда берилган нурга жиддий ёндашса, шундайларнинг зеҳни янада ўткирлашади; шундай қалбга бутун ҳақиқатни очиб бериш учун самовий юлдуз порлаб нур таратади.УК 264.4

    Масиҳнинг Биринчи келишида Худонинг ҳақиқатлари берилган руҳоний ва фарзийлар вақт яқинлашганлиги аломатларини билишлари ҳамда Ваъда Қилинганнинг келганлиги ҳақида хабар беришлари мумкин эди. Михайнинг башорати Унинг туғилиш жойини кўрсатган; Дониёр эса Унинг келиш вақтини белгилаб берган (қаранг: Михай 5:2; Дониёр 9:25). Бу башоратларни Худо Яҳудо халқининг йўлбошчиларига берди, бироқ улар билдирилган ишончни оқламадилар, Ёғ Суртилганнинг яқинлашиб қолганини билмай қолдилар ва бу ҳакда халққа хабар бера олмадилар. Бу эса яҳудий йўлбошчилари томонидан башоратларни менсимасликнинг натижасидир. Яҳудийлар Худонинг ўлдирилган пайғамбарларига хайкаллар ўрнатар эдилар, шу билан бирга, дунё буюкларини ҳурматлаб, иблиснинг хизматкорларига иззат-икром кўрсатар эдилар. Ўз иззати нафсини қондириш ниятида биринчилардан бўлиш курашига, одамларга таъсир кўрсатиш ва жамиятдаги ўз раҳбарлик мавқеини ўрнатишга тўлиқ берилиб кетган яҳудийлар, Самовий Шоҳ уларга инъом этган Илоҳий марҳаматларни эътибордан четда қолдирдилар.УК 265.1

    Исроил оқсоқоллари асосли равишда катта қизиқиш билан дунё тарихидаги бу катта ҳодисани - инсонга нажот бериш учун Худо Ўғлининг келишига оид бўлган вақт, жой ва шарт-шароитларнинг ҳаммасини ўрганиб чиқишлари керак эди. Бутун халқ биринчилар қаторида олам Нажоткорига пешвоз чиқиш учун бедор бўлиб, бу улуғ ҳодисани интизорлик билан кутиши лозим. Аммо афсус! Мана, Носира тепаликларидан чарчаб келган икки йўловчи бошпана топиш умидида, Байтлаҳмнинг марказий тор кўчаларини шаҳарнинг шарқий чеккаларигача кезиб чиқадилар. Уларга ҳеч бир эшик очилмади. Мусофирхонадан жой топа олмагач ва ниҳоят чекка овлоқ оғилхонадан улар бошпана топадилар. Ана ўша ерда оламнинг буюк Қутқарувчиси туғилади.УК 265.2

    Оламни яратишдан олдин Худонинг Ўгли Ўз отаси билан шоншуҳратни баҳам кўрганига самовий фаришталар гувоҳи бўлдилар ва эндиликда барча инсониятга буюк хурсандчилик олиб келиши мумкин бўлган ҳодиса - Унинг бу дунёда туғилишини диққат-эътибор билан кузатиб турардилар. Фаришталарга бу қувончли хабарни қабул қилиш ва хурсандчилик ила бошқалар билан буни баҳам кўришга тайёр бўлганларга етказиш амри берилган. Масиҳ Ўзини шунчалик камситиб паст олдики, пировардида У инсон қиёфасига кирди. Гуноҳ қурбонига айланиб, У лаънатнинг оғир юкини Ўз зиммасига олиши керак бўлади. Аммо Парвардигорнинг Ўғли Узини шундай камситилган ҳолатда ҳам Олам Шоҳига муносиб равишда эътибор ва шон-шуҳрат билан одамлар орасида пайдо бўлишини фаришталар хоҳлаганлар. Эҳтимол, Унинг туғилганини олқишлаш учун бу дунёнинг буюклари Исроил пойтахтига йиғилса керак? Балки, кўпдан-кўп фаришталар Уни ҳаяжонланувчи оломонга тақдим этсалар керак?УК 265.3

    Исони кутиб олишга ким тайёргарлик қилганини кўриш учун фаришта ерга тушди. Аммо ҳеч қаерда Масиҳни кутиб олишга бораётган тайёргарчилик аломатларини кўрмади. Ёғ Суртилганнинг яқин орада келиб қолишини эълон қилувчи бирор бир мақтов овозини эшитмади. Фаришта бир қанча вақт неча асрлардан бери Худонинг шоншуҳрати намоён бўлган, танлаб олинган ибодатхона ва шаҳарнинг устида учиб юрди, аммо бу ерда ҳам у ўша эътиборсизликка дуч келди. Узига бино қўйган, мағрур руҳонийлар ибодатхонага ҳаром қилинган қурбонликлар олиб келардилар. Фарзийлар эса баланд овозда халққа мурожаат қилардилар ёки кўча-кўйларда манманлик билан ибодатларни амалга оширардилар. Шоҳ саройларида, файласуфларнинг йиғилишларида, уламолар мактабларида-бутун осмонни хурсандчиликка ва мақтовларга тўлдирувчи ажойиб хабарни қабул қилишга ҳеч ким тайёр эмас эди, ер юзида олам Нажоткори туғилиши керак бўлган вақт етиб келганини ҳеч ким ҳис қилмади.УК 266.1

    Масиҳни кутиб олишга қаратилган тайёргарчилик белгилари бирор бир жойда сезилмади, ҳаёт Беги билан учрашишга ҳеч қандай тайёргарлик йўқ. Ажабланган ва ҳайрон бўлган самовий хабарчи ерни тарк этиб, эндигина осмонга шундай шармандагарчилик билан қайтиб кетмоқчи бўлиб турганда, қўйларнинг жунини олаётган бир гуруҳ чўпонларга тўсатдан фариштапинг кўзи тушиб қолади. Улар юлдузларга тўла осмонга қарар эканлар, Ёғ Суртилганнинг келиши ҳақидаги аломатлар борасида фикр юритар эдилар. Дунёнинг Нажоткори оламга келишини улар бутун вужудлари билан хоҳлаётганлари яққол кўриниб турарди. Айнан шу одамлар самовий хабарни қабул қилишга тайёр эдилар. Тўсатдан Худонииг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва қувончли хабарни уларга етказди. Самовий шон-шуҳрат далани тўлдириб юборди, яна кўплаб фаришталар ҳозир бўлдилар, зеро уларни қамраб олган қувонч осмондан хабар келтирувчи фариштанинг бир ўзига ниҳоятда кўплик қиларди, қанчадан-қанча овозлар жўр бўлиб Худога ҳамду сано айта бошладилар. Шундай саноларни қачонлардир нажот топган барча одамлар куйлайдилар. “Самодаги Худога ҳурмату иззат, ердаги бандаларга тинчлигу мархамат!” (Луқо 2:14).УК 266.2

    Байтлаҳмда содир бўлган бу тарихий воқеада нақадар ажойиб мўъжизавий сабоқ мужассамлашган! У бизнинг имонсизлигимизни, манманлигимизни ва мағрурлигимизни қанчалар койиб танбеҳ берди! Бу воқеа бефарқлик, эътиборсизликдан бизни асрайди, акс ҳолда лоқайдлигимиз туфайли биз илоҳий йўқлаш вақт-соатини билмай қолишимиз мумкин.УК 267.1

    Ёғ Суртилганнинг келишини кутувчиларни фаришталар нафақат Яҳудо тепалигида ва камтар чўпонлар орасида учратдилар. Мажусий мамлакатларда ҳам Унинг келишини кутган доно, бой ва Шаркнинг кўзга кўринган файласуфлари бор эди. Улар табиатни ўрганар эканлар, Худони Унинг яратганларининг ишларида кўрар эдилар. Яҳудий Битиклардан улар Ёқуб наслидан чикаётган Юлдуз ҳақида билиб оладилар ва нафақат “Исроилга тасалли берувчининг”, балки “турли элу халқларга илоҳий нур сочувчисини” ҳамда “замин четларига қадар нажот келтирувчи” Ўша Зотнинг келишини интизорлик билан кутдилар (қаранг: Луқо 2:25, 32; Ҳаворийлар 13:47). Улар нурни изладилар ва Худонинг тахтидан таралган нур уларнинг йўлини ёритди. Қонуний равишда ҳақиқатни асраб эҳтиёт қилувчи посбонлари бўлмиш Қуддуснинг руҳоний ва уламоларни зулмат қамраб олган бир пайтда, Осмондан юборилган юлдуз мажусий йўловчиларни Шоҳ туғилган epra бошлаб боради.УК 267.2

    “Уни кутаётганларга” Масиҳ нажот келтириш учун “иккинчи марта дунёга келади” (Ибронийларга 9:28). Нажоткор туғилгани ҳақидаги хабар сингари, Унинг Иккинчи марта дунёга келиши ҳақидаги хабар халқнинг диний йўлбошчиларига ишониб топширилади. Улар Худодан узокда эдилар, шунинг учун осмон юборган нурни улар инкор қилдилар. Павлус қуйидаги одамлар ҳақида гапирганда, улар хисобга киритилмаган эдилар: “Сизлар эса, эй биродарлар, қоронғиликда эмассизларки, ўша кун ўгри каби сизларни босиб олсин. Ҳаммаларингиз ёруғлик ва кундузнинг ўгилларисизлар. Биз кечага ҳам, қоронғиликка тааллуқли эмасмиз” (1 Салоникаликларга 5:4, 5).УК 267.3

    Сион деворлари устидаги аскарлар Нажоткорнинг келиши хақидаги хабарни биринчи бўлиб эълон килишлари, Унинг яқинлашиб қолгани тўғрисида биринчилардан бўлиб жар солишлари керак эди; Унинг келишига тайёргарлик кўриш учун биринчи бўлиб халқни ишонтиришлари лозим эди. Бироқ улар ўз ҳузур-ҳаловатларини кўзлаб яшардилар, тинчлик ва бехатарликни истардилар, халқ эса борган сари гунохга ботиб кетарди. Исонинг Жамоати башанг барглари билан гердайган, аммо қимматбаҳо ҳосил бермайдиган анжир дарахтига ўхшарди. Жамоат диний урфодатларга амал қилаётганлиги билан мақтанарди, бироқ унда ҳақиқий итоаткорлик руҳи, тавбатазарру ва имон-эътиқод - айнан Худога мақбул бўладиган жиҳатлар йўқ эди. Руҳнинг хайрли ва эзгу фазилатлари ўрнига манманлик, расмиятчилик, худбинлик, зўрлик ҳукм сурарди. Муртад Жамоат вақт аломатларини пайқамас эди. Худо буларни унутмади. Унинг Жамоатга бўлган садоқати ўзгармас эди, бироқ жамоат Ундан узоқлашди. Жамоат аъзолари Унинг шартларини бажаришдан бош тортдилар, шунинг учун Худо ваъдалари уларда амалга ошмади.УК 267.4

    Худо юборган нур ва имтиёзлардан фойдаланмасликнинг оқибати шундай бўлади. Агар Жамоат ўз бурчини адо этиб, Худо кўрсатган йўлдан бормаса ва У юборган ёруғликнинг ҳар бир нурини қабул қилмаса, бу ҳолда эътиқод қуруқ расмиятчиликлар билан банд бўлиб қолади, амалий тақводорлик руҳи барҳам топади. Бундай ҳақиқат Жамоат тарихида бир неча бор тасдиқланган. Инъом этилган марҳамат ва имтиёзларга яраша Худо Ўз халқидан ишонч ва имон-эътиқодни талаб қиларди. Итоат этиш қурбонликни ва хочни назарда тутади, шунинг учун ҳам ўзларини Масиҳнинг издошлари деб ҳисоблаганлар самовий нурни қабул қилишдан бош тортдилар ва қадимий яҳудийлар сингари, илоҳий йўқлаш вақтсоатини билмай қолдилар (қаранг: Луқо 19:44). Такаббур ҳамда итоатсизлар ёнидан Раббий тўхтамай ўтиб кетди, Байтлаҳм чўпонлари ва шарқ мунажжимлари сингари уларга юборилган нурга жиддий муносабатда бўлганларга эса, У Ўз ҳақиқатини очиб берди.УК 268.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents