Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    18-боб - Умид даракчиси

    Уильям Миллер ростгўй ва камтар фермер бўлган; Муқаддас Битикнинг Илоҳий нуфузидан шубҳаланган бўлса-да, бироқ у чин дилдан ҳақиқатни билишга интилган. Айнан Уильям Миллер Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишини тарғиб қилиш учун Раббий томонидан махсус танлаб олинди. Кўплаб бошқа ислоҳотчилар сингари, Уильям Миллер ёшлигиданоқ қашшокликка карши курашган ҳамда яшаш учун бундай курашда тобланган ва бу кураш уни буюк мақсадларга - барча куч-ғайратини ишга солишга, керак бўлса, ҳамма нарсадан воз кечишга ўргатган. У келиб чиққан оила, озодликка эришишга интилиши, эрксеварлиги, бардошлилиги ва ўз юртини севиши билан бошқалардан ажралиб турган, хуллас бир сўз билан айтганда, унинг ҳаёт тарзига ҳамда унинг феълатворига хос бўлган ҳислатларга Уильям Миллерлар оиласи эга бўлган. Унинг отаси инқилоб армиясининг капитани бўлган, кураш ва азобуқубатлар даврида оила ниҳоятда кўп қийинчиликларни бошидан кечириб, руҳий азобларнинг қурбони бўлган, айнан шундай ҳолат Миллернинг ёшлигидаги оғир ҳаёт тарзини изоҳлайди.УК 269.1

    Уильям Миллернинг жуссаси пишиқ бўлиб, қадди-қоматининг келишганлиги билан бошқалардан ажралиб турарди. У болалигидан зеҳни ўткир, ниҳоятда қобилиятли бўлган. Уильямнинг бу каби иқтидорлари болакай катта бўлгани сари янада ошиб, ҳаддан зиёд яққол намоён бўлиб борарди. Унинг ақли расо бўлиб, эс-ҳуши ўта даражада ривожланганди ва унинг билимга чанқоқлиги сезилиб турарди. Гарчи у университет таълимини олиш бахтига эриша олмаган бўлса-да, илмга чанқоқлиги, турлича ҳодисаларни батафсил ўрганиб, барча масалаларга танқидий ёндаша олганлиги учун, Уильям соғлом фикр юритувчилар ва тўғри мулоҳаза қилувчилар ҳамда ҳар томонлама ривожланган эрлар билан бир қаторга қўйилди. У бенуҳсон хулқ-атворга, руҳий покликка эга, номига доғ тушурмаган инсон эди. Ростгўйлиги, тежамкорлиги ва бошқаларга нисбатан хайрихоҳлик қилгани учун барчанинг ҳурматини қозонганди. Серҳаракатлиги ва тиришқоқлиги туфайли у жуда эрта моддий мустақилликка эга бўлган, аммо ҳеч қачон ўқишни ташлаб қўймаган. Турлича гражданлик ва ҳарбий лавозимларни эгаллаган Уильям Миллер улкан муваффақиятларга эришди. Гўёки бойлик ва шон-шуҳратга бўлган катта йўл унинг олдида кенг очилгандай эди.УК 269.2

    Унинг онаси ниҳоятда тақводор аёл бўлиб, ўғлини имон-эътиқод руҳида тарбиялашга интилган. Бироқ ёшлигида у деизм (худони тан олувчи, лекин унинг табиат тараққиётига дахли йўқ деб билувчи диний-фалсафий таълимот -тарж.изоҳи) жамиятига қўшилиб қолади. Бу жамият аъзолари кўп ҳолларда намунали фуқаролар сифатида, инсонпарвар ва кўнгилчан бўлганлари туфайли уларнинг таъсири тобора кучайиб борарди. Улар яшаган масиҳийча муҳит уларнинг ахлоқига ва ташқи қиёфасига ижобий таъсир кўрсатди. Албатта, одамларнинг ҳурмат ва эътиборини қўлга киритганлари учун, ўзларининг ажойиб хислатлари учун улар Муқаддас Китобдан қарздор эдилар. Бироқ эзгу инъомлар шунчалик нотўғри талқин қилинган эдики, бу одамлар Худонинг Каломига зид бўлган таълимот орқали атрофдагиларга таъсир кўрсатар эдилар. Улар билан мулоқотда бўлган Миллер билар-билмас равишда деистларнинг қарашларини қабул қилди. Уша вақтда мавжуд бўлган Муқаддас Китоб талқини кўплаб қийинчиликлар келтириб чиқаргани учун, улар Миллерга енгиб бўлмас тўсиқлардай кўринарди; шу билан бирга, Муқаддас Китобга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган янги эътиқоднинг ўрнини босадиган бошқа таълимот йўқ эди, шунинг учун ҳам у қониқиш ҳис қилмасди. Шундай бўлса-да, у ўн икки йил мобайнида юқорида қайд этилган қарашларга амал қилиб келди. Муқаддас Руҳ таъсирида у ўз гуноҳкорлигини тан олганда, Миллер ўттиз тўрт ёшда эди. У ҳалок бўлгандан кейин Миллернинг эътиқоди унга фаровон ҳаётни кафолатламайди. Келажак унинг назарида қайғули ва сирли жумбоқдай бўлиб кўринарди. Ўзининг азобларини эслаб, кейинчалик у шундай деб айтган:УК 270.1

    “Ўлим ҳиссидан бутун вужудимни совуқ, нохуш титроқ босарди; менинг назаримда, даҳшатли ҳукм кунида ҳеч ким покланмай, ҳамма ўлиб кетаётгандай туюларди. Осмон мен учун гўёки мис, оёқларим тагидаги ер эса худди темирдай эди. Абадият-бу нимаэкан?Ўлим-кимга ва нимага керак? Мен қанчалик кўп ўйланганим сари, ушбу саволларнинг жавобидан шунчалик кўп узоқлашиб кетардим. Бу муаммолар ҳақида ўйламасликка ўзимни мажбурламоқчи бўлдим, аммо кучим етмай иродасизлик қилдим. Мен ниҳоятда аянчли ҳолатда эдим, лекин мен билан юз бераётган нохушликларнинг сабабини тушуна олмасдим. Мен кимлардандир шикоят қилиб, кимларгадир илтижолар қилишим номаълум эди. Нимадир бошқача эканлигини ҳис қилардим, аммо ҳақиқатни қаердан ва қандай қилиб топиш кераклигини билмасдим. Мен тушкунликда қолгандим ва бирор бир орзу умидга эга эмасдим”.УК 270.2

    Шундай ҳолат бир неча ой давом этди. «Тўсатдан, - деб эслайди у, - Нажоткор аслида қандай эканлигини англаб етдим. Кўз ўнгимда нақадар меҳрибон ва раҳмдил Зот намоён бўлди, бу Кимса бизнинг қонунга хилоф бўлган ҳаракатларимизни оклаш ва гуноҳларимиз учун бериладиган жазодан бизни қутқариш мақсадида Ўзини курбон қилди. У нақадар ёқимли, жозибадор бўлиши кераклигини мен дарровдангина тушундим, шу захотиёқ Унинг багрига отилиб, Унинг марҳаматига ишонишим кераклиги ҳақида ўйладим. Бирок бунда қуйидагича савол туғилади: шундай Зот ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини қандай исботлаш мумкин? Бундай Нажоткорнинг мавжудлигига исботни ёки келажак хаёт ҳақидаги тушунчага эга бўлиш исботини Муқаддас Китобдан бошқа ҳеч қаерда топиб бўлмаслигини мен ниҳоят тушундим...УК 271.1

    Мен муҳтож бўлган Нажоткорни Муқаддас Китоб ўзимга очиб берди, тубан кетган дунёга керак бўлган қонун-қоидалар оддий инсон томонидан яратилган китобда мужассамлашганидан мен ниҳоятда эсанкираб қолдим. Ва мен Муқаддас Битик Худонинг Каломи эканлигини тан олишга мажбур бўлдим. Муқаддас Китоб менинг юпанчиғим бўлди, Исо Масиҳ қиёфасида эса мен ҳақиқий Дўст орттирдим. Нажоткор мен учун “бошқа ўн минглардан ортиқ бўлди”, авваллари менга тушунарсиз ва қарама-қарши тушунчаларга эга бўлиб кўринган” Битик эса, эндиликда “оёқларимга чироқ ва йўлимга нур” бўлиб хизмат қилди. Менинг қалбим таскин топди ва хотиржам бўлди. Эндиликда мен қониқиш ҳис қилардим, зеро Раббий - Қоя ва ҳаёт уммонидаги “таянч” эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Ўша пайтдан бошлаб Муқаддас Китоб менинг тадқиқотларимнинг асосий мавзусига айланди ва уни ўқибўрганиш менга буюк ҳузур-халоват бахш этаётганлигини мен ҳеч бир муболағасиз, айта оламан. Мен шунингдек, бу китобда акс этган маълумотларнинг ярмига хам эга эмаслигимни, яъни билмаслигимни тан олдим. Авваллари бу китобнинг гўзаллигини, шон-шуҳратга эга эканлигини билмаганлигимдан, қандай қилиб уни умуман инкор этганлигимни ҳис этмаганимдан ҳайрон қолдим. Мен бу китобда ўзимни қизиқтирган барча саволларимга жавоблар топдим; мен унда қалбимнинг ҳар бир ярасига малҳам бўлиб хизмат қилувчи дори-дармонга эга бўлдим. Менинг бошқа китобларга нисбатан қизиқишларим сўнди ва Худонинг донолигига эга бўлиш ниятида унга ўз умримни баҳшида қилдим»284Блисс. “Мсмуарь! Уиляма Миллера”, 65-67-бетлар..УК 271.2

    Миллер ўзи олдин жирканган эътиқоднинг ихлосманди эканлигини ошкора тан олди. Миллернинг имонсиз дўстлари унинг ўзи қачонлардир бир неча бор Муқаддас Битикнинг Илоҳий келиб чиқишини инкор этиш мақсадида келтирган исбот-далилларни зудлик билан, унга қарши келтирдилар. Ушанда у муносиб равишда дўстларига жавоб беришга тайёр эмас эди, чунки Миллер қуйидагича фикр юритарди: агар Муқаддас Китоб Худо юборган ваҳий . бўлса, бу ҳолда унинг ўзи ўзига қарши чиқмаслиги керак; агар инсонга панд-насиҳат қилиш учун мўлжалланган бўлса, бу ҳолда китоб Миллерга тушунарли бўлиши керак. Зоҳирий зиддиятларни мувофиқлаштиришнинг имкони бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида, у Битикни мустақил равишда ўрганишга қарор қилди.УК 271.3

    Тахминларга асосланган фикрларга йўл қўймаслик учун у ҳеч қандай шарҳлардан фойдаланмади, у фақатгина белгиланган параллел жой, изоҳ ва Симфонияларни қўллаган ҳолда, матнларни матнлар билан солиштирди. У Муқаддас Китобни мунтазам ва доимий равишда ўрганиб борди: у ўқишни Ибтидодан бошлади ва бирор тушунмовчилик ёки қийинчиликлар юзага келганда, бошқа бобга ўтмасдан ҳар бир оятни бир неча мартадан обдон ўқиб чиқарди. Тушуниш қийин бўлган оятларга дуч келганда, у оятни ўрганилаётган масалага доир бўлган бошқа матнлар билан кўпинча таққослар эди. Ушбу матннинг маъносини тушуниш мақсадида, ҳар бир сўз маъноси устида обдан ўйланарди, агар унинг тушунчаси параллел матнлар билан уйғун келса, демак, бу масала ҳал бўлди дегани эди. Матнни тушунишда у қийинчиликларга дуч келар экан, Муқаддас Битикнинг бошқа қисмларида уларга изоҳларни излаб топарди. Олдин унинг нигоҳидан яширинча бўлган масалаларга жавоб топишга ва унинг билим олишига ёрдам бериши учун, Миллер тинмай Раббийга ибодат ва илтижо қиларди. У ўз шахсий тажрибасида забурчининг қуйидаги сўзлари ҳақиқийлигини кўрди: “Каломинг очилиб қолганда зиё сочар, ғофилларга ақл-идрок берар” (Забур 118:130).УК 272.1

    У ўзига хос тарзда катта қизиқиш билан Дониёр ва Ваҳий Китобларини ўқиб ўрганди, уларни изоҳлаш учун Инжил ва Забурнинг бошқа китобларини ўрганишда қўллаган худди ўша қонун-қоидалардан фойдаланди. Ва катта хурсандчилик билан башоратларнинг рамзларини уқиш мумкинлигини кашф қилди. Башоратлар том маънода амалга ошишини, турли образлар, метафоралар, масал, ўхшатишлар ва ҳоказоларни контекст билан алоқадорликда тушунтирилишини, ёки бўлмаса, уларни изоҳлаш имкони мавжуд бўлган Муқаддас Битикларнинг бошқа жойларида уларнинг маъноси намоён бўлишини у кўрди. “Шундай қилиб, мен - деб ёзади Миллер, - Муқаддас Китоб - бу очиб берилган ҳақиқатларнинг соҳасидир деган хулосага келдим. Улар шу қадар содда ва тушунарли қилиб баён этилганки, ҳаттоки билим доираси чекланган одамлар ҳам асло янглишиб қолмайдилар” 285Блисе,70-бет. Башоратлар узун қаторининг таркибий қисмини Миллер бирин-кетин ўрганди ва унинг ҳаракатлари зое кетмади, улар ғалаба билан якунланди. Самовий фаришталар унинг ақлини бошқариб, унинг онгига Худонинг Каломини жо қилар эдилар.УК 272.2

    Ўтмишда кароматларнинг амалга ошишига таянган ҳолда, Миллер қуйидагича хулосага келади: келажакка оид бўлган башоратлар ҳам худди шундай тарзда амалга ошар экан. Бундай ҳолат эса ўз навбатида, Масиҳнинг руҳий Шоҳлиги ҳақидаги ҳукмронлик қилувчи тушунча дунё тарихининг сўнгидаги заминий минг йиллик каби Худонинг Каломи билан тасдиқланмаган, деган фикрга уни олиб келади. Солиҳлик ва тинчлик ҳақидаги Раббийнинг келишидан олдинги минг йиллик давр назариясига кўра, Худонинг даҳшатли куни узоқ вақтга қолдирилади. Аммо бу назария қанчалик тасалли бермасин, у Масиҳ ва Унинг ҳаворийларининг таълимотига тубдан зид келади, чунки уларнинг гувоҳлик беришича, охирзамон, яъни ўрим-йиғин вақти келгунча, бугдой билан бегона ўтлар бирга ўсиши керак экан (қаранг: Матто 13:30, 38-41); зеро, “ёмон ва фирибгар одамлар бошқаларни алдабгина қолмасдан, ўзларини ўзлари ҳам алдаб, тобора разиллашиб борадилар”, ва “охирги кунларда оғир вақтлар келади” (2 Тимўтийга 3:13, 1), зулмат шоҳлиги эса то Раббий келгунга қадар давом этади, Раббий Исо осмондан тушиб, Ўзининг нафаси билан дажжолни ўлдиради, улуғвор кўриниши билан уни маҳв этади (қаранг: 2 Салоникаликларга 2:8).УК 273.1

    Ҳаворийлар Жамоати бутун дунёни имонга юз туттириши ва Масиҳнинг заминий минг йиллик ҳокимлиги ҳақида таълимот бермаган. Бу таълимот XVIII аср бошларига қадар масиҳийлар орасида кенг тан олинмаган. Ҳар қандай хато ёки янглиш фикрлаш сингари унинг оқибатлари ҳалокатли бўлган. Ана шу таълимотга кўра, одамлар Раббийнинг келишига ҳали жуда узоқ ҳодиса сифатида қарашган ва У яқинлашиб қолганлиги белгиларининг амалга ошаётганига ҳеч қандай эьтибор беришмаган. Бу ҳодиса одамларда асосланмаган бехавотирлик ишончини уйғотган, кўпчилик Раббийни кутиб олишга ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган.УК 273.2

    Муқаддас Битик Исо Масиҳнинг шахсан, том маънода келишини аниқ қилиб кўрсатиб берган. Павлус шундай дейди: “Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади” (1 Салоникаликларга 4:16). Ва Нажоткор дейди: “Ўшанда Инсон Ўғлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиғлайдилар, Инсон Ўғли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар”. “Чунки Инсон Ўғлининг келиши худди шарқда чақнаб, ҳатто ғарбда ҳам барчагa кўринувчи чақмокдай бўлади” (Матто 24:30, 27). У бутун самовий аскарлар ҳамроҳлигида келади. “Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган лайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради” (Матто 25:31). “У маҳобатли карнай тутган фаришталарини юборади. Улар эса Унинг танлаган кишиларини осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, тўрт томондан тўплаб келадилар” (Матто 24:31).УК 273.3

    Исо оламга қайтиб келганда солиҳлар тириладилар, тириклар эса ўзгарадилар. “Ҳаммамиз ўлмаймиз-у, - дейди Павлус, - аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар яна хеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар хам ўзгариб кетамиз. Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак” (1 Коринфликларга 15:51-53). Салоникаликларга Мактубда Раббийнинг оламга қайтганидан кейинги ҳодисаларни у шундай тасвирлайди: “Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа Раббимиз билан бирга бўламиз” (1 Салоникаликларга 4:16, 17).УК 274.1

    Худонинг халқи Шоҳликни Масиҳ шахсан келгандан кейин қабул қилади. Қутқарувчи дейди: «Инсон Ўғли Ўзининг улуғворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган пайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратганидай, Масиҳ уларни бирма-бир саралаб қўяди. “Қўйларни” Ўзининг унг томонига, “эчкиларни” эса чап томонига турғизади. Шунда Подшоҳ ўнг томонидагиларга айтади: “Эй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар! Дунё яратилганидан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз”» (Матто 25:31-34). Муқаддас Битиклардан юқорида келтирилган парчаларда шу нарса аён бўладики, Инсон Ўғли оламга қайтиб келганда, марҳумлар энди ўлмас бўлиб тирилиб, тириклар ўзгарар эканлар. Одамлар билан юз берган шундай катта ўзгаришлар уларни Шоҳликни қабул қилишга тайёрлайди, зеро, Павлус шундай деган: “Эй биродарлар, сизларга шуни айтяпманки, фоний махлуққа, яъни эт ва қонга Худонинг Шоҳлигидан мерос насиб этмайди; ўткинчи махлуқ ўлмасликдан улуш ололмайди” (1 Коринфликларга 15:50). Инсон ҳозирги асл ҳолатида ўлик ҳисобланиб, ўлимга маҳкум қилинган; аммо Худонинг Шоҳлиги ўлмайди, абадий тирик қолади. Аммо Исо Масиҳ келганда, У Ўз халқига абадий ҳаётни инъом қилади ва Унинг Ўзи улар учун ҳозирлаб қўйган Шоҳликни қабул қилишни таклиф этади.УК 274.2

    Муқаддас Битикларда келтирилган оятлар, шунингдек, бошқа матнлар ҳам Миллер учун Масиҳнинг келишидан олдин ҳамма кутган ҳодисаларнинг исботи, яъни буюк роҳат-фароғат ва Худо Шоҳлигининг ўрнатилиши - ҳақиқатдан ҳам Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтишидан кейин юз беради. Қолаверса, вақт белгилари ва дунёнинг ҳолати сўнгги кунларни тасвирлаб берган башоратларга ниҳоятда мос келади. Биргина Муқаддас Битикни тадқиқ қилиб чиқиб, у қуйидагича хулосага келади: ҳозирги ҳолатдаги фоний дунёга ажратилган вақт якунланиб қолганди.УК 275.1

    “Менга шунингдек, - деб ёзади Миллер, - Муқаддас Битикнинг хронологияси ниҳоятда кучли таъсир кўрсатди... Башорат қилинган ўтмиш воқеалари кўрсатилган вақтда амалга ошганини мен аниқлаб билиб олдим. Тўфондан бир юз йигирма йил олдин (қаранг: Ибтидо 6:3); тўфон бошланишидан олдинги етти кун ва қирқ кечаю қирқ кундуз давом этадиган ёмғир (қаранг: Ибтидо 7:4); Иброҳим наслининг бегона юртларда яшаб, тўрт юз йил жабр-зулм кўриши (қаранг: Ибтидо 15:13); шарбатдор ва нонвой учун белгиланган уч кун (қаранг: Ибтидо 40:12-20); фиръавн учун учун етти йил (қаранг: Ибтидо 41:28-54); саҳрода қирқ йил (қаранг: Саҳрода 14:34); уч ярим йил мобайнидаги қурғоқчилик ва очлик (қаранг: 3 Шоҳлар 17:1); асирликда етмиш йил (қаранг: Еремиё 25:11); яҳудийлар учун белгиланган етти карра етти йил, олтмиш икки карра етти йил, жами етмиш карра етти йил (қаранг: Дониёр 9:24-27), - бу ҳодиса-воқеаларнинг ҳаммаси каромат қилинган бўлиб, уларнинг ҳаммаси бошидан охиригача амалга ошди” 286Блисс,74,75-бетлар..УК 275.2

    Шундан сўнг Муқаддас Китобни ўрганиш жараёнида у турлича хронологик даврларни аниқлади. Унинг фикрича, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтишигача давом этиб келган ана шу вақтнинг ҳар бир қисмига Миллер, Раббий Худо Ўз қулларига аён қилган “маълум вақт” сифатида муносабатда бўлди. “Сирлар, - дейди Мусо, - Эгамиз Худога тегишлидир. Аммо У қонунни бизга аён қилди, токи биз фарзандларимиз билан бу қонун шартларига то абад амал қилайлик” (Қонунлар 29:29). Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларга аён қнлиб, пайғамбар Амос орқали шундай дейди: “Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди” (Амос 3:7). Шунинг учун ҳам Худонинг Каломини ўрганувчи тадқиқотчилар, ушбу ҳақиқат манбасида улар инсоният тарихидаги энг буюк ҳодиса тўғрисидаги мукаммал маълумотларни топишлари мумкинлигига ишончлари комил бўлсин.УК 275.3

    «Ҳар бир Битик, - деб айтган эди Миллер, - илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш учун фойдали (қаранг: 2 Тимўтийга) эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилганимдан кейин, битиклар инсон хоҳиши билан эмас, балки Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилган азиз одамлар томонидан (қаранг: 2 Бутрус 1:21) яратилганлигига, ҳамда “қадимги оятларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ва биз бу оятлардан сабр-тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозимлигини” (Римликларга 15:4) билганим учун ҳам, мен Муқаддас Китобнинг хронологик қисмларини Худо Каломининг тенг ҳуқуқли кисмлари эмас, деб ҳисоблай олмасдим. Зотан, Худонинг Каломи ҳам Муқаддас Битикнинг бошқа кисмлари билан бирга жиддий ўрганиш учун мўлжалланган эди. Шунинг учун ҳам мен қуйидагича хулосага келдим: Худо Уз хоҳиширодаси туфайли бизга очиб бермоқчи бўлган ваҳийларни тушунишга ҳаракат қилган ҳолда, кароматлар даврига тўхталмасдан ўтиб кетишга менинг ҳеч қандай ҳуқуқим йўқ»287Блисе.75-бет..УК 276.1

    Миллернинг фикрига кўра, Дониёр Китобида (қаранг: 8:14) Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишининг аниқ вақтини кўрсатиб берувчи башорат бор экан: “Икки минг уч юз кечаю кундуздан сўнг; маъбад покланиб, асл ҳолига қайтарилади”. Муқаддас Битикнинг ўзини ўзи тушунтириб бериши қонун-қоидаларига биноан, вақт башоратининг бир куни Муқаддас Китобда бир йилга тенг эканлигини Миллер билиб олади (қаранг: Саҳрода 14:34; Ҳизқиё 4:6). 2300 башорат кунлари, ёки айнан ана шу йиллар даври яҳудийлар учун белгилаб берилган ҳузур-ҳаловат вақти ниҳоятда узоқда эканлигини, бинобарин, Қадимги Ахд маъбадига тааллуқли эмаслигини у кўрди. Масиҳийлик асрида маъбад заминда бўлган, яъни ҳамма қабул қилган нуқтаи назарни Миллер қўллаб-кувватлади, шунинг учун ҳам каромат қилинган маъбаднинг покланиши (қаранг: Дониёр 8:14) Раббийнинг Иккинчи бор келишида олов туфайли заминда амалга ошади, деган хулосага келади. Агар, деб фикр юритади Миллер, саноқ боши сифатида 2300 кунни асос қилиб оладиган бўлсак, демак, шунда Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши вақтини билиб олиш мумкин. Шундай йўл билан буюк охирзамон, бутун ҳозирги дунё ўзининг такаббурлиги, ҳокимияти, дабдабалиги, “ўзининг шуҳратпарастлиги, гуноҳкорлиги ва жабр-зулм қилиши билан якун топади”, ўшанда лаънат “ер юзидан йўқ қилинганда, ўлим барҳам топганда, Худонинг куллари, пайғамбарлар, муқаддаслар, Ундан қўрққан ҳамма одамлар нажот топиб мукофотланади, заминни нобуд қилганлар эса маҳв этиладилар” 288Блисс,76-бет..УК 276.2

    Ҳозирда Миллер ўзи учун ниҳоятда муҳим ва қизиқарли ҳисобланган бу ҳақиқатларни ўрганиш мақсадида куну тунларни бағишлади ва Битикларни жиддий, ҳамда жон куйдириб ўрганишни давом эттирди. Дониёр Китобининг 8-бобида 2300 куннинг саноқ боши сифатида олинган асосни у топа олмади; гарчи фаришта Жаброилга ваҳийларнинг маъносини Дониёрга тушунтириб бериш вазифаси юклатилган бўлса-да, фаришта бу вазифани қисман адо этганди. Пайғамбар Жамоатни қандай қувғинлар кутаётганини билгач, қўрққанидан ҳушидан кетиб қолади. Бундай даҳшатли тасвир пайғамбар учун ниҳоятда оғир бўлиб кўринади ва фаришта бир қанча вақтга уни тарк этади. Дониёр “бу воқеадан сўнг тоби қочиб, бир неча кун бетоб бўлиб ётади”. “Мен бундай ваҳийни кўрганимдан ҳайрон бўлдим ва унинг нималигини тушунмадим”, - дейди пайғамбар.УК 276.3

    Аммо Худо Ўзининг элчисига шундай амр берди: “Эй Жаброил, бу одамга ваҳийнинг маъносини тушунтириб бер!” Ушбу амр бажарилиши керак эди, шунинг учун бир қанча вақт ўтгач фаришта Дониёрнинг олдига қайтиб келиб дейди: “Дониёр, мен олдинга ваҳийни тушунтирмоқ учун келдим. Сен Худога илтижо қила бошлаганингда, У сенга жавоб берган эди. Мен жавобни сенга етказмоқ учун келдим, чунки сен Худонинг буюк бандасисан. Қани энди айтадиган гапларимни яхшилаб эшит, ваҳийнинг маъносини тушуниб олгин” (Дониёр 8:27, 16; 9:22, 23, 25-27). Саккизинчи бобда тасвирланган ваҳийда тушунтирилмай қолган бир муҳим вазият мавжуд, яъни 2300 кунлик давр вақти. Шунинг учун фаришта иккинчи бор келганда асосий диққатини мана шу вақт масаласига қаратади:УК 277.1

    “Исённи бартараф этиш этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳни поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади... Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилганидан то Худо Ёғ қуйиб танлаган йўлбошчи келгунига қадар, етти карра етти йил ўтади. Олтмиш икки карра етти йил мобайнида Қуддус шаҳри, унинг йўллари ва мудофаа иншоотлари тикланади, аммо бу машаққатли даврларда содир бўлади. Олтмиш икки карра етти йил ўтгач, Худо танлаган йўлбошчи ўлдирилади. У эришган ҳамма нарса барбод бўлди. Қўшин тортиб келган ажнабий бир ҳукмдор шаҳарга кучли селдай ёпирилиб, шаҳарни ҳамда маъбадни барбод қилади... Ўша ҳукмдор кўп халқлар билан бир карра етти йилга кучли бир битим тузади. Ўша вақтнинг ярми ўтгач, қурбонлик ва назрларга чек қўйилади”.УК 277.2

    Фаришта Дониёрнинг олдига у кўрган ва тушунмаган ваҳийни (8боб) тушунтиргани келганди, жумладан: вақт даврини тасвирловчи сўзларни: “икки минг уч юз кечаю кундуз; ана шундан сўнг маъбад покланади”. Дониёрга фаришта: “гапларимга қулоқ сол ва сўзларимнинг маъносини тушунгин” деб амр бериб, деди: “етти карра етти йил сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун белгиланган”. Бу ерда “белгиланган” деб таржима қилинган сўз, аслида “ажратилган” маъносини билдиради. Етмиш карра етти, ёки 490 йил айнан яҳудийлар учун ажратилганди. Бироқ улар нимадан ажратилганлар? 2300 кун саккизинчи бобда эслаб ўтилган ягона вақт даври ҳисобланганлиги учун, демак, етмиш ҳафта икки минг уч юз кундан ажратилган ва бу икки вақт қисми бир вақтда бошланиши керак эди. Фариштанинг тушунтириши бўйича, бу етмиш ҳафта Қуддусни тиклаш ҳақидаги фармон чиққан кундан бошланган. Агар бу фармоннинг чиққан санасини амиқлаб олишнинг имкони бўлганда эди, бу ҳолда 2300 куннинг буюк даври нуқтасини топиш асло қийин бўлмасди.УК 277.3

    Эзра Китобининг 7-бобида ушбу фармон ҳақида айтилади (қаранг: Эзра 7:12-26). Милоддан олдинги 457 йилда Форс шоҳи Артахшас томонидан бу фармоннинг энг сўнгги кўриниши эълон қилинган. Бироқ Эзра Китобида (Эзра 6:14) Худонинг уйи “яҳудий оқсоқоллар Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра қурилиш тамомланганлиги” ҳақида айтилган. Учта шоҳ биргаликда то башорат қилинганидек, 2300 кунни тантанали равишда кутиб олиш мақсадида бу фармонни туздилар, тўгриладилар ва мукаммаллаштириб тўлдирдилар. Фармоннинг сўнгги кўриниши эълон қилинган сана милодгача 457 йилни саноқ боши сифатида асос қилиб оладиган бўлсак, етмиш карра етти ҳақидаги кароматнинг қандай амалга ошганини батафсил кўриб чиқишга асло қийналмаймиз.УК 278.1

    “Қуддусни тиклаш ҳақидаги фармон чиққан вақтдан бошлаб то Масиҳ Ҳумронлигининг етти карра етти ва олтмиш икки карра етти” — демак 69 ҳафта, ёки 483 йил. Артахшаснинг фармони милодгача 457 йилнинг кузида кучга кирди. Шу пайтдан бошлаб 483 йилни санаб ажратсак, биз милоддан кейинги 27 йилнинг кузига эга бўламиз, мана шунда бу каромат амалга ошди. “Масиҳ” сўзининг асл маъноси “Ёғ Суртилган” демакдир. 27 йилнинг кузида Исони Яҳё Ўрдун дарёсида чўмдирди ва Муқаддас Руҳ Унга мой сурди. Ҳаворий Бутрус куйидагича гувоҳлик беради: “Носира шаҳридан чиққан Исони Худо юборди. Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлди” (Ҳаворийлар 10:38). Нажоткорнинг Ўзи ҳам шундай дейди: “Худованднинг Руҳи Менга ёр; У Мени муқаддас мойла мойлади, бечораларга мужда етказмоқ учун... мазлумларга эркинлик эълон этиш учун” (Луқо 4:18). Исо сувга чўмдирилиб Муқаддас Руҳга тўлганидан кейин У “Жалилага қайтади ва Худонинг Шоҳлиги ҳақида Хушхабар тарқатади, вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди, деб эълон қилади” (Марк 1:14, 15).УК 278.2

    “Бир карра етти кўпчилик учун ахдни тасдиқлайди”. Бу ерда эслаб ўтилган бир карра етти етмиш Kappa еттининг охиргисидир; бу айнан яҳудийлар учун ажратилган сўнгги етти йил эди. Бу вақт мобайнида-27 йилдан то 34 йилгача-олдинига Исо Масиҳнинг Ўзи, кейин эса Унинг шогирдлари фақатгина яҳудийлар учун Хушхабарни етказдилар. Самовий Шоҳлик ҳақида эълон қилиш учун хизматга ҳаворийларни Нажоткор жўнатар экан, шогирдларини шундай деб огоҳлантирди: “Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шапҳрига кирманглар. Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар” (Матто 10:5, 6).УК 279.1

    “Бир карра еттининг ярми ўтгач қурбонлик ва назрлар келтиришларга чек қўйилади”. Сувга чўмдирилгандан кейин уч ярим йил ўтгач, яъни 31 йили Раббий хочга тортилди. Гўлгўтада ушбу буюк қурбонлик келтириш билан тўрт минг йил мобайнида Худонинг Қўзисини англатиб турувчи қурбонликлар келтириш жараёни ҳам якун топди. Хочда тимсол ва Ҳақиқат учрашади, айнан шу ерда барча қурбонликлар ўз мавжудлигини тугатиши ва маросим назрларни келтириш якун топиши керак эди.УК 279.2

    Яхудийлар учун ажратилган етмиш карра етти, ёки 490 йил, биз кўриб турганимиздек, милоддан олдинги 34 йили тугатилди. Ана шу вақтда яҳудий синедрион қарорига биноан халқ Инжил Хушхабарини инкор этди, Стефан тошбўрон қилиниб, жон берди ва эндиликда Масиҳнинг издошларига қарши қувғинлар бошланди. Шундан сўнг нажот Хушхабари яҳудий жамоатларидан ташқарига чиқиб, бутун олам узра эълон қилина бошлади. Таъқибларга учраган шогирдлар Қуддусни тарк этдилар, “ҳар ерда юриб Инжил Хушхабарини таргиб қилдилар”. “Шундай қилиб Филип Самария шаҳрига келади ва унинг аҳлига Масиҳни тарғиб қилади”. Худо томонидан даъват қилинган Бутрус Кесария шаҳрилик юзбоши, Худодан қўрқадиган солиҳ Корнилийга нажот хабарини етказди; Исога юз тутган ғайратли Павлусга эса “олисдаги элу халқларга муқаддас Хушхабарни етказиш” вазифаси топширилди (Ҳаворийлар 8:4, 5; 22:21).УК 279.3

    Бу кароматларнинг ҳар бири амалга ошгани кўриниб турарди, ҳеч шак-шубҳасиз айтиш мумкинки, етмиш карра еттининг боши милодгача 457 йил эди, бу даврнинг охири эса милоддан кейинги 34 йил бўлган. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда, 2300 куннинг сўнгги санасини аниқлаб олиш қийин эмас; бинобарин, 480 кундан кейин ўтиши керак бўлган яна 1810 кун қолмоқда. Милодий 34 йилдан 1810 йилни ажратиб олсак, 1844 йилга эга бўламиз. Демак, Дониёр Китобида (8:14) айтилган 2300 кун 1844 йили якунланади. Башорат қилинган мана шу буюк давр якунлангандан кейин, Худонинг фариштаси гувоҳлигига кўра, “маъбад покланиши” керак бўлади. Шундай қилиб, ҳамманинг фикрига кўра, Масиҳ Иккинчи бор оламга келгандан кейин юз бериши керак бўлган ҳодиса, яъни маъбаднинг покланиш вақти аниқ қилиб ҳисоблаб чиқилди.УК 279.4

    Бошида Миллер ва унинг издошлари 2300 кун 1844 йилнинг баҳорида якун топади деб ҳисоблаган бўлсалар, ҳақиқатда эса башорат ўша йилнинг кузига ишора қилган. Айнан ана шу вақтни нотўғри тушуниш, яъни Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтишини баҳорга тўғри келади, деб ўйлаб юрган одамларни саросимага солди ва келишмовчиликларнинг сабабчиси бўлди. Бироқ бу ҳолат 2300 кун 1844 йилда якунланиши ҳақидаги ҳақиқатга ва маъбаднинг покланиши билан боғлиқ бўлган ҳодисага асло таъсир кўрсатмайди.УК 280.1

    Муқаддас Битик ҳақиқатдан ҳам Худонинг ваҳийси эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида уни ўрганишни бошлаган Миллер, қандай натижаларга келиши мумкинлигини ҳаттоки ҳаёлига ҳам келтирмаган. Ўз тадқиқотларининг натижаларига ўзи ҳам аранг ишонарди, бироқ Муқаддас Битикларнинг далил-исботлари шунчалик аниқ ва ишончли эдики, уларни менсимасликнинг иложи йўқ эди.УК 280.2

    Муқаддас Китобни ўрганиш учун у икки йил умрини бағишлади ва 1818 йили ажойиб, тантанали хулоса чиқарди: Уз халқини кутқариш учун 25 йилдан кейин Масих келади. “Буюк келажак ҳақида ўйлаганимда, - деб ёзади Миллер, - менинг қалбимни тўлдирган хурсандчилик, нажот топганларнинг қувончини баҳам кўриш истаги нақадар буюк эканлигини гапиришнинг ҳожати йўқ. Ҳозирда Муқаддас Китоб менга янгидан очилди. Бу чиндан ҳам ақл-идрокнинг тантанаси эди: олдинига унинг таълимотидаги менга тушунарсиз, махфий ва нохуш бўлиб кўринган хамма нарса, унинг муқадцас саҳифаларидан таралаётган нур таъсирида тарқалиб кетди. Э воҳ, ҳақиқат менга нақадар ёруғ ва ажойиб тарзда намоён бўлди! Авваллари менга дуч келган турлича фарқ ва зиддиятлар тамомила йўқ бўлди. Гарчи ҳали мен тўлиқ оча олмаган ҳақиқатлар мавжуд бўлиб, албатта уларга етишишга ҳаракат қилсам-да, бу Муқаддас Китоб саҳифаларидан мен томон ёруғ нур таралди, ғамгин идрокимни шу қадар ёритиб юбордики, мен олдинлари ҳаттоки ўзим орзу қила олмаган ҳайрат ва хурсандчиликка эга бўлдим” 289Блисс,76, 77-бетлар..УК 280.3

    “Битикларда башорат қилинган мухим ходисалар тез орада албатта амалга ошишига қатьий ишонган ҳолда, мен дунё олдидаги ўзимнинг бурчим ҳақида астойдил ўйланар эдим” 290Блисс.81-бет.. Миллернинг асосий бурчи — ўзи эга бўлган нурни бошқаларга ҳам етказиб бериш кераклигини у англай олмасди. Имонсизлар унга қарши чикишларини, уни таъқиб ва қувғин кутаётганини биларди, аммо кўплаб масиҳийлар ўзлари яхши кўрган Зот - Қутқарувчини хурсандчилик билан кутиб олишларига унинг ишончи комил эди. Мўъжизавий тарзда нажотга эга бўлишга интилган ва Қутқарувчининг яқинлашиб қолганидан хурсандчиликка берилиб кетган халқ, Худонинг Каломи ҳақиқатларини тегишлича равишда қабул қилмай туриб, унинг чин эканлигига тўлиқ ишонмаган ҳолда, бу таълимотни қабул қилиб олишларидан Миллер хавфсирар эди ва бу уни ташвишга соларди. Миллер ҳали ўзига тўлиқ ишонмай туриб, ўзининг ҳаммага очиқ эканлигини эълон қилишдан ва бошқаларни адаштириб кўйишдан қўрқарди. У ўз фикр-карашларини яна бир бор текшириб кўришга, айниқса, тушуниш қийин бўлган оятларни диққатэътибор билан яна бир бор тадқиқ этиб чиқишга қарор қилди. Қуёш нурлари қуюқ туманни тарқатиб юборгани сингари, Худонинг Каломи нури олдида ҳар қандай эътирозлар йўқ бўлиб кетаётганининг Миллер гувоҳи бўлди. Ўз хулосаларини тўғри эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун беш йил вақт кетди.УК 280.4

    Ана шунда Худонинг Каломи унга очиб берган ҳақиқатларни,УК 281.1

    у қатъият ва янги куч билан бошқаларга гувоҳлик бериш бурчини ҳис қилди. «Мен ўз ишларим билан машғул бўлганимда, - дейди у, - менинг қулоқларимда қуйидагича даъват жарангларди: “Дунёни кутаётган хавф-хатар ҳақида айт ва уларни огоҳлантир”. Муқаддас Битикдаги ушбу сўзлар асло хаёлимдан кўтарилмасди: “Борди-ю, Мен фосиққа: “Эй фосиқ, сен ўласан”, деб айтсам-у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳлари учун ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан. Борди-ю, сен ўша фосиқни огоҳлантирсанг-у у эса ёмон йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳлари учун ўлади, сен эса жонингни сақлаб қолган бўласан” (Ҳизқиё 33:8, 9). Агар фосиқлар огоҳлантирилсалар, улар ўз гуноҳларига тавба қиладилар, aгap уларни мен огоҳлантирмасам, демак, уларнинг қони менинг гарданимда бўлишини мен ҳис қилардим»291Блисс. 92-бет..УК 281.2

    Имкон туғилди дегунча, у ўз қарашлари ҳақида гапиришни бошларди, жамоат хизматчила-ридан кимлардир унга очилган ваҳийнинг муҳимлигини билиб, бошқа одамларни огоҳлантиришга ҳаракат килишлари учун Худога ибодат қиларди. Аммо бошқаларни огоҳлантириши мумкинлиги истаги уни тарк этмасди. Унинг қулоқлари остида тинмай куйидагича даъват жарангларди: “Бориб бу ҳақида дунёга айт; акс ҳолда Мен уларнинг жонини сенинг қўлларинг орқали оламан”. Миллер тўққиз йил кутди, бу оғир вазифанинг юки уни янада куч билан босди. Ва ниҳоят у 1831 йили ўз қарашларини биринчи бор эълон қилишга журъат этди.УК 281.3

    Далада меҳнат қилаётган Элишай шундоққинаўшаердан пайғамбарлик хизматига даъват этилгани сингари, Уильям Миллер ҳам дунёга Худо Шоқлиги сирларини эълон қилиш учун ўз омочини ташлаб хизматга отланиши керак эди. Буюк ҳаяжон ила у ана шундай хизматга киришди ва ўз тингловчиларига башорат даврлари тасвирини то Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишигача, биринкетин очиб берди. Одамлар унинг сўзларини нақадар катта қизиқиш ва диққат-эътибор билан тинглаётганларини у кўрганда, Уильямнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшилиб бораверди.УК 282.1

    Имондаги биродарларининг самимий илтимосларига биноан, чунки уларнинг сўзларида Миллер Худонинг даъватини эшитаётгани учун ҳам, у ўз қарашларини ошкора баён этишга қарор қилди. Ўша вақтга келиб у 50 ёшга кириб қолганди, олдинлари у ҳеч қачон кенг омма олдида чиқиш қилмаган эди. Ана шундай хизматга лаёқатсиз эканлигидан уялиб, имкон қадар бу қўрқувни енгишга интиларди. Бироқ бошиданоқ қалбларни қутқариш борасидаги унинг меҳнати ўзига хос тарзда марҳаматланган. Унинг биринчи оташин нутқи шунчалик имонэътиқодга тўлиб-тошган эдики, уни тинглаётган икки кишидан ташқари ўн уч оиланинг ҳаммаси Худога юз тутдилар ва имонга келдилар. Уни турли жойларга ваъз айтишга таклиф қилишарди ва унинг ҳар бир ваъзи кўтаринки руҳда ўтиб, муваффақият билан якунланарди. Гуноҳкорлар гуноҳларини тан олиб тавба қиладилар, масиҳийлар Худони янада чуқурроқ билиш эҳтиёжини ҳис қиладилар, деист ва атестлар эса Муқаддас Китобнинг ва масиҳийлик эътиқодининг ҳақиқатларини чин эканлигига қайта -қайта ишонч ҳосил қилиб, эътиқодда тобора мустаҳкамланиб борардилар. Миллер билан жамоат йиғилишларида бирга бўлганлар шундай гувоҳлик берадилар: “Ҳаттоки ҳеч ким ҳукмини ўтказа олмаган одамларни ҳам у ўзининг ваъзлари билан ўзига мафтун қиларди” 292Блисс, 138-бет.. Унинг ваъзлари буюк эътиқод ҳақиқатларига жамоатда қизиқиш уйғотишга ва ўша вақтда бутун оламнинг диққатэътиборини жалб қилган, ҳамда ҳузур-ҳаловатга эришишга қаратилган масалаларга бағишланар эди.УК 282.2

    У ваъз қилган ҳар бир шаҳарда ўнлаб, ҳаттоки юзлаб одамлар Худога юз тутардилар. Кўп жойларда унга барча деноминациялардаги протестантлар жамоатларининг эшиклари меҳмондўстларча очиларди ва у биратўла бир нечта диний ташкилотлар номидан ваъз қилиш таклифини оларди. Миллер ўзи оғишмай амал қиладиган қонун-қоида - бу фақатгина таклиф қилинган жойга бориб ваъз айтиш эди, аммо эндигина қисқача вақт ўтганига қарамай, таклифларнинг ярмига ҳам хизмат қилиш учун имкон, вақт топа олмай қолди.УК 282.3

    Кўплаб одамлар Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келишининг аниқ вақти борасидаги Миллер қарашларини гарчи қўллабқувватламасалар-да, лекин барибир бу буюк ҳодиса яқинлашиб қолганига ва унга хос равишда тайёргарлик кўриш кераклигига ишончлари комил эди. Баъзи бир катта шаҳарларда унинг фаолияти жамиятга жуда катта таъсир кўрсатди. Май сотувчи кўплаб савдогарлар ўз дўконларини ёпиб, уларни ибодат ўтказиш хоналарига айлантирар эдилар; қиморхоналар бирин-кетин ёпиларди; деистларнинг, универсалистларнинг, атеистларнинг, ҳаттоки ахлоқсиз одамларнинг ҳаёт тарзи имон йўлида ўзгариб борарди, ахир, уларнинг баъзи бирлари бир неча йиллардан бери жамоатларга бормай қўйгандилар. Турлича диний жамоатлар шаҳарнинг ҳар бир кварталларида ҳар соатда ибодат йиғилишларини ўтказар эдилар, хизматдагилар Худога ибодат қилиш ва шукроналар айтиш учун чошгохда тўпланишарди. Ҳеч қандай мутаассиблик йўқ, ҳамма ерда тантанаворлик ва жиддийлик ҳукм сурарди. Илк ислоҳотчилар сингари Миллер инсонларнинг фақатгина шодлик ҳис-туйғусига эмас, балки уларнинг онгига таъсир кўрсатишга ва уларда ор-номус уйғотишга ҳаракат қиларди.УК 283.1

    1883 йили Миллерга ўзи аъзо хисобланган баптистлар Жамоати номидан ваъз қилиш учун расмий рухсатнома топширилади. Ушбу Жамоат хизматчиларининг катта қисми унинг қилаётган ишларини маъқуллар эдилар, уларнинг таҳсини туфайли Уильям ўз ишини давом эттирарди. У толмас сайёҳ бўлган, гарчи асосан у Янги Англия ва Шимолий-Шарқ штатларида хизмат қилса-да, доимо турли ўлкаларда ваъз этиб юрган. Бир неча йиллар давомида у ўзининг шахсий маблағига кун кечириб келган, кейин ҳам ҳаттоки йўл кирага етадиган хизмат ҳақига ҳеч қачон эга бўлмаган. Шундай қилиб, жамият манфаатларини кўзлаб хизмат қилиш унинг елкаларига ёпирилаётган ёвуз кучдай эди. Шунинг учун ҳам Миллернинг аҳволи борган сари оғирлашиб кетаверди. У катта оила бошлиғи эди, фақатгина оила аъзоларнинг меҳнатсеварлиги ва тежамкорлиги туфайли ферма келтираётган даромадга бир амаллаб улар яшар эдилар.УК 283.2

    Исо Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақида ваъз қилишни ва буни ишончли манбаларга таяниб исботлашни бошлагандан кейин икки йил ўтгач, яъни 1833 йили Қутқарувчи ваъда қилган сўнгги башоратлардан бири амалга ошди. Исо деди: Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзаға келади” (Матто 24:29). Худонинг’ куни яқинлашиб келаётгани ҳақидаги аломатларни кўрган Юҳанно шундай дейди: “Кучли шамол анжир дарахтини силкитганда хом анжирлар ерга қандай тўкилса, осмондаги юлдузлар ҳам худди шундай ер юзига тўкилди” (Ваҳий 6:13). Бу башорат ҳайратда қолдирадиган ва таъсир кўрсатувчи аниқлик билан 1883 йилнинг 13 ноябрида, қудратли метеорит ёмғири тушганда амалга ошди. Осмондан ёғилаётган юлдузларнинг бундай улуғвор ва улкан тасвирини инсон зоти ҳеч қачон кўрмаган бўлса керак. Бир неча соат мобайнида “Қўшма Штатлар устидаги осмонни алангали мушакбозлик ёритиб турди! Бу мамлакатда ҳали ҳеч қачон бундай самовий ҳодиса юз бермаган. Бу ҳолат кимларнидир тасвирлаб бўлмас ҳаяжонга солган бўлса, бошқаларни тасвирлаб бўлмас ваҳима ва саросимага солди”. “Бундай мўъжизанинг тантанаворлиги ва савлати кўплаб одамларнинг ҳали ҳам хотирасида... Энг кучли ёмғир ҳам ўзининг кучлилиги ва шиддати билан шарқ ва ғарб, шимол ва жануб осмонида чизиқлар тортиб ёритиши ҳайратга солувчи метеоритларнинг шиддатли оқими билан тенглаша олмасди. Гўёки бутун осмон ҳаракатга тушганга ўхшарди... Профессор Силлиманнинг журналида эълон қилинишича, бу томоша бутун Шимолий Америка бўйлаб кузатиларди... Мутлақо ёруғ ва булутсиз осмонда кечаси соат иккидан то тонг отгунга қадар осмон гумбазида кўзни қамаштирувчи ялтироқ самовий жисмларнинг тўхтовсиз ўйини кўриниб турарди” 293Девенс. “Становление Америки, или Великис собьпия величайшего столетия”, 28 жилд, параграф, 1-5..УК 283.3

    “Бу ажойиб манзарани сўз билан тасвирлаб беришнинг имкони йўқ... ушбу мўъжизанинг гувоҳи бўлмаган бирор кимса унинг шоншуҳратини ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмайди. Гўё бутун самовий осмон бир нуқтада, осмон чўққисида тўплангандай, ана шу нуқтадан яшин тезлигида ҳамма томонга нурли ўқлар оқими отилаётгандай таассурот қолдирарди, нурли найзаларнинг охири йўкдай эди: улар махсус шундай жараён учун тайёрлаб қўйилгандай, бир ўринни минг-минглаб бошқалари эгалларди” 294Рид. “Хрисгианский журнал”, 1833 йил. 13 декабрь.. “Бу ҳодисани кучли шамол анжир дарахтини силкитганда хом анжирлар ерга қандай тўкилган бўлса, айнан шундай ҳолат билан солиштиришнинг бошгача йўли йўкдай эди” 295“Кечки реклама”да “эски хамшахар”.Портленда, 1833 йил 26 ноябрь..УК 284.1

    Нью-Йоркда 1883 йилнинг 14 ноябр сонидаги тижорат журналида ушбу ажойиб мўъжизага бағишланган каттагина бир мақола чоп этилганди. Мақола муаллифи шундай таъкидлайди: “Менинг ўйлашимча, ҳали бирор олим ёки файласуф кеча эрталаб юз берган ҳодисага ўхшаш бўлган бирор мўъжиза ҳақида ҳеч ёзмаган бўлса керак. Ҳозирда биз, эҳтимол, ушбу ҳодисага аниқ таъриф беришга қийналишимиз мумкин, бироқ ўн саккиз аср олдин пайғамбар осмондан юлдузларнинг тўкилишини башорат қилганди, бу башорат эса том маънода сўзма-сўз амалга ошди”. Шундай қилиб, Исо Ўзининг келиши ҳақида айтган сўнгги аломатлардан бири юз берди. У Ўз шогирдарига бу борада шундай деб айтган: “Худди шундай, сизлар ҳам буларнинг ҳаммасини кўргач, билингки, У яқиндир, эшик олдида турибди” (Матто 24:33). Ушбу аломатлардан кейин Юҳанно осмоннинг дафтардай ўралиб, йўқолиб кетганини, буюк зилзила бўлаётганини, ҳар бир тоғ ва орол жойидан силжиганини, тахтда ўтирган Сиймодан қочиш мақсадида имонсизлар ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яширинаётганларини кўрди (қаранг: Ваҳий 6:12-17).УК 284.2

    Юлдузларнинг тўкилаётганини кўрган кўплаб гувоҳлар бу ҳодисага хукм яқинлашиб қолганининг аломати, “даҳшатли рамз, олдиндан огоҳлантириб қўйиш, буюк ва кўрқинчли куннинг раҳм-шафқат юзасидан килинган хабари” сифатида қарадилар296Уша жойда.. Шу тарзда бу башоратнинг амалга ошишига одамларнинг эътибори қаратилди, кўпчилик Масиҳнинг Иккинчи бор оламга қайтиши борасидаги огоҳлантиришларга кулоқ солдилар.УК 285.1

    1840 йили ажойиб тарзда ҳамманинг диққат-эътиборини жалб қилган ҳолда, яна бир бошқа каромат амалга ошди. Бу воқеадан икки йил олдин, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақида ваъз қилган кўзга кўринган хизматчилардан бири Иосия Литч, Усмонли империясининг барбод бўлишини каромат қилган ҳолда, Ваҳий Китобининг 9-боби изоҳини чоп эттирди. Унинг хисобларига кўра, бу ҳодиса 1840 йилнинг август ойида юз бериши керак эди. Башоратнинг амалга ошишидан бир неча кун олдин у шундай ёзган: “Агар 150 йиллик илк даврнинг охири туркларнинг рухсати билан Константин Драгашнинг тахтга ўтириши орқали аниқ тўғри келиб, 391 йил ҳамда 15 кун биринчи даврнинг охирида бошланган бўлса, демак, улар 1840 йилнинг августида тугаши лозим, айнан шу пайтда Константинополда Усмонли ҳукумати қулашини кутиш мумкин эди. Ишончим комилки, хаммаси худди шундай юз беради” 297Иосия Литч - “Знамсиия времени и толкование нророчеств”дан, 1849 йил 1 август..УК 285.2

    Кўрсатилган вақтда Туркия ўзининг элчилари орқали Европанинг иттифокдош мамлакатларини қабул қилди, сўнгра масиҳий халқларнинг назорати ва измига тобе бўлиб қолди. Ҳаммаси айнан айтилган вақтда содир бўлди. Буларнинг ҳаммаси маълум бўлганда, кўпчилик Миллер ва унинг издошларининг пайғамбарлик талқинлари нуқтаи назарларининг тўғрилигига ишондилар, бу эса ўз навбатида адвентистлар ҳаракатига янги туртки бўлди. Олимлар ва обрў-эътиборли одамлар Каломни ваъз қилишда ва нашриётчилик фаолиятида Миллерга қўшилдилар. 1840 йилдан бошлаб то 1884 йилгача уларнинг меҳнати ниҳоятда кенг тарқалиб кетди.УК 285.3

    Уильям Миллер жиддий машғулотлари ва ўткир мулоҳазалари туфайли юксак ақлидрокка эга эди, Донолик Манбаси билан қўшилгач, у яна самовий доноликка ҳам эга бўлди. У ниҳоятда софдил, ҳалол, сўзсиз ҳурматэътиборга эга, олижаноб ва жуда ахлоқли инсон бўлган. Қалбининг самимий эзгулиги унда масиҳий камтарлик ва дадиллик билан бирлашарди, у барчага диққат-эътиборли ва меҳрибон бўлган, ҳамманинг фикрини эшитишга ва уларнинг келтирган далилларини ўйлаб кўришга ҳар доим тайёр турган. Ҳар қандай жиззакилик ва янглиш чиқарилган хулосалардан холис бўлган тарзда, у Худонинг Каломи назария ва таълимотларини асосли равишда ўрганиб чиқарди, унинг соғлом фикр юритиши ва Битикни мукаммал билиши ҳар қандай ёлғон ва гумроҳликларни инкор этишга имкон туғдирарди.УК 285.4

    Шундай бўлса-да, шафқатсиз қаршиликларни енгиб ўтишга тўғри келди. Ўтмишдахудди ислоҳотчилар билан юз бергани сингари, маълум ва машҳур илоҳиётчилар унинг таълимотига хайрихоҳ бўлмадилар. Улар Муқаддас Битиклар орқали ўз қарашларини асослаб бера олмаганларидан кейин, дунёвий тўқима ва ақидаларга, Жамоат оталарининг хотираларига мурожаат қилишга мажбур бўладилар. Аммо ҳақиқатни ваъз қилувчи адвентистлар фақатгина Худо Каломининг гувоҳликларига таянганлар. “Муқаддас Китоб ва фақатгина Муқаддас Китоб!” - бу сўзлар уларнинг шиори бўлган.УК 286.1

    Ҳақиқат душманлари Муқаддас Китоб ҳақиқатидан бехабарликлари ўрнини пичинг ва ҳақоратлар билан тўлдирар эдилар. Раббийнинг келишини интизорлик ва хурсандчилик билан кутаётган одамларни қоралаш мақсадида улар вақт, пул ва “ўз маҳоратларини” ишга солардилар. Масиҳнинг Иккинчи бор оламга келишини кутувчиларнинг ягона айби - бу пок ва бегуноҳ ҳаёт кечириш тарзи, шунингдек, Масиҳни кутиб олиш учун бошқаларни тайёргарлик кўришга даъват этишдан иборат бўлган эди.УК 286.2

    Масиҳнинг Иккинчи бор келишидан халқнинг диққатини чалғитиш учуи ҳамма иш қилинди. Масиҳнинг келиши, гуноҳ туфайли дунё ҳукм қилиниши ҳақидаги башоратларни ўқиб-ўрганиш - кечириб бўлмайдиган шаккоклик эканлигини инсонлар онгига сингдиришга ҳаракатлар бўлди. Ана шундай йўллар билан барча тан олган жамоатлар хизматчилари Худонинг Каломига бўлган ишончга путур етказишга уриндилар. Уларнинг таълимоти одамларни худосизларга айлантирди, шундан сўнг кўпчилик ярамас шаҳвоний нафс йўлига кириб кетди. Натижада адоват ва бузуқилик устозлари илллатларнинг асосий сабабчилари қилиб адвентистларни айбладилар.УК 286.3

    Одамларга тўла уйларда Миллернинг ваъзларини ҳамма эшитишга тўпланган бир вақтда, унинг номи диний матбуотда камдан-кам, ўшанда ҳам заҳархандали пичинглар тарикасида эслаб туриларди. Миллер ва унинг қилаётган ишигa иснод келтириш учун дин пешволари томонидан ғаламислик қилишга даъват этилаётган енгилтабиат ва имонсиз одамлар турлича ҳақоратли ибораларни айтишарди, шаккоклар Худони тахқирловчи қалтис ҳазиллар қилиб, йигилганларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилардилар. Шинамгина уйини, оиласини тарк этиб шаҳару қишлоқларни кезиб юрган, Масиҳнинг келиши ва ҳукм куни яқинлашиб қолгани тўғрисида хабар берган, сочларига оқ тушган воиз халк олдида ўтакетган фирибгар, ёлғончи ва қаллоб қилиб кўрсатилди.УК 286.4

    Миллерга қарши каратилган масхара, ёлғон ва пичинглар ҳаттоки дунёвий матбуотнинг ҳам нафратгазабини қўзғотди. “Шундай мухим ва жиддий оқибатларга олиб келувчи масалага бу каби беҳурматлик ва енгилтаклик билан муносабатда бўлиш, - деб ёзади дунёвий одамлар, - бу нафақат одамларнинг ҳис-туйғуларини тахқирлаш, балки Худонинг ҳукм кунини менсимасликни, Худонинг шахсиятига тегишни, Унинг адолатлигини писанд қилмасликни англатади”298Блисс. 183-бет..УК 287.1

    Ҳар қандай ёвузликнинг сабабчиси адвентистлар хабарининг кучи ва таъсирини нафақат заифлаштиришга, балки хабарчининг ўзини йўқ қилишга интилади. Миллер ўз ваъзларида Муқаддас Китоб ҳақиқатлари тингловчиларнинг ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ эканлигини кўрсатади, одамларнинг гуноҳлари ва манманликларини фош қилади, унинг ростгўй, ҳамда ўткир сўзлари гуноҳга ботганларнинг нафратини қўзғатади. Аммо Миллерга қарши чиққан Жамоат аъзолари қаллобларни ёлладилар ва жамоат йиғилишидан қайтаётганда, уни ўлдиришга қотилларни кўндирдилар. Бироқ ўша оломон ичида муқаддас фаришталар ҳам бўлганлар, улардан бири инсон қиёфасида кириб Худонинг қулини кўлидан ушлаганича, бехавотир жойга, ғазаб отига минган одамлардан узоқроққа олиб кетди. Уильямнинг хизмати ҳали якунланмаган эди, иблис ва унинг малайларининг режаси барбод бўлди.УК 287.2

    Таъқиб ва қувғинларгақарамасдан, адвентистлар ҳаракатига бўлган қизиқиш ўсиб борарди. Олдинлари йиғилишларга ўнлаб ва юзлаб тингловчилар келаётган бўлса, эндиликда уларнинг сони мингтадан ошди. Турли жамоатларда Худога юз тутганларнинг катта оқимини кузатиш мумкин эди, бироқ бундай ҳолат қарши чиққан томон аъзоларининг норозилигига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам кимки Миллер қарашларини қабул қилиб унга эргашса, жамоатлар шундай одамларга нисбатан жазо қўллашга карор қилди. Бу эса Миллерни барча диний деноминацияларга ёзма равишда мурожаат қилиб, унинг таълимотини сохта, деб ҳисоблаганлардан буни Муқаддас Битикларга асосланган ҳолда исботлаб беришларини сўрашга мажбур қилди.УК 287.3

    “Сиз қонун-қоида деб тан олган, - дейди Миллер, - эътиқодимиз ва хулқ-атворимизнинг ягона қоидаси ҳисобланган бизнинг ишончимиз наҳотки Муқаддас Каломга асосланмаган бўлса? Нима сабабдан минбарларда туриб олиб, ёки газета саҳифалари орқали бизни шунчалик айблаяпсизлар? Ким сизларга бизни (адвентистларни) ўзларингизнинг жамоатларингиз ва жамиятингиздан ҳайдаб чиқариш ҳуқуқини берди? Агар биз ноҳақ бўлсак, илтимос қиламан, бизнинг хатоларимизни кўрсатинглар. Нималарда адашганимизни Худонинг Каломига асосланган ҳолда исботлаб беринглар. Бизнинг устимиздан роса кулдиларингиз, бизни етарлича даражада мазах қилдиларингиз, аммо сизларнинг бундай ҳаракатларингиз ноҳақ эканлигимизга бизни ишонтира олмайди. Фақатгина Худонинг Каломи бизнинг қарашларимизни ўзгартириши мумкин. Бундай хулосага биз чуқур мулоҳаза қилиб, Муқаддас Битикдан олган нур туфайли, ибодат орқали келдик” 299Блисс, 250, 252-бетлар..УК 288.1

    Барча асрлар мобайнида Худо оламга Уз хизматкорлари орқали юборган огоҳлантиришлар ҳар доим бу каби шубҳа ва гумонлар билан кутиб олинган. Қадимги дунёнинг қабиҳликлари одамларни тўфон орқали жазолашга Эгамизни мажбур қилди, бундай мақсадини У яширмай очиқчасига айтди ва уларга гуноҳларига тавба қилиш имконини берди. 120 йил мобайнида уларни тавба қилишга ундовчи овоз янгради ва улар шундай қилмасалар, албатта ҳалок бўлишлари ҳақида огоҳлантирилдилар. Аммо улар бу хабарга ишонмадилар ва уни қуруқ сафсатага чиқардилар. Ноқонуний ҳаракатлардан ҳузур қилаётган гумроҳлар Худонинг хабарчисини таҳқирладилар, ҳаттоки уни такаббурликда айбладилар - қандай қилиб ёлғиз бир одамнинг ўзи бутун дунёга қарши чиқа олади? Агар Нуҳ пайғамбарнинг ваъз қилган хабари ҳақиқат бўлса, унда нима учун олам унинг хабарини тан олмади ва унга ишонмади? Минглаб доноларга қарши қаратилган бир кишининг айтган гаплари нима ҳам бўларди?! Йўқ, улар ҳақиқатга ишонмайдилар, тўфонда сақланиб қолиш учун Нуҳнинг кемасини қидирмайдилар!УК 288.2

    Худосизлар бир зайлда, тинч ва сокин ўтаётган табиат ҳодисаларини, жумладан, йил фаслларининг кетма-кетлиги ва давомийлигини, ҳали бир томчи ёмғир ҳам тушмаган мовий осмонни, тунги шудрингдан роҳатланиб бутун чиройини кўрсатиб турган кўм-кўк далаларни рўкач қилиб, дейдилар: “У бизга чўпчак айтмаяптимикан?” Улар нафрат билан ҳақиқат хабарчисини ашаддий ва ўтакетган фанат, яъни мутаассиб сифатида инкор қиладилар, янада ваҳшат билан айш-ишратга ва кайфсафога берилиб кетадилар. Аммо уларнинг даҳрийлиги олдиндан башорат қилинган ҳодисага халал беролмади. Худо узоқ вақт имонсиз гумроҳларнинг нопокликларига чидаб келди, ҳаттоки тавба қилиш учун вақт ва имконият берди, аммо У Узи белгилаб қўйган вақтда Худонинг марҳаматини инкор этганларнинг ҳаммасини ҳукм қилиб жазосини берди.УК 288.3

    Масиҳнинг айтишича, Унинг оламга Иккинчи бор келишига ҳам шундай ишончсизликтарзида муносабатда бўладилар. “Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, - деб таъкидлайди бизнинг Нажоткоримиз, - Инсон Ўғли келишида ҳам шундай бўлади”. “Улар бўлғуси офатдан бехабар юрганда, тўфон келиб ҳаммасини қириб ташлади. Инсон Ўғлининг келиши ҳам шундай бўлади” (Матто 24:37, 39). Ўзини Худонинг халқи деб ҳисоблаган одамлар дунё билан бирлашиб, дунёвий ҳаёт кечираётганларида; ўткинчи дунё билан биргаликда тақиқланган ҳузур-ҳаловатга берилганда; дунёвий зеб-зийнат Жамоатга кириб келиб, тўй-томошаларнинг қўнғироқлари чалинганда, ҳамма одамлар келажакка интилиб заминий бахт-саодатга ва дунёвий гуллаб-яшнаган ҳаётга албатта тоабад лойиқмиз деб турганларида, тўсатдан яшин тезлигида охирзамон келади, уларнинг барча сохта орзу-умидлари барбод бўлади.УК 289.1

    Худо Ўз хизматчисини тўфон ҳақида огоҳлантириш учун юборгани сингари, охирзамоннинг яқинлашиб қолганини эълон қилиш ва огоҳлантириш учун ҳам Ўз хабарчисини юборди. Нуҳ замондошлари унинг огоҳлантириш ҳақиқатлари устидан кулганлари каби, Миллер даврида ҳаттоки Худонинг халқидан бўлганлар ҳам унинг огоҳлантиришларини мазахладилар.УК 289.2

    Исо Масиҳнинг Иккинчи бор оламга қайтиши ҳақидаги таълимот ва ваъзни жамоатлар нима учун хуш кўрмай қарши олдилар? Раббийнинг қайтиши худосиз гумроҳларга азоб-уқубат ва ҳалокат келтиришини ваъда қилган бир пайтда, ҳақиқатгўй тақводорга у марҳамат ва нажот ваъда қилади. Барча асрлар давомида ушбу буюк ҳақиқат Худонинг содиқ фарзандлари учун далда бериб келган бўлса, нима сабабдан ҳақиқат, Масиҳ сингари, Унинг халқи учун “тўсиқ ва васваса қоясига” айланди? Қутқарувчи Ўз шогирдларига шундай деган: “Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман” (Юҳанно 14:3). Меҳрибон Нажоткор Ўз издошларининг қайғуларини ва ёлғизланиб қолишларини тушунган, шунинг учун ҳам фаришталар ерга тушиб, Раббийнинг тез орада келиб қолишини айтиб, шогирдларга далда беришни фаришталарига буюрди. Шогирдлар яхши кўрган Устозларининг осмонга кўтарилиб кетаётганини кузатиб турганларида, уларнинг диққатини оқ кийимдаги икки фариштанинг қуйидагича гаплари жалб этди: “Эй жалилаликлар! Heгa сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, худди шундай қайтиб келади” (Ҳаворийлар 1:11). Фаришталарнинг сўзлари уларга яна умид бахш этди. “Шогирдлар эса Унга сажда қилдилар ва катта севинч ила Қуддусга қайтиб бордилар. Худога ҳамду санолар айтиб, доимо маъбадда бўлдилар” (Луқо 24:52, 53). Исо энди шогирдлар билан бирга эмаслигига, улар эндиликда дунёнинг қийинчиликлари ва васвасаларига қарши ёлгиз курашишларига тўғри келишидан эмас, балки фаришта Исонинг албатта қайтиб келишини айтганидан улар хурсанд бўлиб кувондилар.УК 289.3

    Бугунги кунда ҳам Исонинг келиши ҳақидаги хабар ўтмишда Худонинг фариштаси Байтлаҳмдаги чўпонларга айтган хабар сингари, бизда шодлик ва хурсандчилик ҳиссини уйғотиши керак. Қутқарувчини чиндан ҳам севувчилар Худонинг Каломига асосланган Хушхабарни эшитишдан, шунингдек, уларнинг абадий ҳаёт борасидаги орзу-истакларини бажарадиган Зот таҳқирланиш, инкор этилиш ва ҳазар қилиниш учун эмас, балки куч-қудратда Ўз халқини қутқариш учун келишидан хурсанд бўлишлари керак. Масиҳни севмайдиганларгина Унинг оламга яна қайта келишини хоҳламайдилар. Жамоатларнинг адолатли Худодан юз ўгирганларининг ҳақиқий исботи сифатида уларга Осмондан юборилган хабарни нафрат ва ғазаб билан кутиб олганликларини келтириш мумкин.УК 290.1

    Адвентистлар таьлимотини қабул килганлар гуноҳлар учун тавба қилиш ва Худога итоат этиш даркорлигини ҳис этдилар. Кўпчилик Худо ва дунё ўртасида иккиланиб ҳардамҳаёл бўлдилар, бироқ қатъий қарорга келиш вақти бўлганини ҳис этдилар. “Абадий илоҳий ҳаёт уларнинг кўз ўнгида ўзгача бир ҳақикатга эга бўлди. Осмон уларга яқинлашди ва улар Худо олдида ўзларининг гуноҳкорликларини тан олдилар”300. Солиҳлар янги руҳий ҳаёт учун уйгондилар. Вақт яқинлашиб қолганини улар билдилар ва ўз яқинлари ҳаёти учун жавобгар эканликларини тушуниб етдилар. Дунёвий ҳис-туйғулар ортгa чекинди. Гўёки уларнинг олдида абадият намоён бўлгандай эди, ана энди улар абадий бахтли ҳаёт ва абадий зулмат ўртасида турибдилар. Улар икки йўлдан бирини ганлашлари керак. Худонинг Руҳи уларда мужассам эди, Худонинг ҳукм кунигача ҳамма тайёргарлик кўриши мақсадида ўз биродарларини, гуноҳкорларни даъват этиш учун, Худо уларга куч -қудрат ҳадя қилди. Уларнинг кундалик ҳаёт тарзи Худога итоат этмаган жамоат аъзолари расмиятчиликларига қарши қаратилган гувоҳлик эди. Гумроҳлар ўзларининг кайфу сафо ва айшу ишратига ҳеч ким халақит бермаслигини, уларнинг бойликка бўлган интилишларини сўндирмаслигини, дунёвий ҳурматэътиборга иштиёқ йўлларини тўсмасликларини хоҳлардилар. Буларнинг натижасида адвентистлар эътиқодига ва унинг хабарчиларига қарши тўғридан-тўғри норозилик ва адоват тўлқини кўтарилди.УК 290.2

    Зеро, башорат даврларига асосланган далил-исботлар мустаҳкам бўлгани учун ҳам ҳақиқат душманлари, башоратлар муҳрлаб қўйилган, деб таъкидлаб, уларга ишонганларни ҳар қандай йўлларга куч ишлатиб ихлосларини қайтаришга ҳаракат қилдилар. Бу ҳолатда протестантлар папа тарафдорларининг изидан бордилар. Агар папа ҳокимияти халкдан Муқаддас Китобни беркитган бўлса, протестант жамоатлари Муқаддас Битикнинг энг асосий қисмини, жумладан, ҳозирги вақт билан боғлиқ бўлган ва ўзида ҳақиқатларни қамраб олган қисмни, асло тушуниб бўлмайди, деб таъкидлайдилар.УК 291.1

    Дониёрнинг кароматларини ва Ваҳий Китобларини хизматчилар ҳамда халқ, ақл бовар қилмайдиган сир, деб айтадилар. Аммо Масиҳ “даҳшатли разолатга” оид ва ўз вақтида амалга ошиши керак бўлган Дониёрнинг башоратларига Ўз шогирдларининг диққатини қаратар экан, шундай деган: “Ўқиган ўзи тушунсин!” (Матто 24:15). Ваҳий - бу тушуниб бўлмайдиган сир, деган фикрга келсак, бундай ҳолат ҳаттоки китобнинг номланишигa ҳам зиддир: “Бу китоб Исо Масиҳнинг ваҳийсидир. Худо тез орада юз бериши муқаррар бўлган ҳодисотни Ўз қулларига кўрсатиш учун Исо Масиҳга ушбу ваҳийни берди... Бу башоратларни ўқиётган ва тинглаётганлар ҳамда бу ёзилганларга амал қилувчилар бахтиёрдир. Чунки вақт яқин” (Ваҳий 1:1,3).УК 291.2

    Пайғамбар: “Бу башоратни ўқиганлар - бахтлидир” - дейди, демак, бу башоратни ўқимайдиганлар ҳам бор экан, бу башорат улар учун эмас. “Бу башоратни тинглаётганлар”, деб айтилган, биробарин, бу башоратни тинглашни истамаган одамлар ҳам бор экан, марҳамат бундайлар учун эмас. “Ёзилганларга амал қилувчилар бахтлидир” дейилган, демак, Ваҳийда мавжуд бўлган ва мисол келтирилган огоҳлантиришларни, панднасиҳатларни қабул қилишдан кўплаб одамлар бош тортадилар. Бинобарин, бу каби одамларнинг ҳеч бири ваъда қилинган ҳузур-ҳаловат ва марҳаматларга даъвогарлик қила олмайдилар. Кимки Ваҳийда баён этилган башорат ва белгиларга ишонмай уларни таҳқирласалар, кимки ўз ҳаёт тарзини ўзгартириб Инсон Ўғлининг келишига тайёргарлик кўрмаса, шундайлар ваъда қилинган марҳаматлардан маҳрум бўладилар.УК 291.3

    Гувоҳликлардан илҳомланган одамлар, Ваҳий Китоби - бу англаб бўлмас сиру саноат, деб таъкидлашга қандай журъат эта оладилар? Бу аён бўлган сир, очиб берилган ҳақиқат. Ваҳий Китобини ўрганиш инсон онгини Дониёрнинг кароматларига йўналтиради, бу иккала китоб ҳам асосий бир маънога эга - Раббий одамларга охирзамонда рўй бериши керак бўлган ҳодисалар ҳақида хабар берган.УК 291.4

    Юҳаннога Жамоат учун ниҳоятда улкан ва ҳайратга солувчи қизиқишларни намоён этувчи ваҳийлар очиб берилган. У Худонинг халқи вазият-ҳолатини, хавфхатарини, курашини ва тамомила халос қилинишини кўрган. Хабар эълон қилингандан кейин ҳосил ўрим-йиғини - самовий ғалла омбори учун ғалла боғламларини хамда олов учун сомон тўплаш бошланиши унга аён бўлди. Унга кўплаб ҳақиқатлар очиб берилди, айниқса сўнгги Жамоатга тааллуқли бўлган ҳақиқатлар. Чунки имонга юз тутганлар уларни қандай кураш ва хавф-хатар кутаётганини билиб олишлари керак эди. Келажакда юз берадиган ҳодисалардан ҳеч ким зулматда бехабар колмаслиги керак.УК 292.1

    Худонинг Каломиға тегишли бўлган бу буюк парчани кўллаб одамлар менсимасликларини қандай қилиб тушунтириб бериш мумкин? Муқаддас Китоб гувоҳлигини ўрганишни истамаслик ҳукмронлигини нима билан изоҳлаш мумкин? Бу зулмат ҳокимининг иши, унинг ҳийла-найранглари ва ёлғонларини нимаики фош қиладиган бўлса, у хаммасини йўқ қилишга интилади. Шу сабабли Масиҳ - Ваҳий Китобининг Муаллифи китобни ўрганишга қарши кураш албатта бўлишини олдиндан кўра билган, шунинг учун ҳам кимки башоратларни ўқиса, тингласа ва ёзилганларга амал қилса, шундайлар сўзсиз равишда Исо Масиҳ томонидан марҳаматланади.УК 292.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents