Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    26-боб - Ҳақиқат Ҳимоячилари

    Сўнгги кунларда одамлар шаббат кунини яна байрам қилишни бошлашларини Ишаё пайғамбар башорат қилган: «Эгамиз шундай айтмокда: “Адолатни ҳимоя қилинг, тўғри ишларни қилинг. Зотан, нажотим яқинда келади, адолатим тез орада зоҳир бўлади. Шаббат кунини таҳқирламай, унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, барқарор бўлган инсон бахтлидир!” Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг ахдига содик бўлган, бегона халкдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демокда: “Мeн сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим, барча халқларнинг Ибодат уйи, деб аталади”» (Ишаё 56:1,2, 6, 7).УК 392.1

    Контекстдан кўринадики,ушбу сўзлар масиҳий асрига ҳам тааллуқлидир: «Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмокда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман”» (Ишаё 56:8). Бу ерда Инжил хабари мажусийларни тўплашини олдиндан айтмокда. Ким шаббат кунини муқаддаслаб, унга риоя қилса, албатта марҳаматланиши ваъда қилинган. Шунинг учун тўртинчи амр Масиҳ хочга тортилганидан кейин ҳам, тирилиб, осмонга кўтарилганидан кейин ҳам ўз кучида қолади ва Худонинг хизматкорлари бутун халқларга қутқарилиш хабарини етказиш даврига қадар амал қилади.УК 392.2

    Раббий ўша пайғамбар орқали дейди: “Далилимни ўраб боғла, шогирдларимни орасида таълимотимни муҳрла” (Ишаё 8:16). Худонинг муҳрланган Қонуни - бу тўртинчи амр. Бошқа тўққизта амрдан фарқли ўлароқ, айнан ана шу тўртинчи амрда Қонун Чиқарувчининг исми ва унвони бизга хабар қилинган. Ушбу амрнинг таъкидлашича, Раббий — ер ва осмоннинг Яратувчисидир, ана шундан Раббийни иззатлаш ва ҳаммадан ҳам Унга, фақат Унга бўйсунишимиз лозимлиги келиб чиқади. Ўн амрдан бошқа ҳеч қаерда Қонун кимнинг ҳокимлиги билан берилгани кўрсатилмаган. Папа ҳокимияти шаббатни ўзгартирганида, қонун муҳри ечилганди. Тўртинчи амрнинг ҳақиқий ҳолатини тиклаб, бу Яратувчининг муқаддас куни ва Унинг ҳокимиятининг белгиси эканлигини кўрсатишга Масиҳнинг шогирдлари даъват этилдилар.УК 392.3

    “Қонунга ва ваҳийларга мурожаат килинг”. Турли, ранг-баранг назария ва таълимотларнинг мавжудлигига қарамасдан, Худонинг Қонуни ягона мезон бўлиб қолади, у орқали ҳар қандай фикр, таълимот ва назарияларнинг ҳақиқийлиги текширилиши керак. Пайғамбар дейди: “Шундай деганларга ёруғлик бўлмайди” (Ишаё 8:20).УК 393.1

    Яна шундай амр берилди: ““Ўзингни тутмай, қаттиқ ҳайқиргин, карнайга ўхшаб, овозингни баланд кўтар. Халқимга итоатсизлигини айтгин, Ёқуб хонадонига гунохкорлигини кўрсат” (Ишаё 58:1). Ушбу сўзлар итоатсиз оламга тегишли эмас, балки юз берган қонунсизликларга танбеҳ, Раббий “Менинг халқим” деганларга қаратилганди. Яна У шундай дейди: “Улар ҳар кун Менга интилгандай бўлади. Худосининг амрларини унутмаган халкдай, йўлларимни билмок истайди. Мендан одил ҳукм сўрайди, Мен, Худога яқинлашишни истаганга ўхшайди” (Ишаё 58:1). Бу ерда ўзини солиҳ ва гўёки Раббийга итоаткорлик билан хизмат қилаётганини намоён этмоқчи бўлган одамлар кўрсатилган. Бироқ барчанинг қалбини яхши билган Зот - сохта масиҳийларнинг қалбини қатъийлик билан ва қўрқинчли тарзда шунаканги фош қилиб ташлайдики, улар Худонинг қонунларини қўпол равишда бузганликларини ҳаммага кўрсатиб беради.УК 393.2

    Одамлар назарга илмаган қонунқоидалар ҳақида пайғамбар шундай дейди: “Қадимги вайроналарингиз кайта тикланади, кўҳна пойдеворларни қайта кўтарасиз. Шунда сизларни: “Бузуқ деворни тикловчи, кўчаларни қайта қурувчи”, деб чақиришади. Шаббат кунини оёқ ости қилманг, шу муқаддас кунда хохишингизни қилишдан ўзингизни тийинг. Шаббат кунини завқли, деб билинг. Эгамизнинг муқаддас кунини шарафли, деб билинг. Бу кунда ўзингиз истаган йўлдан юрманг, хохлаганларингизни қилаверманг, истаган гапларингизни гапираверманг. Шаббат кунига риоя қилсангиз, Эгамиз туфайли шодлик топасиз, У сизларни юртнинг баланд чўққиларига олиб чиқади, отангиз Ёқубнинг мулкига тўйдиради. Эгамизнинг каломи шудир! (Ишаё 58:12-14). Бу башорат ҳозирги даврга ҳам тааллуқлидир. Шаббат кунини алмаштириб, Рим ҳокимияти Худонинг Қонунига рахна солди. Илоҳий қонунларни тиклаш вақти келди. Қонундаги бўшлиқни тўлдириб, кўплаб авлодларга асос яратиш лозим.УК 393.3

    Яратувчи муқаддаслаган ва марҳаматлаган шаббат кунига Одам Ато нафақат ўзининг бегуноҳлиги билан муқаддас Адан боғида риоя қилган, балки тубанлашиб ўз гуноҳлари учун тавба қилди, ҳамда ўзининг бахт-саодатли ватанидан қувилгандан кейин ҳам шаббат кунининг талабларини адо этди. Шаббат кунига барча уруғбошилар - Ҳобилдан бошлаб то солиҳ Нуҳ, Иброҳим ва Ёқубгача риоя қилганлар. Танлаб олинган халқ Миср асирлигида бўлганда, у ерда ҳукм сураётган бутпарастлик даврида кўплаб масиҳийлар Худонинг Қонуни борасидаги барча билимларини унутдилар. Лекин Раббий Исроилни озод қилгандан кейин, У улуғвор ва тантанали равишда йиғилган халққа, токи улар Худонинг иродасини билишлари, Унга бўйсунишлари ва Ундан қўрқишлари учун Ўзининг Қонунини эълон қилди.УК 393.4

    Ўша пайтдан бошлаб то ҳозирги вақтгача, ерда Худонинг Қонунини билиш сақланиб қолди, ҳамда тўртинчи амрга биноан шаббат кунига риоя қилиб келинмоқда. Гарчи “гуноҳ одами” томонидан Худонинг муқаддас кунининг топталишига йўл қўйилган бўлса-да, ўша пайтда ҳам бу кунни муқаддас деб билиб, унга яширинча риоя қилган одамлар кўп бўлган. Ислоҳот давридан бошлаб ҳар бир авлодда шаббат кунини улуғлаб келган масиҳийлар бўлган. Таъқиб ва қувғинларга қарамасдан, Худонинг содиқ фарзандлари мунтазам равишда Унинг Қонунларининг мустаҳкамлиги, яратувчилик шаббатига риоя қилиш ва уни ҳурматлаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақида гувоҳлик берганлар.УК 394.1

    Ваҳий китобининг 14-бобида ифодалаб берилган бу ҳақиқатлар “абадий Инжил” билан боғлиқ ҳолда, Масиҳ оламга келганда Унинг Жамоатининг ўзига хос хусусияти бўлади, чунки уч маротаба эълон қилинган хабардан сўнг Худонинг амрларига риоя қиладиган ва Исога эътиқоди бўлган халқ йиғилади. У Масиҳ келишидан олдин дунёга эълон қилинган сўнгги хабар бўлади. Хабар эълон қилиниши биланоқ Инсон Ўғли, пайғамбарга ваҳий орқали аён қилинганидек, етилган ҳосилни йиғиб олиш учун шоншуҳратда келади.УК 394.2

    Худо Қонунининг ўзгармаслигини ва маъбад ҳақидаги нурни қабул қилганлар уларга намоён бўлган ҳақиқат гўзаллиги, ҳамда монандлигини кўрганларида, ҳайрат ва хурсандчиликка тўлиб тошдилар. Улар барча масиҳийларга ҳақиқатнинг бебаҳо нурини етказишни хоҳладилар, одамлар бу ҳақиқатни хурсандчилик билан қабул қилишларига ишончлари комил эди. Бироқ уларнинг дунёсига қарама-қарши қўйиш мумкин бўлган ҳақиқатлар, ўзини Масиҳ издошлари деб ҳисоблаган кўплаб одамларни илҳомлантира олмади. Тўртинчи амрни бажариш қурбонликларни талаб қиларди, аммо кўпчилик бундай қурбонлик келтиришдан воз кечди.УК 394.3

    Тўртинчи амрнинг талаблари баён қилинганда, баъзи бирлар дунёвий одамлар каби фикр юрита бошладилар. Улар шундай дер эдилар: “Отабоболаримиз, кўплаб меҳрибон ва тақводор эрлар ана шу якшанбага риоя қилиб ҳалок бўлганлар. Биз ҳам улар сингари якшанбани улуғлаб келганмиз. Ота-боболаримиз бу масалада ҳақ бўлганлар, демак, биз ҳам тўғри йўлдан боряпмиз. Шаббат кунига риоя қилиш бизни дунёдан ажратиб қўймайди, биз эса унга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаймиз. Шаббат кунига риоя қилган бир нечтагина одам ўзини якшанбани муқаддас деб билган бутун дунёга қарши кўйиб, нимадан умид қилиши мумкин?” Худди шундай исботлар оркали яҳудийлар ҳам ўзларининг Масиҳдан воз кечганликларини оқламоқчиУК 394.4

    бўлганлар. Уларнинг ота-боболари Худога қурбонликлар кслтирганлар. Раббий эса бу қурбонликларни кабул қилган. Нима учун уларнинг фарзандлари шу йўлдан бориб, кутқарилишга эга бўла олмас эканлар? Шу сингари Лютер даврида папа ҳокимиятининг таъкидлашича, католиклар бўла туриб ҳақиқий масиҳийлар ҳалок бўлаётган экан, демак, бу дин қутқарилишга олиб боради. Бундай тасаввур диний ҳаёт ва эътикоднииг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлади.УК 395.1

    Якшанба кунига риоя қилиш, кўпчиликнинг фикрига кўра, бир неча асрлар давомида кенг тарқалган Жамоатнинг таълиMO¬Tи ва урф-одати эди. Ушбу исботдалиллар, шанба ва уни байрам қилиш - янада қадимий ва кенг тарқалган маросим бўлгани, дунё каби қадимий бўлиб, Худонинг Узи ва Унинг фаришталари шаббат кунини муқаддаслиги билан инкор қилади. Тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганида, самовий мавжудотлар кувончдан ҳайқирганида ернинг тамал тоши қўйилган, шаббат куни ҳам ўшанда асосланган (қаранг: Аюб 38:6, 7; Ибтидо 2:1-3). Мана шунинг учун ҳам шаббатни эъзозлаш керак. Шаббатни инсон яратмаган ва у дунёвийларнинг ақидаларига суянмаган. “Қадимий кунлар” туфайли асосланган, Унинг Абадий Каломи мана шу кунга риоя қилишни амр этади.УК 395.2

    Шаббат куни ўзгартирилганига халқ эътибор берганда, кўзга кўринган жамоат хизматчилари Худонинг Каломини бузиб кўрсата бошладилар. Халқнинг уйғонган онгини ғафлатда қолдириш мақсадида улар Каломни нотўғри талқин қилдилар. Битикни мустақил равишда ўрганмаганлар, уларнинг истагига жавоб берадиган шундай сохта тушунтиришларни бажонидил қабул қилар эдилар. Кўпчилик оталар ривоятларига ва Жамоат нуфузига мурожаат қилиб, ёлғоняшиқ гапларга ишонган ҳолда, ҳақиқатни инкор этдилар. Ҳақиқат ҳимоячилари эса Муқаддас Китобга мурожаат қилдилар ва шу йўл билан тўртинчи амрнинг ҳақиқат эканлигини исботламоқчи бўлдилар. Ҳақиқат Каломи билан қуролланган оддий одамлар қўрқмасдан, мардларча олим эрларнинг таъна-маломатларини қайтарар эдилар. Уларнинг қизғин сафсатабозлиги оддий ва содда одамлар олдида бемаъни бўлиб кўринаётганини улар хайронлик ва нафрат билан кузатиб турдилар, чунки халқ олимларнинг маҳмадоналигидан кўра, Муқаддас Битикни афзал билиб, уни ҳар қандай таълимотдан устун қўярди.УК 395.3

    Кўплаб одамлар Худо Каломининг ҳеч қандай гувоҳликларига эга бўлмай, қачонлардир уларнинг ўзлари ҳам Масиҳ ва Унинг ҳаворийларини айблашга уринганларини эсдан чиқариб, қатьийлик билан шундай дер эдилар: “Нима учун бизнинг буюк инсонларимиз шаббат куни ҳақидаги бу фикрга қўшилмайдилар? Фақатгина сизга ўхшаган бир нечта одамлар бунга ишонадилар. Сиз ҳақ бўлиб, қолган ҳамма илоҳиётчилар адашиши мумкин эмас”.УК 396.1

    Шунга ўхшаш далилларни инкор этиш учун Муқаддас Битик таълимотига ва барча асрларда Худонинг Ўз халқи билан муносабати тарихига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя. Раббий Ўзини тинглаган ва Унга бўйсунганлар орқали ҳаракат қилади, улар керак бўлган вақтда адолатли ҳақиқатни айтиб, авж олиб кетган гуноҳларни очиб ташлашдан қўрқмайдилар. Керакли ислоҳотни ўтказиш мақсадида, Раббий камдан-кам олим ва юқори лавозимдаги одамларни танлаб олади, чунки бундайлар ҳаддан ташқари ўз эътиқоди тимсолларига, назариясига ва илоҳий фикр-мулоҳазаларига ишонадилар, ҳамда Худодан таълим олишга эҳтиёж сезмайдилар. Донолик Манбаси билан яқин мулоқотда бўлган инсонгина Битикни тушуниш ва тушунтириш имконига эга бўлади. Баъзида ҳақиқатни тарқатиш умуман ўқимаган, оми одамларга топширилади; улар саводсиз бўлгани учун эмас, балки уларнинг ўзлари Худодан таълим олишга муҳтожлик ва эҳтиёж сезадилар. Улар Масиҳ мактабида таълим оладилар ва итоаткорликлари, ҳамда мўминликлари туфайли буюк хабарчи бўлиб етишадилар. Худо Ўз ҳақиқатини ишониб топширар экан, уларга шундай иззат кўрсатадики, бундай иззат заминий эҳтиром ва дунёвий улуғворлик билан солиштирилганда, у асло сўнмайди.УК 396.2

    Кўпчилик маъбад ва Худонинг Қонуни борасидаги ҳақиқатларни инкор этдилар, яна бошқалар эса адвентистлар ҳаракатидан воз кечдилар, чунки улар ана шу ҳаракатга тааллуқли бўлган, ҳамда башоратга оид носоғлом ва қарама-қарши маълумотларни қабул қилдилар. Баъзилар Масиҳнинг келиш вақтини ҳисоблашга берилиб кетиб, тўғри йўлдан адашдилар. Ҳозирда маъбад ҳақидаги масалага ойдинлик киритган нур, ҳеч бир башорат даври Масиҳнинг Иккинчи бор оламга қайтишигача чўзилмаганлигини, Унинг оламга қайтиши вақти аниқланмаганлигини уларга кўрсатиб бериши лозим эди. Бироқ нурдан юз ўгирганлар, Раббийнинг келишини қайта -қайта белгилашни давом эттирдилар ва ҳар сафар уларнинг ҳисоб-китоби амалга ошмаганлигидан ҳафсалалари пир бўларди.УК 396.3

    Салоникаликлар жамоатида Масиҳнинг келиши ҳақидаги тушунчалар нотўғри талқин қилиниб сохта изоҳ ҳукм сурганда, улар ўз умид-ишончларини Худонинг Каломи билан текшириб кўришларини ҳаворий Павлус маслаҳат берган. Павлус одамларнинг диққат-эьтиборини Масиҳ келишидан олдин амалга ошиши керак бўлган башорат ва белгиларга қаратди, ҳамда айнан кутилган вақтда Масиҳнинг келишига ҳеч қандай асос йўқлигини уларга кўрсатди. “Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан алдамасин” (2 Салоникаликлар 2:3), деб уларни огоҳлантирганди ҳаворий. Aгap улар Муқаддас Китобга асосланмаган орзу-умидга ишонишни давом эттирганларида эди, бу ҳолат уларни нотўғри ҳаракат қилиш йўлига олиб келади. Уларнинг ишончи амалга ошмаганлигидан хафсаласи пир бўлганида эса, имонсиз шаккоклар ёғдирган пичинг-масхаралардан сўнг улар қутқарилиши учун зарур бўлган ҳақиқатлардан шубҳаланиб қолишлари мумкин эди. Ҳаворийнинг Салоникаликларга берган насиҳати (қаранг: 2 Салоникаликларга 2:3) ўзида ҳозирги замонда яшовчилар учун муҳим сабоқни мужассамлаштирган. Кўплаб адвентистларнинг тасаввур қилишича, Раббийнинг қайсидир бир аниқ вақтда келишига ишончнинг йўқлиги, Масиҳнинг оламга келишига тайёргарлик кўриш хизматидаги уларнинг бепарволигидан гувоҳлик беради. Уларда уйғонган умид ва ишонч ҳар сафар ҳалокатга учрарди, уларнинг эътиқоди шундай синовларга дуч келардики, ҳаттоки башоратнинг буюк ҳақиқатларини англашга уларнинг имкони қолмасди.УК 397.1

    Биринчи хабарда эълон қилинган муайян ҳукм вақти Раббийнинг амрига кўра белгилаб берилган. Мана шу хабарга асосланган башорат даврларининг аниқ ҳисоб-китоби, ҳамда 2300 кун 1844 йилнинг кузида якунланишига қилинган ишора, ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Бу башорат даврларининг бошланиши ва якунланиши борасидаси янги саналарни аниқлашга бўлган интилишлар, бундай ҳисоб-китобларни тасдиқланишига зарур бўлган исботларнинг танқидларга дош бера олмаслиги - нафақат одамларни ҳақиқат йўлидан адаштирди, балки башоратни изоҳлаб беришга бўлган барча ҳаракатларга шубҳа ва ишончсизлик билан қарашга ундади. Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақидаги ҳисоб-китобларни аниқлаш қанчалик кўп бўлиб, ҳамда қанчалик кенг тарғиб қилинса, улар иблиснинг найрангларига шунчалик кўп мос келарди. Белгиланган вақт ўтганида, иблис шундай башоратчилар шаънига масхара ва адоват уйғотади, 1843 ва 1844 йилдаги адвентистлар ҳаракатларига соя солади. Ўзларининг адашганлигини ва ноҳақлигини билганлар охироқибатда, Масиҳнинг келиши билан боғлиқ бўлган ҳисобни узоқ келажак билан боғлашларига тўғри келади. Ана шунда улар ёлғондакам бепарволик ҳолатига тушиб, кўпчиликни ғафлат босиб қолади, қолаверса, энди бирор нарсани ўзгартиришга кеч бўлганини англамайдилар.УК 397.2

    Қадимий Исроил тарихи адвентистлар Жамоати зиммасига тушган синовларнинг яққол тасвири бўла олади. Худо Ўз халқини адвентистлар ҳаракатида, Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиққани сингари бошқарди. Уларнинг ишончи Қизил денгиз бўйидаги яҳудийларнинг ишончи каби, кўплаб синовларга дош беришига тўғри келди. Агар олдин уларни бошқариб келган Яҳвенинг буюк ўнг қўлига ишонишни давом эттирганларида эди, унда Раббий инъом этган қутқарилиш йўлларини кўрган бўлардилар. 1844 йилнинг ҳаракатида иштирок этганлар учинчи фариштанинг хабарини қабул қилганларида вау ни Муқаддас Руҳ кучида эълон қилганларида эди, Раббий улар орқали улкан ишларни амалга оширган бўларди. Ерга осмоннинг беқиёс нурлари таратилган бўларди. Замин яшовчилари аллақачон огоҳлантиришлардан бохабар бўлиб, хизматнинг сўнгги босқичи якунланарди, Масиҳ эса Ўз халқига нажот бериш учун келарди.УК 398.1

    Худонинг иродаси Исроилни қирқ йил саҳрода кездиришдан иборат бўлмаган; солиҳ ҳаёт кечириб роҳат-фароғатда яшашлари учун, Худо уларни ваъда қилинган Канъон юртига тўғридан-тўғридан олиб боришни хоҳлаганди. Лекин, “улар имонсиз бўлгани учун фароғат диёрига кира олмадилар” (Ибронийларга 3:19). Ишончсизлик ва муртадлик уларни нобуд қилди, ваъда қилинган юртга кириш бошқа авлодга насиб этди. Шу сингари Масиҳнинг келиши ҳам Худонинг иродаси билан кечиктирилаётгани йўқ, шунинг учун ишонувчилар бу гуноҳли ва азоб-уқубат дунёсида узоқ қолиб кетдилар. Уларни Худодан даҳрийлик ажратиб юборди. Уларга юклатилган вазифани бажаришдан бош тортганлари учун, бу хабарни эълон қилишга бошқалар отландилар. Бу дунёга раҳми келган Исо Ўзининг келишини ортга сурмокда, шу йўл билан гуноҳкорлар огоҳлантиришларга қулоқ тутишларига, Худонинг қаҳрғазаби ерга ёғдирилишидан олдин Ундан нажот топишга интилишларига У имкон яратмокда.УК 398.2

    Аввалгидай бугунги кунда ҳам, ўз даврида гуноҳ ва адашишларга танбеҳ берган ҳақиқатни тарғиб қилиш, кўплаб қаршиликларга дуч келмокда. “Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди” (Юҳанно 3:20). Ўз қарашларини Муқаддас Битик орқали асослаб беришга қодир эмаслигини кўпчилик кўриб, уларни ҳар қандай йўл билан ҳимоя қилишга интилади. Улар аччиқ устида “ҳаммабоп бўлмаган” ҳақиқатни ҳимоя қилаётганларга хужум уюштирадилар, шу йўсинда ҳақиқатнинг табиати ва далилларини бузиб кўрсатадилар. Бундай руҳ ҳамма асрларда намоён бўлган. Илёс пайғамбар Исроилни уятга қолдирганликда, Еремиё - қотилликда, ҳаворий Павлус эса - маъбадни таҳқир қилганликда айбландилар. Ўша кунлардан бошлаб то ҳозирги вактга қадар, ҳақиқатнинг содиқ хизматкорлари фитначи, бидъатчи ва бузғунчи қилиб кўрсатилдилар. Имони суст бўлган кўплаб одамлар ҳақиқий башорат сўзларини қабул қилиш учун, ҳозирги замон жамоати гуноҳларини қоралашга журъат этувчиларнинг ҳар қандай айбловларини кўр-кўрона қабул қилаверадилар.УК 398.3

    Унда ҳақиқат хабарчисининг вазифаси нималардан иборат? Хабар кўпинча одамларни ғазаблантирса, ҳамда, барибируларҳақиқатни қабул қилмасалар, хабарчи ҳақиқатни эълон қилишдан воз кечиши керакми? Йўқ, у илк ислоҳотчилар каби, Худонинг Каломидан гувоҳлик беришни Калом қаршиликка дуч келгани сабабли тўхтатмаслиги лозим. Муқаддас жабрдийдалар томонидан эътикодга риоя қилиш - келажак авлод бахт-саодати йўлида тарихга киритилди. Мукаддаслик ва саботли катъиятлик тимсоллари ҳозирда ҳам мавжуд, улар бугунги кунда Худо ҳақида гувохлик бериш учун даъват этилганларнинг қалбига жо бўлган. Хабарчилар ҳақиқат ва ҳузур-ҳаловатни фақатгина ўзлари учун эмас, балки улар орқали Худонинг нури бутун ер юзини ёритиши мақсадида кабул қилганлар. Худо бу авлоддаги Ўзининг хизматчиларига нур ҳадя этганми? Ҳа, шунинг учун улар бутун оламга нур таратишлари лозим.УК 399.1

    Қадимда Худонинг номидан гапирган пайғамбарларнинг бирига Раббий шундай деган: “Аммо Исроил халқи сенга қулоқ солмайди, улар ҳатто Менга ҳам қулоқ солишмайди, зеро, бу халқ қайсар ва ўжардир”. Шундай бўлса-да У деди: “Бу исёнкор халқ сенга қулоқ соладими, йўқми, уларга Менинг гапларимни етказ” (Ҳизқиё 3:7; 2:7). Ҳозирги вақтда ҳам Худо Ўз хизматкорларига шундай сўзлар билан мурожаат қилади: “Ўзингни тутмай, каттиқ ҳайқиргин, карнайгa ўхшаб, овозингни баланд кўтар. Халқимга итоатсизлигини айтгин, Ёқуб хонадонига гуноҳкорлигини кўрсат” (Ишаё 58:1).УК 399.2

    Ҳақиқат нурини қабул қилган ҳар бир кимса, бор имкониятларига кўра, ўз зиммасига қатьий ва қўрқинчли масъулиятни юклайди, худди Худонинг ушбу сўзлари Исроил пайғамбарига қарата айтилгани сингари: «Эй инсон, Мен сени Исроил халқи учун бир соқчи қилиб тайинладим. Сен оғзимдан чиққан ҳар бир сўзимни халқимга айтиб, уларни огоҳлантирасан. Борди-ю, Мен фосиқка: “Эй фосик. сен ўласан”, деб айтсам-у, сен эса унга гапирмасанг, уни ёмон йўлдан қайтариш учун огоҳлантирмасанг, ўша фосиқ ўз гуноҳлари учун ўлади, бироқ унинг ўлими учун Мен сени жавобгар қиламан” (Ҳизқиё 33:7, 8).УК 399.3

    Ҳақиқат ноқулайликлар ва хавфхатар туғдиргани учун, уни қабул қилиш ва тарқатиш ниҳоятда оғир мушкулликлар келтиради; хабарчилар ҳақоратлар эшитишни ва уларга чидашни хоҳламайдилар. Ҳақиқатга қарши қаратилган мана шу далилни ҳақиқат ҳимоячилари ҳеч қачон инкор эта олмайдилар. Бироқ бундай ҳолат Масиҳнинг ҳақиқий издошлари йўлига ғов бўлолмайди. Ҳақиқатни ҳамма эътироф этишини улар кутиб ўтирмайдилар. Улар ўз бурчларини англаган ҳолда, кўнгилли бўлиб ўз хочларини кўтарадилар ва ҳаворий Павлусдек фикр юритадилар: “Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади”, шунингдек, улар “Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисобладилар” (2 Коринфликларга 4:17; Ибронийларга 11:26).УК 400.1

    Қалбининг туб-тубида дунёга берилганлар, ўз эътиқодларидан қатъий назар, диний масалаларда қонун-қоидалардан эмас, балки сиёсий тасаввурлардан келиб чиқадилар. Ҳақиқат учун биз ҳақиқатни танлашимиз даркор, қолганини Худога қўйиб беришимиз лозим. Буюк ислоҳотлар учун дунё солиҳ, довюрак, мард ва жасур одамлар олдида қарздор. Шундай инсонлар ҳозирги кунда ҳам ислоҳотни амалга оширмоқдалар.УК 400.2

    Раббий шундай дейди: “Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар. Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай, улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалабам эса абадий бўлади, нажотим насллар бўйи давом этади” (Ишаё 51:7-8).УК 400.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents