Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    28-боб - Ҳаёт Китоби Билан Юзма-Юз

    “Мен, - дейди пайғамбар Дониёр, - тахтларнинг жой-жойига ўрнатилганини томоша қилиб турдим, Азалий Нуроний ўз жойига ўтирди. Унинг кийими қордай оқ, сочлари эса оппоқ момиқдай эди. Унинг тахти оташин аланга, тахтининг ғилдираклари ловуллаган олов эди. Унинг ҳузуридан оловли дарё оқиб чикди. Минглар Унга хизмат қилар эди, миллион-миллионлар амрига мунтазир эди. Суд мажлиси бошланди, ҳамма китоблар очилди” (Дониёр 7:9-10).УК 418.1

    Шундай тарзда Азалий Нуроний “барчани килмишига яраша жазолашига” бағишланган, ҳамда китоблар очилиб инсонларнинг ҳаёти ва феъл-атворини кўриб чиқадиган буюк ва тантанали кун ҳақидаги ваҳий ҳаворийга намоён бўлди. Азалий Нуроний - бу Отамиз Худодир. Забурчи дейди: “Тоғлар вужудга келмасидан олдин, ер ва коинот бунёд бўлмасидан бурун, азалдан ва илалабад Сен Тангрисан” (Забур 89:3). У - бутун борлиқнинг Манбаи, ҳар қандай қонуннинг Acocчиси ва Яратувчиси бу суд мажлисида раислик қилиши керак. Ушбу буюк суд мажлисида хизматчи ва гувоҳлар сифатида муқаддас фаришталар ҳам иштирок этадилар. Уларнинг сони - “минг-минглар ва минглаб мавзулар”.УК 418.2

    “Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги биттасини кўрдим. У Азалий Нуроний олдига келди. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунушди. Унинг ҳукмронлиги битмас-туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмасдир” (Дониёр 7:13, 14). Бу ерда Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши тасвирлаб берилган. Масиҳ осмондаги Азалий Нуроний олдига Унинг воситачилик хизмати тугаганидан кейин ҳокимлик, шоншуҳрат ва шоҳликни олиш учун У келади. Башорат Масиҳнинг Иккинчи бор келишини эмас, балки айнан 1844 йил 2300 куннинг охирида юз бериши керак бўлган воқеа назарда тутилиб кўрсатилган. Қудратли Олийруҳоний муқаддас фаришталар ҳамроҳлигида муқаддаслар Муқаддас хонага кириб келади ва Ўзининг одамлар учун воситачилик хизматини якунлаш, яъни суд мажлисини ўтказиш, ҳамда қутқарилишга лойиқ бўлган одамларга гувоҳлик бериш учун Худо олдида ҳозир бўлади.УК 418.3

    Тимсолий хизматда, олдин Худога ибодат ва тавба қилиш билан келганлар, уларнинг гуноҳлари қурбонликнинг қони орқали рамзий маънода маъбадга олиб ўтилганлар буюк покланиш кунида иштирок этганлар. Худди шу сингари, охирзамонда нажот топиш кунида ва ҳукм жараёнида Худонинг халқига тегишли бўлганларнинг ишигина кўриб чиқилади. Нопокларни ҳукм қилиш - бу кейинроқ якунланиши лозим бўлган ўзгача ҳодисадир. “Худонинг Ўз хонадонини ҳукм қилиш вақти аллақачон бошланди. Агарда биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Худонинг Инжилига итоатсизлик қилганларнинг охирати нима бўлади?” (1 Бутрус 4:17).УК 419.1

    Одамларнинг қисмати самовий китобга киритилган барчанинг исми ва қилган ишларига мувофиқ ҳал этилади. Пайғамбар Дониёр деди: “Суд мажлиси бошланди ва китоблар очилди”. Ваҳий китобининг муаллифи ана шу ҳодисани тасвирлар экан, қуйидагиларни қўшимча қилади: “Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликларнинг ҳар бири, китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм этилди” (Ваҳий 20:12).УК 419.2

    Қачон бўлса ҳам Худога хизмат қилганларнинг исмлари ҳаёт китобида ёзилган бўлади. Исо Уз шогирдларига деди: “Номларингиз осмонда ёзилганидан қувонинглар” (Луқо 10:20). Павлус шунингдек, “исмлари ҳаёт китобига ёзилган содиқ ҳамкорлари” ҳақида гапиради (Филиппиликларга 4:3). Дониёр охирзамон пайтда “мисли кўрилмаган даҳшатли азобуқубатлар даври бошланишига қараб” туриб, “ўша пайтда Худонинг китобига исми ёзилган ҳар бир одам нажот топиши” мумкинлиги тўғрисида айтади. Ваҳий китоби муаллифининг таъкидлашича, “Худонинг шаҳрига фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар киради” (Дониёр 12:1; Ваҳий 21:27).УК 419.3

    “Хотира китоби” Худо ҳузурида ёзилади ва унга “Эгамиздан қўрққан ва Унинг номини эъзозлаган” барча инсонларнинг ишлари киритилади (Малаки 3:16). Уларнинг эътиқод сўзлари, севги ишлари осмонда ёзилган. Мана шунга асосланган Нахимиё дейди: “Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сенинг уйинг учун ва уйингда ўтказиладиган сажда маросимлари учун садоқат билан қилган савоб ишларимни унутма” (Нахимиё 13:14). Худонинг хотира китобига ҳар қандай солиҳ хизмат эсдалик сифатида киритилади. Унда турлича синовлардан муваффақиятли ўтилган ҳолат, ёвузлик устидан қозонилган ҳар бир ғалаба, ҳар бир ширин сўз қайд этилган. Хотира китобида ҳар қандай фидокорона ҳаракат, Масиҳ учун тортилган ҳар бир азоб-уқубат ва дард-алам ёзиб қолдирилган. Забурчи дейди: “Ғурбатимни Сен ҳисобга олгансан; кўз ёшларимни шишангга солиб кўргин, улар Сенинг китобингда ёзилган-ку!” (Забур 55:9).УК 419.4

    Китобда шунингдек, одамларнинг гуноҳлари ҳам қайд қилинган: “Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади” (Воиз 12:14). “Инсонлар айтадиган ҳар бир бекор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб берадилар. Сен ўз сўзларинг асосида ё оқланасан, ёки айбланасан” (Матто 12:36-37). Ушбу хатосиз солномада барча яширин ўй-ниятлар ҳамда хоҳишистаклар мужассамлашган, зеро Раббий “келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади-да, дилУК 420.1

    ниятларини воқифэтади” (1 Коринфликларга 4:5). “Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган. Мен жим турмайман, уларни жазолайман... Уларни ўзларининг гуноҳлари учун, ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демокда Эгамиз” (Ишаё 65:6, 7).УК 420.2

    Ҳар бир инсоннинг хаттиҳаракатлари Раббий томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг тўғри ёки нотўғрилиги белгиланади. Осмон китобида ҳар бир исмнинг рўпарасига ҳар қандай яхши сўз, ҳар бир худбин ҳаракат, бажарилмаган ҳар бир вазифа ва тақводорлик ниқоби остига яширилган ҳар қандай гуноҳ ҳам аниқлик билан ёзиб қўйилади. Фаришта Муқаддас Руҳнинг огоҳлантиришларини менсимасликни ёки нуқсонларни фош килувчи ҳаракатларни инкор этилганлигини, вақтни бекор ўтказилганлигини, қўлдан бой берилган имкониятларни, инсонлар қилган яхши ёки ёмонликни, шулардан келиб чиқадиган барча натижаларнинг бирортасини ҳам эътибордан четда қолдирмайди.УК 420.3

    Худонинг Қонуни - ҳукм пайтида инсонларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолаш мезонидир. Донишманд Сулаймон дейди: “Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади” Воиз 12:13, 14). Ҳаворий Ёқуб биродарларига шундай насиҳат беради: “Сизлар Худонинг эрк берадиган Қонуни бўйича ҳукм қилинувчилар каби гапиринглар ва ҳаракат қилинглар” (Ёқуб 2:12).УК 420.4

    Кимки “лойиқ” деб топилса, солиҳларнинг тирилишида иштирок этади. Исо шунингдек айтган: “Тирилишга сазовор бўлганлар уйланмайдилар ҳам, эрга ҳам тегмайдилар. Улар энди ўлим кўрмайдилар. Улар фаришталар билан тенг бўлиб, қиёмат аҳли сифатида Худонинг болалари бўладилар” (Луқо 20:35, 36). Ва яна У дейди: “Яхшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун тириладилар” (Юҳанно 5:29). Ўлган солиҳлар ҳукм мажлисида “ҳаёт учун лойиқ” деб топилгандан кейингина, тириладилар. Демак, уларнинг ишлари кўриб чиқилиб, тақдирлари ҳал қилинаётган ҳукм мажлисида улар шахсан иштирок этмайдилар.УК 420.5

    Исо уларнинг Ҳимоячиси бўлади. Исо Худо олдида улар учун ҳомийлик қилади. “Бордию бирортаси гуноҳ қилиб қўйса, Отанинг олдида одил ҳомий - Исо Масиҳ бор”. “Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий воқеликнинг соясигина бўлган бу дунёдаги муқаддас маконга эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган осмондаги ҳақиқий муқаддас маконга кирди” (Ибронийларга 9:24). “Шунинг учун Исо Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга бутунлай қодир, У ҳар доим барҳаёт бўлиб, уларга шафоат қилади” (Ибронийларга 7:25).УК 421.1

    Ҳукм жараёни пайтида хотира китоби очилганда, Исога ишонувчи барча имонлилар ҳаёти Худо олдидан ўтади. Ерда яшаган илк одамлардан бошлаб бизнинг Ҳомийимиз бирин-кетин авлоддан-авлодга ўтганлар, ҳамда ҳозирда яшовчилар ишини кўриб чиқиш билан ҳукм жараёни якунланади. Ҳар бир кимсанинг исми айтилади ва унинг бутун ҳаёти диққат билан ўрганиб чиқилади. Кимнидир абадий ҳаётга лойиқ кўрадилар, яна кимнидир инкор этадилар. Агар китобда инсоннинг тавба қилмаган ҳамда унинг кечирилмаган гуноҳлари аниқланса, бундай одамнинг исми ҳаёт китобидан ўчирилади ва унинг қилган эзгу ишлари Худонинг хотира китобидан йўқ қилинади. Эгамиз Мусога деди: “Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг номини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман” (Чиқиш 32:33). Пайғамбар Ҳизқиё дейди: “Ёмон йўлга кириб кетган солиҳ одам-чи? Фосиқлар каби жирканч ишлар қилган бундай одам яшайдими? Йўқ! Мен унинг биронта хайрли ишини эсга олмайман. У Менга хиёнат қилгани учун, гуноҳга қўл ургани учун ўлади” (Ҳизқий 18:24).УК 421.2

    Ўз гуноҳларига самимий тавба қилиб, Масиҳнинг Қонини Ўзининг нажот қурбонлиги эканлигини ишонч билан қабул қилганлар, осмон китобида ўз исмларининг рўпарасида кечирилганликлари тўғрисидаги белгига эга бўладилар; зеро, улар Масиҳ солиҳлигининг иштирокчиларига айландилар ва уларнинг феъл-атвори Худо Қонунининг талабларига мос келади, уларнинг гуноҳлари кечирилади ва улар абадий ҳаётга лойиқ, деб топиладилар. Эгамиз Ишаё пайғамбар орқали ваъда беради: “Ўзимнинг ҳақи-ҳурматим, айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман” (Ишаё 43:25). Исо дейди: “Кимки ғолиб келса, шундай оқ кийим кияди. Мен унинг номини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида унинг номини тан оламан”. “Кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. Бироқ, ким инсонлар олдида Мени инкор этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни инкор этаман” (Ваҳий 3:5; Матто 10:32, 33).УК 421.3

    Дунёвий судларда ишлар қанчалик синчковлик билан кўриб чиқилмасин, улар барибир осмон йиғилишида улуғ Ҳакам томонидан барчанинг ҳаётини ўрганиб, ҳаёт китобига киритишига эътибор беришнинг кучсиз намоён бўлишидир. Илоҳий Ҳимоячи Унинг қурбонлик Қонига ишониб, ғалаба қозонганлар учун гувоҳлик беради, токи уларнинг гуноҳлари кечирилсин ва улар яна қайтадан Адан боғига қайтиш имкониятига эга бўлиб, Масиҳ билан бирга Унинг издошлари сифатида “собиқ ҳокимият уларга қайтганида” муваффақиятга эришсинлар (Михо 4:8). Иблис ўзининг маккорликлари ва васвасаси билан инсониятнинг Худога нисбатан бўлган режасини бекор қилишга интилади; аммо ҳеч қандай гуноҳ бўлмагандай, Масиҳ эндиликда шу режани амалга ошишини Отадан илтижо қилади. Масиҳ болалари нафақат тамомила кечирилиб, оқланишларини, балки У билан Унинг шон-шуҳратини баҳам кўришларини ва У билан бирга тахтда ўтириш ҳуқуқини қўлга киритишларини Отадан сўрайди.УК 422.1

    Исо Унинг ҳузур-ҳаловатини қабул қилганларни ҳимоя қилаётган бир пайтда, иблис уларни Худо олдида босқинчилар сифатида қоралайди. Йўлдан оздирувчи маккор уларни Худога ишонмасликка, Унинг севгисини инкор этишга ва Унинг Қонунини бузишга ундаб, уларни гумроҳликка ва Худога бўйсунмасликка мажбурларди. Энди инсонларнинг ҳаётидаги йўл қўйилган камчиликларни иблис рўкач қиларди, уларни Масиҳга ўхшамасликларини ва ўзларининг Нажоткорларини шарманда қилганликларини айтарди; шайтоннинг ўзи одамларни гуноҳ қилишга чорлаган бўлса-да, ҳозирда уларнинг дунёвий хатти-ҳаракатларини қоралаб, уларга ўзининг хизматкорлари сифатида даъвогарлик қиларди.УК 422.2

    Исо уларнинг гуноҳларини кечирмайди, аммо тавба қилишга даъват этиб, ишонч-эътикоди учун уларнинг гуноҳидан ўтишини Отадан сўрайди. Масиҳ тешилган қўлларини Отага ва муқаддас фаришталарга узатиб, дейди: “Мен уларни исмидан биламан. Мен уларнинг исмларини Ўз кафтларимга ёзганман”. “Худога маъқул бўладиган қурбонлик - бузилган кўнгилдир; бузилган, эзилган кўнгилни Сен хорламассан, эй Худо” (Забур 50:19). Ўз халқининг айбловчисига қараб, У дейди: “Эй, шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!” (Закариё 3;2). Масиҳ Ўз издошларига Узининг солиҳлигини ишониб топширади, токи уларни Ўз Отасига “бирон ғубор, ажин ёки доғи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли қилиб”, элтиб қўйишни истайди (Эфесликларга 5:27). Уларнинг номлари ҳаёт китобига киритилган ва улар ҳақида шундай дейилган: “Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойикдир” (Ваҳий 3:4).УК 422.3

    Шу йўл билан Янги Ахд ваъдаси бажарилади: “Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман”. “Ўша кунлар келганда Исроилдан бирон гуноҳ топилмайди, Яҳудо ҳам бенуқсон бўлади. Зеро Мен асраган халқимни кечираман” (Еремиё 31:34; 50:20). “Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади. Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар “Муқаддас”, деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган” (Ишаё 4:2, 3).УК 423.1

    Текширув ҳукми ва гуноҳларни йўқ қилиш жараёни Раббийнинг оламга Иккинчи бор келишига қадар тугатилиши лозим. Ўлганлар китоблардаги ёзувларга кўра ҳукм қилинганларида, уларнинг гуноҳларини суд жараёни тугамасидан олдин ўчириб бўлмайди, чунки ана шуларга қараб судда уларнинг такдири ҳал қилинади. Аммо ҳаворий Павлуснинг айтишича, “гуноҳларни ўчирилиши учун тавба қилиш ва Худога илтижо этиш” зарур, ана шунда “Худо фароғат кунларини бахш этади ва азалдан тайинланган Исо Масиҳни юборади” (Ҳаворийлар 3:19, 20). Текширув суди якунланганда, Масиҳ бу оламга келади ва ҳар бир кимсанинг қилган хизматига қараб Ўз ҳадяларини инъом этади.УК 423.2

    Рамзий хизматда Исроилнинг гуноҳини кечириб, олийруҳоний халқнинг ҳузурига чиқади ва уни марҳаматлайди. Худди шу сингари Масиҳ ҳам Ўзининг воситачилик хизмати тугагандан сўнг, “У гуноҳларни ювиш учун эмас, балки нажот келтириш учун осмондан тушиб келади” (Ибронийларга 9:28) ва Уни кутувчиларни Нажоткор абадий ҳаётга олиб кетади. Руҳоний муқаддас хонадан гуноҳларни чиқариб, уларни “қўйиб юбориладиган гуноҳ така” калласи эвазига истиғфор қилгани сингари, Масиҳ ҳам ҳамма гуноҳларни қонунсизликларнинг айбдори ва ёвузлик сабабчиси иблиснинг зиммасига юклайди. Исроилнинг гуноҳлари тимсолий маънода юклатилган гуноҳ такаси “чўлға қўйиб юборилгани” каби, Худо халқини гуноҳ қилишга ундаган гуноҳларнинг сабабчиси шайтон ҳам минглаб йилларга кимсасиз саҳрога ҳайдалади ва ниҳоят, барча фосиқлар йўқ қилинган олов ўтида ёниш жазосига ҳукм этилади. Шундай қилиб, нажот бериш буюк режаси гуноҳларни ўчириш, ҳамда ёвузлик устидан ғалаба қозонишни истаганларнинг барчасини оқланиши билан якунланади.УК 423.3

    Суд бўлиши белгиланган вақт - 2300 кун тугаганда, яъни 1844 йили суд ва гуноҳларни кечириш жараёни бошланди: қачонлардир ўзини Масиҳнинг издошлари, деб ҳисоблаган одамлар энг жиддий тарзда ўрганилади. Тириклар ҳам, ўликлар ҳам “китобда ёзилган ўз ишларига кўра” ҳукм қилинишлари керак.УК 424.1

    Инсонлар томонидан тан олинмаган ва тавба қилинмаган гуноҳлар кечирилмайди, Худонинг ҳукм кунида уларга гувоҳлик бериш учуи китобда ёзилганича қолади. Одам куппа-кундузи ёки қоронғу зулматда ёвузлик қилган бўлса-да, бироқ бизни ҳукм қилувчи Зот буни барибир “фош қилиб ташлайди”. Худонинг фаришталари ҳар бир гуноҳни кўрадилар ва ниҳоятда аниқлик билан уни қайд қиладилар. Гуноҳни отадан, онадан, хотин, болалар ва дўсти-биродарлардан яшириш, инкор этиш ёки сир сақлаш мумкин, эҳтимол, гуноҳкордан ташқари қилинган гуиоҳ ҳақида ҳеч ким хабар топмаслиги мумкин, аммо у Осмон назаридан четда қолмайди. Қоронғу зулмат ҳам, бирор хийланайранг ҳам ҳеч қандай ўй-фикрни Азалий ва Абадий Ҳоким нигоҳидан яшира олмайди. Ҳар қапдай адолатсиз хатти-ҳаракат ва ҳар бир нопок иш Худога яхши маьлум. Уни тақводорлик ниқоби билан алдаб бўлмайди. У хатосиз бизнинг моҳиятимизни осонликча англаб олади. Айёр ва маккор фирибгар қалблар ўз яқинларини чалгитиши мумкин, бироқ Худога ҳар қандай ёлғон маълум, инсоннинг ички ҳаёти Унга аниқ ва равшандир.УК 424.2

    Нақадар ажойиб фикр! Кун кетидан кунлар абадийликка йўл олмокда, аммо биз нимаики қилсак, осмон китобларида муҳрланиб қолади. Бир гапирганни қайтариб олиб бўлмайди, шу сингари, бир марта қилинган ишни бошқа ўзгартириб бўлмайди. Фаришталар ҳар бир яхши фазилатларни ҳам, ҳар қандай ёвуз хатти-ҳаракатларни ҳам қайд қилиб борадилар. Энг буюк сарқарда ҳам яшаб ўтилган бир кунни ортга қайтариш имкониятига эга эмас. Бизнинг ишларимиз, сўзларимиз ва ҳаттоки сир тутилган хоҳиш-истакларимиз - буларнинг ҳаммаси келажакдаги тақдиримизни белгилаб бериш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади. Эҳтимол, бизнинг эсимиздан чиқиб кетган арзимас нарсалар ҳам бизнинг фойдамизга ёки бизга қарши гувоҳлик беради.УК 424.3

    Фотоплёнка хатосиз инсон юзининг икир-чикирларигача расмга олгани каби, осмон китобларида ҳам ҳар бир инсоннинг феъл-атвори яққол тасвирланади. Бироқ Осмон инсонларнинг ҳар бир қадамини кузатиб тургани уларни асло ҳавотирга солмайди. Агар кўринадиган ва кўринмайдиган борлиқни, яъни зоҳирий ва ботиний оламни ажратиб турган парда кўтарилганда эди, инсон ўғиллари бизнинг ҳар бир сўзимизни ёзаётган фариштани кўрган бўлардилар, чунки суд жараёнида бизнинг ҳар бир айтган сўзимиз кўриб чиқилади. Биз шуларни ўз вактида англаганимизда эди, қанчадан-қанча ёлғон сўзларни айтмаган, ҳамда қанчадан-қанча янглиш атти-ҳаракатларни қилмаган бўлар эдик!УК 424.4

    Бизга берилган иқтидорлардан қанчалик фойдалана олганимиз, қандай фойда келтирганимиз ҳукм жараёнида синчиклаб ўрганилади. Осмон бизга ишониб топширган маблағдан биз унумли фойдаландикми? Раббий қайтганда Ўзига тегишли бўлган ҳакдан даромад олишининг имкони борми? Биз ўз қўлларимиз, қалбимиз ва бутун кучимизни эзгулик ва Худони шарафлаш йўлида ишга солдикми? Ўз вақтимизни, ўткир қаламимизни, овозимизни, пулларимизни ва обрў-эътиборимизни нималарга ишлатдик? Камбағал, жафокаш, бева-бечора шахс сифатида Масиҳ учун нималар қилдик? Худо бизга Ўзининг Муқаддас Каломини ишониб топширди; инсонларни нажот топишга қаратиш учун бизга берилган нур ва ҳақиқатдан қандай фойдалана олдик? Фақатгина сўз орқали ифодаланган МасиҳгаУК 425.1

    бўлган ишонч ҳеч қандай қимматга эга эмас, аммо хизматларимиз орқали намоён қилинган севгини Худо қадрлайди. Фақатгина севги ва муҳаббат орқали қилинган хаттиҳаракатларимизни Осмон тан олади. Нимаики севги туфайли бажарилган бўлса, гарчи бу ҳолат одамларга арзимас ва аҳамиятсиз бўлиб кўринса-да, Раббийга маъқул келади ва У томонидан тақдирланади.УК 425.2

    Самовий китоблар инсонларнинг моҳирона ниқоб остига яширинган худбинлигини очиб ташлайди. Китобларда шунингдек, биз яқинларимизга бўлган мажбуриятларимизни менсимаётганимиз, Нажоткоримизнинг амрларини эсдан чиқарганимиз айтилган. Масиҳга тегишли бўлган куч ва вақтни одамлар кўпинча иблисга сарфлаганликларини кўрадилар. Эвоҳ, фаришталар нақадар қайғули солномани осмонга олиб кетмокдалар! Масиҳ издошлари номи билан юрган онгли мавжудотлар айш-ишратга ва дунёвий ишларга берилиб кетганлар. Вақт, пуллар ва кучлар - ҳаммаси енгил-елпи ҳузур-ҳаловат қурбони ва худбин тантиқликларини бажаришгa сарфланди, ибодатга, Муқаддас Битикни ўрганишга, қалбни итоат эттиришга ва гупохларга тавба қилишга ниҳоятда кам вақт қоларди.УК 425.3

    Бизни асосий йўлдан адаштиришга интилган иблиснинг ҳийла-найранглари ижодининг чек-чегараси йўқ. Катта ёлғончи бизни тўғри йўлга бошловчи, нажот берувчи Қурбонликка ва кучкудратли Ҳимоячига йўлловчи улуг ҳақиқатларни кўргани кўзи йўқ. Одамларни Масиҳ ва Унинг ҳақиқатларидан чалғитиш - иблисга муваффақият келтиришини у жуда яхши билади.УК 425.4

    Қутқарувчининг воситачилик хизматидан фойдаланишни хоҳлаган инсонлар ўз мажбуриятлари - “Худодан қўрқув билан муқаддасликии бажо келтириш”ни бажаришларида, уларга ҳеч ким ёки ҳеч нарса тўсқинлик қилмаслигига ҳаракат қилишлари керак. Қимматли вақтларини ўйинкулгига, қуруқ мақтанишларга ёки бойлик орттиришга сарфлаш ўрнига, бундай одамлар ўзларини ибодат орқали Каломни жиддий ўрганишга бағишлайдилар. Муқаддасхона ва суд жараёни борасида Худонинг халқи аииқ тасаввурга эга бўлиши даркор. Уларнинг буюк Олийруҳонийси нима билан машғул эканлигини ҳар бир инсон аниқ англаб олиши лозим. Акс ҳолда, одамларда ҳозирги замонда эътиқодга зарурат пайдо бўлмайди, ҳамда Худо улар учун белгилаб берган мавқега улар эриша олмайдилар. Ҳар бир одам ўз қалбини қутқариши, ёҳуд бадном қилиши мумкин. Ҳаммамизнинг ҳаётимиз Худо олдида ўлчанади. Муқаддас Ҳакам билан барчамиз юзма-юз кўришамиз. Шунинг учун ҳар бир инсон самовий китоблар очилиб, Дониёр билан бирга ҳукм кунида, яъни ҳукм жараёнида ўз қисматига эга бўлиши дақиқалари ҳақида имкон қадар кўпроқ ўйлаши керак.УК 425.5

    Ана шу буюк ҳақиқатлар ҳақида нурга эга бўлганлар, Худо уларга ишониб топширган нурни бошқалар билан баҳам кўришлари даркор. Самовий маъбад - инсониятни қутқариш учун Масиҳ хизмати марказидир. Бу ерда юз бераётган ҳодисалар ерда яшовчи ҳар бир қалбга тегишлидир. У нажот беришнинг бутун режасини очиб беради ва бизни ер юзидаги якуний тарих лаҳзаларига, гуноҳ устидан солиҳликнинг қудратли ғалабасига олиб келади. Шунинг учун ҳаммамиз ушбу масалаларни обдон тадқиқ қилишимиз ва бизнинг ишонч-эътиқодимизга ҳисоботни талаб этувчи барчага жавоб бериш имкониятига эга бўлишимиз ниҳоятда муҳим.УК 426.1

    Осмон маъбадида инсон учун Масиҳнинг Нажоткорлик хизмати - Унинг хочдаги ўлими сингари қутқарилишнинг ажралмас қисмидир. Ўзининг ўлими билан Масиҳ тирилгандан кейин осмонга кўтарилди ва хизматни якунлаш ишини бошлаб юборди. Биз ишонч билан парда ортига киришимиз керак, чунки “абадий Олийруҳонийимиз у ерга бизлардан илгари ўтиб қирган” (Ибронийларга 6:20). У ерда Гўлгота хочининг нури порлаб туради. Биз у ерда нажот топиш сирларини чуқур тушунишимиз мумкин. Инсон зотини қутқариш учун осмон ниҳоятда битмас-туганмас ҳақ тўлади; келтирилган қурбонлик бузилган Худо Қонунининг барча талабларини тамомила қондирмокда. Исо Отанинг тахтига йўл очиб берди, ишонч туфайли Унинг ҳузурига келганлар воситачилик хизматлари орқали ўзларининг эзгу орзу-истакларини Худога етказишлари мумкин.УК 426.2

    “Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб воз кечган марҳамат топади” (Ҳикматлар 28:13).Ўзларининг айбларини яшириб хатоларини оқламоқчи бўлганлар, агар бу борада шайтоннинг тантана қилганини, Масиҳ ва муқаддас фаришталарнинг устидан кулганини кўрганларида эди, улар зудлик билан ўз гуноҳларига тавба қилиб улардан воз кечишга шошиб қолардилар. Инсоннинг иродасизлигидан фойдаланган шайтон унинг бутун онгини эгаллашга интилади, чунки агар нуқсонлар томир отиб кетадиган бўлса, галаба у томонда бўлишини ёвуз иблис яхши билади. Шунинг учун, Масиҳ издошларига улар барибир ўзларининг заифликларини енгиб ўта олмасликларини ҳар доим иблис ўз ҳийланайранглари ёрдамида уларга уқтиришга интилади. Аммо Исо улар учун илтижо қилади. Масиҳ Ўзининг тешилган қўлларини, Ўзининг яраланган танасини кўрсатади ва Унинг кетидан боришни истаганларга шундай дейди: “Сизга берган иноятим етар”. “Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир” (2 Коринфликларга 12:9; Матто 11:29, 30). Шунинг учун ҳеч ким ўзининг гуноҳларини тўғрилаб бўлмас, деб ҳисобламаслиги керак. Улардан қутулишимиз учун Раббий бизга эътиқод ва ҳузур-ҳаловат ҳадя қилади.УК 426.3

    Биз ҳозирда нажотга эга бўлиш буюк даврида яшамокдамиз. Тимсолий хизматда олийруҳоний бутун Исроил учун гуноҳларга тавба қилдириш жараёнини амалга оширганда, барча имонлилар жамоатдан ҳайдалмаслик мақсадида ўз қалбларини тавба қилдириб, Худо олдида гуноҳларидан воз кечишлари керак. Шу сингари, ҳаёт китобида ўз исмининг сақланиб қолишини хоҳлаган ҳар бир кимса, эндиликда, синовларга ажратилган ва ниҳоятда кам қолган фурсатда ўз қалбини Худога итоат эттириб, қилган гуноҳларидан афсусланиши, ҳамда чин дилдан тавба қилиши лозим. Ўз қалбингизни мукаммал тадқиқ этишингиз даркор. Ўзини масиҳий деб билган, кўплаб инсонларга хос бўлган енгил-елпи ва сохта эътиқодлар мағлубиятга учраши даркор. Кимки ўзининг гуноҳли қизиқишларини жиловлаб, улар устидан ҳокимлик ўрнатмоқчи бўлса, шундайларни албатта машаққатли ва жиддий кураш кутади. Тайёргарлик ишларини ҳамма ўзи бошлаши керак. Биз жамоа бўлиб нажот топа олмаймиз. Бир одамнинг тақводорлиги ва содиқлиги мана шундай хислатларнинг бошқа бир одамда йўқлигининг ўрнини босмайди. Гарчи ҳамма инсонлар албатта Худонинг ҳукми олдида ҳозир бўлсалар-да, бироқ У гўёки ер юзида бошқа қиладиган иши йўкдай, ҳар бир кимсанинг ишини астойдил ўрганиб чиқади. Ҳар ким синовдан ўтказилиши, бирор бир қусур ва нуқсонсиз, ёки шунга ўхшаш иллатлардан холи бўлиши даркор.УК 427.1

    Нажот топиш иши нақадар тантанавор якунланади! Қанчалар муҳим масалалар ҳал этилиши лозим! Ҳозирда самовий маъбадда суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Жараён бир неча йиллардан бери давом этиб келмокда. Тез орада - қачонлигини ҳеч ким билмайди - тирикларнинг иши кўрила бошланади. Ана ўшанда барчани титратувчи ва ҳаяжонга солувчи Худонинг бошчилигида бизнинг ҳаётимиз атрофлича ўрганилади. Ҳар бир қалб Нажоткорнинг ушбу сўзларини тушуниши. керак: “Кўз-қулоқ бўлиб туринглар, ҳушёр бўлиб ибодат қилинглар: чунки ўша вақт-соат қачон келишини билмайсизлар” (Марк 13:33). “Агар бедор бўлмасанг, Мен ўғридай босиб келаман, сен эса қайси соатда сени босиб олишимни билмайсан” (Ваҳий 3:3).УК 428.1

    Суд жараёни якунланганда, ҳар кимнинг тақдири ҳал қилинади - у абадий ҳаётга ёки ўлимга сазовор бўлади. Синов вақти Масиҳнинг самовий устунларда оламга Иккинчи бор келишидан олдин тугайди. Ана шу вақт борасида Масиҳ дейди: “Фосиқ, майли, ёмонлик қилаверсин; нопок, майли, ифлослик қилаверсин. Солиҳ эса тўғри иш қилаверсин ва муқаддас киши ўзини муқаддас сақласин. Мана, Мен тез келаман, қаримтам Ўзим билан; ҳар кимгак қилмишига яраша сазо бергумдир” (Ваҳий 22:11, 12).УК 428.2

    Солиҳлар ва нопоклар олдингидай ҳалок бўлган танада ерда яшайверадилар: самовий маъбадда уларга нисбатан якуний ҳамда қатьий ҳукм чиқарилганидан бехабар, улар экиб қуришни, ейиш ва ичишни давом эттириб юраверадилар. Тўфондан олдин, Нуҳ пайғамбар кемасига чиқиб олганидан кейин Раббий эшикни ёпиб қўяди, фосиқлар эса кемага киролмай кўчада қоладилар. Лекин етти кун мобайнида одамлар уларнинг тақдирлари ҳал этилганидан бехабар, яқинлашиб келаётган ҳукм ҳақидаги огоҳлантиришларга ишонмай, уларнинг устидан кулиб, бепарволарча ва беташвиш ҳаёт кечиришни давом эттиравердилар. “Улар бўлғуси офатдан бехабар юрганда, - дейди Нажоткор, - тўфон келиб ҳаммасини қириб ташлайди. Инсон Ўғлининг келиши ҳам худди шундай бўлади” (Матто 24:39).УК 428.3

    Ярим кечаси, ўғри каби товушсиз ҳал қилувчи вақт-соат босиб келганда, ҳаммага ҳукм чиқарилади ва гуноҳкорлар уларга тавсия қилинган марҳаматдан абадий жудо бўладилар. “Худци шундай, сизлар ҳам хушёр бўлиб туринглар... Мабодо У ногаҳон келиб, сизларни ғафлат уйқусида кўрмасин” (Марк 13:35, 36). Ҳушёр бўлишдан чарчаб, яна бу дунёнинг ўйин-кулгуларига берилиб кетганлар, нақадар қалтис иш қилаётганларини билмайдилар! Ишбилармон одам бойлик орттириш билан машғул бўлган бир вақтда, роҳат-фароғатни яхши кўрувчи ўз истакларини қондириш йўлларини излайди, мода қули эса ўз либосларини тартибга солади. Айнан шу пайтда бутун дунёнинг олий Ҳаками ҳукм ўқийди: “Сиз тарозида тортилиб, ҳукмронлик қилишга номуносиб бўлиб чиқдингиз” (Дониёр 5:27).УК 428.4