Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    4-боб - Тоғларда ишонч Ҳимояси

    Папа ҳокимияти даврида бутун олам зулматда қолган бўлса-да, ҳақиқат нури тамомила ўчмаган эди. Ҳар бир асрда Худонинг гувоҳлари, Худо ва инсон ўртасида ягона Воситачи хисобланган Масиҳга ишонувчилар бўлган. Улар Муқаддас Китобга ҳаётнинг ягона қонунқоидалари сифатида муносабатда бўлиб, ҳақикий Шаббат кунига риоя қилганлар. Бу одамлардан дунё қанчалик қарздор эканлигини инсоният ҳеч қачон етарлича даражада тушунмаса керак. Уларга бидъатчиларга каби лаънат ўқиганлар, уларнинг далил-исботларини менсимагаилар, уларни ғийбат килганлар, уларнинг ёзма меҳнатлари беркитилиб, мазмун маъноси тамомила ўзгартирилиб юборилган. Бироқ шуларга қарамасдан, улар ўз ишончэътиқодларида қатъий турдилар ва авлоддан-авлодга ўз эътиқодларини покликда муқаддас мерос сифатида келажакда бердилар.УК 47.1

    Худо халкининг тарихи рим ҳокимиятининг зулмат даврида самоларда ёзилган, бироқ инсоният солномасида у ниҳоятда фақироиа, қисибқимтиниб ёритилган. Худонинг содиқ фарзандлари ҳақида биз золимларнинг уларни айблаш ҳукмларидагина ўкишимиз мумкин! Рим сиёсати расмий таълимотларга зид бўлган ҳар қандай мулоҳазаларни йўқ қилишдан иборат бўлган. Унинг таълимотларига қарши таъсир кўрсатган ҳамма нарсани, хоҳ бу одамлар ёҳуд улариинг асари бўлсин, йўқотишга интилган. Папа ҳокимияти ақидаларининг обрў-эътибори борасида бирор бир шубҳа-гумон билдирилса бас, бу бой ёки камбағал одамнинг, машҳур ёки оддий соддадилнинг ўлими билан тенг бўлиши мумкин эди. Рим имкон қадар ўзининг низо солувчиларга нисбатан ваҳший ҳаракатлари изини йўқотишга уринарди. Папа руҳонийлари таъқиблар акс эттирилган ҳар қандай китоб ва маълумотларни оловда ёқиб юборишга қарор қилдилар. Ўша даврда китоб чоп эттириш бўлмаган, кўлёзма китоблар кам бўлгани билан, баҳайбат қўлёзмаларни саклаш жуда қийин ва ноқулай эди, бироқ уларни рим Жамоати бошлиқлари осонликча ёқиб юборардилар.УК 47.2

    Римнинг суд қилиш ҳудудларида жойлашган бирор бир жамоат виждон ва сўз эркинлигига узоқ вақт эга бўлмаган. Папа ҳокимияти куч-қудратга тўлиши биланоқ, ким унинг хоҳиш-иродасига қарши чиқса, шу заҳотиёқ ўшанга чанг солинарди, шу тарзда жамоатларнинг ҳаммаси бирин-кетин Рим ҳукмронлигига бўйсундирилди.УК 47.3

    Буюк Британияга илк масиҳийлик жуда эрта кириб келган. Римнинг муртадлиги илк асрлардаёқ Инжилни қабул қилган бриттликларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Мажусий императорларнинг узоқ ўлкаларгача етиб борган таъқиблари дастлабки британ жамоатларининг Римдан олган ягона инъоми бўлди. Қувғинга учраган масиҳийларнинг кўпчилиги Англиядан қочиб, Шотландияда паноҳ топдилар; бу ердан Худонинг ҳақиқати Ирландияга ўтди ва ҳамма ерда Муқаддас Хушхабар биродарларча ва дўстона кутиб олинди.УК 48.1

    Британияни сакслар эгаллаб олганларидан кейин мажусийлик у ерда ҳокимият ва мавқега эга бўлди. Ғолиблар бирор нарсани ўз қулларидан ўрганишни ҳақорат деб ҳисобладилар, шундан сўнг масиҳийлар тоғларга ва ўтиб бўлмас ботқоқликларга қочиб кетишга мажбур бўлдилар. Бироқ вақтинчага яширинган ёғду нур таратишни давом эттирди. Йиллар ўтиб, у Шотландияда шунчалик порладики, унинг нурлари ҳаттоки узоқ мамлакатлар чеккаларигача етиб борди. Ирландияда ўз сафдошлари билан Колумба пайдо бўлди, улар мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган Худонинг фарзандларини Иона якка оролида тўпладилар ва орол марказини миссионерлар фаолияти марказига айлантирдилар. Ўша хушхабарчилар орасида муқаддас Шаббатга риоя қиладиган бир одам бўлган. Айнан шу одам орқали бу ҳақиқат халқ мулкига айланди. Иона оролида мактаб ташкил қилинган бўлиб, мактаб миссионерлари нафақат Шотлаидия ва Англияга, балки Гермаиияга, Швейцарияга ва ҳаттоки Италияга фаолият кўрсатгани юборилардилар.УК 48.2

    Бироқ тез орада Рим Британия эътиборини тортди ва уни ўзига бўйсундиришга қарор қилди. VI асрда католик миссионерлар саксон-мажусийларни имонга киритиш ишларини бошладилар. Улар ваҳший босқинчилар томонидан хайрихоҳлик билан кутиб олиндилар ва бунинг натижасида минглаб саксонияликлар рим эътиқодини қабул қилдилар. Папа ҳокимияти вакиллари ва улар имонга келтирган саксонияликлар ўз фаолиятларини кенгайтирганлари сари, илк асрлар масиҳийлигига эътиқод қилувчи масиҳийлар билан тез-тез тўқнашиб қолардилар. Уларнинг ўртасидаги катта тафовут дарҳол кўзга ташланарди! Масиҳийлар ниҳоятда камтар ва итоаткор эдилар; Муқаддас Ёзув нури уларнинг таълимотида, юриш-туришида, хулқ-атворида акс этиб турарди. Уларнинг рақиби мажусийлар эса - хурофотга берилган, ғоят такаббур ва калондимоғ бўлганлар. Рим эмиссари бу масиҳий жамоатлар папанинг олий ҳокимиятига бўйсунишларини талаб қилди. Бриттлар қисқача жавобларида, барча одамларни яхши кўришларини ва улар билан тинчтотув яшашни хоҳлашларини, қолаверса, ўзини Жамоат бошлиғи қилиб сайлашга папанинг ҳақҳуқуқи йўқлигини, уни фақатгина Масиҳнинг ҳар қандай издоши сифатида ҳурматлашлари ва қабул қилишлари мумкинлигини билдирдилар. Уларни Рим томонига жалб қилишга бир неча уринишлар бўлди, аммо рим вакилларининг такаббурлигидан таажжубланган бу камтар ва камсуқум масиҳийлар ўз сўзларида қатъий турдилар ва Масихдан бошқа ҳеч қандай зотни қабул қилмасликларини мардонавор тан олдилар. Ўшанда папа ҳокимиятининг ҳақиқий руҳи намоён бўлди. Рим вакили деди: “Агар сизга олиб келинган тинчликни сиз қабул қилишни истамас экансизлар, бу ҳолда сизларга уруш олиб келувчи душманни сиз кутиб оласизлар. Саксонияликларга ҳаёт йўлини кўрсатиш учун биз билан бирлашмасангиз, сизларга улар томонидан ҳалокатли ҳужум уюштирилади” 5Д” Обинье. “История Реформации ХУ1 века”, 17 китоб, 2-боб.. Бу эса ёлғондакам дўқ-пўписа эмасди. To Британия жамоатлари йўқ бўлмагунича, ёки папа ҳокимиятига бўйсунмагунларича, Муқаддас Китоб эътиқоди гувоҳларига қарши жабр-зулм, қон тўкилиш, таҳқирлаш ва фитналар чораси кўрилди.УК 48.3

    Рим империяси измида бўлмаган мамлакатларда бир неча асрлар давомида папа ҳокимияти сиёсатиға умуман дахлдор бўлмаган масиҳийлар яшашган. Мажусийлар томонидан қуршаб олинган бу масиҳийлар, шубҳасиз, вақт ўтиши мобайнида уларни йўлдан оздириш таъсирига тушганлар, лекин барибир, улар Муқаддас Китобни эътиқоднинг ягона мезони сифатида қабул қилганлар ва унинг ҳақиқати йўлидан борганлар. Улар Худонинг бирорта Қонунини ўзгартириш мумкин эмаслигига қатьий ишонардилар ва тўртинчи амрга биноан Шаббат кунига риоя қилардилар. Шундай жамоатлар Марказий Африкада ва Осиёнинг арман аҳолиси яшайдиган худудларида мавжуд эди.УК 49.1

    Папа ҳокимиятига жасурлик билан қаршилик кўрсатганлар орасида биринчи ўринни вальденслар эгаллаганлар. Папа ҳокимияти ўз тахтини ўрнатган бу мамлакатда айнан янада мустаҳкам қаршиликка дуч келди. Бир неча асрлар давомида Пьемонто жамоатлари - Рим уларни ўзига бўйсундирмагунча - имон-эътиқод ва ёлғоннинг сохталашишига қарши курашиб, ўз мустақилликларини сақлаб келдилар. Рим диктаторига қарши қаратилган беҳуда курашдан сўнг, бу жамоатлар бошлиқлари ноиложликдан бўлса-да, гўёки ўзига бутун дунёни бўйсундириб олган папанинг олий ҳокимиятини тан олдилар. Аммо шундайлар ҳам бор эдики, улар папа ва прелатнинг ҳокимиятига бўйсунишдан бош тортдилар. Улар Худога, ўз эътиқодларининг поклиги ва соддалигига содиқ қолишга қарор қилдилар. Бўлиниш юз берди. Қадимги эътиқод издошлари тарқалиб кетди: кимлардир қадрдон Альп тоғларини тарк этиб, ҳақиқат байроғини бошқа мамлакатларда баланд кўтардилар; бошқалар эса узоқ водий ва тоғларнинг горларига қочиб кетиб, ўша ерларда ўз виждон амрига кўра Худога хизмат қилишни давом эттиришди.УК 49.2

    Узоқ асрлар давомида сакланган ва вальденс масиҳийлари туфайли кенг тарқалган диний таълимот Римнинг сохта таълимот назариясидан кескин фарқ қиларди. Вальденс масиҳийларининг таълимоти Худованднинг Каломига, масиҳийликнинг асосий ҳакикатига асосланган. Бироқ бутун дунёдан айрилган, пастаккина чайла ва харобаларда яшаётган, қўйларни боқиб ва узумзорларни парваришлаб оғир меҳнат эвазига кун кечираётган бу камтар деҳқонлар, ақида ва бидъатларга тўлиб-тошган ва кейин йўк бўлган жамоат аъзоларидан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай ҳақикатларни кашф этмаганлар. Улар янги эътиқод кашф этганлари йўқ, уларнинг эътиқоди - ота-боболарининг меросидир. “Худо қачонлардир ўз азизларига умрбод омонатга топширган имонни” (Яҳудо 3), ҳаворийлар Жамоати имонини улар олға сурдилар. Дунё пойтахтида ҳукм сурган такаббур иерархия эмас, балки “саҳро Жамоати”ни Худо Ўз халқига ишониб берган, у эса ўз навбатида дунёга топширган, ҳақиқат бойликларини асраб-авайлаган, ҳақиқий Масиҳ Жамоати бўлган.УК 50.1

    Ҳақиқий Жамоатнинг Римдан ажралиб чиқишииинг асосий сабабларидан бири - бу Римнинг муқаддас Шаббат кунига бўлган нафратидир. Худди башорат қилинганидек, папа ҳокимияти ҳақиқатни ағдар-тўнтар қилиб ташлади. Дунёвий урфодатлар ва маросимлар улуғланиб кўкка кўтарилган бир вақтда, Худо Қонунининг кули кўкка совурилди. Папа ҳокимиятига тобеъ бўлган жамиятлар азалдан якшанба кунни муқаддас кун сифатида улуғлашга мажбур қилинганлар. Ҳаттоки Худонинг ҳақиқий халқидан бўлган кўплаб имонлилар ҳам хукмронлик қилаётган жамиягнинг гумроҳликлари ва бидъатчилиги таъсири туфайли шу қадар довдираб қолдиларки, Шаббат кунига риоя килган ҳолда, якшанба кунлари ҳам меҳнат қилмай қўйдилар. Бироқ бундай ҳолат папа ҳокимиятини қаноатлантирмасди. Улар нафақат якшанбага риоя қилишни талаб этган, балки Шаббат куни ҳам одамларни меҳнат қилишга мажбурлаган ва бу кунни улуғ ва муқаддас кун, деб ҳисоблаганларни қаттиқ жазолаганлар. Факат кувғинликда, Римдан анча узокда бўлган Худонинг фарзандлари Унинг Қонунини тинч ва хотиржам адо этишлари мумкин эди.УК 50.2

    Европада вальденслар биринчи бўлиб Муқаддас Битик таржимасини амалга оширганлар. Ислоҳот бошланишидан бир неча асрлар олдин вальденслар Муқаддас Китоб қўлёзмаларини ўз она тилларида ўқиганлар. Улар том маънодаги ҳақиқатга эга эдилар, айнан шунинг учун уларни қувғин ва нафрат сабабчиси қилиб кўрсатдилар. Улар рим Жамоатини Ваҳий Китобида тасвирланган гуноҳкор Бобил, деб эълон қилдилар ва ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, унинг иллатли таъсирига мардона қарши чикдилар. Узоқ қувғинлар уларнинг баъзи-бирларини муросага келишга ва аста-секин ҳақиқатнинг асосий тамойилларидан воз кечишга мажбурлаган бўлса-да, бироқ бошқалар ҳақиқатни ҳимоя қилишни давом эттирдилар. Маслакдан қайтиш борасида қайғули узоқ асрлар давомида шундай вальденслар бўлганки, улар Рим ҳокимиятини инкор этганлар, санамларга сажда қилишни бутпарастлик сифатида рад қилганлар ва ҳақиқий Шаббат кунига риоя этиб келганлар. Энг шиддатли ғалаёнлар пайтида ҳам улар ўз имонэътиқодларига содиқ қолганлар. Савой найзалари санчилган, қийноқ ва таъқиблар оловида ёқилганлар Худо Каломининг поклиги ва Худонинг шон-шарафи учун мустаҳкам ирода билан турдилар.УК 50.3

    Барча асрларда қувғин ва таъқибларга учраганларга бошпана бўлиб хизмат қилган баланд тоғлар ортида вальденслар ҳам ўзларига макон топдилар. У ерда ҳам, ўрта аср зулматида ҳақиқат нури порлади. У ерда минг йиллар давомида ҳақиқат гувоҳлари қадимий имонни сақлаб келдилар.УК 51.1

    Худо Ўз халқи учун ўша тантанали ҳақиқатларга мос бўлган буюк ибодатхона қурди ва халқига топширди. Бу содиқ бадарға қилинганлар учун тоғлар Яҳве солиҳлигининг рамзи сифатида хизмат қилди. Тоғлар ўз чўққиларини Худо фарзандлари боши узра тантанавор баланд кўтарди, уларга Ўз йўлидан ўзгармас ва оғишмас Зотнинг улуғворлигини ва Унинг шу қадимги қоялар сингари барқарор ва мустаҳкам Каломини очиб берди. Худо тоғларни яратди, уларни мустаҳкамлади, бу тоғларни Қодир Худонинг Кучидан бошқа ҳеч ким жойидан қўзғата олмайди. Шу тарзда У Ўзининг Қонуни - осмон ва ерда Ўзининг ҳукмронлиги пойдеворини ўрнатди. Инсон ўз қўллари билан кимларнидир йўқ қилиши мумкин, аммо у тоғларни жойидан қўзғатиб, уларни сувга улоқтира олмагани сингари, Яҳвенинг бирорта амрини ўзгартиришга, ёки Ўзининг иродасига бўйсунишга интилганларга берилган ваъдаларининг биронтасини йўқ қилишга қодир эмас. Унинг Конунига нисбатан Худо хизматчилари абадий, қўзғалмас тоғлар сингари ўзларининг қатъий ишончларида саботли бўлишлари лозим.УК 51.2

    Тоғлар ва уларнинг атрофидаги водийлар бу дарбадарларга Худонинг ижодий кучини эслатди, Унинг ҳимояси ва меҳрибончилигига ишонтирдилар. Улар Яҳве мавжудлигининг бу тилсиз рамзларини қадрлашни ўрганиб олдилар. Улар ўзларини бу тоғларнинг сокинлигида ёлғиз сезмадилар ва ўз тақдирларидан нолимадилар; улар одамларнинг қаҳр-ғазаби ва шафқатсизлигидан бу ерда тинчлик ва ҳимоя бошпанасини топганлари учун Худовандга шукроналар айтдилар. Улар Қодир Худога эркин хизмат қилишлари мумкинлигидан хурсанд эдилар. Душманлар томонидан доимо таъқибларга учраб қочиб юрган жабрдийдалар бу буюк тоғларда ишончли ҳимоя топдилар. Баланд чўққилар узра уларнинг Худога айтаётган ҳамду санолар садоси эшитилиб турарди, рим аскарлари бу шукроналик қўшиқларининг овозини ўчиришга ожиз эдилар.УК 51.3

    Бу Масих издошларининг тақводорлиги накадар пок, самимий ва оташин эди! Улар ўз уйлари, ерлари, биродарлари, қариндош-уруғлари ва хаттоки, ўз ҳаётларидан ҳам кўпроқ ҳақиқат қонун-қоидаларини қадрлардилар. Улар бу ахлоқ қоидаларини ёш авлоднинг юракларида мухрлашга сидқидилдан интилдилар. Фарзандларига болалигиданоқ Муқаддас Битик ҳақиқатларини тушунтиришни ва Худонинг Қонунини эъзозлашни, иззат-ҳурмат килишни ўргатганлар. Муқаддас Китоб қўлёзмалари жуда кам бўлганлиги сабабли, улардаги бебаҳо дурдона сўзлар осонгина ёдда сақланиб қоларди, шунинг учун ҳам кўпчилик Қадимги ва Янги Ахднинг бутун бобларини ёддан айтиб берардилар. Худо ҳақидаги ўй-фикрлар табиатнинг жозибадор тасвири ва кундалик ҳаётдаги камтарона шукроналик дуолари билан мустаҳкамланарди. Кичкина болакайлар Раббий Худога барча марҳамат ва ҳузур-ҳаловатларни берувчи Зот сифатида муносабатда бўлишни ўрганар эдилар.УК 52.1

    Меҳрибон ва ғамхўр ота-оналар болаларини идрокли севги билан яхши кўрардилар, шунинг учун уларни ихтиёрий равишда ўз манфаатларидан воз кечишга ўргатганлар. Бу болаларни синовлар, айрилиқлар, эҳтимол, азобуқубатли ўлим кутарди. Улар болаликдан қийинчиликларга дош беришга, панд-насиҳатларга кулоқ солишга ва шу билан биргаликда, мустақил равишда фикр юритишга ва харакат қилишга ўргатилганлар. Илк ёшликлариданоқ улар масъулият нималигини билганлар, суҳбатда эҳтиёткорликни ҳис этишни ва сукут сақлаш донолик қобилияти эканини ўрганганлар. Душман қулоғига етиб борган бир оғиз сўз, нафакат ўша сўз айтганнинг ўзини, балки бутун қариндош-уруғининг юзлаб жонидан воз кечиши билан баробар бўлган; зеро, ўз ўлжасини пойлаб изғиб юрган бўрилар сингари, имон-эътиқоднинг эркинлигини химоя қилишга журьат қилган ҳар бир кимсани ҳақиқат душманлари таъқиб қилиб келганлар.УК 52.2

    Ҳақиқат учун вальденслар дунёвий бахт-саодатни қурбон қилдилар; тирикчилик учун бир бурда ион топиш мақсадида улар қийинчиликларга дош бериб, сабртоқат билан меҳнат қилдилар. Улар тоғдаги ҳар бир қарич экиладиган ерни ардоқлаб ҳайдадилар, охироқибатда ҳосил бермайдиган водий ва тоғ ёнбағирлари улар кутган натижаларни берди. Тежамкорлик ва фидокорона меҳнат уларнинг фарзандлари оладиган тарбиянинг бир қисми бўлиб, авлодданавлодга ўтадиган ягона меросдир. Фарзандларга Худо уларни интизомли ва тартибли кўришни хоҳлашини ўргатганлар; токи улар ўзларининг эҳтиёжларини фақатгина ўз меҳнатлари, эҳтиёткорликлари, қунт ва имон-эътиқодлари туфайли қониқтирсинлар. Бу ниқоятда мушкул ва оғир ҳолат, бироқ фойдали ва самарали; бу эса инсон ўзининг гуноҳкорлиги ҳолатида муҳтожлик сезган мактаб бўлади, жумладан, Раббий Ўз фарзандларининг тарбияси ва ривожланиши учун айнан шундай мактабни белгилаб берган. Ўсмирларни нафақат оғир меҳнат ва йўқотишларга ўргатишган, балки уларнинг ақлий ривожланишигa ҳам катта эътибор берилган: уларга ҳар қандай одамнинг барча қобилиятлари Худога тегишли эканини ва улар Худога хизмат қилиш учун ўзларининг инъомларини ривожлантиришга ва такомиллаштиришга мажбур эканликлари уқтирилган.УК 52.3

    Вальденс жамоатлари ўзларининг поклиги ва соддалиги билан ҳаворийлар давридаги жамоатларни эслатади. Папа ва прелатларнинг ҳокимиятини инкор этиб, улар Муқаддас Китобга ягона бенуқсон Манба сифатида қарашган. Уларнинг қавмбошилари манман Рим руҳонийларидан фарқли ўлароқ, ўз Устозларининг намунаси бўйича иш тутганлар, чунки У “Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи бошқаларга хизмат қилиш учун келган” эди. Улар Худонинг подасини боқиб, подани серўт яйловларга ва Унинг муқаддас Каломининг жонли манбаларига етаклаганлар. Дунёвий улуғворлик ва иззат-нафсдан олисда, халқ бой ва бадавлат ибодатхона ва серҳашам черковларда эмас, балки тоғларнинг соясида, Альп тоғлари водийларида, ёки хавфхатар мавжуд бўлганда эса-тоғдаги ғорларда Масиҳ хизматчиларининг оғзидан ҳақиқат Каломини эшитиш учун йиғиларди. Қавмбошилар нафақат Хушхабарни кенг тарғиб қилганлар, шу билан бирга, улар беморларнинг ҳолидан хабар олганлар, болаларни ўқитганлар, адашганларга ҳақиқатни билишга ёрдам берганлар, юзага келган тушунмовчиликларни тўғрилаб йўлга қўйганлар ва барча биродарлар ўртасида тинчлик ва бирдамликни ўрнатиш учун меҳнат қилганлар. Қувғинларга учрамасдан олдин, тинчлик пайтида улар ўз имондошларининг ихтиёрий равишда келтирган қурбонлик назрлари эвазига кун кечирганлар, аммо чодир тикувчи ГТавлус сингари, уларнинг барчаси бирор бир ҳунарга эга бўлгани учун, ҳар қандай иш қўлларидан келарди, шу йўсинда мустақил равишда ўзларини ўзлари боқардилар.УК 53.1

    Ёшлар қавмбошилардан панднасиҳатлар олардилар. Гарчи умумий таълимга эътибор қаратилган бўлса-да, аммо асосий фан сифатида Муқаддас Китоб ўргатиларди. Матто ва Юҳанно баён этган Муқаддас Хушхабарлар, шунингдек. кўплаб мактублар ёддан айтиларди. Баъзи бир қўлёзмаларда бутун Муқаддас Китоб жо бўлган, бошқаларида эса - матнлардан парчалар олинган бўлиб, барчага тушунарли бўлиши учун содда қилиб, матнларга изоҳлар берилган. Изоҳлар Худонинг Каломини тушунтириб беришга қодир бўлган хизматчилар томонидан амалга оширилган. Maнa шу йўл билан ҳақиқат бойликлари юзага чиқкан ва уларни дунё таниган. Бу ҳақиқатлар ўзларини Худодан устун кўрган фосиқлар томонидан шунча вакт беркитиб келинган.УК 54.1

    Баъзида чуқур ғорларда, шамчироқларнинг ёруги остида сабр-тоқат ва ғайрат билан оят кетидан оят, боб кетидаи боб қилиб бутун Муқаддас Битик кўчирилган. Бу ишларни бажариш жараёнида соф олтин каби ялтираб, Худонинг хоҳиш-иродаси акс этиб турган. Бошдан кечирилган барча синовлар ва жабр-жафолар рўшнолигида, хусусан, бу хизматда иштирок этаётганлар учун нур янада ёрқинроқ порларди.УК 54.2

    Гарчи иблис папа ҳокимияти прелатлари ёрдамида Худонинг Каломини гумроҳликлар, бидъатлар ва хурофотлар ўрасига кўмиб ташлаш мақсадида бор кучи ва ҳийласини ишга солган бўлса-да, Калом мўъжизавий тарзда ўрта асрнинг зулматли йилларида ҳеч бир хатоликларсиз сақланиб қолди. Калом ўзида дунёнинг эмас, Худонинг мухрини акс эттириб тургани учун шундай бўлди. Одамлар Муқаддас Китоб сўзларининг содда, тушунарли маъносини тинимсиз нотўғри талқинга ва хаспўшлашга ҳаракат қилганлар, лекин сувлар қаърида елаётган кути сингари, Худонинг Сўзи уни йўқ қилиб юбормоқчи бўлган тўфон ҳужумига қатъий дош берди. Олтинга бой кумлар ернинг тагида чуқур жойлашгани учун уни қазиб олувчилар сидқидилдан меҳнат қилишлари керак бўлади, худди шу сингари, Муқаддас Битикда ҳақикатлар бойлиги мужассам бўлиб, уларни ибодат руҳида оғишмай изловчи камтар ва содца одамларгина топишлари мумкин. Худо Муқаддас Китобни турли ёшдагилар учун дарслик қилиб яратган, токи болалар, ўсмирлар ва кексалар уни ўқибўргансинлар. Каломни У Ўзи ҳақидаги ваҳий сифатида берган. Биз тушунган ва ўзлаштириб олган ҳар бир ҳақиқат Коинот Муаллифининг табиатини янада чуқурроқ очиб беради. Битикларни ўрганиш одамларни Яратувчи билан яқин муносабатларга олиб келади ва Унинг иродасини билиб олишимизга имкон беради. Муқаддас Китоб - бу инсон ва Худо ўртасидаги мулоқот воситаси.УК 54.3

    Вальденслар Худонинг қаҳрини доноликнинг бошланиши, деб ҳисобласалар-да, улар дунё билан мулоқотнинг, одамлар ва уларнинг ижодий фаолияти билан танишишнинг муҳимлигини тушунганлар. Чунки бу дунёқарашнинг кенгайишига ва идрокнинг ўткирлашишига ёрдам беришини билганлар. Тоғлардаги мактабларни тамомлаган баъзи бир йигитлар Франция ва Италия ўқув юртларига юборилганлар. Жонажон Альп тоғларига қараганда, у ерда ўрганиш ва мулоҳаза қилиш имкониятлари ниҳоятда катта эди. Улар турлича иллатларга дуч келдилар, васвасага солиндилар, шунингдек, уларга бидъатчилик ва хавфли гумроҳдикларни сингдирмоқчи бўлган иблиснинг ҳийлакор жосуслари билан тўқнашдилар. Бироқ болаликда олган тарбиялари уларни шундай синовларга тайёрлаган эди.УК 55.1

    Ўқув даргоҳдарида улар ўз сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак эди. Кийимларининг қатида улар ўзларининг бебаҳо бойликлари - Муқаддас Битик қўлёзмаларини усталик билан яшириб юрганлар. Узоқ ойлар, ҳаттоки йилларнинг машаққатли меҳнат ҳосили бўлган муқаддас қўлёзмалар матнини, қулай фурсат туғилиши билан ҳақиқатни чин юракдан қабул қилишни хоҳлаганларга улар эҳтиёткорлик билан узатиб берганлар. Болаликдан бу йигитлар шундай рухда тарбияланган эдилар, улар ўз бурчларини яхши тушунардилар ва уларни содиқлик билан адо этардилар. Шу тарзда бу ўқув юртида кўплаб ёшлар имонга келдилар. Ва кўпинча ҳақиқат қоидалари бутун университет бўйича тарқаларди. Папа ҳокимияти бошлиқларининг ҳушёрлигига қарамасдан, уларнинг айтишлари бўйича, “бидъат таълимоти”нинг илк манбасига ҳеч етиб боролмас эдилар.УК 55.2

    Масиҳийларнинг руҳи - бу миссионерлик руҳи. Янгиланиб покланган юракнинг энг биринчи истаги - бу бошқаларни ҳам Қутқарувчи Нажоткорга олиб келишдир. Худди шундай руҳ вальденс масиҳийларини ҳам бошқарган. Худо улардан ҳақиқатни покликда сақлашдан кўра, янада кўпроқ ҳаракатни талаб қилаётганини улар тушундилар. Уларнинг зиммасига ҳақиқат нурини зулматда қолганларга етказишнинг улуғвор масъулияти юклатилган. Худо Каломининг улугвор кучи орқали улар одамларми рим Жамоати қуллигидан озод қилишга интилганлар. Вальденс хизматчилари миссионерлар сингари тарбияланганлар ва Худо йўлида меҳнат қилишни хоҳлаганлардан хушхабарчи тажрибасини ошириш талаб этилган. Ўз ватанида жамоатни бошқаришдан олдин, ҳар бир масиҳий у ёки бу миссионерлик соҳасида камида уч йил фаолият кўрсатиши талаб қилинарди. Бошиданоқ жонбозлик ва фидойиликни талаб қилган бу усул қолганлардан фарқли ўлароқ, ҳар бир одамни қавмбошилик хизматига ниҳоятда яхши тайёрлаган. Уша вақтда қавмбошилик қилиш жуда катта хавф-хатар билан боғлиқ бўлган. Муқаддас меҳнатга бошларига қўл қўйиш билан тайинланган ёшлар ўз олдиларида самовий фаровонлик ва иззат-икромни эмас, азоб-уқубатга ва йўқотишларга тўла ҳаётни, эҳтимол, машаққатли ўлимни кўрадилар. Бу хушхабарчилар худди Исс Ўз шогирдларини юборгани сингари, иккитаиккита бўлиб хизматга отланадилар. Ҳар бир ёш ишчини катта ёшдаги тажрибали хизматчи бошқариб боради, ёш ишчи тажрибали хизматчигa устози сифатида бўйсунади ва унинг топшириқларини бажаради. Тажрибали хизматчи эса ёш ишчининг таълими борасида унга панднасиҳатлар қилади. Бу икки сафдош ҳар доим ҳам бирга юрмайдилар, аммо бир-бирини шу тарзда имонда мустахкамлаб, кўпинча ибодат ва маслаҳат учун учрашиб турадилар.УК 55.3

    Агар бу Худонинг хушхабарчилари ўз миссияларининг мақсади ҳақида айтганларида, шубҳасиз, улар мағлубиятга учраган бўлардилар. Шунинг учун ҳам улар ўз асл мақсадларини астойдил беркитиб юрардилар. Ҳар бир хизматчи бирор бир ҳунар эгаси эди, улар заминий машғулотлар орқали Худо йўлидаги хизматларини яшириб, пана қиладилар. Кўпинча улар турлича газмол матолар ва атторлик молларини сотиш билан машғул бўлганлар. “Улар шойи, заргарлик буюмлар ва бошқа маҳсулотларни ўша вақтда сотиб олиш мумкин бўлган катта-катта бозорларга олиб борардилар. Улар асосий мақсадларини амалга ошириш учун шундай машғулотлар билан шуғулланиб узоқ-узоқ марказларга борардилар, акс ҳолда уларни миссионерлар сифатида ҳайдаб чиқаришлари мумкин эди” 6Уайли.1 китоб, 7-боб.. Одамларга олтин ва олмослардан кўра янада қимматлироқ ва қадлироқ бўлган бойликларни таклиф қилиш учун улар Худога хаёлан мурожаат қилиб, У донолик ато этишини сўрардилар. Киши билмас жойларда улар Муқаддас Китоб қўлёзмалари қисмларини, баъзида эса тўлиқ Хушхабарни беркитиб олиб юрардилар, кулай фурсат келди дегугча, харидорларнинг диққатини ана шу матнларга қаратардилар. Баъзида улар Худонинг Каломига жуда катта қизиқиш уйғотишга муяссар бўлардилар, ана шунда миссионерлар хурсандчилик билан Муқаддас Ёзувнинг маълум бир қисмларини инъом қилардилар.УК 56.1

    Бу хушхабарчиларнинг хизмати жонажон тоғ этаги текисликларида бошланган бўлиб, сўнгра узоқ ўлкаларга тарқаб кетди. Оёқ яланг, худди уларнинг Устозлари кийинганидай, чангдан қорайиб кетган жулдур кийимларда катта-катта шаҳарлардан яёв юриб ўтиб, ер юзининг турли бурчакларига етиб борардилар. Оёклари етган жойда улар қимматбаҳо уруғларни экиб юрардилар. Янги жамоатлар пайдо бўларди ва ҳақиқат жабр-дийдалар қони билан тасдиқланарди. Раббийнинг келиш куни бу содиқ эрлар меҳнати туфайли тўпланган кўплаб қалбларнинг баракали ҳосилини очиб берарди. Билинтирмасдан ва жимгина Худонинг Каломи масиҳий дунёда ўзига йўл очиб борарди, ҳамма ерда уларни очиқ чеҳра ва самимий кутиб олардилар, ҳақиқат эса инсонларнинг қалбларига жо бўларди.УК 56.2

    Муқаддас Битик вальденсларга Худонинг кадимдаги одамлар билан муносабати, ҳозирдаги уларнинг масъулияти ва бурчи ҳақида нафақат хикоя қилган, балки келажакдаги хавф-хатар ва шоншуҳратни ҳам очиб берган. Ҳаммаси тез орада яхши якун топишига улар ишонганлар, Муқаддас Китобни ибодат ва кўз ёшлари ила ўрганар эканлар, улар қимматбаҳо панднасиҳатларга амал қилган ҳолда, нажот берувчи ҳақиқатни бошқаларга ҳам кенг тарғиб қилиш кераклигини ўзларининг бурчлари, деб билганлар. Муқаддас саҳифаларда баён этилган қутқариш режаси тамомила тушунарли бўлган, Исога ишониб, улар ҳузур-ҳаловат, нажот ва тинчликни топа билганлар. Нур уларнинг онгиии ёритиб қалблар шоду хуррамликка тўлганда, улар мана шу ёруғлик нурларини папа ҳокимияти зулматида бўлганларга ҳам етказишни истаганлар.УК 57.1

    Улар қарасаларки, пaпa ҳокимияти ва руҳонийларнинг зулми остида бўлган кўплаб одамлар ўз таналарини азоблаб, гуноҳларининг кечирилишига беҳуда ҳаракат қилаётган эдилар. Инсон ўз кучи ва қилган ишлари туфайли қутқарилишга эга бўлиши мумкин, деган гапларга ишонтирилган одамлар ҳар доим ўзларига боқиб келганлар. Худонинг қаҳридан қўркиб ўз гуноҳлари ҳақида мулоҳаза қилганлар, тана ва қалбларининг тинка-мадорини куритсалар-да, аммо ҳеч хотиржамликка етиша олмаганлар. Мана шу йўсинда самимий қалблар Рим ақидаларига алданиб қоларди. Минглаб жабр-дийдалар дўст ва биродарларини ташлаб, монастир ҳужраларига кетиб қолардилар. Улар ўз виждонларини мунтазам равишда рўза тутиш ва ўзларини шафқатсиз азоблаш, кечаларни бедор ўтказиш, совуқ ва зах ерларда кун кечириш, муқаддас жойларни узоқ зиёрат килиш, ҳақоратловчи тоат-ибодатларни амалга ошириш, ихтиёрий равишдаги энг оғир ва даҳшатли азоб-уқубатларга чидаш орқали виждонларини тинчитишга ҳаракат килганлар. Ўз гуноҳдарини тан олган ва Худонинг одил ҳукми жазосидан кўрққан бандалар ўзларини шунчалик кийноқ азобига солар эдиларки, охироқибатда ўлар ҳолатга етган тана бошқа дош беролмай таслим бўларди, ҳакикатнинг бирор нури ва нажотисиз у тўгридан-тўғри қабрга йўл оларди.УК 57.2

    Вальденслар бу азобланган қалблар Ҳаёт Нонини беришини, Худонинг ваъдалари жо бўлган муқаддас Хушхабарни очиб беришини, қутқарилишга етакловчи ягона йўл - Масиҳни кўрсатишини чин дилдан хоҳладилар. Эзгу ишлар Худо Қонунларини бузувчи гуноҳкорни қутқариб қолиш мумкинлиги ҳақидаги таълимотни улар гумроҳлик деб атардилар. Исо Масиҳ Ўзини қурбонликка келтириб, инсон учун ўлди, чунки тубанлашган инсоният Худо олдида ҳеч нарса билан мақтана олмасди. Хочга тортилган ва яна қайта тирилган Қутқарувчининг хизматлари масиҳий эътиқодининг асоси ҳисобланади. Қалбнинг Масиҳга тобелиги ва уларнинг ўзаро алоқаси тананинг бирор бир аъзосидай, ёқи бўлмаса, узум токининг новдалари каби ниҳоятда яқин ва ҳаётий бўлиши керак.УК 57.3

    Папа ҳокимияти руҳонийлари халқни шундай ҳолатга олиб келдиларки, одамлар Худонинг ва ҳаттоки Масиҳнинг феълатворини ёвуз, қайғули ва жирканч қиёфада тасаввур қила бошладилар. Қутқарувчининг гуноҳкорга нисбатан муросага келмайдиган қилиб тасвирланиши, руҳонийлар ва азизларнинг воситачилигига бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарди. Худонинг Каломидан таълим олганлар, Исо — марҳаматли, севгувчи Қутқарувчи эканлигини, Ўз қўлларини узатиб У одамларни ғам-ташвишлари, азоб-уқубатлари ва дард-аламлари билан Унинг ҳузурига келишга чорлаётганини бу қалбларга чин дилдан тушунтиришни хоҳладилар. Одамлар тўғридан-тўғри Худога мурожаат этиб, Унинг берган ваъдаларини эсламасликлари учун, гуноҳлари учун тавба қилиб гуноҳлардан қутулмоқчи бўлганларнииг йўлини тўсиш мақсадида, иблис томонидан ўрнатилган тўсиқларни олиб ташлашга улар интилдилар.УК 58.1

    Вальденс миссионери Хушхабарнинг бебаҳо ҳақиқатларини бажонидил улашишни нақадар яхши кўрган! Нақадар эҳтиёткорлик ила у Муқаддас Битик бобларининг кўчирилган нусхалари билан тингловчиларни таништирган! Гуноҳга тўлиб кетган, тавба -тазарру қилаётган қалбга нажот бериш - бу миссионер учун ниҳоятда катта қувонч, зеро гуноҳкор қалблар шу вақтгача Худони қасоскор ҳакам сифатида қабул қилганлар. Кўзларида ёш, овозлари титраган миссионер мук тушганича, гуноҳкорларнинг ягона умид-ишончи бўлган қимматбаҳо ваъдаларни ўз биродарларига очиб берарди. Ҳақиқат иури қора булутларни тарқатиб, кўплаб қайғули қалбларга кириб борди ва Солиҳлик Қуёши муштарак юракларни ўзининг шифобахш нурлари билан ёритди. Кўпинча тингловчиларнинг илтимосига кўра, Муқаддас Битикнинг баъзи бир қисмлари, то одамлар гaп нима ҳақида бораётганини яхшилаб англаб тушунмагунларича, бир неча бор ўқиб чиқиларди. Айниқса, қуйидаги сўзлар жуда кўп марта ўқиб эшиттирилган: “Исо Масиҳнинг қони бизни ҳар қандай Гунохдан пок қилади”. “Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади” (1 Юҳанно 1:7; Юҳанно 3:14, 15).УК 58.2

    Шундай тарзда одамлар Рим алдовларидан халос бўлганлар. Одамлар ёки фаришталарнинг гуноҳкорлар учун воситачилиги нақадар бемаъни эканлигига кўпчилик ишонч ҳосил қилди. Ҳақиқий нуруларни ёритганда, улар хурсандчиликдан шундай дер эдилар: “Масиҳ - менинг Руҳонийим; Унинг Қони - менинг курбонлигим; Унинг меҳроби - менинг маъбадим”. Улар Исонинг хизматига тўлик ишонардилар ва шундай дердилар: “Ишонмасдан Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ”. “Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўк” (Ибронийларга 11:6; Ҳаворийлар 4:12).УК 59.1

    Баъзи бир бахти қаро, иккиланувчи қалблар учун Қутқарувчининг севгисига бир зумда етишиш ниҳоятда чексиз бўлиб кўринганди. Бу ваҳий одамларга буюк енгиллик келтириб, уларнинг боши узра шунчалик нур сочдики, гўёки улар осмонга кўтарилгандай ҳис қилдилар ўзларини. Улар катта ишонч билан ўз қўлларини Масиҳнинг қўлига қўярдилар, уларнинг оёқлари эса Асрлар Қоясида мустаҳкам ўрнашарди. Ўлим хавфи бошқа уларни чўчитмас эди. Эндиликда улар қамоқхоналарга ташланишдан ёки оловларда ёқилишдан асло кўрқмас эдилар, башарти бундай ҳолат уларнинг Нажоткори номини улуғлайдиган бўлса.УК 59.2

    Худонинг Каломи махфий, киши билмас жойларда, баъзида эса нургa ва ҳақиқатга интилаётган кичик гуруҳларда ўқиларди, тарғиб қилинарди. Улар кўпинча кечаси билан Каломни ўқиб чиқишарди. Ўшанда тингловчиларнинг ҳайрати ва ҳаяжони шу қадар жўшиб кетардики, ҳузур-ҳаловат элчилари ўқишни тўхтатиб, йиғилганларга нажот топиш Хушхабарига уларнинг ўзлари чуқурроқ кириб боришларига имкон яратишарди. Кўпинча шундай саволларни эшитиш мумкин эди: “Наҳотки Худо ҳақиқатдан ҳам менинг қурбонлигимни қабул қилса? У мени кечирадими? Наҳотки менга Унинг рахми келиб, гунохимдан ўтса?” Саволларга қуйидагича жавоб эшитилди: “Эй оғир юк остида қийналиб, ҳорибтолган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман” (Матто 11:28).УК 59.3

    Ишонч билан улар ахдларга мурожаат қиладилар ва хурсандчилик билан дейдилар: «Энди мукадцас мақбараларга боришни ва узоқ муддатга зиёратларга отланиб, ўзимизни азоблашимизни ҳам кераги йўқ. Мен қандай бўлсам, яъни гуноҳларим ва аҳлоқсизлигим билап, Масиҳга мурожаат қилишим мумкин. У эса ҳеч қачон тавба қилганларни рад этмайди: “Сенинг гуноҳларинг кечирилди”. Менинг, ҳаттоки менинг гуноҳларим ҳам кечирилади!”УК 59.4

    Муқаддас хурсандчилик оқими бу одамларнинг қалбларини тўлдирди, улар Исо номини улугладилар ва мадҳ қилдилар. Бу бахтли қалблар ўз хурсандчиликларини бошқалар билан баҳам кўриш мақсадида уйга қайтдилар. Улар қўлларидан келганича, кўрганкечирганлари, қандай қилиб ҳақиқий ва жонли Йўл топганларини сўзлаб бердилар. Муқаддас Битик сўзларида ҳақиқатни изловчи юракларга бевосита таъсир кўрсатувчи мўъжизавий ва улуғвор куч мужассамлашганди. Бу тингловчиларни ишонтирувчи Худонинг овози эди.УК 60.1

    Ҳақиқат хабарчиси ўз йўлини давом эттирди, унинг камтарин кўриниши, жиддийлиги ва шижоатли ғайратини тўпланганлар яна узоқ муҳокама қилишди. Одатда тингловчилар хабарчидан, қаердан келаётганини ва энди қаерга боришини асло сўрамаганлар. Суҳбатнинг бошида тингловчилар бениҳоят ҳайратланиб, охирида сахий ҳузур-ҳаловатга ва хурсандчиликка шунчалик тўлиб кетадиларки, хабарчидан бошқа ҳеч нарсани сўрамасдилар ҳам. Ҳақиқатга тўлибтошганлар хабарчини бирон бир уйга киришга таклиф қилганларида, у яна бошқа адашган қўйларни излаб топиши кераклигини айтиб, ўз йўлидан шошиб кетарди. “Эҳтимол у - самовий фариштадир?” - деб ҳайрон бўлиб сўрашарди одамлар бир-бирларидан.УК 60.2

    Кўплаб ҳолатларда уларнинг қалбларига ҳақиқат уруғини сочган кимса билан улар бошқа ҳеч учрашмасдилар. Хабарчи бўлса узоқ мамлакатларга йўл оларди, ёки ҳаётини зиндонларда қийноқ остида ҳалок қиларди, жуда бўлмаса, у ҳақиқатни эълон қилаётган жойда уни ўлдиришарди. Бироқ у қолдирган Калом ҳеч қачон ўлмасди. Калом инсонларнинг юрагида ўз вазифасини бажарарди, бу ишнинг натижаси эса ҳукм кунида аён бўлади.УК 60.3

    Вальденс миссионерлари иблис салтанатига ногаҳон кириб борардилар, шунинг учун ҳам зулмат кучлари доимо огоҳ эдилар. Зулмат шаҳзодаси ҳақиқатнинг ҳар қадамини пойлаб, ўзининг қўл остидагиларда қўрқув ҳиссини уйғотарди. Папа ҳокимияти бошлиқлари қарасаларки, бу камтар ва камсуқум сайёҳ хабарчиларнинг меҳнати уларни кулфат ва балоларга дучор қилмоқда. Агар ҳақиқат нури оламни ёритиб турадиган бўлса, халқни даҳшатга солиб турган гумрохдик қора булутлари тарқалиб кетади, одамларнинг бутун диққат-эътибори эса Худога қаратилади. Бундай ҳолат эса ўз нав батида Римнинг нуфузига путур етказиши мумкин.УК 60.4

    Қадимги Жамоатга ишончини сақлаб келган халқнинг мавжудлиги Римнинг эътиқоддан юз ўгирганини эслатиб турувчи омил ҳисобланарди. Айнан шу омил қувғин ва таъқибларнинг асосий сабабчиси эди. Муқаддас Китобдан воз кечишдан уларнинг бош тортиши ҳақорат сифатида баҳоланиб, эндиликда Рим бунга бошқа тоқат қилолмасди. Шундай қилиб, Рим вальденсларни ер юзидан супуриб ташлашга қарор қилди. Худо фарзандларига қарши тоғли ўлкаларда уларнинг тинчини бузган тажовузкорона салиб юришлари бошланди. Вальденсларни ҳамма жойларда шафқатсиз золимлар таъқиб қилдилар, бегуноҳ ва солиҳ Ҳобилни ёвуз укаси Қобил ўлдиргани ҳақидаги қадимий фожиали саҳна яна бир неча бор такрорланди.УК 60.5

    Уларнинг серҳосил ва унумдор далалари мунтазам равишда яксон қилииарди; уларнинг уйчалари ва ибодатхоналари ер юзидан супурилиб ташланди. Меҳнаткаш халқ томонидан қачонлардир гуллабяшнатилган боғу роғлар эндилиқда тақир чўлга айлантирилган эди. Қон таъмини бир марта татиб кўриб, янада ваҳшийлашган йиртқич ҳайвон сингари, қурбонларининг азоб-уқубатини кўрган папа ҳокимиятининг ғазаби ғоятда зўрайиб кетарди. Имон поклигини ҳимоялаган ушбу хабарчиларнинг кўпчилиги тоғларда таъқиб қилинганлар; калин ўрмонзорлар ва кояларнинг горларида яширинганларида, уларнинг изига тушганлар.УК 61.1

    Ҳамма нафратланган кичкина халқнинг ахлоқ-одоби ва хулқатвори бенуқсон бўлган. Ҳаттоки вальденсларнинг душманлари ҳам, бу одамларнинг беозорлигини, мўмин ва диёнатли эканликларини тан олганлар. Уларнинг энг катта жинояти - Худога папа ҳокимияти талаб килганидай, итоат этишни хоҳламаганлигида. Ана шу жиноятлари учун улар, иблис ва васвасага солинган одамлар томонидан ихтиро қилинган турлича камситилишларга, ҳақоратларга ва қийноқазобларга дуч келганлар.УК 61.2

    Ва ниҳоят бу манфур ва жирканч мазҳабии Рим йўк қилишга қарор этди. Рим папасининг фармонига биноан, уларни бидьатчилар сифатида ўлимга ҳукм қилдилар. Уларни бекорчиликда, қаллобликда ёки фосиқликда айбламадилар: “тақводор ва олижаноб кўринишга эга бўлганлари” ва “ҳақиқий пода” қўйларини солиҳлик йўлдан олиб борганлари учун уларга ўлим жазоси эълон қилинди. Папанинг кўрсатмасига биноан, агар бу “кабиҳ ва жирканчли жиноятчилар мазҳаби” унга итоат этишдан бош тортса, уларни “заҳарли илонлар каби эзиб ташлашни” буюрди7Уайли. 16 китоб, 1-боб.. Бу такаббур ҳукмдор, унинг сўзлари само китобларида ёзилганлигини ва шубҳасиз, қиёмат-қойим сўроғида унинг гаплари ўзига қарши гувоҳлик бериши мумкинлиги ҳақида ўйлаганмикан? “Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга килганингиздир” (Матто 25:40).УК 61.3

    Бу фармои барча жамоатларнинг аъзолари бирлашиб, бидъатчиларга қарши салиб юришларга даъват эди. Ушбу шафқатсиз юришга кўпроқ одамларни жалб қилиш учун, папа шундай сафарга борувчиларни бошқа мажбуриятлардан озод этди: “улар умумий ва хусусий жамоат томонидан белгиланган ҳар қандай жазо ва ташвишлардан озод қилинардилар; булла, яъни фармон сафар қатнашчиларини қасамлардан халос этарди; булла ноқонуний йўл билан топилган ҳар қандай мулкка эга бўлиш ҳуқуқини уларга қонунлаштириб берарди ва ҳеч бўлмаганда, бирорта бидъатчини ўлдиргани учун ҳамма гуноҳларининг кечирилишини ваъда қиларди. Булла вальденслар билан тузилган барча битимларни бекор қилди; вальденсларнинг болаларига ота-оналарини ташлаб кетиш буюрилди; ҳеч ким уларга бирор бир ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга эмасди ва истаги бўлган ҳар қандай кимса уларнинг мол-мулкини тортиб олиш ҳуқуқига эга эди” 8Уша жойда.. Ушбу ҳужжатда папа ҳокимияти таянган руҳ аниқ кўриниб турибди. Унда Масиҳнинг овози эмас, ёвуз аждаҳоларнинг ўкириши эшитиларди.УК 61.4

    Папа ҳокимияти бошлиқлари буюк мезон — Худонинг Қонунига биноан ҳаракат қилмадилар, улар ўзларининг ихтиёрида бўлган мезонни яратдилар ва ҳаммани унга бўйсундиришга қарор қилдилар. Римнинг истак-хоҳиши шундай эди. Даҳшатли фожиалар рўй берди. Ёмон йўлга кирган, шаккок руҳоний ва прелатлар иблиснинг ишини бажараётган эдилар. Уларнинг тош юраклари меҳр-шафқатни билмасди. Масиҳни хочга тортган ва ҳаворийларни ўлдирган, ўз даврида қоихўр Неронни масиҳийларга қарши оёқлантирган ўша руҳ, ҳозирда ҳам Худонинг севганларини йўқ қилиб юбориш мақсадида ҳаракат қилмокда эди.УК 62.1

    Узоқ асрлар давомида мунтазам равишда ва сабр-тоқат билан Нажоткорни улуғлаб келган бу тақводор халқ даҳшатли таъқибларни бошдан кечирди. Салиб юришларга ва аёвсиз қон тўкилишларга қарши чиқмасдан, халқ ўз хабарчилари ёрдамида қимматбаҳо ҳақиқатни тарғиб қилишни давом эттираверди. Худонинг фарзандларини қийнаб азобладилар ва ўлдирдилар, бироқ уларнинг тўкилган қони экилган уруғни суғорди ва катта ҳосил бунёд этилди. Шундай қилиб, Лютер туғилгунга қадар, асрлар давомида вальденслар Худо ҳақида гувоҳлик бериб келдилар. Кўплаб мамлакатларга тарқалиб кетган вальденслар Ислоҳот ypyғини сочдилар, уруғлар Уиклиф даврида барвақт ўниб, Лютер замонида ўсиб чикди. Ўниб-ўсган экинлар “Масиҳнинг қайғу-ҳасрати, салтанати ва сабрқаноатига бирга шерик бўлган”лар (Ваҳий 1:9) томонидан дунёнинг охиригача сақланади.УК 62.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents