Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    29-боб - Нима Учун Гуноҳ Ва Азоб-Уқубатга Ижозат Берилган

    Гуноҳнинг келиб чиқиши ва унинг мавжудлиги сабаблари кўпчилик учун ечиб бўлмайдиган масала бўлиб қолмоқда. Муқаррар равишда азоб-уқубат ва руҳий тушкунликка олиб келувчи ёвузликнинг ҳаракатини кўргач, одамлар беихтиёр шундай савол берадилар: донолиги, ҳокимияти ва севгиси беқиёс бўлган Зот қандай қилиб бунга ижозат бериши мумкин? Мана шу сирли жумбоқни улар асло тушуна олмайдилар. Масала моҳиятини тушунмасликлари ва шубҳаланишлари туфайли, улар бизнинг қутқарилишимиз учун Илоҳий Каломда белгилаб берилган ҳақиқатларга эътибор бермайдилар. Шундай одамлар ҳам борки, улар гуноҳнинг мавжудлиги сабабларини билишга интилиб, Раббий ҳеч қачон очиб бермаган масалаларга ўзларини урадилар. Ва албатта, юзага келган саволларга ҳеч қандай жавоб топа олмагач, танқид ҳамда шубҳа-гумон руҳига тўладилар, бу муаммони тушунтириб беролмагани учун улар Муқаддас Битикни инкор этишларини тасдиқлайдилар. Яна шундайлар ҳам борки, улкан ёвузлик муаммоси борасида улар қониқарли тушунчаларга эга бўлмайдилар, чунки чалғитувчи ақида ва хато изоҳлар, Раббийнинг моҳияти, Унинг ҳокимлик табиати ва гуноҳга нисбатан Унинг муносабати борасидаги Муқаддас Китоб таълимотидан уларнинг нигоҳини тўсиб қўяди.УК 430.1

    Гуноҳнинг келиб чиқишини ва мавжудлигини мантиқан асослаб бўлмайди. Шу билан бир вақтда, гуноҳнинг келиб чиқишини ва уни тамомила йўқ қилишни ўрганиш жараёнида, Худо ёвузликка нисбатан намоён қилган адолатини ва марҳаматини тўлақонли англаш мумкин. Муқаддас Битикнинг аниқ таълим беришича, гуноҳнинг келиб чиқишига Худо ҳеч қандай масъулиятни Ўзига олмайди. Осмонда исён кўтаришга етакловчи Илоҳий ҳузур-ҳаловатни ихтиёрий равишда йўқ қилиш ҳам, Илоҳий бошқарувда камчилик ҳам бўлмаган. Гуноҳ - чақирилмаган меҳмон, унинг келиб чиқишини ҳеч нарса билан тушунтириб бўлмайди. Бу ақл бовар қилмайдиган сир; гуноҳни оқлаш - уни ҳимоя қилиш демакдир. Aгap гуноҳнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашнинг иложи топилса ёки унинг пайдо бўлишини оқлаб бўлса эди, бу ҳолатда у гуноҳ бўлишни бас қилиши мумкин эди. Гуноҳнинг ягона таърифи - бу Муқаддас Битикнинг қуйидагича сўзлари билан изоҳланади: “гуноҳ - қонуннинг бузилишидир”. Гуноҳ Илоҳий ҳукмронликка асосланган севгининг буюк қонуни билан муросасиз зидциятда бўлган қонун-қоидага риоя қилиш натижасида пайдо бўлади.УК 430.2

    Ёвузлик пайдо бўлгунга кадар бутун Оламда тинчлик ва хурсандчилик ҳукм сурган. Ҳамма нарса Яратувчининг иродаси билан уйғунликда бўлган. Худога бўлган севги ҳаммасидан устун турган, бир-бирига бўлган севги эса - беғараз ва пок эди. Масиҳ - Калом, Худонинг Ёлғиз Ўғли - Абадий Ота билан бир бўлган. Уларнинг табиати ва мақсади ягона бўлганди. Бутун Оламда Худонинг барча ниятларини билган ягона Зот - бу Масихдир. Масиҳ орқали Худо кўкдаги барча самовий мавжудотларни яратди. “Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган” (Колосаликларга 1:16).УК 431.1

    Гарчи Худонинг бошқарув асоси севги қонуни бўлса-да, барча яратилган мавжудотларнинг бахти, улар Худонинг буюк солиҳлик қонун-қоидаларига қанчалик тўлиқ мос келишларига боғлиқ эди. Худо яратган мавжудотлар Унинг феълатворини онгли равишда тушунган ҳолда, Унга муҳаббат билан хизмат қилиб Уни ҳурматлашларини, Унга ҳамду сано айтишларини Худо хоҳлайди. Мажбурий хизматдан У ҳеч қандай роҳат ҳам, таскин ҳам топмайди, шунинг учун одамлар ихтиёрий равишда Унга хизмат қилишлари мақсадида У барча инсонларга эркинликни ҳадя этади.УК 431.2

    Бирок, ана шу эркинликдан ўз манфаатлари учун фойдаланганлар ҳам топилди. Масиҳдан кейин иккинчи ўринда турган, ўз куч-кудрати билан осмон аҳлидан устун бўлган ва Худо эъзозлаган кимсада гуноҳ илк бор пайдо бўлди. Қабиҳлик қилгунига кадар Люцифер биринчи муқаддас ва пок каруб бўлган. “Эгамиз Раббий шундай демоқда: Сен баркамолликнинг аъло намунаси бўлдинг. Ниҳоятда доно, гўзалликда баркамол эдинг. Сен Худонинг боғи Аданда яшар эдинг. Қизил ёқут, хризолит, олмос, топаз, ақиқ, яшма, зангори ёқут, фируза ва зумрад каби қимматбаҳо тошлар билан безанар эдинг. Тақинчоқларинг олтиндан ясалган эди. Сен яралган кунинг булар тайёрланганди. Мен сени соқчи каруб қилиб танладим, Ўша мартабага сени тайинладим. Сен Худонинг тоғида яшар эдинг, оловдай товланган тошлар орасида юрар эдинг. Бино бўлганингдан, то қабиҳлик қилгунингга қадар, сен тўғри йўлдан юрдинг” (Ҳизқиё 28:12-15).УК 431.3

    Люцифер самовий қўшиннинг севгиси ва ҳурматидан, шунингдек, ўз табиатининг улуғвор хусусиятларини бошқаларни марҳаматлаш ва Яратувчига ҳамду сано айтиш учун, Худонинг рағбатидан ҳар доим фойдаланиши мумкин эди. Аммо пайғамбар дейди: “Сен гўзаллигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг. Савлатинг туфайли ақл-фаросатдан воз кечган эдинг” (Ҳизқиё 28:17). Аста-секинлик билан Люцифер ўзида устунликка эришиш режасини туза бошлади. “Сен ўзингни худодай доно деб билганинг учун” (6-оят). «Ҳа, ўзингча айтган эдинг: “Мен чиқиб бораман самоларга, тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига. Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда, шимолнинг энг чеккасида. Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан”» (Ишаё 14:13, 14). Худонинг яратганларини ҳаммадан ҳам ўз Яратувчиларини севишларига ишонтириш ва Унга содиқ бўлиш ўрнига, Люцифер ўзига хизмат қилдиришга ва ўзига сажда этишга уларни мажбурлашга ҳаракат қилади. Ота Худо Ўз Ўғлига ҳадя этган иззат-эҳтиромдан фойдаланишни, фақатгина Масиҳга тегишли бўлган ҳокимиятга эга бўлишни самовий қўшиннинг шоҳи хоҳлади.УК 432.1

    Яратувчининг шон-шуҳратини намоён этиш ва Худога ҳамду сано айтиш учун бутун осмон ўзгача хурсандчиликка эга бўларди. Худо шунчалик ҳурматда бўлгунга қадар ҳамма ҳузур-ҳаловатда ва роҳатфароғатда яшади. Бироқ эндиликда самовий мувозанат бузилди. Олдинига Худонинг улуғворлиги биринчи ўринда турган инсонлар онгида Яратувчига нисбатан ёмон ҳис, ўзини ҳаммадан юқори қўйиш ва ўзига ўзи хизмат қилиш туйғулари қарама-қарши қўйилди. Осмон кенгашларида эсини йиғиб олишни Люцифердан илтимос қилдилар. Яратувчининг қудрати, адолатлиги ва эзгу ниятда, ҳамда Худонинг Қонуни муқаддас ва мустаҳкам эканлигини Худонинг Ўғли унга тушунтиришга ҳаракат қилди. Худонинг Ўзи осмонда тартиб-интизомни ўрнатган, Люцифер эса уларни менсимади ва шу йўсинда ўз Яратувчисининг номини булғаб, ҳалокатга ўзини маҳкум этди. Бироқ беқиёс севги ва марҳамат туфайли таралаётган барча огоҳлантиришлар, ундаги қаршилик руҳини янада алангалатди. Адоват туйғуси Люциферни эгаллаб олишига у ижозат берди ва унинг хатти-ҳаракатлари янада кескинлашиб борди.УК 432.2

    Ўзининг буюклигидан ғурурланиб кетган Люцифер олий ҳокимиятга эга бўлишга ташна эди. Раббий Ўзининг Яратувчисига нисбатан кўрсатган буюк иззатикромни Люцифер талаб даражасида баҳоламади, Унинг ҳадялари учун миннатдорчилик билдирмади. У осмон мавжудотларининг барчаси устидан қилган ҳукмронлиги билан ғурурланиб, ўзини Худо билан тенглаштиришни хоҳлади. Осмон лашкарлари унга нисбатан севги ва ҳурмат ила муносабатда бўлганлар. Улар Люцифернинг амрларини хурсандчилик билан бажарар эдилар; чунки у буюк доноликка ва шуҳратга эга бўлган... Аммо Ота сингари куч ва ҳокимиятга эга бўлган Худонинг Ўғли осмоннинг тан олинган ҳукмдори эди. Масиҳ Худонинг барча кенгашларида иштирок этган, Люциферга эса Илоҳий мақсадлар очиб берилмаган. Нима учун, деб сўрарди бу қудратли фаришта, Масиҳга олий ҳокимият берилди? Нима учун У мендан, яъни Люцифердан устун туради?УК 432.3

    Худо олдидаги ўз вазифаларини унутган Люцифер бошқа фаришталар ичида норозилик руҳини соча бошлади. Ақл бовар қилмайдиган сиру саноатга эга бўлган ва ҳақиқий ёвуз ниятларини Худога чуқур ҳурматда бўлиш ниқоби остига беркитган фаришта, самовий мавжудотлар бўйсунаётган қонунларга нисбатан норозилик билдиришга қолган фаришталарни даъват этди. Шу йўсинда уларни васвасага солиб, мутлақо кераксиз қонунларга бўйсунишаётганини уларга сингдирмоқчи бўлди. Ўз табиатига кўра фаришталар муқаддас бўлганлари учун, деб тушунтиради у, демак, фаришталар ўз хоҳиширодаларига кўра иш тутишлари лозимлигини уқтиради. Худо Масиҳнинг юксак обрў-эътиборга сазовор этганини, фариштага нисбатан эса адолатсизлик кўрсатганини баҳона қилиб, у барчанинг раҳмини келтирмоқчи бўлди. Маккор Люцифернинг таъкидлашича, у юксак ҳокимиятга ва янада юқорироқ мавқега ўзини юхсалтириш учун эмас, балки осмонда яшовчи бошқа мавжудотларнинг бундан-да баланд даражага кўтарилишларига имкон бериш мақсадида ҳаракат қилаётганини баҳона қилди.УК 433.1

    Раббий Ўзининг буюк марҳамати билан Люциферга нисбатан узоқ сабр-қаноат намоён қилди. Норозилик руҳи уруғини сочган Люцифер ўзининг юксак мавқеидан дарровдангина четлатилмади, ҳаттоки содиқ фаришталар олдида ўзининг ноқонуний талабларини ўртага ташлаганда ҳам ўз вазифасида қолди. У узоқ вақт осмонда яшади. Люциферга тавба қилиб олдингидай итоаткор бўлиш шарти билан кўп марта кечирилиш таклиф қилинди. Чек-чегараси йўқ Севги ва Доноликнинг барча ҳаракатлари унинг гумроҳликларини очиб ташлашга қаратилганди. Ўша вақтга қадар адоват руҳи осмонда номаълум бўлган. Олдинига қандай тубанликка тушиб бораётганини, ўз ҳис-туйгуларининг асл моҳиятини Люцифернинг ўзи ҳам тушунмаган. Бироқ норозиликка ҳеч қандай асос йўқлиги унга кўрсатилганда, Люцифер ҳақ эмаслигига, Худонинг талаблари адолатли эканлигига ишонч ҳосил қилди. Шундай қилиб у бутун осмон гувоҳлигида буни тан олиши керак, агар у шундай йўл тутганида эди, ўзини ҳам, кўплаб бошқа фаришталарни ҳам қутқарган бўларди. Уша вақтда у қайсидир маънода ҳали Худога содиқ эди. У ўзининг нур сочиб турган карублик мавқеидан айриларди, бироқ агар у Худога кўнгилли равишда қайтиб, Яратувчининг донолигини ва Худонинг буюк режасида унга ажратилган вазифага қониққанда эди, бу ҳолда у ўзининг олдинги ҳақ-ҳуқуқида тикланган бўларди. Аммо калондимоғлик унга бўйсунишга имкон бермади. Люцифер ўзининг нуқтаи назарини, ўз хатти-ҳаракатларини ўжарлик билан ҳимоя қилди ва тавба қиладиган ҳеч қандай ишга қўл урмаганини таъкидлаб, тамомила ўз Яратувчисига қарши буюк жанг йўлини танлади.УК 433.2

    У бутун ҳийла-найрангини ўзининг кўл остидаги фаришталарини васвасага солишга қаратди. Ҳаттоки Масиҳнинг маслаҳатлари ва огоҳлантиришларини ўзининг хиёнаткорона режалари фойдасига сохталаштириб юборди. Уни ўзгача яхши кўрувчиларга эса - унга нисбатан кўрсатилаётган адолатсизликдан, иззат-ҳурматнинг йўқлигидан, унинг эркинлиги қўпол, ноқонуний равишда чеклаб қўйилганидан нолиди. Масиҳнинг сўзларини нотўғри талқин қилиб, у ҳар хил ҳийла-найранг ишлатди ва турлича ёлғон-яшиқ уйдирмаларни тўқиб, Худонинг Ўғлини бутун осмон яшовчилари ҳузурида шармандагарличиликда айблади. Люцифер ишончли фаришталар билан ўз келишмовчиликларини ёлғон асосида тақдим этишга ҳаракат қилди. Васвасага сололмаган ва ўз томонига жалб қила олмаганларни, у осмон аҳлининг қизиқишларига бефарқликда айблади. Худога содиқ қолганларни эса Люцифер ўзи қилаётган номаъқулчиликлар туфайли қоралади. Худо унга нисбатан ноҳақлигини бошқаларга кўрсатиш ва уларни ишонтириш учун, Люцифер Яратувчининг сўзларини ва хатти-ҳаракатларини нотўғри талқин қила бошлади. Унинг ёвуз сиёсати шундан иборат эдики, турлича чалкашликлар ёрдамида фаришталар орасида адоват уруғини сепиш, Худонинг ўй-мақсадлари борасида тушунмовчиликларни қўзғатишга уринди. Барча оддий ва содда ҳолатларни, Яҳвенинг аниқ ва равон қарорларини у муғомбирлик билан бузиб кўрсатиб, уларни шубҳа остига қўярди. Унинг эгаллаб турган юксак ўрни, Илоҳий ҳокимликка бўлган алоқадорлиги унинг барча даъволарига янада катта куч бағишларди. Кўпчилик ана шундай қуруқ ваъдаларга учиб, Осмон ҳокимлигига қарши чиққан исёнга қўшилди.УК 434.1

    To норизолик руҳи қўзғолонга айланиб кетгунга қадар, Худо Ўзининг донолиги туфайли иблисга ўз фаолиятини давом эттиришга рухсат берди. Бу эса унинг барча режалари тўлиқ фош бўлиб, ҳақиқий табиати ва интилишларини ҳаммага очиб бериш учун зарур эди. Карубликка тайинланган Люцифер ниҳоятдаюксак мавқега эга бўлиб, осмон аҳлининг ҳурмат-эътиборини қозонарди ва уларга кучли таъсир кўрсатарди. Раббий нафақат самовий мавжудотларни, балки Унинг Ўзи яратган бутун дунёни бошқарарди. Агар шайтон ўз исёнига самовий фаришталарни жалб қилишга эришса, у яна бошқа халқларни йўлдан уришни умид қиларди. У ҳар хил ҳийла макрларни, ҳамда найрангларни ниҳоятда моҳирлик билан қўллаб, ўз далилларини қаторлаштириб ташларди. Унинг васвасасининг кучи жуда юксак, ёлғон ридосига ўраниб олиб, у муваффақиятларга сазовор бўлган. Ҳаттоки содиқ фаришталар ҳам унинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари қаерларга етаклаётганини билмасдилар.УК 434.2

    Иблис шунақанги юқори мавқега эга бўлиб, унинг харакатлари шунақанги англаб бўлмас сирсаноат эдики, ҳаттоки фаришталар ҳам унинг фаолиятининг асл табиатини тушунишлари ниҳоятда қийин эди. To гуноҳ пишиб етулмагунича, у қандай ҳалокатли натижаларга олиб келишини тушуниш машаққат эди. Худонинг коиноти бу вақтга қадар шунга ўхшаш ҳолат ҳеч қачон бўлмаганди, шунинг учун ҳам муқадцас мавжудотлар гуноҳнинг табиати ва макри ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдилар. Улар Илоҳий қонунга риоя қилмаслик қандай аянчли натижаларга олиб келиши мумкинлигипи қаёлларига ҳам келтирмаганлар. Олдинига иблис ўз ёвуз мақсадларини Худога итоаткорлик ниқоби остида беркитиб юрди. У Раббийнинг қудратини кучайтиришга ва мустаҳкамлашга, Унинг ҳукмронлигини ва обрўэътиборини тасдиқлашга, ҳамда осмонда яшовчи мавжудотларнинг манфаатларини ҳимоялашга интилаётганини таъкидлайди. Иблис ўзининг норизолик заҳарини томчилатиб ўзининг қўл остидаги фаришталар онгига сингдирарди. У ўзининг “солиҳ” кўриниши орқали ана шу норозилик ҳиссини бутун кучи ва маҳорати билан бартараф қилишга уринаётганини ҳаммага намоён қиларди. Илоҳий ҳукмронлик қонун-қоидаларини ва шарт-шароитларини ўзгартириш кераклигини талаб қилиб, айнан шу тарзда осмондаги иноқлик ва иттифоқни сақлаб қолиш мумкинлигини у тушунтиради.УК 435.1

    Раббий гуноҳга қарши фақат солиҳлик ва ҳақиқат билан курашиши мумкин эди. Иблис эса ўз навбатида Худо фойдалана олмайдиган — хушомад ва ёлғонни ишга солади. У Худонинг Каломини сохталаштирган ҳолда фаришталар эътиборига Унинг ҳукмронлик режасини тақдим этмоқчи. Ана шундай йўл билан, деб таъкидлайди маккор иблис, Раббий Ўзининг қонун-қоидаларига ва низомига осмон аҳлини бўйсундириб Ўзининг адолатсизлигини, Ўзи яратган барча мавжудотларга Ўз ҳукмини ўтказишга интилаётганини, улардан итоаткорликни талаб қилаётганини, бир сўз билан айтганда, Ўзини Ўзи мадҳ этишни хоҳлаётганини кўрсатади. Шунинг учун ҳамма осмон аҳлига, ҳамда бошқа заминдаги барча инсониятга Худо ҳокимлигининг адолатлигини ва Унинг Қонунининг мукаммаллигини кўрсатиш лозим. Иблис, гўёки, Коинотнинг фаровонлиги учун қайғураётгандай эди. Мана шу мақсадда золимнинг асл феъл-атворини ва унинг ҳақиқий мақсадини ҳамма билиши керак. Иблис ўзини ўзи фош этиши учун, маълум вақт талаб қилинган.УК 435.2

    Осмонда иблис туфайли юзага келган ихтилофда у Худонинг қонунини ва ҳокимиятини айблади. Унинг таъкидлашича, барча ёвузлик - бу Худо бошчилигининг натижасидир, унинг ягона мақсади - Яҳвенинг қонунларини такомиллаштириш. Шунинг учун у ўз даъволарининг табиатини намоён этиши ва амалда Худонинг қонунини ўзгартириши борасидаги ўз тавсияларини кўрсатиб бериши талаб этилади. Иблис ўзининг хаттиҳаракатлари фош этиши керак эди. Бошидан иблис исёнчи эмаслигини таъкидлаган. Бутун Коинот олдида ёлғончини фош этиш лозим эди.УК 436.1

    Ҳаттоки иблис энди бошқа осмонда қолмайди. деган қарор қабул қилинганда ҳам, Беқиёс Донолик уни йўқ қилиб юбормади. Худо фақатгина севгига асосланган хизматни қабул қилгани сабабли, У яратганларнинг содиқлиги Унинг адолатлигига ва меҳрибонлигига нисбатан бўлган ишонч-эътиқодда бўлиши мумкин эди. Гуноҳнинг асл табиатини ва унинг қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тасаввур қила олмаган осмон ва замин аҳли, arap Худо иблисни йўқ қилиб ташлаганида, У нақадар адолатли ва марҳаматли эканлигига ишонмас эдилар. Агар иблис зудлик билан йўқ қилиб юборилганда, яратилганлар Раббийни севганлари учун эмас, Ундан қўрққанлари учун итоат этган бўлардилар. Ва қаллоб тўлиқ мағлуб қилиниб, исён руҳи илдизини куритишнинг имкони бўлмасди. Ёвузлик етилиши керак эди. Бутун Коинотнинг бахт-саодати учун ўз қонун-қоидаларини ривожлантириб олишига иблисга имкон бериш керак. Токи Илоҳий ҳокимликка қарши қаратилган унинг айбловлари яратилган мавжудотлар олдида чин ҳақиқат билан намоён бўлсин, ана шунда Раббийнинг адолати, Унинг Қонунининг марҳамати ва ўзгармаслиги, ҳеч бир шубҳасиз, абадий тасдиқланади.УК 436.2

    Келгуси асрларда иблиснинг исёни Коинот учун, гуноҳнинг табиати ҳақидаги мангу гувоҳлик ва унинг аянчли натижалари борасида сабоқ бўлсин. Иблиснинг ҳатти-ҳаракати ва унинг фаришталарга, шунингдек, инсонларга нисбатан бўлган таъсири Илоҳий ҳокимиятни менсимаслик нималарга олиб келишини кўрсатиш керак эди. Буларнинг ҳаммаси Раббий томонидан яратилган мавжудотлар барчасининг бахт-саодати Худонинг Қонунига риоя қилишга, Илоҳий қонун-қоидаларни бажаришга боғлиқ эканлигидан гувоҳлик бериши лозим. Шундай қилиб, бу даҳшатли исён қонунсизликнинг асл моҳиятига онгли мавжудотларнинг кўзини очиб, хавф-хатардан сақлашга, барча муқаддас мавжудотларга огоҳлантириш сифатида намоён бўлишга, гуноҳ туфайли муқаррар бўлган азоб-уқубат ва жазонинг оқибатлари нақадар аянчли бўлишини кўрсатишга хизмат қилади.УК 436.3

    Буюк ёлғончи осмонда кураш тугагунга қадар ўзини оқлашни давом эттирди. Иблис унга хайрихоҳлик билдирган фаришталар билан бирга бахт-саодатли маскандан қувилиши маълум бўлганда, исёнчиларнинг бошлиғи Яратувчининг Қонунидан нафратланишини очиқ-ойдин тан олди. Фаришталар ҳеч қандай назоратга муҳтож эмасликларини, бироқ уларни яхшилик қилишга ундовчи ўзларининг хоҳиш-истакларига кўра иш тутишлари кераклигини у яна бир бор таъкидлади. Унинг айтишича, Илоҳий низомлар фаришталарнинг эркинлигини чеклар экан. Унинг кишанларидан қутулган самовий қўшин янада юксак ва шонли мавқега эга бўлиши учун Қонунни йўқ қилиш даркор.УК 437.1

    Иблис ва унинг тарафдорлари ўз исёни айбини Масиҳ зиммасига юкладилар. Агар таъна қилинмаганда эди, ҳеч қачон исён кўтармаган бўлардик, дейди улар. Худога қўрслик қилиб, ўзларининг итоатсизлигида қатъий турган, Илоҳий ҳокимликни тўнтаришга интилган, шу билан бирга ўзларини золим ҳокимлик қурбони ҳисоблаган буюк ёлғончи ва унинг издошлари ниҳоят осмондан ҳайдаб юборилдилар.УК 437.2

    Осмонда исён кўтарилишининг сабабчиси бўлган руҳ, ҳозирги вақтга қадар ердаги ғалаёнчиларни қўллаб келмокда. Одамлар орасида ҳам иблис осмон фаришталарини васвасага солгани каби, ўша сиёсатни қўллайди. Унинг руҳи ҳозирги кунда ҳам итоатсиз болаларда ҳукмронлик қилиб келмоқда. Иблис сингари фосиқлар ҳам, Худо Қонуни чеклашларини олиб ташлашга интилмокдалар ва унинг талабларига риоя этмаган одамларга эркинлик беришни ваъда қилмоқдалар. Исёнкор адоват ва қаршилик кўрсатиш руҳини даъват қилишни давом эттирмокда. Худонинг Хушхабари инсоф ва диёнатни пайдо қилганда, иблис одамларни ўзини оқлашга ва атрофдагиларнинг раҳмини келтириб, уларда хайрихоҳлик билдиришга ундайди. Ўз хатоларини тўғрилаш ўрнига, гўёки айбни фош қилувчи нохушликларнинг юзага келишининг ягона сабабчисидай, одамлар унга қарши чиқадилар. Солиҳ Ҳобилнинг давридан бошлаб ҳозирги кунга қадар ким гуноҳни ҳукм қилишга журъат этса, ана шундай кимсага худди ўшандай муносабат билдирилади.УК 437.3

    Раббийни ёвуз ва золим қилиб кўрсатган, У ҳакда сохта тасаввур уйғотган иблис худди осмондаги сингари ҳаракат қилди ва одамларни гуноҳга ундади. Маккорликда донг таратган иблиснинг эътироз билдиришича, Худонинг адолатсиз талаблари, ўз даврида улар иблиснинг ўзини ҳам исёнга мажбурлагани сингари, инсониятни гуноҳга қўл уришига сабабчи бўлди.УК 437.4

    Аммо Эгамиз Ўз моҳиятини шундай очиб беради: “Мен Эгангман! Раҳмдил ва меҳрибон, сабр токатли Худоман, собит севгим ва садоқатим мўлдир. Минг-минг авлодларга собит севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман” (Чиқиш 34:6, 7).УК 438.1

    Худо иблисни осмондан ҳайдаб Ўзининг адолатлилигини тасдиқлади ва шу билан Ўз тахтининг обрўсини қўллаб-қувватлади. Мана шу муртад руҳнинг васвасасига берилиб кетиб инсон гуноҳга қўл урганда, тубанликка ботган инсон зоти учун Ўзининг Ягона Ўғлини қурбонликка ато этганларгa, Худо Ўз севгисини тасдиқлади. Ана шунда Раббий Ўзлигини намоён қилди. Хоч - бу солиҳликнинг буюк исботи, чунки Люцифер танлаган гуноҳ йўли Худо ҳокимлигида камчиликлар мавжудлигини ҳеч бир тарзда тасдиқламади.УК 438.2

    Нажоткорнинг ердаги хизмати пайтида юз берган иблис ва Масиҳ ўртасидаги жангда буюк ёлғончи ўзини тўлиқ фош қилиб ташлади. Ҳеч нарса самовий фаришталарни иблисдан бунчалик нафратланишга олиб келмаганди. Иблиснинг Олам Нажоткорига қилган ҳамлалари эндиликда унинг издошларининг кўзини очди ва улар Коинотга бўлган севгиларига содиқ бўлишга аҳд қилдилар. Масиҳнинг унга бўйсунишини талаб қилган иблиснинг шаккоклиги; у Исони тоғнинг чўққисига ва маъбаднинг чап томонига қўйганидан такаббурона мақтаниши; юқори чўққидан туриб Масиҳнинг пастга ташланишини иблис таклиф қилиши, ана шунда унинг ёвуз мақсадларини аён бўлиши; қаҳр-ғазаб билан Раббийни таъқиб қилиши, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишга Уни мажбурлаши; халқ ва руҳонийлар қалбига иблиснинг таъсир кўрсатиши ва бунинг натижасида Масиҳнинг севгисини инкор этиб ҳамда: “У ўлимга лойиқ! Уни хочга тортинглар, хочга!”-деб бақиришлари, - буларнинг ҳаммаси Коинотда барчани ҳайрон қолдирди ва қаттиқ ғазаб келтириб чиқарди.УК 438.3

    Айнан иблис дунёга Масиҳни инкор этишни сингдирди. Ёвузлик беги барча кучини ва ҳийласини ишга солиб, Исони йўқ қилишга интилди, чунки Нажоткорнинг марҳамати ва севгиси, Унинг рахмшафқати ва меҳр-муруввати оламга Раббийнинг феъл-атворини очиб беришини иблис кўрди. Шайтон Худо Ўғлининг ҳар бир сўзига қарши курашди, Нажоткорнинг ҳаётини азоб-уқубатга ва дард-аламга тўлдириш учун одамлардан қурол сифатида фойдаланди. Сохта бўҳтон ва хийлалар ёрдамида иблис Исонинг хизматига тўсқинлик қилишга интилди; итоатсиз ўғиллар томонидан кўрсатилган намойишкорона адоват; пок ҳаёт, меҳрибонлик ва мўминлик тимсоли бўлган Зот номига айтилган унинг золимона айбловлари - буларнинг ҳаммаси чуқур илдиз отиб кетган ўч олиш иштиёқидан келиб чиқади. Даҳшатга тушган бутун осмон анчадан бери беркитиб келинган адоват, ҳасад, қасос ва нафрат ўти Худо Ўғлининг Гўлгўтада ёндираётганини узоқ кузатиб турди.УК 438.4

    Буюк Қурбонлик келтирилгандан кейин, Масиҳ осмонга кўтарилди ва то Отасига Ўзининг уммати учун қуйидагича: “Эй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хоҳлайман. Сен Менга ато қилган улуғворликни улар ҳам кўриб турсин, дунёни яратмасдан аввалоқ Сен Мени қандай севганингни улар билсин” (Юҳанно 17:24) деб, илтимосини айтмагунча, фаришталарнинг саждасини қабул қилишдан воз кечди. Отанинг тахтидан мислсиз севги ва кучга тўлиб-тошган жавоб келди: “Худонинг бутун фаришталари Унга сажда қилсинлар” (Ибронийларга 1:6). Исонинг ҳеч бир доғи йўқ эди. Унинг камситилишига чек қўйилди. Унинг қурбонлиги қабул қилинди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исм берилди.УК 439.1

    Эндиликда иблиснинг гуноҳини асло оқлаб бўлмасди. У ўзининг ҳақиқий каззоб ва қотил эканлигини билди. Иблиснинг ҳукми остида бўлган ва у орқали инсон ўғиллари устидан ҳокимлик қилган руҳ, осмон аҳолиси орасида ҳам ўзини кўрсатиши мумкинлиги эндиликда аниқ бўлди. Шайтоннинг таъкидлашича, Худонинг Қонунини бузиш Коинот аҳолисига эркинликни олиб келади ва уларни улуғлайди, аммо ҳозирда бу уларни фақатгина тубанлик ва қулликка олиб келганлиги ҳаммага маълум бўлди.УК 439.2

    Худонинг феъл-атвори ва ҳокимлигига нисбатан бўлган иблиснинг туҳмати чин маънода аён бўлди. Худонинг Ўзи яратган мавжудотлардан Унга итоат этишни талаб қилганликда иблис Уни айблаб, ўзи ҳукмронлик қилишга интилди, қолаверса, Яратувчи ҳаммани ихтиёрий равишда ўз манфаатларидан воз кечишга чорлаб, Унинг Ўзи ҳеч қандай қурбонлик келтирмаганликда шайтон томонидан айбланди. Гуноҳкор ва фосиқ халқни қутқариб нажот бериш учун Коинот Ҳокими энг буюк қурбонликлардан бирини келтирди, фақатгина севги шундай қурбонлик беришга қодир эди; зеро “Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди” (2 Кoринфликларга 5:19). Люцифер обрўэътиборга ҳамда олий ҳокимиятга интилиб, гуноҳга эшик очиб берганини ҳамма кўрди, Масиҳ эса гуноҳни йўқ қилиш учун Ўзини бўйсундирди ва ҳалок бўлгунга қадар итоаткор бўлди.УК 439.3

    Худо исён қонун-қоидаларини қабул қилмаганлигини кўрсатди. Иблис, шунингдек, инсон ҳам васвасага берилиб гуноҳ қилганлиги учун Худо уларни ҳукм қилди, бутун осмон Раббий адолатининг гувоҳи бўлди. Люцифернинг таъкидлашича, агар Илоҳий Қонун ўзгартирилмаган бўлса ва қонунга риоя қилмаганлар нажот топа олмасалар, бу ҳолда Қонунни бузувчи ҳар бир кимса Яратувчинииг марҳаматидан абадул-абад маҳрум қилиниши керак. Гуноҳга ботган инсоният қутқарила олмайди, дейди иблис, демак, унинг қонуний ўлжаси бўлиши мумкин экан. Бироқ Масиҳнинг ўлими инсоният фойдасига инкор этиб бўлмайдиган далил сифатида хизмат қилди. Қонун бўйича белгиланган жазо Худога тенг бўлган Зот зиммасига тушди ва эндиликда инсон Масиҳнинг солиҳлигини қабул қилиши мумкин. Худонинг Ўғли иблис ҳукми устидан тантана қилгани сингари, одамзод ҳам ўзининг итоаткор ва мўмин ҳаёти орқали ғалабага эришиши даркор. Шундай қилиб, Масиҳга ишонувчиларнинг барчаси учун Худо солиҳ ва оқловчидир.УК 439.4

    Бироқ Исо азоб-уқубатлари ва ўлими эвазига фақатгина инсонга нажот бериш учун бу оламга келгани йўк. У “қонунни юксалтириб шарафлаши” керак эди. Инсонлар Унга нисбатан фақатгина лойиқ тарзда иззат-ҳурматда бўлишлари учунгина эмас, балки бутун Коинот аҳолисига Қонун ўзгармаганлигини исботлаш учун келди. Агар Қонун талабларини ўзгартиришнинг имкони бўлганида эди, унда қонун бузувчиларга нажот бериш учун Худо Ўз Ўғлининг ҳаётини қурбон қилмаган бўларди. Масиҳнинг Ўлими қонуннинг ўзгармаслигини исботлади. Ота ва Ўғилнинг гуноҳкорларга бўлган чексиз севгиси, ана шу мақсадда келтирилган қурбонлик, адолат ва марҳамат - Қонун ва Раббий ҳокимлигининг асоси эканлигини бутун Коинотга кўрсатиб берди. Бошқа ҳеч бир нарса, фақатгина нажот бериш режаси Худонинг феъл-атвори ҳақидаги ҳақиқатни тиклаши мумкин эди.УК 440.1

    Сўнгги суд жараёнида аниқланишича, гуноҳнинг келиб чиқишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Бутун дунё Ҳаками иблисдан: “Нима учун сен Менга қарши чиқдинг ва Менинг Шоҳлигим фуқароларини олиб кетдинг?” - деб сўраганида, ёвузлик сабабчиси ўзини оқлашга ҳеч қандай жавоб топа олмайди. Ҳеч ким бирор оғиз сўз айтолмайди, исён кўтарган қўшин тилдан қолади.УК 440.2

    Гўлгота хочи Қонуннинг мустаҳкамлигини тасдиқлайди ва гуноҳнинг жазоси - ўлим эканлигини бутун Коинотта кўрсатади. Нажоткорнинг ўлим олди хитоби янгради: “Бажо бўлди!”. Бу эса иблиснинг ўлимга ҳукм этилганидир. Узоқ вақт давом этган жанг якунланди. Ёвузликни таг томири билан куритиш имкони туғилди. Худонинг Ўғли “ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилиш учун” (Ибронийларга 2:14) хочга тортилди. Люцефернинг устун келиш истаги қуйидаги сўзларда ифодаланган: “Мен чиқиб бораман самоларга, тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига... Худойи Таолодай бўламан” (Ишаё 14:13, 14). Раббий дейди: “Сени куйдириб ташлайман. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкга совураман... Сен абадий йўқ бўласан” (Ҳизқиё 28:18, 19). Сарвари Олам шундай дейди: “Ана, ҳукм куни яқинлашиб қолди. Ўша кун ловуллаган тандирдай бўлади. Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас-чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади. Улардан на шохлар, на илдизлар қолади” (Малаки 4:1).УК 440.3

    Гуноҳ борлигини ва у нақадар мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини бутун Коинот кўради. Агар бошида гуноҳ йўқ қилинганда эди, фаришталарни қўрқувга солиб Худони ҳақоратлаган бўларди. Эндиликда эса бу ҳолатни Худонинг севгиси исботлайди ва Уни Коинот аҳли олдида улуғлайди. Инсонлар Унинг иродасини амалга оширишдан завкланиб ҳузур қиладилар, зеро Илохий Қонун уларнинг қалбларида мухрланган. Худонинг Каломи дейди: “Эгамнинг иккинчи бор уришига ҳожат қолмайди” (Нохум 1:9). Иблис Худонинг Қонунини куллик бўйинтуруғи қилиб кўрсатмоқчи эди, бироқ у эркинлик қонуни сифатида юксактирилди. Синалган ва даҳшатли синовлардан ўтган мавжудот эндиликда Раббийга бўлган севгисида асло иккиланмайди, чунки Ўша Зот Ўзининг буюк севгиси ва беқиёс донолиги билан бутун инсоният ҳузурида намоён бўлди.УК 441.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents