Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    31 —боб - Худо Фаришталари ВА Ёвуз Руҳлар

    Кўз билан кўриб бўладиган ва кўриб бўлмайдиган борлиқ ўртасидаги алоқа, Худо фаришталарининг хизмати ва ёвуз руҳларнинг ҳийла-найранглари - тарихдан ажратиб бўлмас ана шу ҳодисалар ҳақида Муқаддас Битиқда аниқ ва лўнда қилиб айтилади. Замонавий инсонлар ёвуз руҳларнинг, “нажот ворисларига хизмат қилиш учун юборилган хизматчи” фаришталарнинг (Ибронийларга 1:14) борлигига камдан-кам ишонадиган бўлиб қолганлар. Аммо Муқаддас Битик меҳрибон ва ёвуз фаришталарнинг мавжудлигига нафақат гувоҳлик беради, балки улар ўлган одамларнинг танасиз руҳи эмаслигини шакшубҳасиз исботлайди.УК 448.1

    Ҳали инсон яратилмасдан олдин, ернинг пойдеворини қўйиш кўзда тутилганда, “тонг юлдузлари жўр бўлиб, қўшиқ куйлаганда, самовий мавжудотлар қувончдан ҳайқирганда” (Аюб 38:7), фаришталар бор бўлган. Инсонлар гуноҳга қўл урганларидан кейин, гарчи ўша пайтда ҳали ҳеч бир одам ҳалок бўлмаса-да, фаришталар ҳаёт дарахтини қўриқлашга юборилдилар. Фаришталар ўз табиатига кўра одамлардан қудратлирокдирлар, зеро инсон фаришталардан андак паст яратилган, дейди забурчи (қаранг: Забур 8:6).УК 448.2

    Муқаддас Битикдан биз самовий мавжудотларнинг сони, қудрати ва шуҳрати ҳақида, шунингдек, Раббийнинг салтанати ва нажот ишига улар қандай муносабатда бўлганликларини билиб оламиз. “Худованд тахтини осмонда қурган, Унинг салтанати бутун коинотга ҳокимдир” (Забур 102:19). Ҳаворий дейди: “Арши аъло... атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим” (Ваҳий 5:11). Улар шоҳларнинг Шоҳи қабулхонасида туриб Худонинг раҳм-шафқатини куйлайдилар: “Эй Унинг сўзига қулоқ берувчи, Каломини ижро этувчи кучли, ботир малаютар, Худовандни олқишланглар! Эй сизлар, Унинг барча қўшинлари, иродасини адо этувчи хизматкорлари, Худовандни олқишланглар!” (Забур 102:20, 21). Дониёр минглаб, ўн минглаб осмон элчиларини кўрган. Ҳаворий Павлус “фаришталарнинг тумонати” ҳақида гапиради (қаранг: Дониёр 7:10; Ибронийларга 12:22). Худонинг топшириқларини бажа риб, фаришталар “чақмоқ тезлигида у ердан бу ерга бориб келишарди” (қаранг: Ҳизқиё 1:14). Улар нақадар ажойиб, уларнинг ҳаракатлари нақадар тез! Нажоткорнинг қабри олдида пайдо бўлган фариштанинг “кўриниши яшиндай, кийимлари эса қордай оппоқ эди”; уни кўрган “соқчилар қўрқувдан титраб, жонлари чиққандай бўлди” (Матто 28:3, 4). Оссурия шоҳи Санхарив Худонинг устидан кулди, Уни таҳқирлаб Исроилнинг кулини кўкка совураман, деб дўқ-пўписа қилди. “Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, бир юз саксон беш минг кишини ўлдирди”. Фаришта Санхарив қўшинининг “ҳамма баҳодир жангчиларини, лашкарбошиларини ва аъёнларини қириб ташлади”. “Санхарив шармандаларча ўз юртига қайтиб кетди” (4 Шоҳлар 19:35; 2 Солномалар 32:21).УК 448.3

    Фаришталар Худонинг болаларига марҳамат кўрсатиш учун хизмат қиладилар. Шундай қилиб, улар Иброҳимга марҳаматлаш ваъдасини хабар қилдилар; вайрон бўлишга ҳукм қилинган Садўм шаҳри дарвозаларига солиҳ Лутни даҳшатли ўлимдан қутқариш учун қатъий ниятда келганлар; Илёс пайғамбар саҳрода очликдан изтироб чекиб ўлаётганда, фаришталар ёрдамга келганлар; Элишайни шаҳарда душман қуршаб олганда, унга оловли жанг араваси ва чавандозлар юборилган; Дониёр мажусий шоҳ саройида Илоҳий доноликни сўраганда, ҳамда тилка-пора қилиниши учун шерлар ўрасига ташланганда, унга ўз вақтида ёрдам етиб келган; Ҳирод зиндонида ўлимини кутиб ўтирган Бутрус, Филиппида - Павлус ва Силанинг ҳузурларига фаришталар келганлар. Павлус ва унинг ҳамроҳларига улар кечаси кучли довулдан қутқарилиб қолишларига ёрдам бердилар, мажусийга нажот ҳақидаги хабарни етказиш учун Бутурсни юборадилар, Хушхабар ҳақиқати орқали Корнилийнинг кўзини очдилар. Шундай қилиб, муқаддас фаришталар ҳамма вақт Худонинг халқига хизмат қилганлар.УК 449.1

    Ҳар бир масиҳий қўриқчифариштага эга. Бу осмон соқчилари солиҳни муғомбир иблиснинг ҳийлаларидан ҳимоя қиладилар. Шайтоннинг ўзи буни тан олади ва дейди: “Аюб бекордан-бекорга Сендан қўрқармиди?! Унинг хонадонини, ўзини, бор нарсасини ҳимоя қиласан-ку! Ҳар бир қилган ишига барака берасан. Қара, унинг молқўйлари бутун юрт бўйлаб ёйилиб кетган” (Аюб 1:9, 10). Забурчининг сўзларига кўра, Раббий Уз халқини шу тарзда ҳимоя қилади: “Худованднинг фариштаси мўминлар атрофида қароргоҳ қурган, Ундан қўрққанларни Ўзи халос этар” (Забур 33:8). Нажоткорга ишонганларни, У марҳаматлайди: “Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар” (Maттo 18:10). Худонинг болаларига хизмат қилувчи фаришталар ҳар доим самовий Ота ҳузурига эркин кириш ҳуқуқига эгалар.УК 449.2

    Зулмат бегининг барча ҳийланайранглари ва беҳисоб кирдикорлари, ёвузликнинг ҳамма кучлари Худонинг халқига ёғдирилади, аммо унга самовий фаришталарнинг ҳимоялари таъминланган. ИмонЛилар чиндан ҳам ана шунга муҳтождирлар. Худо Ўз болаларига марҳамат кўрсатишни ва ҳимоя қилишни ваъда берган, чунки улар ёвузликнинг нақадар қудратли - жасорат ва толмас, рақибнинг хавфхатарга тўла ва кўп сонли кучларга қарши курашишлари кераклигини У билади.УК 450.1

    Аввалида ёвуз руҳлар гуноҳсиз бўлганлар, ҳамда ўз табиатига, куч-қудрати ва шон-шуҳратига кўра ҳозирда Худонинг элчилари ҳисобланмиш муқаддас мавжудотларга тенглаштирилганлар. Бироқ гуноҳ қилиб, Худони таҳқирлаш ва инсониятни йўқ қилиш учун улар бирлашдилар. Иблисни исёнда қўллаб-қувватлаб, улар шайтон билан бирга осмондан кувилдилар, кейин эса узоқ асрлар давомида Илоҳий ҳокимиятга қарши курашдилар. Муқаддас Битик бизга уларнинг тил бириктириб олгани, ҳокимияти, шунингдек, инсонларни тинчлигидан ва бахтидан айириб, турли даражадаги ёвуз руҳларнинг ҳийла-найранглари ва макрлари ҳақида хабар беради.УК 450.2

    Қадимги Ахдда уларнинг борлиги ҳақида ниҳоятда камдан-кам эсга олинади, ёвуз руҳлар ўз куч ва ҳокимиятини Масиҳнинг ердаги хизмати даврида янада яққол тарзда намоён қилганлар. Масиҳ инсонга нажот бериш режасини амалга ошириш учун оламга келди, иблис эса бу дунёга нисбатан ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя этишга қарор қилди. Фаластиндан ташқари, иблис ернинг ҳар бир бурчагида бутпарастлик уруғини сочишга муяссар бўлди. Масиҳ айнан шу ерга, васвасага солувчининг таъсири унчалик кучли бўлмаган жойга ушбу халқни самовий нурга тўлдириш учун келди. Mana шу ерда бир-бирига қаршилик қилган икки куч тўқнашди. Исо севги ила ҳаммани Ўзига чорлади, Унда тинчлик ва ҳотиржамликка эга бўлишлари учун У Ўз қўлларини осмонга узатди. Зулмат кучлари уларнинг ҳокимлиги абадий эмаслигини, Масиҳ миссияси муваффақиятга эришгудек бўлса, уларнинг ҳукмронликларига тездагина барҳам берилишини кўрдилар. Иблис кишанланган шер сингари дарғазаб бўлади, инсонларнинг танаси ва қалбида ўз ҳукмронлигини намоён қилади.УК 450.3

    Янги Ахднинг гувоҳлик беришича, жин чалган кўплаб одамлар бўлганлар. Улар нафақат жисмонан азоб чекканлар. Масих ким билан курашаётганини жуда яхши тушунган. У ёвуз руҳларнинг бевосита ҳозиру нозирлигини тўғридан-тўғри кўриб, уларнинг кирдикорларини билган.УК 450.4

    Муқаддас Битикда биз ёвуз кучларнинг кўплигига, ҳийланайрангига, шунингдек, Масиҳнинг қудратига ва марҳаматига оид кўплаб мисолларни топишимиз мумкин. Ана шундай ҳолат Гергесина юртидаги жин чалган одамларни шифолашда юз берган. Ҳар қандай кишанларни узишга тайёр турган бу бахти қаро ёвуз руҳли одамлар, оғзилари кўпикка тўлганича дарғазаб бўлардилар, бақир-чақир қилиб ўзларини тошларга урардилар, нафақат ўзларини, балки уларга яқинлашган одамларга тахдид солиб, жароҳатлар эдилар. Уларнинг қаттиқ шикастланган ва қонга буланган таналарининг, ақллари хиралашганининг тасвири зулмат бегини ниҳоятда хурсанд қиларди. Жинга чалинганлардан бири шундай деди: “Менинг исмим Тумонат, чунки биз кўпчиликмиз!” (Марк 5:9). Қадимги Рим армиясидаги ҳарбий қисм уч минг ёки беш минг аскардан иборат бўлган. Иблис қўшини ҳам бир нечта гуруҳларга бўлинганди, мана шу шайтонлар тегишли бўлган гуруҳда ҳам тумонат, яъни легиондан кам бўлмаган жинлар бор эди.УК 451.1

    Исонинг амрларига бўйсунган ёвуз руҳлар ўз ўлжаларини тарк этдилар, жумладан, тинчиган, ақли расо бўлган руҳлар Нажоткорга бўйсунганларича, Унинг оёқлари остида жимгина ўтирардилар. Аммо катта тўнғиз подасининг ичига кириб олган ёвуз руҳлар икки мингга яқин тўнғиз подаси билан тик қияликдан кўлга ёпирилиб, ғарқ бўлди. Гергесина юрти аҳолиси учун бу жудолик шунчалик катта бўлдики, улар Масиҳнинг марҳаматларидан воз кечдилар. Илоҳий Даволовчи юртни тарк этишгамажбур бўлди. Иблис эса ана шундай мақсадда ҳаракат қилганди. Исони поданинг ҳалок бўлганида айблаб, иблис ерли халқ онгида даҳшат ва қўрқув ҳиссини уйғотди, шундан сўнг одамлар Илоҳий Устозга қулоқ солишдан воз кечдилар. Иблис барча йўқотишларда, бахтсизликларда ва азоб-уқубатларда ўзини ва ўз ҳамтовоқларини айблаш ўрнига масиҳийларни айбдор, деб кўрсатади. Шундай қилиб, у ҳар доим ўз айбларини бировларга тўнкайди.УК 451.2

    АммО Масиҳнинг режалари барбод бўлмади. У ёвуз руҳларга тўнғизлар подасини йўқ қилишга ижозат берди ва шу тарзда, фойда олиш учун бу ҳаром ҳайвонларни боқиб юрган яҳудийларни қоралади. Агар Масиҳ иблисларни тутиб қолмаганда эди, улар нафақат тўнғиз подасини, балки пода эгаларини ҳам кўлга ғарқ қилардилар. Улар Масиҳнинг марҳамати ва шафқати туфайли омон қолдилар. Қолаверса, бу ҳодисанинг юз беришига йўл қўйилиши яна шундан далолат берадики, иблис инсонлар ва жониворлар устидан нақадар аёвсиз ҳукмронлик қилаётганини Масиҳнинг шогирдлари кўриш имкониятига муяссар бўлдилар. Нажоткорнинг издошлари улар дуч келадиган душманни яхшироқ билиб олишларини, унинг ҳийла-найранглари ва макрларига учиб қолмасликлари тўғрисидаги огоҳлантиришни Масиҳ хоҳлади. Шунингдек, Қутқарувчининг истаги - ўша ер аҳолисига солинган иблиснинг кишанларини узиб ташлаб, бандиларни озод қилиш эди. Гарчи Исо бу юртни тарк этишига тўғри келган бўлса-да, У мўъжизавий тарзда кутқарган одамлар ўзларининг Валинеъматлари ҳақида гувоҳлик бергани ўша ерда қолдилар.УК 451.3

    Муқаддас Битикда яна бошқа шунга ўхшаш мисолларни учратиш мумкин. Исо Суриянинг Финикия музофотида туғилган аёлнинг ёвуз руҳ чалган қизидан жинни қувиб чиқарган (қаранг: Марк 7:26-30). “Бир одам жинга чалиниб кўр ва соков бўлиб қолганди” (каранг: Матто 12:22); жин урган болани ёвуз руҳ “ҳалок килмокчи бўлиб кўп маротаба оловга, сувга ташлаган” (қаранг: Марк 9:17-27); Кафарнаҳум шаҳарининг ибодатхонасида жингa чалинган, “ёмон руҳли” бир одам шанба кундаги ибодатни бузди (қаранг: Лука 4:33-36), - ана шу бахти қораларнинг ҳаммаси раҳмшафқатли Нажоткор томонидан шифо топди. Айтиб ўтилган ҳамма ҳолатларда Масиҳ жинларга нисбатан онгли мавжудотлар сифатида мурожаат қилган, ўз қурбонини тарк этишни ва унга бошқа азоб бермасликни амр этган. Кафарнаҳумда ибодат қилаётганлар Масиҳнинг қудратини кўрдилар, уларни ваҳима босди. Ҳайратда қолган халқ ўзаро мулоҳаза қилиб деди: “Бу қандай гaп экан? У ёмон руҳларга ҳам кучқудрат ва хокимлик билан буюради, улар эса чиқиб кетади!” (Лука 4:36).УК 452.1

    Жин чалган одамлар кўпинча азоб-укубат чекадилар, аммо бу қонун-қоидадан мустасно ҳолатлар ҳам бўлган. Ғайритабиий кучга эга бўлиш учун баъзилар ўзларини ихтиёрий равишда иблиснинг ҳукмига топширар эдилар. Шак-шубҳасиз, бундайлар жинларга қарши чиқмайдилар. Maнa шу тоифага башорат қилувчилар Шимўн-сеҳргар, Элима-фолбин, Филиппада Павел ва Силанинг ортидан борган хизматкор қиз киради.УК 452.2

    Муқаддас Битикнинг маълум ва тўлақонли гувоҳликларига қарамасдан, иблисни ва унинг фаришталарининг мавжудлигини инкор этганларга ёвуз руҳларнинг таъсири ниҳоятда кучли, ўта хавфлидир. Ёвуз руҳларнинг ҳийла-найранги ва макридан биз қанчалик бехабар бўлсак, улар шунчалик буюк куч ва қудратга эга бўлаверадилар; кўпчилик, биз ўз ақлимизга кўра иш тутяпмиз деб ўйлаб, шайтоннинг маслаҳати ва таклифларига кўра иш кўраверадилар. Иблис инсонларни васвасага солиш ва нобуд қилиш учун ўзгача бир куч билан ҳаракат қилганда, яъни охирзамон яқинлашиб қолгани сари, у ҳамма жойда ўзининг бор эканлигига нисбатан шубҳа тугдиришга интилади. Иблиснинг макри айнан шундан иборатдир, чунки у ҳеч кимга асло билинтирмай, ҳар доим зимдан иш тутади.УК 452.3

    Буюк фирибгар ўз ҳийланайрангларини фош бўлиб қолишидан жуда қўрқади. Ўзининг ҳақиқий феъл-атворини ва ёвуз мақсадларини янада яхшироқ яшириш учун, у ўзини шундай намоён қиладики, одамлар унинг устидан телбаларча куладилар.Уни бадбашара, кулгули ва қабиҳ маҳлуқ - ярми одам, ярми ҳайвон қилиб тасвирлашлари, иблисни қаноатлантиради. Ўқимишли, олим одамларнинг у ҳакда масхарабоз, қизиқчи сифатида гапиришлари унга жуда ёқади.УК 453.1

    Гап шундаки, иблис моҳирлик билан ўзининг ҳақиқий табиатини, макру ҳийлаларини яшириб юргани учун ҳам, ҳамма жойда қуйидагича савол пайдо бўлади: “Наҳотки, иблис чиндан ҳам мавжуд бўлса?” Диний олам Худо Каломининг аниқ гувоҳликларига зид бўлган таълимотни қабул қилди. Бу ҳам иблиснинг муваффақиятидан дарак беради. Одамлар иблиснинг ниҳоятда ёмон таъсир кўрсатишини билмаганлари учун ҳам, у осонликча инсонларни ўзига бўйсундириб олади. Шу сабабли Муқаддас Каломда унинг даҳшатли фаолиятини ёритиб берувчи кўплаб мисолларни учратиш мумкин. Келтирилган мисоллар бизга шайтоннинг сирли кучларини аён қилади ва унинг хужумини қайтариш учун доимо тайёр туришга даъват этади.УК 453.2

    Агар биз Нажоткоримизнинг қудратли кучида ишончли бошпанага эга бўлмаганимизда, иблиснинг куч-қудрати, ёвузлиги ва унинг кўпсонли қўшини бизда изтироб ва ҳаяжон ҳиссини уйғотиши мумкин эди. Биз ўз мол-мулкимизни ва ҳаётимизни баттол одамлардан асраш учун уйларимизни зулфин ва қулфлар билан беркитамиз. Бироқ бизнинг қалбимизга мунтазам равишда кириб боришга интилган ва биз ўз кучимиз билан уларга қарши чиқа олмаган ёвуз руҳлар ҳақида камдан-кам ўйлаймиз. Агар иблисларга ижозат берилганда эди, улар бизнинг онгимизни заҳарлаб қўярди, бутун танамизни тилка-пора қиларди, мол-мулк ва ҳаётимизнинг кулини кўкка совурарди. Азобуқубатлар ва вайронагарчилик уларга ҳақиқий хурсандчилик келтирарди. Илоҳий қонун-қоидаларга қаршилик кўрсатганларнинг ва шайтон васвасасига берилганларнинг, Худо шундайлардан воз кечмай, ёвуз руҳлар ҳукми остида қолдирилганларнинг ҳолати нақадар аянчли ва қайғулидир. Лeкин Масиҳнинг ортидан борганлар ҳар доим Унинг ҳимоясида бўлади. Уларни қўриқлаш учун қудратли кучга эга бўлган самовий фаришталар юборилган. Худо Уз халқини аскарлар билан ўраб қўйган тўсиқларни бузиб ўтишга шайтон ожизлик қилади.УК 453.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents