Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    35-боб - Виждон Эркинлиги Хавф остида

    Ҳозирги пайтда протестантлар олдинги йилларга қараганда, Рим-католик жамоатига мойиллик билдирадилар. Католиклар барқарорлигини мустаҳкамлаш учун уларнинг юксалиши юз бераётган ва папачилар ярашув позициясини эгаллаётган мамлакатларда протестант жамоатлари ва папачилик иерархиясини мукаммал қиладиган ақидаларга ўсиб бораётган бефарқликни кузатиш мумкин. Тобора кенгроқ бир ишонч ёйилиб боряпти. Бу ишончга кўра, охири бориб, асосий масалаларда бизнинг келишмовчилигимиз, илгаригига ўхшаб, унчалик катта бўлмайди. Биз томонимиздан озгина ён бериш Рим билан ўзаро бир-биримизни яхшироқ тушунишимизга ёрдам беради. Шундай вақтлар бўлган эдики, протестантлар ниҳоятда қимматга тушган виждон эркинлигини эъзозлаган эдилар. Улар болаларига папачиликка нафратни уқтирдилар ва Рим билан келишувчиликни Худога нисбатан сотқинлик деб баҳоладилар. Энди эса тамомила янги фикрлар айтилмокда.УК 494.1

    Папачиликни ҳимоя қилувчилар, Жамоат туҳматга учради, протестант олами бунга рози бўлмокда, деб айтдилар. Кўпчиликнинг тасдиқлашича, жаҳолат ва зулмат давридаги бошқарувдан далолат берган разиллик ва бемаънилик билан ҳозирги Жамоатни қоралаш адолатсизликдир. Улар Жамоатнинг даҳшатли шафқатсизлигини ўша даврнинг варварларча аҳлоқи орқали оқлаб, ҳозирги цивилизациянинг таъсири кўп нарсаларга Жамоатнинг муносабатини ўзгартирди, деб таъкидлайдилар.УК 494.2

    Наҳотки бу такаббур ҳокимият саккиз аср давомида янглишмайдиган ҳокимият бўлишга даъво қилганини одамлар унутиб қўйган бўлсалар?! Папачилар рад қилишни хаёлларига келтирмаган бу даъволар ўн тўққизинчи асрда илгаригига қараганда янада аниқлик билан тасдиқланди. Рим шундай деб тасдиқлайди: “Жамоат ҳеч қачон адашмаган ва Муқаддас Битикка мувофиқ, ҳеч қачон адашмайди”. 347Джон JI. Фои Мошейм. “Институти церковной истории”. 3 китоб. 2 кисм, 2-боб, 9-бўлим, 17-изох Шундай экан, қандай қилиб у ўтган асрларда амал қилиб келган тамойиллардан воз кеча олади?!УК 494.3

    Папа жамоати ҳеч қачон хато қилмасликка даъводан воз кечмайди. Папа Жамоати ўтмишда ўзининг ақидаларига қарши бўлганларни таъқиб қилишларни тўғри деб ҳисоблашда давом этмоқда. Агар шундай имконият пайдо бўлиб қолса, наҳотки Жамоат ўша хаттиҳаракатларини такрорламаса? Дунёвий ҳокимият киритилган чекловларни бартараф килаверсин, Римга эса олдинги ҳукмронликни қайтариб берсин - дарров илгариги таъқиблар ва зўравонлик қайта тикланади.УК 494.4

    Машҳур ёзувчи папа ҳокимиятининг виждон эркинлигига муносабати ва папа сиёсати муваффақиятга эришган такдирда, биринчи навбатда Қўшма Штатларгa устига келадиган хавф ҳақида шундай дейди:УК 495.1

    «“Кўпчилик Қўшма Штатлардаги Рим-католик жамоати олдида фанатизм ёки енгилтаклик қўрқуви бор деб ўйлашга мойил. Католикларнинг феъл-атвори ва қоидаларида улар бизнинг институтларга душманликни асло кўрмайдилар ва бу Жамоатларнинг ўсиб боришида ҳеч қандай бемаъниликни топмайдилар. Келинг, бизнинг давлатимизнинг айрим асосий тамойилларини католик Жамоатининг тамойиллари билан қиёслаб кўрайлик.УК 495.2

    Қўшма Штатлар Конституцияси виждон эркинлигини кафолатлайди. Бундан ортик фундаментал ва қимматли нарса йўқ. Папа Пий 1X 1854 йилнинг 15 августидаги акс садосида шундай деган эди: “Виждон эркинлигини ҳимоя қиладиган бемаъни ва хато ақидалар ёки алаҳсирашга ўхшаш таълимотлар энг хавфли бидъатдир. Бу вабодир, давлатда бундан ортиқ кўркинчли нарса йўқ”. Ўша папа 1864 йили 8 декабрдаги католикларга қаратилган мурожаатномасида “виждон ва дин эркинлигини маъқуллайдиганлар”ни , шунингдек, “жамоат куч ишлатиши керак эмас деб ҳисоблайдиганлар”ни лаънатлади”.УК 495.3

    Қўшма Штатларда Римнинг яраштирувчи оҳанги папачиликда кайфиятнинг ўзгариши ҳақида гувоҳлик бермайди. Католик Жамоати ожиз қолган жойда сабр қилади. Мана, епископ O Коннор нима дейди: “Дин эркинлигини католик олами учун йўқотишларсиз унга зид принципларга алмаштиришга муваффақ бўлгунимизча, бу эркинликка оҳвоҳ қилмай сабр қиламиз...” Арихепископ Сент-Луиса бир марта айтган эди: “Бидъат ва даҳрийлик - бу жиноят; масалан, Италия ва Испания каби масиҳийлик мамлакатларида ҳамма фуқаролар-католиклардир, католик дини қонунчиликнинг муҳим қисми ҳисобланган бу мамлакатларда, бошқа ҳар қандай жиноятлар каби, дин жазоланади”».УК 495.4

    “Ҳар бир кардинал, архиепископ ва католик жамоатининг епископи папага содиқлиги тўғрисида қасамёд қиладилар. Улар шундай сўзларни айтадилар: “Мен бидъатчиларни, ихтилофчиларни ва жанобимизга (папага) ёки унинг ворисларига итоат этмайдиганларни бор кучим билан таъқиб қилишга ва қувишга сўз бераман”». 348Джосайя Стронг. “Паша страна” 5-боб, параграф 2-4.УК 495.5

    Албатта, римкатолик жамоатида ҳақиқий масиҳийлар ҳам бор. Бу Жамоатга мансуб минглаб одамлар ўзларида бор нурга мувофиқ Худога хизмат қиладилар. Уларга Муқаддас Каломни эркин ўрганишлари учун рухсат бермайдилар, шунинг учун ҳақиқат уларга сирли бўлиб қолаверди. 3491888 ва 1911 йиллари нашрэтилган. Улар ҳеч қачон Худога чин дилдан хизмат қилиш ва расмиятчиликлар ва удумларни шунчаки бажариш ўртасида фарқни кўрмаганлар. Руҳлари ҳамон оч, сохта имон билан тарбияланган бу одамларга Худо раҳми келиб қарайди. Худо албатта, уларни ўраб турган зим-зиё зулматни нур шуълалари билан тарқатиб юборишга ҳаракат қилади. - Исо орқали очади, уларнинг кўпчилиги Худонинг халқига қўшиладилар.УК 496.1

    Аммо католик дунёқараши бугун ҳам, худди илгариги замонлардагидай, Масиҳнинг Хушхабари билан айнан мос келмайди. Протестант жамоатлари тим қоронғу зулматда жойлашган, акс ҳолда улар давр аломатларини фарқлаган бўлардилар. Католик Жамоати узоққа мўлжалланган режаларгa ва иш усулларига эга. Бу Жамоат ўз ҳукмронлиги таъсирини кенгайтириш ва кучайтиришдан фойдаланмокда, бутун дунёда ҳукмронликни тиклаш учун шафқатсиз ва қаттиқ курашга тайёргарлик бормоқда. Уларнинг ҳукмронлиги протестантизмнинг ҳамма ютуқларини йўқотиш, таъқиб қилиш ва йўқ қилишни қайтадан тиклашни англатади. Католиклар бутун фронт бўйлаб ҳужум қилмокда. Протестант мамлакатларида унинг жамоатлари ва ибодатхоиалари ўсиб бораётганига қаранг. Қаранг, Америкада унинг коллежлари ва семинариялари қанчалар оммалашиб боряпти. Аслида улар протестантизмнинг ҳимояси остида шундай қиляптилар. Католик жамоатига ўтиш воқеалари тез-тез содир бўлиб турган Англияда удумпарастликнинг ўсиб боришига қаранг. Бу ҳодисалар Инжилнинг пок тамойилларини қадрлайдиган ҳар бир одамда хавотирликни уйғотиши керак.УК 496.2

    Протестантлар папачилик билан яқинлашиб, уни ҳимоя қилмокда; протестантлар шунчалик ён беришларга рози бўляптиларки, ҳатто католикларнинг ўзлари ҳам бунга ҳайрон бўлиб қарамоқдалар. Уларнинг ўзлари ҳам бунга тушунмаяптилар. Одамлар католицизмнинг хақиқий башарасидан, католицизм ҳукмрон бўлиб қолганда, у келтириб чиқарадиган хавфдан кўзларини юмяптилар. Халқ диний ва фуқаролик эркинлигининг ашаддий хавфли душмани ҳужумларига қаршилик кўрсатиши учун уйғониши керак.УК 496.3

    Кўпчилик протестантларнинг гувоҳлик беришларича, католик дини одамни ўзига жалб қила олмайди, унинг хизматлари зерикарли ва мазмунсиз тантанаворликлар билан ўтади. Аммо улар адашадилар. Гарчи католик дини ёлғонга асосланган бўлса ҳам, аммо бу қўпол ва жозибасиз нарсани ёлғон деб ҳам айтолмайсиз. Рим Жамоатининг диний хизматлари олий даражада тасаввур қолдирадиган тантанани ўзида гавдалантиради. Унинг удумлари улуғворлиги ва тантанаворлиги одамларнинг идроки ва виждонида чуқур таассурот қолдиради, одамларни идрок ва виждон билан иш қилишдан чалғитиб алдайди. Ҳашаматли ибодатхоналар, тантанали маросимлар, олтин юритилган ва кўзни қамаштирадиган қуробнгоҳлар, қимматбаҳо зебзийнатлар билан қабрлар, буюк рассомлар чизган суратлар, мармар ҳайкаллар, тенгсиз мусиқа - буларнинг ҳаммаси ажойиб ҳистуйғуларни қўзғатади. Органнинг чуқур, ҳузурбахш садоси хонандаларнинг овозлари билан қўшилиб, ибодатхоналарнинг улуғвор қуббалари остида ҳеч кимни бефарқ қолдирмай, иштирокчиларнинг қалбларини муқаддаслик ва эъзозли ҳиссиётлар билан тўлдириб таралади.УК 496.4

    Бу ташқи улуғворлик, ялтироқлик ва тантана гуноҳлар туфайли ақддан озган қалбларнинг орзу-умидлари устидан ҳақоратлашнигина ўзида ифода этади. Булар, айни пайтда, ички инқироз ҳақида табиий равишда гувоҳлик беради. Масиҳ динини бундай ҳашаматли либосларга ўрашларига муҳтожлик йўқ. Хочдан чиқаётган нурда чинакам масиҳийлик шундай соф ва севгига тўлиқ бўлиб гавдаланадики, ҳеч қандай ташқи безаклар унинг ҳақиқий қийматини юксалтира олмайди. Муқаддасликнинг гўзаллиги, мўмин ва сукутдаги руҳ - мана, Худо олдида қимматли нарсалар.УК 497.1

    Ташқи ялтироқлик ҳали тоза ва олийжаноб фикрлар тўғрисида гапирмайди. Санъатни юксак даражада тушуниш, нафис, нозик дид - буларнинг ҳаммаси кўпинча ҳиссиётлар ва ахлоқсизлик билан ёнма-ён юради. Кўпинча иблис одамларни руҳнинг талабларини месимасликка, келажакни, абадий ҳаётни унутишга, ўзларининг абадий Ёрдамчисидан юз ўгиришга ва фақат бу олам учун яшашга мажбур қилиб, бу каби воситаларни кўп ишлатади.УК 497.2

    Уйғонмаган қалб диннинг ташқи шакллари билан қизиқишга мойил. Католик Жамоати хизматининг ҳашамати ва тантаналари кўпчиликни йўлдан оздирадиган сохта, афсунган кучга эга. Одамлар Рим-католик жамоатига жаннат дарвозаси сифатида қарай бошлайдилар. Фақат ҳақиқат пойдеворига асосланган ва қалблари Муқаддас Руҳ билан янгиланганларгина католик Жамоатининг таъсирига ҳали тушмаган. Масиҳни амалий жиҳатдан билмайдиган минглаб одамлар солиҳликнинг ташқи қиёфасини қабул қиладилар, унинг кучини эмас. Айнан шундай дин кўпчиликка маъқул.УК 497.3

    Католик Жамоати гуноҳларни кечириш ҳақида айтади. Аммо Жамоатнинг мухлислари эса, бемалол гуноҳ қилиш мумкин, деб ўйлайдилар. Тавба-тазаррусиз эса жамоат кечирмайди. Тавба-тазарру озодликка ёмонлик қилиш имонини беради. Кимдир тубан одам олдида тиз чўкиб, энг яширин ниятларини ва қалбини тўлқинлантирган туйгуларини ошкор қилса, шу йўл билан инсоний фазилатларини ва қалбининг жамики олийжаноб шижоатини ерга уради. Гуноҳкор одам адашган банда сифатида ўз гуноҳларини - кўпинча ичкиликка ва фаҳшбозликка берилганини руҳоний олдида очар экан, ўзига талабни сусайтиради, оқибатда булғанади. Унинг Худо ҳақидаги тасаввури тубан одамникига ўхшаш бўлади, чунки руҳоний Худонинг вакили сифатида ўртага чиқади. Бошқалар олдида битта одамнинг обрўйини тўкадиган тавбаси - оламни ичдан бузадиган ва охири ҳалокатга олиб борадиган ёвузликнинг маълум қисми оқиб чиқадиган сирли булоқ ҳисобланади. Аммо ўзини ёқтиришни истайдиган одамга Худо олдида қалбини очишдан кўра, банданинг олдида гуноҳларини ошкора айтиб тавба қилиш ёқимли ва қулайдир. Инсоннинг табиати учун гунохдан қайтишдан кўра, кафоратни қабул қилиш анча осон. Инсонга ўзининг тана шаҳватини жиловлашдан кўра, жулдурга ўраниб, ўзина қамчилашга мубтало қилиши енгилроқ. Танага ружу қўйган қалблар кўпроқ Масиҳ бўйинтуруғи остида итоат этишдан кўра, оғир юкни кўтариб юришга тайёрдирлар.УК 497.4

    Католик ва иудаизм жамоатлари Масиҳнинг Биринчи марта келишида бир-бирига ниҳоятда ўхшайди. Айни пайтда яҳудийлар Худо Қонунининг ҳамма тамойилларини яширин равишда оёқ-ости қилганлар, аммо ташқаридан ҳар қандай кўрсатмаларга пиҳоятда қаттик риоя қилганлар, кўплаб анъаналари ва қоидаларни ўзларига юк қилиб, қонунга итоат этишни азобли ва оғир қилдилар. Қонун олдида ўзларининг ҳурматлари гўғрисида гапирадиган яҳудийлар сингари, католиклар ҳам, биз хоч олдида таъзим қиламиз, хочни ҳурмат қиламиз, деб тасдиқлайдилар. Улар Масиҳнинг рамзини олиб юрадилар ва айни пайтда, ўз хаётларида хочга михланган Ўшандан тонадилар.УК 498.1

    Папачилар ўзларининг жамоатларида, қурбонгоҳларида ва либосларида хоч тасвирини туширадилар. Ҳамма жойда хоч тасвирини кўриш мумкин. Ҳамма жойда хоч ташқи томондан улуғвор қилинган ва иззатҳурматга сазовор. Аммо Масиҳнинг таълимоти бемаъни анъаналар, ёлғондакам талқинлар ва шафқатсиз қоидаларнинг сийнаси остида дафн қилинган. Мутаассиб руҳонийларга қаратилган Нажоткорнинг Каломи яна кўпроқ Рим-католик жамоатининг бошлиқларига тегишли: “Улар кўтариб бўлмайдиган огир юкни бировларга юклайдилар, ўзлари эса ёрдам бериш учун ҳатто бармоғини ҳам қимирлатмайдилар” (Матто 23:4). Виждонли одамлар ҳақоратланган Худонинг ғазаби олдида доимий қўрқув остида ушлаб турилади. айни пайтда кўплаб жамоатларнинг раҳбарлари ҳашаматда яшайдилар ва ҳиссиётларини қондиришга диққатларини қаратадилар.УК 498.2

    Тасвирларга, кучлиларга сажда қилиш, авлиёларни ҳимоя қилиш, папани улуғлаш — буларнинг ҳаммаси Худодан ва Унинг Уғлидан халқни чалғитишга иблиснинг ўйлаб топган макридир. Иблис одамларни ҳалокатли жар ёқасига олиб боришга ҳаракат қилиб, ўзларини қутқариш мумкин бўлган Ўша Зотдан уларнинг нигоҳини қайтариш учун ҳамма имкониятларини ишга солади. Иблис уларни “Эй ҳолдан тойганлар, оғир юк остида қолганлар, ҳаммаларингиз Менинг олдимга келинглар! Мен сизларга ором бераман” (Матто 11:28) деган гапларни айтган Зот билан алмаштиришга уринади.УК 499.1

    Иблис доимо ёлғондакамига Худонинг характерини, гуноҳнинг табиатини такдим қилишга уринади, содда қилиб айтганда, унинг атрофида улуғ кураш боради. Иблис ўзининг ғаразли васвасаси билан одамларни Худонинг қонунлари олдида одамларнинг масъулиятини сусайтиришга ва уларни гуноҳ қилиш ҳуқуқига ишонтиришга харакат қилади. Айни замонда у одамларга Худо ҳақида ёлғон тасаввурларни уқтиради. Оқибатда одамлар Худони севиш ўрнига, қўрқиб, Ундан нафратлана бошлайдилар. Иблис Яратувчини шафқатсиз таъқиб қилади. Иблис диний ақидаларда ва сажда қилиш шаклларида ифодаларни топади. Шу тариқа одамлар маънавий жиҳатдан кўр бўлиб қоладилар, иблис эса одамларни Худога қарши жангда ўзининг иттифоқчисига айлантиради. Худонинг хусусиятлари ҳақида бузуқ тасаввурлар мажусийларни худоларнинг рахмини қўзғатиш учун инсонни қурбон қилиш лозим, деган ишончга олиб келди. Бутпарастликнинг турли шакллари қобиғи остида даҳшатли шафқатсизлик абадийлаштирилган эди.УК 499.2

    Ўзида бутпарастликни ва масихийликни бирлаштирган Римкатолик жамоати Худонинг характерини бузиб кўрсатиб, жирканчли шафқатсизликни пайдо қилди. Папа ҳукмронлиги даврида Жамоат ўз таълимотини жисмоний қийноқ қуроли ёрдамида мажбурлаб жорий қилди. Жамоатнинг талабларига итоат этишдан бош тортганларни гулхан кутарди. Қатли ом шунчалик кенг қулоч ёйдики, ҳалок бўлганлар сони қиёмат кунида маълум бўлади. Жамоатнинг юқори амалдорлари иблиснинг васвасаси билан жисмоний қийноқнинг шундай қуролларини ўйлаб топдиларки, ўзларининг қурбонларига энг шафқатсиз азобларни қўлладилар, аммо ўлдирмадилар. Ғайриинсоний, дўзахи қийноқлар одам бардош бергунга қадар такрорланаверди, инсон аъзолари курашишга ожиз қолган пайтда, жафокаш ўлимни узоқ кутилган нажот сифатида кутиб оларди.УК 499.3

    Бундай қисмат Римнинг ҳамма душманларини кутарди. Унинг Жамоати мухлислари устидан шафқатсиз интизомнинг тинкани қуритадиган рўзалари ва ҳар томонлама ўзини ўзи азоблаш қамчиси ғувилларди. Осмоннинг мойиллигига сазовор бўлиш учун тавба қилаётган гуноҳкорлар Худонинг Қонунини бузардилар ва табиатнинг қонунини оёқ ости қилардилар. Инсоннинг шодлиги ва бахт-саодати учун Худо яратган ҳамма нарсани рад қилишни инсонларга ўргатардилар. Жамоат қабристонларида миллионлаб одамлар дафн қилинганди. Улар бир умр ўзларининг табиий мойилликлари, боғланганлари ва раҳмшафқат туйғулари билан, қандайдир заминий туйғулар туфайли Худонинг қаҳрини келтирмаслик учун курашган эдилар.УК 500.1

    Католицизм тарихига бир назар ташлаш кифоя: асрлар давомида Раббий ҳақида ҳеч қачон эшитмаганларни эмас, балки масиҳийликнинг қоқ марказида ва уларнинг ҳамма чегараларида иблиснинг совуққонлик билан қилган шафқатсизлигини тушуниш мумкин. Зулмат беги ёлғонининг мудҳиш тизими воситасида Худонинг обрўйини тўкиб ва инсониятни энг ачинарли аҳволга солиб, ўз мақсадига эришди. Arap иблис ўзининг киёфасини ўзгартиришга улгурганини ва Жамоатнинг раҳбарлари орқали фаолият кўрсатганини билиб олсак, ана шунда унинг Муқаддас Китобга ниҳоятда кучли нафрати сабабларини тушуниб оламиз. Aгap бу Китобни одамлар ўргансалар, шунда Худонинг раҳм-шафқати ва севгиси намоён бўлади. У ҳеч кимга юкни зўрлик билан юклаб қўймаслиги дарров аён бўлади. Худонинг инсондан сўрайдигани - қайғули, тавба қилаётган калб ва мўмин, итоаткор рухдир. Масиҳ Ўз намунаси билан одамларга, абадий ҳаётга тайёрланишингиз учун ибодатхоналарга беркиниб олинглар, деб таълим бермаган. Масиҳ ҳеч қачон, одам севги ва азоб-укубат ҳиссиётларини ўзида босиши керак, деб ўргатмаган. Нажоткорнинг қалби ҳар доим севги билан тўлиқ эди. Инсон ахлоқий комилликка яқинлашгани сари, у нозикфаҳмлик билан ҳис қилади, гуноҳни қабул қилиши шунчалик ўткир, азоб чекаётганда, унинг раҳм-шафқати шунчалик тўлик намоён бўлади. Папа, мен Масиҳнинг ер юзидаги ноибиман, деб айтади. Аммо у бизнинг Нажоткоримиз билан қиёслашга бардош бера оладими? Наҳотки Масиҳ одамларни зиндонга ташлаган бўлса ёки Менга Самовий Шоҳ сифатида иззат-ҳурмат кўрсатмади, деб биронтасини азоб-уқубатга гирифдор қилган бўлса? Масиҳни қабул қилишни истамаганларни У ўлимга ҳукм этдими? Бир куни Самариядаги қишлоқларнинг бири аҳолиси Унга менсимай муносабатда бўлганларида, ғазабга тўла Юҳанно қичқирди: “Раббий, истасангиз, биз: “Осмондан олов тушсин! Буларни йўқ қилиб юборсин!” деб буюрамиз!” Аммо Исо шогирдига раҳмдиллик билан қараб, шафқатсизлиги учун унга таьна қилди: “Инсон Ўғли ҳалок қилиш учун эмас, балки қутқариш учун келган” (Лука 9:54,56). Қаранг. Масиҳ Ўзининг сохта ноибига умуман ўхшамайди-я!УК 500.2

    Бугунги кунда Рим Жамоати олам қаршисига чиройли манзарани қўймокда ва ўтмишдаги даҳшатли воқеалар учун кечирим сўрамоқда. Аммо уларнинг либослар масиҳийча бўлса ҳам, моҳият илгаригидай қолмокда. Ўрта асрда мавжуд бўлган папачиликнинг ҳамма тамойиллари ҳозир ҳам бор. Ўрта асрларда ишлаб чиқилган ҳамма таълимотлар ҳозиргача ҳам ҳаёт. Ҳеч ким алданиб қолмасин. Бизнинг давримизда протестантларга қўлларини чўзишга тайёр турган папачилик Ислоҳот даврида қандай бўлса, шундайлигича қолган. Ўша пайтларда Худонинг одамлари жонларини хавф-хатарга қўйиб, папачиликнинг қонунсизлигини фош қилиш учун кўтарилган эдилар. Католик Жамоати ҳозир ҳам ўша такаббурлигини, ўша манманлигини сақлаб қолган - бу даъволар ҳар қандан шоҳ ҳукмронлиги ва давлат ҳокимияти устидан қанчалар юқори турди ва Раббийнинг ҳуқуқига ўзбошимчалик билан даъво қилишга даъват қилди. Бугунги кунда унда ҳукмрон бўлган руҳ - инсон эркинлигини оёқ ости қилган ва Қодир Худонинг азизларини ўлдирган шафқатсизлик ва якка ҳукмронликдан асло фарқ қилмайди.УК 501.1

    Папачилик башоратда охирги кунларнинг муртадлиги деб ном олган нарсани ўзида гавдалантиради (қаранг: 2Салоника. 2:3,4). Папанинг сиёсати жуда ўзгарувчан, у ўзини шундай куйга соладики, жуда яхши тарзда ўзининг мақсадларини амалга оширишга ёрдам беради. Аммо ҳар қандай буқаламуннинг товланиши остида заҳарли илоннинг қаттоллиги яширинган. Папачилар шундай дейдилар: “Бидъатчиларга ва бидъатчиликда шубҳа қилинган одамларга берилган ваъдани бажариш керак эмас”. 350Ленфан. 1 жилд, 516-бет. Минг йиллар давомида тарихи азизларнинг қони билан ёзилган ҳокимият Масиҳ Жамоатининг бир қисми деб ҳисобланиши керакми?УК 501.2

    Протестант мамлакатларида, католицизм бизнинг даврда, илгаригидай, протестантизмдан кескин фарқ қилмайди, деб асоссиз гапирмокдалар. Ҳа, ҳақиқатан, ўзгаришлар юз берди, аммо папачиликда эмас. Католицизм кўп жиҳатдан замонавий протестантизм билан бир-бирига жуда яқинлашади, бу шунинг учун юз берадики, протестантизм ислоҳотчи ота-боблари билан қиёслаганда, ниҳоятда пастга қараб кетди.УК 501.3

    Зотан, протестант жамоатлари оламни эгалламоқчи бўлдилар, аммо ёлғондакам кўнгилчанғлик уларнинг кўзларини қамаштириб қўйди. Нима учун ҳар қандай ёмонликка яхшиликча муносабатда бўлиш мумкин эмаслигини улар тушунмайдилар. Оқибатда улар ҳар қандай эзгуликни ёмонлик деб иззат қиладилар. Эндиликда “азизларга бир марта берилган ишонч”ни маъқуллаш ва ҳимоя қилиш ўрнига, улар йўл қўйилган ҳамма кескинликлар учун ва мутаассибликлар учун Рим олдида кечирим сўраяптилар.УК 501.4

    Ҳатто католицизмга душманлик муносабатида бўлганлар ҳам бу диннинг қудрати ва таъсирида яширинган бутун хавф-хатарни унчалик тасаввур қила олмаяптилар. Кўпчилик одамлар, ўрта асарларда ҳукмрон бўлган интеллектуал ва ахлоқий зулмат жамоат ақидаларининг; бидъатлари ва жамоат зулмининг ёйилишига қулпй имконият берган, деб маъқуллайдилар. Аммо эндиликда, дейдилар улар, диний масалаларда маълумотлиликнинг, маданиятнинг ва либерализмнинг ўсганлиги муросасизликнинг ва зулмнинг қайта туғилишига йўл кўймайди. Аслида бизнинг маърифатли асримиз ҳам кулгили ҳолатга тушиб қолганга ўхшайди. Бизнинг авлод фан, ахлоқ ва дин соҳаларида улуғ нурлардан баҳраманд бўлганини ҳеч ким рад эта олмайди. Худонинг Муқаддас каломи сахифаларидан оламга самовий нур оқими қуйилди. Аммо хеч қачон шуни унутмаслик керак: нур тобора ёрқинроқ бўлгани сари, нурни бузиб кўрсатган ва рад қилгаплар учун шунчалик тимқоронғилик бўлади.УК 502.1

    Агар протестантлар ибодат билан Муқаддас Китобни ич-ичига кириб ўрганганларида эди, папачиликнинг ҳақиқий характерини кўрган бўлардилар ва ундан нафрат билан узоқлашган бўлардилар. Аммо кўпчилик ҳақиқатни билишга келиш учун Худони итоаткорлик билан излашга ҳеч кандай эҳтиёжни сезмаяптилар, чунки улар ўз донишмандликларига нихоятда ишонадилар. Гарчи улар ўзларининг маърифатлилиги билан мағрурлансалар ҳам, на Муқаддас битикларни биладилар, нa Худонинг куч-қудратини биладилар. Улар ўзларининг виждонини хотиржам қиладиган нарсаларга интиляптилар, руҳият ва итоаткорлик оз талаб этиладиган ҳамма нарса уларга маъқул. Улар Худони унутишни истайдилар, аммо ўзларини доимо Уни эслаётгандай қилиб кўрсатадилар. Папачилик уларнинг орзуларини энг яхши қондириш омили бўлиб, ўзларига жуда мос келади. Папачилик икки тоифа одамларнинг сўровларига жавоб беради, бутун олам ана шу икки тоифадан ташкил топган: биринчиси — ўз хизматлари эвазига нажот топиш учун умид қиладиганлар; ўз гуноҳларидан халос бўлиб нажот топишга ишонадиганлар. Папачиликнинг оммавийлиги сирлари ҳам ана шундан иборат.УК 502.2

    Олдин кўрсатилганидай, ўта Жаҳолат даври папачиликнинг муваффақиятли ривожига ёрдам берди. Кўп ўтмай буюк маърифатчилик даври унга роса қулайлик туғдириши маълум бўлади. Ўтган асрларда - одамлар Худонинг Каломисиз ва ҳақиқат билимисиз бемаъни ҳаёт кечирганларида, улар сўқир эдилар, минглаб одамлар йўлларига қўйилган тузоқни кўрмай, қопқонга тушиб қолдилар. Бизнинг авлодда ҳам кўпчилик “сохта илм” деб аталувчи инсон ўйлаб топган уйдирмалар ёруғидан кўр бўлиб қолган: улар йўлларига қўйилган тўрларни кўрмасдан, осонликча тушиб қоладилар, гўё улар худди кўзи ожизлардайдир. Худонинг ниятига кўра, инсон ўзининг ақлий кучларини Яратганннинг инъоми деб билиши ва ўша ақлий кучларини солиҳлик хизматига ва ҳақиқатга сарфлаши лозим. Аммо такаббурлик ва манманлик одамларни Худонинг Каломи устидан ўз назарияларини юқори қўйишга ундаса, бундай ҳолда маърифатлилик, жаҳолатдан кўра ҳам катта зарар келтириши мумкин. Шундай қилиб, Муқаддас Китобга ишониш учун зарба берадиган ҳозирги сохта фан папачиликни бутун жозибали удумлари билан қабул қилиш учун йўл тозалаб, ниҳоятда катта муваффақиятга эришади. Ўрта асрларда жаҳолат папачиликнинг юксалишига катта ёрдам берган эди-да.УК 502.3

    Қўшма Штатларда Жамоат ташкилотларини давлат ҳокимияти қўллаб-қувватлаётгани учун, протестантлар католиклар изидан бормокдалар. Бунинг устига, улар Эски Дунёда йўқотилган ҳукмронликни протестант Америкасида папачилик қўлга киритиши учун имкониятлар яратиб бермокдалар. Бу ҳаракатга унинг асосий мақсади — айнан қуйидагилар янада кўпроқ аҳамият бермокда: якшанба кунига риоя қилишни - одатни мажбурий қоида сифатида жорий қилиш, бу одат келиб чиқиши жиҳатидан Рим олдида бурчли ва бу одатни католик Жамоати ўз ҳокимиятининг рамзи ҳисоблайди. Айнан папачилик руҳи - дунёвий удумлар ва одатлар билан келишувчилик руҳи, инсоният яратган ривоятларни Худонинг амрларидан юқори қўйиш - протестант жамоатларига ёриб кириб, уларни папачилик илгари қилгани сингари, якшанда кунларини юксалтиришга ва иззат-ҳурмат қилишга даъват этмокдалар.УК 503.1

    Агар китобхон қайси кучлар яқинлашиб келаётган курашга жалб қилинишини билишни истаса, ўтган асрларда бундай мақсадларга эришиш учун Рим қандай воситалардан фойдаланганига эътибор қаратсин. Агар сиз - азиз китобхон, католиклар ва протестантлар бирлашиб, уларнинг ақидаларини рад қиладиганларга мурожаат этишини билишни истасангиз, Рим дам олиш кунига (шанба) ва унинг ҳимоячиларига қандай муносабатда бўлишларига қаранг.УК 503.2

    Дунёвий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланган қироллар фармонлари, Бутунжаҳон соборлари, жамоат қарорлари шундай пиллапоялар эдики, бу мажусий байрамлари ана шу пиллипоялар орқали масҳийлик оламида ҳурматли ўринга етишди. Якшанба кунига мажбурий риоя қилишни мустаҳкамлайдиган биринчи оммавий акт 321 йили Константин томонидан қабул килинган қонун эди. Бу фармонга кўра, шаҳар аҳолиси “қуёшнинг иззат-ҳурматга сазовор куни”да дам оладилар, деҳқонлар эса дала ишлари билан шуғулланишларига рухсат этилган. Гарчи бу байрам мажусийлардан келиб чиққан бўлса ҳам, масиҳийликнинг фақат шаклини қабул қилган император томонидан тасдиқланган эди.УК 503.3

    Лекин Худонинг обрўйи ўрнини босиши учун императорнинг фармони етарли бўлмай қолди. Тез орада Рим епископи - Константиннинг яқин дўсти ва севикли арзандаси Евсевий князларнинг мойллигини қозонмоқчи бўлиб, Масиҳнинг Узи шанбани якшанбага кўчирган, деб тасдикламоқчи бўлди. Аммо бу ҳолат Муқаддас Китобнинг биронта матни билан мустаҳкамлана олмади. Евсевий ўз гапининг ёлғонлигини беихтиёр тан олади ва бу ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифларини кўрсатади. “Шанба куни нима қилиш керак бўлган бўлса, - деб айтади у, - ҳаммасини Раббий кунига кўчирамиз”. 351Роберт Кокс. “Субботние законь! и суб-ботние обязанности”, 538-бет. Далиллар якшанба куни фойдасига нисбатан қанчалик асоссиз бўлмасин, у одамларга Худонинг дам олиш кунини оёқ ости қилишга жасорат бағишлади. Оламнинг хайрихоҳлигини қозонишга интилганларнинг ҳаммаси оммавий байрамни қабул қилдилар.УК 504.1

    Папа ҳокимияти ўрнатилиб, мустаҳкамланиб боргани сари, якшанба кунининг аҳамияти кучайиб борди. Маълум вақт одамлар жамоатга бормаган кунларида дала ишлари билан машғул бўлардилар, еттинчи кун эса ҳар жиҳатда шанба сифатида иззатланди. Бироқ астасекин ўзгаришлар юз берди. Якшанба кунлари биронта фуқаролик ишини ҳал қилишга олиб чиқиш муқаддас хизмат қилаётганлар томонидан таъқиқланди. Тез орада қуйидагича қонун чиқарилди: ҳамма табақадаги ва унвондаги одамларга бу куни бирон иш билан машғул бўлиш таъқиқланди, бу қонун бузилганда, эркин фуқаролар пул жаримасига тортиладиган, қуллар эса қамчиланадиган бўлди.УК 504.2

    Кейинроқ яна бир фармон чикди. Бу фармонга кўра, бойлар якшанба кунлари меҳнат қилсалар, бойлигининг ярмидан маҳрум бўлади, агарда қайсарлик қилиб ишларини давом эттирадиган бўлсалар, уларни қуллик кутарди. Қуйи табақа эса бир умр сургунга жўнатиларди.УК 504.3

    Уйдирма мўъжизалар ҳам ишга солинди. Бошқа мўъжизалар каторида аллақандай деҳқон ҳақида ҳикоя қилардилар. Деҳқон якшанба куни ер ҳайдамоқчи бўлибди. Омочдан темир парчаси билан котиб қолган тупроқни тозалмоқчи бўлибди. Бу темир парчаси кўлига санчилиб қолибди ва икки йил давомида у ўша темир пачасини чиқара олмабди. Икки йил давомида темирни чиқариш имкони бўлмабди. Деҳқон “қаттик уялиб” темир парчасни кўтариб юрган. 352Франциск Уэст. “Историмеская и практическая беседа о дне Господнем”, 174-бст.УК 504.4

    Кейинроқ папа қавм руҳонийларига, якшанба дам олиш кунини бузувчиларни огоҳлантириб қўйинглар, уларни жамоатга қатнашига кўндиринглар, улар ўзларига ва яқинларига кулфат келтирмасликларни учуи ибодат қилсинлар, деб кўрсатма берган. Жамоат собори якшанба фойдасига далилларни илгари сурган, бунинг натижасида ҳатто протестантлар орасида ҳам бу далиллар оммалашиб кетган. У шундан иборат эдики, якшанба куни меҳнат қилувчиларни яшин шикастлайди, бу кунни дам олиш куни деб ҳисоблаш керак. “Мутлақо табиийки, - деган эдилар руҳонийлар, - Раббийнинг кунини менсимайдиганлардан У ғазабланади”.УК 505.1

    Сўнгра улар ҳамма руҳонийларга, монархларга, князларга ва имонлиларга: “бу кунга муносиб шарафни қайтариш ва масиҳийлик эътиқоди учун ниҳоятда садоқат билан унга риоя қилишга бор кучларингизни, ғайратларингизни сарфланглар”, 353Томас Морер. “Шесть бесед об имени, понятии и соблюдении дня Господнеro”, 271-бет. деб даъват қилдилар.УК 505.2

    Аммо соборлар фармони етарли бўлмагани учун жамоат ёрдам сўраб дунёвий ҳокимиятга мурожаат этди. Бунинг натижасида халқни жазо бериш орқали қўрқитиш билан якшанба кунлари ҳар қандай ишни бас қилишга мажбур этадиган фармон пайдо бўлди. Рим синоди йигилншида ҳамма ишлаб чиқилган қарорлар тантанали равишда тасдиқланди. Улар давлат ҳокимияти билан мустаҳкамланган жамоат қонунининг бир қисми бўлиб қолди ва бутун масиҳийлик оламига мажбур қилинди. 354Қаранг: Кейлин. “История субботм”, 2 кисм. 5-боб, 7 бўлим.УК 505.3

    Аммо якшанба кунини нишонлаш фойдасига Муқаддас Китобда далиллар йўқлиги бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқарди. Халқ Эгамизнинг аниқ баён қилинган “Еттинчи кун - дам олиш куни Эганг Худойинггадир”, деган талабларини меисимаган ва қуёш кунини нишонлашни талаб қилган рахнамоларидан шубҳаланди. Муқаддас Китоб гувоҳликларининг йўклигини тўлдириш зарурати пайдо бўлди. XI1 аср охирида Англия жамоатларига якшанба кунининг ашадций химоячиси ташриф буюрди. Аммо хақиқатнинг содиқ гувоҳлари томонидан қатъий қаршиликка учраб ва ҳеч қандай муваффақиятга эришолмай, янада ишончли далилларни излаб топиш мақсадида вақтинча мамлакатни тарк этди. Кўп ўтмай у муваффақиятга эришиш умидида Англияг а қайтди ва катга ютуқларни қўлга киритди. У ўзи билан тери ўрамасини олиб келди. Гўё уни Худонинг Ўзи ёзган эмиш. Унда ёзилишича, якшанба кунини муқаддас билиб, унга риоя қилиш керак экан. Бунга риоя қилмаганларни даҳшатли тахдидлар кутаётгани ёзилганди. Жирканч сохта сафсаталардан бошқа нарса бўлмаган бу “қимматбаҳо ҳужжат”да айтилишича, у осмондан тушган ва Қуддусдан - Гўлгўтадаги авлиё Шимўн қурбонгоҳидан топилган экан. Аслида бу ёлғон Римда - папа саройида тўқилган эди. Папачилик иерархияси ҳамма асрларда ҳам қалбакиликка ва жамики сохталикларга ружу қўйган эди. Унинг ҳокимияти ҳар қандай воситалар билан ўз ҳокимиятини ва Жамоатнинг фаровонлигини мустаҳкамлашга интилди.УК 505.4

    Ўрама терида ишни шанба куни соат тўққиздан, яъни кундузи соат учдан душанба қуёш чиққунга қадар тўхтатиш талаб қилинган эди. Бундай талабга риоя қилиш зарурати кўплаб гаройиб воқеаларга асосланган эди. Масалан, шанба куни соат учдан кейин ишлаган одамлар шол бўлиб қолгани тўғрисида ҳикоя қилинади. Қандайдир тегирмончи донни тегирмонда ун қилаётганда, ун ўрнига қон пайдо бўлиб қолганини кўрибди. Сувнинг катта босимига қарамай, тегирмон тошлари тўхтаб қолибди. Якшанба куни хамирни тандирга қўйган аёл қизиган тандирдан хамирни хомлигича олган эмиш. Бошқаси эса аксинча, хамир қилибди, аммо якшанба кун бошланганини кўриб, душанба кунигача ишни тўхтатиб қўйибди. Кейинги куни у Худонинг қудрати билан нони пишганини ва тандирдан буханкага ўхшаб чиққанини кўрибди.Шанба куни соат тўққиздан кейин нон ёпган биттаси нонни синдирган экан, нондан қон оққанини кўрибди. Якшанба кунини ҳимоя қилувчилар ишончсиз ва сафсатадан иборат қалбаки “далил”лари билан бу куннинг муқаддаслигини исботлашга уриндилар. 355Қаранг: Роджер де Коведен. “АннальГ, 2 жилд. 528-530-бетлар.УК 506.1

    Англиядаги сингари, Шотландияда ҳам якшанба кунига қадимги шанбанинг бир қисми қўшилиб. катта иззат-ҳурмат кўрсатишга эришилди. Аммо муқаддас ҳисобланган вақт ўзгарди. Шотландия қироли шундай декрет чиқарди: “Муқаддас вақт шанба куни кундузи соат 12 дан бошланади, шу лаҳзадан бошлаб душанба куни эрталабгача ҳеч кимнинг дунёвий ишлар билан шуғулланишга ҳақи йўқ”. 356Морер. 290. 291-бетларУК 506.2

    Аммо якшанба кунининг муқаддаслигини далиллашга қанчалар ҳаракат қилмасинлар, папачилар шанба кунининг ва шанбанинг ўрнига инсоният томонидан жорий қилинган янги байрамнинг Илоҳий обрў-эътиборини ошкора эътироф этардилар. XVI асрда папачилик кенгаши шундай деди: Ҳамма масиҳийлар шуни ёдда тутишлари керакки, еттинчи кун Худо томонидан муқаддас қилинган, бу кунни нафақат яҳудийлар, балки Худога хизмат қилган ҳамма одамлар иззат-ҳурмат қилиб, бу кунга риоя қилганлар, гарчи биз - масиҳийлар бу кунни Эгамизнинг куни деб шанба кунига кўчирган бўлсак ҳам...” 357Ўша жойда, 281, 282-бетлар.Худонинг қонунини оёқ ости килганлар бу ишларинимг характерига нисбатан жоҳиллик қилмадилар. Улар онгли равишда ўзларини Худодан юқори кўйдилар.УК 506.3

    Римнинг бошкача фикрловчиларга муносабатининг ҳайратда қоларли даражада манзараси валденсларни узоқ вақт қонга ботириб таъқиб қилиш бўлди. Валденсларнинг бир қисми шанба кунига риоя қилардилар. Тўртинчи амрга садоқати учун жазоланган бошқалар ҳам бор эди. Эфиопиянинг жамоати тарихи бу жиҳатдан алоҳида қизиқиш уйғотади. Туманли Ўрта аср даврида Марказий Африка масиҳийлари қиёфасини йўкотган, бу мамлакатни олам унутиб қўйган, бир неча асрлар давомида улар диний эътиқодда эркин эдилар. Охироқибат Рим уларнинг мавжудлиги ҳақида билиб қолди ва алдов йўли билан папани Масихнинг ноиби деб эътироф этишга император Абиссинини мажбур қилди. Бу ён беришдан кейин бошқа бир қанчалари эргашдилар. Энг даҳшатли жазо билан қўрқитиш орқали шанба кунини байрам қилишни таъқиқлайдиган фармон эълон қилинди. 358Каранг: Михаил Гудле. “История церкви в Эфиопии”, 311,312-бетлар. Аммо тез орада папа зулми шунчалик чидаб бўлмас зулмни ўтказдики, африкаликлар уни қўпориб ташлашга қарор қилдилар. Қаттиқ курашлардан кейин улар папачиларни ўз ерларидан қувиб чиқардилар, қадимий эътиқод яна тикланди. Ҳамма имонлилар яна озодликни қўлга киритдилар, Римнинг мустабид ва мутаассиб ҳокимияти берган аччиқ сабоқни унутмадилар. Уларнинг хурсандликларига шу асос бор эдики, улар бошқа масиҳий оламидан узокда яшайдилар.УК 507.1

    Африкадаги жамоатлар шанба кунига, папа жамоати тамомила маслагидан қайтгунга қадар қилгандай, риоя қилди. Улар Худонинг амрига биноан еттинчи кунни муқаддас қилган бўлсалар ҳам, бу борада жамоатнинг карорига мослашиб, якшанба куни хам ишламадилар. Рим чекланмаган ҳокимиятни қўлга киритиб, Худонинг шанба кунини оёқ ости қилди, бунинг ўрнига ўзининг кунини мажбурлаб ўтказди. Аммо тахминан минг йил кўзга ташланмасдан қолишга муваффак бўлган Африка жамоатлари муртадлик йўлига тушмадилар. Улар Рим ҳукмронлиги остига тушиб қолиб, ҳақиқий шанбани сохтаси билан алмаштиришга мажбур бўлдилар, аммо тез орада кўлдан бой берилган мустакилликни қайтариб олиб, яна тўртинчи амрга риоя қила бошладилар.УК 507.2

    Бу тарихий далиллар тўғридантўғри Римнинг ҳақиқий шанба куни (яъни дам олиш куни) ва унинг ҳимоячиларига нафрати тўғрисида, ўзларининг кашфиётларини юксалтириш учун Рим қўллаётган воситалар тўғрисида гувоҳлик беради. Худонинг Каломи, католиклар ва протестантлар якшанба кунини керакли даражада юкорига кўтариш учун бирлашганларида, ўтмишдаги воқеалар такрорланади, деб таълим беради.УК 507.3

    Башорат (Ваҳий 13) да айтилишича, “икки шохи қўчқорнинг шохларига” ўхшаш ҳокимият “бутун ер юзи ва у ерда яшаганлар”ни папачиликка итоат этишга мажбур қилади, папачилик эса “йўлбарсга ўхшаш махлуқ” сифатида такдим қилинган. Қўчқор шохига ўхшаш шохи бор махлуқ ҳам “маҳлуқнинг тасвирини ясанглар, деб одамларга” айтади. Кейин ҳаммага - “каттаю кичикни, бою камбағални, қулу эркин одамни мажбурлаб, уларнинг ўнг қўли ёки пешанасига махлуқнинг тамғасини бостиришга” буйруқ беради (қаранг: Ваҳий 13:11-16). Биз юқорида, Қўшма Штатлар ўзида икки шохли қўчқорни рамзий тасвирлайдиган ҳокимиятни ифода этади, деб далиллаган эдик. Рим ўз ҳокимиятининг алоҳида белгиси деб ҳисоблайдиган якшанба кунига мажбурий риоя қилиш тўғрисида Қўшма Штатлар фармон чиқарганда, бу башорат амалга ошади. Аммо папачиликка фақат Қўшма Штатлар ҳурмат кўрсатмайди. Римнинг таъсири унинг хокимиятини қачонлардир эътироф этган мамлакатларда мустаҳкам бўлиб қолаверади. Башорат ҳам унинг ҳокимияти тикланишини олдиндан айтади: “Махлуқнинг бошларидан бири даволаб бўлмайдиган даражада қаттиқ яраланган эди. Аммо унинг бу яраси соғайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайратда қолиб, маҳлуққа эргашди. Одамлар аждаҳога сажда қилишди, чунки аждаҳо маҳлуққа ўз ҳокимиятини берди” (Ваҳий 13:3). 1798 йили папачилик даволаб бўлмайдиган даражада яраланган эди, ана шу нарса унинг қулашига олиб келди. Аммо пайгамбар давом этиб, “даволаб бўлмайдиган яра шифо топди”, дейди, бутун олам махлуқни кузатиб, ҳайратда қолди. Павлус, “гуноҳ одами” Масиҳнинг Иккинчи келишигача фаолият кўрсатади, деб аниқ айтади (қаранг: 2Салоника. 2:3-8). Замин тарихининг энг охирги лаҳзасигача у одамларпи васвасага солади. Пайғамбар Юҳанно ҳам папачиликни назарда тутиб, шундай деб айтади: “Бу дунёга қарашли одамларнинг ҳаммаси маҳлуққа сажда қилишади. Дунё яратилганидан бери бу одамларнинг исмлари бўғизланган Қўзининг ҳаёт китобига ёзилмаган” (Ваҳий 13:8). Янги Оламда ҳам, Эски Оламда ҳам Рим Жамоатининг обрўйи билан ягона таъсис қилинган якшанба кунига риоя қилиш папачиликка ҳурмат ва итоаткорликни такдирлаш бўлиб қолади.УК 508.1

    X1X аср ўрталаридан бошлаб АҚШда башоратни тадқиқ қилувчилар оламга бу хабарни эълон қилмоқда. Ҳозирги пайтда юз бераётган воқеалар бу башоратнинг яқинлигини кўрсатмоқда Протестант муаллимлари, якшанба кунига риоя қилиш - Худонинг обрў-эътибори билан тасдиқланган, деб айтадилар. Аммо улар ҳам, папачилар сингари, Муқаддас Китобдан исботлар келтира олмайдилар. Папачилар ҳам Худонинг амрини алмаштириб, ҳар турли мўжизаларни ўйлаб топадилар. Биз яна, якшанба кунига риоя қилмаганларни Худонинг ҳукми кутаётганини эшитамиз: бундай таҳдидлар бошланиб кетган. Якшанба кунларини мажбурий байрам килишни нишонлаш учун ҳаракат тезлик билан ошиб боради.УК 508.2

    Рим жамоатининг сезгирлиги ва айёрлиги ниҳоятда ҳайрон қоларли. Жамоат воқеаларнинг боришини кузатиб, ўзининг вақти-соати келишини сабр билан кутади - протестант жамоатлари сохта шанбани қабул қилиб, уларга ён беришларини, католик жамоатлари ўтмишда қандай воситаларни ишга солиб бошқаларни ҳам ўша сохта шанбани қабул қилишга мажбурлаганлари каби, протестантлар ҳам бошқаларни қабул қилдиришга мажбурлаш учун мойиллик билдиришларини кутадилар. Ҳақиқат нурини рад қилувчилар ёрдам сўраб яна бир марта ўзини нуқсонсиз деб эълон қиладиган қаллоб ҳокимиятга, уларнинг кашфиётларини кжсалтириш учун мурожаат этадилар. Рим жамоати қандай тайёргарлик билан протестантларга ёрдамга шошилаётганларини олдиндан сезиш қийин эмас. Папа ҳокимияти раҳнамолари Жамоатга итоат этмаганларга яхши муносабатда бўладиларми?УК 509.1

    Рим католик жамоати бутун олам бўйлаб ўзининг жуда кўплаб шохобчалари билан папа тахти назорати остида бўлган ва унинг манфаатларига хизмат қиладиган жуда катта ташкилотни ташкил қилади. Унинг ер юзидаги миллионлаб мухлислари папа қиёфасида Жамоатнинг бошини кўришга ўргатилган, улар папага садоқатини сақлаб, итоат этишга мажбурдирлар. Улар миллати ва фуқаролигидан қатъий назар, ҳамма нарсадан ҳам жамоатни ҳурмат қилишлари керак. Улар ўзлари яшаётган мамлакатга садокатини сақлашга қасамёд қилсалар ҳам, улар учун Римга итоат этишга ваъда ҳамма нарсадан юқоридир. Папанинг ўзи уларни озод қилади.УК 509.2

    Тарих шундан гувоҳлик берадики, Рим Жамоати ниҳоят мохирлик ва қунт-сабот билан халқларнинг ички ишларига аралаша олди, позициясини мустаҳкамлаб, ҳар кандай йўл билан хатто таниқли зодагонларни ва оддий халқни ҳалок қилиш билан ўз мақсадларини амалга ошира бошладилар. 1204 йили Иннокентий III Арагон қироли Пётр II дан қуйидагича ғайриоддий касамёдни олишга эришди: “Мен - Аригония қироли Пётр ҳукмдорим папа Иннокентийга, унинг католик ворисларигa, Pим Жамоатига ҳар доим содиқ ва итоаткор бўлишга ваъда бераман, католик эътикодини ҳимоя қилиб ва бидъатчиларни таъқиб қилиб, папага итоаткор бўлган ҳолда, қироллигимни сақлашга қасамёд киламан”. 359Джон Доулинг. “История романизма”, 5 китоб, б-боб, 55 бўлим. Бундай қасамёд Рим папасининг талабларига жуда мос келади. Папа ўзини “императорларни ағдариб ташлаш ҳуқуқига эга”, “фуқароларни уларнинг фосиқ хукмдорларига содиқлик касамёдидан озод қилиш ҳуқуқига эга” деб биларди. 360Мошейм, 3-кигоб, XI аср. 2-кисм. 2-боб, 9-бўлим, 17 изох.УК 509.3

    Рим ўзининг барқарорлигидан мағрурланишини ҳам унутмаслик керак. Григорий VII ва Иннокентий III қўллаган тамойиллар, илгаригидай, Рим католик жамоатининг тамойиллари бўлиб қолмоқда. Агар Рим католик жамоати реал ҳокимиятга эга бўлганда эди, ўтмишда қилганидай, олдинги энергия билан ҳаётга татбиқ қилган бўларди. Протестантлар якшанба кунни улуғлаш масаласида Римнинг ёрдамини қабул қилишни режалаштириб, улар нима қилаётганлари тўғрисида ўзларига ҳисобот беришлари эҳтимолдан узоқ. Айни пайтда, протестантлар бу мақсадларни амалга ошириш билан банд бўлганларида, Рим ўзининг олдинги ҳокимиятини ва қўлдан бой берилган ҳукмронлигини тиклашга ҳаракат қилади. АҚШдаги жамоатлар давлат ҳокимиятидан фойдалана олиши ёки назорат қила олиши, қонун кучи билан диний удумларни киритиши, бир сўз билан айтганда, Жамоат ва давлат виждон устидан ҳокимият ўрнатишлари биланоқ, Рим учун бу мамлакатда ғалаба таъминланади.УК 510.1

    Худонинг Каломи яқинлашиб келаётган хавф тўғрисида огоҳлантиради, агар протестант олами бу огоҳлантиришларга эътибор бермаса, Рим Жамоатининг чинакам мақсади қандай эканини тез орада билиб олади, аммо унда кечи бўлади. Католик Жамоати сездирмасдан куч тўпламоқда. Унинг ҳукмронлиги қонунчилик йигинларида, жамоатларда ва одамларнинг юрагида сезилиб туради. Ҳашаматли ва баҳайбат бинолар барпо қилинмоқда, махфий жойларда ўтмишнинг қонли тарихи такрорланмоқда. Курашнинг қатъий дақиқалари келганда, охирги зарбани бериш учун католик Жамоати хеч қандай шубҳага ўрин қолдирмай, сездирмасдан ўз мавқеини мустаҳкамлайди. Рим Жамоатига керак бўлган ҳамма нарса - бу фойда келтирадиган мавқе. Айтиш мумкинки, у бу мавқени эгаллаб бўлди. Биз тез орада Рим католик ҳукуматида амалдорларнинг босқичма-босқич бўйсунишининг мақсади ва ниятлари нимадан иборат эканини кўрамиз ва тушуниб оламиз. Худонинг Каломига ишонганларни ва унга итоат этадиганларни шафқатсиз таъқиблар ва ҳақоратлар кутмокда.УК 510.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents