Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    38-боб - Худонинг Сўнгги Огоҳлантириши

    “Бундан кейии мен осмондан тушиб келаётган бошка бир фариштани кўрдим. Унда буюк ҳокимият бор эди. Унинг улуғворлигидан ер юзи ёришиб кетди. У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрои бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч кушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди... Шy пайт мен осмондан келаётган бошқа бир овозни эшитдим. У шундай деди: “Эй халқим, Бобилдан чиқиб кетинг! Тағин гуноҳларига шерик бўлиб қолманг, Тағин сизлар ҳам балоларига дучор бўлманг! ” (Ваҳий 18:1,2,4).УК 530.1

    Ваҳий китобининг 14 -бобида иккинчи фаришта томонидан эълон қилинган Бобилнинг қулаши ҳақидаги хабар турли жамоат ташкилотларига кирган пайғамбарларнинг қўшимча эслатмалари билан такрорланади. Бу жамоат ташкилотлари Бобилни ташкил қилади. Бу хабар биринчи марта 1844 йили ёзда берилган эди. Юқоридаги матн эса ўша вақтни кўрсатади. Бу ўринда дин оламининг даҳшатли аҳволи тасвирланган. Ҳар бир янгидан ҳакиқатни рад қилиш одамларнинг идрокини яиада зулматга айлантиради, одамларнииг юрагини янада баттар тош қилади. Улар кўпол шаккок бўлиб қотиб қолгунларича бу давом этаверади. Худонинг огоҳлантиришларига қарамай, улар илгаригидай, амрлардаи бирин оёқ ости қплаверадилар. Кимдир ўша амрни иззат-ҳурмат қилади ва у ниҳоят, таъқибга дучор бўлади. Улар Худонинг Каломидан ва Унинг халқидан нафратланиб, Масиҳни бир пулга олмайдилар. Жамоатлар спиритизм таълимотини қабул қилгаанларидан кейин, танадаги юрак учун ҳар қандай чеклашлар тўхтайди, динга ташқи эътиқод қилиш энг тубан иллатларни яширадиган ниқоб бўлиб қолади. Руҳий ҳодисаларга ишонч васвасага тушувчиларга ва “жинлар таълимоти”га руҳлар йўл очиб беради, жамоатларда ёвуз фаришталарнинг таъсири сезиларли бўлиб қолади.УК 530.2

    Башоратда тасвирланган Бобил ҳақида шундай дейилади: “Зеро, унинг гуноҳлари уюлиб кўкка етди, Худо унинг жиноягларини ёдга олди” (Ваҳий 18:5). У ўз қонунсизлигининг меъёрларини тўлдириб, ҳалокат остонасида турибди. Аммо Бобилда Худонинг ҳали содиқ жонлари бор. Худонинг ҳукми юз бермасдан олдин, улар у ердан олиб чиқишлари керак, токи Бобилнинг гуноҳларида иштирок этмасинлар ва “яраларга гирифтор бўлмасин”. Шунинг учун осмондан тушаётган фариштани рамзий жиҳатдан кўрсатадиган ҳаракат пайдо бўлиши керак, бу фаришта ўз шуҳрати билан ер юзини ёритади ва Бобилнинг гуноҳлари ҳақида баланд овоз билан айтиб, қаттиқ, хитоб қилади. Бу хабар муносабати билан: “У ердан чиқ, эй Менинг халқим” деган даъват янграйди. Бу даъват учинчи фариштанинг даъвати билан бирга ер юзи аҳолисига қаратилган охирги огоҳлантиришни ташкил қилади.УК 530.3

    Оламни даҳшатли ниҳоя кутмокда! Заминий салтанатлар Худонинг амрларига қарши бирлашадилар ва қонунлар ёрдамида “ҳаммани — каттаю кичикни, бою камбагални, қулу эркин одамни” (Ваҳий 13:16) жамоатнинг одатларига бўйсунишга, сохта шанбага риоя қилишга мажбурлайди. Итоат этишдан бош тортганлар фуқаролик ҳокимияти томонидан жазога тортиладилар ва охир-оқибат ўлимга лойиқ деб топиладилар. Иккинчидан, шанба куни дам олишга буйруқ берадиган Худонинг Қонуни итоаткорликни талаб қилади ва бу кунга риоя қилмаганларнинг ҳаммасини Худонинг ғазаби ҳақида огоҳлантиради.УК 531.1

    Ҳаммаси аниқ тушунарли: кимки Худонинг қонунларини оёқ ости қилиб, инсон қарорларига итоат этар экан, махлуқ қиёфасини қабул қилади; у Худо афзал кўрган ҳокимиятнинг содиқлик тамғасини олади. Самодан шундай огоҳлантириш келади: “Кимки маҳлуққа ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамға қабул қилса, у Худонинг ғазаб шаробидан ичади. Қахр косасига қуйилган бу шароб ниҳоятда кучлидир. Бундай одамлар муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекадилар” (Ваҳий 14:9,10).УК 531.2

    Аммо ҳар бир одамнинг онгига ва виждонига ҳақиқат етказилмас ва бу ҳақиқат рад қилинмас экан. ҳеч ким Худонинг ғазабини бошидан кечирмайди. Кўпчилик ҳозирги замон учун алохида ҳақиқатни эсламаган. Улар ҳеч қачон ҳақиқий маънода тўртинчи амрнинг талабларини тушунмаган эди. Ҳар бир юракда иззат қилинадиган ва ҳар бир даъватни синаб кўрадиган Худо ҳақиқатни билишга чанқоқ битта одам бўлса ҳам алданиб қолишини ва бу масаланинг атрофида айёрона курашни ажрим қилиш имкониятига эга бўлмаслигига йўл қўймайди. Одамлар бу фармонни кўр-кўрона қабул қилмайдилар. Ҳар ким онгли равишда ўз танловини қилиш учун етарли нурга эга бўлади.УК 531.3

    Шанба садоқатнинг буюк синови бўлади, чунки бу кун ҳужумларга дуч келадиган ҳақиқагнинг асосий масалалари ҳисобланади. Ҳал қилувчи дақиқалар келганда, Худога хизмат қиладиганлар ва Унга хизмат қилмайдиганлар ўртасида аниқ чегара кўйилади. Айни пайтда давлат қонуни бўйича ва тўртинчи амрга зид равишда сохта шанбагa риоя килиш Худога қарши курашувчи ҳокимият садоқатининг очиқ қасамёди бўлади, Худонинг Қонунига итоат этиш белгиси сифатида хақиқий шанбага риоя қилиш Яратганга содиқликнинг гувоҳлиги бўлади. Заминий ҳокимиятга итоаткорлик белгисини қабул қилган одамлар махлуқ қиёфасини қабул қилади, Худонинг ҳокимиятига содиқлик аломатини танлаганлар эса Худонинг мухрига эга бўлади.УК 531.4

    Шу пайтгача учта фариштанинг хабаридан иборат ҳақиқатни ваъз қилганлар шунчаки ваҳимачилар деб қаралганлар. Уларнинг, Қўшма Штатларда яна динга қарши муросасиз кураш бошланади, Жамоат ва давлат бирлашиб, Худонинг амрларига риоя қилувчиларни таъкиб қилади, деган огоҳлантиришларини асоссиз ва ақлга тўғри келмайдиган деб топилди. Улар ўзларига ишонч билан, бу мамлакат дин эркинлигининг ҳимоячиси бўлган эди ва доимо шундай бўлиб қолади, деб айтдилар. Аммо улар шубҳа билан қараган ва ишонмаган якшанба кунини мажбурий байрам қилиш тўғрисида кенгроқ муҳокама қилганлари сари, воқеалар аниқ бўлиб бораверди, учинчи фаришта хабари илгари орзу қилиш мумкин бўлмаган таъсирни кўрсатади.УК 532.1

    Ҳар бир авлодга Худо оламдаги ва Жамоатдаги гуноҳларни фош килиш учун ўз хизматкорларини юборди. Лекин одамлар ёқимли нарсани тинглашни яхшм кўрадилар, соф, бўяб бежалмаган хақикат қабул қилинмайди. Кўплаб ислоҳотчилар ўз ишини ниҳоятда эҳтиёткорлик билан бошлаб, Жамоат ва халқнинг гуноҳларини фош қилдилар. Улар ўзлари намуна кўрсатиб, соф масиҳийча ҳаёт билан халқни Муқаддас Китоб таълимотига қайтаришга умид қилдилар. Ўз вақтида Муқаддас Руҳ Илёсга тушиб, у фосиқ шоҳнинг ва муртад халқнинг гуноҳларини очиб ташлашга даъват қилгани сингари, бу ислоҳотчиларга ҳам Муқаддас Руҳ тушган эди. Ислоҳотчилар Муқаддас Китобнинг тушунарли таълимотини ваъз қилмасдан тура олмас эдилар, гарчи уларнинг ўзлари бу таълимотни ёйишни истамасалар ҳам. Улар ғайрат ва рашк билан ҳақикатни ёйишга ва одамларга хавф солаётган хатарлар тўғрисида тўғридантўгри гапиришга даъват этилган эдилар. Улар бунинг оқибатларидан қўрқмай, оғизларига Худо солиб кўйгаи сўзларни айтардилар, халқ ҳам огоҳлантиришларга қулоқ солишга мажбур эдилар.УК 532.2

    Учала фариштанинг хабари ҳам ана шундай ваъз қилинади. Бу хабарни кучли тарзда эълон қилиш вақти келганда, Эгамиз итоаткор руҳлар орқали фаолият кўрсатади, Эгамизга хизмат қилишга ўзини бағишлаганларнинг ақл-идрокини бошқаради. Ишчилар, махсус маълумот олгандан кўра, Худонинг Руҳи билан мойланиш орқали бу меҳнатга тайёрланадилар. Муқаддас тиришқоқлик билан ҳаракат қиладиган имон эрлари ва ва ибодат эрлари Худо уларнинг оғизларига солиб қўйган гапларни эълон қиладиган бўладилар. Бобилнинг ryноҳлари фош қилинади. Жамоат қарорлариии фуқаролик ҳокимияти мажбурлаб қабул қилдириши, спиритизмнинг ҳужуми, сездирмасдан, аммо тезлик билан папачилик ёйилишининг даҳшатли оқибатлари - ҳаммаси фош қилинади. Бу тантанали огоҳлантиришлар илгари ҳеч қачон бунақасини эшитмаган минг-минглаб одамларни ҳаяжонга солади. Бобил - бу жамоат эканини, аммо у Осмон томонидан юборилган ҳақиқатни рад қилгани сабабли адашганини ва гуноҳлари оқибатида қулаганини улар ҳайрат билан билиб оладилар. Одамлар олдинги муаллимларига: “Шу тўғрими?”УК 532.3

    деб деган савол билан мурожаат этганларида, хизматчилар уларга бўлмаган воқеаларни гапириб берадилар, уларнинг қўрқувини ва уйғонаётган виждонини тинчлантириш учун ҳузур-ҳаловатни башорат қиладилар. Аммо кўпчилиги фақат инсон обрўйи билан қаноатланиб қолмайдилар, “Эгамиз шундай демоқда” деган аниқ далилни талаб қиладилар. Жамоатнинг машҳур хизматчилари, қадимги фарзийлар сингари, уларнинг обрўйига шубҳа билдирганларга ғазаби тўлиб-тошади, учинчи фариштанинг хабарини иблиснинг хабари деб қоралайди. Улар энди гуноҳни яхши кўрадиган оломонни бирбирига гижгижлайдилар, Худонинг хабарчиларини ҳақоратлайдилар, таъқиб қиладилар.УК 533.1

    Бу кураш кенгайгани ва халқ оёқ ости қилинган Худонинг Қонуни ҳақида ўйлангани сари, иблис вақтни беҳуда ўтказмайди. Бу хабардан келиб чиққан куч иблиснинг рақибларини ғазабга келтиради. Диндорлар ўз қавмидан нурни яшириш учун ғайриинсоний ҳаракатларини намоён қиладилар. Улар ҳар қандай воситалар билан бу муҳим саволларни бости-бости қиладилар. Жамоат ёрдам сўраб давлат ҳокимиятига мурожаат этади, папачилар ва протестантлар ҳақиқатга қарши курашда бирлашадилар. Якшанба кунини мажбурий байрам қилиб нишонлаш учун ҳаракат мустаҳкам бўлгач, амрларга риоя қилувчиларга қарши қонун кучи қўлланади. Баъзи бирларини пул жаримаси, қамоқ билан қўрқитсалар, баъзиларини катта лавозимлар, ҳар хил мукофотлар ва имтиёзлар биан сотиб оладилар - улар фақат ўз эътиқодларидан қайтса бўлди. Аммо улар тиз чўкмайдилар: “Бизнинг аташганимизни Худонинг Каломи ёрдамида исботланг-чи”. Айни шу сўзларни Лютер худди шундай вазиятларда айтган эди. Кимни судга берган бўлсалар, улар ҳақиқатни ҳимоя қилиб чиқадилар. Эшитганлардам баъзилари Худонинг ҳамма ахдларига риоя этишга қарор қиладилар. Шундай қилиб, нур минглаб одамларга сочилади. бошқа вазиятда улар бу ҳақиқат тўғрисида ҳеч нарса билмаган бўлардилар.УК 533.2

    Худонинг Каломига онгли равишди итоат этиш исён деб баҳоланади. Иблис сўкир қилиб қўйган отаоналар имонли фарзандларига шафқатсиз муносабатда бўладилар, хўжайинлар амрларга риоя этадиган хизматкорларини қисувга оладилар. Туғишганлар бир - бирларига бегона бўлиб қоладилар, фарзандлар меросдан ва ота-оналаридан маҳрум бўладилар. Ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзлари бажо бўлади: “Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлганлар одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар” (2Тим. 3:12). Чунки ҳақиқат ҳимоячилари шанба ўрнига якшанба кунини ҳурмат қилишдан бош тортадилар; уларнинг баъзилари зиидонбанд қилинадилар, айримлари кувғинга ҳукм қилинадилар, учинчи бир тоифаси билан худди қуллардай муносабатда бўладилар. Ҳозирги пайтда бунинг имкони йўкдай туюлади, аммо Худонинг Руҳи қудрати одамларни тарк этганда, улар Худонинг низомларини кўришга кўзи йўқ иблиснинг ҳукмронлиги остига тушиб қоладилар, кўпчилиги ўзгаради. Одамнинг қалбида Худодан қўрқувга ва Эгамизни севишга жой қолмаганда, унинг қалби жуда ҳам шафқатсиз бўлиб қолиши мумкин.УК 534.1

    Бўрон яқинлашуви билан уч фариштанинг хабарига ишонган, лекин ҳақиқатга итоат этиш оркали муқаддас бўлмаган кўпчилик ўз қарашларидан воз кечадилар ва иблиснинг душманлари қаторига қўшиладилар. Олам билан бирлашиб ва унинг руҳига тўлиб, улар нарсаларга худди бу оламники каби қарайдилар. Синовлар келганда, улар осон йўлни танлашга тайёр турадилар. Қачонлардир ҳақиқатдан мамнун бўлган қобилиятли одамлар бошқаларни васвасага солишгa ва уларни боши берк кўчага олиб кириб қўйишга бор кучи билан ҳаракат қиладилар. Бундай одамлар ўзларининг олдинги биродарларининг ёвуз душмаиига айланадилар. Шанба кунига риоя қиладиганлар ўз эътиқодлари учун ҳукм қилинганларида, бу муртадлар иблиснинг энг фаол қуролига айланадилар, улар олдинги биродарларига туҳмат қиладилар, уларни айблайдилар. Улар ёлғон маълумотлари ва уйдирмалари билан олдинги биродарларига қарши ҳокимиятни тиклайдилар.УК 534.2

    Таъқиблар даврида Худонииг хизматкорлари эътиқоди синалади. Улар фақат Худога қараб ва Унинг Каломига ишоииб, огоҳлантириш хабарини садоқат билан олиб бордилар. Худонинг Руҳи уларни гапиришга даъват этиб, уларнинг юракларига раҳнамолик қилди. Улар Худо томонидан илҳомлантирилиб, муқаддас ғайрат-шижоат билан ўз бурчларини бажариб, оқибатини ўйламай, Худо уларга ишониб топширган Каломни халққа ваъз қилдилар. Улар заминий манфаатлар ташвишини қилмадилар, ўзларининг обрўйини, ҳатто ҳаётини ҳам ўйламадилар. Қаршиликлар бўроии ва ҳақоратлар уларнинг бошига ёғилганда, ваҳимага тушган айримлари шундай деб аюҳаннос солишга тайёрдирлар: “О, агар бизнинг айтганларимиз қандай оқибатларга олиб келишиии билганимизда эди, албатта, биз лом мим демаган бўлардик!” Машаққатларнинг охири кўринмайди.Иблис уларни оғир васвасалар билан ўраб ташлаган. Чамаси улар киришган ишга ўзларининг кучи етмайди. Уларга ўлим хавф солмокда. Олдинги чанглар босилди, аммо улар ортга бурила олмайдилар. Бундай ҳолда тамомила ожиз қолиб, Яратганга мурожаат этадилар. Улар айтган сўзлар ўзларига эмас, балки бу огоҳлантиришларни эълон қилишга буюрган Ўшага тегишли бўлганини улар эслайдилар. Эгамиз ҳақиқатни уларнинг юракларига жойлаштирди, улар ҳақиқатни эълон қилмасдан тура олмасдилар.УК 534.3

    Олдинга замонларда Худонинг одамлари ана шунга ўхшаш синовлардан ўтишлари керак эди. Уиклиф, Гус, Лютер, Тиндал, Бакстер, Уэсли, ҳамма таълимот Муқаддас Китоб орқали текшириб кўрилсин, деб талаб қилган эдилар; улар, Муқаддас Битикка зид келадиган ҳамма нарсадан воз кечишга тайёрмиз, деб айтган эдилар. Бу жасур одамларни ниҳоятда шафқатсиз равишда таъқиб қилдилар, уларнинг ҳаммаси ҳақиқатни эълон қилишдан тўхтамадилар. Жамоатлар тарихида турли даврлар Худонинг халқи эҳгиёжларига айнан ўша пайтда жавоб берадиган алоҳида ҳақиқатни ваъз қилиш блан ажралиб турарди. Ҳар бир янги ҳақиқат нафрат ва қаршилик орқали ўзига йўл очиб берди. Ҳақиқат нурларини тарқатганлар эса синовларга ва таъқибларга дучор қилинди. Энг умидсиз лаҳзаларда Худо халққа Ўзининг алоҳида ҳақиқатини юборади. Ўша ҳақиқатни ваъз қилмасликка ким журъаг эта олади? У Ўз хизматкорларига, оламга охирги меҳрибонлик таклифини беринглар, деб буюради. Улар сукут сақлаб тура олмайдилар, наҳотки фақат хавф оқибатида ўз жонини ҳалок қилса? Масиҳнинг элчилари оқибатлар ҳақида ўйламаслиги керак. Улар ўз бурчларини бажаришлари лозим, оқибатини эса Худога топширишлари керак.УК 535.1

    Қаршилик юқори чўққисига етганда, Худонинг хизмагкорлари, буҳронга тушиб қолдик, деб яна ташвишга тушиб қоладилар. Аммо уларнинг виждони ва Худонинг Каломи, тўғри йўл тутдингизлар, деб ишонтиради, гарчи сиповлар тўхтамаган бўлса ҳам, улар синовларни бартараф қила оладилар. Кураш борган сари кескин ва жиддий бўлиб бораверади, аммо вазият чигаллашганда, уларнинг имони ва жасорати ўсиб боради. Улар шундай гувоҳлик берадилар: “Биз Худонинг Каломини буза олмаймиз, дунёга маъқул бўлиш учун Унинг муқаддас Қонунининг бир қисмини мажбурий эмас, бошқасини муҳим деб иккига бўла олмаймиз. Биз хизмат қилаётган Худо кучли ва бизни қутқаришга кодир. Масиҳ заминий кучларни мағлуб қилди, энди мағлуб бўлган оламдан биз қўрқишимиз керакми?!”УК 535.2

    Таъқиблар - улар қандай шаклда намоён бўлмасин -ҳозир иблис мавжуд ва масиҳийлик барҳаёт кучга эга экан, бу - фаолиятда бўлган тамойилнинг тараққиётидир. Биронта одам жаҳаннам руҳларига қаршилик кўрсатмасдан, Худога хизмат қилиши мумкин эмас. Ёвуз фаришталар хвотирланган одамни қамал қилади ва унинг ўлжасини ўғирлайди. Унинг намунасидан фош бўлган ёвуз одамлар жинларга ва ҳар хил васвасаларга бериладилар ва ўша одамни Худодан ажратишга ҳаракат қиладилар. Бунга муваффақ бўлмаганларида, ёвуз одамлар куч билан виждон овозини ўчиришга ҳаракат қиладилар.УК 536.1

    Исо инсон Васийси билан самовий ибодатхонада қолар экан, ҳукмдорлар ва халқ Муқаддас Руҳнинг осойишта таъсирини ҳис қиладилар. У маълум даражагача заминий қонунларда намоён бўлади. Агар бу қонунлар мавжуд бўлмаганда эди, оламнинг ҳолати, ҳозиргига қараганда, баттар бўлган бўларди. Айни пайтда ҳукмдорларнинг кўпчилиги иблиснинг қуроли бўлиб қолади, турли халқларнинг раҳбарлари ўртасида Худонинг хизматкорлари ҳам бор. Душман ўз кўл остидагиларни ҳар қандай йўл билан Худонинг ишиларига қаршилик кўрсатишга гижгижлайди. Аммо Худони ҳурмат қиладиган ва муқаддас фаришталар таъсири остида бўлганлар уларнинг лойиҳаларига қарши рад қилиб бўлмас далилларни илгари сурадилар. Шундай қилиб, ҳақиқатнинг оз сонли курашчилари ёвузликнинг қудратли оқимини тўсади. Учта фаришта ўз ишини бажара олиши учун, иблиснинг малайлари қаршилиги тўхтатилади. Охирги огоҳлантириш Худо ишлаётган раҳбарларнинг эътиборини ўзига тортади, улардан айримлари уни қабул қилади ва қайғу даврида Худонинг халқи томонига ўтади.УК 536.2

    Учинчи фариштанинг хабари ваъзига қўшиладиган фаришта ўз шуҳрати билан бутун ер юзини ёритиши керак. Бу башорат сўзлари жаҳон бўйлаб кулоч ёзиб, ғайритабиий қудрати билан фарқ қиладиган иш ҳақида айтади. 1840 - 1844 йилларда адвентистлар ҳаракати Худонинг қудрати зоҳир бўлиши билан шарафли давр ҳисобланади. Биринчи фаришта хабари бутун олам бўйлаб миссионерлар томонидан ваъз қилинган эди, айрим мамлакатларда динга жуда қаттиқ қизиқиш пайдо бўлди, бундай қизиқиш XV1 асрдаги Ислоҳот давридан бери кузатилмаган эди. Лекин учинни фариштанинг охирги огоҳлантириши билан пайдо бўлган қудратли ҳаракат кўп жиҳатдан Ислоҳотдан устундир.УК 536.3

    Бу иш Эллигинчилар кунида юз берган воқеа билан ўхшашдир. Муқаддас Руҳ тушган пайтдаги “илк ёмғир” қимматбаҳо уруғ чиқиши учун Инжилни ёйиш бошланганда юборилган эди. Чунки “кечки ёмғир” ҳосилни етиштириш учун охир замонда қуйилади.УК 537.1

    “Келинглар, Эгамизни билишга интилайлик.УК 537.2

    Тонг отиши муқаррар бўлгандай, У албатта бизга зоҳир бўлади,Куз ва бахорда ёмғир ёғиши табиий бўлгандай,УК 537.3

    У албатта олдимизга келади” (Хўшея 6:3).УК 537.4

    “Сўнгра Ўз Руҳимни қуяман ҳар бир инсон устига, аҳийлар келади йигитларингизгa.УК 537.5

    Башорат қилурлар сизнинг ўғилқизларингиз.УК 537.6

    Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз ” (Йўэл 2:28).УК 537.7

    “Худо айтмоқда:УК 537.8

    ‘Охирги кунларда,
    Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига...”
    УК 537.9

    “Эгамизга илтижо қилган ҳар бир инсон кутқарилади’‘ (Ҳаворий. : 17, 21).УК 537.10

    Хушхабарнинг буюк иши охирлаганда, Худонинг қудрати , худди азалдаги сингари, намоён бўлиши керак. Ваъзнинг энг аввалида илк ёмғир қуйилганда қилинган башорат охир замонда кечки ёмғир қуйилган пайтда такрорланиши керак. Бутрус ҳузур қилган “ором вақти” шундай дейди: “Энди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кечирилсин. Шунда Эгамиз сизларга ором олиш вақтини ато қилади. У сизлар учун танланган Масиҳ — Исони юборади” (Ҳаворий. 3:19,20).УК 537.11

    Юзлари нурга тўла Худонинг хизматкорлари зиммасига муқаддас бағишланишнинг муҳри ётади, шу боис улар ер юзининг ҳамма бурчакларига самовий хабарни олиб боришга шошилади. Минглаб овозлари ҳамма ёқда бу огоҳлантиришни эълон қилади. Кўплаб мўъжизалар юз беради, хасталар шифо топади, аломатлар ва ғайритабиий ҳодисалар имонлиларгa ҳамроҳ бўлади. Иблис ҳам “буюк ва мўъжизали аломатлар кўрсатди. У ҳатто ҳамманинг кўзи олдида осмондан ерга олов туширди” (Ваҳий 13:30). Ана шунда ер юзи аҳолиси охирги танловни қилишлари керак бўлади.УК 537.12

    Бу хабар нафақат инсон донишмандлиги билан тарқалади, балки Муқаддас Руҳга эътиқод билан ёйилади. Исботлар берилган, уруғ экилган, энди уруғ униб чиқиб, ҳосил бериши керак. Миссионер тарқатган китоблар ўз таъсирини ўтказди, аммо ҳақиқат тасаввур қолдирган кўп одамларга нимадир ҳалақит бериб, охиригача тушунишга ва уни қабул қилишларига ҳалақит берган. Энди эса ёруғлик нурлари ҳамма ёққа ёриб кирмокда, ҳақиқат аниқ намоён бўлди, Худонинг самимий болалари ўзларини боғлаб турган ипларни узиб ташлаяптилар. Қариндошлик алоқалари, Жамоат олдидаги мажбуриятлар уларни тўхтатишга ожиздир. Ҳақиқат бошқа ҳамма нарсалардан қнмматлироқ бўлиб қолмокда. Ҳақиқат душманларининг жипслашган кучларига қарамай, имонга юз бурганларнинг кўпчилиги Худо томонига ўтадилар.УК 537.13

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents