Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    40-боб - Умиднинг Амалга Ошиши

    Худонинг амрларини иззат қиладиганлар ҳар қандай фуқаролик қонунларининг ҳимоясидан маҳрум бўлганларида, турли мамлакатларда уларни йўқ қилишга қаратилган ҳаракат бошланади. Фармонда кўрсатилган вақт яқинлашганда, одамлар ўзлари нафратланадиган мазҳабни йўқ қилиш учун фитна уюштирадилар. Бир кун кечаси қатъий зарба бериб, фош қиладиган, исёнкор овозни ўчиришга бутунлай мажбур қиладиган қатьий зарба беришга қарор қилинади.УК 558.1

    Худонинг халқи - қамоқхона камераларидагилари ҳам, ўрмон ва тоғларнинг хилват жойларида яшириниб юрганлари ҳам - ҳамон Худодан ҳимоя сўрайди. Ҳамма ёкда жинларнинг қутқусига учган қуролланган оломон оммавий қирғинга тайёрланади. Бу лаҳзада Исроил халқининг Худоси ниҳоятда хавф билан Уз танлаганларини қутқариш учун аралашади. У шундай дейди: “Сизлар эса муқаддас байрам оқшомидагидай қўшиқлар куйлайсиз. Эгамизнинг тоғига, Исроил халқининг Қоясига най садолари остида бораётганлардай юракларингиз шодликка тўлади. Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир” (Ишаё 30:29,30).УК 558.2

    Ғазабланган оломон тантанали ҳайқириқлар, таҳқирлашлар ва лаънат ўқиб, ўз ўлжасига ҳужум қилишга тайёр бўлади, аммо зимзиё зулмат қоп-қоронғу тунда ер юзини қоплайди. Кейин осмонда Худонинг тахтини ўз нурлари билан шарафлаб камалак пайдо бўлади: чамаси, у ҳар бир ибодат қилувчилар гуруҳини қамраб олади. Ёвузлашган оломон даҳшатдан таррақдай қотиб қолади. Масхараомуз овозлар тинади. Одамлар нима шу қадар уларни ғазаблантирганини унутиб қўйдилар. Ваҳимали туйғулар билан яқинлашиб келаётган хавфга улар Худонинг аҳди рамзи деб қарайдилар ва бу нурдан яширинишга уринадилар.УК 558.3

    Худонинг болалари “Итоат этинг!” деган аниқ, оҳангдор овозни эшитадилар. Улар бошларини кўтариб, ахд камалагини кўрадилар. Осмонни қоплаб олган қоп-қора, ваҳимали булутлар тарқалиб кетади ва Сте фанга ўхшаб, осмонда Худонинг шухратини ва Унинг ўнг томонида ўтирган Инсон Ўғлини кўрадилар. Унинг Илоҳий танасида улар Унинг хўрлангани изларини кўрадилар, У Отасидан ва муқаддас фаришталардан: “Эй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хохлайман...” (Юҳанно 17:24) деб сўраганини эшитадилар. Яна ғолиб. охангдор овоз эшитилади: “Боряптилар! Боряптилар муқаддаслар, айбсизлар, дог тушмаганлар! Улар Менинг Каломимни сабр-тоқат билан сақладилар: улар фаришталар орасида юрадилар Уз имонида иккиланмаганларнинг оппоқ, титроқ оғизларидан ғолиб ҳайқириқлар эшитилади.УК 558.4

    Ярим тунда Худо Ўз халқини халос қилиш учун қудратини намоён қилади. Қуёш кўзни қамаштирадиган даражада нур сочади. Мўъжизалар ва аломатлар бирин-кетин тезлик билан юз беради. Шаккоклар ваҳима ва ҳайрат ичида буларга қарайдилар, қолаверса, солихлар сингари ўзларининг халос бўлиш аломатларини ниҳоятда шодиёналик билан кузатадилар. Табиатдаги ҳамма нарса одатдаги оқимини ўзгартиргандай туюлади. Дарёлар тўхтаган. Қоп-қора, оғир булутлар ҳаракатланиб, бир-бири билан тўқнашадилар. Дарғазаб осмон ўртасида тасвирлаб бўлмайдиган шон-шуҳрат чизиқлари кўринади; у ердан кўплаб сувларнинг: “Бажо бўлди!” (Ваҳий 16:17) деган овозларига ўхшаш овози юзага келади.УК 559.1

    Бу овоздан еру осмон тиртайди. Ниҳоятда қаттиқ зилзила юз беради, “Шу вақт чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, кучли зилзила бўлди. Зилзила шу қадар кучли эдики, ер юзида инсон яшагандан бери бунақаси бўлмаганди.” (Ваҳий 16:18). Осмон очилиб, ёприлганга ўхшарди. Худонинг тахтидан Худонинг шуҳрати ялтираб кўринади. Тоғлар шамолдан қамишга ўхшаб тебранади, қояларнинг парчалари ҳар томонга учиб кетади. Якинлашиб келаётган бўроннинг ўкириши эшитилаётганга ўхшайди. Ғазабланган денгиз тўлқинланади. Даҳшатли довулнинг гувиллаши кучайиб боради, бу овоз ўзининг ҳаловатли ишини қилаётган иблисларнинг овозини эслатади. Бутун ер денгиз тўлқинлари каби кўтарилиб, яна тушади. Тоғ чўққилари пасайиб кетади. Эгалланган ороллар йўқолиб кетади. Дарғазаб тўлқинлар қирғоқлардаги шаҳарларни ютиб юборади, бу худди Садўм шаҳри каби бетавфиқликнинг ўчоғига ўхшайди. Буюк Бобилни “Худо... ёдга олди. У Бобилга косадаги ғазаби шаробидан берди... Осмондан одамлар устига йирик дўл ёғилди. Ҳар бир дўл донасининг оғирлиги 45 кило чиқарди. Бу даҳшатли дўл дастидан одамлар Худони лаънатлашарди” (19, 21-оятлар). Ер юзининг энг такаббур шаҳарлари йўқ қилинган эди. Ўз исмларини шарафлаш учун бу оламнинг буюклари кўп бойликлари сарфидан қурилган дабдабали саройлар энди уларнинг кўз олдида харобазорга айланадилар. Қамоқхона деворлари бузилиб кетади, имони учун зиндонбанд қилинган Худонинг халқи озодликка чиқади.УК 559.2

    Қабрлар очилади, “қора ер бағрида ётганларнинг кўпчилиги уйғонади: кимдир абадий ҳаётга эришади, кимдир шармандалигу абадий иснодга дучор бўлади” (Дониёр 12:2). Учинчи фариштанинг хабарига ишониб ўлганларнинг ҳаммаси Худонинг Қонунига риоя қилганлар билан бирга, Худонинг ахдини эшитиш учун қабрлардан шон-шарафга тўлиб чиқадилар. ” Унга найза санчганлар” (Ваҳий 1:7), яъни Масиҳнинг ўлими олди азобларидан Унинг устидан масхаралаб кулганлар, хамма содиқлар ва итоаткорлар мушарраф бўладиган Унинг шарафи ва иззат-ҳурматини кўриш учун Унинг ҳақиқати ва халқига энг ашаддий душманлар ҳам тириладилар.УК 560.1

    Қалин булутлар ҳамон осмонни қоплаб турибди. Аммо вақти-вақти билан Яҳвенинг жазоловчи нигоҳига ўхшаш қуёш ёриб киради. Ерни худди оловли гиламга ўхшаб қоплаб олган ваҳимали момақалдироқ осмонни тешиб ўтади. Фосиқларнинг қисматидан дарак берадиган сирли, ваҳимали овозлар тарқалади. Буларнинг маъносини ҳамма ҳам тушунавермайди, аммо сохта муаллимлар булар нимани билдиришини аниқ англаб етадилар. Яқиндагина беғам, беташвиш, қўпол ва такаббур бўлганларни, Худонинг амрларига риоя қилганларга нисбатан ниҳоятда шафқатсиз бўлганларни энди қўрқув қамраб олган, улар қўрқувдан титрайдилар. Уларнинг фарёди қутурган бўроннинг шовқинини босиб кетади. Иблислар Масиҳнинг Илоҳийлигини тан оладилар ва Унинг қудрати олдида титрайдилар, худди одамлар сингари, раҳм-шафқат сўраб, қўрқув ичида ер бағрида эмаклайдилар.УК 560.2

    Қадимги пайғамбарлар Худонинг кунида азизларнинг ваҳийсига назар солиб, шундай деган эдилар: “Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади!” (Ишаё 13:6).УК 560.3

    “Эгамдан қўрқиб қочинглар,
    Қоянинг ичига кириб олинглар,
    Тупроқ остига яширининглар,
    Эгамнинг улуғворлиги буюкдир!
    Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади,
    Одамзоднинг юксаклиги паст бўлади,
    Ёлғиз Худо ўша куни юксалади.
    УК 560.4

    Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор,
    Қарши чиқар У жамики кибор,
    кеккайганларга.
    УК 560.5

    Ўша мағрурларга қарши бўлар,
    Уларнинг ҳар бирини ерга урар” (Ишаё 2:10-12),
    УК 560.6

    «Одам, ўзим сажда қилай, деб ясаган
    Олтину кумуш бутларини
    Берар ўша куни юмронқозиқ
    Ҳамда кўршапалакларга.
    УК 560.7

    Ҳа, Эгамиз қўзғалганда
    Ерни ларзага солай, дея
    Инсон қоялардаги ғорларга кирар
    Эгамиздан қўрққанидан,
    Чўққиларнинг ёриқларига яширинар
    УК 561.1

    Унинг буюк улугворлигидан» (Ишаё 2:20,21 ).Булутлардаги нур орқали юлдузлар нур сочади, юлдузларнинг қоп-қоронғу фонида нурлар янада ёруғроқ туюлади. Ёруғ нурлар Худонинг содиқ болаларида умид ва шодлик бахш этади, Худонинг Қонунини бузувчилар эса унда Хулонинг ғазаби хабарчисини кўрадилар. Масиҳ ҳақи ҳаммасини қурбон қилганлар , гўё Худонинг сирли бошпанасидай энди бехатарликда яшайдилар. Улар синовдан ўтдилар ва бутун олам олдида, ўзлари учун ўлган Ўшага бўлган садоқати билан ҳақиқатни рад қилувчилар олдида гувоҳлик бердилар. Ғаройиб ўзгариш ҳатто ўлим қаршисида ҳам ҳалол ва виждонлилигича қолганлар олдида юз беради. Улар тўсатдан жинларга айланган одамларнинг даҳшатли зулмидан халос бўладилар. Уларнинг яқинда ҳам оқарган, хавотирли, озиб-тўзган юзлари энди ҳайратдан, ишонч ва севгидан нур сочади. Уларнинг овозлари ғолибона қўшиқлар садоларига қўшилиб кетади:УК 561.2

    «Худо бизнинг паноҳимиз,
    қудратимиздир,
    Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
    УК 561.3

    Шy боис биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам
    Ер остин-устин бўлиб кетса ҳам,
    Денгиз бағрига тоглар қулаб тушса ҳам.
    Денгизлар ўкириб, тошиб кетса ҳам,
    Шиддатли тўлқинлар тоғларни титратса ҳам
    Биз қўрқмаймиз ҳеч ҳам” (Забур 45:2-4).
    УК 561.4

    Бу пайтда бу сўзлар тасалли бўлиб Худога чиқиб борганда, булутлар тарқалиб кетади, юлдузли осмон очилиб кетади, уфқ четларидаги қоп-қора булутлар билан солиштирилганда, ниҳоятда гўзал бўлиб кетади. Очиқ дарвозадан самовий шаҳарнинг шух,рати нур таратиб туради. Кейин осмонда иккита тош лавҳани битта қилиб ушлаган қўл пайдо бўлади. Пайгамбар шундай дейди: «Самолар эълон қилар Худонинг одиллигини, Ҳакам Худонинг Ўзидир» (Забур 49:6). Ўша муқаддас Қонун - Худонинг Солиҳлигидир, бу Солиҳлик Синай тоғида момақалдироқ ва аланга орасида ҳаёт қоидаси сифатида эълон қилинган эди, энди эса одамлар қаршисида ҳукм ўлчови сифатида туради. Қўл тош лавҳани очади, ҳамма гўё олов қалам билан ёзилган Ўнта Амрни кўради. Бу сўзлар шунчалик тушунарлики, ҳар ким уни ўқиши мумкин. Хотира ўткирлашади, одамлар онгидаги хурофот ва адашишлар тарқалиб кетади, қисқа, тушунарли ва қудратли Ўнта Амр ер юзининг ҳамма аҳолиси кўзи олдида пайдо бўлади.УК 561.5

    Худонинг муқаддас талабларини оёқ ости қилганларнинг ваҳимаси ва умидсизликларини тасвирлаш имкони йўқ. Худо уларга Ўз қонунини берди. Улар бу қонун билан ўзларининг феълатворларини қиёслаб кўрдилар, шу тариқа ўзларидаги иллатларни топа билдилар. Энди тавба қилишга ва иллатларидан халос бўлишга имконият бўлди. Аммо оламнинг мойиллигини ва маъқуллашини қозонишга интилиб, улар Хулонинг кўрсатмаларини меисимадилар, бошқаларни гуноҳ қилишга ўргатдилар. Улар Худонинг халқини шанба кунини булғашга мажбурлашга интилдилар. Энди улар нафратланган Қонун ўзларини ҳукм қиляпти. Улар шуни англайдиларки, улар оқланмайдилар. Кимга хизмат қилишни ва таъзим қилишни уларнинг ўзлари танладилар. “Шунда, эй халқим, сизлар солиҳу фосиқнинг фарқини яна кўрасиз. Ҳа, Менга хизмат қиладигану Менга хизмат қилмайдиганнинг ҳолини биласиз” (Малакий 3:18).УК 561.6

    Худонинг Қонуни душманлари - жамоат хизматчиларидан тортиб оддий одамларгача - эндиликда ҳақиқат ва ўзларининг мажбуриятлари тўғрисида тамомила янги тасаввурга эга. Тўртинчи амр шанба барҳаёт Худонинг муҳри эканини нихоягда кеч тушунадилар. Улар сохта шанбанинг моҳиятини ва у асосланадиган омонат пойдеворни жуда кеч кўрдилар. Худога қарши курашганларини улар тушунадилар. Дин муаллимлари жонни жаннат дарвозасига юборяпмиз, деб ишонтириб, аслида ҳалокатга олиб бордилар. Фақат охирги ҳукм куни диний хизматдаги одамларнинг масъулияти нақадар катталиги, уларнинг ишончсизлиги оқибатлари нақадар оғирлиги охирги ҳукм куни очилади. Фақат абадийликда ҳар бир йўқолган жоннинг ҳақиқий бахосини биламиз. Худо: “Йўқол ёнимдан, маккор қул! ” деб айтадиганларнинг қуръаси аянчли бўлади.УК 562.1

    Масиҳ келадиган кунни ва соатни эълон қиладиган ва содиқ масиҳийлар билан абадий аҳд тузадиган Худонинг овози осмондан эшитилади. Кучли момақалдироқ овози сингари, Унинг сўзлари ҳам бутун ер юзи бўйлаб тарқалади. Исроилнинг Худоси юқорига назар ташлаб, ҳар бир сўзни эшитади. Уларнинг юзлари Худонинг шуҳратидам нур сочади. Мусо хам Синай тоғидан тушиб келганда, унинг юзлари шундай нур сочган эди. Фосиқлар уларга қарай олмайдилар. Худонинг муқаддас шанбасига риоя қилиб, Худони иззат қилганлар саодатлидирлар деб эълон қилинганларида, қаттиқ голиб овозлар янграйди.УК 562.2

    Тез орада шарқда одамнинг ярим кафтича келадиган кичикроқ қора булут пайдо бўлади. Нажоткорни ўраб турадиган бу булут узоқдан ғира-шира булут билан ўралиб тyрганга ўхшайди. Худонинг халқи бу аломат Инсон Ўғли аломати эканини билади. Улар сукут ичида кузатиб, булут ерга яқинлашаётганини ва янада ёруғроқ ва ажойиб бўлиб бораётганини кўрадилар, катта оқ булутга айланмайди, унинг остида - оловни ютиб юборадиганга ўхшаш шуҳрат, булут устида - аҳд камалаги. Исо қудратли Ғолиб сифатида тушиб келади. Энди У шармандалик ва қайғунинг аччиқ косасидан ичадиган “қайғу Одами” эмас, балки осмонда ва ерда Ғолиб, тириклар ва ўликларнинг Ҳаками, “...одилона ҳукм чиқариб, жанг қиладиган Содиқ ва Ҳақ”; ” самовий қўшинлар оқ отларда Чавандозга эргашиб боришарди”; (Ваҳий 19:11, 14).УК 562.3

    Ажойиб самовий мадҳияларни куйлаётган сон-саноқсиз фаришталар Исога ҳамроҳ бўладилар. Бутун осмон нур таратаётган мавжудотларга тўлиб кетганга ўхшайди. Инсон қалами бу томошани тасвирлашга ожиз. Банданинг идроки унинг улуғворлигини ва гўзаллигини била олмайди. “Унинг улуғворлиги кўкни порлатар, Ҳамду саноларига бутун дунё тўлар. Улуғворлиги чақмоқдай чақнар” (Ҳабаққуқ 3:3,4). Бархаёт булут янада пастга тушганда, ҳаёт Бегини ҳамма кўради. Тиканли тож энди Унинг муқаддас манглайини хунуклаштирмайди, шухрат тожи Унга кийгизилади. Унинг юзлари пешин пайтидаги қуёш сингари кўзни қамаштирувчи нур сочади. “Кийимининг сон қисмида: “шоҳларнинг Шоҳи, ҳокимларнинг Ҳокимидир”, деган исм ёзилган” (Ваҳий 19:16).УК 563.1

    Унинг иштирокида “ҳамманинг юзлари оппоқ”, Унинг меҳршафқатини рад этганларни абадий умидсизлик ваҳимаси эгаллаб олади. “...ҳар бир кучли эркак дард тутган аёлдай белини ушлаб олган, ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган” (Еремиё 30:6; Нохум 2:10). Солиҳлар титраб: “Ким бардош бера олади?” деб хитоб қилади. Шу сўзлардан кейин фаришталарнинг қўшиғи тинади, ваҳимали сукунат келади. Шундан сўнг Исонинг овози келади: “Сизлар учун Менинг ҳузур-ҳаловатим мўл”. Солиҳларнинг юзлари ёришади, ҳар бир қалб шодликка тўлади. Фаришталар бир парда юқори оладилар ва заминга яқинлашиб, яна куйлай бошлайдилар. Шоҳларнинг Шоҳи аланга олаётган олов қамраб олган булутларга тушади. Самолар худди ўрама қоғоздай ўралиб қолади, ер титрайди, ҳар бир тоғ, ҳар бир орол ўрнидан қўзгалиб кетади.УК 563.2

    “Худойимиз келар, сукут сақламас,
    Унинг олдида аланга ямлаб юборар,
    Атрофида бўрон ғазабдан қутурар.
    УК 563.3

    4 Ўз халқини ҳукм этмоқ учун
    Еру осмонни гувоҳ қилиб
    чақирар” (Забур 49:3,4).
    УК 563.4

    “Дунёнинг шоҳлари, аслзодаларию лашкарбошилари ғорларга ва тоғларнинг қоялари орасига яшириндилар. Улар билан бирга бойлару кучлилар, қулу эркин одамлар яшириндилар. 16 Улар тогу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва ҚўзинингУК 563.5

    ғазабидан бизни яширинг! 17 Ахир, Улар ғазабини сочадиган қўрқинчли кун келди! Бу кунга ким бардош бера оларди?!” (Ваҳий 6:15-17)УК 563.6

    Ҳақоратлашлар, масхаралашлар барҳам топади. Ёлғон оғизлар ўчади. Қуролларнинг шарақшуруғи, жанговар ҳайқириқлар, жанг шовқин-сурони ўчади...УК 564.1

    Факат ибодат, оҳ-воҳ, дод-фарёд эшитилади, холос. Масхараловчиларнинг огизларидан ҳеч қачон шундай ҳайқириқ чиқмайди: “Буюк ғазаб куни келди, ким бардош бера олади?!” Фосиқлар сукут сақлайди, токи тош бўлаклари устимизга йиқилсин, деб; фақат ўзлари нафратланган ва рад қилган Ўшанинг юзини кўрмаса бўлди.УК 564.2

    Ўликларни уйғотадиган бу овоз уларга таниш. Меҳрибон, дардли бу овоз уларни бир неча марта тавбага чақирди. Неча марта бу овоз - Дўстнинг, Биродарнинг ва Гунох ювувчининг овози таъсирли ва илтижо билан жаранглади.! Унинг меҳр-шафқатини рад қилганлар учун ҳеч қандай овоз шу даражада хукм қилиб, шундай айблаб, жарангламайди: “Эй Исроил, орқага қайт! Ёмон йўлдан қайт! Нима учун ҳалок бўлишинг керак?!” (Ҳизқиё 33:11). О, агарда бу овоз уларга нотаниш бўлганда эди! Исо айтади: “Лекин сизларни чақирганимда рад этдингиз, қўлларимни узатганимда, эътибор бермадингиз. Маслахат, панд-насиҳатларимнинг ҳеч бирини қабул қилмадингиз” (қаранг: Ҳикмат. 1:24, 25). Бу овоз уларнинг хотирасида рад қилинган огоҳлантиришларни, тингланмаган даъватларни, улар фойдаланмаган имтиёзларни уйғотади. Буларнинг ҳаммасини улар жон-жон деб хотираларидан ўчириб ташлаган бўларди.УК 564.3

    Масиҳ азоб чекаётганда Унинг устидан кулганлар ўша ерда бўладилар. Уни лаънатлаётган олийрухонийга У кандай жавоб берганини улар ҳаяжон ва қўрқув билан эслайдилар: «Бундан буён сизлар Инсон Ўлини Қодир Худонинг ўнг томонида ўтирганини ва осмон булутларида келаётганини кўрасизлар» (Матто 26:64). Энди улар Масиҳни шон-шуҳрат чулғаб олган ҳолда кўрадилар. Яна Уни ўнг томондаги кучлар билан ўтирган холда кўрадилар.УК 564.4

    У Ўзини, Худонинг Ўғлиман, деб айтганда, кулганлар энди сукут сақлайдилар. Унинг шоҳона унвони устидан кулган ва аскарларига масхаралаб, Унга тож кийдиринглар, деб фармон берган такаббур Ҳирод ҳам шундай аҳволда. Ифлос кўллари билан Унинг қирмизи либосига текканлар ва Унинг муқаддас манглайига тиканли тож кийдирганлар, Унинг итоаткор кўлларига ҳассага ўхшаш нарсани бериб, Уни шаккокларча ҳақорат қилганлар ҳам шу ерда туради. Ҳаёт Бегининг юзларига туфлаган ва урган одамлар энди Унинг ўткир қарашларидан яширинадилар, қаерга бўлса ҳам кочиб кетиш пайидалар, фақат Унинг ҳаммасидан юксак шуҳратидан яширинсалар бўлди. Унинг оёқ ва қўлларига мих урганлар, Унинг биқинига найза санчган жангчи энди қўрқув ва виждон азобида Унинг танасидаги ўша чандиқларга қарайдилар.УК 564.5

    Руҳонийлар ва оқсоқоллар Гўлгўтадаги воқеаларни даҳшат билан эслайдилар. Улар қўрқувдан титраб, иблисона шод-хуррамлик билан бошларини ликиллатиб гапирганларини эслайдилар: «У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! У Исроилнинг Шоҳи эмиш! Қани, хочдан тушсин, шунда биз Унга ишонамиз. У Худоа ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган-ку” (Матто 27:42, 43).УК 565.1

    Улар Нажоткоримизнинг узумзор эгаси ва боғбонлар ҳақидаги масалини яхши эслайдилар. Богбонлар ўз хўжайинига узумзор ҳосилидан беришдан бош тортдилар, унинг хизматкорини калтаклаб, ўғлини ўлдирдилар. Улар яна ўзлари чиқарган ҳукмни ҳам эслайдилар: узумзор эгаси «ёмон иш қилганларни ўлимга ҳукм қилади» .УК 565.2

    Ёвуз боғбонларнинг гуноҳи - ўзларининг гуноҳлари эканини руҳонийлар ва оқсоқоллар тушунадилар. Улар ўзлари устидан адолатли ҳукм чиқардилар. Умидсизликка ва ваҳимага тўла, ўлим азобининг фарёди таралади: «У Худонинг Ўғли! Ҳақиқий Ёғ суртилган!» Бу фарёд қачонларнинг Қуддус кўчаларида: «Уни михла!Хочга михла!» деган ҳайқиқиқлардан баламдроқ. Улар шоҳлар Шоҳининг нигоҳидан табиат ҳодисаларидан пайдо бўлган заминнинг чуқур горларига қочиб кетишни истайдилар, аммо бунга муваффақ бўла олмайдилар.УК 565.3

    Ҳақиқатни рад қилганларнинг ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, уларнинг виждони уйғонади, хотираларида иккиюзламачилик хаттиҳаракатлари тўғрисидаги азобли хотиралар юзага чиқади, руҳини ғира-шира ҳиссиётлар безовта қилади. Наҳотки бу кечинмаларни «ваҳима бўрондай, фалокат эса тўфондай» (Ҳикмат. 1:27) келганда виждон азоби билан қиёслаш мумкин бўлса?!Агар ўшалар Масиҳни ва унинг халқини ҳеч иккиланмай ўлдирганларида эди, энди улардаги шуҳратни кўрадилар. Улар азизларнинг шодиёна овозларини ваҳима билан эшитадилар: «Maнa, бизнинг Худойимиз, қутқарсин, деб уни кутгандик, У бизга нажот берди” (Ишаё 25:9).УК 565.4

    Tебранадиган ер, чақмоқ ва момақалдироқ зарбалари орасида Худонинг Ўғли овози азизлар қабрида абадий уйқуга кетганларни чақиради. У солиҳларнинг қабрига қарайди ва сўнгра қўлларини осмонга кўтариб, хитоб қилади: «Уйғонинглар, уйғонинглар, уйғонинглар, эй абадий уйқуга кетганлар!» Ер юзининг ҳамма томонида марҳумлар бу овозни эшитиб, тириладилар. Ҳар бир халкдан, қабиладан, бўғиндан ва тилдан тирилгапларнинг катта армияси қадамларидан замин титрайди. Улар абадий шон-шуҳратга бурканган қабр исканжасидан чиқадилар ва «Эй ўлим! Сеиинг нишинг қаерда? Эй дўзах! Сенинг зафаринг қаерда?” (lKop.15:55) деб хитоб қиладилар. Ана шунда «ўлимни татиб кўрмаган» солиҳлар ва тирилган азизлар овози давомли шодиёна ва ғолиб хитобларга қўшилиб кетади.УК 565.5

    Қабрдан чиққанларнинг ташқи кўриниши ўлим лаҳзаларидан олдинги қиёфасига айнан ўхшайди. Тирилганлар орасида Одам ато баланд бўйи ва хайбатли жуссаси билан ажралиб туради, фақат Худо ЎУК 566.1

    Ўғлидан бир оз кичикроқ, холос. У кейинги авлод одамларидан кескин фарқ қилади. Инсон зоти қанчалар ўзгарганини ана шy биргина далилда ҳам кўринади. Аммо абадий ёшлик, янгириш ва гўзаллик мухри ҳамма тирилганаларнинг ташқи қиёфасида кўриниб туради. Дастлаб инсон нафакат феъл-атвори билан, балки ҳамма ташқи қирралари билан Худога ўхшаб яратилган. Гуноҳ инсондаги Худо қиёфасини деярли йўқ қилди, Масиҳ эса йўқотилганларни тиклаш учун келди. У бизнинг гуноҳкор танамизни Ўзининг шарафли танасига ўхшатиб ўзгартиради. Инсоннинг гўзаллиқдан маҳрум, қачонлардир гуноҳ билан булғанган, ўткинчи танаси комил, ажойиб ва ўлмайдиган бўлади. Ҳамма иллатлар ва жисмоний нуқсонлар қабрда қолиб кетади. Гуноҳи ювилганлар Адан боғида аллақачон йўқотилган яна ҳаёт дарахти ҳуқуқига эга бўлиб, ўсади (қаранг: Малакий 4:2) ва инсон дастлаб эга бўлган комиллик ва шухрат ривожланиб боради. Лаънат ва гуноҳнинг охирги қолганкутгани йўқотилади, Масиҳга содик бўлганлар бир куни «Раббимизнинг гўзаллигидан» пайдо бўладилар ва идроки, руҳи ва танаси билан Раббийнинг комил образини акс эттирадилар. О, қанчалар ажойиб гуноҳдан фориғ бўлиш!У ҳақда кўп муҳокама қилганимиздай, унга узоқ вақт суяниб келдик. Шод бўлиб, умид билан кутган эдик, аммо охиригача тушунмадик.УК 566.2

    Яшаётган солиҳлар «тўсатдан, бир лаҳзада” ўзгарадилар. Уларгa Худонинг овози садолари билан ҳамду сано айтилган эди, энди эса улар ўлмас бўлиб, тирилган азизлар билан бирга ҳавода Раббийга деб танланганларини тўрт томондан, осмоннинг у четидан бу четигача йиғиб келадилар”. Муқаддас фаришталар кўлларида уларнинг оналарига чақалоқларни кўтариб келадилар. Аллақачон ўлим туфайли айрилган дўстлар энди ҳеч қачон ажралмаслик учун учрашадилар, ҳаммалари шод-хуррамлик билан Худонинг шаҳрига кўтариладилар.УК 566.3

    Булутли араваларнинг икки ёнларида қанотлари бор, қанотлар остида жонли ғилдираклар мавжуд. Аравалар юқорига кўтарилганда, аравалар: «Муқаддас!» деб бақирадилар. Қанотлар ҳам ҳаракатланаётганда, «Муқаддас!» деб ҳайқиради. Ҳамма фаришталар: «Муқаддас! Муқаддас! Эгамиз - Қодир Худо Муқаддас!” деб хитоб қиладилар. Арава Янги Қуддусга яқинлашганда, гуноҳи ювилганлар: «Эгамизга ҳамду санолар!» деб қайқирадилар.УК 566.4

    Худонинг шаҳрига кираверишда Нажоткор Ўз издошларига ғалаба эмблемасини ва Шоҳ уруғига мансубликни билдирувчи белгини тақдим этади. Ялтироқ саф ўз Шоҳи атрофида тўртбурчак ҳолда тизилади, Шоҳнинг улуғвор қаддиқомати азизлардан ва фаришталардан устунроқ туради, Унинг юзидан мукаммал севги ва олийжаноблик барқ уриб туради. Мана шу сонсаноқсиз гуноҳи ювилганларнинг ҳар бири нигоҳи Шоҳга, Унинг шуҳратига қаратилган. У «ҳар бир одам тўсатдан хунуклашган, Унинг қиёфаси - тўсатдан инсон болалариникидай” (қаранг: Ваҳий 2:17) бўлиб қолган эди. Исо ўнг қўли билан ғолибларнинг бошига шоншуҳрат тожини қўяди. Ҳар бир гуноҳи ювилган учун унинг янги исми ёзилган тож тайёрланган ва «Худо муқаддасдир” (қаранг: Ваҳий 2:17) деган сўзлар битилган. Уларнинг ҳар бирига ғолибнинг палма шохчаси ва ярқироқ арфа берилган. Сўнгра раҳбарлик қилаётган фаришталар мусиқага оҳанг багишлайдилар, ҳар бир қўл торларга тегиш лаёқатига эга бўлди, осмон бўйлаб ажойиб мусиқа янграйди. Сўзсиз ҳаяжон ҳар бирининг қалбини тўлдирган, ҳамма овозлар миннатдорчилик ва шукроналар билан бирлашиб кетган: «Азалдан бор бўлган, ҳозир ҳам бор, келажакда ҳам бор бўладиган Худодан, Унинг тахти олдида турган етти руҳдан, шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи шоҳларининг Ҳyкмдори бўлган содиқ шоҳид — Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни севади. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан халос этди. У биздан Шоҳлик яратди, бизни Отаси Худога хизмат қиладиган руҳонийлар қилиб тайинлади. Ҳукмронлигу улуғворлик то абад Унга ёр бўлсин! Омин» (Ваҳий 1:5,6).УК 567.1

    Гуноҳи ювилганлар олдида - муқаддас шаҳар. Исо зумрад дарвозаларни ланг очиб қўяди. Бу дарвозалар орқали ҳақиқатга ишонганлар кирадилар. У ерда бу одамлар Худонинг жаннатини, Одам ато гуноҳ қилгунга қадар унинг ватанини кўрадилар. Сўнгра улар ажойиб мусиқа садоларини эшитадилар, бу мусиқа қачонларнинг ўлик қулоқлар учун жаранглаган эди: «Сизларнинг курашингиз ниҳоясига етди». «Эй Менинг Отам марҳаматлаганлар! Келинглар, дунё яратилишидан сизларга тайёрлаб қўйилган Шоҳликни мерос қилиб олинглар».УК 567.2

    Энди Нажоткорнинг Ўз шогирдлари учун ибодати бажо бўлди: «Сизларни йиқилишдан сақлаб қолишга, Ўзининг улуғвор ҳузурида бекаму кўст ва шод-хуррам қилиб турғизишга қодир бўлган яккаю ягона, донишманд Нажоткоримиз Худога...шон-шараф, улугворлик, куч-қудрат ва салтанат бўлсин» (Яҳудо 24). Масиҳ Ўзининг Қони орқали гуноҳи ювилганларни Отасига такдим қилиб, шундай дейди: «Mana, Мен ва Сен Менга берган болаларинг». «Менга бергапаларингни сақладим». О, гуноҳдан фориғ бўлган севгининг ажойиботлари! О, чексиз-чегарасиз Ота гуноҳи ювилганларга қараб, уларда Ўзининг образини кўрганда, ўша лаҳза қанчалар тантанавор бўлади! Гуноҳ олиб келган гуноҳ лаънати ва номувофиқлик йўқ бўлди, инсоний ҳусусиятлар Илоҳий ҳусусиятлар билан бирлашмокда!УК 567.3

    Исо самимий севги билан Ўзига садоқатлиларни Раббийнинг шодлигигига киришга таклиф этади. Нажоткор шунга хурсанд бўладики, Унинг азоблари ва ўлими эвазига қутқарилганлар жонларни шон-шуҳрат Шоҳлигида кўради. Гуноҳдан фориғ бўлгаплар нажот топганлар орасида ўзларининг ибодатлари, меҳнатлари, севгиси ва ўзларини қурбон қилиш орқали Масиҳга олиб келганлардан кимлар борлигини билиб, Унинг шодлигига шерик бўладилар. Айни пайтда катта оқ тахт атрофида тўпланишлари биланоқ, уларнинг қалблари шодликка тўлади, Чунки улар Масиҳга олиб келганлар, ўз навбатида, бошқаларни Масиҳга юз бурдирганлар, булар эса - бошқаларни, ниҳоят, улар тинчлик портига етиб келдилар, токи у ерда Масиҳнинг оёқлари остига ўз гулчамбарларини қўядилар ва Унга туганмас абадийликда шон-шараф айтадилар.УК 568.1

    Гуноҳи ювилганларни Худонинг шаҳрига киришгатаклиф этганларида, ҳаво шодлик ва ҳаяжон садолари билан тўлиб кетади. Иккита Одам атони кутиб олиш лаҳзалари келди. Худонинг Ўғли чўзилган қўллари билан инсоният уруғбошисини қучишга тайёр, Одам атони Худо яратган ва у ўз Яратувчисига қарши гуноҳ қилган, унинг гуноҳлари туфайли Нажоткор хочга михланган ва Унинг танасида чандиқ излари қолган. Одам ато михларнинг шафқатсиз ярасидан ўз Раббийсининг бағрига отилмайди, балки итоаткорлик билан Унинг оёқларига йиқилади ва «Бўғизланган Қўзи лойиқ, лойиқ!» деб хитоб қилади. Нажоткор меҳрибонлик билан Одам атони тургизиб кўяди ва у қувилган уйга-Адан богига бир боқишга таклиф қилади.УК 568.2

    Адан боғидан кувилгандан кейин Одам атонинг ер юзидаги ҳаёти ғам-қайғуга тўлиб кетган. Ҳар бир барг, қурбонлик қилинган ҳар бир жонзот, табиатнинг ажойиб юзида насл бузилиш аломатлари, инсоннинг ҳеч қачон бузилмаган характеридаги дог - буларнинг хаммаси доимо унинг гуноҳини эслатиб турарди. Шаккоклик ортиб бораётганини ва унинг огоҳлантиришларига жавобан ёвузликнинг айбдори деб таъна қилганларини кўрганда, унинг виждони қанчалар азобланган эди. Тахминан минг йил у қилган шакколикларига берилган жазога сабр билан бардош берди. У чин дилдан гуноҳлари учун тавба қилди, Нажоткор ваъда қилган хизматларга ишонди ва тирилишга умид қилиб, вафот этди. Худонинг Ўғли инсонни гуноҳларидан ва тубанлигида халос қилди, энди Одам ато билан ярашиш хизмати орқали яна илк ҳукмронлигига қайтмокда.УК 568.3

    У бениҳоя бахтиёр, уни дарахтлар яхши кўради, бу дарахтлар уни қачонлардир васвасага солган, қачонлардир у ҳали айнимаган, саодатли кунларда бу дарахтларнинг меваларини териб олган эди. Ўзи парвариш қилган узум токларига қарайди; мамнуният билан парвариш қилган ўша гулларни кўради. У юз бераётган нарсаларнинг ҳақиқийлигини тушунади, Бу аслида тикланган Одам ато эканини кўраб туради, у кувилган бу боғ янада ажойиб. Нажоткор уни ҳаёт дарахтига бошлаб келади, қимматли меваларидан узади ва унга, бу меваларни олиб бор, деб таклиф қилади. Одам ато атрофга қараб, Худонинг жаннатида гуноҳи ювилган кўплаб наслларини кўради. Шунда у бошидаги ялтироқ тожини Исонинг оёқлари остига ташлаб, Унинг кўкрагига бошини қўйиб, Нажоткорни кучади. У бармоқларини олтин арфа торларига текизади, самовий мавжудотлар ғалаба қўшигини куйлайдилар: «Лойиқ, лойиқ,УК 569.1

    бўгизланган ва қайта тирилган Қўзи лойиқ!» Одам атонинг жамики оиласи мусиқага жўр бўлиб, бошларидаги тожни Нажоткорнинг оёқлари остига ташлайди ва Унинг олдида таъзим қилади.УК 569.2

    Бу учрашувни Одам ато тубан кетганидан йиғлаган фаришталар кузатадилар. Энди У Ўз исми билан ҳамма имонлиларни ўлимдан халос қилиб, тирилгандан сўнг осмонга чиқиб кетгач, фаришталар хурсанд бўлдилар. Энди гуноҳи ювилганлар тамомила қутқарилганини фаришталар кўрадилар, уларнинг овози ҳамду сано мадҳиялари билан қўшилиб кетади.УК 569.3

    Тахт олдидаги мусаффо денгизда, гўё олов аралаш шишадан ясалган денгизда - Худонинг шуҳратидан шундай ялтирайди - «маҳлуқ устидан, унинг тасвири ва номини билдирган сон устидан ғалаба қозонганлар” (Ваҳий 15:2) йиғилдилар. Сион тоғида Қўзи билан бирга бир юз қирқ тўрт минг гунохи ювилган одамлар «Худонинг арфасини ушлаб” турибдилар, худди денгизнинг шовуллашидай, гумбурлаган момақалдироқ товушидай «у худди арфа чалаётган чолғучиларнинг куйига» ўхшарди. Ўша бир юз қирқ тўрт минг киши тахт олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар олдида янги бир қўшиқ куйлаётган эдилар. Дунёдан қутқариб олинган бу бир юз қирқ тўрт минг кишидан бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди. Бу Мусо ва Қўзининг қўшиги - нажот топиш қўшиғидир. Бу одамлар булғанмаганлар, бокира қизлардай ўзларини пок сақлаганлар. Қўзи қаёққа борса, Унинг оркасидан эргашганлар. Инсонлар орасидан қутқариб олинган бу одамлар илк ҳосил сингари Худо ва Қўзига назр қилинганлар (Ваҳий 15:2; 14:2-5). Улар «буюк дард-аламдан келганлар”, улар одамзод бино бўлгандан бери бўлмаган қийинчиликларни бошларидан кечирганлар; Ёқуб кулфатда қолган тунларидагидай, улар Ёқуб ўтказган тундаги жон талашишларни бошдан кечирганлар; улар Худонинг охирги ҳукми келган пайтда Васийсиз яшадилар. Аммо улар нажот топдилар, чунки «улар либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар” (Ваҳий 7:14). «Уларнинг тилида ёлғон-макр йўқ, улар бенуқсондирлар» (Ваҳий 14:5) Худо олдида. «Улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг Маъбадида кеча-кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса уларни Ўз паноҳида асрайди». Улар очлик ва хасталикдан бўм-бўш бўлиб қолган ерни, кучли жазирамаси билан ёндирадиган қуёшни кўрдилар. Уларнинг ўзлари ҳам азобларни, очлик ва ташналикни бошдан кечирдилар. «Улар энди оч қолмайдилар, чанқамайдилар. Қуёш ҳам, офтоб ҳам уларни урмайди. Зотан тахт олдида турган Қўзининг Ўзи уларга чўпонлик қилади. Уларни ҳаётбахш сув булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир томчи ёшни артиб қўяди.» (Ваҳий 7:15-17)УК 569.4

    Асрлар давомида Худонинг танланган болалари шафқатсиз синов мактабидан ўтдилар. Улар тop сўқмоқдан ер юзи бўйлаб юрдилар; улар азоблар оловида покландилар. Исо ҳақи улар зулмни, нафратни ва фитнани бошдан кечирдилар. Улар кучли оғир курашлардан ўтиб, Исога эргашдилар. Улар ўзларидан воз кечиб, аччиқ умидсизликларни бошдан ўтказдилар. Бошларидан ўтказган азобли тажрибалари натижасида гуноҳнинг оғирлигини, унинг кучини, айбдорлик ҳиссини, гуноҳ келтирадиган қайғуларни билиб олдилар. Улар нафрат билан гуноҳга қарайдиган бўлдилар. Гуноҳдан қутулиш учун келтирилган чексиз қурбонликларни англаш уларнинг кўзлари олдида итоаткор қилади, уларнинг қалбларини миннатдорлик туйғулари ва ҳамду санога тўлдиради. Буни тирик мавжудотлар ҳеч қачон баҳолай олмайдилар. Уларнинг севгиси жуда кучли, чунки улар кечирилган. Улар Масиҳиинг азобларига шерик бўлиб, Унинг шуҳратини ҳам баҳам кўрадилар.УК 570.1

    Худонинг маросхўрлари чордоқлардан тушдилар, хилват жойлардан, қамоқхона камераларидан чикдилар, эшафотлардан, тоғлардан тушдилар, саҳролардан, ертўлалардан ва денгиз тубидан чиқиб, пайдо бўлдилар. Улар ер юзида «камчиликларга, қайғуларга, ғазабларга» чидадилар. Миллионлаб одамлар шарманда бўлиб қабрларга кирдилар, чунки улар иблиснинг васвасаларига итоат этишни қатъий равишда рад қилдилар. Улар инсоният ҳукм билан ашаддий жиноятчилар деб эътироф этилган. Аммо энди «Ҳакам Худодир” (Забур 49:6). Энди заминий қарорлар қайта кўриб чиқилади. «Эгамиз Худо Ўз халқидан шармандаликни олиб ташлайди» (Ишаё 25:8). «сенинг халқингни: “Муқаддас”, деб айтадилар, “Эгамиз қутқарган халқ”, деб айтадилар”. У шундай қарор қилдики, «Уларга кул ўрнига зеб— зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин’ » (Ишаё 62612; 61:3). Энди улар эзилган, азоб чеккан, такалиб кетган ва таъқиб қилинган халқ эмас. Энди улар ҳар доим Раббий билан бирга бўладилар. Улар янада улуғвор либосларга ўранган тахт олдида турадилар. Илгари бу либосни бу оламнинг энг улуглари кийиб юрардилар. Улар шу қадар ажойиб тожни кийганларки, биронта заминий роҳибларнинг манглайини бунақаси безамаган эди. Йиги ва оҳу нолалар куни ўтиб кетди. Шон-шуҳрат шоҳи ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди, қайғу-ғам учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Улар пальма шохларини силкитиб, тоза, ширин, оҳангдор хамду сано қўшиқларини куйлайдилар. Ҳамма овозлар бирлашади, қудратли мадҳия осмон гумбазини ларзага келтиради: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудрагига эгадирлар!” Жамики самовий мавжудотлар жавоб берадилар: “Омин! Худойимизга ҳамду санолар бўлсин! Улуғворлигу донолик, Шукронаю иззат-икром, кучу қудрат Абадулабад Унга ёр бўлсин! ” (Ваҳий 7:10,12).УК 570.2

    Бу оламда биз ажойиб гуноҳ ювиш режасини фақат қисман тушунишимиз мумкин. Биз чекланган ақлимиз билан шармандаликни, шон-шуҳратни, ҳаёт ва ўлимни, адолат ва шафқатни англашга уринамиз. Қолаверса, хатто ақлий қобилиятимизнинг энг юксак даражасида ҳам Гўлгўтада нима воқеа юз берганини тўлиқ англай олмаймиз. Гуноҳ ювиш режасининг узунлиги ва кенглигини, чуқурлиги ва баландлигини ниҳоятда ғирашира тасаввур қиламиз. Нажот топганлар ўзлари қандай зоҳир бўлаётганларини кўрганларида, ўзлари қандай маълум бўлганларини билганларида хам гуноҳ ювиш режасини тўлиқ англаб ета олмайдилар. Аммо абадийлик давомида унинг ҳайратланарли ва ҳаяжонли нигоҳлари олдида доимо янги ҳақиқатлар очила боради. Гарчи кулфатлар, азоблар ва васвасалар — чунки буларниг сабаби йўкотилади — Худонинг халқи ўзларининг нажот топиш баҳоси қандайлигини аниқ тушунади.УК 571.1

    Масиҳнинг хочи бутун абадийлик давомида гуноҳи ювилганларни ўрганишнинг ва мақтовнинг пердмети бўлиб қолаверади. Шон-шарафга бурканган Масиҳда улар хочгa михланган Масихни кўрадилар. Тубан инсонни юксалтириш учун У Ўзига гуноҳ учун айбларни ва шармандаликларни қандай олгани, Ота Ундан юзини яширганда, У Ота билан айрилиққа чидагани унутилмайди. Бу оламнинг ҳалок бўлгани учун қайғу Унинг қалбини вайрон қилмади, Гўлгўта хочида Уни ҳаётдан маҳрум қилмади. Бутун оламнинг Яратувчиси жамики тақдирларнинг Ҳокими Ўзидан шон-шуҳратни олиб ташлаб, Узини инсонга севгига итоат эттирди. Бу доимо бутун Коинотни ҳайратланишга ва ҳаяжонланишга даъват этади. Гуноҳи ювилган ҳамма халқлар ўзларининг Гуноҳ ювувчиларига, Отанинг абадий шуҳратига, Унинг нур сочаётган юзига, абадий барқарор тахтига қараб, ҳиссиётларини ҳаяжонли қўшиқлари билан ифода этадилар: “Бўғизланган ва Ўз Худосига қимматбаҳо Қони билан гуноҳимизни ювган Қўзи лойиқ, лойиқ!”УК 571.2

    Хочнинг сири бошқа ҳамма сирларни ҳам тушунтиради. Гўлгўтадан таралаётган нурда илгари бизни титратадиган ва қўрқитадиган Худонинг хусусиятлари бутун гўзаллиги ва жозибадорлиги билан туради. Меҳрибонлик, шафқат ва Ота севгиси табиий равишда муқаддаслик билан, адолат ва қудрат билан бирлашади. Унинг баланд, кўкларга кўтарилган тахти улуғворлигига қараб, Худонинг моҳияти қандай меҳрибонлик билан намоён бўлаётганини кўрамиз. Ана шунда ниҳоят, “БИЗНИНГ ОТАМИЗ” деган мурожаатнинг асл мазмуни очилади.УК 572.1

    Ҳамма кўриб турибдики, донолиги билан чексиз бўлган Худо Ўз Ўғлини қурбон қилмай, бизии қутқара олмас эди. Бу қурбонлик учун мукофот ер юзи аҳолисини муқаддас, бахтиёр ва ўлмас мавжудотлар сифатида кўришимиз бўлади. Нажоткоримизнинг зулмат кучлари билан кураши натижаси Худонинг абадий шуҳрати учун гуноҳи ювилганлар томонидан инъом қилинган шодлик бўлади. Ҳар бир жоннинг қиммати шунчалик буюкки, бу учун киритилган тўлов Отага ортиқ туюлмайди. Масиҳ Ўзининг буюк Қурбони самарасига “мамнуният билан” қарайди.УК 572.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents