Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    42-боб - Кураш Якунланди

    Минг йил ўтгач, Масиҳ яна гуноҳи ювилганлар тўдаси ва тизилган фаришталар ҳамроҳлигида ер юзига яна келади. У ғоят улуғворлик билан тушиб келганда, ҳамма марҳум фосиқлар ўз қисматини қабул қилиш учун, уларга, тирилинглар, деб буйруқ беради. Улар денгиздаги қум сингари сон-саноқсиз ҳолда қабрлардан чиқиб келади. Улар биринчи тирилганлардан кeскин фарқ қилади. Солиҳлар абадий ёшлик ва гўзалликка бурканганлар. Фосиқлар ўзида хасталик ва ўлим изларини қолдирадилар.УК 581.1

    Бу катта оломоннинг ҳаммаси кўзи Худонинг Ўғли шуҳратига қаратилган. Кўплаб фосиқлар бир овоздан: “Эгамиз номи билан яқинлашиб келаётган марҳамат топган!” деб хитоб қиладилар. Аммо Исога бўлган севги бу сўзларни айтишга уларни мажбур қилаётгани йўқ. Ҳақиқат кучи уларнинг oғзидан бу сўзларни беихтиёр чиқармоқда. Фосиқлар қабрга Масиҳга душманлик ва ғазаб, нифоқ руҳи билан кирган эдилар, энди шу руҳ билан чиқадилар. Ўтмиш ҳаётдаги иллатларни тўғрилаш учун ҳузур-ҳаловат вақти энди бўлмайди. Бу синов муддати ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўларди. Қонунсизликда ўтказилган ҳаёт уларнинг юракларини итоат эттирмади. Ҳузур-ҳаловат вақти уларга яна инъом қилинганда эди, Худонинг талабларини бажаришдан бош тортиб ва Унга қарши қўзғалиб, вақтни ўтказган бўлардилар.УК 581.2

    Масиҳ Зайтун тоғига чиқади, У тирилгандан кейин шy ердан арши аълога чиқиб кетган, фаришталар Унинг қайтиб келишини такрорлаган эдилар. Пайғамбар айтади: “Эгамиз Худо келади. У билан бирга Унинг фаришталари ҳам келади”. “Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган Зайтун тоғининг устида туради. Uly куни Зайтун тоғи иккига ажралади. Тоғ орасидан шаркдан ғарбга қараб кетган кенг бир водий ўтади.” “Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар фақатгина Уни Эгамиз, деб билади” (Закариё 14:5,4,9). Кўзни қамаштирувчи улуғворлик билан осмоидан Янги Қуддус тушади, у тозаланган, ўзи учун тайёрланган жойга қўйилади. Масиҳ Ўз халқи ва фаришталари билан Муқаддас шаҳарга киради.УК 581.3

    Энди иблис Коинотда ҳукмронлик учун охирги улуғ жангга тайёрланади. Одамларни васвасага солиш кучидан ва имкониятларидан маҳрум бўлган зулмат беги ачинарли ва умидсиз аҳволга тушиб қолган эдм. Энди фосиқлар тирилгандан кейин эса, у кўряптики, унинг тарафдорлари жуда кўпчилик. Умидлари яна жонланиб қолади, энди у бу улуғ курашда таслим бўлмасликка қарор қилади. У ўз байроғн остида ҳалок бўлганлар лашкарини бошлаб боради ва уларнинг ёрдами билан орзусини амалга оширишга уриниб кўради. Фосиқлар - иблиснинг асирлари. Улар Масиҳни рад қилиб, исёнчилар бошлиғи ҳокимиятини тан олганлар ва унинг буйруқлари ва кўрсатмаларига итоат этишга тайёрдирлар. Аммо иблис ўз маккорлигига содиқ қолиб, ўзининг ҳақиқий башарасини очмайди. У ўзини бу оламнинг тенг ҳуқуқли ҳукмдори қилиб кўрсатади, у ноқонуний йўл билан бу ҳукмронликни тортиб олган. У ўзини алданган фуқароларининг халоскори, деб кўрсатади ва, сизларни мен ўз кучим билан қабрдан олиб чиққанман, деб тасдиқлайди. Энди иблис уларни энг оғир зулмдан халос килишни режалаштирган. Масиҳ йўқлиги пайтида иблис мўъжизалар кўрсатади ва бу билан даъволарини исботламоқчи бўлади. Ҳаммани ўз руҳи ва энергияси билан илҳомлантириб, заифларни кучли қилади. Иблис уларга, азизлар қароргоҳига боринглар-да, ҳужум қилиб Худонинг шаҳрини эгалланглар, деб таклиф қилади. У ёвузларча тантанаворлик билан миллионлаб ўликлардан тирилганларга кўрсатади ва сизларнинг раҳнамонгиз бўлиб, шаҳарни куч билан итоат эттираман, ўз шоҳлигим ва тахтимни қайтариб оламан, деб айтади.УК 581.4

    Бу беҳисоб оломон орасида Тўфонгача бўлган оламдан бери яшаб келаётган одамлар бор. Уларнинг гавда тузилиши паҳлавонларникига ўхшаш, ўткир қобилиятга эга бўлиб, тубан фаришталар ҳукмронлиги остигa тушиб қолиб, ҳамма билим ва қобилиятларини ўзларини кўкларга кўтаришга бағишлаган эдилар.Бу одамлар шоҳ санъат асарларини яратганлар, уларнинг даҳоси олдида бутун олам таъзим қилган, аммо ўзларининг шафқатсизлиги ва кўркинчли кашфиётлари билан улар ер юзини булғадилар, Худонинг тимсолини бузиб кўрсатдилар, уларни ер юзидан йўқ қилиб юборишга Худони мажбур қилдилар. Бу ерда бутун халқларии итоат эттирган шоҳлар ва лашкарбошилар, биронта ҳам жангда мағлубият нималигини билмаган жасур эр йигитлар, бир марта яқинлашув билан шоҳликларни ларзага солған такаббур ва ўзига бино қўйган жангчилар бор. Ўлим уларни ўзгартира олмади.Улар ўлим олдидан ўйлаган мақсадларини қабрдан чиққанларидан кейин ҳам ўйлашда давом этдилар. Ўтмишда уларнинг вужудини кемирган босқинчиликка интилиш боқаради.УК 582.1

    Иблис ўз фаришталари, шунингдек, шоҳлари, бу оламнинг босқинчилари ва кучлилари билан маслаҳатлашади. У ўз кучини ва микдор жиҳатдан кўплигини англаб, девор орқасидаги лашкар бизнинг лашкаримизга қараганда оз, уларни бўйсундиришимиз мумкин, деб айтади. Шундай қилиб, улар Янги Қуддуснинг бойлигини ва шуҳратини қўлга киритиш режасини тузадилар. Улар ўша зоҳоти жангга тайёргарликни бошлайдилар. Моҳир қуролсозлар жанговар воситаларни барпо қиладилар. Ғалабалари билан шуҳрат таратган лашкарбошилар жангчиларини саф қиладилар.УК 583.1

    Ниҳоят, ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берилади, сон-саноқсиз лашкар жойидан қўзгалади. Ер юзида ypyш бошлангандан бери, заминдаги босқинчиларнинг бундай лашкари бўлмаган эди, лашкар ҳамма даврлардаги бирлашган кучларни ўзида гавдалантиради. Энг қудратли жангчи иблис олдинда боради, унинг фаришталари эса бу охирги олишув учун кучларни бирлаштирадилар. Унинг сафларида - шоҳлар ва лашкарлар, тўда-тўда одамлар алоҳида -алоҳида полкларга бўлинган, ҳар бир полкнинг ўз йўлбошчиси бор. Жипслашган сафлар тўлиқ жанговар ҳолатда Худонинг шаҳрига томон йўл оладилар. Исонинг буйругига кўра, Янги Қуддус дарвозалари беркилади, иблис босқинчилари ҳужумга тайёрланиб, шаҳарни ўраб олади.УК 583.2

    Энди Масиҳнинг душманлари яна Уни кўради. Шаҳардан юқорида, кўзни қамаштирувчи олтиндан қилинган баланд, мағрур тахт ўрнаштирилган. У тахтда Худонинг Ўғли ўтирибди, Унинг атрофида - Унииг Шоҳлиги фуқаролари. Масиҳнинг қудратини биронта қалам тасвирлай олмайди, биронта тил Масиҳнинг улуғворлигини ифодалай олмайди. Абадий Отанинг шухрати Ўғилни қамраб олган. Унинг иштироки нури Худонинг шаҳрини тўлдириб туради, нурлари билан бутун ер юзини ёритиб, дарвоза орқали ёриб киради.УК 583.3

    Тахтнинг олдида қачонлардир иблисга хизмат қилганлар турибди, улар олов ичидан тортиб олинган ўтин сингари, теран, самимий бағишлов билан ўз Нажоткорлари ортидан кетди. Уларнинг орқасида Худонинг Қонунини иззат қилганлар, алдовлар ва ишончсизликлар орасида комил масиҳийликка етишганлар турибди. Ўшанда бутун масиҳийлик олами уни кераксиз деб эълон қилган эди. Улардан кейин эса ҳамма халқлардан ва асрлардан имон учун жафо чекканлар турибди. Қуйида эса “саноғига етиб бўлмайдиган катта бир оломон; турли хил миллат, қабила, элу халқларга мансуб бўлган бу одамлар тахт олдида, Қўзининг ҳузурида; ҳммасининг эгиида оқ либос, қўлларида пальма шохлари бор одамлар” (Ваҳий 7:9) туришибди. Уларнинг кураши тугаган, ғалаба қўлга киритилган.Улар ҳаётий фаолиятни шундай босиб ўтдиларки, натижада мукофотга сазовор бўлдилар. Қўлларидаги пальма шохлари - уларнинг ғалабаси рамзи, оқ либослар эса Масиҳнинг доғ тегмаган солиҳлигини гавдалантиради. Энди бу солиҳлик уларга ҳам тегишли.УК 583.4

    Гуноҳи ювилганларнинг оғизларидан ҳамду сано қўшиқлари таралади, бу - самовий гумбаз остидаги акс садони пайдо қилади: “Тахтда ўтирган Худойимиз билан Қўзи нажот бериш қудратига эгадирлар!” (Ваҳий 7:10) Фаришталар ва карубларнинг овозлари нажот топганларнинг тантанали овозлари билан жўр бўлиб бирлашади. Гуноҳи ювилганлар иблиснинг ғазабини ва қудратини кўрганларида, фақат Масиҳнинг қудрати уларни ғолиб қила олишини тушунадилар. Кўзни қамаштирадиган бу сон-саноқсиз оломоннинг орасида ҳеч ким гуноҳи ювилганларни учратмайди, галабага ўзимнинг фазилатларим ва кучим орқали эришгаиман, деб буларнинг биронтаси ўз кучига бахо бера олмайди. Бу гуноҳи ювилганлар қилган ишлари ва бошдан кечирганлари тўғрисида бирон сўз айтилмайди. Ҳар бир қўшиқнинг ва мадҳиянинг асосий моҳияти “Худойимизга ва Қўзига Hажот” деган сўзлар бўлади.УК 584.1

    Ер ва осмоннинг эгалари йиғилишиб, ўзларининг Ҳукмдори деб тамомила Худо Ўғлини тан оладилар ва Унға тож кийгизадилар. Энг олий улуғворликка ва қудратга бурканган шоҳлар Шоҳи Ўзининг ҳукмронлигига қарши исён кўтарганлар устида ҳукм чиқаради ва Унинг Қонунини бузган, Унинг халқига зулм ўтказганлар устида адолатли ҳукм чиқаради. Худонинг пайғамбари шундай дейди: “Кейин мен улкан бир оқ тахтни ва тахтда ўтирган Зотни кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, бироқ уларга яширингани жой топилмади. Мен ўша улкан тахт олдида турган каттаю кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликлар китобларда ёзилгани бўйича қилмишларига яраша ҳукм этилди” (Ваҳий 20:11,12).УК 584.2

    Китоблар очилиши билан Исо Ўз назарини фосиқларга қаратади, улар ўзлари качонлардир қилган гуноҳларини эслайдилар. Улар кайси лаҳзаларда поклик ва муқаддаслик йўлидан озганларини, такаббурлик ва ўзбошимчалик уларни Худо Қонунини бузишга олиб келганини кўрадилар. Оловли қалам билан ёзилгандай, жозибали васвасалар уларнинг олдида пайдо бўлади. Бу васвасаларга улар ўзига маҳлиё бўлиш гуноҳи, нотўғри фойдаланилган марҳаматлар, Худонинг хабарчиларига нафратли муносабат, улар рад қилган огоҳлантиришлар, уларнинг қайсар, итоатсиз юракларини ерпарчин қилган Худонинг марҳамати лўлқинлари орқали йўл қўйганлар.УК 584.3

    Тахт устида хоч қад кўтариб туради, худди манзара сингари, бир бири билан ўрин алмашиб, Одам атонинг васвасага солиниши ва тубан кетиши саҳнаси, нажот топишнинг улуг режаси вокеалари юз беради. Нажоткорнинг камтарона туғилиши; итоаткорликда ва оддийликда ўтган Унинг хаёти; Иорданда Унинг сувда имонга киритилиши; саҳрода рўза ва васвасага солиниши; одамларга Осмоннинг энг қимматли марҳаматлари очилиши; севги ва раҳм-шафқат ишларига тўла кунлар; танҳоликдаги қайғулар орасида ибодат ва тетиклик тунлари; Унинг муруввати учун мукофот сифатида нафрат ва ғазаб туфайли пайдо бўлган фитналар; Унинг устида бутун оламнинг гунохлари оғирлиги хавф солиб турган Гетсиманиядаги сирли, қўрқинчли азоб; ана, У қонсираган оломонга Яҳудо томонидан тутиб бериляпти; мана, ўша даҳшатли тунда қўрқинчли воқеалар: шогирдлари ташлаб қочиб кетган, қаршилик кўрсатмаган Уни — Махбусни қўполлик билан туртиб, Қуддус кўчалари бўйлаб олиб бордилар; оломон томонидан ичи қора тантанаворлик билан Ханнанинг олдига олиб борилган ва олийруҳонийлар саройида ҳукм қилинган Худо Ўғли; Пилатнинг маҳкамасида, қўрқоқ ва шафқатсиз Ҳирод олдида Уни масхараладилар, сўкдилар, азобладилар ва ўлимга ҳукм қилдилар - буларнинг ҳаммаси манзарада аниқ кўрсатилган.УК 584.4

    Шундан кейин татраган ахоли олдида охирги саҳналар намоён бўлади: сабрли Азоб чекувчи Гўлгўтага бормоқда; Осмон Шоҳи хочга осилиб турибди; такаббур руҳонийлар ва мазах килаётган оломон Унинг ўлим олди азобларини масхара қилмокда; ғайритабиий зулмат; титраётган ер, парчаланган коянинг гумбурлаши; Гуноҳ ювувчининг ўлими лахзаларидан аломат берадиган тешик қабр.УК 585.1

    Бу ваҳимали маизара том маънода аслиятдир. Иблис, унинг фаришталари ва издошлари ўзларининг қилмишлари манзарасидан кўзларини узмай қараб турибдилар; Бу вокеаларнинг ҳар бир иштирокчиси иблис ўйнаган ролни эслайди; Ҳирод Байтлаҳмнинг хамма айбсиз чақалоқларини ўлдиришга буйруқ бeрди ва шу йўл билан Исроил Шоҳини ҳалок қилмоқчи бўлди; Яхё пайғамбарнинг қони ифлос Ҳиродиннг зиммасида ётибди; иродаси заиф, вазиятга ва ҳаётга мослашувчан Пилат; масхаралаётган аскарлар; “Унинг Қони бизда ва фарзандларимизда” деб бақираётган ақлдан озган оломон, руҳонийлар ва оқсоқоллар — уларнинг ҳаммаси ўз айбларининг шафқатсизлигини кўриб турибдилар; Улар Худонинг улуғворлигидан ва нурлари билан куёшнинг шухратидан ва устун бўлган Унинг юзи шухратидан яширинишга беҳуда уриняптилар; бу пайтда гуноҳи ювилганлар гулчамбарларини Нажоткорнинг оёқлари остига ташлаб, “У мен учун ўлди! деб хитоб қиладилар.УК 585.2

    Гуноҳи ювилганлар орасида Масиҳнинг ҳаворийлари ҳам бор. Қаҳрамон Павлус, жасур Бутрус; севгучи ва суюкли Юҳанно ва унинг содиқ биродарлари, улар билан бирга кўп сонли жафокашлар; шаҳар девори ташқарисида эса таъқиб қилганлар, зиндонга ташлаганлар, уларни ўлдирганлар - хуллас, ҳар қандай иллат ва тубанликларни ижро этган одамлар. Бу ерда Нерон - шафқатсиз ва газанда ҳам бор. У қачонлардир ўзи хўрлаган ва кимларнингдир даҳшатли азобларидан иблисона лаззат туйган, энди ўшаларни кўриб, шод ва бахтиёр. Унинг онаси ҳам шу ерда - у ўзининг тарбияси самараларини кўряпти: ахир, унинг ўғли унинг характеридан айрим қирраларни олиб, онасининг таъсири остида бўлиб, унинг намунасини қўлланма қилиб олиб, оламни титратишга мажбур қилганлар устидан жиноятларии амалга оширди.УК 585.3

    Папа хизматчилари, ўзларини Масиҳ элчилари деб ўйлаган руҳонийлар ҳамма имкониятларини ишга солиб, зиндонлар, гулханлар билан Унинг халқи виждонини қул қилмоқчи бўлдилар. Бу ерда такаббур папачилар ўзларини Худодан юқори қўйиб, Қодир Худонинг Қонунини ўзгартириш ҳуқуқига эга деб билардилар. Жамоат оталари деб аталувчилар Худо олдида хисоб беришлари керак, аслида жон-жон деб Ундан қочиб кетган бўлардилар. Ҳамма жойда ҳозиру нозир Худо - Ўз Қонунининг Рашкчиси, У ҳеч қачон айбдорни оқламаслигига жуда кеч ишонч ҳосил қиладилар. Масиҳ азоб чекувчилар томонида эканини энди улар кўрадилар, Унинг каломи сўзларини англайдилар: “Сизлар энг кичик биродаримга қилган ҳар қандай яхшилигингизни Менга қилган бўласиз” (Maттo 25:40).УК 586.1

    Самовий ҳукмронликка сотқинликда айбланган фосиқлар энди Худонинг ҳукми олдида турадилар. Уларнинг ҳимоячиси йўқ, улар оқлана олмайдилар, уларга ўлим ҳукми чиқарилади.УК 586.2

    Энди ҳаммага шу нарса табиий равишда аён бўладики, гуноҳнинг оқибатлари эркинликнинг олий даражаси ва абадий ҳаёт эмас, балки қуллик, вайронагарчилик ва ўлим ҳисобланади. Фосиқлар қайсарликлари ва итоатсизликлари оқибатида нимадан махрум бўлганларини кўрадилар. Фосиқлар иблис таклиф қилган олий ва абадий шон-шарафга нафрат билан муносабатда бўлган эдилар, аммо энди ўша нарсалар уларга қанчалар ардоқли бўлиб туюлади! “Буларнинг ҳаммасига, - деб хитоб қилади ҳалок бўлаётган гуноҳкор, - мен эга бўлишим мумкин эди, аммо мен буларни рад қилишни афзал билдим”. “О, ҳалокатга олиб борадиган жаҳолат! Мен тинчликни, бахт ва шарафни умидсизликка, азобуқубатга ва шармандаликка алмашдим!” Уларга осмонга чиқишга рухсат берилмаганини адолатли равишда ўзлари тушунадилар. Улар умрлари давомида “Бу Исо деган Одам бизга ҳукмдор бўлишини асло истамаймиз!” деб айтиб келдилар.УК 586.3

    Сеҳрлаб кўйилган, фосиқлар Худонинг Ўғли ҳукмронлик қилишига қандай қарайдилар. Исонинг қўлида улар ўзлари нафратланган, бузиб келган Илоҳий қонун, амрларнинг лавхасини кўрадилар. Улар гунохи ювилганларнинг овозларини, тамомила ҳайратланганларини, завқшавқини. зўр муҳаббатини эшитадилар. Мусиқа садолари шаҳар дарвозаси олдида оломонга етиб борганда, ҳаммаси бир овоздан бақирадилар:УК 587.1

    “Ё Қодир Худо — Эгамиз,УК 587.2

    Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг.УК 587.3

    Эй халқларнинг Шоҳи!УК 587.4

    Тўғри ва ҳакдир Сенинг йўлларинг” (Ваҳий 15:3).УК 587.5

    Улар икки букилиб, ҳаёт Бегига таъзим киладилар.УК 587.6

    Масиҳнинг шуҳрати ва улугворлиги кўринишидан иблис гўё шол бўлиб, чақмоқ ургандай бўлиб қолади. Қачонлардир карублар соя солганлардан бири иблис қаердан тушиб келганини эслайди. Ёп-ёруғ, “тонг ўғли”, у қанчалар ўзгарган! У қанчалар тубан кетган! У қачонлардир хурмат қозонган кенгашдан абадий чикарилган. Энди Отанинг шухратини коплаб, Унинг олдида бошкаси турганини иблис кўриб турибди. Улуғвор қад-коматли, баҳайбат кўрииишли ва кўриниши ёқимли фаришта Масиҳнинг бошига тож кийгизади, аслида бу юксак шараф унга - Люциферга тегишли эканини билади. Унинг хаёлига ўзининг айбсизлиги ва поклиги манзили, у эга бўлган ички олам ва қониқиш келади. Булар у Худога қарши оҳ-воҳ қилиш ва Масиҳга ҳасад қилиш бошлангунга қадар келади. У ниҳоятда аниқлик билан ўзининг айбларини, исёнларини, ҳар турли маккорона ҳийлаларини эслайди, бу билан у фаришгаларни ўзига мойил қилиб олишни ва уларнинг қўллабқувватлашини мўлжаллайди.УК 587.7

    Ўшанда Худо уни кечириши мумкин эди, аммо иблис атайлаб тавба қилишдан бош тортди. Унинг хаёлий нигоҳи олдида қилган ҳамма ишлари ўтаверади: одамлар ўртасига нифоқ солиш; даҳшатли котилликлар; шоҳликнинг пайдо бўлиши ва қулаши; давлат тўнтариши ва исёнлар, зиддиятлар ва инқилобларнинг узундан-узоқ занжири. У Масиҳнинг ишларига доимо қаршилик кўрсатиб келишга уринганини, гуноҳ гирдобида инсонни янада чўктиришга ҳаракат қилганини эслайди. Масиҳга чин дилдан ишонганларни йўқ қилишга унинг дўзахи фитналари кучи етмаслигини кўриб турибди. Иблис ўзининг шоҳлигига, меҳнати самараларига разм солиб, фақат мағлубият ва ҳалокатни кўради. У кўплаб халқларни, Худонинг шаҳри осонлик билан қўлга киритиладиган ўлжа бўлади, деб ишонтиришга мажбур қилди, аммо бу ёлғон эканини ўзи ҳам билади. Бу улуғ курашда иблис бир неча марта мағлубиятга учраб, чекинишга мажбур бўлганини билди. Абадий Худонинг қудрати ва улуғворлиги унга ҳам яхши таниш.УК 587.8

    Буюк исёнкор ҳар доим ўзини оқлашни ва исёни учун масъулиятни Худонинг ҳокимиятига юклашни мақсад қилиб қўйган эди. Бунинг учун у қудратли салоҳиятига зўр берди. Иблис ўйлаб иш тутиб, ажойиб муваффақиятларга эришиб, кўплаб одамларни бу абадий ва буюк курашга нисбатан ўзининг нуқтаи назарини қабул қилишга даъват этди. Бир неча минг йилликлар давомида фитна бўйича бу устаси фаранг ҳақиқатни ёлғонга алмаштириб келди. Аммо энди унинг исёнига барҳам берадиган вақт келди, унинг ниятлари ва феълатвори ҳамманинг олдида ошкор қилиниши лозим. Бу буюк ёлғончи Масиҳни тахтидан маҳрум қилишга, Унинг халқини йўқ қилишга ва Худонинг шаҳрини эгаллашга уриниб, ўзини тамомила фош қилади. Унга қўшилганларнинг ҳаммаси унинг ниятлари тўлиқ барбод бўлганини кўрадилар. Худонинг ҳокимиятига қарши иблиснинг ҳийлалари Масиҳнинг издошларига ва содиқ фаришталарга табиий бўлиб туюлади. Ҳаммада унга нисбатан нафрат пайдо бўлади.УК 588.1

    Иблиснинг тиришиб қилган итоатсизлиги унинг осмонга келишига имкон бермади. У узоқ вақт Худога қарши курашда кучини сарф қилди. Тинчлик ва осмонда ҳукмрон бўлган мувофиқат иблис учун азоб берадиган қийноқ бўлиши мумкин эди. Худонинг меҳрибонлиги ва адолатига қарши унинг айбловлари энди тинади. Яҳвега қарши қилишга журъат этган таъна энди ўзига қайтди. Энди иблис Худо олдида таъзим қилади ва ўзига қарши чиқарилган ҳукм адолатли бўлганини тан олади.УК 588.2

    “Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?!УК 588.3

    Номингни улуғламайдиган борми?!УК 588.4

    Ахир, ёлғиз ЎзингУК 588.5

    муқаддасдирсан.УК 588.6

    Жамики халқлар ҳузурингга келадилар,УК 588.7

    Улар Сенга сажда қиладилар.УК 588.8

    Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди” (Ваҳий 15:4).УК 588.9

    Узоқ вақт баҳслар объекти бўлган ҳақиқат ва адашишлар масаласи энди аниқлашади. Ҳамма яратилган идрокли жонзотлар қаршисида исёнлар оқибати, Худонинг низомларини рад қилиш натижаси намоён бўлади. Иблиснинг ҳокимияти нимага олиб келади-ю Худонинг ҳокимияти нимага олиб келади - бутун Коинот кўриб туради. Иблис қилмишлари туфайли ҳукм қилинади. Худонинг донолиги, Унинг адолати ва олийжаноблиги тамомила оқланди. Худо ана шу икки қарама-қарши кучларнинг курашидаги фаолиятида Ўз халқи, шунингдек, ҳамма Ўзи яратганлар учун абадий фаровонликнинг мақсадини кузатди.УК 588.10

    “Эй Эгам, жамики яратганларинг Сенга шукр айтар,УК 588.11

    Жамики тақводорларинг Сенга олқишлар куйлар” (Забур 144:10).УК 588.12

    Худо яратган барча мавжудотларнинг бахт-саодати Худонинг Қонунига риоя қилишдан ажралмаслигига гуноҳ тарихи бутун абадийлик давомида гувоҳлик бериб келади. Буюк курашга оид далиллар билан танишиб, бутун Коинот, Худога содик бўлганлар, исёнчилар “Тақводорлар Шоҳи, Сенинг йўлларинг солиҳ ва ҳақиқийдир” деб бир овоздан эътироф этадилар.УК 589.1

    Инсоният учун Ота ва Ўғил келтирган буюк курбонлик аник кўрсатилган. Масиҳ Ўзига муносиб вазиятни эгаллайдиган вақт келди. У ҳамма бошлиқлардан, ҳокимиятлардан ва ҳар қандай исмдан юқори шарафланган. Унга тегишни хурсандчилик ҳақи - кўплаб ўгилларни шон-шарафга буркаш учун - У хочга дучор бўлди ва иснодни менсимади. Гарчи У қаттиқ азобларни ва шармандаликларни бошидан кечирган бўлса ҳам, ҳозирда у эга бўлган хурсандчилик ва шон-шараф билан қиёслаганда, буларнинг ҳаммаси ҳеч нарса эмас. У гуноҳи ювилганларга, уларда тикланган Ўз тимсолига, Худонинг мукаммал муҳрини олиб юрадиган ҳар бир юракка, ўз Шоҳига ўхшаган ҳар бир юзга қарайди. У қониқиш билан улардаги Унинг руҳи амалга оширган қаҳрамонлик самарасида қарайди. Сўнгра ҳамма солиҳлар ва фосиқлар Унинг сўзларини эшитадилар: “Мана. Менинг Қоним оркали гуноҳи ювилганлар! Улар мeн билан асрлар давомида бирга бўлсинлар деб. улар учун мен азобУК 589.2

    чекдим, улар учун Мен ўлдим”. Оқ либосда тахт ёнида турган гуноҳи ювилганлар ҳамду сано қўшиғини куйлайдилар: “Бўғизланган Қўзи кучу бойлик Соҳиби бўлишга лойикдир!УК 589.3

    Донолигу қудрат, иззат-икрому улуғворлик, Ҳамду санолар олишга У лойикдир!” (Ваҳий 5:12).УК 589.4

    Гарчи иблис Худонинг адолатини ва Масиҳнинг олий ҳокимиятини тан олишга мажбур бўлса ҳам, унинг моҳияти ўзгаришсиз қолади. Исён руҳи, кучли оқимга ўхшаб, уни эгаллаб олади ва ташқарига ёриб чиқади. У жунбушга келиб, буюк курашда таслим бўлмасликка қарор қилади. Самовий Шoҳ билан охирги ашаддий кураш лаҳзалари етиб келди. У ўз фукароларининг орасига ташланади, ўз газаби билан уларни илҳомлантиради, тезлик билан жангга киришга ҳаракат қилади. Аммо исёнга жалб қилинган жамики сон-саноқсиз миллионлардан бошқа ҳеч ким унинг олий ҳокимиятини тан олмайди. Унинг ҳукмронлиги барҳам топди. Фосиқлар ҳам, иблис сингари, Худога нафрат билан тўлиб-тошган. Уларнинг ишига ишонч йўқ ва улар Яҳвени енга олмайдилар. Фосиқлар иблисларга ва унинг ҳамтовоқларига карши ғазаби алангланиб, шайтонлардай қутуриб, уларга ташланадилар. Худо айтади: “Сен ўзингни худодай доно деб билганинг учун, Мен устингга бегона халқни тортиб келаман. Улар ўтакетган ёвуз халкдир. Улар гўзаллигинг ва донолигингга қарши чиқиб, қилич ялангочлайдилар. Ҳашаматингни хор қиладилар. Ўзингни эса тубсиз чуқурликка улоқтирадилар. Ҳа, сен денгиз бағрида азобланиб жон берасан”. “Катта тижоратинг туфайли, ёвузликка тўлиб, гуноҳ қилдинг. Мен сени шармандаларча Худонинг тоғидан ҳайдадим.УК 589.5

    Эй соқчи каруб, Мен сени чиқариб юбордим, оловдай товланган тошлар орасидан ҳайдадим. Сен гўзаллигинг туфайли ағрурланиб кетган эдинг. Савлатинг туфайли ақл-фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтирдим,УК 590.1

    Шоҳлар олдида шармандангни чиқардим. Сен чексиз гуноҳларинг билан, савдосотикдаги ноҳақликларинг билан, ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкга совурдим. Сени билган халқлар аҳволингни кўриб, донг қотдилар. Сенинг бошингга даҳшатли ўлим келди, сен абадий йўқ бўласан” (Ҳизқиё 28:6-8; 16-19).УК 590.2

    “Жангда кийилган этиклар, қонга беланган ҳамма кийим оловга ташланиб, ёқилажак... Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда, Уларнинг лашкарларига қаҳри келди. Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди. Уларни бўғизлашга ҳукм этган” . “Қабиҳнинг устига чўғ, олтингугурт ёғдиради, уларга улуш қилибгармселни беради”(Ишаё 9:5, 34:2; Забур 10:6). Оловни осмондан Худо юборади. Ер ёрилади, унинг чуқур жойларида яширинган қурол юзага чиқади. Ҳамма тубсизлик ва ёриқлардан қирғин келтирувчи аланга отилиб чиқади. Ҳатто қоялар ҳам ёнади. “Ловуллаган тандирдай кун” келди. “У кун осмон гумбурлаб тамом бўлади, моддий унсурлар қизиб, эриб кетади, ер ва унда қилинган ҳар бир кулга айланади” (Малакий 4:1; 2Бутрус 3:10). Бутун ер юзи битта эриган моддага, қайнаётган катта денгизга ўхшаб қолади, Фосиқлар учун ҳукм ва ҳалокат куни, “Эгамизнинг қасос куни, Қуддус учун Эгамиз қасос оладиган йил” (Ишаё 34:8) келди.УК 590.3

    Фосиқлар ер юзидаёқ қасосини олади (қаранг: Ҳикмат. 11:31).Улар гўё “Такаббурлар билан ёвузларнинг ҳаммаси гўё хас—чўпдир. Келаётган ўша куни ҳаммаси ёндириб ташланади, дейди Сарвари Олам” (Малакий 4:1). Баъзилари бир лаҳзада йўқ қилиб ташланади. Бошқалари эса бир неча кун азоб чекиб юрадилар. Ҳаммалари ўз ишларига мувофиқ жазо оладилар. Солиҳларнинг гуноҳлари иблиснинг зиммасига юклатилган, шунинг учун улар итоатсизликлари учун эмас, балки иблис Худонинг халқини ғижгижлаган гуноҳлари учун азоб чекиши керак. Иблис васвасага солганлар томонидан қаттиқроқ жазоланиши керак. Иблиснинг алдовлари қурбони бўлганлар ҳалок бўлишлари билан, y ҳали ҳам азоб чекиб қийналади. Покловчи оловда фосиқлар охиригача - илдизи ва шохларигача йўқ қилинади; иблис - илдиз, унинг издошлари эса шохлардир. Қонунни бузганлари учун тўлиқ қасос амалга оширилди; адолатнинг талаблари қондирилди; хаммасини кўриб, осмон ҳам, ер ҳам Яҳвенинг солиҳлигини эътироф этадилар буларнинг.УК 590.4

    Иблиснинг вайронагарчилик келтирувчи ишларига абадий барҳам берилди. Олти минг йил давомида у ўз ихтиёри бўйича фаолият кўрсатди, ер юзини ғамга тўлдирди, бутун Коинотга азоб келтирди.Бутун ижод оҳ-воҳ тортиб, огрикдан азоб чекди. Энди Худонинг ижоди бир умрга унинг иштирокидан ва васвасаларидан халос бўлди. “Жамики замин тинч, осуда,УК 591.1

    Улар севинч ила қўшиқ айтмоқда” (Ишаё 14:7). Бутун Коинот хамду сано айтиб, шод бўлмоқда. “Кўп халойиқнинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитилади. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда” (Ваҳий 19:6).УК 591.2

    Ер юзини қириб ташлайдиган олов қамраб олганда, солиҳлар Муқаддас шахарда тўлиқ бехатар бўладилар. Биринчи тирилиш иштирокчилари устидан энди ўлим ҳукмронлик қила олмайди. Агар фосиқлар учун Худо ямлайдиган олов бўлса, У Ўз халқи учум “Қуёш ва Қалқондир” (қаранг: Ваҳий 20:6; Забур 83:12).УК 591.3

    “Шaҳap Худонинг улуғворлигига тўлиб, қимматбаҳо жавоҳирдай, биллурдай соф яшма тошидай ярқирард” (Ваҳий 21:11). Фосиқларни қирадиган олов бир пайтнинг ўзида ер юзини поклайди. Ҳар қандай лаънатнинг изи йўқ қилинди. Абадий аланга ёниб турадиган дўзах гуноҳи ювилганларга гуноҳнинг даҳшатли оқибатлари ҳақида эслатмайди.УК 591.4

    Битта нарса абадий қолади: бизнинг Гуноҳ ювувчимиз танасида мих чандиқлари. Унинг қонталаш манглайида, биқинида, қўлларида, оёқларида яралар гуноҳнинг шафқатсизлиги хақида ягона эслатадиган нарса бўлади. Масиҳнинг шуҳратига пайғамбар назар солиб, шундай дейди: “Нур сочилар Унинг қўлидан — Куч яширинган билагидан” (Ҳабаққуқ 3:4). Унинг тешилган қўллари ва биқини ва бундан Худо билан инсонни яраштирган қизил қон оқарди — бу Нажоткорнинг шуҳрати, бу ерда — “Унинг қудрати сири”. Гуноҳ ювиш қурбонлиги орқали “нажот бериш учун кучли” бўлган Ўша Худонинг марҳаматидан нафратланганлар устидан ҳукм қилиши мумкин. Ҳақоратлар аломатлари — Унинг энг юқори фазилати, чексиз асрлар давомида Гўлгўта яралари Уни шарафлаб, Унинг қудратини ваъз қилади.УК 591.5

    “Эй Қуддусдаги шоҳ қалъаси,Худо халқининг кузатув минораси, Собиқ ҳокимиятинг ўзингга қайтади” (Михо 4:8). Азиз эрлар Алангали қилич Аданга биринчи жуфтлиги йўлига чегара қўйгандан бери узоқ кутган вақт келди. Бу вақт — “Худо Ўзига мулк қилиб олган” (Эфес.1:14) вақтдир. Гуноҳ ювишнинг буюк режаси яна инсонни ерга қайтаради, дастлаб бу ер инсонга мулк қилиб берилган эди. Аммо инсон иблисга ён берди ва шунча вақтда бери бу кучли душманнинг ҳукмронлиги остида бўлди. Гуноҳ туфайли йўқотилганларнинг ҳаммаси қайтмоқда. “Эгамиз Самоларни яратган У Худодир! У ерни барпо қилган, мустаҳкамлаган. Ерни бўш қилиб эмас, яшашга лойиқ қилиб яратган” (Ишаё 45:18) Худонинг илк режалари бажо бўлмоқда, У ерни яратаётганда, у гуноҳи ювилганларнинг абадий маскани бўлишини режа қилган эди. “Солиҳ юртга эгалик қилади, бу юртда то абад истиқомат қилади” (Забур 36:29).УК 591.6

    Азизларнинг келажак авлоди моддиётга ва заминга богланиб қолгандай кўринади, деган қўрқув туфайли кўпчилик яқинлашиб келаётган руҳий талқинларнигина беришга интилди. Шундай қилиб, бўлғуси ватанимизга ўз уйимиздай қарашга имкон берадиган ўша ҳақиқатни йўққа чиқаришга ҳаракат қилдилар. Масиҳ шогирдларига, Мен Отамнинг уйида сизлар истиқомат қилишларингиз учун жой тайёрлашга кетяпман, деб ваъда берган эди. Худонинг Каломи таълимотини қабул қилганлар самовий масканларда нодонликда бўлмайдилар. Барибир, “Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган” (1 Кор.2:9). Инсон тили солиҳларнинг мукофотини тасвирлашга ожиз. Фақат мукофотни кўрадиганларгагина тушунарли бўлади. Чекланган идрок Худонинг жаннати шуҳратини билишга қодир эмас. Муқаддас Китобда нажот топганларнинг мероси “ватан” деб номланган. У ерда Самовий Чўпон Ўз қўйларини барҳаёт булоқ сувларига олиб боради. У ерда ҳаёт дарахти ҳар ойда самарасини беради, дарахт барглари халқнинг фаровонлиги бўлиб хизмат қилади. У ерга биллурдай тоза сув абадий оқади. Сув ёнида ўсадиган дарахтлар соясини Раббий гуноҳини ювганлар учун тайёрланган сўқмоқларга туширади. У ерда кенг водийлар ажойиб тепаликларга туташиб кетади, Худонинг тоглари ўзининг улуғвор чўққиларини қад кўтартиради. Тинч водийларда, барх,аёт сувлар қирғоқларида Худонинг халқи — толиққан сайёҳлар ва йўловчилар — ниҳоят, ўз ватанларига эга бўладилар. “Халқим яшайди сокин жойларда, бехавотир уйларда, хотиржам масканларда”. “Юртингда энди зўравонлик товуши эшитилмайди, чегаранг ичида вайронагарчилик, ҳалокат бўлмайди. Деворларингга, Нажот, дея ном қўясан, дарвозаларингга, Шараф, дея ном берасан”. “Халқим уйлар қуриб, ўзлари ўша ерда яшайди, токзорлар ўтқазиб, ҳосилини ўзлари ейди. Энди улар қурган уйларда бошқалар яшамайди, эккан дарахтларинипг ҳосили бошқаларга насиб бўлмайди. Халқимнинг умри чинор умридай узоқ бўлади, танлаган халқим ўз қўлларининг маҳсулидан узоқ вақт баҳраманд бўлади” (Ишаё 32:18; 60:18; 65:21, 22).УК 592.1

    У ерда “Чўлу биёбон шод бўлади, саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди”. “Тиканзорлар ўрнига сарв дарахтлари ўсади, газанда ўт ўрнига мирта буталар ўсади. Шундай қилиб, булар Мен, Эгангга шараф бўлади. Туганмас, абадий нишона бўлиб қолади”. “Шунда бўри қўзи билан яшар, сиртлои билан улоқча бирга ётар, Бузоқ, шер, бўрдоқи биргадир, ёш бола уларни етаклаб юрар... Муқаддас тоғимнинг гир атрофида улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, ер юзи тўлиқ билади Эгамизни” (Ишаё 35:1; 55:13; 11:6,9) Осмонда азоб-уқубат ва оғриқлар бўлиши мумкин эмас. У ерда кўз ёшлари ҳам, дафн маросимлари ҳам. қайғу нолалари ҳам бўлмайди. “Энди ўлим мавжуд бўлмайди, ҳеч ким қайгурмайди, йиғламайди, азоб чекмайди. Зеро, аввалгилар ўтиб кетди” (Ваҳий 21:4). “Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди, Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади” (Ишаё 33:24). У eрда шон-шарафга бурканган янги ернинг пойтахти Яиги Қуддус “Эгамизнинг қўлида гўзаллик тиллақоши, Худойингизнинг қўлида шоҳлик тожи”, “қимматбаҳо жавоҳирдай, биллурдай соф яшма тошидай”, “Халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи шоҳлари унга ўз бойликларини келтиришади”. Эгамиз айтади: “Мен Қуддус туфайли севинаман, Халқим Менга қувонч келтиради. Энди Қуддусда ҳеч қачон йиғи, фарёд товуши эшитилмайди”. “Худонинг маскани инсонлар орасидадир! У энди одамлар орасида яшайди, улар Худонинг халқи бўладилар. Худонинг Ўзи улар билан бирга бўлади” (Ишаё 62:3; Ваҳий 21:11, 24; Ишаё 65:19; Ваҳий 21:3).УК 593.1

    Худонинг шаҳрида “тун бўлмайди”. У ерда ҳеч ким дам олишга ёки чанқашга муҳтож бўлмайди. Худонинг хоҳиширодаси бажо бўлиши ва Унинг исми шарафланиши чарчоқ келтирмайди. Биз ҳар доим туганмас тонгнинг янгилигини ҳис қилиб турамиз. “Чироққа ҳам, қуёшга ҳам эҳтиёж қолмайди. Ахир, Эгамиз Худо уларга нур сочади, улар эса то абад ҳукмронлик қилади” (Ваҳий 22:5). Қуёш нурлари ёқимли майин нур билан алмашади, бу нур биздаги кундузги ёриғликдан бир неча марта юксакдир. Худога ва Қўзига шукрлар сўнмас юлдузлар орқали Муқаддас шаҳарни тўлдиради. Гуиоҳи ювилганлар абадий кундузнинг шуҳрати билан юради, гарчи бу кундуз қуёшдан бўлмаса ҳам.УК 593.2

    “Мен бу шаҳарда Маъбад кўрмадим. Зотан Қодир Худо — Эгамизнинг Ўзи ва Қўзи шаҳарнинг Маъбадидир” (Ваҳий 21:22). Худонинг халқи Ота ва Ўғил билан очиқ мулоқот қилиш имтиёзини олади. “Биз ҳозир хира ойнага қарагандай кўряпмиз, лекин у вақтда юзмаюз кўражакмиз” (1 Кор. 13:12). Биз Худонинг тимсолини ойнада акс этгандай, табиатнинг ижодида, Унинг одамлар билан муносабатида кўрамиз, Ўшанда Уни юзма юз-юз кўрамиз, бизнинг орамизда парда бўлмайди. Биз Унинг иштирокида турамиз, Унинг юзи шухратини кўрамиз.УК 593.3

    У ерда гуноҳи ювилганлар, уни билганлари сингари, биладилар. Худо инсонларнинг қалбига ўрнаштирган севгининг майин ҳислари жуда ажойиб тарзда ифодаланади ва келгусида ривож топади. Азиз мавжудотлар билан соф мулоқог, ҳамма асрларда жамиятда бахтиёр фаришталар ва кийимларини ювиб, Қўзининг Қони билан оқлаган содиқлар билан мувофиқ ҳаёт, “осмондаги ва ердаги ҳар қандай ватан”ни бир қилиб боғлайдиган (Эфес. 3:15) муқаддас алоқа иплари - буларнинг ҳаммаси гуноҳи ювилганларнинг бахтиёрлигини ташкил қилади.УК 594.1

    У ерда абадий ҳайратга эга ўлмас идрок ижодий кучларнинг мўъжизаларини ва гуноҳи ювилган севгининг сирларини хаёлга келтиради. У ерда Худони унугинглар, деб васвасага солувчи шафқатсиз душман бўлмайди. Жамики қобилиятлар, маҳорат ва кўникмалар ривож топади; истеъдод кўпайиб боради. Эгалланган билимлар ақлий толиқишга ёки ҳаёгий кучларнинг заифлашувига олиб келмайди. У ерда энг улкан лойиҳаларни амалга ошириш мумкин бўлади; энг юксак интилишларни, энг дадил рсжалар ҳаётга татбиқ қилинади; шундан кейин олиш лозим бўлгаи янги чўққилар пайдо бўлади; янги мўъжизалар ҳайратни келтириб чикаради; билиш керак бўлган янги ҳақиқатлар пайдо бўлади; куч, ақл, жон ва танани сафарбар қилишни талаб этадиган тадқиқотларнинг янги объектлари юзага келади.УК 594.2

    Худонинг гуноҳи ювилган халқи олдида Коинотнинг ҳамма хазиналари ўрганиш учун очилади. Ўлим ришталаридан халос бўлган улар узоқ оламларга толмас фикр орқали парвоз қилади, бу оламлар инсон қиёфасида ғам чеккан эдилар, энди шодиёна мадҳиялар билан ҳар бир жоннинг нажот топишидан мамнун бўлдилар. Замин болалари ифодалаб бўлмас хаяжон билан соғлом мавжудотлар хурсандчилиги ва донолигига шерик бўладилар. Замин болалари бир неча асрлар давомида Худонинг ишларини кузатиш орқали ўзлаштирилган билимлари ва доноликлари хазинасини улар билан ўртоқлашадилар. Худонинг тахти атрофида ўрнатилган тартибда айланадиган қуёш, юлдузлар ва самовий тизимни - ижод шуҳратини мушоҳада қиладилар. Ҳамма ижод маҳсулида - энг кичигидан тортиб каттасигача Яратганнинг исми чизилган, ҳамма Унинг кучи бойлигини ўзи учун кашф қилади.УК 594.3

    Абадийликка кетадиган йиллар Худо ва Масиҳ ҳақида чуқур ва шонли ҳақиқатни очади. Билим кўпайгани сари, севги, ҳузурҳаловат ва бахт ошиб боради. Одамлар Худони кўпроқ билганлари сари, Ундан кўпроқ ҳайратлана бошлайдилар. Исо уларнинг қаршисида гунох, ювилиши бойлигини ва иблис билан буюк курашда эришган ажойиб ютуқларини очганда, гуноҳи ювилганларнинг қалби янада алангали севги билан ёнади, янада катта ҳаяжон билан олтин арфаларни чаладилар, сонсаноқсиз овозлар мақтовларнинг қудратли овозларига бирлашадилар.УК 595.1

    “Шунда мен еру осмондаги, ер остидаги, денгиздаги жамики жонзотларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг ҳаммаси шундай деб куйлаётган эдилар:УК 595.2

    “Тахтда ўтирган Худога ва ҚўзигаУК 595.3

    Абадулабад ҳамдлар бўлсин!УК 595.4

    Иззату икром, улуғворлик ва кучқудратУК 595.5

    Абадулабад Уларга ёр бўлсин!” (Ваҳий 5:13).УК 595.6

    Буюк кураш тугади. Энди гуноҳ ва гуноҳкорлар йўқ. Бутун Коинот топтоза. Сон-саноқсиз ижод маҳсулида мувофиқлик ва шодлик пульси бир маромда уради. Фазонинг ҳамма бурчакларида ҳаёт оқими ва ҳамма нарсани яратган Ўшандан келадиган шодлик, нур оқади. ATOM заррасидан тортиб баҳайбат галактикача - жамики жонли ва жонсиз нарсалар бор гўзаллиги билан ва мукаммал шодлиги билан эълон қилади: “Худо севгидир”.УК 595.7

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents