Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    8-боб - Ҳақиқат Курашчиси

    Германия тахтига император Карл V чикди. Рим элчилари унга ўзларининг табрикларини етказишгa шошилдилар ва Ислоҳотчининг адабини бериб кўйинг, деб ишонтирмоқчи бўлдилар. Аммо бадавлат князь Саксонский ундан, Лютерга қарши ҳеч қандай чора ишлатмасангиз, аввал уни эшитсангиз, деб илтимос қилди. Зотан, Карл V тахтга чиқишида князь уни қўллаб-кувватлагаи эди. Бу вазият императорни қийин аҳволга солиб қўйди. Папа ҳокимияти талабини қондириш ислоҳотчини фақат ўлимга олиб борарди, холос. Бадавлат князь эса бир неча марта қуйидагича талабни қўйган эди: “Олдиндан ҳимоя ёрлиғи билан таъминланган доктор Лютер хабардор, солиҳ ва эҳтиросга берилмаган судьялар олдида нутқ сўзласа, яхши бўларди, чунки на унинг императорлик лавзими, на бошқа бирон одам Лютернинг ижодини рад қила олади” 78Д” Обинье Обинье. 6 китоб,. Энди ҳамманинг эътибори Вормсда яқинда бўладиган Германия князлари сеймига каратилган эди. Сейм Карл V тахтга чиққандан кейин кўп ўтмай чақирилди. Бу умумдавлат йиғини энг муҳим сиёсий масалаларни ҳал килиши керак эди. Ёш монарх билан Германия князларини биринчи марта учрашув кутар эди. Давлат сеймига империянинг хамма томонидан дунёвий ва диндор тўралари келдилар. Вормсда ўз ота-боболаридан қолган имтиёзлари ва нуфузли аждодлари билан гердайган амалдорлар, мартабаси ва ҳукмронлиги билан мақтанадиган дин вакиллари, қуролбардорлари кузатувида келган сарой рицарлари, узоқ мамлакатларнинг элчилари йигилган эдилар. Сейм олдида турган турли-туман вазифаларга қарамай, бу катта йиғиннинг асосий мавзуи Саксония ислоҳотчисига катта қизикиш бўлди.УК 123.1

    Ассамблея йиғинига оз вақт қолганда, Карл V Саксония князига, сеймга Лютерни олиб келинг, барча баҳсли масалаларда билимдон одамлар билан очиқ муҳокама имкониятини кафолатлайман, деб ваъда берди. Лютер император билан учрашадиган кунни сабрсизлик билан кутарди. Ўша пайтда унинг соғлиғи ёмонлашган эди, аммо у бадавлат князга шундай деб мактуб ёзди: “Агар мен у ерга соғ ҳолда бора олмасам, мени хаста ҳолда олиб боришингизни илтимос қиламан. Чунки мени император таклиф қилаётган экан, бу Худонинг хоҳиши эканига шубҳа қилмайман. Агар улар куч ишлатсалар, (буни улардан кутиш мумкин, чунки улар насиҳатларимни эшитиш учун мени чақираётганлари йўқ), ҳамма нарсани Худонинг қўлига топшираман. Учта ўсмирни оловли тандирда соғ-саломат сақаган Ўша ҳозир ҳам ўз тахтига ҳукмронлик қилмокда. Агар мени У қутқармаса, демак, менинг ҳаётим мазмунсиз. Хушхабар фосиқларнинг қўлларига масхаралаш учун берилмаслигига ғамхўрлик қиламиз. Уларни ҳимоя қилиб, қон тўкишга ҳам тайёр турамиз. Одамларни нажот бериш учун нима фойдали - менинг ҳаётимми ёки ўлимимми эканига наҳотки ўзим қарор қила олмасам?! Мендан ҳамма нарсани кутишингиз мумкин...фақат қочиб кетишни ва эътиқодимдан тонишни эмас. Мен қочиб кета олмайман, эътиқодимдан тонишим мутлақо мумкин эмас!” 79Ўша жойда, 7 китоб, 1-боб. Лютернинг келиши ҳақидаги хабар сеймда алғов-далғов пайдо қилди. Папа ҳокимияти вакили Алеандрга бу иш топширилган эди, шунинг учун Алеандр хавотиргa тушиб қолди. Бунинг оқибати папа ҳокимияти учун ҳалокатли бўлишини учун тушуниб турарди. Папа айблов ҳукми чиқарган ишни кўриб чиқиш қудратли олийруҳонийнинг ҳокимиятини шубҳа остига қўйишни билдирарди. Бундан ташқари, Алеандр бир нарсадан қўрқарди: Лютернинг нотиқлиги ва рад қилиб бўлмас далиллари кўп князларнинг пaпa ҳокимиятидан юз ўгиришига олиб келиши мумкин. Шунинг учун у қатьий равишда Карл Vra Лютернинг Вормсдаги сеймда ҳозир бўлишига қарши норозилик хати ёзди. Айни пайтда Лютерни Жамоатдан четлаштириш ҳақида фармон эълон қилинди. Папанинг декрети ва унинг вакили томонидан қилинган норозилик тазйиқи остида император ён берди. Император бадавлат князга, агар Лютер эътиқодидан қайтмаса, у Виттенбергда қолишига тўгри келади, деб мактуб ёзди.УК 123.2

    Алеандр бу ғалаба билан қоииқмасдан, Лютерни ҳукм қилишга эришиш учун барча айёрлигини ва ҳукмронлигини ишга солди. Ғайритабиий сабот ва ниҳоятда мақсадга мувофиқ қўллабқувватлаш билан Алеандр бу масалани князлар, руҳонийлар ва сеймнинг бошқа аъзолари эътиборига ҳавола қилиб, ислоҳотчини, исёнга даъват қилишда, ҳурматсизликда, қонунсизлик ва шаккокликда айблади. Аммо руҳоний ўйлаб чиқарган ғаразгўйлик ва қизиққонлик унинг қандай руҳга таянаётганини очиқошкора айтиб турарди. “Уни тиришқоқлик ва тақводорликдан кўра, нафрат ва қасоскорлик ҳаракатга келтиряпти” - умумий хулоса ана шундай эди. 80Ўша Ўша жо Сеймда иштирок этаётганларнинг кўпчилиги илгари Лютер ишига ғалати хайрихоҳлик билан муносабатда бўлишга мойил эдилар.УК 124.1

    Алеандр бор кучини ишга солиб, императорни папа декретини ижро этишга мажбур килди. Лекин Германия қонунларига кўра, князларнинг розилигисиз буни амалга ошириш мумкин эмас эди. Ниҳоят, Карл V шилқим руҳонийга ён бериб, ишни сеймга тақдим қилиш учун унга буйруқ берди. “Бу воқеа папа дипломатик вакили учун тантана куни бўлди. Ғоят муҳим шахслар йигилишди, аммо унинг эътиборига ҳавола қилинган иш янада муҳим эди. Алеандр ҳокимиятни ва Рим обрўйини...бутун жамоатларнинг онаси ва маликасини химоя қилиш учун керак эди”. Папа масиҳийлар дунёсининг энг обрўли вакиллари олдида Петрдан ҳуқуқ олганини Алеандр исботлаши керак эди. “У нотиқлик истеъдодига эга бўлгани учун, ажойиб тасаввур қолдирди. Жамоатни ҳимоя қилиб сўзга чиққан Римнинг энг зўр нотиқларидан бири олий трибунал олдида иштирок этиш учун Илоҳий такдир имкон берди” 81Уайли. 6 китоб, 4-боб.УК 125.1

    Ислоҳотчига ачинганлар бир оз эҳтиёткорлик билан Алеандрнинг нутқини тангладилар. Саксониянинг бадавлат князи сеймда иштирок этмади, у ўз маслаҳатчиларига Рим папасининг дипломатик вакили нутқини ёзиб олинглар, деб топшириқ берди.УК 125.2

    Алеандр ҳақиқатга зарба бериш учун ҳаракат қилиб, бутун аклини, жамики нотиклик санъатини ишга солди. У Лютерни Жамоатнинг ва давлатнинг, марҳумларнинг ва тирикларнинг, диндорлар ва дунёвийларнинг, жамики имонлилар ва ҳар бир масиҳийнинг душмани сифатида тасвирлаб, айблар устига айблар ёғдирди. “Юз минглаб бидъатчиларни оловга ташлаш учун Лютернинг гумроҳлиги кифоя”, деди у.УК 125.3

    Алеандр нутқи сўнгида ислоҳотчиларнинг имондошларига тош отишга ҳаракат қилди: “Бу Лютер тарафдорлари ким ўзи? Маданиятсиз, қўпол муаллимлар, сотқин руҳонийлар, келажаги йўқ роҳиблар, билимсиз ҳуқуқшунослар, ахлоқсиз дворянлар тўдаси, бир ҳовуч мияси гангиган, йўлдан озган қора ҳалқ. Наҳотки уларни кўп сонли, кобилиятли ва кудратли католиклар билан солиштириб бўлса?! Мазкур ажойиб олий суднинг якдил қарори соддадил одамларни маърифатли қилсин, енгилтак одамлар учун огоҳлантириш бўлсин, иккиланувчиларни бир қарорга келтирсин, заифларни мустаҳкам қилсин”. 82Д” Обинье. 7 китоб, З-боб.УК 125.4

    Ҳамма асрларда ҳақиқат ҳимоячиларига қарши шундай қурол қўлланган. Бугунги кунда ҳам кўпчиликнинг гумроҳлигига қарши турганларга Худо Каломининг ҳақиқатини ваъз қилишга журъат этганларга худди ўшандай далиллар татбиқ қилинмокда. “Янги таълимотнинг воизлари нимани ўйлайдилар?” дея хитоб қиладилар умумқабул қилган дин курашчилари. Улар бир ҳовуч билимсиз қора халқ. Улар ҳақиқатни билишга даъвогарлик қилишга журъат қилишлари билан Худонинг танланган халқи бўлишга даъво қиладилар! Улар нодонлардир, ўзларини алдайдилар. Бизнинг кўп сонли, обрўли Жамоатимизга қаранглар. Бизнинг орамизда қандай буюклар, олим одамлар бор! Биз улардан анча кучлимиз! Албатта, бу баҳоналар оламга таъсир этмокда, аммо баҳоналар Лютер давридаги сингари, бугун ҳам ишончсиз, далилсиздир.УК 125.5

    Лютернинг ўлими билан, кўпчиликнинг айтишича, Ислоҳот тугамади. Ислоҳот дунё тарихи сўнгигача давом этиши керак. Лютер нур таратиб, буюк иш қилди. Бу нурни унга Худо инъом қилган эди. Аммо бутун олам муҳтож бўлган нурнинг ҳаммаси эмасди. Ўша пайтдан ҳозиргача Муқаддас Битиг саҳифаларидан ҳақиқатни очишга ёрдам берадиган нур муттасил таралиб турибди.УК 126.1

    Папанинг вакили нутқи сеймда кучли таассурот қолдирди. У ерда Лютер йўқ эди, бўлмаса у Худо Каломининг аниқ, ишончли ҳақиқати билан Папа ҳимоячисини синдирган бўларди. Ҳеч ким ислоҳотчини ҳужумлардан ҳимоя қилишга ҳатто ҳаракат ҳам қилмади. Ҳамма Лютернинг таълимотини ҳукм қилишгагина эмас, балки уни бадъатчи сифатида бутунлай йўқотишга тайёрдай туюларди. Рим ўзини ҳимоя қилиш учун қулай имкониятлардан фойдаланди. Римни ҳимоя қилиш учун нима айтиш мумкин бўлса, ҳаммаси айтилди. Аммо ғалаба бўлиб туюлган бу вазият мағлубиятнинг аломати эди. Яна иккита қудратли кучга очиқ курашда бас келиш керак эди. Бу курашда ҳақиқат ва ғафлат ўртасидаги табиий фарқ аниқланиши лозим эди. Ана шу очиқ курашдан кейин Рим ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қилмаган эди.УК 126.2

    Сеймнинг кўпчилик аъзолари Лютерни жазолаш учун Римга сотилишга тайёр бўлсалар ҳам, кўпчилик Жамоатнинг маънавий бузилаётганини кўриб ва ҳукм қилиб, тубанлашган ва манфаатпараст руҳонийларнинг ҳамма хиёнатларига барҳам бермоқчи бўлдилар. Уларнинг хиёнатидан фақат герман халқи азоб чекарди. Папанинг дипломатик вакили папа ҳокимиятини жозибадор ва кўнгилдагидай оламда тасвирлади. Шунда Худо сейм аъзоларидан бирини папанинг золимона ҳукмронлигига адолатли баҳо беришга даъват қилди. Князлар йиғинида герцог Георг Саксонский қатъият билан ўрнидан турди, ҳайратланарли даражада аниқлик билан папа ҳокимиятининг ёлғончилигини, тубанлигини, Германияда унинг ҳукмронлиги давридаги даҳшатли оқибатларини кўрсатиб берди. Нутқининг охирида у шундай деди: “Бу - Римга қарши йўл қўйиб бўлмайдиган жиноятнинг фақат бир қисми, холос. Дин хизматчилари ҳар қандай уятни унутганлар, уларнинг ягона мақсади ...бу - пул, пул ва яна пул. ...халққа ҳақиқатдан ўгит бериш керак бўлганларга улар ёлғондан таълим берадилар, диндорлар бунга тоқат қилиб қўя қолмайдилар, балки бунинг учун мукофотлайдилар, чунки улар қанчалик кўп алдасалар, шунчалик кўп пул ишлайдилар. Айнан ана шу жирканч булокдан заҳарланган сув чиқади. Разолат тамагирлик билан қўлни қўлга бериб бормокда. Эвоҳ! Диндорларнинг ана шу шармандали хулқ-атвори кўплаб бахтиқаро одамларни абадий ҳалокатга маҳкум қилмокда. Умумий ислоҳотлар зapyp.” 83Ўша жойда, 4-боб.УК 126.3

    Эҳтимол, Лютер папа ҳокимиятининг жиноятларини маҳорат билан маромига етказиб тасвирлай олмаслиги мумкин эди. Герцог ислоҳотчининг душмани эди, деган далил унинг сўзларига катта ишонч бағишлади.УК 127.1

    Агар йиғилганларнинг кўзлари очилганда эди, ўзларининг атрофида адашув тарқатиб юборадиган ва ҳақиқатни кабул килиш учун ақллари, юракларини очадиган Худонинг фазилатларини кўрган бўлардилар. Доно ва чинакам Худо ҳатто Ислоҳот душманларига ҳам таъсир этди, шу тариқа буюк ишларнинг юз бериши учун йўл ҳозирлади. Мартин Лютер йигинда иштирок этмади, аммо у ерда Лютердан каттароқ Бўлганнинг овози янгради.УК 127.2

    Сейм қўмита сайлаб пaпa ҳокимиятининг жиноятига оид ҳамма далилларни такдим қилишни топширди. Бу далиллар оғир юк бўлиб герман халқининг елкасида ётарди. 101 та турли пунктлардан иборат бу рўйхат императорга, юз берган аҳволни тўғрилаш учун тезлик билан чоралар кўришингизни сўраймиз, деган илтимос билан такдим қилинди.УК 127.3

    “Қанчалар кўп масиҳийлар бой берилган, - деярдилар бу илтимосни ёзганлар. - Қандай талончилик, масиҳийлар бошлиғи атрофидагилар қанчалар таъмагир! Бизнинг бурчимиз - халқнинг хонавайрон ва бадном бўлганини бартараф қилишдир. Булардан келиб чиқиб, биз ўтиниб, айни пайтда, қатъий равишда умумий ислоҳотни ва уни ўтказишни бошлашни тасдиқлашингизни Сиздан сўраймиз”. 84Ўша жойда.УК 127.4

    Энди сейм ислоҳотчининг иштирок этишини талаб қилди. Алеандрнинг илтимосларига ва тахдидларига қарамай, ниҳоят, император рози бўлди. Лютер сеймга таклиф қилинди. Таклиф билан бирга унга муҳофаза ёрлиғи - соғсаломат қайтиб кетиш кафолати ҳам юборилди. Буларни Виттенбергга курьер етказиб берди. Унга Лютерни Вормсга кузатиб келиш ҳам топширилган эди.УК 127.5

    Лютернинг дўстлари қўрқитиб қўйилган эди. Улар ислоҳотчига сохта душманлик муносабатларини билганлари учун бир нарсадан хавфсирардилар: ҳатто муҳофаза ёрлиги ҳам уни муҳофаза қила олмайди! Шунинг учун Лютердан, ўзингизни хавф-хатарга қўйманг, деб илтимос қилдилар. Бунга жавобан Лютер шундай деди: “Папа ҳукумати менинг Вормсга келишимни истамайдилар, улар фақат менинг ҳукм бўлишимни ва ўлимимни кутяптилар. Булар муҳим эмас. Мен учун эмас, Худонинг Каломи учун ибодат қилинглар... Ўша ёлгоннинг хизматчилари устидан ғалаба қилишим учун Масиҳ мени Ўз Руҳи билан мустаҳкамлайди. Тирик эканман, мен улардан нафратланаман. Ўз ўлими билан улар устидан ғалаба қиламан. Вормсда улар мени ўз эътиқодимдан қайтаришни ўйлайдилар. Мана, менинг эътиқодимдан қайтишим: олдин мен, папа - Масиҳнинг ноиби, деб айтган эдим. Энди айтаманки, папаРаббимизнинг душмани ва иблиснинг ҳаворийси”. 85Д’ Обинье. 7 китоб, б-боб.УК 127.6

    Лютер бу хавфли саёҳатга ёлғиз жўнамади. Императорнинг курьеридан ташқари, уни учта содиқ дўсти кузатиб борди. У билан бирга Меланхтон бормоқчи бўлди. Меланхтон Лютерга шунчалик боғланиб қолган эдики, у билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёр эди. ‘Унинг лтимослари бекор кетди: Меланхтонни Виттенбергда қолдирдилар. Мабодо Лютер ҳалок бўладиган бўлса, у Ислоҳот ишини давом эттириши керак эди. Меланхтон билан хайрлашар экан, ислоҳотчи шундай деди: “Агар мен қайтмасам, arap душманлар мени ўлдирсалар, ҳақиқатни ваъз қилишни тўхтатма, дадил бўл. Менинг ўрнимга ҳам меҳнат қил...Агар сен тирик бўлсанг, менинг ўлимим катта аҳамиятга эга бўлмайди”. 86Ўша жойда. Лютерни кузатишга келган талабалар ва шаҳар аҳолиси қаттиқ ҳаяжонда эдилар.УК 128.1

    Инжил ҳақиқати қалбларни титратганларининг кўпчилиги Лютер билан йиғлаб хайрлашдилар. Шу тариқа Ислоҳотчи дўстлари билан бирга Виттенбергни тарк этди.УК 128.2

    Йўловчилар йўлда ўзларини нохуш сезги эзаётганини пайқадилар. Айрим шаҳарларда уларга етарли эътибор бермадилар. Йўловчилар бир руҳонийникида тунашга тўхтадилар. Руҳоний Лютерга ўз хавотирлигини ачиниб айтиб берди ва унга азобли ўлим билан ҳалок бўлган италиялик ислоҳотчининг портретини кўрсатди. Кейинги куни уларга шу нарса маълум бўлдики, Лютернинг асарлари Вормсда қораланган. Императорнинг чопарлари ҳамма тарафга бу декретни тарқатдилар ва халққа, ислоҳотчининг ҳамма асарларини маҳаллий ҳокимиятга топширинг лар, деб даъват қилдилар. Лютерни кузатиб бораётган курьер сеймда унинг хавфсизлиги учун хавотирга тушди, “Балки Лютер сафарни тўхтатишга қарор қилса керак”, деб ўйлади ва йўлда давом этамизми, деб сўради. Лютер шундай жавоб берди: “Майли, ҳар. бир шаҳарда менинг Жамоатдан юз ўгирганимни эълон қилишсин, мен йўлни давом эттиришга тайёрман”. 87Ўша жойда, 7-боб.УК 128.3

    Эрфрутда Лютерни ҳурмат билан қарши олдилар. Ҳаяжонланган оломон қуршовида у шаҳар кўчалари бўйлаб борарди. Ўз вақтида кўпинча бу кўчалардан қашшоқлик тўрвасини елкасига осиб, ўтган эди. У ўзининг роҳиблик ҳужрасига мўралаган эди, ҳамма азобуқубатлари, ҳозир бутун Германия бўйлаб тарқалаётган нур қалбини ёритмасдан олдин, бошидан кечирган ички курашларини эслади. Бу ерда ундан ваъз қилиб беринг, деб қаттиқ илтимос қилдилар. Бундай қилишга унинг ҳақи йўқ эди. Аммо қиролнинг курьери таъқиқни тузишга рухсат берди. Қачонлардир монастирда энг қора ишни бажарган роҳиб минбарга чиқди.УК 128.4

    У йиғилганларга Масиҳнинг “Сизларга тинчлик бўлсин”, деган сўзларини айтиб саломлашди. “Файласуфлар, илоҳиётчилар, ёзувчилар, - деб гaп бошлади у, - абадий ҳаётга қандай эришишни ўргатиб, ҳеч нарсага эришмайдилар. Мен сизларга айтаман: Худо ўликлардан бир Эркакни - Раббимиз Исо Масиҳни тирилтирди, токи У ўлимга барҳам берсин, гуноҳни йўқотсин, дўзах дарвозасини беркитсин. Бу нажот ишидир... Масиҳ ғалаба қилди! Бу хабарни эшитиш қувончли! Биз ўзимизнинг эмас, Унинг хизматкори туфайли нажот топганмиз. Бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ шундай деган эди: “Сизларга тинчлик бўлсин! Менинг қўлларимга қаранглар!...” Бошқача айтганда, “Эй инсон, қара! Бу Менман. Мен бир ўзим сенинг гуноҳингни ювиб, покладим, энди сен тинчликка эгасан, дейди Раббий”.УК 129.1

    Сўнгра у, ҳақиқий ишонч солиҳ ҳаётда намоён бўлиши керак, деб айтди. Раббий бизни қутқарган экан, ишларимиз Унга маъқул бўлиши учун интилишимиз керак. Боймисан? Ундай ҳолда сенинг бойлигинг муҳтожларга ёрдам берсин. Камбағалмисан? Унда сенинг хизматларингни бойлар қабул қилсин. Агар бир ўзинг учун меҳнат қилсанг. Худога маъқул деб ҳисоблайдиган хизматинг муғомбирликдан бошқа нарса эмас”. 88Ўша жойда.УК 129.2

    Халқ сеҳрлангандай Лютерни тингларди: бу очқаган руҳлар Ҳаёт нонини олган эдилар. Уларнинг кўзи олдида Масиҳ янада юксалган эди. У пападан, унинг вакилидан, императорлардан ва қироллардан юқори эди. Лютер ўзининг оғир аҳволи ҳақида ҳеч нарса айтмади. У ўзини ҳамдардлик объекти қилишни истамади. У Масиҳга қараб, ўзини унутди.”Одамлар Исони гуноҳкорларнинг Гуноҳ ювувчиси сифатида кўрсин”, деб Гўлгўта Эркаги соясига турди.УК 129.3

    Уларнинг саёҳати давом этди, ислоҳотчини катта қизиқиш билан қарши олдилар. Ҳар нарсага қизиқувчи оломон унга ёпишиб келарди, дўстона овозлар уни Рим тарафдорларининг ниятидан огоҳлантирдилар. “Улар сизни ёқиб юборадилар, - дедилар баъзилари, - кулингизни сочиб юборадилар: Ян Гусни нима қилганларини эсланг”. Лютер эса шундай жавоб берди: ” Улар ёққан олов Виттентбергдан Вормсгача осмонга кўтарилса ҳам, мен Раббийнинг номи билан олов орасидан ўтган бўлардим. Мен душман олдида ҳозир бўлишим керак, бу махлуқнинг ниятини билдим. Энди Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик бериб, унинг тишларини суғуриб оламан”. 89Ўша жойда.УК 129.4

    Лютернинг Вормсга якинлашиб келаётгани тўғрисидаги хабар қаттиқ ҳаяжон пайдо қилди: дўстлари Лютернинг такдиридан қўрқсалар, душманлар ишнинг муваффақиятли амалга ошишидан хавфсирардилар. Уни шаҳарга чиқмасликка охири кўндирдилар. Лютерни қалъага - унга тарафдор рицарникига яширинишга кўндирдилар. Ана шунда ҳамма қийинчиликлар дўстона тўғриланиши мумкин эди. Дўстлар ислоҳотчига яқинлашиб келаётган хавфни тасвирлаб, уни кўркитмоқчи бўлдилар. Лекин униси ҳам, буниси ҳам беҳуда чикди: Лютер олдингидай ўз фикрида қатьий турди: “Ҳатто Вормсда ёвуз руҳлар уйларнинг томларидаги черепицалар сингари кўп бўлсалар ҳам, мен шаҳарга кираман”.УК 130.1

    Лютер Вормсга келганда, шаҳар дарвозаларида катта оломон уни кутиб олди. Бунчалик кўп одам ҳатто императорни кутиб олиш учун ҳам чикмасди. Ғайритабиий жараёни ҳукм сурарди. Бирдан халқ орасидан кимдир дардли овозда дафн қўшиғини куйлади. Бу - Лютерни кутаётган қисматдан огоҳлантириб турарди. “Худойим менинг қалқоиим бўлади”, деди у файтондан тушар экан.УК 130.2

    Папа ҳокимияти, Лютер ҳақиқатан ҳам Вормсга келишга журъат қилади, деб ишонмаган эди. Лютернинг келишидан улар даҳшатга тушиб, вужудларини ваҳима қамраб олди.УК 130.3

    Император бундан кейинги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш учун зудлик билан маслаҳатчиларини чақирди. Епископлардан бири, қатьиятли папачи шундай деди: “Биз ниҳоятда узоқ вақт бу масалани муҳокама қиляпмиз. Ахир, бизнинг император жаноби олийлари қўли ишораси билан бу одамни озод қилиши мумкин. Сигизмунд Ян Гусни ёқиб юбориш учун бермадими?! Бидъатчига берилган муҳофаза ёрлиғини ҳурмат қилишга мажбур эмасмиз”. “Иўқ! - деди император, - биз берган ваъдамизнинг устидан чиқишимиз керак”. 90Ўша жойда, 8-боб. Шундай қилиб. ислоҳотчининг нутқини тинглашга қарор қилинди.УК 130.4

    Бутун шаҳар бу ажойиб одамни кўришга интиларди. Tез орада у жойлашган уй кўп одам билан тўлди. Лютер яқинда оғир хасталикни бошидан кечирган, бунинг устига, икки ҳафта йўл азобини тортган эди. У сейм аъзолари билан учрашувга тайёргарлик кўриши керак эди.У шубҳасиз, тинчликка, дам олишга муҳтож эди. Аммо одамларнинг Лютерни кўриш истаги шунчалик кучли эдики, у фақат бир неча соат дам олишга муваффақ бўларди, холос. Ҳаяжонланган, асабийлашган дворянлар, рицарлар, руҳонийлар, фуқаролар уни ўраб олган эди. Уларнинг орасида таниқли одамлар ҳам бўлиб, улар жамоатнинг жиноятларини кўриб турар, шунинг учун императордан, зудлик билан ислоҳот ўтказиш керак, деб талаб қилардилар. Лютернинг сўзлари билан айтганда, бу одамлар “Унинг Инжилидан халос бўлган эдилар”. 91Мартин. 393-бет. Дўстлар билан бирга душманлар бу жасур роҳибни кўришга келардилар. Лекин Лютер уларни хотиржамлик билан қабул қиларди. Уларнинг сўраб-суриштирувларига донишмандлик билан жавоб берарди. Унинг феъл-атвори қатьий, мардона эди, яқинда юз берган хасталик изларини қолдирган, юзлари оқарган, озиб кетган, чарчаган. Шунга қарамай, олийжаноблик, шодлик нур сочиб турарди. Унинг сўзларидаги тантанаворлик, самимийлик унга куч бағишлар, ҳатто душманлари ҳам унга қаршилик кўрсата олмасдилар. Ҳамма унинг кўринишидан ҳайратга тушган эди. Айримлар, Лютерда Илоҳий қудрат бор, деб ишонсалар, бошқалари, Масиҳни айблаган фарзийлар сингари, “Унинг ичида жин бор”, деб айтардилар.УК 130.5

    Эртаси куни Лютерни сеймга таклиф қилдилар. Давлат амалдорлари Лютерни залга кузатиб бордилар, аммо кўп қийинчиликлар билан бииога киришга муваффақ бўлдилар. Кўчалар халқ билан тўлиб кетган эди. Улар папага қарши чиқишга журъат этган роҳибни кўришга интиларди.УК 131.1

    Лютер ўз ҳакамлари олдида пайдо бўлишдан олдинроқ кекса генерал, кўп урушлар қаҳрамони унга меҳрибонлик билан деди: “Бечора роҳиб, бечора роҳиб! Мен кўп жангларда иштирок этишимга тўғри келган. Сен энг шафқатсиз ҳужумлардан бирини қайтариш учун боряпсан. Агар ҳақиқат сен томонда бўлса ва бунга ишончинг комил бўлса, Худо номи билан олға бос, ҳеч нарсадан қўрқма. Худойим сени тарк этмайди”. 92Д’ Обинье. 7 китоб, 8-боб.УК 131.2

    Ниҳоят, Лютер сейм олдида ҳозир бўлди. Император тахтига чикди. Уни империянинг энг юқори лавозимдаги одамлари қуршаб олди. Illy пайтгача биронта оддий одам бундай ажойиб йиғинга келмаган эди. Йиғинда Лютер ўз эътиқоди учун жавоб бериши керак эди. “Унинг бу ерда ҳозир бўлишининг ўзиёқ папа ҳокимияти устидан буюк ғалабани англатар эди. Папа бу одамни айбдор деб эълон қилди, энди эса у суд олдида турарди. Бу хаттиҳаракати билан ўзини пападан юкори қўйди. Папа Лготерни Жамоатдан четлаштирди ва жамиятдан қувиб солди. Уни ниҳоятда ҳурмат билан дунёдаги энг юксак йиғинлардан бирига таклиф қилишди. Папа уни абадий сукут сақлашга ҳукм қилган эди. Энди эса минглаб эътиборли тингловчилар олдида унга нутқ сўзлаш имкониятини берди. Бу тингловчилар масиҳийлик оламининг узоқ бурчакларидан бу ерга келган эдилар. Лютер буюк инқилоб ўтказди. Рим қудрати заифлашди, Рим тахти камтарин роҳибнинг исёни олдида лиқиллаб қолди”. 93Ўша жойда.УК 131.3

    Қуйи табакадан келиб чиққан ислоҳотчи эътиборли ва мўътабар йиғинда ҳозир бўлиб, ўзини қўлоёғи боғлангандай ҳис қиларди. Айрим кНязлар Лютернинг ҳолатини тушуниб, унга далда бердилар. Улардан бири шивирлади: “Танани ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманг”. Бошқаси Лютерга деди: “Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар...ичингиздаги Отангизнинг руҳи гапиради” (қаранг: Матто 10:28; 18-20). Шундай қилиб, синов дақиқаларида Худонинг хизматкорларига Масиҳнинг сўзларини эслатиб, унинг имонини мустаҳкамлади.УК 132.1

    Лютерга император тахтининг олдига туришни таклиф килдилар. Одам лиқ тўла залда сукунат ҳукм сурарди. Император амалдори ўрнидан туриб, Лютернинг асарларини кўрсатди ва ундан куйидаги икки саволг а жавоб беришини талаб қилди: “Бу китобларни ўз ишларингиз сифатида тан оласизми ва уларда баён қилинган қарашларингиздан воз кечасизми?” Китобларнинг номларини овоз чикариб санаганларидан сўнг Лютер: “Ҳа, бу китобларнинг муаллифи менман”, деб жавоб берди. “Иккинчи масалага келсак, - деб давом этди ислоҳотчи, - бу имонга ва жоннинг нажот топишига алоқадор, бу масала Худонинг каломига - осмонда ҳам, ерда ҳам энг буюк ва қимматли хазиналардан бирига дахлдор. Ўйламасдан жавоб беришим аклсизлик бўлар эди. Акс ҳолда ҳақиқат талаб этган ҳамма нарсани айтиб бера олмайман. Унда қачонлардир Масиҳ айтган куйидаги сўзлар менга тўғридантўғри алоқадордир: “Ким инсонлар олдида Мени инкор этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни инкор қиламан” (Матто 10:33). Шунинг учун мен Худонинг Каломига зид келмайдиган жавобни беришим учун ўйлаб олишимга вақт беришингизни сўрайман, император жаноби олийлари”. 94Ўша жойда.УК 132.2

    Лютер бундай илтимос билан императорга мурожаат этиб, ақлли иш қилди. Унинг хаттиҳаракатларида шошқалокликка ва мулоҳазасизликка ўрин йўқ экан, деб бутун йигин аҳли унинг хулқига ишонди. Бу жасур, бир сўзли одамда ҳеч ким учратаман деб кутмаган хотиржамлик ва дадиллик унинг сўзларига ишонч бағишлади. Кейинги сафар у шундай эҳтиёткорлик, қатъият, донолик ва эътибор билан жавоб бердики, такаббур ва мағрур душманлари ҳайратда колдилар, айни пайтда ҳафсалаларини пир килди.УК 132.3

    Кейинги куни Лютер аниқ жавобни айтиши керак эди. У ҳақиқатга қарши қандай куч бирлашганини кўриб, қисқа муддатли, аммо қаттиқ кўрқув хуружини бошдан кечирди. Унинг ишончи сусайди, вужудини қўрқув эгаллади. У ўсиб келаётган хавфни аниқ кўриб турар, душманлар, жангда зулмат кучлари ғалаба қозонди, дея ғалабани нишонлашга тайёрдай туюларди. Қалин булутлар, Лютерни худди Худо билан ажратиб қўйгандай, яна зичроқ қоплаб олди. У, жанговар Худо мен билан бўлади, деган ваъдани олишга чанқоқ эди. У жон азобида epra юз тубан ўзини ташлади, тилка-пора бўлган қалбидан юракларни ларзага келтирадиган фарёд отилиб чикди. Бундай фарёд фақат шафқатли ва ҳамма нарсани кўриб турадиган Худога аён эди.УК 132.4

    “О Қудратли, абадий Худо, - дея ибодат қилди у, - бу олам нақадар қўрқинчли! Олам мени ютиб юбориш учун комини очди. Мен эса Сенга унчалик суянавермайман... Мен фақат бу оламнинг қудратига ишониб қолсам, ҳаммаси йўқолди... Шунда менинг вақти-соатим етди, ҳукмга йўл қўйилди...Эй Худойим! Бу оламнинг ҳамма донишмандликларига қарши туришимга ёрдам бер. Шуни бажо айла...Сен ягонасан... чунки менинг эмас, Сенинг ишинг. Мен уларга - бу оламнинг ана ўша буюкларига қаршилигим йўқ. ..Лекин бу Сенинг ишинг, бу адолатли ва абадий иш. Эй Эгам, менга ёрдам бер! Содиқ ва ўзгармас Худо! Биронта ҳам инсонга ишона олмайман...Жамики инсоният ишончсиз, беқарор. Сен мени бу иш учун танлагансан...Севикли Ўғлинг Исо Масиҳ номи ҳақи-ҳурмати Мен билан бирга бўл. У менинг ҳимоячим, қалқоним ва қалъамдир”.УК 133.1

    Лютер ўзига яқинлашиб келаётган хавфни англаши, ўз кучига ишолиб қолмаслиги, ўзини кулфатга дучор қилмаслиги учун Худонинг оқилона башорати юз берди. Аммо кутилмаганда ҳайрон қоларли ваҳима азоб-уқубатлар олдидаги қўрқувдан келиб чиқмаган эди. Энди унинг тақдирида кескин бурилиш юз берди, у ўзини тамомила кучсиз ҳис қилди. Лютер: “Заифлигим дастидан ҳақиқат иши мағлубиятга учрайди”, деб қўркди. У Худо билан ўзининг шахсий хавфсизлиги учун эмас, балки Хушхабарнинг тантанаси учун “курашди”. Унинг азобланган қалбида кураш кетарди. Бу кураш Исроил Явоқ дарёси бўйида тунда бошдан кечирган курашга ўхшарди. Исроил сингари, Лютер ҳам ғолиб чикди. Тамомила ёлғизликда Лютер ишонч билан Масиҳга - қудратли Нажоткорга ёлворди. Лютер сеймда ёлғиз эмаслигига ишонч ҳосил қилди. Лютернинг қалбига хотиржамлик кирди. Унвонли кимсалар кўзи олдида Худонинг Каломини юксалтиришга ижозат берилганидан у хурсанд эди.УК 133.2

    Лютер Худога астойдил таяниб, навбатдаги курашга тайёргарлик кўрди. У нутқини ўйлаб олди, ўзининг асарларидан кўчирмалар тайёрлади, сўзларини исботлаш учун Муқаддас Битиклардан мос далилларни танлаб олди. Сўнгра чап қўлини олдида очиқ турган Муқаддас Китобга қўйиб, ўнг қўлини осмонга кўтарди ва шундай ваъда берди: “Ҳатто ўз гувоҳлигимни қон билан дилга жо қилишга даъват қилинган бўлсам ҳам, Инжилга содиқ қоламан ва имонимни очиқ айтаман”. 95Ўша жойда.УК 133.3

    У сейм олдида яна ҳозир бўлганда, унинг юзида на қўрқувдан, на хавотирликдан аломат бор эди. У ҳаяжонланмасдан, хотиржам, олийжаноблик ва мардона равишда оламнинг буюклари олдида Худонинг гувоҳи бўлиб турарди. Императорнинг амалдори ундан қатьий жавобни талаб қилди: “Сиз ўз таълимотингиздан қайтасизми?” Лютер мўминлик ва итоаткорлик билан жавоб берди, унинг сўзларида ҳаяжонланишга ёки кизиққонликка асло ишора йўқ эди. У хурматни сақлаган холда, ҳатто ибо билан ўзини тутарди, аммо шу билан бирга, ўзига бўлган ишонч ва кувноқ қиёфа залда йиғилганларни ҳайратга солди.УК 134.1

    “Оламшумул император, оламшумул кмязлар, ҳурматли давлат бошлиқлари, - деб гaп бошлади у, - Кечаги амрга мувофиқ, бугун сизларнинг каршингизда турибман. Сизлардан ўтиниб сўрайман, жаноби олийлари, Август олий ҳазратлари! Ишнинг моҳиятини диққат билан тинглашларингизни сўрайман, ишончим комилки, бу адолатли ва ҳақиқий ишдир. Агар мен сарой ахлоқ-одоб қоидаларини ва удумларини бузсам, Сиздан узр сўрайман, чунки мен шоҳ хонадонларида эмас, чекка монастирда тарбияланганман”. 96Ўша жойда.УК 134.2

    Сўнгра у ҳамма нашр қилинган асарлари характерига кўра фарқ қилишини айтди. Ҳатто душманлари ҳам унинг айрим асарларини нафақат зарарли, балки фойдали деб этироф этганлар, бу асарларида имон ва фазилатлар ҳақида ёзган эди. Улардан воз кечиш - ҳамма томонидан қатъий равишда тан олинган ҳақиқатни ҳукм қилишни билдирар эди. Бошқа китобларида папа ҳукуматининг иллатлари ва ёмон қилмишлари фош қилинган эди. Бу асарларни яроқсиз деб эьтироф этиш - Рим зулмкорларини қўллабқувватлашни, кўплаб ва даҳшатли қонунсизликка эшикларни ланг очиб қўйишни билдирарди. Ниҳоят, бу китобларнинг бир қисмини Лютер жамиятнинг ҳукмрон бўлган ёвузликларини ҳимоя қилган алоҳида шахсларни танқид қилишга бағишлаган эди. Охирги китобларида кўпинча кескин гапларни ёзганини очиқчасига тан олди. Ўзини хатолардан ва камчиликлардан холи эмаслигини тан олиб, Лютер шу гапларни таъкилади: “Мен ҳатто шу китобларимдан ҳам воз кечмайман, чунки агар воз кечсам, ҳақиқат душманларига янги куч бағишлаган бўламан, улар Худонинг халқига баттар зулм ўтказиш учун бу вазиятдан фойдаланиб қоладилар. Мен Худо эмас, бор -йўғи бир бандаман, шунинг учун Масиҳ қилганидай, мен ҳам ўзимни ҳимоя қиламан. Масиҳ айтган эди: “Агар Мен ёмон гaп айгган бўлсам, нима ёмонлигини кўрсат”... Худо ҳақи, илтимос қиламан, император жаноби олийлари, сизлардан ҳам, шавкатли князлар ва юқори амалдорлар, Муқаддас Битикларга асосланган ҳолда менинг хатоларимни кўрсатиб беринглар. Мени ишонтира олсаларингиз, мен адашганимни тан оламан ва биринчи бўлиб китобларимни ўзим оловга ташлайман”.УК 134.3

    “Сўзларим шуни аниқ кўрсатмокдаки, мен ҳаммасини ўйлаб кўрдим, ўзимни гирифтор қилаётган хавф-хатарлардан ҳам яққол кўриниб турибди. Аммо юрагимда асло қўрқув йўқ, аксинча, Инжил, илгаригидай, ҳозирги кунда ҳам фикрлар тўқнашувига сабаб бўлаётганидан, курашлар объекти бўлаётганидан мен хурсандман. Чумки Худонинг Каломи ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. “Мен ер юзигa тинчлик эмас, қилич олиб келганман”, - деган эди Исо Масиҳ. Раббий Ўз огоҳлантиришларида, Ўзининг ҳукмларида буюк ва ҳайбатлидир - шунинг учун ҳyшёр бўлинглар, токи келишмовчиликларга барҳам беришга интилиб, сизлар Худонинг Муқаддас Каломини таъқиб қилувчилар бўлиб қолманглар, бунинг устига, бартараф қилиб бўлмайдиган бахтсизликлар, кулфатлар ва абадий ҳалокатни, ҳамма нарсани хароб қиладиган тўфонни ўзларингизнинг устингизга ағдарманглар. ... Мен Худонинг Каломидан кўп мисоллар келтиришим мумкин. Мен фиръавн, Бобил ва Исроил подшоҳлари тўгрисида кўп ҳикоя айтиб беришим мумкин. Улар ўзларининг ҳокимиятини мустаҳкамламоқчи бўлиб, доно ва ақлли бўлиб туюлган маслаҳатларга амал қилиб, ҳалокатларини тезлаштирган эдилар. “Худо кулфатларни кўриб туради, аммо улар бу ҳакда билмайдилар”. 97Ўша жойда.УК 135.1

    Лютер немис тилида гапирди, кейин, гапирганларингизни лотинчада такрорланг, деб илтимос қилдилар. У чарчаган бўлса ҳам, рози бўлди ва аввалгидай аниқлик ва ҳарорат билан нутқини такрорлади. Юз бераётган ҳамма воқеаларга, шубҳасиз, Худонинг ваҳийси раҳнамолик қиларди. Кўпчилик беклар ўзларининг фикрмулоҳазалари туфайли шунчалик сўқир бўлиб қолган эдиларки, Лютернинг сўзларини биринчи марта эшитганларида, унинг далиллари мантиғини англай олмадилар. Лютер гапларини такрорлагандан кейингина, уларга тўлиқ тушунарли бўлди.УК 135.2

    Нурдан ўзларини ҳимоя қилиб, ҳaқиқатни тушунишни қатъий рад қилганлар Лютернинг сўзлари далилланганидан ғазабга миндилар. У нутқини тугатгандан сўнг, сейм раиси алам билан деди: “Сен берилган саволга жавоб бермадинг...Аниқ ва тўғри жавоб беришинг керак...Воз кечасанми ё йўқми?”УК 135.3

    Ислоҳотчи жавоб берди: “Император жаноби олийлари, сизнинг мўътабар князларингиз мендан аниқ, оддий ва тўғри жавоб талаб қилаётган экансизлар, мен жавоб бераман. Агар мен Муқаддас Битиклар гувоҳлигига ва онгнинг аниқ далилларига ишонсамгина -папага ва ёки соборларга ишона олмайман, чунки улар кўп хато қилдилар ва ўзларига ўзлари қарши чиқдилар - эътиқодимдан қайтмайман, чунки масиҳий виждонига қарши иш қилса, бу хавфлидир. Мен шундай қоламан ва бошқача қилолмайман. Менга Худо ёрдам берсин! Омин”.УК 135.4

    Бу солиҳ одам Худо Каломининг мустаҳкам асосларига таяниб, кураш олиб борди. Самовий нур унинг юзларини ёритди. У хатоларни фош қилганда ва олам устидан ғалаба қиладиган имоннинг устунлиги ҳақида гувоҳлик берганда, унинг улуғворлиги ва поклиги, қувончли хотиржамлиги ҳаммага аён бўлди.УК 136.1

    Йиғилганлар маълум вакт ҳайратдан гунг бўлиб қолдилар. Дастлаб Лютер шунчалик осойишта, ҳурмат билан сўзладики, бу худди мўминликдай таассурот қолдирди. Папачилар, унинг жасоратига путур етди, деб ҳисобладилар. Лютернинг, ўйлаб кўришимга имкон беринг, деб қилган илтимосини папачилар, Лютер эътиқодидан воз кечмоқчи эканини олдиндан билдир япти, деб талқин қилдилар. Карл унинг толиққан киёфасига, оддий либосига ва содда нутқига нафратланиб қараб, шундай деди: “Бу роҳиб ҳеч қачон мени бидъатчига чиқаролмайди!” Аммо кейин Лютернинг қатъиятлилиги, унинг жасур хатти-ҳаракатлари, далилларининг кучлилиги ва аниқлиги ҳаммани ҳайратга солди. Ҳаяжонланган император хитоб қилди: “Бу роҳиб кандай жасорат билан, қатъий мардлик билаг гапиряпти-я!” Германиянинг кўпчилик князлари ватандошининг муваффақиятидан хурсанд бўлиб, унга фахр билан қарардилар.УК 136.2

    Рим тарафдорлари мағлубиятга учрадилар; уларнинг хаттиҳаракатлари ғоят хира ёруғликда гавдаланди. Улар ўз ҳукмронликларини Муқаддас битиклардан иқтибослар келтириш билан эмас, балки дўқпўписалар билан, яъни Римнинг ҳар доимгидай далиллари билан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдилар. Сейм раиси Лютерга мурожаат қилиб, шундай деди: “Arap эътиқодингдан кайтмасанг, император ва давлат амалдорлари сендай тузатиб бўлмас бидъатчига қарши қандай чоралар кўриш ҳақида маслаҳатлашадилар”.УК 136.3

    Л ютернинг нутқини ҳаяжон билан тинглаган дўстлари бу сўзлардан кейин титраб кетдилар. Аммо ислоҳотчи хотиржам жавоб берди: “Мен эътиқодимдан воз кеча олмайман, Менга Худо ёрдам берсин!” 98Ўша жойда.УК 136.4

    Князлар ўзаро маслаҳатлашаётганларида, Лютерга, сеймдан чиқиб туринг, деб буйруқ бердилар. Ҳал қилувчи лаҳзалар келгани сезилиб турарди. Лютернинг соборга итоат қилишни рад этиш ҳақидаги қатъий жавоби Жамоатнинг кейинги тарихига катта таъсир кўрсатди. Ҳамма, унга эътиқодидан воз кечиши учун яна бир имконият бериш зарур, деб ҳисобларди. Лютерни сеймга охирги марта олиб кирдилар. Яна: “Таълимотингдан воз кечасанми?” деган савол янгради. ” Мен сизларга жавоб бердим, - деди у, - мендан бошка ҳеч қандай сўз эшитмайсизлар”. Шу нарса аниқ эдики, на ваъдалар, на тахдидлар уни рим талабларига рози бўлишга мажбур қила олмайди.УК 136.5

    Папа ҳукумати доҳийлари, монахлар, амалдорлар титраб турган бизнинг қудратимиз олдида оддий роҳиб шундай нафрат билан муносабатда бўлди-я, деб қаттиқ талвасага тушдилар. Уларнинг қайнаган ғазабини фақат Лютернинг азобли ўлими боса оларди. Аммо Лютер яқинлашиб келаётган хавфни англаб, ўзини чинакам масиҳийга хос фазилат ва хотиржамликда тутди. Унга, такаббурлик қиляпсан, ғазабланяпсан, далилларни бузиб кўрсатяпсан, деб таъни қила олмасдилар. У ўзини, атрофидаги аслзодаларни тамомила унутган. Фақат пападан, унинг яқинларидан, қироллар ва импраторлардан юқори бўлган Ўшанинг иштирокини хис қиларди. Лютернинг оғзи билан Масиҳнинг Ўзи шундай кудрат, улуғворлик билан гапирдики, дўстларининг ҳам, Ислохот душманларининг ҳам унга нисбатан ҳайрати ва ҳурмати ошиб кетди.УК 137.1

    Йиғилганлар орасида ботиний иштирок этаёгган Худо Руҳи империянинг буюк шахсиятлари қалбини чертиб ўтди. Князлардан баъзилари Лютернинг далиллари адолатли эканиии жасорат билан эътироф этдилар. Кўпчилик ҳақиқатга ишонди, бошқалари эса дастлаб Лютернинг нутқига мафтун бўлганлари ҳолда, олдинга қарашларига қайтдилар. Ўша пайтда эътиқоди ҳали шаклланмаган одамлар ҳам бор эди. Лекин улар Муқаддас Битикларни ўрганиш натижасида Ислоҳотнинг кўркмас издошларига айландилар.УК 137.2

    Сеймда Лютернинг пайдо бўлишини катта хавотирлик билан кутган давлатманд княз Фридрих унинг нутқини қаттиқ ҳаяжон билан тинглади. У ўз фуқаросининг қаҳрамонлиги, тоймаслиги ва ўзини йўқотмаслигини хурсандчилик ва мағрурлик билан қарши олиб, уни ҳимоя қилиш учун қатъий киришишга журъат топди. Курашаётган томонларни қиёслаб, бадавлат князь шуни кўрдики, папанинг, унинг одамларининг, қиролларнинг донолиги ҳақиқатнинг қудрати олдида ер билан яксон бўлмокда. Папа ҳокимияти мағлубиятга учради, мағлубиятнинг акс садоси ҳамма халқларда кейинги асрларда жаранглаб турди.УК 137.3

    Фридрих Лютернинг нутқи қандай таассурот кодирганини кўриб, биринчи марта папа ҳокимиятининг мустаҳкамлигидан хавфсиради ва нима бўлганда ҳам ислоҳотчини мағлубиятга учратишгa қарор қилди. У ўз нотиқлигини ва унга шуҳрат келтирган дипломатик санъатини ишга солиб, ёш императорга тамомила телбаларча хавфхатарнинг манзарасини кўрсатиб берди, яъни қандайдир тубан роҳиб дастидан қудратли Рим тахтининг дўстлигига ва ҳомийлигига путур етиш хавфи бор, деб айтди.УК 137.4

    Унинг сўзлари таъсир қилди. Лютер нутқ сўзлагандан кейинги куни Карл сеймда қарорни эълон қилди ва католик динини қўллаб-қувватлаб ва ҳимоя қилиб, олдингилариинг сиёсатини давом эттиришини маълум қилди. Лютер ўз хатоларидан воз кечмагани учун, унга ва унинг издошларига қарши қаттиқ чоралар кўрилади, деди. “Ақлсизлиги билан онгини заҳарлаган битта роҳиб бутун масиҳийлик оламининг имонига қарши исён кўтаришга журъат қилди. Мен бор мол-мулкимни, хазинамни, дўстларимни, бутун ҳаётимни қурбон қилиб бўлса ҳам, бу фосиқликка барҳам бераман. Бу роҳиб келган жойига қайтиб кетади ва халқни васвасага солмайди. Мен унга ва унинг қайсар тарафдорларига қарши қаттиқ кураш олиб бораман. Уларни Жамоатдан четлатаман, жамиятни қуваман, йўқ қилмагунимча, ҳар қандай воситалар билан уларга қарши курашаман. Ҳамма ерларнинг вакилларини ҳақиқий, содиқ масиҳийлар сифатида намоён қилишга чақираман”. 99Ўша жойда, 9-боб. Лекин император шуни таъкиладики, Лютерга берилган муҳофаза ёрлиғи дахлсиздир, унга қарши қандайдир чора қўлланишидан олдин, тамомила хавф-хатарсиз уйига қайтиб кетиши керак.УК 138.1

    Энди сейм икки қарама-қарши лагерга бўлинди. Папа тарафдорлари, Лютерни муҳофаза ёрлиғидан маҳрум қилиш керак, деб талаб қилдилар. “Рейн, - деди улар, - юз йил олдин Ян Гуснинг кулини қандай қабул қилган бўлса, Лютернинг кулини ҳам шундай қабул қилиши керак”. 100Ўша жойда. Аммо папанинг тарафдорлари ва очиқчасига Лютернинг душманлари бўлган Германия князлари бутун халқнинг шаънига иснод келтирадиган хоинликка қарши бош кўтардилар. Улар Гуснинг ўлимидан кейин келган кулфатларни кўрсатиб, энди Германияга ва ёш императоримиз бошига бундай даҳшатлар келишига йўл қўймаймиз, деб айтдилар.УК 138.2

    Карл ҳам бундай тубан таклифни рад қилди: “Агар бутун оламдан шараф ва имон йўқолиб кетганда ҳам, князларнинг қалбидан бошпана топиши керак!” 101Ўша жойда. Лютернинг ёвуз душманлари императорга, Сигизмунд Ян Гусни нима қилган бўлса, анови ислоҳотчини ҳам шундай қилинг, яъни уни Жамоатга топширинг, деб уни кўндирмоқчи бўлдилар. Лекин Гус йиғин очилишида оёқларидаги кишанни кўрсатиб, монархга қасамёдини эслатиб қўйган эди. Карл V шундай деди: “Мен Сигизмундга ўхшаб қизаришни истамайман”. 102Ленфан. 1 жилд, 422-бет.УК 138.3

    Лекин барибир Карл онгли равишда Лютер ваъз қилган ҳақиқатни рад этди. «Мен ота-боболарим изидан боришга қатъий жазм қилганман», - деб ёзган эди. 103Д’ Обинье. 7 китоб, 9-боб. Карл ҳақиқат ва адолат ҳурмати ҳам эски удумлардан воз кечмасликка қарор қилди. Ота-боболари шундай қилганларми, демак, у ҳам папа ҳокимиятини бутун шафқатсизлиги ва иллатлари билан қўллаб-қувватлашга тайёр эди. Шундай қилиб, у ота-боболарининг намунасига кўр-кўрона эргашишга карор қилди, янги нурни қабул қилишни ёки унинг ота-боболари онгли равишда ё жоҳиллик туфайли менсимаган мажбуриятларни бажаришни истамади.УК 138.4

    Бизнинг кунларимизда ҳам оталар урф-одатларини ва ривоятларини маҳкам ушлаб оладиган одамлар оз эмас. Раббий янги нур юборганда, улар бу нурни қабул қилишни истамайдилар, чунки уларнинг оталари жаҳолатли бу нурдан юрмаганлар. Лекин биз, ота-боларимизга қараганда, бошкача вазиятдамиз. Албатта, бизнинг мажбуриятларимиз бошқа, бурчимиз ҳам тамомила ўзгача. Биз агарда Калом ҳакикатини мустақил равишда билишни ва Уни аниқлашни ўз бурчимиз ва мажбуриятимиз деб билиш ўрнига, оталаримиз йўли бўйича юрсак, Худо бу ишимизни маъқулламайди. Ота-боболаримизга қараганда, бизда масъулият кўпроқ: бизнинг руҳимиз отабоболаримиздан олган нурни ҳам, Худонинг Каломи саҳифаларидан бизни руҳлантирадиган янги нурни ҳам жонлантиради.УК 139.1

    Масиҳ имонга келмаган яҳудийлар ҳақида шундай деган эди: “Агар Мен келиб уларга айтмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса гуноҳлари узрсиз қолди” (Юҳанно 15:22). Худди шу сингари, Худонинг қудрати Лютернинг оғзи орқали Германия сейми билан гаплашди. Худо Каломининг хақиқати йиғилганларгаУК 139.2

    нурини сочганда, Худо Руҳи уларнинг кўпчилигига охирги марта, юз буринглар, деб илтижо қилди. Бир неча асрлар илгари такаббурлик ва шуҳрат иштиёки Пилатнинг қалбини оламнинг Гуноҳ ювувчиси олдида беркитиб қўйган эди. Шунингдек, қўрқитилган Феликс ҳам ҳақиқат хабарчисини учратганда: “Энди сен боргин, вақтим бўлганда, сени чақираман”, деган эди. Такаббур Агриппа: “Яна бирпасда мени кўндириб, Масиҳчи қилмокчисан-а?” (Ҳаворий. 24:25; 26:28) деб барибир, Самодан юборилган нурни қабул қилмаган. Худди ўшалар сингари, Карл V ҳам заминий шон-шуҳрати учун ҳақиқат нурини рад қилди.УК 139.3

    Лютерга таҳдид солаётган хавф тўғрисидаги миш-мишлар шаҳарда кучли тўлқин пайдо қилди. Шаҳарда Лютернинг дўстлари кўп бўлиб, улар Римнинг иллатларини фош килишга журъат этганларнинг ҳаммасига бу ҳокимиятнинг хоинлиги ва шафқатсизлигини биларди. Дўстлар Лютерни қуткаришга бел боғладилар. Юзлаб таниқли одамлар Лютерга ўз ҳомийликларини таклиф қилдилар. Кўпчилик императорнинг қарорини очиқчасига Рим олдида хушомадгўйлик деб баҳолади. Уйларнинг дарвозаларида, жамоат биноларида шиорлар пайдо бўлди: бировлари Лютерни ҳимоя қилса, бошқалари қораларди. Қаерлардадир донишманд Сулаймоннинг содда, аммо кўп маъноли сўзларини ўқиш мумкин эди: “Эй, шоҳи ёш бўлган, ҳукмдорлари эрталабдан зиёфат қиладиган юрт, сенга афсус-надоматлар бўлсин.” (Воиз 10:16). Лютерга бутун Германия халқи ачинди, халқ қўзғалиб қолди. Ислоҳотчига озгина адолатсизлик нафақат империядаги тинчликни, балки тахтнинг мустаҳкамлигини ҳам хавф остига қўйишига император ҳам, сейм ҳам ишонарди.УК 139.4

    Фридрих Саксонский ўзини жуда эҳтиёткорлик билан тутди, у ислоҳотчига бўлган ўзининг чинакам муносабатини қаттиқ яширарди, айни пайтда душманларнинг хаттихаракатларини ва Лютернинг кўчиб юришини кузатар, уни ниҳоятда сергаклик билан қўриқларди. Аммо Лютерга хайрихоҳлигини яширишга ҳаракат қилмаган анчагина одамлар ҳам топилди. Уни кўргани князлар, графлар, баронлар, дунёвий ва дин арбоблари келишарди. “Докторнинг кичкинагина хонасига, - деб ёзган эди Спалатин, - унинг олдига келганлар сиғмай қоларди”. 104Мартин. 1 жилд, 404-бет. Халқ унга ўта қудратли одам сифатида қарарди. Ҳатто унинг фикрига қўшилмаганлар ҳам унинг солиҳлигидан, тез орада виждонига қарши боришдан кўра, ўлимни қабул қилишга даъват қиладиган олийҳимматлигидан ҳайратланмаслиги мумкин эмас эди.УК 140.1

    Лютерни, Рим билан келишувга боринг, деб астойдил кўндиришга ҳаракат қилдилар. Амалдорлар унга, қайсарлик қилиб, Жамоатга ва сеймга қарши боришда давом этсангиз, фақат мамлакатдан қувиб чиқариласиз, ҳимоясиз қоласиз, эришганингиз шу бўлади, деб уқтирдилар. Бунга жавобан Лютер деди: “Масиҳнинг Хушхабари ҳар доим кимнидир хафа қилади ва қаршилик пайдо қилади...Нима учун қўрқув ва хавф-хатар мени Худодан ва Унинг Илоҳий Каломидан ажратиши керак?! Ахир, ягона ҳақиқат шу-ку! Йўқ, яхшиси, ҳаётимни бераман”.УК 140.2

    Уни яна императорга итоат этишга кўндирмоқчи бўлдилар, “ана шунда сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди”, деб айтдилар: “Мен розиман, - деди Лютер, - чин дилдан розиман, токи ҳар бир одам - императордан тортиб оддий масиҳийгача менинг асарларимни ўқиб, танқид қилсинлар. Фақат битта шарти бор: буни Худонинг Каломи нурида қилиши лозим. Ана шунда одамлар Муқаддас Битикка ишонишдан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Мен бутун вуужудим билан унга берилганман, менинг виждонимни мажбурлашдан фойда йўқ”. 106Ўша жойда.УК 140.3

    Кейинроқ шундай суҳбатлардан бирида у шундай деди: “Мен муҳофаза ёрлиғидан воз кечишга ва ҳаётимни император қўлига беришга розиман, аммо Худонинг Каломидан ҳеч қачон воз кечмайман!” 107Ўша жойда. Лютер сеймнинг қарорига итоат этишга тайёрлигини билдирди. Аммо бу қарор Муқаддас Китобга мос бўлган такдирдагина. “Худонинг Каломи ва ва имонга келсак, - деди у, - ҳар бир масиҳий бу нарсаларни папа ва унинг сонсаноқсиз соборлари билан баравар ҳукм қилиши мумкин”. 108Мартин. 1 жилд, 4 10-бет. Тез орада дўстлар хам, душманлар ҳам шунга ишонч ҳосил қилдиларки, Лютерни Рим ҳокимияти билан яраштиришга уриниш бефойда.УК 140.4

    Агар Лютер ҳеч бўлмаса битта пунктда бўш келганда эди, иблис ва унинг лашкари ғалаба қилган бўлар эди. Аммо Лютернинг мустаҳкам иродаси Жамоатни озод қилиш гарови бўлди ва янги, яхши даврларнинг бошланишига асос бўлди. Дин сингари қатламда фикрлашга ва мустақил фаолият кўрсатишга журъат қилган ана шу битта одамнинг таъсири Жамоатга ва оламгa гаъсир этмай қолмади, чунки унинг даври билангина чегараланиб қолмади, балки яқинлашиб келаётган бутун авлодга тарқалди. Тарих сўнгига қадар Лютернинг қатъияти ва садоқатини шундай вазиятга тушиб қолган одамларнинг ҳаммаси кўллаб-қувватлайди. Худонинг қудрати ва улугворлиги одамлар қабул қиладиган қарорлардан, иблиснинг кудратидан юксакдир.УК 141.1

    Тез орада императорнинг фармони билан Лютер уйига кетишига буйруқ бердилар. Бу билан измаиз Лютер ўзига бериладиган жазо ҳам таъқиб қилишини биларди. Момақалдироқ булутлари унинг тепасида осилиб турарди, аммо у юраги шодликка тўлиб Вормсни тарк этди. “Иблиснинг ўзи папанинг қалъасини қўриқлаб турди, лекин Масиҳ девордаги тешикни ёриб ўтди, Раббий ўзидан кучли эканини иблис тан олишга мажбур бўлди”. 109Д” Обинье. 7 китоб, 11-боб.УК 141.2

    Лютер кетгандан кейин, ўзининг қатьиятлилиги тескари талқин килинишини истамади ва императорга мактуб ёзди: “Ҳамманинг юрагини кўриб турадиган Худо менинг ҳам Гувоҳим бўлсин ва шуни тасдиқласинки, мен тамомила итоаткорлик билан, обрў ва бадномлик билан, тирик қолиш ёки ўлим билан Сизнинг ҳокимиятингизга итоат этишга тайёрман, аммо ҳеч қачон инсон яшайдиган Худонинг Каломига қарши бормайман. Дунёвий ҳаётдаги ҳамма нарсада Сизга менинг садоқатим ўзгармайди. Нажот - мен бу ҳаётда нимадир қўлга киритишимга ёки йўқотишимга боғлиқ эмас. Гап абадийлик масаласига келганда, битта одам бошқасига бўйсунишини Худо истамайди. Чунки руҳий масалаларда бундай итоат ҳақиқий сажда ҳисобланади, сажаа килиш эса фақат Яратганга бўлиши керак”. 110Ўша жойда.УК 141.3

    Вормсга қайтаётганда Лютерни янада илиқ, янада шодхуррамлик билан кутиб олдилар. Олий руҳонийлар Жамоатдан четлатилган роҳибни табрикладилар, фуқаролик ҳокимияти император ҳукм қилган одамни иззат-ҳурмат билан қарши олдилар. Ундан, ваъз қилиб беринг, деб илтимос қилдилар. Лютер императорнинг таъқиқларини эътиборга олмай, минбарга чикди. “Мен ҳеч қачон Худонинг Каломини кишанбанд қилишга ваъда бермаганман, - деди у, - мен бундай қилмайман!” 111Ўшажойда.УК 141.4

    Лютер Вормсни тарк этиши биланоқ папа тарафдорлари императорни, Лютерга қарши фармон чиқаринг, деб мажбурладилар. Бу декретда Лютер “роҳиблик либосини кийган инсон қиёфасидаги шайтон” 112Д” Обинье. 7 китоб. 11-боб., деб аталган эди. Унинг фаолиятига барҳам бериш учун муҳофаза ёрлиги муддати тугаши биланоқ, энг қатьий чоралар кўриш топширилди. Ҳеч ким унга меҳмондўстлик кўрсатиши, овқат ёки сувни бирга баҳам кўриши, сўз билан ҳам, иш билан ҳам ҳамдардлик билдириши ва қўллабқувватлаши мумкин эмас эди. У қаерда бўлмасин, ҳамма жойда уни қамаш ва ҳукумат қўлига топшириш мукин эди. Унинг издошлари ҳам қамалишга, мол-мулкини мусодара қилишга буйруқ берилди. Унинг асарлари йўқотилишга маҳкум қилинди, бу фармонни бузганларга шундай жазо берилиши топширилган эди. Лютёрга мойиллик билдириб келган бадавлат Саксонский ва князлар ислоҳотчи кетгандан кейин кўп ўтмай, Вормсни тарк этдилар. Рим тарафдорлари ғалаба қилдилар. Улар тахмин қилганларидай, Ислоҳот барбод бўлди.УК 142.1

    Бироқ Худо Ўз қулини хавфхатардан қутқаришни назарда тутган эди. Ҳушёр кўзлар Лютернинг ҳар бир қадамини кузатди, олийжаноб қалб эгалари уни қутқариш пайида бўлдилар. Табиийки, Рим ислоҳотчининг ўлимидангина қониқиш ҳосил қиларди. Фақат ҳеч ким билмайдиган бошпанагина уни ҳалокатдан қутқариб қолиши мумкин эди. Худо Фридрих Саксонскийга донолик берди. У Лютерни қутқариш режасини ўйлаб чикди. Саксонскийнинг нияти садоқатли дўстларнинг ёрдами билан ижро этилди. Ислоҳотчи дўстларнинг ва душманларнинг кўзидан яширилди. Уйга қайтиб келган Лютерни кутилмаганда ушлаб, ҳамроҳларидан айириб олдилар ва ўрмон йўли бўйлаб, Вартбург қалъасига - ўтиб бўлмас тоғ қалъасига олиб кетдилар. Лютер шунчалик сирли равишда ўғирландики, ҳатто Фридрих ҳам узоқ вақтгача унинг жойлашган ерини билолмади. Юз берган воқеадан Фридрихни атайлаб хабардор қилмадилар: Бирон нарсадан бехабар одам сирни сақлаши осон. Фридрих, ислоҳотчи хавфхатарсиз деган хабардан хурсанд бўлиб қолди.УК 142.2

    Баҳор келди, ёз, куз ўтди. Қиш келди. Лютер эса илгаригидай асирликда қолаверди. Алеандр ва унинг атрофидагилар, ҳадемай Хушхабар нури ўчиб кетади, деб хурсанд бўлдилар. Бирок улар кутганга қарши, ислоҳотчи шамдонини ҳақиқат хазинасидан тўлдирди, унинг нури янада ёрқинроқ нур таратиши керак эди.УК 142.3

    Вартбургнинг дўстона муҳитида Лютер хавотирликлар ва шафқатсиз курашлардан дам олди. Лекин хотиржамликдан ва сукунатдан узоқ вақт лаззатлана олмади. У фаол ҳаётга ва курашга кўниккани учун у қийинчилик билан мажбурий фаолиятсизликни бошдан кечираётган эди. У ёлғизликда қолганда, Жамоатнинг ҳолати тўғрисида ўйлашни бас қилмади ва умидсизлик билан хитоб қилди: “O, бу охирги кунларда Унинг ғгазаби Исроилни қутқариш учун Худо олдида девордай турган биронта одамга ёғилмади”.” 113Ўша жойда, 9 китоб. 2-боб. Вақти-вақти билан Лютер ўзини жанг майдонини ташлаб қочган қўрқоқ деб ўйлай бошлади. У ўзига бекорчиман, боқибеғамман, деб таъна қилар, айни пайтда ҳар куни одам килишга кодир бўлганидан кўпрогини киларди. Унинг калами ҳеч қачон тўхтамасди. Лютернинг умид билан тилёғламалик килаётган душманлари сукут сақлашга мажбур бўлдилар, тез орада унинг давом этаётган фаолиятидан хавотирга тушиб, рад қилиб бўлмайдиган далилларидан ҳайрон бўлиб қолдилар. Унинг қаламига мансуб қатор рисолалари бутун Германия бўйлаб тарқалди. Лютернинг ватандошлари олдидаги тенги йўқ хизматларининг баҳоси йўқчунки у Янги Ахдни немис тилига таржима килган эди-да. У ўзининг қояли Патмосида бутун йил давомида замондошларининг гуноҳлари ва гумроҳликларини фош қилиб. Xyшхабарни ваъз қилишда давом этди.УК 142.4

    Худо Ўз қулини ижтимоий ҳаёт саҳнасидан унинг жонини қутқариб қолиш ва бошқа муҳим ишлар билан шуғулланиш учун узоклаштирмади. Йўқ, Худо янада узоқ кетадиган ва юксак мақсадларни кўзлаган эди. Ёлғизликда ва сукунатда Лютер инсониятнинг эътирофидан ва хушомадларидан ажратилган эди. Такаббурликдан, кўпинча муваффақият келтирадиган ўзига ишончдан халос бўлган эди. Азоб-укубатлар ва итоаткорликлар тўсатдан олиб чиқилган бошни айлантирувчи чўққилар бўйлаб бехатар саёҳатга тайёрлаган эди.УК 143.1

    Одамлар ҳақиқат инъом қиладиган озодликдан шодланганларида, улар шундай одамларни шарафлашга мойил бўладиларки, Худо ўшаларнинг қўллари билан хатолар ва бидъатлар занжирини парчалаб ташлаган эди. Иблис одамларнинг фикрлари, хиссиётларини Худодан кайтаришга харакат қилади, уларнинг эътиборини инсон қуроллари ва воситаларига қаратишга уринади. Иблис қуролларни шарафлашга, жамики воқеаларни бошқарадиган Қўлни менсимасликка даъват қилади. Кўпинча ҳамду сано ва таьзимни хуш кўрадиган дин раҳнамолари ўзларининг Худога боғлиқлигини ҳис қилишдан маҳрум бўладилар, ўзларига ишонч пайдо бўлади. Шунда улар одамларни Худонинг Каломига эмас, балки бизга ишонинглар, деб мажбурлашга ҳаракат киладилар. Жамоатдаги Ислоҳот кўпинча тўхтаб қоларди, чунки унинг издошлари инсон олдида сажда қилиш руҳини ўзларида ардоқли деб биладилар. Худо Ислоҳот ишини бундай хавфдан сақлашни истади. Худо шуни истардики, бу иш инсон муҳри билан эмас, балки Худо муҳри билан тасдиқлансин. Одамабадий Муаллифига қаратилсин, лар Лютер қиёфасида ҳақиқатнинг деб Лютер сояга суриб қўйилган талқинчисини кўрардилар, шунда эди. ҳамманинг назари ҳақиқатнингУК 143.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents