Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    9-боб - Ҳақиқат Нури Швейцарияда Порлайди

    Эгамиз Ислоҳотни амалга ошириш учун воситани танлаб, Жамоатни яратишдаги ақл-идрокдан фойдаланди. Самовий Муаллим бу оламнинг буюклари - иззатҳурматга ва хушомадга кўниккан зодагонлар ва бойларнинг ёнидан ўтди. Улар ўзларининг юксак мартабалари ва аслзодаликлари билан завқланиб, ҳеч қачон оддий халқнинг эҳтиёжларини тушунмасдилар ва Насролик мўмин Одамнинг ишчилари бўлолмасдилар. “Менинг орқамдан юринглар, мен cизни инсон овчилари қиламан” деган сўзлар саводи бўлмаган Жалилалик балиқчиларга қаратилган эди. Улар оддий, қизиқувчан одамлар эдилар. Уларга ўша даврнинг сохта таълимотлари оз таъсир этгани сари, Масиҳ уларга муваффақият билан Ўз хизматини тайёрларди. Буюк ислоҳот кунларида ҳам шундай бўлган эди. Ислоҳотнинг бошида ҳалол, оддий одамлар турган эди, уларга худбинлик, такаббурлик иллатлари юқмаган, фанатизм ва жамоатлар ўртасидаги келишмовчиликлардан холи эдилар. Буюк ишлар учун ҳар доим оддий одамлардан фойдаланиш Худонинг режаси эди. Бундай ҳолатда шон-шараф ва муваффақиятларни инсонга эмас, балки “Ўз муруввати бўйича истак ва хатти-ҳаракатлар”ни амалга ошириш учун инсон орқали фаолият юритадиган Ушанга нисбат берадилар.УК 145.1

    Саксониялик кончининг кулбасида Лютер дунёга келгандан кейин бир неча ҳафта ўтгач, Алп тоғлари орасида жойлашган чўпоннинг уйида Улрих Цвингли туғилди. Цивингли ўсиб-улғайган муҳит ва у олган бошланғич таълим уни келгуси фаолиятга тайёрлашда янада яхши ёрдам берди. У ниҳоятда улуғвор, гўзал табиат қучоғида ўсгани учун болалик йилларидан Худонинг буюклигини ва қудратини англаб етди. Қачонлардир она юрти - тоғларда жасур одамлар қилган қаҳрамонликлар унинг ёш тасаввурини аланглатарди. Солиҳа онаси унга Муқаддас Китобнинг айрим ҳикояларидан айтиб берар эди. Бу ҳикояларни она қатор жамоат афсона ва ривоятларидан ҳафсала билан танлаб оларди. Цивингли уруғбошилар ва пайғамбарлар тўғрисида, Байтлаҳмлик Чақалоқ тўғрисида фаришталар хабарини эшитган фаластинлик чўпонлар тўғрисида, Гўлгўталик Жафокаш тўғрисидаги ҳикояларни катта қизиқиш билан тингларди.УК 145.2

    Цивинглининг отаси, худди Лютернинг отасига ўхшаб, ўғли маълумот олишини жуда истарди. Бола ёшлигиданок кадрдон тоғи ва водий билам хайрлашишига тўғри келди. У тез улғайди, кўп ўтмай оилада боланинг жиддий маълумот олиши тўғрисида масала келиб чикди. Ун уч ёшли болани Бернга - Швейцариядаги энг яхши мактаблардан бирига жўнатдилар. Аммо у ерда Цивингли олдида битта хавф пайдо бўлди: роҳиблар бор кучи билан Цвинглини монастирга ўқишга кириш учун кўндиришга ҳаракат қилдилар, хуллас, унинг ҳаёти барбод бўлишига сал қолди. Доминикан ва францискан роҳиб биродарлар ўзаро баслашиб, ўзларига кўпроқ одамни жалб қилишга интилардилар. Ибодатхоналарнинг бой асбоб-анжомлари, серҳашам диний удумлар, ҳаммага маълум кучларга сажда қилиш, мўъжизакор санамлар шу мақсадда хизмат қиларди.УК 146.1

    Берндаги доминиканчилар тушундилар - агар шу ёш, истеъдодли талабани ўзлари томонга оғдириб олсалар, уларга пул ҳам, шон-шараф ҳам оқиб келарди. Йигитчадаги ёшлик ғайрати, беқиёс нотиқлик қобилияти, адабий, мусиқий ва шеърий иқтидори юзаки ҳашаматдан кўра, мазҳабнинг оммалашишига, албатта, даромаднинг кўпайишига ёрдам берган бўларди. Роҳиблар айёрлик ва хушомадгўйлик билан Цивинглини васвасага солиб, ўзларининг монастирига тортишга уриндилар. Лютер талабалик йилларида ўзини монастир кулбасига дафн қилган эди. Агар Худонинг ваҳийси аралашмаганда эди, олам учун у тамомила йўк бўлган бўларди. Цивингли бу хавфдан халос бўлди. Роҳибларнинг нияти йигитчанинг отасига маълум бўлиб қолди. Ўғли бефойда, мақсадсиз рохибларча ҳаёт кечиришини oтaси асло истамади. Ўғлининг келажаги хавф остида қолганини тушуниб, ота унга тезлик билан уйга қайтишини буюрди.УК 146.2

    Цивингли отасининг буйруғига итоат этди. Лекин туғилган қишлоғида қола олмади. Тез орада ўқишни давом эттириш учун Базелга жўнади. У ерда Цивингли Худонинг ҳузур-ҳаловати ҳақидаги Хушхабарни биринчи марта эшитди. Қадимг и тиллар бўйича муаллим Витгембах грек ва яҳудий тилларини ўрганиб, Муқаддас Битик билан танишди. У орқали эса Илоҳий нур талабалар орасига ёйилди. У ёшларга шундай деб уқитрарди: “файласуфларнинг ва илоҳиётчиларнинг таълимотидан ҳам кадимийроқ, юксак ҳақиқат бор. Бу қадимий ҳақиқат шундан иборатки, фақат Масиҳнинг ўлими гуноҳкорнинг гуноҳини ювиши мумкин”. Бу сўзлар Цивингли учун ёруғликнинг биринчи нурлари, тонг хабарчиси эди.УК 146.3

    Тез орада Цивингли биринчи вазифани олди ва Базелдан кетди. Унинг дастлабки фаолияти Алпдаги - унинг тугилган қишлоғи ёнидаги жамоатдан бошланди. Цивингли руҳоний унвонини олгандан кейин “у ўзини Худонинг ҳақиқатини тадқиқ этишга бағишлади. Чунки у шуни яхши тушунар эдики, - деб ёзади унинг замондошларидан бири, - Масиҳнинг сурувини боқиш ишониб топширилганлар кўп нарсани билишлари кераклигини у биларди”. 114Уайли. 8 китоб, 5-боб.Битикни кўпроқ тадқиқ этгани сари, у Муқаддас Китоб ҳақиқати билан Рим ҳокимиятининг хатоларини аниқроқ кўра бошлади. Муқаддас Китобни Худонинг Каломи сифатида билиб, ўзини шу Китобга - ягона бенуқсон ва ишончли қўлланмага итоат эттирди. Бу Китоб ўзини ўзи талқин қилишини у тушунди. Цивингли Битикдан илгари шакллангаи ақидалар тасдиғини қидиришга журъат этмади, балки қандай ёзилган бўлса шундай тушунишни ўзининг бурчи деб ҳисоблади. Муқаддас Китобни ўрганиш жараёнида Муқаддас Рухдан бошқа ҳеч кимдан ёрдам сўрамади, чунки фақат Муқаддас Руҳ Уни чинакам ибодат орқали излаганларга берилади, деб қаттиқ ишонарди.УК 146.4

    “Муқаддас Китобни, - деган эди Цивингли, - бизга Худо берган, инсон эмас, ҳаммага таълим берадиган сенга ҳам ҳамма нарсани, Ўзидан чиқадиганини тушунишга ёрдам беради. Худонинг Каломи адашиши мумкин эмас, у одамларга ўзини очади, бутун борлиғи билан нажот ва ҳузурҳаловат бериб, руҳга нур таратади, Раббийда руҳга тасалли беради, итоат эттиради, шундай қилиб, ўзини унутиб, руҳ Худога юз буради”. Цивинглининг ҳаёти бу сўзларнинг ҳақиқатлигини тасдиқлади. Натижада ўша пайтдаги қолдиқлар ҳақида гaпиpиб, шундай ёзади: “Мен ўзимни тўлиғича Муқаддас Битикларни ўрганишга бағишлаганимда, илгари ўзлаштирилган фалсафа, схоластика ҳар доим мени йўлдан урар эди. Ниҳоят мен шундай дедим: “Сен бу ёлғонларни тарк этиб, Худонинг сўзлари мазмунини мустақил равишда мағзини чақишинг керак, фақат Унинг оддий Битикини қўлланма қилиб ол.” Мен Худога, Ўз нурингни юбор, деб илтижо қила бошладим, ўшандан буён Муқаддас Битикни тушунишим осон бўлди.” 115Ўша жойда. б-боб. Цивингли ўз таълимотини Лютердан ўзлаштирмади. Бу Масиҳнинг таълимоти эди. “Агар Лютер Масиҳ ҳақида ваъз қилса, - деб айтган эди швейцариялик ислоҳотчи, - у ҳам мен қилганни қилади. У Масиҳга менга қараганда кўпроқ одамларни олиб келди. Аммо бунинг аҳамияти йўқ. Мен Масиҳ исмидан бошқа биронта исмни ваъз қилмайман. Мен - Хушхабарнинг жангчисиман, Масиҳ - менинг ягона Устозим. Биз Лютер билан бирон марта ҳам мактуб ёзишмадик. Нима учун? Биз икковимиз келишиб олмасдан ҳам, Масиҳ таълимотини тамомила якдиллик билан ваъз қилаётганимизга Худо Руҳи Ўзича каршилик қилмаслигига ҳамма ишонч ҳосил қилсин”. 116Д” Обинье. 8 китоб, 9-боб.УК 147.1

    1516 йили Цивинглини Эйнзиделн монастирига руҳонийлик лавозимигa таклиф қилдилар. Бу ерда Цивингли Римнинг қонунсизликлари билан тўқнашишига тўғри келди ва замондошларининг ақл-идрокига кучли таъсир этадиган ислоҳотчи бўлди. Унинг бу фаолияти она юрти Алпдан ташқари узоқ-узоқларга ҳам тарқалди. Эйнзиделндаги авлиёлар орасида Биби Марямнинг тасвири кенг оммалашган эди. Айтишларича, бу тасвир ғайритабиий кучга эга экан. Монастирнинг дарвозаси тепасида шу сўзларни ўқиш мумкин эди: “Бу ерда тамомила гуноҳлардан покланиш мумкин”. 117Ўша жойда, 5-боб. Биби Марямга сажда қилиш учун бу ерга оқиб келадиган зиёратчиларнинг оқими тўхтамас эди. Ҳар йили ўтказиладиган бутларни муқаддаслаштириш байрамига нафақат Швейцариянинг чекка жойларидан, ҳатто Франция ва Германиядан ҳам халқ жуда кўплаб тўпланар эди. Юз бераётган воқеалардан каттиқ ташвишланган Цивингли бу томошадан ранжиб, кўзларини ёғ босган бу қулларга бу хурофот эканини, Инжил қанчалар нажот багишлашини тушунтириш учун имкониятдан фойдаланди.УК 148.1

    “Ўйламангларки, Худо бу ибодатхонага бошка жойлардагига қараганда кўпроқ келади, деб. Сиз қаерда бўлманг, У сизнинг ёнингизда, У сизни эшитади... беҳуда ишлар, узоқ зиёратлар, қурбонликлар, бутлар, Биби Марямга ва авлиёларга назрлар сизга Худонинг хузур ҳаловатини бера оладими? Ибодатларимизнинг кўп сўзлигидан нима фойда? Ҳашаматли либослар, чиройли қилиб қирқилган соч, узун кийим, олтин зарҳал билан тикилган туфлилар нимага керак?! Худо юракка қарайди, бизнинг юракларимиз эса Ундан узоқ.” “Масиҳ, - деди у, - бир марта хочга олиб чиқилган, ҳамма асрларда ҳамма имонлиларнинг гуноҳлари учун гуноҳ ювадиган Қурбони бор”. 118Ўша жойда.УК 148.2

    Кўпчилик тингловчиларга бу гаплар ёқмади. Уларнинг ҳолдан тойдирадиган зиёратлари маънисиз эканини эшитиш оғир эди. Улар Масиҳ оркали гуноҳларнинг текинга кечирилиши ҳақидаги хақиқатни била олмасдилар. Рим кўрсатган Самовий Шоҳликка йўл уларни қониқтирарди, қандайдир яхши нарсани излаш билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар эса уларни кўрқитарди. Юракнинг поклигига ўзлари интилгандан кўра, уларнинг нажот топиши ҳақида руҳонийлар ва папанинг ғамхўрликларига ишониш анча осон эди.УК 148.3

    Исо Масиҳ орқали гуноҳни ювиш хақидши хабарни хурсандлик билан қабул қилувчилар ҳам топилди. Рим Жамоатининг удумлари руҳга исталган тинчликни олиб кела олмади. Энди одамлар ишонч билан Нажоткорнинг Қонини ўз гуноҳлари учун раҳм-шафқат сифатида қабул қилди. Улар ўзлари олган қимматбаҳо нур ҳақида бошқаларга ҳикоя қилиб бериш учун уйларига қайтдилар. Ҳақиқат қишлоқдан қишлоққа, шаҳардан шаҳарга тарқалди, Биби Марям ибодатхонасида зиёратчилар сони кескин равишда камайди. Назрлар ҳам қисқариб кетди, бу дегани - Цивинглининг даромади ҳам камайди дегани эди. Аммо бу ҳолат уни фақат хурсанд қилди, чунки фанатизм ва хурофотнинг сеҳр-жодуси кучини йўқотаётганини англатарди.УК 148.4

    Жамоат бошлиқлари Цивинглининг фаолиятига нисбатан хато қилмадилар, аммо ҳозирча аралашишдан ўзларини тийдилар. Улар ислоҳотчини ўз томонларига оғдириб олиш умидини йўқотмасдан, уни хушомадгўйлик билан сотиб олишга ҳаракат қилдилар. Шy орада ҳақиқат одамларнииг қалбига тобора чуқурроқ кириб бораверди.УК 149.1

    Цивинглининг Эйнзиделндаги иши уни тез орада бошлаши керак бўлган кенгроқ фаолият учун тайёрлади. Эйнзиделнга келгандан сўнг уч йил ўтгач, Цюрихдаги кафедрал соборнинг руҳонийси лавозимини таклиф қилдилар. Бу шаҳар Швейцариянинг энг муҳим шаҳарларидан бири бўлиб, Цивинглининг таъсири бу ердан узоқларга ҳам чиқиши керак эди. Цивинглини Цюрихга таклиф қилган диндорлар қандайдир янгилик юз беришидан қўркдилар ва шунга мувофиқ унинг мажбуриятларини белгилаб бердилар.УК 149.2

    “Сен соборнинг даромади кўпайишига ёрдам берадиган нимаики бўлса, менсимасдан қарамаслигинг керак. Сен минбардан ваъз қилиб ёки тавба-тазарруларни қабул қилиб, имонлиларга, ҳамма улушларни ва инъомларни ўз вақтида тўлаб боринглар, деб насиҳат қилишинг лозим, токи улар шу тарзда Жамоатга бўлган ўз севгисини исботласинлар. Сен хасталардан, ибодат пайтидаги ва умуман Жамоатнинг ҳамма сирларидан келадиган йиғимлардан даромадни кўпайтиришга ҳаракат қилишинг керак. Причастиега келсак, ваъзлар ва қавм ҳақида ғамхўрлик, - деб қўшимча қилдилар унинг устозлари, - булар ҳам руҳонийнинг вазифасига киради. Лекин сен бу вазифаларни, хусусан, ваъзни ёрдамчингга юклашинг мумкин. Причастиени фақат аслзодалар учун қилишинг керак, буни фақат сени чақирганларида қиласан. Аммо ҳечам ҳаммани бирданига причастие маросимига қатнаштириш керак эмас.” 119Д” Обинье. 8 китоб. б-боб.УК 149.3

    Цивингли бу гапларни жим туриб эшитди ва “Мана шундай муҳим жойда ишлашимга билдирилган ишонч учун сизларга раҳмат”, деб миннатдорчилик билдирди. Сўнгра келажакдаги ишлар тўғрисида ўз қарашларини баён қилди: “Масиҳнинг ҳаёти, - деди у , - халқдан узоқ вақт яшириб келинди. Мен Муқаддас Битикка таяниб, Матто баён этган Хушхабарни ваъз қиламан, алоҳида жойларини солиштириб, уни чуқур тушунтираман, доимо чин дилдан ибодат қилиб, Раббийдан, менга ақл-идрок бер, деб сўрайман. Мен Эгам номи билан, Унинг ягона Ўғли номи билан, руҳни чинакамига озод қилиш ва ҳақиқий ишонч билан ўгит бериш учун хизмат киламан”. 120Ўша жойда. Цивинглининг ниятлари айрим руҳонийларга маъкул келмади. Улар Цивинглини ишонтириш учун яна ҳарақат қилдилар. Аммо у янги киритилган тартибқоидаларнинг таъна-дашномларига эътибор бермай, собит қолди. “Мен Жамоат азалдан фойдаланган усуллар билан фаолият олиб бораман”, деб айтди.УК 149.4

    Цивингли ваъз қилган ҳақиқатга қизиқиш кучайди. Энди унинг ваъзини эшитгани кўп одам келадиган бўлди. Худога хизмат қилишга анчадан бери келмаётганлар келадиган бўлди. Цивингли ўз хизматини Хушхабарни тушунтиришдан бошларди. У Масиҳнинг ҳаётидаги хаяжонли воқеалар ва ўлимини, шунингдек, Унинг таълимотини тушунтириб, ўқир эди. Эйнзиделндаги сингари, бу ерда ҳам Худонинг Каломини ягона бенуқсон обрў ва Масиҳнинг ўлимини танҳо курбонлик сифатида ваъз қиларди. “Фақат Масиҳга, - деб айтарди у, - фақат нажотнинг ягона манбаи бўлган Масиҳга сизларни олиб боришни истайман”. 121Ўша жойда. Воизнинг атрофига ҳамма табақадан - давлат арбобларидан ва олимлардан тортиб ҳунармандлар ва деҳқонларгача йигилган эди. Ҳамма уни катта қизиқиш билан тингларди. У ҳаммага фақат таклиф қилинган нажот инъоми ҳақида гапириб қолмади, балки ўз даврининг қонунсизликларини ва иллатларини қўрқмасдан фош қилди. Кўпчилик собордан чиқиб, Худога ҳамду сано айтарди. “Бу одам - ҳақиқатнинг воизи, - деб айтарди одамлар, - У бизнинг Мусомиз бўлади ва бизни Миср зулматидан олиб чиқади”.УК 150.1

    Аммо ана шундай ғайрат-шижоат билан бошланган ишда Цивингли кўп ўтмай қаршиликларга дуч келди. Роҳиблар унинг фаолиятига чек қўйишга ва унинг таълимотини қоралашга қарор қилди. Баъзилари унинг устидан кулса, баъзилари унга таҳдид солиб, ҳақорат қиларди. Цивингли ҳаммасиии сабр билан енгиб, шундай дея такрорларди: “Агар биз гуноҳкорларни Масиҳга юз бурдиришни истасак, кўп нарсадан кўз юмишимиз керак”. 122Ўша жойда.УК 150.2

    Айни шу пайтда кутилмаганда Ислоҳот иши қўллаб-қувватланди. Лукиан деган биттаси Цюрихга Лютернинг айрим асарларини олиб келди, бу китобларни Ислоҳот гояларига ҳамдард бўлган бир одам бериб юборган эди. Ўша одам, бу китобларнинг сотилишидан келган даромад ҳақиқатни ёйиш учун кудратли восита бўлиши мумкин, деб ўйлаган эди. “Ўзинг қарор қил, - деб ёзган эди у Цивинглига, - мен юборган одам анча ақлли бўлса, қўлида Лютернинг китоблари билан Швейцарияда шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ, хатто уйма-уй юрсин, дунёвий одамлар учун ёзилган Раббий ибодати талқинларини тарқатсин. Бу ҳақда қанча кўп одам билса, китобнинг шунча кўп нусхаси сотилади” 123Ўша жойда Шундай қилиб, мамлакатга нур ёриб кирди.УК 150.3

    Раббий жоҳиллик ва хурофотнинг кишанларини синдиришга ҳаракат қилганда, иблис фаолроқ ҳаракат қила бошлайди, у одамларни зулматга чўмдиришга ва гуноҳ занжирларини янада мустаҳкам қилишга ҳаракат қилади. Бу пайтда турли мамлакатларда шундай одамлар пайдо бўлдики, улар ҳалққа Масиҳнинг Қони орқали кечирилиш ва оқланиш имкониятиии кўрсатдилар. Рим эса янги жахду жадал билан ҳамма масиҳий мамлакатларда пул эвазига кечирим олишни таклиф қилиб, ўз бозорини кенгайтира бошлади.УК 151.1

    Ҳар бир гуноҳ ўзининг маълум баҳосига эга эди, одамларга жиноят қилишлари учун эркинликлар берилди, фақат жамоатхоналарнинг хазинаси тўлса бўлди. Шундай қилиб, иккита ҳаракат пайдо бўлди: биттаси пул эвазига кечирилишни таклиф қилди; иккинчиси Масиҳ орқали гуноҳлар кечирилишини таклиф қилди. Рим гуноҳга йўл қўйиб берди ва гуноҳни ўзининг хўраги қилиб олди. Ислоҳотчилар гуноҳни қораладилар ва Масиҳни раҳмшафқат Курбонлиги ва Қутқарувчи сифатида кўрсатдилар.УК 151.2

    Германияда гуноҳнинг кечирилганлиги тўғрисидаги ёрлиқ бериш доминикан мазҳабига топширилган ва диёнатсиз Тецел раҳбарлиги остида амалга ошириларди. Швейцарияда бу савдо францискан мазҳаби қўлида бўлиб, италиялик роҳиблардан бири Самсон бошчилик қиларди. Самсон Германия ва Швейцарияда папа ҳокимияти хазинаси учун катта микдордаги пулни йиғиб бериб, Жамоатга катта хизмат қилган эди. Энди у бутун Швейцария бўйлаб юриб, кўплаб оламларни жалб қилар, камбағал деҳқонларни шилиб, бойлардан катта инъомлар оларди. Ислоҳот таъсири гуноҳнинг кечирилганлиги тўғрисидаги ёрлиқнинг кескин қисқаришига олиб келди, гарчи у давом этаётган бўлса ҳам. Самсон қўшни шаҳарда ўз “товари” билан пайдо бўлганда, Цвингли ҳали Эйнзмделнда эди. Ислоҳотчига бу ҳакда хабар беришлари биланоқ, Самсонннинг қилаётган ишига ғов ташлаш учун зудлик билан йўлга отланди. Улар учраша олмадилар, аммо Цивингли Самсоннинг ниятини шундай фош қилиб ташладики, Самсон Швейцариянинг бошқа вилоятларига жўнаб қолишни ўзига маъқул деб билди.УК 151.3

    Цивингли Цюрихда гуиоҳ кечирилганлиги тўғрисидаги ёрлиқ сотилишига қарши ашаддий қарши чиқишда давом этди. Самсон бу шаҳарга яқинлашганда, шаҳар кенгаши вакили унга, шаҳарнинг чегарасига яқинлаша кўрманг, деб маслаҳат берди. У турли йўллар билан шаҳарга киришга рухсат олди. Аммо биронта ҳам ёрлиқни сота олмай, Цюрихдан чиқариб юборилди ва тез орада Швейцарияни тарк этди.УК 151.4

    Ислоҳот 1519 йили - Швейцарияга қора хасталик деб ном олган ўлат эпидемияси тарқалганда кенг авж олди. Кўпчилик ўлим билан юзмаюз келганда шуни англаб етдики, гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида улар сотиб олган варака арзимас ва фойдасиз экан. Руҳ ўз ишончи учун қатъий асосга чанқоқ эди. Цивингли даҳшатли хасталиқдан қочиб қутула олмади. Унинг аҳволи шунчалик оғир, умидсиз эдики, унинг ўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Умид, жасорат бир дақиқа ҳам ислоҳотчини тарк этмади. У ишонч билан Масиҳнинг гуноҳни ювишучун курбон бўлганига ишониб, Гўлгўта хочига бокди. Ўлим қучогини ёриб чиқиб, Хушхабарни янада қизғин тарғиб қилишга киришди, унинг сўзлари ғайритабиий кучга эга эди. Одамлар қабр оғзидан қайтган ўзларининг севимли муаллимларини хурсандчилик билан карши олардилар. Улар хасталарни тузатиб, вафот этганлар тўғрисида ташвиш қилиб, ҳеч қачон Хушхабарнинг қадрини бунчалик англамаган эдилар.УК 152.1

    Цивингли Муқаддас Битикларни ўрганиб, улардаги ҳақиқатни янада чуқурроқ била бошлади. Янада кенг қамров билан бу ҳақиқатнинг жонлантириш қудратини бошидан кечирди. Инсоннинг гуноҳга ботиши ва гуноҳни ювиш режаси - у доимий равишда мурожаат этган мавзу ана шу эди. “Аданда, - деди у, — айнишга ва ҳукм қилинишга маҳкум бўлган қонунсизлигимиз оғирлиги остида ўламиз.” “Масиҳ...биз учун абадий гуноҳ ювишни олди. Унинг азоб-уқубатлари ...бу руҳни шифолашга ва Худога қатъий, мустаҳкам ишонганларнинг ҳаммасига нисбатан Худонинг адолатли ҳукмини қондиришга келтирилган абадий курбонликдир”. Шу билан бирга, Цивингли, Худонинг хузур-ҳаловати одамларга гуноҳ қилиш эркинлигини бермайди, деб таъкидлади: “Қаерда Худога ишонч бўлса, ўша ерда Худо бор; қаерда Худо бор бўлса, эзгу ишлар қилиш учун қизғин истак бор”. 124Д’ Обииье. 8 китоб, 9-боб.УК 152.2

    Цивинглининг ваъзларига қизиқиш шунчалик кучли эдики, унинг гапларини эшитиш истагида бўлганларнинг ҳаммасини катта собор сиғдира олмасди. У одамларнинг қабул қилишига қараб астасекин ҳақиқатии очарди. Аввалига у одамлар қўрқиб кетмасин, бидъатларга берилмасин, дея саволлар келиб чиқмаслиги учун вазиятни кузатиб турди. Унинг иши одамлар юрагини Масиҳ ҳақиқатига буриш. одамларни Унинг севгиси билан юмшатиш, Ундан намуна олишга илҳомлантириш эди. Одамлар Хушхабарнинг тамойилларини кабул қилишлари биланоқ, уларнинг хурофот ва бидъатлари ўз-ўзидан йўколиб кетарди.УК 152.3

    Ислоҳотни Цюрихда аста-секин ақл билан қабул қила бошладилар. Хавотирга тушган душманлар қатьий зарба бериш учун бирлашдилар. Вормсда Виттенберглик монах папага ва императорга “йўқ” деган жавобни айтганига бир йил ўтиши биланоқ, энди Цюрихда ҳамма папанинг даъволарига каршилик кўрсатишга тайёр эдилар. Цивинглига ҳужумлар тўхтамади. Папага карашли вилоятларда вақти-вақти билан Хушхабар шогирдларини оловда ёкардилар, аммо бу ҳам камлик қилаётгандай туюларди. Бидъатчи муаллимнинг оғзини ёпишга мажбур қилиш керак эди. Константинопол епископи Цюрихдаги кенгашга учта вакилини юборди. Цивингли халқни жамоат қонунларини бузишга, шу тариқа бутун жамиятнинг тинч, хотиржам ҳаётига хавф солишга даъват қиладиган таълимотни тарқатишда айбланаётгап эди. “Агар жамоатнинг обрўйига путур етадиган бўлса, - деб айтдилар, - бу тамомила парокандаликка олиб келади”. Цивингли, тўрт йил давомида мен Цюрихда Хушхабарни таргиб қилдим, деб жавоб беpap экан, шундай деди: “Цюрих конфедерациядаги энг тинч, осойишта шаҳарлардан бири бўлди. Хушхабар бутун жамоат хавфсизлигининг энг яхши кафолати экани наҳотки шундан ҳам маълум бўлмаса?!” 125Уайли. 8 китоб. 11-боб. УК 152.4

    Епископнинг элчилари кенгаш аъзоларини, Жамоатсиз нажот йўқ, деб ишонтирдилар. Цивингли шундай жавоб берди: “Бу айбловлар сизни қўрқитмасин. Жамоатнинг пойдевори - Симўн Бутрусга қўйилган исм - ўша Қоя ва ўша Масихдир. Чунки Бутрус очиқчасига Масиҳга тавба қилди. Ҳар қандай халкда Масихга ишонган ҳар қандай одамни Худо қабул қилади. Ана шундай одамлар Жамоатни ташкил қилади. Жамоатсиз нажот йўқ”. 126Д” Обинье. 8 китоб. 11-боб. Бу йиғилиш натижасида епископнинг вакилларидан бири ислоҳотчилик имонини қабул қилди.УК 153.1

    Кенгаш Цивинглига қарши бирон чора кўришдан бош тортди. Рим эса навбатдаги ҳужумга тайёрланди. Ислоҳотчи душманларининг ниятларидан хабардор бўлиб, шундай хитоб қилди: “Улар ўзларининг ишларини қилаверсин, мен улардан денгиз тепасида тик турган қоя ўзини парчаламоқчи бўлган тўлқиндан қўрққани сингари қўрқаман”. 127Уайли. 8 китоб, 11-боб. Папа тарафдорларининг ҳаракатлари фақат ўзлари қарши курашаётган ишнинг келгусида олға силжиши учун ёрдам берди. Ҳақиқат ёйилишда давом этаверди. Германияда Лютернинг йўқолиб қолганидан ғамга ботган ҳақиқат издошлари Швейцарияда Инжил хабари тўғрисидаги муваффақиятларини эшитиб, яна руҳи кўтарилдилар.УК 153.2

    Цюрихда Ислоҳот ғоялари ривож топгач, одамларнинг ҳаётида сезиларли ўзгаришлар юз берди: жиноятлар сони камайди, жамиятда ҳамфикрлилик, тартиб ҳукмрон бўлди. “Шаҳримизга тинчлик келди, - деб ёзган эди Цвингли, - бу ерда жанжал, иккиюзламачилик, ҳасад, нифоқ йўқ. Бундай иноқлик Раббийдан ва бизга тинчлик ва солиҳлик самарасини инъом қиладиган таълимотдан келмаса, қаердан келиши мумкин?!” 128Ўшажойда, 15-боб.УК 153.3

    Ислоҳотчилар қўлга киритган ғалабалар папа тарафдорларини яна кўп куч ва шафқатсизлик билан ислоҳотни йўқ қилишга ундади. Германияда Лютер ва унинг тарафдорларини таъқиб қилишдан кўп нарсага эриша олмаганларини кўриб, душманлар уларни ўзларининг қуроли орқали ғолиб келишга қарор қилдилар. Мунозара уюштирилиб, унга Цивинглини таклиф қилишга қарор берилди.Олдиндан тўғри танлов асосида мунозарани ўтказиш жойи ва ҳакамларнинг таркиби орқали папа тарафдорларининг ғалабаси таъминланиши кўзда тутилган эди. Цивинглини ўзларига жалб қилиб олсалар бўлди эди - шунда уни ҳеч ҳам қўлдан чиқармаган бўлардилар. Улар шундай фикр қилдилар: агар раҳбарнинг оғзини ёпишга муваффақ бўлсалар, ҳаракат тезда барбод бўлади. Аммо улар бу ниятларини қаттиқ яширдилар.УК 153.4

    Мунозарани Баденда ўтказиш белгиланди, амо Цивингли у ерга келмади. Цюрих шаҳар кенгаши папачиларнинг ғаразли мақсадларини тахмин қилиб ва папачилар ўзларига қарашли вилоятларда Хушха-барчиларни ёққан оловни эслаб, қавмбошимизни хатарга қўймаймиз, деб унга рухсат бермадилар. У Цюрихда Римнинг ҳар қандай вакили билан учрашишга тайёр эди, аммо ҳақиқат учун жафокашларнинг қони тўкилган Баденга бориш аниқўлимга боришни англатарди. Ислоҳотнинг манфаатларини Эколомпадиус ва Хаммер ҳимоя қилардилар, рим диндорлар раҳбарияти эса машҳур доктор Экк ва бир қанча олимлар, дин раҳнамоларидан иборат шотирлар эди.УК 154.1

    Гарчи Цивингли мунозарада иштирок этмаган бўлса ҳам, унинг таъсири сезилиб турарди. Папачиларнинг ўзлари котибларни тайинладилар, бошқалар эса ўлим хавфи билан қўрқитилиб, бирон нарса ёзиб олиш таъқиқланди. Аммо шунга қарамай, Цивингли ҳар куни Баденда юз бераётган воқеалар ҳақида аниқ маърузани олиб турди. Мунозарада иштирок этган талабалардан бири ҳар куни кечқурун томонларнинг далил-исботларини ёзиб олди. Бошқа иккитаси эса бу ёзувларни ва Эколомпадиуснинг мактубини Цюрихга етказиб турдилар. Ислоҳотчи жавоб хатларида ўзининг истакларини ва маслаҳатларини ифода этарди. Жавобларни у тунда ёзар, эрталаб эса талабалар Баденга қайтиб кетишарди. Шаҳар дарвозаларида турадиган соқчиларда шубҳа туғдирмаслик учун улар бошларига товуқлар солинган саватни қўйиб, ҳеч қандай қаршиликсиз шаҳарга кирардилар.УК 154.2

    Цивингли маккор душманлари билан ана шу тарзди курашди. “Тунларни уйқусиз ўтказиб ўйлаб, Баденга мактублар йўллаб, - дея ёзган эди Миконий, - душманлари билан мунозара олиб боргандагига қараганда ҳам кўп иш қилди”. 129Д” Обинье. 11 китоб, 13-боб.УК 154.3

    Папачилар галаба яқинлигидан олдиндан роҳатланиб, қимматбаҳо зебзийнатлар билан безанган ҳашаматли либосларда Баденга келдилар. Улар ўзларига ҳашаматли шароит яратдилар, энг тансиқ таомларни едилар, энг яхши шаробларни ичдилар, хуллас руҳий мажбуриятлар оғирлигини зиёфату кўнгилхушликлар билан енгиллатдилар. Ислоҳотчилар эса уларнинг яқинига ҳам йўламас эдилар, халқнинг кўзи олдида қашшоқлардан бир оз фарқ қилардилар, холос! Ислоҳотчилар озгина вақтини камтарона егуликка сарфлардилар. Эколампадиус жойлашган хонадоннинг эгаси унинг хонасига мўралаб қараб, ҳар доим уни китоб ўқиётган ёки ибодат килаётган ҳолда кўрарди. Уй эгаси ҳайрон бўлиб, “бу бидъатчи — жуда солиҳ одам экан” деб эътироф этишга мажбур бўлди.УК 154.4

    Мунозара пайтида “такаббур Экк ҳашамат билан безитилган минбаргa чиққанда, камтар Эколампадус гарибона кийимда рақиби қаршисида ажратилган жойга - тахталари рандаланмаган курсига ўтирарди”. 130Ўша жойда. Қаттиқ овоз ва бенихоя ўзига ишонч ҳеч қачон Эккни ўзгартирмасди. Олтиннинг ялтираши ва шоншухрат уни янада илҳомлантирган эди - чунки имон ҳимоячисига катта мукофот ваъда қилинган эди-да. Ниҳоят, унинг яққол далиллари пучга чиққандан кейин, у ҳақоратлар, ҳагго лаънат остида қолди.УК 155.1

    Камтар, ўз кучига бино қўймаган Эколампадиус тортишувлардан ўзини олиб қочиб, тантанали равишда эътироф этди: “Мен Худонинг Каломидан бошка ҳеч қандай ўлчовни билмайман”. 131Ўша жойда. Гарчи у юмшоқ ва одоб билан гапирган бўлса ҳам, унинг букилмас иродаси ва катта ақли намоён бўлиб турарди. Айни пайтда Рим диндорлари, ўзларининг одатига кўра, удумларнинг обрўйига ва Жамоат ривоятларига ишоралар қилганларида, ислоҳотчи қатьий равишда Муқаддас Битикка суянди: “Анъана, - деди у, - агар у конституцияда белгилаб қўйилмаган бўлса, Швейцарияда ҳеч қандай кучга эга эмас, аммо имон масаласига келсак, бу ўринда бизнинг конституциямиз Муқаддас Китоб ҳисобланади”. 132Ўша жойда.УК 155.2

    Мунозара иштирокчилари ўртасидаги фарқ кўзга ташланмай қолмади. Ислоҳотчининг юмшоқ ва вазмин равишда айтилган аниқ ва маълум далиллари шунга олиб келдики, халқ Эккнинг мақтанчоқлик ва ғазаб билан сўзланган баландпарвоз гапларидан нафрат билан юз ўгирди.УК 155.3

    Мунозара ўн саккиз кун давом этди. Мунозара тугагач, папачилар, ғалаба биз томонимизда қолди, деб ўзларига ишонч билан эълон қилдилар. Депутатларнинг кўпчилиги Римни қўллаб-кувватладилар, сейм ислоҳотчиларни ғолиб деб топиб, улар Цивингли билан бирга Жамоатдан ҳайдаб чиқариладилар, деб қарор қилди. Аммо оқибатда ким ғалаба қилгани маълум бўлди. Бадендаги мунозара протестантизмнинг ёйилишига кучли туртки бўлди. Қисқа муддатда Базел ва Берн сингари катта шаҳарлар Ислоҳот томонига ўтди.УК 155.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents