Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    22-Боб - Мусо Пайғамбар

    (Тавротнинг «Чиқиш» Китобида асосланган, 1-4-боблар)

    Қаҳатчилик пайтида мисрликлар ўз оилаларига озиқ-овқат етиштириш учун фиръавнга eр ва чорвасини сотардилар, натижада ўзларини абадий қулликка дучор қилдилар.УOП 257.1

    Юсуф оқилона иш юритиб, уларнинг нажот топиш йўлини кўзларди ва ғамхўрлик қиларди. Ерни вақтинча истифода қилишга олиб, у мисрликлар ундирган самарадан бешдан бир қисмини олиб, уларга ҳаёт кечиришга йўл очди.УOП 257.2

    Ёқубнинг ўғилларига эса ўхшаш аҳднома тузишга ҳожати йўқ эди. Юсуфнинг Мисрга кўрсатган буюк хизмати шаънига, улар бу диёрда истиқомат учун жой топибгина эмас, балки солиқ тўлашдан қутулган эди, ва қаҳатчилик вақтида бутун керакли нарсалар билан етарли даражада таъминлангандилар. Бошқа халқлар очарчиликдан ўлган вақтда, Юсуф, Худосининг миннатдор қурғони бўлгани туфайли, Миср диёрида катта мўлчиликка етишди, ва унинг хизматига яраша етишган фаравонликни подшоҳ ўзи халқ олдида тан олди. Шуни белгилаб, Юсуфнинг ҳокимлиги салтанатнинг яшнашига ёрдамлашди, деб у Юсуфга нисбатан айнан миннатдорчилиги аломатига, унинг оиласини катта иноятга сазовор қилди.УOП 257.3

    Вақт ўтар экан, буюк эр, қайсига-ки Миср халқи кўп даражада қарздор бўлган эди, қабрга қадам қўйди. «Ва Мисрда Юсуфни билмаган янги Фиръавн шуҳрат қозонди”. Иш шунда-ки, у Юсуфнинг халқ учун қилган хизматини билмас эди, деб бўлмайди, масала шунда-ки, у ўтган яхшиликни умуман эсидан чиқаришга интилди. «Ва ўз халқига деди: мана, Исроил ўғилларининг халқи жуда кўпайиб, мисрликлардан устун бўлиб кетмоқда. Биз ақл билан иш юритиб, уларнинг бундан ҳам кўпайиб кетишларига йўл қўймаслигимиз ксрак. Мабодо уруш бошланиб қолгудек бўлса, улар душманла- римизга қўшилишлари ва юртимиздан кетиб қолишлари мумкин».УOП 257.4

    Айтилган пайтга исроилликлар жуда кўпайиб кетдилар; улар кўпайиб ўсдилар ва ҳаддан ташқари кучайдилар ва Миср диёри уларга тўлди». Юсуфнинг астойдиллик билан кўрсатган ғамхўрлиги туфайли ва унинг даврида ҳокимлик қилган подшоҳнинг ҳимоя қилгани туфайли, улар тезда мамлакатга тарқалиб истиқомат топдилар. Лекин улар алоҳида яшаб, мисрликларнинг дини ва урф-одатлари билан умумий тил топишмади; мободо уруш бўлиб қолса, Исроил авлоди душманлар билан бирлашиб исён кўтаришлари мумкин, деб подшоҳга ва унинг халқига кўпаяётган насл ваҳима солди. Лекин уларни мамлакатдан сургун қилиб чиқариб юбориш учун жиддий асослар тўсқин бўлди. Уларнинг ичида ҳукуматнинг яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшган оз эмас қобилияти ва ақлли кишилар бор эди. Ҳашаматли саройлар ва масканлар қуриш учун подшоҳ шундай ишчиларга муҳтож эди, шунинг учун у, ўзларини бор мол-мулки билан ҳукуматга сотган мисрликлар билан, яҳудийларни ҳуқуқларида тенг қилди. Тезда Исроил халқи устидан бошлиқлар тайинланди, ва улар, сўзнинг тўла маъносида, подшоҳнинг қулларига айландилар. «Ва шунинг учун мисрликлар шафқатсиз ила Исроил ўғилларини оғир меҳнатга зўрлардилар, лой ва ғишт ишларидан, даладаги меҳнатдан ва ҳар қандай оғир ишдан уларнинг ҳаёти аччиқ бўлиб, дармонлари қуритиларди». «Аммо уларни қанчалик қийнасалар ҳам, халқ шунчалик кўпайиб ўсаверарди”.УOП 258.1

    Фиръавн ўз яқиндошлари билан биргаликда Исроил- ликлар сонини камайтириш ва мустақил руҳини ўчириш учун оғир иш орқали уларнинг ҳаётини чидаб бўлмайдиган даражада оғирлаштиришга ҳаракат қилди. Муваффақиятга эришмагач, улар янада шафқатсиз чора кўрдилар. Фиръавн доя кампирларга: «Исроил оиласида туғилган ўғил болани ўлдиринглар”,— деб фармон чиқарди. Бу даҳшатли ташаббус кўрсатма шайтонга тегишли эди. У биларди-ки, Исроил халқининг ичидан Халоскор чиқиш керагини, ва подшоҳни болаларни ўлдиришга ундаб, Илоҳий режани бузмоқчи бўларди. Лекин доя кампирлар Худодан қўрққанлари учун, ёвузлик қилишдан ўзларини тийдилар. Худованд жавобан уларни саҳийлик билан иноятига ёр қилди. Режаси пучга чиққан подшоҳ ундан ҳаракатли ва кенг чоралар кўрди. Бутун халққа: ёрдамсиз қолган қурбонларни кузатиб олиб, ўлдирилсин, деб даъват этилди. «Шунда Фиръавн бутун ўз халқига буйрук, бериб, деди: «Ибронийлар оиласида туғиладиган ҳар бир ўғил бола дарёга ташлансин, ҳар қандай қиз эса тирик қолдирилсин”.УOП 258.2

    Бу фармон ўз кучида экан, Левий қавмидан бўлган художўй исроиллик оилада ўғил туғилди. Гўдак жуда гўзал эди, ота-она Исроилнинг нажот топиш вақти яқинлашаёт- ганига ва Ўз халқига Худо Халоскорни юборишига ишониб, ўз кичкинтойини қутқаришга жазм этдилар. Парвардигорга бўлган имонлари уларни мустаҳкамлади, ва улар «Фиръавн- нинг фармонидан қўрқишмади» (Ибр. 11, 23).УOП 260.1

    Уч ой мобайнида ота-онаси чақалоқни эътиқодига яраша яширишди. Охири уни яшириб яшаш имконияти қолмагач, она қамишдан сават тўқиди, уни ёпишқоқ лой ила сувади ва сув ўтмасин учун қатронлади. Унга чақалоқни солди ва дарё бўйидаги қамишзорга яшириб қўйди. Боласи билан ҳаётдан айирилмайин деган фикрда, уни кузатиб туришга ихтиёр қилмади; гўдакнинг опаси Марям тасодифан шу тарафда ўтгандай бўлиб, ўзи эса кичкина укамга нима бўлар экан, деб диққат билан кузатиб турарди. Шу ерда асрайдиган бошқалари ҳам бор эдилар. Иссиқ илтижо билан она боласини Худовандга топширди, кўзга кўринмайдиган фаришталар унинг камтар паноҳи устида учардилар. Фаришталар ушбу жойга Фиръавннинг қизини йўналтир- дилар, кичкинагина саватча уни қизиқтирди, ва, ажойиб гўзал чақалоқни кўргани заҳоти, у ҳаммасини тушунди. Гўдакнинг кўз ёши унинг қалбида ҳамдардлик туғдирди, боласининг ҳаётини қутқариш учун шундай оддий бўлмаган воситани ишлатган номаълум онага унинг раҳми келди. У болани қутқариб, ўз ўғли қилиш қарорга келди. Марям аёлнинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб турар экан, унинг укасига нисбатан назокатли муомалани кўргач, яқинла- шишга жасурланди ва ,ниҳоят, савол беришга журъат топди. «Сенга гўдакни эмизиб бериш учун яҳудийлар ичидан эмиза оладиган аёлни топиб, ҳузyрингга келтирайми?»— деди. Фиръавн қизи розилик билдирди.УOП 260.2

    Бахтли хабарни Марям тезда онасига етказди ва дарҳол унинг билан Фиръавн қизининг ҳузурига етиб келди. «Бу гўдакни олгин-да, менга боқиб бер; бунинг учун мен сенга ҳақ тўлайман»,— буйруқ берди Фиръавн қизи.УOП 261.1

    Худо онанинг мурожаатини эшитди, ва унинг имони мукофотланди. Чуқур миннатдорлик ила у энди хавфсиз ва бахтли масалани бажаришга кирди. Художўй аёл бу туғилган имкониятни Худованд учун боласини гарбиялашга ишлатди. Унинг ҳаёти қандайдир буюк вазифани бажариш учун сақлаб қолинганига у ишонарди, ва шуни биларди-ки, тезда ўғли ўз мисрлик онасига қайтади, ва шунда васвасалар уни ҳақиқий Худодан узоқлаштирадилар. Шуни ёддан чиқармай у, бошқа болаларига нисбатан, унинг тарбияланишига кўпроқ эътибор берарди. Унинг ўғли ҳар қандай зиёнли таъсирдан ҳимоя бўлишини иссиқ ибодатларида Худодан сўрар эди ва ўғлига Худодан қўрқиб, ҳақиқатни ва адолатни севиб яшашни ўргатишга интиларди. У бутпарастликнинг ақлсизлигини ва жинояткорлигини тушунтирарди, ва болалик пайтидан тизланиб тирик Парвардигори Оламга ибодат қилишга ўргатарди, чунки фақат У эшита олади ва ҳар қандай қийинчиликда қолдирмай, ёрдам беради, деб ўғлига ишонтирарди.УOП 261.2

    Имконияти борича у ўғлини ўз ҳузурида сақлади, лекин ўн икки ёшига тўлганида, ажралиш пайти етди. Камтар масканидан у саройга олинди ва Фиръавн қизининг ўғли бўлди. Лекин болалик пайтдаги таассуротлари тарқалмади. Онадан олган сабоқлар унутилмади. Улар ҳашаматли подшоҳнинг саройида гуллаб-яшнаган мағрурлик, имонсизлик ва нуқсонларга қарши унинг учун қалқон бўлди.УOП 261.3

    Атиги асирланган қул бўлган яҳудий аёлнинг таъсири нақадар кучли бўлди! Мусо алайҳиссаломнинг бутун келгуси ҳаёти, Исроил халқининг доҳийси сифатида бажарган вазифаси; масиҳий-она хизматининг муҳимлигини шоҳидлайди. Ҳеч қандай бошқа иш бу хизмат билан солиштирила олмайди. Асосан фарзандларнинг тақдири онанинг қўлидадир. Уларнинг онг ва табиатлари ривожланиши учун меҳнат қилар экан, у фақат фоний ҳаёт учунгина эмас, балки абадий ҳаёт учун тиришади. У уруғ сепувчи, сепган уруғи ўсиб чиқиб, ёки яхшилик, ёки ёмонлик маҳсулини келтиради. Она ҳар ҳил бўёқлар билан гўзал сиймо яратмайди, уни мармар тошдан тикламайди, балки Илоҳий сиймони боланинг жонида муҳрлайди. Айнан болаликнинг илк даврида, уларнинг табиати шаклланганида, унинг масъулияти каттадир. Ривожланаётган онгнинг олган таассуротлари бутун ҳаётга қолади. Боланинг илк давридан то улар масиҳий бўлганларича, ота-оналар болаларига насиҳат бериб, уларни тарбиялаши лозим. Улар бизга ишонтирилиб берилганлар, ва уларни ўтадиган ердаги подшоҳликлар тахти учун эмас, балки чексиз даврлар мобайнида подшоҳлик қиладиган Худонинг меросхўрлари сифатида тарбиялашимиз лозим.УOП 261.4

    Ҳукм чиқариладиган тантанали кунда ҳар бир она ҳисобот беради, шуни билиб ўз ишининг ҳаддан бебаҳоли- гини у тушуниши керак. Шунда намоён бўлади-ки, одамларнинг кўпгина муваффақиятга эришмаганлари ва жиноятлари болалик пайтда ота-онанинг бепарволиги ва эътиборсизлигининг натижаси экани; бола жонини тўғри йўлга йўналтириш уларнинг муқаддас маъсулиятлари эди. Шунда намоён бўлади-ки, дунё учун барака келтирган, уни ўз истеъдодли, ҳақиқий ва муқаддас нури билан ёритган кўплар, ўз таъсири ва муваффақияти ила имонли оналарнинг ибодатларига мажбур эканлари.УOП 262.1

    Фиръавн саройида Мусо ҳар қандай билим олди. Ўғил қилиб олган набирасини подшоҳ тахтининг вориси қилмоқчи бўлди ва йигит, тайинланган вазиятга етишиш учун, шунга муносиб тарбия олди. «Мусога мисрликларнинг ҳамма ҳикмати ўргатилиб, у сўзда ва ишда маҳоратли бўлди» (Ҳав. 7, 22). Ҳарбий бошқаришга қобилиятли Мусо, аскарлар ичида севги ва ҳyрмат қозонди ва оммавий фикрга муносиб, атоқли инсон тариқасида шуҳрат топди.УOП 262.2

    Шайтон мағлубиятга учради. Яҳудий фарзандларини ўлимга йўлиқтирган худди шу фармонни Худо Ўз халқининг келгуси доҳийини ўқитиб, тарбиялаш учун ишлатди.УOП 263.1

    Қулликдан озодланиш вақт яқинлашаётганини, ва шу вазифани Парвардигор Мусонинг зиммасига тайинлаганини, фаришталар Исроилнинг қабила йўлбошчиларига хабар келтирдилар. Худо халқининг қуллик занжирларини узиб ташлаш учун азалдан Бўлган Мусони даъват этганини Мусо ўзи фаришталардан билди. Исроил халқи қуролланган қўзғолон йўли билан озодликка етишади — шундай фикр юритган Мусо қулай фурсатни кузатарди. Ана шунда у исроиллик кўпчилигини мисрликларга қарши кўтаради. Мулоҳаза қилганида у бир муаммони ечишга қийналарди. Мусо жон тани билан уни ўғил қилиб олган онасига ва Фиръавнга ўрганиб қолди. Энди Худонинг иродасини бажо келтириш учун, уларга бўлган ҳислари халақит бермасин, деб хавотирланарди.УOП 263.2

    Миср қонунларига мувофиқ, Фиръавннинг бутун меросхўрлари коҳинлар қавмидан келиб чиқардилар, ва Мусо, тахтнинг қонуний меросхўри сифатида, диний ҳаётнинг сирларида қатнашиш учун тайинланиши керак эди. Бу мажбурият коҳинлар зиммасига юкланарди. Мусо тиришқоқ ва тинмайдиган шогирд бўлганига қарамай, улар ўз диний хизматларида қатнашишга уни мажбур қилолмас эдилар. Агар у яҳудий динига ўз тегишлигида қайсарлик қилишдан кечмаса, у онасидан тарк этилади, деб огоҳлантирардилар ва тахтини йўқотишига тахдид қилардилар. Лекин Мусо Худодан, осмону ер Тангрисидан бошқа ҳеч кимга хизмат қилмаслигига аҳд қилди ва шу аҳдда тебранмасди. Коҳин ва оддий имонлилар билан суҳбат юритар экан, у жонсиз нарсаларга топинишнинг бефаҳмлигини кўрсатарди. Унинг далилларини рад қилиш ёки унинг ниятларини ўзгартиш учун ҳеч кимнинг кучи етмасди. Унинг баланд вазиятини, Фиръавн ва халқнинг унга бўлган илтифотли муомалаларини сонга олиб, бироз вақт унинг тебранмаслигига чидаб турдилар.УOП 263.3

    «Мусо вояга етгач, Фиръавн қизининг ўғли деб аталишни имон билан рад этди. Гуноҳ қилиб вақтинчалик ҳузур-ҳаловат кўришдан, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрди. Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисоблади, чунки у оладиган мукофотни кўзлар эди» (Ибр. U, 24—26). Ернинг буюклари ичида биринчи ўринни олиш учун, энг шарафланган подшоликнинг даргоҳларида порлаб, салтанат ҳассасига эга бўлиш учун, Мусо етарли даражада қобилиятли эди. Унинг доҳиёна ақли ер юзидан бутун даврлар мобайнида яшаган буюк эрларнинг ақлидан баланд эди. Тарихчи, шоир, фикр юритувчи, ҳарбий, қонун чиқарувчи сифатларида унга тенг бўлмаган эди. Бутун дунё унинг оёқларида ётар экан, бойлик ва шон-шуҳратнинг алдамчи келажагини тарк этиш учун у етарли даражада маънавий собитлиликка эга эди, ва «гуноҳ қилиб вақтинчалик ҳузур-ҳаловат кўришдан, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрди”.УOП 263.4

    Худонинг камтар хизматкорлари оқибатда қандай мукофотга сазовор бўлишларини Мусо биларди, унинг билан солиштирганда фоний ўтиб кетадиган шон-шуҳрат фақат тупроқ эди. Фиръавннинг ажойиб даргоҳи ва подшоҳ тахти Мусо учун жалб қиладиган васваса сифатида истифода қилинарди, лекин ҳашаматли саройларда одамлар Худони эсларидан чиқарадиган гуноҳли лаззатлар уя қурганини Мусо яхши тушунарди. Даргоҳнинг ҳашаматидан, подшоҳ тожидан баландроқ бўлган нишонга у назар соларди; унинг эътибори гуноҳ ила ҳаромланмаган, Парвардигори Оламнинг салтанатига, Унинг азизлари сазовор бўладиган буюк улуғворликка жалб қилинарди. Осмон Подшоси ғолиб чиққаннинг бошига қўядиган сўлимас тожга у имони туфайли назар соларди. Ушбу имони туфайли у ер буюкларининг жамиятини қолдириб, гуноҳга хизмат қилишдан кўра Худога итоат қилишни афзалроқ кўрган камтар, камбағал ва нафратли халққа қўшила олди.УOП 264.1

    Қирқ ёшигача Мусо Фирьавннинг даргоҳида қолаверди. Ўз халқининг қуллик ҳолати тўғрисида у кўп мулоҳаза юритарди, биродарларини учратганида уларни қувватлаб, Тангри Ўз умматини албатта қутқаради, деб ишонтирарди. Зулматда қолган халқига жабр-зулм қиладиганларнинг ноҳақ муомаласини кўрган сайин унинг юрагида душмандан ўч оладиган сабрсизлик оташланарди. Бир куни мисрлик исроилликни урганини кўрганида у, чидай олмай, қатнашди ва мисрликни ўлдириб қўйди. Исроилликдан бошқа шоҳид бўлмади, ва Мусо дарҳол жасадни қумга бекитди. Шунинг билан у Исроилликка халқининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тайёргарлигини кўрсатди. «Худо мен орқали уларга нажот беришини биродаларим тушунар”,— деб ўйлади. Лекин улар тушунмади» (Ҳав. 7,25). Улар эркинликка халигача тайёр эмас эдилар. Иккинчи кун у икки яҳудий талашганларини кўриб қолди, бириси зса расо ноҳақ эди. Мусо араз урганни танқид қилди, у эса жавобан уларнинг орасига кириб қатнашиш ҳуқуқи йўқ, деб Мусони қилган жиноятида фош қилиб: «Сени ким бизлар устимиздан бошлиқ ва ҳоким қилиб қўйди? кечагида мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?» — деб сўради.УOП 264.2

    Бу воқеа тезда тарқалиб мисрликларга маълум бўлди ва ҳаддан ташқари қўшиб Фиръавннинг қулоғига етказилди. Жуда муҳим иш қилиб қўйилгандай, подшоҳга тасвирланди. Ўз халқини мисрликларга қарши кўтариб, бор бўлган ваколатни олиб ташлаб, тахтга ўзи ўтириш ниятида, дeб Мусони айбладилар. Подшоҳ дарҳол Мусога ўлим ҳукмини чиқарди, чунки у тирик бўлгунча, мамлакат хавф остида қолаверади, деб ўйлади. Таҳликали ҳолатини тушуна бошлаган Мусо ўзини панага олиб, арабистонга қочди.УOП 265.1

    Худовапд Мусони йўналтирар эди, ва у Мидиён ерининг руҳонийси ва амири Ётурнинг уйида паноҳ топди. У ҳам тирик Худога топинарди. Бир неча вақтдан сўнг Мусо унинг қизларининг бирига уйланди ва шу диёрда қирқ йил давомида ўз қайнатасининг қўйларини боқиб, чўпон бўлиб қолаверди. .УOП 265.2

    Мисрликни ўлдириб, Мусо оталари бир эмас кўп марта қилган хатоларини такрорлади, яъни Худо ваъда берган нарса ўз вақтида, У Ўзи тайинлаган вақтда қилинишини кутмай, ўз онги билан ҳаракат қилинди. Мусонинг фикр-хаёли бўйича Исроил халқи уруш орқали нажот топиши керак эди, лекин Худованднинг фикри бошқа бўлиб, Унинг халқи шундай йўл билан. озодланишини У хоҳламасди. Уларнинг қарамликдан халос бўлишлари фақат Худонинг қудрати билан юзага чиқиши лозим эди, чунки бутун шон-шараф Унга тегишлидир. Лекин ҳатто шу фаҳмсиз ҳаракатни Худованд Ўз ниятини бажариш учун йўналтирди. Мусо унга тайинланган буюк ишни бажаришга ҳали тайёр эмас эди. Иброҳим ва Исҳоқ олган ишонч дарсларини, у ҳам олиши даркор эди,— Худонинг назрларини бажо келтириш учун инсоний куч ва ақлга таянмасдан, Илоҳий кучга умид боғлаш кераклидир. Ягоналиқда тоғлар ичида қолиб, Мусо бошқа кўп нарсаларга етишиши олдида турарди. Ўзидан кечиб, қийинчиликларда ҳаёт кечириб, у сабр-тоқатли бўлишга ва ўзини тута билишга ўрганмоғи лозим эди. Доно раҳбарлик қилиш олдидан, у ўзи итоат қилишга ўрганиши лозим эди. Исроил халқини Худонинг иродасини тушунишга ўргата олиш учун, унинг юраги Худо билан тўла ҳамоҳангликка етишиши керак эди. Ҳаётида унга насиб бўлган тажрибалар, келажакда унинг ёрдамига муҳтож бўлганларга оталик ғамхўрлиги билан муомала қилишни ўргатур.УOП 265.3

    Инсоний фикр юритиш бўйича Мусонинг тажрибалари, яъни узоқ йиллар давомида кечган машақатлари, оғир меҳнат ва номаълумлик — буларга жуда кўп вақт исроф қилиниб, қуйидаги саволни туғдирди: наҳотки шу керак бўлдими, наҳотки шу синовларсиз эплаб бўлмадими? Аммо Чексиз Донолик келажакда Унинг умматининг доҳийси бўладиганни, қирқ йил давом этган камтарона чўпонлик меҳнатига даъват этди. Қуйидаги фазилатларнинг ривожланиши, яъни ўзидан кечиш, сурув устидан эътиборли ва сезгир ғамхўрлик кўриш, Мусони Исроилнинг ҳамдардли ва узоқчидамли чўпони қилади. Ҳеч бир инсоний илм ва маърифат ёки маданият Мусо шу мактабда етишганининг ўринини олмайди.УOП 266.1

    Энди Мусо ўрганганларидан кўпини унутмоғи лозим — у шуни тушунди. Унга Мисрда тегишли бўлган ҳаммаси: ўгай онанинг севгиси, подшоҳнинг невараси сифатида унинг баланд вазияти, нуқсонли шодиёналар, бойлик, ҳийла- гарлик, соҳта диннинг сирлиги, мажусийлар диний хизма- тининг ҳашамати, бинокорлик ва ҳайкалтарошликнинг тантанали юксаклиги — булар ҳаммаси ёш жонда чуқур из қолдирди ва белгили даражада унинг ҳулқини ва табиатини шакллантирди. Вақт, шароитнинг алмашуви, Худованд ила мулоқот— шу таассуротларни бора-бора онгидан чиқариб ташларди. Ҳақиқатни тан олиб, адашишни тарк этиш учун Мусонинг ўзидан ҳаёт учун эмас, балки ўлмас учун кураш талаб қилинди. Инсон учун кураш ҳаддан қаттиқ бўлар экан, Худованд уни қувватлашига ваъда берди.УOП 266.2

    Муқаддас ишда иштирок этиш учун даъват этилган ҳар бир кишида етишмовчиликлари бор. Лекин шундайлар ўз одатларига ёпишиб, ўзидан мамнун бўлмайдилар ва қайсарлик қилмайдилар. Чии қалбдан yлар Илоҳий доноликка етишиб, Унинг учун хизмат қилишга ўрганмоқчилар. Азиз ҳаворий Ёқуб дейди: «Aгap сизлардан бирон кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради» (Ёқуб 1,5). Лекин кишилар ўзлари зулматда бўлишларига қаноатланиб яшагунча, Худодан келадиган Илоҳий нурга сазовор бўлмайдилар. Самовий ёрдам олиш учун, инсон ўз ожизлигини ва етишмовчиликларини тушуниши керак. Унинг вужудида содир бўладиган буюк ўзгаришда у бутун эътиборини жалб қилиш керак, у чин қалбдан матонатли ибодатга уйғониб, астойдил тиришиши лозим. Зарарли ўрганишлар ва одатларни қолдириш керак, фақат ўз етишмовчиликларидан ҳормай-толмай бўшаниб ва муқаддас асосларга бўйсуниб, ғалаба қилса бўлади. Кўплар ҳеч қачон уларга тайинланган вазиятга ета олмайдилар, чунки уларнинг ишини Худо бажаради деб кутадилар. Худовандимиз эса ишимизни бажаришга бизга куч-қудрат беради, ва биз ўзимиз ҳам ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳар бир инсонга белгили қобилият берилган ва ҳар биримиз истеъдодли ва маънавий интизомнинг мактабидан ўтишимиз керак, ва Худованд инсоний жидду-жаҳдни Ўз кучига қўшиб, мадад беради.УOП 267.1

    Одам қадам қўймаган баланд тоғлар атрофида Мусо Худо билан танҳоликда ҳаёт сурар эди. Мисрнинг ҳашаматли маъбадлари соҳта имони ва ёлғони билан унга энди таъсир қилмасди. Абадий тепаликларнинг тантанали ҳашаматида у Жабборнинг улуғворлигини кўрганида, Уни мисрлик худоларнинг кучсизлиги ва арзимаслиги билан солиштирарди. Ҳамма нарсаларда Тангрининг муҳри белгиланган эди. Худоннг Ҳузурида бўлганидек, Унинг кучи вужудига кирганидек Mycoгa туйиларди. Олдинги фаҳрланишдан, ўзидан мамнун бўлишидан из ҳам қолмади. Оддий, шиддатли ҳаётни танҳоликда кечириш Миср ҳаётининг енгиллигини ва афзаллигини эсидан ўчирди. Мусо сабр-тоқатли, иззатли ва хокисор, «ер юзидан ўтган инсонлар ичида энг камтар одамлардан», Ёқубнинг қудратли бузруквор Худовандига унинг ишончи комил ва тебранмас бўлди.УOП 267.2

    Йиллар ўтар экан, Мусо подалар билан дашт- биёбонларда мусофирчилик ҳаёт сурар эди. Ўз халқининг оғир аҳволини кўзидан кечирар экан, у оталарига бўлган Худонинг иноятини, танлаган халқининг мерос бўлган назрларини эсига олар эди, ва кун-тун Исроил учун дуолари тепага кўтариларди. Самовий малаклар нурлари ила уни айлантириб олишарди. Ушбу жойларда Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, у Тавротнинг биринчи Китобини, яъни Ибтидо китобини ёзди. Танҳоликда ўтказган узоқ йиллар уни Худонинг иноятига ёр қилдилар, ва фақатгина Мусога тегишли бўлмай, унинг халқига ва бутун келгуси авлодларга барака келтирдилар.УOП 268.1

    «Узоқ вақтдан кейин Миср шоҳи вафот этди. Исроил ўғиллари эса оғир ишдан нола қилиб, фарёд чекардилар ва ҳаётларининг оғирлигидан уларнинг фарёди Худога кўтарилди. Ва Худо уларнинг дод-фиғонини эшитди ва Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан тузган аҳдини эслади. Худованд Исроил ўғилларини кўрди ва Худованднинг раҳми келди”. Исроилнииг нажот топиш вақти етиб келди. Лекин Худонинг режаси бажо бўлганида, инсон мағрурлиги устидан ҳукм чиқарилиши лозим бўлди. Исроилнинг нажоткори хокисор чўпон сифатида қўлида фақат ҳасса билангина чиқиши лозим эди, Худо эса шу ҳассани Ўз қудратининг эвазига айлантирмоқчи бўлди. Кунлардан бирида Мусо қўйларини «Худонинг тоғи» Ҳўриб атрофида боқар экан, у ерда ёниб турган бута алангасини кўрди,— бутоқ, шохлари, барғлари ёнарди, лекин ёниб битмасди. Бу ғаройиботни яхшироқ кўрай деб яқинлашди, шунда аланга ичидан унинг исмини чақираётган овоз эшитилди. Ажабланган Мусо титраган лаблари билан: мана мен, деди. Эҳтиромсиз яқинлашмасликка огоҳлантирилди: «Оёқ кийимингни еч, чунки сен турган жой — муқаддас ер... Мен отангнинг Хyдосиман — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман»,— деб Худованд хитоб қилди. Ўтган асрларда Аҳд Фариштаси бўлиб оталаримизга намоён бўлган худди Шу эди. «Мусо юзини беркитди, у Худога қарашга қўрқди».УOП 268.2

    Худованд Ўз ҳозирлиги билан ҳурматлаган барча инсонлар хокисорлик ва эҳтиром ҳис қилишлари керак. Исонинг исми шаънига биз Унинг ҳузурига амин бўлиб яқинлаша оламиз, лeкин ҳеч қачон У бизга тенг бўлгандай, баландпарвоз бебошлик билан иноқлашмайлик. Шундай инсонлар бор-ки, улар яқинлашиб бўлмайдиган ёруғликда истиқомат қилувчи Буюк Сарвари Коинотга, ўзларига тенг, ҳатто ўзларидан паст тургандай муомала қиладилар. Шундайлар ҳам бор-ки, қайсилар Худонинг маконида ўзларини шунчалик жасурона тутадилар-ки, балки баланд вазиятли бошлиқнинг қабулхонасида улар димоғини кўтаришга журъат топмасдилар. Шундай одамларнинг эсида бўлсин-ки, улар малаклар топинадиган, фаришталар Унинг олдида юзларини ёпадиган Зотнинг юзи олдида ҳозир эканлар. Худо ҳаддан ташқарй топинишга сазовор, ва Унинг ҳозирлигида иқрор бўлган ҳамма, тавозе билан Унга топинишлари лозим ва Худодан ваҳий олган Ëқуб каби: «Қандай қўрқинчли бу жой! Бу Худонинг уйидан бошқа нарса эмас, бу осмон қопқаси!» — деб ваҳимага тушишлари керак.УOП 269.1

    Мусо эҳгиромли қўрқувда Худонинг хузурида турар экан, овоз давом этиб: «Мен ҳалқимнинг Мисрда азоб чекканиии кўрдим, унинг зулмкорлардан дод-фарёдини эшитдим; уларнинг изтироб чекишларини биламан, ва уларни мисрликлар қўлидан фориғ қилиб, уларни ушбу ердан чиқариб, сут ва асал оқадиган кенг ерга олиб бориш учун келяпман»,— деди. «Демак бор: Мен сени Фиръавн олдига юбораман; Менинг халқимни, Исроил ўғилларини Миср еридан чиқаргин”.УOП 269.2

    Эшитган буйруқдан ҳайрон бўлган ва қўрқиб кетган Мусо орқага чекиниб: «Фиръавнга бориб Миср еридан Исроил ўғилларини олиб чиқиш учун мен ким бўлибман?” — деди. Жавоб олди: «Мен сенинг билан бўлурман; ва Мен сени даъват этганимга мана сенга аломат: сен халқни Мисрдан чиқарганингдан кейин, сизлар ушбу тоғда Худога диний хизматни бажо келтирасизлар».УOП 270.1

    Мусо уни олда кутадиган қийинчиликлар: ватан- дошларининг ожизлиги, имонсизлиги ва билимсизлиги тўғрисида ўйларди. Кўплари Худога нисбатан таниш бўлишни деярлик йўқотдилар... «Мана,— деди у,— мен Исроил ўғиллари олдига бориб: «Оталарингиз Худоси мени сизларга юборди»,— десам, улар менга: «Унинг исми қандай? — деб. сўрасалар”,— мен уларга нима деяй?” Жавоб эшитди: «Мен азалдан бор Бўлган, Моҳиятли ... деб айтгин Исроил ўғилларига: азалдан Бўлган мени сизларга юборди”,—дегин.УOП 270.2

    Мусо энг олдин Исроил халқининг қарияларини ва қулликда бўлиб кўп азият чекканлар ичидан энг сулолалик ва солиҳ одамларни йиғишга, уларга Илоҳий буйруқ ва келгуси халос бўлишлари тўғрисида эълон қилишга ва шунинг билан Худонинг хоҳишини бажаришга буйруқ олди. Шундан кейин у қариялар билан Фиръавн ҳузурига бориб: «Яҳудийларнинг Худоси, Худованд бизни даъват этди, бизнинг Худойимизга, Худовандга қурбон чалиш учун, бизни саҳрога, уч кунлик йўлга чиқишга рухсат бергин»,— дейиши керак. эди.УOП 270.3

    Фиръавн қаршилик кўрсатади ва Исроилни қўйиб юбормайди, деб Мусо огоҳлантирилди. Лекин Худоиинг хизматкори кўнгилсизланмасин, зероки Худованд Ўз қудратини мисрликларга ва Ўз халқига намоён этади. «Ва Мен қўлимни узатаман ва Мисрликлар ичида ажойиботларим ила Мисрни мағлуб қиламан, шундан кейин у сизларни қўйиб юборади».УOП 270.4

    Ўзлари билан йўлга нима олиб чиқишлари тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди. Худованд деди: «Мисрликлар кўзи ўнгида ушбу халқимни баракали қиламан; чиқиб кетаётганла-рингизда бўш қўл кетмайсиалар. Ҳар бир аёл қўшнисидан ва уйида яшовчилардан кумуш ва олтин буюмлар ва кийимлар сўраб олади». Исроилликларнинг оғир меҳнати туфайли мисрликлар бойиб кетдилар, энди эса, узоқ йўлга чиқиш олдида турганларида, узоқ йиллар давомида заҳмат чекканлари учун улар эҳсон талаб қилишга ҳуқуқлари бор эди. Уларни юклаб кетиш оғир эмас, Худованд эса мисрликлар кўнгилларини кўтариб, яхшилик қилишга тайёр бўлишларига ваъда берди. Уларни озод қилиш учун қилипган қудратли мўъжизалар зулмкорларни даҳшатга солади, шундай қилиб қулларининг илтимослари қондирилади.УOП 270.5

    Мусони қуршаб олган қийинчиликлар унга енгиб бўлмайдиган бўлиб туйиларди. Ҳақиқатдан уни Худо юборгамини халққа қандай қилиб исботлаб бўлар экан? «Агарда улар менга ишонмасдан овозимга қулоқ солмасалар ва «сенга Худованд намоён бўлмади» — десаларчи,— қандай жавоб қайтарай?” Шунда унга ўзини ишонтирадиган исбот келтирилди. Унга ўз ҳассасини ерга улоқгиришга таклиф қилинди. Шуни қилганида «ҳассаси илонга айланди ва Мусо ундан қочиб кетди”. Уни тутиб олишга буйруқ берилди ва қўлида илон яна ҳассага айланди. Кейин қўлини кийимининг кўкраги ичига тиқишга таклиф қилинди. У бўйсунди, ва «қўлини чиқарганида, мана, қўли мохов бўлиб, қордай оқарибди». Яна қўлини кўкраги ичига қўйишга буйруқ берилди, ва қўли ўз ҳолатига қайтди. Қилинган аломатлар орқали Худонинг халқи ва Фиръавн, дунёда Миср подшосидан қудратлироқ Ҳoким борига ишонади, деб Худованд Мусони инонтирди.УOП 271.1

    Лекин Илоҳий хизматкори ҳалигача тўла ишониб етмай, унинг зиммасига юкланадиган ишнинг ажаблигига боши қотган эди. Маъюсликда у яна бир сабаб топди: у тeз ва осонгина гапира олмайди.УOП 271.2

    «Ё, Худованд! Мен гапга тез эмасман ва кеча, учинчи кун, ва Сен қулинг билан гапира бошлаганингда ҳам шундай эдим: «мен оғир гапираман ва тилим келмайди». У мисрликларни кўпдан кўрмагани сабабли уларнинг тилида олдингидагидай осон гапира олмаслигини ҳисларди.УOП 271.3

    «Инсонга лаб-даҳанини Ким берди?— деди унга Худо,— Ким уни тилсиз қилар, ёки қулоғини гаранг, ёки кўзини яхши кўрадиган, ёки ожизлантирадиган? Мен Худованд эмасми?” Ва ёрдам беришига ишонтирди: «Демак борақол; Мен сенинг лабларингда бўлурман ва айтадиганингга ўргатурман». Аммо Мусо Худога ёлвора бериб, бу масъулиятни бошқа одамга юклашни илтимос қилди. Гапнинг бошида Мусонинг кўнмаслиги тушунарли: у камтар ва ўзига ишонмас эди. Лекин Худованд унга ёрдам беришига ва ҳамма қийинчиликларни енгиб, муваффақият қозонишига ваъда берганидан сўнг, Мусонинг тониб туриши ва қобилият- сизлигига шикоят қилиши имони суст эканини кўрсатарди. Худо уни буюк ишга даъват этиб балки янглишгандир; уни танлаб, шу ишни бажариш учун тайёрлай олармикин, деган фикрларда Мусонинг хавотирланиши сезиларди.УOП 272.1

    Мусо катта акаси Ҳорунга йўналтирилди, қайси-ки ҳар кун мисрликлар билан мулоқотда бўлиб уларнинг тилини баркамол биларди. Ҳорун сенга пешвоз чиқди, деб айтилди унга. Ва Худованднинг қўйидаги айтган сўзлари тониб бўлмайдиган буйруқ сифатида қулоққа кирди:УOП 272.2

    «Сен унга гапирасан ва лабларига сўзларни киритасан; Мен эса сенинг лабларинг ва унинг лабларида бўлиб, нима қилишларингизни ўргатиб тураман. Ва у халққа сенинг ўрнингга гапиради. Демак, у сенинг лабларинг бўлур; сен эса унга Худо ўрнига бўлурсан. Ва ушбу ҳассани қўлингга ол; унинг билан сен аломатлар қилурсан». Мусо бошқа қаршилик кўрсата олмади, зеро тониш учун ҳар қандай сабаб йўқ қилинди.УOП 272.3

    Ўзини сўзсиз, тилсиз ва қобилиятсиз деб санаган Mycoгa Илоҳий буйруқ берилди. Исроил учун Худонинг сўзини етказишга қурби етмаслиги унииг онгини мазлум қиларди. Aммo кунлардан бир куни ўзининг устига ушбу масъулиятни олиб, у Худога бутунлай ишонди, ва ушбу ишга жавобгарли- гини бутун қалби билан тан олди ва ҳаëтини бағишлади. Бу ишнинг юксаклиги унинг вужудида энг яхши ҳислатларни ўйғотди. Худога итоат қилишига тайёргарлигини У олқишлади, ва Мусо жуда яхши гапирадиган, ишончга тўлган, ўзини тута биладиган ва ҳеч қачон одам зиммасига юкланмаган энг буюк ишни бажаришга лойиқ кимса бўлди. Худога бутунлай ишониб, Унинг талабларига сўзсиз бўйсинган одамларнинг кучини У қандай қилиб мустаҳкам- лаганининг намунасидир.УOП 272.4

    Ҳар бир инсон Худо унга берган масъулиятни тан олса ва бутун қалби билан ўз бурчини муносиб даражада бажаришга интилса, Худодан куч ва билим олишга сазовор бўлади. Мавқеи қанчалик камтар бўлмасин, қобилияти қанчалик чекланган бўлса ҳам, аммо ким Илоҳий кучга ишониб, ўз ишини тўғри бажаришга интилса, ҳақиқий маҳобатга етишади. Aгap ўз буюк вазифасини бажара бошлаганда Мусо ўз кучига, ақлига ва қудратига таянганида эди, у муваффақиятга етишмасдй. Инсон ўз арзимаслигини тан олганида, маъноси шуки, унга берилган ишнинг муҳимлигига иқрор бўлиб, у фақат Худога таваккал қилади.УOП 273.1

    Қайнатасига қайтиб келиб, Мисрдан биродарларини кўриб келиш нияти билан ўртоқлашди. Ётур уни дуо қилиб: «Тинчлик сени йўлласин”,— деди. Хотин ва болалари билан Мусо йўлга чиқди. Оиласига уни кузатиб боришга тўсқинлик бўлмасин учун, у саёҳатининг мақсадини очиб беришга журъат топмади. Аммо лекин Миср чегарасига етмасдан олдин Мусо, хонадондагиларини хавфдан сақлаб қолиш мақсадда Мидиён диёрига қайтаришни ўйлади. Қирқ йил олдип у ўзига қарши фиръавн ва мисрликларнинг ғазабини чиқарган эди, шунинг учун у Мисрга қайтишга қўрқарди. Лекин Илоҳий буйруққа бўйсуниб у йўлга чиққанидан кейин, унга Худованд намоён бўлди ва ҳамма душманлари ўлганларини айтди.УOП 273.2

    Мидиён еридан йўл-йўлакай Худо ундан норози эканига Мусо ларзага соладиган жиддий огоҳлантириш олди. У фариштани кўрди; фаришта, уни ўлдирмоқчи бўлгандай, таҳдид қилиб устига ёпирилиб борарди. Бу ҳолатга ҳеч қандай изҳор йўқ эди, лекин Мусо Худонинг бир талабини бажармаганини эслади. Хотини сўзига кириб, у кичкина ўғлини одат бўйича суннатламаган эди. Суннатланиш орқали унинг ўғли Исроил билан аҳдланган Илоҳий иноятга ҳуқуқ оларди, Мусо шу шартномага бепарволик кўрсатди. Танланган доҳий томонидан намоён бўлган илтифотсизлик халқнинг кўзи ўнгида Илоҳий қарорларнинг мазмуниии пасайтириши мумкин эди. Фаришта эрини ўлдирмасин, деб хавфланган Сафира ўзи ушбу одатни бажарди, ва шунда фаришта саёҳатни давом этишга ижозат берди. Фиръавн ҳузурига етиб боришга хулоса чиқарган Мусо буюк хавфга ўзини дучор қилди, ва унинг ҳаёти фақат муқаддас фаришталар томонидан ҳимоя қилиниб, сақлаб қолиниши мумкин эди. Лекин белгили бурчини бажаришга аҳамият бермай, у хавф-хатарсиз бўлмас эди, чунки бундай ҳолатда фаришталар уни-ҳимоя қилолмасдилар.УOП 273.3

    Масиҳнинг ер юзига қайтиб келиши олдидан, изтироб чекиш вақтда, тақводорлар ҳаёти самовий фаришталарнинг хизмати туфайли сақлаб қолинади; лекин Илоҳий Қонунни бузарлар уларнинг ҳимоясидан маҳрум бўладилар. Илоҳий талабларидан ҳатто бир нуқтани менсимаганни фаришталар ҳимоя қилолмайдилар.УOП 274.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents