Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    3-Боб - Васвасага Тушиш Ва Жаннатдан Чикиш

    (Ибтидо Китобининг 3-бобида асосланган)

    Осмонда қўзғолон алангасини ёндириш имкониятидан маҳрум бўлган шайтон, Худога қарши чиққан адоватида, янги фаолият даштини топди—яъни инсон қавмини ер юзидан нобуд қилмоқчи бўлди. Жаннатдаги бенуқсон оиланинг тинч бахти унга, ўзи то абад йўқотган лаззатини эсига соларди, Нафратидан томоман қийналиб, у муқаддас оилани итоатсиз йўлга итармоқчи бўлди ва шу қарорга келди. Буйсунмаслик — гуноҳ, гуноҳ эса жазоланади. Ана шунда Одам ва Ҳавонинг севгиси ғазабга, ҳамду санолари эса Ижодкорни айблашга айланади. Шундай йўл билан шайтон, ўзи тушган азоблар қаърига беайб зотларни итарибгина қўймай, Худонинг обрўсини бекор қилиб, бутун Осмонни чуқур изтиробга солмоқчи бўлди.УOП 31.1

    Бизнинг ота-онамиз хавф остида қолганларига огоҳлан- тирилдилар. Самовий вакиллар шайтоннинг исён кўтарган тарихи билан таништирдилар. Шайтон бузиб ташламоқчи бўлган Илоҳий ҳокимиятининг табиатини уларга тўла очиб бериб, шайтоннинг ҳийлагар режалари тўғрисида ва уларни нобуд қилмоқчи бўлган нияти туғрисида огоҳлантирдилар. Худонинг адолатли талабларига итоатсизлик — мана шу шайтон ва унинг йўлдошларига қуламоққа сабаб бўлди. Шунинг учун Одам ва Ҳаво томонидан Илоҳий Қонунни хурматлаш муҳим эди, чунки Қонун тартиб ва адолатнинг ягона гаровидир.УOП 31.2

    Илоҳий Қонун Худовандимиз Ўзи каби муқаддас. У Унинг иродасининг ваҳийси, Унинг моҳиятининг мужассамланмоғи, Илоҳий севги ва донолигининг ифодасидир. Бутун ижоднинг оҳанги қонунга тўла-тўкис равишда бўйсунишга қарам, дунёда бор бўлган, ҳар нарса Тангри томонидан тайинланган қонунга қарамдир. Худо берган қонунлар фақат тирик жонлар устидангина идора қилмай, балки табиатда бор бўлган бутун жараёнларни бошқаради. Ҳаммаси тебранмайдиган қонунларга бўйсунади. Ер юзидаги бутун жонзот табиатнинг қонунларига бўйсунган пайтда, маънавий қонунни риоя қилишда масъулият инсоннинг зиммасига қўйилган. Инсон — ижоднинг тожидир. Худо унга Илоҳий талабларини, Унинг қонунининг ҳаққонийлигини ва иноятини тушуниш учун қобилият берди ва ундан шартсиз буйсунишни кутмоқда.УOП 31.3

    Фаришталар каби Адан боғининг яшовчилари синовдан ўтдилар. Тангрининг қонунига амал қилган аҳволда улар бахтли бўла олардилар. Улар буйсунганда — ҳаётга эга бўлардилар, бўйсунмаганда эса — ўлимга дучор бўлардилар. Худо уларни бой иноятларнинг меросхўрлари қилиб сайлади. Лекин гуноҳ қилган фаришталарни у аямагандай, Унинг иродасини бузганларни ҳам аямайди. Гуноҳ Илоҳий иноятдан маҳрум этиб, азобга ва ўлимга дучор қилади.УOП 32.1

    Фаришталар Одам ва Ҳавони эҳтиёт бўлишларига даъват этдилар, зеро шайтон бутун кучи билан уларни васвасага солишга тиришади. Лекин улар Худога содиқ бўлиб қолганларича, ҳийлакор ҳеч қандай зиён келтиролмайди, чунки керак пайтда Осмон фаришталари ёрдамга етиб келадилар. Агарда Одам ва Ҳаво жасорат билан шайтоннинг васвасаларини бошдан кечирсалар, улар самовий элчилари каби бехатар бўладилар. Лекин агарда ҳатто бир марта улар васвасага ён беришса, уларнинг гуноҳдан заҳарланган табиати шу заҳоти кучини йўқотиб, шайтонга қарши туриш хоҳишини ҳам йўқотади.УOП 32.2

    Билим берадиган дарахт орқали уларнинг имони ва Худога севгиси синовдан ўтди. Боғда жуда кўп дарахтлар ўсарди, Худованд зса фақат биттасининг меваларини ейишга ман қилишни керакли деб билди, ва уларни огоҳлантириб: агарда одамлар унинг иродасини бузсалар, жиноятнинг айбини ўз устига оладилар, деди. Одам ва Ҳаво бутун тамонлама шайтондан иҳоталанган эдилар, ўз васвасаси билан у фақат ман этилган дарахт олдида уларга яқинлаша оларди, ва билим берадиган дарахт олдига яқинлашиб кўрганларида, улар ҳийлагарнинг ҳужумига дуч келардилар. Фаришталар қўймай уларнм огоҳлантириб турдилар. Худо насиҳат беришни керак деб билди ва шу насиҳатга айнан эътибор бериш лозим эди.УOП 32.3

    Ўз мақсадига билдирмасдан етишиш учун, шайтон воситачи сифатида илонни танлади, ва унинг орқали ўз ҳийлагар ниятларини бажаришга жуда лойиқдеб топди. Илон ер юзида энг акдли ва гўзал жониворлардан эди. У учганида қанотлари олтин каби ялтирар, ва нодирлик бўлиб, қойил қолдирадиган томоша эди. Меванинг сероблигдан эгилган ман этилган дарахтнинг шохида жойлашиб ва лаззатли мевадан роҳатланиб, у ўзига эътиборни жалб қилмоққа тиришарди. Тинчлик боғида бекиниб, алдоқчи ўз қурбонини кузатарди.УOП 33.1

    Ҳаво ҳар кунги ишлари билан боғда банд бўлар экан, у фаришталар томонидан эридан айирилмаслигига огоҳлан- тирилди, зеро эри билан бирга бўлганида у камроқ хавфга дуч келарди. Лекин кунлардан бир куни у уйланиб, ўзи сезмай, эридан четга чиқибди. Битта ўзи қолганини сезганида, унинг жонини келаётган хавфнинг қандайдир зулматли ҳисси қуршаб олди, лекин у тезликда унда пайдо бўлган даҳшатни ҳайдаб юборди ва ёмонликни ажратиб, унга қарши туриш учун ақлш ва кучи етарли, деб хулосага келди. Фаришталарнинг огоҳлантиришини эсидан чиқариб, у шу пайт ман этилган дарахтга яқинлашди ва унга қизиқиш ҳиссига ҳайронлик қўшилганча, дарахтга назар солди. Мевалари шунчалик гўзал эдики, нима учун Худо уларни ейишга ман қилди экан, деб Ҳаво тушуниб етолмасди. Васвасачи учун қулай пайт келди. Ҳавони ҳаяжонга солган савол унга белгили бўлгандай, у хотинга: «Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин?” — деди. Тўсатдан чиққан илоннинг сўзларида у ўз фикрларига жавоб эшитди ва шундан ваҳимага тушди. Лекин илон ширин товуш ила ўз нутқини давом этиб, Ҳавонинг оддий бўлмаган гўзаллигини мақгай бошлади. Турган жойидан қочиш ўрнига, у ёпишиб қолгандай, ҳайрон бўлиб илоннинг гапига қулоқ соларди. Агарда шундай сўзларни у фариштага ўхшаган зотдан эшитганида эди, балки қўрқарди, лекин шундай гўзал илон шайтоннинг воситачиси бўлишига унинг хаёлига ҳам келмади.УOП 33.2

    Илоннинг васваса қилиш сўзларига жавобан у: «Боғ дарахтларининг мевасидан ея оламиз-у, Худо фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еманглар, унга тегманглар, бўлмаса ўласизлар»,— деди. Илон хотинга: «Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар”,— деди.УOП 34.1

    Шу дарахтнинг мевасини татиб кўриб, деди илон, сиз ибтидонинг баланд минтақаларига кириб, каттароқ билимга етиша оласиз. Кейин, ўз сўзларини тасдиқламоқчи бўлгандай: «Мен ман этилган мевадан татиб кўрдим ва сўзлаш қобилиятга етишдим”, деди. Кейин давом этиб: «Худо рашкли бўлгани учун бу дарахтнинг мевасидан ейишни тақиқлади, Унга тенг бўлмасинлар, деб» — шундай нотўғри тушунчани аста-секин Ҳавонинг онгига етказди. Бу меваларда ақл ва куч берадиган ажойиб хусусияти бўлгани сабабли, фақат шунинг учун Худо уларни ейиш эмас, ҳатто тегишга ҳам ман қилди. Гап орасида, Худо Ўз дўқ-пўписани ижро этмайди, У фақат уларни қўрқитмоқчи, деб васвасачи алдашни давом этди. Ўлиб бўлармикин? Кошки ҳаёт дарахтидан улар емаган бўлсалар? Уларга баланд вазиятга етишиб, катта бахтга ёр бўлишлари учун Худо фақат халақит бермоқда.УOП 34.2

    Одам Ато кунларидан бошлаб то ҳозирги пайтгача шайтон худди шундай ҳаракат қилади, ва тиришмоғида катта муваффақиятга эришади. Худонинг севгисига ишонмасликда, Унинг ақлида шубҳаланмоқда у одамларни васваса қилади. У доимо одамларда ўринсиз қизиқиш руҳини, Илоҳий донолигининг ва кучининг сирларига кирмоқ учун тинчсиз хоҳишларни қўзғотишга тиришади. Худо чексиз донолик ва куч-қудрат. Бизнинг нажот топишимиз учун У бизга керакли ҳақиқатларни очиб берди, лекин Худо муҳрлаган нарсаларга одамлар, билим қидириб, кирмоқчи бўладилар ва шу йўлда шайтон тўрига илинадилар. Одамларни итоатсизликка васваса қилиб, улар ажойиб билим олиш доирасига киришади, деган фикрни беради. Лекин бу ҳаммаси ёлғон. Ўз соҳта муваффақиятларидан мамиун бўлган одамлар, Илоҳий фармонларни оёқ ости қилиб, нотўғри йўлга тушадилар. Улар тушган йўл ҳалокатли ва ўлимга олиб келади.УOП 34.3

    Илоҳий Қонунни бузганда беайб ёшлар кўп нарсага етишадилар, деб шайтон уларни ишонтирди. Бугун биз шунга ўхшаш мулоҳазаларни эшитмаймизми? Кўплар ўзини кенг дунёқарашли ва эркин ҳаракатли, деб тасаввур қилиб, Худонинг иродасига бўйсунганларга «чекланган”, деб ном берадилар. «Ундан еган куниёқ (Худонинг айтганидан кечиб демак) Худо каби бўласизлар» — Адан боғида гапирганнинг овози сизга эшитилмайдими? Шайтон, ман этилган мевалардан еб кўриб кўп нарсага етишганини исботлади, лекин у Худонинг иродасини бузиб Осмондан ҳайдапганини айтмади-ку. Бу далилни у сир тутди. Гуноҳ қайтариб бўлмайдиган йўқотиш эканини тушунса ҳам, у, бошқаларни ўлим гирдобига йўликтириш учун, ўз ачиниш ҳолатини бекитди. Бугунги кунда ҳам қонун бузувчи ўз ҳақиқий моҳиятини «Мен муқаддасман» деб бекитмоқчи бўлади, лекин шундай ҳолатда у янада хатарлироқдир. Шайтон қонунбузар бўлиб, бошқаларни ҳам шунга итарар экан, қонунни бузган одам — шайтон билан бирлашади, ва шундайларнинг оқибати — абадий ўлимдир.УOП 35.1

    Ҳаво чин кўнгилдан шайтоннинг сўзларига ишонди, аммо шу ишонч уни муносиб жазодан қутқармади. У Худонинг сўзларига шубҳаланди, шунинг учун мағлубиятга учради. Худованд дунё халкдарини ҳукм этганида, одамлар чин қалбдан ёлғонга ишонганлари учун ҳукм этилмайдилар, балки ҳақиқатга ишонмай, уни билиш учун берилган имкониятга бепарво қараганлари учун ҳукм этиладилар. Шайтоннинг нуқтаи назарига қарамасдан шуни айтиш керак- ки, Худонинг иродасига итоатсизлик кўрсатиш маъюсона оқибатга келтиради. Бутун қалбимиздан биз ҳақиқатни билиш учун интилишимиз лозим. Худованд Каломида келтирилган ҳамма насиҳатлар огоҳлантиради ва маслаҳат беради. Уларнинг нияти — бизни адашишдан қутқаришдир. Каломга бепарволик қилганимизда, ўзимизга нобуд бўлишга йўл очамиз. Худонинг Сўзини инкор этиш, унда айб топиш, шайтондан чиқишига ҳеч шубҳа йўқдир.УOП 35.2

    Шайтон ман этилган дарахтдан мевани узди ва Ҳавонинг қўлига берди, Хаво эса қарши келмади. Кейин у хотин айтган сўзларни, яъни мевага қўл тегизиш тақиқ қилингани тўғрисида, унинг эсига солди. Энди эса, мева Ҳавонинг қўлига тушгач, шайтон: ейилган мева зарарсиз, деб инонтиришга тиришди. Егандан кейин ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини кўрган Ҳаво дадилланди. «Кўрса-ки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга, фойдали экан; у дарахтнинг мевасидан олиб еди». Мевани татиб кўрганида, унинг вужудига қандайдир шифобахш куч қуйилгандай бўлди ва у ибтидонинг энг баланд томонларига қадам қўйгани туйилди. Ҳаво, меваларни битта-битта узиб, қўрқмай еди. У гуноҳ қилди ва гуноҳ орқали у шайтоннинг қуролига айланди. Энди эса у хотин орқали эрни барбод қилмоқчи бўлди. Қандайдир ғалати нотабиий ҳаяжонга тушган Ҳаво тақиқланган дарахтдан мева узди ва эрини қидиргани йўналди. Уни топиб, бўлган ҳодисани унга сўзлаб берди.УOП 36.1

    Эшитганидан Одамнинг чеҳрасини булут қоплади, кўзларининг нури ўчди. Кутулмаган хабарни эшитиб ҳайратда қолди ва ташвишга тушди. Ҳавога жавобан у: боғда душман боридан биз огоҳлантирилган эдик-ку, худди шу душманнинг ишидир, деди. Энди Илоҳий ҳукмга муносиб у ўлиши керак. Эрига жавоб бериш ўрнига у ўзиникида туриб, саботлилик ила олиб келган меваларни таклиф қиларди ва «сиз ўлмайсиз» деган илоннинг сўзларини такрорларди. Ва, ниҳоят, ўз ҳисини айтиб бериб, у ҳеч қандай Худонинг норозилигини сезмаганини, аксинча, унинг вужуди юқори даражада ғайратга тўлганини севинч билан эрига етказди ва уни ишонтирди. Яна кўшиб, менимча ўхшаш ҳислар самовий хабарчиларда бўлади, деди.УOП 36.2

    Уларнинг садоқати ва муҳаббатини синаш учун берилган ягона тақиқни йўлдоши бузганини Одам тушунди. Унинг жонида даҳшатли кураш борарди. Ҳавога унинг ёнидан кетишга рухсат берганидан у ачинарди. Лекин бўладиган бўлди, энди ўз дўсти, севикли хотинидан ажралиши лозим. Қандай қилиб тинчланиши керак? Одам Худо ва муқаддас фаришталар билан мулоқотда бўлишдан хурсанд эди. Тангри Таолонинг шуҳратини кўрарди. У тушунарди-ки, Худога содиқ қолганида, инсониятнинг истиқболи нақадар бахтиёр бўлишини. Шунга қарамай, Худо берган инъомни йўқотгани қўрқиб (унинг назарида бу инъом бошқаларга нисбатан энг афзал эди), Одам юқорида айтилган иноятларга илтифотсизлик кўрсатди. Ҳавога бўлган муҳаббатини у Ижодкорга нисбатан бўлган севги, хурмат ва фидокорлигидан юқори қўйди. Ҳаво унинг қисми бўлгани учун у ҳаттоки фикрида ҳам унинг билан айирилиши тўғрисида ризоликка келмасди. У шуни тушунмас эдики, уни ердан яратган Чексиз Куч унга севги асосида ҳаёт учун мухлисни берган бўлса, наҳотки, бошқа йўлдошни беролмаса? Одам Ҳавонинг қисматини биргалиқда устига олмоқчи бўлди: агарда у ўладиган экан, улар биргаликда ўладилар. Балки донишманд илон ҳақиқатни гапиргандир? — шундай савол хаёлига келди. Олдида турган Ҳаво олдингидек гўзал ва кўринишида беайб эди. Одамга бўлган унинг севгиси янада кучайди. Унда ҳеч қандай ўлимнинг белгиларини у кўрмас эди ва ниҳоят, қарорга келгандай, мевани қўлидан олди ва тезликда еб қўйди.УOП 36.3

    Шундан кейин Одам ибтидонинг баланд доирасига кўтарилганини тасаввур қилди, лекин тезда қилинган жиноят тўғрисида туғилган фикр унинг жонини ваҳимага ботирди. Айбдорларга ҳатто оби-ҳаво ўзгаргани билинди: олдин барқарор, юмшоқ оби-ҳаво, совуқ ва ёқимсизга айланди. Уларнинг юракларида бўлган севги ва тинчлик ўрнига ўз айбларига иқрор бўлиш ҳис пайдо бўлди ва келажак ҳаётларини тасаввур қила олмай, улар ваҳимага тушдилар. Улар кийинган порлоқ нур ўчди. «Шу онда икковининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини пайқадилар, ва баданларини ёпиш учун лойиқ нарсани қидиришга мажбур бўлдилар». Яланғоч ҳолатда муқаддас фаришталар олдига ва Худованднинг ҳузурига улар қандай қилиб борадилар?!УOП 37.1

    Бора туриб ўтган ҳодисанинг ҳақиқий мазмунини улар тушуна бошладилар. Ҳаво эрини қолдириб, илоннинг васвасасига берилганида, Одам хотинини айблади. Иккалови ўзларини юпатишга тиришардилар: Ўз севгисини кўп марта исботлаган Парвардигор бу ягона қилган гуноҳни кечиради, ва улар шундай қўрққан даҳшатли жазога дучор бўлмайдилар.УOП 38.1

    Шайтон қувончидан олқишларди. У мақсадига эришди — хотинни Худонинг севгисида, Унинг донолигида шубҳага солди, уни Қонунни бузишга итарди ва унинг орқали Одамни ҳам тубсиз чуқурлик ёнига олиб келди.УOП 38.2

    Лекин Буюк Қонунчи Одам ва Ҳавога уларнинг итоатсизлигининг оқибатларини кўрсатишга тайёрланди. Боғда Илоҳий назарият намоён бўлди. Олдин, ўз айбдорсиз- лигида ва муқаддаслигида, улар қувонч билан ўз Тангрисини кутиб олардилар, энди эса ваҳимада Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасида яширинишди. Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: «Қаердасан?” «Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип-яланғочман деб кўрқиб, яширин- Дим»,— деди Одам. Хурованд: «Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Ё Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан единг- ми?— дея сўради.УOП 38.3

    Одам қилган гуноҳидан на кеча олмади, на оқламади, лекин тавба қилиш ўрнига, у айбини хотиннинг зиммасига юклади ва, шундай қилиб, Худони айбдор қилди: «Сен берган бу хотин дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен ҳам едим”,— деди. Ҳавога ўз севгиси туфайли Худонинг иноятидан, ўз ватани ва жаннатдан, абадий қувончдан ихтиёрий равишда кечиб,— Одам энди эса қилган жинояти учун масъулиятни хотинига ва ҳатто Ижодкорнинг Ўзига юкламоқчи бўлиб уриниб кўрди.УOП 38.4

    Худованди Карим хотинга: «Бу нима қилганинг?»— деб савол берганида, у жавобан: «Илон мени алдади ва мен едим”,— деди. Шу жавобда Ижодкорни айблайдиган маъно бор эди: «Нима учун Сен илонни яратдинг? Нима учун Сен унга боғда яшаш учун ризолик бердинг?» — бу саволлар қилган гуноҳни оқламоқчи бўлганини кўрсатарди. Шундай қилиб, Одам каби Ҳаво ҳам ўз қилган жинояти учун жавобгарликни Худованднинг устига қўяр эди. Инсонда ўзини оқлайдиган руҳ ёлғоннинг отасидан бошланади. Гуноҳ қилган заҳоти ота-онамизда намоён бўлган шундай руҳ Одамнинг ўғил-қизларида намоён бўлмокда. Гуноҳларига чин кўнгилдан тавба қилмасдан, улар, ўзларини оқлашга интилиб, айбни ўз яқинларига, шароитларга ёки Худовандга юклайдилар, ҳатто Унинг иноятларини норозилик билдириш учун ишлатадиларУOП 38.5

    Ана шунда Худованди Карим Ўз ҳукмини илон устидан чиқарди: «Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонларидан кўра лаънатисан. Умринг буйи қорнинг билан юриб, тупроқ ейсан”. Илон шайтоннинг воситачиси бўлган сабабли Худо томонидан жазоланиши керак эди. Ажойиб ва жуда гўзал зотдан у энг манфур махлуқотга айланди. Энди у одамда ва ҳайвонда даҳшат ва нафрат туғдирадиган бўлди. Шундан кейин илонга айтилган сўзлар бевосита шайтонга тегишли эди, ва келажакда унинг тамоман мағлубиятга учраб нобуд бўлишига кўрсатарди: «Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан».УOП 39.1

    Ҳавонинг тақдирида эндигида азоб ва уқубатлар бўлиши тўғрисида айтилди. Худованди Карим хотинга деди: «Сенинг ҳомиладорлик пайтидаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар туғасан. Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга ҳоким бўлади”. Ижодида Худо Ҳавони Одамга тенг қилиб яратди. Агарда улар Худонинг буюк севги қонуни билан ризоликда яшаб, Унинг иродасига итоатли қолганларида эди, улар бир бири билан ҳам ризоликда бўлардилар; гуноҳ тақсим киритди, ва эндигида уларнинг бирЛиги тенгҳуқуқли бўла олмасди: Ҳаво биринчидан гуноҳ қилди, Худонинг буйруғига қарши у эридан узоқлашгани сабабли васвасага берилди. Одамни гуноҳ қилишга итариб, эндигида у эрига бўсуниши лозим бўлди. Агарда гуноҳга йўлиққан инсон сулоласи Илоҳий Қонундаги муҳрланган асосларда яшаса эди, шунда гуноҳ қилиш оқибатида туғилган ҳукм эрлар ва хотинлар учун баракали бўларди. Лекин эрлар берилган афзалликни шахсий манфаатларига ишлатиб, кўпинча хотиннинг ҳаётини жуда оғир ва аччиқ қиладилар.УOП 39.2

    Ҳаво Аданда яшаганида эрининг олдида жуда бахтли эди, лекин, бугунги куннинг Ҳаволарига ўҳшаб, Худо унинг учун тайинлаган доирадан чиқиб, фаолиятининг баланд соҳасига ўтишга умид қиларди. Эгаллаган вазиятидан баландроқ қўгарилмоқчи бўлиб, у жуда пас тушди. Худонинг режасига мувофиқ ҳаёт бурчини ихтиёрий равишда бажаришни хоҳламайдиганларнинг такдири худди шундай. Худо унга тайинламаган вазиятга етишаман, деб кўп аёллар шундай соҳани қолдирадилар-ки, шу соҳада меҳнат қилганда, улар яқинлари учун иноятли бўлардилар. Юксалишга интилганда кўплари ўз фазилатини, табиатининг олижаноблигини қурбон келтириб, Осмон томонидан қўйилган вазифаларни бажармасдан қолдирадилар.УOП 40.1

    Худованди Карим Одамга деди: «Сен хотинингнинг гапига қулоқ солдинг, Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан единг. Энди сен сабабли ер лаънатидир. Умринг бўйи машаққат чекиб, ер ундирган ҳосилдан ейсан. Ер сенга тикану янтоқ ўстиради, сен эса дашт ўтини еб юрасан. Сен ердан олингансан ва ерга қайтгунингга қадар пешана тери билан нон еб юрасан. Зеро тупроқдирсан ва тупроққа қайтарсан».УOП 40.2

    Худованд беайб оилани гуноҳдан сакдаб қолмоқчи эди. Уларнинг манфаатини кўзлаб, уларга берилган ҳамма нарсаларда саховатлигини намоён этди ва бир вақт улардан ёмонликни бекитди. Лекин Унинг бўйруғига қарши келиб, улар ман этилган мевадан едилар ва шу вақтдан, шу мевани еб, бутун ҳаёт кунларида ёмонлик билан учрашадиган бўлдилар. Шу вақтдан инсоният шайтон томонидан васваса қилинади ва азоб чекади. Одамларга азалдан берилган осон меҳнат ўрнига уларнинг такдири — ташвиш ва оғир меҳнат. Уларни кўнгилсизлик, азоб-уқубатлар, изтироб чекиш ва оқибатда ўлим кутмокдадир.УOП 40.3

    Гуноҳ лаънатига дучор бўлиб, Худога қарши кўтарилган исённинг оқибатида инсон учун бутун табиат шоҳидлик қилмоғи лозим эди. Одамни яратиб, Худо уни бутун ер устидан ва тирик жонлар устидан эга қилиб қўйди. Одам Осмоннинг асосларига содиқ бўлганича, табиат унга бўйеунар эди. Лекин у Илоҳий Қонунни бузгач, унинг қўл остидаги бўлган бутун ҳайвонлар олами унинг эгалигига қарши исён кўтарди. Шундай қилиб Худо, Ўзининг буюк ҳамдардлигида инсонларга Ўз қонунининг муқаддаслигини намоён қилмоқчи бўлди, ва уни арзимаган даражада ҳам бузганда, оқибатини ўзлари кўрсинлар, деди.УOП 40.4

    Фақат инсонга нисбатан севги сабабли, унга меҳнат ва ғамҳўрликка тўлган ҳаёт тайинланди. Гуноҳ орқали зарур бўлган шундай мактаб одамга ўзини ва ўз эҳтиросларини тийишга, ўзини тута билишга ўргатиши лозим эди. Гуноҳ гирдобидан одамни чиқариб, янгидан туғилиши — бу буюк Илоҳий режанинг бир қисми бўлди.УOП 41.1

    «Чунки ундан еган куниёқ ўласан» дейилган огоҳланти- риш шу ман этилган дарахтнинг мевасини еган куни ўлишларини билдирмас эди; шу кунда уларга ўзгартиб бўлмайдиган ҳукм чиқарилди. Мангу ҳаёт уларга фақат итоатли бўлиш аҳволда ваъда берилган эди. Қонунни бузиб, улар абадий ҳаётга ўз ҳуқуқларини йўқотдилар. Шу кунда уларга ўлимга ҳукм чиқарилди.УOП 41.2

    Мангу яшаш учун одам ҳаёт дарахтидан емоғи лозим эди. Шу афзалликдан маҳрум бўлиб, одам секин-секин ҳаёт кучини йўқотар экан ва ҳаёти тамом бўлар экан. Шайтоннинг интилиши — Одам ва Ҳаво итоатсизлик кўрсатиб, Худонинг ғазабини чиқарсинлар эди. Кечирим олмасалар ҳам, улар ҳаёт дарахтидан ейдилар ва шундай қилиб ер устида азоб чекиш ва гуноҳ қилиш абадий қолади — бу шайтоннинг умиди эди. Лекин Одам гуноҳ қилган заҳоти ҳаёт дарахтини ҳимоя қилиш учун муқаддас фаришталар юборилди, бу фаришталарни оташин қилич каби порлаган ёруғлик нурлари айлантириб олган эди. Ҳаёт дарахтининг мевасидан еб кўриш учун Одам оиласидан ҳеч ким яқинлаша олмас эди, шунинг учун ҳамма гуноҳкорлар ўлимга дучор бўлдилар.УOП 41.3

    Инсониятнинг бошига шунчалик арзимаган гуноҳга сел сувлари каби тушган фалокат, жуда оғир жазо бўлиб кўринади. Одамлар Худонинг инсониятга нисбатан донолигида ва ҳаққониятида шубҳаланадилар. Лекин, агарда улар шу саволга чуқурроқ эътибор берганларида, адашганларини тушунардилар. Худо Одамни Ўз рамзида бегуноҳ қилиб яратди. Ер аҳолиси муқаддаслигида фақат озгина фаришталардан пастроқ яратилди, лекин уларнинг садоқатлиги синовдан ўтиши керак эди, зеро Худованднинг қонунига ҳурмат қилмаганлар ер устига тарқалишларига йўл қўйилмаслиги дозим эди. Худо Ўзининг буюк ҳамдардлигида Одамга жуда оғир синов бермади. Худди тақиқнинг аҳамиятсиз даражада бўлгани, гуноҳни жуда катта эканини кўрсатди. Одам арзимаган васвасага қарши тураолмагани сабабли, у кейинчалик жиддий ва масъулиятли синовга бардош беролмас эди.УOП 41.4

    Агарда Одам Худованд томонидан оғирроқ синовга берилганида эди, ёмонлик қилишга тайёр бўлган одамлар ўз қилмишларини арзимаган, «шу майда-чуйдага Худо эътибор бермайди», деб ўзларини оқлардилар. Агарда уларнинг фикри бўйича аҳамиятга эга бўлмаган ишлар тўғрисида raΠ борар экан, улар, шундай қилиб, Худонинг қонунини бузганда, ўзларининг айбдорсизлигини исботлар- дилар. Лекин ҳар қандай гуноҳ, оғирми ёки енгилми, Худо учун манфурдир.УOП 42.1

    Худонинг сўзидан чиқиб, ман этилган мевадан еб, ва ўз эрини ҳам гуноҳ қилишга йўлиқтирган ҳолда, Ҳаво ўз қилмишини жиддий, деб тан олмади. У енгил тасаввур қиларди. Шунга қарамай уларнинг қилган гуноҳи бутун дунёни ботирган азоб-уқубатларга эшик очди. Шу онда битта нотўғри қадамнинг оқибатини ва даҳшатини ким билгандир?УOП 42.2

    Одамларнинг ичида шундайлар кўп-ки, улар Илоҳий Қонунни мажбурий деб санамайдилар; қонуннинг талабларини ижро этиш имкониятсиз деб улар даъво қиладилар. Шундай бўлганда нима учун Одам гуноҳига нисбатан жазо тортди? Бизнинг ота-онамизнинг гуноҳ қилишлари жиноятлар ва заҳматларга йўл қўйди; ва агарда Худонинг меҳрибонлиги ва ҳамдардлиги бўлмаганида, инсониятнинг умиди узиларди. Ҳеч ким ўзини алдамасин, чунки «Гуноҳнинг эвази — ўлим”! (Рим. 6,23). Инсоният қавмининг отасига ҳукм чиқарилгандек, Илоҳий Қонунни ҳозирги кунда ҳам бузганда, жазосиз қолиб бўлмайди.УOП 42.3

    Гуноҳга дучор бўлгандан кейин Одам ва Ҳаво Адан боғида яшаолмас эдилар. Бегуноҳ ва бахт маконида қолишларига улар иссиқ илтижо қилдилар. Қувонч ва тинчлик берадиган жаннатда яшаш учун ҳар қандай ҳуқуқни йўқотганларига иқрор бўлардилар. Келажакда улар албатта тиришқоқ билан Худонинг иродасини бажаришда қасам ичдилар. Лекин уларга қўйидаги сўзлар айтилди: гуноҳнинг шаҳвоний таъсирига берилиб, улар ёмонликка қарши туриш учун кучини йўқотдилар ва ўзларига яқинлашиш учун шайтонга йўл очдилар. Агарда, беайб бўла туриб, улар васвасага берилган бўлсалар, энди эса онгли равишда қонунни бузиб, ўз иззатини сақлаб қолиш учун янада камроқ имкониятлари бор.УOП 43.1

    Камтарлик билан айтиб бўлмайдиган маъюсликда улар қадрли ватани билан хайрлашдилар. Гуноҳ сабабли лаънатланган ерда яшаш учун уни қолдирдилар. Олдин юмшоқ иқлим энди салбий томонга ўзгарди, ва ҳамдардлий Худованд уларни иссиқ-совуқдан ҳимоя қилиш учун устиларига теридан кийим қийғизди.УOП 43.2

    Одам ва Ҳаво биринчи марта сўлиган гулни ва дарахатдан тушган япроқни кўрганда, улар, ўлган яқинларимиз учун биз қайғургандан кўра, кўпроқ қайғу-ҳасрат чекдилар, чунки булар ўлимнинг биринчи аломати эди. Нафис гулларнинг сўлиши ҳақиқатдан азоб келтирарди, лекин юксак дарахтлар ўз баргини тўка бошлаганида, улар шуни аниқ тасаввур қилдилар-ки, ҳар бир тирик зот эртами, кечми ўлимга муқаррар дучор бўлишини ва ўлим соати амалий эканини.УOП 43.3

    Одам Адан боғидан ҳайдалганидан кейин ҳали узоқ вақт боғ ер устида қолаверди. Қулаган инсоният қавми ҳали узоқ вақт ўз муқаддас ватанини кўраоларди. Фаришталар уни ҳимоя қилардилар. Фаришталар орқали ҳимоя қилинган жаннат эшиги олдида, Худонинг шон-шуҳрати очиларди. Бу ерга топиниш учун Одам ва унинг ўғиллари келишарди. Қонунни бузиш сабабли улар жаннатдан чиқдилар, энди бу ерда янада қонунга итоат қилишларини янгилаб, назр атадилар. Қонунсизлик бутун epгa тарқалиб, Худо инсониятни туфон келтириб қириб ташламоқчи бўлганида, Адан боғини парвариш қилган Қўл уни ердан олди. Лекин Ижодкоримиз «янги осмон ва янги ерни» қайта яратганида, жаннат, олдингидан каттароқ шон-шуҳратда, яна қайтарилади.УOП 43.4

    Ва ана шу замонда Худонинг аҳдларига содиқ қолганлар бутун чексиз даврлар мобайнида, ҳаёт дарахти остида, абадий ҳаётнинг ҳавоси билан нафас оладилар. Гуноҳ қилмаган дунёларнинг истиқоматчилари учун баxтлик боғи Худонинг ижодий фаолиятининг камолотли сиймоси бўлади. Агарда одам бошидан Ижодкорнинг ажойиб режаларини бажо келтирганида, еримиз бошидан камолотнинг намунаси бўларди.УOП 44.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents