Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    28-Боб - Синай Тоғи Этагидаги Бутпарастлик

    (Тавротнинг «Чиқиш» Китобида асосланган. 32-34-боблaр)

    Мусонинг бўлмаганлиги Исроил учун кутиш ва номаълумлик вақтга айланди. У Наби Ясу билан тоққа чиқиб, унинг тепасида тўхтаган қалин қора булутга кириб, ғойиб бўлди. Вақт вақтинча тоғнинг тепасида Илоҳий ҳозирлигини билдириб чақмоқ чақарди. Одамлар эса унинг қайтишини чидамсизлик билан кутардилар. Мисрда яшаганда, улар, Худо деган зот етарли даражада реал тимсолга эга, деб тасаввур этишга ўргандилар. Улар кўринмайдиган зотга ишониб етолмасдилар, ва уларнинг ишончини Мусо қувватлаб турарди. Энди у ораларидан йўқ бўлди. Кунлар, ҳафталар ўтар, лекин Мусо дарак бермасди. Булут олдингидай уларнинг кўз ўнгида қолишига қарамай, кўплар «бизни доҳийимиз қолдирди ёки уни оташ йўқ қилди», деб тасаввур қила бошладилар.УOП 341.1

    Мусонинг қайта келишини кутар экан, улар эшитган Илоҳий Қонун устидан мулоҳаза юритиб, Илоҳий ироданинг келгуси ваҳийларини қабул қилиш учун ўз қалбларини тайёрласалар бўларди. Лекин бу ишга улар вақтни сарф қилишга хоҳламадилар; афсуски, агар улар самимийликда Илоҳий талаблар тўғрисида аниқ таассуротга эга бўлишларига интилганда эди, улар васвасадан ҳимоя қилинардилар. Лекин улар шу имконият билан фойдаланмадилар, ва тезда бепарво, эътиборсиз ва ҳулқсиз одамларга айландилар. Уларнинг ичида кўпгина ажнабий ўғиллари бор эди. Улар сут ва асал оқадиган аталган диёрга йўналиш учун чидамсизлик билан фурсатни кутардилар. Бу иноятли мамлакат уларга фақат итоат қилиш шартида бериладиганини унутдилар. Қайси бирлари Мисрга қайтиб кетишга таклиф қиларди, аммо лекин, қандай қарорга келмасинлар — Канъон диёрига равона бўлишми, ёки орқага Мисрга қайтишми — халқ Мусони бошқа кутмасга қарор қилди.УOП 341.2

    Доҳий йўқлигида, ўз кучсизлигига иқрор бўлган, улар олдинги тасаввур этишларига қайтдилар. Халқ ичида бундан олдин шикоят қилиш руҳини қиздирган ажнабийлар қуйидаги тисарилишнинг бош исёнчилари бўлдилар. Мисрликлар қадрлайдиган худолари ичида шундайлар бор эдики, уларнинг эвази ҳўкиз ёки буқа бўларди. Мисрда ўхшаш бутпараст хизматни қилганларнинг таклифига биноан, топиниш учун буқа ясалди. Худонинг сиймоси бўлганидай, халқ уни Мусо ўрнига илҳомлантирадиган тасвирни кўришга орзу қилди. Худованд инсонларга Ўзининг ҳеч қандай тасвирини қолдирмади, ва Уни акс эттириш учун, қандай бўлмасин, белгили тасвирлашни ман этди. Мисрда Қизил денгиз ёнида намоён бўлган қудратли мўъжизалар одамларнинг ишончини кўринмайдиган Исроилнинг қодир Ёрдамчисига ва ягона ҳақиқатли Худога жалб қилиб, шу ишончни маҳкамлаштириш мақсадда намоён бўлди. Унинг борлигича қандайдир даражада исботлар бериб, одамлар хоҳишини қондириш учун, уларни етаклаб олиб борадиган булутли ва оташли устун намоён бўларди. Синай тоғида очилган Илоҳий шон-шараф ҳам уларга исбот бўлди. Аммо Илоҳий борлигини очаётган булут уларнинг кўз ўнгида бўлишига қарамай, қалблари олдин Мисрда қўлланган бутпарастликнинг усулларига қайтди ва улар кўринмас Худонинг шарафини буқа сиймосига алмашдилар.УOП 342.1

    Мусонинг йўқлигида ҳукм чиқарадиган ваколат Ҳорун зиммасига юкланган эди, ва энди катта оломон унинг чодирини айлантириб олиб, талабини эълон қилди: «Жойингдан тургин ва олдимизда борадиган худони бизга қилиб бергин; зероки бизни Мисрдан чиқарган Мусога нима бўлганини билмаимиз» (Чиқ. 32,1). Сўзлари бўйича, уларни шу пайтгача етаклаб келган булут тоғ тепасида тўхтаб, энди йўл кўрсатмасмиш. Унинг ўрнига бошқа топинадиган бир нарса керак, чунки агарда улар Мисрга қайтадиган бўлсалар, мисрликларнинг яхши муомаласига етишиш учун, улар олдиларида бутни кўтариб борадилар ва шунинг билан уларнинг худосига ўз ҳурматини кўрсатадилар.УOП 342.2

    Туғилган оғир вазият жиддий, довюрак, эгилмайдиган, жасоратли одамни талаб қиларди. Шундай одамга Илоҳий шон-шараф инсоний маъқуллашдан, ўз хавфсизлигидан, ҳатто ҳаётнинг ўзидан қадрлироқ бўлсин эди. Лекин Исроилнинг ҳозирги доҳийси шундай фазилатларга эга эмаеди. Ҳорун халққа насиҳат бера бошлади, лекин унинг насиҳати кўндирмайдиганини ва, шундай катъият билан иш кўрадиган пайтда, ҳадиксираб гапиргани одамлар сурбетлигига йўл қўйди. Шовшув ва бақириқлар кучаярди. Сабабсиз ожиз ғазаб халқни қуршаб олганидай туюларди. Фақат айрим кишилар Худо билан қурган аҳдга содиқ қолдилар, лекин халқнинг катта қисми Ундан тонди. Ва бир неча киши, бутни бут деб очиқ айтганида, қизиб кетган бошқарилмайдиган оломон қўлига тушиб, ҳалок этилди.УOП 343.1

    Ҳорун ўз ҳаёти учун хавотирланар эди, ва Илоҳий ориятни олиҳиммат билан ҳимоя қилиш ўрнига, халқнинг талабига кўнди. Одамларга ўз нодир безакларини йиғиб, унга олиб келишни буюрди, балки уларнинг ғурурлиги шундай қурбонга йўл қўймас, деб кўнглида ишонди. Лекин улар шу заҳоти ўз қимматбаҳо буюмларини келтирдилар, ва Ҳорун, мисрлик худоларига ўхшатиб, уларга буқа қўйиб берди. «Исроил, сени Миср еридан чиқарган худойинг мана!” — деб халққа эълон қилди. Халққа Худовандни ҳақорат қилишга йўл бериб, Ҳорун пасткашлик қилди. Ҳаддан зиёд, олтин худодан одамларнинг шодлигини кўриб, у шу санам ёнида қурбонгоҳ қурди ва эълон қилди: «Эртага Худовандга байрам”. Унинг айтган сўзлари манзилдан манзилга узатилди. «Эртанги кун улар азонда турдилар, қурбонликларни куйдирдилар ва тинчлик қурбонини келтирдилар: халқ еб ича бошлади, кейин туриб, ўйинга тушди”. Илоҳий байрам деб сабаб топдилар, қоринларини аямадилар ва чексиз шодландилар.УOП 343.2

    Бизнинг кунларда роҳатликни севиш дин-диёнат кийимларини тез-тез кийиб туради. Диний хизматни амал қилганда шахсиятпараст ва ҳисли кайф-сафоларга берилиб, завқланиш бизнинг кунларда ҳам, қадимги Исроил вақтида каби, кўпчилик одамларга ёқимлидир. Ҳозирда ҳам маъбудаларда олий лавозимни эгаллаган иродаси суст Ҳорунлар бор, улар халқнинг иззатсиз хоҳишларига кўниб, уларни шу йўсинда гуноҳ қилишга итарадилар.УOП 343.3

    Яҳудийлар Худога итоат қилишларига ваъда бериб, Унинг билан тантанали аҳд тузганларига бир неча кунгина тўлди. Даҳшатдан ларзага тушиб, улар тоғ этагида туриб, Илоҳий сўзларни эшитишди: «Сенда Мендан бошқа худолар бўлмасин»; ҳалигача бутун йиғилган оломоннинг кўз ўнгида Синайда Худонинг шон-шуҳрати намоён бўлиб турарди, лекин улар тескари бурилиб, бошқа худоларни талаб қилдилар. Улар «Ҳўриб тоғида қуйма бутни ясадилар, бузоққа топиниб сажда қилдилар. Ҳа, ўт ейдиган буқа сурати билан улуғвор Худовандларини алмашдилар» (Заб. 105,19.20). Бундан катта миннатдорсизликни намоён қилиб бўладими? Ўзини уларга назокатли Ота ва жаббор Подшоҳ бўлиб намоён Қилганга шунчалик ҳақорат қилишга жасорат кўрсатиш мумкинми?УOП 344.1

    Тоғ тепасида бўла туриб Мусо манзилда юз бсрган чекиниш тўғрисида огоҳлантирилди ва дарҳол қайтиб тушишига буйруқ олди: «Тушишга шошил, — деди унга Худованд, — зеро сен Мисрдан чиқарган халқинг шаҳвоний ҳирсга берилди; Мен берган амрларимдан улар тезда бошини тортдилар: ўзларига буқа қуйиб, унга сажда қилдилар”. Худо энг бошидан исёнга қўлини қўйиши қодир эди, лекин, норозилик авж олиб кенгайишига имконият бериб, У шунга етишди-ки, токи хиёнатчи ва чекинганларга берилган жазодан ҳар бир киши ўзи учун керакли дарс олсин эди.УOП 344.2

    Ўз халқи билан боғланган Илоҳий аҳд ноҳақ бўлиб қолди ва Худованд Мусога эълон қилди: «Хулласи калом Мени қолдир, Менинг ғазабим уларга алангалансин, уларни қириб ташлайман, ва сендан кўп сонли халқ вужудга келтираман”. Исроил халқи ва, айнан, ажнабийлар доимо Худога қарши қўзғолишга тайёр турадилар; улар доимо ўз доҳийсига қарши чиқиб, шикоят қиладилар, ўз имонсизлиги ва терслиги билан доимо уни ранжитадилар ва уларни назр аталган epгa олиб келиш жуда оғир синов бўлади—шуларни Худованд кўриб турарди. Уларнинг жиноятлари исролликларни Илоҳий илтифотга етишган ҳуқуқдан маҳрум этди, ва ҳаққонийлик уларнинг нобуд бўлишини талаб қиларди. Шунинг учун Худо уларни қириб ташлаб, Мусодан қудратли халқни яратишга таклиф этди.УOП 344.3

    «Мени қолдир... уларни қириб ташлайман”. — Худованд- нинг айтган сўзлари Мусонинг қулоғида янгради. Aгap У Исроилни қириб ташламоқчи экан, унинг тарафини ким олади? Ўзлари гуноҳ қилиб, жазо олишга қозонган бўлсалар, ким шу фурсат билан фойдаланмас? Ким ғамхўрлик ва ўзидан кечиб хизмат қилган пайтда, жавобан фақат шикоят қилишни ва миннатдорсизликни олган пайтда, Худонинг Ўзи озодликни таклиф қилганида, оғир меҳнатга тўлган ҳаёти ўрнига, хурматли асойишта ҳаётни танламас экан?УOП 345.1

    Лекин, фақат кўнгилсизлик ва қаҳр-ғазабнинг зулмати бўлиши туйилган жойда Мусо умиднинг сал кўринадиган нурчани тутди. «Мени қолдир» деган Илоҳий сўзда у фақат ғазабнигина эшитмай, ўзи суянчиқ бўлишига имконият топди. Фақат Мусонинг мурожаати Исроилни қутқара олади ва фақат унинг илтимоси туфайли Худо Ўз халқини аяйди. У «ўз Худойи Худовандига илтижо қилиб деди: «Ё Худовандо, Сен Миср еридан буюк куч-қудратинг ва қаттиқ қўлинг билан олиб чиққан Ўз халқингга ғазабинг ёнмасин».УOП 345.2

    Худо, Ўз халқини тарк этганини Mycoгa айтди. У: «Исроил еридан чиқарган халқинг сеники”, — деди. Мусо камтарлик билан Исроил устидан раҳбарликдан кечди. Улар унинг халқи эмас, балки: «Сен Миср еридан Буюк куч- қудратинг ва қаттиқ қўлинг ила чиқарган халқинг-ку”, — деб жавоб қайтарди. У яна такрорлаб: «Агар мисрликлар: «Уларни тоғлар орасида ўлдириш учун, ер юзидан қириб ташлаш учун, нобуд қилиш учун чиқарган», — десалар, нима бўлади”?УOП 345.3

    Бир неча ой мобайнида Исроил Мисрни қолдириб ажойиб халос топди, деган хабар атроф-теварақдаги халқлар ичида тез тарқалди. Уларнинг устига келаётган хавфдан мажусийларни қўрқув ва даҳшат қуршаб олди. Исроил Худоси Ўз халқи учун яна нималар қилар экан, деб ҳамма кутар эди. Шунинг учун исроилликлар нобуд бўлмасин, чунки тескари бўлса, уларнинг душманлари тантана қилардилар, Худонинг исми эса ориятсизланарди. Шунда мисрликларнинг таъна қилишлари тўғри чиқади: уларни саҳрога қурбон келтириш учун чиқармай, У ўзларини қурбон қиладию. Исроил халқининг гуноҳлари нимадан иборат бўлганини мажусийлар тушунмайдилар, ва бутун оламга донги кетган халқнинг нобуд бўлиши Унинг муқаддас исмини қоралайди. Худованд шунчалик айириб, Ўз исмини ер юзида олқишлаш учун ижозат берилганларнинг устида қандай Буюк масъулият бордир! Ўзларининг устига Худованд ҳукумини жалб қилмаслик учун, Худованд исмига нисбатан мажусийлар ҳақоратини уйғотмас учун, улар гуноҳдан нақадар эҳтиёт бўлишлари керак эди.УOП 345.4

    Худонинг қўлида итоатли қурол бўлган Мусо Исроил учун шафоат қилар экан, у шунчалик кўп меҳнат кўрсатган биродарларига бўлган чуқур ихлосмандлиги ва муҳаббати олдида, унинг журъатсизлиги тисарилди. Худованд унинг ёлворишига қулоқ солди, ва фидокорли ибодатини қондирди. Худо Ўз қулини синади. Ушбу адашган ва миннатдорсиз халққа бўлган унинг садоқатини ва севгисини У синади, ва Мусо шараф билан синовдан ўтди. Унинг Исроилга бўлган ихлосмандлиги шахсиятпараст тўйғулардан чиқмас эди. Танланган Илоҳий халқнинг эзгу қисмати ўз шахсий шарафидан қимматроқ эди, кўп сонли халқнинг қавмбош- лиғи бўлиш афзалликдан қимматроқ эди. Мусонинг садоқатлигини, жонкуяр оддийлигини ва диёнатлигини кўриш Худога ёқар- ди, ва У, синовдан ўтган чўпонга каби, буюк масъулиятни унинг зиммасига юклади, яъни Исроил халқини назр аталган ерга етаклаб олиб боришни.УOП 346.1

    Мусо ва Наби Ясу тоғдан тушиб келганларида, биринчиси қўлларида ваҳий бўлган лавҳаларни кўтариб келарди. Уларнинг қулоғига қўзғалган, балки телбалик ҳаяжонга тушган оломоннинг овози етди. Аскар бўлган Ясу Наби душман ҳужум қилгандир деб ўйлади. «Манзилда ҳарбий товуш», — деди у. Лекин уларга етиб борган овозларни Мусо аниғироқ англади. Бу урушнинг шовқини эмас, шодлик шовқини эди. «Бу ғалаба қозонадиганларнинг овози эмас, мағлуб бўлаётганларнинг фарёди ҳам эмас, мен ашула айтаётганларнинг товушини эшитяпман”.УOП 346.2

    Манзилга етиб келганларида кўрсалар-ки, халқ қилган бут атрофида бақира-бақира рақс тушарди. Бу Мисрдаги мажусийлар байрамига ўхшаган мажусий томошасининг оддий манзараси эди. Кўзларига очилган манЗара, тантанали ва эҳтиром билан Худога бағишланадиган хизматга, нақадар ўхшамасди! Мусо ҳайратга тушди. У мана ҳозйргина Илоҳий улуғворлик намоён бўлган жойни қолдирди, ва манзилда рўй берган ҳодисаларга огоҳ бўлганига қарамай, Исроилнинг тушкунлигига шунчалик хунук манзарани кўришга тайёр эмас эди. Ғазаб уни қуршаб олди. Уларнинг жиноятига ўз нафратини ифодалаб, у тош лавҳаларни ерга ирғитди, ва улар бутун халқнинг кўз ўнгида синди. Маъноси шу бўлдики, одамлар Худога берган ваъдани буздилар, ва У улар билан қурган Ўз аҳдини бекор қилди.УOП 348.1

    Мусо зиёфатга йиғилган оломон ичидан ўтиб бутга яқинлашди, уни қўлига олиб оловга ирғитди. Кейин буқадан ёниб қолганини майдалади, тоғдан оқиб тушган сувга ташлади ва бутун халқни шу сувдан ичишга мажбур қилди. Шундай қилиб уларга топинган санамнинг арзимаслиги кўрсатилди.УOП 348.2

    Ҳодисада айбдор бўлган акасини буюк доҳий олдига чақиртирди ва жиддийлик ила сўради: «Сенга бу халқ нима қилди, сен уларни буюк гуноҳга дучор қилдирибсан?» Ҳорун халқнинг талаб қилганига мунoсиб келганини айтди ва ўзини оқламоққа интилди. У исбот қилиб, агар уларнинг талабига йўл қўймаганида, улар Ҳорунни ўлдирардилар, деди. «Менинг ҳўжайинимнинг қаҳр-ғазаби алангаланмасин, — деди у, — сен биласанки, бу халқ тинчсиз. Улар менга айтишди: «олдимизда борсин учун бизга худо қилиб бер, чунки бизни Миср еридан чиқарган Мусога, яъни шу одамга, нима бўлганини биз билмаймиз”. Ва мен уларга дедим: «кимнинг олтини бўлса, баданидан солсин”. Солиб, менга беришди; мен оловга ташладим, ва оловдан мана шу буқа чиқди”. Оловга тушган олтин буюмлар табиий кучдан зиёд кучнинг таъсирида буқага айланди, деб ўрин топган мўьжизада Ҳорун Мусони ишонтирмоқчи бўлди. Лекин ўзини оқлаш учун айтилган гаплари унга ёрдам бермади. У бош айбдор сифатида жазо олди.УOП 348.3

    Ҳорун бошқаларга нисбатaн халқ ичида олқишланган ва юксалтирилган эди; бу вазият унинг қилган гуноҳини янада нафратлироқ қиларди. «Худоваиднинг авлиёси» бўлган Ҳорун санам ясаб байрам ўтказди. Мусонинг лаб-даҳани бўлиб тайинланган, унинг тўғрисида Худонинг Ўзи: «Мен биламан, у гапира олади”, — деб гувоҳ берган эди (Чиқ. 4,14). Ва у бутпарастликнинг ўжар ниятларига қарши чиқмади. Худо мисрликлар устига ва худолари устига ўз ҳукмини Ҳорун орқали қўйган эди, энди эса Ҳорун бепарволикда оломоннинг овозини эшитиб турарди. Улар қуйилган тасвир олдида: «Исроил, мана сенинг худойинг, у сени Миср еридан олиб чиқди!» — деб завқланганларида, Ҳорун, унинг иши бўлмагандай муомала қилди. Худди у Мусо билан тоққа чиқиб, Худованднинг улуғворлигини кўрган эди. Худди у шу улуғворликни кўришга сазовор бўлганида, аниқ тасвир яратиш учун ҳеч қандай далил берилмаганига ишонган эди. Ва худди у кўрган улуғворликни буқа сиймосига акслантирди. Мусо бўлмаганида, одамларга насиҳат бериш учун, Худо шу вазифани худди унга ишонтирган бўлса-да, Ҳорун уларнинг исёнига кўмаклашди. «Худованд Ҳорунга ҳаддан зиёд ғазабланди ва уни ҳалок қилмоқчи бўлди”. Лекин Мусонинг жонкуяр ибодатига жавобан, Худо уни аяди. Кўнгли эзилган ҳолатда Ҳорун гуноҳига тавба қилди ва янгидан Илоҳий лутфи-карамига сазовор бўлди.УOП 349.1

    Агарда Ҳорун оқибатига пушаймон бўлмай жасорат билан ҳақиқатни ҳимоя қилганида эди, у халқни тисари- лишидан огоҳлантириб қўя оларди. Агарда у Худога ўз садоқатида тебранмаса эди, агарда у Синайдан чиқиб турган хавфга эътибор бериб, одамларга Худо билан боғланган тантанали ахд тўғрисида эслатганида эди, кўнгилсиз воқеа ўрин топмасди, чунки улар ўзлари Илоҳий қонунга итоат қилишга ваъда берганлар эди. Лекин халқнинг хоҳишларига у хуш муомала кўрсатди, уларнинг талабларини шубҳасиз бажарди, ва шунинг билан уларни, ўзлари олдин шунчалик оғир бўлишини тушунмаган, катта гуноҳга итарди.УOП 349.2

    Мусо манзилга қайтганида ва исёнчилар устига келиб чиққанида, уларни жиддий равишда айблаб, муқаддас лавҳаларни ғазабланиб ирғитди ва улар парчаланди. Халқ Мусонинг ҳатти-ҳаракатини Ҳоруннинг ёқимли забони ва ўзини тута билиши билан солиштирганида, уларнинг кўнгиллари Ҳорун томонига ўтарди. Ўзини оқлаш учун, у бутун масъулиятни халққа қўйишига уннаб кўрди. Аммо шунга қарамай, у одамлар талабига ён бергани учун, ҳамма унинг юмшоқлиги ва тоқатлигига завқланди. Лекин одамга нисбатан Худованд бошқача ҳукм чиқаради. Ҳоруннинг бўш келиши ва ҳамманинг орзуларини қондирмоқчи бўлиши, уни ожизлантирди, ҳақиқатан у жиноятни маъқуллади ва унинг ваҳшатлигига кўзи етмади. Исроилни гуноҳга итарган унинг хатти-ҳаракати минглаб ҳаётлар ила баҳоланди. Мусонинг ҳатти-ҳаракати умуман бошқaча эди. У Илоҳий жозолашини тўппа-тўғри амал қилганда ҳам, Исроилнинг ҳузур-ҳаловати унга ўз фаровонлиги, шарафи ва ҳаётидан қадрлироқ эканини намоён қилди.УOП 350.1

    Худованд бизларга танбеҳ берадиган гуноҳлар ичида энг оғирлари шундайларки, агар биз гуноҳимиз орқали, бошқаларни ҳам гуноҳ қилишга итарсак. Гуноҳ нақадар азобли бўлмасин, Худованд хоҳлaйдики, Унинг хизмат- корлари ўз садоқатлигини гуноҳни очиқ фош қилишлари билан исботласинлар деб. Худога хизмат учун даъват этилганлар ожиз иродали, бўш келадиган ёлланмалар бўлмасин. Уларнинг бурчи — юксалишга интилмай, нохуш мажбуриятлардан бош тортмай, балки тебранмайдиган фидокорлик билан Илоҳий ишни бажаришдир.УOП 350.2

    Худо Мусонинг ибодатига кўниб, Исроилга раҳм- шафқат қилса хам, лекин тисарилиш муносиб бўлган танбеҳни талаб қиларди. Агарда Ҳорун одамларни итарган қонунсизлик ва итоатсизлик шу заҳоти қириб ташлан- маганида, у бетавфиқ исёнга айланиб, халқнинг муқаррар таназзулига сабаб бўларди. Ёмонликка энг шафқатсиз суратда чора кўриб, илдизини қуритмоқ лозим эди. Манзил дарвозаси олдида туриб Мусо халққа мурожаат қилди: «Ким Худовандники, — менинг ёнимга келсин! «Ўтган ҳодисаларда ким иштирок этмаган бўлса, Мусонинг ўнг томонига ўтиши керак эди, тавба қилмаган айбдорлар эса — чап томонига. Халқ Мусонинг талабига бўйсунди. Левий қавми бутпараст хизматда иштирок этмагани очилди. Бошқа қавмлар ичида кўплари, гуноҳ қилган бўлсалар ҳам, энди афсусланардилар. Аммо; асосан ажнабийлардан бўлган, ва бошқаларни буқани қилишга кўндирган каттароқ қисми ўз ғазабланишида қайсарлик қиларди. Ана шунда «Исроил Худойи Худовандо исми шарафига» Мусо, ўнг қўли томонида турганларга ва бутпараст хизматида иштирок этмаганларга қиличларини чиқариб, бутун тавба қилмаганларни мағлубиятга топширишга буюрди. «Шу кун халойиқдан қарийб уч минг ҳалок бўлди!» На етишган мавқе, на қариндош-уруғ апоқалар, на дўстона муомалалар айбни оқлаш учун сабаб бўла олмади, қонунсизликка бош бўлганлар тамом қириб ташландилар; аммо тавба қилиб, юрагини камтар қилганни кечирим кутарди.УOП 350.3

    Каримта қайтаришда бу даҳшатли ишни бажарганлар Худонинг буйруғига биноан ҳаракат қилдилар, улар Самовий Подшоҳнинг ҳукмини амалга оширдилар. Одамлар ўз инсоний ожизлиги туфайли бошқаларни ҳукм қилишдан, яқинларини қоралашдан эҳтиёт бўлсинлар, аммо лекин Худо кимгадир бетавфиқлар устидан Унинг ҳукмини амал қилишга буюрганида, улар бўйсунишлари лозим. Бу азобли ишни бажарганлар ўзларини, шу йўсинда, ҳақиқий Худога тўла хизмат қилишга бағишладилар. Худованд уларнинг садоқатлигини эътиборсиз қолдирмади, У Левий қавмига айнан тафовут инъом қилди, бошқалардан ажратди.УOП 351.1

    Исроилликлар Самовий Подшоҳга иҳтиёрлик билан бўйсунишга қарор қилдилар, буюк илтифоти туфайли У ҳамма неъматларга уларни сазовор қилди, шунинг учун Унга қарши исён кўтарганларига улар айбдор бўлдилар. Илоҳий ҳокнмият амалга ошиши учун, хоинлар ҳаққоний жазо кўришлари керак эди. Аммо шу онда ҳам Илоҳий ҳамдардлик намоён бўлди. У Ўз қонунининг ҳаққонийлигини ҳимоя қилса ҳам, ҳаммага эркин сайлов ва тавба қилишга имконият берди. Фақат Худони тарк этишда саркашлик қилганлар қириб ташландилар.УOП 351.2

    Худованд бутпарастликка муросасиз эканига ҳамма атроф-теваракдаги халқларии ишонтириш учун, айбдорлар ҳаққоний жазо олишлари керак бўлди. Мусо, Илоҳий қурол сифатида, бу жиноятнинг жиддий ва очиқ ҳукмини, муқаддас тарихнинг саҳфаларида ёзиб қолдириши керак эди. Исроилликларга келажакда бутпараст хизматни фош қилиш керак бўлиши сабабли, бу воқеаларни нотўғри тушунганлар мабодо Илоҳий халқни буқа қилиб, Ҳўрибда унга топинганларига таъна қилишар... Шунда уятга қолдирган ҳақиқатни тан олишга мажбур бўлган Исроил, қилинган гуноҳ манзур кўрсатилмаганини ва оқланмаганини исботлаши учун, бадкирдорларнинг даҳшатли тақдирига кўрсатсинлар эди.УOП 352.1

    Ҳақиқатгўйликдан кам бўлмаган севги-муҳаббат, қилинган гуноҳга жазо талаб қиларди. Худо Ўз халқининг Ҳимоячиси ва Эгаси. У исён кўтариб қайсарлик кўрсат- ганларни қиради, токи улар ўзлари кетидан бошқаларни олиб кетмасинлар деб. Қобил ҳаётини сақлаб қолиб, Худо бутун Оламга жазосиз қолишнинг оқибатини кўрсатди. Қобилнинг авлодига бўлган салбий таъсири шундай тушкунликка олиб келдики, ҳатто бутун дунё тўфон орқали қириб ташланди. Тўфонгача бўлган тариҳ узоқ ҳаёт гуноҳкорга иноят келтирмаслигини изоҳлайди. Худонинг буюк узоқ чидамлиги уларнинг бадкирдорлигини тўсмайди. Одамлар нақадар узоқ яшасалар, улар шунчалик бузуқ бўладилар.УOП 352.2

    Синай тоғи ёнида рўй берган чекинишнинг табиати шундай бўлди. Гуноҳ шу заҳоти жазо кўрмаганида эди, оқибати айтилгандай бўларди. Ер Нуҳ пайғамбарнинг кунларида каби бузилиб кетарди. Чекинганларни аяб қолдирганда, Қобил ҳаёти сақланиб қолинганидан ёмонлик кўпайганидан зиёд, ёмонлик ошиб кетарди. Миллионлар нобуд бўлмасин учун Илоҳий илтифот бир неча минг одамнинг ўлимига йўл қўйди. Кўпчиликни қутқариш учун, у камига танбеҳ бериши лозим бўлди. Бундан ташқари, Худодан қайтган халқ Илоҳий паноҳга бўлган ҳуқуқини йўқотарди ва, Унинг ҳимоя қилишидан маҳрум бўлиб, ўз душманлари томонидан хавфга дучор бўларди. Aгap ёвузлик дарҳол йўқ қилинмаганида, исроилликлар тезда ўз қудратли ва саноқсиз душманларининг ўлжаси бўлардилар. Исроил- нинг эзгу қисмати учун, ва бутун келгуси авлодларга ўрнак бўлиши учун чекинганларни шy заҳоти жазолаш зарур бўлди. Aгap уларнинг ҳаёти сақлаб қолинганида, шунда уларни Худога қарши ғазаблантирган худди шу руҳ кейинчалик намоён бўлиб, уларнинг ичида нафрат ва тушунмовчилик туғдириб, бир-бирини қириб ташлаш учун сабаб бўларди. Дунёга, Исроилга ва ҳатто бадкирдорларга нисбатан бўлган Илоҳий севги орқасида бу жиноят дарҳол ва шунчалик раҳмсиз жазоланди.УOП 352.3

    Халқ ўзига келиб, ўз айбининг ваҳшийлигини кўрганида, бутун манзилни ваҳима босди. Ҳар бир йўлдан тойган нобуд бўлади, деб улар қўрқардилар. Уларнинг маъюслигидан кўнгилсизланган Мусо яна улар учун Худога мурожаат қилишига ваъда берди.УOП 353.1

    «Сиз буюк гуноҳ қилдингиз, — деди у, — бинобарин, мен Худованд олдига чиқай, сиз қилган гуноҳингизга кечирим балки оларман». У Худонинг ҳузурига чиқди ва, халқ учун шафоат қилиб, шундай деди: «Ушбу халқ буюк гуноҳ қилди; у ўзига олтиндан худо яратди. Уларнинг гуноҳини кечир. Кечирмасанг, мени ҳам ҳаёт китобингдан олиб ташла, Сен мени ёзган ҳаёт китобингдан”. Худованд жавоб бериб, деди: «Менинг чеҳрам олдида гуноҳ қилганни китобимдан ўчириб ташлайман. Демак бор, Мен қаерга боришни кўрсатганим бўйича, ушбу халқни етакла. Мана, Менинг Фариштам олдингда боради, ва Менинг машҳар кунимда, Мен гуноҳлари учун уларни йўқлаб келурман”.УOП 353.2

    Мусонинг ибодатида биз самовий китобларга эътибор бермокдамиз; бу китобларда ҳамма одамларнинг исмлари ёзилган ва уларнинг қилган ишлари — яхшими, ёмонми, аниқ белгиланган. Ҳаёт китобига Худога қачондир хизмат қилганларнинг исмлари киритилган. Агарда одам Худодан узоқлашса, гуноҳ қилишни астойдил давом этиб, ўз қалбини Муқаддас Руҳга қарши қотирса, шундайларнинг исмлари ҳукм чиқарилганда (яъни машҳар кунида), ҳаёт китобидан ўчирилади, ва улар нобуд бўладилар. Мусо гуноҳкорнинг даҳшатли тақдирини тушунарди, аммо лекин, aгap Исроил халқи Худо томонидан тарк этиладиган бўлса, у хоҳларди- ки, унинг исми ҳам, қолганларнинг исмлари билан биргаликда ҳаёт китобидан ўчирилишини. Ажойиб халос бўлганларнинг устига наҳотки Илоҳий ҳукм тушар экан, бу фикрни у ўз онгига кирита олмасди. Мусонинг Исроил учун воситачилиги Масиҳнинг гуноҳкорлар учун шафоат қилишга яқиндир. Мусо Масиҳга ўхшаб, ўз устига гуноҳкорларнинг айбини олишига Худованд йўл қўймади. «Ким Менинг чехрам олдида гуноҳ қилган бўлса, — деди У, — ҳаёт китобимдан ўчириб ташлайман”.УOП 353.3

    Чуқур қайғуда халойиқ нобуд бўлганларнинг жасадла- рини ер қалбига топширди. Қиличдан уч минг киши ҳалок бўлди; бундан кейин тезда манзилда бало-қазо ваҳшийлик қила бошлади. Худованд хабар юбориб, эндигида уларни саёҳатларида кузатиб бормаслигини айтди. Азалдан Бўлган эълон қилди: «Сизларни йўлингизда нобуд қилмас учун, сизнинг орангизда бормайман, чунки сиз энсаси қотган халқ. Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар». Кейин буйруқ давом этди: «Безакларингизни ечинг, сизларга Мен нима қилишимни кўрай”. Бутун манзил мотамга бурканди. Юраклари эзилган ҳолда ва камтарликда «Исроил ўғиллари Ҳўриб тоғи олдида безакли буюмларини ечиб қўйдилар».УOП 354.1

    Илоҳий буйруғига биноан вақтинча топиниш учун фойдаланган чодир манзилдан чиқарилиб, манзилдан узоқда ўрнатилди. Худо улардан узоқдашганининг бу яна бир шоҳиди бўлди. Ва эндигида У халққа эмас, Мусога Ўзини намоён қилади. Виждонан сиқилган одамлар бу раҳмсизликни жуда оғир бошларидан кечирардилар. У янада каттароқ бахтсизликни хабар қилмокда, деб уларга туюларди. Нима учун Худо Мусони айирди, балки уларни тамоман қириб ташлаш учундир? Лекин улар умидсиз қолдирилмадилар. Манзилдан ташқарида чодир ўрнатилди — Мусо унга «мажлис учун чодирсимон маъбади» деб ном берди. Ким Худога қайтишни истаса ва самимийликда тавба қилса, шу айтилган маъбадга бориб, гуноҳларига эътироф этиши мумкин эди, шунда Унинг илтифотига яна сазовор бўла оларди. Улар ўз чодирларига қайтганларида Мусо шаҳодат чодирига кирарди. Улар учун шафоат қилганида, уни қабул қилинишига қандайдир белги пайдо бўлмасмикин, деб зўр диққат бериб халқ Мусонинг чодири томонига кўз тикарди. Aгap унинг билан учрашиш учун Худо осмондан тушса, уларда тамоман қирилиб ташланмасликларига умид туғиларди. Булутли устун тушиб шаҳодат чодирига киришда тўхтаганида, халойиқ қувончидан йиғлар эди, ва туриб, «ҳар бири ўз чодирига киришда таъзим қиларди».УOП 354.2

    Mycoгa тарбия қилишга ишонтирилганларнинг қайсарлиги ва ожизлиги яхши таниш эди, курашни талаб қилган қийинчиликларни ҳам у биларди. Лекин бир нарсани у яхши тушунди — халқни қўлга киритиш учун, Худованддан ёрдам олиш керагини. У Илоҳий ироданинг аниқ ваҳийсини ёлворарди ва Унинг ҳозирлигига исбот сўрарди. «Мана, Сен дейсан менга: «ушбу халқни етаклагин деб”, лекин кимни йўлдошим қилиб юборасан, уни менга очмадинғ, қолаверса: «Мен сени исминг бўйича биламан, ва сен Менинг кўз ўнгимда манзур бўлдинг”, — деб Ўзинг айтган эдинг. Хуллас, aгap мен Сенинг кўз ўнгингда мурувватинга сазовор бўлган бўлсам, илтимос қилиб ёлвораман: йўлингни менга оч, Сенинг кўз ўнгинда мурувватинга сазовор бўлиш учун мен Сени билай; ва ушбу одамлар Сенинг халқинг — шуни фикрингга ол”.УOП 355.1

    Худованд унга жавоб берди: «Мен Ўзим бораман, ва сени фароғатга киритаман». Лекин Мусо фароғат топмади. Aгap Исроил бағрини қотирса ва тавба қилмаса, уни Худо ташлаб қўяди, шу бўлиши мумкин. Даҳшатли оқибатларни ўйлаганида Мусонинг қалби чуқур изтиробга чўмарди, ва ўтмайдиган хавотир унинг жонини сиқарди. Шундай бўлса агар, уни биродарлари билан энди ҳеч нарса боғламайди — бу фикр билан тотувликка Мусо кела олмасди. У янада Худога ёлворди: У яна Ўзининг инояту садоқатига уларни сазовор қилиб, тан олсин ва Унинг иштирокининг аломати кейин ҳам йўлларида кузатиб борсин. «Агар Сен Ўзинг биз билан бормасанг, бизларни бу ердан чиқармагин; зеро Мен ва Сенинг халқинг Сенга манзур бўлганини биз қандай қилиб била оламиз? Сен бизлар билан борганингда, мен ва Сенинг халқинг ер юзидаги ҳар қандай халқлардан шарофатли бўлганлигидан эмасми?”УOП 355.2

    Ва Худованд деди: «Сен айтганингни Мен қиламан, чунки сени илтифотимга сазовор ҳисоблайман, ва Мен сенинг исмингни биламан». Пайғамбар тинмай Унга ёлворишни давом этарди. У ҳамма ибодатларига жавоб олди, лекин унинг жони Илоҳий илтифотининг катта аломат- ларини чанқарди. Энди эса у, ҳеч бир инсон журъат топмаганни ёлворарди: «Менга Сенинг улуғворлигингни зоҳир этгин”.УOП 356.1

    Худо уни баландпаравозликда таъна қилмади, лекин раҳмдиллик билан жавоб берди: «Мен сенинг олдингдан бутун улуғворлигимни кўрсатиб ўтказаман”. Фоний бандалардан ҳеч ким бутун Илоҳий улуғворликни кўриб, тирик қола олмасди. Лекин Мусо ваъда олди: у кўтара оладиган ўлчовда, белгили меъёрда Илоҳий улуғворликни кўра олади. У яна тоғнинг тепасига чиқишига даъват этилди, кейин дунёни вужудга келтирган, «тоғларни жилдирадиган» кўл бу фоний бандани, бу кучли имон эрини олди ва қояда бўлган тешикка ўрнатди. Шунда унинг кўз ўнгига Илоҳий улуғворлик ва Унинг бутун эзгулиги намоён бўлди.УOП 356.2

    Бу бошдан кечиргани, ва ҳаддан зиёд, Илоҳий ҳозирлик уни кузатиб олиб боришига аталган назр, Мусо хизмати муваффақият қозонишининг гарови бўлди. У етишган назр Мисрнинг бутун донолигидан, Исроилни бошқарганида ёки жанг майдонларида етишган ютуқлардан, унга ўлчовсиз қадрли бўлди. Ҳеч қандай дорилфано қудрати, санъат ёки билим ўзлари билан абадулабад бўлган Илоҳий ҳозирли- гининг ўрнини боса олмайди.УOП 356.3

    Гуноҳкор одам барҳаёт Худонинг қўлига тушишга қўрқади, Мусо эса Абадий олдида ягона ўзи турар экан, қўрқувни умуман ҳис қилмасди, зеро унинг жони Ижодкорнинг иродаси билан уйғунлашган эди. Довуд пайғамбар дейди: «Дилимда терслик бўлсайди агар, Раббим мени тингламас эди» (Заб. 65,18). Аммо «Худованд Ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга Илоҳий аҳд насиб этар» (Заб. 24,14).УOП 356.4

    Ўзи тўғрисида Худованд деди: «Худованд, Худованд, раҳмдил ва меҳрибон Тангри, узоқ сабрли ва кўп иноятли, ва ҳақиқий, меҳрини минглаб авлодгача сақлайдиган, айбни ва жиноятни, ва гуноҳни кечирадиган, лекин жазо бермай қолдирмайдиган, оталарнинг айбини фарзандларида ва фарзандларининг фарзандларида учинчи ва тўртинчи авлодгача жазолайдиган».УOП 357.1

    «Мусо дарҳол ерга йиқилди ва таъзим қилди”. Ва яна Худога ёлворди, токи У Ўз ҳалқининг қонунсиз ишларини кечириб, уларни Ўз уммати қилиб, меросҳўрлар сифатида тан олсин деб. Бу илтимос эшитилди. Худованд Исроил билан Ўз аҳдини янгилашига раҳмдил ваъда берди. Уларнинг ҳақига «бутун ер бўйлаб, на бир халкда бўлмаган» мўъжизалар яратишга сўз берди.УOП 357.2

    Қирқ кун ва тун Мусо тоғда қолаверди, ва шу вақт мобайнида, биринчи марта бўлганидай, Худо табиатда ҳаддан зиёд бўлган равишда унинг ҳаётини қувватлаб турди. Ҳеч бир инсонга унинг билан тоққа чиқишга рухсат берилмади. Унинг йўқлигида тоққа яқинлашишга ҳам ман этилди. Илоҳий буйруғига биноан у икки тош лавҳа тайёрлади ва ўзи билан тепага олиб чикди, ва яна Худованд Ўз қўли билан Ўн амрларнинг аталган сўзларини ёзди.УOП 357.3

    Худо билан узоқ вақт мулоқотда бўлган натижада Мусонинг чеҳраси Илоҳий ҳозирлигининг улуғворлигини акс эта бошлади. У тоғдан тушганида, унинг юзи кўзни қамаштирадиган нур сочарди, лекин ўзи шуни пайқамасди. Ўз ҳакамлари олдида турганида, Стефаннинг чеҳрасида худди шундай нур порларди. «Шу пайт Олий кенгашда ўтирган- ларнинг ҳаммаси Стефанга тикилиб қараб, унинг юзи бир фариштанинг юзига ўхшаб қолганини кўришди» (Ҳав. 6,15). Ҳорун ва бутун халқ Мусодан чекиндилар, унинг ёнига яқинлашишга қўрқардилар. Уларнинг ҳижолатини кўриб турган Мусо сабабини тушунмай, унга яқинлашишга инонтирарди. Худо улар билан ярашишига ваъда бергани тўғрисида айтди, ва У янгидан уларга илтифотли бўлишига ишонтирарди. Уиинг товушида севги-муҳаббат ва назокатдан бошқани улар эшитмасдилар. ва, ниҳоят, бир жасоратли одам yнгa яқинлаишшга журъат топди. Эҳтиромли қўрқувга тўлган, оғзини оча олмайдиган ҳолатда, у индамай олдин Мусонинг чeҳрасига кўрсатди, кейин эса осмонга. Буюк доҳий имо-ишоранинг маъносини тушунди. Агар улар Худога итоатли бўлганларида. улар самовий нурни кўрганларида тантана қилардилар. Энди эса виждонан азоб чекиб, улар Худонинг илтифотига ўзларини нолойиқ деб санашарди, ва шу сабабли қувонч манбаи бўлган самовий нурни улар кўтара олмасдилар. Айбдорлик қўрқув туғдирааи. Гуноҳдан покланган жон самовий нурдан қочиб бекинишига интилмайди.УOП 357.4

    Уларга кўп нарсалар тўғрисида Мусо эълон этиши керак эди, ҳамдардлигида у юзига парда ёпди, ва эндигида Худо билан бўлган мулоқотдан манзилга қайтганида, у шундай қиларди.УOП 358.1

    Ушбу ёғду орқали Худованд Исроил онгида Уз қонунининг муқаддас, баландпарвоз табиатини, ва Масиҳ орқали очилган Инжилнинг улуғворлигини муҳрлаб қўйишни хоҳларди. Мусо тоғда бўлган вақтида, Худо уига қонун ёзилган лавҳаларни берибгина кўймaй, нажот топиш режаси билан ўртоқлашди. Яҳудпйликда бўлган ҳамма сиймолар ва эвазлар Масиҳнинг қурбонига йўналтирарди, ва Гўлгота хочидан порлаб турган самовий нур, Илоҳий Қонундан порлаган улуғворлигидаи ҳаддан кам эмас, Мусонинг юзида ором топди. Шуни Исроил кўрди. Ягона ҳақиқий Ҳомийнинг намояндаси — Мусо, Унинг кўринадиган воситачиси эди. Унинг юзида порлаган Илоҳий нур аҳднинг улуғворлигининг рамзи эди.УOП 358.2

    Мусонинг юзида аксланган улуғворлик— бу шунингдек Исонинғ воситачилиги туфайли. Унинг амрларини риоя қиладиган Илохий халқига тўқиладиган баракатлардир. Ушбу улуғворлик шаҳодат қиладики, бизнинг Худо билан алоқамиз нақадар тор бўлса, Унинг талаблари тўғрисида бизнинг билимимиз нақадар муайян бўлса, шунчалик тез биз Худованднинг сиймосига ўхшайдиган бўламиз ва, жо- нимизни куйдириб, Илоҳий табиатдан баҳраманд бўлишга интиламиз.УOП 358.3

    Мусо пайғамбар Исо Маcиҳнинг аксланган сиймоси эди. Исроил халқининг воситачиси ўз юзини қоплагандай, чунки халқ улуғворликнинг ёғдусини кўтара олмас эди, худди шундай Исо, Илоҳий Ҳомий, ер юзига келганида, Ўз Илоҳийлигини башарий табиатга яширди. Агарда У самовий ёруғликка бурканиб келганида, У гуноҳкор ҳолатда бўлган инсонларга йўл тополмас эди. Улар Масиҳ ҳозирлигининг улуғворлигини кўтара олмас эдилaр. Қулаган қавмни Ўзига яқинлаштириб, уни юксалтириш учун, У Ўзини паст олди, «гуноҳкор инсонга ўхшаб оламга келди» (Рим. 8,3).УOП 359.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents