Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    31-Боб - Нодоб Ва Абиҳуднинг Гуноҳи

    (Тавротнинг «Левий» Китобида асосланган, 10:1-11-боб)

    Чодирни муқаддаслаш маросими ўтказилгандан сўнг руҳонийлар муқаддас хизматга тайинландилар. Ушбу маросимлар етти кун давом этди, ва ҳар бири алоҳида қилинган хизмат билан фарқланди. Саккизинчи кунда диний хизмат бошланди. Ўғилларининг ёрдамида Ҳорун Худо талаб қилган қурбонни келтирди, кейин, қўлларини осмонга кўтариб, халқни дуо қилди. Ҳаммаси Худованднинг буйруғига биноан бажарилди, ва У қурбонни қабул қилди, ва Ўз улуғворлигини айнан равишда кўрсатди — Худованддан ўт чиқди ва қурбонгоҳдаги қурбонни ёндириб битирди. Илоҳий қудратини халқ эҳтиромли қўрқув ва чуқур қизиқиш билан кузатиб турди. Бу ажойиб намоёнда одамлар Илоҳий улуғворлигининг ва мурувватининг аломатини кўрдилар, уларнинг ҳислатлари бирлашган ҳамду-олқишларига қуйилди; улар ўз кўзлари ила азалдан Бўлганни кўргандай, юз тубан тушдилар.УOП 392.1

    Аммо тезда, шу ажойиб ҳодисалардан кейин, даҳшатли кулфат Олий руҳоний оиласининг бошига тушди. Хизмат вақтида, халқнинг дуолари ва олқишлари Худога кўтарил- ганида, Ҳоруннинг икки ўғли, Худованд олдида хуш ҳидли қурбонлик келтириш учун, ҳар қайсиси ўз тутатқичини олиб, унда хушбўй тутатқини ёндирди. Шунинг билан улар Илоҳий буйруқни буздилар, чунки «ёт ўтни» олдилар. Тутатқи учун, Худонинг Ўзи ёққан ва шундай вақтда ишлатишга буюрган муқаддас олов ўрнига, улар оддий оловни олдилар. Уларнинг ҳаракати гуноҳ эди, ва шу сабабдан Худодан ўт чиқиб, уларни бутун халқнинг кўз ўнгида ёндириб ташлади.УOП 392.2

    Нодоб ва Абиҳуд Мусо ва Ҳорундан кейин Исроилда энг баланд мавқега етишгандилар. Худованд уларга етмиш оқсоқоллар билан тоғда Илоҳий улуғворликни кўришга ижозат берди, шунинг билан уларни бошқалардан айнан даражада айирди. Лекин етишган ҳурмат уларнинг қилиғини оқлай олмас эди, ёки бўлмагандай, кўзни ёпиб ҳам бўлмасди. Аксинча, уларнинг жинояти оғир эди. Ҳа, улар буюк ёруғликка етишдилар, Исроил халқининг амирларидай тоққа чикдилар, улар Худо билан мулоқотда бўлиш афзалликка сазовор бўлдилар ва Унинг улуғворлигининг нурида ҳозир эдилар. Лекин шундай ҳурматга етишиб, гуноҳ қилса бўлади, жиддий жазо кўрмаймиз деган умид билан ўзларини алдашлари ҳаддан зиёд бўлди. Ушбу тақдирий хатодир. Бизга берилган буюк ёруғлик ва афзалликлар, биздан муносиб бўлган хайрли ишларни ва муқаддас бўлишни талаб қилади. Бундан камини Худо қабул қила олмайди. Катта иноятлар ва имтиёздан фойдаланиш ҳеч қачон ғамхўрсизлик ва жавобгарсизликка йўл қўймаслиги лозим. Улар ҳеч қачон гуноҳ қилишга, ёки бизга нисбатан Худо ҳаддан талабчан бўлмайди, деган фикрга ҳуқуқ беролмайди. Худо бизга инъом қилиб берган ҳамма илҳомлантирадиган афзалликлар бизни, ҳаракатимизни кучайтириб, бизга Унинг муқаддас иродасини бажариш учун куч-қудрат берадиган воситалардир.УOП 392.3

    Нодоб ва Абиҳуд ёшлигидан ўз орзуларини қондирмай, маҳкам туришга ўргатилмаган эдилар. Оталарининг кўникадиган табиати, адлу-инсоф билан иш юртиш керак бўлганида қатъий қарор чиқараолмаганлиги, ўғилларининг хулқ-атворида аксланди. Ҳорун уларни тарбиялашга анчалик ҳам менсимасди. Ўз эҳтиёжларини қондириш одат бўлиб, устиларидан шунчалик ваколат олди-ки, ҳатто энг муҳим бўлган муқаддас бурчга масъулият уларнинг табиатларига таъсир қила олмади. Отанинг обрўсига эҳтиром билан муомала қилишга улар ўргатилмаган эди; Илоҳий талабларини расо бажариш даркорлигини улар тушунмас- дилар. Ҳоруннинг нобудли енгилтаклиги оқибатда ўғилларида аксланди — Илоҳий ҳукм чиқишига келтирди.УOП 393.1

    Худога хизмат қилиш усулларини У Ўзи тайинлайди, хизмат қилганда эҳтиром ва қўрқув билан Унга яқинлашиш керак. Қисман хизмат қилишни, қисман итоат қилишни У қабул қила олмайди. Тантанали диний хизмат вақтида Унинг талаблари мукаммал даражада бажарилиши лозим, ва «деярлик» деган сўз ва ҳаракат умуман жой олмасин. Ким Унинг амрларидан узоқлашиб, оддий ва муқаддас орасида фарқ қилмаса, Худованд шундай зотлар устига лаънатини ёғдиради. Пайғамбар орқали У дейди: «Ёмонни яхши, яхшини ёмон деганларнинг, зулматни ёруғлик деб, ёруғликни эса зулмат деганларнинг ҳолига вой!... Ўз кўзида донишманд бўлганларнинг, ўз-ўзига фаҳмли бўлганларнинг ҳолига вой!... улар совға олиб айбдорни оқлайдилар ва ҳақ бўлганларни қонунлидан маҳрум этадилар!... чунки улар Худойи Худовандо қонунини тарк этдилар ва Муқаддас Исроилнинг каломидан нафратландилар» (Иш. 5,20-24). Илоҳий амрларининг бир қисми мажбурий эмас, ва У талаб қилганининг ўрнига бошқани қабул қилади, деб ҳеч ким ўзини алдамасин. Иеремия пайғамбар дейди: «Ва шундай бўлар экан, Худованд тайинламагани ҳам бўлар экан», — деб ким оғиз очмокда?УOП 393.2

    (Иер. йиғи 3,37). Одамлар танбеҳ олмай, ўз фикрлари бўйича ҳаракат қила оладилар, деган кўрсатмани Худо Муқаддас Ёзувларида бермаган. Ким итоат қилиш йўлдан бошини тортса, ва бошқа йўлларни танласа, «уларнинг оқибати — ўлимга йўл» (Нақл. 14,12) эканини билади.УOП 394.1

    «Ҳорунга эса ва ўғиллари Илъазар ва Итамарга Мусо деди:” сиз ўлмасингиз учун бошларингизни очманглар ва кийимларингизни йиртманглар... зеро сизларнинг устингизда Худованднинг мойи суртилган”. Буюк доҳий акасига Худонинг сўзларини эслатди: «Менга яқинлашадиганларда ойдинлашурман ва бутун халқ олдида олқишланурман». Ҳорун сукут сақларди. Ўғилларининг ўлими нақадар кутилмаган ва шунчалик даҳшатли гуноҳ орқали бўлди. Ҳорун тушунди: уларнинг ўлими унинг шахсий бурчига менсима- гани натижада ўрин топди. Ҳaсрат юрагини қамраб олди, лекин у ҳисларига йўл қўймай, уни бекитишга тиришди. Халқ Худога қарши шикоят қилишга сабаб топмасин учун, у қилинган гуноҳга нисбатан ҳатто кичик даражада ҳам ҳамдардлигини намоён қилмаслиги кутиларди.УOП 394.2

    Худованд Ўз халқига билим бериб, Унинг ҳаракатлари адолатли эканини тан олишларига ўргатмоқни орзу қилади, шунда бошқалар Худодан қўрқмоққа ўрганадилар. Исроилда шундай одамлар ҳам бор эди-ки, улар шахсий тақдирини ўзлари ечмагунча, рўй берган даҳшатли жазо улар учун огоҳлантириш бўлиб, Илоҳий узоқ чидамлигини ёмонга истеъмол қилишдан уларни қутқара оларди. Ўз гуноҳини оқламоқчи бўлган гуноҳкорга нисбатан ёлғон ҳамдардликни Худо фош қилади.УOП 394.3

    Гуноҳ одамнинг маънавий сезгирлигини шу қадар ожизлантиради-ки, у жиноятнинг ваҳшийлигини англамайди ва, Муқаддас Руҳнинг инонтирадиган кучидан маҳрум бўлган ҳолатда, ўз гуноҳига нисбатан кўр қолаверади. Масиҳ хизматкорларининг бурчи — адашганларнинг эътиборини таҳдид қилган хавфга йўналтиришдир. Огоҳлантириш таъсирини бузганлар, ишнинг ҳақиқий вазиятига ва гуноҳнинг оқибатига гуноҳкор кўзини ожизлантирганлар, хайрли иш қиляпмиз, деб ўзларини юпатадилар ёки қувликка соладилар, аммо, шундай қилиб, улар Илоҳий Муқаддас Руҳ ҳаракатига халақит берадилар. Гуноҳкор ҳалок бўлишига бир қадам қолганида, уни уйқуга соладилар; уларнинг айбида қатнашиб, тавба қилмаган даҳшатли жавобгарликни ўз устига оладилар. Кўплар, жуда кўплар шундай ёлғоннинг ва фирибгар ҳамдардликнинг қурбони бўлиб қулайдилар.УOП 395.1

    Нодоб ва Абиҳуд ҳушёр бўлганларида, ҳеч қачон қисматли гуноҳни қилмас эдилар. Улар тушунардилар: Худованд ҳозир бўладиган муқаддас маконга кириш учун, улар айнан синчиклаб ва тантанали равишда тайёргарлик кўришлари керак; аммо нафсларини тия олмаслиги муқаддас даъватдан ака-укани номуносиб қилди. Улар ақлдан оздилар ва ахлоқсизлик туфайли муқаддас ва оддий нарсалар орасида фарқни кўрмасдилар. Ҳорун ва тирик қолган ўғилларига айтилди: «Муқаддас чодирга кирганларингда, ўлмасингиз учун, на ўзинг, на ўғилларинг билан шароб ва қувватли ичимликлар ичманглар. Ушбу абадий буйруқ насл- насабингизга; токи сизлар муқаддасни муқаддассиздан, покни нопокдан тафовут қила билишингиз учун, ва Худованд эълон қилган ҳамма қонун-қоидаларни Исроил ўғилларига ўргатишингиз учун”. Ичкиликвозлик баданни ожизлантиради, онгни булғайди ва ахлоқни бузади. Ичадиган одам Илоҳий талабларининг ўзгармаслигини, муқаддас бўлган нарсаларга тегиш мумкин эмаслигини тушуниб етолмайди. Илоҳий хизматга ўзларини бағишлаганлар, яхши ёмон орасида белгили чегара қуриш қобилиятни йўқотмаслари учун, мустаҳкамликка ва доноликка етишиш учун, ҳаққоний раҳбарлик қилиш ва меҳр-шафқат намоён қилиш учун, қатъий равишда нафсни тийишни ўрганган одамлар бўлишлари лозим.УOП 395.2

    Ўхшаш мажбурият Масиҳнинг ҳар бир издошига қўйилади. Ҳаворий Петр дейди: «Аммо сизлар — танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар...» (1 Петр 2,9). Худо талаб қиладики, имкониятимиз бўлганича, баданимиз ва жонимизни яхши ҳолатда сақлашимизни; шунда биз Тангримизга хизмат қилишга лойиқ бўла оламиз. Айш-ишрат берадиган ичимликларни истеъмол қилиш, бизларни, Исроил руҳонийларини келтирган оқибатга йўналтиради. Шундай пайтларда виждон гуноҳга нисбатан сезгирлигини йўқотади ва ҳислатлар шунчалик қалбни ўзгартади-ки, ҳатто оддий ва муқаддас орасида бўлган тафовут ўз мазмунини йўқотади. Шундай бўлса, биз қандай қилиб Илоҳий талабларининг ўлчови билан мослаша олар эканмиз? «Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз» (1 Кор. 6,19.20). «Шундай қилиб, ейсиаларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» (1 Кор. 10,31). Тантанали ва даҳшатли огоҳлантириш ҳамма даврлардаги диний жамоатларига мурожаат қилингандир: «Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради. Чунки Худонинг маъбади муқаддасдир; бу маъбад эса — сизларсиз» ( 1 Кор. 3,17).УOП 396.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents