Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    33-Боб - Синай Тоғидан Қадешга

    (Тавротнинг «Чиқиш» китобида асосланган, 11, 12-боблар)

    Cинай тоғининг ёнида тўхтаган Яҳудий халқи Илоҳий буйруқ олганидан кейин, шу заҳоти муқаддас чодирни қуришга киришмади. Бир йил ўтди. Иккинчи йилнинг бошида ушбу муқаддас бино биринчи марта барпо этилди. Руҳонийларни диний хизматга тайинлаш, Пасха байрамини ўтказиш, аҳоли сонини ҳисоб-китоб қилиш ва зарур бўлган гражданлик ва диний тадбирларни амалга ошириш— булар ҳаммаси вақтни талаб қиларди; шу сабабли яхудийлар янада бир йил қарийиб Синайда қолиб яшадилар. Уларнинг хизмати белгили шаклга кирди. Халқни бошқариш учун қонунлар тузилди, ушбу чоралар муваффақиятли ташкил қилишга ёрдамлашди, ва яҳудийларни Канъон диёрига кириш учун тайёрлади.УOП 411.1

    Исроилнинг бошқариш усули юксак даражада уюшқоқ- лик билан фарқланарди. У ажойиб мукаммал ва оддий эди. Худованд бутун дунёни камолотли яратган. Табиатда намоён бўлган жиддий тартиб яҳудийлар жамоатида аксланди. Ҳокимият ва бошқаришнинг маркази — Тангри Таоло эди. Унинг шаънига, берилган қонунлари асосида, раҳбарликка тайинланган Мусо, Унинг ҳокимиятини мукаммал даражада амалга оширарди. Халқнинг умумий ишларини ҳал қилмоқ учун қавмлар қарияларининг ичидан етмиш киши кенгашга сайландилар. Улардан кейин рyҳонийлар Худо билан муқаддас маконда маслаҳатлашардилар. Бошлиқлар ёки амирлар қавмларни идора қилардилар, уларга «мингбоши, юзбоши, элликбоши ва ўнбошилар» ва, ниҳоят, белгиланган бурчларни ижро этувчилар бўйсунардилар (Такр. Шар. 1,15).УOП 411.2

    Манзилда яҳудийлар жиддий тартибда жойлашарди. Халойиқ уч жуда катта гуруҳга бўлиниб,ҳар қайсига манзилда белгили жой берилган эди. Марказда муқаддас Чодир қуриларди — кўринмайдиган Подшоҳнинг истиқомат жойи. Унинг атрофида руҳонийлар ва левийлар жойлашарди. Уларнинг кетидан ҳамма қолган қавмлар чодирларини қуришарди.УOП 411.3

    Чодир бир жойда турган пайтда, шунингдек йўлга чиққанда, унга ғамхўрлик қилиш, Чодир таркибида бўлган нарсаларни сақлаш, левийлар зиммасига юкланарди.УOП 412.1

    Манзил жойидан кетганида, улар муқаддас Чодирни қисмларга ажратмоқлари лозим эди, халқ тайинланган жойга келганида эса, улар яна тиклашлари керак эди. Бошқа қавмлардан ҳеч ким ўлмасин учун Чодирга яқинлаша олмасди. Левийлар уч гуруҳга бўлинарди — Левийнинг уч ўғлидан туғилган авлодга, ва ҳар бир гуруҳга жой ва иш белгиланарди. Чодирга бевосита яқинликда Мусо ва Ҳоруннинг чодирлари ўрнатиларди. Жануб томон Қаҳот ўғиллари жойлашарди; уларнниг бурчига аҳд Сандиғига ва Чодир жиҳозининг буюмларига ғамхўрлик қилиш кирарди, шимолида Мерорининг авлоди жойлашарди; уларга Чодирнниг устунлари, қалқонлари ва бошқа буюмлар тайинланганди; Чодирнинг орқа томонида Гершўн авлоди жойлашиб, улар Чодирнинг ёпинчиқларини ва пардаларини сақлардилар.УOП 412.2

    Ҳар бир қавмнинг мавқеи ҳам белгиланган эди. Илоҳий буйруғига биноан, ҳар бир қавм саёҳат қилганида ва манзил қурганида ўзининг алоҳида танланган байроғи остига жойлашарди. «Исроил ўғилларининг ҳар бири ўз манзилини ўз байроғи, ўз оиласининг тамғаси олдида қуриши лозим; мажлис Чодири атрофида ўз манзилини қўйишлари лозим... Қандай қўйилган бўлса, худди шу тартибда ўринларидан силжишлари лозим, ҳар бири ўз жойида, ўз байроғи олдида» (Чўл. 2, 2.17). Исроил билан Мисрдан чиққан йўлчиларга бошқа қавмлар билан жойлашиш ман этилди, улар узоғрокда чодирларини қура оларди; уларнинг тоифаси то учинчи авлодгача Худованд жамиятидан ўчириларди (Такр. Шар. 23, 7.8).УOП 412.3

    Бутун манзилдами ва атрофидаги теваракдами бенуқсон тозалик ва жиддий тартиб ҳукмрон эди. Тозаликни риоя қилиш тўғрисида батафсил кўрсатмалар ёзиб берилганди. На бир нoпок киши, сабабига қарамай, манзилга кириши мумкин эмас эди. Шунчалик кўпчилик бўлган халойиқнинг соғ-саломатлиги учун ушбу чоралар ҳаддан зиёд керакли эди. Исроил муқаддас Худонинг ҳозирлигида эркин лаззатланиши учун, манзилда бенуқсон соддалик ва тартиб бўлиши лозим эди. У Ўзи айтган: «Зероки Худованд, сенинг Худойинг, сени фориғ қилиш учун, ва душманларингни сенинг қўлингга топшириши учун, манзилинг ичра юрмокдадир; шунинг учун сенинг манзилинг муқаддас бўлсин» (Такр. Шар. 23, 14).УOП 412.4

    Исроилнинг бутун саёҳат кунларида «Худованднинг аҳд Сандиғи уларнниг олдида борар эди... уларга тўхтайдиган жойни кўриб бериш учун» (Чўл. 10, 33). Қаҳот ўғилларининг қўлларида олиб юрилган муқаддас Сандиқ ичида муқаддас Илоҳий Қонун мавжуд эди, ва у исроиллик аҳолини бошлаб борарди. Сандиқ олдида Мусо ва Ҳорун борардилар, уларни кумуш карнайлар тутган руҳонийлар кузатарди. Улар Мусодан кўрсатмаларни олиб, карнай овози орқали аҳолига аҳборот берардилар. Карнай овозининг маъносини ҳар бир гуруҳнинг бошлиғи аниқ даражада халққа етказиши лозим эди. Шу буйруққа биноан енгилтаклик муомала қилган ўлим жазосига йўлиқарди.УOП 413.1

    Худо тартиб Худосидир. Осмонда барқарор тартиб ҳукмрон, самовий фаришталарнинг ҳаракати жиддий тартиб ва бўйсунишга шартланган. Фақат тартиб ҳумрон бўлиб, ҳаракатлар мослашган бўлса — фақат шундай шароитда муваффақият қозонади. Бугунги кунда Худо Ўз хизматчи- ларидан, Исроил кунларига нисбатан, камроқ бўлмаган тартиб ва интизомга рйоя қилмоқни хоҳлайди. Унинг соҳасида ҳамма меҳнат қилувчилар енгилтакликка йўл қўй- май, ютуққа ишонмай, онгли фикр юртиб, тиришишлари лозим. Худо хоҳлайди-ки, Унинг исми шаънига меҳнат қилувчилар, агар улар Илоҳий лутфи-карамига сазоворлик тиласалар, ишларида содиқ ва амалдор бўлсинлар.УOП 413.2

    Исроилнинг мусофирлик ҳаёт кунларида Парвардигори Олам Ўзи уларни бошқарган. Булутли устун манзил қуриш учун энг яхши жойни кўрсатиб борган, ва улар оромда қолганларича, устун ҳам Чодир устида қолаверган. Йўлларини давом этадиган вақт келганида эса, булутли устун муқаддас Чодир устидан баландликка кўтарилган. Ҳар бир тўхташ ёки йўлга чиқиш керак бўлганида тантанали садо янграган: «Аҳд Сандиғи йўлга кўтарилганида, Мусо: кўтарилгин Худованд, ва Сенинг душманларинг сочилади, ва Сендан нафратлан- ганлар Сенинг юз ўнгингдан қочадилар! — деярди. Қачон- ки Сандиқ тўхтаганида, у: қайтгин, ё Худованд, Исроилли- кларнинг минглаб-мингига! — деярди» (Чўл. 10, 35.36).УOП 413.3

    Синай ва Канъон чегарасида жойлашган Қадеш аро фақат ўн бир кунлик йўл эди; тезроқ назр аталган epгa кириш орзусида ёнган юраклар, булут орқали берилган аломатга биноан, ниҳоят, йўлга чиқдилар. Уларни Мисрдан чиқарганида азалдан Бўлган ҳеч ким ҳеч қачон кўрмаган ажойиботларни кўрсатди, энди эса, Уни ўзларининг Ҳокими сифатида тан олганларида, ва ўзлари ҳам Парвардигори Оламнинг халқи деб аталганларида, улар янада каттароқ иноятлар бўлишни кутардилар.УOП 414.1

    Шунда ҳам кўплари ўрганиб қолган жойини хоҳишсиз қолдирарди. Истқомат топган жойни ватанимиз, деб тан олишга тайёр эдилар. Тангри Таоло Ўз Қонунини Яҳудийларга эълон этиш учун, уларни бошқа халқлардан айирди ва ўтиб бўлмайдиган, оёқ босмаган қояли тоғлар аро жойлаштирди. Улар муқаддас тоққа қарашни севардилар: унинг оппоқ тепаларида ва қояларида Илоҳий улуғворлик тез-тез очилиб турарди. Уларнинг онгида бу жой шунчалик Худонинг ва фаришталарнинг ҳозирликлари билан боғланган эди-ки, ва шу қадар муқаддас кўринарди-ки — уни ўйламай, айниқса шодлик билан қолдириб кетишлари имконсиз туюларди.УOП 414.2

    Аммо карнай овозини эшитиш заҳоти бутун манзил йўлга равона бўлди: марказда Чодирни олиб боришарди, ва ҳар.бир қавм белгиланган тартибда ўз байроғи кетидан ҳаракат қиларди. Қайси томонга булут олиб борар экан, деб ҳамма чидамсиз назар солишарди, ва у шарқда танҳоликда зулматли яланғоч тошли тепаликларга йўлни кўрсатганида, кўплар қайғу ва шубҳага тушдилар.УOП 414.3

    Олға силжиган сари қадам қўйиши оғирлашар эди. Уларнинг йўли тошли ғорлар ва самарасиз чўллардан ўтарди. Атрофга назар солганларида саҳро, «бўш, ҳеч ким яшамайдиган ер”, «ҳеч ким оеқ босмаган» ер, «ўлим сояси тушган ер» (Иер. 2, 6) маъюслик туғдирарди. Тошли қоялар аро катта оломоннинг силжиши, улар кетин йирик ва майда чорванинг узоққа чўзилган подалари. Улар олға қийинчилик ила, аста-секин ҳаракат қилардилар. Узоқ вақт бир жойда ҳаракатсиз яшаган халқ хавфли саёҳатни ва йўлнинг ўнғайсизлигини бошдан кечиришга тайёр эмасди.УOП 415.1

    Учинчи кунда биринчи оҳ-нолалар эшитила бошлади. Улар Исроил халқига кўшилиб чиққан «йўлчилардан» чиқарди. Яҳудийлар иштиёқини тўла тушунмай, улар йўл бўйи нарозилик билдиришга сабаб топиб турардилар. Мусо ўз хоҳиши билан эмас, у булутли устун орқасидан халқни етаклаганини улар яхши билишарди, аммо шуни унутгандай норози бўлардилар. Тезда ушбу юқумли ҳислат бутун манзилга тарқалди.УOП 415.2

    Одамлар қайтадан гўшт талаб қила бошладилар. Манна етарли бўлганига қарамай, норозилик тинмас эди. Мисрда меҳнат қилиб яшаган вақтда, исроилликлар энг оддий овқат билан таомланишига муҳтож эдилар, аммо етишмовчилик ва оғир меҳнат шу овқатни ҳам жуда орзули қиларди. Уларнинг ичида бўлган мисрликлар яхши, мўллик таомланишга ўрганиб, энди биринчи бўлиб шикоят қила бошладилар. Халқ Синайга етиш олдидан улар маннага қониқмай шикоят қилганларида, Худованд бир марта уларни гўшт билан тўйдирган эди.УOП 415.3

    Албатта, Худо осонгина, манна ёғдиргандай, уларни гўшт ила қондира оларди, лекин уларнинг фойдасини назарда тутиб, шуни қилмади. Кўплар Мисрда иштаҳани қўзғатадиган овқатга ўргандилар, У эса уларни зарарли таомдан риёзат қилиб, лойиқ таом билан қондиришга талаб қиларди. Бузуқ нафсни соғлом иштаҳага алмаштириш керак эди. Энг азалдан инсон учун ер маҳсули берилган, уни Худованд Адан боғида Одам Ато ва Момо Ҳавога берганди. Шу таомдан инсон ҳақиқий лаззат топа олади. Шу сабабли исроилликлар, асосан, гўштли таомдан маҳрум бўлдилар.УOП 415.4

    Шайтон ўз ҳаракатини бошлади. Овқатда чекланиш ноҳақ ва шафқатсиз деган ҳислатни уйғотиб, халқни васвасага сола бошлади. Ман этилган нарсаларга эҳтиросни ёндирарди. У тушунарди-ки, одамнинг иштаҳасига чекламай йўл қўйилса, беҳаё эҳтирослар ривожланади, ва шунда осонроқ уларнинг қалбларига молик бўлиб олади. Касал ва азобларнинг манбаи бўлган иблис, инсонга ҳужум қилиш учун, унинг табиатида энг нозик жойларини топади. Иштаҳа орқали васвасага солиш кўпинча одамларни гуноҳга дучор қилдиради — у ҳол Адан боғидан бошланди, қачон-ки иблис Ҳавога ман этилган дарахтдан мевани татиб кўришга ундади. Худди шундай васваса орқали у Исроилни Худога қарши шикоятга солди. Овқат ва ичимликда риёзатсизлик, одатда беҳаё эҳтиро- сларни ёндириб, одамларда маънавий бурч тўғрисида ҳар қандай тушунчани йўқотишига олиб келади. Васвасага тамоман тушиб, улар қарши туриш кучдан ажраладилар.УOП 416.1

    Худо исроилликларни Канъон диёрида жойлаштириб, содда, муқаддас ва бахтли халқ қилиш учун, уларни Мисрдан чиқарди. Бу мақсадга фақат белгили тартибга риоя қилиб етишса бўлар эди. Бу мақсадга етишиш ўзларига ва келгуси авлодларига катта неъматларни ваъда қиларди. Агар улар ўз ихтиёрлари билан хоҳишларига қарши туриб, Худованд белгилаган ҳикматли чекланишларига бўйсунганларида, уларга ҳеч қандай касаллик ва азоб-уқубатлар тегмас эди. Уларнинг авлоди бошқа халқларга нисбатан жисмонан кучли ва идрокли бўларди. Улар ҳақиқатнинг ва ўз бурчининг аниқ фаҳмлашини сақлашарди; улар ўткир ақлга ва соғ фаросатга эга бўлишарди. Аммо Илоҳий чеклашларига ва талабларига бўйсунмаслик уларни катта даражада илҳомлантирган юксак идеалга етишишга йўл қўймади. Ва шу сабабли улар Худо ваъда қилган ва уларнинг устига қуймоқни хоҳлаган иноятларни олмадилар.УOП 416.2

    Довуд пайғамбар дейди: «Нафсларига қараб овқат талаб қилиб, кўнгиллаpида Тангрини синаб кўрдилар. Худога қарши сўзлаб, шyндай дедилар: «Тангри чўлда дастурхон ёзалармикан?» Дарвоқе, У қояни ёриб, сув чиқазган, шунда селдай сувлар оққан эди. Аммо: «Наҳот халқига нон ҳам берар, гўшт ҳам ҳозирлай билар экан?” Худованд буларни эшитиб ғазабланди...” (Заб. 77, 18—21). Синайга бориш йўлда шикоят ва ғазаб дегани тез-тез рўй берарди, аммо уларнинг нодонлигини ва ожизлигини билиб, Худо гуноҳлари учун жазо бермасди. Лекин мана, Ҳўрибда уларга намоён бўлди. Унинг юксаклигининг, қудрати ва иноятининг шоҳидларини ёрқин нур ёритди, ва уларнинг инонмаслиги ва нарозилиги энДигида кечирила олмасди. Ҳаддан зиёд, улар Парвардигор билан аҳд боғладилар, уни Подшоҳ деб тан олдилар, ва Унинг ҳокимиятига бўйсунишга ваъда бердилар. Энди уларнинг норозилиги исён эди, ва Исроил халқини қўзғолон ва нобуд бўлишидан сақлаб қолиш учун, исёнчилар муносиб жазони дарҳол устиларига олйшлари керак бўлди. «Улар ичра Худованддан чиққан оташ алангаланди ва манзилни четидан қира бошлади». Исёнчиларнинг энг айблилари булутдан чиққан яшиндан нобуд бўлдилар.УOП 416.3

    Даҳшатга тушган халойиқ Худодан ёрдам сўрашини Мусодан ёлворди. У сўраганни қилди ва аланга босилди. Жиддий ҳукм эслатма бўлсин, деб шу жойга Табъира — «ёнғин» деган ном берди.УOП 417.1

    Аммо зарда тинмай кўпая борарди. Тирик қолганлар ушбу даҳшатли жазодан кейин камтарликда тавба қилсинлар эди. Улар-чи овозларини баланд кўтариб норозилик билдира бошладилар. Ҳар жойда халойиқ йиғилиб, чодирлари ёнида дод-фарёд қиларди. «Ажнабийлар улар аро эҳтиросларини кўрсата бошладилар; улар билан биргаликда Исроил ўғиллари ҳам йиғлаб ўтирардилар ва: «ким бизга гўшт берар? Биз Мисрда бепул еган балиқни хотирлаймиз, бодринг ва қовунни, пиёз ва чеснокни. Ҳозир ҳам жонимиз куймоқда; ҳеч нарса йўқ, фақат кўз ўнгимизда манна турибди»,— деядилар. Тангри Ўзи берган таомидан, шундай сўзлар билан, улар ўз норозилигини намоён қилишарди. Шу пайтгача улар еган овқат тўла уларни қондирарди, чунки, бошларига тушган азобларига қарамай, манзилда биттаям бемор бўлмади.УOП 417.2

    Мусонинг руҳи тушди. Исроил нобуд бўлмасин, деб Худога ёлворди. Ундан кўпсонли ҳалқ вужудга келса ҳам, бу халқ қирилмасин. Mycoгa Исроил халқи шунчалик қадрли эди-ки, ҳатто улар нобуд бўлгунча, унинг исми ҳаёт китобидан ўчирилишини афзалроқ кўрарди. Улар учун абадий ҳаётини хавф-хатар остига кўйди, ва жавобан мана қандай миннатдорчиликка етишди! Бутун етишмовчиликларида, ҳатто фақат туйилган азоб чекишларида улар Мусони айбдор қилишарди, ва уларнинг бетавфиқ шикояти унинг зиммасига юкланган ғамҳўрлик ва жавобгарликни янада оғирлаш- тирарди. Мушкул аҳволга тушиб у ҳатто Худога ишонмасга тайёр эди. Унинг ибодати кўпроқ шикоятга ўхшар эди: «Е Рабби, нима учун Сен қулингни қийнайсан. Ва нима учун Сенинг кўз ўнгингда илтифотингни топмаяпман — Сен менинг устимга бутун халқнинг оғирлигини юклаган бўлсанг..? Ушбу халқни тўйдириш учун мен қаердан гўшт топай. Зероки, улар менга нола қилиб: бизга гўштдан егани бер, дейдилар. Мен ягона ўзимгина бутун ушбу халқни кўтара олмайману, чунки у менинг учун жуда оғир”.УOП 417.3

    Худованд унинг ибодатини эшитди, ва Исроилнинг оқсоқолларидан етмиш кишини йиғишга буйруқ берди — бу эрлар хақиқатан қарилар бўла қўймай, балки олиҳиммат, соғ муҳокама қиладиган ва тажрибали эдилар. «Уларни Чодир ёнига йиғгин,— деди Худованд Мусога,— улар сенинг олдингда турсинлар. Мен тушиб, ўша жойда сенинг билан сўзлашаман, сенда бўлган Руҳдан олиб, уларнинг устига қуяман, токи улар сен билан биргаликда халқнинг оғирлигини кўтарсинлар, шунда сен танҳо бўлмайсан».УOП 418.1

    Масъулиятни унинг билан бўлишсинлар учун Худованд Мусога энг садоқатли ва қобилиятли одамлардан сайлаб олишига ижозат берди. Уларнинг таъсири халқнинг тинчсизлигини тўсарди, тўқнашувларни эса тинчитарди. Аммо уларнинг сайланиши жиддий салбий оқибатларга олиб келди. Агар Илоҳий куч-қудратининг ва иноятининг исботларига муносиб, Мусо ўз эътиқодини намоён этганида эди, улар ҳеч қачон танланмасдилар. У ўз ташвишларини ва қийинчиликларини ортиқча тасаввур қиларди. У Худонинг қўлида фақат ишлатиладиган қурол эканини деярли эсидан чиқарди. Ва шикоят қилиш руҳига белгили даражада чидамли ва кечиримли бўлгани натижада, Исроил ўз устига лаънатлар жалб қилди — ана ушбу муаммо уни оқламасди. Агарда у тўла-тўкис Худога ишонганида, Худованд мунтазам равишда унга раҳбарлик қиларди, ва ҳардоим қийинчиликларда уни мустаҳкамларди.УOП 418.2

    Худованд халқ учун недир қилмоқчи бўлди, ва У тайёргарлик кўришига Mycoгa бўйрук берди: «Эртанги кунга покланинглар, ва гўшт ейсизлар. Сизлар овоз чиқариб, Худовандга: «ким бизни гўшт билан тўйдиради? Мисрда бизга яхши эди”,— деб нола қилдингизлар. Шундай экан, Худованд гўштдан беради сизларга, ва ейсизлар. Бир кун эмас, икки кун ҳам эмас, беш кун эмас, ўн кун ва йиғирма кун эмас; аммо бутун ой, токи еганингиз бурунларингиздан чиқиб, ўзингиз учун жирканчли бўлгунча. Худовандни беобрў қилиб ташлаганингиз учун жазо шундай бўлур. У орангизда эди, ва сизлар Унинг ҳузурида йиғлаб: «Нима учун Мисрдан чиқишимиз керак эди»,— дедингизлар».УOП 419.1

    «Ушбу халқда олти юз минг пиёда юрадиганлар, улар аро Мен ҳозирман,— овозини кўтарди Мусо,— Сен-чи: «Мен уларга гўштдан бераман ва бир ой ейдилар» — дейсан. Уларга гўшт етарли бўлиши учун ҳамма қўй ва ҳўкизларни сўйиб берайми? Ёки уларни қондириш учун денгиздаги бутун балиқ йиғиладими?»УOП 419.2

    Мусо инонмагани учун Худованд таъна қилиб, унга деди: «Наҳотки Худованднинг қўли калта бўлса? Менинг сенга айтган сўзим бажо бўлурми, йўқми — сен бутун кўрасан!»УOП 419.3

    Мусо йиғилганларга Худованднинг каломини етказди ва етмиш қариялар тайинланганини эълон қилди. Ушбу танланган эрлар олдида буюк доҳий томонидан қўйилган масала, замонавий ҳакамлар ва қонуншунослар учун намуна бўлиши мумкин. «Биродарларингиз айганига қулок солинг, ва ака-уканинг муомаласида, ёки ажнабийга ҳукм чиқарганда, ҳукмингиз адолатли бўлсин. Ҳукм чиқарганда юзхотирчилик қилманг, кичикми, каттагами эътибор бериб, тингланг: инсон юзидан қўрқманг; зероки ҳукм — Худонинг ишидир» (Такр. Шар. 1, 16.17).УOП 419.4

    Кейинчалик Мусо етмиш қарияни Чодир ёнига йиғди. «Ва Худованд булут ичра тушди, ва унинг билан сўзлашди, ва унда бўлган Руҳдан олиб, ётмиш қария эрларига берди». Ва Руҳ уларда маскан қилганида, улар башорат қила бошладилар, аммо кейин тўхтадилар». Ҳосил байрами бўлганида Масиҳ шогирдлари Муқаддас Руҳга тўлганлари- дай, улар юқоридан куч олдилар. (Изоҳ. Ҳосил байрами — (юнон. «эллик кун байрами) яҳудийлар Пасха байрамидан эллик кун кейин ғалла ҳосили муносабати билан кутлайдиган байрам; Исо Масиҳ тирилиб, Осмонга кўтарилганидан сўнг, Худо бу байрамда Муқаддас Руҳни юқоридан ёғиндай юбориб, имонлилар қалбларини тўлдирди). Мусо билан биргаликда Исроил устидан раҳбарлик қилиш учун Худо уларни танлади. Одамлар уларга ишонсин учун Худо, Муқаддас Руҳни юбориб, уларни меҳнатга тайёрлаш учун маъқул кўрди ва бутун жамоат олдида олқишлади.УOП 419.5

    Яна буюк доҳий одамларга ўз олиҳимматини ва севгисини намоён қилди. Етмишдан икки киши камтарликда шунчалик масъулиятли вазиятни ўзлари учун номуносиб деб санаб, Чодир ёнида йиғилган биродарларига қўшилмадилар; аммо Илоҳий Руҳ улар бўлган жойда устиларига тушди, ва улар ҳам башорат қилиш инъомига сазовор бўлдилар. Шуни пайқаган Наби Ясу, унинг фикри бўйича рўй берган тартибсизликни тўхтатиш учун ва тўқнашувдан хавотир- ланиб, Мусога мурожаат қилди. Ўз ҳазратининг обрўси шаънига тайёргарлик кўрсатиб, у: «Менинг ҳазратим, — деди.— Уларга ман этгин». Мусо унга жавобан: «Менинг учун рашк қиляпсанми? Кошки Худованд Ўз халқи ичида Руҳидан улар-нинг қалбларига юбориб, ҳамма Илоҳий халқ ичида пайғам-бар бўлса эди!”УOП 420.1

    «Ва Худованддан шамол кўтарилди, ва денгиз томонидан беданаларни олиб келди, ва манзил олдида уларни қуйди, манзил олдида бир томонига бир кунлик йўл масофасига, ва иккинчи томонига ҳам бир кунли йўл масофасига, қалинлиги ердан қарийиб икки билак эди» (Чўл. 11, 31. Изоҳ: билак — ярим метрга тенг) Ўша бутун кун, ва кечаси, ва яна иккинчи кун халқ, шунчалик ажойиб тарзда юборилган таомини йиғиб, меҳнат қилди. Жуда катта миқаорда йиғилди. «Ким кам йиғган бўлса, ўн хомер йиғди» (Изоҳ: хомер тўрт литрга тенг). Терган беданаларни қуритдилар, ҳақиқатан ваъда- берилгандай, тайёрланган захира бутун ойга етди.УOП 420.2

    Ушбу таом соғликни қувватлаш учун энг яхши восита бўлмаса-да, Худованд одамларни тўйдирди, чунки улар астойдил туриб, шуни илтимос қилдилар. Унинг эҳсонли қўли уларни қондирмади, ўзларига фойдали бўлганни тушунмасдилар. Исёнли хоҳишлар бажарилди, афсуски, қандай азоблар чекиб ҳаммасига тўладилар. Ҳирслик ила овқатга ташландилар, ва тезда муносиб бўлган жазо кўрдилар. «Худованд халқни ҳаддан катта бало-қазога йўлиқтирди”. Кўпгина кишиларни даҳшатли безгак тута бошлади, энг айбдорлари, чидамай овқатни татиб кўриши биланоқ касал бўлдилар.УOП 421.1

    Табъирадан кейин қуйидаги Ошироф номли манзилда Мусони ундан аччиғироқ синов кутарди. Ҳорун ва Марям Исроилда баланд мавқеига етишган эдилар. Иккалови ҳам пайғамбарлик инъомини олган ва Мусо билан биргаликда яҳудийларни озод қилганда ҳаракатли иштирок кўрсатган- дилар. «Мен... сенинг олдингда Мусо, Ҳорун ва Марямни юбордим» (Миҳ. 6,4) — Миҳа пайғамбар Илоҳий каломни баён этди. Марям табиатининг кучи жуда эрта белгиланди; у болалигида Нил дарёсининг соҳилида, гўдак Мусо яширилган саватни кузатиб турган эди. Ўз халқи халоско- рининг ҳаётини сақлаб қолиши учун, Худованд унинг назокатли бўлиши билан ва ўзини тута билишидан фойда- ланди. Бой инъомларга сазовор бўлган Марям, қобилиятли шоира ва созанда эди; у исроиллик аёллари ичида биринчи бўлиб, Қизил денгиз соҳасида аёлларни етаклаб, куйлаб рақс тушган эди. Мусо ва Ҳорундан кейин у Осмоннинг мурувватига сазовор бўлиб, халқнинг чуқур севгисига ҳуқуқ олганди. Аммо осмонда тўқнашувга сабаб бўлган худди ўша ёмонлик, ушбу исроиллик аёлнинг қалбида туғилди ва у фикрдошларини ҳам тополди.УOП 421.2

    Етмиш оқсоқолларни тайинлаганида, Мусо Ҳорун ва Марям билан маслаҳатлашмади, ва шу сабабли уларда рашк ҳисини уйғотди. Исроилликлар Синай томон йўлда бўлган пайтда, Мусонинг қайнатаси Ётур меҳмон бўлиб келганди. Ётур Mycoгa маслаҳат бериб, ёрдамчилари бўлиши учун, халқ ичидан ҳурматли эрлардан танлашини таклиф этди. Мусо тайёргарлик билан ушбу маслаҳатни қабул қилганида, Ҳорун ва Марям рашк қилиб, энди Ётур буюк доҳийга катта таъсир кўрсатир, деб қўрқдилар. Оқсоқоллар кенгаши тузулганида, эндигида уларнинг обрўсига ва вазиятларига эътиборсиз муомала қилишади, деб ўйладилар. Ҳорун ва Марям Мусонинг зиммасига юкланган ғамхўрлик ва жавобгарликнинг оғирлигини ҳеч қачон билмаганлар. Улар Мусога ёрдам қилиш учун сайланганларига муносиб, ўзларини Мусо билан тенг мавқеига сазовормиз деб, етмиш оқсоқоллар тайинланишларини бекор санардилар.УOП 421.3

    Мусо унга ишонтирилган буюк вазифанинг мазмунини бошқаларга нисбатан жуда аниқ англарди. У ўз арзимаслигини тушунарди ва ҳамма саволларини Худо билан ечарди. Ҳорун эса ўзи тўғрисида юқори фикрда экан Худога камроқ мурожаат қиларди. Синайда бутпарастлик рўй берганида, у берилган масъулиятига зид табиатининг ожизлигини намоён қилди ва камжонлигида бўш келди — шунинг билан муваффақиятдан тойди. Аммо Марям ва Ҳорун рашк-ҳасадлари тўлганига муносиб бўлиб ўтган воқеаларни эсларидан чиқардилар. Худо Ҳорунни юксалтирган эди. Унинг бутун оиласи муқаддас диний хизматни олиб борарди, аммо бу вазият ўзини юксалтириш учун интилишни янада кучайтирди «Ва дедилар: Наҳотки ягона Мусога Худованд гапирган бўлса? У бизга ҳам гапрмадими?” Ўзларини Худо томонидан танланганларида Мусо билан тенг санаб, улар Мусо билан тенг обрў ва мавқеига ҳуқуқларини эълон қилишарди.УOП 422.1

    Норозилик руҳига берилиб, Марям шикоят қилиш учун сабаб топди. Худо махсус равишда қўллаган воқеалардан у фойдаланди. Мусонинг уйлангани унга ёқмасди. Мусо ўзи учун Исроил халқидан эмас, бошқа қавмдан хотин олгани Марямни камситди. Миллий ифтихори ва номи оёқ ости бўлгани туюларди. Сафирага нафратини бекита олмай муомала қилинди.УOП 422.2

    Мусонинг хотини Мидиён юртидан чиқиб, ҳақиқатда Иброҳим пайғамбарнинг авлодига тегишли эди. Ташқи кўринишида у Исроил аёлларидан фарқланиб, улардан қорамағизроқ эди. Иссроиллик бўлмасада, Сафира ҳақиқий Худога топинарди. У камтар, уятчан, мулойим, севадиган, ҳам — дардликка тўлган аёллардан эди. Шунинг учун Мисрга кетаётганида Мусо уни Мидиён юртига қайтаришга кўнди. Мисрликлар бошига тушган Худованднинг ҳукмларини кўрганида, унинг жони эзилмасин, дея шу қадамни қилди.УOП 422.3

    Сафира эрининг олдига саҳрога қайтганида, у эрининг зиммасига юкланган жавобгарликнинг оғирлигини кўргач, Мусонинг соғлигига хавотирланди ва отасига гапирди. Ана шунда Ётур Мусонинг тақдирини енгиллаштирмоқчи бўлиб, насиҳат берди. Марям Сафирани севмаганининг бош сабаби шу бўлди. Ўзига ва Ҳорунга нисбатан унга туюлган илтифотсизликда у Сафирани айблади ва шундай қарорга келди-ки, Мусо ўз хотинининг таъсири остида бўлиб, энди уларга маслаҳат сўраб, мурожаат қилмас деб. Агарда Ҳорун ҳаққоният учун жиддий тура олганида эди, у ёмонликни негизида қириб ташларди, аммо, Марямнинг ҳулқ-атвори гуноҳли эканига эътибор бериши ўрнига, Ҳорун ҳамдардлик билан унинг шикоят қилишига қулоқ солди ва, шундай қилиб, унинг рашкига қўшилди.УOП 423.1

    Мусо ўз айбдорчиларини чидамлик билан, сукут сақлаб тинглади. Бу одатни у Мидиён диёрида оғир заҳмат чекиб яшаганида ривожлантирди. Узоқ, қийналиб кутиш йиллар давомида у ўзида камтар, узоқ чидамли руҳни оширди. Халқнинг имони сустлигига, унинг шикоят қилишига, шунингдек, унга ёрдам қилиш учун тайинланганларнинг рашк ва мағрурлигига чидамлик билан муомала қилишга у ўрганди. Ер юзида яшаганлардан Мусо энг камтар инсон эди, шунинг учун унга, ҳеч кимга берилмаган, Илоҳий донолик ва раҳбарлик инъом қилинганди. Муқаддас Забурда: «Беозорларга Ўзи раҳнамо бўлар, Ўзининг ахду низомини тутганлар учун Худованднинг барча йўллари иноят ва ҳақиқатдир»,— дейилган. (Заб. 24,9). Худо камтарларни қўллайди, чунки улар насиҳатга сезгирлар ва уни хоҳиш ила тан оладилар. Илоҳий иродани билишга самимийлик кўрсатиб, уни бажаришга қалблари доимо ёлқинланиб туради. Нажоткоримизнинг назри дейди: «Ким Унинг иродасини бажаришга истаса, бу таълимот Худоданми, билиб олади» (Юҳ. 7, 17). Ёқуб пайғамбар орқали У дейди: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради» (Ёқуб 1,5). Аммо Унинг назрлари фақат хоҳиш билан, беҳад Худовандга берилган Унинг издошларига муносибдир. Худо ҳеч кимнинг иродасини асоратга солмайди. Шунинг учун У ўз йўли билан астойдиллик билан кетаётганларга, ким ўрганиш учун жуда мағрур бўлганларга раҳбарлик қилолмайди. Илоҳий иродани бажаришига ишонтирадиган, лекин ўз хоҳишига биноан ўз йўли билан бораётган иккиланувчи инсон тўғрисида шундай ёзилган: «... бундай одам Раббимдан бирор нарса оламан, деб хаёл қилмасин» (Ёқуб. 1,7)..УOП 423.2

    Худо Мусони танлади ва устига Муқаддас Руҳни ёғдирди, Марям ва Ҳорун эса ўз шикоятлари билан танланган доҳий олдидагина айбдор бўлмай, балки шунингдек Худо олдида айбдорлардир. Айбдор исёнчилар Чодир эшиги олдига юборилдилар ва Мусо билан юзма юз учрашдилар, ва «Худованд булутли устунда тушди ва Чодирга киришда туриб, Ҳорун ва Марямни чақирди». Уларнинг пайғамбарлик инъоми бебаҳс эди ва Худо улар билан ваҳий ва тушларида сўзлашарди. Аммо Мусо тўғрисида Худонинг Ўзи: «у Менинг хонадонимга ҳамма нарсада содиқ”,— деди, чунки Мусо Худо билан жуда яқин муомалада эди. Унинг билан Парвардигори Олам бевосита гаплашарди. «Менинг қулим Мусони таъна қилишга қўрқмадингизми? Ва Худованднинг ғазаби алангаланди ва У жойидан кўтарилди”. Илоҳий нарозиликни белгилаб булут Чодирни қолдирди, ва Марямни қордай оппоқ моҳов босди. Ҳорун аялди, аммо Марям олган жазода у ўзига жиддий таъна кўрди. Энди уларнинг таккабурлиги оёқ остидаги чанггача тушди. Ҳорун гуноҳларига тавба қилди ва унинг синглиси шу даҳшатли нобуд қиладиган касалликда қолмаслигини Худодан ёлворди. Мусонинг шафоатли ибодатига жавобан Марям моҳовли- гидан қутулди, аммо етти кун давомида у манзилдан чиқиб, ташқарида бўлиши тайинланди. Марям манзилни қолдириб кетмагунча, Илоҳий илтифотининг сиймоси Чодир устига тушмади. Унинг баланд вазиятига ҳурмат қилган ва унинг қайғусига ҳамдардлик кўрсатган бутун халойиқ, унинг манзилга қайтишини кута, Оширофда қолаверди.УOП 424.1

    Ўсаётган норозиликнинг шикоятига барҳам бермоқ учун, бу Худованднинг маъқулламаслигининг намоёндаси бутун Исроил учун огоҳлантирадиган чора бўлиши керак эди. Агар Марямнинг рашк-ғазаби дарҳол жазо қилинмаганида, у катта ёвузликнинг манбаига айланарди. Рашк — инсон қалбида яшай оладиган ва ўз оқибати билан энг ҳалокатли бўлган шайтонга хос ҳислатдир. Донишманд дейди: «Ғазаб шафқатсиз, зуғум тийилмайди; аммо ким рашкга қарши тура олади?» (Нақл. 27,4). Рашк самовий уйғунликни бузади, ва унга йўл қўйиш айтиб бўлмайдиган инсоний бахтсизликларга олиб боради. «Чунки қаерда ҳасадгўйлик ва худбинлик ҳукм сурса, у ерда тартибсизлик ва ҳар хил ярамаслик пайдо бўлади» (Ёқуб 3, 16).УOП 425.1

    Бошқалар тўғрисида ёмон гапириш ёки уларнинг хатти- ҳаракатига ҳукм суриш — кўплар ўйлаганидай, беозор иш эмас. «Ўз биродарини ёмонлаган ёки айблаган киши Илоҳий Қонунни ёмонлаган ҳисобланади. Агар сен Илоҳий Қонунни айбласанг, сен Қонуннинг ижрочиси эмас, балки қозиси бўласан» (Ёқуб 4, 11). Фақат ягона Ҳакам бор, «У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади-да, дил ниятларини воқиф этади...» (7 Кор. 4,5). Ким ўзига ҳукм чиқариш ёки ўз яқинларини таъна қилишга ҳуқуқ олса, шу инсон қонун бузиб, Тангри Таолонинг ҳуқуқини ўзига олади.УOП 425.2

    Худонинг вакиллари бўлиб даъват этилганларга эътибор бериб, енгиллик билан айбдор қилмасга Муқаддас Китоб алоҳида бизга насиҳат бермоқдадир. Ҳаворий Петр ман этилган гуноҳкорларни тасвирлаб, шундай ёзади: «Улар самовий мавжудотларни ҳақорат қилишдан ҳам қўрқмайдилар. Фаришталар одамлардан анча кучлироқ ва қудратлироқ бўлганига қарамай, Худованд ҳузурида бу мавжудотларни қарғаб ҳукм этмайдилар» (2 Петр. 2, 10.11). Павел ҳам жамоат устидан раҳбарлик қилишга тайинланганларга нисбатан тўғри муомалада бўлишга ўргатади: «Икки ёки уч гувоҳ бўлмасдан, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма» (1 Тим. 5, 19).УOП 425.3

    Ўз халқига раҳбарлик қилиш учун, Унинг устозлари бўлиш учун, Худованд танлаган инсонлар устига оғир масъулият қўйган, ва Унинг хизматкорларига қандай муомала бўлганни албатта сўроқ қилади. Худо юксалтирганларни биз ҳурмат қилишимиз лозим. Ким ҳасадгўйлик ҳисига берилса, ва Худо Ўз меҳнатини бажариш учун танланганларга қарши шикояг қилса, Марямни эсига олсин, ва унинг кўрган жазоси шундайларга шикоятли намуна бўлсин.УOП 426.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents