Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    38-Боб - Эдўм Атрофидаги Саёҳат

    (Тавротнинг « Чўлда» Китобида асосланган, 20, 14—29; 21,1— 9-боблар)

    Исроилликлар манзил қуриб жойлашган Қадеш Эдўм чегарасидан жуда яқин масофадa эди, Мусо, ва тенг равишда халқ ҳам, назр аталган epгa тезроқ етиб боришлари учун, шу мамлакат орқали ўтишни жуда хоҳлардилар, сабабга боғлик, Илоҳий буйруғига муносиб, улар Эдўм подшоҳига элчиларни юбордилар.УOП 469.1

    «Шундай дейди сенинг аканг Исроил: бизнинг боши- мизга тушган қийинчиликларни сен биласан. Оталаримиз Мисрга ўтдилар, ва биз узоқ вақт Мисрда яшадик, мисрликлар оталаримизга ва бизга нисбатан ёмон муомалада бўлдилар. Биз Худовандимизга фарёд чекдик, У бизнинг овозимизни эшитди, Фариштасини юборди, ва бизни Мисрдан чиқарди. Мана биз Қадешга етиб келдик, сенинг чегарангга яқин бўлган шаҳарга. Сенинг ерингдан ўтишимизга ижозат бергил; биз далаларингни ва узумзорларингни босиб ўтмаймиз, сенинг қудуқларингдан сув ҳам ичмаймиз; аммо подшоҳ йўли билан ўтиб, сенинг ерингдан ўтмагунча на чапга, на ўнг томонга бурилмаймиз» (Чўл. 20, 14—17).УOП 469.2

    Яхшилик билан айтилган илтимосга дўқ-пўписали жавоб келди: «Менинг орқали ўгмасинлаp, йўқ десанг мен қилич билан сенга қарши чиқаман».УOП 469.3

    Рад жавобини олган исроилнинг доҳийлари ҳайрон бўлдилар ва иккинчи мартаба подшоҳга мурожаат қилиб, ваъда бердилар: «Биз катта йўл билан борамиз, агарда сувингни ичсак, мен ва менинг чорвам, мен тўлайман; фақат оёқларим билан кезиб ўтаман, у арзимас нарсаю».УOП 469.4

    «Ўтма”,— жавоб келди. Энг қийин ўтадиган жойларда эдўмларнинг қуролланган аскарлари чиқарилган эди, Исроил халқи тинч ўтиб кетиши ҳақида фикр ҳам юритиб бўлмас эди, аммо кучни ишлатишга Исроилга ман этилди. Эдўм ерини бошқа йўл билан айланиб ўтишига мажбур бўлишди.УOП 469.5

    Aгap синов вақтида ҳалойиқ Худога ишонганида эди, Самовий лашкарнинг Доҳийси уларни Эдўмдан ўтказарди, шаҳар истиқоматчилари қўрқувдан, уларга душманчилик кўрсатмай, яхшигина кутиб олишарди. Аммо исроилликлар керак пайтда Худованд айтган сўзларига қулоқ солмадилар, ва улар шикоят қилганларича, ушбу қимматли имконият йўқотилди. Улар, ниҳоят, йиғилишиб подшоҳга мурожаат қилганларида эса, улар рад жавобини олдилар. Энг бошидан, исроилликлар Мисрни қолдириб чиққанлари заҳоти, шайтон бор кучини васвасага ташлади. Уларни назр аталган ерга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун, у уларнинг олдида ҳар қандай тўсқинликлар қуришга тиришди. Халқ эса ўз шахсий инонмаслиги билан, Илоҳий ниятларига қаршилик кўрсатиб, катта даражада шайтоннинг ҳаракатига кўмаклашди.УOП 470.1

    Муқаддас фаришталар бизга ёрдам беришга тайёр турганларида, бизнинг томондан дарҳол Илоҳий Каломга ишониб ҳаракат қила бошлаш жуда муҳимдир. Биз олға юрганимизда ёвуз фаришталар ҳар бир қадам қўйишимизга халақит беришга тайёрлар. Илоҳий азалдан билиш Ўз фарзандларига олға юришни буюрганида ва улар учун буюк иш қилишга шай бўлиб турганида, шайтон одамни васвасага солиб иккилантиради, ёки шошилмай иш бажаришга хоҳиш ўйғотади. Шунда Худовандимиз биздан хафа бўлади, шайтон эса суюнади. Худо бероладиган иноятлардан маҳрум қилиш учун, у баҳс, шикоят, инонмаслик туғдиришга тиришади. Илоҳий хизматкорлар ҳаракат инсонлари бўлишлари лозим; Унинг азалдан билиши олдиларида йўлни очганида, улар доимо шу заҳоти ишга киришишга тайёр бўлишлари лозим. Ҳар бир сусткашлик уларни мағлуб қилиш учун шайтоннинг ҳаракатига имконият беради.УOП 470.2

    Бошида ҳам, Мусо Эдўм орқали ўтишига кўрсатма олганида, кейинчалик ҳам, Худо уларга, ўтадиган ернинг истиқоматчилари даҳшатга тушадилар, деганида, У ушбу имтиёздан фойдаланишни уларга ман этди. Чунки Исроилга Илоҳий куч ваъда берилди, қўрқув эса эдўмларни жуда енгил ўлжа қиларди, шунинг учун Исроилликлар уларни талон этмасликлари лозим эди. Ва буйруқ олдилар: «Улар билан уруш бошлашга эҳтиёт бўлинглар; чунки Мен сизларга оёқ босиш ерни ҳам бермайман, зероки Сеъир тоғини Мен Эсовга эгаликка бердим» (Так. Шарт. 2, 4.5). Эдўмлар Иброҳим ва Исҳоқ насл-насабидан чиққан эдилар, ва Ўз хизматкорлари учун Худо Эсовнинг фарзандларига ҳам раҳм- шафқатини намоён қилди. У Сеъир тоғини уларга эгаликка берди, ва ўз гуноҳлари орқали Илоҳий иноятидан маҳрум бўлмагунча, уларни безовта қилиб бўлмасди. Канъонийлар ўз қонунсизлик косасини тўлғизиб тоширдилар, шунинг учун исроилликлар томонидан Канъон халқини бутунлай қириб ташлашлари кутиларди, аммо Эдўм халқи учун Илтифот вақти битмаган эди, шунинг учун Худо уларга нисбатан марҳаматли бўлди. Худо марҳаматли, ва Ўз ҳукумларини ёғдиришдан олдин, У ҳамдард бўлади. Исроилга Канъон халқини қириб ташлаш учун буйруқ бериш олдидан, У Эдўм истиқоматчиларига раҳмли муомалани талаб қилмоқда.УOП 470.3

    Эдўм ва Исроилнинг аждоди биродарлар эди, ва улар аро биродарлик севги-муҳаббат бўлиши кутиларди. Эдўм еридан ўтишга уларга рад қилинса ҳам, исроилликларга шунга қасд бўлиб қолишга ман этилди. Ҳатто Эдўмнинг бир қисмига эга бўлиш умидларини узишлари керак эди. Исроилликлар танланган ва айирилган Илоҳий халқи бўлишига қарамай, улар Худо берган чекланишларга бўйсунишлари кутиларди. Худо уларга ажойиб диёрни мерос қилиб беришига ваъда қилди, аммо улар ўзларини ер юзида тўла ваколатли хўжайин санаб, бошқаларни хайдаб чиқара олмас эдилар. Эдўмларга нисбатан ноҳақ муомала қилмасликларига улар огоҳлантириш олдилар. Улар билан савдо-сотиққа шартнома тузиб, исроилликлар керагини сотиб олиб, дарҳол харид қилганларига тўлашлари лозим эди. Исроил келгуси вақтда ҳам Худога ишониб, Унинг сўзларига қулоқ солиши учун, У эслатиб деди: «Сенинг Худойи Худовандинг, сени иноятига сазовор қилди... сенинг ҳеч нарсада камчилигинг бўлмаган» (Так. Шар. 2, 7). Улар эдўмларнйнг меҳрибончилигида муҳтож эмасдилар, чунки уларнинг Ўз илтифотида саҳий Худовандлари бор эди. На зўравонлик билан, на алдов билан улар бир нарсага етиша олмасдилар, балки эдўмлар билан муомалаларида улар Илоҳий қонунни мужассам қилишлари лозим эди. Қонун эса «Ўзгани ўзинг каби севгин» дейди.УOП 471.1

    Агарда Исроил Худонинг фикри бўйича Эдўмдан ўтганида, бу вазият уларгагина барака келтириб қўймай, балки Эдўм халқи учун фойдали ва иноятли бўларди, чунки уларда Илоҳий халқ билан унинг хизмати билан танишиш имконияти туғиларди. Ёқуб Худоси Уни севганларни ва Ундан қўрққанларни қандай баракага сазовор қилганини улар кўрардилар. Аммо Исроилнинг инонмаслиги шунга халақит берди. Халқнинг талабига муносиб, Худо исроилликларга сув берди, аммо ўз имонсизлиги учун жазо олишларига уларга йўл қўйди. Ана улар caҳpoгa қайтадиган бўлдилар. Агарда улар Худога ишонганларида ичадиган сув қидириб саҳро бўйлаб юрмас эдилар.УOП 472.1

    Шундай қилиб исроилликлар яна жанубга бурилдилар ва самарасиз саҳро бўйлаб йўл олдилар. Эдўмнинг кўм-кўк далаларидан кейин саҳро янада зулматли кўринарди. Зулматли саҳронинг тоғлари орасида Ҳур тоғи кўтарилганди, унинг тепаси Ҳоруннинг вафот этиб, дафн этилишининг жойи бўлиши тайинланган эди. Исроилликлар ушбу тоққа етиб келганларида Мусо буйруқ олди:УOП 472.2

    «Ҳорун ва унинг ўғли Илъазарни олиб, Ҳур тоғига чиққин. Ҳорундан кийимларини ечиб, ўғлининг устига, Илъазарга кийгизгин, Ҳорун эса тоғда қолиб, шу жойда оламдан ўтади”.УOП 472.3

    Икки қария Илъазар ила кузатилиб Ҳур тоғнинг тепасига йўл олдилар. Мусо ва Ҳоруннинг бошлари бир юз йигирма қишнинг қорларидан оппоқ эди. Уларнинг узун ва воқеаларга тўлган ҳаётлари, инсон зиммасига качонлардир тушадиган энг оғир синовлар билан ва буюк шарафлаш билан белгиланди. Ушбу эрлар катта ақлга эга эдилар, уларнинг қобилиятлари Чексиз Бўлган билан муомалада ривожланди, олиҳиммат бўлиб, юксалди. Уларнинг ҳаёти Худога ва яқинларига бағишланиб, тамагирсиз меҳнатда ўтди. Уларнинг чеҳраларига жуда катта зиёлилик кучининг, собитлилик- нинг, интилишлари олиҳимматлигининг ва чуқур севгининг муҳри қўйилган эди.УOП 472.4

    Узоқ йиллар давомида Мусо ва Ҳорун бир-бири билан меҳнат ва ташвишлар орқали боғландилар. Биргаликда улар саноқсиз хавфларга қарши турдилар ва ажойиб Илоҳий иноятларини бўлишдилар, аммо ажралиш соати яқинлашди. Улар аста-секин қадам қўярдилар, чунки муомаланинг ҳар бир они қимматли эди. Тикка кўтарилиб борадиган йўл уларни толиқтирар, тўхтаган вақтларида улар дам олиб, ўтган ва келажакдаги бўладиганлар тўғрисида суҳбатлашарди. Уларнинг олдида, назар қанчалик етгунча, саёҳат қилиб юрган саҳро чўзиларди. Пастда текислиқда Исроил халқининг кўп саноқли қавмлари жойдашган эди. Уларга ҳаётларининг энг яхши йилларини бердилар, фаровонлиги учун шунчалик ғамхўрлик қилдилар, ва улар учун нақадар катта қурбонлар келтирдилар. Узоқда Эдўм тоғлари орқасида назр аталган ерга йўл ўтарди, бу ернинг иноятлари билан на Мусо, на Ҳорун лаззатлана олмайдилар. Уларнинг қалблари тинч, норозилик учун жой йўқ эди, ва на бир шикоят сўзи оғизларидан чиқмади. Аммо меросдан маҳрум бўлганларининг сабабини эслаганларида юзларига қайғу кўланкаси тушди.УOП 473.1

    Ҳоруннинг хизмати тугади. Қирқ йил олдин, Ҳорун саксон уч ёшида бўлганида, Худо уни даъват этиб, буюк ва муҳим ишда Мусо билан бирлашишга буюрди. Исроил ўғилларини Мисрдан озод қилганда у Мусога ҳамкор бўлди. Яҳудийлар Омалиқ билан курашганларида, у буюк доҳийнинг қўлидан ушлаб турди. Унга Синай тоғига чиқиш учун, Худонинг ҳузурида бўлиб, Унинг улуғворлигини кўриш учун ижозат берилган эди. Худованд Ҳорун оиласига руҳонийлар хизматини ишонтирди ва уни олийруҳоний лавозимига сазовор қилди. Қураҳ ва унинг фикрдошлари устидан Илоҳий ҳукм бажо этилган даҳшатли пайтда, У Ҳорунни муқаддас хизматида қувватлади. Ҳоруннинг мудофаа хизматига мувофиқ мағлубият тўхтатилди. Илоҳий буйруқларни менсимаган унинг икки ўғли нобуд қилинганида, у исён кўтармади, ҳатто шикоят ҳам қилмади. Аммо унинг олиҳимматли ҳаёти доғланди. У одамларнинг талабига кўниб, Синайда олтин буқани ясаганида, оғир гуноҳ қилди; Марям Мусога нисбатан рашк-ҳасадга ўрин берганида, у Марямга қўшилиб яна гуноҳ қилди. Шунингдек Мусо билан биргаликда у Қадешда Худони таҳқир қилди, чунки Илоҳий буйруғига биноан, қоядан сув чиқиши учун, фақат айтиш керак эди.УOП 473.2

    Парвардигори Олам хоҳлардики, Унинг халқининг ушбу буюк доҳийлари ўзлари билан Масиҳнинг рамзини тасвирласинлар деб. Ҳорун Исроилнинг исмларини кўкрагида тақиб юрарди. У халққа Илоҳий иродани эълон этарди. Исроилга ҳомий сифатида қўлга киритиш кунида «қонсиз эмас» у Муқаддаслар Муқаддасига кирар эди. Кейин чиқиб, у бутун йиғилишни дуо қиларди. Худди шундай инсониятни қўлга киритиш учун Исо Масиҳнинг хизмати Самода якунлаганида, У Уни кутиб қаpшилаган халқни олқишлайди. Муқаддас хизматнинг юксаклиги бизнинг Буюк Олий Руҳониймизнинг рамзи бўлиб, Ҳоруннинг Қадешда қилган гуноҳини шунчалик аҳамиятли қилди.УOП 474.1

    Чуқур изтиробда Мусо Ҳорун устидан руҳоний кийимларини ечди ва Илъазар устига қўйди; Илоҳий буйруғига биноан ушбу пайтдан Илъазар олий руҳоний қилиб тайинланди, Қадешда қилган гуноҳи учун Ҳорун, Худонниг олий руҳонийи сифатида, Канъон ерида биринчи хизматдан маҳрум бўлди. Гўзал диёрда қурбон чалиб, шунинг билан Исроил меросини муқаддас қилишдан у маҳрум бўлди. Мусо эса, унинг зиммасига юкланган хизматни, то халқ Канъон чегарасига етмагунча, олиб бориши лозим эди. У фақат узоқдан назр аталган ерни кўра оларди, лекин кира олмасди. Агарда ушбу Илоҳий хизматкорлари, Қадеш қояси олдида турганларида, сўзсиз берилган синовдан ўтганларида эди, уларнниг келажаги умуман бошқача тикланарди. Ҳар қандай ёвузлик из қолдирмай қолмайди. Эҳтимол, бир он васвасанинг ёки оддийгина ўйламай қилган хатти- ҳаракатнинг натижасида бутун ҳаётнинг меҳнати расво бўлиши мумкин.УOП 474.2

    Илъазар отасининг ўрнини босиши тез халқ орасида тарқалди. Манзилдан доҳийларнинг чиқиб кетиши зулматли ҳислар уйғотди ва халойиқ катта чидамсизлик билан уларнинг қайтишини кутарди. Атрофдаги каттакон йиғилишга назар солганларида, одамлар кўрардиларки, Мисрдан балоғатга етиб чиққанлардан, деярлик ҳаммаси саҳрода вафот бўлдилар. Ҳорун ва Мусога чиқарилган ҳукм тўғрисида ўйлаганларида, уларнинг юракларини зулмли ғам босарди. Қайбирлари Ҳур тоғининг тепасига минишнинг сирли мақсадини тушунар- дилар, ва доҳийларнинг йўқлигидан туғилган ғамхўрлик ҳислар аччиқ эсдаликлардан ва жонларининг куйишидан янада кучаярди.УOП 475.1

    Ниҳоят, узокда Мусо ва Илъазарнинг қиёфатлари кўринди, улар секин тоғдан тушардилар, аммо улар билан Ҳорун йўқ эди. Илъазарнинг устида бўлган руҳоний кийимлари, отасининг хизмати унинг устига қўйилганини гувоҳларди. Халқ оғирлашган юраклари ила ўз доҳийси атрофида йиғилганида, Мусо уларга қандай қилиб Ҳорун унинг қўлида тинчиб, оламдан ўтганини баён этди. Ҳур тоғининг тепасида унинг жасади ерга топширилди. Ҳорунни ҳамма жуда севар эди, дам-бадан уни ҳафа қилган бўлсалар ҳам, у қадрлий доҳий эди. Бутун йиғилган оломон изтироб чекиб қон-қон йиғлаб-сиқтади. «Ва бутун Исроил ўттиз кун Ҳорунга йиғлашди».УOП 475.2

    Исроилнинг олий руҳонийни дафн этиш тўғрисида Ёзув ЖУДа кам эълон этади: «Ўша жойда Ҳорун ўлди ва ўша жойда дафн этилди» (Такр. Шар. 10, 6). Илоҳий буйруғига биноан ўтказилган дафн маросими билан замонавий одатнинг нақадар катта фарқи бор! Бизнинг даврда, баланд мавқеига етган одам дафн этилганида, кўпинча бойликни кўрсатадиган ақлсиз маросимга айланади. Ер юзида инсонлар ичида энг улуғворлардан бири Ҳорун ўлганида, фақат икки яқин дўсти унинг ўлимининг шоҳиди бўлдилар, фақат улар ором топиш жойига уни кузатдилар, ва Ҳур тоғининг тепасида унинг танҳо қабри Исроил назаридан ёпиқ қолди. Қимматли дафн этиш маросим билан Худо шарафланмайди, фоний баданни ерга топшириш учун шунчалик катта ҳаракат Унга номақул.УOП 475.3

    Бутун йиғилиш Ҳорунни йўқлади, аммо Мусодай ҳеч ким ушбу йўқотишни шунчалик ўткир сеза олмасди. Ҳоруннинг ўлими унинг ўлими ҳам яқин, деб эслатарди, ва eр юзида яшаш учун унга кам вақт қолган бўлса ҳам, ўз доимий дўстини йўқотганини ўткир сезарди — шунча йиллар мобайнида дўсти унинг билан шодлик ва қайғуни, умид ва ташвишларни бўлишди. Энди Мусо битта ўзи ишни давом этиши керак, лекин у биларди: Худо унинг дўсти, ва Унгa ишониб, янада қаттиқ Унга боғланди.УOП 476.1

    Тезда, Ҳур тоғини қолдириб кетганларида, Исроил халқи Канъон подшоҳларидан бири билан жанг қилиб мағлубиятга учради. Аммо самимийлик билан Худога ёрдам сўраб ибодат қилганларида, уларга Илоҳий мудофаа юборилди ва душман яксон бўлди. Бу ғалаба уларда миннатдорчилик ҳисни ўйғотиш ўрнига, уларни ўзига ишонадиган ва мақтанчоқ қилди; Ҳудога қарам эканларини улар унутдилар. Тезда ўзларининг эски oдатига — шикоят килишларига қайтдилар. Эндигида норозилик учун топган сабаблари қўйидагина иборат бўлди: қирқ йил олдин, айғоқчиларнинг баёнотидан сўнг қўзғолон кўтарилганида, Исроилга Канъон ерига кириш учун руҳсат берилмаган эди. Улар саҳродаги ўтган ҳаётини беҳуда деб санаб, ўйладиларки, ҳозир душманни енгиб чиққанларидай, ўтган йилларда ҳам душманларини осонгина эгаллаб олардилар деб.УOП 476.2

    Жанубга йўллари давом этар экан, улар ҳар қандай ўсимликка муҳтож бўлган жазирама қумли текисликдан борардилар. Ҳориб-толиб, чанқовдан азоб чекардилар. Уларнинг имони ва сабр-тоқати янада синалди, ва улар янада шу синовдан ўтолмадилар. Ўз ҳаётларининг фақат зулматли саҳифаларини доимо эслаб, улар борган сари Худодан узоқлашарди. Қадешда сув бўлмаганида, улар дод-фарёд қилмаганларида эди, Эдўм айланасида саёҳат қилмай, йўлларини қисқартардилар — шуни улар унутдилар. Гуноҳлари учун Парвардигор енгил жазо бергани учун, улар Унга миннатдор бўлишлари кутиларди. Аммо унинг ўрнига улар бир фикрда эътиборини тўхтатардилар: агарда Мусо ва Худо уларга ҳалақит бермаганида эди, улар аллақачон назр аталган ерга эга бўлиб олишарди. Худонинг ҳоҳишига зид ўз ўзларига бало-қазоларни жалб қилиб, ўз такдирини ўзлари оғирлаштириб, улар ўзларининг бутун бахтсизликларида Уни айбдор деб санашарди. Улар aччиқ фикрларни кўнгилларига солиб, Худонинг муомаласини нотўғри тушунардилар, ва натижада норозилик ҳисларига тўлиб-тошдилар. Худо етаклаб олиб бораётган гўзал диёрдан ва озодликдан, уларга Миср афзалроқ ва хоҳишли туюларди.УOП 476.3

    Норозилик руҳи ривожланишига йўл қўйиб, исроил- ликлар олган иноятларини ҳам нотўғри тушунишга тайёр эдилар. «Ва халқ Худога қарши ва Mycoгa қарши деярди: нима учун бизни Мисрдан чиқардинглар, наҳотки саҳрода ўлиш учунми? Зероки шу ерда на нон, на сув йўқ, ушбу ярамас таом эса жонимизга тегди”.УOП 477.1

    Мусо халққа унинг буюк гуноҳини тўғри кўрсатиб айтди. фақат Илоҳий кучига биноан «буюк ва даҳшатли саҳрода, қуруқ сувсиз илон ва чаёнларга тўлган жойларда» (Так. Шар 8, 15) улар тирик қолдилар. Ўз саёҳатларининг ҳар бир кунида улар Илоҳий илтифотининг синоати орқали сақланардилар. Бутун йўлларида, Худонинг етагида, улар чанқовни босиш учун сув топар эдилар, таомланиш учун — самовий нонни; булутли устунинг соясида — кундуз, оташида кечаси улар тинч ва бехатар бўлишарди. Қояли тепаликларига минганларида, саҳронинг қийин сўқмоқлaридан қадам қўйганларида, самовий фаришталар уларга ёрдам беришарди. Бошларидан кечирган қийинчиликларига қарамай, улардан ҳеч ким касал бўлмади. Узоқ масофа юрганларида оёқлари шишмади, кийимлари йиртилмади. Уларнинг олдида Парвардигори Олам йиртқич ҳайвонларни тинчитар, оғули илон ва чаёнлар уларга тегмас эди. Унинг чексиз севгисининг исботларига қарамай одамлар шикоят қилишини давом этганлари учун, Худованд Ўз меҳрибон ғамхўрлигини улардан олиб қўймоқчи бўлди, балки шунда ғамхўрлигининг қадрига етиб, улар пушаймон бўлиб, камтарликда Унга мурожаат қиларлар?УOП 477.2

    Илоҳий куч орқали ҳимоя қилиниб, уларнинг атрофида саноқсиз хатарлар тўғрисида ҳатто гумонсирамас эдилар. Миннатдорчилик руҳни йўқотиб, имонсизлиқда саркашлик қилганда, Худованд уларнинг қаторларини бўшатмоқчи бўлди, шунга йўл қўйганида, улар ўлим ҳидини сездилар. Оғули илонларни, улар саҳрода сон-саноқсиз эди, даҳшатли чақишлари учун оташли дейишарди. Улар чаққанида бадан шишиб, қурбон тезда ўларди. Ҳимоя қиладиган Илоҳий қўл Исроилдан олинганида, кўплар илонларнинг ҳужумига дучор бўлдилар.УOП 477.3

    Бутун манзилни даҳшат ва саросима босди. Қарийиб ҳар бир чодирда ўлаётган ёки ўлган бор эди. Ҳеч ким ўзини бехатар сезмас эди. Вақт-вақтинча тунги сукунатни жонни эзадиган бақириқ бузарди, демак янги қурбонлар пайдо бўлганлар. Ҳамма банд эди; ҳар бири бечораларга ёрдам беришга интиларди, ёки ҳали жафо чекмаганни тезда қутқаришга тиришарди. Энди оғизларидан на бир шикоят сўзи чиқмас эди. Олдинги қийинчиликларини ҳозирги азоб чекиш билан солиштириб, ҳатто эсга олиб ҳам бўлмасди.УOП 478.1

    Энди халқ Худо олдида ювошланди. Одамлар гуноҳларига иқрор бўлиб тавба қилгани Мусо ҳузурига келдилар. «Гуноҳ қилдик биз,— тан олиб дедилар,— Худовандга қарши ва сенга қарши куфрлик қилдик». Яқиндагина улар Мусонинг ҳаракатларида ёвуз душманчиликни кўриб, уни ҳамма бало- қазоларда ва азобларда айбдор кўрсатиб, таъна қилгандилар. Аммо шуни айта туриб, бу ёлғон эканини улар билашарди ва тезда, ҳақиқий мусибат бошларига тушганида, улар Худо олдида ягона мудофаачи бўлган Мусога югурдилар. «Худога ибодат қилгин,— ёлвордилар улар,— бизлардан илонларни У олиб ташласин».УOП 478.2

    Мусо Илоҳий буйруқ олди: мисдан илон ясаб (тирикка ўхшасин), у баланд жойга ўрнатилсин, токи ҳар бир азобга дучор бўлган, унга қарагани заҳоти шифо топсин. У шундай қилди, ва тезда, ҳар бир азоб чеккан мис илонга қараб тирик қолади, деган қувoнчли хабар бутун манзилга тарқалди. Шу пайтга кўплари вафот этдилар, ва, Мусо баланд жойда илонни ўрнаштирганида, қайси бирлари, наҳотки симдан қилинган тасвирга бир назар ташлаш даво бера олади, деб ишонишга кўнмадилар,— шундақалар ўз имонсизлиги туфайли ҳалок бўлдилар. Аммо кўплари, Худо шу йўсинда уларни қутқаради деб, ишондилар. Ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар кучлари борича яқинларининг ўчаётган назарини илонга йўналтиришга тиришардилар. Ожизликка ва ўлимнинг яқинлашганига қарамай, одам бутунлай соғайиши учун, фақат бир назар ташлаши етарли бўлди.УOП 478.3

    Мис илоннинг ўзида, одамнинг бир қарашида вужудини ўзгартатиган шифобахш куч йўқ эди — халқ шуни яхши тушунарди. Ушбу куч Худодан чиқарди. Ўз донолигида, Ўз кучини намоён қилиши учун У шундай йўсинни танлади. Ушбу оддий воситага муносиб, одамлар тушунишлари керак эди-ки, тўсатдан рўй берган балога уларнинг гуноҳлари сабабчи эканини. Одамлар Худога бўйсуниб яшагунча, қўрқув учун сабаб йўқ, чунки У Ўзи уларни ҳимоя қилади — ушбу восита шунинг гарови бўлди.УOП 479.1

    Мис илонга назар солишнинг зарурлигида яна бир жиддий дарс бор эди. Исроил ўз-ўзини оғунинг тақдирий таъсиридан қутқара олмас эди. Фақат Парвардигор инсониятни шифо қилолади. Аммо нажот топиш учун у таклиф қилган воситага улар ишонишлари лозим. Яшаш учун уларга назар солиш керак бўлди. Худо фақат уларнинг ишончини қабул қила оларди, ва ишонч илонга қараш билан ифодаланарди. Илоннинг ўзида ҳеч қандай фазилатлар йўқ эди ва улар шуни билишарди, аммо илон, Масиҳнинг рамзи бўлиб, шу йўсинда, уларнниг онгида Унинг хизматига ишониш кераклигида эътиқодларини мустаҳкамларди. Илгари вақтларда кўплар Худога қурбон келтирганда, гуноҳлардан фориғ бўлиш учун етарли удум, деб ўйлашарди. Ушбу қурбонларнинг рамзи бўлган келгуси Халоскорга улар таянмас эдилар. Энди эса Худованд одамларни муҳим нарсага ўргатмоқчи бўлди, яъни уларнинг қурбонлари мис илони билан солиштирганда кучли ва қадр-қимматлироқ эмаслигини. Улар фақат инсон онгини Масиҳга — гуноҳ учун буюк қурбонга — йўналтирадиган восита эканини одамлар тушунишлари лозим эди.УOП 479.2

    «Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади» (Юҳ. 3, 14.15). Ер юзида бутун даврлар мобайнида яшаган барча халқлар «улкан аждаҳо — иблис ва шайтон деб аталганнинг ўлдирадиган чақишини синаб кўрганлар. Гуноҳнинг тақдирий оқибатларини фақат Худо таклиф қиладиган воситадан фойдалаганда йўқотиш мумкин. Исроилликлар, тепага кўтарилган илонга қараганларида, тирик қолганлар. Уларнинг назарида ишонч мавжуд бўлган. Улар Илоҳий Каломга ишонганлари учун, уларни шифо қилиш учун, У берган воситаларга ишонганлари учун тирик қолишарди. Худди шундай гуноҳкор, Масиҳга назар солиб, тирик қолур. Қўлга киритадиган қурбонга эътиқоди орқали у кечирим олмоқда. Жонсиз ва кучсиз рамзга қарши, Масиҳ пушаймон қилган гуноҳкорни соғайтириш учун Ўз Ўзида фазилат ва кучга эгадир.УOП 479.3

    Гуноҳкор ўз-ўзини қутқара олмасада, шунда ҳам нажоти учун у қайбир нарса қилиши керак. «Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман”,— дейди Масиҳ (Юҳ. 6, 37). Аммо биз Унинг ҳузурига келишимиз лозим; ва, гуноҳла- римизда тавба қилиб, У бизни тан олишига ва бизни кечиришига ишонишимиз керак. Ишонч — Илоҳий инъом, аммо ундан фойдаланиш учун, биз ўз томонимиздан ҳаракат қилишимиз керак. Ишонч — қўлдир; унинг орқали жонимиз иноят ва илтифот бўлган Илоҳий инъомларига қаттиқ ёпишиб олади.УOП 480.1

    Масиҳнинг солиҳлигидан бошқа ҳеч нарса бизга иноят аҳдининг савобларини олиш учун ҳукуқ беролмайди. Кўплар шу савобларга эга бўлишларини жуда хоҳлайдилар ва тиришадилар, аммо олмайдилар, чунки ўзлари хизмат қилиб етишишга тиришадилар. Улар фақат ўзларига эътибор берадилар, ва Исо уларнинг муҳтожлигини қондиришга тайёр бўлган Нажоткорни унутадилар. Бизнинг шахсий ютуқларимиз бизни қутқаради деб ўйламаслигимиз лозим. Исо Масиҳ — нажoн нопиш учун ягона умидимиздир. «Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзотга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ» (Ҳав. 4, 12).УOП 480.2

    Бутунлай Худога ишониб, Масиҳга — гуноҳларни кечирадиган Нажоткорга таяниб, биз хоҳлаган, бизга ҳамма керакли бўлган ёрдамни оламиз. Ўз кучи билан ўзини қутқаради, деб ҳеч ким ўйламасин. Биз шуни қилишга кучсиз бўлганимиз сабабли, Исо бизлар учун ўлди. Фақат унда бизнинг умидимиз, бизнинг оқланишймиз ва бизнинг солиҳлигимиз. Ўз гуноҳкорлигимизни тушунганимизда, руҳимиз тушмасин. Бизнинг Нажоткоримиз йўқ, ёки У бизга ҳеч қандай ҳамдардлик қилмайди, деб қўрқишимиз кераксиз. Айнан ёрдамсиз қолган дақиқаларимизда У бизни Ўз ҳузурига чақириб, нажотини таклиф қилади.УOП 480.3

    Осмон таклиф қилган восита уларга ёрдам беради, деб исроилликларнинг кўплари ишонмасдилар. Уларнинг атрофида ўлган жасадлар ётарди ва, Илоҳий ёрдамсиз уларнинг ҳам тақдири ўхшаш бўлишини улар билишарди, аммо қайсарликда ўз яраларига, оғриғига ва ўлишларига нола қилавердилар, ва кучлари битгунча, кўзлари юмулмагунча, улар Илоҳий ёрдамга мурожаат қилмадилар. Афсуски, бир заҳоти даволаниб бўлар эди. Ўз эҳтиёжларимизни англаганда, биз кучимизни шикоят қилиш учун сарф қилмайлик. Масиҳсиз кучсизлигимизни тушунган ҳолда, жонимизни сустликка бермай, хочга миҳланган ва тирилган Нажотко- римизнинг етишганига таянайлик. Қаранглар ва яшанглар! Исога келган ҳар бир инсонни қутқаришига У ваъда берди. Соғайишда муҳтож бўлган миллионлар Унинг илтифотини тарк этадилар, аммо Унинг етишганига ишониб тан олган ҳар бир инсон нобуд бўлмас.УOП 481.1

    Нажот топиш режасининг сирлари очилмагунча, кўплар Масиҳни тан олишга кўнмайдилар. Улар кўрадилар-ки, Масиҳ хочига назар солганларида, минглаб кучга эга бўладилар, шунда ҳам эътиқод билан назар солишга кўнмайдилар. Исботлар қидириб кўплар фалсафа йўлакларида юриб, берк кўчага кириб адашадилар. Худо Ўзи берган исботларни улар тарк этгунча, ҳақиқатни топмайдилар. Адолат Қуёшининг нурида юришни улар хоҳламайдилар, токи Унинг нурининг сабабини тушунмагунча. Шундай муомала қиладиган ҳамма ҳақиқатни билиш учун келолмайди. Худо шубҳаланиш учун ҳамма сабабларни ҳеч қачон олиб ташламайди. Имонимиз тасдиқланиши учун У етарли исботлар берди, агарда одам уларни қабул қилмас экан, у зулматда қолаверади. Агарда илон чақилганлар шубҳага йўл қўйиб ва савол бериш учун сустлик қилганлaрида, улар ҳалок бўлардилар. Бизнинг бурчимиз — энг олдин қараш, ва имонли назаримиз бизга ҳаёт беради.УOП 481.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents