Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    39-Боб - Башанни Босиб Олиш

    (Тавротнинг Такрори Шариат Китобидан 2; 3,1—11-боблар)

    Эдўмнинг жанубий қисмига етиб бориб, яҳудийлар шимолга бурилдилар ва яна назр аталган ер томон йўл олдилар. Энди уларнинг йўли кенг тепаликдан ўтарди. Атрофдаги жойлашган тепаликлардан салқин шабада эсиб турарди. Жазирама саҳродан сўнг ёқимли ўзгариш кўнгилларда умид туғдирар, улар шодиёна ва хушёр бўлиб олға силжирдилар. Зорад увайдасини ўтиб, улар шарққа Мўовий диёрига йўл олдилар, зеро уларга буйруқ берилган эди: «Мўов билан душманлик алоқага кирма ва унинг ила уруш бошлама; зеро Мен сенга эгалик учун бу ердан бермайман, чунки Орни Мен Лут ўғилларига берганман». Шунга ўхшаш буйруқ аммонийлар тўғрисида берилган эди, чунки улар ҳам Лутнинг авлoдидан эдилар.УOП 483.1

    Шимолга силжилар экан, исроил қавмлари тезда амўрийлар мамлакатига етиб келдилар. Ушбу кучли ва урушқоқ халқ илгари Канъон ерининг жанубий қисмида жойлашган эди, аммо кўпайиб, Иордан дарёсини ўтди, ва мўовийлар билан уриш боғлаб, уларнинг еридан бир қисмини эгаллади. Шу ерда жойлашиб, амўрийлар Арнўндан то шимолдаги Яббуққача бахссиз ҳокимиятга етишдилар. Исроилликлар Иордан дарёсига етиш учун айтилган ердан ўтишлари керак бўлди, ва Мусо амўрийлар подшоҳи Сиҳўнга, унинг пойтахтига дўстона мактуб юборди: «Менга сенинг ерингдан ўтиш учун ижозат бергил; Мен йўл билан бораман, на чапга, на ўнгга бурилмайман; таомни менга кумушга сотгин, ва мен овқатланаман, ичишимга сувни ҳам кумушга бергин, ва мен ичай, фақат оёғимни босиб ўтаман”. Ушбу илтимосга жавобан рад қиладиган жавоб келди, ва бутун амўрийлар лашкари келганларнинг қаршисига пешвоз чиқди Жуда катта лашкар исроилликларни ваҳимага солди, чунки улар душманнинг қуроллангани ва тартиби билан солиштирилганда анча ютқизишарди. Жанг олиб боришга душман яхши тайёрланган эди. Инсоний мулоҳаза бўйича, Исроилни тез ҳалок бўлиш кутарди.УOП 483.2

    Аммо Мусонинг назари булутли устунга йўналтирилган эди, Илоҳий аломатининг ҳозирлиги олдингидай улар билан, деб у халқни қувватлади. Бир вақтда эса у иложи борини қилиб, жангга тайёргарлик кўрилсин, деб буйруқ берди. Душман жанг бошланишини чидамсиз кутарди. Урушга тайер бўлмаган Исроил халқини ер юзидан қириб ташлашга улар шубҳаланмасдилар. Аммо бутун ернинг Амири Исроил доҳийсига буйруқ берди: «Туринглар, йўлга чиқинглар ва Арнўн сувидан ўтинглар; мана Мен Амўрий бўлган Ҳешбўннинг подшоҳи Сиҳўнни ва ерини ҳам сенинг қўлингга беряпман; эгаллашни бошла, ва унинг билан уриш қилгин. Бугунги кундан бошлаб, сен ўтар йўлингда бутун фалак остида ҳамма ҳалқларга Мен қўрқув ва даҳшат сола бошлайман; сенинг тўғрингда эшитганлар ларзага тушадилар ва сендан қўрқадилар».УOП 484.1

    Агар Канъон чегарасида яшовчи халқлар Илоҳий Каломига қарши чиқмай Исроилнинг ҳаракатига ҳалақит бермаганларида, улар қирилмасдилар. Ҳатто ушбу мажусий халқларига Худованд Ўз узоқчидамлигини, буюк илтифотини ва сезгир ҳамдардликни намоён қилди. Иброҳимга Худованд ваҳийида айтган эди: «Сенинг насл насабинг бегона юртда ғарибларча яшаб, қул бўладилар, тўрт юз йил жабр зулм кўрадилар”. Кейин Худованд унга ваъда берди: «Амўрийлар гуноҳи ҳаддидан ошмагунча, сенинг насл-насабинг бу epгa қайтиб келмас, фақат тўрт авлод ўтгандан кейин қайтиб келажаклар» (Ибт. 15, 15.16). Амўрийлар улкан қонунсиз- ликлари туфайли ва бутпараст бўлганлари учун мавжудият ҳуқуқини йўқотган бўлсаларда, Худо уларга тўрт юз йил мобайнида сабр билан чидади. У - ягона тирик Худо, осмону ернинг Тангри Таолоси эканига уларга қанчами-қанча рад қилиб бўлмайдиган исботлар юборди. Исроил Мисрдан чиққан пайтида намоён бўлган Унинг ҳамма мўъжизаларини улар яхши билишарди. Исботлар етарли бўлди, агарда улар бутпарастликни ва диёнатсизликни қолдиришни хоҳлаган- ларида эди, уларда ҳақиқатни билиб, ўрганиш учун имко- ниятлари бор эди. Аммо, ўз санамларига ёпишиб, улар ҳақи- қатни қолдирдилар.УOП 484.2

    Парвардигор иккинчи мартаба Ўз халқини Канъон чегарасига олиб келганида, ҳамма мажусий халқлар Унинг қудратига қўшимча гувоҳлик олдилар. Исроилликлар Канъонийлар устидан ғалаба қозонганларида, Худо уларни ажойиб равишда илонлар чақишидан халос қилганида — Парвардигори Олам исроилликлар билан бўлганини улар кўрдилар. Исроилликларга Эдўм еридан ўтишга ижозат берилмади, ва улар Қизил денгизи томон узоқ ва оғир саёҳатни кучаниб ўтишга мажбур бўлдилар. Аммо ўз мусофирчилик саёҳатларида, қаерда тўхтамасинлар, Эдўм, Мўов ва Амўндан бошқа, улар ҳеч кимга душманлик кўрсатмадилар, ва на одамларга, на уларнинг жиҳозларига. зиён қилмадилар. Исроил фақат уларнинг ерларидан ўтиш учун ижозат сўради; бошқа халқлар аро бўлган муомалалар- нинг шартномаларига амал қилишга ваъда берди. Амўрий подшоҳи хушмуомалали илтимосга жавобан рад қилиб, жанг қилиш учун лашкарини йиғганида, амўрийлар гуноҳи ҳаддидан ошди ва қонунсизлик косаси тўлиб-тошди. Шунда Худога Ўз қудратини намоён қиладиган ва уларни қириб ташлайдиган вақт етиб келди.УOП 485.1

    Исроилликлар Арнўн сувидан ўтиб, душманга пешвоз чикдилар. Жангда яҳудийлар ғалаба қозондилар. Етишган устунлик ила фойдаланиб, улар тезда амўрийларнинг бутун мамлакатини қўлга киритдилар. Худованд қўшинининг Доҳийси Ўз халқининг душманини енгиб чиқди; агарда Исроил Унга ишонганида; У шу ғалабани ўттиз саккиз йил олдин амалга оширган бўларди.УOП 485.2

    Умидга ва жасурликка тўлган Исроил лашкари олдингидай шимолий томонга йўл олди, тезлик билан олға силжиларди. Тезда исроилликлар бир мамлакатга яқинлаш- дилар. Шу ерда уларнинг дадиллиги ва эътиқоди яна синовдан ўтди. Уларнинг олдида қудратли ва аҳолиси кўп бўлган Башан подшолиги жойлашган эди; унинг ерида қурилган шаҳарлар ҳозирги кунгача ҳамма дунёни ҳайрон қолдирмокда. Олтмиш шаҳар «баланд деворлари, дарвозалари ва қулуфлари ила, улардан ташқари мустаҳкамланмаган шаҳарлар ҳаддан кўп» (Так. Шар. 3, 5). Уйлари эса жуда катта қора тусли тошлардан солинган эди, тошларнинг ўлчови шунчалик катта эди-ки, биноларни ҳужум қилиб олиш учун ҳеч қандай имконият йўқ эди, ва шу даврда бўлган на бир деворларни яксон қиладиган қурол кучсиз эди; ушбу ўлка ёввойи ғорларнинг, бош айлантирадиган жарларнинг, мустаҳкамланган қўрғонларнинг мамлакати эди. Унинг истиқомат қилувчилари баҳодирлар авлодидан бўлиб, ҳаддан зиёд улкан ва зўравон одамлар. насли, ёвузлиги ва шафқатсизлиги билан бутун атрофдаги халқларни даҳшатга солишарди. Мамлакатнинг подшоси Ўг баланд бўйи ва қаҳрамонлиги билан ўз халқининг баҳодирлари ичида фарқланарди.УOП 485.3

    Аммо булутли устун олға силжирди, ва ундан қолмай яҳудийлар лашкари Эдрий шаҳарига яқинлашарди. Бу ерда уни ўз лашкари билан баҳодир-подшоҳ кутарди. Ўг жуда ақлли жанг ўтказиш учун жой сайлади. Эдрий шаҳари текисликдан тикка кўтарилган тепаликда жойлашиб, ўткир тепаликлар ва вулқон қоялари билан қопланган эди. Бу epгa фақат танг, тик сўқмоқлардан етиб боришга мумкин эди. Мағлуб бўлган ҳолатда унинг лашкари осонгина бўш қоялар орасида паноҳ топа оларди, ва ажнабийлар кетига тушолмас эдилар.УOП 486.1

    Жангнинг оқибатида муваффақият қозонишга ишонган подшоҳ, ўзининг кўп саноқли лашкари бошида текисликка равона бўлди, ҳолбуки тепаликдан жангга ташланишга тайёр турган минглаб аскарларнинг ғалабали ҳайқириғи эшитиларди. Аскарлари устидан юксалган баҳодирлар баҳодирининг каттакон қиёфасини яҳудийлар кўрганларида, уни қуршаб олган, ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан оломонни, ва деворлари орқасида душман бекинган яқинлашиб бўлмайдиган шаҳарнинг қўрғонини кўрганларида — Исроилдаги кўпчиликнинг юраклари қўрқувдан титради. Аммо Мусо собит ва тинч қоларди. Унга Худованд Башан подшоҳи тўғрисида: «Ундан қўрқма; зеро Мен уни сенинг қўлинга бераман, унинг халқини ҳам, бутун ерини ҳам, ва сен Амўрийлар подшоҳи Сиҳўн билан қандай ҳал қилган бўлсанг, унинг такдири ҳам шундай бўлади»,— деган эди.УOП 486.2

    Доҳийнинг собит эътиқоди халойиққа таъсир қилиб Худога ишончни мустаҳкамлади. Унинг кучли қўлига, уларни қолдирмаслигига ишондилар. На улкан гавдали баҳодирлар, на маҳкамланган шаҳарлар, на қуролланган лашкар, на қояли қўрғонлар Худованд қўшинларининг Доҳийсига қарши тура олмасди. Худованд лашкарни бошлади, У душманнинг лашкарини довдиратди. «Худованд Исроил учун жанг қилди. Подшоҳ ва унинг лашкари яксон бўлдилар, ва Исроилликлар янада мамлакатга эга бўлдилар. Шундай қилиб ушбу оддий эмас шаҳар ер юзидан яксон бўлди, чунки диёнатсизликка ва мурдор бутпарастликка ўзини сотган эди.УOП 487.1

    Галъедни ва Башанни қўлга киритишда қирқ йил олдин Қадеш ҳодисаларини яхши хотирлаган кўпгина яҳудийлар иштирок этдилар. Ўтган воқеалар шу пайт Исроилни саҳрода шунчалик узоқ вақт давомига чўзилган саёҳатга йўлиқтирган эди. Энди эса назр аталган ер тўғрисида айғоқчиларнинг баёнотлари ҳақиқатли эканини улар кўрдилар. Шаҳарлар баланд деворлар ила айлантириб олинган ва мустаҳ- камланган, исроилликларга нисбатан аҳолиси ҳам улкан гавдали экан, ҳатто уларнинг олдида яҳудийлар лилипут каби кўринардилар. Энди улар оталари қилган тақдирий ҳатоларини тушундилар — улар Илоҳий куч-қудратига ишонмадилар. Фақат шу сабабли улар назр аталган epгa киролмадилар.УOП 487.2

    Канъонга, ҳозирга нисбатан, биринчи марта киришга ҳаддан осонроқ эди. Агар Исроилликлар Худованд овозига итоат қилсалар, У Ўзи олдиларида бориб, улар учун жангга тушади — Ўз халқига Парвардигорнинг ваъдаси шундай эди. Ушбу ернинг яшовчиларини ҳайдаб чиқариш учун У устиларига қовоғариларни ёғдиради. Ўша пайтда атрофдаги халқлар қўрқувга тушгандилар, ва шу сабабли Исроил халқи ўз йўлларида жиддий қаршилик учратмас эди. Энди эса, Парвардигор Исроилга олға боришга буюрганида, улар кучли ва қудратли душманга қарши чиқиб, кўп сонли ва урушга синчиклаб тайёрланган лашкар билан учрашиши кутиларди.УOП 487.3

    Башан ва Сиҳўн билан урушида халқ, оталари бардош бера олмаган синовга дучор бўлди. Аммо энди синов олдингидан, Худо Исроилга олға боришни буюрганидан, кўп марта оғирироқ бўлди. Худо исми шаънига боришни рад этган пайтдан, ҳозирги қийинчиликларни солиштириб ҳам бўлмас эди. Ҳа, Худованд Ўз халқини доимо синайди. Aгap одамлар биринчи синовда бардош бермасалар, У яна уларни синайди, шунда иккинчиси оғирроқ бўлади. Улар бардош бера олгунча синов шу пайтгача давом этади; агарда улар шунда ҳам Худога қарши исён кўтарсалар, У Ўз нурини олади ва уларни зулматда қолдиради.УOП 488.1

    Эндиликда яҳудийлар эсладилар: бир сафар уларнинг лашкари жангда мағлубиятга учраб, минглаб ҳалок бўлганди. Шу пайт улар, афсуски, Илоҳий буйруғига итоат қилмай, Худо тайинлаган доҳийлари Мусосиз, Илоҳий ҳозирлиги- нинг аломати бўлган булутли устунсиз ва муқаддас Сандиқсиз чиққан эдилар. Энди эса Мусо умид ва ишонч сўзлари билан уларни қувватлаб, улар билан борарди. Илоҳий Ўғил, булутли устунга бурканиб, уларга йўл кўрсатарди, муқаддас Сандиқ эса, уларни кузатарди. Ўтган воқеалар бизнинг учун катта намунадир. Исроилнинг Жаббор Худоси — бизнинг Парвар- дигоримиз. Биз Унга ишона оламиз, ва агарда Унинг талабларига бўйсунсак, у қадимги халқ учун қилганини бизлар учун ҳам амалға оширади. Ким ўз бурчида қаттиқ турса, уни вақт вақтинча шубҳалар ва инонмаслик васваса қилади. Ҳаёт йўлларимизда, бизни мушкул аҳволга солиш учун, ечиб бўлмайдиган ва ўтиб бўлмайдиган тўсқинликлар ғоҳида пайдо бўлади. Аммо жонсустлик қилмас учун шундайларга Худо дейди: «Олға юринглар! Баҳосига қарамай бурчингизни бажаринглар. Агарда сиз камтарликда Тангри Таолога ишониб, итоат қилиш йўлидан олға юрсангиз — жонингизни қулликка олган қийинчиликлар, қандай ечиб бўлмас кўринса-да, йўқ бўлиб кетади”.УOП 488.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents