Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    47-Боб - Гивъўнийлар Билан Бирлашиш

    («Hаби Ясу» Китобининг 9 ва 10-бобларида асосланган)УOП 561.1

    Шакaмдан исроилликлар Галгалда жойлашган ўз ман- зилига қайтдилар. Тезда уларнинг ҳузурига қандайдир ажиб одамлар келиб, улар билан иттифоқ тузишга илтимос қилишди. Улар «биз узоқ диёрдан келган ажнабийлар» деб эълон қилдилар, ва уларнинг ташқи қиёфаси айтганларига исбот бўлгандай эди. Эски кийимлари йиртилган, пойабзали ямоқли. Йўлга олган озиқлaри ачиган, шароб учун истеъмол қилинган мешлари ҳам эскириб, йиртилган жойлари узоқ саёҳатда бўлганидай шошиб-пишиб тикилганди.УOП 561.2

    Фаластиндан узоқ масофада бўлган уларнинг ватанида, одамлар Худонинг ўз халқи учун қилган мўъжизалари тўғрисида эшитиб, Исроил билан иттифоқ тузишга уларни юборибдилар. Канъонийлар билан ҳеч қандай битим тузмасликка яҳудийлар алоҳида огоҳлантирилганлар эди, ажнабийлар гапи ҳақиқатли эканига халқнинг доҳийларида шубҳа туғилди, ва улар дедилар: «Балки сизлар биздан яқин яшайсизлардир? Улар эса фақат: «Биз сенинг қулларимиз»УOП 561.3

    — деб жавоб беришди. Аммо Ясу улардан тўғридан-тўғри, жавобни талаб қилганида ва сизлар ким ва қаердан келдингизлар?” — деганида, улар олдинги айтган сўзларини такрорладилар ва самимийликларини исбот этгандай, қўшиб: «УOП 561.4

    Мана, ушбу нонни биз уйимиздан иссиқ пайтида олган эдик, нонимиз қуриди ва кўкариб кетди. Ушбу мешларга биз янги шароб қуйган эдик, ва мана, улар йиртилди; кийимимиз ҳам, пойабзалимиз ҳам узоқ йўлимиздан эскирди”, — дедилар.УOП 561.5

    Бу исботлар ҳар қандай шубҳаланишни тарқатиб юборди «Яҳудийлар Худованддан сўрашмади. Ясу улар билан сулҳ тузди, ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолишига шартнома қўйди; ва жамиятнинг бошлиқлари шунга қасам ичдилар”. Шундай қилиб иттифоқ тузилди. Ҳақиқат уч кундан кейин намоён бўлди. Яҳудийлар билдилар-ки, ажнабийлар, уларнинг қўшниси бўлиб, яқин теваракда яшашларини”. Яҳудийлар олдида ўз кучсизлигини била туриб, гивъўнийлар, ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун, ҳийлагарликни ишлатдилар.УOП 561.6

    Яҳудийлар ёлғонга берилганларини пайқагач қаттиқ ғазабландилар. Йўлга чиқиб, уч кун юрганларидан кейин гивъўнийлар шаҳарларига яқинлашганларида уларнинг ғазаби ҳаддан зиёд қайнаб кетди, чунки душманнинг шаҳарлари мамлакатнинг марказидан яқин масофада жойлашган экан. Ёлғон очилгач, исроилликлар ўз бошлиқларига шикоят қилдилар, аммо иттифоқ диёнатсиз йўл билан тузилганига қарамай, уни бекор қилиб бўлмасди, чунки улар, яъни бошлиқлар «Исроилнинг Парвардигори, Худованд номидан қасам ичишди». «Исроил ўғиллари уларга ҳужум қилмадилар”. Гивъўнийлар қасамёд этиб, эндигида бутларга сиғинмасларига ваъда бердилар, балки ҳақиқий Худога хизмат қилишларига ишонтиришди, ва уларга нисбатан меҳрибон муомала мажусий-канъонийларни қириб ташлаш тўғрисида Илоҳий буйруқни бузмади. Бирлик уюштирганда, яҳудийлар гуноҳ киляпмиз, деб ўйламадилар. Қасамёд ёлғон йўл билан олинса ҳам, уни бузиб бўлмас эди. Агар кимдир қасам ичиб, ушбу қасам уни жиноятли ишдан сақлаб қолганида, шундай қасам ичиш муқаддас саналарди. Ҳеч қандай моддий фикр юритиш, на қасд олиш, на шахсий манфаатлар назрнинг ёки қасам ичишнинг кўл тегизмас- лигига таъсир қилолмас эди. «Ёлғон оғиз — Худованд олдида макруҳликдир» (Нақл. 12,22), ва «Худованднинг муқаддас маконида ким тураолади?» — «Кимки... ўз зарарига бўлса ҳам сўзидан қайтмаса» (Заб. 23,3; 14,4).УOП 562.1

    Гивъўнийлар ҳаёти аялиб қолдирилди, аммо улар қул бўлиб, маконда энг қора ишни бажаришар эди. «Ва шу кунда Ясу уларга қиладиган ишларини тайинлади, токи улар Худованднинг қурбонгоҳи учун ва исроил аҳолиси учун ўтин ёриб, сув келтирсинлар эди». Улар исроилликларни алдагани учун ўз айбини тушунар эдилар, шунинг учун қўйилган шартномани миннатдорчилик ила қабул қилдилар ва уларнинг илтифотига қувонар эдилар. «Энди мана биз сенинг қўлингда, — Ясуга дедилар улар. — Сен ўз хоҳишинг бўйича бизга нисбатан муомала қилгин, чунки афзалини ва ҳақиқатни сен яхши биласан”. Даврлар мобайнида уларнинг насл-насаби муқаддас маконда хизмат қилишарди.УOП 562.2

    Гивъўн теварагида тўрт шаҳар жойлашган эди. Шаҳарлар аҳолисининг подшоҳи йўқ бўлиб, уларга оқсоқол ва бошлиқлар раҳбарлик қилишарди. Гивъўн улар аро марказий, «катта шаҳар бўлиб, подшоҳлар шаҳарига ўхшарди... унинг аҳолиси эса жасур одамлар эди». Аммо улар тирик қолиш учун, ўзларини хокисор қилиб, энг паст ишга рози бўлдилар, — исроилликлар Канъон истиқоматчиларида қўрқинч туғдирганларининг сўзсиз далили эди.УOП 563.1

    Агарда гивъўнийлар исроилликларга нисбатан диёнатли муомала қилганларида, уларнинг тақдири яхшироқ бўларди. Худога бўйсуниш ҳаётларини сақлаб қолдирса ҳам, аммо ёлғон гапириш уларни шарманда қилди ва қулликка йўлиқтирди. Бутпарастлик билан алоқасини узиб, Исроилга қўшилганлар аҳд иноятларига сазовор бўлишарди — шуни Худованд тайинлади. Улар «сен аро ғариб» деган белги олиб, қоида бўйича, Исроил билан тенг бир хил имтиёздан фойдаланишарди. Худованд бўйруғи шундан иборат бўлди:УOП 563.2

    «Ғариб сенинг ерингда истиқомат топганида, унга жабр- зулм қилма. Сизларда истиқомат топган ғариб, сизларга ушбу ерда туғилиб ўскандай бўлсин, уни ўзингни севгандай севгин». Пасха байрами ва қурбон чалиш тўғрисида буйруқ шундан иборат эди: «Сизлар учун, Худованднинг жамоати, ва сизлар аро яшайдиган ғариб учун низом бир, сизнинг наслингизга абадий низом; сизми, ғарибми — Худованд ҳузурида бўлсин» (Чўл. 15,15).УOП 563.3

    Aгap гивъўнийлар диёнатли бўлганларида, улар ҳам шундай ҳуқуққа эга бўлолардилар. «Подшоҳлар шаҳаридаги» «жасур одамлар» бўла туриб, келгуси вақтларга ўтинкесар ва сув ташийдиган бўлиб қолиш осон эмас. Бошқаларни адаштириш учун, улар устиларига қашшоқ кийимларини кийдилар, ва абадий қулликнинг рамзи бўлиб, шу кийимлар устиларида қолди. Бутун авлодлар мобайнида уларнинг қуллик вазияти, Худонинг ёлғонга нисбатан нафрати тўғрисида гувоҳнома бўлиши лозим эди.УOП 563.4

    Гивъўннинг исроилликлар қўлига берилиши Канъон подшоҳларини даҳшатга туширди. Дарҳол гивъўнийларга қарши, улар ўз зулмкорлари билан иттифоқ тузганлари учун, чоралар кўриб чиқилди. Қуддус подшоҳи раҳбарлигида беш канъоний подшоҳлари Гивъўнни жазоламоқчи бўлиб сулҳ тузишди. Тайёргарлик тезлик билан қилинди, ва гивъўнийлар мудофаага тайёр бўлмаганлари сабабли Галгалга Ясу ёнига хабарчини юбордилар: «Қулларингдан ўз қўлингни олиб қўймагин; тезроқ келиб, бизни қутқариб, ёрдам кўрсатгин; зероки бизга қарши тоғда яшовчи бутун Амўрий подшоҳлари кўтарилишди». Гивъўн устига келган дўқ-пўписа ўз аҳолисинигина эмас, ҳатто Исроилни ҳам даҳшатга солди. Бу шаҳарнинг географик жойлашиши жуда қулай эди. Унинг орқали жанубий ва марказий Фаластинга бош йўллар ўтарди ва, исроилликлар бутун мамлакатни қўлга киритмоқчи бўлганларида, бу шаҳарни душман қўлига бермасликлари кутиларди.УOП 564.1

    Ясу вақт чўзмай дарҳол Гивъўнни ҳимоя қилишга тайёргарлик қилди. Бостирилган шаҳарнинг аҳолиси бир нарсадан қўрқар эди: уларнинг алдови ёрдам олишга тонишнинг сабаби бўлса; аммо улар Исроил халқига қўшилиб, барҳаёт Худога топина бошлаган вақтдан, Наби Ясу уларни мудофаа қилишга мажбуриятини ҳис қиларди. Бу сафар, йўлга чиқиш олдидан, у Илоҳий маслаҳатни сўради, ва Худованд унинг интилишини қувватлади. «Улардан қўрқма, — Илоҳий ваҳий иборат бўлди, — зеро Мен уларни сенинг қўлингга топширдим: уларнинг бирортаси сенга бардош бера олмайди». Ясу Галгалдан чиқди «ва унинг билан жанг қилишга қобилиятли бутун халқ ва ҳамма жасур эрлар» йўлга чиқдилар.УOП 564.2

    Ўз одамлари билан биргаликда бутун тун юриб, тонгда Ясу Гивъўнга етиб келди. Бирлашган амирлар шаҳар атрофида ўрнашиб улгурмай, Ясу уларнинг устига бостириб келди. Бу тезлик билан бошланган жанг иттифокдошларнинг тўла мағлубияти билан тугади. Ғанимнинг кўпчилик лашкари пароканда бўлиб, Байт-Ҳўрўн яқинидаги тоғ йўлига қочишди; тоғ чўққисига етиб улар тоғнинг тикка этагидан пастга югуришди. Аммо ушбу ерда уларнинг устига даҳшатли дўл ёға бошлади. «Худованд уларнинг устига самодан катта тошларни ёғдирди... Исроил ўғиллари қилич билан ўлдирганларига нисбатан дўл тошларидан ўлганлар кўпроқ бўлди”.УOП 564.3

    Амўрийлар саросимага тушиб, тоғда паноҳ топиш учун югурганларида, Ясу, тоғ чўққисида туриб пастга назар ташлаганида, кун ботгани қадар у жангни тугата олмаслигини тушунди. Агар душман бутунлай вайрон қилинмаса, лашкари янги куч ила қондирилиб, яна жанг бошлайди! «Ясу Худовандга хитоб қилди... ва исроилликлар олдида турганича: «Тўхта, Қуёш, Гивъўн устида! Ой, Аялўн водийсида туриб қол!» — деди. Халқ душманидан қасос олгунча, қуёш ҳам, ой ҳам тўхтаб турди. Солиҳнинг китобида шундай ёзилмаганми: «Қуёш осмоннинг қоқ ўртасида тураверди, деярли уззу-кун ботишга шошилмади?»УOП 565.1

    Қуёш ботиб кеч киргунча, Худо ўз ваъдасини бажарди. Душман тўла Ясу қўлига берилди. Шу куннинг ҳодисалари халқ хотирасида узоқ вақтгача сақланди. «Парвардигор одамзотнинг илтимосини бу қадар тинглаб, бу қадар жавоб беришидек кун аввалари ҳам, бу ҳодисадан кейин ҳам бўлмаган. Ўша куни Худойи Таолонинг Ўзи Исроил фарзандлари учун жанг қилган эди». «Сенинг учаётган ўқларингнинг нури олдида”, Сенинг порлоқ найзаларинг олдида қуёш ва ой ўз жойларида тўхтади. Ғазабингда Сeн eрни кезасан ва зуғумингда халқларни эзиб ташлайсан. Ўз халқингни қутқариш учун пешвоз чиқасан» (Авв. 3,11-13).УOП 565.2

    Исроил Парвардигорининг куч-қудратига исбот олиш учун, Ясу Илоҳий Руҳнинг таъсирига берилиб, ибодат қиларди. Унинг илтижоси буюк доҳийнинг ўзбилармонлиги бўлиб гyВОҲ қилмасди. Исроил душманларини Худо қириб ташлашига Наби Ясу ваъда олган эди, аммо жанг муваффақият қозониши бутунлай исроиллик лашкарига боғлиқ бўлганидай, у тиришиб жиддий ҳаракат қилди. Инсон кучига муносиб бўлганини қилиб, кейин у ишонч билан Илоҳий ёрдамига мурожаат этди. Муваффақиятнинг сири — Илоҳий кучнинг ва инсон ҳаракатинг бирлигидан иборатдир. Фақат Жаббор қўлига таянадиган инсон буюк ютуқларга эриша олади. «Тўхта, Қуёш, Гивъўн устида! Ой Аялўн водийсида туриб қол!» — деб буйруқ берган инсон, Галгалдаги манзилида бўлганида, ерда чўзилиб соатлар ўта ибодат қилган эди. Ибодат инсонлари — кучга эга бўладиган инсонлардир.УOП 565.3

    Шунчалик ажойиб мўъжиза рўй бергани табиатга Ижодкор раҳбарлик қилишини гувоҳлайди. Табиий дунёда Илоҳий ишни, бутун Дунё бор бўлишининг азалдаги буюк битмас ижодий кучни шайтон одамлардан бекитишга тиришади. Табиатни Худодан устун қўйганларга ушбу мўъжиза таъна қилмоқдадир.УOП 566.1

    Ўз хоҳишига биноан, Худо душманни мағлуб қилиш учун табиий кучларни ишлатди — «оташ ва дўл, қор ва буғ, Унинг каломига бўйсунадиган бўрон шамоли!” (Заб. 148,8). Амўрийлар Илоҳий ниятлар бажо бўлишига қарши чиққанларида, Худованд қатнашиб, Исроил душманлари устига «самодан катта тошлар ирғитди. Ер тарихининг сўнгги қадамларида бўладиган буюк жанг тўғрисида Худонинг Каломи баён этмоқда, айнан «Худованд Ўз омборини очиб, ундан Ўз қаҳр-ғазаб идишларини олганида» (Иер. 50,25) «Сен қор омборига кирганмисан, ва Мен зулматли вақтга, жанг ва уруш кунига сақлаб қўйган дўл хазиналарини кўрган- мисан?» (Айюб. 38,22.23). Юҳанно «Самовий маъбаддаги тахтдан: «Амалга ошди!” — деган баланд бир овоздан кейин рўй берган кулфатни тасвирлаб дейди: «Осмондан ҳар бир донаси ботмон (изоҳ: 25 кг) келадиган йирик дўл инсонлар устига ёғилди» (Ваҳ. 16,17.21).УOП 566.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents