Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    51-Боб - Худонинг Камбағалларга Ғамхўрлиги

    Халқни кўпроқ диний хизматга жалб қилиш учун бутун даромалдан камбағаллар фойдасига иккинчи ушр белгиланди. Биринчиси тўғрисида Худованд: «Левий ўғилларига, мана Мен уларнинг улуши қилиб ҳамма нарсадан ўндан бир қисмини бердим», — деди (Чўл. 18,21). Аммо иккинчиси тўғрисида У буйруқ бериб деди: «Худойи Худовандинг наздида, Унинг исми доимо бўладиган Ўзи танлаган жойда, нонингнинг ушрини, ўз шарбат ва мойнинг ушрини, қорамол ва майда чорвадан ушрни Худойи Худованд наздида егин, токи бутун кунларингда сен Худованддан, ўз Парвардигорингдан қўрққани ўрганишинг учундир» (Такр. Шар. 14,23; 14,29; 16,11-14). Ушбу ушрни ёки унга тенг миқдордаги маблағни кишилар икки йил мобайнида маконга келтиришлари лозим эди. Худога миннатдорчилик ҳадяларни ва махсус қисмини руҳонийларга келтиргандан кeйин, қолган қисми диний маросимларга ишлатиларди. Шу байрамда левийлар, мусофиру етимлар ва бева хотинлар қатнашарди. Ушбу маросимнинг мақсади шунда эди-ки, ҳар йилги байрамлар пайтида одамлар миннатдорчилик ҳадяларини олиб келиб, меҳмон қилганларида, уларнинг руҳонийлар ва левийлар билан муносабатда бўлиб, хизмат вақтида насиҳат ва далда олиш учун имконияти бўларди. Ҳар учинчи йилда иккинчи ушр левийлар ва камбағалларни меҳмон қилиш учун ишлатиларди. Мусо айтганидай: «... улар сенинг масканларингда еб тўймоғи учун» (Такр. Шар. 26,12). Иккинчи ушр хайрли мақсадни кўзда тутиб ва меҳмондорлик учун ишлатиларди.УOП 591.1

    Камбағалларга ёрдамлашишда бошқа чоралар ҳам назарга олинарди. Мусо берган қонунлар камбағалларга нисбатан эркинлик руҳ, назокатли ғамхўрлик ва сахийлик билан айнан фарқланарди. Худо Ўз халқига қут-баракаларни серобликда ваъда қилган бўлсада, улар ҳеч қандай ташвиш тортмасинлар деб, айтмаганди. Ер юзида камбағаллар бўлур, деган эди У. Ва Унинг халқи орасида ҳамдардлик, ғамхўрлик ва ҳиммат кўрсатишга даъват этилганлар албатта топилади. Ўтган даврларда, худди бутунгидек, одамлар фалокатларга, касаликка йўлиқардилар, мол-мулкини йўқотардилар, аммо Худонинг буйруқларига амал қилгунча, уларнинг ичида на камбағал, на оч қолганлар бўлмагандир.УOП 591.2

    Илоҳий Қонунга муносиб камбағал одам ер маҳсуло- тининг белгили қисмига эга, яъни ҳуқуқи бор бўлган. Оч қолганида бечора, қўшнисининг даласига, унинг узумзорига ёки боғига кириб, таомланиш учун дон ва мева олишига ҳуқуқи бор бўлган. Шу ижозатга биноан Исонинг шогирдлари, шанба кунида даладан ўта бориб, бошоқларни узиб егандилар.”УOП 592.1

    Йиғим-терим якунлагандан сўнг далада, боғда, узумзорда қолган ҳаммаси бечораларга тегишли бўлган. «Далангда ўрган вақтда, — деди Мусо, — боғлаётган боғламингдан биттасини унутиб қолдирсанг, уни оламан деб орқангга қайтмагин... Зайтун мевасини уриб мой олганингда, бутоқларида қолдимикин деб қараб чиқмагин... Узумзорингда мевани йиғиб олганингда, қолдиғини яна қайтиб терма; ўтган-борган мусофирга, бечора ёки бевага қолсин. Ва Миср ерида қул бўлиб яшаганингни эслаб тургин» (Такр. Шар. 24,19-22; Лев. 19,9.10).УOП 592.2

    Ҳар бир еттинчи йил бечоралар учун алоҳида афзаллик билан белгиланган. Бошқача айтилганда, шанбалик йил ўримдан кейин бошланган. Ҳосил йиғгандан кейин уруғ сепиш вақти келганида, одамлар уруғ сепишмаган, узумзор тозаланмаган ёки қандайдир ҳосил кутилмаган. Ер ўзи ўстирганни улар ея олганлар, аммо йиғиб, омборларига захира қилишга хуқуқлари бўлмаган. Шу йилнинг ҳосилини фақат мусофирлар, етим ва бевалар ва ҳатто дашт ҳайвонлари йиғишга ҳуқуқлари бор бўлган (Чиқ. 23,10.11; Лee. 25,5).УOП 592.3

    Аммо, агарда одатга кўра, ер халқнинг эҳтиёжини қондириш миқдордагина ҳосил берса, бир йил мобайнида ўрим-теримсиз яшаб бўладими? Шунинг тўғрисида Илоҳий назр хитоб қилган: «Мен олтинчи йилда сизларга баракамни юбораман, ва сиз уч йиллик маҳсулотга етишасиз. Саккизинчи йилда уруғ сепасизлар, аммо тўққизинчи йилгача эски захирадан таъминланасиз; янги ҳосил униб етмагунча, эскисидан ейсизлар» (Лев. 25,21.22).УOП 593.1

    Шанбалик йилга риоя қилиш ер учун ва халқ учун муборак бўлиши лозим эди. Бир йилда дам олган ер кейинчалик серҳосил берар эди. Шу вақт одамлар заҳмат чекишдан дам олишарди, халқ бошқа иш билан шуғулланса- да, ҳамма бўш вақтга сўйинарди, чунки келажак учун куч- қудратини тиклашга имконият яратиларди. Уларда мулоҳаза юритиш, ибодат қилиш учун, Худованднинг насиҳатлари ва талаблари билан яқинроқ танишиш учун, ва ўз хонадонига эътибор бериш учун кўпроқ вақтлари бўларди.УOП 593.2

    Шанбалик йилда қул-яҳудийлар озодликка чиқишарди, ва уларни бўш қўл чиқариб юборишмасди. Худованд буйруғи хитоб қиларди: «Сен ўз ҳузурингдан уни озодликка чиқарганингда, уни бўш қўл юбормагин; унга подангдан, йиғиб олган нонингдан ва шарбатингдан бергил; Худован- динг, сенинг Парвардигоринг иноятига сазовор қилганига муносиб унга бергил» (Такр. Шар. 15,13.14).УOП 593.3

    Меҳнат қилган учун маош кечиктирмай берилиши лозим эди. «Сенинг ерингда бўлган ёлланма ишчини, бечора ва камбағални, сенинг биродарларингданми, ёки сенга келганларданми хафа қилма... Шул кунидаёқ, куёш ботгунча унга тегишли маошни тўлагин, зеро у камбағал, ва жони шуни кутмоқдадир» (Такр. Шар. 24,14.15).УOП 593.4

    Қочқон қуллар билан қандай муомала қилиш кераклиги алоҳида кўрсатилган эди: «Қул сенинг ҳузурингга хўжайинидан қочиб келганида, уни хўжайинига қайтарма. Сенда турақолсин, сизлар аро, ўзи танлаган жойда, сенинг хонадонингда унга ёққан жойни бергин; уни сиқмагин» (Такр. Шар. 23,15.16).УOП 593.5

    Камбағал учун еттинчи йил қарзларидан озодланадиган йил эди. Камбағал биродарларига доимо ёрдам бериб, қарзга берганда эса устидан фоиз қўймай бериш яҳудийларга буйруқ қилинарди. Бечорадан фоиз олиш ёки бошқа даромад жиддий тақиқланарди: «Aгap сенинг биродаринг камбағал бўлиб, сенинг хонадонингда шундай ҳолатга тушса, уни қувват- лагин; ким бўлмасин, биродарингми, уйинга келганми, ажнабийми, сенинг билан яшасин. Ундан фойда топмагин ва даромад олмагин, Парвардигорингдан қўрқгин; сенинг биродаринг сенинг билан яшасин. Унга кумушингни берганингда кўпайсин деб бермагин, нонингни ҳам фойда топаман деб бермагин» (Лee. 25,35-37). Озод қилиниш йилгача қарз қайтарилмаса у кечириларди, ўз камбағал қолган биродарларига ёрдам қилишга воз кечмаслигига халқ жиддий огоҳлантириш олди. «Агарда сенда биродарларингдан камбағали бўлса... юрагингни тош қилма ва қўлингни ўз камбағал биродаринг олдида қаттиқ қисмагин... Эҳтиёт бўлгин, юрагингга қўйидаги қонунсиз фикр кирмасин: «еттинчи йил, кечирим йили яқинлашаяпти», шу фикрдан камбағал биродарингга нисбатан сен шафқатсиз бўлмагин, ва ундан воз кечмагин, зеро у Худовандга сенинг устингдан дод-фарёд чекади, ва гуноҳи сенга тушади”. «Чунки бечоралар сенинг еринг ичра доимо бўладилар; шунинг учун ҳам мен сенга буйруқ беряпман: ўз биродарингга, сенинг камбаға- лингга, сенинг бечорангга сенинг ерингда қўлингни очгин». «Унга қўлингни очиб, унинг эҳтиёжига кўра, нимада муҳтож бўлса, қўлингни очгин» (Такр. Шар. 15,7-9.11).УOП 593.6

    Ҳеч ким сахийлигим мени камбағалликка йўлиқтиради деб хавфланмасин. Илоҳий кўрсатмаларга итоат қилиш сероб иноятлар олиб келган. «Сен кўп халқларга қарзга берурсан, — деди У, — ўзинг эса сира қарзга олмассан; ва кўп халқлар устидан ҳокимиятинг бўлур, улар эса сенинг устингдан ҳоким бўлмаслар» (Такр. Шар. 15,6).УOП 594.1

    «Етти шанбалик йиллардан» кейин, «етти марта етти йилдан», буюк шанбалик йил-юбилей йили келарди «Еттинчи ойда... бутун epгa ёйиладиган карнай овоза берсин. Эллигинчи йилни муқаддас қилинглар, ва ер юзидаги бутун аҳолисига озодликни эълон этинглар; ушбу сизларда юбилей бўлсин; ҳар бирингиз ўз эга бўлган жойингизга, ва ҳар бирингиз ўз қабилангизга қайтинг» (Лев. 25,9.10).УOП 594.2

    «Етгинчи ойнинг ўнинчи кунида тинчлантириш Кунида» юбилей карнайнинг овози янграрди. Бутун ер бўйлаб, қаердагина яҳудий халқи яшамасин, шу овоз эшитиларди, ва шу овоз Ёқуб фарзандларини озод бўлиш йилини олқишламоққа таклиф қиларди. «Буюк тинчлантириш Кунида» Исроилнинг гуноҳлари кечириларди, ва халқ шодиёна юрак билан юбилей йилини табрикларди.УOП 595.1

    Шу йилда, шанбалик йилда бўлганидай, сепмаганлар ва ҳосил йиғмаганлар, ва ер туғиб бергани камбағалларнинг шахсий мулки деб саналган. Яҳудий қуллардан белгили гуруҳи — шанбалик йилда озодлик олмаганлардан — энди эркинликка эришарди. Аммо юбилейлик йилнинг алоҳида белгиси бор эди, epгa бўлган хусусий мулкчилик бекор қилиниб, ер олдинги эгасига қайтариларди. Худонинг махсус кўрсатмаси бўйича ер куръа ташлаб бўлиниб берилганди. Шундан кейин ўз мулкини ҳеч ким қайта сота олмасди. Фақат муҳтожлик шуни қилишга зўрлай оларди. Агарда қариндош уруғиданми ёки хўжайиннинг ўзими ерини қайта сотиб олмоқчи бўлганида, уни олдин сотиб олган воз кечмай сотиши лозим эди; агарда ер қайта сотиб олинмай қолганида, у биринчи хўжайинига ёки унинг авлодига юбилейлик йилида қайтариб бериларди.УOП 595.2

    Худованд Исроилга деди, «Ер мангуликка сотилмасин, зеро Менинг ерим; ва сизлар Менда мусофир ва истиқоматчиларсиздир» (Лев. 25,23). Одамлар тушунишлари керак эди-ки, уларга вақтинча фойдаланиш учун ижозат қилиниб берилган ер Худога тегишли эканини, У ернинг ҳақиқий Эгаси ва тўла ҳуқуқли хўжайини эканини, ва У бечора ва бахтсизлар тўғрисида ғамхўрлик қилганини. Ҳамма шуни яхши англаб олиш лозим-ки, камбағаллар бойлар каби Илоҳий дунёда жойга ҳуқуқлари борини.УOП 595.3

    Тақдирсизланган ва мушкул аҳволга тушганларнинг ҳаётига умид нурини ва ёруғлик порлашини киритиб, азобларини енгиллаштириш учун, мана раҳм-шафқатли Ижодкоримиз нималар қилди.УOП 595.4

    Одамларнинг шахсиятпарастлигини ва ҳокимиятга интилишда ҳаддан ташқари севгисини Худованд чеклашга орзу қиларди. Дунёда икки гуруҳ одамлар бор. Биттаси доимо бойлик йиғмоқда, шу сабабдан иккинчиси камбағал даражага етади. Агарда шундай ҳолат доимо юз берганида дунё катта бахтсизликка йўлиқарди. Агарда бойлар ҳокимлиги қандайдир даражада чекланмаганида, камбағаллар, Илоҳий назарида қадрли бўлганларига қарамай, ўз бой биродарларида илтифотсизликда бўлишарди. Ўхшаш ҳақсизликни англаш камбағал халкда норозилик туғдирарди, маьюслик ва берк кўчага кириб қолиш маънавий тушкунликка олиб келиб, ҳар қандай жиноятларга эшик очарди. Худо тайинлаган воситаларни тартибга киритиш одамларнинг тенг бўлишларига мослашди. Шанбалик, ва айнан юбилейлик йилларни ташкил қилиш яҳудий миллатида, унинг социал ва сиёсий ҳаётида олдинги йилларда юз берган етишмовчи- ликларни бекор қиларди.УOП 596.1

    Ушбу ўрнатиш камбағаллардан кам эмас, бойларга ҳам катта барака келтирарди. Вужудга келтирилган чора бойларни ҳирслик ва манманликдан сақлаши, олижаноб меҳрибон- чилик руҳни, яхши ирода ва инсонлар аро ишончли муомалани ривожлантириши, ижтимоий тартибни ва давлат тузумини таъмин этмоғи лозим эди. Биз ҳаммамиз алоҳида иплар каби инсониятнинг буюк газламасига тўқилганмиз, бошқалар учун қила олган эзгу ишларимиз қут-баракалар орқали ўзимизга қайтади. Бир биримизга қарамлик қонуни жамоатнинг бутун қатламларига тарқалади. Камбағал бойга қарам бўлса, бой ҳам камбағалга боғлиқдир. Камбағал бой бўлган қўшнисининг иноятларига киришишга орзу қилганида бой киши камбағалнинг садоқатли хизматида, унинг истеъдодида ва жисмоний кучида муҳтождир, — ушбу камбағалнинг бойлигидир.УOП 596.2

    Исроил Илоҳий кўрсатмаларига бўйсунганида, унга саҳий иноятлар ваъда қилинган эди. «Мен ўз вақтида сизларга ёмғирни бераман, — деди У, — ва ер ўз маҳсулотини, даштдаги дарахтлар эса ўз мевасини беради. Ва ғалла янчиш сизларда узум йиғиш вақтигача етишади, узум йиғиш эса шудгор қилиб уруғ сепиладиган вақтгача етишади, ўз нонингизни тўйганча ейсизлар, ва ўз ерингизда бехатар яшайсизлар. Ерингизга тинчлик юбораман; ётганингизда сизни ҳеч ким безовта қилмайди; ёвуз ҳайвонларни ерингиздан ҳайдаб чиқараман, қилич ҳам ерингиздан ўтмайди... Ва сизлар аро юрурман, ва сизнинг Парварди- горингиз бўлурман, сизлар эса Менинг халқим бўлурсиз... Агарда Мени тингламай, ушбу амрларимга риоя қилмасан- гиз... Менинг аҳдимни бузиб; шунда... уруғингизни беҳуда сепасизлар, ва душманингиз еб битиради. Чеҳрамни сизга айлантираман, ва душманларингиз олдида қулайсиз, ва сизнинг душманларингиз устингиздан ҳокимлик қилади, ва ҳеч ким орқангиздан қувмаганда, югурасизлар”(Лев. 26,4-6.12.14-17).УOП 596.3

    Кўплар айнан зўр ғайрат билан тасдиқлаб, ҳамма одамлар бир тадбирда Илоҳий иноятларига сазовор бўлишлари керак дейишади. Аммо шундай нуқтаи назар Ижодкорнинг ниятига мослашмайди. Ҳаёт шароитининг ҳар турлиги — Худо йўл қўйган восита, уларнинг орқали Самовий Отамиз инсон табиатини синайди ва ривожлантиради. Пировардида У шуни хоҳлайдики, фоний бойликка эга бўлганлар ўзларини Худо берган неъматларга фақат раҳбарчи сифатида тайинланганларини тушуниб, уларни ҳақирлар ва муҳтож бўлганларга истифода қилишларини.УOП 597.1

    Орангизда бечоралар доимо бўлур, деб Исо айтди, ва У Ўз манфаатларини Унинг ҳақир фарзандларининг шахсий манфаатлари билан бирлаштирмокда. Бизнинг Халоскори- мизнинг юраги энг бечора ва камтар фарзандларига нисбатан ҳамдардликка тўла. Уларни У бизнинг орамизда жойлаш- тирган, токи азоб чекаётганлар ва мазлум қилинганларга нисбатан Унинг севгиси бизнинг қалбимизда уйғонсин учундир. Уларга намоён қилган ҳамдардлик ва меҳрибончилик Масиҳга қилингандай Ўзи қабул қилади. Шафқатсизлик ва илтифотсизлик уларга намоён бўлганида, У Унга нисбатан қилингандай тан олади.УOП 597.2

    Агарда камбағаллар тўғрисида берилган Илоҳий Қонун ҳозиргача кучида қолганида эди, бизнинг дунёнинг маънавий, руҳий ва моддий ҳолати нақадар бошқача бўларди! Бугунги кундагидай шахсиятпарастлик ва мағрурлик гуллаб яшнамасди, аммо ҳар бир инсон яхши ҳислар билан бошқаларнинг бахти ва фаровонлигига муомала қиларди; шунда биз шоҳид бўлган камбағалчилик умуман эшитилмасда эди.УOП 597.3

    Бутун даврлар мобайнида бойлар камбағалларни сиқув остига йўлиқтирган натижада, камбағалларда бойларга нисбатан инонмаслик ва нафрат туғилган натижада, даҳшатли ёвузлик ривожланди. Худо тайинлаган принциплар шу даҳшатли ёвузликка йўл қўймай, олдини олиши керак эди. Ҳақиқатан чексиз бойлик бошқалар меҳнатидан фойдаланиб тузилади. Илоҳий асослар бойларга давлат кўпайтириш учун ва чексиз ҳашаматга йўл тўсиб, саноқсиз бечораю камбағал қулларнинг камситилишига имконият бермасди. Бугунги дунёда анархия ва қон тўкишга таҳдид қилаётган муаммолар тинч йўл билан ечилишга ушбу асослар ёрдамлашарди.УOП 598.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents