Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    53-Боб - Биринчи Ҳакамлар

    («Ҳакамлар» Китобининг 6-8 ва 10-бобларида асосланган)

    Kанъонда жойлашиб, Исроил халқи Канъон ерини бутунлай эгаллаб олиш учун ҳеч қандай амалий чоралар кўрмади. Қўлга киритилган ерлар билан қониқиб, у олдинги бўлган ғайратини йўқотди ва забт этишни тўхтатди. «Исроил кучга кирганида, канъонийларни солиқ тўловчи қилди, аммо уларни ҳайдаб чиқариш деганда, шунга амал қилмади» (Ҳак. 1,28).УOП 607.1

    Худованд Ўз томонидан Исроилга атаган ҳамма назрларини расо бажарди. Наби Ясу канъонийлар кучини мағлуб қилиб, ерни қабилалар аро бўлиб берди. Энди улар, ўз томонидан, Илоҳий ёрдамига таяниб, шу ердаги яшовчиларни тамомила ҳайдаб чиқаришлари керак эди. Аммо улар шуни қилмадилар. Канъонийлар билан сулҳ тузиб, улар Илоҳий буйруқни буздилар, ва шунинг билан Худо Канъон ерини уларга ваъда қилган шартномани бажармадилар.УOП 607.2

    Ҳали энг биринчи марта Худо Синайда улар билан мулоқотда бўлганида, улар бутпарастликка қарши огоҳлантирилгандилар. Қонун эълон қилинган заҳоти, уларга Мусо орқали канъоний халқлари тўғрисида айтиб ўтилган эди: «Уларнинг худоларига топинма, ва уларга хизмат қилма, уларнинг ишларида қатнашма; аммо уларни яксон қил, ва уларнинг устунларини бузиб ташла. Ўз Худовандингизга, ўз Парвардигорингизга хизмат қилинг, ва У сенинг нон ва сувингни баракали қилур; ва касалликлар сиздан узоқлашар» (Чиқ. 23,24,25). Улар Худога итоатли бўлиб қолгунча, У ҳамма душманларини тинчитади, деган ваъда олдилар. «Сенинг олдингда Ўз даҳшатимни юбораман, ва сен борган ҳар қандай халқни хижолатда қолдираман, ва сенинг ҳамма душман- ларингга зарба бериб орқага қайтараман. Сенинг олдингдан қовоғариларни юбораман ва улар сенинг ҳузурингдан ҳивийлар, канъонийлар ва ҳиттийларни ҳайдайди. Ер бўш бўлиб сенга қарши чўл ҳайвонлари кўпайиб қолмасин учун бир йилда ҳаммасини сенинг юз ўнгингдан ҳайдаб чиқармайман: аста-секин уларни сендан ҳайдайман, токи сен кўпайиб, бутун ерни қўлингга киритмагунингча.... Ушбу ернинг истиқоматчиларини сенинг қўлингга топшираман, ва сен ўз ҳузурингдан уларни ҳайдаб чиқарасан. На улар билан, на худолари билан сулҳ тузма. Менга қарши сизларни гуноҳга дучор қилмас учун, улар сенинг ерингда яшама- синлар; зеро агарда сен уларнинг худоларига хизмат қила бошласанг, ушбу сенга тузоқ бўлур» (Чиқ. 23,27-33). Айтилган кўрсатмаларни Мусо оламдан ўтиш олдидан такрорлади, кейин Наби Ясу ҳам эслатиб айтди.УOП 607.3

    Худо Ўз халқини Канъонда жойлаштирди, токи у, қудратли қалқон каби, дунёни қоплай оладиган аҳлоқсизликни тўсиш учун. Агарда Исроил Унга содиқ қолганида, у ғалабадан ғалабага қадам қўярди. Канъонийларга нисбатан Худо улардан кучли ва қудратли халқларни Исроил қўлига топширарди. Илоҳий назр айтарди: «Aгap сизларга амал қилишга берган амрларимга риоя қилсангиз... Худованд ҳамма халқларни сизнинг юзингиз олдидан ҳайдаб чиқаради; ва сиздан кучлироқ ва сони кўпроқ бўлган халқларни қўлга киритоласиз. Оёғингиз босган ҳар бир жой сизники бўлур; саҳро ва Лобондан бошлаб, Фрот дарёсидан, ҳатто ғарбий дарёгача чегарангиз бўлур. Ҳеч ким сизга қариш туролмайди: Худованд, сизнинг Худойингиз, Ўзи сизга айтганидай, сизнинг оёғингиз тегган ерга ларза ва даҳшат солади» (Такр. Шар. 11,22-25).УOП 608.1

    Аммо баланд мавқеига тайинланганларига қарамай, исроилликлар қаршилик кўрсатмас йўлни сайладилар ва ўзларини фақат қондирдилар. Улар мамлакатни тобе қилиш имокониятни қўлдан чиқардилар ва келажакда, кўп авлодлар давомида қолган мажусийлар орқали азоб чекдилар. Пайғамбар айтганидай, улар кўзларига «тикан», биқинларига эса «игна» бўлдилар (Чўл. 33,55).УOП 608.2

    Исроилликлар «мажусийлар билан аралашиб, уларнинг ишларини ўргандилар» (Заб. 105,35). Улар канъонийларгаУOП 608.3

    уйландилар, ва бутпарастлик чума сингари бутун ер юзига тарқалди. «Санамларига ҳам топиндилар. Булар эса тузоқ бўлди уларга. Ўз ўғилларию қизларини ўлдириб, жинларга қурбонликка бағишладилар... ва мамлакат қонга ботиб ҳаром бўлди... Шунда Худованд Ўз халқидан ғазабланди, Ўзининг азиз диёридан нафратланди» (Заб. 105,36-40).УOП 609.1

    Ясунинг насиҳатларини тан олганлар тирик бўлгунча, бутпарастлик катта муваффақиятга етишмади, аммо ота- оналар фарзандларининг тушкунлигига йўл тайёрладилар. Канъон ерига меросхўр бўлганлар томонидан Илоҳий чекланишларга менсимайдиган муомала ёмонлик уруғини сепди, ва шу уруғ ўсиб чиқиб кўп авлодлар давомида аччиқ мевалар бёрар эди. Оддий ҳаёт тарзи яҳудийлар учун бақувват баданнинг манбаи эди, аммо мажусийлар билан алоқада бўлиб, улар бора-бора ўз иштаҳасини ва эҳтиросларини қондиришга ўргандилар. Ушбу чекиниш секин-секин уларнинг соғлигида аксланди, маънавий ва ақл кучини сусайтди. Исроилликларнинг гуноҳлари уларни Худодан узоқлаштирди. Унинг кучи улардан олинди, ва улар ўз душманлари устидан энди ҳукмронлик қилолмасдилар. Шундай қилиб, Илоҳий ёрдами билан ғолиб чиқиш керак бўлган халқлар уларни бўйсундирдилар.УOП 609.2

    «Худовандни, уларни Миср еридан чиқарган оталари- нинг Худосини ташлаб қўйдилар”. «Чўлда уларни сурув каби етаклаб борди... Тепадаги санамларга топиниб Уни хафа қилдилар, ўйма бутларга сажда қилиб рашкини қўзғатдилар» Шунинг учун Худованд «одамзод ичра олган Ўз ўрнини, Шилўда қурган масканини ташлаб қўйди. Ўз шону шафқатини асирликка мубтало қилди, душманлар қўлига берди Ўз шарафин» (Ҳак. 2,12; Заб. 77,52-58.60.61). Аммо Ўз халқидан У бутунлай воз кечмади. Исроил ичра азалдан Бўлганга вафодорлик сақлайдиган қолдиқ доимо бўлган, ва вақти-вақти билан, Худо содиқ ва жасур одамларни даъват этган, токи улар бутпарастликни олиб ташлаб, Исроил халқини душманлардан озодлантириш учун. Аммо халоскор ўлганида, халқ, унинг таъсиридан чиқиб, аста-секин ўз санамларига қайтган. Шу йўсинда, диндан қайтиш ва жазо олиш, иқрор бўлиш ва фориғ қилиниш тарихи қайта-қайта такрорланарди.УOП 609.3

    Месопотамия ва Мўов подшоҳлари, кейинчалик филистийликлар ва канъоний подшоҳлар Сисаро раҳбар- лигида навбатма-навбат Исроилнинг зулмкорларига айлан- дилар. Ғотниил, Эҳўд, Шамчар, Девора ва Барақ исмли халоскорларни халқ сайлаб даъват этди. Аммо «Исроил ўғиллари Худонинг кўз ўнгида қайтадан ёвузлик қила бошладилар, ва Худованд уларни Мидёнликлар қўлига етти йилга топширди». Шу пайтгача Иордан дарёсининг шарқий томонида яшаган қабилалардан сиқув анчалик оғир эмас эди, аммо энди исроилликлар улардан азоб чека бошладилар.УOП 610.1

    Канъон жанубида яшовчи омолеқийлар, худди саҳро томонидан шарқий чегарада яшовчи мидёнликлар каби, Исроилга ором бермайдиган душмани бўлиб қолаверардилар. Мусо даврларида исроилликлар мидёнликларни бутунлай қириб ташлаганлар эди, деса бўлади, аммо ўтган вақтлардан тирик қолган мидёнликлар кўпайиб, қудратли халққа айландилар. Улар қасд олишга чанқардилар, ва паноҳ берадиган Илоҳий қўл исроилликлардан олинганида, қулай пайт етиб келди. Иордандан шарқ томонда яшовчи қавмларгина эмас, балки бутун мамлакат уларнинг вайронагарчилигидан азоб чекарди. Ёввойи, саҳронинг ваҳший истиқоматчилари «чигирткалардай сон-саноқсиз» (Ҳак. 6,5), ўз подалари ва қорамоли билан мамлакатни босдилар. Вайрон қиладиган бало-қазодай, улар бутун epгa, Иордан дарёсидан то филиетийлик увайдасигача тарқалишди. Улар ҳосил етишганда келишарди, ва охирги меваларнинг йиғим-терими битмагунча, ўша ерда қолишарди. Далаларни бўм-буш қилиб, аҳолини талон-тарож этиб, улар саҳрога қайтиб кетишарди. Шундай қилиб, очик ерларда яшовчи исроилликлар ўз уйларини қолдириб, мустаҳкамланган шаҳарларга ёки тоғ ғорларига қочиб, ҳаёт кечиришга муҳтож эдилар. Зулм ва зўравонлик етти йил давом этди; қачон-ки мушкул аҳволга тушган халқ Илоҳий огоҳлантиришни эслаб ўз гуноҳларига иқрор бўлганида, Худованд янада уларга халоскорни юбоди.УOП 610.2

    Гидъўн Ёас ўғли бўлиб Манашенинг қавмидан эди. Бу оила чиққан сулола баланд мавқеига етишмаганди, аммо Ёаснинг оиласи жасурлик ва диёнатлик билан бeлгили эди. Унинг жанговор ўғиллари тўғрисида шундай дейилган: «Ҳар бири подшоҳ ўғилларига ўхшарди”. Ёаснинг ҳамма ўғиллари, биттасидан бошқа, мидёнликлар билан бўлган жангда вафот этдилар. Гидъўннинг исми эса босқинчиларни даҳшатга соларди. Гидъўн ўз халқининг халоскори бўлишига даъватни эшитганида, у худди буғдой янчарди. Бир оз буғдойни бекитиб қўйиб, у очиқ жойда янчгани журъат топмай, шу ишни узум шаробини тайёрлашга мосланган чарх олдида қилмоқчи бўлди. Узум йиғиш пайт ҳали етиб келмаган эди, ва узумзорлар душман эътиборини жалб қилмас эди. Одамлардан бекиниб ва сукут сақлаб ишлар экан, у Исроилнинг ҳолати тўғрисида қайғуриб, озор бераётган зулмкордан қандай қилиб ўз халқи халос этилишини му лоҳаза қиларди.УOП 611.1

    Тўсатдан «Худованднинг Фариштаси» унга намоён бўлиб унга: «Худованд сенинг билан, эй қучли эр!” — деб мурожаат қилди.УOП 611.2

    «Ҳазратим менинг! — жавоб берди у. — Агар Худованд бизлар билан экан, нима учун ушбу ҳаммаси бошимизга тушди? Ва оталаримиз бизга баён этган мўъжизалар қани? Улар: «Мисрдан Худованд бизни чиқарди», — дегандилар. Энди эса Худованд бизни қолдирди ва бизни Мидёнликлар қўлига бериб қўйди”.УOП 611.3

    Шунга самовий элчи жавоб берди: «Шу бор кучинг ила Исроилни Мидёнликлар қўлидан халос қилгин; Мен сени юборяпман”.УOП 611.4

    Унга мурожаат қилган қадимги замонда Исроил билан бўлган Ахд Фариштаси эканига Гидъўн далил олишини хоҳлади. Иброҳим билан мулоқотда бўлган Илоҳий Фаришталар бир куни унинг чин кўнглидан чиққан таклифини қабул қилишганди, Гидъўн ҳам Хабарчига, унда меҳмон бўлишига илтимос қилди. Ўз чодирига шошиб, у бўлган захирадан қўзини тайёрлади, нон ёпди ва, олиб келиб, унинг ёнига қўйди. Аммо Фаришта унга буйруқ берди. «Гўшт ва нонни олиб, ушбу тошга қўй, шўрвасини эса устидан қуйгин”. Гидъўн худди шундай қилди, ва шунда у тилаган далил унга берилди. Фаришта ҳассасининг учини гўшт ва нонга тегизди, ва тошдан чиққан олов қурбонни еб битирди. Кейин Фаришта ғойиб бўлди.УOП 611.5

    Гидъўн отаси Ёас ўз ватандошлари билан Худодан чекиниб, турган жойида Баалга катта қурбонгоҳ қурди ва шаҳар аҳолиси унга топинарди. Гидъўн Фариштадан бўйруқ олди: отаси қурган қурбонгоҳни бузиб, унинг таоми қабул қилинган тошда азалдан Бўлганга янги қурбонгоҳ қуриб, Худовандга қурбон келтириши лозим бўлди. Қурбонни фақат руҳонийлар келтира олардилар, қурбонгоҳ эса Шилўда эди. Аммо удум хизматини тайинлаган Зот, (ҳамма қурбонлар Унга бағишланарди) ушбу чекланишни ўзгартиришга ҳокимияти бор эди. Исроилни озод қилиш олдидан Баалга топинишдан қатъият билан қарши туриш лозим эди. Ўз халқининг душманлари билан жанг бошлагунча, Гидъўн бутпарастликка уруш эълон қилиши кутуларди.УOП 612.1

    Илоҳий буйруқ айнан тўғри бажарилди. Очиқ ҳаракатлар қаршилик туғдиришини билиб, Гидъўн шу ишни сирли равишда, ўз хизматкорларининг ёрдами билан ижро этди. Иккинчи кун эрталаб Ўфранинг аҳолиси Баалга топинишга келганларида, вайрон қилинган қурбонгоҳни кўриб қаттиқ ғазаб-зўғимга тушдилар. Ёас бўлмаганида, улар Гидъўнни ўлдирган бўларди. Кечаси Фаришта отасига зоҳир бўлиб, ўғлини ҳимоя қилишга буюрди. «Баал учун сизгами киришмоқ керак? — деди Ёас. — Сизгами уни мудофаа қилиш? Ким унинг файдасига бир сўз айтса, эрталабоқ ўлим жазосига берилади; aгap у Худо бўлса, Ўз Ўзини ҳимоя қилсин, чунки У Баалнинг қурбонгоҳини бузди». Агар Баал ўз қурбонгоҳини ҳимоя қилолмаса, унга топинадиганлар қандай қилиб унга ўзларини ишонтира оладилар?УOП 612.2

    Гидъўнни ўлдириш фикри ўз-ўзидан тарқалди, ва у карнай чалиб халқни урушга чақиртганида, Ўфранинг эрлари биринчи бўлиб унинг байроғи остига йиғилдилар. У ўз қавми Манашега, шунингдек Ошер, Завулун ва Нафтоли қавмларига элчилар юборди, ва ҳаммаси унинг чақримига жавоб беришди.УOП 612.3

    Худо уни даъват этишига ва унинг билан бўлишига Гидъўн ишониб етолмас эди, шунинг учун лашкар бошида ҳам туришга журъат топмай, у ибодат қилди: «Агарда Сен айтганингдай Исроилни менинг қўлим ила қутқарсанг, мана, Мен қирқилган юнгни шу ерда хирмонда ёяман: агар шудринг фақат юнгда бўлиб, атрофдаги ер қуруқ бўлса, мен шундай биларман-ки, Сен Ўзинг айтганингдай, Исроилни менинг қўлим ила қутқарасан”. Эрталаб юнг ҳўл эди, ер эса қуруқ. Аммо Гидъўнда шубҳа туғилди — юнг осонгина нам ҳаводан сув томчиларини шимиб олади. Шунинг учун у якунловчи қарор чиқара олмай, яна Худога ёлворди. Унинг ғазаби чиқишига сабаб бўлмасин, деб илтимос қилди ва Худо тескари белгиларни намоён қилишини орзу қилди. Гидъўннинг илтимоси бажарилди.УOП 613.1

    Шу йўсинда дадилланган Гидъўн ўз одамларини босиб олганларга қарши олиб чикди. «Бир вақтда Мидёнликлар, Омолеқийлар ва шарқ томонда яшовчилар бирлашиб, дарёдан ўтдилар ва Изреъил водийсида манзил қуриб турдилар». Гидъўннинг қўл остига ўттиз икки минг одам йиғилганди, аммо у душманнинг каттакон лашкарини кўрганида, унга Илоҳий овоз бўлди: «Сенинг билан чиққан халқинг жуда кўп, Мен Мидёнликларни уларнинг қўлига беролмайман, токи Исроил Менинг олдимда фахрланиб: «менинг қўлим мени қутқарди» демасин. Бинобарин, овозингни чиқариб халққа айтгин: ким қўрқоқ ва журъатсиз бўлса, Галъед тоғидан тушиб орқага қайтсин”. Ким таҳликадан қўрқса, кимни фоний ташвишлар азбаройи Худо ишидан эътиборини ўзига жалб қилса, шундай одамлар Исроил лашкарига куч кўшмасдилар. Уларнинг ҳозирлиги фақат салбий таъсир кўрсатарди.УOП 613.2

    Исроилда бўлган қонунга мувофиқ, урушга кетаётганларга эълон қилинарди: «Ким янги уй қуриб уни янгиламаган бўлса, шундай одам борсин ва ўз уйига қайтсин, токи жангда ўлганида бошқаси уйидан фойдаланмасин. Ким қизга унашиб қўйиб, уни хотин қилиб ҳали олмаган бўлса, бориб ўз уйига қайтсин, токи жангда ўлмасин, ва бошқаси уни олмасин». Ва яна назоратчилар халққа эълон қилишлари шарт эди: «Ким қўрқоқ ва камқувват экан, шундай инсон туриб, ўз уйига қайтсин, токи биродарларининг юраги уникига ўхшаб беқувват бўлиб қолмасин» (Такр. Шар. 20,5-8).УOП 613.3

    Душман билан қиёслаганда, Гидъўн одамлари кўп эмас эди, шунинг учун қонун бўйича мурожаат қилишдан у ўзини камтар тутди. Унинг лашкари ҳаддан катта эканини эшитгач, жуда ҳайрон бўлди. Аммо жанговорларнинг юрагида Худованд ифтихорликни ва имони сустликни кўрар эди. Гидъўннинг иссиқ даъватига қизиқиб, улар тайёргалик билан унинг сўзларига жавоб қайтардилар, аммо мидёнийларнинг кўплигини кўрганларида ваҳимага тушдилар. Aгap Исроил енгиб чиққанида, худди шу одамлар ғалабани Худога тегишли қилиш ўрнига, бутун шуҳратни ўзларига тегишли қилиб кўрсатардилар.УOП 614.1

    Гидъўн Илоҳий буйруғига бўйсунди ва йигирма икки минг — лашкарининг учдан икки қисми — уйга кетганларини оғир қалби ила кузатди. Яна Худованднинг айтган сўзларини эшитди: «Халқинг ҳалигача кўпдир; уларни сув бўйига олиб бор, ва у ерда Мен уларни сенга танлаб бераман. Мен ким тўғрисида «сенинг билан бораверсин» десам, сенинг билан боради, ким тўғрисида эса «сен билан бориши кераги йўқ» десам, бормасин». «Душманга ҳужум қилиш вақт яқинлаш- ганини кутган халқ сув олдига келди. Қайси бирлари шоша- пиша сувни қўлларидан ҳўпладилар ва ўта кетдилар, аммо қолганлари тизланиб, шошилмай ичдилар. Қолган ўн минг одамлардан фақат уч юз киши сувни қўлдан ҳўплашди, ва фақат уларгина танланди, қолганлари эса уйларига қайтиб кетишга ижозат олдилар.УOП 614.2

    Кўпинча инсон табиати оддии воситалар орқали синалади. Ким-ки хатарли вақтда ўз шахсий эҳтиёжларини қондиришни ўйласа, танқидий дақиқаларда шундай одамга ишониб бўлмайди. Худога хизмат қилганда ялқовларга ва ўз хоҳишларини биринчи ўринга қўядиганларга ўрин йўқдир. Худованд танлаган кишилар кам саноқли эдилар, аммо улар шахсий эҳтиёжларига нисбатан, ўз бурчини адо этмоқни афзалроқ қўрдилар. Уч юз сайланган эрлар жасур ва ўзини тута биладигангина бўлмай — имонли одамлар бўлиб, ўзларини кўрсатдилар. Улар бутпарастлик билан ўзларини ҳаромламадилар. Худо уларга раҳбарлик қилиб, уларнинг ёрдами билан Исроилни халос қила оларди. Муваффақият эришиш миқдорга боғлиқ эмас. Худо Ўз мақсадига етаман деганида, одам кўпми, камми — аҳамиятга эга эмас. У катта сон билан эмас, балки кўпроқ Унга хизмат қилаётганларнинг табиати билан улуғланади.УOП 614.3

    Тепаликдан исроилликлар пастда увайдада жойлашган душманга назар солишарди. «Мидёнликлар ва Омолеқийлар эса, ва шарқий аҳолиси чигирткадай сон-саноқсиз увайдада жойлашдилар; туяларини ҳам санаб битириб бўлмасди, улар денгиз соҳилидаги қумдек кўп эдилар» (Ҳак. 7,12). Эртанги жангни ўйлаганида Гидъўннинг юраги ларзага солинарди. Аммо Худованд унга кечаси мурожаат қилди, ва ёрдамчиси Фуро билан мидёнликлар манзилига тушишни буюрди. Борган жойида у дадиллантирадиган сўзларни эшитишини қўшиб айтди. Гидъўн борди, қоронғида бекиниб ва сукут сақлаб турган пайтда, у бир аскар ўз дўстига кўрган тушини баён этганини эшитиб қолди: «Кўрдим-ки, бир думалоқ арпа нони мидёнликлар манзилидан думалар эмишда, чодир олдига думалаб келиб, унга шунчалик қаттиқ урилибди-ки, чодир қулаб парча-парча бўлибди”. Бошқаси унга жавобан шундай сўзлар айтди-ки, кўринмас тингловчининг жони ҳовлиқиб кетди: «Кўрган тушинг Исроиллик Ёас ўғли Гидъўннинг қиличига ўхшайди; Худо унинг қўлига Мидёнликларни ва бутун манзилни берган экан-да”. Гидьўн Илоҳий овозни эшитди, У мидёнлик аскар орқали унга мурожаат қиларди. Қайтиб у ўз кичкинагина лашкарига деди: «Ўрнингиздан туринглар! Зеро Худованд мидёнликларни сизларнинг қўлларингизга топширди».УOП 615.1

    Илоҳий кўрсатмага биноан у ҳужум қилиш режасини олди ва вақт чўзмай уни амалга ошира бошлади. Уч юз киши уч гуруҳга бўлинди. Ҳар бир аскарга карнай ва машъал берилди. Улар сопол кўза остига бекитилди. Одамларни шундай қўйдилар-ки, манзилга уч томондан яқинлашиб бўлсин эди. Чуқур кечада Гидъўннинг ҳарбий карнайининг овози билан лашкар уч томондан карнайларини чала бошладилар, кейин эса кўзаларни синдириб, ёниб турган машъаллари билан қўлларида душманга ташландилар. «Худованд ва Гидъўннинг қиличи!” — даҳшатга соладиган овоз янгpади.УOП 615.2

    Ухлаб ётган лашкарнинг уйғониши унинг учун кутилмаган бўлди. Мидёнликлар назарига ушбу кечада ҳайратда қолдирадиган манзара очилди: ҳар томондан машъаллар ярқираши, ҳар томондан карнай овози ва хужум қилаёт- ганларнинг бақриғи. Қўққисдан қилинган ҳужум мидён- ликларни ваҳимага солди, улар жуда кучли кўп сонли лаш- карнинг қўлига тушгандек ҳис қилардилар. Дод-фарёд билан ўз ҳаётини қутқаришга интилиб улар ҳар ёққа ташландилар. Саросимага тушган ҳолда улар, ўз биродарларини душман деб янглишиб, бир-бирини ўлдира бошладилар. Ғалаба қозониш хабари тарқалганида, уйга жўнаб кетаётган яҳудийлар орқага қайтиб, душман кетидан ҳайдаб кетаётганларга қўшилдилар. Мидёнликлар Иордан томон югуришди, улар дарёдан ўтиб, ўз ерига етиб боришга интилардилар. Гидъўн Эфраим қавмига одамларни юборди, улар бирлашиб чекинганларни жанубий соҳилда қўлга олишлари керак эди, ўзи эса уч юз кишилик лашкари билан — чарчаган, аммо душманни қувиб етишга интилган, — дарёни нариги томонига ўтганларнинг орқасидан тезлик билан ўтди. Мидёнликларнинг икки амири Ориё ва Зиф бутун лашкарнинг бошида туришарди, улар, ўн беш минг одами билан қутилдик деганларида, Гидъўн қўлига тушдилар; лашкар вайрон бўлди, ўзлари эса асир қилиниб, кейин ўлдирилдилар.УOП 616.1

    Ушбу порлоқ ғалабада юз йигирма мингдан ортиқ босқинчилар талаф бўлдилар. Мидёнликлар кучи яксон қилинди ва эндигида улар ҳеч қачон Исроилга қарши уруш кўтаришмади. Исроил Худоси яна Ўз халқи учун жанг қилди, деган хабар тезда ҳар томонга тарқалди. Жанговар ва жасур одамлар оддий усул билан енгиб чиқилганларини атрофдагилар билганларида, уларни қамраб олган даҳшатни ҳеч қандай сўзлар билан тасвирлаб бўлмайди.УOП 616.2

    Мидёнликларни яксон қилиш учун Худо танлаган доҳий Исроилда белгили баланд мавқега етишмаган эди. У на раҳнамо, руҳоний ёки левий бўлди. Отасининг уйида у ўзини энг арзимас деб санарди. Аммо Худо бошқача назар солади, унинг жасурлигини ва диёнатлигини У биларди. Гидъўн ўзига ишонмас эди, аммо ҳамма нарсада Илоҳий буйруғига бўйсунишни йстарди. Кўпинча Унга хизмат қилиш учун Худо атоқли одамларни танламай, балки яхширок истифода қилинадиганларни У даъват этади: «Шуҳрат олдидан кам- тарлик бормоқдадир» (Нақ. 15,33). Ким кўпроқ ўз ожизлигини тушиниб, Ўз Доҳийси ва куч Манбаига таянишни хоҳласа, шундайлар Худога энг садоқатли бўлиб чиқадилар. Айнан уларни У кучли ва донишманд қилади, чунки уларнинг ожизлигига Ўз кучини қўшади, уларнинг билимсизлигига эса Ўз донолигинидир.УOП 617.1

    Агарда ҳар бир инсон ўзида ҳақиқий камтарлик тарбияласа эди, Худованд Ўз халқи учун кўпроғини қила оларди. Худо инсонлар зиммасига масъулиятнинг оғирлигини юклаганида, ёки улар Худонинг иноятига яраша катта муваффақиятга эришганларида, афсуски, уларнинг ичида ўзбилармонликдан қочиб, Худога тобе бўлганларини унутмайдиганлар камдан-камдйр. Ўзларини буюк ва қобилиятли деб билганлар олдидан Худованд четлаб ўтиб кетади. Шундай одамлар кўпинча мағрур ва ўзига ишонадиган бўлишади. Улар Илоҳий ўгит-насиҳатсиз иш юритишга ўзларини етарли даражада кучли деб билишади.УOП 617.2

    Ерихо шаҳри айланасида силжиган Ясу лашкарининг оддий карнай овозлари, мидёнликлар лашкарини қуршаб олган Гидъўннинг кам саноқли аскарлари, Илоҳий кучнинг ёрдамида қудратли душманни вайрон қилишга қодир бўлдилар. Инсон кашф этган жуда мураккаб усуллар, Илоҳий куч ва идроқдан ташқари кучсиз бўлишади, аммо Худо олқишлаган режалар ва усуллар камтарлик ва имон билан бажарилганида, муваффақият қозонади. Канъонийлар билан жанг қилганда, Гидъўн ва Наби Ясуга Худога бутунлай ишониб, Унинг иродасига бўйсуниш лозим эди; масиҳийлар ўз руҳий курашида ҳудди шундай Худога ишониб, Унга бўйсунишлари керакдир. Исроилликларни ҳимоя қилганида, Парвардигори Олам янгидан янги Ўз қудратини намоён қилиб, Ўзига нисбатан уларнинг имони мустаҳкамлашини орзу қиларди, токи улар ҳар қандай шароитда шубҳаланмай, Унинг ёрдамини қидирсинлар учун. Бугунги кунда буюк ишни бажариш учун У ожиз аслаҳаларни шу ишга солиб, ўз халқи билан хизматчилик муомалани орзу қилмокда. Унинг донишмандлигида ва кучида биз муҳтожмиз, шуни тушунишимизга коинот ишонади. Худонинг куч-қудрати бизда амал қилолади. «Шунинг учун Худо биз сўраган ёки ҳаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга ғоят даражада қодирдир» (Эф. 3,20).УOП 617.3

    Душманни таъқиб қилишдан қайтган Гидъўнни юртдошлари томонидан айблаш ва таъна қилиш кутарди. Унинг даъватига муносиб Исроил эрлари мидёнликларга қарши йиғилишганларида, Эфраим қавми иштироксиз қолган эди. Улар урушни ўзлари учун хавфли деб санадилар. Гидъўн уларга алоҳида мурожаат қилмагани учун, шунинг билан фойдаланиб, биродарларига ёрдам бермаганларига сабаб топдилар. Аммо Исроил ғалаба қилгани тўғрисида хабар уларнинг қулоқларига етганида, ғалабада бўлишмаганларига рашк қилдилар. Гидъўн буйруғига биноан эфраимликлар мидёнликларнинг Иордан дарёсидан ўтиш жойини қўлга олдилар, ва душманға қочиш учун йўлни тўсдилар. Шунга кўра душманнинг катта миқдори ҳалок қилинди, уларнинг ичида икки амир Ориф ва Зиф бор эди. Шу йўсинда эфраимликлар саботли душманни қувлаб бориб, Исроилнинг ғалабасига кўмаклашдилар. Шунга қарамай улар Гидъўн нотўғри, яъни ўз хоҳиши ва ақли билан ҳаракат қиляпти, деб санашарди. Исроилнинг ғалабаси Худованд қули билан амал қилинганини улар кўришмасди; озод бўлганларида Унинг куч-қудратини ва илтифотини улар тушуниб, Унинг ҳаракатининг қадрига етмадилар, ва айнан ушбу вазият Унинг махсус танлаган аслаҳаси бўлишга улар лойиқ эмаслигини намоён этди.УOП 618.1

    Ҳарбий ўлжа олиб қайтгач улар Гидъўнга таъна қилиб: «Нима учун сен шуни қилдинг, нима учун Мидёнликлар билан уруш қилмоқчи бўлганингда бизни чақирмадинг?» — дедилар.УOП 618.2

    «Сиз бугун қилганингиздай, мен нима қилибман? — деб сўради улардан Гидъўн. — Наҳотки, Абиэзр зарар етказганидан, Эфраим ўз узумини йиғишида бахтлироқ эмасми? Сизнинг қўлларингизга Худо Мидён амирлари Ориф ва Зифни берди, ва сиз қилганни Мен қилармидим?»УOП 619.1

    Рашк руҳи осонгина жанжал чиқароларди, ва иш тўқнашув ва қон тўкиш билан якунланарди, аммо Гидъўннинг ювош жавоби эфраимликларнинг ғазабини тинчитди, ва улар осойишталик билан уйларига тарқалишди. Азмкор ва бошқалар гапига енгилтаклик қўрсатмайдиган Гидъўн, шунингдек жуда сийрак учрайдиган ўзини камтар тута билишини намоён қилди.УOП 619.2

    Озод бўлишга миннатдор Исроил халқи Гидъўнга подшоҳлик тахтини таклиф қилди ва унинг тахтини авлодларига ҳам ўтишига рози бўлди. Аммо ушбу таклиф Илоҳий ягоналигининг асосларини бутунлай бузарди. Исроил подшоси Худо эди, ва одамни тахтга ўрнатиш Илоҳий ягоналикни тарк этиш маънода бўлди. Гидъўн шуни тушунарди. Унинг жавоби туйғуларининг содда- лигини ва олижаноблигини гувоҳлади: «Мен сизларга эга бўлмайман, — деди у, — на Менинг ўғлим сизларга эга бўлмайди; Худованд сизларга эга бўлсин”.УOП 619.3

    Аммо Гидъўн бошқа гумроҳликка тушди; ва ушбу адашиш унинг хонадонига ва ҳамма исроилликларга бахтсизлик жалб қилди. Буюк жанглардан кейинги осойишталик кўпинча бошдан кечирган қийинчиликлардан хавфлироқ бўлади. Худди шундай хавфга Гидьўн йўлиқди. У васвасага тушди. Шу кунга қадар у бутунлай Худонинг иродасига бўйсунарди, энди эса кейинги Илоҳий кўрсатмаларини кутмай, у ўз шахсий режаларини туза бошлади. Худованд қўшини улуғвор ғалаба қозонганида, шайтон, Илоҳий ишга халақит бериш учун, кучини икки баравар кўпайтирди. Исроил халқини туғри йўлдан оздириш мақсадда, у Гидъўн кўнглига ўз фикрларини солди.УOП 619.4

    Гидъўнга қояда Фаришта намоён бўлганида унга қурбон келтириш буюрилганда. Шуни хотирлаб у руҳоний бўла олишига ишонди ва шу қарорга келди. Илоҳий кўрсатмаларини кутмай у диний хизмат ўтказиш учун қулай жой қидира бошлади, хизматни эса, маконда қилингандай ўтказмоқчи бўлди. Халқ илтифотига сазовор бўлган Гидьўнга ўз фикрини руёбга чиқариш қийин эмас эди. Унинг илтимосига муносиб, мидёнликлардан олиб қўйган олтин зиракларни унга бердилар. Шунингдк кўп бошқа ҳазиналарни ва мидён амирларининг ҳашаматли кийимларини халқ унга йиғиб берди. Олийру- ҳонийлар кийимига ўхшатиб Гидъўн ўзига «ефод» ва бағрига осадиган махсус муқаддас бўлган буюмларни ишлаттирди. Унинг ҳаракатлари ўзи учун, унинг оиласи учун ва бутун Исроил учун тузоқ бўлди. Ушбу беқонун хизмат шунга олиб келди-ки, кўплар Худони бутунлай унитиб, санамларга хизмат қила бошладилар. Қачонлардир бутларни вайрон қилган инсон халқни Худодан узоқлаштирди.УOП 619.5

    Айтилган сўзлар ва қилинган ишларнинг жуда катта таъсирини камдан-камлар тушунадилар. Ота-онанинг гумроҳлиги, қабрга тушганларидан кўп йиллар ўтгач, юқори даражада уларнинг фарзандларига ва набираларига ҳалок этадиган таъсир қилади. Ҳар бир инсон бошқаларга таъсир қилади, ва ушбу таъсирнинг оқибати учук унга жавоб бериш керак бўлади. Бизнинг сўзларимиз ва ҳаракатларимизда бошқаларни инонтирадиган таъсирини кўрса бўлади. Бизнинг сўзларимиз ва ишларимиз қолдирган таассурот ўзимизда иноят ёки лаънат бўлиб аксланади. Ушбу вазият бизнинг ҳаётимизни ҳаддан зиёд масъулиятли қилади, ва Худо бизни Ўз донолиги билан йўллаши учун, масъулиятни тан олиб, биз камтарликда Худога ибодат қилишимиз керак.УOП 620.1

    Баланд мавқега етишган инсонлар оддийгина адаштира оладилар. Энг донишмандлар хато қиладилар; энг кучлилар қоқилишлари мумкин. Ҳаёт йўлимиз ҳамиша юқоридан ёритилишига биз шунчалик муҳтожмиз. Бизнинг ягона мудофаамиз: «Менинг орқамдан юр» — деган Зотга бутунлай инонишдан иборатдир.УOП 620.2

    Гидъўннинг ўлимидан кейин «Исроил ўғиллари янада Баал орқасидан юриб мурдор бўлдилар ва фаҳшлик қилдилар... Ва Худовандни, ўз Парвардигорини, уларни қуршаб олган душманлар қўлидан халос Қилганни, Исроил ўғиллари эсламас эдилар. Ва Гидъўн хонадонига, Исроил учун қилган неъматлари учун хайрихоҳлик кўрсатмадилар”. Гидъўнга нисбатан ўз бурчини унутган Исроил халқи подшоҳ қилиб унинг беқонун туғилган ўғли Абумаликни сайлаб қўйдилар. У ўз ҳокимиятини маҳкамлаш учун, Гидъўннинг, биттасидан бошқа, ҳамма қонунли ўғилларини ўлдирди. Одамлар Худодан қўрқув деганни унутганларида, уларга диёнат ва садоқатни оёқ ости қилиш осон. Ким-ки Илоҳий илтифотининг қадрига ета олса, шундай инсон Худонинг қўлида Унинг халқини олқишлаш учун Гидъўн каби ишлатган қуролларнинг қадрига ҳам ета олади. Исроил каби Худога нисбатан шунчалик қора ношукурликни намоён қилган ҳолда, Гидъўннинг хонадонига шафқатсиз муомала турган-битгани бўлди.УOП 620.3

    Абумаликнинг ўлимидан кейин Худодан қўрқадиган ҳакамлар ҳокимияти бир қайси вақтгача бутпарастликнинг таъсирини тутиб турди, аммо кейинчалик халқ янада атрофдаги яшовчи мажусийлар одатларига қайтди. Шимолий қавмлар ичида кўплари Сурия ва Сидон худоларига топинардилар. Жануби-ғарбда филистийлик санамлар, шарқда эса Мўов ва Аммон худолари Исроилни оталарининг Тангрисидан бездирди. Аммо чекинишдан кетин тезда жазо ҳам етиб келди. Омолеқийлар шарқий қавмларни қўлга киритиб, Иордандан ўтдилар ва Яҳуда билан Эфраим ерларига ҳужум қилдилар. Ғарбда, ўз денгиз чегарасидаги текисликдан филистийликлар босиб киришарди. Улар ўтар йўлларида талон-тарож қилиб, ҳаммасига ўт қўйишарди. Исроил шафқатсиз душманлар қўлига қолди, деган таассурот туғуларди.УOП 621.1

    Ва яна халқ ўзи тарк этган ва ҳақоратлаган Парварди- горига мурожат қилди. «Исроил ўғиллари Худовандга дод- фарёд бўлиб, дейишарди: Сенинг наздингда биз гуноҳ қилдик, чунки Сени, ўз Худовандимизни қолдириб, Баалга хизмат қилдик”. Аммо улар самимийликда тавба қилмадилар. Халқ изтироб чекарди, чунки ўз гуноҳкор ҳаёти билан ўзига азоб-уқубатларни жалб қилди, аммо Худонинг исмини шухратсиз қилиб, Унинг муқаддас Қонунини бузганларига улар изтиробга тушмасдилар. Ҳақиқий тавба қилиш — гуноҳ тўғрисида изтироб чекишдан каттароқ нарсадир. Ҳақиқий тавба қилиш — ёвузлик қилишдан қочиш қароридир.УOП 621.2

    Худованд Ўз пайғамбарларининг бири орҳали уларга жавоб берди: «Сизларга Мисрликлар ва Амўрийлар, Омолеқийлар ва Филистийликлар, Сидонлик, Амонийлар ва Мўовийлар жафо қилмадими, ва сизлар Менга фарёд этганларингизда, сизларни уларнинг қўлларидан Мен фориғ қилмадимми? Сизлар Мени қолдириб, бошқа худоларга хизмат қила бошладингиз; шу сабабли эндигида Мен сизларни қутқармасман. Боринг танлаган худоларингизга фарёд қилинг, танг вақтингизда сизларни улар қутқарсин».УOП 622.1

    Ушбу тантанали ва ҳайбатли сўзлар бизларни бошқа манзарага фикран кўчирмоқда, яъни охирги ҳукм чиқариш кунига. Шунда Илоҳий илтифотни тарк этиб, Унинг иноятидан нафратланганлар, Унинг ҳаққонийлиги билан юзма-юз учрашадилар. Уларга Худо берган вақт, имкониятлар ва онгли қобилиятлари улар бу дунёнинг худоларига хизмат қилиш учун бағишлаганларига, шу ҳукмда жавоб беришлари даркордир. Фоний лаззатлар учун улар ўз ҳақиқий ва севадиган Дўстини қолдирдилар. Қайсидир пайтларда улар Худога қайтмоқчи бўлишарди, аммо фоний дунё ақлсиз эҳтирослари билан бутунлай уларнинг ҳисларини эгаллаб олди. Пуч томошалар, ҳаётга фақат талабчан муомала, уларнинг юракларини тош қилди, виждонини сусайтди, ва уларнинг жонлари ҳақиқатнинг овозига гаранг бўлиб қолди. Улар ўз бурчига менсимай қўйдилар. Абадий қиммат бўлганнинг қадрига етмадилар, ва инсониятга шунчалик кўп берган Зотга қурбон қилиш орзусини улар йўқотишди. Аммо ўрим пайтида, улар сепганини йиғиб олишади.УOП 622.2

    Донишмандлик дейди: «Мен чақирдим, сиз эса тингламадингиз; қўлимни чўздим, аммо эътибор берадиган бўлмади; сизлар Менинг ҳамма панд-насиҳатларимни тарк этдингиз, ва Менинг фош қилишимни тан олмадингиз: шунга... бўрон каби устингизга даҳшат келар, ва бало-қазо довулдай устингизга босар; қайғу ва танглик бошингизга тушар. Шунда Мени чақирадилар, ва Мен эшитмайман; субҳидан қидиришади Мени, ва Мени топишмайди. Билим олишдан нафратлангани учун, ўзларига Худованддан қўрқишни танламаганлари учун, Менинг насиҳатимни қабул қилмай, фош қилишларимдан нафратганлари учун; улар ўз йўлларининг мевасидан ейдилар ва ўз фикрларининг самарасидан қониқадилар”. «Мени тинглайдиган эса бехатар ва осойишта, ёвузликдан қўрқмай яшар» (Нақ. 1,24-31.33).УOП 622.3

    Энди Исроилликлар Худованд наздида ювошландилар «ва бегона худоларни тарк этиб, Худовандга хизмат қила бошладилар”. Ва Отанинг севгига сероб қалби, чуқур изтироб чекиб, «Исроил азобларига... чидамади”. Бизнинг Парвардиго- римизнинг узоқчидамли ҳамдардлиги нақадар! Унинг халқи Илоҳий ҳозирлигидан узоқлаштирадиган гуноҳли ҳаёт кечиришдан тонганида, У уларнинг ибодатларини эшитди ва шу заҳоти ёрдам қила бошлади.УOП 623.1

    Галъеддан Ифтаҳ нажоткор бўлди, у амонийликлар билан курашиб, ғалаба қозонди. Шу вақтгача, ўн саккиз йил мобайнида, Исроил ўз душманларининг зулмидан азоб чекди, аммо ушбу дарслар тезда хотирдан чиқди.УOП 623.2

    Халқ бетавфиқ ҳаётга янада қайтганида, Худованд қудратли душманларга, яъни филистийликларга уларни жабр-зулм қилиш учун йўл қўйди. Кўп йиллар давомида ушбу шафқатсиз урушқоқ халқ доимо Исроилга тинчлик бермай, гоҳида бутунлай қулликка дучор қилди. Шу мажусийлар билан аралашиб, санамларига хизмат қилиб, уларнинг томошаларида қатнашиб, Исроил худди уларнинг руҳига ва қизиқишларига эга бўлгани туюларди. Кейинчалик «дўст» бўлиб олганлар Исроилнинг энг ёвуз душманига айландилар, ва уни қириб ташлаш учун, ҳар қандай ҳийла- найрангга қўл урдилар.УOП 623.3

    Исроилга ўхшаб, масиҳийлар ҳам кўпинча дунёнинг таъсирига бериладилар, ва бетавфиқ одамлар билан дўстона муомалани сақлаб қолиш учун уларнинг принципларини ва урф-одатларини қабул қилишади, аммо кейинчалик улар соҳта дўст бўлиб, энг хавфли душман бўлгани очилади. Муқаддас Китоб аниқ таълим бериб, Илоҳий халқ ва дунё орасида ҳеч қандай иттифоқ бўлолмаслигига ўргатади. «Эй биродарларим, агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, ҳайратланманглар» (1 Юҳ. 3,13). Бизнинг Нажоткоримиз дейди: «Агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган» (1 Юҳ. 15,18). Шайтон ёлғон дўстлик маскасига бекиниб, ва бетавфиқ одамлар орқали ҳаракат қилиб, Илоҳий халқни гуноҳ тўрларига илинтиради ва Худодан узоқлаштиради. Халқ Парвардигорнинг ҳимоясидан маҳрум бўлганида эса, унга қарши ёвуз фаришталарни кўтариб, ҳалок қилишга тиришади.УOП 623.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents