Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    55-Боб - Шомуил Пайғамбар

    («Подшоҳларнинг» 1 Китобида асосланган. 1; 2,1-11-боблар)

    Эфраим тоғидан бўлган Элқона исмли левий, бой киши, ҳурматга сазовор бўлиб, Худовандни севар эди ва Ундан қўрқарди. Унинг хотини Ҳанна ҳақиқатдан жуда художўйлиги билан танилганди. Ювош ва талабсиз, у чуқур самимийлик ва руҳий эътиқоди билан белгили эди.УOП 637.1

    Ушбу диёнатли эр-хотин ҳар бир яҳудий оиласи иссиқ орзу қилган иноятдан маҳрум эди. Уларга боланинг ширин сўзларини эшитишга насиб қилмади. Элқона ўз сулоласини сақлаб қолиш учун иккинчй марта уйланиб кўрди. Аммо қилган қадами Худога эътиқодининг етишмовчилигидан бўлди ва унга баҳт келтирмади. Оилада ўғил-қизлар туғилди, аммо Худо тайинлаган муқаддас иттифоқнинг қувончи ва гўзаллиги йўқотилди. Фанина, Элқонанинг янги хотини, жуда рашкли ва чекланган аёл бўлиб, ўзини мағрур ва баландпарвоз тутарди. Ҳаннанинг ҳаёти қизиқсиз заҳматга айланди, унинг ҳар қандай умиди узилгандай туюларди, аммо шунга қарамай, у синовни шикоятсиз камтарлиқда кечирарди.УOП 637.2

    Элқона Илоҳий кўрсатмаларни тўғри бажарарди. Диний хизмат илгаридай Шилўда ўтарди, аммо хизматнинг мунтазам равишда бўлмаганлиги сабабли, маконда унинг ёрдами талаб қилинмасди. Айтилгандай, у маконда левий хизматини бажариши лозим эди. Шунга қарамай тайинланган йиғилишларга у оиласи билан биргаликда бориб, Худога топинарди ва қурбон келтириб турарди.УOП 637.3

    Оилани азоблайдиган ёвуз руҳ ҳаттоки Худога бағиш- ланган муқаддас байрамлар пайтида ўзини намоён қиларди. Миннатдорчилик қурбонни келтиргандан кейин бутун оила, тайинланган одатга биноан, тантанали, аммо шодиёна зиёфатга йиғилар эди. Шундай пайларда Элқона зиёфат дастурхонидан болаларининг онасига ва унинг ҳар бир ўғил қизига махсус улушини берар экан, Ҳаннагачи, айнан ҳурмат қилиш белгисига, — икки баравар улушдан берар эди. Уни севганидан, камситмай, ўғли бўлгандай унга муомала қиларди. Шунда иккинчи хотин рашк-ҳасадга тушиб, Худонинг иноятига сазовор бўлганига биринчи ўринни талаб қиларди, Ҳанна устидан, фарзанд кўрмагани учун, куларди ва Худо Ўз илтифотидан уни маҳрум қилган деб исботларди. Шундай муомала йилдан-йилга такрорланарди, ахири Ҳанна шундай вазиятга бошқа чидай олмай қолди. Ўз қайғу- ҳасратини бекита олмай, юпанчсиз йиғлаб, у зиёфатни қолдириб чиқиб кетди. Эри беҳуда уни юпатишга тиришарди: «Нима учун йиғлайсан, ва нима учун емайсан, нимадан қалбинг изтироб чекмокда? — деярди у. — Мен сенинг учун ўн ўғилдан кўра яхшироқ эмасманми?» (1 Под. 1,8).УOП 637.4

    Ҳанна на бир сўз билан уни таъна қилмади. Ер юзида на бир дўсти билан енгиллаштириб бўлмайдиган юкни у Худога ишонтирди. У самимийлик билан ўз Тангрисига ёлворди. Ундан ҳақоратни олиб ташлаб, унга қимматли инъом — ўғилни ҳадя қилишга ўкинди. Ўғли бўлганида, уни Парвардигори учун тарбияларди. Ҳанна тантанали назр атади: агарда Худо унинг ибодатини эшитса, у боланинг туғилиш кунидан уни Худога бағишлайди. У Чодирга яқинлашиб, жонкуяр ҳолатда «ибодат қиларди ва аччиқ йиғларди”. Оғзидан на бир товуш чиқар, сукут сақлаб у Худога нола қиларди. Ўша меҳрсиз вақтларда шундай қалбдан чиққан ибодатни сийрак учратса бўларди. Ҳаттоки диний байрамлар вақтида диёнатсиз зиёфатлар ва ичкиликбозлик оддий бўлиб қолганди, ва олий руҳоний Али Ҳаннани пайқаб, уни мaст деб ўйлади У фош қилинишига муносиб, деб ишонганида, жиддийлик билан унга деди: «Қачонгача сен маст бўласан? Шароб ичишни ташла».УOП 638.1

    Ҳақсиз фош қилинишидан қўрқиб кетган Ҳанна камтарлик билан жавоб берди: «Йўқ хўжам, мен руҳан изтироб чекадиган хотинман, шароб ёки арақ ичганим йўқ, аммо жонимни Худовандим ҳузурида ёзяпман; чўрингизни ярамас хотин деб ўйламанг; зеро дардим, ғам-ғуссаларим кўплигидан шу пайтгача ҳасрат қилдим”.УOП 638.2

    Ҳаннанинг сўзлари олий руҳонийга чуқур таъсир қилди, зеро у Илоҳий эр эди, ва тaънани қўйиб, уни дуо қилди. «Ундай бўлса, хотиржам кетавер, Исроил Эгасидан сен нима тилаган бўлсанг, У тилагингни қондиради”, — деди унга Али.УOП 639.1

    Худо Ҳаннанинг ноласини эшитди. У шунчалик самимийлик билан қилган ибодатига муносиб инъомга сазовор бўлди. Ўз ўғлига «Шомуил» — «Худодан сўраб олган”, исм қўйди. Бола сал катта бўлгач ва уни онадан олиб бўлганида, Ҳанна атаган назрини бажарди. Она қалбининг бутун ихлосмандлиги билан у ўз гўдакчасини севарди. Боланинг ривожланишини кузатиб, унинг биринчи айтган сўзларига эътибор бериб, у кундан кунга борган сари унга боғланарди. Шомуил унинг ягона ўғли, Осмоннинг махсус инъоми эди, аммо ушбу хазинани у Худога бағишлаши учун олди, ва Унга тегишли бўлганни ўзида қолдиришни ҳуқуқсиз деб биларди.УOП 639.2

    Ҳанна эри билан яна Шилўга йўл олди, ўз қимматбаҳо инъомини у Парвардигори шаънига олий руҳонийга топширмоқчи эди. Етиб борганларида у Алига деди: «Мен шу фарзандни тилаб Худовандга илтижо қилган аёлман, мана у менинг тилагимни бажо келтирди; ўғлимни бир умр Парвардигорга хизмат қилсин, деб Унга бераман, у Худованднинг назарида бўлсин». Исроиллик аёлнинг эътиқоди ва иҳлосмандлигига Али жуда миннатдор бўлди. У ўз фарзандларига бепарво муомалада бўлгани сабабли, бу аёлнинг буюк қурбонига завқланди: Худога хизматга бағишлаш учун у ўз ягона ўғлидан айирилмоқда. Аёлнинг хатти-ҳаракатида Али ўз-ўзига таъна ҳис қилди, у камтарликда эҳтиром билан Худованд олдига йиқилди ва Унга таъзим қилди.УOП 639.3

    Она қалби қувонч ва хамду саноларга тўлди, Парварди- горига ўз миннатдорчилигини қуйишга чанқарди. Башорат руҳи устига тушди, Ҳанна меҳрибон Тангрисига таъзим қилди, шукроналар айтиб, ибодат ичра улуғлаб деди:УOП 639.4

    «Худованд берди, менинг қалбимни шодлик қуршади;
    Мен ўз Парвардигоримда илҳомландим;
    Ёвларимга лаб-даҳаним кенг очилди,
    Зеро мен Сенинг нажотингдан қувонаман.
    Сeндан бўлак ҳеч қандай илоҳ йўқдир,
    Бизнинг Худойимиздай мустаҳкам таянч йўқдир,
    Худованддан муқаддас ҳеч ким йўкдир.
    Такаббурона мақтанишни қўйинглар,
    Ножўя сўз чиқмасин оғзингиздан!
    Бохабардир Эгам ҳар нарсадан,
    Унинг ишлари мўлжаллаб қўйилган...
    Худованд яксон қилади ва тирилтади,
    Дўзахга туширади ва олиб чиқади.
    Худованд қамбағал қилади ва бойитади,
    Камситади ва юксалтиради.
    Тупроқдан У бечорани кўтаради,
    Лойдан қашшоқни юксалтиради,
    Ва хўжалар билан ўтқазади,
    Уларга мерос қилиб салтанат тахтини беради;
    Зеро Худовандда ернинг пойдеворлари
    Ва унда У оламни мустаҳкамлаган.
    Ўз аҳли мўминининг қадамини У авайлар,
    Бетавфиқлар эса зулматда йўқолиб кетар,
    Зеро одам ўз кучи билангина қудратли бўлмас.
    Худованд билан тортишганлар маҳв бўлар;
    Уларнинг устига осмондан гумбурлар.
    Худованд ер четларини ҳукм қилар,
    Ва Ўз подшосига бақувват берар,
    Ва Ўз танлаганининг салтанатини юксалтирар».
    УOП 640.1

    Ҳаннанинг башоратли сўзлари Исроил подшоси Довудга ва Илоҳий Тайинланган Масиҳга тегишли эди. У куйлаган сано сўзлари энг олдин ўжар, баландпарвоз, бевафо хотинга тегишли бўлиб, Илоҳий душманларнинг ҳалок бўлишига ва Унинг қўлга киритилган халқининг тамоман тантана қилишига кўрсатади.УOП 640.2

    Шилўдан Ҳанна тинчланиб ўз уйига, Рамага қайтди. Шомуил ўғли Чодирда қолди, олий руҳоний раҳбарлигида у Илоҳий уйда хизмат қилишга ўрганиши лозим эди. Ўғлининг энг биринчи онгли қадамидан бошлаб, у Худони севиб ҳурмат қилишга ўргатарди, ва ўғли Унга тааллуқли бўлишини тан олиши керак, деб ишонтирди. Атрофдаги ҳамма нарсалар орқали Ҳанна ўғлининг эътибоини Ижодкорга йўллашга тиришарди. Ўғли билан айиришсада, садоқатли она унга ғамхўрликдан тонмасди. Ҳар кунги ибодатларида унинг тўғрисида фикри-зикри биринчи ўринда турарди. Ҳар йили она ўз қўллари билан унга хизмат қилишига янги кийим тўқир эди ва, Шилўга эри билан топинишга келганида, ўз севгисининг белгисини ўғлига олиб келарди. Шомуил содда, олижаноб ва содиқ бўлсин, деб ушбу кичкинагина кийимнинг ҳар бир ипи дуосиз тўқилмасди. Ўз ўғлига фоний фаровонликни сўрамасди, аммо бутун қалбидан Осмоннинг назарида қиммат бўлган вазиятга етишиб, Парвардигорини ҳурмат қилиб, ўз яқинлари учун иноятли бўлишига орзу қилар эди.УOП 640.3

    Қандай ажойиб тарзда Ҳанна мукофотланди! Унинг хатти-ҳаракатидаги намоён бўлган фидокорлигига қандай неъматлар насиб бўлғай! Ҳар бир онага ўлчаб бўлмайдиган имкониятлар ва афзаллик берилган. Аёлнинг ҳориб- толдирадиган деб саналадиган ҳар кунги бурчларининг камторона доираси, олижаноб ва буюк меҳнат деб тан олиниши лозимдир. Ўз таъсири билан она дунёга барака келтиролади, ва, шуни қилар экан, у ўз жонини ҳам қувонтиради. У меҳнати билан фарзандларига улуғвор чўққиларга, ёруғлик ва зулмат орқали тўғри йўл белгилаб бера олади. Аммо фақат Масиҳ таълимотига издош бўлишга ўзи интилганда, у ўз фарзандларига Илоҳий нусхада тарбия беролади. Тушкунлик таъсиридан дунё айниган. Мода ва бошқа васвасали удумлар ёшларимиз устидан улкан ҳокимиятга етишган. Aгap она насиҳат бериб, йўллаб, ўз фарзандларининг хоҳишларини тийиб, бурчини бажармаса, шунда улар, табиий, бутун ёмонга ўрганиб, тақводор йўлдан чиқишади. Ҳар бир она тез-тез Нажоткор ҳузурига ибодат сўзлари билан яқинлашсин: «Ё Рабби, ушбу Сен берган гўдак билан қандай муомалада бўлайлик ва унинг билан нима қилайлик?” Ҳар бир она Илоҳий Каломда берилган наси- ҳатларга муҳим аҳамият қилсин ва керакли вақтда унга юқоридан донолик тушади.УOП 641.1

    «Ўсмир Шомуил борган сари балоғатга етарди, Худованд ва одамларнинг мурувватига сазовор бўларди» (1 Под. 2,26). Шомуилнинг ёшлиги диний хизматга бағишланиб, Чодирда ўтаётган бўлсада, шундай муқаддас жойда ҳам у салбий- таъсирдан ва ёмон намуналардан халос қилинмаганди. Алининг ўғиллари Худодан қўрқмасдилар ва ўз отасини ҳурмат қилмасдилар, аммо Шомуил улар билан дўстона муомалаларни қидирмас эди ва хатти-ҳаракатларида уларга қўшилмасди. Унинг доимий интилиши — Худо уни қандай бўлишини хоҳлайди — бутун орзулари шунга жамланган эди. Ушбу ҳар бир ёш қалбнинг устунлигидир. Худога Ҳатто кичкинтойлар ўзларини бағишласалар ва хизматда қатнаш- салар, Унга ёқади.УOП 642.1

    Шомуил Алининг қўл остига берилди, боланинг гўзал табиати кекса олий руҳонийнинг қалбида чуқур қизиқиш уйғотди. Шомуил хушфеъл, ҳимматли, итоатли ва ҳурмат қиладиган эди. Ўз ўғилларининг ўжарлигидан хафа бўладиган Али, ўз тарбияланувчисининг ҳузурида ором, тасалли ва тинчлик топарди. Муомалада Шомуил назокатли ва ёрдам беришга тайёр турарди, ва ҳеч қачон на бир ота ўз ўғлига Али каби севикли муомалада бўлмаган. Халқнинг баланд вазиятли ҳаками ва оддий йигит орасида мавжуд бўлган шунчалик қайноқ севги ғалати кўринарди. Алининг бошига кексалик ва касалликлар тушганида, ўғилларининг бузуқлигидан жони хавотирдан қийналганида ва у виждонан азоб чекканида, фақат Шомуилда тасалли топарди.УOП 642.2

    Оддийча левийлар диний хизматга киришишлари учун йигирма беш ёшига етишлари керак эди. Аммо Шомуил қоидадан истисно эрта диний хизматда иштироқ эта бошлади. Йилдан йилга унга масъулиятли хизматни ишонтиришарди, ва, ҳали бола бўла туриб, у маконда хизматга муқаддас белгиланган, зиғир ипдан тикилган «ёфод» номли алоҳида кийим киярди. Онаси Чодирга yни олиб келган ёшида, унинг қобилиятларига муносиб, Шомуилга диний хизматда қайбир мажбуриятлар тайинланарди. Олдин бурчлари жуда оддий ва ҳар доим ёқимли бўлмас эди, бироқ у, кучи борича, уларни яхши ва бутун қалбидан бажарарди. Унинг имони ҳар бир ишида намоён бўларди. У ўзини Илоҳий хизматчиси деб санарди, ишини ҳам Худо учун қиларди. Унинг тиришиши қабул қилинди, чунки у Парвардигорини чин қалбидан севарди, ва Унинг иродасига амал қилишни самимийлик билан орзу қиларди. Шомуил осмон ва ер Худовандининг хизматдоши бўлганининг сабаби ана шунда. Исроил учун буюк ишни бажариш учун Тангри Таоло уни сазовор топди.УOП 642.3

    Агарда бизнинг фарзандларимиз ўз ҳар кунги мажбурият- ларининг оддий доирасига Худо тайинлаган восита сифатида караганларида эди, aгap шу бурчлар садоқатли ва муваф- фақиятли хизматга ўрганиш мактаби сифатида тан олин- ганида эди, қиладиган ишлари нақадар кўнгилли ва муҳим бўлиб ўзларига туюларди. Агар ҳар бир мажбурият Худованд учун қилингандай юзага чиқилса, шунда энг камторана меҳнат айнан лаззат беради ва ернинг хизматкорларини, Осмонда Илоҳий иродани вужудга келтирадиган, Муқаддас зотлар билан бирлаштиради.УOП 643.1

    Ер юзидаги ҳаётимизда ва абадий ҳаётга етишишда муваффақият қозониш тўғридан-тўфи майда, арзимаган ишларда садоқатли ва виждонли муомалага қарамдир. Энг майда бўлган Илоҳий ишларида энг катта ишларга нисбатан камолот кам эмасдир. Оламда дунёларни жойлаштирган қўл, нозик усталик билан даштдаги пиёзгулларни ҳам яратган. Худо Ўз фаолиятида камолотли бўлганидай, бизлар ҳам ўз фаолиятимизда камол бўлишимиз лозимдир. Ҳамоҳангли, кучли, олижаноб табиат шахсий бурчларни бажаришимизга муносиб тикланади. Бизнинг ҳаётимизни энг кичик ва энг катта нарсаларда садоқатлик белгилаши керак. Майда ишларга хушвиждонли муомала, арзимаганга садоқат ва меҳрибонлик — ҳаёт йўлимизни қувончга ёритади; бизнинг фаолиятимиз ер юзида тугаганида, ҳар бир тўфи бажарилган ҳаётимиздаги бурчимиз яхши таъсир қолдириб, шу таъсир тарқалишига ёрдамлашгани намоён бўлади.УOП 643.2

    Замонавий йигитлар Шомуилга ўхшаб, Илоҳий назарида қимматли бўлоладилар. Масиҳийлик бурчига садоқатлиги билан, улар янгидан тиклаш ишида кучли таъсир кўрсата олишади. Бизнинг замонда шундай инсонлар керақаир. Ва ҳар биримиз учун Парвардигоримизда иш бордир. Агар Худо ишонтириб берган ишимизга содиқ бўлиб қолсак, бизнинг кунларда азбаройи Худо ва инсоният учун ақл бовар қилолмайдиган муваффақиятларга эришиб бўлади.УOП 644.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents