Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First

    58-Боб - Пайғамбарлар Мактаблари

    Ҳудованд Исроилга ғамхўрлик қиларди. Унинг ғамхўрлиги фақат руҳий томондан чекланмасди — онгли ва жисмоний фаровонликка ёрдам берадиган ҳаммаси Илоҳий азалдан билиш орқали йўналтириларди ва Илоҳий қонунга бўйсунтирарди.УOП 666.1

    Худо яҳудийларга буйруқ бериб, фарзандларини Унинг талабларига ўргатиш тўғрисида айтди. Парвардигори Олам оталари билан қандай муомалада бўлганини ёш авлод билиши лозим эди. Фарзандга билим бериш, ақл ўргатиш отанинг энг бош бурчидир, ва бу ишни ҳеч бир бошқа одамга юклаб бўлмайди. Бегона одамнинг лабидан чиққан сўзлар эмас, балки севувчи юракли ота-она ўз боласига насиҳат бериши керак. Ҳар кунги ҳаётнинг ҳодисалари Худо тўғрисида тафаккур билан бевосита боғланиши лозим. Худованднинг қудрати, Ўз халқини нажот этиши, келадиган Халоскор тўғрисида аталган назрлар — мана шу мавзулар хонадонда йиғилишларнинг асосий суҳбати бўлсин эди, суҳбат қилганда эса хотирда қолсин учун сабоқларни рамз ва сиймолар ёрдамида мустаҳкамлаш керак эди. Илоҳий азалдан били- шининг ва келажакдаги ҳаётнинг буюк ҳақиқатлари ёш авлод онгида муҳрлансин эди. Худони ва табиатда, ва ваҳий сўзларида кўришга фарзандларни ўргатишарди. Осмонда ялтирайдиган юлдузлар, дарахтлар ва даштдаги гуллар, юксак тоғлар, булоқ сувлари — булар ҳаммаси Ижодкор борлигини исботлайди. Тантанали қурбон келтириш, муқаддас маконда ўтказиладиган хизмат, пайғамбарлар каромати — булар Илоҳий ваҳийдир.УOП 666.2

    Шундай тарбияни Мусо Гўшенда, ўз ота-онасининг камбағал уйида олди; шундай тарбияни Шомуил ўз содиқ онаси Ҳаннадан олди; Довуд — Байтлаҳм тепаликларида кезиб етишди; Даниёр — бегона юртда асир бўлмагунча шундай тарбияга сазовор бўлди; ва шундай шароитда Масиҳнинг болалик йиллари Насрода ўтди. Шундай тарбияни Тимофей исмли йигит ҳам олди. «Насиҳат қилишимдан мақсад ана шу, яъни соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин» (1 Тим. 1,5). Муқаддас Ёзувларга уни бувиси Лоида ва онаси Эвника ўргатганлар эди (2 Тим. 1,5).УOП 666.3

    Ёшларни тарбиялаш учун пайғамбарлар мактаблари тайинланган эди. Агар ёш йигит Илоҳий Калом ҳақиқатларида чуқур билим олишга интилса ва Исроилда диний муаллим бўламан деса, шу мактабларнинг эшиклари уларга кенг очиларди. Пайғамбарлар мактабларини Шомуил ташкил этди. Уларнинг мақсади — умумий тушкунликка қарши туриш, ёшларни керакли маънавий ва руҳий савияда сақлаб қолиб, миллатнинг келажакда гуллаб-яшнаши учун, Илоҳий қўрқувда ҳаракат қилишга қобилиятли раҳнамоларни тайёрлаш эди. Шу мақсадга эришиш учун Шомуил мам- лакатда ёш, диёнатли, ақлли ва тиришқоқ одамларни йиғарди. Улар пайғамбарлар ўғиллари деб ном олишарди. Улар Илоҳий Каломни синчиклаб текшириб Худо билан муомалада бўлганларида, уларнинг табиий қобилиятларига юқоридан тушадиган донолик кўшиларди. Уларнинг муаллимлари Илоҳий ҳақиқатларда билимли бўлибгина қўймай, балки Парвардигор билан яқин алоқада эдилар ва Унинг Руҳининг инъомига алоҳида сазовор бўлган эдилар. Художўйлиги ва олимлиги билан шундай одамлар ҳурматга етишардилар ва халқ уларга ишонарди.УOП 667.1

    Шомуил кунларида ўхшаш икки мактаб бор эди — бири Рамада, пайғамбар яшаган шаҳарда, иккинчи — Қиръят- Еоримда. Шу шаҳарда муқаддас Сандиқ сақланарди. Бошқа мактаблар кечроқ ташкил этилди.УOП 667.2

    Мактабнинг шогирдлари ўз-ўзларини қондиришарди, шунинг учун улар ерни парвариш қилишарди ёки бошқа ишлар билан банд бўлишарди. Исроилда ҳар бир меҳнат жуда ҳурмат қилинарди, ва ким-ки фарзандларини тарбиялаганда қайсидир фойдали ишга ўргатмаса, жиноятчи саналарди. Илоҳий буйруққа биноан ҳар бир бола, муқаддас хизматга тайёрланмаганида ҳам, қандай бўлмасин ҳунарни билмоғи лозим эди. Диний муаллимлардан кўплари ўз қўлининг меҳнати билан ўзларини боқишар эди. Кейинроқ, ҳаворийлар даврида, Павел билан Акил ҳамкасб бўлиб, чодир тикувчилик орқали озиқ-овқат топишарди ва уларни эса ҳурмат қилишарди.УOП 667.3

    Мактабларда ўрганиладиган асосий дарслардан: Илоҳий Қонун ва Мусо орқали берилган кўрсатмалар эди; яна муқаддас тариҳ руҳий мусиқа ва шеърият. Дарс бериш усуллар бу мактабларда замонавий мадрасаларда бериладиган билимдан негизли равишда фарқланарди. Ҳозирги мадрасани тамомлаганда шогирд ҳақиқий билимга етишмаган бўлади ва Худони шахсан билиши эндигина мадрасага киргандан фарқланмайди. Қадимги замон пайғамбарлар мактабларида ҳамма шогирдлар олдида жуда муҳим масала қўйилар эди, яъни Илоҳий иродага ва Унга нисбатан инсон мажбуриятига етишиш. Мактабларга Муқаддас тарих батафсил ўргатиларди, ҳар бир сабокда Илоҳий ҳозирлик мавжуд эди. Буюк ҳақиқатлар рамзлий сиймоларда шогирдлар назарида тириларди, ва эътиқод орқали улар энг муҳим дарсни тушунардилар — бутун дунёнинг гуноҳларини Ўз устига оладиган Илоҳий Қўзининг моҳиятини.УOП 668.1

    Бу мактабларда ҳамма шогирдларда энг ғамхўрлик равишда муқаддас хизматга бағишланиш руҳи ривожлан- тириларди. Ибодатнинг кераклигини уларнинг кўнглига солибгина қўймай, улар кўп нарсаларга ўргатиларди: қандай ибодат қилиш керак, ибодатда қандай қилиб ўз Ижодкорига яқинлашиб бўлишини, қандай қилиб имонни парвариш қилиш, Унинг Руҳининг таълимотини қандай тушуниш ва Унга итоат қилиш тўғрисида ўргатиларди. Ёшларнинг ёритилган онглари Илоҳий ҳазинасидан янги ва қадимги ҳақиқатларни чиқаришарди, ва Илоҳий Руҳ уларнинг башоратларида ва муқаддас куйларида намоён бўларди.УOП 668.2

    Мусиқадан дарс бериш мақсади — муқаддас идеалга хизмат қилиб, инсон фикрларини пок ва олижаноб нарсаларга йўналтириш ва унинг жонида Худога миннатдор чилик руҳини ва диний хизматга бағишланиш хоҳишини ўйғoтиш эди. Қадимги замонда мусиқага бўлган муомалани ҳозирги исътемол қилиш билан солиштирсак — қандай хаяжонга соладиган ва мағлуб қиладиган фарқланиш! Мусиқа ёрдами билан Худони улуғлаш ўрнига, кўплар ушбу инъомни ўзларини олқишлаш учун ишлатадилар! Мусиқага севги унинг эҳтиётсиз қадрлайдиганга шодиёна йиғилишларда дўнёни севадиганлар билан бирлашишга йўналтиради. Шундай жойларга боришни Худованд Ўз фарзандларига ман этган. Шундай қилиб, тўғри фойдаланганда буюк иноят келтирадиган нарса шайтоннинг энг муваффақиятли воситасига айланади, ва у бизнинг эътиборимизни бур- чимиздан ва абадий ҳақиқатлар устидан мулоҳаза юртиши- миздан фоний нарсаларга жалб қилади.УOП 668.3

    Самовий маконларда мусиқа диний хизматнинг бир қисмидир, бизнинг ҳамду саноларимиз ҳам имкониятимиз борича самовий куйларнинг ҳамоҳанглигига яқинлашишига тиришмоғимиз лозим. Овознинг тўғри ривожланиши тарбиянинг муҳим томони, ва шунга жиддий эътибор бериш керак. Куйлаш диний хизматнинг қисми бўлиб, ибодат каби аҳамиятлидир. Сано керакли таъсир қолдириши учун, куйлайдиган қалби билан унинг руҳини сезиши керак.УOП 669.1

    Илоҳий пайғамбарлар мактаблари замонавий ўқув юртларидан ўзаро нақадар фарқланади! Ҳозирги мактаб- ларнинг кўплари ўз ҳаракатида дунё одамлари билан раҳбарланади. Уларда керакли қатъий риоя қилиш ва фаҳм- ли тартиб деган нарсалар йўқлигини кўриш изтироблидир. Динийман деганларнинг орасида Илоҳий Каломга илтифотсизлик хавотир уйғотади. Юзаки суҳбатлар, арзон сентименталлик маънавий ва диний тарбиянинг асосларига айланмоқда. Илоҳий ҳаққонийлик ва меҳрибончилик, муқаддасликнинг гўзаллиги ва диёнатли ҳаёт тарзи учун ҳақиқий мукофот, гуноҳнинг макруҳлиги ва унинг даҳшатли оқибатини тўхтатиб бўлмаслиги — булар ҳаммаси ёшларнинг онгида муҳрланмаяпти. Бузуқ йиғилишлар ёш одамларни жиноят йўлига, разиллашиш ва аҳлоқсизлик йўлига итаради.УOП 669.2

    Наҳотки бизнинг тарбия қилувчилар қадимги яҳудий мактабларда истифода қилинган фойдали усуллардан керагини ишлатмасалар? Инсонни яратган Зот унинг ҳар тарафли ривожланиши учун имкониятлар берди. Демак, тарбиялашда ҳақиқий ютуқ фақат бир нарсага боғлик, яъни инсоннинг Ижодкор режасини бажарганида, унинг садоқатига.УOП 670.1

    Тарбиянинг асл мақсади — инсон жонида Илоҳий рамзни тиклашдан иборат. Азалда Худо инсонни яратди. У уни Ўзига ўхшатиб яратди. Унга олижаноб фазилатлар инъом қилди. Инсон вазмин ақлга эга эди ва унинг ҳамма салоҳиятлари ҳамоҳангли эди. Аммо гуноҳга йўлиқиш ва унинг оқибатлари ушбу фазилатларни адаштирди. Гуноҳ одамда Илоҳий суратни бузди ва йўқ қилди деса бўлади. Уни тиклаш учун нажот қилиш режаси тузилди, ва инсонга синовларга тўла ҳаёт берилди. Шунинг учун ҳаётнинг буюк мақсади, ва шу мақсад бошқаларнинг асосида, — азалдан инсонга муносиб бўлган камолотни қайтаришдир. Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг вазифаси шундан иборат-ки, токи ёшларни тарбия қилишда Илоҳий ниятда қатнашиш ва шунда улар Худонинг «хизматдошлари» бўладилар (1 Кор. 3,9).УOП 670.2

    Инсон ҳар қандай имкон бўлган кучларни ишлатиб буюк даражадаги камолга етишишга интилиши учун, Парвар- дигори Олам унга турли-туман қобилиятлар инъом қилган. Аммо ушбу ўринда шахсиятпарастлик ва истисноликка йўл қўйилмасин, зеро Худонинг моҳияти севги ва эзгуликдир, ва Унинг рамзини биз ўз ўзимизда тиклашимиз лозим. Бизга Ижодкоримиз ҳадя қилиб берган ҳар бир қобилият, табиатнинг хусусияти унинг шуҳратини кўпайтириш учун ва яқинларимизнинг руҳий тарафдан ўсишига хизмат қилиши лозим. Фақат шундай истеъмол қилиш энг содда, олижаноб ва бахтли бўлур.УOП 670.3

    Aгap шу принципга керакли даражада эътибор берилганида, тарбиялашнинг бир қандай оддий усулларида негизли ўзгаришлар ўрин топарди. Қўйилган нишонга етишиш учун инсон ифтихорига ва иззат-нафсига таъсир қилиш ўрнига, рақобат руҳини ёндириш ўрнига, муаллимлар инсон қалбида яхшиликка, ҳақиқатга ва гўзал нарсаларга севги ҳисини, камол бўлиш хоҳишни ўйғотишлари нақадар ажойиб натижа берарди. Ўқувчи бошқалардан ўтиб кетишга интилмай, ўзида Илоҳий инъомларни ривожлантиришга тиришмоғи лозим, у Ижодкор ниятини бажаришга ва Унинг инъикоси бўлишга интилиши керак. Ақлни фақат фоний идеалларга йўналтириш ўрнига, ўз-ўзимизни юксалтириш мaқсадда бутун эътиборимизни жалб қилиш ўрнига, биз, Ижодкоримизни билиб, Унга ўхшайдиган бўлишимиз учун, бутун кучимизни Унга топширишимиз лозимдир.УOП 670.4

    «Доноликнинг боши — Худованддан қўрқишдир, ва Муқаддасни билиш — фаҳмдир» (Нақ. 9,10); Табиатни шакллантириш бутун ҳаётимизнинғ буюк ишидир, Худони таниб билиш эса ҳар қандай ҳақиқий тарбиянинг пойдеворидир. Ҳар бир муаллимнинг вазифаси шундан иборат-ки, токи шу билимни шогирдларга бериб, шу билим асосида ва унинг ризолиги билан табиатни шакллантириш. Илоҳий Қонун — Худованд моҳиятининг инъикосидир. Шунинг учун Забур Китобида ёзилган: «Сенинг барча амрларинг адолатли экан...», ва «Буйруқларингдан ақл ўрганаман...» (Заб. 118, 172.104). Парвардигоримиз Ўзини Калом орқали ва ижодий ишларида намоён қилади. Муқадаас Руҳ илҳоми билан ёзилган Китоб ва табиатнинг китоби Худо тўғрисида билим олишимиз учун ёрдамлашади.УOП 671.1

    Маънавий фаолият шунинг билан таърифланади-ки, инсон тараққиётининг даражаси, у кўпроқ мулоҳаза юритадиган нарсаларнинг сатҳига аста-секин етишади. Aгap бизнинг зеҳнимиз фақат оддий ҳар кунги фоний нарсалар билан банд бўлса, у аста-секин майдаланиб ожизланади. Агар инсон қандайдир қийин масалаларни ечишга ҳеч қачон интилмаса, бир қайси вақтдан кейин унинг ривожланиши умуман тўхтайди. Шу тарафдан Муқаддас Китоб, тарбиялай- диган куч сифатида, ўзига тенг бўлган воситаларни билмайди. Илоҳий Каломда инсон ақл-заковати жуда чуқур мулоҳазалар юритиш учун ўзига таом ва руҳнинг баланд даражага юксалиши учун таянч нуқтасини топади. Одамларга маълум бўлган насиҳатли воқеалар Муқаддас Китобда мавжуддир. У абадий ҳақиқатнинг манбаидан бошланади, ва бутун даврлар мобайнида Илоҳий қўл унинг соддалигини ҳимоя қилмоқда. Текширадиган инсон ақли беҳуда киришга интиладиган ўтган тарихга у нурини сочади. Илоҳий Каломда намоён бўлган куч ернинг пойдеворини қўйди ва осмонни ёйди. Фақат Муқаддас Китобда биз, инсоний ривоятлар ва унинг мағрурлиги билан бузилмаган, ўз сулоламизнинг тарихини тополамиз. Унинг саҳифаларида дунё қачонлардир билган энг атоқли эрларнинг жанглари, ғалабалари ва мағлубият- лари муҳрланган. Инсоннинг тайинланиши, унинг абадий тақдири тўғрисида батафсил ва тўла келтирилган. Кўри- надиган дунёни кўринмайдигандан айириб турадиган парда кўтарилган, ва биз, гуноҳнинг биринчи марта пайдо бўлган заҳотидан то адолат ва ҳақиқатнинг бутунлай ғалаба қозонишигача, бир-бирига қарши турадиган яхшилик ва ёмонлик кучларининг курашини кузата оламиз — ва булар ҳаммаси Худованд моҳиятининг ваҳийсидан бошқа нарса эмасдир. Унинг Каломида ифодаланган ҳақиқатлар устидан эҳтиромли мулоҳаза юритганда, Муқаддас Китобга эътибор берганнинг ақл-заковати Чексиз Фаҳм билан учрашади. Шундай машғулотлар табиатни янгилаб ва олижаноб қилибгина қўймай, албатта ақл кучларини кўпайтиради ва янгилайди.УOП 671.2

    Муқаддас Китобни синчиклаб текшириш инсон ҳаётида ҳар жиҳатдан унинг фаровонлигига аксланади. Унга халқлар яшнашининг пештоқ тоши бўлган принциплар очилади, шу принципларда жамият фаровонлиги асосланади, улар оиланинг пойдевори, шy принципларсиз ҳеч бир инсон бу ҳаётда муваффақиятга, бахт-соадатга, келажак ҳаётида эса — ўлмасликка етиша олмайди. Ҳаётда ўрин топган ҳар бир вазиятга Муқаддас Китобда жавоб топса бўлди. Илоҳий Каломни текшириш, унга итоат қилиш, инсоний фалсафа- нинг бутун тармоқларини синчиклаб текширган натижада етишган билимдонликка нисбатан, унинг ақл-заковатини кучлироқ ва ҳаракатлироқ қилиб ривожлантиради. Илоҳий Каломни текшириш, унга бўйсуниш дунёга кучли иродали, буткул табиатли, ўткир сезгирли, фаросатли инсонларни берарди; улар Илоҳий шон-шуҳрати бўлиб, дунё учун эса олқаганлар бўлишарди.УOП 672.1

    Бошқа мавзуларни текширганда ҳам биз Ижодкоримиз тўғрисида билим олишимиз керак. Ҳар қандай ҳақиқий илм моддий дунёда Илоҳий кўлёзманинг тасвиридир холос. Илмий тадқиқотлар Илоҳий донолик ва қудратини исботлаш учун тайинлангандир. Тўғри тушунча — табиат китобими ёки ёзилган каломми — бизни Худо билан таништиради, биз Унинг иродаси очиладиган оқилона ва юксак қонунлари билан танишамиз.УOП 673.1

    Ўқувчини шундай йўл билан олиб бориш керакки, у бутун ижодий ишларда Парвардигорни кўрсин. Муаллимлар буюк Устознинг намунасига тақлид қилсинлар эди. У табиатнинг белгили ҳодисаларига муомала қилиб, уларни расм сифатида ишлатган; шундай усулга муносиб Унинг таълимоти тушунилиб, эшитаётганларнинг онгида чуқурроқ муҳрланганди. Ўрмонларнинг кўкатида сайраётган қушлар, даштдаги гуллар, юксак дарахтлар, унумдор ерлар, ердан энди чиққан ўсимлик, қуриган ва қуёшда ёнган чўл, осмонни олтин нурга ёритган ботаётган қуёш — булар ҳаммаси билим олиш воситалардир. Ижодкорнинг кўринадиган ишларини Масиҳ ҳаёт сўзлари билан бирлаштирган. У шунчалик аниқ уларни солиштирганки, Уни тингловчиларга шу нарсалар кўзларига тушганида, уларга боғланган ҳақиқат дарсларини улар шу заҳоти эслардилар.УOП 673.2

    Ваҳий саҳифаларида қолдирилган Парвардигори оламнинг муҳри қудратли тоғларда ҳам, унумдор увайдаларда ҳам ва чексиз чуқур уммонда ҳам кўриниб туради. Табиат инсонга Ижодкорнинг севгиси тўғрисида гувоҳлайди. У бизни Ўзи билан осмону ерда бор бўлган саноқсиз аломатлар орқали боғлаган. Ушбу дунё фақат азоб-уқубатлар билан тузилмаган. «Худо — севгидир», деб ҳар бир очилаётган куртакда, ҳар бир гулда, ўтнинг ҳар бир поясида ёзилган. Гуноҳнинг лаънати орқали ер юзида тиканаклар оз бўлмасада, тиканакли пояда гуллар очилади, тиканакни эса атиргул қоплайди. Бизнинг Тангримизнинг назокатли оталик ғамхўрлиги тўғрисида, ва бизни Унинг бахтли фарзандлари қилиш орзуси тўғрисида бутун табиат гувоҳлайди. Унинг тақиқлари ва кўрсатмалари фақат Унинг ҳокимиятини ифодалабгина қўймай — бутун қилган ишларида Ўз фарзандларининг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлиги намоён бўлмокдадир. Уларнинг неъматларига ёрдамлашадигандан тонишни У талаб қилмайди.УOП 673.3

    Жамиятнинг қайси бир қаватларида, дин бу ҳаётда соғлиқ ва бахтга йўлни тўсади, деган нуқтаи назар энг зарарли адашишдир. Калом дейди: «Худованддан қўрқиш ҳаётга йўллайди, ва шунга эга бўлган доимо хурсанд бўлур, ва ёмонлик унинг бошига тушмас» (Нақ. 19,23). «Ҳаёт яхши, умрим узоқ бўлсин, яхши кунлар кўрай, деган одам ким? У тилини ёмон сўздан тийсин, оғзини эгри гапдан сақласин. Ёмонликдан қочиб яхшилик қилгин, тинчликни қидириб унинг пайидан бўлгин» (Заб. 33,13-15). Донолик сўзлари — «уларни топган яшар ва ўз баданига соғлик оширар» (Нақ. 4,22). УOП 674.1

    Ҳақиқий дин одамга — жисмоний, онгли ва маънавий жиҳатдан, Илоҳий қонунларга амал қилишга ёрдамлашади. у инсонни ўзини тута билишга, осойишталикка ва риёзатликка ўргатади. Дин фаҳмни олижаноб қилади, дидни тарбиялайди ва онгни ёритади. У жонни самовий соддаликдан баҳраманд қилади. Илоҳий севгига ва азалдан билишнинг кучига имон келтирганда, ташвиш ва хавотирланиш енгиллашади. У бахтли кунларда ва мусибат тушганда қалбни қувончга ва қониқишга тўлдиради. Дин бевосита соғликнинг яхшиланишига ёрдамлашади, ҳаётни узайтиради ва ҳамма олган иноятларидан лаззатни кучайтиради. У инсон жонига бахтнинг битмас манбаини очади. Ҳалигача Масиҳ томонига турмаганлар шуни тушунсинлар-ки, улар хоҳлагандан У ҳаддан ошиқни таклиф қилмоқда. Инсон Илоҳий иродага зид фикр юритганида ва ҳаракат қилганида, ўз жонига катта зиён келтиради ва ўзига нисбатан ноҳақ муомала қилади. Бизлар учун нима яхшироқ эканини Билган, Ўз ижодининг неъматлари учун ғамхўрлик қилаётган Парвардигорнинг ман этган йўлвда ҳеч ким ҳақиқий қувонч тополмайди. Қонунсиз йўл бахтсизликка ва ҳалок бўлишга олиб боради, доноликнинг йўллари эса — «кўнгилли йўллар ва унинг ҳамма сўқмоқлари — тинчлидир» (Нақ. 3,17).УOП 674.2

    Эътиборли текширишда шуниси аниқ бўладики, яҳудий мактабларида амал қилинган жисмоний ва диний тарбиянинг усуллари белгили фойда келтира олади. Аммо ушбу нуқтаи назар керакли даражада қадрланмаган. Фаҳм ва бадан орасида танг алоқа бор, ва маънавий ва онгли тараққиётда баланд сатҳга етишиш учун, бизнинг жисмоний табиатимизни бошқарадиган қонунларга биз амал қилишимиз лозим. Кучли ва вазминли табиатни шакллантириш учун истеъдод ва жисмоний кучлар чиниқйб ривожланиши лозим. Худо бизга ишонтирган ажойиб жисмоний тузилишимизни, уни соғ сақлашга ёрдамлашадиган қонунларни текширишдан ёшларимиз учун янда муҳимроқ машғулот борми?УOП 675.1

    Ҳозир, қадимги Исроилда бўлганидай, ҳар бир ёш йигит ҳар кунги бурчларини бажаришга ўрганиши керак. Меҳнат қилиб топиш учун ҳар бир инсон қўлида ҳунар бўлиши лозим. Меҳнатни оғир дақиқаларда фақат кўмакдош сифатида қабул қилмай, балки жисмоний, онгли ва манавий ривожланишда фойдали восита сифатида қабул қилишимиз яхши. Балки кимдир жисмоний меҳнатда муҳтож эмасман деяр, чунки рўзғори учун топгани етарлидир, аммо ҳар бир инсонда жисмоний меҳнат учун ҳунари бўлиши керак. Жисмоний машқларсиз ҳеч ким кучли баданга ва саломатликка эга бўлолмайди; меҳнатни тўғри туза билиш эса кучли ва ҳаракатли ақлга ва олижаноб табиатга эга бўлиш учун кераклиги биринчисидан камроқ эмасдир.УOП 675.2

    Ҳар бир ўқувчи кунининг қисмини жисмоний меҳнат учун айириши керак. Шундай қилиб меҳнатда чиниқиш, меҳнатсеварлик пайдо бўлади, ўз-ўзига ишонч ҳиси ривожланади ва шунинг билан биргаликда ёшлар ишсизлик натижасида пайдо бўладиган ҳар турли пасткаш одатлардан ҳимоя қилинадилар. Булар ҳаммаси азалдаги тарбиялаш нишони билан танг алоқададир, зеро меҳнат, тиришиш ва соддалик йўлига киришиб, биз Ижодкоримиз билан ҳамоҳангликка кирамиз.УOП 675.3

    Ёшларни ибтидонинг мақсадини тушунишга олиб боринг — улар Парвардигорни ҳурмат қилиб, ўз яқинлари учун олқаганлар бўлишсин; Самовий Отанинг уларга нисбатан намоён бўлаётган назокатли севгисини кўришга ёшларга ёрдамлашинг; ҳаёт мактабида тайёрланиб, улар ўз буюк аталишларини тушинсинлар; ушбу диёнатли аталиш — Илоҳий ўғиллари бўлишдир. Ва шунда минглаб ёшлар уларга эга бўлган пасткаш, шаҳсиятпараст инти- лишларни ва арзимас мамнунликни нафрат ва манфурлик билан четга ташлайдилар. Улар гуноҳдан нафратланишга ўрганишади, ундан, ҳадя олиш учун эмас ва қўрқиш сабабли эмас, эҳтиёт бўлишади, чунки гуноҳга хос бўлган нуқсонликни улар тушунадилар. Гуноҳ Худо берган қобилиятларни бузади ва ёшларда Илоҳий сиймони нобуд қилади — шуни ҳам улар тушунадилар.УOП 675.4

    Худо ёшларга камга етишиб рози бўлмасга буюради. Инсонни жамиятнинг бахтли ва ҳурматли аъзоси қиладиган: табиатнинг хусусиятлари, камолотга етишишда тўхтатиб бўлмайдиган интилиш, саботли ирода, қудратли ҳаракатлар ва тинмас матонатлик — эзилмасин. Аксинча, Илоҳий илтифоти ёрдамида ёшларни юксак нишонларга йўналтириш лозим; ушбу нишонлар вақтинчалик, шахсиятпараст эҳтиёжлардан шунчалик юксак-ки, қанчалик Осмон ердан юқоридир. Ер юзидаги ҳаётда бошланган тарбия мангуликда давом этади. Кундан- кунга ажойиб Илоҳий ишлар, Оламни яратиш ва бошқаришда Унинг донолигининг ва кучининг исботлари, қўлга киритиш режасида чексиз севги ва доноликнинг сири — қизиқадиган ақлга янгидан-янги гўзалликда очилаверади. «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо севганларга муҳайё қилган» (1 Кор. 2,9). УOП 676.1

    Ҳатто ушбу ҳаётимизда биз Унинг ҳозирлигининг нурларини тута оламиз ва Осмон мулоқотининг қувончи билан исина оламиз, аммо қувонч ва бахтни тўла-тўкис биз мангуликда синаб кўрамиз. Илоҳий сиймога қайтарилган инсон нақадар олий идеалга етиша олишини бизга фақат абадийлик очиб беради.УOП 676.2