Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    59-Боб - ИСРОИЛНИНГ БИРИНЧИ Подшоҳи

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 8- 12-бобларида асосланган)

    Исроилни бошқариш Худо номидан ва Унинг ҳокимияти номидан амал қилинарди. Мусонинг вазифаси, шунингдек етмиш оқсоқолларга, бошлиқ ва ҳакамларга берилган вазифалари фақат Худо тайинлаган қонунларни ҳаётга ўтказишдан иборат бўлган, халқ учун қонунлар ишлаб чиқариш ваколати эса уларга берилмаган эди. Ва ушбу шароит миллат бор бўлишининг шартномаси эди. Халққа насиҳат бериш учун, Илоҳий Қонунлар асосида яшашга ўргатиш учун, даврдан даврга Худодан илҳомланган инсонлар юбориларди.УOП 677.1

    Исроил подшоҳни талаб қилишини Худованд азалдан биларди, аммо давлат тузилган асосларни У ўзгартишга кўнмади. Подшоҳ тайинланганда ҳам, у Парвардигори Оламнинг ўринбосари бўла оларди. Худо халқнинг тан олинган Эгаси бўлиб қолаверарди, Унинг Қонуни эса мамлакатнинг олий қонуни деб ҳурмат қилиниши лозим эди.УOП 677.2

    Бошида исроилликлар Канъонда жойлашганларида, улар теократик бошқариш асосларини тан олдилар, ва миллат Ясу Наби бошқармасида гуллаб-яшнарди. Аммо халқ сонининг кўпайиши ва бошқа мамлакатлар билан ўзаро муносабатлар ўзгаришлар киритди. Исроил халқи ўз мажусий қўшниларининг аҳлоқсиз одатларига ўрганди, уларни ҳаётига киритди ва, шундай қилиб, кўп нарсаларда ўз алоҳида бўлган муқаддаслигини йўқотди. Аста секин яҳудийлар эҳтиром деганни йўқотдилар, ва Парвардигорнинг танланган халқининг афзаллигини қадрламай қўйдилар. Мажусий подшоҳларнинг ҳашамати ва порлоғи билан мағлуб бўлиб, улар ўз оддийлигидан уяладиган бўлдилар. Қавмлар орасида рашк-ҳасад пайдо бўлди. Ички тўқнашувлар уларни ожизлантирарди; душманли муомалада бўлган мажусийлар доимо уларга ва ерларига ҳужум қилаверишарди. Ва халқ ичида, ўз ҳолатини сақлаб қолиш учун ҳамма қавмлар танҳо кучли ваколат остига бирлашишлари лозим, деган фикр туғилди. Илоҳий Қонунга бўйсунишдан бош тортиб, улар Илоҳий Ҳокимиятдан бўшашни хоҳлашарди, ва, шундай қилиб, подшоҳни орзу қилиш бутун Исроилнинг умумий талабига айланди.УOП 677.3

    Наби Ясу кунларидан Шомуил каби, буюк донолик ила ва муваффақиятли Исроилни ҳеч ким бошқармади. Худодан уч даражали хизматга тайинланган Шомуил — ҳакам, пайғамбар ва руҳоний сифатида — ўз халқининг фаравонлиги учун тинмай, тамагирсиз меҳнат қилди, ва миллат унинг донишманд раҳбарлиги остида гуллаб-яшнарди. Бутун жойларда тартиб тикланганди, халқ Худодан қўрқарди, Уни ҳурмат қиларди, ва бир қайси вақтгача норозилик руҳи тинди. Аммо қариганидан кейин пайғамбар ўз меҳнатининг оғирлигини бошқалар билан бўлишга мажбур бўлди, ва у икки ўғлини ўзига ёрдамчи килиб тайинлади. Шомуил ўз мажбуриятларини Рамада бажарганида, ёш йигитлар мамлакатнинг жанубий чегарасида яшовчи халқ орасида, ҳаққоний ҳукм чиқариш учун, Беър-Шевада ўрнашдилар.УOП 678.1

    Ўғилларини шу хизматга айиришга халқ рози бўлди, аммо улар отанинг ишончини амалда кўрсатмадилар. Мусо орқали Худованд Ўз халқига махсус кўрсатмалар берганди. Исроил бошлиқлари ҳаққоний ҳукм чиқаришлари, бева ва етимларга диёнатли муомала қилишлари ва пора олмасликлари лозим эди. Аммо Шомуил ўғиллари «тамагирликка йўл бердилар, ҳадялар олишарди ва нотўғри ҳукм қилишарди». Ўғилларида белгили асосларни муҳрлаш ҳаракати беҳуда бўлди. Улар оталарининг содда, тамагирсиз ҳаётига тақлид қилмасдилар. Алига юборилган огоҳлантириш Шомуилга деярли таъсир кўрсатмади. Ўғилларига нисбатан ҳаддан ошиқ бепарволик уларнинг табиатида ва ҳаётида аксланмай қолмади.УOП 678.2

    Бу ҳакамларнинг ҳаққонийсизлиги норозилик туғдирди ва бошқаришни ўзгартиш учун сабаб бўлди, — шу ўзгариш- ларни халқ сирли орзу қиларди. «Ва Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари йиғилиб, Шомуил ҳузурига Рамага келдилар, ва унга дедилар: «мана, сен қаридинг, сенинг ўғилларинг эса сенинг йўлларингдан юришмайди; демак бизнинг устимиздан подшоҳни қўйгин, токи у бизга, бошқа халқларда бўлганидай, ҳукм қилсин» (1 Под. 8,4.5). Шомуил ўғил- ларининг хатти-ҳаракатини билмасди. Агарда уларнинг бетавфик ҳулқ-атвори унга белгили бўлганида, у шу онда уларни хизматларидан олиб ташларди, аммо сўроқ билан келганлар уни хоҳламасдилар. Уларнинг ғазабланганларини у пайқади. Ифтиҳорлик билан эълон этган талаблари — ўйлаб қарор чиқарилганнинг натижаси эканини Шомуил тушунди. Шомуилга на бир шикоят деган нарса таклиф қилинса экан. Унинг диёнатли ва доно бошқаришини ҳамма эътироф қиларди, аммо кекса пайғамбар айтилган сўзларда ўзига нисбатан норозилик кўрарди ва уни раҳбарлик лавозимидан туширмоқчи эканлар деб ўйлади. У ўз ҳислатларини аён қилмади, на бир таъна қилиш сўз айтмади, фақат Худога ибодатини йўналтирди ва фақат Ундан насиҳат сўради.УOП 678.3

    Ва Худованд Шомуилга деди: «Халқнинг овозига қулоқ солгин, ҳамма айтганларини тингла; зероки улар сени тарк этмадилар, аммо Мен уларга подшоҳлик қилмаслигим учун Мени тарк этдилар. Мен уларни Мисрдан чиқарган кунимдан бошлаб то бугунги кунгача Менга қандай муомала қилсалар, Мени қолдириб бошқа худоларга сиғинсалар: улар сенга нисбатан худди шундай муомалададирлар”. Бу сўзларни эшитгач пайғамбар халқнинг ҳулк-атворини ўз устига олди, ва эшитган сўзларда ўзига таъна қилинишни сезди. Улар эса унга эмас, Худонинг салтанатига эҳтиромсизлик намоён қилдилар, чунки Ўз халқига бошлиқларни У тайинларди. Ким-ки Илоҳий содиқ хизматкорини тарк этиб ундан нафратланар экан, шундай киши одамга эмас, уни юборган Эгасига нафратини намоён қилади. Шунинг билан улар Илоҳий сўзларни, Унинг фош қилишини ва насиҳатларини арзимас кўрсатиб, Унинг ваколатини тарк этадилар.УOП 679.1

    Исроил энг катта фаровонликка етишган даврларда азалдан Бўлганни ўз Подшоҳи деб тан оларди, ва У ташкил қилган қонунларни ва бошқаришни, ҳамма қолган халқларнинг қонунларидан устун кўриб, ҳурмат-эҳтиром қиларди. Худованднинг кўрсатмалари тўғрисида Мусо Исроилга эълон қилган эди. «Зеро бошқа халқларнинг кўз ўнгида шунда сизнинг донолигингиз ва ҳикматингиз; улар ушбу ҳамма кўрсатмалар тўғрисида эшитиб:” фақат ушбу буюк халқ донишманд ва фаҳмли халқ экан”, — деярлар» (Так. Шар. 4,6). Аммо Илоҳий Қонундан чекиниб, яҳудийлар, Худо орзу қилган халқ бўлолмадилар, натижада уларнинг чекиниши ва ақлсизлиги туфайли туғилган ёвузликни улар Худонинг бошқаришига тўнкадилар. Мана қанчалик гуноҳ уларни ожизлантирди.УOП 679.2

    Худованд пайғамбар орқали башорат қилиб, Исроилга подшоҳ бош бўлади деди. Аммо шундай бошқариш Худонинг иродасига муносиб экани тўғрисида ва яҳудийлар учун бошқаришнинг энг яхши усули тўғрисида ҳеч бир сўз айтилмади. Худо халққа ўз иродаси бўйича ҳаракат қилишига ижозат берди, зероки у Парвардигорининг бошқаришидан тонди. Худо унга подшоҳни Ўз ғазабида берди, дейди Ҳўшея пайғамбар (Ҳўш. 13,11). Одамлар Илоҳий маъқуллашни қидирмай, қайсарлик билан ўз йўлидан боришни хоҳлаганларида, ёки Худонинг аниқ ифодаланган иродасига қаршилик кўрсатганларида, У кўпинча уларнинг эҳтиёжларини қондиради, токи кейинчалик аччиқ тажриба орттириб, ўз ақлсизлигини тушунсинлар ва ўз гуноҳига тавба қилсинлар учун. Инсоний ифтиҳорлик ва донолик — ҳаддан хавфли йўлдошчилар. Илоҳий иродага қарши юракнинг орзу қилгани, кейинчалик иноят ўрнига тезроқ лаънат келтириши турган гaп.УOП 680.1

    Худо хоҳлайдики, токи Унинг халқи фақат Унда танҳо Қонун берувчини ва куч Манбаини кўрсинлар деб. Худога ўз қарамлигини ҳис қилиб, яҳудийлар доимо Унга инти- лардилар. Танланган халқ сифатида, улар даъват этилиш- ларига биноан олижаноб ва баланд туйғуларга эга бўлсинлар эди. Аммо, ўзларига подшоҳ танлаб, улар албатта ўз эътиборини Худодан узоқлаштиришарди. Ва кўпроқ Илоҳий кучга таянмай, инсон кучига ишонардилар, подшоҳнинг қонунсизлиги эса халқни гуноҳга йўлиқтириб, тамоман Худодан узоқлаштирарди.УOП 680.2

    Шомуилга. халқнинг талабини қондиришга буйруқ берилди, аммо у Худонинг норозилигини уларга етказиб, шундай ҳаракат тарзининг оқибатлари тўғрисида огоҳлан- тириб қўйиши лозим бўлди. «Ва Шомуил Худованднинг ҳамма сўзларини, ундан подшоҳни сўраган халққа баён этди”. Яҳудийлар устига юкланадиган оғир мажбуриятларга у кўрсатди ва янги вазият уларнинг олдинги эрксин ва фаровон ҳаётларидан фарқланишини тушунтирди. Уларни огоҳлан- тириб қуйидагиларни қулоқлaрига етказди: подшоҳ бошқа подшоҳларнинг бойлигига тақлид қилиб, халқдан жуда кўп нарсаларни талаб қилади — ва уларнинг хизматини, ва мол- мулкини. У ўзи учун, халқ ичидан энг гўзал ёш йигитларни сайлаб, уларни аравакаш ва тез юрадиган элчиларга айлантиради. Улар унинг лашкарининг тартибига киришади, ерини парвариш қилишади, ҳосил йиғишади, аскарлари учун керакли буюмлар тайёрлашади. Уларнинг қизлари хизмат қилиш учун: овқат тайёрлаш учун ва бошқа ишлар бажариш учун подшоҳ даргоҳига олинадилар. Ўз фойдаси учун подшоҳ, Парвардигор Ўзи берган энг яхши ерларни, ўзига олиб қўяди. У энг қобилиятли хизматкорларни ўзига олади ва молини ҳам «ўз фойдасига истеъмол қилади». Шундан ташқари, ҳунарнинг ёки ер маҳсулотининг даромадидан ўндан бир қисмини подшоҳ талаб қилиб олади. «Ва ўзларингиз унга қул бўласизлар, — деди якунлаб пайғамбар. — Шунда ўзингиз танлаган подшоҳга қарши исён кўтарасизлар; ва Худованд шу пайт сизларга жавоб бермайди”. Аммо ушбу зулм қанчалик оғир бўлмасин, ташкил этилган подшоликни улар хоҳлаган вақтда ағдариб ташлай олмайдилар.УOП 681.1

    Ушбу сўзларни эшитган халойиқ: «Йўқ, устимиздан подшоҳ бўлсин; биз бошқа халқлардай бўлайлик: бизнинг подшоҳимиз устимиздан ҳукм сурсин, ва олдимизда юрсин, ва бизнинг урушларимизни олиб борсин”, — деди жавобан.УOП 681.2

    «Бошқа халқлардай”. Исроилликларнинг махсус устунлиги ва иноятлари худди уларни бошқа халқлардан фарқлантирганини улар тушунмасдилар. Ўзининг танланган ҳазинаси қилиш учун, Худо уларни бошқа халқлардан айирди. Аммо улар шундай баланд шон-шуҳратга менсимай, мажусийларга ўхшашни чанқаб орзу қилдилар! Ҳозирги замонда ҳам Илоҳий халқ деб аталганлар орасида дунёнинг урф-одатлари билан мослашиш кучли орзуси мавжуддир. Одамлар Худодан узоқлашганларида, уларда дунёнинг афзалликларга етишишга интилиш пайдо бўлади. Афсуски, имонлилар доимо ушбу дунёнинг худосига топинадиган- ларнинг одатларига тақлид қилишга интиладилар. Кўплар ишонадилар-ки, имонсиз одамлар билан яқин муомала боғлаб ва уларнинг одатлари билан мослашиб, улар имонсизларга катта таъсир қила олишларига. Дунёга дўст бўлиб, улар Худонинг душманига айланадилар. Фоний ҳурматга етишиш учун, уларга Худо насиб этган ўлчовсиз баланд ориятни қурбон келтирадилар. «Худо уларни қоронғиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган» (1 Петр. 2,9). Шу муқаддас ҳақиқатни улар тушунмайдилар ва шунинг учун Худони улуғламайдилар.УOП 681.3

    Шомуил халқнинг сўзларини чуқур қайғуда тинглади; аммо Худованд унга деди: «Уларнинг овозига қулоқ солгин, ва уларга подшоҳни қўйгин». Пайғамбар ўз бурчига амал қилди. У огоҳлантиришни тўғри ва батафсил уларга эълон этди, аммо огоҳлантириш тарк этилди. Оғир қалби билан у халқни қўйиб юборди, ўзи эса бошқаришда кутиладиган катта ўзгаришларга тайёрланиш учун халқдан узоқлашди.УOП 682.1

    Шомуилнинг бенуқсон ва тамагирсиз ҳаёти, руҳонийлар ва оқсоқолларнинг тамагир хизматига ва мағрур имонсиз исроиллик жамоатига, доимий таъна бўларди. Шунга қарамай у ўзини ҳашамат билан айлантириб олмади, ва хизматини Осмон манзур кўрсада, ҳаммага белгили бўлиш учун хизмат қилмасди. У дунёнинг Халоскори томонидан улуғланди, Унинг қўли остида яҳудий халқига раҳбарлик қилди. Аммо унинг художўйлиги ва садоқати одамлар жонига тегди, улар камтарона бошқаришни тарк этдилар ва устиларидан подшоҳ бўладиган одамга алмаштирдилар.УOП 682.2

    Биз кўрамизки, Шомуилда Масиҳнинг сиймоси аксланди. Нажоткоримизнинг бенуқсон ҳаёти шайтоннинг ғазабини чиқарарди. Унинг ҳаёти дунёга нур бўлди; Унинг ҳаёти инсон юрагининг сирли бузуқлигини фош қиларди. Масиҳнинг муқаддас ҳаёти «диёнатли» иккиюзламачилар томонидан Унга қарши энг зуғумли эҳтиросларни кўзғотди. Масиҳ бу дунёга бойликнинг порлашида ва фоний салтанатда келмади, лекин Унинг ишлари, ер юзидаги ҳар қайси подшоҳнинг қудратига нисбатан, катта куч-қудратга эга бўлганини гувоҳларди. Яҳудийлар Масиҳни кутишарди. У келиб зулмкорларнинг бўйинтурғини ағдариб ташлайди дeб ишонардилар, ўзлари эса бадкирдорлик ҳаётни кечираве- ришарди; диёнатсиз бўлганлари туфайли бўйинтуруқ ўзларига кийилди. Aгap Масиҳ уларнинг гуноҳларини тийиб, ташқи художўйликларига рози бўлганида, яҳудийлар Уни ўзларининг подшоҳи деб қабул қилишарди, аммо уларнинг камчиликларини У жасорат билан фош қилгани учун, улар бунга чидай олмадилар. Масиҳ табиатида шунчалик гўзаллик, меҳрибонлик, бенуқсонлик ва муқаддаслик намоён бўлди! У фақат гуноҳдан нафратланарди ва Ўз табиати билан яҳудийлар қалбида нафрат уйғотди. Бутун даврларда шундай ҳолат юз бермоқда. Самовий нурда бўлишни хоҳламаганларни ушбу самовий нур фош қилмоқда. Гуноҳдан нафратлана- диганларнинг ҳаёти мунофиқлар учун таъна бўлганида, улар содиқ қолганларни азоблаш ва қувиш учун шайтоннинг ёрдамчиларига айланадилар. «Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувғинга дучор бўладилар» (2 Тим. 3,16). УOП 682.3

    Исроилда бошқаришнинг монархиялик усули башорат қилинган бўлса-да, халқ учун подшоҳ танлаш хуқуқини Худо Ўзида қолдирди. Яҳудийлар Худонинг салтанатини ҳурмат қилишарди, подшоҳни сайлашда улар бутунлай Худога ишондилар. Сайлов Бенямин қавмидан Қиш ўғли Шоулга тушди.УOП 683.1

    Келгуси амирнинг шахсий фазилатлари халқнинг шуҳратпараст орзуларига муносиб бўлди. «Исроилликлар ичида ундан афзалроғи топилмади» (1 Под. 9,2). Олижаноб, фазилатга тўла, балоғатга етган, гавдали ва чиройли, у худди амир бўлиш учун туғилгандай туюларди. Аммо ташқи қиёфасига қарамай, Шоулда, ҳақиқий доноликни тузадиган юқори савиядаги хислатлар йўқ эди. Ўз ҳаракатли ва ёрқин эҳтиросларига эга бўлишга у ёшликдан ўрганмаган эди. Илоҳий илтифотининг янгилайдиган кучини у ҳали ҳеч қачон ўзида сезмаганди.УOП 683.2

    Шоул таъсирчан ва бой раҳнамонинг ўғли эди, аммо шу вақтнинг одати бўйича отаси билан камтарликда деҳқончилик билан шуғулланарди. Отасининг подасидан тоғда бир неча эшак йўқолиб қолди, ва Шоул хизматкори билан уларни қидиргани чиқди. Уч кун самарасиз қидиришга кетди, улар Шомуил яшаган Рамага яқинлашганларида, хизматкори, пайғамбар олдига қириб, йўқолган эшаклари тўғрисида сўрашни таклиф этди. «Мана менинг қўлимда тўртдан бир қисм кумуш бор, — деди у, — мен уни Худонинг бандасига берурман, ва у бизга йўлимизни кўрсатур». Ўша вақтларга шундай хатти-ҳаракат маъқул эди. Ўзидан баландроқ турган одамга мурожаат қилганда, ҳурмат қилиш белгисига унга кичкина бўлса-да, совға таклиф қилинарди.УOП 684.1

    Шаҳарга яқинлашгач улар сувга чиққан ёш қизларни учратдилар, ва уларга кароматчи тўғрисида савол бердилар. «Шаҳарда диний хизмат ўтказилиши керак, — дейишди улар, — шу боис пайғамбар шу жойдадир, чунки халқ бугун «тепаликда» қурбон келтиради, кейин эса қурбонлик зиёфат кутилади». Шомуил ҳокимлигининг кунларида буюк ўзгаришлар юз берди. Илоҳий даъват биринчи марта унга етиб борганида, муқаддас маконда диний хизмат ўтказилмасди. Одамлар Худовандга қурбон келтиришдан кечган эдилар. Аммо энди эса бутун мамлакатда диний хизмат тикланди ва халқ маросимларга қизиқиш намоён қила бошлади. Чодирда хизмат ўтказилмагани сабабли, халқ насиҳат олиш учун қурбонларини шаҳарларда яшовчи руҳонийлар левийларга олиб келишарди. Энг баланд жойлар ушбу шаҳарларда қурбон келтириш учун тайинланарди, шу боис улар «тепаликлар» деб аталарди.УOП 684.2

    Шаҳар дарвозасида Шоулни пайғамбарнинг ўзи қаршилаб олди. Исроилнинг танланган подшоҳи келиш вақтини Шомуилга Худо очиб берди. Ва улар учрашган- ларида, Худованд Шомуилга деди: «Мен сенга айтган инсон шу; у Менинг халқимга раҳбарлик қилади”.УOП 684.3

    Шоулнинг: «Менга айт-чи, кароматчининг уйи қаерда?», — деган саволига Шомуил: «Мен каромат- чиман”, — деди. Йўқолган эшаклар топилганига ишон- тириб, пайғамбар Шоулни зиёфатда қолишга таклиф этди, ва уни кутадиган буюк келажак тўғрисида гапнинг учини чиқариб деди: «Исроилда ҳамма азиз бўлганлари ким учундир? Сенга ва отангнинг хонадони учун эмасмикин?» Пайғамбар сўзидан Шоулнинг юраги титраб кетди. Ушбу сўзларда у қандайдир муҳим кароматни сезди, зероки Исроил тахтига кимдир юксалиши керагини кўплар айти- шарди. Аммо мақташга лойиқ камтарлик билан у жавоб берди: «Исроилнинг энг кичик қавмидан, Бенямин ўғли эмасманми? Менинг қабилам Бенямин қавмининг қабилалари ичида энг кичиги эмасми? Сен менга шуларни нима учун айтяпсан?”УOП 685.1

    Шомуил шаҳарнинг атоқли эрлари йиғилган жойга Шоулни кузатиб қўйди. Пайғамбар буйруғига биноан унга йиғилганлар ичида ҳурматли жой берилди ва зиёфат вақтида унга, азиз меҳмон сифатида, энг лаззатли таом таклиф этилди. Зиёфат тамом бўлганидан сўнг, Шомуил меҳмонни ўз ҳузурига чақириб олди ва уйининг томига чиқиб иккалови суҳбатлашдилар. Шомуил ёш йигитга Исроил бошқарилишининг буюк асослари тўғрисида баён этиб, шу йўсинда уни қандайдир даражада баланд тайинлашга тайёрламоқчи бўлди.УOП 685.2

    Иккинчи куни эрталаб Шоул йўлга чиққанида, пайғамбар унинг билан йўл олди. Шаҳардан чиққач, у хизматкорни олға юборди, Шоулга эса тўхташга буюрди. Унга Худодан хабарни эълон этиши керак эди; «Шомуил зайтун мойи билан идишни олди ва йигит бошига қуйди, уни ўпди ва деди: «мана, Худованд сени Ўз умматининг ҳокими қилиб мойлаяпти”. Ва қилинган удум Худодан эканини исботлаш учун, пайғамбар Шоулга каромат қилиб, у уйига қайтгунча қандай ҳодисалар рўй беришини айтди, ва уни ишонтириб, уни кутадиган тахт, унинг устига тушадиган Илоҳий Руҳ тўғрисида каромат қилди. «Ва сенинг устинга Худованднинг Руҳи тушади... — деди пайғамбар, — ва сен бошқа одам бўласан. Шу аломатлар юз берганида, шунда сенинг қўлинг қила оладиганни қилгин; зеро Парвардигор сенинг биландир».УOП 685.3

    Шоул ўз йўли билан жўнади ва ҳаммаси пайғамбар айтганидай бўлди. Бенямин қавмининг чегарасида унга, эшакларинг топилди, деган хабар беришди. Фаўр текислигида у уч эрни учратди, улар Байтилга топинишга кетятганлар эди. Улардан бири қурбон келтириш учун уч қўзини ушлаганди, иккинчиси — учта нонни, учинчисининг қўлида эса зиёфатга тайинланган сопол кўза, ичига шароб қуйилган эди. Улар одат бўйича Шоул билан саломлашдилар ва унга икки нонни бердилар. Ўз шаҳарига етиб киришда у «тепаликдан» қайтаётган пайғамбарларнинг бир гуруҳини учратди, улар карнай, ғижжак ила чанг овозига қўшилиб хониш қилишарди ва шодланиб Худони олқишлашарди. Шоул уларга яқинлашганида Илоҳий Руҳ устига тушди, ва у ашулачиларга қўшилиб, улар билан биргаликда башорат қила бошлади. У шунча тез ва ақлли гапирар эди-ки, ва хизматда шунчалик қизғин иштироқ этардики, уни билганлар хайрон бўлиб: «Қишнинг ўғлига нималар бўлибди? Наҳотки Шоул ҳам пайғамбар бўлса?» — деб хитоб қилишарди.УOП 686.1

    Шоул пайғамбарлар билан диний хизматда қатнаш- ганида, Муқаддас Руҳ таъсири орқали унинг вужудида буюк ўзгариш пайдо бўлди. Башарий юракнинг зулматида Илоҳий соддалик ва муқаддасликнинг нури порлаб кетди. У ўзини Худо олдида қандай бўлганини кўрди. У муқаддасликнинг гўзаллигини кўрди. Энди у гуноҳ ва шайтонга қарши кураш бошлашига даъват этилди ва шу курашда у фақат Худога ишона олишини тушуна бошлади. Унга ноаниқ ва тушунишига оғир бўлган нажот топиш режа онгига аён бўлди. Худо уни баланд мавқега даъват этиб, донолик ва жасурлик инъом қилиб берди. Унга куч ва иноятнинг манбаини очиб, уни Илоҳий талаблари ва унинг шахсий бурчи тўғрисида онгини ёритди.УOП 686.2

    Шоул подшоҳликка мойланганини халқ билмасди. Илоҳий сайлов одамлар олдида қуръа ташлаб очилиши керак эди. Шу мақсад билан Шомуил халойиқни Мисфога чақиртирди. Илоҳий раҳбарликни сўраб ибодат юксалди, ва кейин тантанали вазиятда қуръа ташланди. Йиғилган одамлар сукут сақлаб натижани кутишарди. Қавм кўрсатилди, кейин қабила, оила аъзолари, кейин эса қуръа Қиш ўғли Шоулга тушди. Аммо йиғилганлар аро у йўқ эди. Унинг зиммасига юкланадиган буюк жавобгарликдан ташвишланган Шоул, билдирмай узоқдашди. Лекин уни мажлисга қайтаришди, ва бутун халқ ифтиҳорланиб ва қониқиб келгуси подшоҳга қарарди. «У елкасидан бошлаб ҳаммадан энг баланд эди», — ва олижаноб қиёфаси билан одамларга ёқди. Ҳатто Шомуил уни мажлисга таклиф қилар экан, хитоб қилиб: «Худованд танлаганини кўраяпсизларми? — деди, — унга ўхшайдиган бутун халқ ичида топилмайди». Ва жавобан оломон халқнинг лаб-даҳанидан: «Яшасин подшоҳ!” деб кучли ва қувончли садо янгради.УOП 686.3

    Шунда Шомуил халойиқ олдида «подшоликнинг ҳуқуқларини» баён этди. Уларга раҳбарлик қилинадиган асосларни тушунтирди. Подшоҳ абсолют, яъни танҳо амир эмас, унинг ҳокимияти Парвардигори Оламнинг иродаси билан чекланади. Подшоҳнинг ҳуқуқларини ифода қилиб, халқнинг ҳуқуқини ва унинг неъматларини баён этиб, мурожаат китобга ёзилди. Халқ Шомуил огоҳлантириш- ларини тарк этган бўлсада, аммо одамлар хоҳишига кўнишга муҳтож бўлган фидокор пайғамбар, имконияти борича уларнинг эркинлигини чеклашга интиларди.УOП 687.1

    Деярли ҳамма Шоулни ўз подшоҳи деб тан олишга тайёр бўлганида, норози бўлганлар ҳам топилди. Яҳуда ва Эфраим қавмлари энг катта ва қудратли эдилар. Подшоҳ шунчалик кичик қавмдан сайлангани кўпларни ғазаблантирди. Таҳқирланиб улар тинчланмасдилар. Шоулга ўз ихлосмандпи- гини исботлашга кўнишмади, ва одат бўйича совғалар келтиришмади. Подшоҳни хоҳлаб, ҳаммадан кўп бақир- ганлар, Худо тайинлаган инсонни миннатдорчилик билан қабул қилиш ўрнига, ундан воз кечдилар. Ҳар бир гуруҳнинг тарафдошларида ўз танлангани бор эди, ва фақат ўзиникини улар тахтга юксалтирмоқчи бўлишарди, қайбир бошлиқлар эса шу улуғворликни ўзига хоҳлардилар. Рашк-ҳасад кўп юракларда алангаланди. Мағрурлик ва шуҳратпарастлик асосидаги хатти-ҳаракатлар фақат ғазабланиш ва кўнгилсиз- ланишни туғдирди.УOП 687.2

    Шундай вазиятда Шоул подшоҳлик ҳуқуқига эга бўлишга жасурланмасди. Шомуилни олдингидай раҳнамоликка қолдириб, у Гивага қайтди. Шоулда Илоҳий танланганини кўрган содиқ одамлар уни ҳурмат қилиб кузатдилар ва унга ёрдамлашмоқчи бўлдилар. Аммо у куч орқали тахтда ўтиришни хоҳламасди, ва шунга ҳеч бир ҳаракат қилмади. Уйига қайтиб, Бенямин ерининг тепаликлари аро у деҳқончилигини давом этди. Ўз ҳокимлигини у тўла Худонинг қўлига топширди.УOП 688.1

    Шоул подшоҳликка сайланганидан сўнг, тезда амонийликлар Ноҳош подшоҳи бошчилигида Иорданнинг шарқий томонида яшайдиган қавмларга ҳужум қилиб, Ёбиш- Галъед шаҳарини қуршаб олдилар. Шаҳарнинг истиқомат- чилари улар билан сулҳ тузиб, бож ҳақи тўлашга кўндилар. Бу таклифномани шафқатсиз подшоҳ қабул қилмади, у ўз шартномасини эълон этди: унинг ўзгармас қудратининг шоҳиди бўлиши учун, у ҳар бир одамнинг ўнг кўзи санчиб чиқилишини талаб қилди.УOП 688.2

    Қуршаб олинган шаҳарнинг истиқоматчилари ўйлаб кўриш учун етти кун сўрадилар. Амонийликлар кўндилар, чунки шу йўл билан улар кутиладиган ғалабанинг тантанасини янада кучайтирмоқчи бўлдилар. Шу орада Ёбиш- Галъед шаҳридан Иордандан ғарб томонда яшовчи қавмларга дарҳол ёрдам бериш илтимоси билан хабарчилар юборилди. Улар ушбу хабарни Гивага олиб келиб, ҳаммани ваҳимага солдилар. Шоул куни билан далада буқалари билан банд эди. Кечқурун пайтда уйига қайтар экан, у дод-фарёд эшитди, ва қандайдир буюк мусибат бошларига тушганини тушунди. «Нима учун халқ йиғлаяпти? Нима бўлди? — деб сўради. Шарманда қиладиган шартнома унга белгили бўлганида, вужудида шу пайтгача мудраган кучлар уйғонди, ва «Илоҳий Руҳ Шоул устига тушди... У икки буқани олди, уларни қисмларга бўлиб, элчилар орқали эълон қилди: ким-ки Шоул ва Шомуил кетидан бормаса, буқалари билан худди шундай қилинади. Ва элчиларни Исроилнинг бутун доирасига етказиш учун юборди.УOП 688.3

    Шоулнинг бўйруғига биноан Безақ увайдасида уч юз ўттиз минг одам йиғилди. Қуршаб олинган шаҳарга дарҳол элчилар юборилди. Ёрдам эрталаб етиб келади деган хабарни улар етказдилар. Худди шу кунда шаҳар аҳолиси амоний- ликлар қўлига тушишлари тақдирланганди. Кечаси тезлик билан юриб, Шоул лашкари билан Иордандан ўтди ва «жуда эрта» Ёбишга етиб келди. Гидъўн кабй у одамларини уч гуруҳга бўлди ва эрта тонгда, душман уни кутмаганида, амонийликлар манзилига ҳужум қилиб кирди. Кўтарилган тўполрнда душман яксон бўлди. «Қолганлари тарқалишди ва иккитадан бирга бўлганлардан биттаси қолмади”.УOП 689.1

    Шоулнинг масалада тўғри ҳал қилиш йўлини топиш қобилияти ва жасорати, шунингдек кўп саноқли душман билан муваффақиятли жангда намоён бўлган ҳарбий усталиги, исроилликларга бошқа халқлар билан ғалабали урушларни олиб боришлари учун, ўз подшоҳида кўришни орзу қилган худди шу фазилатлар бўлди. Энди Шоулни улар подшоҳ сифатида тантанали қабул қилдилар, қозонган ғалабани эса улар инсоний билимга оид деб, махсус Илоҳий иноятсиз уларнинг бутун тиришишлари беҳуда бўлишини унутдилар.УOП 689.2

    Қайбир азмкор кайфли одамлар, Шоулни олдин тан олмаганларни ўлдиришга таклиф қилдилар. Аммо пайқаган подшоҳ қатнашиб деди: «Ушбу кунда ҳеч ким ўлдирилмасин, зеро бугун Худованд Исроилга нажот олиб келди». Бу сўзлар унинг табиатидаги ўрин топган ўзгаришларни исботларди. Шуҳратни ўзиники деб билмай, у Худони олқишлади. Интиқом руҳини намоён этиш ўрнига, у раҳм-шафқатлик ва кечирим намоён қилди. Илоҳий илтифот унинг қалбида мавжуд эди — хатти-ҳаракатлари шуни беҳато кўрсатиб турарди.УOП 689.3

    Кейин Шомуил, оломон олдида Шоулнинг салтанатини маҳкамлаш учун Галгалда халқаро йиғилиш чақиртиришни таклиф этди. Шундай қилинди, «ва Худованд ҳузурига тинчлик қурбонлари олиб келтирилди. Ва ушбу жойда Шоул ва ҳамма исроилликлар жуда хурсанд бўлдилар”.УOП 689.4

    Галгалда Исроил биринчи марта назр аталган ерда манзил қурган эди. Худди ушбу жойда Наби Ясу, Иордан дарёсидан ажойиботли ўтиш хотирасига, ўн икки тошдан ёргорлик тузганди. Ушбу жойда хатна удуми янгидан тикланган эди. Бу ёқда халқ ўзининг Қадешда рўй берган тушкунлигидан сўнг ва саҳродаги саёҳатларидан кейин, биринчи марта Пасхани байрам қилди. Бунда маннанинг осмондан тушиши тўхтади. Худованд қўшинларининг Амири бу ерда Ўзини Исроил лашкарларининг Доҳийси деб намоён қилди. Ушбу жойдан улар Ерихо ва Ғай шаҳарларини қўлга олиш учун жўнадилар. Бунда Ахан ўзига муносиб бўлган жазо кўрди, ва худди шу ерда Исроилга танбеҳ бўлган гивъўнийлар билан иттифоқ тузилди. Шунда Исроил насиҳат сўраб Худога мурожаат қилмаган эди. Мана энди шу текисликда, халқ хотирасида шундай кўп воқеаларни уйғотган увайдада Шомуил ва Шоул биргаликда халқ олдида туришарди. Подшоҳга йўналтирган саломлашиш хитоблари тингач, исроилликлар раҳномаси, кекса пайғамбар видолашиш сўзлар билан халққа мурожаат қилди.УOП 690.1

    «Мана, — деди Шомуил, — Мен сизлар айтган ҳаммасига, сизнинг овозингизга қулоқ солдим ва итоат қилдим, ва устингиздан подшоҳни қўйдим. Мана, подшоҳ сизнинг олдингизда юрибди. Мен эса қаридим, бошим оқарди... Менчи сизнинг олдингизда ёшлигимдан то бугунги кунгача юриб хизмат қилдим. Мана мен: Худованд олдида ва Унинг мойлангани олдида Менинг устимдан гувоҳ қилинглар — кимнинг буқасини олган бўлсам, эшагини, кимни хафа қилган бўлсам ёки озор берган бўлсам, кимдан ҳадя олган бўлсам ва унинг ишида кўзимни юмган бўлсам, — мен сизларга қайтарурман”.УOП 690.2

    Бутун халойиқ «Сен бизни хафа қилмадинг, озор бермадинг, ҳеч биримиздан ҳеч нарса олмадинг», деб бир овозда жавоб берди.УOП 690.3

    Ушбу саволлар орқали Шомуил ўз хатти-ҳаракатини оқламоқчи эмас эди. Бундан бир неча кун олдин у халққа подшоҳнинг одамларга нисбатан кутиладиган раҳбарлик асосларини тушунтирган эди, аммо энди одамларга хизматининг шахсий намунасини келтириб, айтган сўзларининг маъносини кучайтирмоқчи бўлди. Болаликдан у Илоҳий соҳада хизмат қилди, ва бутун узоқ ҳаётининг давомида унинг олдида ягона мақсад турарди — Худони улуғлаш ва Исроилга эзгу неъматлар етказиш.УOП 690.4

    Исроил тавба қилмасдан олдин ўз эзгу қисматига ишона олмасди. Қонунсизлик натижасида яҳудийлар имон деганни йўқотишди, улар Худонинг донолигини ва уларга бош бўлиш қудратини ҳурмат қилиш қобилиятни йўқотишди. Ҳақиқий тинчликни топиш олдидан, улар қилган гуноҳни изҳор этиб, тавба қилишлари лозим эди. Уларга подшоҳ керак бўлган сабабни улар шундай тушунтиришарди: «Бизни подшоҳимиз ҳукм қилади ва олдимизда юриб, бизнинг урушларимизни олиб боради».УOП 691.1

    Шомуил Исроилнинг бутун тарихини, Худо уларни Мисрдан чиқарган кундан, эслаб ўтди. Азалдан Бўлган Подшоҳлар Подшоҳи уларнинг олдида бориб, уларнинг жангларини бошқарган эди. Тез-тез қонунсизликлари туфайли улар душман қўлига тушардилар, аммо ёвуз йўлларини қолдирган заҳоти, Илоҳий азалдан билиш ва Унинг раҳм-шафқати уларни хавфдан халос қиларди. Худованд Гидъўн ва Баракни, Ифтаҳни ва Шомуилни юборди, «ва сизни айлантириб олган душманларингиз қўлидан сизларни халос қилди, ва сизлар бехатар яшардингиз”. Аммо ҳозирги пайтда, таҳликада қолганларида: «Худованд, сизларнинг Парвардигорингиз, — Подшоҳингиз сизнинг» — деган пайғамбар сўзларига улар: «Подшоҳ устимиздан салтанат бўлсин”, — дедилар.УOП 691.2

    «Энди эса, — давом этди Шомуил, — туринглар, сизларнинг кўз ўнгингизда Худованд қилган буюк ишга қаранглар: бугунги кун буғдой ўрими эмасми? Аммо Мен Худовандни чақираман, ва У момоқалдироқ ва ёмғир юборади, ва ўзларингизга подшоҳ сўраб, Худованд назари олдида нақадар буюк гуноҳ қилганингизни сиз биласизлар ва кўрасизлар». Ва Шомуил Худовандни чақирди, ва Худованд ушбу кунда момоқалдироқ ва ёмғир юборди». Буғдой ўрим пайтида, май, июнь ойида шарқда ҳеч қачон ёмғир ёғмайди. Осмон булутсиз, ҳаво тиниқ ва тоза. Йилнинг шу вақтида бошланган қаттиқ бўрон ҳаммани даҳшатга солди. Эндигина одамлар камтарликда ўз гуноҳига иқрор бўлдилар, улар айбдор бўлган гуноҳга. «Худованд олдида сенинг Парвардигоринг олдида қулларинг учун ибодат қилгин, токи бизлар ўлмайлик; зероки ҳамма гуноҳларимизга қўшиб, ўзимизга подшоҳ сўраганимизда, яна бир гуноҳ қилдик”, — деб тавба қилди халқ.УOП 691.3

    Шомуил халқни маъюсликда қолдирмади, чунки яҳудийларга ўз ҳаёт тарзини тузатиш учун ушбу ҳолат тўсқинлик бўларди. Шунда шайтон уларнинг онгига: «Худо шафқатсиз, У кечиришни билмайди”, — деган фикрни уқтирарди, ва шу йўсинда уларни ҳар турли васвасаларга йўлиқтирарди. Худо мехрибон ва кечиришга доимо тайёрдир. Унинг овозига бўйсунганда, Ўз фарзандларига нисбатан меҳрибон бўлишни У орзу қилади. «Қўрқманглар, — деди Парвардигор пайғамбар орқали, — сиз гуноҳ қилдингиз, фақат Худовандингиздан чекинмангиз, ва бутун қалбингиз билан Худовандингизга хизмат қилингиз. Фойда келтир- майдиган ва халос қилмайдиган, арзимас худолар орқасига тушманглар, зеро улар — ҳеч нарсадир. Худованд эса Ўз умматини тарк этмас, ва ташлаб қўймас мутлақо».УOП 692.1

    Шомуилга нисбатан яҳудийлар томонидан илтифот- сизлик кўрсатилганини у эсламай қўйди. Бутун ҳаёти давомида хизмат қилгани учун Исроил миннатдор бўлмагани учун, оғзидан на бир таъна қиладиган сўз чиқмади, аксинча, ўз ихлосмандлигига уларни ишонтирди. «Мен ҳам ўз томонимдан Худованд олдида гуноҳ қилиш учун йўл бермайман, сизлар учун ибодат қиламан, сизларга, тўғри ва яхши йўл билан юришингиз учун, ўгит-насиҳат қилурман. Фақат Худованддан қўрқиб, Унга ҳақиқий, бутун қалбингиз билан хизмат қилинглар; зероки, У сизларга қандай буюк ишлар қилганини, сиз кўрдингизлар. Агар-чи сизлар ёвузлик қилсангиз, ўзингиз ва подшоҳингиз ҳалок бўласизлар».УOП 692.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents