Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    66-Боб - Шоулнинг Ўлими

    (Биринчи Подшоҳлар Китобининг 28-31-бобларида асосланган)

    Филистиилик ва исроилликлар аро янада уруш бошланди. «Филистийликлар йиғилдилар ва Шўнамга бориб манзил қурдилар». Шўнам Исроиллик увайданинг шарқий томонида жойлашган. Шоул эса ўз лашкари билан увайданинг жанубий томонида Галъўй тоғининг этагида, душман манзилидан бир неча масофада жойлашди. Худди ушбу жойларда Гидъўн уч юзлик лашкари билан мидьëнликларга қарши жанг қилганди. Қачонлардир Исроил нажоткорига раҳбарлик қилган руҳ эндигида подшоҳ қалбида ёнаётган руҳдан нақадар, фарқланарди. Гидъўн жангга киришганида, Қудратли Исроил Парвардигорига унинг имони мустаҳкам эди, Шоул эса ўзини ташланган ва ёрдамсиз ҳис қиларди, зеро Худо уни қолдирди. Филистийлик лашкарларига назар солганида, у «қўркди ва қалбини титроқ босди».УOП 755.1

    Довуд ва унинг одамлари филистийликларда эканини Шоул биларди, энди Ишай ўғли имконият билан фойда- ланиб, бутун чеккан азоб-уқубатлари учун қасдини олади, деб ўйларди у. Подшоҳ чуқур маъюсликка тушган эди. Илоҳий танланганни у босиб бўлмай нафрат ила таъқиб қилганди, шу сабабдан бутун халқ буюк хавф остига йўликди. Ўз салтанатини мустаҳкамлаш ўрнига, у Довудни қувлаб юрди, филистийликлар шундан фойдаланиб, исроил ерларининг ичига кириб кетдилар. Шу йўсинда, шайтон Шоулни васвасага солиб, ҳар қандай воситалар орқали Довудни ушлаб, нобуд қилишга итарарди, иккинчи ёқдан эса, филистийликларга таъсир қилиб, Шоулни ҳалок қилишга ва Илоҳий халқни қириб ташлашга ундарди. Кўпинча ўхшаш хатти-ҳаракатни буюк ҳийлагар бизнинг кунларимизда ҳам ишлатади. Ёруғланмаган жонлар орқали у диний жамоатда рашк-ҳасад ва тушунмовчилик ҳисларни уйғотади, ва кейин, Илоҳий ҳалқда ўрин топган чақмоқланишдан фойдаланиб, уларни ҳалокатга олиб боради.УOП 755.2

    Иккинчи кун Шоулни филистийликлар билан жанг кутарди. Тақдири ечилишининг зулматли ҳислари унинг жонини эзарди. У ёрдам ва қўллашни чанқаб орзу қиларди. Аммо у Худодан маслаҳатни беҳуда қидирарди. «Худованд на тушида, на «урим» орқали, на авлиёлар орқали жавоб берса экан. Худованд индамасди”. Худога самимийлик ва камтарлик билан мурожаат қилган жондан У ҳеч қачон тескари бурилмайди. Нега У Шоулга жавоб бермас эди? Уз қилиқлари билан подшоҳ Худодан сўраш эзгу имкониятдан ўз-ўзини маҳрум қилди. Шомуил пайғамбарнинг насиҳатини Шоул тарк этди; Худонинг танлаганини — Довудни у ҳайдаб чиқарди; Худованд руҳонийларини ўлдирди. Осмон тайинлаган муомала қилиш воситаларини у йўқ қилган бўлса, Худо унга жавоб беришини қандай қилиб у кута оларди? У илтифот Руҳига қарши гуноҳ қилди, ва унга тушлар орқали ва Ўз ваҳийлари орқали Худо жавоб бера олардими? Шоул надомат чекиб камтарликда Худога қайтмади. У гуноҳи кечирилишини ёки Худо билан салоҳга келишишни қидирмай, душманлардан халос бўлишини қидирарди. Ўз ўжарлиги ва шикоят қилиши билан ўзини Худодан узоқлаштирди. Фақат тавба қилиб, у ўз Парвар- дигорига қайта оларди, аммо салтанатли шоҳ ўз мағрур- лигида, қўрқувдан ҳолдан тойиб, бошқа манбага ёрдам сўраб, мурожаат қилди.УOП 756.1

    Шоул ўз хизматкорларига деди: «Менга фолбинчи хотинни топинглар, ва мен унга бориб, ундан сўрайман». Сеҳрагарлик нима эканини Шоул жуда яхши биларди. У Худо томонидан ман этилган восита эди ва ким шундай гуноҳда айбдор бўлса, уни жазо кутарди. Шомуил тирик бўлганида, Шоул ўзи фармон чиқариб, сеҳргарлик билан шуғуллан- ганлар ва руҳлар билан муомала қилганлар ўлимга берилсин, деганди. Аммо ўзи мушкул аҳволга тушиб, ўзи макруҳ деб эълон қилган фолбинларга мурожаат қилди.УOП 756.2

    Айн-Дўрда бир фолбинчи бор, деб Шоулга ахборот беришди. Бу аёл тўла равишда шайтон билан боғланган эди, ва бутунлай унинг ваколатида бўла туриб, унинг режаларини бажарарди; унинг ёрдами билан ёвузлик амири сирларини очиб, мўъжизалар қиларди.УOП 756.3

    Кечаси Шоул кийимини алмаштириб, икки йўлдоши билан фолбинчи уйини қидириб чиқди. Ё, қандай аянчли томоша! Исроил подшоҳи, шайтон асоратида, қаерга у йўналтирса, шу томон кетяпти! Илоҳий Руҳнинг муқаддас таъсирига қаршилик кўрсатиб, борар йўлини ўзи танлайдиган, нақадар зулматли йўл билан бормоқдадир! Инсон энг ёвуз зулмкорлардан бирининг ҳокимиятига берилганидан даҳшатлироқ қуллик бўлиши мумкин-ми? Худога имон келтириш, Унинг иродасига бўйсуниш мана ягона шартномалар, фақат уларни бажарганида, Шоул Исроил подшоҳи бўла оларди. Агар ушбу шартномага у амал қилганида, унинг салтанати бехатар бўларди. Тангри Таоло унинг раҳнамоси эди, Жаббор — унинг қалқони. Худо Шоулга узоқ вақт чидади, итоатсизлиги ва терслиги унинг жонида Илоҳий овозни деярлик эшитилмай қилсада, унинг тавба қилиш имконияти ҳалигача бор эди. Аммо хавфли шароитда бўла туриб, у Худони қолдирганида, ва маслаҳат олиш учун шайтоннинг иттифоқдошига мурожаат қилганида, у Ижодкори билан бўлган алоқани узди. Кўп йиллар мобайнида унга эга бўлган дажжолнинг ҳокимиятига у бутунлай берилди ва, афсуски, унга нобуд бўлишига caл қолар эди.УOП 757.1

    Туннинг паноҳида Шоул ва унинг ёрдамчилари увайдани кездилар, филистийлик манзилидан тинч ўтдилар, тоғ чўққасидан ўтишига кучлари етди, ва танҳоликда турган Айн- Дўрлик фолчининг уйига етиб келдилар. Ушбу уйда манфур ҳунар билан сирли равишда шуғулланадиган аёл яшарди. Шоул бошқа кийимда бўлсада, унинг буюк гавдаси, салтанатли хатти-ҳаракатлари уни фош қиларди. Келган киши фолчида гумон туғдирди, қимматли ҳадялар унинг гумонини кучайтирди, у Шоулни таниди. «Сенга илтимос қиламан, менга фолбинлик қилиб, мен сенга айтганимни, менга чиқаргин”,— деган сўроғига, аёл жавоб берди: «Сен биласанку, Шоул нима қилганини, у мамлакатдан ҳамма фолбин ва сеҳргарларни ҳайдаб чиқарганини; энди эса менинг ҳалок бўлишим учун жонимга тўр ташлаяпсанми?” Шунда Шоул «Худованд номидан қасам ичиб, деди: Худованд тирик! сенга шу қилган ишингта бало бўлмайди”. Ва қачон-ки у: «Сенга кимни чиқариб берай?» — деб сўраганида — Шоул: «Шомуилни менга чиқаргин”,— деди.УOП 757.2

    Сeҳргарлик қилиб, у деди: «Ердан худди худо чиққанини кўряпман... ердан кекса эр чиқаяпти, у узун кийимга кийингандир». Шунда Шоул Шомуилни таниди, «ва ерга юз тубан тушиб, сажда қилди”.УOП 758.1

    Аммо лекин фолбиннинг сеҳргарлиги орқали Илоҳий азиз пайғамбар чиққан эмас эди. Ёвуз жинлар ичида Шомуил йўқ эди. Шайтоннинг кучи унинг қиёфасини тиклади. Масиҳни саҳрода васвасага солганида, шайтон нур Фариштасига айланган эди; энди эса осонгина у Шомуилга айланди.УOП 758.2

    Фолбинлик қилаётган хотиннинг биринчи сўзлари подшоҳга тегишли эди: «Нега сен мени алдадинг? Сен Шоулсан». Шундай қилиб, Шомуил қиёфасини олган ёвуз руҳ энг биринчидан бетавфиқ хотинни ёлғон тўғрисида сирли огоҳлантирди. Кейин соҳта пайғамбар деди Шоулга: «Нима учун мен чиқсин, деб мени безовта қиляпсан?” Ва Шоул жавоб берди: «Менга жуда ҳам оғир; филистийликлар менга қарши уришяптилар, Худо эса мендан кечди ва на тушимда, на пайғамбарлар орқали жавоб бермаяпти; шунинг учун мен сени чақиртдим, мен нима қилишим керак, мени ўргатгин».УOП 758.3

    Шомуил тирик бўлганида, Шоул унинг маслаҳатларини менсимасди, ва пайғамбар уни фош қилганида — аразларди. Аммо энди, мушкул аҳволга тушиб, балога йўлиққанида, у сезарди-ки, пайғамбарнинг насиҳати — унинг ягона умиди бўлганини. Самовий элчидан маслаҳат сўрайман деб, у «ёрдам» олиш учун томуқ элчисига мурожаат қилди! Шоул бутунлай шайтон ҳокимиятига берилди, ва азоб-уқубатлар ва ўлимда лаззат топадиган бечора подшоҳни ҳалок қилиш учун у ҳамма кучини исроф этди. Шоулнинг маъюсона илтимосига жавобан Шомуил қиёфасида бўлган руҳ деди:УOП 758.4

    «Худованд сендан кечган бўлса ва сенинг душманингга айланган бўлса, нима учун сен мендан сўраяпсан? Худованд менинг орқали айтганини қилади; Худованд салтанатни сенинг қўлингдан олиб қўяди ва сенинг яқинингга, яъни Довудга беради. Сен Худованд овозига қулоқ солмаганинг учун, Унинг Омолеқга бўлган ғазаби туфайли режасини бажармаганинг учун, Худованд ҳозир сенинг устингдан шу ишларни қилмокдадир. Худованд Исроилни сенинг билан бирга филистийликлар қўлига топширади”.УOП 759.1

    Бўйинини эгмаган Шоул шайтон томонидан шафқатсиз алданди ва васвасага тушди. Худди шундан васвасачининг иши иборатдир— гуноҳни арзимас, қонунсизлик йўлни қулай ва қизиқарли қилиш, ва Худонинг огоҳлантиришларини ва таҳликаларини қабул қилмас учун, инсон ақл-заковатини ожизлантиришдир. Шайтон ўз кучини қуйидаги равишда истифода қилди: Шомуилнинг огоҳлантиришига ва фош қилишига нисбатан, Шоулда ўзини оқлашга хоҳиш ўйғотди. Энди-чи Шоул фалокатга йўлиққанида, шайтон уни таъна қила бошлади, унга гуноҳнинг теранлигини кўрсатиб, тавба қилиш учун иложи йўқлигини исботлади ва, шундай қилиб, уни азобга солди. Шайтоннинг мақсади аниқ: одамда жасурликни сўндириш, онгини зулматга чўмдириш ёки мушкул аҳволга тушириб, ўз-ўзини ўлдиришга йўлиқтириш. Унинг учун афзалроқ нарса йўқдир.УOП 759.2

    Чарчаганликдан ва рўза тутишдан ожизланган, виждони азобидан қийналган Шоул, даҳшатли башоратни эшитгач, бўрон бошланиши олдидан эман ларзон ургандай, титради ва ерга йиқилди.УOП 759.3

    Фолчи жуда қўрқиб кетди. Исроил подшоҳи унинг оёқ остида ўлгандай чўзилди. Aгap у ҳозир унинг уйида ҳақиқатан ўлса, унга нима бўлади? Шоулга туриб овқатланишга таклиф этди: унинг хоҳишини бажариш учун, у ўз ҳаётини хавф остига қўйди, энди эса Шоул ўз ҳаётини қутқарар экан, унинг гапига кирсин эди. Шоулнинг хизматкорлари ҳам қўшилиб илтимос қила бошлашди; ниҳоят, подшоҳ таслим бўлди, ва хотин буқа гўштидан ва тезда тайёрланган хамиртурушсиз нондан унинг олдига келтириб қўйди. Қандай манзара! Сеҳргарнинг ваҳший ғорида, ҳалигина шайтоннинг элчиси ҳузурида тақдир ечилишнинг каромати эшитилди. Энди ушбу шароитда Худонинг тайинлангани бўлган Исроил подшоҳи, эртанги ажали етадиган жангда бақувват бўлиш учун, таомланишга ўтирди.УOП 759.4

    Тонг отарда Шоул хизматкорлари билан исроиллик манзилига қайтди ва кутиладиган жангга охирги тайёр- гарликни қўрди. Зулмат руҳи билан муомалада бўлганидан сўнг, Шоул ўзини бутунлай йўқотиб қўйди. Даҳшатли маъюслик уни қуршаб олди, ва у одамларнинг кўнгилларига ғалаба қозонишларига ишонч ҳисини солиш қўлидан келмас эди. Куч-қувват Манбаидан айирилган, у энди Исроил назарини Худога, уларнинг Ёрдамчисига йўналтира олмас эди. Ниҳоятда даҳшатли каромат амалга ошди.УOП 760.1

    Шўнам увайдасида, Галъўй тоғи ёнида исроиллик ва филистийлик лашкарлари ўлим даражали жангда учрашдилар. Айн-Дўр ғорида содир бўлган қўрқинчли ҳодиса Шоул қалбида ҳар қандай умидни узган бўлсада, у маъюсона дадиллик билан ўз тахти ва салтанатини қуруқларди. Аммо унинг ҳаракатлари беҳуда эди. «... Ва Исроил эрлари филистийликлардан югурдилар, ва Галъўй тоғида мағлуб бўлиб қуладилар». Подшоҳнинг уч жасур ўғли унинг ёнида ҳалок бўлииши. Ўқчилар Шоулни айлантириб олдилар. Унинг аскарлари, уни ҳимоя қилиб йиқилганларини, ўғиллари мағлуб бўлганларини у кўриб турарди. Ярадор бўлиб, у на югуролмас, на жангда қатнашолмасди. Қутилишга имконият йўқ эди, шунда Шоул, филистийликлар қўлига тушмас учун, ўз қуролчисига буйруқ берди: «Шамширингни қинидан чиқазгин ва уни менга қадагин”. У Худонинг тайинлаганига кўл кўтаришдан тонганида, Шоул ўзи шамшир устига тушди ва ҳалок бўлди.УOП 760.2

    Исроилнинг биринчи подшоҳи ана шундай ҳаётини якунлади; ўз-ўзини ўлдириб, у жонини доғлади. У ўз ҳаётини барбод қилди, қабрга маъюсликда ва шарафини йўқотиб тушди, чунки у ўзининг бузуқ иродасини Илоҳий иродага қарши қўйди.УOП 760.3

    Мағлубият бўлиш хабари бутун томонга тарқалиб, Исроилни ваҳимага келтирди. Халқ ўз шаҳарларини қолдириб қоча бошлади, филистийликлар эса уларга жангсиз кириб келардилар. Шоул Худодан ўзини эркин тутиб подшоҳлик қилмоқчи эди, аммо унинг салтанати халқининг деярлик тўла вайроналиги билан якунланди.УOП 760.4

    Эртагиси кун, филистийликлар жанг майдонини ахтариб, ўлганларни талон-тарож қилганларида, улар подшоҳ Шоул ва унинг ўғилларининг жасадларини топдилар. Тўла равишда тантана қилиш учун, улар Шоул бошини кесдилар ва уни шамширга кийдириб, ўзларининг ғалаба ўлжаси сифатида, қуролларга қўшиб, ўз ерига йўнатдилар, «токи ўзларининг санамли масканида ва халқига бўлганни эълон этиш учун». Қуроллар кейинчалик Ашторта қурбонгоҳига қўйилди, боши эса Дагоннинг маъбадида ўрнатилди. Шу йўсинда, етишган ғалабани улар соҳта худога бағишладилар, азалдан бор Бўлганнинг исми ҳақоратланди.УOП 762.1

    Шоул ва ўғилларининг жасадлари Байт-Шонга кўчирилди. Бу шаҳар Гальўй ва Иордандан яқинда жойлашган. ушбу ерда занжирларга осилтириб, улар ваҳший қушларга қолдирилдилар. Аммо Ёбиш-Галъед яшовчилари, Шоул ўз салтанатининг баҳтли вақтларида уларни қутқарганини хотирлаб, миннатдорчилик билан уни ҳурматладилар ва дафн этдилар. Кечаси Иордандан ўтиб, «улар Шоул ва ўғиллари- нинг жасадларини Байт-Шон деворидан олдилар ва Ёбишга қайтиб, уларни ёндирдилар. Кейин суякларини олиб, эман остига кўмдилар ва етти кун рўза тутдилар». Қирқ йил олдин қилган олижаноб ҳаракатига, сезгир ва ҳамдард қўллар, мағлубиятнинг ва шарафсизликнинг зулматли ушбу соатида, Шоул ва ўғилларини дафн этиш учун ўрин тайёрладилар.УOП 762.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents