Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    67-Боб - Қадимги Ва Замонавий Спиритизм

    Mуқаддас Ёзувнинг кўпгина тадқиқотчилари учун, Китобда тасвир этилган Шоулнинг Айн-Дўр сеҳргарига ташриф буюрмоғи фаҳмсизликнинг манбаидир. Қай-бирлари Шомуил Шоул билан гаплашган, деб тасдиқлайди, аммо шундай фикрга Муқаддас Китобда асосланган жуда кўп раддиялар бордир. Агар, қай-бирларнинг исботига кўра, Шомуил осмонда бўлганида, у Илоҳий куч ёки иблис кучи таъсири орқали коинотдан тушиши лозим эди. Бетавфиқ хотиннинг сеҳрини тасдиқлаш учун, шайтонда Илоҳий муқаддас пайғамбарни туширадиган куч-қобилияти бор, деб ҳатто бир лаҳзага шундай фикрга йўл қўйиб бўлмайди. Худо уни сеҳргарнинг ғорига чақиртганига биз ишона олмаймиз, чунки бундан илгари Худо Шоул билан на тушида, на «урим» орқали, на пайғамбарлар орқали муомала қилишидан тонди. (1 Под. 28,6). Ушбу муомала воситаларини Худонинг Ўзи тайинлади, ва У ҳеч қачон уларни менсимай, Ўз иродасини шайтон аслаҳалари орқали эълон этмайди.УOП 763.1

    Шоул фолбиндан олган хабарнинг сўзларида, уларнинг келиб чиқиши аниқ исботлангандир. Уларнинг мақсади, Шоулни тавба қилишга эмас, балки нобуд бўлишига йўналтириш эди, ушбу эса Худонинг эмас, шайтоннинг фикр-зикри. Ҳаддан ташқари, айнан сеҳргарда ёрдам қидирган Шоулнинг хатти-ҳаракати, унинг тарк этилиши- нинг ва ҳалок бўлишининг сабабларидан бири эканига кўрсатади. «Шундай қилиб Шоул, Хyдованд олдида қилган қонунсизлиги учун, ўлди; у Худованд сўзларига амал қилмай, Худовандни чақирмай, саволи билан сеҳргарга мурожаат қилгани учун — ўлди. Шунинг учун Худо Шоул ҳалок бўлишига йўл қўйди, ва салтанатни Довудга, Ишай ўғлига берди» (Воқ. 10, 13.14). Аниқ айтилганки, Шоул Худодан эмас, сеҳргардан сўрагани. У Илоҳий пайғамбар Шомуил билан эмас, балки сеҳргар ёрдами орқали шайтон билан гаплашган. Ўз ҳийлагар ниятига етишиш учун шайтон атиги Шомуил қиёфасига кирди, чунки у ҳақиқий Шомуилни намоён қила олмайди.УOП 763.2

    Қадимги спиритизм ва сеҳргарликнинг деярлик ҳамма турлари ўликлар билан мулоқотнинг мумкинлигига асос- ланарди. Қора сеҳргарлик ила шуғулланганлар ўлганларнинг жонлари билан гаплашганларини исботлайдилар, улардан келажакни билишлари учун эмиш. Ушбу ўликлар билан мулоқот тузиш одатига Ишаъё пайғамбар ҳам йўллайди. «Сизларга: «ўлганларни чақириб чиқарадиганларга мурожаат қилинг, сеҳргаларга, кинна соладиганларга ва фолбинларга мурожаат қилинг», деганларида: халқ ўзининг Худовандига мурожаат қилиши керак эмасми? ўликлардан тириклар тўғрисида суриштиришадими?”, деб шундай жавоб беринг (Иш. 8, 19).УOП 764.1

    Мажусий бутпарастликнинг пештоқ тоши — ўликлар билан мулоқотнинг имконияти борига ишончдир. Мажусий- лар ишонарди-ки, токи уларнинг худолари ўлган қаҳрамонларнинг табаррук жонлари деб. Шундай экан, мажусийлар дини — ўликларга хизмат қилишдир. Буниси Муқаддас Ёзувдан аниқ белгилидир. Исроилнинг Баал- Пеғўрда қилган гуноҳи тўғрисида айтилган: «Исроил Сид- димда яшарди, ва халқ Мўов қизлари билан зиногарлик қила бошлади, улар халқни ўз худоларининг қурбонларига таклиф қилишарди, ва халқ уларнинг қурбонларидан еярди, ва уларнинг худоларига топинарди. Ва Исроил Баал-Пеғўрга ёпишиб қолди» (Чиқ. 25, 1-3). Қандай худоларга қурбон келтирилгани тўғрисида Довуд пайғамбар ҳам саноларида эслаб: «Улар Баал-Пеғўр номли бутга топиндилар, жонсиз санамга қурбонлик атаб едилар”, деб ёзади (Заб. 105, 28); бунинг маъноси: улар ўликларга қурбон келтирганларини исботлайди.УOП 764.2

    Ўликларни худо сифатига киритиш деярлик ҳар бир мажусий динида белгили ўрин топади, шунингдек ўликлар билан муносабат амал қилинади. Худолар одамларга ўз иродасини эълон қиладилар, улардан маслаҳат сўраганда, жавоб берадилар, деб ишонардилар. Греция ва Римнинг атокли мунажжимлари тўғрисида ҳам шуни айтса бўлади.УOП 764.3

    Христианлик деб аталгaн мамлакатларда бугунги кунга қадар ўлганлар билан мулоқот бўлишга ишонадилар. Спиритизм кенг тарқалган. Спиритизмда одамлар белгили зотлар билан мулоқотга киришади, улар ўлганларнинг жони, деб тасдиқлашади. Кўпинча спиритизм ўз яқинларини йўқотган одамларни қизиқтиради. Бу зотлар одамларга гоҳида ўлган дўстлари сиймосида намоён бўлишади, улар ҳаётларида бўлган ҳодисалардан баён этишади, ёки тирик вақтда қандай ҳаракат қилган бўлсалар — худди шундай равишда такрорлашади. Шунинг билан ўлган дўстлари фаришталарга айланиб, уларнинг олдида учиб юришибди ва улар билан мулоқотда бўлишларига одамларни инонишга зўрлайдилар. Ушбу зотларни Худо сифатида тан олиша бошлашади, ва уларнинг сўзларига, Илоҳий Каломга нисбатан, каттароқ аҳамият беришади.УOП 765.1

    Аммо лекин кўплар спиритизмни оддий фирибгарлик деб ҳисоблашади. Спиритизмнинг тарафдошлари юз берган ҳодисаларни ғайри табиий сифатида таклиф этганларида, улар ушбу ҳодисаларни медиум тарафидан ёлғон деб қабул қилишади. Аммо ёлғон қандай табиий турда кўринмасин, ғайри табиий кучнинг излари сезилади. Спиритизмни фақатғина инсоний устозлиги ва айёрлигининг намойиши, деб санаган кўплар, шундай ҳеч бир тушунтириб бўлмайдиган намоёндалар билан учрашганларида, унинг исботларини қабул қилишга мажбур бўладилар.УOП 765.2

    Замонавий спиритизм, қадимги сеҳргарлик, мажусийлар топиниши — буларнинг асосида ўликлар билан муомала бор экан, уларнинг бошланиши энг биринчи ёлғондандир. Шайтон Момо Ҳавони васвасага солиб, Адан боғида унга айтганиди: «Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо билади- ки, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби... бўласизлар» (Ибт. 3, 4.5). Ёлғонда асосланган, ёлғонда абадийлашган, ёлғоннинг отасидан келиб чиқмоқда.УOП 765.3

    Яҳудийларга қандай бўлмасин йўл билан ўликларга мурожаат қилиш жиддий равишда ман этиларди. Худо қатьият билан ушбу эшикни ёпди. У дейди: «...ўликлар ҳеч нарса билишмайди... қуёш остида бўлаётган нарсаларда уларнинг улуши йўқдир» (Ёккл. 9, 5.6). «Унинг руҳи чиқиб, ўз тупроғига қайтар, ўша куннинг ўзида пучга чиқар унинг барча мурод- орзулари (Заб. 145,4). Ва Худованд Исроилга деди. «Агарда қандайдир жон ўликларни чақириб чиқарадиганларга ва сеҳрчиларга мурожаат қилса, токи улар орқасидан зино қилиб юриш учун; Мен юзимни шу жонга қаратиб, уни халқидан маҳв этурман» (Лee. 20,6).УOП 765.4

    «Сеҳргар руҳлар» ўлганларнинг жонлари эмас, балки шайтон юборган ёвуз фаришталардир. Қадимги бутпарастлик ўз хизматига ўликларга топинишни ва улар билан муомалани киритиб, жинларга хизмат қилмоқдадир. Ҳаворий Павел ўз биродарларини бутпарастликнинг ҳар турли шаклидан огоҳлантириб: «...мажусийлар қурбонлик бағишлаганда Худога эмас, жинларга бағишлайдилар. Сизлар эса жинлар билан алоқа қилишингизни истамайман»,— деган эди. Довуд пайғамбар Забур Китобида ёзади: «Ўз ўғиллари-ю қизларини ўлдириб, жинларга қурбонликка бағишладилар. Манфур Канъон бутларига қурбонлик атаб, ўғил қизларининг... қонини тўкдилар» (Заб. 105, 37, 38). Ўлганларга топинамиз, деб ўйлаб, улар ҳақиқатан жинларга топинардилар.УOП 766.1

    Замонавий спиртизм худди шу асосларда барпо этилиб, Худо томонидан ҳукм этилган ва таъқиқланган қадимги сеҳргарликнинг ва жинларга хизмат қилишнинг янгидан туғилган шаклидир. Муқаддас Китоб кароматида дейди: «... охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар» (1 Тим. 4,1). Павел салоникийларга юборган иккинчи мактубида уларнинг эътиборини спиритизмга жалб қилади. Масиҳнинг ер юзига Иккинчи келиши олдидан шайтон спиритизмни кенг қўллайди, дейди. «Дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади”,— дейди (2 Сал. 2,9). Худонинг муқаддас жамоати охирги кунларда қандай хатарга дучор бўлишини ёзган ҳаворий Пётр, қадимда Исроилни гуноҳга йўлиқтирган соҳта пайғамбарлар бўлганидай, «сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади»,— дейди. Ўзларини қуллиқдан сотиб олган Эгаларини улар инкор этиб, орангизда жуда зарарли бидъатларни тарқатадилар. Бу кишилар ногаҳон ҳалокатга йўлиқиб қоладилар. Кўп одамлар уларнинг фисқ-фужур ишларига маҳлиё бўлади...” (2 Петр, 2, 1.2). Ушбу оятда ҳаворий спирит- устозларининг бир фарқлантирадиган аломатига кўрсатади. Улар Масиҳни Худонинг Ўғли, деб тан олишмайди. Шундай устозлар тўғрисида Исонинг севикли шогирди Юҳанно дейди: «Агар Исонинг Масиҳлигини инкор этувчи ёлғончи бўлмаса, унда ёлғончи ким? Ота ва Ўғилни ким инкор этса, дажжол ўшадир. Кимда-ким Ўғилни инкор этса, унда Ота йўқ» (1 Юҳ. 2, 22.23). Масиҳни инкор этган спиритизм шундай ҳолатда Отани ҳам, Ўғилни ҳам инкор этади, ва Муқаддас Китоб ушбу ҳаракатни дажжол ҳаракати дейди.УOП 766.2

    Айндўрлик аёл орқали Шоул тақдирини каромат қилиб, шайтон бутун Исроилни адаштириш ниятида эди. Яҳудийлар сеҳргарга ишона бошлаб, маслаҳат олиш учун келишади ва, шу йўсинда, ўз Устози Парвардигори Оламни қолдириб, Шайтон ҳокимиятига берилишларига у умид боғлади. Худо инсониятдан сир сақлаганни очиб бўлади ва келажакни кўриш имконияти бор, деб спиритизм ўзига кўп сонли тарафдошларни жалб қилмоқда. Ўз Каломида Худо келажакнинг буюк ҳодисаларини тасвирлаган — биз билишимиз керак бўлган ҳаммаси баён этилган. Таҳликаларда У бизга ишончли йўлбошичини берди, аммо шайтон кучи борича одамларнинг Худога нисбатан эътиқодини бузишга, уларда ҳаётдан норозилик уйғотишга, Худо Ўз донолиги туфайли сир сақлаган нарсаларга интилишга зўрлайди. Худо Ўз муқаддас Каломида аён этган нарсаларга нафрат туғдиришга интилади.УOП 767.1

    Кўплар, уларнинг фаолияти нима билан якунланишини аниқ билмаганларида, талвасага тушадилар. Улар номаълум- ликни кўтара олмайдиларв ва ўз чидамсизлигида Илоҳий нажотни кўриш учун белгили вақт кутишни хоҳламайдилар. Балки бахтсизлик рўй берар, деб улар ҳар қандай оромни йўқотадилар. Исёнлик ҳисларга эркинлик бериб, Худо уларга очмаганни билишга интиладилар ва ўз ташвишида бир томондан иккинчисига тўлғанишади. Агар улар Худога ишониб, ҳушёрликда ибодат қилсалар эди, Илоҳий тасаллини Топишарди. Уларнинг руҳи Худо билан муомалада ором топарди. Aгap улар Масиҳга мурожаат қилганларида эди, уларнинг оғирликлардан ҳориб-толган жонлари тинчлик топарди; аммо уларни юпатиш учун Худованд тайинлаган воситаларга илтифотсизлик қилганларида, ва Худо улардан бекитганни биламан, деб бошқа манбалардан ичганларида, шунда улар Шоулнинг хатосини такрорлайдилар ва ёмондан бошқа ҳеч нарса била олмайдилар.УOП 767.2

    Худога булар ёқмайди, ва У шулар тўғрисида жуда аниқ айтган. Биздан келажакни бекитадиган пардани олиб ташлашга чидамсиз иштиёқ бизда Худога эътиқодимиз йўқлигини гувоҳлайди ва жонни шайтон пичирлашидан сақламай қолдиради. Буюк алдоқчи одамларни фолбинларга мурожаат қилишларига интилтиради ва, ўтган воқеаларни очиб, келажакни ҳам каромат қила олишига инонтиради. Кўпдаврли тажрибага эга бўлган шайтон ҳар қандай ҳаракатларнинг оқибатини билади ва қўпинча одамга унинг келажагини расо тасвирлаб беролади. Шундай у бечора жонларни алдайди, уларнинг устидан ваколатга эришиб, уларни ўз иродасининг асоратига солади.УOП 768.1

    Худо бизларни пайғамбар орқали огоҳлантирмоқда: «Сиз ўликларни чақириб чиқарадиганларга, сеҳргарларга, кинначилар ва фолбинларга мурожаат қилинг»,— деб сизларга айтганларида, шунда сиз: «халқ ўз Худосига мурожаат қилиши лозим эмасми? тириклар тўғрисида ўликлардан сўраб бўладими?” — деб жавоб беринг. Қонун ва ваҳийга мурожаат қилинг. Агар улар ушбу Калом асосида гапирмасалар, уларда нур йўқдир» (Иш. 8, 19.20).УOП 768.2

    Муқаддас Бўлганга, донолик ва куч-қудрати — чексиз Бўлганга бутун жон-тани билан интилганлар наҳотки Илоҳий душмани билан муомалага киришиб, сеҳргарларга мурожаат қила олсалар? Худонинг Ўзи Ўз халқи учун Ёруғликдир. У Ўз халқига инсон назаридан пинҳон бўлган улуғворликка қарашга буйруқ бермоқда. Адолат қуёши ёруғ нурларини уларнинг қалбларига юбормоқда. Улар самовий тахтдан нур олишади, ва ёруғлик Манбаини қолдириб, шайтон элчиларига мурожаат қилишга уларда ҳеч қандай хоҳиш йўқдир.УOП 768.3

    Шоул билан суҳбатлашган ёвуз руҳ, гуноҳни фош қилиб, унга танбеҳ олишни каромат қилсада, у Шоулни ўзгартиш эмас, балки маъгосликка тушириб, ҳалок қилмоқчи эди. Одамларни мамнунликка солиб ҳалок этиш учун, шайтон тескари усулларни ҳам қўллайди. Қадимги вақтларда жин санамларнинг таълимоти энг пасткаш нуқсoнларга йўл берарди. Гуноҳни ҳукм қиладиган ва ҳақиқатни исботлайдиган Илоҳий кўрсатмалар тарк этилганди. Ҳақиқатга менсимай қарашган, аҳлоқсизликга эса йўл қўйибгина эмас, балки олқишлаганлар. Спиритизм ўлим йўқ, гуноҳ йўқ, ҳукм йўқ, қаримта йўқ, деб тасдиқлайди. Спиритизм одамларни — «қуламаган яримху- долар», хоҳиш — энг юксак қонун ва инсон ўзи учун ўз олдида масъулиятли, деб исботлайди. Худо томонидан ҳақиқатни ҳимоя қилиш учун яратилган тўсикликлар: вазминлик, нафсни тийиш ва дин-диёнатлик — улар вайрон қилинган, шунинг билан кўп одамларнинг гуноҳлари рағбатлантирилади. Шундай таълимот жинларга хизмат қилишни гувоҳлантирмайдими?УOП 769.1

    Нопок руҳлар билан муомаланинг оқибатини Худо исроилликларга канъонийларнинг манфур ишларида кўрсатган. Улар ёвуз руҳларга берилгач, бутпараст, фоҳишабоз ва қотилларга айланиб, ҳар қандай табиий ҳислатлардан маҳрум бўлдилар. Уларнинг фикрлари ва қилган ишлари манфур эди. Одамлар. кўпинча ўз-ўзларини билмайдилар. «Инсон қалби ҳийлакор ва ҳаддан зиёд бузуқдир» (Иер. 17,9). Лекин Худо бузуқ инсон табиатининг ожизлигини билади. Ўтган даврда, бугунги кунлардагидек, шайтон Худога қарши исён кўтариш учун қулай шароитни яратишга тиришарди, токи Исроил халқи, канъонийлар каби, Унга нафратли бўлсин деб. Жонлар ҳалокчиси доимо тайёр, у тўсиб бўлмайдиган ёвузлигининг оқимини шундай қалбларга йўналтиришга тиришади, зеро биз нобуд бўлишимизни ва Худо томонидан ҳукм этилишимизни у жуда хоҳлайди.УOП 769.2

    Шайтон Канъоний диёрига эга бўлмоқчи эди, аммо Исроил халқи шу ерда истиқомат топганида ва Илоҳий Қонун шу ернинг қонуни бўлганида, шайтонда Исроилга нисбатан ваҳший нафрат уйғонди, ва у Исроилни ҳалок қилмоқчи бўлди. Нопок руҳларнинг хатти-ҳаракати натижасида, яҳудийлар бегона худоларга сиғина бошладилар, ўзларининг қонунсизлиги туфайли улар пировардида бутун ер бўйлаб тарқатилдилар. Худди шу тарихни шайтон бизнинг кунларимизда такрорлашга интиляпти. Худо Ўз халқини бу дунёнинг макруҳлигидан айирмоқда, токи улар Унинг муқаддас Қонунига амал қила олсинлар учун. Шу сабабдан «биродарларимиз туҳматчисининг» нафрати чексиз ошиб кетди. «Иблис вақт оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди» (Ваҳ. 12, 10—12). Самовий Канъон энди биздан узоқда эмас, ва шайтон Илоҳий халқни барбод қилиш учун ва уни меросдан маҳрум қилиш учун бутун кучини сарф қилмоқда. «Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар» (Мк. 14, 38), деган огохлантириш бугунги кундагидай ҳали ҳеч қачон эшитил- маган эди.УOП 770.1

    Қадимги Исроилга қачонлардир айтилган Илоҳий Калом бизнинг кунларда яшовчи Унинг халқига тегишлидир. «Ўликларни чақириб чиқарадиганларга мурожаат қилманг, сеҳргарларга юрманг, ва улардан ўзингизни ҳаром қилманг». «Зеро шуни қиладиган ҳар бир одам Худованд олдида макруҳаир» (Лee. 19, 31; Так. Шapm. 18, 12).УOП 770.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents