Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    8-Боб - Тўфондан Кейин

    (Ибтидо Китобининг 1,20—9,17-бобларида асосланган)

    «Сув тошқини тоғу тепалиқдан ўн беш газ (Изоҳ: 15 газ=7,5 м) юқорироқ кўтарилиб, ҳамма ёқни кўмиб ташлади”. Кема эса сув юзида сузиб юрар эди, сув тошқини эса бир юз эллик кун кучая борди. Тўлқинлар иродасига берилган кемадаги оила омон қолишларига кўзлари етмай қоларди. Лекин синов даҳшатли бўлганига қарамай, Нуҳ пайғамбар- нинг ишончи тебранмади, зероки бутун нарсада у Илоҳий қўлни кўрарди.УOП 92.1

    «Бир юз эллик кундай кейин тубсизлик булоқлари тугаб, осмон қопқалари ёпилиб, ёғаётган ёмғир тинди. Сув бора- бора ер юзидан қайта бошлади. Шунда Худованд кемани ҳар томондан тоғлар билан сақланиб қолган ва Худонинг иноятига сазовор бўлган жойга йўналтирди. Тоғлар баланд девордай тўлқинларни тинчлатган жойда кема тўхтади. Энди шамол уни чексиз уммон сувларидан бошқа хайдамасди. Табиат кучининг таъсиридан ҳориб-толган ва азобланган одамлар, ниҳоят, ором топдилар.УOП 92.2

    Нуҳ ва унинг йўлдошлари сувнинг пасайишини ва ерга чиқишларини чидамсизлик билан кутардилар. Сув ўнинчи ойгача камайиб борди. Ниҳоят ўнинчи ойнинг биринчи кунида тоғ чўққилари кўринди. Тағин қирқ кун ўтгандан кейин, Нуҳ қурган кемасининг дарчасини очиб, ўткир сезгирликка эга бўлган қузғунни чиқариб юборди. Қузғун эса ер устидаги сув қуримагунча, ташқарига учиб кетиб ва қайтиб келиб турарди. Яна етти кун ўтди ва Нуҳ ер юзидаги сув тушган-тушмаганини кўрмоқчи бўлиб, олдидан каптарни чиқариб юборди. Аммо каптар оёқ қўядиган қўнолға тополмай, яна кемага қайтиб келди. Нуҳ яна етти кун сабр қилди, ва кейин яна каптарни кемадан чиқариб юборди. Оқшом вақти каптар унинг ёнига қайтиб келганида, тумшуғида янги юлинган зайтун барги бор эди. Кемадагилар тантана қилдилар. Кейин Нуҳ кеманинг қопқоғини кўтариб қараб, ер юзининг энди қуруқ бўлганини кўрди. Лекин у сабр-тоқат билан кутарди. Ўз вақтида у кемага Илоҳий буйруқ орқали кирди, ва энди ундан чиқиб кетиш учун алоҳида буйруқ кутар эди.УOП 92.3

    Ниҳоят, осмондан фаришта тушди,у кеманинг оғир эшигини очди, ва бобоқалонимиз оиласини ва жонивор- ларни олиб, ташқарига чиқишга буйруқ эшитди. Қутулган куни чексиз шодланганида Нуҳ пайғамбар Парвадигорини эсида чиқармади, чунки Унинг ғамҳўрлиги орқали у оиласи билан биргаликда тирик қолди. Кемадан чиққан заҳоти, у энг биринчи кубонгоҳ қурди, ва қутулгани учун, ўз миннатдорчилигини кўрсатиш учун, Масиҳнинг Буюк Қурбонига ўз имонини исботлаш учун, ҳар бир ҳалол жонивордан ва қушдан олиб, қурбон келтирди. Олиб келгани Худога ёқди ва ўзи билан бобокалонга ва унинг оиласигагина эмас, балки ҳамма ер юзида яшовчиларига буюк иноят ва баракат келтирди. «Худованд қурбонилк тутунининг хуш ҳидини искаб, Ўз кўнглида деди: «Мен ерни одамзод туфайли бошқа лаънатламайман... Бундан кейин ер бор экан, экин- тикин, ўрим-йиғим,совуқ билан иссиқ, ёз билан қиш, кун билан тун тугамайди”. Бу Худованднинг сўзларида келажак авлодлар учун жуда катта дарс бордир. Нуҳ пайғамбар кемадан тамоман вайрон бўлган ер юзига қадам қўйди, ва ўзига уй қуриш олдидан Худовандга қурбонгоҳ қурди. Қандай қийинчилик билан саклаб қолган чорвасидан энг бақувват қолганларидан тегишли қисмини Худога бағишлади. Шунинг билан ҳамма жонивор дунёси Уники эканини шодлик билан тан олди. Нуҳ пайғамбардан ўрнак олиб бизлар ҳам Тангримизга ихтиёрий қурбонимизни келтирайлик. Ҳар бир Худодан олган иноятга ва бизга нисбатан севгисига жавобан садоқатлигимизни намоён этайлик ва Унинг ишида кўмаклашиш учун ҳадялар олиб келайлик.УOП 93.1

    Эндигида осмонда пайдо бўлган булут ва ёмғир одамларга тўфонни эслатиб, доим қўрқитмасин учун, Худованд Нуҳни дадиллантириб, қўйидаги назрни атади: «Сизлар билан қилаётган аҳдим ана шу мазмунда: энди ҳеч қачон тўфон сувлари билан ерни хароб қилмайман... Ўзим билан ер орасидаги аҳдимнинг аломати сифатида Мен булутларда ёйимни пайдо қиламан. Бундан буён ер юзига булут тортганимда, булутларда Менинг ёйим намоён бўлади... Мен булутларда ёй пайдо бўлганини кўрганим сайин, Ўзим ила ердаги бутун махлуқот — ҳар бир тирик жон орасидаги абадий аҳдни хотирда тутаман».УOП 93.2

    Ажойиб ёйда ернинг адашган ўғилларига намоён бўлган Худонинг илтифоти ва кечиришига ҳозирлигининг буюклиги — Худованд ва одамзот орасидаги ўтадиган аҳднинг аломатидир! Булутларда ёй пайдо бўлганини кўрганим сайин,— дейди Худованд, У ернинг яшовчилари билан тузган аҳдини доимо эслаб турар экан. «Эслаб турар» деганда, унутиши мумкин деб ўйлаш нотўғри. Фақат Уни яхшироқ тушунишимиз учун, У бизларга инсоний тилда мурожаат қилмоқда. Келгуси авлодларнинг фарзандлари, осмонда ажойиб ёйни кўрганда ва ота-оналарига савол берганларида, улар болаларига тўфон ер юзига келгани тўғрисида баён этишларини Худованд хоҳларди. Энди ҳеч қачон ерни хароб қилувчи тўфон юз бермаслигини ва шуни тасдиқлаб, булутларда ёйни аломат сифатида берганини наслдан-наслга баён этишларини Худованд орзу қилди. Шу йўсинда, авлоддан-авлодга назр аталган ёй одамзотга Илоҳий севгини шоҳидлик қилиб, юракларда Худовандга нисбатан ишонч туғдиради.УOП 94.1

    Самода ўхшаш ёй тахтни ўраб олган ва Масиҳнинг боши устида порлайди. Пайғамбар дейди: «Ёмғир пайтда булутларда қандай ёй бўлар экан, Худонинг тахти атрофидаги порлаш шундай кўринарди» (Ҳез. 1,28). «Ваҳий» Китобининг муаллифи шундай ёзади: «Бир қарасам, осмонда бир тахт — Арши ало турар, унда бир Сиймо ўтирар эди... Арши ало атрофида зумраднамо камалак бор эди» (Ваҳ. 4, 2.3). Одамларнинг қонунсизлиги Худонинг аччиғини чиқар- ганида, Нажоткоримиз Падар олдида улар учун шафоат қилади; шунда У Ўз бош устидаги ва тахт атрофидаги бўлган камалакка кўрсатиб, уни тавба қилган гуноҳкорга Худо иноятининг аломати тариқасида Отасидан илтимос қилади.УOП 94.2

    Тўфон тўғрисида Нуҳ пайғамбарни ишонтириб, шунинг билан Худо Ўз иноятининг энг қимматли назрини боғлади: «Зеро бу Менинг Нуҳ учун бўлган сувлардек: энди ҳеч қачон ерни хароб қилувчи тўфон юз бермайди, деб қасам ичганимдек, сендан аччиқланмасга ва таъна қилмасга қасам ичаман. Тоғлар пойдеворидан кўзғалур, тепаликлар тебранур, лекин Менинг илтифотим сендан чекинмас ва Менинг тинчлик аҳдим ҳам тебранмас, дейди сени севадиган Худованд» (Иш. 54,9.10).УOП 95.1

    Нуҳ пайғамбар, унинг билан кемадан чиққан ёвуз ҳайвонларга қараганда, унинг оиласи, фақат саккиз жондан иборат бўлиб, оч қолган ҳайвонларга қурбон бўлишидан жуда қўрқди. Лекин Худо унга Ўз Фариштасини юбориб деди: «Ердаги ҳамма ҳайвонлар, осмондаги барча паррандалар, бутун ер юзида ҳаракат қилувчи махлуқлар ва бутун денгиздаги балиқлар сизлардан қўрқиб, даҳшатга тушадилар. Ана, улар қўлингизга топширилган. Яшаётган ҳар бир жонивор сизлар учун емиш бўлади; кўк ўт каби буларнинг ҳаммасини ҳам сизларга бердим». Шу пайтга қадар Худованд одамларга гўшт ейишга рухсат бермаганди. Улар фақат ернинг мевалари билан овқатланишларини истарди. Лекин энди, ер юзида бутун ўсимлик йўқ бўлгани сабабли, Худованд одамларга Нуҳ билан кемада бўлган ҳалол жониворларнинг гўштини ейишга рухсат берди.УOП 95.2

    Тўфон пайтида ернинг ташқи қиёфаси жуда ўзгарди. Гуноҳ туфайли учинчи даҳшатли лаънат унинг устига тушди. Сув камайган сари чексиз лойқали денгизлар айлантириб олган тоғлар ва тепаликлар очилди. Ҳар томонда одамларнинг жасадлари ва ўлган ҳайвонлар кўзга ташланарди. Лекин улар ҳавони заҳарлантирмасин дея, Худовад уларни ер остига кўмди. Ер юзини қуритиш учун У қаттиқ шамол кўгарди. Шамол эса довулга айланиб, жасадларни кучи билан кўтарди, тоғ чўққиларини вайрон қилди, дарахтлар, тошлар, ер кесаклари ўлган баданларни қоплади. Ҳудди шундай дунёни безатган ва бойитган, санамларга ишлатилган олтин, кумуш, қимматли дарахтлар ер остига кўмилди. Сувнинг кучли ҳаракатидан бу ҳазиналар ер билан қопланди, қайбир жойларда уларнинг устида тоғлар пайдо бўлди. Худованд қанчалик кўп гуноҳкорларни олқишлади ва бойитди, уларнинг бузуқлиги эса шунчалик ошаверди. Саҳий Берувчига шукур қилмасдан, улар Худовандни тарк этдилар, Ундан нафратландилар ва сунъий ҳазиналарга топиндилар.УOП 95.3

    Тўфондан кейин ер қиёфаси айтиб бўлмайдиган даражада вайрона ва тартибсиз кўринарди. Қачонлардир ажойиб ўлчовли бўлган тоғлар, энди ҳар турли жинсларнинг тартибсиз ер билан аралашган тўдалоғликларига айландилар. Уларнинг устини тош ва қояларнинг синиқлари қоплади. Кўп жойларда тепаликлар ва тоғлар изсиз йўқ бўлди, текисликлар бўлган жойда эса тоғлар вужудга келди. Лекин ҳар жойда ўзгаришлар бирдай бўлмади. Олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошларга бой ўлкалар энг оғир лаънатнинг изларини намоён қилди, ер шарининг яшовчилари бўлмаган жойларда, ва одамларнинг ёзиқлари кам даражада бўлган жойларда, лаънат изи ҳам камроқ эди.УOП 96.1

    Улкан ўрмонлар ер остига кўмилди. Секин-секин улар бугунги кунгача бор бўлган кўмир ҳазиналарига айландилар ва шундай жойлада нефть запаслари ҳам кўп миқдорда йиғилди. Кўмир ва нефть кўпинча ер остида ёна бошлайди. Унинг натижасида ернинг моддий унсурлари қизиб, эриб кетади. Оҳактошли тоғ жинсига сувнинг таъсири жуда юқори ҳарорат чиқаради, у ўз тартибида ҳар қандай кучли зилзилаларнинг ва вулқонлар ҳаракатининг сабабидир. Олов ва сув ер моддалари билан қўшилганида, ер ичида портлашлар пайдо бўлади. Шунда вулкан бўлиб чиқишига йўл топилмаса ер юзи ларзага келади, ва тўлқинлар каби кўтарилади. Ер ёрилади ва гоҳида шаҳар, қишлоқлар ва тоғларни ютади. Шундай воқеалар охирги замонга яқинлашган сайин кўпая боради ва улар дунёнинг тезда нобуд бўлишининг аломатларидан бўлур.УOП 96.2

    Ернинг теранликлари — Худонинг омборларидир. Қадимги дунёни нобуд қилиш учун У ер ичида сақланган қуролни ишлатди. Ер ичидаги сувлар ердан отилиб чиқди, тепадан тушган сув билан қўшилди ва ўз вайроналик ишини бажарди. Тўфон пайтидан бошлаб олов сувдек Худонинг қўлида, бетавфиқ бўлган шаҳарларни йўқ қилиш учун, қурол сифатида ишлатилган. Илоҳий Қонунга бепарволик кўрсатиб, Унинг обрўсини оёқ ости қилганларни Ўзига қайтариш учун, Худо шу жазоларни ер юзига юборишга мажбур бўлмоқда. Унинг куч-қудратини ва олий ҳокимлигини тан олмагалар ердан чиққан оловнинг вайроналик ишини кўрганда — шунда энг жасурларнинг юраклари даҳшатга тўларди, шунда худобезорлар Худованди Шарифнинг чексиз юксаклигни эътироф этардилар.УOП 96.3

    Қадимги пайғамбарлар ер юзидан ўтган воқеаларни эслатиб: «Агарда Сен осмонни очиб тушсанг эди! Сенинг исмингни ёвларга белгили қилур учун, Сенинг юзингдан, эритадиган оташ, қайнар сувдан бўлганидек, тоғлар эриб кетарди; Сенинг юзингдан халқлар ларзага келардилар. Биз кутмаган даҳшатли ишларни Сен тушиб қилганингда, тоғлар Сенинг юзингдан эриб кетарди» (Иш. 64, 1—3). «Уюрмада ва бўронда Худованднинг келиши, Унинг оёқ ости булут ва чанг. Денгизга дўқ урар — ва денгиз қурур, дарёларга — ва дарёлар қурур» (Наум, 1, 3.4).УOП 97.1

    Масиҳнинг Иккинчи келишида инсонлар бундан даҳшатли воқеаларнинг шоҳидлари бўлур. «Унинг ҳузурида тоғлар тебранмокда ва тепаликлар эриб кетмоқда, Унинг юзи олдида ер ларзага келмоқда ва дунё ҳам, ва унда яшовчилар ҳам. Унинг ғазабига қарши ким тура олади? Ва ким Унинг ғазабининг алангасига бардош беролади?... (Наум 1,5.6). «Эй Худованд! осмонингни ёриб тушгил, тоғларга теггил, улардан тутун чиқаргил! Чақмоқ юбориб, ёвларни тарқатгин, ўқларингни отиб, уларни супуриб ташлагин!” (Заб. 143, 5.6) .УOП 97.2

    «Юксакликда, осмонда ғаройибот, тубанликда, ер юзида эса ажойибот, қон, олов ва паға-паға тутун барпо қиламан» (Ҳав. 2,19). «Шу вақт яшинлар чақнаб, овозлар янграб, момақалдироқ гулдиради. Шундай кучли зилзила бўлдики, ер юзида инсон яшагандан бери бу қадар кучли зилзила юз бермаган эди. Қандай зилзила! Қандай буюк!. Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоғлар кўздан ғойиб бўлди. Осмондан ҳар бир донаси ботмон келадиган (Изох: 25 кг) йирик дўл инсонлар устига ёғилди...” (Ваҳ. 16, 18—21).УOП 97.3

    Самодаги яшинлар ер ичидан чиққан олов билан қўшиладилар, шунда тоғлар, ўчоқдаги оташдек, ёнадилар; оташнинг алангаси эса селдай оқиб, шaҳap-қишлoқлapни, дала ва боғларни босади.УOП 98.1

    Ёниб қизиган моддий унсурлар сувларга тушганидан, сувлар қайнаб кетади ва уларнинг ҳаракатидан қоялар вайрон бўлади. Дарёлар қурийди. Ҳар жойларда даҳшатли зилзилалар ва портлашлар ерни ларзага солади.УOП 98.2

    Шундай йўл билан Худованд ерни бетавфиқлардан тозалайди. Лекин шу қиёмат вақтида, Нуҳ пайғамбар кемада тўфон пайтида сақланиб қолганидай, тақводорлар ҳимоя қилинадилар. Худойи Таоло уларнинг паноҳи бўлур, ва қодир Тангри соясида улар ором топадилар. Довуд дейди: «Худовандни паноҳим деб билганинг учун, Ҳақ Таолони қўрғоним деанинг учун, тушмас бошингга бирон-бир фалокат...» (Заб. 90, 9.10). «Зеро, оғир қунда У мени ҳимоясига олар, Ўз макони соясида мени яширар...” (Заб. 26,5).УOП 98.3

    Худо назр атаб: «У Менга меҳр боғлагани учун қутқазаман, Номимни тан олгани учун омон сақлайман”,— дейди (Заб. 90,14).УOП 98.4

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents