Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    10-Боб - Бобил Минораси

    (Ибтидо Китобининг 9,25—27; 11,1-9-бобларида асосланган)

    Xудованди Карим, маънавий бузуқлиқдан тўфон сувлари орқали тозаланган ерни янада инсонлар ихтиёрига бериш учун, У танҳо Нуҳ пайғамбарнинг оиласини сақлаб қолдирди, ва унга деди: «Бу насл орасидан Менинг назаримда солиҳ бўлган ёлғиз сени топдим» (Ибт. 7,1). Лекин унинг уч ўғилларида тезда қадимги дунёнинг табиати ривожлана бошлади. Ҳом, COM ва Ёфит, инсон қавмининг таъсис этувчиларига насиб бўлганларида, уларда келгуси авлодларнинг табиати очиларди.УOП 107.1

    Нуҳ пайғамбар Худодан илҳомланиб, шу уч наслдор- лардан чиқадиган уч буюк ҳалқларнинг келажагини башорат қилди. Ҳом авлоди тўғрисида Нуҳ: «Канъон лаънати бўлсин! Оға-иниларига қулларнинг қули бўлсин!” — деди. (Ибт. 9,25). Ҳомнинг қилган сурбетли жинояти, отага нисбатан ҳурмат деган нарса аллақачон йўқ бўлганини билдирди, ва унинг юрагида пасткашлик ва қонунсизлик ин солгани намоён бўлди. Бу ёмон хулқ-атворлар унинг ўғли Канъонда ва зурриётида янада ривожланди ва натижада уларнинг айбдорлиги Худонинг ҳукмига сабаб бўлди.УOП 107.2

    Иккинчи томондан, Сом ва Ёфит отасига ҳурмат- интизом кўрсатдилар, демак, Илоҳий амрларига ҳам; шунинг учун келгуси зурриётларига, улар порлоқ истиқболга эришишларига назр олдилар. Бу ўғиллари тўғрисида шундай айтилган: «Сомнинг Тангриси Худовандга санолар! Канъон Сомга қул бўлсин! Худо Ёфитни фотиҳ қилсин, Сом чодирларини унга берсин, Канъон унга қул бўлсин! «Сомнинг насл-насаби, Худо танлаган ҳалқнинг ва назр этилган Халос-корнинг насл-насаби бўлиши керак эди. Азалдан бор бўлган — Сомнинг Худоси эди. Унинг наслидан Иброҳим алайҳиссалом ва Исроил халқи пайдо бўлишлари белгиланди, халқ ичидан эса Исо Масиҳ чиқди: «Худовандни Раббимиз деб билган халқ бахтлидир!» (Заб. 143, 15). «Ёфит COM чодирларида шодлансин». Ёфит насл-насабидан келажакда Хуш Хабардан баҳраманд бўлганлар келиб чиқишлари тайинланганди.УOП 107.3

    Канъоннинг авлоди бора-бора бутпарастликнинг энг паст шаклларигача тушдилар. Башорат бўйича улар қул бўлишлари олдиндан белгили бўлса ҳам, даврлар мобайнида бу лаънатнинг бажо келтирилиши пайсалга солинарди. Худованд чидамлик билан уларнинг бетавфиқлигини ва бузуқлигини кечирарди, лекин Унинг узоқ чидамлиги тўлиб тошди. Бориб, улар мустаҳкамлигини йўқотдилар, Сом ва Ёфит авлодларининг қулларига айландилар.УOП 108.1

    Нуҳ пайғамбар ўғилларини севарди ва башоратини айтганда уларга нисбатан қаҳр-ғазаб деган ҳисларга берилмаган эди. Айтилган башорат ўғилларининг табиатини ва уларнинг тақдирини белгиламади. Агар улар ўзича танлаб ҳаёт сурсалар ва табиатларида салбий хусусиятлар ривожланишига йўл қўйсалар, ана шунда оталарининг башорати уларга тегишли бўлиб, ҳаётларининг оқибатини кўрсатарди. Нуҳ пайғамбар ўғилларининг ва келажакдаги авлодларнинг табиатига ва ҳаёт тарзига муносиб, Худованд бу башорат орқали Нуҳ пайғамбарнинг яқинларига Ўз ниятини ифодалади. Қоида бўйича, фарзандлар ўз ота- оналарининг қизиқишларига ва одатларига ворис бўлиб туғиладилар, ўсканда улардан ибрат оладилар, шундай қилиб ота-онанинг гуноҳлари авлоддан авлодга такрорланади. Масалан, Ҳомнинг жаҳолати ва ҳурматсизлиги унинг авлодида аксланиб, кўп авлодлар устига лаънат туширди. «Бир гуноҳ қилган яхшини нобуд қилади» (Воиз 9,18).УOП 108.2

    Бошқа томондан эса Сомнинг отасига нисбатан кўрсатган ҳурмати катта барака келтирди. Бу авлодга қандай ажойиб тақводорларнинг гуруҳи тегишлидир! «Худованд софдиллар кунларини белгилаб,.. зурриёти муборак бўлур» (Заб. 36, 18.26). «Демак билгин, Худованд, сенинг Парвардигоринг, садоқатли Худодир; Уни севганларга ва амрларига риоя қилганларга, у ҳам Ўз аҳдини ва илтифотини авлоддан авлодга ўтиб, мангу сақлайди» (Так. Шар. 1,9).УOП 108.3

    Белгили вақтгача Нуҳ пайғамбарнинг зурриёти кема тўхтаган жойда, тоғлар ичида яшардилар, лекин тезда ораларида қонунбузувчилар пайдо бўлиб, кўпайган ҳалқни бўлинишга олиб келдилар. Ижодкорнинг қонунидан чиқишни талаб қилганларни биродарларининг художўй ҳаёти доимо ғазаблантириб, рашкларини қўзғотарди; берган насиҳатга қулоқ солмасдан улар, бироз вақт ўтганидан кейин, Илоҳий фарзандларидан ажрашиш қарорига келдилар ва Фрот дарёнинг соҳасида жойлашган Бобил мамлакатининг бир текислигига йўл олдилар. Бу жойларнинг кўркамлиги ва ернинг маҳсулдорлиги уларни қизиқтирди, ва шу увайдада улар истиқомат қилмоқчи бўлдилар.УOП 109.1

    Ўрнашган ерда улар шаҳар ва минора қуришга ниятландилар. Минора шунчалик катта бўлсин-ки, дунёнинг ажойиботларидан бўлсин эди. Худованд Нуҳ пайғамбар билан аҳд тузганида, шундай деди: «Сизлар баракали бўлинглар, кўпайинглар ва ер юзида тарқалиб, яшанглар». Лекин Бобил минорасининг қурувчилари келажакда бутун ерни ўзларига қаратиб қўйиш учун, монархия идора усулини тузишга интилдилар, унинг ёрдами билан халқларни ер юзига тарқалишдан тўсмоқчи бўлдилар. Мақсадларига эришганда Бобил мамлакатида қурилган шаҳар империянинг пойтахти бўлиб, унинг шуҳрати бутун дунёни завқлантирарди ва таъзимларди, қурувчиларнинг донги эса бутун оламга ёйиларди. Осмонгача кўтарилган минора қурувчиларнинг қудратига ва донолигига ёдгорлик бўлиб, унинг шуҳратини даври-давронларга етказарди.УOП 109.2

    Текисликда яшайдиган халқ, ер юзига бошқа ҳеч қачон тўфон келмайди, деган Худонинг аҳдига ишонмасди. Кўплари Худони умуман йўқ деб, тўфон фақат табиий кучларнинг натижаси, деган фикрда тўхтадилар. Бошқалари эса, ҳа, табиатдан кучлирок, бир Зот бор ва У тўфон чиқариб, қадимги дунёни нобуд қилди, деб ишондилар, ва, Қобилга ўхшаб, Унга қарши кўтарилдилар. Миноранинг қурилишида ягона нишон — иккинчи марта ерни сув босса, паноҳ бўлсин эди. Тўфон сувлари шундай баланд минорани қопламайди, деб одамлар ўзларини келгуси хатарлардан сақлаб қолмоқчи бўлдилар. Минорани қурар эканлар, булутлардан юқори миниб, улар тўфон пайдо бўлишининг сабабини ечишга умид боғладилар. Шунда уларнинг ифтихорлиги янада ошиб, улар келгуси авлодларни Худодан узоқлаштирардилар ва уларнинг эътиборини бутпарастликка жалб қилардилар.УOП 109.3

    Минорани қуриб бўлмасдан, бир бўлагини қурувчиларга яшаш учун бўлиб бердилар, бошқа хоналари эса бой асбоб- анжомлари билан безатилди ва бутларга бағишланди. Одамлар етишган ютуқларидан завқландилар ва олтин-кумушдан қилинган худоларга ҳамдлар айтиб, осмон ва ер Эгасини қаҳр-ғазабга солдилар. Муваффақиятли кетаётган иш тўсатдан тўхтади. Осмондан юборилган фаришталар одам қурган режаларни бузиб юборишга буйруқ олдилар. Шу вақтга минора жуда баланд бўлиб, юқоридаги жойлашган қурувчилар паста бўлганларга тўғридан-тўғри мурожаат қилолмасдилар. Шунинг учун миноранинг бўлимларида ҳар турли баландликда одамлар туриб, бир-бири орқали юқоридан келган буйруқларни пастга ўтказиб айтардилар. Шундай қилиб, амалий кўрсатмаларни бериб ва олиб турган пайтда, тўсатдан одамлар бир бирини тушунмай қолдилар, чунки ҳар бири бошқа номаълум тилда гапира бошлади. Энди пастдан узатилган нарса юқорида кераги эмас экан бўлиб қолди. Довдираб одамлар ташвиш торта бошладилар. Иш тўхтади. Энди биргаликда иш юритишда гaп ҳам йўқ бўлди. Руй берган ҳодисани изҳор этолмай, улар бир биридан ачччиқланиб гина қила бошладилар, ва оқибатда биргаликда қилаётган иш тўхтади, вазият талаш-тортишга айланиб, қон тўкилди. Худо ғазабининг шоҳидлари бўлган чақмоқ осмондан чақнади ва миноранинг тепасини бузди. Шунда одамлар, осмонда Парвардигори Олам ҳукмдор эканини тан олишга мажбур бўлдилар.УOП 110.1

    Шу пайтгача бутун ҳалқ бир тилда гапирарди, энди-чи, ким қайси тилни тушунса, шу гуруҳга қўшилди. Бирлари бир томонга кетдилар, иккинчилари эса бошқа томонга. «Шундай қилиб, Худованд одамларни у жойдан бутун ер юзига тарқатиб юборди”. Одамлар ер шарининг бутун жойларида истиқомат қила бошладилар. Улар Худонинг ниятига қарши чиқдилар ва мағлубиятга учрадилар.УOП 110.2

    Худонинг нияти бажарилди — лекин Унга қарши исён кўтарганлар қандай азобларга дучор бўлдилар! Унинг мақсадига муносиб инсонлар ер юзига тарқалиб, ернинг ҳар томонида давлатлар барпо этсинлар ва айни замонда, Хyдонинг иродасини идрок этишларини намоён қилиб, келгуси авлодларда ҳам ҳақиқатнинг нури порласин эди. Ҳақиқатнинг содиқ воизи Нуҳ пайғамбар тўфондан кейин яна уч юз эллик йил яшади, Сом эса — беш юз йил. Улар Худонинг иноятига сазовор бўлдилар, ва бу эрларнинг шарофати билан авлоддан авлодга Тангрининг иноятига етишиб, Унинг талаблари билан танишиш учун имкониятлар яратилди. Лекин инсонларга шунчалик кўнгилсиз бўлган ҳақиқатларни эшитишга тоқатлари йўқ эди, жонларида Худо тўғрисида билимни сақлашни хоҳламасдилар, ва кейин- чалик, тиллари аралашганидан кейин, кўпинча ҳaқиқaт нурини берадиганлардан узоқлашдилар.УOП 111.1

    Бобил минорасини қурган одамларда Худованга нисбатан нарозилик руҳи ҳукмрон эди. Одам Атога сазовор бўлган Илоҳий иноятни миннатдорчилик билан хотирдан кечирмай, Нуҳ пайғамбар ила қурилган аҳдни эсламай, улар, биринчи оила Адандан қайдаб чиқарилгани учун ва биринчи дунё тўфон сувлари билан нобуд бўлгани учун, Худовандни шафқатсизликда айблардилар. Лекин Худодан ғазабланар эканлар, улар энг шафқатсиз жанобнинг қулларига айланардилар. Масиҳ ўлимининғ рамзи бўлган қурбон келтиришга шайтон кучи борча одамларнинг қалбларида нафрат туғдиришга тиришарди; халқнинг ақли бутпараст- ликдан ожизлангани учун, шайтон қурбоннинг маъносини умуман ўзгартириб, шу қурбонга тақлид қилмоққа ўргатди, яъни худоларга ўз фарзандларини қурбон келтиришга. Худони қолдирган сабабли, Илоҳий асослар адолат, соддалик ва севги-муҳаббат — озор бериш, зўравонлик ва шафқатсизлик билан чиқазилди.УOП 111.2

    Бобил аҳолиси Худога қарам бўлмаган мустақилликни истарди. Унинг ичида Худодан қўрқадиганлар бор эди, аммо улар бетавфиқларнинг ёлғон ҳаракатларига берилиб, режаларида иштироқ этишга жалб қилиндилар. Содиқлар ҳақи учун Худованд Ўз ҳукумини тезлаштирмади, ва одамларга ўз хоҳишларини тушиниб, тавба қилишга вақт берди. Шу йўсинда Илоҳий бандалар бошқаларнинг ҳалок қиладиган адашишларини тарқатишига интилдилар, аммо бетавфиқ фикрлар одамларнинг ҳисларини чуқур эгаллаб олган эди. Дунё эндигина туғилган пайтида уларга эркинлик берилганида, ахлоқсизлик бутун дунёни қуршаб олган бўларди. Уларнинг фитнаси норозиликда асосланди. Ўзларини юксалтириш ва шарафлаш учун, ўз салтанатини қурмоқчи эдилар ва улар қурган подшоликда Худони юксалтириш ва шарафлаш учун ўрин топилмасди. Агарда ўхшаш режа юзага чиққанида эди, бу бошқаришнинг қудрати ер юзида ҳаққониятни, унинг билан бирга тинчлик, бахт ва хатарсизликни тамом йўқ қиларди. Зероки, одамлар Илоҳий фармонларни ва ҳар бир амрни, қайсики «муқаддас, одил ва яхшидир» (Рим. 7,12), ўз бағритош табиатларига хизмат қилишда бўйсундиришга интилардилар.УOП 111.3

    Худодан қўрққанлар ёрдам сўраб Унга нола қилдилар, ва «Одам фарзандлари қураётган шаҳар ва минорани кўриш учун Худованд осмондан тушди». Дунёга чексиз муҳаббати туфайли Худованд уларнинг ақлсиз қурган ҳайкалини бузиб ташлади. Чексиз карами туфайли У тилларни аралаштирди ва, шундай қилиб, нишонларига етишишларини тўсди. Худованди Карим узоқ вақт одамларнинг ёзиқларига бардош берди ва тавба қилиш учун кенг имконият яратди. Афсуски, уларнинг фикр-зикрлари Унинг ҳаққоний ҳокимиятига ва муқаддас қонунига ғазаблантирадиган даражада қарши чиқмоқда. Шунинг учун вақт-вақтинча кўринмас қўллар салтанат ҳассасини узатиб, бетавфиқларни тўхтатади. Бу ўзгартиб бўлмайдиган далиллар одамларни шунда ишон- тирадики, Парвардигори Олам, Кимнинг-ки донолиги, севгиси ва ҳақиқати чексиз ва то абад, Осмон ва ернинг энг юксак Эгаси эканига ва ҳеч ким Унинг ҳокимиятини жазо олмай оёқ ости қила олмаслигига.УOП 112.1

    Бобил минораси қурувчилар режасининг расвоси чиқди. Фахрларининг ҳайкали уларнинг телбаликларининг ҳайкали бўлиб чиқди. Одамлар қайсарлик билан фақат ўзларига ишониб, ўз хоҳишлари бўйича ҳаракат қиладилар, Илоҳий Қонунни эса тарк этадилар. Худди шу асосда шайтон ўз ниятларини тузди. Қобил ҳам Худога ҳадяларини олиб келганида, худди шундай кайфда эди.УOП 114.1

    Минора қурувчиларга ўхшаганларни бизларнинг кун- ларимизда ҳам учратса бўлади. Имонсизлар ўз назарияларини илмий хулосаларда қуришади ва ҳақиқат бўлган Худонинг Каломини тарк этадилар. Улар жасурланиб Илоҳий ҳокимлигининг асосларини танқид қиладилар. Унинг қонунидан кечиб, инсоний ақл ривожланишидан завқлана- дилар. «Ёмон ишлар устидан ҳукм сустлаштирилган туфайли, инсон ўғилларининг юраги ёвузлик қилишдан қўрқмайди» (Воиз 8, II).УOП 114.2

    Шундай деярли имонлилар дунёсида кўплари аниқ бўлган Муқаддас Ёзувларнинг ҳақиқатини назарга илмай, ўз инонишларини инсоний нуқтаи назарида ва афсоний гапларда қурадилар, шунда-ки, ўзлари қурган минорага кўрсатиб, бу восита орқали Осмонга етиб бўлади деб ишонадилар. «Қонунбузар ўлмайди, Илоҳий Қонунни бажармай турганда ҳам, нажот топиб бўлади”, деган чиройли гапларга завқланиб қулоқ соладилар. Агарда «Масиҳ издошлари»деб ном олганлар Худонинг ўлчови билан бошқарилганларида эди, улар бирликка келишарди. Лекин инсоний ақл-заковат Илоҳий Калом устидан гердайиб бор бўлганича, диний соҳада бир бирига зид таълимотлар ўрин топади. «Ваҳий» Китобида берилган башорат бўйича шундай соҳта таълимотларнинг номи — «Бобил». «Бобил» — охирги пайтда фоний нарсаларни афзалроқ кўрган диний жа- моатлардир.УOП 114.3

    Кўплар бойлик йиғиб ва ҳокимиятни ўз қўлига олиб, шахсий салтанатни қуришга интиладилар. Улар «мазах билан, кек сақлаб гапирадилар» (Заб. 72,8), инсон хуқуқини оёқ ости қиладилар, Илоҳий обрусидан нафратланадилар. Ва белгили вақтгача бадкирдорлар кучли ва қудратли бўлиб қўринадилар, лекин оқибатда уларни кўнгилсизлик ва азоб кутмоқдадир.УOП 114.4

    Илоҳий ҳукм қилиш вақти жуда яқин. Тезда Парвар- дигори Олам осмондан тушиб, инсон ўғиллари нималар қурганини кўрмоқчи бўлади. У Ўз олий ҳокимиятини намоён этади; инсон онгининг фахрланиб етишганлари кулга айланади. «Худованд осмондан боқар, барча инсон ўғилларини кўриб турар. Тахти маконидан кузатиб туриб, бутун жаҳонни текшириб кўрар».«Худованд мажусийлар ниятини бузади, халқлар мурод — мақсадини пучга чиқаради. Худованднинг нияти эса боқий туради, наслдан-наслга жорий бўлади Унинг дил муроди» (Заб. 32, 13.14.10.11).УOП 115.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents