Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    11-Боб - Иброҳимнинг Даъват Этилиши

    (Ибтидо Китобининг 12-бобида асосланган)

    Бобил минорасининг қурилиши тўхтатилгандан кейин инсонлар ер юзига тарқалдилар ва бутпарастлик ҳам бутун ер юзига ёйилди. Оқибатда Худованди Карим шафқатсиз- ланган бадкирдорларни, гуноҳ йўлларидан саёҳат қилишга ўз ихтиёрларига қўйди; Сом авлодидан эса Иброҳим алайҳиссаломни танлади ва уни насл-насаблар учун Ўз қонунини асрайдиган қилиб тайинлади. Иброҳим диний урф- одатлар ва мажусийлик шароитида ўсди. Отаси туфайли оилада Худованди Шариф тўғрисида билим сақланиб келди, лекин бора-бора отасининг оиласи ҳам атрофдаги муҳитнинг лаззатларига берилди ва азалдан Бўлганнинг ўрнига бошқа худоларга сиғина бошлади. Лекин ҳақиқий имон тамоман нобуд бўлмаган эди. Ҳар даврларда Худо, фақат Унга хизмат қиладиган «қолдиқни», асраб келарди. Ҳанўх, Матушалоҳ, Нуҳ, COM узоқ даврлар мобайнида Унинг иродасининг қиммат ваҳийларини авлоддан авлодга топширардилар. Тераҳнинг ўғли шу қимматли хазинанинг вориси бўлиб тайинланди. У ҳар томондан васвасага солинди, лекин шайтоннинг ҳаракати бекор бўлди. Имонсизлар ичида имонли, бузуқлар ичида беғубор, у танҳо ҳақиқий Худога тебранмайдиган садоқатни намоён этди. «Худовандга мурожаат қиладиган, чин қалбдан мурожаат қиладиган ҳар бир инсонга У яқиндир» (Заб. 144, 18). Худо Ўз иродасини Иброҳим алайҳиссаломга очди, Ўз Қонуни тўғрисида ва келажакда Масиҳ орқали камолга етадиган нажот тўғрисида аниқ тасаввур берди.УOП 116.1

    Иброҳим алаиҳиссаломга Худованд назр атади; бу назр шу даврнинг инсонлари учун жуда қадрли эди,— насл- насабининг кўплиги тўғрисида ва шу халқнинг қудрати тўғрисида. «Сендан буюк халқ вужудга келтираман. Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан”. Бунга яна бир назр қўшилди ва у назр имон вориси учун ҳаммаларидан қиммат эди,— унинг наслидан дунёнинг Халоскори келиб чиқади. «Ер юзидаги барча қабилалар сендан барака топадилар». Бу назрни юзага чиқариш учун бир шартнома, яъни имонни синаш дегани бор эди. Ундан қурбон талаб қилинди.УOП 116.2

    Худованд Иброҳимга хитоб қилиб деди: «Ўз ерингдан, она юртингдан, отанг уйидан чиқиб, мен сенга кўрсатадиган ерга кет”. Муқаддас ҳақиқатларни сақлайдиган буюк ишга Худованд Иброҳимни тайёрлаши учун, у ёш йилларини ўтказган жойни қолдириб, чиқиб кетиши керак бўлди. Яқинларининг ва дўстларининг таъсири Худованд ният қилган унинг тарбия бўлишига халақит берарди. Эндигида, Осмон билан алоҳида алоқа тузганидан кейин, Иброҳим бегона халқ ичида яшаши даркор бўлди. У ҳеч кимга ўхшамайдиган бўлиб ўзгариши керак эди. Дўстлари тушунсин учун у, ҳатто ўз ҳаракатларини изҳор этолмасди. Руҳий нарсалар руҳий жиҳатдан тушунилади ва мажусий — ақробалари унинг фикрларини ва ҳаракатларини тушунмас эдилар.УOП 117.1

    «Иброҳим пайғамбар ўз имони туфайли Худога итоат қилди. Худо уни чақириб: «Насиб этадиган мамлакатга кет», деб буюрганида, Иброҳим қаерга боришини билмасдан йўлга тушди» (Ибр. 11,8). Муқаддас Китобда имонни синайдиган намуналар ичида Иброҳим алайҳисаломнинг сўзсиз итоат қилиши энг ажойиб намуналардандир. Унинг учун имон деган нарса — умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланиши ва кўринмайдиган мавжудотга амин бўлиш» эди. (Ибр. 11,1). Илоҳий назрга ишониб, унинг бажо бўлишда ҳеч қандай ташқи далилларга сазовор бўлмай, у уйини, туғишганла- рини, ватанини қолдириб, қаерга боришини билмай, Худо айтганини қилди. «Имон билан у Худо ваъда берган ерда ўрнашди, насиб бўладиган қут-баракаларнинг ҳамворислари бўлган ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга ғарибларча чодирда яшади» (Ибр. 11,9).УOП 117.2

    Иброҳим қийин синов олдида турарди, ундан талаб қилинган қурбон кичик эмасди. У ўз ватани, туғишганлари ва уйи билан қаттиқ боғланган эди, лекин тебранмай эшитган даъватга итоат қилди. Назр этилган ер тўғрисида: «ер мўл ҳосил берадигаими, оби-ҳавоси хушми, борадиган жойининг ривожланиш ва бойиш учун шароитлари ва имкониятлари қандай, деб у Худога сўроқ қилмади. Худо айтдими — Унинг хизматкори бўйсуниши лозим. Унинг учун ер юзида энг бахтли жой — Худованд юборган жой эди.УOП 118.1

    Бизнинг кунларимизда кўплар Иброҳим алайҳиссалом сингари синовдан ўтадилар. Белгилики, Илоҳий овоз уларга тўппа-тўғри осмондан янграмайди. Лекин У Ўз Каломининг ҳақиқатлари орқали ва Унинг иродаси туфайли, Ўзи йўл қўйган вазиятлар орқали давъат этади. Балки, Илоҳий овозни эшитганда, улар катта муваффақиятга эришиб бўладиган ишни қолдиришга мажбур бўларлар. Балки бойликдан, манфаатли алоқалардан, ҳатто қариндошлардан кечиб, ўзидан тониб, етишмовчилик ва азоб-уқубатлар йўлидан боришга насиб бўлар? Илоҳий фикрига мувофиқ уларга белгили ишни бажариш керак, лекин бепарво ҳаёт, дўстлар ва қариндошларнинг таъсири, керакли бўлган табиатнинг ривожланишида халақит беради. Шу кишанлардан озодланишга У даъват этади, ва Унинг даъватига жавоб берганда, улар Илоҳий ёрдамда муҳтож бўлишларига, фақат Унга қарам бўлмоқларига кўнсалар, У Ўзини уларга намоён қилади. Ким ўз орзуларидан ва дўстликнинг нозик занжиридан кечиб, Илоҳий даъватга жавоб беришга тайёр? Ким ўз Устига янги мажбуриятларни олиб, бегона юртларга кетиб боришга тайёр? Илоҳий ишга ихлос кўйиб, сабот билан уни бажариб, ҳар қандай йўқотишни Масиҳ шарафи учун ютуқ деб санай оладими? Шундай муомалада одам Иброҳим имонини намоён қилади, ва унинг билан биргаликда «катта ва абадий улуғвсрлик ҳосил қилади”, ва «зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шy он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир» (2 Кор. 4,17; Рим. 8,18).УOП 118.2

    Илоҳий даъватни Иброҳим алайҳиссалом биринчи марта «халдейларнинг Ур шаҳрида» яшаган пайтида эшитди ва даъватга бўйсуниб, Ҳорон шаҳрига йўл олди. Шу вақтгача Иброҳим ўз оиласининг доирасида яшарди, зеро улар, бутпарастликка берилган ҳолда, ҳақиқий Худога ҳам топинардилар. Ҳоронда Иброҳим отаси Тераҳ ўлганига қадар яшади. Лекин Илоҳий овоз уни отаси дафн этилган жойни қолдириб, чиқиб кетишга буйруқ берди. Унинг акаси Нахўр эса бутун оиласи билан, уйига ва бутларга қаттиқ боғлангани сабабли, шу жойда қолишга жазм этди. Иброҳимнинг хотини Сорайдан бошқа фақат аллақачон ўлган Ҳарўннинг ўғли Лут бобокалонимиз билан унинг мусофирчиликда ўтадиган ҳаётига кўнди. Шунда ҳам Месопотамия чегараларини қатта гуруҳ қолдириб чиқди. Шарқда асосий бойлик — подалар, ва Иброҳим катта подага эга эди, унинг хизматкорлари ва ёрдамчилари ҳам кўпгина эди. Иброҳим аждодининг ерини қолдирар экан, у ҳеч қачон қайтмас нияти билан чиқди, ва шунинг учун, ўзи билан борини олди. У «орттирган ҳамма мол-мулкини, ҳамда Ҳоронда хизматга олган кишиларни ўзи билан олиб» чиқди. Уларнинг ичида шахсий манфаати- нигина кўрмай, балки баланд тўйғуларга эга бўлганлар кўп эди. Ҳоронда яшаган пайтида Иброҳим ва Сорай кўпларга ҳақиқий Худони очиб бердилар ва Унга хизмат қилишнинг афзаллигини кўрсатдилар. Натижада бобокалонимиз оиласига шунчалик боғландиларки, Иброҳим Ҳорондан чиққанида, улар ҳам унинг билан биргаликда назр этилган Гўзал Диёрга йўл олдилар. «Канъон мамлакатига қараб йўлга тушди. Охири у ерга етиб борди».УOП 118.3

    Энг биринчи тўхтаган жойининг номи — Шакам эди. Жабал тоғи бир томондан, Жаризм тоги эса — иккинчи томондан; ўртада эса Ўрмонзорларға ва қайнар булоқларга бой бўлган кенг кўк увайдада, Мўре деган табаррук дарахтлар тагида Иброҳим ўз маконини қурди. Бобокалонимиз жуда гўзал бой бўлган мамлакатга етиб келди: «тоғдан тушган сувлар кўллар ва дарёларни барпо этиб, уваларни суғорарди, ҳосилдор ерларда эса — буғдой, арпа, узумзорлар, анжир ва анор дарахтлари, зайтун дарахти ва асал» (Так. Шар. 8, 7.8). Лекин Тангри Таоло учун ўрмонли тепаликлар ва мўл ҳосил берадиган текисликлар маъюс сояга қоплангандек кўринардилар, «чунки ўша пайтда бу ерда канъонийлар яшар эди». Иброҳим саёҳатининг ато этилган нишонига етди, лекин у бутпарастликка ботган, ажнабийлар яшайдиган ерни кўрди. Боғбонзорлар ичи сохта худоларнинг қурбонгоҳларига тўлган, яқиндаги тепаликларда эса инсоний қурбонлар келтириларди. Иброҳим Худо берган ваъдага ишонарди, лекин чодирини қурган пайтда — хавотир олиш ҳислари уни тинч қўймасди. Шунда Худованд Иброҳимга зоҳир бўлиб «Мен бу ерни сенинг зурриётинга бераман»,— деди. Худованднинг зоҳир бўлиши унинг имонини мустаҳкамлади ва эндигида у бадкирдорлар қўлида қолмаслигига ишонди. «Иброҳим эса ўша ерда ўзига зоҳир бўлган Худованд шаънига қурбонгоҳ қурди. У ердан тунаб, Байтил шахрининг шарқ томонидаги тоғлик жойга кўчди» ва яна қурбонгоҳ қуриб, Худованд исмини даъват этди.УOП 119.1

    Иброҳим пайғамбар «Худонинг дўсти» бўлиб, бизлар ўрнак олиш учун намунадир. Унинг ҳаёти доимо ибодат қилиш ҳаёти эди. Қаерда ўз чодирини қурмасин, ногаҳон юдир қуриб, унинг олдида албатта қурбонгоҳ қурарди, ва ҳаммани эртанги ва кечги номозга чақириб, даъват этарди. Ҳалқ саёҳатга тушганида, қурбонгоҳ жойида қоларди. Бора-бора мусофир канъонийлар ичида Иброҳимдан ҳақиқатни билганлар кўпайдилар ва улар қурбонгоҳларни учратганда, уларни ким қурганини эслардилар. Шу ерда чодир қуриб, улар қурбонгоҳни тиклардилар ва тирик бўлган Худога топинардилар.УOП 120.1

    Иброҳим эса жанубга саёҳатини давом этганида унинг имони янада синалди: осмон ёмғир бермас эди. Дарёлар қуриди, текисликлардаги ўтларни қуёш қуритди. Подалар яйловсиз қолди ва одамларни ваҳима босди. Худонинг қўлланмасида бобокалонимиз шу пайтда шубҳаландими? Пушаймон еб, орқада қолган канъоннийлар яшаган текисликларга назар солдими? Балки орқага қайтиш керакдир? Иброҳининг бошига ташвиш тушган пайтда ҳамма зўр диққат билан, у нима ҳаракат қилар экан, деб кузатардилар. Унинг осойишталигини кўриб, ҳа қийин аҳволдан қутилиш чораси бор экан, деб тинчландилар. Худованд унинг Дўсти эди ва У раҳбарлик қилади!УOП 120.2

    Иброҳимнинг даставвал билими йўқ. эди, Худонинг ҳаракатини тушунтириб бера олмасди, у кутганига етиша олмади, лекин Худо берган назрига ишонарди: «Сени табаррук қилиб, номингни улуғлайман. Сен баракали бўлгайсан”. Самимий ибодат орқали у Худонинг иродасини билишга интиларди: қандай қилиб одамлар ва жонивор- ларнинг ҳаётларини сақлаб қолса бўлади, шароит унинг Парвардигорига бўлган имонини тебрантиришга йўл қўймасин. Қаҳатчиликдан қочиб, у Мисрга қараб равона бўлди. Иброҳим, халдейлар ерида нонга етишмовчилик бўлмаганини билса ҳам, у ерга қайтмади, у фақат вақтинча паноҳ қидириб, назр аталган диёрдан узоқлашмаслигини хоҳларди, ва уни Худо жойлаштирган ерга тезда қайтиш ниятида чиқди.УOП 121.1

    Даставвал биладиган Худованд Иброҳимни синовдан ўтказди, унга сабр-тоқат, бўйсуниш ва ишонч дарсларини берди. Бу дарслар келгуси вақтда ҳар қандай синовларни бошларидан кечиришга даъват этилганларнинг манфаатлари учун Ёзувларга киритилган. Худо Ўз фарзандарини уларга белгисиз йўллар билан етаклаб бормоқдадир, лекин Унга ишонганларни У унутмайди ва ташлаб қўймайди. Айюб пайғамбар жуда қаттиқ синовдан ўтказилди, шунга Худо йўл қўйди, лекин уни унутмади. Севгили Юҳанно ҳеч ким яшамайдиган Патмос оролига сургун қилинди, Худо шунга йўл қўйди, лекин Худонинг Ўғли унинг ёнига келиб, ваҳийлар орқали шон-шарафининг ўлмас расмлари билан қувватлади. Худованди Карим Ўз ҳалқига синовлардан ўтишга йўл қўяди, зероки, садоқатли ва итоатли бўлишларини намоён қилиб, улар руҳий томондан бойидилар ва бошқаларга ҳам куч-қудрат манбаи бўладилар. «Зеро фақат Мен Ўзим сизлардан ниятларимни биламан, дейди Худованд, ниятларим ёвузликка эмас, ниятларим яхшиликка» (Иер. 29,11). Шунчалик шафқатсиз синовлар, Худо бизларни эсидан чиқарди, деган фикрга чалиштириши мумкин, лекин ҳақиқатда улар бизни Масиҳга олиб келади. Шунда биз ўз қийинчиликларимизни Унинг оёғига тахласак, биз азоблар ўрнига У бераётган тинчликни татиб кўра оламиз.УOП 121.2

    Худованд доимо Ўз умматини оташдек бўлган синовлардан ўтказади. Зеро фақат ловуллаб ёнган ўчоқда ҳар қандай ортиқ нарсалардан масиҳий табиатимизнинг соф олтини тозаланади. Исо синовларни кузатади. Олижаноб олтинда Унинг севгисининг порлаши қандай эваз бўлишини У билади. Қийин бўлган синовлар орқали Худованд Ўз умматини тарбиялайди. Унинг зироатида меҳнат қилиш учун, У қобилиятли шогирдларни кўради, ва уларга белгили синовларни юборади. Даставвал билиб, Худованд уларга шундай шароит туғдирадики, уларнинг. моҳияти текшири- лади, ва шу пайт ўзлари пайқамаган камчиликлар ва заифликлар намоён бўлади. Шу камчиликларни тузатиш учун, Худо имкониятни яратиб беради ва, шундай қилиб, Ўз ишига тайёрлайди. Инсонга унинг писандлигини кўрсатиб, Ўзига ишониш хоҳишларни ўйғотади, чунки фақат Худованд қалқон ва таянчиқ бўла олади. Шу йўсинда У Уз мақсадига етади. Синов ёнғинидан улар умуман бошқа бўлиб чиқадилар — ёруғланган, тарбияланган ва олиҳимматли фаолият учун тайёр бўлиб. Ҳақиқатдан, шу фаолиятда иштирок этиш учун, уларга муносиб бўлган қобилиятлар инъом этилди. Худованднинг даъватига улар тайёрлар. Самовий фаришталар, ер юзида бажармоқ керак бўлган ишларда, улар билан ходимлик қиладилар.УOП 122.1

    Мисрда яшаган пайтида, Иброҳим инсоний заифликдан ва камчиликдан озод эмас эканини намоён қилди. «Мисрга яқинлашаётган вақта у хотини Сорайга шундай деди: «Мана мен биламанки, сен жуда гўзал хотинсан. Мисрликлар сени кўргач: «Бу унинг хотинидир”, деб мени ўлдириб, сени тирик қолдирадилар. Энди ўзингни унинг синглисиман деб айтгин, токи сен орқали мен яхшилик топиб, барҳаёт қолайн”. Бошқаларга олижанобликда ибрат бўлган Иброҳим юксалган ишончи ва жасурлиги йўқлигини кўрсатди. Ҳақиқатдан Сорай жуда гўзал эди, қора танли мисрликлар ажойиб ажнабий аёлдан мамнунланиб, унга эга бўлиш учун ҳийла топарлар, ҳатто эрини ҳам ўлдиришлари мумкин эди, ва шундан Иброҳим қўрқди. Гапнинг рости, Сорай унинг синглиси бўлиб, оталари бир, оналари бошқа-бошқа эди. Шунинг учун айтганим катта гуноҳ бўлмас, деб Иброҳим ўзини юпатди. Лекин бу маккорлик эди. Худованд учун арзимайдиган нарсалар йўқ. Арзимаган диёнатсизлик Худовандимиз томонидан фош қилинади. Иброҳимнинг имони суст бўлган туфайли Сорайнинг ҳаёти хавфда қолди. Миср подшоҳи унинг гўзаллигини эшитгач, уни саройга олиб келишга буюрди ва хотин қилиб, олмоқчи бўлди. «Аммо Худованд Иброҳимнинг хотини Сорай туфайли Фиръавн ва унинг сарой аҳлини оғир кулфатларга йўлиқтирди». Шундай қилиб Фиръавн ҳақиқатни билди ва «Иброҳимни чақиртиб: «Менга бу нима қилганинг. Бу сенинг хотининг эканлигини нега менга билдирмадинг. Нима учун «бу менинг синглим» дединг? Бўлмаса уни ўзимга хотинликка олмасдим-ку! Мана хотининг, ол-да, кўзимдан йўқол!— деди”.УOП 122.2

    Миср ҳокими Иброҳимга нисбатан жуда яхши муомалада бўлди, ёлғон юзага чиққанидан кейин ҳам, у Иброҳимга ва унинг одамларига ёмонлик қилишга йўл қўймади. Улар чегарадан чиқиб кетгунча, уларни ҳимоя қилишга буюрди. Қонунлари бўйича мисрликлар ажнабий подачилар билан яқинлашиб, улар билан еб, ичиб ўгиролмас эдилар. Фиръавн бутун жони билан Иброҳим ила муомала қилди, ва ўзида қолдиришга журъат қилолмай, Мисрни қолдириб чиқиб кетишга илтимос қилди. Ҳеч нарса билмай, Иброҳимга зарар келтириши оз қолди, Худованд қатнашиб, Фиръавнни катта гуноҳдан сақлаб қолди. Шунда Мисрнинг эгаси, бу ажнабий Худонинг айнан лутфи- карамига сазовор бўлганини тушунди ва уни ўзида қолдиришидан қўркди. Агар Иброҳим Мисрда қолганида унинг кўпаяётган бойлиги мисрликларнинг рашкини чиқарарди ва улар ёвузлик қилишга тиришардилар, шунда Фиръавн уйидагилари билан ўринли жазони устига оларди.УOП 123.1

    Фиръавнга берилган танбеҳ Иброҳим учун, мажусийлар орасида кейин мусофир бўлиб яшаганида, мудофаа сифатида ёрдам берди, чунки унинг билан Мисрда бўлган воқеанинг хабари бутун атрофга тарқалди. Иброҳим сйғинадиган Парвардигори Олам Ўз хизматкорини ҳимоя қилгани, ва унга нисбатан ҳар қандай ёвузлик жазосиз қолмайдигани ҳаммага белгили бўлди. Самовий Отанинг фарзандларига ёвузлик қилиш жуда хатарлидир. Довуд пайғамбар Худованднинг Ўзи танлаган халқи устидан ғамхўрлик қилганини эслатиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг тажриба- сини ўрнак килиб, шундай ёзади: «Худо уларга озор беришга йўл қўймас, улар ҳақида подшоларга ҳам ман этарди: Менинг танлаганларимга тегмангиз, Набиларимга ёмонлик қилмангиз!» — дерди У» (Заб. 104, 14.15).УOП 123.2

    Иброҳим пайғамбар Мисрда бошидан кечирганлари бир неча давр ўтганидан кейин унинг зурриётида жуда аниқ такрорланди. Ҳудди Иброҳим каби унинг авлодидан очликдан қийналган инсонлар Мисрга келдилар ва бир пайт у ерда яшадилар. Илоҳий қатнашиш орқали мисрликлар ваҳимага тушдилар. Шунда, мажусийлар берган ҳадялар билан бойиб, улар катта мол-мулк ила мамлакатни қолдирдилар.УOП 124.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents