Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    12-Боб - Иброҳим Канъонда

    (Ибтидо Китобининг 13-15; 17, 1-6; 18-бобларида асосланган)

    иброҳим алайҳиссалом Мисрдан чиқди ва Жанубистонга, яъни Канъонга қайтди; у «чорвага, кумушу олтинга жуда бой эди”. Унинг билан Ҳорўндан бўлган набираси Лут ҳам қайтди. Улар яна Жанубистондан сафарга чиқиб, Байтилга етгунча қўноқлаб йўл юришди. Байтил билан Ғай орасида жойлашган ва илгари чодирларини тиккан маконга етишди. Иброҳим алайҳиссалом дастлаб қурбонгоҳ қурган ўша жойда Худованд исмини чақирди. Уларнинг бойлиги кўпаяр экан, муаммолари ҳам кўпайишига улар тезда инондилар. Етишмовчилик ва мусофирчилик вақтида улар ўзаро розиликда яшадилар, энди-чи, баракали кунлар келғанида, тушунмаслик хавфи туғилди. Чорвага яйлов етишмас сабабли, чўпонлари орасида бир пайт жанжал юз бериб қолди, ва хўжайинларга муоммани ечиш даркор бўлди. Бирга сиғмай қолганлари туфайли бўлинишлари аниқланди. Лутдан Иброҳимнинг ёши анча каттароқ эди, у қариндошликда ва етишган вазиятида ҳам Лутдан улуғроқ эди, бойликда ҳам ундан ўтиб кетарди. Лекин у биринчи бўлиб масалани ҳал қилишга таклиф этди. Ҳудованднинг Ўзи унға бутун ерни тақдим этганди, лекин у сайлов ҳуқуқидан обрў сақлаб тонди.УOП 125.1

    «Иброҳим Лутга: «Зинҳор бир-биримиз ва молбоқарла- римиз орасида жанжал бўлмасин. Биз қариндошмиз! — деди. — Мана, бутун мамлакат кўз ўнгингда турибди. Мендан ажралиб, истаган томонингга кета қол. Aгap сен чап томонга кетсанг, унда мен ўнг томонга бораман, агар сен ўнг томонга кетсанг, унда мен чап томонга бораман”.УOП 125.2

    Бу айтган сўзларида Иброҳимнинг олижаноб, тамагирсиз табиати намоён бўлди. Қанча одамлар ўхшаш вазиятда ўз ҳуқуқини талаб қилиб, имтиёзидан фойдаланиш учун, ўз нуқтаи назарида қаттиқ туришади! Шундай йўл билан қанча оилалар хароб бўлди! Қанча диний жамоатлар, бадкирдор- ларни таъна қилмоқ учун, ҳақиқатни мақолга айлантириб, ишлатадилар! «Орамизда жанжал бўлмасин» — деди Иброҳим, «чунки биз қариндошмиз» — сўзнинг маъносида- гина эмас, лекин ҳақиқий Худованднинг фарзандлари ва уммати сифатида «биз ака-укамиз» демоқчи Иброҳим пайғамбар. Худонинг фарзандлари бир оилага тегишлидир, шунинг учун севги ва тинчлик руҳи уларнинг ичида ҳукмрон. «Бир-бирингизни биродарча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар» — бизнинг Нажоткоримизнинг таълимоти шундай дейди (Рим. 12,10). Aгap биз доимо бир- биримизга сезгир бўлиб, яқинларимизга нисбатан ўзимизга хоҳлаган муомалани намоён этганимизда эди, дунёда ёвузлик икки баравар камаярди. Ўзини юксалтириш руҳ-шайтоннинг руҳи, лекин Масиҳнинг севгиси бўлган юрак ўзиникини истамай, ўзидан кечишга доимо тайёрдир. Шундайлар ҳар доим Илоҳий ёзиқига муносиб муомала қиладилар. «Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин» (Фuл. 2,4).УOП 125.3

    Иброҳимнинг шарофати ила Лут шунчалик фаровон- ликка эришди, лекин етишган эзгу қисмати учун иноят берувчига миннатдорчилик қайтармади. Ҳурмат бурчи Лутдан сайлов ҳуқуқини Иброҳимга беришни талаб қиларди, лекин унинг ўрнига таклифни ўзи учун жуда фойдали кўриб, атрофга суқли назар солди. «Лут атрофга бир қараган эди, кўзига кенг Иордан уваси кўринди... бу ува жуда серсув эди, бамисоли Худованднинг жаннатидай, Миср диёридай эди». Бутун Фаластинда Иордан уваси энг маҳсулдор ерлардан экан, у йўқотган жаннатни эслатиб, гўзаллиги ва унумдорлиги билан улар қолдириб кетган Нил соҳиллари- нинг текисликларига тенг эди. Иордан увасида жойлашган шаҳарлар бой ва кўркам, бозорлари сероб, аҳолиси эса кўп мамлакатлар билак олди-сотди қиларди. Фоний бойликла- ридан ожизланган Лут, жонини хатарга солишни ўйламас эди. Шу ернинг «одамлари эса ўта ёвуз, Худованд олдида жуда гуноҳкор эдилар», лекин Лут шуни билиб-билмадими, лекин шунга эътибор бермади. «Лут ўзига бутун Иордан увасини танлади» ва «чодирларини Садўм яқинларигача қурди”. Шахсиятпарастлик билан қилинган танлашнинг даҳшатли оқибатини у олдиндан фаҳмлаб ета олмади.УOП 126.1

    Лут Иброҳимдан айрилганидан кейин, Худованд Иброҳимга яна деди: «Энди сен ҳозир турган жойингдан шимолга, жанубга, шарққа ва ғарбга кўзингни тиккин. Ана, шу сен кўриб турган мамлакатнинг ҳаммасини Мен сенга ва зурриётингга абадий бераман”. Тезда шундан кейин Иброҳим Ҳеброн томон йўлга чиқди ва чодирларини Мамре болутзоригача қурди. « Уша жойда Худованд шарафига қурбонгоҳ тиклади. Садўм увайданинг хатарли бойликларини Лутга қолдириб, Иброҳим алайҳиссалом оддий ҳаётни танлади. Унинг ҳаёти табиатнинг эркинлигида ўтарди: тепаликларни айлантириб олган кенг ям-яшил яйловларда, шабададан тўлқинланган буғдой далаларида, тоғлар этагида юлғунзор ва узумзорлар ичида.УOП 127.1

    Иброҳимнинг атрофида яшаган қўшни халқлар уни қудратли амир, ҳикматли, оддий бўлмаган доҳийси скфатида тан олиб, жуда ҳурмат қилардилар. Иброҳим қўшнилардан ўзини четга олмас эди, лекин унинг ҳаёти, ва ўзи ҳам ҳақиқий имоннинг тирик шоҳиди бўлиб, мажусийларнинг ҳаёт тарзидан кескин суратда айирилиб турарди. У Худога беҳад содиқ эди. Унинг муомала қилиши ва мехрибонлиги атрофдагиларда ишонч ва дўстона вазият туғдирарди, самимий юксаклиги эса иззат-икромли муносабатга йўл очарди.УOП 127.2

    Ўз имонини, фақат ўзи лаззат топиш учун, нодир ҳазинани яширгандай, рашк этиб яширмади. Ҳақиқий дин истаганларга очиқ муносабатга лойиқдир. Агар юрагимизда Масиҳ Муқаддас Руҳи билан яшаса, Унинг ҳозирлигини бекитиб бўлмайди ва ёруғлигини қоронғилаштириб ҳам бўлмайди. Аксинча, Адолат Қуёшининг ҳаётбахш нурлари, одам жонини қўршаб олган гуноҳ ва худпарастликнинг қалин зулматини тарқатган сари, у кундан кунга ёруғланиб ярқирайди.УOП 127.3

    Илоҳий халқ ер юзида Худонинг вакили экан, Унинг фарзандлари бу дунёнинг маънавий зулмати, ичида машъал бўлишларини У хоҳлайди. Бутун ер юзига тарқалган: шаҳарларда, қишлоқларда, ҳар бир одам бор жойда — улар Илоҳий шоҳидлар ва улар орқали У имонсизларга ўз иродасини ва иноятининг ажойиботларини эълон этади. Унинг иродаси шунда-ки, буюк нажот режасидан баҳраманд бўлганлар Унинг тарғиботчилари бўлсинлар эди. Масиҳий- ларнинг дин-диёнати намуна бўлиб, унинг орқали имон- сизлар Хуш Хабар тўғрисида ўз фикрларини тузадилар. Башарий табиат амри билан яшайдиган ва ўзини севадиган юракни тим қоронғулик босган пайтда, сабр-тоқат ила бошдан кечирилгани, миннатдорчилик ила олинган иноятлар, ҳар кунги ҳаётда намоён бўлган камтарлик, сахий- лик, меҳрибончилик ва севги, масиҳийни нурсочар қилади.УOП 128.1

    Чуқур имонлий, сахийликда олижаноб, итоат этишида мард, ҳаётининг мусофирлигида оддий ва камтар, Иброҳим алайҳиссалом қўшнилари билан муносабатда бўлганида, донолиги билан фарқланарди; у жасур аскар бўлиб, тўғри ҳал қилиш йўлни топишда жуда қобилиятли эди. Иброҳим истиқомат топган Амўрийлар текислигининг ҳокимлари (улар уч ака-ука бўлиб, атрофдаги шаҳарларнинг подшохлари эдилар), Иброҳимни янги диннинг тарғиботчиси деб билардилар. Шунга қарамай, улар Иброҳимга ўз дўстона муомаласини намоён этдилар, ва умумий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун битим туздилар, зеро зўравонлик ва сиқувлар мамлакатда ҳаддан ташқари ошиб кетган эди. Тезда юз берган ҳодисалар уни иттифоқдош ҳуқуқи ила фойдаланишга мажбур қилди.УOП 128.2

    Ўша замонда Элам подшоҳлигида Кадўр-Лоўмер ҳукмронлик қиларди. У ўн тўрт йил олдин Канъонга ҳужум қилиб, бу мамлакат унга қарам бўлди. Амирлардан қай- бирлари ғазабланганларида Элам подшоси тўртта иттифоқдошлари билан исённи босмоқчи бўлди. Бешта Канъоннинг амирлари кучларй билан бирлашиб, асир олганларга Сиддим водийсида қарши чиқдилар, лекин мағлубиятга учрадилар. Қутулиб қолганлари эса тоғларга қочиб кетдилар. Тўртала подшоҳ эса шаҳарларнинг бутун бойлик ва озуқаларини талаб кетдилар. Ўзлари билан асирликка кўпларни олдилар, уларнинг ичида Иброҳимнинг жияни Лyт, оиласи ва бутун мол-мулки билан асир тушди.УOП 128.3

    Иброҳим Мамре болутзори ёнида тинчгина яшаган пайтида, унга бўлиб ўтган ҳодисалар ва жияни асирликка олингани тўғрисида хабар етиб келди. Унинг юрагида Лутга нисбатан ноҳуш ҳисси йўқ эди, аксинча,жиянини севгани учун, уни қутқармоқчи бўлди. Энг олдин Илоҳий насиҳатни эсига олиб у жангга тайёргарлик кўра бошлади. Ўзининг уйида туғилиб, Худога итоат қилишда тарбияланган одамларидан у уч юз ўн саккиз эрни танлади. Улар ўз жанобига бўйсунарлий ва ҳарбий хизматга ўргатилган эдилар. Иброҳимнинг иттифоқдошлари Мамрий, Эшкўл ва Онер ўз одамлари билан унга қўшилдилар, ва ҳаммаси бир бўлиб, подшоҳларнинг кетидан чиқдилар. Элам подшоҳи Кадўр- Лоўмер шу пайт ўз одамлари билан Канъоннинг Шимолий чегарасида бўлган Дан шаҳрида тўхтаган эди. Ғалаба қозонганидан тантана қилиб, у мағлубиятга учраган душман томонидан ҳужумни кутмас эди. Иброҳим, подшоҳ жойлашган шаҳарни айлантириб олиш учун, одамларини бўлди ва кечаси ҳужум қилди. Тўсатдан, кутмаганда Иброҳим шаҳарга кириб келди ва тезда душманни тор-мор қилиб ташлади. Элам подшоси нобуд бўлди, унинг аскарлари эса ваҳимага тушган холатда томоман вайрон бўлдилар. Азалдан Бўлганнинг йўлдоши мамлакатга катта баракагина келтирмай, ўзини шуҳратли аскар сифатида намоён қилди. Тақводорлик — қўрқоқлик эмас эканига ҳамма ишонди. Иброҳимнинг имони, мазлум бўлганларнинг хуқуқини ҳимоя қилиш учун, унда жасорат туғдирди. Унинг қаҳрамончилиги атрофдаги қабилалар ичида шарафланди. У Кадўр-Лоўмер ва унга иттифоқдош бўлган подшоҳларни тор-мор этиб қайтиб келаётганида, Садўм шоҳи уни Шове текислигида қаршилагани чиқди. Садўм шоҳи Иброҳимга: «Одамларни менга беру, мол-мулкни ўзинга олгин, — деб қаттиқ турди. Ҳарбий одати бўйича олинган ўлжа енгиб чиққанга тегишли бўлса ҳам, Иброҳим» мол-мулк орттириш учун жангга чиқмади, унинг мақсади бошқа бўлгани сабабли у фақат иттифоқдошларига тегишлисини қайтаришга буюрди. Бошқаларнинг бахтсизлигида у ўз бахтини тузмас эди.УOП 129.1

    Шунга ўхшаш синовдан ўтганлардан камдан-ками Иброҳим каби виждонли муомала қилардилар. Бой ўлжа олишдан васваса қилинганда,камдан-кам одамлар бош торта олардилар. Иброҳимнинг намунаси хасисларни ва тамагирларни фош қилади. Иброҳим ҳаққонийлик асосларни ҳурмат қиларди. «Ўзгани ўзингни севгандай севиш керак”, деган Илоҳий қонун-қоида Иброҳимнинг хатти-ҳаракатида аниқ кўринди. У Садўм шоҳига деди: «Мен еру кўкни яратган Хурованд, Тангри Таоло ҳақи онт ичиб қўл кўтараман. Сенинг бутун нарсаларингдан, ипдан тортиб чориқ боғигача бирон нарса ҳам олмайман. Яна: «Мен Иброҳимни давлатманд қилдим», демагин». Шу сўзлар Садўм шоҳи нотўғри тушу- нишига йўл бермаслиги учун айтилди, чунки Иброҳимнинг урушга қатнашиш сабаби тамагирлик эмасди, ва унинг фаровонлиги бировнинг илтифотидан эркин эди. Худованд Иброҳимни баракали бўлишига ваъда берди, ва бутун шуҳрат фақат Унга тегишлидир.УOП 130.1

    Ғолиб чиққан бобокалонимизни табриклаш учун Худойи Таолонинг руҳонийси бўлган Салим шоҳи Малкисидқ ҳам чиқди, ва ҳориб-толган аскарларни қувватлаш учун ўзи билан нон ва шароб олиб таклиф этди, у Иброқимнй дуо қилиб, шундай деди: «Еру кўкни яратган Худойи Таоло Иброҳимни муборак қилгай! Ёвларингни қўлингга берган Худойи Таоло Ўзи муборак бўлгай! Иброҳим эса Малкисидққа ҳар бир нарсадан ушр берди”.УOП 130.2

    Қувонч билан Иброҳим ўз чодирларига ва подаларига қайтарди, лекин қувонч билан бирга юрагини ташвишли туйғулар ҳаяжонлантирарди. Табиатида тинч одам бўлиб у, имконияти борича, душманчилик ва жанжал деган нарсалардан қочарди; энди эса бўлиб ўтган қон тўкиш жангни даҳшат билан эсларди. Мағлубиятга учраганлар, қасд олиш учун, шубҳасиз, хужумни такрорлайдилар, деб Иброҳим фикр юритарди. Aгap шундай йўл билан у қабилалар орасидаги ўрин топган низоларга жалб қилинса, унинг ҳаёти ўз фароғатини йўқотади. Бундан ташқари у назр аталган epra эгаликка ҳалигача етишмади. Унга ворис ваъда қилинди, аммо ушбу назрни руёбга чиқарадиган вориснинг бўлишига у ишониб етаолмасди.УOП 130.3

    Тунги ваҳийда Иброҳим янада Илоҳий овозни эшитди: «Эй Иброҳим, қўрқма, Мен сенга қалқонман; сен учун мукофот ғоят катта бўлади». Лекин у ҳар турли туйғулардан шунчалик сиқилиб кетдики, энди олдингидай берилган ваъдага тўлиқ ишонч ила муомала қилолмасди. Наҳотки, Илоҳий назр бажо келтирилса? У Худованддан далил келтиришни ёлворди. Унинг ўғлн бўлмаса, қандай қилиб аталган назр бажо бўла олади? «Е, Худойи Худовандо! Maнa мен фарзандсиз ҳаётимда кетаётирман. Рўзғоримни эса менга ўғиллик қиладиган дамашқлик Илъазар бошқаряпди. Сен менга авлод бермадинг, энди хонадонимда ўғиллик қиладиган шу қулбошим менииг ворисим бўлади”, — деди Иброҳим. У содиқ қул Илъазарни ўғил қилиб, унга ворислик ҳуқуқини беришга ниятда эди. Лекин унинг ўғли ворис бўлишида Худованд Иброҳимни ишонтирди. Кейин Худованд Иброҳимга чодиридан ташқарига чиқишни буюрди ва унинг назарини самодаги юлдузларга йўллади: «Осмонга қараб юлдузларни санай олсанг, сана”, — деди. Ва қўшиб: «Maнa сенинг авлодинг ҳам шунчалик кўп бўлади”, — деди. «Иброҳим худога ишонди ва шу тариқа оқланди» (Рим. 4,3).УOП 131.1

    Отамиз шунда ҳам ишониб етолмай, кандай бўлса кўзга кўринадиган аломатни Худодан илтимос этди. Худо Ўз раҳм- шафқатли ниятларини бажаришига келгуси авлодларгада далил қолдирилсин эди.УOП 131.2

    Худованд Иброҳимнинг илтимосини ҳурматлаб, Ўз хизматкори ила ахд боғламоқ учун, шу пайт одамларда ишлатиладиган тантанали аҳд тузиш усули билан фойдаланди. Илоҳий буйруғига муносиб, Иброҳим уч ёшли ғунажинни, уч ёшли эчкини, қўчқорни ва битта мусича билан каптар жўжасини қурбонга тайёрлади. «Қурбонликларни икки пора қилиб, ҳар қайси бўлагини бошқа бўлагининг қаршисига қўйди. Фақат қушларни пора қилмади». Шундай тайёргарлик килингандан кейин, у эҳтиромли қўрқув ила ерга қўйилган қурбонга тайинланган жониворлар орасидан ўтди, ва Худога доимо ва ҳар нарсада итоат қилишга тантанали ваъда берди. Сабр-тоқат ва эътибор билан қуёш ботгунча у келтирган қурбонларини сақлади. Калхатлар қўна бошлаганда, уларни ҳуркитиб турди. «Қуёш ботиш чоғида Иброҳимни қаттиқ уйқу босди. Шу пайтда катта даҳшату зулмат уни чулғаб олди”. Кейин Илоҳий овоз буйруқ бериб, назр аталган Диёр тўғрисида башорат тезликда бажо бўлишини кутмасга тайинлади, лекин унинг зурриёти Канъон ерида истиқомат топгунча, қандай азоб-уқубатлардан ўтишларини баён этди. Исо Масиҳ ўлими орқали инсониятни фориғ қилиб, қўлга киритиш режасини ҳам Худованд Иброҳимга очиб берди. Исонинг буюк қурбони, Унинг тантанали epгa қайтиши — бу шон-шарафли расмларни кўришига у сазовор бўлди. Иброҳим янгиланган ернинг Адан боғидай бўлган гўзаллигини кўрди, — бу янги ер назрнинг тугал ва баркамол бажарилиши сифатида унга то абад эгаликка берилди.УOП 131.3

    Ва Худованд одамлар билан Ўз ахдини тасдиқлайдиган «қўққисдан тутаб турган бир тандир ва алангаланаётган бир машъал кўринди, Илоҳий борликнинг эвазига «қурбонлик парчалари орасидан ўтди» ва уларни еб ташлади. Иброҳим янада Илоҳий овозни эшитди: «Миср водийсидан бошлаб улкан Фрот дарёсига қадар бу ернинг ҳаммасини Мен сенинг авлодингга бераман».УOП 132.1

    Иброҳим яна тахминан йигирма беш йил Канъонда яшаганидан кейин, Худованд унга зоҳир бўлиб деди: «Мен Қодир Тангpиман. Менинг олдимда покдил бўлиб юргин». Муқаддас қўрқувга тушган отамиз юз тубан ерга йиқилди, Илоҳий Овоз эса давом этди: «Мен сен билан аҳд-паймон қиламан, сени жуда ҳам кўпайтираман”. Иброҳимнинг исми олдин Ибром эди. Иброҳим исмининг мазмуни эса «кўпдан- кўп халқларнинг отаси». Сорайнинг исми эса Соро (яъни Бека)” деб ўзгартирилди. Худо Иброҳимга яна: «Сени жуда ҳам баракали қилиб, сендан эл-халқлар вужудга келтираман. Сенинг уруғингдан подшоҳлар келиб чиқадилар», — деди.УOП 132.2

    «Иброҳим ҳали суннат бўлмасидан, имони туфайлигина Худо олдида оқланарди», энди эса унга суннатнинг даркорлиги кўрсатилди: «Сенга ва сендан кейинги авлодларингга қуйидаги аҳдга риоя қилишингизни буюраман: орангиздаги ҳар бир эркак хатна қилинсин... Бундан буён наслингиздан туғиладиган ҳар бир ўғил болангиз саккиз кунлигида хатна қилинсин”. Шy аҳд орқали отамиз ва унинг авлоди бутпарастлардан ўзларини айириб, Худога хизмат учун бағишланардилар, Худовандимиз эса уларни Ўз шахсий нодир хазина сифатида қабул қиларди. Шу ақдга риоя қилиб, улар эндигида мажусийлар билан никоҳ тузишга ҳақлари йўқ бўлди, чунки қаршилик қилганда улар Худога ва Унинг муқаддас қонунига нисбатан эҳтиром деганни йўқотардилар, бошқа халқларнинг гyнoҳли одатлари билан қизиқиб, тезда бутпарастликка йўлиқардилар.УOП 132.3

    Иброҳим Худодан буюк ҳурматга сазовор бўлди. Самовий фаришталар унинг ёнига келиб турардилар ва дўстона муносабатда қатнашардилар. Садўм гуноҳи туфайли Илоҳий ҳукм бажо келтирилиши олдин Иброҳимга белгили бўлди ва у гуноҳкорлар учун Худонинг хузурида воситачи бўлиб турди. Унинг фаришталар ила суҳбати меҳмондўстликнинг гўзал намунаси бўлди.УOП 133.1

    «Куннинг жазирама иссиқ вақтида Иброҳим чодирнинг эшиги олдида», тинчлик ва ором олиб ўгирган эди. Тўсатдан у узокдан яқинлашаётган саёҳатчиларни кўрди. Улар тўхтадилар ва маслаҳат тутгандай кўринардилар. Иброҳим, унга илтимос қилишларини кутмай, тезда ўрнидан турди — саёҳатчилар эса тескари томонга кетмоқчи бўлиб кўри- нарди — ва Иброҳим орқаларидан югурди. Уларга етиб бориб, «ергача эгилганча таъзим қилди». «Ҳазратим, — деди, — Агар мендан рози бўлсанг, бандангдан юз ўгириб кетма. Бир оз сув келтирсин, оёқларагизни ювинглар, шу дарахт тагида ён бошлаб дам олинглар. Мен бир луқма нон олиб келай. Дилингизга қувват кпритиб, яна сафарни давом эттирасизлар. Баидангиз томон йўлингиз тушибди, ахир”. Улар Иброҳим сўзига кўндилар ва таклифига муносиб болутзорнинг салқинида дам олиш учун жойлашдилар, Иброҳим буйруғи билан дастурхон тайёрланди. «Улар овқатланар эканлар, Иброҳим. дарахтнинг тагида ҳозир бўлиб турарди». Унинг ғамхўрлигини Муқаддас Ёзувнинг саҳифаларида эслатилиб қолдиришни Худованд манзур кўрди. Бир неча давлардан сўнг, Илоҳий Руҳдан илҳомланган ҳаворий, шу воқеани эслаб: «Меҳмондўстликни унутманглар; баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутганлар”, — деб ёзади (Ибр. 13,2).УOП 133.2

    Иброҳим ўз меҳмонларида фақат чарчаган йўловчиларни кўрарди. Уларнинг ичида таъзим билан қарши олинадиган Зот борини у ҳаёлига сира ҳам олмас эди. Лекин самовий элчиларнинг ҳақиқий моҳияти тезда очилди. Улар, ғазал қуроли бўлишига қарамай, энг олдин Имон эри бўлганга муборак сўзлари билан мурожаат қилдилар. Худованд ҳар қандай виждонсизликни кўриб, қонунсизлик учун жазолантирса ҳам, қасд олиш Унга ҳеч қандай лаззат бер- майди. Севгиси чексиз Бўлган вайрона ишлардан наф- ратланади.УOП 134.1

    «Худованд ўз сирини худотарсларга очар, Ундан қўрққанларга Илоҳий аҳд насиб этар» (Заб. 24,14). Ибрсҳим Худога ҳурмат-иззат кўрсатди, ва У Ўз навбатида, уни ҳурмат қилиб, ният ва режалари билан таништирди. «Садўм ва Ғамўра устидан оху-воҳлар кўп бўлган, уларнинг гуноҳлари жуда оғир бўлган. Энди Мен пастга тушай, қулоғимга етиб келган оҳ-фиғонлар ростмикин, улар эшитганимча разилликка борганмикин, бир кўрайин. Рост бўлмаса уни ҳам билайин”. Худога Садўм халқининг айби белгили эди, лекин У, одамлар ичида бўлган одатдагича, Ўз ҳаққоний ҳаракатини тушунарлироқ қилиш учун, шундай ибора ишлатди. Бетавфиқлар устидан чора кўриш олдидан У тушиб, уларнинг ҳолатини Ўзи кўради; ва агар улар Илоҳий иноятининг чегарасини ҳалигача ўтмаган бўлсалар, уларга тавба қилиб, йўлларидан қайтиш учун вақт берилади.УOП 134.2

    Самовий элчилардан иккитаси ўрнидан туриб кетишди, Иброҳим эса, энди унга аниқ бўлган, Худонинг Ўғли билан танҳоликда қолди. Ва имоннинг эри Садўм халқига раҳм кўрсатишни ёлворди. Бир сафар ўз қиличи билан уларни қутқарган эди, энди эса ўз ибодатлари билан яна уларни қутқаришга интилди. Лут ўз оиласи билан ҳалигача шу шаҳарда яшарди ва Иброҳимнинг тамагирлик билмаган севгиси олдингидек уни ҳимоя қилишга ўйғотарди. Шаҳарни Илоҳий ғазабдан сақлаб қолиш учун, унинг ҳаракати Худонинг иродасига муносиб бўлса эди!УOП 134.3

    Чуқур эҳтиром ва камтарлик билан у Худовандга мурожаат қилди: «Мана мен тупроқ ва кул бўла туриб, Раббимга гапиришга журъат этдим”. Иброҳим ўзига ишонмас эди; солиҳлиги билан мақганмас эди. Худонинг иродасини бажариб келтирган қурбонларига таянмас эди, ўз итоатли бўлишини фазилат деб мағрурланмас эди. Гуноҳкорлар учун шафоат қилар экан, ўзини гуноҳкор деб тан оларди. Худога яқинлашадиган ҳаммаси шундай руҳга тўлмоқлари лозим. Илтимос қилар экан, бола ўз севикли отасига ёлворгандай, Иброҳим шундай ишончни намоён этди. У самовий Элчига яқинлашди ва шафоат сўраб, иссиқ илтижо қилди. Лyт Садўм шаҳрида яшаса ҳам, аҳолининг бетавфиқ ишларида иштироқ этмас эди. Бузуқ шаҳарда албатта Лутдан бошқа еофдил Илоҳий фарзандлари бўлишига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун у нола қилиб: «Наҳотки, Сен солиҳни ёвуз киши билан бирга қириб ташласанг?.. Солиҳ билан ёвузнинг қисматини баробар тутиш ҳеч ҳам Сенга муносиб иш эмас. Сен бутун ернинг Ҳокимисан, шак-шубҳасизки, Сен адолат билан ҳукм қиласан». Иброҳим бир илтимос билан кўймади, у кўп марта Худога ёлворди. Ўз саволларига ижобий жавоб олганидан кейин у ғайратланиб, илтимосини давом этди ва Худодан шундай ваъдага етишди: агар шаҳарда ўн нафар солиҳ топилса», ўша ўн нафар ҳақи учун» Худованд шаҳарни нобуд қилмаслигига.УOП 135.1

    Талаф бўлаётган жонларни севгани учун Иброҳим улар ҳақи сўрарди. Бузулиб кетган шаҳарнинг гуноҳларидан нафратланар экан, у шаҳвоний ҳирсларга берилган одамларни қутқаришга интилар эди. Садўм истиқомат- чиларнинг такдири Иброҳим учун бари бир эмасди, унинг чуқур ғамхўрлиги бизлар учун ибрат бўлиб, бизлар ҳам гуноҳкор билан муносабат қилганда, унга ғамхўрлик ва меҳршафқат намоён қилишимиз керак. Гуноҳдан нафратланишимиз керак, лекин гуноҳкорга нисбатан қалбимизда илтифот ва муҳаббат бўлсин. Садўм халқига ўхшаб бизнинг атрофимизда одамлар даҳшатли ўлимга пешвоз чиқиб шошадилар. Ҳар бир ўтган кунимиз биров учун охирги синов куни бўлиши мумкин. Ҳар соатда, Худонинг сахий иноятини эшитмай, одамлар дунёдан ўтадилар. Гуноҳкорни нобуд бўлишида огоҳлантирадиган овоз борми? Гуноҳкорга ёрдам бериш учун, уни ўлимдан сақлаб қоладиган узатилган қўллар қаерда? Гуноҳкор қутилсин учун камтарлик ва эътиқоди билан Худога ёлворадиган одамлар борми?УOП 135.2

    Иброҳимда намоён бўлган руҳ, — Масиҳнинг руҳи. Худонинг Ўғли гуноҳкор учун Буюк Воситачидир. Қўлга киритиш учун тўлаган инсон жонининг баҳосини билади. Фақат Бенуқсон Соддалик қанчалик гуноҳга нисбатан чексиз нафрат ҳис қилса, шундай даражада Масиҳ гуноҳкорга нисбатан севги намоён қилди, ва шундай севгига фақат Чексиз Иноят етиша олади. Хочга михлаб қўйилган Исо, бутун дунё гуноҳларининг оғирлигидан тинкамадори қуриганда, Уни азоблаб ўлдираётганлар учун ибодат қилиб: «Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, — дер эди» (Лука 23,34).УOП 136.1

    Иброҳим тўғрисида «Худонинг дўсти» ва «имон келтирган ҳамманинг отаси» бўлди, деб ёзилган (Ёқуб 2,23; Рим. 4,11), Содиқ отамиз тўғрисида Худонинг шаҳодати шундай: «Чунки Иброҳим ўзи Менинг гапимга қулоқ солди, фармону қонунларимга, тартибу таълимотларимга риоя қилиб юрди» (Ибт. 26,5). Худованд Иброҳимга ишониб дейди: «У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим. Шу амрга амал қилишса, Мен Худованд, Иброҳим ҳақида сўзлаганларимни амалга ошираман». Иброҳим пайғамбар буюк шон-шарафга сазовор бўлиш учун даъват этилди ва буюк халқнинг отаси бўлиб тайинланди. Бу халқ даврлар мобайнида Илоҳий ҳақиқат- ларни сақлаб ва ҳимоя қилиб, дунё учун шоҳид бўлур; назр аталган Масиҳ келишида, ер юзидаги ҳамма қабилаларга Иброҳимнинг халқи барака ва иноят келтирур. Иброҳимни даъват Этган, уни шу даъватга сазовор деб топди. Инсон қалбининг ниятларига Кирган, инсон қимматлигини Билган: «Мен уни биламан» — дейди. Отамизда шахсий ғараз йўқ эди. У Илоҳий қонунга риоя қилиб, адолатли ва содиқ бўлишни Худо биларди. У фақат ўзигина Худодан қўрқмасдан, балки ўз хонадонлари ичида имонни ривожлантиришини, ўз оиласини солиҳликда тарбиялаб, Илоҳий қонун асосида яшашини Худо биларди.УOП 136.2

    Иброҳим пайғамбар хонадонининг сони минг одамдан ошарди. Унинг насиҳатига қулоқ солиб, ягона Парвардигори Оламга топинганлар оиласида ҳурмат ва хурсандчилик топардилар, ва бу ерда, мактабда каби, ҳақиқий имоннинг вакили бўлишга ўрганардилар. Мана қанчалик катта масъулият унга кўйилган эди. Иброҳим оилаларнинг оталарини тарбиялар экан, кейинчалик улар эса ўз хонадонида унга тақлид қилардилар.УOП 137.1

    Чуқур қадимгида ота ўз оиласининг боши ва руҳонийси бўлган. Унинг фарзандлари уйланиб ўз оиласига эга бўлганларида ҳам, отанинг қўл остидан чиқмай, унга- бўйсунардилар. Диний ва дунёвий ишларни ҳал қилишда унинг обрўси бутун авлоди томонидан ҳурмат қилинишига ўргатиларди. Иброҳим ўз раҳбарлигида, Худованди Карим тўғрисида билим сақлаш учун, оила асосларига абадий қоладиган урф-одатларни киритишга тиришарди. Тарқалаёт- ган бутпарстликка қарши туриш учун, қавмнинг бутун аъзоларини мустаҳкамламоқ лозим эди. Ваколатида бўлган ҳар қандай воситалар орқали у ўз одамларини мажусий- лардан, уларнинг маросимларида қатнашишдан, улар билан зарарли муомалалардан иҳота қилгани тиришарди, чунки ёмонликка секин-секин ўрганганда, муқаддас асослар бузилишини у яхши биларди. Соҳта диннинг ҳар турли усулларига йўл ёпиб, инсонлар онгида сиғинишга сазовор бўлган ягона Зотнинг, тирик Худованднинг улуғворлигини ва шараф-шонини мухрлаш — унинг энг муҳим ғамхўрлиги шундан иборат бўлди.УOП 137.2

    Худованднинг доно бўлган режаси Унинг халқини мажусийлар билан ҳар қандай муносабатлардан иҳота қилишга йўналган эди, шундагина улар билан қўшилмай, айрим яшашлари мумкин бўларди. Иброҳимнинг қавми авлоддан авлодга ҳақиқий имонни соддаликда саклашлари учун Худованд уни Месопотамиядан, мажусий қариндошла- рининг нуқсонли таъсиридан айириб чиқарди. Эндигида у ўз оиласини салбий таъсирдан узокда бенуқсонликда тарбияларди.УOП 137.3

    Иброҳим ўз хонадонидагиларига ва фарзандларига бўлган севгисига биноан, диний эътиқодини ҳимоя қилиб, Илоҳий низомларни энг нодир мерос сифатида уларга топширишни орзу қиларди, чунки бу меросдан уларгина эмас балки бутун дунё келажакда баҳраманд бўларди. Самовий Отага бўйсунишга улар ўргатиларди. Шундай қилиб, ота-онанинг фарзандларини зўрлашида хожати йўқ эди, фарзандлар томонидан эса шубҳасиз итоат қилиш талаб қилинарди. Илоҳий Қонун ҳар бирининг бурчига диққатини жалб этарди, фақат тўла равишда итоат этиш бахт ва фаровонликка имконият беради.УOП 138.1

    Иброҳим пайғамбарнинг шахсий намунаси, унинг ҳар кунги ҳаётининг сукутли таъсири, унинг ўтмас диёнатлиги, сахийлиги ва меҳрибонлиги, подшоҳларни завқлантириб, хонадонларида аксланарди. Унинг ҳаётининг хуш ҳиди, табиатининг фазилати ва гўзаллиги ҳаммаларга унинг Осмон билан бор бўлган мулоқотининг шоҳиди эди. Уйидаги энг камтар қул унинг эътиборига сазовор бўларди. Унинг оиласида хизматкор ва хўжайин учун алоҳида қонун-қоидалар йўқ бўлиб, ҳамма тенг эди; бой ҳам бечора каби бир хил ҳаёт сурар эди. Ўз муомаласида ҳар бир одамни ҳаётнинг буюк инъомининг вориси сифатида тан олиб, ҳаққоний ва раҳм-шафқатли хатти-ҳаракат намоён қиларди.УOП 138.2

    У «уй аҳлига амр этгай». Фарзандларда нохуш одатлар ривожлана бошлаганида, гуноҳли эътиборсизлик ўрин топмасин; ақлсиз орзуларга йўл қўйилиб, севиклилар айирилиб танланмасин; ожиз севгининг иштиёқига бўш келиб, ўз бурч асослари қурбон келтирилмасин. Фарзандларга тўғри тарбиягина бериб қўймай, балки ҳаққоний ва адолатли қонунларнинг обрўсини Иброҳим қўллаши лозим эди.УOП 138.3

    Бизнинг кунларда шундай меъёрда яшайдиганлар бормикин? Ота-оналарнинг кўплари ўз фарзандларига нисбатан ақлсиз худпараст меҳрибонликка, ожиз севгига тўлиб-тошганлар; оқибатда фарзандларининг самарасиз фикр юритишларига эътибор бермайдилар ва, улар ўзлигини намоён қилганда, хоҳиш-ҳаракатларига чек қўймайдилар. Фарзандларига нисбатан шундай хатти-ҳаракат энг зўр шафқатсизликдир ва дунё олдида катта жиноятдир. Ота- онанинг бепарволиги оилага ва жамиятга тартибсизлик киритади. Шундай тарбия болаларимизда, Илоҳий талаб- ларига бўйсунишни намоён қилмай, фақат ўз эҳтиёжларини қондириб яшаш хоҳишларини маҳкамлаштиради. Шундай руҳда тарбияланиб, улар кейин Илоҳий иродадан нафратланадилар, ва ўз имонсиз исёнкор руҳини келгуси авлодига топширадилар. Ота-оналар Иброҳим пайғамбардан ўрнак олиб, билганларини фарзандларига айтиб, ўрга- тишлари керак. Ота-онага бўйсуниш — Худонинг ҳокимия- тига бўйсунишнинг биринчи қадамидир, шуни фарзанд- ларингизга етказинг.УOП 138.4

    Илоҳий Қонунга риоя қилинмаганда, ҳатто ҳар қандай ҳокимлар томонидан кўп ёвузлик туғилиши баҳссиздир. Эндигида Илоҳий амрлар инсон учун мажбурий эмас, деган ғоялар кенг тарқалган, улар одамларнинг маънавий ҳолатига бутпарастликдай салбий таъсир қилади. Илоҳий Қонуннинг талабларини камситишга интилганлар халқнинг эзгу қисматига ва оиланинг асосларига тўғридан-тўғри зарар келтирадилар. Ўзларини имонли деб билган ота-оналар, Худованднинг аҳдларини амал қилмаганда, ўз хонадонига Худованд йўлидан боришга насиҳат бермайдилар. Илоҳий Қонун уларнинг ҳаётида бош ўрин топмайди. Ва уларнинг фарзандлари ўз ўчоғини қурган пайтда, ўзлари ҳеч қачон масъулиятли бўлишга ўргатилмаган сабабли, фарзандларини ҳам жавобгарликка ўргатмайдилар. Ана шу сабабли имонсиз оилалар жуда кўп. Ана шу сабабли бузуқлик шунчалик тарқалиб кетмоқдадир.УOП 139.1

    Илоҳий Қонунга чин қалбдан риоя қилганларида, фақат шундагина ўз авлодига қадрига етадиган мерос қолдира оладилар. Бу хусусда таъсисли ва ҳар томонли ўзгаришлар талаб қилинади. Ота-оналар ўзгаришлари лозим. Руҳонийлар ҳам ўзгаришларида муҳтожлар. Улар хонадонида Худонинг ҳозир бўлмоғида муҳтожлардир. Ота-оналар Илоҳий Каломига ўз оилаларида муносиб бўлган ўринни ажратиб, уни энг муҳим насиҳатчи қилиб қўйишлари даркор. Муқаддас Ёзувлар Худонинг овози. Уларнинг саҳифаларидан Парвардигори олам бизларга мурожаат қилмоқда. Шуни эътиборга олиб, Худонинг каломига сўзсиз бўйсуниш кераклигини фарзандлар кўнглига доимо солиб туриш керак. Улар ҳам ўз фарзандларини чидамлик билан ўргатишлари керак; Худога манзур бўлмоқ учун қандай ҳаёт кечириш кераклигига диққат-эътиборини тортмоғи лозим. Шундай оилада тарбияланган фарзандлар ҳар қандай атеистик таълимот билан учрашишга тайёр бўладилар, зеро Муқаддас Китоб уларнинг имонининг асоси бўлиб, улар скептицизм тўлқинлари вайрон қилолмайдиган пойдеворга эга бўладилар.УOП 139.2

    Кўпгина оилаларда ибодатга керакли эътибор берилмай- ди. Ота-оналар эртанги ва кечги ибодатга вақт тополма- ганларини сезадилар. Худовандга, унинг саҳий иноятларига: қуёш ёруғлигининг берган баракаси учун, еримизни суғориб турадиган ёмғир учун, муқаддас фаришталарнинг содиқ хизмати ва бизни химоя қилишлари учун, Илоҳий ёрдами ва раҳбарлиги учун, Исонинг оилада бўлган доимий ҳозирлиги учун миннатдорчилик билдиришга, афсуски, вақт топа олмайдилар. Ҳайвонларга ўхшаб, зеҳнларида Осмон ва Худога ўрин топмай, ишларига чиқиб кетадилар. Уларнинг жонлари шунчалик қадрли экан, Инсон ўғли уларни қўлга киритиб, фориғ қилиши учун, Ўз ҳаётини фидо қилган бўлсада, улар маҳкум бўлган ҳайвонлардан фарқланмай, Худонинг буюк иноятга миннатдор бўлишдан маҳрумдирлар.УOП 140.1

    Худони севишларига шоҳид бўлган ҳаммалар, қадимги замон отамизга ўхшаб, қаерда яшамасинлар, қаерда ўз маконини қурмасинлар, истиқомат топган жойларида Унга қурбонгоҳ қурадилар. Ҳар бир хонадон ибодатхона бўладиган вақт қачонлардир келадиган бўлса, ана шундай вақт етиб келди. Ота-оналар хокисорликда бутун қалблари ила ўзлари ва фарзандлари учун Худога ибодатда мурожаат қилишлари керак. Ота, оила боши ва руҳоний сифатида, эрта ва кечида қурбонгоҳга қурбонини келтирсин, бир пайт она ва фарзандлар Худонинг шарофатига ўз дуоларини қўшсинлар. Шундай уйда доимо Исо ҳозир бўлур.УOП 140.2

    Ҳар бир Масиҳ умматининг уйидан нур чиқиб туриши керак. Бизнинг ҳаётимиз, хатти-ҳаракатларимиз Худога бўлган севгимизни гувоҳлайди. Шу севги хонадонларимиз ичида муносабатларимизда намоён бўлиб, сезгир огоҳлан- тиришда, назокатли ва беғараз эътиборликда ўзини кўрсатади. Шундай оилалар борки, бу нуқтаи назар керакли баланд- ликка кўтарилган; улар ягона Худога сиғиниб, ўзаро ҳақиқий севгига етишганлар. Шундай оилаларда хушбўй тутатқидай ибодатлари эрта ва кеч Худонинг иноят тахтига кўтарилади, Худонинг баракати ва инояти эса эртанги шудринг каби ибодат қилаётганларнинг устига қуюлади.УOП 141.1

    Уй шароитида тўғри қурилган масиҳий ҳаёт масиҳий диннинг эзгулигининг аниқ шоҳиди бўлиб, имонсизлар учун фош қилиб бўлмайдиган исботдир. Шундай оилада фарзандларга сўзсиз таъсир қиладиган куч ҳаракат қилганини ва Иброҳимнинг Худоси улар билан эканини, ҳамма кўра олади. Агарда масиҳий бўлганларнинг уйларида ҳақиқий имон руҳи бўлганида эди, шунда масиҳийлар яхшиликнинг кучли манбаи бўлардилар. Шунда улар ҳақиқатдан «олам нури» бўлардилар. Самовий Отамиз ҳар бир имонлийга — ота ва онага — қачонлардир Иброҳим пайғамбарга айтган сўзлари билан мурожаат қилмокда: «У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни тайинладим. Шу амрга амал қилишса, Мен, Худованд, Иброҳим ҳақида сўзлаганларимни амалга ошираман» (Ибт. 18,19).УOП 141.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents