Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    14-Боб - Садўмнинг Хароб Бўлиши

    (Ибтидо Китобининг 19-бобида асосланган)

    Иордан увайдасининг шаҳарлари ичида энг гўзал Садўм шаҳари эди. Текислиқда жойлашган, жуда серсув ва кўркам, бамисоли «Худованднинг жаннатидай» эди. Бу ерда тропик ўсимликлар гуллаб-яшнарди ва бу ер хурмо, зайтун дарахтларнинг, узумзорлар ватани эди. Ажойиб гулларнинг хуш ислари йил бўйи ҳавода тарқалиб лаззатлантирар, далалар мўл ҳосил берар, тепаликларда чорва молларининг саноқсиз подалари. Санъат ва савдо-сотиқ бу мағрур шаҳарнинг бойишига йўл очарди. Шар қдан келтирилган хазиналар саройларни безатарди, саҳро карвонлари шаҳар бозорларига ҳар турли қимматли молларни етказиб турардилар. Ҳар қандай эҳтиёж осонликча меҳнат қилмай қондириларди, ва бутун ҳаёт ҳеч қачон ўтиб битмас байрамга ўхшарди.УOП 154.1

    Оммавий мўлчилик эса бойликни ва мағрурликни туғдирарди. Бекорчилик ва бойлик муҳтожлик ва қайғу билмаган одамларнинг юракларини тош қиларди. Фақат ҳузур- ҳаловатли ҳаётни севиб қолган халқ ҳаддан ташқари ҳислатли лаззатларга берилиб кетди. «Мана, — дейди пайғамбар, — сенинг синглинг Садўмнинг ва унинг болаларининг қонунсизлиги нимада эди: мағрурликда, бойликдан нафси бузуқланганида, бекорчиликда; у бечора ва камбағалнинг қўлига мадад бермасди. Кеккайиб кетдилар ва кўз ўнгимда ифлосликлар қилардилар, ва Мен шуни кўриб, уларни тарк этдим» (Ҳез. 16,49.50). Одамлар ўз ҳаётларида фақат бойликни ва ғамхўрсиз яшашни истардилар — шу сабабдан улар гуноҳларга ва шаҳарнинг вайрон бўлишига йўлиқдилар. Мазмунсиз бекорчилик ҳаёт уларни шайтон васвасаларининг қурбони қилди, улар Илоҳий сиймони йўқотиб, шайтонга кўпроқ ўхшайдиган бўлдилар. Бекорчилик — инсон учун энг катталаънатлардандир: нуқсон ва жиноятлар унинг самараси. Бекорчилик ақлни ожизлантиради, ҳаёт тарзининг тушунчаларини бузади, иззати нафсдан маҳрум қилади. Шайтон ўз ўлжасини пойлайди ва бепарво бўлган жонларни нобуд қилишга тайёр туради, одам бекор ҳаёт кечирганида эса шайтон васвасаларига тез берилади. Бекорчиликда яшаганларга яқинлашганида, шайтон тезда муваффақиятга эришади.УOП 154.2

    Садўмда хурсандчилик ҳукмрон эди, ҳар қандай тантанали маросимлар ўрин топганди. Беҳаё эҳтиросларга тўсқинлик қилинмасди. Одамлар Худога ва Унинг қонунига очиқ равишда қарши чиқиб, зўравонликда энг катта лаззат топардилар. Қадимги дунёни Худо вайрон қилганини билсалар ҳам, Худовандни менсимай, бетавфиқ йўлларидан кетаверардилар.УOП 155.1

    Лут Садўмга кўчган пайтда бузуқлик шунчалик шаҳарни босмаган эди, Хyдованд Ўз илтифоти шарафига маънавий зулмат ичида ёруғликнинг нурларига порлаш учун шароит яратди. Иброҳим одамларни душман қўлидан озод қилганидан кейин, уларнинг эътибори ҳақиқий динга жалб қилинди. Иброҳимни Садўмда яшовчилар яхши билардилар, кўринмас Худога унинг хизмат қилиши уларнинг масҳара қилиш учун сабаби эди. Лекин унинг кўп саноқуш душман қўшниларини енгиб чиқиши, acpгa олинганлар билан муомаласи, ўлжага иштиёқсизлиги халқни завқлантирди ва ҳайратга солди. Унинг жасуроти тантана қилинса ҳам, ғалабаси Илоҳий ёрдами орқасида намоён бўлганига ҳеч ким шубҳаланмас эди. Ўзини севадиган Садўм халқи учун Иброҳимнинг олижаноблиги ва тамагирсизлиги тушунилмас эди, лекин унинг ҳаёт тарзи, табиатининг жасуроти ва садоқати билан юксалтирилган динининг афзаллиги янада исботланди.УOП 155.2

    Малкисидқ Иброҳимни дуо қилганида: «Еру кўкни яратган Худойи Таоло Иброҳимни муборак қилгай, ёвларингни қўлингга берган Худойи Таоло Ўзи муборак бўлгай”, — деб Иброҳимнинг куч-қудратида ва ғалаба қозонишнинг манбаида Парвардигорнинг раҳбарлигини тан олди. Илоҳий даставвал билиши инсонларга йўл кўрсатди, лекин, олдин бўлганидек, ёруғликнинг сўнгги шуъласи зулматда ўчди.УOП 155.3

    Садўм шаҳари учун охирги тун келиб етди. Нобуд бўлишга тайинланган шаҳар устига қасд олиш булутлари йиғилди. Лекин одамлар ҳеч нарсани сезмасдилар. Нобуд бўлишга тайинланган жойга фаришталар яқинлашган пайитда, улар ўз фаровонлигидан лаззат топиб, завқланардилар. Янги кун бошланди ва кечагидан фарқи йўқ эди. Кун ботди. Бутун теварак ботаётган қуёш нурларида чўмилар эди. Кечки салқинлик тинч гўзаллигида ажойиб шаҳарга ёйилди ва кўчаларига шаҳар истиқоматчиларини жалб қилди. Томошага суқланган оломон кўчаларига саёҳатга тушди.УOП 156.1

    Кун ботарда икки мусофир-мужовир шаҳар дарвозасига яқинлашдилар. Улар ётиб қолишни истаган саёҳатчиларга ўхшардилар. Камтар мусофирларда Илоҳий адолатининг хабардорларини ҳеч ким пайқамади. Ғамкўрсиз хушчақчақ оломон ўйламас эди-ки, шу тунда, уларга нисбатан ҳурматсиз муомалалари қонунсизлик косаларини тўлғизиб, ўз мағрур шаҳарларини хароб бўлишга дучор қилганларини. Лекин уларнинг орасида саёҳатчиларни мехр кўйиб ўз уйига таклиф этган бир инсон топилди. Лут келганларни танимас эди, лекин назокатлик ва меҳмондўстлик унинг одатида эди. Бу фазилатлар унинг диний эътиқодининг қисми эди. Уларга у Иброҳим пайғамбардан ўрганди. Aгap Лут ўзида мулойимлик руҳини тарбияламаганида, у Садўм истиқоматчилари билан хароб бўлиши мумкин эди. Кўпгина оилалар мусофирлар учун ўз эшикларини ёпганда, уларга баракат, умид ва тинчлик олиб келадиган Илоҳий элчилари олдида эшикларини ёпадилар.УOП 156.2

    Ҳар бир муомала ёки ҳаракат, қандай арзимайдиган бўлиб кўринмасин, яхшилик ёки ёмонлик қисми унинг таркибида бордир. Арзимас бўлиб кўринадиган бурчларни бажаришда садоқат ёки бепарволик намоён бўлишига қараб, сахий иноятларга ёки катта бахтсизликка эшик очса бўлади. Айнан кичик ишларда табиатимиз синовдан ўтади. Соф юракдан, шодиёна билан намоён бўлган ҳар куни ҳақиқий фидокорликни кўрганда, Худовандимиз табассум қилади. Биз ўзимиз учун эмас, балки бошқалар учун яшашимиз керак. Фақат ўз-ўзимизда севги ва тавозе руҳини тарбиялаб, ўзимиздан кечиш йўл билан, биз ҳаётимизни баракали қила оламиз. Эътиборли бўлиб, тавозеланиб, биз ҳаётимизда баҳтга сазовор бўла оламиз, улардан кечиш белгили даражада одамларни бахтсиз қилади.УOП 156.3

    Саёҳатчилар Садўмда ҳақоратли сўзларга дучор бўлишларини Лут билиб, уларни дарвоза олдида кутиб олишни ва унинг уйида меҳмон бўлишларини ўз бурчи деб билди. У йўлчиларни шаҳар дарвозасига яқинлашаётганларида кўрди. Лут уларни кўриши биланоқ ўрнидан туриб, уларга пешвоз чиқди, юзи билан йиқилгудек бўлиб таъзим қилди: «Жанобларим! Бандангизнинг уйига кириб кечани ўтказинглар”. Лекин улар таклифга жавобан: «Йўқ, биз кўчада тунаймиз», — дедилар. Меҳмончилигини тарк этиб улар икки мақсадни кўзда тутдилар: биринчидан софдиллигини синадилар; иккинчидан, кўчада тунни ўтказиш хоҳишларини очиб, улар Садўм истиқоматчиларининг ҳаёт тарзини билмайдиган бўлиб кўрсатмоқчилар эди. Уларнинг жавоби Лутни ўз қарорида мустаҳкамлади, чунки халқнинг бузуқлигини билиб, уларнинг қўлида меҳмонларни қолдиришга журъат этмади. Лут уларга жуда кўп ялинганидан кейин, унинг уйига киришга рози бўлдилар. Лут уларни кузатиб уйига йўл олди.УOП 157.1

    Бекорчиликда ўз-вақтини исроф қилган оломондан ўз ниятини сир сақламоқ yчyн, Лут уларни бошқа чет йўллар билан олиб борди. Лекин йўлчиларнинг қарорсизлиги, уларнинг кўнмаслиги, Лутнинг ялиниб сўрагани эътиборни жалб қилди, ва улар ҳали ётиб улгуролмадилар, шаҳарнинг бетавфиқ оломони уйнинг атрофини ўраб олди. Уларнинг ичида ёшлардан тортиб кексаларгача нафратли беҳаё эҳтирослар алангасида ёнган одамлар бор эди. Йўловчилар Лутдан суриштириб, вазиятни билиб олдилар, у эса уйдан чиқмасликда уларни огоҳлантирди. Шу пайт ташқарида бегоналарни талаб қиладиган бадкирдорларнинг овози авжига чикди.УOП 157.2

    Улар қизиб кетиб уйни тор-мор қилишларини билиб, Лут ташқарига чиқди ва уларни кўндирмоқчи бўлди: «Биродарларим, зинҳор уларга ёмонлик қилманглар!” «Биродарлар» сўзини ишлатиб, у қўшнилзрим демоқчи эди, балки улар ёмон ниятларидан қайтиб, юраклари юмшаб, виждони қўймас ёмонлик қилишга. Лекин унинг сўзлари фақат оловга ёғ қуйгандай бўлди. Уларнинг ғазаби тўлқинли денгиз каби кучайиб борарди. Улар Лутни, у огоҳлантиришига қарши, масҳара қилдилар. «Энди улардан кўра сенга кўпроқ ёмонлик қиламиз», — деб Лутни кўп сиқдилар. Эшикни синдириб ташлаш учун ҳамла қилдилар. Агарда Илоҳий фаришталар қатнашмаса, улар ғазабларида Лутни парчалаб ташлар эди. «Самовий элчилар қўл узатиб, Лугни ёнларига, уйга олиб кирдилар ва орқаларидан эшикни бекитиб қўйдилар”. Қуйидаги ҳодисалар ҳақиқатан Лутнинг меҳмонлари кимлар эканини кўрсатди. «Эшик олдида турган одамларнинг каттаю кичигини кўрликка иубтало қилдилар, улар эса эшикни топишга ожиз бўлдилар. Aгap шу кечада юракларини тош қилганларнинг жоии ожиз бўлмаганида эди, улар Илоҳий жазодан қўрқиб, даҳшатли ниятларидан тонардилар. Шу охирги тунда уларнинг қилган жиноятлари олдингидан кўпроқ бўлмади, фақат улар узоқ вақт тарк этган илтифот, ниҳоят, тамом бўлди. Садўм истиқоматчилари Худонинг узоқ чидамлигининг чегарасини ўтдилар. Унинг сабр-тоқати ва ғазаби ўртасида бўлган кўринмас чизиқни буздилар. Садўм увасидаги қасд қилиш олови ёниб кетишга тайёр эди.УOП 158.1

    Фаришталар Лутга келишларининг мақсадини очиб бердилар: «Биз бу шаҳарни хароб қилмоқчимиз. Бу ердаги одамларнинг ёвузлиги ҳақидаги оҳ-фиғонлар Худовандгача етиб борди. Мана шy жойни хароб қилиш учун Худованд бизни юборди», — дейишди. Ҳимоя қилинмоқчи булган йўлчилар энди Лутни ва унинг оиласини бетавфик, шаҳардан олиб чиқиб қутқаришга ваъда берардилар. Азобланган оломон тарқалгач, Лут фарзандларини огоҳлантириш учун уйидан чикди. У фаршиталар айтган сўзларни такрорлади: «Туринглар, бу жойдан чиқиб кетинглар, чунки Худованд бу шаҳарни хароб қилмоқчи”, — деди. «Лекин куёвлари назарида у ҳазил қилаётгандек туюлди”. Улар оталарини масҳара қилдилар, унинг сўзига ишонмадилар, қизлари ҳам эрларининг кайфиётига қўшилдилар. Келаётган хавфнинг аломатини сезмай, ўзларини жуда яхши ҳис қилардилар. Ҳаммаси олдингидек бўлиши туюларди. Катта бойликка эга бўлиб, улар Садўм вайрон бўлишига ишониб ета олмас эдилар.УOП 158.2

    Изтироб чекган ҳолда Лут уйига қайтди ва натижага эришмаганини хотинига баён этди. Шунда фаришталар унга йўлга чиқиш учун тайёргарлик кўришини буюрдилар: «Бу шаҳарнинг гуноҳи туфайли ҳалок бўлмаслигинг учун энди ўриингдан тур, ўзинг билан хотинингни ва икки қизингни олиб кет”, — дедилар. Лекин Лут сусткашлик қилди. Шаҳарда ҳар кун ўрин топган айш-ишратларни кўриб қийналса ҳам, лекин у нуқсонли шаҳарда юз берган манфур, қабиҳ қонунсизлик тўғрисида батафсил даражада дараги йўқ эди. Қонунсизликни йўқ қилиш учун тайинланган Илоҳий ҳукмнинг кераклигини у тушунмас эди. Лутнинг қайбир болалари Садўм шаҳрига қаттиқ боғланган эдилар, хотини эса уларни ташлаб кетишга кўнмасди. Ер юзида унга энг қимматли бўлганларни ташлаб, чиқиб кетиш тўғрисида фикр унга кўтариб бўлмайдиган синов бўлиб туюларди. Ҳа, бутун умр меҳнати ила йиғилган бойликни, уйни қолдириб, бечора мусофир бўлиб чиқиб кетиш жуда оғир вазият. Боши қотган, довдираган, у йўлга чиқишга сустлик қиларди. Агар Илоҳий фаришталар бўлмаганда эди, ҳамма Садўмнинг вайрона- зорида нобуд бўларди. «Фаришталар уни, хотинини ва икки қизини қўлидан ушлаб, шаҳарнинг ташқарисига чиқариб қўйдилар”.УOП 159.1

    Кейин фаришталар уларни қолдириб, вайрона ишларини бажариш учун Садўмга қайтдилар. Бошқаси, — Иброҳим ёлворган Зот, — Лутга яқинлашди. Увайданинг бутун шаҳарларида ҳатто ўн нафар солиҳ топилмади; лекин, Худодан қўрқиб яшаган отамизнинг илтимосига муносиб, Лут нобуд бўлишдан қутилди. Бyтyн теваракни ларзага солган овоз билан У Лутга буйруқ берди: «Жонингни сақлаб қочиб қол, орқага ҳеч қарама. Ҳалок бўлмаслигинг учун атрофдаги бирон жойда ҳам тўхтамай, тўғри тоққа чиқ, бошингни омон сақла”. Қарорсизлик ёки вақтни чўзиш оқибати оғир бўлиши сўзсиз эди. Нобуд бўлишга тақдирланган шаҳарга ягонагина назар ташлаш, ажойиб уйни қолдириб кетиш тўғрисида бир онлий пушаймон — ҳаётнинг баҳоси бўлиши мумкин эди. Бечора қочқинларга хавфсиз ўринда паноҳ топишларига имконият бериш учун, Илоҳий ҳукм кучлари тўхтатилиб туриларди.УOП 159.2

    Довдираган, ваҳимага тушган Лут талаб қилинганни бажара олмай Худога нола қилди. Кетар йўлида фалокатга учраб, нобуд бўлишидан у қўрқарди, чунки бетавфиқ шаҳарда, қонунсизлик ичида яшаб, у ишончни йўқотди. Осмон Амири унинг ёнида турган пайтда, у ўзига нисбатан Худованд томонидан шунчалик ғамхўрлик ва севги намоён бўлаётганини кўриб туриб, Парвардигори Олам уни сақлаб қолишига қодир эканида шубҳаланарди. Унга қолса, ҳеч шубҳаланмай Илоҳий Элчига ишониб, ўз иродасини ва ҳаётини Худованд кўлига топшириш керак эди. У эса кўпларга ўхшаб, ўз тақдирини ўзи ечмоқчи бўлиб: «Ҳазратим! Мана, Сен шу бандангни илтифотингга сазовор ҳисоблабсан, жонимни аяб, жуда катта эҳсон қилдинг. Бироқ, ўзимни кулфату ўлимдан сақлаб қолиш учун тоққа қочиб кета олмайман. Мана шу яқин жойда кичик шаҳарча бор. Мен анави кичкина жойга қочиб, жонимни сақлаб қолсам», — деди. Лут айтган шаҳарчанинг номи Сўъар (яъни Кичкина) деб аталарди ва Садўмдан бир неча масофада жойлашган, бузуқлигида Садўмдан фарқпанмас ва шу сонда хароб бўлишга тақдирланганди. Ўз илтимосини арзимас деб кўрсатиб, Сўьар шаҳрига мехр-шафқат сўради; унинг хоҳиши қондирилди. Худованд унга: «Мен бу ишда ҳам сенга эътибор бераман, сен айтган шаҳарни яксон қилмайман. Энди тез ҳаракат қил, у ерга қочиб омон бўл. Чунки сен у ерга етиб бормагунингча, Мен бирон иш қила олмайман”, деди. Адашган болаларига Худовандимизнинт инояти нақадар буюкдир!УOП 160.1

    Алангали бўрон бошланишига вақт қолмай, фақат Худованд табиий кучларни тутиб турарди. Қочқинлардан бири ўжарлигида маҳкум бўлган шаҳарга бурилиб назар ташлади — ва Илоҳий ҳукмининг хайкалига айланди. Агар Лут ўзи тебранмасдан фариштанинг сўзига кўниб, сўзсиз баҳслашмай чаққонлик билан тоққа чопганида эди, балки хотини омон қоларди. Балки унинг тартиблиги хотинининг такдирини белгилаган гуноҳдан қутқарган бўларди. Лекин эрининг иккиланиши ва тебранишлари фариштанинг буйруғига биноан жиддият билан муомала қилишга ижозат бермади. Шаҳарни қолдириб чиқса ҳам, хотинининг юраги шаҳарда қолди ва унинг билан бирга у ҳалок бўлди. У Худога қарши исён кўтарди ва хаётидан маҳрум бўлди. Худонинг инояти туфайли бетавфиқ шаҳардан қутилиб чиқиб, у кўп йиллар мобайнида етишган бойлигини йўқотганида, Худони айбдор деб биларди. Халос бўлишини миннатдорчилик ила тан олиши ўрнига, Илоҳий огоҳлантиришни тарк этганларнинг такдирига ачиниб, бебошликча орқага айланди. Унинг гуноҳи шунда-ки, у нажот топгани учун бутун қалбидан Худога миннатдор бўлмади, ва ҳаёт суриш учун сазовор деб топилмади.УOП 160.2

    Бизларни қутқариш учун Худонинг огоҳлантирадиган чораларига биз андиша билан, енгилтакликсиз муомала қилишимиз керак. Шундай имонлилар борки, улар: «Агарда ҳаётимнинг дўсти ёки фарзандларим мен билан биргаликда нажот топмасалар, менга озодлик кераги йўқ,. — дейдилар. Осмонда менга қадирлиларим бўлмаса, осмон мен учун осмон ҳам эмас, деб санайдилар улар. Шундай ўйлайдиганлар Худога нисбатан шахсий муомаласига ва Унинг шафқатли ғамхўрлигига тўғри тасаввур этмоққа эгаларми? Ижодкори- миз ва Халоскоримизга хизматларида севги, иззат ва садоқат бурчини адо этишни улар унутмадими? Раҳм-шафқатли овоз ҳаммага мурожаат қилмокда; ва агар бизнинг яқинларимиз, уларни Ўзига жалб қилаётган Нажоткоримизнинг севгисини тарк этсалар, наҳотки, биз ҳам рад этишимиз зарурми? Жонни қўлга киритиш баҳоси жуда қиммат. Бизнинг нажотимиз учун Масиҳ ўлчаб бўлмайдиган баҳони тўлади. Шу қурбоннинг ва инсон жони афзаллигининг қадрига етган ҳар бир одам, бошқаларнинг рад этиш ҳаракатига муносиб, Илоҳий илтифотни тарк этмайдилар. Аксинча, агар кимдир Унинг ҳаққоний талабларини тан олмаса, биз ўз томони- миздан бутун қалбимиз ва ҳаёт тарзимиз билан янада каттароқ иштиёқ билан Худовандимизни олқишлашимиз керак. Таъсиримиз бўлганларга эса Унинг севгисини тан олишларига ёрдам беришимиз лозим.УOП 161.1

    «Мамлакат узра кун ёришганда, Лlyт Сўъарга етиб» борди. Эрта тонг нурлари тинчлик эвази бўлиб, уванинг ҳамма шаҳарларига фаровонлvк олиб келгандай туюларди. Кўчаларда оддийча васваса бошланди, ҳар бири ўз иши билан банд эди; кимдир хизматига шошилар, кимдир шодиёна- ликда кун ўтказишга тайёрдир. Лутнинг куёвлари ҳалигача «аклдан тойган чолнинг» огоҳлантиришидан ва қўрқувидан кулардилар. Тўсатдан, кутмаганда, очиқ осмонда момоқал- дироқ гумбурлагандек, довул бошланди. «Худованд Садўм билан Ғамўра устига осмондан, Ўз ҳузуридан оловли олтингугурт ёғдирди». Саройлар, маъбадлар, бой уйлар, боғу- узумзорлар, ўтган кечаси самовий элчиларни масхара қилган бепарво оломон, — ҳаммаси оловдан нобуд бўлди. Катта ўчоқдан чиққандай тутун осмонга кўтариларди. Ажойиб, гўзал бўлган Садўм увайдаси чўлга айланди ва эндигида ўз ҳолатига қайтмасди, шунинг билан қолган авлодлар учун Илоҳий Қонунни бузган сабабли Унинг ҳукмининг муқаррарли шоҳиди бўлиб қолди.УOП 162.1

    Увайдаги шаҳарларни ҳалок қилган аланга бизларнинг кунларимизда оғоҳлантирадиган ёнғинлар орқали ўзини намоён қилмоқда. Бўлиб ўтган ҳодисада бизлар учун жиддий ва тантанали дарс бор. Худо гуноҳкорларга нисбатан узоқ чидамли бўлишига қарамай, одамлар гуноҳ қилишларида босиб ўтиб бўлмайдиган меъёр бор. Одамлар шу меъёрга етганларида, Худонинг инояти олинади, ва ер юзида Унинг ҳукмлари қўзғолади.УOП 162.2

    Дунё Халоскорининг айтган сўзларига мувофиқ, Садўм ва Ғамўра гуноҳлари учун ҳалок бўлдилар. Лекин ҳозирги вақтда жамиятда оғирроқ гуноҳлар ўрин топган. Гуноҳкор- ларни тавбага даъват этадиган хушхабарнинг овозини эшитиб, уни тан олмаганлар Худо олдида Садўм увайдаси- нинг истиқоматчиларидан кўпроқ фош қилинадилар. Худони билиб, Унинг аҳдларига риоя қилиб, лекин ўз табиати ва ҳаёт тарзи билан Масиҳдан тонганлар, янада оғирроқ ҳукмни ўз устиларига жалб этадилар.Нажоткоримиз берган огоҳлик нурида Садўмнинг тақдири фақат илдизланган гуноҳкор- ларнигина огоҳлантириш учун тайинланмаган. Осмондан юборилган ёруғликка енгилтаклик билан муомала қилганга ҳам тегишли.УOП 162.3

    Ишончли Шоҳид Эфес шаҳаридаги жамоатига мурожаат қилиб, дейди: «Фақат сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг. Энди қанчалик таназзулга тушганингни эсла! Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнинга келиб, шамдонингни жойидан силжитаман» (Ваҳ. 2,4.5). Адашган азоб чекаётган ўғлини чақираётган ота-онанинг туйғуларидан ортиқ бўлган сезгир ҳамдардлик билан Нажоткоримиз Ўзининг севги ва кечирим овозига жавоб кутмоқда. Адашганга ундаб: «Менга мурожаат қилинглар, ва Мен сизга эътибор бераман”, — дейди (Мал. 3,7). Аммо лекин, агарда гуноҳкор назокатли севги ва ҳамдардлик билан таклиф қилаётган овозни эшитишдан қайсарлик ила тонса, оқибатда зулматга ботган ҳолатда қолдирилади. Узоқ вақт Илоҳий меҳр-шафқатни рад этган юрак, гуноҳларида дийдаси қотиб, бора бора Илоҳий иноятнинг таъсирига сезгирсиз бўлиб қолади. «У бутларга боғланди... уни ўз ҳолига қўй!» — деган Нажоткорнинг сўзларини эшитган жонни даҳшатли тақдир кутмоқда (Ос. 4,17). Ҳукм чиқарилган кунда Масиҳ севгисини билиб, гуноҳли дунёнинг лаззатлари учун шу севгини рад этганларнинг ҳолати Иордан увасининг шаҳарлари ҳолидан оғирроқ бўлади.УOП 163.1

    Ё, сизлар, раҳм-шафқат овозини енгиллик билан рад этганлар, самовий китобда сизларга қарши гувоҳ бўлган ишларингизнинг узун рўйхати тўғрисида ўйлаб кўринг; зеро у ҳисоб-китобда ҳалқларнинг қонунсиз ҳаракатлари, оилалар ва ҳар бир алоҳида кишининг қонунсиз ҳаракатлари ёзилиб бормоқда. Худовандимиз узоқ вақт чидайди, лекин шу вақт орасида китоб одамларнинг яхши-ёмон ишлари билан тўлғизилмоқда. У тавба қилишга даъват этмоқда ва уларга Ўз кечиримини таклиф қилмоқда. Лекин шундай вақт келади- ки, ишларимизнинг рўйхатига хотима ясалади, одам ҳеч нарсани ўзгарта олмайди, ва, шахсий сайловга муносиб, ҳар бир одамнинг қисматига қарор чиқарилади. Шунда Илоҳий ҳукм бажо келтирилиш вақт етиб келган бўлади.УOП 163.2

    Бугунги дунёнинг маънавий қиёфаси жиддий хавотир туғдирмоқда. Худонинг раҳм-шафқатига бўлган муомала жуда бефаҳмларча. «Инсонлар амру таълимин ўргатиб», кўплар Парвардигори Олам қонунини тарк этдилар (Матто 15,9). Кўпгина диний жамоатларда «ишонч» деган нарса йўқ — сўзнинг кенг мазмунида эмас, Муқаддас Китоб очиқ инкор қилинмайди, йўқ; масиҳий кийимларига кийинган имон Муқаддас Китобни Илоҳий ваҳий сифатида қабул қилишга шубҳаланади. Самимий фидокорлик, юз-хотир қилмайдиган художўйлик қуруқ формализмга ўрин берди. Натижада — тисарилиш ва сезгир лаззатлар устун чиқдилар. Масиҳ дейди: «Лут кунларида қандай бўлган бўлса, ... Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундй бўлади» (Лк. 17,28-30). Бўлиб ўтган ҳодисаларнинг ҳаркунги такрорланиши Унинг сўзи юзага чиққанини гувоҳлайди. Дунё тезда ҳалок бўлиш учун пишиб етади. Тезда Худонинг ҳукмлари кўтарилади, ва шунда гуноҳ ҳам, гуноҳкорлар ҳам ҳалок бўладилар.УOП 164.1

    Нажоткоримиз дейди: «Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўғилиб, юракларингизни ёғ босмасин, тағин у кун ногаҳон бошга тушмасин! У кун ер юзида яшовчи ҳар бир кишини тўрга илинтиргандай тутиб олажак». Юқорида айтиб ўтилган гуноҳларда бутун дунёнинг эътибори боғланган. «Шу сабабдан доим хушёр бўлинглар. Юз бергувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўғли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат қилинглар» (Лк. 21,34-36).УOП 164.2

    Садўмни вайрон қилиш олдидан Худованд Лутга хабардорни юборди: «Жонингни сақлаб қочиб қол, орқага айланиб қарама. Ҳалок бўлмаслигинг учун атрофдаги бирон жойда ҳам тўхтамай, тўғри тоққа чиқ, бошингни омон сақла”. Қуддус вайрон бўлиши олдидан Масиҳнинг шогирлари ҳудди шу огоҳлантириш овозни эшитдилар: «Қуддусни қўшинлар қуршаб олганини кўрганда билингки, шаҳарнинг хароб бўлиш вақти яқинлашган. Ўшанда Яхудияда бўлганлар тоғларга қочсин» (Лк. 21,20.2). Уларга сусткашлик қилмасдан, ўзлари билан керакли нарсаларни олиш учун вақт сарф қилмасдан, нажот топиш учун, ҳар бир лаҳзани қадрлаш керак эди.УOП 164.3

    Ушбу қонунсизлар орасидан чиқиш, улардан жазм этилган айирилиш, ҳаётни қутқариш эди. Нуҳ пайғамбарнинг кунларида, Лут кунларида шундай бўлган, Қуддус вайрон бўлиши олдидан Масиҳнинг шогирдларига айтилган, охирги кунларда ҳам шундай бўлади. Бизнинг кунларда Худонинг Овози огоҳлантириш хабарини олиб келиб, Ўз халқига кўпаяётган қонунсизликдан ажралишга буйруқ бермоқда.УOП 166.1

    Ёмон эҳтиросларга берилиш, охирги кунларда имонлиларнинг орқага қайтиши Юҳанно пайғамбарга Бобил шаҳри тўғрисида ваҳий орқали берилди. Бобил — «ер юзи подшоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир». (Ваҳ. 17,18). Унинг вайрон бўлиши олдидан овоз янграйди: «Эй халқим, ундан чиқиб кетинг! Шерик бўлманг унинг гуноҳларига, дучор бўлманг балоларига!” (Ваҳ. 18,4). Нуҳ ва Лут кунларида бўлганидек, қатъий равишда гуноҳдан ва гуноҳкорлардан айирилиш ўрин топмоғи лозим. Худо ва дунё орасида ҳеч қандай ризолик бўлиши мумкин эмас, орқага қайтиб, фоний хазиналарни қутқаришда интилиш ҳам бўлмасин. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар (Мат. 6,24).УOП 166.2

    Сиддим увасининг истиқоматчиларига ўхшаб, халқ тинчлик ва фаровонлик тўғрисида орзуларга ботган. Илоҳий фаришталарнинг огоҳлантирадиган овози: «Ҳаётингни қутқар, — дейди, лекин бошқа овозлар ҳам эшитилмоқда: «Хотиржам бўлинг, хавотир олиш учун сабаб йўқ”. Кўпчилик «тинчлик ва бехатарликни эълон этмоқда, Осмон эса бир вақтда қонунсизларни тезда кутадиган вайрона бўлишларида огоҳлантирмоқда. Ҳалок бўлиш олдидан текисликнинг истиқоматчилари айш-ишратларга берилиб, Илоҳий элчининг хавф сўзларидан кулдилар, лекин бетафиқлар оловда нобуд бўлдилар, ва ҳудди ўша тунда илтифот эшиги бадкирдор ва бепарво яшаган Садўм халқи учун то абад бекилди. Худога нисбатан илтифотсизлик ва масхарабозлик бекор ўтмайди ва мангу бўлмайди. «Мана, Худованднинг машъал куни келяпти, зардаси қайнамоқда, ерни чўл қилиш учун ва гуноҳкорларни унинг юзидан хароб қилиш учун ғазаби оташдек ярқирамоқда» (Иш. 13,9). Еримизнинг каттароқ қисми Худонинг меҳрибонлигини тарк этади, ва улар тўсатдан ҳалок бўладилар. Лекин огоҳлантиришни тан олганлар «Худойи Таолонинг паноҳида яшайдилар”, ва «Қодир Тангри соясида ором топадилар”. Унинг ҳақиқати уларга паноҳ ва ҳимоя бўлур. Зеро уларга назр аталган; «Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман, нажоткорлигимни унга намоён қиламан» (Заб. 90,1.16).УOП 166.3

    Лут Сўъар шаҳрида узоқ яшамади. Садўмга ўхшаб у шаҳарда ҳам қонунсизлик ҳукм сурарди. Шаҳар вайрона бўлишидан қўрқиб (тезда хавотир бўлиши изоҳланди, чунки Худодан азалдан қарор қилинган эди), у шаҳардан чиқиб кетди, ва «икки қизи билан тоғда яшай бошлади». Бадкирдор шаҳарнинг васвасаларига оиласини дучор қилган, энди эса бир ғорда истиқомат қилди. Лекин Садўмнинг лаънати у жойда ҳам уни қидириб топди. Қизларининг нолойиқ тарзли юриш-туриши нуқсон жойнинг бузуқ одамлар билан муомаласининг натижаси бўлди. Садўм шаҳрининг ахлоқий бузилиши шунчалик чуқур уларнинг онгини заҳарлатдики, улар яхшини ёмондан ажрата олмайдиган бўлдилар. Лутнинг ягона авлодлари — Мўоб халқи ва Аммон халқи, нодон мажусийлар қавмлари бўлиб, Худога қарши исён кўтардилар, ва Унинг халқига қарши энг қасамли душманига айландилар.УOП 167.1

    Иброҳим пайғамбарнинг ҳаёти Лут ҳаётидан умуман бошқача эди. Бир вақтлар улар дўст эдилар, бир қурбонгохда диний хизматни бажардилар, мусофирчилик чодирларида биқин-биқинга яшардилар; лекин энди эса улар бир биридан кескин ажралиб турардилар. Лут Садўм шаҳрини, унинг ҳузур-халоватларини ва афзаллигини танлади. Иброҳимнинг қурбонгоҳини ва ҳар кунги хизматни қолдириб, у тирик Худовандга топинмасдан, ўз фарзандларига бузуқ мажусий халқи билан яқин муомалаларга йўл қўйди. Шунда ҳам унинг қалбида Худодан қўрқиш дегани бор эди, зеро Муқаддас Ёзувда «у солиҳ одам эди деб ёзилган; ҳар куни ифлос гапларни эшитиб, бебош одамларнинг бузуқ хатти- ҳаракатидан азоб чекиб, афсуски, зўравонликни ва жиноятларни тўхтата олмас эди. Натижада у қутқарилди, «сўхта ўтин каби... оловдан чиқарилди» (Зак. 3,2), лекин, бойлигидан, хотин ва фарздандларидан махрум бўлиб, ғорларда йиртқич ҳайвонларга ўхшаб яшади, бошидаги оқ сочини уятга қолдирди, ва дунёга солиҳ инсонлар авлодини эмас, Худо билан доимо душманчилик қилиб яшайдиган иккита мажусий халқни қолдирди. Уларнинг қонунсизлик косаси тўлиб тошмагунча Илоҳий халқ билан курашдилар ва шундагина қатл қилиндилар. Бир бебош қадамнинг оқибатлари қанчалик даҳшатлидир!УOП 167.2

    Донишманд насиҳат бериб; «Бойлик йиғиш учун ташвиш тортма; шундай фикрларни қолдир» — дейди. «Тамагирликни севган ўз уйини бузар, ҳадялардан нафратланган эса яшар». (Нақл. 23,4; 15,27). Азиз ҳаворий Павел дейди: «Бойликка интилганлар васваса тузоғига илинадилар, инсонларни балою ҳалокатга йўлиқтирувчи кўп беъмани ва зарарли ҳавасларга қурбон бўладилар» (1 Тим. 6,9).УOП 168.1

    Лут Садўмда истиқомат топганида, у астойдиллик билан ўзини қонунсизликдан ҳимоя қилиб, ўзидан кейин хонадонига амри маъруф қолдириш ниятида эди. Лекин у адашди. Бузуқ теварак унинг имонига нобуд қиладиган таъсир кўрсатди, унинг фарзандлари эса Садўм халқи билан муносабатга қатнашиб, умумий иштироқ ва тил топишди. Оқибатлари бизга белгилидир.УOП 168.2

    Кўплаб бугунги кунда ҳам ўхшаш хато қиладилар. Истиқомат учун жой танлаганда, улар вақтинча бўлган афзалликни назарга оладилар, лекин ҳаёт кечириш учун аҳлоқий ва ижтимоий ҳолатга бепарво қарайдилар. Улар бойиш умидида мўл ҳосил берадиган унумдор ерга ёки яшнайдиган шаҳарга кўчадилар; лекин фарзандлари васвасага дучор бўлишади, улар шундай дўстлар орттирадиларки, умумий муносабатлар энг салбий равишда диний ҳисларнинг ривожланишида ва табиатнинг шаклланишида аксланади. Диний саволларга нисбатан бепарволик, имонсизлик ва аҳлоқсизлик иқлими ота-онанинг таъсирини йўққа чиқаради. Худонинг обрўсига қарши ва ота-онага қарши кўтарилган исённинг намунаси доимо ёшларнинг кўз ўнгида турмоқ- дадир. Кўплар бетавфиқлар билан шаҳвоний алоқага киришадилар ва, шундай қилиб, ўз тақдирини Худонинг душмани билан боғлайдилар.УOП 168.3

    Истиқомат топиш учун жой қидирар эканмиз, Худовандимиз шуни истайдики, биз энг олдин оиламиз қандай маънавий ва диний таъсирга учрамоғини эътиборга олишимиз зарур. Биз танқидий вазиятга тушиб қолишимиз мумкин, чунки кўплар ўзлари хоҳлаган атрофдаги муҳитга эга бўла олмаслар, лекин, бурчимиз бизни даъват этса, биз бенуқсон қолаоламиз. Агарда биз Масиҳ иноятига таяниб, доимо дадил бўлиб, ибодатни қолдирмасак, Худо бизга ёрдам беради. Лекин ҳожатсиз биз шундай таъсирга йўл қўймаслигимиз керак, чунки салбий вазият энг нохуш даражада бизнинг масиҳий табиатимизнинг ривожланишида аксланиши мумкин. Агар биз ихтиёрий равишда имонсизлар жамиятида бўлсак, биз Худони хафалантирамиз ва хонадонимиздан муқаддас фаришталарни ҳайдаб чиқарамиз.УOП 169.1

    Ким ўз фарзандларининг фоний фаравонлигини ва дунёвий ҳурматини абадий манфаатлар эвазига қондирар экан, бу етишишлар даҳшатли йўқотишларга айланганини кейинчалик тушунади. Лут каби кўплар ўз болалари нобуд бўлганини кўрадилар, ўзлари эса қутқарилганда ҳам, ўлимга сал қолганини пайқайдилар. Ҳаёт мобайнида қилган меҳнатларининг расвоси чиқиб, келажак ҳаётлари — қайғули бахтсизлик эканини тушунадилар. Агар улар ақлли ҳаракат қилганларида, болалари ер юзида катта муваффақиятга эришмасалар ҳам, улар ўлмас меросга амин бўлардилар.УOП 169.2

    Бу ер юзида Худованд Ўз халқига мерос ваъда қилмаган. Иброҳим пайгамбар бу дунёда бойликка эга бўлмаган. «Бу ерда Худо унга оёқ қўядиган бирон парча ерни бермади» (Ҳав. 7,5). Унинг бойлиги жуда катта эди, лекин уни Худо шаънига ва ўз ватандошларининг муваффақияти учун ишлатди. У бу ерни ўз ватани деб санамасди. Худованд унга абадий эгаликка Канъон ерини беришга ваъда қилиб, ўз мажусий қавмдошларини қолдириб чиқишга даъват этди. Аммо лекин на ўзи, на ўғли, на невараси унга эга бўлмадилар. Хотинини кўмиш учун ер керак бўлганида, у канъоний- лардан уни еотиб олди. Назр этилган ерда эга бўлганидан, фақат Мамре қаршисида жойлашган Махпела ғорида мақбара унинг улуши бўлиб ўтди.УOП 169.3

    Лекин Худонинг каломи содиқ қолди. Яҳудий халқи Канъонда жойлашганида, шунда ҳам аталган назр бажо келтирилди деб ифода қилинмасди. «Худонинг Иброҳим ва унинг зотига берган улуғ ваъдалари бундан кам эмас» (Гал. 3,16). Иброҳим меросини ўзи бўлиб бериши керак эди. Балки Худонинг ваъдаси узоққа чўзилди деб кўринар, зероки «Худованд назарида бир кун минг йил ва минг йил — бир кун кабидир» (2 Петр. 3,8), лекин тайинланган вақтда «албатта бўлади, бекор қилинмайди» (Авв. 2,3). Иброҳим ва унинг уруғининг мероси фақат Канъонни эмас — бутун ерга тарқалади. Ҳаворий шундай дейди: «Худо Иброҳим ва унинг зурриётига ер юзини эгаллаб олиш тўғрисида ваъда берган эди. Бу ваъда Иброҳимга Тавротга амал қилган, деб эмас, балки имони билан ўзини оқлаган, деб насиб этди» (Рим. 4,13). Иброҳимга аталган назрлар Масиҳ орқали амалга ошмоғи кераклигига Муқаддас Китоб аниқ таълимот бермоқда. Масиҳнинг ҳамма издошлари «Иброҳимнинг уруғидир» ва «Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандлар”, «самода сақланаётган беғубор, чиримас, сўлмас бир мероснинг» меросхўрлари — гуноҳ лаънатидан оқланган еримизнинг меросхўрларидир (Гал. 3,29; 1 Петр.1,4). Зеро «бутун фалак остида подшоҳлик ва салтанат ва шоҳан-шоҳ куч-қудрати Парвардигори Оламнинг муқаддас халқига берулур”, ва «беозорлар ер юзига эга бўлажак, улар тинч-осойишталикда ҳузур қилажак» (Дан. 7,27; Заб. 36,11).УOП 170.1

    Худо Иброҳим пайғамбарга унинғ ўлмас меросини кўрсатди, ва у ўша умид билан яшади. «Имон билан у Худо ваъда берган ерда ўрнашди, насиб бўладиган қут- баракаларнинг ҳам ворислари бўлган ўғиллари Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга ғарибларча чодирда яшади. У меъмори ва қурувчиси Худо бўладиган мустаҳкам, боқий шаҳарни кутар эди» (Ибр. 11,9.10).УOП 170.2

    Иброҳимнинг зурриёти тўғрисида ёзилган: «Бу киши- ларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар. Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ғарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар» (Ибр. 11,13).УOП 171.1

    Агар биз янада яхшироқ, яъни самовий ватанни орзу этсак, биз ер юзида мусофиру ғарибларча, ер юзига вақтинча келганлардек, яшашимиз керак. Иброҳим отамиз «меъмори ва қурувчи Худонинг боқий шаҳарини кутар эди; биз ҳам, Иброҳим алайҳиссаломнинг фарзандлари шу боқий шаҳарга интилайлик.УOП 171.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents