Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    21-Боб - Юсуф Ва Унинг Ака-Укалари

    (Ибтидо Китобининг 41, 54—56; 42-50-бобларида асосланган)

    Етти фаровонлик йили бошланиши билан келгуси қаҳатчиликка тайёргарлик кўрилди. Юсуфнинг қўл остида Мисрнинг ҳамма бош шаҳарларида катта-катта омборлар қурилди, чунки биринчи йилданоқ ер мўл-кўл ҳосил берди. «Мисрнинг бутун озиқ-овқатини йиғиб, Юсуф етти йил ичида ҳар шаҳарнинг атрофидаги далаларда етишган ғаллани омборларга ғарамлаб қўйди; ғалланинг миқдори эса сон- саноқсиз эди”.УOП 235.1

    Етти фаровонлик йили тугади ва Юсуфнинг огоҳланти- риши бўйича етти қаҳатчилик йил бошланди. «Барча ўлкалар очарчиликка йўлиққан бўлса-да, Мисрнинг ҳар бурчагида нон сероб эди. Охири Миср халқи ҳам очлик чекиб, Фиръавнга нон деб фарёд қила бошлади. Фиръавн эса бутун Миср аҳолисига: Юсуфнинг олдига боринглар, у сизларга нимаики айтса, шуни қилинглар, деб айтарди. Бора-бора қаҳатчилик бутун ер юзини қоплади. Юсуф омборларни очиб, мисрликларга ғалла сота бошлади».УOП 235.2

    Очарчилик жуда кучайиб Канъон еригача етди, айнан Ёқуб яшаган диёр кескин қийиналарди. Миср подшоҳи кўп ғалла жамғарганини эшитган Ёқуб ўғилларини Мисрга юбормоқчи бўлди. Шундан кейин Юсуфнинг ўнта акаси ғалла сотиб олиш умидида Миср томон жўнадилар. Улар етиб борганларида, бошқалар билан биргаликда подшоҳнинг раҳнамо ҳузурига келдилар. «Юзлари ерга теккудек эгилиб, унга таъзим қилишди. Юсуф эса акаларини кўриб, уларни таниди, лекин танимасликка олди”. Унинг яҳудийлик исмини ўзгартиб, подшо Юсуфга бошқа исм берди; Мисрнинг ҳозирги ҳокими ва улар исмоилийларга сотган йигит орасида ҳсч қандай ўхшаш йўқ эди. Акалари ўзларини камситиб Юсуфга таъзим қилганларини кўрганида, Юсуф тушларини эслади, ўтган ҳодисалар унинг кўз ўнгида тирилгандай бўлди. Қарасаки, уларнинг ичида укаси Бенямин йўқ экан. Балки у ҳам ушбу қўпол одамларнинг шафқатсизликларининг қурбони бўлдимикан? У ҳақиқатни билгиси келди. «Сизлар жосуссизлар. Бу мамлакатнинг камчиликларини билиб олиш учун келгансизлар-да! — деди Юсуф жиддийлик билан. Улар эса жавоб бериб: «Йўқ, жаноби олийлари, бандаларингиз озиқ-овқат сотиб олгани келганлар. Биз ҳаммамиз бир отанинг фарзандларимиз. Сизнинг бандаларингиз тўғри одамлар, жосус эмаслар»,— дейишди. Улар олдингидек мағрурларми? — шуни тушунишга Юсуф хоҳлар эди ва уйдаги вазиятни ҳам билишга орзу қиларди. Лекин улар бутун ҳақиқатни айтгани балки хоҳламаслар, Юсуф шуни жуда яхши тушунарди. У янада уларни таъна қилди, улар эса: «Биз, бандаларингиз, ўн икки оға-инимиз. Бизлар Канъон юртидаги битта одамнинг фарзандларимиз. Кичиги ҳозир отамизнинг ёнида, бошқа бири эса ғойиб бўлган»,— дейишди.УOП 235.3

    Уларнинг сўзлари. ҳақиқат эканида шубҳалангандай, яъни шуни уларга кўрсатмоқчи бўлгандай, Юсуф уларни синовдан ўтказмоқчи бўлди: «Ана, худди айтганимдай, сизлар жосусдан бошқа нарса эмассизлар. Сизлар энди синовдан ўтасизлар: Фиръавннинг жони ҳақи қасам ичаманки, агар кенжа укангиз бу ерга келмаса, сизлар бу ердан чиқмайсизлар. Ўзингиздан бирортангиз бориб, укангизни олиб келсин. Сизлар эса қамалиб турасизлар, токи сўзларингиз ҳақиқат ёки ёлғонлиги аниқ равшан юзага чиқсин. Бўлмаса, Фиръавннинг жони ҳақи қасам ичаманки, сизлар жосус деб ҳисобланасизлар”,— деди. Лекин Ёқубнинг ўғиллари ушбу шартномага кўна олмас эдилар — биринчидан уйга бориб қайтиш учун кўп вақт керак, оилалари эса очликдан қийналади, иккинчидан ким биродарларини турмада қолдириб, бир ўзи йўлга чиқишга журъат топади? Улар оталарига нима дейдилар? Балки уларни ўлим кутар ёки қул қиларлар, агар Бенямин бу ерга келса у ҳам акаларининг такдирини бўлмайдими? Улар биргаликда қолиб, отасини ягона қолган ўғлидан маҳрум этиб, унга янги қайғу келтирмас учун, биргаликда азоб чекишни танладилар. Албатта, Юсуф ака-укаларини уч кунгача қаматиб қўйди.УOП 236.1

    Ака-укаларининг муомаласида, Мисрда узоқ вақт яшаган Юсуф қаттиқ ўзгаришлар бўлганини пайқади. Улар олдин ҳасадгўй, тоатсиз, ёлғончи, шафқатсиз, қасд оладиган, энди эса бир-бирига нисбатан фидокорлик кўрсатдилар, бир- бирига содиқ қолдилар, балоғатга етган бўлсаларда, оталарининг обрўсига бўйсуниб, унга итоат бўлишни намоён қилдилар.УOП 237.1

    Мисрлик зиндонида ўтказган уч кунда Юсуфнинг ака- укалари олдинги қилган гуноҳларини эслаб, уларни қилганларидан аччиқ ўкиниш кунлар бўлиб чиқди. Агар Бенямин Миср ерига олиб келинмаса, улар жосусликда айбланадилар, Беняминни қўйиб юборишга эса отани қандай қилиб кўндирса бўлар экан? Шундай фикр юритганда, умидлари узиларди. Учинчи куни Юсуф уларни чақиртириб: «Мен Худодан қўрқаман. Aгap сизлар шу шартимни бажо келтирсаларинг, тирик қоласизлар. Агар тўғри одамлар бўлсаларинг, унда биродарингиздан бири сиз қамалган жойда турсин, сизлар эса очликдан сулайган хонадонингиз аҳлига ғалла олиб боринглар ва укангизни олиб, менинг олдимга қайтиб келинглар. Ўшанда сўзларингиз тўғрилиги билинади ва сизлар ўлмайсизлар”,— деди. Ака-укалар бунга рози бўлишди, лекин оталари Беняминни улар билан юборишида шубҳаланардилар. Юсуф улар билан таржимон орқали гаплашарди, улар эса ҳоким тушунмайди, деб эркингина ўзаро суҳбатлашарди. Ўзларини Юсуфга нисбатан шафқатсиз муомалада айблаб: «Дарҳақиқат бизлар укамизга қарши гуноҳкор бўлдик. У бизга ялиниб-ёлворди, биз унинг жони қийналаётганини писанд қилмадик, унға қулоқ солмадик. Ана шунинг учун бошимизга энди бу кулфат келди»,— дейишди. Дўтанда Юсуфни қутқармоқчи бўлган Рубен ҳам уларга қўшилиб: «Болага қарши гуноҳ қилманг, дсб мен сизларга айтган эдим-ку, аммо сизлар қулоқ солмадингизлар. Мана энди биздан унинг қонига қон олинади!» — деди. Уларнинг гапларини эшитиб турган Юсуф ташқарига чикди- ю, йиғлаб юборди. «Яна ўзига келиб, уларнинг ёнига қайтиб кирди ва ораларидан Шимъўнни чақариб олиб, акаларининг кўз олдида уни боғлатиб қўйди”. Сайлов Шимъўнга тушди, чунки Юсуфга шафқатсиз муомала кўрсатишда у бошлиқ бўлган.УOП 237.2

    Ака-укаларини ғалла билан таъминлаб, ҳар бирига пулини сирли қайтариб беришга Юсуф буйруқ берди. Эшакларига ҳам ем-ҳашак беришни тайинлади ва «биродарлар сотиб олган дон-дунларини эшакларига ортиб, у ердан жўнаб кетишди”. Бир манзилга тушганларидан кейин, улардан бири эшагига ем бергани қопини очди-ю, ўз кумуш пулини кўриб қолди”. Биродарлариға айтганида, улар ҳаммаси довдираб қолиб, юраклари қинидан чиққудай бўлди. Қалтираб бир-бирларига: «Худо бизга қилаётган бу иш ўзи нимаси?”УOП 238.1

    — дердилар. Бу Худо иноятининг белгисими ёки Худованд уларга қилган гуноҳлари учун жазо бермоқчи бўлиб, янада кўпроқ бошларига бахтсизлик солармикин? Улар биларди- ки, ҳамма нарсани кўрадиган Парвардигор уларнинг ўтган гуноҳини ҳам кўрган, энди эса жазо бермоқчидир.УOП 238.2

    Ёқуб хавотирланиб ўғилларининг қайтиб келишларини кутарди. Ниҳоят, улар қайтиб етдилар ва бутун манзил уларнинг баёнотини эшитиш учун атрофларига йиғилди. Эшитганларидан ҳар бир юрак қаттиқ ҳаяжонланди. Мисрни бошқарувчи зотнинг хатти-ҳаракатида қандайдир жаҳлли фикр бори туйилди, тўлаган пуллари қопларидан чиққанида, аҳлининг хавфи тасдиқланди. Кекса оталари маъюсоналикда фарёд чекиб: «Сизлар фарзандларимдан маҳрум қилдин- гизлар: Юсуф йўқ, Шимъўн йўқ, Беняминни ҳам олиб кетмоқчисизлар. Менинг бошимга не-не офатлар келди!» — деди. Рубен отасига жавоб берди: «Беняминни менга ишониб топширинг. Агар уни сизга қайтармасам, менинг икки ўғлимни ўлдиринг. Мен уни сизга соғ-саломат қайтариб келаман”,— деди. Лекин бу ақлсиз гаплар Ёқубни юпатмади. Унинг жавоби шундай бўлди: «Менинг ўғлим сизлар билан бормайди. Чунки унинг акаси ўлди ва ёлғиз у қолди. Яна мабодо сизлар бораётган йўлда у бирон балога йўлиқмасин, оқ сочимни алам билан гўрга олиб борманглар”.УOП 238.3

    Мамлакатда қаҳатчилик кучайиб борар эди. Мисрдан келтирилган ғаллани еб тугатдилар. Яна озиқ-овқат сотиб олиш учун борсалар агарда, Беняминсиз бориб бўлмайди Ёқуб ўғиллари шуни яхши билишарди. Оталари қарорини ўзгартишига ишончлари суст бўлгани сабабли, улар индамай нима бўлиб якунлашини кутардилар. Очарчиликнинг булути зулмати билан аҳлни қоплади; яқинларининг ғамхўрланган юзларида чол уларнинг муҳтожлигини ўқирди, ва, ниҳоят: «Яна бориб бизга бир оз озиқ-овқат олиб келинглар»,— деди.УOП 239.1

    Яҳудо унга жавоб берди: «Ўша зоти олий бизга қатьиян таъкидлаб: «агар укангиз сизлар билан келмаса, менинг юзимни кўрмайсизлар”, дeб айтган эди. Агар сиз укамизни биз билан юборсангиз, у ерга бориб сизга озиқ-овқат сотиб олиб келамиз”. Отасининг иккиланганини кўриб, у яна давом этди: «Болани мен билан юборинг. Биз жўнаб кета қолайлик ва сиз ҳам, биз билан болаларимиз ҳам тирик қолайлик, очликдан ўлмайлик. Мен ўзим бола учун кафил бўламан, уни менинг қўлимдан оласиз. Агар уни сизга соғ-саломат қайтариб бермасам, унда мен умрбод сизнинг лаънатингизга қолай».УOП 239.2

    Энди эса Ёқуб ўзиникида тура олмай, ўғилларига йўлга чиқишга буйруқ берди. Шунингдек «ўша зоти олийга бир оз мумиё”, бир оз асал, атирлар, хушбўй тутатқилар, писта ва бодом совға қилиб олиб боринглар, деди. Яна: «Ўзларингиз билан икки баравар кумуш пул олиб, хуржунларингизга солиб қўйилган пулни ҳам қайтариб беринглар. Ҳар ҳолда қандайдир бир янглишлик юз бергандир. Хўп, энди укангизни олиб кета қолинглар, у зоти олийнинг олдига қайтиб боринглар»,—деди. Ёқубнинг ўғиллари йўлга чиқиш учун тайёр бўлдилар, шунда кекса ота қўлларини осмонга кўтариб Аллоҳга дуо қилди: «Қодир Аллоҳ сизларга марҳамат айласин, у Бенямин ва бошқа биродарингизни сиз билан қайтишини манзур кўрсин. Мен aгap фарзандларимдан маҳрум бўладиган бўлсам, майли, маҳрум бўлай!”УOП 239.3

    Яна ака-укалар Мисрга етиб келдилар ва Юсуфнинг ҳузурида ҳозир бўлдилар. Ўз онасининг ўғли Беняминни кўрган заҳоти чуқур изтироб Юсуф ни қамраб олди. Ўз ҳисларини кўрсатмай, меҳмонларни ўз уйига таклиф этишга буюрди. Биродарлар эса Юсуфнинг уйига олиб борилаёт- ганларини билгач қўрқиб кетишди. Ўзларича: «Мана бундан олдин хуржунларимизга қайтариб солиб қўйилган пул учун бизни олиб боришяпти. Ҳозир устимизга ҳамла қилишади, бизни қул қилиб, эшакларимизни эса олиб кетишади»,— дедилар. Мушкул аҳволга тушган ҳолатда улар Юсуфнинг уй бошқарувчисига бош уриб, унга Миср диёрига келиш сабабини баён этдилар, ва ўзларининг айбдорсизликларини исботлаш учун хуржунларда топилган пулни қайта олиб келганларини билдирдилар ва яна ғалла олиш учун бошқа маблағлар борини айтдилар. Шу гaп ичида қўшиб: «Бошида ким пулни хуржунларимизга солиб қўйган, биз билмай- миз»,— дейишди. Уй бошқарувчиси уларга жавобан: «Хотир- жам бўлинглар, қўрқманглар. Сизларнинг Худойингиз, отангизнинг Худоси хуржунларингизга хазина қўйиб кетибди. Мен сизлардан ўз ҳақимни олдим, халос»,— деди. Улар тинчландилар, турмадан озодланган Шимъўн олдиларига келганида, улар, ҳақиқатдан, Худо меҳрибон эканига ҳис қилдилар.УOП 239.4

    Ҳоким улар билан учрашганида, ўзлари билан олиб келган совғаларни уйга кирғазишди, ва «Юсуфнинг олдида ергача энкайиб таъзим қилишди». Ва яна Юсуф кўрган тушларини эслади, саломларини олганидан кейин шошиб сўради: «Ўша сизлар айтган қари отангиз саломатми, ҳануз ҳаётми?” — ва жавоб эшитди: «Бандангиз отамиз саломат, ҳануз ҳаётдир», ва улар яна бош эгиб таъзим қилишди. Шунда Юсуф кўзларини ўз онасининг ўғли, укаси Беняминга тикиб: «Менга айтган кенжа укангиз буми?” — деди. Ва бироздан сўнг: «Эй ўғлим, Худо сенга марҳамат айласин!» — деди-ю, шитоб билан чиқиб кетди, чунки бағрида бўлган назокат ҳисларини бошқа тута олмасди. Укасига нисбатан меҳри қайнаб, йиғлагиси келди ва ўз ётоғига кириб, йиғлаб юборди.УOП 240.1

    Ўзига келганидан кейин Юсуф қайтиб яна ташқарига чиқди, ўзига ҳоким бўлиб: «Таом қўйилсин!” — деб амр берди. Одат бўйича мисрликлар ажнабийлар билан бирга овқат ейиши мумкин эмас, бу улар учун макруҳ ҳисобланарди. Шунинг учун Ёқубнинг ўғилларини алоҳида ўтқаздилар. Юсуф, ўзининг баланд вазиятига мувофиқ алоҳида таомланарди, қолган мисрликлар ҳам алоҳида ўтирдилар. Ҳамма жойлашганидан кейин Юсуфнинг ака-укалари ҳайрон бўлиб бир-бирига қараб туришардики, Юсуфнинг дастурхонидан уларга каттасидан бошлаб овқат беришар экан, Беняминнинг ҳиссасини акаларига қараганда беш карра кўп қилиб беришарди.УOП 240.2

    Беняминга айнан афзаллик берилар экан, Юсуф шунинг билан билмоқчи эди-ки, ака-укаларининг кичик укасига муомалалари олдин Юсуфга бўлганидайми, рашк ва нафрат деган нарсалар йўқми? Ҳалигача Юсуф уларнинг тилини тушунганини пайқамай улар эркингина ўзаро гаплашиб ўтиришарди. Шундай қилиб уларнинг ҳақиқий ҳисларини билиш учун Юсуфда имконият бор бўлди. Шундай бўлса ҳам уларни яна бирон марта синамоқчи бўлди, ва улар йўлга чиқиб кетишлари олдидан кенжанинг хуржунига ўзининг кумуш жомини солиб қўйишга буюрди.УOП 241.1

    Эртасига тонг ёришган пайтда оға-иниларини хурсанд қилиб жўнатиб юборишди. Бенямин ҳам, Шимъўн ҳам улар билан бирга эди. Эшаклар ҳам ғалла билан оғир юкланган, ўзлари эсон-омон қутилиб кетганларидан жуда шодланар- дилар. Лекин улар шаҳарнинг чегарасига энди етиб бордик деганда, Юсуфнинг уй бошқарувчиси уларга етиб олди ва жиддийлик билан: «Нима учун сизлар яхшиликка ёмонлик қайтардингизлар? Мана бу жом — хўжайинимнинг жоми- ку! Сизларнинг бу қилган ишингиз жуда ёмон иш”,— деди. Бу жомнинг бир хусусияти бор эди, деб тасаввур қилинарди, яъни бу жом ҳар турли заҳарликларни билдириб бера оларди. Шу пайтларда унга ўхшаш идишлар жуда қиммат саналарди, чунки улар заҳарланиб ўлишдан сақлаб қоларди.УOП 241.2

    Саёҳатчилар бу айблашга эътироз билдириб: «Нима учун жанобимиз бундай деяптилар? Бандаларингиз шунчалик ярамас ишни асло қилмайдилар. Мана, бундан аввал биз хуржунларимиздан топган кумуш пулни Канъон еридан олиб келиб, сизга қайтариб бердик, яна қандай қилиб биз хўжайинингизнинг уйидан кумуш ёки олтинни ўғирлар эканмиз? Бандаларингиздан кимнинг ёнидан жом топилса у ўлсин, ва ҳаммамиз ҳам жанобимизга қул бўлайлик”,— дейишди. «Майли, айтганигиздек бўлсин,— деди ўй бошқарувчиси,— жом кимнинг ёнидан топилса, у менга қул бўлади, қолганларингиз эса айбсиз бўлиб чиқасизлар”.УOП 241.3

    Шу заҳоти тинтув бошланди. «Уларнинг ҳар бири шоша- пиша ўз хуржунини epгa тушириб очишди. Уй бошқарувчиси эса каттасининг ҳам, кичигининг ҳам ашёларини тинтиб чиқиб, жомни Беняминнинг хуржунидан топди”.УOП 242.1

    Юсуфнинг ака-укалари маъюсликка тушиб устидаги кийимларини йиртдилар ва бошларини эгиб, шаҳарга қайтиб кирдилар. Уларнинг ваъдасига муносиб Бенямин энди қул бўлиши тақдирланган. Уй хўжайинининг кетидан юриб саройга кирдилар, ҳокимнинг олдида ерга йиқилдилар. Юсуф уларга: «Бу қилган ишингиз нимаси? Ёки мендек одам каромат қила олишини билмас эдингизларми?” — деди. Шу сўзлари билан Юсуф уларни гуноҳларида эътироф этишларига ниятда эди. У ҳеч қачон Илоҳий кучга сазовор бўлиш илинжида юрмасди, фақат yлap ишонсинларки, Юсуф уларнинг ичидаги сирларини ўқий олади, деб хоҳлади. Яҳуда: «Биз жанобимизга нима ҳам дердик? Нима деб ўзимизни оқлаймиз? Мана Худонинг Ўзи бандаларингизнинг гуноҳини фош қилибди-ку. Майли, биз жанобимизга қул бўламиз, жом топилган одам ҳам, бошқаларимиз ҳам сизга қул бўламиз”,— деди.УOП 242.2

    «Асло, мен бундай қилмайман,— жавоб берилди,— фақат кимдан жом топилган бўлса, ўша менга қул бўлади, қолганла- рингиз эса эсон-омон оталарингиз олдига борасизлар”.УOП 242.3

    Шунда Яҳуда чуқур маъюсликка тушиб, ҳокимга яқинроқ келиб ҳайқирди: «Жаноби олийлари ижозат берсалар, бандангиз жанобимнинг қулоқларига бир оғиз сўз айтса. Жанобимнинг ўзи Фиръавн ўрнида бўлсалар-да, мендан ғазабланмасинлар». Юракни эритадиган сўзлар топиб, у Юсуфни йўкотганидан кейин отасининг чеккан изтиробини, Бeняминни Мисрга қўйиб юборишни хоҳламаганининг сабабини, зеро Бенямин севикли хотини Роҳиладан қолган ягона ўғил эди,— ҳаммасини баён этди. «Энди эса,— у давом этиб, деди,— агар мен, бандангиз отам ёнига борганимда у билан бир жон, бир тан бўлган шу бола бизлар билан бирга бўлмаса, ўғлининг йўқлигини кўриб, у ўлиб қолади, биз, бандаларингиз, бандангиз отамизнинг оқ сочини алам билан гўрга олиб борган бўламиз. Чунки мен, бандангиз бу бола учун кафил бўлиб, отамга: Агар уни сизга қайтариб олиб келмасам, умрбод сизнинг лаънатин- гизга қолай”,— деган эдим. Энди майли, мен бандангиз бу бола ўрнига жанобларига қул бўлиб қолайин, бола эса акалари билан бирга борақолсин. Чунки мен aгap болани ўзим билан олиб бормасам, қандай қилиб отамнинг юзига қарайман? Мен отамни кулфатга дучор қилиб қўяман-ку!»УOП 242.4

    Юсуф қондирилди. У ўз ака-укаларида ҳақиқий тавба қилишнинг самарасини кўрди. Яҳуданинг олиҳиммат таклифини эшитиб бўлиб, у биродарларидан бошқаларга чиқиб кетишни буюрди, ва шунда, ўзини бошқа тута олмай, ҳайқириб йиғлаб юборди. «Мен Юсуфман! Отам ҳали ҳам тирикми?»УOП 243.1

    Уларнинг гангиб қолганларини кўриб майин товуш ила уларга деди: «Менга яқинроқ келингларчи!» Улар яқинроқ келишди. Юсуф сўзини давом эттирди: «Сизлар Мисрга сотган биродарингиз Юсуф — мен ўзим бўламан! Энди ғам чекманглар, мени бу ерга сотганингиздан пушаймон бўлманглар, чунки Парвардигор сизларнинг ҳаётингизни сақлаб қолиш учун, сизлардан олдин мени бу epгa юборди”. Ўз шафқатсизлиги туфайли улар энди Юсуфдан қанчалик азоб чекдилар. Шуни англаган Юсуфнинг уларга раҳми келди. Назокатли муомала орқали уларнинг қўрқувини тарқатишга, жонлари куйишининг аччиқлигини юмшатишга интиларди.УOП 243.2

    «Мамлакат ҳали икки йил қаҳатчилик кўради,— давом этди у,— яна беш йил ер ҳайдалмайди, ўрим-йиғим ҳам бўлмайди. Худо катта нажот билан наслингиз ер юзидан қирилиб кетмаслиги учун, сизлар барҳаёт қолишингиз учун сизлардан олдин мени бу ерга юборди. Демак, мени бу epгa сизлар юборганингиз йўқ, балки Худо юборди. У мени Фиръавнга ота, унинг бутун хонадонига хўжайин ҳамда бутун Миср устидан ҳоким қилиб қўйди. Энди тез отамнинг олдига боринглар, унга шундай дейинглар: «Ўғлингиз Юсуф бундай деяпти: Худо меми бутун Миср устидам хўжайин қилиб қўйди. Сиз кечикмай менинг олдимга келаверинг. Сиз ўғилларингиз, набираларингиз, шунингдек, бутун қорамол ва қўй-эчки подаларингиз, бор-йўғингиз билан менга яқин бўлган Гўшен юртида ўрнашасизлар. Сизни бу ерда боқаман, чунки яна беш йил қаҳатчилик давом этади. Бўлмаса сиз хонадонингиз ва молларингиз билан йўқчиликка юз тутасизлар”,— деб айтинглар. Мана сизлар ҳам, укам Бенямин ҳам ўз кўзларингиз билан кўряпсизларки, сизларга бу гапни айтаётган мен ўзимман». «Шунда Юсуф укаси Беняминнинг бўйнига осилиб йиғлади. Бенямин ҳам акаси қучоғида йиғлар эди. Сўнг Юсуф ҳамма акаларини ўпди ва уларни қучоқлаб йиғлади. Шундан кейин ака-укалари у билан гаплашдилар”. Улар камтарликда ўз гуноҳни эътироф этдилар ва кечирим сўраб ёлвордилар. Улар узоқ вақт виждонан азоб чекканлар эди, энди эса акалари тирик эканига хурсанд бўлдилар.УOП 243.3

    «Юсуфнинг ака-укалари келди, деган хабар Фиръавн саройига етиб борди. Фиръавн ва унинг аъёнлари хурсанд бўлдилар”. Подшоҳ эса Юсуфга ўз миннатдорчилигини билдириш учун, унинг таклифини такрорлади: «Мен сизларга Мисрнинг аъло ноз-неъматларини бераман”,— деди. «Юсуф Фиръавннинг амрига мувофиқ уларга аравалар берди ва йўл учун керак бўладиган овқат билан таъминлади. Уларнинг ҳар бирига бир сидрадан кийим-кечак, Беияминга эса уч юз кумуш танга ҳамда беш сидрадан кийим-кечак берди. Йўлда баҳслашиб қолмасларини огоҳлантириб: «Йўлда аразлашиб қолманглар!” — деб насиҳат қилди.УOП 244.1

    Ёқубнинг ўғиллари уйларига қувончли хабар келтирди- лар. Оталарига: «Юсуф тирик экан, ҳозир у бутун Миср устидан ҳокимдир»,— дeб хабар беришди. Ёқуб эса олдин қаттиқ ҳаяжонланди ва ўғилларининг гапига ишонмади. Лекин ноз-неъматлари, ғалла, нон ва бошқа емишлар ортилган кўпгина эшакларни кўрганида, Бенямин ўғли соғ- саломат қайтиб келганига ишонганида, у ҳаддан зиёда шодланиб: «Хайриятки, ўғлим Юсуф ҳаиуз тирик экан. Мен ўлиб кетмасимдан аввал уни кўрадиган бўлдим”, деб Ёқубнинг руҳи тетиклашди.УOП 244.2

    Ёқубнинг ўнта ўғилларини яна бир камситилишни бошларидан кечирмоғи кутарди. Энди улар шунча йил ўзларининг ва отасининг ҳаётини заҳарлаб келган ёлғон ва шафқатсизликни аён қилдилар. Уларнинг шунчалик пасткаш жиноят қилганларига бехабар ота, ҳаммаси жуда яхши якунланганини кўриб, гуноҳ қилган ўғилларини кечирди ва дуо қилди.УOП 245.1

    Тезда ота ва унинг ўғиллари ўз оилалари билан, подалари ва кўпчилик хизматкорлари билан Миср йўлига равона бўлдилар. Қувноқ юрак билан улар саёҳатини давом этардилар, Беър-Шевага етиб келганларида, бобокалонимиз Худонинг шаънига қурбонликлар сўйди ва қурбон келтириб, Худованддан мадад олишини ёлворди. Кечаси ваҳийда у Илоҳий овозни эшитди: «Мен Худоман, отангнинг сиғинган Худосиман. Сен Мисрга боришдан кўрқма, Мен борган жойингда сендан буюк халқ вужудга келтираман. Ўзим сен билан бирга Мисрга бораман-у, ва у ердан яна Ўзим сени олиб чиқаман”.УOП 245.2

    «Мисрга боришдан қўрқма, зеро Мен у ерда сендан буюк халқ вужудга келтираман» деган назр жуда ҳам катта маънога муносиб эди. Иброҳимга назр атаб Худованд «сенинг зурриётинг осмон юлдузларидай сон-саноқсиз бўлур» деган эди, лекин танланган халқ ҳалигача аста-секин кўпаярди. Каромат қилинган кўпчлиик учун Канъон ерида керакли жой топилмади. Шу пайтда бу жойларда қудратли мажусий қавмлар яшарди ва улар Худонинг ихтиёри бўйича «тўртинчи авлодга қадар» истиқомат топган жойларидан ҳайдаб чиқарилмасликлари шарт эди. Агар исроилнинг зурриёти кўпсаноқли оммага айланганида, улар мажусийларни ёки ҳайдаб чиқаришлари керак, ёки уларнинг ичида тарқалиб яшашлари керак эди. Илоҳий тайинлашига биноан улар вақт соати етгунча ҳайдаб чиқарилмасдилар, канъонийликлар билан қўшилганда эса, бутпарастликка йўлиқиш хавфи пайдо бўларди. Худованднинг режасини юзага чиқариш учун Миср энг мувофиқ диёр эди. Уларга эгаликка берилган мамлакатнинг бу қисми серҳосил ва мўл суғориладиган бўлиб, аҳолининг кўпайиши учун ажойиб имкониятлар туғдирди. Яҳудийлар асосан чорвачилик билан банд бўлардилар, мисрликлар эса ушбу машғулотдан нафратла- нардилар. Шу сабабли яҳудийлар алоҳида яшаб, Мисрнинг мажусий урф-одатларида қатнашишдан ҳимоя қилинардилар.УOП 245.3

    Миср чегарасига етгач, саёҳатчилар тўппа-тўғри Гўшен юртига йўл олдилар. Юсуф ҳам подшоҳнинг вазирлари ила кузатилиб, ўша жойга етиб келди. Лавозимининг ҳашамат- лиги, етишган баланд мавқеи — ҳаммаси эсидан чиққандай туюларди, унинг вужудини фақат бир фикр қамраб олди, фақат ягона ёрқин орзу юрагини тўлдирарди. Мусофир- ларнинг яқинлашаётганларини кўрганида, Юсуф юрагида шунча вақт сақлаб турган севгини бошқа тута олмади. Аравадан сакраб тушти-да, отасига пешвоз чиқиб югурди. «Улар кўришгач, бир-бирининг бўйинига осилиб, қучоқлашганча узоқ йиғлашдилар. Ва Исроил Юсуфга деди: мана, мен сени тирик кўрдим. Энди дийдорингга тўйиб» бемалол оёғимни узатаман”.УOП 246.1

    Гўшен юртида истиқомат қуриш учун Юсуф биродарла- ридан бештасини танлаб, рухсат олмоққа уларни Фиръавн қошига чиқарди. Юсуфнинг баланд вазиятига муносиб, унга миннатдор бўлган подшоҳ биродарларини ҳам юксалтириб, давлатида ҳар қандай лавозимларни эгаллашга йўл қўйиши мумкин эди. Лекин Парвардигорнинг содиқ хизматчиси Юсуф, акаларини, мажусийлар орасида яшаб, васвасларга дучор бўлмасликлари учун, подшоҳга қандай жавоб бeриш керагини олдиндан насиҳат қилди, шунингдек ўзларининг шуғулланадиган ишлари тўғрисида очиқ сўзлаб беришларини тайинлади. Ёқубнинг ўғиллари олган насиҳатга биноан гaп юритдилар; улар яна қўшиб, фақат вақтинчагина шу ерга келганларини айтишга унутмадилар. Шундай қилиб, вақти- соати келганида улар бу диёрдан чиқиб кета олардилар. Подшоҳ Ёқубга ва фарзандларига Миср диёрининг энг яхши жойини истиқомат учун берди, яъни Гўшен диёрини.УOП 246.2

    Мисрга келгаиларидан кейин тезда Юсуф отасини ҳам Фиръавнга такдим этди. Подшоҳнинг саройида Ёқуб ўзини тинчсиз ҳис қиларди, аммо бузруквор табиат ичида у Қудратли Сарвари Коинот билан муомала қиларди, эиди ўз афзаллигини англаб, у қўлларини кўтарди ва Фиръавнни дуо қилди.УOП 246.3

    Юсуф билан биринчи учрашганида Ёқуб: «Мана, мен сени тирик кўрдим. Энди дийдорингга тўйиб, бемалол оёғимни узатаман”,— деган эди, ва ҳақиқатдан, ташвиш ва қайғулардан кечиб, энди ўлишга отланганди, лекин унга Гўшеннинг тинч диёрида яна ўн етти йил яшаш учун инъом берилди. Бу йиллар ўтган йилларга нисбатан жуда бахтли бўлди. Ўғилларида ҳақиқий надомат чекишларини кўрарди. Унинг қавми тушган шароитлар жуда қудратли миллатни мукаммал даражада шакллантирди. Келажакда унинг қавми Канъон диёрини эгаллаб, аталган назрга биноан истиқомат топишга Ёқуб тўла-тўкис ишонди.УOП 247.1

    Охирги йиллари ҳузур-ҳаловатда, севги ва меҳрибонлик ичида ўтди, йўқолган ва қайта эришган ўғли билан мулоқотдан роҳатланиб, у тинч гўрга қадам қўйди.УOП 247.2

    Ўлим соати етиб келганини ҳислаб, у Юсуфни олдига чақиртирди. Канъон ерига эга бўлиш тўғрисидаги Илоҳий назрда қаттиқ туриб, у деди: «Агар сен мени илтифотингга сазовор ҳисобласанг, унда менга эҳсону вафодорлик кўрсатиб, мени Мисрда дафн этмаслигинг ҳақида ваъда бер. Мен оламдан ўтгач, мени Мисрдан олиб кетиб, ота- боболарим ётган мақбарага дафн этгин». Юсуф унга ваъда берди, лекин Ёқуб қондирилмай, ўғлидан уни аждодлари дафн этилган Махпела ғоридаги мақбарага дафн этишига қасамёд қилишини сўради.УOП 247.3

    Яна бир муҳим иш эътиборни талаб қиларди. Юсуфнинг ўғиллари расмий равишда Ёқуб ўғилларининг сонига киришлари керак эди. Охирги марта отасининг ҳузурига келганда, Юсуф ўзи билан иккита ўғли Эфраим ва Манашени олиб келди. Бу йигитлар онажонларининг томонидан мисрлик коҳинларининг энг баланд туркумига тегишли эдилар, отасининг вазияти эса, агар улар Мисрда қолганларида, бойлик ва шон-шарафга йўл очиб берар эди. Аммо Юсуф ўғилларини ўз халқига қўшилсинлар, деб хоҳларди. У аҳд-паймоннинг назрига ишонарди. Унинг ўғиллари Миср даргоҳининг бойликларини қўйиб, подачилар қавмидаги ҳаётни афзалроқ кўрсинлар, чунки уларга Илоҳий ваҳийлар ишонтирилган, деб шунга интиларди.УOП 247.4

    Ёқуб деди: «Энди мен сенинг ёнингга, Мисрга келишимдан аввал бу ерда сен кўрган шу икки ўғлинг — Эфраим ва Манашени меники деб билгин”. Улар мен учун катталарим Рубен ва Шимъўн билан тенг. Улар Ёқубнинг шахсий ўғиллари сифатида қабул қилиниб, алоҳида танланган қабилаларнинг сулола бошлиқлари бўладилар. Шундай қилиб, Рувим менсимаган тўнғичлик — икки баравар Исроилда Юсуфга ўтиши лозим эди.УOП 248.1

    Ёқубнинг кўзлари қарилигидан ожизланган сабабли, у ёш йигитларни олдида турганларини пайқаб: «Булар ким?» — дея сўради. Жавоб эшитгач: «Уларни менга келтирчи, мен уларни дуо қилайин”,— деди у.УOП 248.2

    Улар Исроилнинг ёнига яқинлашганларида, уларни қучоқлади, ўпти. Кейин дуо қилиш учун тантанали қўлларини бошларига қўйди ва ибодат қилди: «Оталарим Иброҳим ва Исҳоқ Унинг олдида юрган Худо, умрим бошидан то бутунгача мени боқиб келган Парвардигорим, ҳар бир мусибатдан мени халос қилган Фаришта бу ўсмирларни қут- баракали айласин”. Исроил вужудида ўзбилармонлик, ёки инсоний доноликка таяниш, ёки ҳийлагарлик деганлар қолмади. Фақат Худо унинг паноҳи ва қасридир. Ўтган қийинчиликларни эслаб шикоят қилмас эди. Синовлар ва изтироблар азоблар манбаи, деб энди бошқа санамасди. Уиинг бутун мусофирчилик ҳаётининг давомида унга намоён бўлган Худованднинг меҳри ва муҳаббатини у унутмас эди.УOП 248.3

    Дуо қилганидан кейин Ёқуб ўғлига назр айлади: узоқ даврлар давомида қул ва азоб чекиб яшаганда келгуси авлодлар учун имонининг шаҳодатини қолдирди. У Юсуфга: «Мана, менинг куним битяпти. Худо сизлар билан бўлади ва сизларни ота-боболарингизнинг ерига қайтариб кел- тиради”,— деди.УOП 248.4

    Ўлим тўшагининг олдида Ёқубнинг ҳамма ўғиллари йиғилдилар, ва у деди: «Жам бўлингиз, сизларга маьлум қилайин, оқибатда сизлар билан нелар юз бераркин. Эй Ёқуб ўғиллари, тўпланиб қулоқ солингиз, тинглангиз отангиз Исроилнинг васиятларин!» Вақт-вақтинча хавотирланиб, у фарзандларининг келажагини тасаввур қиларди, ҳар бир қабиланинг тарихини кўз олдига келтиришга интиларди. Энди эса, фарзандлари отанинг сўнгги дуосини кутганла- рида, пайғамбарларни илҳомлантирган Руҳ устига тушди ва авлодларининг келажаги пайғамбарлик ваҳийида унга очилди. У бир-бири кетидан ўғилларининг исмларини эслаб, ҳар бирининг табиатини тасвирлади, ва ҳар бир қабиланинг келажагини қисқача каромат қилиб берди.УOП 248.5

    «Эй сен, Рубен, менинг тўнғичим!
    Менинг қудратим, ёшлик ғурурим!
    Сен шуҳрат оширдинг, қудрат оширдинг».
    УOП 249.1

    Шундай сўзлар билан ота Рубеннинг, тўнғич ўғли сифатида етиша оладиган вазиятини тасвирлади. Лекин унинг қилган оғир гуноҳи уни тўнғичлик дуосидан маҳрум қилди. Ёқуб давом этди:УOП 249.2

    «Вале жўш урдинг-да, селдай тошдинг,
    Эпди ўз ҳаддингдан ошмагин тағин».
    УOП 249.3

    Левий ўғлига руҳонийлик тайинланган эди, салтанат ва келгуси Масиҳ тўғрисида назр — Яҳудага; икки баравар мероснинг қисми — Юсуфга. Рубен қавми Исроилда ҳеч қачон баланд вазиятга етишмаган, Яҳуда каби, ёки Юсуф ва Дан каби кўпчилик бўлмаган, ваҳаммадан биринчи бўлиб асоратга солинган.УOП 249.4

    Рубен акасининг кетидан Шимъўн ва Левий биродарлари туғилган. Икхалови бирлашиб Шакамда шафқатсизлик билан истиқоматчиларидан қасд олдилар, шунингдек Юсуфни сотишда улар ҳаммадан ортиқ айбдор эдилар. Улар тўғрисида айтилган:УOП 249.5

    «Мен Ёқуб элида уларга низо солгайман,
    Исроилда тарқатиб юборгайман уларни”.
    УOП 249.6

    Канъон диёрига чиқиш олдидан Исроил халқини саноқлаганда, Шимъўннинг қавми энг кам сонда эди. Мусо алайҳиссалом ўзининг охирги дуосида Шимъўнни умуман эсига олмайди. Канъон диёрида жойлашганларида бу қавм Яҳуданинг тегишида фақат кичик қисмга эга бўлди, оқибатда юксалиб кетган оилалар эса алоҳида мустамлакаларга гуруҳланиб, назр аталган еридан чиқиб. бошқа жойларда истиқомат топдилар. Левий ҳам меросдан маҳрум бўлиб. фақат заминнинг турли чегараларида тарқалган қирқ саккиз шаҳарга эга бўлди. Лекин, бошқа қабилалар Парвардагорни қолдириб, ўз ихтиёри билан яшай бошлаганда, Левий қавмининг — вафодорлиги туфайли, улар муқаддас маконда руҳоний хизматга сазовор бўлдилар. ва шундай қилиб лаънат иноятга айланди.УOП 249.7

    Тўнғичлик иноятларининг тожи Яҳудага ўтди. Унинг исмининг маъноси — «мадҳ» — қавмининг келажакда кутадиган башоратида очиқ кўрсатилган:УOП 250.1

    «Эй сен, Яҳуда!
    Биродарларинг сени мадҳ этишажак,
    Туғишганларинг сенга таъзим этиша как.
    Ёвни эса гарданидан ушлаб қолажаксап.
    Эй ўғлим Яҳуда, арслои боласи!
    Сен шикорингдан қайтиб кeлдинг, ўғлим.
    Maнa қаранг, y шердек чўкди-ю ётди;
    Арслондайин ўзи-ким ҳурқитармиш уни?
    Салтанат ҳассаси Яхудадан силжимас,
    Мирза ҳам кам бўлмас оёғи тагидан,
    To Малики Сулҳ келгунига қадар;
    Элу Ҳалқлар эса Унга бўйин сунадилар».
    УOП 250.2

    Арслон, ўрмонлар подшоси — бу қавмнинг мувофиқ сиймоси. Бу қавмдан Довуд ва Довуд Ўғли — Малика Сулҳ, ҳақиқий «Яҳуда қавмидан бўлган Шер» келиб чиқадилар, ва Унга оқибатда бутун кучлар ва ҳалқлар сажда қилиб мадҳ этадилар.УOП 250.3

    Фарзандларига асосан Ёкуб бахтли келажакни башорат қилди. Ниҳоят, Юсуфнинг кeлажагини башорат этиб беришига вақт кедди, ва «биродарлар ичида танланганнинг бошига» дуосини қуйганда, отанинг юраги айтиб бўлмай- диган ҳисга тўлди.УOП 250.4

    «Юсуф — мевадор дарахтнинг ниҳоли,
    -Булоқ бошида ўскан оғочнинг кўчати.
    Унинг тармоқлари девордан ошиб кетадур.
    Ўқчилар дастаси уни ранжитишди,
    Ўқ отишиб, унга қасд-адоват қилишди
    Унинг камони таранг, қўли чечан бўлди.
    Ёқубнинг суянган Илоҳий Қудратдан,
    Исроилни боққан Улуғ Қоядан у куч олди.
    Отангнинг Худоси сенга мадад бергай,
    Қодир Аллоҳ сени муборак айлагай.
    Юқорида бўлган кўк баракатларини,
    Пастда ётган тубсизлик сероблигини,
    Она эмчаги ва она қорни қутини сенга эҳсон этгай.
    Мана, отангнинг қолдириб кетган қут-баракатлари —
    Абадий юксакликлар баракатидан ҳам ошиқ,
    Азалий чўққилар неъматидан ҳам ортиқдир.
    Ана шу баракатлар барчаси тепадан ёғиб,
    Биродарларининг улуғи Юсуфга насиб этгай».
    УOП 251.1

    Ёқуб юраги доимо қайнар ва у чуқур севгига тўлган одамлардан эди. У ўғилларини кучли ва назокатли севги ила севарди, ва унинг ўлим олдидан айтган шаҳодатида норозилик ёки хафалик иборалар бўлмади. Унинг оталик меҳри фақат дадиллик ва умид берадиган сўзларда ифодаланарди, лекин Илоҳий куч унинг устида эди ва ушбу куч таъсирида у ҳақиқатни, гоҳида ачиқ бўлса ҳам, баён этишга мажбур бўлди.УOП 251.2

    Ёқуб дуосини тамомлаб охирги сўзларини айтганидан кейин, у ўз дафн этилиши тўғрисида буйруғини такрорлади. «Мен ўз ота-боболарим олдига жўнай деб турган эканман, энди сизлар мени оталарим ётган... Махпела даштида жойлашган мағорага мени кўминглар. Иброҳим ва хотини Сорони у ерда дафн этдилар. Исҳоқ ва хотини Ривқони ҳам у ерда дафн этдилар. Мен Леани ҳам у ерда дафн этдим». Шундай қилиб Ёқубнинг охирги истаги Илоҳий назрга бўлган имонини шоҳидлади.УOП 251.3

    Ёқубнинг сўнгги йиллари хавотирли жазирама кундан кейин келадиган тинч кечага ўхшарди. Унинг сўқмоғи тепасида қора булутлар қалинлашди, лекин кун ботиши тиниқ бўлди ва унинг сўнгги соатларини самовий нурлар ёритди. Муқаддас Ёзув дейди: «Кечки пайтда нур намоён бўлур» (Заҳ. 14,7). «Софдилга нигоҳ ташла, тўғри одамни кузат! Бундай кишининг истиқболи осойишталикдир» (Заб. 36, 37).УOП 251.4

    Ёқуб гуноҳ қилди ва шундан азоб чекди. Катта гуноҳ қилиб, у отасининг чодирларидан қочишга мажбур бўлган кунидан бошлаб, заҳмат чекиш, ғамхўрлик ва азоб- изтироблар кўп йиллар мобайнида унинг такдири бўлди. Онасидан маҳрум бўлган бечора мусофир, онасини бошқа кўрмади, шафқатсиз муомала орқасида етти йил севиклиги учун хизмат қилди; йигирма йил давомида у қизғанчиқ ва тамагир қариндошида заҳмат чекди; мол-мулки кўпайганини кўрди, ўсмир ўғиллари атрофида эди, лекин ўз оиласида севинч деганни қанчалик кам топди, чунки доимо баҳслашиш ва жанжалкашлик тинчлик бермасди. Қизининг масҳара бўлганидан мушкул аҳволга тушиб, Роҳиланинг ўлимига чуқур изтироб чекиб, Рубеннинг даҳшатли жинояти, Яҳуданинг қилган гуноҳи, Юсуфнинг бошига тушган бераҳмлик ва гина-кудрат — назаримиз олдида баҳтсизлик- ларнинг қандай узун ва зулматли рўйхати! — қайта қайта биринчи қилган нотўғри ҳаракатининг самарасини у терар эди! Қайта қайта ўғилларида ўзи айбдор бўлган гуноҳларнинг такрорини у кўрарди. Лекин бу таълимот қанчалик аччиқ бўлмасин, у ўз ишини қилди. Аммо шу тариқа, азобли бўлса ҳам, оқланиш «солиҳлик ва тинчлик самарасини униб- ўстирди» (Иброн. 12, 11).УOП 252.1

    Муқаддас Ёзув Худонинг мурувватига сазовор бўлган яхши кишиларнинг қилган хатоларини баён этади; уларнинг эзгу ишларидан кўра бу хатолар тўғрисида ҳақиқатан кўп айтилади. Бу вазият кўпларни ҳайратда қолдиради ва имонсиз одамларга Муқаддас Китоб стидан масҳара қилишларига йўл қўяди. Лекин бу вазият — Ёзувларнинг ҳақиқатлигининг эътиқодий далилидир, чунки қаҳрамонларининг қилмишларини ва ёзиқларини сир қилмайди. Инсон онги ҳар қандай ривоятлар билан шунчалик қулланган-ки, одамлар баёнотларида тарафкашлик қиладилар. Агар Муқаддас китобни ёзишда Худодан илҳомланган инсонлар иштирок этмаганларида, улар, албатта, шубҳасиз, қаҳрамонларини ҳаддан фойдали равишда акс эттирардилар. Муқаддаc китоб, ўзи бўлганича, бошидан кечиргаиларнинг аниқ тасвирини бермоқдадир.УOП 252.2

    Худога манзур бўлган эрлар, ўз зиммасига Худованд томонидан олган масъулиятга қарамай, васвасага тушганлар ва гуноҳга дучор бўлганлар. Бизлар ҳам бугунги кунда курашиб, қоқилиб, хато қилгандай, улар ҳам шундай бўлганлар. Бизларни қувватлаш ва огоҳлантириш учун, уларнинг ҳаётида бўлиб ўтган яхши-ёмонлик бизларнинг назаримизга намоён бўлмоқда. Aгap китобда улар фақат солиҳ бандалар бўлиб тасвирланганда, биз, гуноҳли табиатимизга мувофиқ хато қилганимизда, бахтсизликка учраганимизда, уларнинг таъсирига қолиб кўнгилсизланардик. Лекин Муқаддас Китобдаги баён этилган кимсалар бизга ўхшаб курашганларини, умидсизланганларини ва васвасага тушиб, гуноҳ қилганларини ўқиганда, балки Илоҳий илтифотга мувофиқ руҳини йиғиб олиб ғолиб чиққанларни билганда, биз ҳам адолат йўлида, солиҳликка етишиш учун курашда илҳомланамиз. Гоҳида мағлубиятга учраб, аммо янада кураш учун кучини ривожлантирганларга ва Худонинг иноятига ёр бўлганларга ўхшаб, биз ҳам Масиҳ кучига бурканиб, ғолиб чиқа оламиз. Бошқа томондан уларнинг ҳаётида бўлган воқеалар ва ҳаётларинниг тарихи бизларни огоҳлантирмоғи мумкин. Худо ҳеч қачон айбга қўзини ёпмаганини уларнинг ҳаёти изоҳлайди. У кимга айнан равишда меҳрибон бўлса, шундайларнинг гуноҳини кўради ва уларга жиддият билан муомала қилади. Худо — нур. Кам нурга етишган инсон камpоқ жавобгар бўлади.УOП 253.1

    Ёқубни дафн этгандан кейин Юсуфнинг биродарларини яна қўрқув қамраб олди. Унинг саҳийлигига қарамай, айбларини билиш жонларида гумон ва ишонмаслик туғдирарди. Балки у қасдини вақтинча қўйиб қўйгандир, отага нисбатан иззат уни тутиб турган бўлса, энди у ўз фикрларини бажо келтиради. Улар олдига боришга журъат қилмай, Юсуфга шу мазмундаги эслатишни йўлладилар: «Отамиз ўлмасидан аввал васият қилиб: «Юсуфга шундай деб айтинглар: Марҳамат қилиб, биродарларининг унга қилган жиноятларидан ўтиб, оғир гуноҳларини кечириб юборсин”,- деган эдилар. Энди марҳамат қилиб отанг Худосининг қуллари бўлган бизнинг бу оғир гуноҳимиздан кечгин». Юсуф уларнинг бу жонкуяр сўзларини эшитиб, йиғлаб юборди, шуни эшитган биродарлари жасурланиб унинг олдига келдилар ва оёқларига йиқилиб: «Мана бизлар сeнинг қулларингиз»,— дедилар. Юсуф биродарларини чуқур ва беғараз севарди, ва унинг қасд олиши туғрисида уларнинг қалбларида туғилган фикр юрагига бориб тегди. «Қўрқманг- лар,— деди у,— мен Худонинг ўрнида эмасман-ку. Сизлар менга ёмонлик ният қилган эдингизлар, лекин Худо буни яхши ниятга айлантириб юборди. Мана ҳозир кўраётгани- миздай, У шу йўсинда анча ҳалқнинг ҳаётини асради. Энди қўрқманглар; мен сизларнинг ва болаларингизнинг ташви- шини қиламан”. Уларга шундай деб далда бериб, уларнинг хотирини жам қилди.УOП 253.2

    Юсуфнинг ҳаёти Масиҳ ҳаётининг рамзидир. Ака- укаларининг ҳасадгўйлиги Юсуфни қулликка сотишга итарди; шунинг билан улар Юсуфнинг юксалишини тўсмоқчи бўлдилар. Ва у Мисрга олиб кетилганидан кейин, улар умидларида унинг тушлари уларни бошқа безовта қилмайди, чунки улар юзага чиқиш учун ҳар қандай имконият йўқ қилинди, дeб ўз ўзларини алдардилар. Лекин Худованд уларнинг тақдирларини шундай қилиб йўналтирди- ки, улар ўзлари халақит бeрган ишни ўзлари бажо келтирдилар. Эсланг: яхудий руҳонийлар ва оталар Масиҳга рашк қиларди ва халқнинг бутун эътибори Унда жалб қилинишига қўрқардилар. Унга Подшоҳ бўлишига халақит бериш учун, улар Уни ўлимга хиёнат қилдилар, лекин худди шунинг орқали тўсишга интилганлари юзага чикди.УOП 254.1

    Юсуф Мисрга қул бўлиб сотилди ва отаси оиласининг халоскори бўлди; лекин бундан биродарларининг айби камаймади. Масиҳни хочга михлаб, душманлар Уни инсониятнинг Халоскори, қулаган қавмнинг Нажоткори, бутун дунёнинг Эгаси қилсалар ҳам, Худованднинг шаънига ва инсониятнинг муваффақияти учун Илоҳий даставвал билиши бутун воқеаларни олиб борган бўлса ҳам, лекин Уни ўлдирган қотилларнинг жинояти то абад даҳшатли қолур.УOП 254.2

    Биродарлари Юсуфни мажусийларга сотганидек, Масиҳ ҳам шогирдларининг биридан Унинг ёвуз душманларининг қўлига хиёнат қилинди. Юсуфни ёлғон айбдор қилиб зиндонга ташладилар, чунки у бенуқсон қолди; Масиҳдан нафратланиб Уни тарк этдилар, чунки У адолатли эди, ва Унинг Ўзидан кечиб яшаши гуноҳни фош қиларди; Унинг ҳеч бир айби бўлмаса ҳам, лекии соҳта шоҳидлар орқали Унга ҳукм чиқарилди. Юсуфга нисбатан раҳм-шафқатсиз муомала бўлганда унинг сабр-тоқати, бағритош биродар- ларига бўлган унинг олиҳимматли кечириши ва неъматлари Нажоткоримизнинг рамзидир. У ҳам бадкирдорлар ғазабига ва нафратига шикоят қилмай чидади, У фақат Ўз қотилларинигина эмас, балки Унинг ҳузурига келиб, гуноҳларини эътироф этганни ва Ундан кечирим кутган ҳар бир инсонни кечирди.УOП 255.1

    Юсуф отасидан ўтиб яна эллик тўрт йил яшади. У «кенжаси Эфраимнинг учинчи авлодини ҳам кўрди; тўнғичи Манашенинг ўғли Мокирнинг ўғиллари ҳам Юсуфнинг тиззалари устида туғилдилар”. Халқ кўпайиб эзгу қисматга сазовор бўлганини у кўрди, ва бутун ҳаётининг мобайнида Худованд Исроилни назр аталган ерига қайтаришига тебранмасдан ишонди.УOП 255.2

    Охирги соати етишганини сезиб, у атрофига қариндош- ларини йиғди. Фиръавн диёрида баланд вазиятга етишганига қарамай, Миср унинг учун чет эл бўлиб қолди. Унинг охирги иродаси — ўз қисматини Исроил билан боғлаганининг шоҳиди. Унинг охирги айтган сўзлари: «Худо, албатта, сизларни йўқлайди. У сизларни бу ердан кўчириб, Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга қасамёд қилган ерга олиб кетади»,— деди. Сўнг Юсуф Исроил ўғилларига қасам ичириб: «Худо, албатта, сизларни йўқлайди. Ўшанда менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар».,— деди. «Шундай қилиб, Юсуф бир юз ўн ёшда қазо қилди. Уни мумиёлаб, Мисрда бир тобутга солдилар». Ва кейинги зулматли даврлар мобайнида бу тобут, Юсуфнинг охирги айтган сўзларига ҳайкал сифатида, Исроил халқига, улар Мисрга фақат вақтинча келганларини доимо эслатиб, уларнинг умидга тўлган назарларини тайинланган диёрга йўлларди ва нажот вақти албатта келади, деб уларда ишонч туғдирарди.УOП 255.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents