Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    44-Боб - Иордан Дарёсидан Ўтиш

    (Наби Ясу Китобида асосланган, 1,1-5,12-боблар)

    Доҳийлари вафот этганидан исроилликлар чуқур изтиробга тушиб, ўттиз кун давомида унинг хотирига алоҳида диний хизмат ўтказишди. Эндигида, Мусодан айирилганларида, унинг доно насиҳатларини, унинг оталик назокатини ва тебранмайдиган имонини тушуниб қадрладилар. Янги, чуқур тушуниш ҳис билан унинг қимматли олийҳиммат панд- насиҳатларини эслардилар.УOП 536.1

    Мусо оламдан ўтди, аммо олдингидек ўз халқи билан биргаликда қолаверарди. Ушбу муқаддас ва тамагирсиз ҳаёти тўғрисида хотираси узоқ даврга одамлар қалбида сақлансин эди ва — сукутли, аммо узлуксиз — ҳатто пайғамбарнинг тирик пайтида унинг сўзларига камдан-кам эътибор берганларни итоат қилдирсин эди. Тоғларга бекинган қуёш нурлари тоғ чўққиларини ёритгандай, азиз, олийжаноб ва софдил юракларнинг хизмати уларнинг ўзлари аллақачон дунёдан ўтган бўлишларига қарамай, ҳали узоқ йиллар давомида ўз нурини дунёга юбораверади. Уларнинг меҳнати, сўзлари, уларнинг намунаси абадий тирикдир: солиҳ... мангу бўлгай унинг хотираси» (Заб. 111, 6).УOП 536.2

    Одамлар қайтариб бўлмайдиган айирилишдан чуқур қайғурсалар ҳам, улар ягона қолмаганларини билишарди. Булутли устун— кундузи ва оташли—кечаси муқаддас Чодир устидан кетмасди. Парвардигор доимо уларнинг Паноҳи ва Ёрдамчиси бўлишининг белгиси уларнинг итоат қилишига боғланган эди. Агар улар Илоҳий амрларига амал қилиб, у кўрсатган йўл билан борсалар, У доимо улар билан бўлур.УOП 536.3

    Исроилнинг тан олинган доҳийси бўлиб энди Наби Ясу тайинланди. У жасур аскар каби белгили эди. Ҳарбий соҳада унга берилган неъматлар ва қобилияти халқнинг тарихида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жасур, азмкор, астойдил, тез, диёнатли, қўли остидагиларнинг неъмати учун бутун нарсани қурбон келтирадиган, ва ҳаммасидан Парварди- горига бўлган тирик имони билан илҳомланадиган —Худо исроилликларга доҳий қилиб танлаб берган, ва уларни назр аталган epгa олиб кириш учун тайинланган ана шундай эди. Наби Ясу Мусонинг биринчи ёрдамчиси эди, унинг камтар- лиги, чeксиз ихлосмандлиги, бошқалар жиддий турмаган- ларида унинг тебранмаслиги, хавфли вақтда ҳақиқатни ҳимоя қилишда астойдиллик унинг қобилиятини намоён қиларди. Ҳа, Худованд унга кўрсатмасидан аввал у Мусонинг ўринбо- сари бўлишга лойиқ эканини кўрсатди.УOП 536.4

    Хавотирланиб, ўзига ишонмай Ясу уни кутадиган хизматига назар соларди, аммо шубҳа қилишга жавобан у Парвардигорнинг қувватлайдиган сўзларини эшитди: «Мен Мусо билан қандай бўлган бўлсам, сенинг билан ҳам бўлурман; сендан чекинмасман ва сени қолдирмасман... оталарига қасамёд этиб ваъда берган ерга ушбу халқни сен киритасан ва ушбу ерни уларга эгаликка берасан». «Мен Мусога айтганимдек, оёқларингиз товони қайси ерга турса, Мен сизларга бераман”. Лобон тоғларининг чўққиларидан то Ўрта денгизгача ва шарққа то буюк Фрот дарёсигача ҳаммаси исроилликларга мансуб бўлмоғи лозим эди.УOП 537.1

    Ушбу назр қўйидаги сўзлар билан қувватланди: «Фақат сабот-матонатли ва жасоратли бўлгин ва Мен Мусога, Менинг қулимга васият қилиб қолдирган қонунни синчиклаб сақлагин ва амал қилгин». «Ушбу қонун китоби сенинг лаб- даҳанингдан узоқлашмасин; аммо куну тун ундан насиҳат олгин”. «Ундан на ўнгга, на сўлга бошингни тортмагин», «шунда сен бутун йўлларингда муваффақиятли бўлурсан ва оқилона ҳаракат қилурсан”.УOП 537.2

    Исроилликлар ҳалигача Иорданнинг шарқий томонида жойлашган эдилар — Канъонга кириш учун дарё биринчи тўсқинлик бўлди. «Ўрнингдан тургин,— Ясуга Илоҳий буйруқ овоза берди,—Мен уларга бераётган epгa ушбу Иордан дарёсидан ўтгин, сен ва ушбу бутун халойиқ». Қайси йўл билан боришлари тўғрисида эса ҳеч нарса айтилмади. Аммо Ясу биларди: Худованд қандай буйруқ бермасин, У албатта уларнинг борадиган йўлини тайёрлайди; имони билан кўрқмайдиган доҳий йўлга чиқиш учун ҳаракат қила бошлади.УOП 537.3

    Дарёнинг нариги томонида, худди исроилликлар тўхтаган жойнинг рўпарасида, бир неча масофада, катта ва мустаҳкамланган Ерихо шаҳри жойлашган эди. Бу шаҳар ҳақиқатан бутун ер дарвозалари бўлиб, исроилликлар учун енгиб бўлмайдиган тўсқинлик эди. Шунинг учун Ясу олдин шу шаҳарга икки ёш йигитни юборди: шаҳарда ким яшайди, уларнинг хусусиятлари ва маҳкамлиги нақадар — билишлари учун. Ушбу шароитда шаҳар истиқоматчилари хушёрлик намоён қилдилар, ва янги одамларнинг пайдо бўлишга гумонсираб, эътибор бердилар. Ва юборилган кишилар, табиий, катта хавфга тушдилар. Аммо шаҳарда яшовчи Раҳоба исмли аёл, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, уларни қутқарди. Унинг эзгу иши учун улар, шаҳар қўлга олинганидан сўнг Раҳобага, уни қутқаришга ваъда беришди.УOП 538.1

    Айғоқчилар эсон-омон қайтиб хабар келтирдилар: «Худованд ушбу бутун ерни бизнинг кўлимизга берди, ва мамлакатнинг бутун аҳолиси биздан ваҳимада»,— дейишди. Ерихода уларга айтишди: «Зеро биз эшитдик-ки, сизлар Мисрдан келганларингизда Худованд олдингизда Қизил денгизни қурутганини, ва Иордан дарёнинг нариги бетида яшайдиган Сиҳўн ва Ўг подшоҳлари билан қандай муомала қилиб, уларни қириб ташлаганингизни. Биз шуни эшитганимизда юрагимиз ожизланди, ва сизга қарши биримизда ҳам руҳимиз қолмади; зеро Худованд, сизнинг Парвардигорингиз, тепада осмонда ва пастда ер юзида Худодир».УOП 538.2

    Шундан сўнг сустлик қилмасдан йўлга чиқиш учун тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ эълон қилинди. Халойиқ уч кунлик йўлга таом захира қилиши лозим бўлди, лашкарлар эса жангга аслаҳалари тайёрлашлари кутиларди. Доҳий буйруқларини ҳамма хурсандчиликда бажо келтирарди ва уни фидокорлигида ва қувватлашида ишонтирарди. «Бизга нима буюрмасанг, ҳаммасини ижро этамиз, бизни қаерга юбормасанг — борамиз; Мусога қандай бўйсунган бўлсак, худди шундай сенинг гапингга қулоқ соламиз: фақат Худованд, сенинг Парвардигоринг Мусо билан бўлганидай, сенинг билан бўлсин».УOП 538.3

    Сиддимдаги акация юдғунзори ичида бўлган манзилни қолдириб, исроилликлар Иордан чегарасига йўл олдилар. Аммо, Илоҳий ёрдамсиз улар нариги томонга ўтишларига имконият йўқлигини ҳамма биларди. Йилнинг шу пайтида, баҳорда, тоғда қор эриганида, сув сатҳи кўтариларди ва ундан пиёда ўтиб бўлмасди. Исроилнинг дарёдан ўтиши ажойибот бўлишини Худо хоҳларди. Илоҳий кўрсатмасига биноан, Ясу халққа муқаддас бўлишларига буйруқ берди. Улар гуноҳларига тавба қилиб, сув билан покланишлари керак эди. «Зеро эртага,— деди у,— Худованд орангизда мўъжиза намоён қилади”. Халқ олдида Аҳд Сандиғини кўтариб бориш тайинланди. Руҳонийлар Аҳд Сандиғини кўтариб, дарё томон йўл олганларида, шуни кўрган халойиқ уларнинг кетидан боришади. Энг батафсил равишда исроилликларга ўтиб кетиш ҳоли тушунтирилди. Ясу деди: «Шундан биласизлар-ки, орангизда тнрик Худо борини, Қайси-ки сизлардан канъонийларни ҳайдаб чиқаради... мана, бутун олам Худовандининг Аҳд Сандиғи сизларнинг олдингизда Иордан оша боради”.УOП 539.1

    Тайинланган вақтда бутун халқ, Сандиқни кўтарган руҳонийлар бошлиғида, йўлга чиқди. Одамларга Сандиқдан ярим чақиримга орқада қолиб юришга буйруқ берилди. Руҳонийлар Иордан соҳилига тушаётганларинй ҳамма жиддий эътибор билан кузатарди. Улар кўрдилар, мана руҳонийлар Аҳд Сандиғини тутган ҳолда қатьият билан тўлқинланиб турган оқимга кирдилар ва сув оёқларини босди. Кейин тўсатдан дарё оқимининг тепароғида сув орқага қайта бошлади, пастки oқими эса тўлқинларини ҳайдаб, дарё тагини яланғочлади.УOП 539.2

    Илоҳий буйруғига биноан, руҳонийлар дарёнинг ўртасида тўхташди, ва ҳамма иккинчи томонига ўтмагунча, жойидан силжимадилар. Исроил кўрди: қирқ йил олдин оталарининг олдида Қизил денгиз сувларини ажратган куч, ҳозир Иордан сувини тўхтатди. Бутун халқ дарёнинг ғарб соҳилига ўтганидан сўнг, Сандиқни ҳам ўтказишди. Шуни қилган заҳоти, ва руҳонийлар оёқлари соҳилга тегган онда тўхтатилган сувлар табиий йўлидан пастга оқиб кетди.УOП 539.3

    Бу буюк ажойибот бутун келгуси авлодларнинг хотирида муҳрлаб қуйилсин эди. Аҳд Сандиғини кўтариб бораётган руҳонийлар Иордан дарёсининг ўртасида тўхтаганларида, олдиндан тайинланган ўн икки эр, ҳар бир қавмдан биттадан, дарёнинг тагидан, руҳонийлар турган жойдан тош олиб, уларни ғарбий соҳилида йиғдилар. Дарёнинг ғарбий соҳилидаги биринчи қурилган манзил шаънига шу тошлардан улар ёдгорлик қуришади. Худованд юборган ажойиб халос бўлганларининг тарихини халқ авлоддан авлодга топширишига буйруқ берилди; Наби Ясу айтган сўзларига биноан, «токи ер юзидаги ҳамма ҳалқлар Худованднинг қўли кучли эканини билсинлар учун, токи сиз бутун кунларингизда Худованддан, сизнинг Парвардигорингиздан қўрқишингиз учун».УOП 540.1

    Инсонлар кўрган мўъжиза яҳудийларга ҳам, тенг уларнинг душманларига ҳам каттатаъсир қилди. Худодоимо уларнинг ичида эканига ва олдин Мусо орқали ҳаракат қилганидай, У Ясу орқали ҳам ҳаракат қилиб, уларни ҳимоя қилишининг Исроил учун исботи бўлди. Қирқ йил илгари буюк мақсад олдида оталарининг имони тебраниб, улар назр аталган ерга киролмагандилар. Ҳозир эса, ушбу ерни қўлга киритишнинг энг бошида улар юракларини мустаҳкам- лайдиган далилда муҳтож эдилар. Иордандан ўтиш олдидан Худованд Ясуга деди: «Ушбу кунда Мен Исроил ўғилла- рининг кўз ўнгида сени олқишлашни бошлайман, токи улар билсинлар-ки, Мен Мусо билан бўлганимдай худди шундай сенинг билан бўлишимни”. Бу ваъда бажо бўлди. «Ўша кунда бутун Исроил олдида, Худованд Ясуни олқишлади ва Мусодан бутун ҳаёт кунлари мобайнида қўрққанларидай, ундан қўрқадиган бўлишди».УOП 540.2

    Илоҳий қудрaтининг намоён бўлиши шунингдек қўрқув ҳисини атрофдаги халқлар кўнглига солмоғи лозим эди ва ,шундай қилиб, исроилликлар тез ва енгил ғолиб чиқолардилар. Худо исроилликлар олдида Иордан оқимини тўхтатгани амўрий ва канъоний подшоларининг қулоғига етиб борганида, уларнинг қалблари ваҳимадан ларзага тушди. Яҳудийлар беш мидёнлик подшолардан ғолиб чиқдилар, қудратли Сиҳўнни, амўрийлар ҳокимини, Башан подшоҳи Ўгни, энди эса, Иордан дарёсининг тўлқинли сувларидан ўтиш теваракдаги халқларни ваҳимага солди. Канъонийлар, бутун Исроил ва Ясунинг ўзи, барҳаёт Парвардигори Олам, осмону ер Подшоҳи Ўз халқи билан бўлганига ва У уларни қолдирмаслигига ва унутмаслигига баҳсиз далил олдилар.УOП 540.3

    Иордандан узоққа кетмай яҳудийлар Канъон ерида биринчи манзил қурдилар. Тўхтаган жойда Ясу «Исроил ўғилларини суннат қилди» ва «Исроил ўғиллари Галгалда манзил қуриб, Пасха байрамини ўтказишди”. Халқ Қадешда исён кўтарган пайтдан хатна маросими ижро этилмасди, ва шу вазият Худо билан боғланган ахд бекор қилинганининг гувоҳи эди, чунки хатна бўлиш аҳднинг эвази эди. Мисрдан озод бўлиб чиққанларини эслатган Пасха байрамини амал қилмаслик уларнинг қуллик ерига қайтиш хоҳишларига жавобан Худованд норозилигининг гувоҳи эди. Аммо энди тарк этилиш йиллар тамом бўлди. Янгидан Парвардигор Исроилни Ўз халқим деб тан олди, ва амрнинг аломати қайта тикланди. Саҳрода туғилганлардан ҳаммаси суннат қилиндилар. Ва Худованд Ясуга деди: «Ҳозирги кунда Мен сизлардан Миср шармандалигини олдим»; хотира эвазига ўша тўхтаган манзил «Галгал» номини олди, яъни «олиб ташлайдиган”, ёки «ағдариб ташлайдиган”.УOП 541.1

    Кутулгандай, Яҳудийлар Мисрдан чиққан заҳоти Канъонни қўлга кирита олмадилар. Мажусийлар шунда Худовандни ва Унинг халқини таъна қилишарди. Исроил узоқ йиллар давомида мусофир бўлиб ҳаёт кечирганига душманлар аччиқ гаплар билан масҳара қилишарди; яҳудийлар Худоси уларни назр аталган epгa киритолмади, деб кулишарди. Энди эса Худованд ажойиб равишда Ўз қудратини ва меҳрибонлигини намоён қилди: У Ўз халқи олдида Иордан оша йўл очди ва шунинг билан душманларни тинчитди.УOП 541.2

    «Ойнинг ўн тўртинчи кунида» кечқурун Ерихо текислигида Пасха маросими ўтказилди. «Пасхадан кейин бўлган иккинчи кунда ушбу ернинг маҳсулидан хамирту- рушсиз нон ва қуритилган донни ея бошладилар. Ер маҳсулини ея бошлаган кундан, иккинчи кунида манна тушиши тўхтади ва Исроил ўғилларида таомланиш учун бошқа энди манна бўлмади, улар шу йил Канъон ерининг маҳсулотидан таомландилар». Жонларини қийнаб саҳрода ўтказган мусофирчилик йиллар битти. Исроил халқи, ниҳоят, назр аталган диёрга қадам қўйди.УOП 541.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents