Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    19-боб - Зулматдаги нур

    Раббий ер юзида амалга ошираётган ҳамма диний ёки ислоҳот ҳаракатлари барча асрларда ниҳоятда бир-бирига ўхшайди. Худонинг инсонларга нисбатан бўлган муносабати ҳар доим бир хил. Ҳозирги замон ҳаракатлари аслида босиб ўтилган тажрибаларга таянади, ўтган асрлар Жамоатининг кечинмалари ҳозирги давр учун бебаҳо сабоқларга эгадир.УК 293.1

    Муқаддас Китоб маълум тарзда, Худо Ўзининг Муқаддас Руҳи орқали қалбларни қутқариш борасидаги буюк ишида Ўз қулларини бошқариши ҳақида сўзлайди. Раббий Ўзининг меҳр-мурувватли, раҳм-шафқатли ва эзгу ниятларини амалга ошириш учун одамлардан қурол сифатида фойдаланган. Ҳар бир одам ўз вазифасини бажаради; инсонлар яшаб турган даврга қараб, яъни уларга юклатилган мажбуриятни бажаришга етарлича бўлган нурнинг маълум микдори берилади. Аммо Осмон инсонга қанчалик юқори баҳо бермасин, ҳеч ким нажот топиш буюк режасини тўлиқ тушуниш ёки унинг даврида амалгa ошаётган Худонинг режаларини мукаммал тарзда билиш даражасига етмади. Раббий инсонга у ёки бу вазифани бажаришни юклар экан, одамлар У қандай мақсадни кўзлаётганини тўлиқ англаб ололмас эдилар; улар Худо номи билан тарғиб қилаётган хабарни ҳар томонлама тушуниб етиш имконига эга эмасдилар.УК 293.2

    «Хўш, Худонинг сирларини англай оласанми?! Қодир Худонинг камолотини била оласанми?! Эгамиз шундай демокда: “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас. Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан шунчалик баланддир”. Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ! Охирида нима бўлишини бошидаёқ айтаман. Юз бермаганларни олдиндан билдираман. “Ниятларим бажо бўлади, барча истакларимни ижро этаман”, деб айтмокдаман” (Аюб 11:7; Ишаё 55:8, 9; 46:9, 10).УК 293.3

    Айниқса, ҳаттоки Руҳ нурга тўлдирган пайғамбарлар ҳам, уларга очиб берилган ваҳийларнинг муҳимлигини тўлиқ тушуниб етмаганлар, зеро, ваҳийларнинг асл маъноси асрлардан-асрларга ўтиб, уларда мужассам бўлган панднасиҳатлар ва ўгитларга эҳтиёжлик сезган Худонинг халқига уларни очиб бериш пайғамбарларга топширилган.УК 293.4

    Хушхабар нури бизга инъом этган нажот ва Самодаги меросимиз ҳақида Бутрус шундай ёзган: “Сизлар топган улуғ нажот тўғрисида қадим замон пайғамбарлари ҳам каромат қилганлар, улар Худо иноятининг моҳиятини синчиклаб текширганлар. Масиҳнинг Руҳи уларда бор эди ва уларга Масиҳнинг чекадиган азоб-уқубатларию, охирида эришадиган шон-шухрати ҳақида олдиндан маълумот берар эди. Бундан илҳомланган пайғамбарлар Масиҳ Руҳи кимни ва қайси пайтни кўрсатаётганини англамоққа тиришардилар. Аслида пайғамбарлар бу текширувларни ўзлари учун эмас, балки бизлар учун қилганликлари хақида Худодан ваҳий олганлар. Ҳатто фаришталар ҳам бу сирларни аниқлашни кўп орзу қиладилар. Ҳозирги даврда эса Инжил тарғиботчилари осмондан юборилган Муқаддас Руҳдан руҳланиб, буларни бизга баён этдилар” (1 Бутрус 1:10-12).УК 294.1

    Гарчи пайғамбарлар ўзларига берилган ваҳийни тўлиқ тушунмасалар-да, бироқ Худо уларга юборган нурни англаб етишга чин дилдан ҳаракат қилардилар. Улар “Худо иноятининг моҳиятини синчиклаб текширганлар”, “Масиҳ Руҳи кимни ва қайси пайтни кўрсатаётганини англамоққа тиришардилар”. Масиҳий даврда яшовчи Худонинг халқи, шунингдек улар учун берилган бу башоратларда нақадар чукур маъно ва сабоқ мужассамлашган! “Пайғамбарларга ўзлари учун эмас, балки биз учун хизмат қиладиган ва ҳозирда тарғиб қилинаётган ваҳийлар очиб берилган”. Ваҳийлар келажак авлодга эълон қилиниши учун пайғамбарларга берилган, улар “синчиклаб текширган” Худонинг бу муқаддас эрлари ҳақида ўйланглар. Бу Самовий меросга нисбатан уларнинг шиддат билан интилишини кейинги асрлардаги масиҳийларнинг бепарво, эътиборсиз муносабатлари билан бир солиштириб кўринг-а! Дунёвий ҳузур-ҳаловатга, эҳтиросларга берилиб кетган, башоратларни тушуниш ниҳоятда қийин деб, аён қилинган ваҳийларни қабул қилишдан ўзларини олиб қочган одамларнинг эътиборсизлигини яна қандай изоҳлаб бериш мумкин!УК 294.2

    Қодир Худонинг кенгашига аъзо бўлишга ва Унинг режаларини охиригача англаб етишга онги чекланган инсоннинг имкони, кучи етмаса ҳам, самодан келган хабарларни бундай ноаниқ тарзда тушунишнинг энг асосий сабаби ана шундай одамларнинг янглиш фикрида ёки уларнинг бепарволигида. Кўплаб одамларнинг, ҳаттоки Худо хизматкорларининг онгини дунёвий фикр-мулоҳазалар, нақл ва сохта таълимотлар кўр қилиб қўйган бўлади, шунинг учун ҳам Муқаддас Каломда очиб берилган буюк ҳақиқатларни улар фақатгина қисман тушунишга қодирлар. Масиҳ шогирдлари Қутқарувчи билан бирга бўлганларида ҳам шундай ҳолатлар кўп юз берган. Уларнинг онгини Ёғ Суртилган ва Унинг ёрдами орқали Исроилни бутун дунёга эга қиладиган Шоҳ тўғрисидаги умумий тушунчалар заҳарлаб қўйган. Исо Ўзининг азоб-уқубатлари ва ўлими борасида айтган Унинг гапларини улар тушунишга қодир эмасдилар.УК 294.3

    Исонинг Ўзи уларни қуйидагича Хушхабарни эълон қилиб юришга юборди: “Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!” Ушбу Хушхабар Дониёр китобининг (9-боб) башоратига асосланган. Фаришта Жаброил айтган олтмиш тўққиз карра етти йил “Масиҳ Ҳукмронлиги”гача етиб борди. Шогирдлар Худонинг ёғ қуйиб танланганини бутун дунёни бошқариш учун Қуддусда Ўз Шоҳлигини ўрнатишини энг қувончли умид ва орзу истаклар билан орзиқиб кутардилар.УК 295.1

    Бу хабарни таргиб қилиш уларга Масиҳ томонидан юклатилган эди, бироқ шогирдларнинг ўзлари ушбу хабарнинг маъносини тўлиқ тушуниб етмаган эдилар. Ўз ваъзларида улар Дониёр китобининг 9-бобига (25-оятга) асосланганлар, ўша бобнинг кейинги оятида эса Худонинг ёғ қуйиб танлагани ўлими муқаррарлигига улар гўёки эътибор бермагандай эдилар. Улар илк болаликданоқ заминий шоҳликнинг улуғворлигидан завқланардилар, айнан шунинг учун ҳам на ушбу башоратнинг хусусиятини, на Масиҳ сўзларининг маъносини англай олдилар.УК 295.2

    Улар ўз мажбуриятларини бажардилар ва яҳудийларга тақдим қилинаётган ҳузур-ҳаловат хабарини уларга етказдилар; қолаверса, улар ўз Раббийсининг Довуд тахтини эгаллаётганини кўришни истаган бир вақтда, Уни ёлғончи сифатида тутиб олиб, таҳқирланишининг, ҳукм этилишининг, сўнгра... Гўлгўтада хочга тортилишининг гувоҳи бўлдилар. Уларнинг Раббийси қабрда ётган кунларда, шогирдлар нақадар умидсизликка тушдилар ва руҳан азоб чекдилар!УК 295.3

    Қандай башорат қилинган бўлса, Масиҳ айнан ўша вақтда ва ўшандай тарзда келди. Муқаддас Битикнинг гувоҳлиги Унинг хизматининг ҳар бир икир-чикирида рўёбга чиқди. У қутқарилиш хабарини ваъз қилди ва “Унинг Каломи ҳокимият билан” эди. Унинг тингловчиларининг тан олишларича, бу хабар Осмондан юборилганди. Калом ва Худонинг Руҳи Исо Масиҳ вазифасининг Илоҳийлигини тасдиқлади.УК 295.4

    Шогирдлар севувчи Устозларига ҳамон содиқ эдилар, шундай бўлса-да уларни олдингидек таажжуб ва шубҳа-гумонлар қийнарди. Улар чин дилдан қайғурганларича, Масиҳ Ўзининг дард-аламлари ва ўлими ҳақидаги айтган сўзларини унутиб қўйдилар. Агар Носиралик Исо чиндан ҳам Худонинг ёғ қуйиб танлаб олингани бўлса, шогирдлар бу каби умидсизликка тушиб, азоб чекишлари мумкинмиди? Қутқарувчи ўша мудҳиш шанба куни қабрда ётганда, мана уларнинг қалбини нима ўртаганди - Унинг тирилишидан олдинги кун.УК 295.5

    Қайгу зулмати Исо издошларини зулмат билан қопласа ҳам, улар ўз ҳолига ташлаб қўйилмадилар. Пайғамбар дейди: “Ҳолимни кўриб шод бўлмангиз, эй ғанимлар! Зулматда ўтирганимда, Менга нур сочар Эгам... Бир кун У менинг тарафимни олади, Менинг ҳақлигимни исбот этади, ёругликка олиб чиқади У мени, кўраман мен Худонинг адолатини”. “Ҳатто зулмат ҳам Сен учун қора эмас, тунни гўё кундуздек ёруғ кўрасан: қоронғу ва ёруғ Сен учун бари бирдир”. “Солиқга қоронғуликда ҳам ёғду нур сочар”. “Кўзи ожизларни билмаган йўлларидан юрдираман, уларни нотаниш сўқмоқлардан олиб бораман, кўзларидаги зулматни ёруғликка айлантираман, ўнқир-чўнқир йўлларни текислайман; мана шу айтганларимни киламан, уларни тарк этмайман” (Михо 7:8, 9; Забур 138:12; 111:4; Ишаё 42:16).УК 296.1

    Раббий номи билан шогирдлар томондан айтилган хабарнинг ҳар бир тафсилотлари тўғри эди, хабарда бирор ходисанинг юз бериш вақти аниқ кўрсатилган бўлиб, ҳодисалар айнан ўша белгиланган вақтда содир бўларди. “Вақт келди ва Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди”, - деб ваъз қиларди улар. Дониёр китобининг 9-бобида айтиб ўтилган “вақт”да - Худо ёғ қуйиб танлаб олган “Масиҳ келгунига қадар” олтмиш тўққиз карра етти йил якунланганда, - Ўрдун дарёсида Яҳё пайғамбар томонидан Исо сувга чўмдирилди ва Масихни Худонинг Руҳи тасдиқлади. Улар ваъз қилган ва келажакда ўрнатилиши ксрак бўлган “Худо Шохлиги” Масиҳнинг ўлими орқали ўрнатилди. Бу уларгa болаликда ўргатилган шоҳлик эмасди. Бу келажакда, “Худойи Таолонинг азиз одамларига шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги бериладиган” абадий Шоҳлик ҳам эмасди; қолаверса, бу “ҳамма ҳукмдорлар Унга бўйсуниб, хизмат қиладиган” Шоҳлик ҳам эмас (Дониёр 7:27). Муқаддас Китоб тилида “Худо Шоҳлиги” ҳам марҳаматлар Шоҳлигини, ҳам шон-шуҳрат Шоҳлигини англатади. Марҳаматлар Шоҳлиги ҳақида ҳаворий Павлус Ибронийларга мактубда айтган. Масиҳнинг марҳаматли Олий руҳонийлигини намоён қилиб, “бизнинг заифликликларимизга ожиз эмаслигини” ҳаворий кўрсатади ва дейди: “Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик” (Ибронийларга 4:15, 16). Марҳамат тахти марҳамат Шоҳлигини англатади, чунки тахтнинг мавжудлиги шоҳликнинг ҳозирлигини билдиради. Масиҳ Ўзининг кўплаб масалларида “Осмон Шоҳлиги” деган иборани қўллайди, Исо Масиҳ бу билан одамларнинг қалбидаги Илоҳий марҳаматнинг ҳаракатига эьтибор қаратмоқчи бўлади.УК 296.2

    Худди шу каби, шон-шуҳрат тахти ўз-ўзидан шон-шуҳрат Шоҳлигини англатади, биз Қутқарувчининг сўзларида ана шу Шоҳликка бўлган манбани топамиз: “Инсон Ўғли Ўзининг улугворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан биргa келган пайтида Ўзининг улуғвор тахтига ўтиради. Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон кўйларни эчкилардан ажратганидай, У халқларни бирмабир саралаб қўяди” (Матто 25:31, 32). Бироқ бу - келажак Шоҳлиги. Масиҳ то Иккинчи бор келмагунича, бу барпо бўлмайди.УК 297.1

    Марҳамат шоҳлиги инсоннинг разиллигидан сўнг, гуноҳкор одамлар ўз тавбаси орқали нажот топиш режаси тузилганда ўрнатилган. Шоҳлик ана шу режа ва Худонинг ваъдасига биноан мавжуд бўлиб, одамлар ўз эътиқодлари орқали унинг фуқароси бўлишлари мумкин эди. Aммо марҳамат шоҳлиги Масиҳнинг ўлимидан кейингина тўлиқ ўрнатилди. Ҳаттоки ердаги хизматини бошлаган, одамларнинг ўжарлиги ва кўрнамаклигидан қийналган Масиҳ Гўлготадаги қурбонликдан воз кечиши мумкин эди. Гетсиманияда азобуқубатлар косаси Унинг кўлларида қалтирарди. Ҳатто ўша пайтда ҳам гуноҳга ботган ва илоҳий қонунларни тан олмаган инсониятни ҳалок бўлишга ҳукм этиб, Ўз пешонасидаги оқаётган қон терини артиши мумкин эди. Arap Масиҳ ўшанда шундай йўл тутганда эди, бузуқ инсон нажот топишдан маҳрум этилган бўлар эди. БироқУК 297.2

    Қутқарувчи Ўз жонини қурбон қилиб, хочда сўнгги нафаси ила: “Ота! Руҳимни Сенинг кўлларингга топширяпман”, - деб айтгандан кейин нажот топиш режасииинг амалга ошиши кафолатланганди. Адан боғида гуноҳга ботган эр-хотинга қуткарилиш ҳақида берилган ваъда амалга ошди. Шу вақтга кадар фақатгина Худонинг ваъдаларига асосланган марҳамат Шоҳлиги эндиликда тамомила ўрнатилганди.УК 297.3

    Шундай қилиб, ҳафсаласи тамомила пир бўлган шогирдлар Масиҳнинг ўлимини ўз орзу-умидларининг қатъий барбод бўлганлиги сифатида қабул қилдилар, аслида эса Масиҳнинг ўлими уларнинг умид-ишончларини мустаҳкамлади ҳамда эътикодларининг тўғри эканлигини кучли далиллар билан исботлади. Уларнинг қалбларини азоб-уқубатларга ва мушкул аҳволга солиб кўйган ҳодиса, Одам Атонинг ҳар бир ўғил ва қизига нажот берди, ушбу ҳодиса барча асрлардаги Худонинг содиқ хизматчилари учун келажак ва абадий ҳаётнинг маркази бўлди.УК 297.4

    Шогирдларнинг ихлоси қайтишига қарамасдан, Худонинг чексиз марҳамати уларга намоён бўлаверди. Гарчи Худонинг марҳамати ва Ўша Зот ҳақида айтилган қуйидагича сўзлар: “Ҳеч қачон ҳеч ким Бу Инсон каби гапирмаган” дейилган Кимсанииг куч-қудрати Унинг издошларининг қалбларини маҳв этган бўлсада, бироқ Исога бўлган уларнинг пок олтин севгисига дунёвий гумроҳлик ва иззатталаблик ҳисси барибир аралашиб кетди. Ҳаттоки хамиртурушсиз нон ейиладиган ва қурбонлик қўзиси сўйиладиган Фисиҳ байрамининг қутлуғ кунида, ҳаворийларнинг Устозига Гетсиманияда ҳалок бўлиш хавф солиб турганда ҳам, катта болохонада Фисиҳ таомини еб ўтирган ҳаворийлар, “бизнинг орамизда ким энг буюк ҳисобланмоғи керак”, деган масалада тортишар эдилар (қаранг: Луқо 22:24). Исонинг боғдаги ибодатидан кейин азобуқубатга дучор бўлиши, калтакланиши, ҳоким Пилат томонидан ҳукм қилиниб, Гўлгўтада У хочга михланаётган бир пайтда, шогирдлар тожу тахт, шон -шуҳрат ҳақида орзу қилар эдилар. Манманлик ва дунёвий шон-шуҳратга бўлган ташналик ўша даврнинг ҳар қандай сохта таълимотига бу қадар ёпишиб олишга, Худо Шоҳлигининг ҳақиқий табиатини, Ўзининг азобларини ва ўлимини кўрсатиб берган Нажоткорнинг гапини писанд қилмай, ўзбилармонча иш тутишга даъват этди; ана шундай адашишлар машаққатли, бироқ шу билан бирга, тўғри йўлдан юришга ундади. Шогирдлар ўзлари эълон қилишаётган хабарни тўлиқ тушунмай, ўзларини сохта орзу истаклар билан овунтирсалар-да, Худо уларга берган бу хабарни тарғиб қилавердилар, шу нинг учун ҳам Раббий ишончлари ва итоатгўйликлари учун ҳам уларни тақдирлади. Улар ҳамма халқларга Раббийнинг тирилиши ҳақидаги Хушхабарни етказиб беришлари керак эди. Айнан уларни шундай хизматга тайёрлаш учун Исо тирилгандан кейин Эммаус йўлида Ўзининг икки шогирдига кўринади ва “У Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбарлар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга Tyшyнтиpa бошлади” (Луқо 24:27). Шогирдларнинг қалблари ўртаниб кетди. Уларнинг ишончи қайта уйғонди. Исо ҳали уларга кўринмасдан олдин, шогирдлар “тирик нажотга суяниш” учун ҳаётга қайтдилар. Масиҳ уларнинг онгини ёритиб, уларнинг эътиқодини “ҳақиқий башорат каломида” тасдиқлашни хоҳлади. Ҳақиқат шогирдларнинг онгида чуқур ўрнашишини истади, бироқ Масиҳ бу ҳақиқатни Ўзи тасдиқлагани учун эмас, балки қонунларнинг рад қилиб бўлмайдиган рамз ва белгилари, шунингдек, Қадимий Ахд башоратларининг исботи бўлгани учун У шундай қилди. Масиҳ шогирдлари нафақат ўзлари онгли эътиқодга эга бўлишлари, балки Масиҳ ҳақидаги таълимотни бутун дунёга тарқатишлари керак эди. Шундай билимга эга бўлиш мақсадида Масиҳ Ўз шогирдларини биринчи бўлиб “Мусо ва пайғамбарларнинг” ҳузурига юборади. Шу тарзда қайта тирилган Қутқарувчи Қадимги Ахд битикларининг қадрини ва муҳимлигини кўрсатди.УК 298.1

    Шогирдлар Устозларининг меҳрибон юзига қараганларида, улариинг қалбида нақадар ўзгача ўзгаришлар рўй берди (қаранг: Луқо 24:32). Ана энди улар “Мусо Қонунида, Пайғамбарлар ва Забур китобларида ёзилган Ўша Зотни” тўлиқ ва мукаммал тарзда кўрдилар. Шубҳа-гумонлар, азобуқубатлар, умидсизликнинг ўрнини пок эътиқодга бўлган қатъий ишонч эгаллади. Исо Осмонга кўтарилгандан кейин, шубҳасиз, шогирдлар мунтазам равишда “ибодатхонада бўлиб, Худога ҳамду сано айтдилар ва Уни улуғладилар”. Қутқарувчининг фақатгина шармандаларча ўлими ҳақида билган одамлар, шогирдларнинг юзларида дард-алам ва хижолатни кўриш ниятида эдилар, аммо бунинг акси бўлиб чикди, Исо издошларининг юзидан ғалаба қувончи таралар эди. Келажакдаги хизмат учун шогирдлар нақадар ажойиб тайёргарликка эга бўлдилар! Улар огир синовлардан ўтдилар, ҳаммаси энди барбод бўлди деб ўйлаб турганларида, Худонинг Каломи зафар қозонди ва унда ёзилганларнинг ҳаммаси амалга ошди. Мана энди уларнинг ишончига ким ёҳуд нима ҳам тахдид солиши, ёки севги оташини ким сўндириши мумкин? Энг машаққатли аҳволда бўлганларида улар “умидни маҳкам ушлаб, дадил ва жасур бўлдилар”, ҳамда “уларнинг умидлари жон лангаридай ишончли ва мустаҳкам эди” (Ибронийларга 6:18, 19). Улар Худонинг донолиги ва кучининг гувоҳи бўлдилар, “на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот” уларни “Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан” жудо қилишга қодир эмас. “Аммо, - деб айтишади шогирдлар, - бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз”. “Аммо Худованд каломи абадий турар”. “Бизни ким маҳкум қилар экан? Ўлган ҳамда тирилган Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмокда-ку” (Римликларга 8:38, 39, 37; 1 Бутрус 1:25; Римликларга 8:34).УК 299.1

    Раббий дейди: “...Эй халқим, ҳеч қачон энди шарманда бўлмайсан” (Йўэл 2:26). “Оқшомда йиғи ҳукм сурса, саҳарда шодиёна келур” (Забур 29:6). Исо тирилгач, шогирдлар Қутқарувчини кутиб олганларида, шунда уларнинг қалблари Нажоткор айтган сўзлардан ёнди; шогирдлар улар учун жазоланган Раббийнинг юзларига, қўлларига ва оёқларига қарадилар. Осмонга кўтарилиб кетишдан олдин Исо шогирдларини шаҳардан ташқарига, Байтания яқинларигача олиб чикдида, қўлларини кўтариб уларни дуо қилди ва: “Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”, - деб айтди. Сўнг гапини давом эттириб У қўшиб қўйди: “Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”, Эллигинчилар кунида уларга ваъда қилинган Юпатувчи ва илоҳий куч тушиб келди. Шунда имонлилар уларнинг орасида осмонга кўтарилган Раббий борлигини англашдан ҳайратга тушдилар. Раббий сингари уларни ҳам келажакда қувғин ва азоб-уқубатлар кутиб турганлигига қарамасдан, шогирдлар Масиҳ оламга Иккинчи бор қайтганда улар эга бўлиши мумкин бўлган Инжил марҳаматини ва “солиҳлик тожини” - Масиҳнинг илк бор ортидан эргашганларида, дунёвий шон-шуҳрат тожини интилган мақсадларига эндиликда алмаша олар эканларми? “Биз сўраганларимиздан, ёки ўйлаганимиздан анчагина кўпроқ нарсани” бера оладиган Кимса, шогирдларига Унинг азобуқубатларига шерик бўлишдан ташқари, Унинг хурсандчилигида - “кўпчиликни шон-шуҳратга етаклаб олиб келувчи” хурсандчиликда, “кўплаб ўғилларга ҳаддан зиёд ва ортиги билан бериладиган шон-шуҳрат” хурсандчилигида бирга бўлиш инъомини ҳадя қилди. Павлуснинг айтишича, “бизнинг вақтинчалик, енгил азобларимиз” Раббийнинг ҳадялари олдида ҳеч гaп эмас.УК 299.2

    Масиҳнинг Биринчи бор оламга келгани даврида “Инжил Шоҳлигини” ваъз қилган шогирдларнинг қайғу-ҳасратлари ва тажрибалари, Унинг Иккинчи бор келгани ҳақида тарғиб қилувчиларнинг қайғу-ҳасратларида ва тажрибаларида ўз аксини топмоқда. Шогирдлар чиқиб: “Вақт етиб келди ва Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди”, - деб ваъз қилганлари сингари, Миллер ҳам ўз издошлари билан биргаликда Муқаддас Китобда белгилаб берилган, энг узоқ башорат даври яқин орада тугаб охирзамон яқинлашганини, кўп ўтмай, Худонинг Шоҳлиги ўрнатилишини тарғиб қилдилар. Вақт борасида издошларнинг ваъзи Дониёр китобининг 9-бобида эсга олинган ва кўрсатилган етмиш карра етти йилга асосланган эди. Миллер ва унинг маслакдошлари ваъз қилган хабар 2300 куннинг якунланиб қолганлиги (қаранг: Дониёр 8:14), яъни унинг бир қисми бўлмиш етмиш карра етти йил ҳақида эди. Иккинчилар ҳам худди биринчилар сингари башорат қилинган буюк даврнинг турлича қисмларини амалга ошишига асосланганлар.УК 300.1

    Илк шогирдлар каби, Уильям Миллер ва унинг издошлари ўзлари тарғиб қилаётган хабарнинг тўлиқ маъносини тушуниб етмаган эдилар. Жамоатда ҳукм сураётган гумроҳликлар башоратларда келтирилган асосий жиҳатларни тўғри тушунишга халақит берарди. Шунинг учун ҳам, Худо уларга ишониб топширган хабарни тарғиб қилган бўлсалар-да, бу хабарни нотўғри тушуниш натижасида уларнинг ихлослари қайтди.УК 300.2

    Миллер Дониёрнинг: “Икки минг уч юз кечаю кундуз; шундан сўнг Маъбад покланади” (Дониёр 8:14) ушбу оятини, юқорида айтиб ўтилганидек, ерни маъбад деб ҳисоблаб, ҳаммага маълум бўлган нуқтаи назарга асосланган ҳолда талқин қилган. Миллер, маъбаднинг покланиши ернинг оловда ёниши орқали ва бу воқеа Раббийнинг оламга Иккинчи бор келишида амалга ошади, деб ўйлаган. 2300 куннинг якунланиши санасини аниқ ҳисоблаб чиқиш мумкинлигини билиб олгандан кейин, Миллер бу воқеа албатта Масиҳ Иккинчи бор келганда амалга ошади, деган хулосага келади. Унинг адашиши ўша вақтда машҳур бўлган таълимот, маъбад - бу бизнинг еримиз, деган тушунчани қабул қилишининг натижаси бўлди.УК 301.1

    Масиҳнинг қурбонлик ва руҳонийлик сояси ҳисобланган Худога хизмат қилиш тимсоли соҳасида, олий руҳоний томонидан йилда хизмат даврининг охирида маьбадни поклаш харакатлари ўтказилади. Бу покланишнинг якунловчи - Исроил жамоатини гуноҳлардан поклашнинг сўнгги лаҳзаси эди. Бу ҳолат самовий китобларга киритилган Самовий Олий руҳонийнинг хизматдаги Ўз халқи гуноҳларини кечиришнинг якунловчи даври рамзи бўлди. Ушбу хизмат ўз ичига текширишни ва ҳукмни мужассамлаштирган. Зеро, шундан сўнг дарров Масиҳ самовий устунларда куч ва буюк шоншуҳратда келади, чунки У келгунига қадар ҳар бир кимсанинг тақдири ҳал қилинган бўлади. Исо шундай дейди: “Мана, Мен тез келаман, қаримтам Ўзим билан, ҳар кимга қилмишига яраша сазо бергумдир” (Ваҳий 22:14). Раббийнинг Иккинчи бор келишини огоҳлантирувчи айнан шу ҳукм ҳақида биринчи фариштанинг хабарида айтилган: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди” (Ваҳий 14:7).УК 301.2

    Ушбу огоҳлантирувчи билдириш ўша давр одамлари учун муҳим хабарни олиб келди. Илк шогирдлар Дониёр китобининг 9-бобида айтилган: “Вақт келди ва Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди”, - деган башоратга асосланиб ваъз килганлар, аммо бу бобда Ёғ Суртилганнинг ўлими ҳақида қилинган кароматни тушунмаганлар. Худди шу сингари Миллер ҳам ўз издошлари билан Ваҳий китобининг 14-бобида Раббийнинг келиши олдидан эълон қилиниши керак бўлган ҳабарларни тушунмаган ҳолда, Дониёр китобининг 8-боб 14-оят ва Ваҳий китобининг 14-боб 7-оятларига асосланган хабарни эълон қилганлар. Етмиш карра етти йил охирида қандай шоҳлик ўрнатилишини тушунмай хато қилган шогирдлар сингари, адвентистлар ҳам 2300 кун охирида рўй бериши керак бўлган ҳодисалар борасида янглишганлар. Биринчи ва иккинчи ҳолатда ҳам улар ҳаммага хос бўлган янглиш фикрларни қабул қилганлари учун янглиш тасаввурлар келиб чиқди ва бундай нуқтаи нг.зар уларнинг онгини заҳарлади. Шогирдлар ҳам, Миллер ҳам Худо инсонларга етказмоқчи бўлган хабарни эълон қилиб, Раббийнинг хоҳиш-иродасини амалга оширганлар; уларнинг иккиси ҳам бу хабарни нотўғри тушунганларининг оқибатида умидсизликни бошларидан кечиришларига тўғри келди.УК 301.3

    Ҳукм ҳақидаги огоҳлантириш хабари шу тарзда ваъз этилишига Худо имкон берган бўлса-да, У Ўзининг эзгу ниятини амалга оширди. Буюк кун яқинлашиб қолди, Худо Ўзининг башорати орқали маълум вақтга халқнинг қалбидагини уларга кўрсатиб бериш учун синовдан ўтиш имконини берди. Миллернинг хабари Жамоатни синаш ва поклаш учун мўлжалланган. Одамлар ўзларининг қалблари нимага боғланганини-дунёгами ёки Масиҳ ва Осмонгами - уларнинг ўзлари танлаб ишонч ҳосил қилишлари керак эди. Улар Қутқарувчини яхши кўришларини айтдилар, энди эса улар ўз севгиларини исботлашлари лозим. Улар дунёвий орзу-истаклардан ва режалардан воз кечиб, ўз Раббийсини хурсандчилик билан кутиб олишга тайёр бўлганларми? Ушбу хабар уларнинг ҳақиқий руҳий ҳолатини кўра олишларигa ёрдам бериши керак эди; хабар уларга марҳаматли Худо томонидан юборилган, токи улар итоаткорона тарзда тавба қилиб, Раббийга муносиб бўлиш учун даъват этилганлар.УК 302.1

    Гарчи шогирдлар бошларидан кечирган кўнгил совушлар улар тарғиб қилган хабарнинг нотўғри тушунишлари натижасида келиб чиққан бўлса-да, бундай ҳолат уларга эзгулик манфаатига хизмат қилиши керак бўлган. Бўлиб ўтган ҳодисалар огоҳлантиришларни қабул қилганларнинг қалбини синовдан ўтказади. Улар аччиқ ҳақиқатларга бардош бера оладиларми? Худонинг Каломига ишонишни бас қилмайдиларми? Ёки бу башоратни тушунишда қандай хатоликларга йўл қўйганликларини билиш мақсадида ибодатда бўлиб, хатоларни тўғрилашга интиладиларми? Ким бир лаҳзалик шиддатли таъсир ҳиссидан қўрқиб хабарни қабул қилди? Кимни шубҳа ва гумон изтиробга солди? Кўплаб одамлар Раббийга бўлган севгилари ҳақида ва Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларини айтдилар. Дунё шундайларнинг устидан кулиб, уларни қувғин қилганда, ушалмаган орзу-умидларидан ҳафсалалари пир бўлиб, Қуёвнинг кеч қолиши туфайли улар ўз эътиқодларидан қайтмасмиканлар? Ўзларига нисбатан Худонинг хоҳиш-иродасини вақтинчалик тушунмай, Унинг Каломи тасдиқлаган ушбу ҳақиқатдан юз ўгирмайдиларми?УК 302.2

    Ушбу синовлар ҳақиқий ишончэътиқод билан Калом ва Худонинг Руҳини қабул қилганларнинг умиди нақадар қатьийлигини очиб бериши керак эди. Бу қайғу ва кечинмалар бошқаларига қараганда, дунёвий назария ва изоҳларни қабул қилиш нақадар хавфли эканлигини, буларнинг ўрнига ўзини ўзи тушунтириб бериши учун Муқаддас Китобга имконият бериш лозимлигини уларга ўргатади. Шaxсий хато, янглиш фикр ва хаттиҳаракатларнинг оқибатида юзага келган азоб-уқубатлар, парокандалик уларни кўп нарсаларга ўргатиб, сабоқ бериши керак эди. Бундай вазият башорат қилинган сўзларни чуқур ўрганишга, ҳақиқат Каломигa асосланмаган барча қарашларни инкор этишга, ўз эътиқодларининг асосини синчиклаб тадқиқ қилишга йўналтириши ва ундаши даркор эди.УК 303.1

    Бу масиҳийлар илк шогирдлар сингари, синовлар пайтида тушуниб етмаган нарсаларни фақатгина кейинчалик англаб олишлари мумкин. Улар ҳам илк издошлари бошидан ўтказган кечинмаларнинг иштирокчилари бўлдилар. Улар “ҳаммаси тугаганини” кўрганларида, руҳан умидсизликка тушиб қоладилар. Уларнинг ўзлари адашганликлари натижасида юзага келган кечинмаларни бошларидан ўтказишларига карамасдан, уларга нисбатан Худонинг севгиси камаймаганини хабарчилар тушундилар. Шахсий, ҳузурҳаловатли тажрибалари туфайли У “раҳм-шафқатли ва меҳрибон Худо”, Унинг барча йўллари — “Худонинг ваҳий ва насиҳатларига нисбатан марҳамат ва ҳақиқатни сақловчи” эканлигига масиҳийлар ишонч ҳосил қилдилар.УК 303.2

    Ҳукм қилиш вақтиУК 304.1

    Милодгача 457 йилнинг Ваҳий 14:6, 7 Милодий 1844 йилнинг кузи кузиУК 304.2

    Бу 2300 кечаю кундуз давом этади; шундан сўнг Маъбад покланадиУК 304.3

    (Дониёр 8:14)УК 304.4

    70 карра етти (490 йил) бедгиланган (Дониёр 9:24) Милодий 34 йилУК 304.5

    Милодгача 408 йил Милодий 27 йил 7 карра етти йил 62 карра етти йил 2300-490=1810= 49 йил =434 йил 1810 йилУК 304.6

    1. Фармон: 536 йил, Эзра 1:1-3. КурушУК 304.7

    2. Фармон: 519 йил, Эзра 6:1-12. ДороУК 304.8

    3. Фармон: 457 йил. Эзра 7:7-13. Артахшас УК 304.9

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents