Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    20-боб - Глобал Диний Уйғониш

    Масиҳнинг Иккинчи бор оламга қайтишини ваъз қилишга ундаган буюк глобал уйғониш Азиз Пир Юҳаннонинг Ваҳий китобининг 14-бобида, фариштанинг илк хабари башоратида айтилган. Қуйидаги оятларда Юҳанно шундай дейди: “Шундан кейин осмон ўртасида учиб бораётган бошқа бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа абадий Мужда келтираётган эди”. «У баланд овоз билан шундай деди: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди. Еру кўкни, денгизни, булоқларни Яратганга сажда қилинглар”» (Ваҳий 14:6, 7).УК 305.1

    Ушбу огоҳлантиришнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, бу хабар фаришта орқали етиб келди. Худо Донолигининг самовий хабарчиси пок, шон-шуҳрат ва куч-қудратда намоён бўлди, чунки у келтирган хабар буюк хизматнинг улуғворлигини ва юксаклигини, шунингдек, унга ҳамроҳ бўлган шон-шараф ва фахр-ифтихорни тасвирлаб бериши лозим эди. “Осмон ўртасида” учиб бораётган фаришта, “ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа” қаратилган, “баланд овозда” фаришта келтираётган “абадий Мужда”, - буларнинг ҳаммаси ушбу хабарнинг тез орада бутун дунё бўйлаб кенг тарқалишини англатади.УК 305.2

    Хабарнинг ўзи бу ҳаракат қачон ва қай вақтда бошланиши кераклигини тушунтириб беради. Хабар “абадий Инжилнинг ” бир қисмини ташкил этиб, ҳукм қилиш вақтсоати келганини эълон қилади. Нажот топиш ҳақидаги хабар барча асрларда тарғиб қилинган, аммо бу хабар Инжилнинг бир қисми бўлиб, охирзамон яқинлашганда ваъз қилиниши керак эди, зеро ана шундагина ҳукм қилиш вақт-соати келади. Башоратларда ҳукм бошланиши олдидан юз бериши керак бўлган воқеалар ҳақида айтилган. Бу айниқса, пайғамбар Дониёр китобига тааллуқлидир. Бироқ сўнгги кунларга тегишли бўлган башоратларни “охирзамон етиб келмагунча” сир сақлаб, муҳрлаб қўйиш Дониёрга амр этилган. Бу башоратларнинг амалга ошишига асосланган ҳукм ҳақидаги хабар ана шу вақт етиб келмагунига қадар, эълон қилиниши мумкин бўлмаган. Пайғамбарнинг айтишича, “бу давр мобайнида кўп одамлар ўзларини у ёкдан-бу ёққа уриб, юз бераётган ҳодисаларни тушунмокчи бўладилар” (Дониёр 12:4).УК 305.3

    Ҳаворий Павлус Раббийнинг куни келмагунча, Жамоат шу кунни кутмаслигини огоҳлантириб айтади. “Ҳеч ким сизларни, - дейди у, - турли йўллар билан алдамасин. Чунки имондан қайтиш вақти келмагунча, тақдири ҳалокат бўлган дажжол пайдо бўлмагунча, ўша кун келмайди” (2 Салоникаликларга 2:3). Имондан қайтиш вақти ва “дажжол пайдо бўлиб”, узоқ вақт ҳукмронлик қилмагунча, биз Раббийнинг келишини кутишга ҳаққимиз йўқ. “Дажжол”, шунингдек, “қонуисиз одам”, “сохта Масиҳ”, “қонунсиз” деб номланган ҳайвон, башорат қилинишича, - бу 1260 йил дунёда хукмронлик қиладиган папа ҳокимиятидир. Бу давр 1798 йили якунланди. Масиҳнинг келиши бу вақтга қадар амалга ошиши мумкин эмасди. Павлуснинг огоҳлантиришлари бутун милодий acpгa, то 1798 йилгача тааллуқли бўлган. Ана шу даврдан кейин Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги ваъз бошланиши керак эди.УК 306.1

    Утган асрларда бу каби хабарни бутун дунё аҳли ҳали эшитмаганди. Кўриб турганимиздек, Павлус бу ҳақда ваъз қилмади; у ўз биродарларининг диққат-эътиборини буюк келажакка - Раббийнинг келишига каратди. Буни ислохотчилар ҳам тарғиб қилмаганлар. Мартин Лютернинг ҳисоблашича, ҳукм тахминан 300Блисс. 146-бет. йилдан олдин амалга ошмайди. 1798 йили Дониёр китобининг мухри очилгандан кейин, одамларнинг билимлари кўпайди ва кўпчилик яқинлашиб қолган ҳукм ҳақидаги тантанали хабарни ваъз қила бошлади.УК 306.2

    XVI аср Ислоҳоти сингари, адвентистлар ҳаракати масиҳий дунёнинг турли мамлакатларида бир вақтда юзага келди. Башоратларни ўрганишга даъват этилган имон ва эътиқод одамлари Европада ҳам, Америкада ҳам руҳлантирувчи сўзларни қайта -қайта ўқиб чиқардилар, охирзамон яқинлашиб қолганлигига ишончли далил-исботларни ахтариб топардилар. Турли мамлакатларда масиҳийларнинг тарқоқ гурухлари пайдо бўла бошлади. Ана шундай гуруҳ аъзолари Каломни жиддий ва чукур тадқиқ қилиш натижасида, Қутқарувчининг келиши яқинлашиб қолди, деган хулосага келадилар.УК 306.3

    1821 йили, ҳукм вақтини кўрсатиб берувчи башоратларни Миллер изоҳлаб бергандан кейин уч йил ўтгач, Раббийнинг яқин орада келиб қолиши ҳақидаги хабарни “жаҳонгашта миссионер” Иосиф Вольф эълон қила бошлади. Вольф Германияда ибронийлар оиласида таваллудтопган. Унинготаси раввин бўлган. Ёшлигидаёқ у масиҳийча эътиқоднинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилган. Синчков ва билимгa чанқоқ бола отасининг хонадонида мунтазам равишда бўлиб ўтадиган суҳбатларга диққат билан қулоқ тутарди. Уларнинг уйида ҳар куни имонга келган яҳудийлар тўпланишиб, ўз халқларининг орзу умидлари, келаётган Ёғ Суртилганнинг шон-шуҳрати, Исроилни тиклаш ҳақида суҳбатлашар эдилар. Кунларнинг бирида болакай Насролик Исо Масиҳ ҳақидаги суҳбатни эшитиб қолади ва У ҳақдакўпроқбилиб олишни хоҳлайди “У ниҳоятда ақлли, меҳрибон ва камтар яҳудий бўлган, - деб жавоб беришди Иосифга катталар, - лекин Исо Ўзини яҳудийларнинг Подшоҳи деб эълон қилгандан кейин, яҳудийларнинг олий руҳонийлар кенгаши Уни ўлимга ҳукм қилдилар”. “Нима сабабдан, - деб сўраб суриштирди болакай, - Қуддус вайрон бўлди, биз эса қулликдамиз?” “Минг афсус ўглим, - жавоб берди ота, - биз, яҳудийлар, пайғамбарларни ўлдирганимиз учун шундай бўлди”. “Эҳтимол, Исо ҳам бошқалар каби пайғамбар бўлган, яҳудийлар эса ҳеч бир гуноҳи бўлмаган Масиҳни ўлдирганлар”, 301“Путешествия и приключения уважаемого Иосифа Вольфа”, 1-жилд, 6-бет. деб тахмин қилди Вольф. Бундай фикр болани шунчалик жалб этдики, масиҳийларнинг ибодатхонасига боришни унга тақиқлаб қўйдилар. Лекин шунга қарамай, у кўпинча ибодатхонага кираверишда узундан-узун ваъзларни эшитганича, ўша ерда узоқ вақт қолиб кетарди.УК 306.4

    Вольф саккиз ёшга кирганда, кунларпинг бирида кексайган масиҳий қўшнисига, Ёғ Суртилган келгандан кейин Исроилни ажойиб келажак кутишини айтиб, болакай мақтанади. Чол унга меҳрибонлик билан деди: “Ўғилгинам, ҳақиқий Ёғ Суртилган кимлигини мен сенга айтаман: бу Насролик Исодир, қадимий пайгамбарларни сенинг ота-боболаринг ўлдиргани каби, Уни ҳам хочга тортганлар. Ҳозир уйга боргин-да, Ишаё китобининг 53-бобини ўқиб чиқгин, ана шундан кейингина Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканлигига ўзинг ишонч ҳосил қиласан” 302Уша жойда. 7-бст.. Болакай уйга қайтгач, Ишаё китобининг айтилган бобини диққат ва қизиқиш билан ўқиб чикди. Ёғ Суртилган ҳақида қилинган башорат Насролик Исонинг ҳаётида нақадар аниқ амалга ошганидан ҳайратга тушди. Балки болакайнинг масиҳий қўшниси чиндан ҳам ҳақдир? Бола ушбу башоратни тушунтириб беришни отасидан илтимос қилди, бироқ қовоғини солганича, ота лом-лим демади, шундан сўнг Вольф бошқа ҳеч қачон бу мавзу борасида бошқа оғиз очмади. Аммо бу ҳолат болада масиҳийликка бўлган қизиқишни кучайтирди ва у масиҳийлик ҳақида кўпроқ маълумотларни билиб олишга интилди.УК 307.1

    Вольфнинг ота-онаси имкон қадар у интилган ҳақиқатни ундан беркитишга ҳаракат қилдилар. Лекин Вольф 11 ёшга кирганда ота-онасининг уйини тарк этди, таълим олиш, ўзига эътиқод ва касб танлаш учун дунё кезишга йўл олди. Бироз вақт у узоқ қариндошлариникида яшаб юрди, бирок уни шаккoкликда айблаб, тез орада уйдан ҳайдаб чиқардилар. Вольф бошпанасиз ва маблағсиз мусофирчиликда ўз хаёт йўлини очишга интилди. Бир жойдан иккинчи жойга саргардон бўлиб юрган ўспирин чуқурроқ билим олишга ҳаракат киларди, ивритдан дарс бериб бир амаллаб кун кечирарди. Католик устознинг таъсири туфайли у рим-католик эътиқодини қабул этиб, ўз халқи орасида миссионерлик хизматини ўташга қарор қилди. Ана шу мақсадда бир неча йил ўтгач, Римдаги католик миссионерлик колледжига ўқишга киради. Мустақил фикр юритгани ва ошкора чиқишлари туфайли уни бидъатчиликда айблашди. Руҳонийлар кўплаб холатларда ўз манфаатларидан фойдаланганларини кўргач, Вольф уларнинг кирдикорларини очиб ташлади ва ислоҳотлар ўтказишни талаб килди. Бошида у папа ҳокимияти аъзоларининг ишончини қозонди, лекин барибир, пировардида уии Римдан хайдаб чиқаришади. Жамоатнинг доимий равишдаги кузатуви остида бўлган Вольф у ердан -бу ерга кўчиб юрди, бироқ Рим зулмига унинг ҳеч қачон итоат этмаслиги ва ниҳоят аён бўлди. Охир оқибатда уни тузалмас, қайсар деб хисоблаб, ўз ҳолига ташлаб қўйдилар. Шундан сўнг у Англияга йўл олишга қарор қилди, протестантлар эътиқодини кабул қилгач, англикан Жамоатининг аъзоси бўлди. Икки йил мобайнида таълим олгандан кейин, 1821 йили ўз миссионерлик фаолиятини бошлади.УК 307.2

    Вольф Масиҳнинг Биринчи келиши ҳақидаги буюк ҳақиқатни “азобукубат чеккан Эр” сифатида қабул қилди, у шунингдек, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайгиши кучкудратда ва шон-шуҳрат билан амалга ошишини қилинган башорат аниқ ва тўлиқ тарзда тасвирлаб берганини кўрди. Насролик Исони ваъда қилинган Ёғ Суртилган ва Унинг Биринчи келиши одамларнинг гуноҳи учун келтирилган қурбонлик эканлигини Вольф ўз халқига тушунтириб берди, энди Масиҳ оламга Шох ва Иажоткор сифатида Иккинчи бор келишини ҳам у ўз халқига етказди.УК 308.1

    «Насролик Исо - ҳақиқий Ёғ Суртилган, - дейди Вольф, - бу Кимсанинг қўл ва оёқларини хочгa михладилар; Уни кўзи сифатида қурбонликка келтирдилар; бу Зот азоб-укубатларга дучор бўлган Эрдир; салтанат ҳассаси Яҳудодан кетгандан кейин, ҳамда қонун чиқарувчи ҳокимият ундан узоқлашгандан сўнг бу Кимса биринчи бор келган; бироқ У яна иккинчи бор самовий устунларда ва Жаброилнинг карнайи остида келиб303Иосиф Вольф. “Исследования и миссионерские трудьх”, 404, 405-бетлар. Зайтун тоғига чиқади, качонлардир бутун мавжудот устидан ҳукмронлик қилиш ҳуқу қи Одам Атога берилган ва гуноҳ туфайли қайта тортиб олинган ҳокимият (қаранг: Ибтидо 1:26; 3:17) эндиликда Исога топширилади. У бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Азобукубатларга, нола-фиғонларга чекУК 308.2

    қўйилади, ҳамма ерда шукроналик қўшиқлари ва ҳамду санолар янграйди... Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушганда... шу онда марҳумлар яна ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар (қаранг: 1 Салоникаликларга 4:16; 1 Коринфликларга 15:52). Maнa шуларнинг ҳаммасини, биз имонлилар, илк бор тирилиш деб атаймиз. Ушанда бутун мавжудот орасида ҳам катта ўзгаришлар юз беради (қаранг: Ишаё 11:6-9) ва улар Худонинг улуғворлигига, ҳамда меҳрибонлигига итоат этадилар (қаранг Забур 8). Дунёда тинчлик ҳукм суради304“Журнал достопочтенного Иосифа Вольфа”, 378. 379-бетлар.. Ана шунда Раббий ерга боқади ва дейди: “Maнa, ҳаммаси ниҳоятда яхши!”» 305Ўша жойда, 294-бст.УК 309.1

    Вольф Раббийнинг келиши яқинлигига ишонган; унинг башорат даврларини изоҳлаши ва буюк охирзамоннинг соатини аниқлаши Миллер кўрсатган вақтдан бирозгина фарқ қиларди. Муқаддас Битикда айтилган: “Келадиган у кун ва соатни ҳеч ким билмайди”, яъни одамлар Раббийнинг келиш вақти яқинлигини умуман билмаслиги керак, ушбу сўзларни рўкач қилган кимсаларга, Вольф қуйидагича жавоб берган: “Наҳотки Раббий у кун ва у соат ҳақида ҳеч қачон маълум бўлмайди, деб айтган бўлса? У анжир дарахтидан ибрат олишимиз кераклигини, анжирнинг шохлари кўкариб, барг чиқараётганда ёз яқинлашиб қолганини билганимиз сингари, У ҳушёр бўлиб туришимиз ҳақида бизни огоҳлантириб, бизга вақт белгилари ва аломатларни наҳотки бермаган бўлса? (Қаранг: Матто 24:32). Наҳотки биз ҳушёр турмай ғафлатда қолсак, ахир, Унинг Ўзи бизга Дониёр китобини нафақат ўқишни, балки ундаги ёзилганларни тушунишимизни ўргатган-ку! Сўзлар охирзамонгача (яъни пайғамбар вақти) муҳрланган бўлади, деб айтилган ўша Дониёр китобида, шунингдек, “кўплаб одамлар уни ўқийдилар [ибронийча матнда: “кузатиб ва вақт ҳақида фикр қилиб”], ва [бу юз бераётган ҳодисалар борасида] билим кўпаяди”, деб айтилган (Дониёр 12:4). Кўриб турганимиздек, Раббий бизни бу вақтни биз сезмаслигимиз тўғрисида эмас, балки ” у кун ва у соат ҳақида ҳеч ким билмаслиги” ҳақида огоҳлантиради. Аксинча, давр алoматлари орқали, токи қачонлардир Нуҳ пайғамбар тўфонгача кемани тайёрлаб қўйгани сингари, биз ҳам Унинг келишини кутиб олишга тайёргарлик кўришимизни У бизга тўғридантўғри айтиб, огоҳлантиради” 306Иосиф Вол1,ф. “Исследования и миссионерские трудн”, 404,405-бетлар..УК 309.2

    Ҳамма қабул қилган таснифга кўра, Битикни изоҳлаш ёки бузиб кўрсатиш борасида Вольф шундай ёзади: “Масиҳий Жамоат аъзоларининг кўпчилиги Битикни тўғри тушунишдан четга оғиб кетдилар ва буддистларнинг хаёлий усулига мурожаат қилдилар. Буддистларнинг таълимотига кўра, инсониятнинг бахтли келажаги одамларнинг ҳавода ҳеч бир тўсиқсиз учиб юришига ишонишдан иборат экан”. Бундай масихийлар “иброний” деб ёзилган сўзни “мажусий” деб ўқилиши кераклигига, “Қуддус” сўзини “жамоат” сифатида тушуниш лозимлигига, “ер” сўзини эса “осмон” сўзи каби қабул қилиш даркор, деб тушунадилар. Улар “Раббийнинг келиши” иборасини “миссионерлар жамияти ривожланишини” билдиради, деб ўйлайдилар. “Раббийнинг тоғдаги уйига чиқишини” улар “методистларнинг катта синф йиғини” деб изоҳлайдилар” 307“Журнал достопочтенного Иоснфа Вольфа”, 96-бст..УК 309.3

    Йигирма тўрт йил давомида, яъни 1821 йилдан то 1845 йилгача, Вольф Африкада, шунингдек, Миср ва Абиссинияда, Осиёда бўлди, Фаластин, Сурия, Форс, Бухоро ва Ҳиндистонни кезиб чиқди. У Америка Қўшма Штатларида ҳам бўлди, йўл-йўлакай муқаддас Елена оролида ваъз қилди. 1837 йилнинг август ойида Нью-Йоркка келгач, у олдин шу шаҳарда, сўнгра Филадельфия, Балгиморда ваъз айтиб ва ниҳоят Вашингтонга етиб келади. Вольф шундай ёзади: “Бу ерда вице-президент Джон Куинс Адамснинг таклифига биноан Конгресс палаталарининг бирида менга Конгресс залида ваъз қилиш имконини бердилар. Ваъзни шанба куни ўтказдим. Бу маърузага Конгресснинг барча аъзолари, шунингдек, олий руҳоний Виргини, Вашингтон руҳонийлари ва фуқаролари ташриф буюрдилар. Шунга ўхшаш ҳурмат-иззатни менга Нью-Джерси ва Пенсильвания штатларида ҳам кўрсатдилар. У ерда мен Осиёда ўтказилган ўзимнинг тадқиқотларим ҳақида чиқишлар қилдим, шунингдек, Исо Масиҳнинг шахсий бошқаруви тўғрисида маърузалар ўқидим” 308Ўша жойда. 398. 399-бетлар..УК 310.1

    Доктор Вольф Европа мамлакатларининг бирор ҳомийлигисиз чекка ва овлоқ ўлкалари бўйлаб саёҳат қилди, ниҳоятда машаққатли қийинчиликларни ва муҳтожликларни бошидан ўтказди, мунтазам равишда турлича хавфхатарларга дуч келиб, уларни енгиб ўтишга муяссар бўлди. Уни роса калтакладилар, оч қолдириб силласини қуритдилар, кунларнинг бирида уни ҳаттоки кул сифатида сотиб юбордилар, уч маротаба ўлимга ҳукм қилдилар. Бир неча бор қарокчиларнинг қўлига тушди, бир куни эса ташналикдан ўлишига сал қолди. Кунларнинг бирида унинг бор-йўғини тортиб оладилар, у бўлса қахратон қиш кунида тоғ орқали бир неча миль йўлни яёв босиб ўтишга мажбур бўлди; шамол аралаш совуқ қор юзларига урилар, совуқдан яланг оёқлари котиб қолганди. чунки у музлаган ердаи юриб борарди.УК 310.2

    Ёвузлик ва душманлик руҳи билан суғорилган қабилалар ҳузурига қуролсиз бормасликни Вольфга маслахат берганларида, у шундай жавоб қилди: “Мен ибодат, Масиҳга хизмат қилиш ва Унинг ёрдами билан куролланганман. Мен яна Худога ва яқинларимга бўлган севгим билан қуролланганман, қўлимда эса Муқаддас Китоб” 309Адамс. “Часто u опастностях”’, 192-бет.. У ҳар доим ва ҳар жойда инглиз ҳамда иброний тиллардаги Муқаддас Китобни ўзи билан олиб юрарди. Ўзининг сўнгги саёҳати ҳақида қуйидагиларни эслайди: “Мен... ҳар доим қўлларимда очилган Муқаддас Китобни ушлаб турардим. Менинг кучим ана шу Китобда эканлигини, унинг қудрати мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб турганлигини ҳис қилардим” 310Ўша жойда, 201-бет..УК 310.3

    Ҳукм куни яқинлашиб қолганлиги ҳақидаги хабар то бутун дунё бўйлаб тарқалмагунча, у тинимсиз меҳнат қилди. Иброний, турк, форс, ҳинд, кўплаб бошқа халқлар ва ирқлар орасида у Худонииг Каломини турлича тилларда эълон қилиб, Масиҳнинг Шоҳлиги яқинлашиб қолганлиги ҳақида ваъзлар айтди.УК 311.1

    Вольф Бухорода саёҳат қилиб юрар экан, дунё маданиятидан узокда бўлган одамлар Раббийнинг яқин орада келиши ҳақидаги таълимотдан хабардор эканликларини аниқлайди. “Яманлик арабларда, - деб ёзади у, - Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ва Унинг шоншуҳратда ҳокимлик қилиши ҳақида ёзилган “Сеера” номли китоб бор экан; улар 1840 йилда юз бериши муқаррар бўлган буюк ҳодисаларни кутар эдилар...” 311“Журнал достопочтенного Иосифа Вольфа”. 377-бет.. “Яманда Рахобанинг фарзандлари билан олти кун бўлдим. Улар шароб ичмайдилар, узумзор барпо қилмайдилар, экин экмайдилар. Чодирларда яшаб, Рахобанинг ўгли меҳрибон кекса Йўнадавни эслайдилар; мен уларнинг орасида Дан қавмидан бўлган Исроил ўғилларини учратдим. Улар ҳам рахобанинг фарзандлари билан биргаликда Масиҳни тез орада самовий устунларда келишини кутаётган эканлар” 312S iiia жойда, 389-бет..УК 311.2

    Бошқа бир миссионернинг таъкидлашича, бу каби таълимот Татаристонда ҳам расм бўлган экан. Татар мўлласи бир куни, Исо Масиҳ қачон Иккинчи бор келади, деб сўрабди. Миссионернинг бундан бехабарлигини билгач у ниҳоятда таажжубланибди. Бундай билимсиз миссионер қандай қилиб Муқаддас Китоб хизматчиси вазифасига даъвогарлик қилиши мумкин. Масиҳ тахминан 1844 йилда келишига мўлла қатъий ишонар экан.УК 311.3

    Англияда Масиҳнинг келиши ҳақидаги хабар 1826 йилдан эълон қилина бошланди. Ушбу ҳаракат Америкага қараганда, бу ерда маълум бир ташқи кўринишга, яъни оммавийлик тусига эга бўлмади; аниқ вақт ҳақида ҳамма жойда ҳам айтилавермасди, аммо Масиҳнинг куч ва қудрат билан тез орада келиши ҳақидаги буюк ҳақиқат кенг тарғиб қилинарди. Бу ҳақиқат нафақат мазҳаблар ва бузғинчилар орасида ваъз қилинарди. Инглиз ёзувчиси Мюран Брокнинг айтишича, инглиз Жамоатининг етти юзга яқин хизматчиси “Худонинг Шоҳлигини” тарғиб қилар эдилар. Лекин Буюк Британияда ҳам Раббийнинг 1844 йили келиши ҳақидаги хабар эълон қилинарди. Бу ерда Америка Қўшма Штатларидан келтирилгаи брошюралар кенг тарқатилиб, китоб ва журналлар қайта нашр этиларди. Келиб чиқиши инглиз бўлган ва Америкада адвентистлар эътиқодини қабул қилган Роберт Уинтер 1842 йили Раббийнинг келиши ҳақидаги хабарни тарқатиш учун она юртигa қайтади. Кўплаб одамлар унинг хизматига кўмаклашиб Робертга қўшиладилар. Охирзамон ва ҳукм ҳақидаги хабар тез орада Англиянинг турли бурчакларида ваъз қилина бошлайди.УК 311.4

    Гумроҳлик ва жамоат фитнасига ботган Жанубий Америкада, аслида испаниялик бўлган Лакунза исмли қандайдир иезуит (реакцион католик монахлар ташкилотининг аъзоси -тарж. изоҳи), Муқаддас Битикка мурожаат этиб, Масиҳнинг яқин орада келиши ҳақидаги ҳақиқатни кабул қилди. Халқни огоҳлантиришга интилиб, шу билан бирга, Римнинг ҳукмидан қутулиб қолиш истагида бўлган Лакунза ўзини имонга келган иброний сифатида таништириб, ўз қарашларини ўйлаб чиқарилган “Раввибен-Эзра” номли асарда баён этди. Лакунза XVIII асрда яшаган, бироқ унинг китоби 1825 йили Лондонга келиб қолади ва у ерда инглиз тилига таржима қилинади. Ушбу китоб Англияда Масиҳнинг Иккинчи бор келиши борасидаги масалага янада катта қизиқиш уйғотди.УК 312.1

    Германияда ушбу хабарни одамларгалютеран Жамоатинингхизматчиси, XVIII асрнинг кўзга кўринган илоҳиётчиси ва танқидчиси Бенгель етказган эди. Таълим олгач, Бенгель ўзини илоҳиётни ўрганишга бағишлади. Бунга унинг жиддийлиги, ёшликдаги илмга чанқоқлиги ва тиришқоқлиги ҳамда интизоми туфайли ривожланган ақлнинг маънавий теранлиги имкон яратди. Бошқа кўплаб сермулоҳазали ўспирин йигитлар сингари, у руҳий ҳаёт борасидаги қийинчиликлар ва шубҳа-гумонларга карши курашдан қочмади. “Унинг бечора қалбини яралаган ва унинг ўспиринлик даврини гам-ташвишга солган кўплаб найзаларни” Бенгель кейинчалик нақадар чуқур ҳис-туйғу билан эслайди. Вюртенберг жамоатхона суди аъзолигига қабул қилингач, у эътиқод озодлигини ҳимоялашга қатъий қарор қилади. “Жамоат ҳуқуқлари ва имтиёзларини сақлаб қолган ҳолда, у шу билан бирга. баъзи бир сабабларга кўра онгли равишда унинг иттифоқида қололмайдиганлар учун оқилона озодлик тамойилини муҳофаза қилишга интилди” 31“Эндиклопедия “Ьританика”, 9-нашр,“Бенгель” маколаси.3... Бенгелнинг самарали фаолиятининг таъсири хозиргача унинг ватанида қадрланиб келинмокда.УК 312.2

    Кунларнинг бирида ваъзга тайёргарлик кўриб, Ваҳий китобининг 21-боби тўғрисида хаёл суриб ўтирганда, Бенгель унда Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақида берилган маълумотлардан ҳайратга тушади. Ваҳий китобининг башоратлари унинг кўз ўнгида ниҳоятда аниқлик билан намоён бўлди. Пайғамбар тасвирлаб берган башоратларнинг мазмундорлиги ва буюклигидан, Бенгелнинг бошқа нарсалар ҳақида ўйлашга қурби етмади. Кейинги куни ҳам ушбу ҳақиқат яна аниқлик ва куч-қудратда унинг кўз олдига келди. Ана шу вақтдан бошлаб у башоратларни, айниқса Апокалипсисни ўрганишга ўзини багишлади ва тез орада шундай хулосага келади: башоратлар Масиҳнинг келиши яқин қолганлигини кўрсатади. Бенгель бу ҳодисалар юз бериши мумкин бўлган вақтни ҳисоблаб чиқди. Аниқланишича, унинг ўтказган ҳисоби кейинроқ Миллернинг қилган ҳисоб-китобидан бир неча йил фарқ қилди, холос.УК 312.3

    Бенгелнинг асарлари шиддат билан бутун масиҳий оламигa тарқалиб кетди. Башоратлар ҳақидаги унинг фикрлари Вюртенберг юртида, шунингдек, Германиянинг турли бурчакларида ҳам қайсидир маънода якдиллик билан қабул килинди. Бу ҳаракат унинг ўлимидан сўнг ҳам ўсиб борди ва Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабарни Германия ҳам, бошқа давлатлар сингари, бир вақтда эшитишга муяссар бўлди. Кўплаб имонлилар Россияда катта-катта колонияларни барпо этиб ўша ерга кўчиб ўтдилар. Ҳозирги вақтга қадар бу мамлакатда Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақида ваъз айтилмоқда.УК 313.1

    Хушхабар нури Францияда ҳам, Швейцарияда ҳам ярқиради. Фарель ва Кальвин Ислоҳот ғояларини кенг тарғиб қилишган Женевада Гауссен Масиҳнинг тез орада келиши ҳақидаги хабарни тарқатди. Ҳали талабалик пайтидаёқ, Гауссен XVIII асрнинг охири - XIX асрнинг бошларида бутун Европада ҳукм сурган рационализм (тафаккурни ҳиссий тажрибадан ажратиб қўядиган ва ақлни билишнинг бирдан-бир манбаи деб ҳисоблайдиган фалсафий оқим)га дуч келади. Ҳаттоки диний рутбани қабул қилганда ҳам, у нафақат ҳақиқий эътиқод ҳақида ҳеч нимани билмади, балки скептицизм (объектиб ҳақиқатни, дунёни билиш мумкинлигига шубҳа билан қаровчи идеалистик фалсафий оқим)га мойиллиги бор эди. Ёшлигида у башоратларга жуда қизиқувчан бўлган. Ролланнинг “Қадимий тарих” асарини ўкиб чиқиб, Гауссен ўз эътиборини Дониёр китобининг 2-бобига қаратди. Тарихий ёзувларда акс этган башоратларнинг нақадар аниқлик билан амалга ошганидан у ниҳоятда ҳайратда қолди. Бу эса Битикнинг Худо руҳига тўлганлигининг исботи эди; бундай нуқтаи назар кеманинг лангари сингари, келажакда ҳаётнинг хавф-хатарга тўла уммонида ғарқ бўлишдан уни ушлаб қолди. Рационалистик таълимотлардан у ҳеч қандай қониқиш ҳис қилмади. Фақатгина Муқаддас Китобни ўқиб-ўрганиши, янада кучлироқ нурга мунтазам равишда интилиши туфайли Гауссен бир қанча вақт ўтгач, ҳакиқий амалий эътиқодга кириб келади.УК 313.2

    Башоратларни - ўрганишни давом эттириб, Раббийнинг оламга қайтиши яқин, деган хулосага келади. Буюк ҳақиқатнинг улуғворлиги ва муҳимлигидан ҳайратланган Гауссен бу ҳақиқатни бошқа одамларга етказишни хоҳлади. Бироқ Дониёр башоратларининг жумбоқли эканлигига ва уларни англаш қийинлигига бўлган умумий ишонч унинг йўлида катта ғов бўлди. Ва ниҳоят у Фарелдан ибрат олиб, кейинчалик ота-оналарни ҳам қизиқтириш мақсадида, хизматни болалар билан ишлашдан бошлади.УК 313.3

    Кейинроқ бу усул ҳақида эслаб, у шундай деб ёзган: “Нима учун хизматимнинг бошида мен ишни катталар билан эмас, балки болалар билан бошлаганимни ҳаммага тушунарли бўлишини хоҳлайман. Ваъз қилинаётган ҳақиқат унчалик аҳамиятли бўлмагани учун мен шундай йўл тутмадим. Аксинча, ўзида бебаҳо ва буюк дурдонани мужассам этган ҳақиқатни тушунарли, содда қилиб баён этишга интилдим. Менинг гапларим барчага етиб боришини хоҳладим, бироқ ишни бир йўла катталардан бошласам, кўзлаган мақсадга эриша олмаслигим мумкинлигидан хавотирландим. Шунинг учун энг кичик тингловчиларга мурожаат этишга қарор қилдим. Мен болаларни тўпладим ва шундай фикр юритдим: агар гуруҳдаги болалар менинг кўз ўнгимда ўсиб-улғайсалар, улар нима ҳақида гaп бораётганини тушуниб, тинглаган ва ўқиганларини қизиқиб қабул қилсалар, демак, мен шунга ўхшаш яна бошқа гуруҳни, яъни катталар гуруҳини тўплашга умид қилсам бўлади, тингловчилар эса ўз навбатида, ўтириб бу мавзуда яхшилаб ўйлаб кўриш кераклигига ишонч ҳосил қиладилар. Агар айтиб ўтганларимизнинг ҳаммаси амалга ошса, демак, иш олдинга қараб ҳаракат қилади” 314Гауссен. “Пророк Даниил”, 2 жилд, кириш сўз..УК 314.1

    Гауссен кутилган натижаларга эришди. Кичкиналарга мурожаат қилиб, у катталарни ҳам қизиқтира олди. Унинг жамоати эътиборли тингловчиларга тўлиб-тошди. Уларнинг орасида кўплаб обрўэътиборли инсонларни, буюк олимларни, Женевага келган чет эллик меҳмонларни учратиш мумкин эди. Шундай қилиб, Масиҳнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабар бошқа ўлкаларда ҳам кенг тарқалди.УК 314.2

    Муваффақиятдан руҳланган Гауссен башорат китоблари борасида ўтказилган тадқиқотлари ваъз ва ибодатлар француз тилида ўтказилаётган жамоатларни қизиқтириб қолиши мумкин, деган мақсадда ўз маърузаларини чоп эттиради. “Болалар учун панднасиҳатларни чоп эттирар эканман, - деб ёзган эди Гауссен, - аслида мен ўз диққат-эътиборимни катталарга қаратишга интилардим, чунки айнан катта ёшдаги ўқувчилар китобларни тушуниш қийинлигини, уларда очиб берилган башоратларни ақл бовар этмаслигини рўкач қилиб, ана шундай мазмундаги китобларни назарга илмасдилар. Нимага ақл бовар қилмайди, ахир, уларнинг маъносини ёш болалар ҳам тушунадилар-ку! Мен ўзимнинг келишимни мана шу башоратлар орқали таништиришни жуда хоҳлардим. Башоратлар менга ниҳоятда қўл келди. Уларни ўрганиш келажакдаги синовларга тайёргарлик кўришимизга ёрдам беради, нажот ила Исо Масихни кутиб, бедор бўлишимизда кўмаклашади”.УК 314.3

    Гауссен француз тилида хизматни олиб борувчи ҳамда Женеванинг энг суюкли ваъзгўйларидан бири бўлишига қарамасдан, бир қанча вақт ўтгач уни хизматдан четлатишди. Унга карши қўйилган айбловларнинг мохияти шундан иборат эдики, у ёшларга панд-насиҳатлар берганда жонсиз ва рационалистик диний катехизис (диний ақидаларнинг савол-жавоб тарзидаги қисқача баёни) ўрнига, Муқаддас Китобдан фойдаланган. Кейинчалик у илоҳиёт мактабининг муаллими бўлди, якшанба кунлари эса савол-жавоб тариқасида болаларга Муқаддас Китобдан сабоқ беришни давом эттирди. Гауссен томонидан амалга оширилган башоратлар борасидаги тадқиқотлар борган сари катта қизиқишларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Профессорлар минбаридан, китоб саҳифалари орқали ва ўзининг муаллимлик ўрнидан у узоқ йиллар мобайнида Раббийнинг оламга қайтишини кўрсатиб берувчи башоратларга инсонларнинг эътиборини қаратишга ва шу орқали, уларга самарали таълим беришга интилди.УК 315.1

    Масиҳнинг Иккинчи марта келиши ҳақидаги хабар Скандинавияда ҳам тарғиб қилиниб, ҳамма жойда катта қизиқиш уйғотди. Кўплаб одамлар ғафлат уйқусидан уйғондилар, ўз гуноҳларини тан олиб тавба қилдилар ва Масиҳ номи билан нажот истадилар. Бироқ давлат ва жамоати раҳбарлари бундай фаолиятга қарши чиқдилар, уларнинг талабларига биноан баъзи бир воизларни зиндонга ташладилар. Кўплаб жойларда Масихнинг тез орада келишини эълон қилиб юрган хабарчиларга овозларини ўчириш буюрилди, бироқ Раббий хабар тарқатишнинг мўъжизавий тарздаги йўлини, яъни ёш болалар орқали Хушхабарни тарқатиш йўлини кўрсатиб берди. Бироқ болалар вояга етмаган бўлганлари учун, давлат конунлари уларга тааллуқли эмасди, шунинг учун хам болалар ҳеч бир тўсиқларсиз ҳақикат ҳақида гапиришлари мумкин эди.УК 315.2

    Шу усулдаги ваъз асосан оддий меҳнаткашлар орасида кенг тарқалганди, чунки уларнинг камтаргина хонадонларида огоҳ бўлиш ҳақидаги хабарни тинглаш учун халқ тўпланарди. Воиз болаларнинг кўпчилиги олти-етти ёшда бўлиб, камбағал оилалардан келиб чиқишган. Уларнинг ҳаёт тарзи улар Нажоткорни яхши кўришларидан ва Унинг муқаддас талабларига жавоб беришга интилишларидан гувоҳлик бериб турарди. Шундай бўлса-да, улар ниҳоятда камтар, ҳамма болалар каби содда ҳаёт кечирардилар, уларнинг ривожланиши ҳам ёшларига жуда мос келарди. Лекин улар халқ олдида ваъз қилганларида, болаларни руҳий куч бошқараётгани яққол намоён бўларди. Улар тантанали равишда охирзамоннинг яқинлашиб қолгани ҳақида эълон қилаётганларида, болаларнинг овозлари ўзгача янграрди. Улар ўз сўзларини Муқаддас Китоб оятлари билан тасдиқлар эдилар: “Худодан қўрқинглар ва Унга ҳамду сано айтинглар, зеро Унинг ҳукм вақти жуда яқиндир!” Ёш воизлар одамларнинг қилган гуноҳларини койиб уларга танбеҳ бердилар, болалар гуноҳларнинг нафақат ёмон иллатлари ва фосиқликларини, балки дунёвий хис-туйгуларга берилиб имондан қайтганларни қоралардилар, халос бўлиш вақтсоати яқинлашиб қолганини эслатиб, ҳушёр бўлиб Масиҳнинг келишини кутиб олишга халқни даъват этдилар.УК 315.3

    Одамлар ҳаяжон билан уларнинг сўзларига қулоқ тутдилар. Худо Руҳининг кучи уларни ҳайратга солди. Кўпчилик зўр қизиқиш билан Муқаддас Битикни янада чуқурроқ ўрганишга интилди; фосиқлар ва товламачилар ёмон одатлардан воз кечиб ҳаёт тарзини ўзгартирдилар; эзгулик томон бурилиш шунчалик аён бўлдики, ҳаттоки давлат жамоатининг хизматчилари бу ҳаракатда Худонинг қўли борлигини тан олишга мажбур бўлдилар.УК 316.1

    Скандинавия мамлакатларига Нажоткорнинг келиши ҳақидаги хабарнинг етиб бориши Худонинг иродаси эди. Унинг хизматкорлари таъқибларга учраганларида, бошланган ишни муваффақиятли якунлаш мақсадида У Ўз Руҳини болаларга ёғдирди. Хурсанд бўлган халойиқнинг кўпчилик қисми ўз кийимларини йўлга пойондоз қилди, баъзилари эса дарахт шохларини кесиб йўлга тўшадилар-да, Исони Довуд Ўғли деб атаб, Унинг Қуддусга тантанали кириб келишини кутиб олаётган эдилар. Маккор фарзийлар халқнинг шодлигини кўриб дарғазаб бўлдилар ва уларнинг овозини ўчиришни Исодан талаб қилдилар. Шунда Исо, буларнинг ҳаммаси башоратларнинг амалга ошиши эканлигини, агар одамлар жим бўлиб қолсалар, тошлар нола қилиб юборишини айтди. Лекин олий руҳоний ва уламоларнинг дўқ-пўписасидан қўрққан халқ Қуддус дарвозалари олдида жим бўлиб қолди. Бироқ маъбадга кириб олган болалар ҳеч нарсадан қўрқмасдан, кесилган дарахт шохларини ҳилпиратганларича, шундай деб деб ҳайқираётган эдилар: “Довуд Ўғли мангу яшасин!” (Қаранг: Матто 21:8-16). Фарзийлар дарғазаб бўлиб Исога дедидар: “Булар нима демоқдалар, эшитяпсанми?” Исо шундай жавоб қилди: «Ҳа! Наҳотки сизлар: “Гўдак ва чақалоқлар оғзидан Сен мадҳия яратдинг”, - деган оятни ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?” Масиҳнинг Биринчи бор келишида Худо болалар орқали ҳаракат қилгани сингари, У яна Масихнинг оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабарни “гўдагу чақалоқлар оғзида мадҳ яратди”. Нажоткорнинг келиши ҳақидаги хабар барча халқларга, тилларга ва элатларга етиб бориши керак, деган Худонинг сўзи амалга оширилиши даркор.УК 316.2

    Ушбу хабарни Америкада тарғиб қилиш Уильям Миллер ва унинг маслакдошларига топширилган эди. Бу мамлакат буюк адвентистлар ҳаракатларининг маркази бўлиб қолди. Бу ерда фаришталарнинг биринчи бор қилган башорати тўлиқ рўёбга чикди. Миллер ва унинг ҳамкорларининг асарлари Америкадан турли мамлакатларгa кенг таркалди. Миссионерлар қаерга бормасинлар, хамма жойга Масиҳнинг тез орада оламга Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабарни етказдилар. Ер шарининг турли бурчакларига Инжил ҳақиқати тарқалди: “Худодан қўрқинглар ва Унга ҳамду сано айтинглар, зеро Унинг хукм вақти жуда яқиндир”.УК 317.1

    Инсонлар онгида 1844 йилнинг баҳорида Масиҳнинг келишини кўрсатиб турувчи башорат гувоҳлиги чукур ўрнашиб қолган. Бу хабар бир штатдан бошқасига ўтиб борар экан, ҳамма жойда ва барчанинг бениҳоят қизиқишини уйғотар эди. Кўпчилик башоратлар даврининг тўғри хисоблаб чикилганига ишониб, барча ўз нуқтаи назарига эга бўлиши лозим, деган ақидадан қочардилар, хурсандчилик билан ҳақиқатни қабул қилардилар. Баъзи бир хизматчилар олдинги карама-қарши нуқтаи назар ва ишончдан воз кечиб, иш хақини олишдан бош тортдилар; жамоатларни тарк этиб Масиҳнинг келиши ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишга йўл олдилар. Бирок. бундай хизматчилар факатгина саноқли одам эдилар. Хушхабар эса асосан оддий меҳнаткаш халқ томонидан эълон қилинар эди. Фермерлар далаларини тарк этардилар; ҳунармандлар - қурол-яроғларини; савдогарлар - дўконларини; хизматчилар маҳкамаларини қолдириб, ваъз қилиш учун йўлга отланардилар. Бироқ шундай бўлса-да, буюк ишни амалга ошириш учун воизлар жуда камлик қиларди, яъни етишмасди. Жамоатларнинг аянчли аҳволи, жирканч гуноҳларга ботган дунё - буларнинг ҳаммаси ҳақиқий фидойиларнинг қалбини жабр-зулмга тўлдирарди. Улар ихтиёрий равишда азоб-укубатларни, йўқчиликларни, жабр-жафоларни бошларидан ўтказиб, одамларни тавба қилишга чорлаб, уларга нажот топиш йўлини кўрсатар эдилар. Иблиснинг қаршилик кўрсатишига қарамай, иш тобора олдинлаб борарди. Шундай қилиб, адвентистларнинг хабарини минглаб одамлар қабул қилдилар.УК 317.2

    Ҳамма жойда гуноҳкорларни - ҳам солих, ҳам фосиқларни - имкон қадар Илоҳий йўқлаш вақт-соатини кутиб, хушёр бўлиб туришга даъват этувчи чақириқлар эшитиларди. Осмон Шоҳлигининг яқинлашиб қолганини Яҳё пайғамбар ваъз қилгани сингари, ҳақиқат хабарчилари қуриб қолган дарахтни таг-томири билан кесиб ташлаб, ҳаммани тавба қилишга, самарали ҳосил етиштириб Масиҳнинг келишини муносиб равишда кутиб олишга барчани чорладилар. Уларнинг ваҳима ва хавотирликка тўла бўлган дунёга қилган мурожаати, жамоат минбарларидан янграётган тинчлантирувчи, ҳамда аллаловчи панд-насиҳатларга асло ўхшамасди. Муқаддас Руҳ таъсири остида тантанали равишда янграётган Битикларнинг содда ва маълум бир гувоҳликлари қатъий суратда минглаб инсонларнинг қалбларини шундай забт этдики, фақатгина саноқли гумроҳлар унга қарши чиқишлари мумкин эди. Эътиқод устозлари бепарволик, манманлик ва ғафлатдан чўчиб уйғондилар. Улар ўзларининг хатоларини, дунёга бўлган севгиларини, ишонсизлик, такаббурлик ва худбинликларини кўрдилар. Кўпчилик гуноҳларига тавба қилиб, тоат-ибодатда Худога юз тутдилар. Узоқ йиллар мобайнида дунёвий ҳаётга қаратилган уларнинг ҳистуйғулари, эндилиқда самовий севги ва ишончга қаратилди. Худонинг Руҳи тавба қилиб имонга юз тутганларга қўнди. Улар итоаткор ва меҳрли қалб ила хурсандчилик билан қуйидаги сўзларга қўшилдилар: “Худодан қўрқинглар ва Унга ҳамду сано айтинглар, зеро Унинг ҳукм вақти жуда яқиндир!”УК 317.3

    Гуноҳкорлар кўзларида меҳр ёши ила: “Нажот топишимиз учун биз нима қилишимиз керак?” - деб сўрар эдилар. Қаллоблар кимларнидир алдаб, уларга етказилган зарарларни қоплашга интилдилар. Масиҳ туфайли нажот топган инсонлар ана шундай марҳамат ва ҳузур-ҳаловат хабарини атрофдагиларга ҳам етказишни хоҳладилар. Ота-оналарнинг қалби болаларга, болаларнинг қалби эса ота-оналарга қаратилди. Ўзаро муносабатларга тўсиқ бўлиб келган манманлик ва ишончсизлик йўқ қилинди. Ҳамма жойда гуноҳкорларнинг чин қалбдан тавба қилаётганлари эшитилиб турарди, одамлар ўз яқинлари ва қариндош-уруғлари нажот топишини истаб, бир-бирлари учун қизғин ибодат қилардилар. Ҳамма ёкда Худодан нажот топиш мақсадида сидқидилдан илтижо қилаётганларни учратиш мумкин эди. Кўплаб одамлар Раббий уларнинг гуноҳларини кечирганлигига ишонч ҳосил қилиш учун, кечаю кундузни ибодатда ўтказардилар, яна бошқалар қўни-қўшнилари ва яқинлари Худога юз тутишлари учун ибодат қилардилар.УК 318.1

    Барча қатламларга мансуб бўлган одамлар адвентистларнинг жамоат йиғилишларига оқиб келишарди. Бой ва камбагаллар, ҳокимият эгалари ва ҳақ-ҳуқукдан маҳрум қилинганларнинг ҳаммаси Масиҳнинг Иккинчи бор келиши ҳақидаги хабарни эшитишга орзуманд эдилар. Худонинг хизматкорлари ўз эътиқодлари учун замин тайёрлаётган бир пайтда, Раббий итоатсизлик руҳини сўндириб борарди. Баъзида Худонинг Руҳи заиф ва нимжон қуроллардан фойдаланиб, Ўзининг ҳақиқатидан гувоҳлик беришлари учун уларга куч ато этди. Жамоатларнинг бундай йиғилишларида ҳар доим муқаддас фаришталарнинг ҳозирлиги ҳис этиб туриларди. Ва имонлиларга қўшилувчиларнинг сони тобора кўпайиб борарди. Катта оломон нафас чиқармай, сукут сақлаганича Масиҳнинг тез орада келиши ҳақидаги тантанали исботларни тинглаб турарди. Гўёки, осмон ерга яқинлашиб қолгандай эди. Худонинг куч-қудрати ҳам қарияларда, ҳам ёшларда, ҳам болаларда намоён бўлаётгани кўзга ташланиб турарди. Эркаклар шукроналик саноларини куйлаб уйга қайтардилар, уларнинг хурсандчиликка тўла овозлари сокин кечанинг сукунатини бузарди. Йиғилишда иштирок этган катнашчиларнинг ҳар бири қалбида ҳукмронлик қилаётган кўтаринки кайфиятни ҳеч қачон унута олмаса керак.УК 318.2

    Масиҳнинг оламга қайтиши аниқ вақти кўрсатилиши жамиятнинг барча қатламларида - жамоат хизматчиларидан тортиб то энг ашаддий гуноҳкорларда ҳам, катта эътирозларнинг сабабчиси бўларди. Башоратларнинг ушбу сўзлари нақадар аниқ амалга ошди: «Аввало шуни билингларки, охирги кунларда ўз иафсига маҳлиё бўлиб юрадиган ҳаёсиз масхарабозлар пайдо бўлади. Улар: “Раббингизнинг қайтиши тўғрисидаги ваъда қани? Мана, ота-боболаримиз ўтгандан буён, ҳамма нарса бошида қандай яратилган бўлса, шундай турибди”, - деб масхара қиладилар” (2 Бутрус 3:3, 4). Нажоткорни севишларини тан олган одамлар шундай дер эдилар: биз Исонинг оламга Иккинчи бор қайтиши ҳақидаги таълимотни қабул қиламиз, лекин бу ҳодисанинг аниқ санасини кўрсатиш шартмиди? Бироқ Қодир Худога уларнинг қалби очиқ эди. Улар Масиҳнинг қайтиши ҳақидаги хабарни тинглашни асло хоҳламас эдилар, чунки У дунёни қилган ишига қараб ҳукм этади. Улар Худонинг содиқ хизматкори бўлмадилар; қалбларни синовдан ўтказадиган Худодан улар қўркар эдилар, шунингдек, Раббий билан учрашишдан ҳам қўрқардилар, чунки улар Раббийнинг жиддий синовига дош бера олмасликларини билардилар. Масиҳнинг Биринчи бор келишидаги яхудийлар сингари, бу одамлар Исони олқишлашга тайёр эмасдилар. Улар Муқаддас Китобнинг аниқ исботларини нафақат эшитишни хоҳламадилар, балки Раббийнинг қайтишини қунт билан кутаётганларнинг устидан кулиб, уларни мазахладилар. Худонинг халқи Масиҳни ва Унинг фаришталарини унчалик яхши кўрмаслигини, шунинг учун ҳам Унинг келишини хоҳламаётганини рўкач қилиб, иблис ўз фаришталари билан шодланарди.УК 319.1

    “У кун ва ўша соат ҳақида ҳеч ким билмайди” - бу сўзлар кўпинча адвентистлар эътиқоди душманлари учун ишончли исбот сифатида хизмат қилди. Битикда шундай дейилган: “У кун ва у соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди, осмондаги фаришталар ҳам билмайди” (Матто 24:36). Ушбу оятнинг Битикка мос келадиган аниқ ва тўғри изоҳини Раббийнинг келишини кутаётганлар тушунтириб берадилар, уларнинг душманлари эса матнни сохта талқин қиладилар. Ушбу сўзларни Исо сўнгги бор маъбадга қилинган ташрифидан сўнг айтган. У Зайтун тоғида ўтирган вақтда, шогирдлари Унинг ёнига келиб сўрашади: “Бизларга айт-чи, бу воқеалар қачон юз беради? Сенинг келишинг ва охирзамон яқинлашганини кўрсатадиган белги қандай бўлади?” Исо жавоб бериб уларга деди: “Сизлар ҳам буларнинг ҳаммасини кўргач, билингки, У яқинДир, эшик олдида турибди” (Матто 24:3, 33). Нажоткорнинг бир айтган гапи бошқасидан мустасно эмас. Гарчи Масиҳнинг оламга қайтиш куни ва соатини ҳеч ким аниқ билмаса-да, бироқ бу ҳодиса юз беришидан олдин ҳушёр бўлиб туришимиз учун бизга белги ва аломатлар кўрсатиб берилган. Яна айтилганки, Масиҳнинг огоҳлантиришларини менсимай, Унинг келишининг яқинлашиб қолганидан дарак берувчи аломатларидан кўз юмишимиз натижасида, Нуҳ пайғамбар даврида одамлар яшаб, Нуҳнинг тўфон ҳақида уларни огоҳлантиришига эътибор бермай, ҳаммаси қирилиб кетгани сингари, биз ҳам мудҳиш хатога йўл қўймоқдамиз. Ўша бобда ёритиб берилган яхши ва ёмон хизматкор ҳақидаги масал ҳам айнан шу мавзуга бағишланган. Ишончли ва ақлли хизматкор хўжайин келганда “қул-чўриларга ўз вақтида ризқ-рўзини” бериб тургани учун ҳам, у албатта бахтли бўлади. Ёмон ниятли хизматкор эса ўз кўнглида: “Хўжайиним яқин орада келмайди”, - деб ўйлагани учун у тилкапора қилинади. Масиҳнинг келишини ҳушёрлик билан кутганларга, Унинг қайтиши ҳақидаги хабарни бошқаларга ҳам тарғиб қилганларга, шунингдек, Уни инкор этганларга ҳам Раббий қандай муносабатда бўлишини ушбу масал бизга аниқ кўрсатиб беради. “Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар, - дейди У, - хўжайини келганда, уни шуларни бажариб турган ҳолда кўрса, у хизматкор нақадар бахтлидир” (Матто 24:42, 46). “Нима эшитган ва қабул қилган бўлсанг, эслаб амалга ошир ва тавба қил. Агар бедор бўлмасанг, Мен ўғридай босиб келаман, сен эса қайси соатда сени босиб олишимни билмайсан” (Ваҳий 3:3).УК 319.2

    Масиҳнинг келишини кутмаган, бу ҳодиса тасодифий бўлиб кўринган одамлар ҳақида Павлус шундай дейди: “Чунки ўзларингиз яхши биласизларки, кечаси ўғри қандай келса, маҳшар куни ҳам шундай келади... Инсонлар тинч ва осойишта деб юрганда, тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келади ва ундан асло қочиб қутула олмайдилар”. У шунингдек, ҳушёр турганларга ва эътиборли бўлганларга шундай мурожаат қилади: “Сизлар эса, эй биродарлар, қоронғиликда эмассизларки, ўша кун ўғри каби сиз ларни босиб олсин. Ҳаммаларингиз ёруғлик ва кундузнинг ўғилларисизлар. Биз кечага ҳам, қоронғиликка ҳам тааллуқли эмазмиз” (1 Салоникаликларга 5:2-5).УК 320.1

    Шундай қилиб, инсон Масиҳ келишининг яқинлиги масаласида бехабар қолиши мумкин, деб ўйлашга Муқаддас Китоб ҳеч қандай асос бермаслигини биз кўриб турибмиз. Ҳақиқатни инкор этувчилар ўзларининг бундай ҳаракатларини қандайдир тушунтириб бериш мақсадида, Масиҳнинг қайтишини ҳушёр туриб кутаётганларнинг ҳеч қандай далил-исботларини қабул қилмасликка интиладилар. Қўпол мазахчилар ва ҳаттоки Масиҳнинг баъзи бир хизматчилари ҳам чарчамасдан шундай дер эдилар: “У кун ва у соат ҳақида ҳеч ким билмайди”. Халқ ғафлатдан уйғониб, нажот топиш йўлини ахтаришни бошлаганда, диний раҳнамолари халқ ва ҳақиқат орасида туриб олиб, уларнинг қўрқувини Муқаддас Каломни сохта талқиш қилиш орқали тарқатиб юборишга интилдилар. Ёлғончи ҳимоячилар васвасага солувчи иблис билан бирлашиб олиб, гарчи Худо дунё ҳақида гапирмаган бўлса-да, улар: “Дунё, дунё”, деб бақирар эдилар. Масих, кунларидаги фарзийлар сингари, кўплаб одамларнинг ўзлари Самовий Шоҳликка киришдан бош тортдилар ва Шоҳликка кирмоқчи бўлганларнинг ҳам йўлларини тўсдилар. Бу қалбларнинг қони албатта гумроҳларнинг гарданидадир.УК 321.1

    Биринчи бўлиб бу хабарни Худога содиқ бўлган энг камтар Жамоат аъзолари кутиб олдилар. Мустақил равишда Муқаддас Китобни тадқиқ қилганлар башоратлар борасидаги хато ва тасдиқланмаган умумий қарашларга эътибор бермай қолмадилар; руҳонийлар таъсирига тушмагаи жойлардаги одамларнинг ўзлари Худонинг Каломини ўрганиб, мулоҳаза қилганлари учун адвентистларнинг таълимотлари қабул қилинарди, зеро бу жараён Муқаддас Китоб томонидан тасдиқланганди.УК 321.2

    Кўпчилик Масиҳнинг келишини эшитишни хоҳламаган биродарлари томонидан қувғинларга учрадилар. Яна бошқалар ўзларининг жамоатдаги мавқеини сақлаб қолиш мақсадида, нажотга эга бўлиш имконини яна қайта пайдо бўлганлиги ҳақида лом-лим демасдилар. Кимлардир, Раббий уларга ишониб топширган ҳақиқатни яшириш ва Унга нисбатан бўлган содиқликни сақлаб қолиш - бир-бирига зид келадиган тушунча эканлигини ҳис қилдилар. Яна кўплаб одамларни Масиҳнинг оламга қайтишига ишонганлари учун расмий жамоатлар аъзолигидан чиқариб юбордилар. Ҳақиқат учун азоб чекканлар пайғамбарнинг ушбу сўзлари орқали таскин топар эдилар: «Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган, сизларни мазах қилиб, шундай деган: “қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, сизларни қутқарсин, хурсанд бўлганингизни кўрайлик-чи”. Энди ўшалар шарманда бўладилар” (Ишаё 66:5).УК 321.3

    Худонинг фаришталари ушбу меҳнатнинг натижаларини диққат ва катта қизиқиш билан кузатиб турардилар. Жамоатлар асосан огоҳлантириш хабарини кабул қилишдан бош тортганларида, фаришталар ғамгин ҳолда юзларини беркитар эдилар. Бироқ кўплаб одамлар адвентистларнинг ҳақиқат синовларидан ҳали ўтмаган эдилар. Кўпчилик адвентистларнинг таълимотини ўрганиш у ёқда турсин, уни хаттоки эшитишнинг ўзи ҳам бидъат ва гуноҳ эканлигини таъкидлаб, турмуш ўртоқлари, рафиқалари, ота-оналари ёки фарзандлари томонидан чалгитилдилар. Ана шундай қалбларни қатъий назорат қилиш фаришталарга топширилди, чунки уларни Худонинг тахтидан тушиши керак бўлган бошқа нур ёритади.УК 322.1

    Хушхабарни кабул қилганлар эса интизорлик билан Нажоткорнинг келишини кутар эдилар. Кўрсатилган вақт яқинлашиб қолганди, уни тантанали кутиб олишга тайёргарлик кўриларди. Улар Худо билан ибодат орқали мулоқот қилар эканлар, порлоқ келажакда нақадар ажойиб ҳузур-ҳаловатга эга бўлишлари мумкинлигидан хурсанд эдилар. Бундай ҳис-туйғуни бошидан кечирганларнинг ҳеч бири ўша бебаҳо кутиш лаҳзаларини асло унута олмайди. Кўрсатилган вақтга бир неча ҳафта қолганда, кўплаб одамлар заминий ишларини бир четга суриб қўйдилар. Имонлилар ҳар бир фикрлари, қалбнинг ҳар бир даъватини синчиклаб кўриб чиқар эдилар, гўёки ўлим тўшагида ётиб, уларни абадий хотиржамликдан бир неча соат ажратиб тургандай эди. Осмонга кўтарилиш учун ҳеч ким махсус кийимлар тиктирмади, аммо Нажоткор билан учрашиш учун қалбни тайёрлаш кераклигини ҳамма тан оларди; уларнинг оқ кийими Масиҳ Қони туфайли гуноҳдан покланган қалб поклиги эди. Оҳ қанийди, агар Худонинг фарзандлари ҳозирги вақтда ҳам ўз қалбларини самимий ва қатъий ишонч орқали поклашга интилганларида эди! Aгap улар Худо олдида итоаткор бўлиб, ўз ибодатларини ҳузур-ҳаловат тахтига қаратганларида эди, уларнинг руҳий дунёси бойиб кетган бўларди. Бироқ ҳозирги вақтда қанчалар кам ибодат қилинади, одамлар гуноҳларига тавба қилишни асло хоҳламайдилар! Одамларда жонли эътиқод йўқ, демак, Нажоткор томонидан сахийлик ила берилган хузур-ҳаловат ҳам йўқ.УК 322.2

    Худо Ўз халқини синаб кўрмоқчи бўлди. Унинг қўли башорат даврларини аниқлашдаги хатоликларни беркитди. Адвентистлар ушбу хатоликни кўрмадилар, бу хатони ҳаттоки уларнинг энг олим рақиблари ҳам топа олмадилар. Рақиблар шундай деганлар: “Сизнинг башорат даврларни ҳисоблашингиз тўғри. Қандайдир буюк бир ҳодиса рўй бериши керак, аммо Миллер башорат қилган ҳодиса эмас; бу Масиҳнинг оламга Иккинчи бор қайтишини эмас, балки бутун дунёнинг имонга юз тутишини англатади”.УК 322.3

    Белгиланган вақт етиб келди, бироқ Ўз халқини қутқариш учун Масиҳ келмади. Ўз Нажоткорининг келишини интизорлик ва севги ила қутганларнинг умиди пучга чиққандан кўнгил совиди. Лекин Худо Ўз ниятларини амалга оширди: Унинг келишини интизорлик билан кутяпмиз, деганларнинг қалбларини синади. Уларнинг орасида Масиҳнинг келишига енгил-елпи муносабатда бўлганлар, гуноҳларига тавба қилиб чин қалбдан эмас, балки кимларнингдир тазйиқи остида Худога юз тутганлар ҳам жуда кўп эди. Бундайларнинг юзаки имонга келиши уларнинг қалби ва ҳаётига ҳеч қандай ўзгаришлар олиб келмади. Кутилган ҳодисалар юз бермади ва бу одамлар ҳеч қандай тушкунликда эмасликларини, чунки улар Масиҳнинг оламга қайтишига умуман ишонмаганликларини тан оладилар. Улар биринчи бўлиб Худонинг ҳақиқий фарзандларини таҳқирлаб хўрлашни бошладилар.УК 323.1

    Бироқ Масиҳ ва бутун самовий лашкарлар буюк севги ва раҳмшафқат билан тушкунликда қолган, аммо синалган, ҳамда Худога содиқ бўлган фарзандларини назорат қилиб турар эдилар. Aгap зоҳирий ва кўз билан илгаб бўлмайдиган дунёни ажратиб турувчи парда кўтарилса, ана шунда самовий фаришталар халқа сингари Худонинг содиқ фарзандларини ўраб олиб, уларни иблиснинг ўқ-найзаларидан ҳимоя қилаётганларини аниқ кўриш мумкин эди.УК 323.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents