Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Кураш

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    36-боб - Муқаррар Тўқнашув

    Азалда осмондаги улуғ кураш бошланганда иблиснинг нияти Худонинг Қонунини улоқтириб ташлаш бўлган эди. У айнан шу мақсад билан Яратганга қарши исён кўтарди. осмондан қувилиб, ер юзида шу курашни давом эттирмоқда. Одамларни васвасага солиш ва уларни Худонинг Қонунини бузишга мажбурлаш - у тиришиб ҳаракат қилаётган мақсади ана шу. Бутун Қонунни оёқ ости қилиш билан ёки амрлардан бирини рад қилиш билан бунга эришиладими - охирида натижа бир хил. “Бирон нарсада” гуноҳ қилувчи бутун Қонунни менсимасликни намоёин қилади; ўз таъсири ва намунаси бўйича қонунсизликни рағбатлантириб, “ҳамма нарсада айбдор бўлиб қолади” (Ёқуб 2:10).УК 511.1

    ИблисХудонинг низомларига нафратини намоён қилишга интилиб, Муқаддас Китоб таълимотини бузиб талқин қилди, оқибатда Муқаддас Битикка ишонадиган минглаб одамлар гумроҳлик ҳокимиятига тушиб қолдилар. Ҳақиқат ва гумроҳлик ўртасидаги охирги улуғ жанг - абадий курашнинг, инсон қонунлари билан Яҳве низомлари ўртасидаги курашнинг, Муқаддас Китоб дини билан миф ҳамда афсоналар динининг охирги босқичидир.УК 511.2

    Бу курашда ҳақиқатга ва солиҳликка қарши курашда бирлашадиган кучлар фаол ҳаракат қиляптилар. Бизга томон ўзи учун юксак баҳо билан - азоб-укубатлар ва қон тўкишлар билан йўл топган Худонинг муқаддас Каломи унчалик қадр топмаяпти. Муқаддас Китоб ҳаммага тушунарли бўлди, фақат озчилик чинакамига хаёти учун уни қўлланма қилиб олди. Ишончсизлик бутун оламдагина эмас, балки Жамоатга ҳам ёйилди. Кўпчилик шунга етиб бордики, масиҳийлик эътиқодининг устуни ҳисобланадиган таълимотни ҳам рад қиляпти. Илҳомли қалам билан баён қилинган олам яратилишининг буюк йилномаси, инсоннинг гуноҳга ботиши, ярашув, Худонинг Қонуни шубхасизлиги - буларнинг ҳаммаси рад қилинмоқда, arap ҳамма масиҳийлар томонидан бўлмаса ҳам, маълум бир масиҳийлар томонидан шундай қилинмокда. Ўзларининг донолиги ва мустақиллиги билан фахрланадиган минглаб одамлар Муқаддас Китобга тўлиқ ишончни ҳақоратомуз деб ҳисоблайдилар. Муқаддас Китобни танқид ва унинг муҳим ҳақиқатларини аллегорик талқин қилишни улар истеъдод ваақл-заковат исботи сифатида баҳолайдилар. Кўплаб дин хизматчилари, олимлар ва муаллимлар халққа, Муқаддас Китоб ўзини бузди, деб уқтиради, аммо Китобнинг низомлари пойдор ва мустаҳкамлигига ҳамон ишониб келаётганлар эса надоматларга ва масхаралашларга қолиб келмокда.УК 511.3

    Одамлар ҳақиқатни рад қилиб, унинг Манбаини ҳам рад қиладилар. Улар Худонинг Қонунини оёқ ости қилиб, Қонуншуноснинг обрўйини ҳам инкор қиладилар. Сохта таълимотлардан ва назариялардан бутлар яратиш, худди уларни ёғочдан ва тошдан ясаш осон бўлганидай, енгил ишдир. Иблис Худонинг характерини ёлғон дунёда тасаввур қилиб, одамларга У ҳақда тескари тушунчаларни уқтиради. Кўпчилик Яҳвени ағдариб, фалсафани ўзларининг саждагоҳи қилдилар, фақат озчилик қисмигина Барҳаёт Худога, У Ўз Каломида қандай зоҳир бўлганига, Масиҳга ва яратилиш ишларига ишонадилар. Минглаб одамлар табиатни худо деб қарайдилар, айни пайтда, табиатни Яратганни рад қиладилар. Гарчи турли шаклда бўлса ҳам, бутпарастлик ҳозирги масиҳийлик оламида кенг, худди Илёс даврида қадимги Исроилда тарқалганидай, кенг ёйилган. Кўплаб ўзига бино қўйган донишмандлар, файласуфлар, сиёсатчилар, журналистлар худоси, зодагонлар ижтимоий гуруҳлари, коллежлар, университетлар ва айрим илоҳиёт муассасалари томонидан эътироф этиладиган худогина Балдан, финикияликларнинг қуёш худосидан бир оз яхшироқ.УК 512.1

    Масиҳийлик олами дуч келган биронта янглишув қўпол равишда Осмоннинг обрўйига қарши қаратилмаган, идрокнинг далил-исботига очиқчасига қарши келмайди, Худонинг Қонуни инсон учун энди мажбурий эмас, деган энг янги, тезлик билан кучайиб бораётган таълимот сингари ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлмайди. Ҳар қандай мамлакатнинг ўз қонунлари бўлиб, шу мамлакатнинг ҳар бир фуқароси зиммасига ўша қонунларни ҳурмат қилишни ва ижро этишни қўяди. Биронта мамлакат қонунларсиз яшай олмайди. Шундай экан, наҳотки осмон ва ерни Яратганнинг қонуни бўлмагани ҳолда, қонун ёрдамида У яратган ижодни бошқаришни тасаввур қилиб бўладими?! Тасаввур қилайлик: кўзга кўринган хизматчилардан бири ҳаммага эшиттириб, амалдаги ва мамлакатнинг фуқаролари ҳуқуқларини муҳофаза этадиган қонунлар мажбурий эмас, бу қонунлар фақат халқнинг эркинлигини чеклаб қўяди, шунинг учун бу қонунларни бажариш шарт эмас, деб айтса, сиз қандай ўйлайсиз: бундай одам минбарда узоқ тура оладими? Ҳар қандай бошқарувнинг асоси бўлган Худонинг низомларини оёқ ости қилишдан кўра, давлатнинг қонунларини менсимаслик кўпроқ жиноят ҳисобланадими?УК 512.2

    Коинотнинг Ҳукмдори Ўз Қонунини бекор қилади ва оламдан айбдорлар ҳукм қилинадиган, итоаткорлар оқланадиган ўлчовни улоқтиради, деб тасаввур қилгандан кўра, давлат қонунларни бекор қилади, фуқароларга хоҳлаганида иш кўришларига ижозат беради, деган эҳтимолни кутиш ишончлироқ бўларди. Биласизми, Худонинг Қонунини менсимаслик қандай оқибатларга олиб келади? Бундай тажриба бор. Францияда атеизм ҳукм сурганда, бу мамлакат қандай даҳшатли лаҳзаларни бошидан кечирди! Ўшанда бутун дунёга очиқ-ойдин намоён бўлдики, биз Худонинг ҳукмронлигидан озод бўлиб, энг шафқатсиз зулмнинг асири бўлиб қолишимиз мумкин экан! Солиҳлик ўлчовини улоқтирганларида, шунда зулмат беги ер юзида ўз ҳукмронлигини тиклаши учун йўл очилади.УК 513.1

    Худонинг низомлари рад қилинган жойда гуноҳга йўл қўйиб бўлмайди, деган туйғу тугайди, солиҳлик - жозибадир, леган туйғу ҳам йўқолади. Худога итоат этишдан бош тортганлар тамомила ўзини бошқариш лаёқатини йўқотади. Уларнинг ҳалокатли таълимоти табиатан эрксевар бўлган ёшларнинг юрагига итоатсизлик руҳини ўрнаштиради, оқибатда жамиятда қонунсизлик ва ахлоқсизлик гуллаб-яшнайди. Айни пайтда Худонинг талабларига итоат этувчилар устидан лақма ва соддадиллар куладилар, кўпчилик иблиснинг васвасаларига берилади. Худонинг ҳукмларини бутпарастлар бошига олиб келган гуноҳлар ва иллатлар йўлига улар кирадилар.УК 513.2

    Худонинг амрларига енгилтаклик билан муносабатда бўлишни халққа ўргатадиганлар исён уруғини экадилар, эртами, кечми уларнинг боши узра бўрон қўзғалади. Худонинг қонунлари чекловларини бир четга йиғиштириб қўйинг - инсон қонунларига ҳам тез орада риоя қилиш барҳам топади. Чунки Қодир Худо ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни, ёлғонни, ҳасадни ҳукм қилади. Одамлар Унинг низомларини оёқ ости қилишга тайёрдирлар, чунки бу низомлар ўша одамларнинг заминий фаровонлигига халақит беради. Аммо бу низомларни бартараф қилиш оқибатлари улар учун кутилмаганда бошларига келади. Aгap қонун мажбурий бўлмаса, уни бузишдан қўрқиш керакми? Бундай ҳолда хусусий мулк хавф остида қолади. Одамлар қўшниларининг мол-мулкини эгаллаб оладилар, энг кучли одам ниҳоятда бой бўлади, ҳаётга ҳурмат йўқолади. Эр-хотинлик ваъдаси оилада садоқатни англатмайдиган бўлармиди. Кучли одам истаганда яқинининг хотинини тортиб олармиди. Бешинчи амр тўртинчиси билан бирлашиб йўқолган бўларди. Агар болалар ўзларининг иллатли истакларини ва манманлигини қондирмоқчи бўлганларида эди, ота-оналарини ўлдиришдан олдин тўхтамаган бўлардилар. Цивилизациялашган олам қароқчилар тўдасига ва мунофиқ қотилларга тўлиб кетган бўларди. Тинчлик, хогиржамлик ва бахт-саодат ер юзидан йўқолиб кетган бўларди.УК 513.3

    Инсонлар Худонинг амрларига риоя қилишдан озоддирлар, деган таълимот ахлоқий бурчни заифлаштирди ва иллатга йўл очиб берди. Қонунсизлик, исрофгарчилик ва ахлоқсизлик устимизга оқиб келмоқда. Иблис кўп оилаларда ўзини ишончли ҳис қилади. Унинг байроғи масиҳийлар деб аталганларнинг уйлари тепасида ҳам ҳилпирамоқда, уларнинг уйларида хасадгўйлик, шубҳа-гумонлар, иккиюзламачилик, ётсираш, душманлик, рақиблик, сотқинлик, ёвуз шаҳватга эрк бериш ҳукмрондир. Ижтимоий ҳаётнинг фундаменти ва асоси бўлиши керак бўлган диний таълимот ва тамойилларнинг ҳамма тизими ўзида исталган пайтда сочилиб кетишга тайёр қалқиб турган моддага ўхшайди. Энг ашаддий жиноятчилар, жамиятнинг ташландиқлари жиноятлари учун қамоқхоналарга тушганларида, кўпинча уларга эътибор берадилар - улар худди қандайдир қаҳрамонлик кўрсатгандай, ҳадялар улашадилар. Уларнинг ҳаётига, ёвуз ишларига катта эътибор қаратилади. Матбуотда гунохнинг жирканч тафсилотлари пайдо бўлади - шу йўл билан бошкалар ҳам қаллобликка ва зўравонликка қўшиладилар, иблис эса ўзининг дўзахи режалари муваффақиятидан чексиз қувонади. Иллатнинг тубанлиги, сабабсиз, бекордан-бекорга қотллик қилиш, ҳар қандай шаклдаги ва даражадаги қонунсизлик ҳаммани уйғотиши керак, кимда Худодан қўркув ҳисси бўлса, уни, бу ёвузлик оқимини қандай тўхтатиш керак, деган савол ўйлантариши керак.УК 514.1

    Судьялар сотқин. Палид ҳузурҳаловатга меҳр қўйиш, текин даромадга ташналик ҳокимият тепасида турган одамларнинг иши бўлиб,улар бу ишларга раҳбарлик қиладилар. Ўзини тия олмасли кўпчиликнининг ақлини ўғирлаб қўйган, шунинг учун иблис улар устидан деярли тўлиқ ҳокимиятни эгаллаган. Адолат имоячилари порахўрларга, ахлоқи тубан одамларга айланган. Ичкиликбозлик, ҳасад, пасткашлик, айш-ишрат - буларнинг аммаси “қонун назоратчилари” бўлиши керак бўлган одамлар орасида яшайди.УК 514.2

    “Адолат чекинди, солиҳлик узоққа кетди.Ахир, ҳақиқат қувиб чиқарилди, Ҳаққонийлик орамизгa кира олмайди.” (Ишаё 59:14).УК 514.3

    Папа ҳокимияти пайтида гуллаб-яшнаган виждонсизлик, руҳий жоҳиллик Муқаддас Битикларни оёқ ости қилишнинг муқаррар натижаси бўлди. Аммо бизнинг давримизда-тўлиқ Инжил нури ва диний эркинлик даврида кенг тарқалган худосизлик, ҳалокатли оқибатлари билан Худонинг Қонунини рад қилиш сабабларини қаердан топиш мумкин? Эндиликда иблис Муқаддас Битик оламидан маҳрум қилиш учун ҳукмрон бўлмаган бир даврда, у ўша мақсадларига эришиш учун бошқа воситаларни ишга солади. Муқаддас Китобга ишонишга зарба бериш, Муқаддас Китобни йўқ қилиш сингари, унинг манфаатларига хизмат қилади. Худонинг Қонуни мажбурий эмас, деган ишонч-эътиқодни тарқатиб ва татбиқ этиб, у одамларни шунчалик мувақффақият билан гуноҳга ботирадики, гўё одамлар иблиснинг йўлйўриқларини илгари эштмагандай бўлади. Эндиликда эса, худди илгаригидай, иблис ўз мақсадларини ҳаётга татбиқ этишда давом этади ва бунинг учун Жамоат орқали фаолият олиб боради. Ҳозирги диний ташкилотлар Муқаддас Битикда аниқ қилиб ёзиб қўйилган нооммавий ҳақиқатни эшитишдан бош тортадилар. Улар билан кураш олиб боришга ҳар хил талқинларни ўйлаб чиқарадилар, натижада шубҳа ва ишончсизлик уруғларини экадилар. Улар жоннинг табиий ўлмаслиги ва инсоннинг ўлимдан кейин онгли ҳолати тўғрисида папачиликнинг сохта таълимотини қабул қилиб, спиритизмнинг васвасаларига қарши ягона ҳимоясидан ўзларини маҳрум қилдилар. Абадий азоб тўғрисидаги таълимот шунга олиб келдики, кўпчилик Муқаддас Китобга ишонмай қўйди. Муқаддас Битик тўртинчи амрнинг талабларини одамларга очиб беради ва улар унга риоя қилиш зарурлигини тушуна бошлайдилар. Аммо омма орасидаги муаллимлар одамларни ўзлари унчалик хоҳиш билдирмаган амрлардан халос қилиш учун, Худонинг Қонуни умуман керак эмас, деб айтадилар. Шу йўл билан улар ҳам Қонундан, ҳам шанба кундан воз кечадилар. Шанба кунини ўзгартириш учун ҳаракат кенгайгани сари, тўртинчи амрни бажаришдан қочиш мақсадида Қонундан юз ўгириш ҳаммага тааллуқли бўлиб қолади. Дин устозларининг таълимоти Худонинг муқаддас Қонунига нисбатан худосизликка, спиритизмга ва нафратли муносабатга эшик очиб берди. Бу одамларнинг зиммасида масиҳийлик оламида мавжуд бўлган қонунсизлик учун даҳшатли масъулият ётади.УК 514.4

    Аммо айнан шу одамлар таъкидлайдиларки, ахлоқсизликнинг шу даражада тез тарқалишига сабаб - масиҳийлик шанбаси деб аталган куннинг ҳаром қилингани бўлди, якшанба кунига мажбурий риоя қилиш кўп жиҳатдан жамиятда ахлоқий муҳитни яхшилаган бўларди. Бу талаб бошқа мамлакатларга қараганда, шанба ҳақида ваъз қилинган Америкада алоҳида қатъият билан янграмокда. Бу ерда сабр-қаноатга - ахлоқий ўзгаришнинг муҳим кўрсаткичларидан бирига даъват - кўпинча якшанба кунига риоя қилиш ҳаракати билан қўшилиб кетади. Бунинг ҳимоячилари ўзларини жамиятнинг олий фаровонлиги учун курашчилар сифатида тақдим қиладилар. Уларга қўшилишдан бош тортганларни сабр-қаноат ва ислоҳотнинг душманлари деб атайдилар. Боши берк кўчага кириб қолишни тасдиқлашга қаратилган ҳаракат моҳиятига кўра фойдали иш билан бирлашади. Аммо бу далил боши берк кўчага кириб қолиш фойдасига сабаб бўла олмайди. Биз овқатга заҳарни қўшиб, билдирмаслигимиз мумкин, аммо бу аралаштирганимиз заҳарнинг ўлдириш хусусиятини йўқ қила олмайди. Аксинча, у янада хавфли бўлиб қолаверади, чунки кўринишидан сифатли овқат ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Иблиснинг энг маккор хийлаларидан бири - ёлгоига ҳақиқат маъносини бериш учун пропорционал равишда уларни аралаштиришидир. Якшанба кунига риоя қилиш тарафдорлари халқ муҳтож бўлган ислоҳотни ва тамойилларни ҳимоя қилиши мумкин. Бу ислоҳот ва тамойиллар Муқаддас Китоб билан тўлиқ мос келади, аммо айни пайтда Худонинг Қонунига зид талаблар илгари сурилгани учун, Худонинг қуллари улар билан бирлаша олмайдилар. Худонинг амрларини инсоннинг кўрсатмалари билан алмаштирадиганларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.УК 515.1

    Иккита катта хатолик - жоннинг ўлмаслиги ва якшанба кунининг муқаддаслиги - одамларни иблис ҳокимиятига топширади. Айни пайтда биринчиси спиритизм учун асос яратади, иккинчиси эса протестантларни Рим билан яқинлаштиради. Қўшма Штатлар протестантлари биринчи бўлиб жаҳаннам орқали қўлларини спиритизмга чўзадилар; кейин Рим ҳокимиятининг қўлини қисиш учун тубсизлик орқали сакраб ўтадилар; бу учлик иттифоқи таъсири остида бизнинг мамлакатимиз виждон эркинлигини оёқ ости қилиб, Рим йўлидан боради.УК 516.1

    Ҳозирги спиритизм кўпроқ ва кенгроқ формал масиҳийликка тақлид қилишни ўрганди, бу унинг васвасаларига янада кўпроқ куч беради. Иблиснинг ўзи эса ҳозирги ахлоқ ва тартиб остида пайдо бўлади: у нур фариштаси қиёфасига киради. Спиритизм воситасида мўъжизалар юз беради, хасталар шифо топади, шунингдек, кўплаб баҳсга сабаб бўлмайдиган ғайритабиий ҳодисалар юз беради. Руҳлар Муқаддас Китобга ўзларининг ишонч ҳақида айтадилар ва жамоат институтларига ҳурмат ҳақида қайта-қайта гапиради. Уларнинг иши Худонинг қудрати намоён бўлиши сифатида қабул қилинади.УК 516.2

    Масиҳийлар ва худосизлар деб аталадиган бўлиниш чегараси аранг кўзга ташланади. Жамоат аъзолари ҳам олам яхши кўрадиган нарсалари ёқтирадилар, улар олам билан бирлашишга доим тайёрдирлар, уларни битта қилишни иблис ҳал қилади, шу йўл билан ўз ишини мустаҳкамлайди ва ҳаммани спиритизмга жалб қилади. Мўъжизаларга ҳақиқий Жамоатнинг аломати деб таянадиган католиклар бу мўъжизанамо куч билан боши берк кўчага кириб қолади; протестантлар ҳақиқат қалқонини ташлаб, алданиб қоладилар. Католиклар, протестантлар, дунёвий одамлар - ҳаммаси солиҳлар қиёфасига кирадилар ва унинг қудратидан тонадилар, айни пайтда улар бу иттифоққа буюк ҳаракат сифатида қарайдилар, бу ҳаракат бутун оламнинг юз буришига ва уни анчадан бери кутилаётган минг йиллик шоҳликка олиб киришга хизмат қилиши керак.УК 516.3

    Спиритизм воситасида иблис ўзини инсоният уруғига мурувват кўрсатувчи деб такдим қилади. Одамларни хасталиклардан халос қилиб, гўё оламга диннинг янги, янада юқорироқ тизимини таклиф қилади, айни замонда у вайронагарчилик келтирувчи сифатида фаолият кўрсатади. Унинг васвасалари минглаб одамларни ҳалокатга олиб боради.УК 517.1

    Баднафслик одамларни соглом идрокдан маҳрум қилади ва ахлоқсизликни, хунрезликни ва бошқа иллатларни келтириб чиқаради. Иблис жангдан алоҳида лаззат топади, чунки у инсон руҳида энг қабиҳ ҳирсни жунбушга келтиради. Кейин эса иллатлар билан булғанган ва қонга ботган қурбонликларини абадийликка олиб кетади. Унинг мақсади шуки, халқларни бир-бирига қарама-гижгижлайди, шу тариқа Масиҳнинг келишидан одамларнинг фикрини чалғитади.УК 517.2

    Иблис ҳалок бўлаётган ҳосилни йиғиш учун табиат стихиялари орқали ҳам фаолият кўрсатади. У табиат сирларини ўрганиб, Эгамиз йўл қўйгандан кейин, табиатнинг стихияларини эгаллаш учун бор кучини сарф қилади. Аюбни қийнаш учун унга ижозат берилганда, ғайриодатий тезлик билан Аюбнинг подаси, уйи, хизматкорлари, болалари йўқ бўлиб кетди, бир бахтсизлик кетидан иккинчиси келаверди! Фақат Худо Ўз ижодини муҳофаза этади ва уларни ҳалокат келтирувчидан сақлайди. Аммо масиҳийлик олами нафрат билан Эгамизнинг Қонунини рад қилди, У нима тўгрисида огоҳлантирган бўлса, ўшани қилади: У ер юзини Ўз марҳаматидан маҳрум қилади ва Унинг Қонунига, таълимотигақарши исён кўтарганларни ва бу исёнга бошқаларни ҳам жалб қилганларни муҳофаза қилмай қўяди. Худо алоҳида қўриқламаганларнининг ҳаммаси иблиснинг ҳокимияти остига тушиб қолади. Бирларигa у омад инъом қилади ва улар ўз манфаатлари бўйича катта муваффақиятларга эришиш учун ёрдам беради, бошқаларига эса кўп кўнгилсизликлар ва ва қайғу келтиради, буларнинг ҳаммасига Худо сабабчи, деб уқтиради.УК 517.3

    Иблис одамларга ўзини катта табиб деб кўрсатиб ва сизларнинг ҳамма хасталикларингизни даволайман, деб аксинча, уларга хасталиклар ва кулфатлар олиб келади, аҳолиси кўп сонли шаҳарлар вайроналар уюмига айланиб қолади. У ҳозир ҳам бу иш билан банд. Бахтсиз ҳодисалар, сувдаги ва қуруқликдаги кулфатлар, даҳшатли ёнғинлар, ёвуз довуллар, момақалдироқ ва кучли шамол билан бирга даҳшатли бўронлар, сув тошқини, циклон, зилзила ва цунами - ҳар хил жойда ва ҳар хил шаклда у ўз кучини кўрсатади. У ҳосилни йўқ қилади, очлик ва кулфат бирин-кетин келади. У ҳавони қаттол маразлик билан ифлослайди, минглаб одамлар эпидемиядан ҳалок бўлади. Бу сингари халокат келтирувчи кулфатлар тезтез юз беради ва вайронлик келтираверади. Ўлим ҳайвонларга ҳам, одамларга ҳам келади. “Дунё қуриб, вайрон бўлади, Ер юзи қайғуриб, тамом бўлади,УК 517.4

    Дунёнинг мағрур халқи кучдан колади. Замин булғанди,УК 518.1

    Ахир, унинг аҳли қонунларни бузди, Худонинг кўрсатмаларини оёқ ости қилди. Ҳа, абадий аҳд бузилди” (Ишаё 24:4,5).УК 518.2

    Сўнгра ўша катта ёлгончи одамларни, Худога хизмат қилаётганлар бу кулфатларнинг сабабчиси бўлди, деб ишонтирмокчи бўлади. Худони ғазаблантирадиган гуноҳкорлар ҳамма бахтсизликлари учун Худонинг амрларига садоқат билан муносабатда бўлиб, бузғунчиларга таъна қилиб хизмат қилганларни айблайдилар. Якшанба кунини менсимаган одамлар Худони ҳақоратлаган бўлади, ана шу гуноҳ кулфатларни келтириб чиқарди, ҳамма жойда якшанба кунини байрам килиш жорий этилмагунча, бу кулфатлар барҳам топмайди, деб эълон қилинади. Тўртинчи амрга риоя қиладиганлар одамларда якшанба кунига ҳурматли муносабатни йўқ қиладилар, халқни қўзғатиб, уларни Худонинг марҳаматидан маҳрум қиладилар. Шундай қилиб, ўз вақтида Худонинг хизматкорларига қарши қўзғатилган айбловлар такрорланади: “Ахаб Илёсни кўрди-ю: “Исроилга бало келтирадиган сенмисан ҳали?!” деб дўқ урди. -Исроилга бало келтирадиган мен эмас, — дея жавоб берди Илёс. — Аксинча, сен ва отангнинг хонадони Эгамизнинг амрларидан юз ўгирдингизлар, Баалга сажда қилиб, Исроилга бало келтирдингизлар” (3Шоҳ. 18:17, 18). Бу ёлғон айбловлар билан халқнинг ғазаби чегарадан чиққанда, муртад Исроил Илёс қилган муносабатни Худонинг элчиларига ҳам қилади.УК 518.3

    Спиритизм орқали зоҳир бўлган ғайритабиий куч инсондан кўра, Худога кўпроқ итоат этишга қарор килганларга қарши қаратилган. Руҳлар, якшанба кунини рад қилиб адашганларни ишонтириш учун Худо томонидан биз юборилганмиз, худди Худонинг Қонунига итоат этилгани сингари, мамлакат қонунларига ҳам шундай итоат этиш керак, деб тасдиқлайдилар. Улар оламнинг фосиқлигидан ташвишга тушадилар, айни замонда, якшанба кунига риоя қилмаслик ахлоқнинг мана шу даражада тубан кетиши сабабидир, деб хисоблайдиган диний муаллимларни қўллаб-қувватлайдилар. Бу сингари гувоҳликларни қабул қилишдан бош тортадиганларга қарши ғазаб нақадар қаттиқ бўлади!УК 518.4

    Бу улуғ курашда Худонинг халқи билан иблис азалда осмонда исён кўтарилгандагидай фаолият кўрсатади. Дастлаб иблис, мен Худонинг ҳокимиятини мустаҳкамлаш учунгина ҳаракат қиляпман, деб айтган эди. Аслида эса махфий равишда уни қўпориб ташлаш учун бор имкониятини ишга солган эди. Бунинг учун у ўзи интилган махфий ишларда фаришталарни айблади. Бунга ўхшаш айёрликлар Рим Жамоати тарихи учун ҳам характерлидир. Рим Жамоати ўзини Осмоннинг ноиби этиб эълон қилди ва шу билан бирга, Худодан юқори кўтарилиб, Унинг Қонунини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Рим хукмроплиги даврида Хушхабарга содиқлиги учун азобли ўлим билан ҳалок бўлганлар бидъатчилар ва жиноятчилар деб эълон қилинди; уларни иблис билан ҳамкорликда айбладилар. Уларга шармандалик тамғасини ёпиштириш ва одамлар олдида ва ҳатто ўтакетган жиноятчилар олдида намойиш қилиш учун ҳамма воситалар ишга солинди. Бизнинг давримизда ҳам шундай бўлади. Худонинг Қонунини ҳурмат қиладиганларни йўқ қилишга интилиб иблис шундай қиладики, бу одамларни қонунни бузувчилар, Худони шарманда қиладиган ва олам устидан ҳукм қилувчилар сифатида қоралайдилар.УК 519.1

    Худо инсоннинг иродасини ва виждонини ҳеч қачон мажбур қилмайди; иблис эса аксинча, бошқача усул билан йўлдан оздириб бўлмайдиганларни ўзининг ҳокимиятига итоат эттириш учун зўравонликни ва шафқатсизликни ишлатади. У қўрқув ва куч ишлатиб, инсоннинг виждонини қул қилади ва шу йўл билан ҳурматга ва таъзим қилдиришга эришади. Бунинг учун у диний ва фуқаролик ҳокимияти орқали таъсир кўрсатади, Худонинг Қонунига зид қоиунлар чиқаришга уларни даъват қилади.УК 519.2

    Муқаддас Китобнинг шанба кунига риоя қиладиганлар қонун ва тартибинтизом душманлари, ижтимоий ахлоқни йўлдан урувчилар, бошбошдоқлик ва айрилишга сабабчилардир, деб эълон қилинадилар. Уларга ер юзида Худонинг ҳукмларининг асосий сабабчиси деб қарайдилар. Уларнинг виждонлилиги ва содиқлиги қайсарлик ва ҳукуматга итоатсизлик деб номланади. Уларни ҳукуматдан норозиликда айблай бошлайдилар. Худонинг Қонунини ижро этиш мажбуриятини рад қилувчи жамоат хизматчилари минбардан туриб ҳар бир одамнинг бурчи фуқаролик ҳокимиятига Худонинг низоми сифатида итоат этишлари керак, деб айтадилар. Қонунчилик йиғинларида ва судларда амрларга риоя қиладиган одамлар туҳматга қоладилар ва ҳукм қилинадилар. Уларнинг сўзларини бузиб кўрсатадилар, ҳамма истаклар ва хатти-ҳаракатларни энг ёмон тарзда талқин қиладилар.УК 519.3

    Протестант жамоатлари Худонинг Қонуни фойдасига гувоҳлик берувчи Муқаддас Битикнинг аниқ далилларини рад қилганлари учун, ишончлари Муқаддас Китоб томонидан нотўғри эканини исботлай олмаганларни жим турғизишга ҳаракат қиладилар. Гарчи улар буни тан олишни истамасалар ҳам, виждон амри бўйича бошқа масиҳийлик олами изидан бориб, папанинг шанба куни мукаддаслигини рад қиладиганларни таъқиб қилиш йўлига тушадилар.УК 520.1

    Жамоат раҳбарлари ва давлат сотиб олиш, ишонтириш ва куч билан ҳамма табақаларни якшанба кунини иззат-ҳурмат қилдириш учун бирлашадилар. Худо обрўйининг камчилиги зўравонлик чоралари билан тўлдирилади. Сиёсатдонларнинг сотқинлиги адолатга севгини ва ҳақиқатга ҳурматни издан чиқаради. Ҳатто эркин Америкада ҳам бошқарувчилар ва қонунчилар жамиятнинг хоҳишига сазовор бўлиш учун халкка ён беришга мажбур бўлади ва якшанба кунига мажбурий риоя қилишни жорий этадилар. Бир қанча одамларнинг қон тўкишлари эвазига кўлга киритилган виждон эркинлиги оёқ ости бўлади. Бу курашда пайғамбарнинг сўзлари бажо бўлишини кўрамиз: “Аждаҳо аёлдан қаттиқ ғазабланди. У аёлнинг бошқа фарзандлари билан жанг қилгани чиқди. Аёлнинг фарзандлари — Худонинг амрига итоат килган ва Исонинг шаҳодатига содик қолган одамлардир” (Ваҳий 12:17).УК 520.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents