Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    23-Боб - Мисрда Тақдир Қилинган Балолар

    (Тавротнинг Чиқиш Китобида асосланган. 5— 10-боблар)

    Фаришталар орқали юборилган Ҳорун шунча йил кўрмаган акасига пешвоз чиқди ва саҳронинг сукунатида, Ҳўриб тоғ ёнида улар учрашдилар. Суҳбатлари узоқ вақт давом этди, ва Мусо «уни юборган Худованднинг ҳамма сўзларини ва ахд қилган ҳамма аломатларини» Ҳорунга баён этиб топширди (Чиқ. 4, 28). Биргаликда улар Мисрга йўналдилар ва Гўшен ерига етиб келиб, Исроилнинг бутун қарияларини йиғдилар. Худо Mycoгa айтган сўзларни Ҳорун такрорлади, ва кейин, Худо Mycoгa берган аломатлар бутун халққа намоён қилинди. «Ва халойиқ ишонди. Исроил ўғилларига Худованд ташриф буюрганини ва уларнинг азобини кўрганини эшитдилар ва тизландилар ва ерга эгилганча таъзим қилдилар» (Чиқ. 4,З1).УOП 275.1

    Мусога подшоҳ учун ҳам хабар берилган эди. Подшоҳлар Подшоҳининг вакиллари сифатида ака-ука фиръавн даргоҳига кириб келдилар, ва Унинг исми шаънига баён этдилар: «Исроил Худоси, Худованд шундай дейди: Менинг халқимга ижозат бергин, улар саҳрода Менинг шаънимга маросим ўтказсинлар».УOП 275.2

    «Худованд ким бўлибди, мен Унинг овозига қулоқ солиб, Исроилни қўйиб юборсам?» — деб сўради фиръавн,— мен Худовандни билмайман ва Исроилни қўйиб юбормайман”.УOП 275.3

    Улар эса жавоб бердилар: «Яҳудийлар Худоси бизларни даъват этди; Худованд бизларни яра ва қилич билан мағлуб қилмаслиги учун caҳpoгa уч кунли йўлга қўйиб юборгин, биз Унга қурбон келтирайлик”.УOП 275.4

    Улар халойиқ ичида қандай қизиқиш уйғотканлари подшоҳнинг қулоғига етиб борган эди. У ғазабга тўлиб: «Нима учун сиз, Мусо ва Ҳорун халқни ишларидан тиймоқдасизлар? Ўз ишингизни қилмоққа боринглар”,— деди у. Ушбу нотаниш одамлар қатнашувидан мамлакат зарар чекарди, ва, шуни кўэда тутиб, у қўшиб: «Мана, бу ернинг халқи кўпчилик; сизлар эса уни ишларидан тиймоқ- дасизлар»,— деди.УOП 275.5

    Қулликда Исроил халқи Илоҳий Қонун тўғрисида билимини қисман йўқотди ва Унинг кўрсатмаларидан чекинди. Шанба кунининг бузилиши одат бўлиб қолди, нозирларнинг жиддий талаблари уни олқишлаш учун деярлик имконият бермасди. Худонинг иродасига бўйсуниш — нажот топишнинг энг биринчи шартномаси, деб Мусо халққа тушунтирди; халқнинг шанба кунига риоя қилишни тиклашга интилиши зулмкорлар эътиборидан сир қолмади.УOП 276.1

    Хавотирланган подшоҳ, исроилликлар унга қарши исён кўтариш ниятида, деб гумонсиради. Норозилик бекорчи- ликнинг натижаси, деб мулоҳаза қиларди у, ва шундай қилиш керак-ки, фитналар уюштириш учун бўш вақтлари умуман қолмасин. Ишнинг миқдорини кўпайтириш учун у тезлик билан чоралар кўрди ва, шундай қилиб, мустақил руҳини ўчирмоқчи бўлди. Худди шу кун шафқатсиз фармонлар чиқарилди, улар халқнинг меҳнатини янада оғирлаштириб, бажара олмайдиган қилди. Мамлакат қурилишида ишлатиладиган материаллар ичида кўпинча қуёшда қуритилган ғишт тарқалган эди; энг белгили биноларнинг деворлари шу ғиштдан қуриларди, кейин тош билан қопланарди; ғишт ишлаб чиқариш қулларнинг жуда катта сонини талаб қиларди. Ғишт қаттиқ бўлиши учун кесилган сомонни гил билан аралаштириш керак эди ва жуда кўп сомон талаб қилинарди; энди ишчилар сомонни ўзлари топиб ишлатсинлар, деган буйруқ подшоҳдан чикди, ғишт чиқариш меъёри эса олдингидай бўлиб ўзгармай қолди.УOП 276.2

    Бу фармон бутун ер бўйича исроилликларни қаттиқ ҳаяжонга туширди. Мисрлик нозирлари яҳудийлардан ўзларига ёрдамчиларни тайинладилар, улар ишни назорат қилиб, бажарилнши учун масъул эдилар. Подшоҳнинг фармони кучга кирганида, халойиқ сомон ўрнига пичан йиғиш учун бутун мамлакат аро тарқалди, лекин одатдаги иш меъёрини бажариб бўлмаслиги белгиланди. Ишларни бажармаган учун яҳудий назоратчилари шафқатсиз жазоландилар.УOП 276.3

    Яҳудий назоратчилари, фармон подшоҳнинг ўзидан эмас, балки бош нозирдан чиққандир, деб унинг устидан подшоҳга шикоят қилдилар. Мурожаатларига биноан фиръавн уларни масҳара қилиб кутиб олди: «Бекор сиз, бекор; шу сабабли: бориб, Худовандга қурбон келтирайлик дейсизлар”. Ишни енгиллаштириш тўғрисида фикр юритмай, яхшиси ўз бурчларига қайтишга буйруқ олдилар. Фиръавн ҳузуридан қайтар эканлар, йўлда Мусо ва Ҳорунни учратдилар ва фарёд чекиб: «Сизнинг орқангизда биз фиръавн ва унинг қулларининг кўз ўнгида нафратга қолдик; Худованд кўрсин ва сизга ҳукм чиқарсин, чунки сиз бизларни ўлдириш учун уларнинг қўлига қилич бердингиз»,— дедилар.УOП 277.1

    Уларнинг таъна қилишларини эшитиб Мусо жуда хафа бўлди. Халқнинг азият чекиши тобора оғирлашди. Бутун мамлакат бўйлаб ёш ва қариларнинг нола-фиғони эшитилар, ва ҳамма ҳаётларида содир бўлган даҳшатли ўзгаришларда фақат Мусони айбдор, деб санардилар. Изтироб чеккан ҳолда Мусо Худовандга мурожаат қилди. Йиғлаб у: «Ё Худованд! Нима учун Сен ушбу халқни шундай бало-қазога дучор қилдинг, нима учун мени юбординг? Зеро, мен фиръавн ҳузурига келиб ва Сенинг исминг шарофатига гапира бошлаганим вақтдан, у халққа нисбатан ўз муомаласини беш баттар ўзгартирди; халос этиш-чи,- Сен. халқингни халос этмадинг”,— деди. Худованд жавоб берди унга: «Мен фиръавнга нима қилганимни энди кўрасан; қаттиқ қўлнинг ҳаракати билан уларни қўйиб юборади; қаттиқ қўлнинг ҳаракати билан ҳатто ўз еридан уларни ҳайдаб чиқаради”. Яна Мусо Худога мурожаат қилиб, оталари билан аталган аҳдни эслатди, ва ушбу аҳд бажарилишига ишонч ҳосил қилди.УOП 277.2

    Мисрда қулликнинг узоқ йиллар давомида исроилликлар орасида Парвардигорга содиқ бўлиб қолган одамлар бор эди. Ўз фарзандларини мажусийлар ифлоси ичида яшаганларини, ҳатто соҳта худоларга топинганларини кўрганда, улар чуқур изтироб чекардилар. Маъюсликда улар Худога фарёд этардилар, бутпарастликнинг салбий таъсиркдан болаларини қутқариб қолиш учун Миср қуллигидан озод бўлишларини илтимос қилардилар. Улар ўз эътиқодини бекитмай, ягона ҳақиқий тирик Худога — осмому ер Ижодкорига имон келтирганларини мисрликларга очиқ баён қилишарди. Ибтидодан бошлаб то Ёкуб пайғамбар кунларигача Унинг борлигига ва қудратига аниқ далиллар келтирардилар. Шундай қилиб яҳудийлар дини билан танишиш учун мисрликларнинг имконияти бор эди, аммо лекин, қуллардан ўрганишга ўзини камситиш деб санаб, улар Тангрига топинганларга ҳадяларни ваъда қилиб, алдамоқчи бўлардилар, мақсадига етмаганларида эса, бошқа чоралар кўриб, шафқатсизлик ва даҳшат солардилар.УOП 277.3

    Исроилнинг оқсоқоллари ўз биродарларининг ожизла- наëтган имонини қувватлашга интилардилар, оталарига аталган назрларни ва Юсуф пайғамбарнинг ўлим олдидан айтган кароматли сўзларини такрорлаб эслатардилар. Қай бирлари эшитиб ҳавас бериб ишонарди, бошқалари эса, атрофдаги ҳақиқатни кўра туриб, умидини узардилар. Мисрликлар, уларнинг қуллари мулоҳаза юритганларини била туриб, орзуларини масҳара қилишарди, уларнинг Худосининг юксаклигини нафрат билан инкор этардилар. Исроилликлар — қуллар миллати, деб айтаверардилар ва мазаҳ қилиб: «Агар сизнинг Худойингиз адолатли ва меҳрибон бўлса, aгap мисрлик худоларига нисбатан кучли — қудратлироқ бўлса, нима учун У сизларни озод халқ қилмайди?” Шундай дея, улар ўз вазиятига эътибор берардилар. Уларнинг фикри бўйича соҳта худоларга топинган ҳолда, мисрликлар негадир яйраб-яшнардилар. Худолари уларни ернинг ҳар қандай неъматлари билан қондириб, ҳатто исроиликларни қулликка берганларига ишонардилар. Худойи Таолонинг уммати устидан бўлинмас ҳокимлик қилганла- ридан улар фаҳрланарди. Фиръавнга келса, яҳудийлар Худоси унинг қўл остидан уларни чиқариб, фориғ қила олмайди, деб у мақтанарди.УOП 278.1

    Шунга ўхшаш сўзлар анчагина исроилликлар юракларида бўлган умидни вайрон қилди. Ҳаммаси худди мисрликлар айтганидай, деб уларни ишонтириб қўярдилар. Ҳақиқатан улар қуллар эди ва нозирларнинг раҳмсиз қийнашини бошдан кечирардилар. Уларнинг фарзандларини таъқиб қилардилар, ўлдирардилар, ўз шахсий ҳаётлари эса ўзлари учун оғир юк эди. Аммо улар Самодаги Худога хизмат қилардилар. Aгap доимо бор Бўлган бошқа худолардан юксакроқ бўлса, У уларни бутпарастлар ичида қулликда қолдирмайди. Ҳудоға содиқ қолганлар бир нарсани яхши тушунарди: қуллик — Исроилнимг Худодан чекинишининг натижаси, чунки яҳудийлар мажусийларга уйланиб, бутларга топинадиган бўлдилар; шундагина қул бўлишларига Худованд йўл қўйди. У тезда зулмкорлар заҳматини вайрон қилади, деб содиқлар ўз биродарларини иссиқ сўзлар ила ишонтирардилар.УOП 278.2

    Яҳудийлар озод бўлишларини орзу қилар экан, унга осонгина, эътиқодларини синамай, ёки азоб чекмай, ҳақ- хуқуқлари топталмай эришишларига ишонардилар. Улар ҳалигача озод қилинишга тайёр эмасдилар, Худога имонлари жуда ожиз эди, вақт-соати келиб, Худованд ҳаракат қилмагунча, улар сабр-тоқат билан қийинчиликларни бошдан кечиришга жуда ҳам хоҳламасдилар. Номаълум мамлакатга кўчиш билан боғланган қийинчиликларни тортгандан кўра қулликда қолишни кўплар афзалроқ кўрардилар; қайси бирлари эса мисрликлар одатларини шунчалик тан олдилар- ки, Мисрда қолиб яшашга орзу қилардилар. Шу сабабдан Худо биринчи марта фиръавн олдида Ўз қудратини намоён қилганида, уларни озодликка чиқармади. Ўз халқига Ўзини очиб бериш учун ва бутунлай фиръавннинг истибдодли руҳини изҳор қилиш учун, У шу йўсинда ҳодисаларни йўлларди. Яҳудийлар Унинг адолатлигини, кучини ва уларга нисбатан бўлган меҳрини кўрганларида, шунда Мисрни қолдириб, Худовандга хизмат қилиш учун ўзларини бағишлашга ихтиёр қиладилар. Агарда Мисрлик қулликдан халос бўлишга исроилликларнинг кўпчилиги интилганида эди, Мусонинг масаласи анча осон бўларди.УOП 279.1

    Худо Мусога мурожаат қилиб, яна халойиқ билан учрашиб, уларни озод қилиш тўғрисида берган ваъдани такрорлашга, улар Илоҳий мурувватига сазовор бўлганларига янада ишонтиришга тайинлади. Унга айтилгандай, у борди- ю, лекин уни тинглашга хоҳламадилар. Ёзув дейди: «Аммо жасоратсиз бўлганлари ва заҳмат тортганлари туфайли улар Мусонинг сўзига кўнмадилар». Яна Илоҳий буйруқ Mycoгa берилди: «Миср подшоҳига, фиръавнга кириб айтгин, Исроил ўғилларини ўз еридан қўйиб юборсин”. Кўнгилсиз- ланиб, у жавоб берди: «Мана, Исроил. ўғиллари менинг сўзларимга кўнмайдилар, наҳотки, фиръавн қулоқ солса?”,«Исроил ўғилларини Миср еридан чиқариш учун» унга Ҳорунни ўзи билан олиб, фирьавнга мурожаат қилиш кераклиги айтилди.УOП 279.2

    Худо Ўз қудратини махсус равишда намоён қилиб, Исроилни қулликдан халос этиш учун Миср устидан ҳукмларини чиқармагунча, фиръавн ён бермаслиги Mycoгa белгили эди. Подшоҳ ўзига муносиб бўлганни танлаб олиш учун, Мусо ҳар бир келадиган бало-қазонинг қандай намоён бўлишини ва оқибатини тушунтириб бериши даркор эди. Ҳар бир жазо кетидан жиддийроқ жазо мисрликларнинг бошига тушади, токи, ниҳоят, фиръавннинг мағрур юраги ювошланиб, осмону ер Тангрисини ҳақиқий ва тирик Худо деб тан олмагунча. Мисрликлар ўз кўзлари билан кўрсинлар эди-ки, худоларининг кучи нақадар беҳуда, ва азалдан Бўлганнинг талабларига қарши келган уларнинг қудратли одамларининг донолиги бехуда эканини — Худованд шуни хоҳлар эди. У Миср халқини бутпарастлик учун танбеҳ қилади ва жонсиз худоларидан иноятлар олишларида мақтанчоқ пуч гапларни тинчлатади.УOП 280.1

    Худо Ўз исмини шундай шарафлайдики, бошқа халқлар Унинг куч-қудратини эшитиб ваҳимага тушадилар, Унинг халқи эса, бутпарастликдан халос бўлиб, Унга муқаддас хизмат қилиши учун қутқарилади.УOП 280.2

    Янада Мусо билан Ҳорун фиръавннинг гўзал даргоҳини йўқладилар. Юксак устунлар ва порлаб турган зеб-зийнат буюмлар ичида, қиммат суратлар ва мажусий худоларнинг бутлари аро, ер юзидаги бўлган энг қудратли салтанатнинг эгаси ҳузурига, Исроилни қутқариш тўтрисида Худованднинг буйруғини такрорлаш учун икки инсон, қулликка олинган халқнинг насибаси учун етиб келдилар. Буйруқларининг Илоҳиятлигини исботлаш учун подшоҳ мўьжиза талаб қилди. Шундай зарурат туғилса, қандай муомала қилишларига Мусо ва Ҳорун кўрсатма олгандилар, энди эса Ҳорун ҳассани олиб фиръавн олдига уни ташлади — ҳасса илонга айланди. Подшоҳ ўз «донишмандларини ва жодугарларини» чақиртирди ва улар «сеҳр-жоду кучлари билан ҳам шундай қилдилар. Ҳар бири ўз ҳассасини улоқтирди, ва улар илонларга айланди, лекин Ҳорун ҳассаси уларнинг ҳассаларини ютди». Шунда подшоҳ ҳаддан ташқари терсланиб, фолчилари ўз кучлари билан Мусо ва Ҳорунга тенг, деди; у Худованд хизматкорларини ёлғончи, деб эълон қилди ва уларнииг сўзларини қўрқмай назарга илмади. Аммо, хабарни тарк этиб, у Илоҳий куч таъсирида уларга ҳеч қандай ёмонлик қила олмади.УOП 280.3

    Фиръавннинг кўз ўнгида Мусо ва Ҳорун орқали кўрсатилган мўьжизалар, Илоҳий қўли билан бажо бўлди, одамлар уларга баҳраманд эмасдир. Ушбу аломат ва мўъжизалар буюк «Мен Борман» Мусони юборганига фиръавнни ундаб, Исроилни тирик Худога топиниш учун қўйиб юборишга унда хоҳиш ва ҳаракат туғдириши лозим эди. Мунажжимлар шунингдек аломатлар ва мўъжизалар кўрсатдилар, чунки улар жуда ҳам санъаткор эдилар ва қўшимча ўз худосининг, яъни шайтон кучини ишлатардилар, шайтон эса Худога тақлид қиларди.УOП 281.1

    Ҳақиқатда мунажжимлариннг ҳассалари ҳеч ҳам илонларга айланмади, фақат буюк васвасачининг уддабуролиги туфайли, оддийгина сеҳргарлик ёрдамида шундай тассурот яратила олди. Ҳассаларни тирик илонларга айлантириш учун шайтоннинг кучи йўқ. Ёмонликнинг амири азалда бўлган, кейин қулаган фариштанинг донолигига ва куч-қудратига эга бўлса ҳам, ижодкор ёки ҳаётбахш ҳокимлиги унда йўқ эди. Ушбу ҳуқуқ фақат Худога тегишлидир. Шайтон унинг ҳокимиятида бўлганни қилди, аммо унинг самараси фақат Худога мос бўлганнинг соҳта эвази эди. Инсоний нуқтаи назаридан ҳассалар илонларга айландилар. Фиръавн ва унинг яқиндошларига улар шундай туюларди. Мусонинг ҳассаси илон бўлганидан уларники ҳам фарқланмас эди. Худованд шундай қилди-ки, ҳақиқий илон сунъийларни ютди; шуни кўриб турган фиръавн бу ажойиботда Илоҳий кучни кўрмай, ўз хизматкорлари сеҳргарлиқда устун келганларининг натижаси, деб ишонди.УOП 281.2

    Фиръавн Илоҳий буйруғига нисбатан ўз қайсарлигини оқламоқчи эди, шунинг учун Мусо орқали Худованд қилган мўъжизаларга аҳамият бермас учун, қандай бўлмасин сабаб қидирарди. Бунда шайтон унга ёрдам берди. Мунажжимлар қўллари билан ажойибот қилиб, у мисрликларни кучлаб шунда ишонтирди-ки, Мусо ва Ҳорун — фақат дониш- мандлар ва сеҳргарлар, уларнинг сўзлари ва ҳаракатлари ҳаммадан Баланд бўлганга умуман мансуб эмас деб. Шу йўсинда, шайтон ёлғонда муваффақиятга эришди; мисрликларни итоат қилмасликда қувватлади ва фиръавн юрагини Худонинг иродасига қарши қотирди. Мусо ва Ҳоруннинг вакиллиги Илоҳий тайинлаш эканига шубҳа солиб, шайтон уларнинг эътиқодини тебратмоқчи бўлди. Исроил халқи қуллиқдан озод бўлиб, тирик Худога хизмат қилишини у хоҳламасди.УOП 282.1

    Мунажжимлар орқали мўъжизалар қилиб, ёмонлик амири яна чуқурроқ мақсадни изларди. У яхши биларди- ки, Мусо Исроил халқининг қуллик бўйинтуруғини яксон қиладиган Масиҳнинг сиймоси эканини, зеро вақт келганида, Масиҳ бутун инсон оиласи устида бўлган гуноҳнинг ҳокимлигини яксон қилиши лозим эди. Масиҳ қайта келганида буюк мўъжизалар бажо келтирилур, Уни дунёга Худо юборганига улар исбот бўлур — у шуни биларди. Унинг кучи олдида шайтон ларзага тушарди. Лекин Мусо орқали ҳаракат қилган Худовандга тақлид қилиб, у Исроил озод бўлишигагина тўсқинлиқ кўрсатиб қўймай, балки Масиҳнинг мўъжизаларига ишончни узиш учун, келажакка таъсир қилиш умидда эди. Шайтон доимо Масиҳга тақлид қилишга интилади, у ўз ҳокимиятини қуриб, ўз режаларини эгаллаб, руёбга чиқармоқчи бўлади. Масиҳнинг ажойибот- ларига — инсон қўлининг кучи ва ҳунармандлиги, деб одамларнинг нуқтаи назарида зўрлайди. Шу йўл билан Масиҳ — Ҳудонинг Ўғли бўлиб келган имонни у кўп инсонларда бузади, ва қўлга киритш режада бўлган иноятнинг илтифотли инъомларини тарк этишга уларни рағбатлантиради.УOП 282.2

    Мусо ва Ҳорунга иккинчи кун эрталаб дарё соҳилига боришга буйруқ берилди; у жойга оддийча подшоҳ келарди. Нил дарёси Миср мамлакати учун таом ва бойлик манбаи эди, бу дарёга худо сифатида топинардилар, ва ҳар куни фиръавн ибодат қилгани дарё соҳилига келарди. Ушбу жойда ака-ука яна Илоҳий буйруқни такрорладилар, кейин эса ҳассани сувга урдилар. Муқаддас оқимнинг сувлари қонга айланди, балиқ нобуд бўлди ва дарё сасиб кетди. Уйлардаги ва ҳовузлардаги сув ҳам қонга айланди. Лекин «мисрлик мунажжимлар ўз сеҳргарлиги билан худди шундай қилдилар», ва «фиръавн орқага қайтиб, ўз хонадонига кирди; ва шундан ҳам унинг юраги осойишта қолди”. Етти кун бу бало-қазо давом этди, лекин натижаси бўлмади.УOП 283.1

    Яна ҳасса сувлар устига чўзилди ва сувдан бақалар чиқиб, бутун ер устига ёйилдилар. Улар уйларни, ётоқ хоналарни тўлғаздилар, ҳатто сандалларга, хамиртурушга кирдилар. Мисрликлар бақаларни муқаддас деб санаб, уларни йўқ қилмасдилар; бора-бора бу сирғанчиқ жониворларнинг ҳозир бўлишлари чидамсиз бўлди. Улар фиръавн даргоҳини шунчалик тўлғиздилар-ки, улардан озод бўлишни орзу қилиб, тинкаси қуриди. Мунажжимлар келиб мўъжиза кўрсатмоқчи эдилар, лекин бақаларни қувиб чиқара олмадилар. Шуни кўрган фирьавн бир оз камтарланди. У Мусо ва Ҳорунни ўзига таклиф этди ва деди: «Худовандга ибодат қилинг, токи У мендан ва менинг халқимдан бақаларни узоқлаштирсин; ва мен Исроил халқини Худовандга қурбон келтириш учун қўйиб юбораман». Мақтанчоқ подшоҳнинг олдинги муомаласини эслаб, яҳудийлар ундан қўйидагини талаб қилдилар: бало-қазо тўхтасин учун улар ибодат қилиш вақтини у ўзи тайинласин. Подшоҳ эртанги кунни тайинлади, ўзи эса, бақалар ўз-ўзидан йўқ бўлурлар ва, шу йўсинда, у Исроил Худосида итоат қилишига, азобли камситишдан қутулишига сирли умид боғлади. Лекин бало тайииланган пайтгача давом этди, кейин бақалар бутун Миср еридан нобуд бўлдилар, уларнинг чириган қолдиқлари ҳавони заҳарлантирди.УOП 283.2

    Худо уларни бир онда тупроққа айлантира оларди, лекин У шуни қилмади, токи подшоҳ ва унинг халқи мунажа- жимларнинг ишлари каби, сеҳргарликка тегишли қилмасин деб. Ўлган бақаларнинг тўдалари, фиръавн ва бутун Миср учун, бўлган ҳодиса сеҳргарлик эмас, балки Самовий Худо- нинг ҳукми эканига рад қилинмайдиган далил намоён бўлди.УOП 284.1

    «Ва фиръавн енгиллашув бўлганини кўрди, ва юрагини қотирди». Худонинг буйруғига биноан Ҳорун қўлини чўзди ва ер тупроғи бутун Миср диёри бўйича чивинларга айланди. Фиръавн мунажжимларини даъват этди, лекин уларнинг қурби етмади. Шундай қилиб, Худонинг ишлари шайтон- никидан ўтиб кетишини ҳамма кўрди. Ҳатто мунажжимлар «Бу Илоҳий тақдир”, деб тан олдилар. Лекин подшоҳ олдингидек тизланмас эди.УOП 284.2

    Илтимос ва огоҳлантиришлар жавобсиз қоларди, шу сабабли бошқа бало-қазодан кечиб бўлмасди. Унинг намоён бўлиши тасодифий бўлиб туйилмасин, деб рўй беришининг вақт-соати олдиндан каромат қилинди. Ит пашшалари уйларни босиб, бутун ерда шунчалик ғиж-ғиж эдилар-ки, «ер ит пашшаларидан нобуд бўларди”. Бу катта заҳарли пашшаларнинг чақиши одамларга ва ҳайвонларга зиён келтирарди. Лекин каромат бўйича бу жазо Гўшен ерига тарқалмади.УOП 284.3

    Ниҳоят, фиръавн Мисрда диний хизматни ўтказишга исроилликларга таклиф этди, лекин улар бу шартномани қабул қилмадилар. «Уни қилиб бўлмайди,— деди Мусо,— чунки мисрликлар учун Худойимизга, бизнинг Худован- димизга қурбон келтириш нафратлидир; агарда биз улар учун нафратли бўлган қурбонни уларнинг кўз ўнгида келтира бошласак, улар бизни тошбўрон қилмайдиларми?» Яҳудийлар одати бўйича қурбон чалинадиган ҳайвонлар мисрликлар томонидан муқаддас саналиб, ҳурмат қилинарди, ва шу ҳайвонлар олдида уларнинг эҳтиром бўлишлари шунчалик катта эди-ки, ҳaттo бирисини билмай ўлдириб қўйиш ўлим жазосига ҳукмланарди. Энди, яҳудий халқи курбон чалганда бу диёр истиқоматчиларининг иззати- нафсига тегишар экан, Мусо янада подшоҳга таклиф қилиб, халқни саҳрога уч кунли масофага қуйиб юбришни сўради. Фиръавн кўнди ва Илоҳий қулларига бало кетишига дуо қилсинлар, деб ёлворди. Улар ваъда бердилар, лекин уларни бошқа алдамасин, деб огоҳлантирдилар. Бало-қазо тинди, лекин фиръавннинг юраги доимо қарши чиққанидан шунчалик қотиб қолдики, у олдингидек ён беришдан қайтди.УOП 284.4

    Баттар бўлган қақшатқич зарба кетмалади: мисрлик- ларнинг бутун ҳайвонлари ўлатга дучор бўлди. Ва муқаддас жониворлар, ва юк остида юрадиганлар: сигир, ҳўкиз, қўй, от, туя ва эшаклар — ҳаммаси нобуд бўлди. Бало бошла- нишидан аввал яҳудийларнинг ҳайвонларига бало-қазо тегмайди, деб каромат қилинган эди, энди эса фиръавн одамлар юбориб, Мусо айтганининг ҳақиқатлигига ишона олди. «Исроил ўғилларининг ҳайвонатидан ҳеч бириси нобуд бўлмади”. Подшоҳ олдингидай қайсарлик қиларди.УOП 285.1

    Кейин Мусога ўчоқдан кул олиб, уни «фиръавннинг кўз олдида осмонга қараб» улоқтиришга буйруқ берилди. Бу ҳаддан зиёд кўп маъноли ҳаракат бўлди. Бўлаётган ҳодисалардан тўрт юз йил олдин Худо Иброҳим алайҳиссаломга ваҳий берганида,УOП 285.2

    У Ўз халқининг жабр-жафо чекишини ўчоқдан чиққан тутун ва оловнинг алангаси эвазида тасвирлаганди. У шунда айтган эди-ки, зулмкорларга ҳукм чиқариб, асоратда бўлганларни жуда катта мол-мулк ила чиқараман деб. Мисрда Исроил халқи узоқ вақт азоб-уқубатлар ўчоғида ёнди. Мусо томонидан бўлган ушбу ҳаракат нажот вақти келганини, Худо Ўз аҳдини унутмаганини исботларди.УOП 285.3

    Мусо кулни осмонга улоқтирганида, унинг майда қисмлари бутун Миср ерига тарқалди, ва қаерда epгa тушмасин, шу ерда «Одамлар ва ҳайвонлар баданида» йирингли яралар пайдо бўларди. Шу пайтгача коҳинлар ва мунажжимлар фиръавнни қайсарлигида кўмаклашардилар, аммо энди бало-қазо уларнинг устига ҳам тушди. Манфур, азобли кассалликка дучор бўлган ҳолда улар энди Исроил Худосига қарши туриб, кураша олмасдилар. Бутун халқ мунажжимларга имон келтирганларининг телбалигини кўришлари лозим эди, чунки улар ўз-ўзларини ҳам ҳимоя қила олмадилар.УOП 285.4

    Лекин фиръавннинг юраги ҳаддан зиёд шафқатсизлана борар эди. Энди Худо унга элчи юбориб, деди: «Зеро бу сафар Мен сенинг қалбингга, қулларингта ва сенинг халқинг устига бутун бало-қазоларни юбораман, токи ер юзида Менга тенг бўлган йўқ эканини сен билгин деб... Аммо ўз кучимни сенга намоён қилишим учун, Мен сенинг ҳаётингни сақлаб қолдим». Ушбу мақсад учун Худо фиръавнни яратди деб фирклаш нотўғри, лекин Унинг азалдан билиш қобилияти ер юзидаги бутун воқеаларни шунчалик камолотли олиб боради-ки, фиръавн салтанатининг йиллари худди Исроилни фориғ қилиш учун тайинланган вақт билан дуч келди. Ушбу мағрур зулмкор ўз жиноятлари туфайли Худонинг иноятига сазовор бўлиш ҳуқуқини йўқотган бўлса ҳам, лекин унинг қайсарлиги туфайли Худованд Миср ерида Ўз мўъжиза- ларини бажо келтириши учун, унинг ҳаётини сақлаб қолди. Худонинг даставвал билиши бутун ҳодисаларни бошқаради. Худо тахтга юмшоқ кўнгилли подшоҳни қўйса бўларди, ва у Илоҳий кучнинг намоён бўлишига қарши чиқа олмасди. Лекин шундай бўлса у Илоҳий ниятлар бажарилмас эди. Одамлар бутпарастликнинг нобуд қиладиган таъсири тўғрисида адашмасинлар, деб У Ўз халқига мисрликлардан шафқатсизлик кечиришга йўл қўйди. Фираъвн билан муомалада Худованд бутпарастликка нисбатан Ўз нафратини кўрсатди, шафқатсизлик ва зўравонликни жазолашига тайёр бўлганини У намоён қилди.УOП 286.1

    «Мен унинг юрагини қотираман ва у халқни қўйиб юбормайди» (Чиқ. 4, 21), деган сўзларни Худо фиръавнга тегишли қилиб айтди. Подшоҳнинг юрагини тош қилиш учун ҳеч қандай ғайри табиий куч ишлатилмади, Худованд фиръавнга Илоҳий кучнинг энг қудратли исботлариии келтирди, лекин псдшоҳ ёруғликни тан олмай қайсарлик қилди. Ҳар бир чексиз кудратнинг намоён бўлишини тарк этган сари, у Худога қарши кўтарган исёнида мустаҳкамланарди. Биринчи мўъжизани тарк этганида у қўзғолон уруғини сепди ва улар самарали бўлди. Ўз танлаган йўлида қаттиқ тургунча ва ҳаддан зиёд қайсарлик қилгунча, унинг юраги ортиқ даражада шафқатсизланди, ва уни тўнғичларнинг совуқ жонсиз юзларини кўриш учун таклиф қилдилар.УOП 286.2

    Худо инсонларга Ўз хизматкорлари орқали мурожаат қилади, гуноҳни фош қилиб уларни огоҳлантиради, хатолар илдиз отиб табиатимиз хусусиятига айланмагунча, у хатоларни тузатиш учун имконият беради, лекин агар кимдир хатоларини тузатишдан тонса, Илоҳий куч унинг ёмон хулқ- атворининг ривожланишига монелик қилмайди. Шундай одамга пастга қулаш тепага кўтарилишдан осондир. У Муқаддас Руҳ таъсирига ўз қалбини ёпади. Нурни тарк этиш давомланса, бора-бора ҳатто ҳаддан кучли таъсир одам табиатига моҳиятли ўзгаришлар кирита олмайди.УOП 287.1

    Васавага бир марта берилган, иккинчи марта осонроқ берилади. Гуноҳнинг ҳар бир такрорланиши кишининг унга қарши туриш қобилиятини заифлаштиради, кўзни ожизлантиради ва қулоқни виждон овозига гаранг қилади. Гуноҳга бепарволик кўрсатиб сепилган уруғ ҳосил келтиради. Уларнинг униб чиқишига халақит бериш учун, Худо ҳеч қандай мўъжиза қилмайди. «Инсон нима экса, шуни ўради»УOП 287.2

    (Гал. 6, 7). Ким баландпарвоз имонсизлик намоён қилса, Илоҳий ҳақиқатга дамсиз бепарволик кўрсатса, ўзи сепганини албатта ўриб олади. Мана шу сабабли, олдин ҳақиқатни жоннинг чуқурлигига қадар ҳаяжонланиб тан олганлар, бора туриб унга бефарқ бўлиб қоладилар. Улар ҳақиқатга нисбатан менсимайдиган, қарши келадиган уруғ сепдилар, ва шунинг учун ҳосили ҳам белгили бўлди.УOП 287.3

    Инсонлар ўз ҳаётларида иноятнинг меҳрли овозига енгилтакли муомала қилганларига қарамай, ҳар қандай пайтда ўз гуноҳли ҳаёт тарзини қолдира оламиз, деб ўз виждонларини юпатадилар. Шундай инсонлар нобуд бўлиш йўлга қадам қўядилар. Ўзларини буюк ғазаблантирувчи қўлига топшириб, улар ўйлайдилар-ки, четдан ташқари муҳтожлик пайдо бўлган пайтда, уларни хавф қуршаб олганда, доҳийни алмаштирамиз деб. Лекин бу осон иш эмас. Олган тарбия, бошдан кечирган тажрибапар, гуноҳли хоҳишларга берилиб ўтказган ҳаёт, табиатни шунчалик маҳкам шакллантиради- ки, шундай одамлар Исонинг сиймосига ўхшай олмайдилар. Aгap борар йўлларида нур порламаганида эди, иш бошқача кўринарди. Лекин мана, уларнинг ҳаёти Худонинг инояти билан ёритилган, ва Унинг инъомларини қабул қилиш учун имконият берилган, аммо бу нур узоқ вақт тарк этилиб, нафрат туғдиради, ва пировардида у инсонлардан олинади.УOП 287.4

    Фиръавн қўйидаги бало-қазо тўғрисида, яъни дўл ёғишида, огоҳлантирилган эди: «Бас, даштда бўлган подаларингни ва бутун борини йиғиб олиш учун юборгин; далада қолган ҳамма одамлар ва ҳайвонлар устига, агар улар уйларига қайтмасалар, дўл ёғади ва улар ўладилар». Миср диёрида ёмғир ёки дўл деган табиат ҳодисаларини умуман кўрмаган эдилар; Мусо орқали эса мамоқалдироқли жала каромат қилинди. Бу хабар тез тарқалди, ва ким Худованд- нинг Сўзига ишонган бўлса, сурувларини йиғиб олди, ким эса огоҳлантиришга эътибор бермаган бўлса, сурувларини даштда қолдирди. Шундай йўл билан ҳукм чиқарганда ҳам Илоҳий илтифот намоён бўлди. Халойиқ синалди, Худонинг қудратини кўриб, ишонганлар, Ундан қўрқув деган сифатга эга бўлдилар.УOП 288.1

    Олдин айтилгандай мамоқалдироқли жала қуйди, олов билан аралашган дўл «жуда қаттиқ, Миср ерида, насл-насаби бошланишидан бўлмаган» дўл урди. Бутун Миср ерида даштда бўлганни, одамдан бошлаб то ҳайвонга қадар, дўл урди; бутун даштдаги кўкатни урди, ҳамма даштдаги ўсган дарахтларни синдирди”. Нобуд қиладиган фаришта йўлида ҳаммаси вайрон бўлди ва қирилди. Фақат Гўшен ери аялиб қолди. Шундай қилиб ер бошқарувчиси — тирик Худо, табиат кучлари Унга бўйсунади, ва, фақат Унинг иродасига итоат қилиб, инсон омон бўла олишини мисрликлар кўрдилар.УOП 288.2

    Бутун Миср Илоҳий ҳукмнинг даҳшатли қуюлишидан ларзага келди. фиръавн шошиб-пишиб биродарларини ўз ҳузурига олиб келишни буюрди, ва улар олдига кирган заҳоти бақирди: «Бу марта мен гуноҳ қилдим; Худованд адолатли, мен ва халқим эса айбдормиз. Худовандга дуо қилинг; Илоҳий момақалдироқ ва дўл тўхтасин; мен сизларни бошқа тутиб турмайман ва қўйиб юбораман». Мусо жавобан деди: «Қанчалик тез шаҳардан чиқиб кетсам, қўлимни Худовандга узатаман; момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам ёғмайди, токи ер Худовандники эканини сен билсин учун. Аммо мен биланман-ки, сен ва сенниг қулларинг ҳалигача Худойи Худованддан қўрқиб қолмагансизлар».УOП 288.3

    Мусо билардк, жанг тамом бўлмади ҳали. Фиръавннинг эътироф этиши ва унинг ваъдалари бутунлай ўзгарган дунё қарашининг натижаси эмас эди, бошидан кечирган даҳшатли азоблар шундай муомалага мажбур қилди. Шунга қарамай Мусо унинг илтимосини бажаришга ваъда берди, чунки у қаршиликнинг давом этишига сабаб бермас бўлди. Табиатнинг ғазабидан қўрқмай пайғамбар ташқарига чиқди, фиръавн ва унинг яқинлари эса азалдан Бўлганнинг кучи билан Унинг вакили ҳимоя қилинганини кўрдилар. Шаҳардан чиқиб, Мусо «Худовандга қўлларини узатди; момақалдироқ ва дўл тўхтади, ва ёмғир ер юзига ёғмай қўйди». Лекин подшоҳнинг қўрқуви ўтган заҳоти, унинг бағри яна тош бўлди.УOП 289.1

    Шунда Худо Mycoгa деди: «Фиръавн ёнига киргин. Уларнинг ичида Менинг аломатларим намоён бўлиши учун, ва Мен Мисрда қилганларимни, Миср ерида кўрсатган аломатларимни сен ўғлинга ва ўғлингнинг ўғлига баён этиб беришинг учун, ва Мен Худованд эканини билишингиз учун, Мен фиръавннинг ва унинг қулларннинг юракларини оғирлаштирдим”. Исроил ягона, ҳақиқий ва тирик Худога ишонсин учун, ва имонларини мустаҳкамлаш учун Худованд Ўз кучини намоён қилди. У бутун дунё олдида Исроил халқи ва мисрликлар аро бўлган шубҳасиз айирмаларини исботлаб, мисрликлар томонидан нафратланган ва мазлум чеккан яҳудийлар, самовий Худонинг памоҳи остида бўлганларини бутун халқларга етиб боришини хоҳларди.УOП 289.2

    Мусо подшоҳни огоҳлантириб, агарда у ўз қайсарлигида туришни давом этса, бутун ер юзини чигиртка босади, деди. Чигиртка дўлдан қолган кўкатни еб тамомлайди, уйларга киради, ҳатто подшоҳ даргоҳини қолдирмайди; шундай балони «сенинг оталаринг, на оталарингнинг оталари ер юзида яшаган кунларидан, ҳатто бугунги кунгача — кўрмаганлар»,—деди у.УOП 289.3

    Фиръавннинг яқиндошлари даҳшатга тушиб қотиб қолдилар. Ҳайвонотнинг нобуд бўлиши мамлакатга катта зарар келтирди. Дўлдан кўп одам ҳалок бўлди. Дарахтлар қулаб ётарди, ҳосил нобуд бўлди. Яҳудийлар меҳнати билан етишганларини мисрликлар тезда йўқота бошладилар. Бутун мамлакатга қаҳатчилик таҳдид қиларди. Маслаҳатчилар ва даргоҳчилар подшоҳни айлантириб олиб, ғазабланиб талаб қилдилар: «Сен қачонгача бизларни азоблайсан? Ушбу одамларни қўйиб юбор, бориб ўз Худосига, Худовандига диний хизмат қилсинлар: наҳотки ҳалигача Миср нобуд бўлаётганини кўрмасанг?”УOП 290.1

    Яна Мусо ва Ҳорунни чақиришди, ва фиръавн уларга деди: «Борларинг, ўз Худойи Худовандингизга хизмат қилинг; ким-ким боради?”УOП 290.2

    Улар жавоб бериб: «Гўдакларимиз ва қарияларимиз билан, ўғилларимиз ва қизларимиз билан, кўйларимиз ва ҳўкизларимиз билан борамиз; зероки бизда Худовандга бағишланган байрам».УOП 290.3

    Подшоҳ ғазабга тўлди. «Шундай бўла қолсин, Худованд сизлар билан! — деб бақириб юборди у.— Мен сизларни қуйиб юборишига тайёрман: аммо нима учун фарзандлар билан? Кўринг, сизнинг ниятингиз ёмон. Йўқ: фақат эрлар бориб, Худовандга, ўзингиз сўрагандай, хизмат қилсинлар. Ва уларни фиръавн ҳузуридан ҳайдаб чиқаришди”. Фиръавн Исроилни оғир меҳнат билан ҳориб-толдирмоқчи ииятда эди, энди эса уларнинг фарзандларига чуқур ғамхўрлик қилиши ва фаровонликларига қизиққани чин қалбдан, деб алдамоқчи бўлди. Ҳақиқатан у эрларнинг қайтиб келиш гаровига хотин ва болалалрни ушлаб қолмоқчи бўлди.УOП 290.4

    Мусо ҳассасини ер юзидан чўзди, шарқдан шамол эсди ва ўзи билан чигирткаларни олиб келди. «Чигиртка Бутун Миср ерига қоплаб келди... жуда кўп бўлди; олдин шунчалик кўп чигиртка бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмас». Чигиртка булути осмонни қоплади, ерда ёруғлик ўчди, чигмртка эса қолган бутун кўкатни еб тамомлади. Фиръавн шошиб пайғамбарларни чақиртирди ва, улар келганларида, уларга деди: «Худойи Худовандингиз олдида ва сизлар олдида мен гуноҳ қилдим; энди яна бир марта гуноҳимни кечиринг ва Худойи Худовандингизга дуо килинг, У мендан ушбу ўлимни қайтарсин» Улар сўраганини бажардилар. Ғарбдан кучли шамол эсиб, чигирткани Қизил денгиз томон олиб кетди. Лекин подшоҳ ҳалигача ўз қайсарлигидан қайтмади ва қарoрида қаттиқ турди.УOП 290.5

    Мисрликлар умидсизландилар. Уларнинг бошига тушган жазони қандай қилиб кечирса бўлади, келажакни ўйлаганда, уларнинг қалбларини ваҳима босди. Ҳалойиқ фиръавнга ўз худоси сифатида топинарди, лекин энди у бутун табиат кучларини Ўз иродасига Бўйсундирганга қарши келишига кўплари ишонди. Қулликка тушган яҳудийлар учун шунча ажойиботлар қилинган экан, улар, ниҳоят, ўзларининг озод бўлишларига ишона бошладилар. Назоратчилар олдингидек уларни сиқишга қўрқардилар. Жабр-жафоланган халқ кўтарилиб қасд олишидан бутун Мисрни сирли даҳшат қамраб олди. Ҳар жойда одамлар, нафасини тийиб: «Энди нима бўлади?»— деб бир-бирига савол берардилар.УOП 291.1

    Тўсатдан ер шунчалик қалин қоронғи зулматга қопландики, зулмат сезилгандай туйиларди. Одамлар ҳеч нарса кўрмасдилар, ҳаво шунчалик қалинлашдики, нафас олиш қийинлашди. «Бир бирларини кўрмадилар, ва ҳеч ким уч кун ўз жойидан турмади; Исроил ўғилларининг маконларида эса чироқ ёниб турди». Мисрликлар қуёш ва ойга топинардилар; яҳудийларни қулликдан фориғ қилиб қувватлаш учун, ушбу сирли зулматда Миср халқига ва унинг худоларига вайронали зарба бериб, буюк куч ҳаракат қилди. Аммо бу жазо қанчалик даҳшатли кўринмасин, у Худованд- нинг илтифотини, Унинг нобуд қилишга хоҳламаганини исботлайди. Энг охирги ва энг даҳшатли балоқазога уларни дучор қилиш олдидан, У одамларга тафаккур қилиш ва тавбага келиш учун вақт бермоқчи бўлди.УOП 291.2

    Ниҳоят қўрқув фиръавнни кейинги кўнишга зўрлади. Учинчи кун ботганида у Мусони чақиртириб, ўз розилигини айтди, лекин яна шартнома қўйиб, майда ва йирик ҳайвонларни қолдиринглар, деди: «Туёқ ҳам қолмайди...— жавоб берди жасурланган яҳудий,— жойимизга етмагунча Худовандга нима қурбон келтиришимизни билмаймиз». Ўзини бошқа тута олмаган подшоҳ бақириб берди: «Менинг ҳузуримдан чиқиб кет; сақлангин, бошқа мен сени кўрмайин; менинг юзимни кўрган кунингда ўласан». Мусо жавоб берди унга: «Сен айтгандай бўлади, мен эндигида сенинг юзингни бошқа кўрмайман».УOП 291.3

    Мусо Миср диёрида, фиръавннинг қуллари ва ҳалойиқнинг кўз ўнгида жуда буюк эди» (Чиқ. 11, 3). Эҳтиромли қўрқув билан улар Мусога қарардилар. Подшоҳ унга зарар келтиришга жасурланмади, зеро бутун ҳалойиқ унда бало-қазони тўхтатиш кучига эга бўлган ягона инсонни кўрарди. Исроилликларга Мисрдан чиқиб кетишга ижозат берилсин, деган орзу ҳамманинг кўнглида эди. Фақат подшоҳ ва коҳинлар Мусонинг охирги талабига қарши чиқдилар.УOП 292.1

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents