61-Боб - ШОУЛНИНГ РАД Этилиши
(Биринчи Подшоҳлар Китобининг 15-бобида асосланган)
Шоул Галгалдаги қийин вазият пайтида эътиқодининг синовидан ўтолмади ва Илоҳий муқаддас хизматни ориятсизлантирди, аммо унинг гуноҳи кечирилишига имконият бор эди, ва Илоҳий Каломга тебранмас имонини намоён этиш учун, Унинг кўрсатмаларига итоат бўлишини синаш учун, Худованд Шоулга бошқа имконият берди.УOП 703.1
Пайғамбар уни Галгалда фош қилганида, Шоул ўз гуноҳини арзимас деб санади. У ўйладики, унга нисбатан ноҳақ муомала бўлди деб, ва ўз ҳаракатларини оқлаб, хатоларини кечирилишига интилди. Пайғамбар билан у энди сийрак учрашарди. Шомуил Шоулни ўғли каби севарди, жасур ва қизғин Шоул эса, ўз навбатида, пайғамбарни жуда ҳурмат қиларди; аммо Шомуилнинг таъсирини ўзига нисбатан номуносиб деб кўрди ва шу вақтдан иложи борича унинг билан учрашмасга тиришарди.УOП 703.2
Аммо Худованд Ўз хизматкорини Шоулга бошқа хабар билан юборди. Ўз итоат қилиши билан у Худога фидокор- лигини исботлаб, Исроилнинг ишончини амалда кўрсата оларди. Шомуил подшоҳнинг ҳузурига келиб, Худонинг каломини унга етказди. Шу сўзларга бўйсуниш муҳимлигини монарх тушунсин учун, Шомуил, уни пайғамбарликка тайинлаган Парвардигорнинг бўйруғига биноан гапираëт- ганини айнан таъкидлаб ўгди. Пайғамбар деди: «Шундай деди Тангри Таоло Сарвари Коинот, Омолеқ Исроилга нима қилганини Мен хотирладим, Исроил Мисрдан чиқиб келаётганида, унинг йўлини қандай қилиб тўсканини. Знди бор ва Омолеқни мағлуб этгин, унинг борини қириб ташлагин; ҳеч кимни аяма, лекин ўлимга бергин: эридан бошлаб хотинигача, ўсмирдан то гўдакгача, буқасидан то қўйигача, туясидан то эшагигача”. Омолеқийлар саҳрода Исроил билан биринчи бўлиб жанг бошладилар. Ушбу гуноҳлари учун, шунингдек Худони тарк этиб, бутпараст- ликка йўлиққанлари учун, Худованд Мусо орқали уларга ҳукм чиқарди. Илоҳий бўйруғига биноан Исроил билан уларнинг шафқатсиз муомаласининг тарихи, кўрсатма билан ёзиб қолинди: «Омолеқ тўғрисида хотирани осмони-фалак остидан ўчириб ташла; унутма» (Так. Шар. 25,19). Тўрт юз йил мобайнида ушбу ҳукмнинг бажо қилиниши пайсалга солиб келинди, аммо омолеқийлар гуноҳларидан тонмадилар. Худованд биларди, Шу бетавфиқ халқ, агар унга имконият берилса, исроилликларни ва уларнинг динини ер юзидан қириб ташлар эди. Энди ниҳоят шунчалик узоқ пайт пайсалга солиниб келган ҳукмга амал қилиш учун вақт-соати етди.УOП 703.3
Илоҳий узоқчидамлик ушбу бадкирдор халқни қонунсизлигида янада ўжар қилди, ва ўтган вақт чиқарилган ҳукмни юмшатмади. «Зеро Худованд Перосим тоғида бўлганидай зуҳур бўлади; Ўз ишини, ажойиб ишини қилиш учун, ва Ўз ҳаракатини, Ўз ажойиб ҳаракатини бажо этиш учун Гивъўн увайдасида бўлганидай ғазабла- нади» (Иш. 28,21). Бизнинг ҳамдардли Парвардигоримиз учун жазо бериш Унга муносиб бўлмайдиган оғир иш. «Уларга айтгин: Мен борман, дейди Худованди Шариф: гуноҳкорнинг ўлимини хоҳламайман, балки гуноҳкор йўлидан қайтиб, тирик бўлсин» (Ҳиз. 33,11). «Худо инсонпарвар ва меҳрибон, узоқ чидамли ва кўп иноятли ва ҳақиқий... айбни, ва жиноятни, ва гуноҳни кечирадиган”. Аммо У «жазо бермай қолдирмайдиган» (Чиқ. 34,6.7). У қасд олишни ёқтирмасада, Унинг Қонунини бузувчиларни жазо этади. Ер истиқоматчиларини тамомила тушкун- ликдан ва нобуд бўлишдан асраб қолиш учун, У шундай ҳаракат қилишга мажбурдир. Қай-бирларини қутқариш учун, гуноҳларида шафқатсизланганларни У қириб ташлашга мажбурдир: «Худованд узоқчидамли ва қудратида буюкдир, ва танбеҳсиз қолдирмайди» (Наум 1,3). Ўз Қону- нининг оёқ ости қилинган обрўсини У даҳшатли ҳаққоний ҳукм орқали тиклайди. Унинг ҳаққоний ҳукми гуноҳ- ларнинг чуқурлигини, гуноҳкорни кутадиган жиддий қа- римта тўғрисида исботлайди.УOП 704.1
Аммо ҳукм сурадиган Парвардигор меҳрибончиликни унутмайди. Омолеқийларнинг тақдири танбеҳ олиш эди, аммо улар аро яшайдиган киниёнликлар асраб қолинди. Ушбу халқ бутунлай бутпарастликдан озодланмасада, Худога хизмат қилар, ва Исроилга дўстона муносабатда эди. Шу халқдан Мусонинг қариндоши Ҳобоб чиққан эди, у исроилликларни саҳрода кузат.иб борди, унинг мамлакатни билиши жуда қимматли ёрдам бўлди.УOП 705.1
Филистийликлар Михмосда мағлуб бўлинганларидан кейин, Шоул Мўов, Оммўн, Едом, омолеқийлар ва филистийликлар билан урушлар олиб борди ва доимо ғалаба қозонди. Омолеқийлар қарши чиқишига буйруқ олган Шоул, дарҳол уруш эълон қилди. Пайғамбар каломи билан муҳрланган унинг фармони бутун epгa эълон қилинди, ва урушга қобилияти бор ҳамма одамлар кутиладиган ҳаракатлар учун йиғилдилар. Ушбу уруш бойиш мақсадида олиб борилмас эди. Ушбу урушда исроилликларга на ғалабанинг шуҳрати, на ўлжа тегишли эмас эди. Улар истисно Худога итоат қилиб, омолеқийлар устидан Унинг ҳукмини бажариш учун йўлга чиқдилар. Худонинг олий ҳокимиятига қаршилик кўрсатган халқнинг тақдирини бошқа халқлар кўришларини У хоҳларди; омолеқийлар Исроил халқидан нафратланар- дилар, худди ушбу халқ уни қириб ташлаётганини Худованд ҳаммага кўрсатмоқчи бўлди.УOП 705.2
«Ва Шоул Омолеқни Ҳавиладан бошлаб то Миср ёнидаги Шургача мағлуб этди. Омолеқийлар подшоҳини тириклай қўлга олди, бутун халқни эса шамшир остига йўлиқтирди. Аммо Шоул Огог подшоҳни аяб қолдирди, шунингдек қўй ва буқалардан яхшисини, семиз қўзиларни, ва яхши нарсаларни қириб ташлашни хоҳламади, арзимас, эски нарсаларни эса йўқ қилди”.УOП 705.3
Омолеқийлар устидан етишган ғалаба Шоулнинг энг ёрқин ғалабаларидан бўлди, ва яна ифтихори унинг юрагида алангаланди, бу ҳолат энг катта хавф бўлди. Худонинг душманларини бутунлай қириб ташлаш Илоҳий фармони фақат қисман амал қилинди. Ўзининг музаффарона қайтишининг шуҳратини кўпайтиришга интилган Шоул, атрофдаги мажусий халқлар удумларига тақлид қилиб, омолеқийларнинг ваҳший, урушқоқ подшоҳининг ҳаётини сақлаб қолди. Халқ эса ўзига энг яхши буқаларни, қўй ва туялган жониворларни қолдирди. Қилган гуноҳларини оқлаб, улар Худога қурбон келтириш учун қолдиргандай бўлишди. Ҳайвонларни ўзларининг ҳайвонлари ўрнида фойдаланиб, ўзиникини сақлаб қолиш ниятида эдилар.УOП 705.4
Шоул охирги синовга берилди. Илоҳий иродага нисбатан намоён бўлган илтифотсизлик мустаҳкам монархнинг ниятини очди; унинг хатти-ҳаракати янада уни фош қилди ва у Илоҳий ўринбосари бўлишига номуносиб эканини ўзи исботлади. Шоул ва унинг одамлари ғалабадан қониқиб уйларига қайта-ётганларида, Шомуилнинг уйида чуқур қайғу ҳукмрон эди. У подшоҳнинг ҳаракатларига таъсир берадиган Худодан хабар олди. «Шоулни подшоҳ қилиб қўйганимга Мен пушаймон бўляпман; зеро у Мендан кечди ва Менинг сўзимга амал қилмади». Исёнчи подшоҳнинг хатти- ҳаракатидан мағлуб бўлган пайғамбар, даҳшатли ҳукм бекор қилинсин, деб кечаси билан йиғлаб ибодатда ўтказди.УOП 706.1
Худонинг пушаймон бўлиши инсон надомат чекишига ўхшамайди. «... Содиқ Исроиллик надомат чекмайди; зеро надомат чекиш учун У инсон эмасдир». Одамнинг тавба қилиши онгнинг ўзгаришини англатади. Илоҳий пушаймон бўлиш шароит ва муомалалар ўзгаришини кўзда тутади. Одам шароитга бўйсуниб, Худога нисбатан ўз муомаласини ўзгарта олади. Шароитни қабул қилганида, у Худонинг мурувватига сазовор бўлади. Ёки ўз ҳаракатларининг оқибатида у Илоҳий лутфи-карамига муносиб шартномадан чиқади. Аммо Худованд ўзгармайди. «У кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир» (Ибр. 13,8). Шоулнинг итоатсизлиги унинг Худога бўлган муомаласини ўзгартди; аммо Худо томонидан уни қабул қилиш шартномаси ўзгармади — Илоҳий талаблар олдингидай худди шулар эди, зероки «Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ» (Ёқ. 1,17).УOП 706.2
Эртаси кун юрак оғриғи билан пайғамбар айбдор подшоҳга пешвоз чиқди. Шомуил юрагида, балки Шоул ўзига келиб ўз қилган гуноҳини тан олар, тавба қилар ва камтарликда яна Илоҳий меҳрга етишарди, деб умид сақларди. Аммо қонунсизлик йўлига биринчи қадам қўйилганидан кейин, қолганларини қилиш оғир эмас. Ўз итоатсизлиги билан нуқсонланган Шоул, оғзига ёлғон сўз олиб Шомуилга қарши чиқди. У хитоб қилиб: «Сен Худовандда иноятлисан; мен Хyдованд сўзини бажардим», — деди.УOП 706.3
Аммо пайғамбар қулоғига етган товушлар ўжар подшоҳни фош қилди. «Мен эшитаётган қўй ва буқаларнинг овозига нима дейсан?” — саволига Шоул жавобан — «Омолеқдан уларни келтиришди, халқ Худовандга, сенинг Худойинга қурбон келтириш учун буқа ва қўйлардан энг яхшисини аяб қолдирди; қолганини эса биз қириб ташладик»,—деди. Халқ Шоулнинг буйруғига бўйсунди, аммо ўзини оқлаш учун, у бутун айбини халққа тўнкаришга тайёр эди.УOП 707.1
Шоул инкор этилиш хабари Шомуилни чуқур изтиробга туширди. Исроиллик лашкари етишган ғалабадан сўнг, ифтихорли ҳислатларга тўла, бутунлай ғалаба подшоҳнинг донолиги ва жасорати туфайли имкон бўлди деб тушунарди. Энди аскарлар ҳақиқатни билишлари лозим эди. Аммо Шоулнинг ўзи ҳам жангдаги Исроилнинг мувоффақиятини Худога тегишли деб ўйламасди. Шоулнинг итоатсизлигини пайқаган пайғамбар ғазабланди — Худо шунчалик баланд вазиятга юксалтирган инсон Осмон талабини бузиб, Исроилни гуноҳга йўлиқтирди-ку. Подшоҳнинг ҳийлагарлигини Шомуил сезди. Ғазабланиб ва бир вақтда изтироб чеккан пайғамбар деди: «Бир пас тингин, мен сенга бугун кечаси Худованд менга айтганини эълон қилай. ... Исроил қавмларига сен бош бўлганингда ва Худованд сени Исроилга подшоҳ бўлишинга тайинлаб, мой суртганида, сен ўз кўзинг ўнгингда кичик эмасмидинг?” У Омолеқ тўғрисида Илоҳий буйруқни такрорлади ва Шоулдан изоҳлаб беришини талаб қилди.УOП 707.2
Шоул ўзини оқламоқчи бўлиб: «Мен Худованднинг овозига қулоқ солдим, омолеқийлар подшоҳини қўлга олдим, қолганларни қириб ташладим; халқ эса ўлжадан, буқа ва қўйлардан энг яхшисини Худовандга, сенинг Парвардигорингга, Галгалда қурбон келтириш учун олди» — деди.УOП 707.3
Жиддий ва тантанали тарзда пайғамбар қутқарадиган ёлғонни тарк этди ва Шоулга ўзгарилмайдиган ҳукмни эълон қилди: «Наҳотки куйдиришлар ва қурбонлар Худовандга, Унинг овозига итоат қилишдан афзалроқ бўлса? Итоат қилиш қурбондан афзалроқ, ва бўйсуниш қўчқор думбасидан яхширокдир. Зеро итоат қилмаслик сеҳргарлик каби гуноҳдир, ва қаршилик кўрсатиш — бутпарастликнинг ўзидир. Сен Худованд сўзини тарк этганинг учун, сен подшоҳ бўлмасин, деб У сени тарк этмоқда”.УOП 708.1
Подшоҳ даҳшатли ҳукмни эшитганида, бақириб юборди: «Мен гуноҳ қилдим, зеро Худованд буйруғидан ва сенинг сўзингдан кечдим; аммо мен халкдан қўрқардим, ва уларнинг овозига қулоқ солдим». Пайғамбарнинг таъна қилишидан ваҳимага тушган Шоул айбини тан олди, аммо олдингидай сабабини халқ устига тўнкайверарди, кошки ундан қўрққанидай.УOП 708.2
«Мендан гуноҳни олиб ташла, ва мен Худовандга сажда қилишим учун, менинг билан қайтгин”, — деб Шомуилга ёлворганида, Шоулнинг ҳаракатига гуноҳ қилганига қайғу сабаб бўлмади, балки у кўпроқ жазо олишидан қўрқарди. Агар Шоул самимийлик билан тавба қилганида, у халқ олдида гуноҳига иқрор бўларди, аммо уни фақат ўз обрўсини сақлаш ва халқнинг фидокорлиги қизиқтирарди. Одамларга ўз таъсирини йўқотмас учун, у шунчалик иссиқ ёлвориб, пайғамбарни олдида тутиб қолмоқчи бўлди.УOП 708.3
«Сенинг билан қайтмайман, — пайғамбар Шоулга жавоб берди, — зеро сен Худованд сўзини тарк этдинг, ва сен Исроил устидан подшоҳ бўлмаслигинг учун Худованд сени тарк этди». Шомуил кетишга ҳаракат қилиб орқасига бурилганида, даҳшатга тушган подшоҳ уни кийимидан қаттиқ ушлаб, кийимини йиртиб юборди. Шунга наби деди: «Ҳозирнинг ўзида Худованд Исроиллик салтанатни сендан олди, ва сендан устун бўлган, сенинг яқининга уни берди”.УOП 708.4
Илоҳий норозиликдан кўпроқ, Шоулни пайғамбарнинг муомаласи хавотирга соларди. У биларди-ки, халқ Шомуилга ишонади. Aгap халқ бошқа подшоҳ бўлиши тўғрисида хабарни билса, Шоул шу онда ўз ҳокимиятидан маҳрум бўлади. Шуни сезиб турган подшоҳ, Шомуил ҳозир кетиб қолишидан қўрқиб, диний хизматда унинг билан биргаликда иштироқ этиб, халқ ва оқсоқоллар олдида уни ҳурмат қилишга ўкиниб, илтимос қилди. Қўзғолон кўтарилмасин учун, Шомуил Илоҳий фармойишига бўйсуниб, подшоҳнинг илтимосига кўнди. Аммо ўтказилаётган хизматда у фақат шоҳид бўлиб, оғзини очмади.УOП 708.5
Яна бир жиддий ва ҳаққоний иш бутун халқ олдида қилиниши керакли эди. Шомуил одамлар олдида Шоулни фош қилиб, Худонинг шон-шарафини мудофаа этиши лозим эди. У омолеқий подшоҳини олдига кёлтиришга буюрди. Исроилликлар қиличидан мағлуб бўлганлар ичида, энг айбдор шафқатсиз Огог эди; у Илоҳий халқдан нафратланарди, уни қириб ташлашни хоҳларди, ва ҳар жиҳатдан бутпарастлик тарқалишига ёрдамлашарди. Пайғамбар буйруғига биноан Огог етиб келди, хавф ўтиб кетди, деб фикридан ўтказди. Шомуил деди: «Сенинг шамширинг оналарни фарзандларидан маҳрум қилганидай, сенинг онанг хотинлар орасида ўғлидан маҳрум бўлсин. Ва Галгалда Худованд олдида Шомуил Огогни чопиб ташлади». Шуни қилиб, у уйига Рамага қайтди, Шоул эса ўз уйига Гивага кетди.УOП 709.1
Шоул энди подшоҳ бўлганида, ўз қобилиятлари тўғрисида камтар фикр юритарди ва орзу қилиб, насиҳатларга қулоқ соларди. Унга билим ва тажрибалик етишмасди, ва унда жиддий етишмовчиликлар бор эди. Аммо Худованд унга Муқаддас Руҳни инъом қилди. Унинг ёрдами ва насиҳати орқасида, тузилган вазият асосида, у Исроил подшоҳига керакли бўлган фазилатларга етиша оларди. Агарда у камтар қолиб, Илоҳий донолик унга раҳбар қилишига доимо тиришганида, у ўз баланд даъват этилишини муваффақиятли ва ориятли бажарган бўларди. Илоҳий илтифотнинг таъсирида ҳар бир яхши фазилат кучга эга бўлади, бир вақт ёмон сифатлар сустлашади. Ўзларини Худога бағишлаганларнинг устидан ана шундай ишни бизнинг Парвардигоримиз қилади. Унинг ишига даъват этилганлар орасида шундайлар кўп, чунки улар камтар ва насиҳатларга таъсирчанлар. Ўзининг азалдан билишида У шундай вазиятлар тузади-ки, одамлар Ундан ўргана олишади. У уларга шахсий етишмовчиликларини очади, ва Унинг ёрдамига муҳтож бўлган ҳаммага хатоларни тузатиш учун куч ва имконият беради.УOП 709.2
Аммо Шоул ҳаддан зиёд ўзига ишонарди ва Худони имонсизлиги ва итоатсизлиги билан ҳақоратлади. Салтана- тининг бошида у ювош, ўзига ишонмайдиган бўлсада, муваффақиятлар уни ўзбилармон қилди. Ҳокимиятининг бошида етишган энг биринчи ғалаба унда мағрурлик ёндирди, ва ушбу мағрурлик энг катта хатар бўлди. Шоулнинг ҳарбий моҳирлиги, Ёбиш-Галъед учун жангда намоён қилган топқирлиги халқни хурсанд қилди. Подшоҳ Кимнинг қуроли бўлганини унутиб, одамлар уни олқишладилар; Шоул эса бошида шуҳратни Худога тегишли қилган бўлсада, кейинчалик уни бутунлай ўзига тегишли қилиб олди. У Худога қарамлигини унутди, ва юраги Ундан узоқлашди. Шундай қилиб манманлик ва диёнатсиз хатти-ҳаракат учун йўл тайёрланди. Галгалда белгили ҳодисалар рўй берди. Худди ўша ожиз ўзлик Шомуилнинг таъна қилишини тарк этишга уни итарди. Шомуилни Худо юборган пайғамбар деб Шоул уни қабул қиларди, шунинг учун ўзини айбдор деб санамаганида ҳам, набининг насиҳатларига, унинг таъна қилишига қулоқ солиши лозим эди. Агарда у гумроҳ бўлганини тушиниб эътироф этганида, ўрин топган заққум тажриба келажакда унга мудофаа бўларди.УOП 710.1
Агарда Худованд бутунлай Шоулни қолдирганида, У пайғамбар орқали янада унга мурожаат қилмаган бўларди, ва ўтган хатоларини тузатиш учун белгили ишни бажаришига ишонтирмас эди. Ўзини Илоҳий фарзандиман деб билганлар Унинг иродасини бажаришда илтифотсизлик намоён қилиб, бошқаларга ўрнак бўлганларида, ҳатто уларни Илоҳий кўрсатмаларга нисбатан ҳурматсиз ва енгилтак қилганларида, шунда ҳам улар гуноҳ устидан ғолиб чиқишлари мумкин. Улар самимийлик билан таънани қабул қилиб, эътиқод ва камтарлик ила Худога қайтишлари керак. Мағлубиятда ҳис қилган хор бўлишимиз кўпинча иноят келтиради, чунки Илоҳий иродани Унинг ёрдамисиз бажара олмаслигимизни кўрсатади.УOП 710.2
Шоул Илоҳий Руҳ орқали унга юборилган таънани тарк этганида, ва ўзини оқлашда қайсар туришини давом қилганида, у, Худо уни ўз-ўзидан қутқара оладиган, ягона воситанинг ёрдамини тарк этди. У ўзлигича Худодан узоқлашди. Ва гуноҳига иқрор бўлиб Худога қайтмагунча, у Илоҳий ёрдам ва раҳбарлик билан бошқа фойдалана олмасди.УOП 711.1
Галгалда Шоул бутун исроиллик лашкари олдида Худога қурбон келтириб, буюк ориятли эканини кўрсатмоқчи бўлди. Аммо унинг диндорлиги пок кўнгилдан чиқмади. Илоҳий буйруғига тўғридан зид қилинган диний хизмат Шоул қўлларини фақат ожизлантирди, ва Худо Ўзи унга беришга тилаган ёрдамдан маҳрум этди.УOП 711.2
Омолеқга қарши урушиб, Шоул Худо буйюрганини қилдим деб ўйлади, аммо қисман итоатликка Худованд норози эди. Яхши иш қиламан, деб менсимасликка эътибор бермай қўйилмасин эди. Худонинг талабидан чекинишга У одамларга эркинлик бермади. Худо Исроилга деди: «Ҳар бирингиз, тўғри деб туюлганни қилмаслигингиз лозим”, балки «агар Худовандинг, сенинг Худойингнинг кўз ўнгида сенга амр қилиб берган ушбу сўзларга амал қилиб яхшилик ва маъқул ишлар қилсанг, токи сенга ва сенинг фарзанд- ларинга то абад яхши бўлсин учун» — сиз ушбу сўзларни эшитиб, бажо келтиришингиз лозимдир (Так. Шар. 12,8.28). Қандай бўлмасин қарор чиқарганимизда, бизни манфаат- ларимиз ёки панд ейишимиз қизиқтирмай, балки қароримиз Илоҳий иродага лойиқ бўладими — шуни ўйламоғимиз лозим. «Йўллар бор-ки, улар одамга тўғри бўлиб туюлади, аммо уларнинг охири — ўлимга йўлдир (Нақ. 14,12). УOП 711.3
«Итоат қилиш қурбондан афзалроқдир». Илоҳий назарида қурбон келтиришлар ўз-ўзича фойдасиздир. Уни келтир- ганида одам гуноҳига пушаймон бўлишини ифодалайди, у Масиҳга ишончини ва Илоҳий Қонyнга итоат қилишини билдиради. Аммо надомат чекмай, эътиқодсиз ва чин кўнгилдан итоат қилмаганда, бу қурбонларнинг ҳеч қандай мазмуни йўқдир. Худо қирилиб ташланишига тақдирланганни Шоул, қурбон келтирмоқчи бўлганида, у Илоҳий буйруғини бузиб, ҳокимиятига очиқ нафратини кўрсатди. Бу хизмат Осмон учун ҳақорат бўларди. Шоулнинг гуноҳи ва унинг оқибати тўғрисида била туриб, кўплар худди шундай ҳаракат қилишади! Илоҳий талабларига ишонишдан ва уларга бўйсунишдан тониб, улар ўжарлик билан Унинг олдида формал диний удумларни бажо келтираверишади. Шундай хизматга Илоҳий Руҳ жавоб бермайди. Агар одамлар Илоҳий амрлардан биттасини бузсалар, уларнинг диний интилиш- лари қанчалик рашкли бўлмасин, Худованд уларни қабул қила олмайди.УOП 711.4
«Итоатсизлик сеҳргарлик каби гунохдир ва қаршилик — худди бутпарастлиқдайдир». Итоатсизликнинг боши шайтонда мавжуд, ва Худога қарши чиқадиган ҳар бир ғазаб — ундандир. Илоҳий раҳбарликка қарши исён кўтарадиган, буюк чекинувчи билан бирлашади; у эса ҳисларни асоратга олиш учун, онгни зулматга ботириш учун бутун куч-қудратини ва ҳийласини ишга солади. Бизнинг бобокалонларимиз қонунни бузиб алданганларидай, у бизларга ҳам бутун нарсаларни ёлғон ёруғлиқда кўрсатишга тиришади.УOП 712.1
Шайтон кучининг энг мамнун қиладиган энг катта исботи шунда-ки, васвасага солинганларнинг кўплари Худога хизмат қиламиз, деб ишонадилар. Қураҳ, Датан ва Абиром Мусонинг обрўсига қарши исён кўтарганларида, улар Мусони ўзларига тенг деб тасаввур қилдилар, ва ҳаракатлари тўғри эканига, Худога шунинг билан хизмат қилишларига ишонардилар. Аммо танланган Илоҳий қуролни тарк этиб, улар Масиҳни тарк этдилар ва Илоҳий Руҳни ҳақорат қилдилар. Худи шу йўсинда Масиҳ кунларида яҳудийлик уламолар ва оқсоқоллар Худога нисбатан ўз рашкларини ҳаммага кўрсатиб, Унинг Ўғлини хочга михлашди. Бугунги кундаям Илоҳий иродани қўйиб, ўз ихтиёри билан яшаганларнинг қалбида ўхшаш руҳ мавжуддир.УOП 712.2
Шомуилга Илоҳий Руҳ раҳбарлик қилганига Шоул жуда аниқ исбот олди. Пайғамбар орқали олган Илоҳий буйруқни жасоратлик билан бузиш онгли мазмунга зид эди. Унинг тақдирлий ўзлигини шайтоннинг сеҳргарлигига тегишли деса бўлади. Шоул тиришиб бутпарастлик ва жодугарликни ман этарди, аммо Илоҳий буйруқдан чиқиб, жодугарлик билан шуғулланадиганларга ўхшаб, Худога қарши ҳаракат қиладиган руҳнинг таъсирига берилиб, шайтоннинг васвасасига йўлиқди; у фош қилинганида эса, унинг итоатсизлигига яна ўжарлик кўшилди. Бутпарастлар билан очиқдан-очиқ бирлашиб, у Илоҳий Руҳга катта ҳақорат келтирди.УOП 712.3
Худонинг Каломи ёки Унинг Руҳи фош қилганида ва огоҳлантирганида илтифотсиз муомала қилиш жуда хавфлидир. Кўплар, Шоулга ўхшаб, васвасага йўл қўйишади, оқибатда гуноҳдан ожизланиб, гуноҳнинг моҳиятини кўрмай қолишади. Уларнинг нияти яхши эди, улар Илоҳий талабларига зид ҳеч нарса қилмадик, деб ўзларини алдайдилар. Руҳнинг илтифотидан ташқари ҳаракат қилиб, улар бора-бора Унинг товушини эшитмай, ўзлари сайлаган васваса тўрларида қолишади.УOП 713.1
Худо Исроилга, халқ қалбига лойиқ подшоҳни берди. Уни Галгалда юксалтирганида Шомуил орқали: «Мана, сиз талаб қилган, сиз ўзларингиз танлаган подшоҳ”, деди (1 Под. 12,13 муаллифнинг белгиси). Хушрўй ва олижаноб, подшоҳлик гавдали — у ўз ташқи қиёфаси билан уларнинг подшоҳлик фазилат тўғрисидаги таассуротига лойиқ эди; унинг жасурлиги ва лашкарга раҳбарлик қилиш қобилиятига муносиб, халқлар аро ҳурмат ва шон-шарафга етиша олишига улар умид боғлаган эдилар. Улар танлаган подшоҳ одилона ва юз-хотир қилмайдиган бошқариш қобилиятига эгамикин — улар шундай фазилатларга бепарво эдилар. Ҳақиқатан олижаноб табиатли Худони севадиган ва Ундан қўрқадиган подшоҳни улар орзу қилмасдилар. Исроил Унинг танланган халқи сифатида, ўз алоҳида муқаддас табиатини сақлаб қолиши учун, подшоҳ қандай ахлоқий хислатларгаУOП 713.2
эга бўлиши кераклигига улар Худодан панд-насиҳат сўрамадилар. Улар Илоҳий йўлни эмас, ўз роҳлари билан боришни истардилар. Шунинг учун Худо уларга ўзлари хоҳлаган подшоҳни берди, унинг табиати худди уларнинг табиатини акслантирарди. Уларнинг қалблари Худога тобе қилинмаганди, ва подшоҳлари ҳам Илоҳий илтифот билан тобе бўлмаганди. Шундай подшоҳнинг раҳбарлиги остида улар билимга етишишлари лозим эди, ва шу билим уларнинг ожизланган кўзларини очиб, Парвардигорларига қайтариши керак эди.УOП 713.3
Аммо Худованд Шоул зиммасига салтанатга бошқариш масъулиятни қўйиб, уни тақдир ҳокимлигига қолдирмади. У Шоул устига Муқаддас Руҳ туширди. Муқаддас Руҳ унинг вужудида мавжуд бўлиб, Шоулнинг ожизлигини, унинг Илоҳий илтифотида маҳуҳтожлигини аён этиб бериши кутиларди; ва агарда Шоул бутунлай Худога таянганида эди, Худованд унинг билан бўларди. Унинг ихтиёри Худонинг иродасига итоатли бўлганига қадар ва у Унинг Руҳига бўйсунганича, Худо унга ҳамма ишларида муваффақият юбориб турган. Аммо Шоул Худодан мустақил равишда ҳаракат қилиш қарорига келганида, Худованд эндигида уни бошқара олмасди ва итоатсизликни четга олиб қўйишга мажбур бўлди. Кейин У тахтга «Ўз қалбига муносиб бўлган (1 Под. 13,14) эрни даъват этди. У даъват этган эрнинг ҳам етишмовчиликлари бор эди, аммо у ўзига ишонмай, Худога таяниб, Унинг Руҳи билан раҳбарланиши кутиларди. Тайинланган эр гуноҳ қилганида, итоатлик билан фош қилинишини қабул қилиб, тўғри йўлни хоҳлаши кутиларди.УOП 714.1