65-Боб - Довуднинг Олийҳимматлиги
Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар
- Contents- Кириш сўз
- 1-Боб - Нима Учун Гуноҳга Йўл Қўйилди
- 2-Боб - Дунёнинг Яратилиши
- 3-Боб - Васвасага Тушиш Ва Жаннатдан Чикиш
- 4-Боб - Қўлга Киритиш Режаси
- 5-Боб - Ҳобил Ва Қобилнинг Синалиши
- 6-Боб - Шит Ва Ҳанух
- 7-Боб - Тўфон
- 8-Боб - Тўфондан Кейин
- 9-Боб - Асил Ҳафта
- 10-Боб - Бобил Минораси
- 11-Боб - Иброҳимнинг Даъват Этилиши
- 12-Боб - Иброҳим Канъонда
- 13-Боб - Имонни Синаш
- 14-Боб - Садўмнинг Хароб Бўлиши
- 15-Боб - Исҳоқнинг Уйланиши
- 16-Боб - Ёқуб Ва Эсов
- 17-Боб - Ёқубнинг Ўз Элидан Чиқиб, Мусофир Ҳаёт Кечириши
- 18-Боб - Кураш Кечаси
- 19-Боб - Ёқубнинг Канъонга Қайтиши
- 20-Боб - Юсуф Мисрда
- 21-Боб - Юсуф Ва Унинг Ака-Укалари
- 22-Боб - Мусо Пайғамбар
- 23-Боб - Мисрда Тақдир Қилинган Балолар
- 24-Боб - «Пасха”
- 25-Боб - Чиқиш
- 26-Боб - Қизил Денгиздан Бошлаб, To Синай Тоғигача
- 27-Боб - Исроилга Берилган Қонун
- 28-Боб - Синай Тоғи Этагидаги Бутпарастлик
- 29-Боб - Шайтоннинг Қонунга Қарши Адовати
- З0-Боб - Муқаддас Чодир Ва Ундаги Хизмат
- 31-Боб - Нодоб Ва Абиҳуднинг Гуноҳи
- 32-Боб - Қонун Ва Аҳдлар
- 33-Боб - Синай Тоғидан Қадешга
- 34-Боб - Ўн Икки Айғоқчилар
- 35-Боб - Қураҳ Кўтарган Қўзғолон
- 36-Боб - Саҳрода
- 37-Боб - ҚОЯДАН СУВ Чиқиш
- 38-Боб - Эдўм Атрофидаги Саёҳат
- 39-Боб - Башанни Босиб Олиш
- 40-Боб - Балъом
- 41-Боб - Иордан Дарёсидаги Чекиниш
- 42-Боб - Қонуннинг Такрори
- 43-Боб - Мусонинг Ўлими
- 44-Боб - Иордан Дарёсидан Ўтиш
- 45-Боб - Ерихо Шаҳрини Забт Этиш
- 46-Боб - Худонинг Иноятлари Ва Лаънатлари
- 47-Боб - Гивъўнийлар Билан Бирлашиш
- 48-Боб - Канъон Ерини Бўлиш
- 49-Боб - Наби Ясунинг Охирги Сўзлари
- 50-Боб - Ушр Ва Ҳадялар
- 51-Боб - Худонинг Камбағалларга Ғамхўрлиги
- 52-Боб - Ҳар Йилги Байрамлар
- 53-Боб - Биринчи Ҳакамлар
- 54-Боб - Шимъўн
- 55-Боб - Шомуил Пайғамбар
- 56-Боб - Олий Руҳоний Али Ва Унинг Ўғиллари.
- 57-Боб - Аҳд Сандиғи Филистийликлар Қўлига Тушиши
- 58-Боб - Пайғамбарлар Мактаблари
- 59-Боб - ИСРОИЛНИНГ БИРИНЧИ Подшоҳи
- 60-Боб - Шоулнинг Ўзлиги
- 61-Боб - ШОУЛНИНГ РАД Этилиши
- 62-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши
- 63-Боб - Довуд Ва Гўлиёт
- 64-Боб - Довуд Мусофирчилиқда
- 65-Боб - Довуднинг Олийҳимматлиги
- 66-Боб - Шоулнинг Ўлими
- 67-Боб - Қадимги Ва Замонавий Спиритизм
- 68-Боб - Довуд Секилоқда
- 69-Боб - Довуд Подшоҳликка Даъват Этилиши
- 70-Боб - Довуднинг Салтанати
- 71-Боб - Довуднинг Гуноҳи Ва Тавба Қилиши
- 72-Боб - Абусаломнинг Кўзғолони
- 73-Боб - Довуд Ҳаётининг Охирги Йиллари
Search Results
- Results
- Related
- Featured
- Weighted Relevancy
- Content Sequence
- Relevancy
- Earliest First
- Latest First
- Exact Match First, Root Words Second
- Exact word match
- Root word match
- EGW Collections
- All collections
- Lifetime Works (1845-1917)
- Compilations (1918-present)
- Adventist Pioneer Library
- My Bible
- Dictionary
- Reference
- Short
- Long
- Paragraph
No results.
EGW Extras
Directory
65-Боб - Довуднинг Олийҳимматлиги
(Биринчи Подшоҳлар Китобининг 22, 2—23; 23-27-бобларида асосланган)
Худованднинг руҳонийлари устидан ваҳший ҳукм чиқарилиши натижасида «фақат биргина Аҳитуб ўғли Аҳималикнинг ўғли Авиатар қутилди ва у Довудга югуриб борди. Худованднинг руҳонийларини Шоул ўлдиргани тўғрисида Довудга сўзлаб берди. Ва Довуд Авиатарга деди: шу кунни Идумеялик Дўак ўша жойда бўлганини кўриб, у Шоулга албатта етказади, деб ўйлаган эдим; отангнинг хонадонидаги нобуд бўлган жонлар учун мен айбдорман. Менда қолгин, қўрқма; чунки ким-ки Менинг жонимни қидирса, сенинг жонингни ҳам қидиради; сен менинг билан бўлиб, ҳимоя қилинасан”.УOП 740.1
Подшоҳ Довуд кетидан қувиб, унга на ором, на паноҳ берарди. Қеил шаҳрида унинг жасур аскарлари аҳолини филистийлик асирдан қутқаришди, аммо шу жойдаям, қутқарган одамларнинг орасида, улар бехатар эмасдилар. Қеилдан чиқиб, улар Зиф чўлига йўл олдилар.УOП 740.2
Шу кунларда, Довуднинг ҳаётида қувончли дақиқалар шунчалик оз бўлганида, кутмаганда Йўнатан келиб, уни сўйинтирди. У Довуднинг паноҳ топган жойини билиб, унга кўнгил айтгани келибди. Икки дўстнинг муомаласи қисқа муддатли бўлсада, нақадар қимматли эди. Улар бир-бирига бошларидан кечирганларини баён этдилар, ва Йўнатан Довудни қувватлаб деди: «Қўрқмагин, зеро менинг отам Шоулнинг қўли сени топмайди, ва сен Исроил устидан салтанатли шоҳ бўлурсан, мен эса сендан кейин иккинчиси бўлурман, ва Шоул, менинг отам, шуни билади”. Улар Худонинг Довудга нисбатан ажойиб ғамхўрлиги тўғрисида гaп юритганларида, ҳориб-толган қочқоннинг руҳи кўтарилди: «Ва улар Худованд ҳузурида ўзаро аҳд туздилар; ва Довуд ўрмонда қолди, Йўнатан эса ўз ўйига қайтиб кетди”.УOП 740.3
Йўнатан келиб кетганидан кейин, Довуд ҳамду санолар билан, ғижжак чалиб, жонига далда берди:УOП 741.1
«Худованддан мен паноҳ топдим
Сизлар қандай қилиб жонимга дейсиз:
«Қуш каби тоғларингга учиб кет!”
Қаранг, фосиқлар камонини тортиб,
Покдилни зулматга отмоқ учун
Ўқларини ипга қадаб қўйибдилар!
«Пойдевор вайрон бўлгандан сўнг,
Солиҳ не қила билар?» — дея.
Худованд Ўзининг муқаддас маъбадидадир,
Тахти осмондадир Худованднинг.
Худованднинг кўзлари кўрар,
Нигоҳи текширар инсон ўғилларин.
У солиҳлару фосиқларни синаб кўрар,
Зўравонлар эса Унинг иафратига йўлиқар»УOП 741.2
Довуд Қеилдан чиқиб борган ваҳший элатда зифейлар яшарди. Улар Шоул олдига Гивага одам юбориб, Довуд паноҳ топган жойни кўрсатиб бера оламиз, деб подшоҳга хабар юбордилар. Уларнинг нияти тўғрисида огоҳлантирилган Довуд, тезда ўрнидан туриб, шу жойни қолдирди, Маўн ва Ўлик денгиз орасидаги тоғларда бекинди.УOП 741.3
Яна Шоул хабар олди: «Мана, Довуд Эйн-Ҳадди саҳросида. Шоул бутун Исроилдан энг танланган эрлардан уч мингни олди, ва Довудни оҳулар яшайдиган тоғлар кезиб қидириб юрди». Довуднинг фақат олти юз кишиси бор эди, унинг кетидан тушган Шоулда эса — уч минг. Ўз одамлари билан Довуд ғорларнинг бирига бекинди, ва Худо қандай кўрсатма берар экан, деб кутарди. Шоул тоққа кўтарилар экан, Худди Довуд ўз одамлари билан бекинган ғорга кирди. Қулай фурсат топилди, деб Довуднинг аскарлари Шоулни ўлдиришга Довудни кўндира бошладилар. Подшоҳ уларнинг қўлида эди, Худонинг Ўзи душманни йўқ қилиш учун шундай фурсатни беришига аниқ далил, деб тушундилар. Ушбу нуқтаи назарни қабул қилишга Довуд кўнарди, аммо виждон овози унга: «Илоҳий мойланганга қўл тегизма»,— деярди.УOП 741.4
Шоулни қўйиб юборишга кўнмаган Довуднинг одамлари, ўз бошлиғига Илоҳий сўзларни эслатдилар: «Мана, Мен сенинг душманингни сенинг қўлингга олиб бераман, ва ўзинг холаганингни унга қиласан». «Довуд туриб, Шоулнинг тўнидан четини секингина қирқиб олди». Кейинчалик подшоҳ кийимини бузганига виждони азоб тортарди.УOП 742.1
Шоул ўрнидан туриб ташқарига чиқди ва қидиришни давом этаман деганида унинг ҳайрон бўлган қулоғига: «Ҳазратим менинг, подшоҳ!” - деган сўзлар эшитилди. Унга ким мурожаат қилаётир, деб орқасига ўгирганида,— нима экан? У Ишай ўғлини, кетидан шунча вақт ўлдириш мақсадда овлаб юрган одамни кўрди. Ҳазратига ўз ҳурматлашини ифодалаб, Довуд подшоҳга сажда қилди. Кейин унга деди: «Сен нима учун одамларнинг гапига кирасан? Улар: мана, Довуд сенга ёмонлик қилмоқ- чи,дейишади. Мана, бугун Худованд ғорда сени менинг қўлимга берганини кўзларинг кўриб турибди; менга сени ўлдиришга сўрагандилар, аммо мен сени аядим, ва дедим: «ҳазратим устига қўлимни кўтармайин, зеро у Худованднинг танлангани». Отажоним! Менинг қўлимда бўлган кийиминг- нинг четига назар солгин, мен четидан қирқиб олдим, сени- чи ўлдирмадим. Синаб кўргин, ва менинг қўлимда на ёвузлик, на ҳийлагарлик йўғига ишонгин; мен сенга қарши гуноҳ қилганим йўқдир; сен эса жонимни олиш учун, уни қидиряпсан».УOП 742.2
Бу сўзлар Шоулни батамом хижолатга солди. Уларнинг самимийлигига у таажжубланмай қололмасди; бир неча дақиқа олдин у ўлдиришга орзу қилган одамнинг ваколатида бўлганини тушунганида, унинг кўнгли юмшади. Покдил- ликка тўла, Довуд унинг олдида турарди. Меҳри эриган Шоул хитоб қилди; «Ўғлим Довуд, бу сенинг овозингми? Ва Шоул товушини чиқариб йиғлади. Ва Довудга деди: сен мендан ҳақлироқсан; зеро сeн менга яхшилик қайтардинг, мен эса сенга ёмонлик қилдим... Ким ўз душманини топиб, уни яхшиликча қўйиб юборарди? Бутун менга яхшилик қилганинг учун, Худованд сенга қилган яхшилигингни қайтаради. Ва энди мен биламан-ки, сен албатта салтанатга эга бўласан, ва Исроилнинг салтанати сенинг қўлингда қаттиқ турар”. Ва Довуд Шоул билан иттифоқ тузди: у подшоҳ бўлиб тахтга ўтирганида, Шоул исмини ўчириб ташламай, унинг хонадони билан раҳм-шафқатли муомалада бўлур.УOП 742.3
Ўтганларни хотирлаганида, Довуд подшоҳнинг ваъдасига бутунлай ишониб етмасди ва тузилган сулҳ узоққа чидашига инонмасди. Шоул ўйига қайтиб кетганида, Довуд тоғда қолди.УOП 743.1
Гоҳида шайтон қўлига берилганларнинг ҳисларида Илоҳий хизматкорларига нисбатан душманчилиги ўзгариб, надомат чекиш ва пушаймон бўлиш ҳисларга айланади, аммо бу ўзгариш кўпинча қувватли бўлмай, узоққа етмайди. Ёмон фикрлилар Илоҳий қулларга қарши чиқиб, уларни фош қилганларидан кейин, уларнинг онгида ноҳақ эканликларига ишониш ривожлана бошлайди. Илоҳий Руҳ улар билан курашади, ва улар Худо олдида ўзларини тийишади. Олдин бировнинг таъсирини йўқ қилишга интилган бўлсалар, энди улар олдида ҳам камтар бўлиб, уларга нисбатан ўз муома- ласини ўзгарта оладилар. Аммо ҳийлагарнинг пичирлашига янада қулоқ сола бошлаганларида, олдинги шубҳалар тирилади, олдинги душманчилик уйғонади, ва улар, олдин надомат чекиб қолдирган хатти-ҳаракатларини янгидан бошлайдилар. Яқиндагина самимийлик билан узр сўраганларга улар қайтадан ёмон сўзлар гапирадилар, уларни айбдор кўрсатиб, фош қиладилар. Шундай пайтларда шайтон ушбу жонларни олдингидан муваффақиятлироқ истифода қилади, чунки улар каттароқ ёруғликка илтифотсизлик кўрсатдилар.УOП 743.2
«Ва Шомуил ўлди; Исроилликлар ҳаммаси йиғилиб, унинг устидан йиғлашди, ва уни ўз уйида, Рамада, дафн этдилар». Шомуилнинг ўлими Исроил учун қайтариб бўлмайдиган йўқотиш бўлди. Буюк ва диёнатли пайғамбар, атоқли ҳакам вафот этди, ва халқнинг изтироби чуқур ва оғир бўлди. Ёшлигидан Шомуил Исроилга виждонли ва садоқатли хизмат қилди. Шоул танланган подшоҳ бўлсада, аммо Шомуилнинг таьсири каттароқ эди, чунки унинг ҳаёти садоқатлик, итоатлик ва ихлосмандликнинг намунаси бўлди. Биз ўқиймиз-ки, у Исроилни ҳаётининг ҳамма кунларида ҳукм қилгани тўғрисида.УOП 743.3
Исроилликлар атрофдаги бошқа халқлардан фарқла- нишни истамай, ўзларига подшоҳни сўраб олдилар. Энди, Шоул ҳаётини Шомуил ҳаёти билан қиёслаб кўрганларида, улар нақадар қатта хато қилганларини тушундилар. Имондан чиққан, инонмасликка чўмган жамиятга кўплар хавотирла- ниб назар солишарди. Подшоҳнинг шахсий ибрати катта таъсир кўрсатди, ва Шомуил, Илоҳий пайғамбар ўлганига ҳақиқатдан Исроил изтироб чекса бўларди.УOП 744.1
Шомуилдан маҳрум бўлиб, халқ муқаддас мактабларнинг таъсис этувчисини ва бошлиғини йўқотди, аммо бугина якун эмасди. Исроилликлар ҳар қандай саволлари ёки ташвишлари билан Шомуилга келишга ўрганиб қолган эдилар. Энди шундай маслаҳатчидан улар маҳрум бўлдилар. Улар учун доимо Худо олдида ҳомий бўлган воситачини улар йўқотдилар. Шомуилнинг воситачилиги тинчлик ва хавфсизлик ҳисларни уларнинг кўнгилларига соларди, зеро «солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир» (Ёқ. 5, 16). Энди уларни Парвардигорлари қолдираётганнии сезишарди. Подшоҳларини телба деса бўларди. Ҳаққоният бузилди ва тартиб тушуниб бўлмайди- ганга айланди.УOП 744.2
Айнан мамлакатда ички кураш борган вақтда, ва Шомуилнинг хотиржам ва диёнатли маслаҳати шунчалик керак бўлганида, Худо Ўзининг кекса қулини тинчитди. У худди Исроилни азалдан бор Бўлганнинг тахти билан боғлагандай, Осмонга жуда яқин эди. Шомуилнинг дафн этилган жойига келар эканлар, аччиқ туйғулар исроиллик- ларнинг онгини эгаллар эди: унинг раҳбарлигини тарк этиб, улар ақлсизлик қилдилар. Фақат Шомуилгина Худони севишга, Унга бўйсунишга уларни ўргатди, энди эса у ўлга- нида, одамлар подшоҳнинг қўлида қолганларини тушундилар, шайтоннинг раҳбарлиги остида халқни Худо билан ва Ocмoн билан айирган подшоҳнинг қўлида қолганларини англадилар.УOП 744.3
Шомуилнинг дафн этилишига Довуд кела олмади; у садоқатли ўғил ўлган севикли отасига изтироб чеккандай, Шомуилнинг оламдан ўтганига чуқур ва ларзага келиб қайғурарди. У биларди-ки, Шомуил ўлими билан Шоул ҳулқини тўсиб турган охирги иплар узилаётганини; пайғамбар тирик пайтида, Довуд ўзини бехатар ҳис қиларди. Шоул мотам маросими билан банд бўлгунча, Довуд ўзига бошқа бехавфли жой қидириб топди ва Порон чўлига йўналди. Порон чўлида у 120-и ва 121-и саноларни ижод этди. Чўлнинг ваҳший жойларида, пайғамбарнинг ўлимига қайғуриб, ва подшоҳ унинг душмани эканини била, у куйларди:УOП 745.1
«Худованд еру осмонни яратган,
Ундан келар менга мадад.
Оёқлaринг қоқилишига У йўл қўймагай
Сенинг Қўриқчингдир У, ухламагай асло!
Ҳа, Исроилни қўриқловчи мудрамас,
У мижжа ҳам қоқмас...
Ҳар бир бадбаҳтлиқдан сени асрар,
Жонингни ҳам қўриқлар Худованд.
Ҳозирдан бошлаб то абадга қадар
Чиқиш ва қайтишингни Худованд асрар”УOП 745.2
Порон чўлида бўлган вақтда, Довуд ўз одамлари билан Навол исмли бир бой одамнинг подаларини босқинчилардан қўриқларди. Қолеб авлодидан чиққан Навол ўша жойларни эгаллаб истиқомат топганди. Табиатига муносиб у қўпол ва қизғанчиқ одам эди.УOП 745.3
Қўйларни қирқиш вақти етиб келди. Одат бўйича шу пайт зиёфатлар бериларди ва меҳмонлар келишарди. Довуд ва унинг йўлдошлари озиқ-овқатда жуда муҳтож бўлиб қолдилар, ва, шу вақтларнинг одати бўйича, у саломлашиш учун Навол ҳузурига ўнта йигитни юборди. Ҳазратларидан салом берганларида, улар Довуднинг сўзларини унга топширишлари керак эди. Довуд шундай айтмоқни буюрди: «Сенга ва сенинг хонадонингга тинчлик бўлсин, сенинг ҳамманга тинчлик айласин. Мен эшитганимча, сенда қўйларни қирқишар экан. Мана, сенинг чўпонларинг бизлар билан эдилар ва биз уларга озор бермадик, Кармилда бўлган пайтларида уларнинг ҳеч бир нарсаси йўқолмади; хизматкорларингдан ўзинг сўрагин, ва улар шундай бўлганини тасдиқлайдилар; бинобарин, ўсмирлар мурувватинга сазовор бўлишларига ишонаман, зеро яхши кунда олдингга келдик; қулларинга ва ўғлинг Довудга сенинг қўлинг топганидан берсанг”.УOП 745.4
Довуд ва унинг одамлари Наволнинг чўпонлари ва подаларига ишончли мудофаа бўлдилар, энди эса ушбу бой одамга улар мурожаат қилиб, хизматларига муносиб бўлганидан айириб беришини илтимос қилишарди. Довуд ўзлари сурувдан олишлари мумкин эди, аммо шуни қилмадилар. Улар виждонли одамлар эди. Аммо уларнинг диёнатлиги қадрланмади. Довудга юборилган жавоб Наволнинг ҳулқини намоён этди: «Довуд ким бўлибди ва Ишай ўғли ким экан? Ҳозирда ўз хўжайинидан қочиб юрадиган қуллар кўпайиб кетди; наҳотки мен ўз нонимни ва ўз сувимни олиб, ва қўйларни қирқадиганларга тайёрлаган гўштимни олиб, қаердан келганларини мен билмайдиган одамларга берсам?”УOП 746.1
Ёш йигитлар бўш қўллари билан қайтиб келганларида ва Довудга ҳаммасини сўзлаб берганларида, у қаттиқ ғазабланди. Жангга тайёргарлик кўришга буюрди. Унинг ҳуқуқи бор бўлган-нарсада ушбу одам ёрдамлашишга хоҳламади ва тағинда ноҳақ муомалага ҳақорат қилишини қўшди. Довуд уни жазоламоқчи бўлди. Унинг хатти-ҳаракати кўпроқ Шоулни эслатарди, аммо Ишай ўғлига жафо чекиш мактабида ҳали сабр-тоқатга ўрганиш керак эди.УOП 746.2
Довуд юборган одамлар кетганларидан кейин, Новолнинг хизматкорларидан бири унинг хотини Абугеяга шошилди, ва бўлган воқеани унга баён этди. «Мана,— деди y,— Довуд чўлдан ўз элчиларини бизнинг ҳазратимизга саломлашиш учун юборган эди, у уларга жуда кўпол муомала қилди. Бу одамлар бизга жуда раҳмдил бўлдилар, бизга озор беришмади, ва улар билан дaлада юрганимизда, ҳеч нарсамиз йўқолмади. Бизнинг подаларимиз улардан яқин боқилганида, улар кечаси-кундузи бизлар учун паноҳ бўлдилар. Демак, нима қилиш керагини ўзинг ўйлаб кўргин, чунки ҳазратимизга ва унинг бутун хонадонига фалокат таҳдид қилмоқдадир”.УOП 746.3
Эри билан маслаҳатлашмай ва унга ўз нияти тўғрисида бир сўз ҳам айтмай, Абугея етарли даражада озиқ-овқатдан олиб, эшакларга ортди ва Довудга пешвоз юборди, кейин ўзи ҳам кетидан жўнади. У Довуд ва лашкари билан тепаликда учрашди. «Абугея Довудни кўрган заҳоти, эшагидан тушишга шошилди, унинг олдида юз тубан йиқилиб, ергача сажда қилди; унинг оёқларига эгилди ва деди: гуноҲ менда, ҳазратим менинг; сенинг қулингга гапиришга ижозат бергил, ва қулингнинг сўзларини эшитишга қулоғингни очсанг эди». Довуд салтанатли шоҳ бўлганидай, Абугея шунчалик хурмат билан унга мурожаат қилди. Навол масҳара қилиб: «Довуд ким бўлибди»,— деб хитоб қилган эди, Абугея эса: «Менинг ҳазратим!” — деб мурожаат қилди. Яхши сўз ила у эрининг жаҳлини юмшатишга интиларди ва ўз эри учун илтимос қиларди. Ҳар қандай ифтиҳорлик ва ёлғондан узоқда бўлган Абугея, Илоҳий донолик ва севгига тўлиб, ўз оиласига фидокорлигини намоён қилди.Эрининг қўпол муомаласи атайин ўйлаб қилинган шахсий ҳақорат эмас, атиги ўйламай қилиб қўйган бечора, худбин табиатнинг ҳаракати, деб Довудга тушунтирди.УOП 747.1
«Ва бугун эса, эй менинг ҳазратим, Худованд тирик ва сенинг жонинг ҳам тириқдир; қон тўкишингга Худованд йўл қўймас, ва сенинг қўлингни қасд олишдан ушлаб қолур; ва бугунги кунда сенинг душманларинг ва менинг ҳазратимга қарши ёмонлик қилишга ўйлаганлар фақат Наволдек бўлишсин». Довудни ниятидан қайтарган шуҳратни у ўзига тегишли қилмай, шон-шарафни ва ҳурматни у Худога берди. Кейин, Довуднинг ғазаби шунчалик қаттиқ чиққанига худди у ўзи айбдор бўлганидай, олиб келган ҳадяларини тинчлик қурбони сифатида Довуднинг одамларига топширди.УOП 747.2
«Чўрингнинг айбини кечиргин,— деярди у,— Худованд ҳазратимни мустаҳкам хонадонга албатта насиб қилади, чунки ҳазратим Худованд урушларини олиб боряпти, ва бутун ҳаётининг мобайнида сенда ёмонлик деган нарса топилмас”. Абугея мулойимлик билан Довуднинг бурчига кўрсатди. Ҳа, у Худованднинг урушларини олиб бориши лозим эди. Шахсан ҳақоратланганида, ҳатто уни хоин сифатида таъқиб қилганларида, унинг қасд олишга ҳуқуқи бўлмас эди. Абугея давом этиб деди: «Aгap одам сени таъқиб қилишга кўтарилса ва сенинг жонингни қидирса, ҳазратимнинг жони Худовандда ҳаёт тугунига боғланган бўлур, ва Парвардигоринг эса душманларинг жонини сопқон отгандай олиб ташлар. Ҳазратимни Худованд бутун неьматларга сазовор қилганида, ва Исроил устидан сени подшоҳ қилиб қўйганида, шунда бекордан-бекор қон тўкмай, ўзингни қасд олишдан сақлаб қолганингни эслаганингда, ҳазратимнинг қалбида на ҳафагарчилик, на хавотирланиш бўлмасдир. Ва Худованд ҳазратимни иноятларига сазовор қилур, шунда сен чўрингни хотирлар- сан» (1 Под. 25, 29-31).УOП 748.1
Ушбу сўзларни фақат юқоридан тушган доноликка эга бўлган инсон айта оларди. Абугеянинг диёнатлиги, гулнинг хуш иси каби, унинг чеҳрасида, сўзлари ва ишораларида аксланарди. Илоҳий Ўғилнинг Руҳи унинг жонини тўлдирди, сўзларининг ҳамдардлиги, мулойимлиги, тинчликсеварлиги осмон нафасини атрофга тарқатарди.Довуднинг ҳислатлари ўзгарди, ўйламай чиқарган қарорининг оқибатини тасаввур қилганида, Устидан назоратни йўқотганини тушунди. «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, чунки улар Худо ўғиллари дейилур» (Мат. 5, 9). Исроиллик аёлига ўхшаганларни Худо берсин эди. Улар ғазабни юмшатардилар, ўйламай тўсатдан тузилган режаларни тўсардилар ва тинч, олижаноб сўзлари билан ёмонликка қаршилик кўрсатардилар.УOП 748.2
Масиҳга бағишланган ҳаёт, ҳар вақт атрофига нур, тасалли ва тинчлик тарқатади. Шундай ҳаёт содда, ҳурмат қила биладиган, оддий ва фойдалидир. У беғараз севги билан раҳбарланади, ва шундай севги атрофни ёритади. Шундай ҳаётда бутун ишларда Масиҳ намоёндир. Шундай инсон қаерга бормасин, у ҳар жойда мунаввар из қолдиради. Абугеянинг оқилона сўзларининг таъсирига тушган Довуднинг ҳислари бутунлай ўзгарди. Фаҳмсиз ҳаракат қилиб, устидан назоратни йўқотганига у ишонди.УOП 748.3
Камтар юраги ила у фош қилинишини тан олди, унинг вужудида ўрин топган ўзгариш санода ёзган сўзларга мос келарди: «Солиҳ мени урар экан — бу иноятдир, у мени фош қилар экан — бошимга мойдир, бундан мен бош тортмайман мутлақо» (Заб. 140,5). У Абугеяга миннатдор- чилигини билдирди ва уни дуо қилди, чунки у ҳаққоний гапирди. Кўплар бор-ки, улар фош қилинганда, қоним қайнамай танбеҳни тан олдим ва мақташга муносибман, деб ўйлашади; аммо уларни ёвуз хатти-ҳаракатлардан қутқаришга тиришганларнинг фош қилишига самимийлик билан миннатдор бўладиганлар ва уларга Худонинг иноятларини тилайдиганлар нақадар камдир.УOП 749.1
Уйига қайтганида, Абугея Наволни меҳмонлари билан зиёфат дастурхони атрофида топди, зиёфат ичкилик-возликка айланганди. Фақат эртагиси кун у эрига Довуд билан учрашганини баён этди. Табиатига муносиб Навол қўрқоқ одам эди, ўз ақлсизлиги орқасида ўлишига сал қолганини тушунганида довдиради. Довуд қасд олишидан қўрққан эр, ҳушини йўқотди, ва шу ҳолатдан уни чиқариб бўлмади. Ўн кундан сўнг у ўлди. Унга Худо берган ҳаёт дунёга фақат лаънат келтирди. Шодиёна зиёфат пайтида Худо унга, нақлда бой одамга айтганидай: «Бу кечаёқ жонинг олинади»,— деди (Лк. 12, 20).УOП 749.2
Кейинчалик Довуд Абугеяга уйланди. Унинг хотини бор эди, аммо шу вақтларда ҳоким бўлган одат унга таъсир қилди. Ҳатто буюк ва олижаноб эрлар, дунёнинг одатларига мослашиб, адашганлар. Кўпхотинликнинг самараси Довуднинг бутун ҳаётида сезиларди.УOП 749.3
Шомуил оламдан ўтганидан кейин, Довуд бир неча ой атиги тинч яшади. У яна чўлга қайтди, аммо чўлда яшовчи зифейлар подшоҳга манзур бўлиш учун, душманчилик қилдилар ва Довуднинг жойлашгани тўғрисида Шоулга тезда етказдилар. Бу хабар подшоҳ қалбида яна ғазаб-зўғим ҳисларни уйғотди. Яна у ўз одамларини йиғиб, Довудни қўлга олиш мақсадда йўлга чиқди. Шоул яна таъқиб қилмоқда деган хабарни Довудга дўстлари келтирди, ва у ўзи билан бир неча одамни олиб, душман қаерда эканини билиш учун йўлга чикди. Кеч бўлди, улар аста секин олға силжиб Шоулнинг чодирларига келиб чикдилар. Уларни ҳеч ким пайқамади, подшоҳ ва унинг яқинлари қаттиқ уйқуда эдилар. Довуд одамларига душман манзилининг энг марказига киришни таклиф этди. «Ким менинг билан Шоулнинг манзилига боради?” — деган саволга, Абушай исмли йигит: «Мен бораман”,— деб шу заҳоти жавоб берди.УOП 749.4
Тепаликлар кўланкасига бекиниб, Довуд ёрдамчиси билан душман манзилига кириб келди. Қарши чиққанларнинг сонини билмоқчи бўлиб, улар ухлаб ётган Шоулга қоқилдилар, унинг найзаси ерга санчилган, бошининг учида эса сув билан кўза турарди. Ёнида ҳарбийлар бошлиғи Абинур ётарди, атрофдаги аскарлар чуқур уйқуда эдилар. Абушай найзани кўтарди ва Довудга деди: «Бутун Худо душманингни қўлингга берди; демак ижозат бергил, мен шу найза билан унга бир уриб, epгa қадаб қўяман ва иккинчи марта урмайман”. У Довуднинг розилигини кутарди, аммо жавобан Довуд эшита-эшитилмас деди: «Уни ўлдирма, зеро ким Худонинг танланган ва мойланганига қўл кўтариб, жазо олмай қолар экан?.. Худованд тирикдир! Худонинг Ўзи унинг жазосини берсин; ёки бир кун келиб, у ўлар, ёки ypyшгa бориб ҳалок бўлар, Мен Худованднинг танланганига қўлимни қўтаришимга Худованд йўл қўймасин. Бош тепасидаги найзани ва кўзани олгин, ва ўзимизга қайтамиз”. Довуд найзани ва Шоул бош тепасида турган кўзаии суви билан олди ва улар чиқиб кетдилар; ҳеч ким кўрмади, ҳеч ким билмади, ва ҳеч ким уйғонмади, аммо ҳамма ухларди, зеро уларни босган уйқу Худованддан эди. Нақадар осонгина Худованд энг кучли бўлганни ожизлантира олади, энг донишманднинг ақлидан маҳрум қилади, ва энг ҳушёр одамнинг эътиборини ухлата олади.УOП 750.1
Бехатар масофага узоқлашгач, Довуд тепалик чўққисида туриб, халққа ва Абинурга мурожаат қила, баланд овозини чиқарди: «Сен эр эмасмисан, ва Исроилда сенга тенг бўлган борми? Нима учун ўз хўжайинингни, ўз подшоҳингни сақламайсан? Зеро биттаси келиб, подшоҳни, сенинг ҳўжайинингни ҳалок қилмоқчи бўлди. Сенинг қилиғинг яхши эмас; Худованд тирикдир! Ўз ҳўжайинингизни, Худованд- нинг танлаганини сақламаганингиз учун сиз ўлимга лойиқсиз. Подшоҳнинг бош учида турган найза ва сув билан кўза қаерда экан, қарагин? Ва Шоул Довуднинг овозини таниди, ва деди: ўғлим Довуд, бу сенинг овозингми? Ва деди Довуд: ҳа менинг овозим ҳазратим менинг, подшоҳим. Ва яна деди: нима сабабдан ҳазратим ўз қулини қувиб юрибди? Мен нима қилдим? Қўлимда қандай ёмонлик бор экан? Энди эса ҳазратим, менинг подшоҳим, қулининг сўзларига эътибор берсин: «Подшоҳ оғзидан яна иқрор бўлиш сўзлари чиқди: «Гуноҳ қилдим мен; қайтақол ўғлим Довуд, зеро мен сенга эндигида ёмонлик қилмайман, чунки бугун сен менинг жонимни қиммат кўрдинг; ақлсиз менинг ҳаракатим, ва мен жуда кўп гуноҳ қилардим”. Довуд жавобан деди: «Мана подшоҳнинг найзаси; ўсмирлардан бири келиб олақолсин”. «Мен бошқа сенга ёмонлик қилмасман» — сўзларини Довуд эшитса ҳам, ундан хавотир оларди.УOП 751.1
Иккинчи марта Довуд подшоҳнинг ҳаётига иззат-икром намоён қилди ва бу ҳолат Шоулга чуқур таъсир қилиб, унинг бағридан гуноҳкорлигига камтар эътироф этишни чиқарди. Шунчалик яхшилик қилишга у ажабланди ва итоатланди. Довуд билан ажрашганида Шоул: «Баракали бўлгил, менинг ўғлим Довуд: ишнинг уддасига етасан, қила оладиганингни қиласан”,— деб хитоб қилди. Аммо подшоҳ шундай туйғуларда узоқ вақт бўлишига Ишай ўғли ишонмасди.УOП 751.2
Шоул билан дўстона муомала тузишига Довуд умидини йўқотди. Пировардида у Шоулдан қочиб кетолмай, унинг ёвузлигининг қурбони бўлиши мумкинлигини тасаввур этарди. У янада филистийлик диёрида ўзига паноҳ қидира бошлади. Олти юз киши билан кузатилиб, у Гет подшоҳи Анҳўшга йўл олди.УOП 751.3
Худодан ҳеч қандай кўрсатмалар бўлмаслигига қарамай, Шоул албатта ўз макрли ниятига етишади, деган қарорни Довуд ўзи чиқарди. Шоул уни ўлдиришга тиришганида, салтанат Довудга насиб бўлишига Худованд ҳаракат қиларди. Инсон кўзига Илоҳий режалар кўринмай сирли бўлсада, У уларни амалга оширади. Худонинг йўлларига одамлар фаҳмлаб етиша олмайдилар, Илоҳий ирода бўйича уларга юборилган синовларни, васвасалар ва қийинчиликларни улар адоватли ва нобуд қиладиган деб тушунадилар, чунки ташқи кўриниш бўйича фикр юритишади. Худди шундай Довуд мулоҳаза қилган. Илоҳий назр тўғрисида ўйламай, у ишнинг моҳиятини синчикламасди. Подшоҳ бўлишига у шубҳаланарди. Узоқ давомли синовлар унинг ишончини сустлантирди ва сабр-тоқатини битирди.УOП 752.1
Исроилнинг энг ёвуз душмани филистийликларда паноҳ топгин, деб Худованд Довудни юбормади. Айнан ушбу халқ унинг энг ваҳший душманларининг сонида эди, аммо шунга қарамай, Довуднинг ҳаётида қийин вақт келганида, у ёрдам қидириб, уларга қочиб борди. Шоулга, унинг хизматкор- ларига ишончини йўқотиб, у ўз халқининг душманида меҳр топмоқчи бўлди. Довуд шон-шуҳратли лашкарбоши эди, ва ўзини донишманд ва жасур аскар бўлиб намоён қилди, аммо филистийликларга бора туриб, у ўз манфаатига зид муомала қилди. Яҳудий диёрида Худованд туғини ўрнатиш учун, У Довудни танлади, аммо имонининг етишмовчилиги Илоҳий иродани бажаришга ижозат бермади.УOП 752.2
Довуднинг ишонмаслиги билан Худо ҳақоратланди. Филистийликлар, Шоул ва унинг лашкарига нисбатан, ундан кўпроқ қўрқишарди, энди эса улардан ҳимоя излаб, Довуд ўз халқининг ожизлигини очиб кўрсатди. Шу билан у шафқатсиз душманларни исроилликларни таъқиб қилишга илҳомлантирди. Довуд Илоҳий халқни ҳимоя қилиш учун тайинланганди. Унинг хизматчилари Илоҳий халқнинг ожиз томонларини кўрсатиб, бетавфиқларда умид туғдиришни ёки унинг фаровонлигига фарқсизлик намоён қилишни Худованд хоҳламасди. Бундан ташқари, Довуд мажусийларга ўтиб, уларнинг худоларига хизмат қилмоқчидир, деб унинг биродарлари ўйлай бошладилар. Бу хатти-ҳаракат Довуднинг юриш-туришига нотўғри тушунча келтирди, ва кўплар унга нисбатан юз-хотирчилик намоён қила бошладилар. Довуд худди шайтон хоҳлаганни қилди, зеро, филистийликлардан бошпана сўраб, у Худонинг ва халқининг душманларига катта қувонч келтирди. Довуд олдингидай Худога хизмат қиларди ва Унга содиқ қолаверарди, аммо ўз хавфсизлиги учун у Худога бўлган имонини қурбон келтирди ва шунинг билан Илоҳий хизматкорининг диёнатлигини ва ихлосманд- лигини хўрлади, балки худди шу сифатларни Худо ўз қулларида кўришни хоҳлайди.УOП 752.3
Филистийлик подшоҳи Довудни жуда яхши кутиб олди: биринчидан подшоҳ унинг ҳарбий қобилиятларидан завқланарди, иккинчидан — яҳудийга бошпана бўлиш унинг шуҳратпарастлигини силарди. Анҳўшда Довуд ўзини бехатарликда бўлишни ҳис қиларди. У оиласини ҳам кўчириб олди, уй жиҳозларини ҳам келтирди. Одамлари ҳам шундай қилдилар. Улар шу жойда узоқ вақтга истиқомат топдилар, деб хулоса чиқарса бўларди. Анҳўш ушбу ишда иссиқ даражада қатнашиб, исроиллик қочқонларга ёрдам қилишга ваъда берди.УOП 753.1
Довуд илтимосига муносиб подшоҳ раҳмдиллик билан унга эгаликка Секилоқни берди. Бутпарастликнинг хавфли таъсирини Довуд тушунарди. Унга бутунлай топширилган шаҳарда улар эркин Худога хизмат қила олишарди. Агар улар Гетда қолганларида мажусий удумлар кўнгилсиз ва ёвуз воқеаларнинг манбаи бўларди.УOП 753.2
Секилоқда яшаган вақтда Довуд гессурийлар, гирзеий- лар, омолеқийлар билан уруш олиб борди, ва унинг тўғрисида Гетда билишмасин учун, ҳеч кимни тирик қолдирмасди. Жангдан қайтганида у Анҳўшга нотўғри аҳборот бериб, ватандошларим яҳудийлар билан жанг қилдим, деярди. Анҳўш ҳақиқатни билмай, унинг давлати мустаҳ- камланишига ишонарди. «У Исроилга, ўз халқига рақиб бўлди ва то абад менинг хизматкорим бўлур”,— деб даъво қиларди. Довуд биларди-ки, Илоҳий ирода бўйича у мажусийларни қириб ташлаши керак, аммо ёлғонни ишлатганида, у Илоҳий ирода бўйича иш юритмас эди.УOП 753.3
«Шу вақтда, Исроил билан уруш бошлаш учун, филистийлик лашкарлари йиғдилар. Ва Анҳўш Довудга деди: сенга белгили бўлсин, сен менинг билан борасан, сен ва сенинг одамларинг». Довудда ўз халқига қўл кўтариш нияти умуман йўқ эди, аммо нима қилишини билмай, шароитнинг ўзи унинг бурчига кўрсатишига ишонарди. Тўғри жавобдан бош тортиб, у: «Қулинг нима қилишини сен бугун биласан”, деди. Анҳўш Довуднинг сўзларини ёрдам бериши сифатида тушунди ва кутилаётган урушда Довудга буюк шон-шараф намоён қилишга қасд берди ва ўз даргоҳида баланд лавозимга сазовор қилишига ишонтирди.УOП 754.1
Илоҳий назрларга Довуднинг ишончи гоҳида тебрансада, уни Шомуил Исроил устидан подшоҳликка тайинлаганини, у доимо эсларди. Олдин, душманни ғолиб чиқишида Худо унга берган ёрдамини у эсларди. Шоул қўлидан ҳимоя қиладиган буюк Илоҳий меҳри устидан у мулоҳаза юритарди. Ўз муқаддас умидворлигига хиёнат қилмасликка у жиддий қарор чиқарди. Исроил подшоҳи уни ўлдирмоқчи бўлганига қарамай, у халқининг душманларига қўшилмади.УOП 754.2