45-Боб - Ерихо Шаҳрини Забт Этиш
(Наби Ясу Китобида асосланган, 5, 13—15; 6 ва 7-боблар)
Яҳудийлар Канъонга киришди, аммо уни қўлга киритишди деб бўлмасди. Инсоний нуқтаи назаридан ушбу ерга эга бўлиш учун кураш узоқ ва оғир кутиларди. Канъонда жуда кучли қавмлар истиқомат топгандилар, улар ҳар онда ўз ерини ҳимоя қилишга тайёр эдилар. Оммавий душмандан қўрқиш уларни бирлаштирди. Уларнинг отлари, темирдан қилинган ҳарбий аравалари, жойни билиш, ҳарбий ўрганиш душман олдида катта устунлик берарди. Ундан ташқари мамлакат қўрғонлар билан сақланарди — «осмонгача мустаҳкамланган катта шаҳарлар билан» (Такр. Шap. 9,1). Фақат тепадан тушган кучга таяниб, исроилликлар енгиб чиқишларига умид боғлай олардилар.УOП 543.1
Уларнинг худди рўпарасида, Галгалдан бир неча масофада мамлакат қалъаларидан энг қудратли қалъа — катта ва бой Ерихо шаҳри жойлашган эди. Унумдор увайданинг чегарасида юксалиб, ҳар қандай ва ҳар турли жанубий ўсимликларга бой, қалин ва қаттиқ тишли деворлари биланУOП 543.2
ëпилган, ўз даргоҳлари ва маъбадлари билан, қаерда-ки ҳашамат ва бузуқлик ҳукмрон эди, ушбу шаҳар, Тангри Таолога чақириқ ташлаганидай туюларди. Ерихо — мажусий хизматнинг бош маркази — ой худоси Аштортага бағишланган эди. Канъонийлар динига хос бўлган энг паст ва хулқсиз нуқсонлар шу шаҳарда жамланарди. Исроил халқининг хотирасида Баал-Пеғўрдаги гуноҳнинг даҳшатли оқибатлари ҳали тирик эди, энди ушбу мажусий шаҳарга улар жирканиб ва қўрқинч ҳис билан қарашарди.УOП 543.3
Ясу тушунарди-ки, Ерихони қўлга киритиш — Канъонни забт этиш йўлида биринчи қадам эканини. Аммо энг олдин у Илоҳий раҳбарлигининг далйлларини қидирар экан, улар унга берилди. Манзилни қолдириб, у танҳоликда қолиб, Исроил Тангрисига ибодат қилиш ниятида манзилдан чикди. Ўз халқини Худо Ўзи етаклаб олиб боришини илтимос қилиб, мулоҳаза юритган пайтида, у қуролланган аскарни кўриб қолди. Аскар улуғвор тусда, қинидан чиқарган қилич билан, назарида буйруқ бермоқчи бўлгандай Ясуга қараб турарди. Ясунинг: «сен бизники- ларданми, ёки бизнинг душманимизданми? — саволига жавоб берилди: «Мен Худованд лашкарининг Доҳийсиман, энди шу ерга келдим» (Наб. Яс. 5, 13.14). Ўхшаш буйруқни Мусо Ҳўрибда олганди: «Пойабзалингни оёғингдан ечгин, зеро сен турган жой муқаддасдир”. Бегона Зотнинг айтган сўзлари Унинг ҳақиқий моҳиятини очди. Масиҳ, самовий кўшинларнинг Амири, Исроил доҳийси олдида турарди. Эҳтиромли қўрқувга тўлган Наби Ясу юз тубан тушди ва Унга сажда қилди. Кейин у назр аталган сўзларни эшитди: «Мана, Мен Ерихо ва унинг подшоҳини, ва ундаги кучли одамларини сенинг қўлингга беряпман» — ва шаҳарни қўлга олиш тўғрисида у кўрсатма олди.УOП 543.4
Илоҳий буйруғига бўйсуниб, Ясу Исроил лашкари олдида чиқиши лозим бўлди. Шаҳарга Ҳужум қилмай, Илоҳий Сандиқни кўтариб, карнай овози oстида уни айланиб чиқиш керак эди. Намойиш бошида қуролланган одамлар, энг танланган аскарлар — энди улар ўз ҳарбий саънати ва жасурлиги билан эмас, балки Илоҳий кўрсатмаларига бўйсуниб, ғалаба қозонмоқлари кутиларди. Уларнинг кетидан еттита руҳоний карнай тутиб боришарди. Кейин муқаддас кийимларини кийган руҳонийлар, Илоҳий улуғворлигининг нурида Илоҳий Сандиқни кўтариб боришади. Уларнинг кетидан исроил лашкари, ҳар бир қавм ўз байроғи остида силжиларди. Шундай тартибда тақдир- ланган шаҳар айланиб чиқиларди. Сукунат тушди — фақат жуда катта оломоннинг қадамлари ва тантанали кaрнэй овози тарқалиб ва тепаликларда аксланиб, Ерихо кўчаларига қайтарди. Шаҳар айланиб чиқилганидан сўнг, одамлар сукуг саклаб ўз чодирларига тарқашарди, Сандиқ эса муқaддас маконга, -ўз жойига қўйиларди.УOП 544.1
Шаҳар қоровуллари ҳайрон қолиб ва хавотирланиб ҳар бир ҳаракатни белгилардилар ва бошлиқларига хабар беришарди. Улар рўй берган ҳодисаларни тушунмас эдилар, аммо қуролланган қўшинлар ва руҳонийлар муқаддас Сандиқни кўтариб ҳар куни шаҳарни айланиб чиқишларини кузатганларида, бўлаётганнинг сирлиги коҳинлар ва шаҳар халқининг юракларини ваҳимага тўлғизарди. Улар яна шаҳар деворларини кўриб чиқдилар ва энг кучли ҳужумга қарши тура олишларига янада ишондилар. Шундай ғалати намойиш наҳотки қандайдир зарар келтира олар, деб кўплар кулгуга айлантиришди. Бошқалар ўзини ажиб ҳис қилиб, қўрқув билан ҳар кунги ҳаддан зиёд намойишни кузатардилар. Қачонлардир яҳудийлар олдида Қизил денгиз бўлинган эди, худди шундай қилиб уларга Иордан оша йўл очилган эди-ку — ўтган воқеаларни улар эсладилар. Келажакда Парвардигори Олам яна қандай ажойиботлар қилишини улар билмасдилар.УOП 545.1
Олти кун давомида исроиллик қўшинлар шаҳарни айланиб чиқишарди. Еттинчи кун етиб келди ва Ясу эрта тонгнинг биринчи нури билан яна Худованд қўшинларининг бошида йўлга чиқди. Энди уларга Ерихони етти марта айланиб чиқиб, карнайнинг кучли овозига қўшилиб, баланд овоз билан ҳайқиришга буйруқ берилди, зеро Худо шаҳарни уларнинг қўлига топширди.УOП 545.2
Жуда катта лашкар тантанали намойиш бўлиб тақдирланган деворларни айлана йўлга чиқди. Атрофда ҳаммаси тинч, фақат одамлар қўйган қадамлари ва тўсатдан чиққан карнай овози эртанги тонгнинг сукунатини буздилар. Қаттиқ тош деворлар кўпчилик одамларнинг нафасидан ларзага тушгандай туюларди. Шаҳар деворлари устида турган қоровуллар кучайиб бораётган даҳшат ила бўлаётганни кузатардилар. Мана биринчи теварак ўтилди, кетидан иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи. Ушбу сирли намойишнинг мақсади қандай? Булардан кейин қандай буюк ҳодиса рўй берар экан? Улар узоқ кутмадилар. Охирги теварак тугаши биланоқ, узун намойиш тўхтади. Бирпасга тинган карнайлар ҳаддан ташқари куч ила янгради ва уларнинг овозидан ернинг ўзи тебрангандай бўлди. Шунда бутун тошдан қурилган деворлар, жуда қаттиқ миноралари ва баландликлари билан, пойдеворидан бошлаб тебрандилар ва гулдираб қуладилар. Ерихо шаҳарининг истиқоматчилари ваҳимага тушганларидан қотиб қолдилар, исроиллик қорачириғи (лашкари) эса шаҳарга кирди ва уни қўлга олди.УOП 545.3
Исроилликлар ўз кучи билан ғалаба қозонмадилар. Ушбу ғалаба — ернинг биринчи ҳосили каби Худовандга тегишли эди; шаҳар ичидаги бўлган ҳамма нарсаси билан Худога бағишланган қурбон бўлиши лозим эди. Шундай қилиб Исроил тушунди: Канъонни эгалаганда ўз манфаатини қидирмай, балки Илоҳий иродани бажариш учун Унинг аслаҳаси бўлиши маъқул бўлганини, ва бойлик ёки ўзини юксалтириш қидирмай, балки Ўз Подшоси, азалдан доимо Бўлганнинг улуғворлигини қидириш кераклигни Исроил тушунди. Шаҳарни олишдан бир кун олдин буйруқ берилганди: «Шаҳар қасам остида бўлур, ва ичида бўлган ҳаммаси Худовандга”. «Қасам этилгандан эҳтиёт бўлинглар, токи ўзларингиз шу қасам остига йўлиқманглар... Исроил ўғилларининг манзилига қасам бермай, уни балодан сақлаб қолинг».УOП 546.1
Шаҳарнинг бутун халқини ва унда ҳамма яшовчиларни; «эр ва хотинларни, ёш ва қариларни, ва ҳўкиз, ва қўй, ва эшакларини» — қириб ташладилар. Фақат айғоқчилар ваьдасига биноан Раҳоба бутун хонадони билан сақлаб қолинди. Шаҳар эса оташинга берилди. Унинг даргоҳлари, маъбадлари, ҳашаматли безатилган ажойиб бинолари, бинолар ичидаги бой кийимликлар, рўзғор асбоблари — ҳаммаси ёқилиб ташланди. Оловда ёнмайдиган «кумуш ва олтин, мис ва темирдан қилинган идиш-товоқлар» маконда хизмат учун бағишланди. Ҳатто шаҳар турган жой лаънатланди. Ерихо қалъасининг такдири то абад ечилди, ва ер юзида шаҳар изи ҳам қолмади. Илоҳий куч-қудрат билан вайрон қилинган шаҳарни тиклашга интилганни жиддий ҳукм кутарди. Бутун Исроил ҳузурида ҳайбатли сўзлар янгради: «Ким-ки ушбу Ерихо шаҳрини тикласа, шу одам Худованд олдида лаънат эшитсин; тўнғичида у пойдеворини қурар ва кенжасида унинг дарвозаларини қўяр”.УOП 546.2
Ерихо шаҳрининг бутун аҳолисини қириб ташлаш қачонлардир Мусога канъонийлар хақида берилган кўрсатмаларнинг ижро этилиши эди. «Уларни мағлуб қиласан... ва жонларини аяма». «Ушбу халқларнинг шаҳарларида на бир жонни тирик қолдирмагин» (Такр. Шар. 7,2; 20,16). Кўпларга ушбу бўйруқлар севги ва мехрибончилик руҳга зид бўлиб туюлади, аммо улар ҳақиқатан чексиз донолик ва раҳм- шафқатликда асосланди. Худо исроилликларни Канъонда жойлаштирмоқчи бўлди, уларнинг бошқариш усуллари ер юзида Унинг салтанатининг намунаси бўлсин эди. Улар ҳақиқий диннинг меросхўрлари бўлибгина қўймай, балки унинг асосларини бутун дунёга тарқатишлари лозим эди. Канъонийлар эса энг манфур ва бузуқ мажусийликка берилганлар эди ва эзгу Илоҳий ниятларига амал қилишда тўсқинлик берганлардан ерни тозалаш керак бўлди.УOП 548.1
Канъонийларга тавба қилиш учун ҳамма имкониятлар берилган эди. Қирқ йил олдин Қизил денгиз оша ўтилган йўл, Миср устидан қилинган ҳукм, Исроил Худосининг баҳссиз ҳокимиятини изҳор этди. Энди эса мидён подшоҳларини ағдариш, Галъед ва Башанни қўлга киритиш, азалдан Бўлганнинг ҳамма худолардан афзаллигини кўрсатди. Унинг муқаддаслиги ва нопокликка нафрати Исроил устидан, у Баал-Пеғўрда манфур удумда иштирок этгани учун, чиқарилган ҳукмда намоён бўлди. Ушбу ҳамма воқеалар Ерихо аҳолисига таниш эди. Уларнинг ичида Раҳобага ўхшаганлар, унинг фикри билан келишганлар кўп эди, аммо улар Исроил Худоси «тепада осмонда ва пастда ер юзида ягона Тангри» эканини тан олиб, буйсунишга хоҳламадилар. Тўфонгача яшаган одамлар каби, канъонийлар фақат Осмонни ҳақорат қилиш учун ва ерни ҳаром қилиш учун яшардилар. Худога қарши чиққан ҳақоратчилар ва инсон душмани бўлганлари учун муҳаббат ва ҳаққонийлик дарҳол уларнинг қириб ташланишини талаб қиларди.УOП 548.2
Қирқ йил олдин бу мағрур шаҳарнинг мустаҳкам деворларидан айғоқчилар ваҳимага тушгандилар. Самовий қўшинлар Ерихонинг деворларини нақадар осон вайрон қилдилар! Исроилнинг қудратли Доҳийси деди: «Мен Ерихони сенинг қўлингта беряпман»,— ва шу сўзларга қарши инсон кучсиз эди.УOП 548.3
«Имонлари туфайли Ерихонинг деворлари қулаб тушди» (Ибр. 11, 30). Худованд лашкарининг доҳийси фақат Ясу билан гаплашди. У бутун йиғилишга намоён бўлмади, ва одамлар ё унинг сўзларига ишонардилар, ёки шубҳа кила олардилар, яъни азбаройи Худо берилган буйруққа итоат қилиш керакми? Худонинг Ўғли кетидан бораётган лак-лак самовий фаришталарни кўришга уларга буюрмаган эди. «Бу қандай бемаъно намойиш, бу ҳар кунги томоша кулгули эмасми?” — деб улар эътироз билдироларди. «Шаҳар атрофида айланиб, қўй мугузларига пуфлаш масхарабозлик эмасми? Мустаҳкамланган кучли деворларига ҳеч қандай таъсири бўлмайди-ку”. Аммо шунчалик узоқ вақт давомида, деворлар тамом қуламагунча, шаҳар атрофида юриш Исроил имони мустаҳкамланишга ёрдамлашди. Инсон онгида бир фикр муҳрланиши лозим эди, яъни, уларнинг кучи инсоний донишмандликда ёки куч-қудратда эмас, балки уларнинг нажот бўлиши фақат Худога боғлиқ экани. Шундай йўл билан улар ўз Илоҳий Устозига тўла ишонишга ўрганишлари лозим эди.УOП 549.1
Худога ишонганларга У кўп нарсани қилишга тайёр. Шундай бўлса нима учун Унинг халқи алоҳида кучли эмас? Сабаби шунда-ки, одамлар ҳаддан ташқари ўз ақлига таянадилар ва уларнинг манфаати учун Худовандга Ўз қудратини намоён қилишга учун имконият беришмайди. Агар Унинг фарзандлари тўла Унга таяниб, ишонч билан Унга бўйсунишса, У ҳар қандай эҳтиёжларини қондиришга интилади.УOП 549.2
Ерихони олгапдан кейин тезда Ясу бошқа шаҳарга ҳужум қилмоқчи бўлди. Унинг оти Ғай бўлиб, Иордан увайдасидан ғарб томонда, бир неча масофада ғорлар орасида жойлашган эди. Бу кичик шаҳар эди ва юборилган айғоқчилар: аҳолиси катта эмас экан, ва уни қўлга киритиш осон бўлар, деб хабар келтиришди.УOП 549.3
Худога тегишли бўлган порлоқ ғалаба исроилликларни фахрлантириб юборди. Худо уларга Канъон ерини ваъда қилгани учун, улар ўзларни бехатар ҳис қилишарди ва фақат Илоҳий ёрдами билан улар муваффақиятга етишишларини тушунмасдилар. Ҳатто Наби Ясу, Ғайга ҳужум режасини қурганида, Худога насиҳат олишга мурожаат қилмади.УOП 549.4
Исроилликлар баландпарвоз бўлиб, энди нафрат билан ўз душманларига қарашарди. Осон ғалабани кута, улар шаҳарни қўлга киритиш учун уч минг аскар етарли деб ўйладилар. Жангга киришганларида Худованд улар биланми, йўқми — ишончлари амин эмасди. Шаҳар дарвозасига яқинлашганларида улар энг жиддий қаршилик учратишди. Душман сонидан ваҳимага тушиб, исроилликлар саросимага тўлган ҳолатда, тикка кўтарилган тоғ этагидан югурдилар. Канъонийлар зўр бериб, уларнинг изига тушдилар «дарвозадан бошлаб... ва уларни тоғдан тушишда тор-мор қилдилар». Исроилликлар фақат ўттиз олти аскарни йўқотсаларда, ушбу мағлубият бутун йиғилишнинг жасоратини олиб қўйди. «Халқнинг юраги сувдай, эриб кетди”. Биринчи марта улар канъонийлар билан жанг даштида бевосита учрашдилар. Aгap ушбу кичкина шаҳарнинг яшовчилари уларни қочишга мажбур қилган бўлсалар, катта жанг бошланганида улар нима қила олишади? Уларнинг ютқизишига қараганида, Наби Ясу уни Илоҳий ғазабининг оқибати деб тушунди; мушкул аҳволга тушиб, зулматли ҳисларда, у «ўз кийимларини йиртди ва Худованднинг Сандиғи олдида ерга юз тубан тушди; у ва Исроил оқсоқоллари кечгача ётишди ва бошларига кул сепишди».УOП 550.1
«Ё Худойи Худовандо, менинг Эгам! — ёлворди у — Нима учун ушбу халқни Иордандан ўтказдинг, наҳотки бизни амўрийлар қўлига бериб, биз ҳалок бўлишимиз учун?.. Ё Худовандо! Исроил ўз душманларига юзини очганидан сўнг, мен нима дейишим қолади? Канъонийлар ва бутун ер аҳолиси эшитиб, бизни айлантириб олишади, ва бизнинг исмимизни ҳам ер юзидан қириб ташлайдилар. Шунда Сен Ўз буюк исмингга нимаики қилурсан?»УOП 550.2
Худованд унга жавоб берди: «Ўрнингдан тургин, нима учун юз тубан тушдинг? Исроил гуноҳ қилди ва Мен ато этган амрим оёқ ости бўлди». Маъюсликка тушмай ва нола қилмай тезда қатъият билан ҳаракат қиладиган вақт келди. Манзилда сирли гуноҳ ўрин топди; Илоҳий ҳозирлик ва инояти яна уларнинг ичида бўлиши учун гуноҳни фош қилиб, олиб ташлаш лозим бўлди. «Агар ичингиздан қасамни бузганни қириб ташламасанглар, энди сизлар билан бўлмайман»,—деди Худованд.УOП 550.3
Илоҳий қасдни амал қилганларидан бири буйруғини бузди ва шу нарса бутун халойиқ устига лаънатни жалб қилди. Улар «қасамёд этилгандан олдилар, ва ўғирладилар, ва бекитдилар». Жиноятчини қандай қилиб фош қилишга ва жазо беришга Ясу буйруқ олди. Ишни очиш учун қуръа ташланди. Айбдор тўғридан тўғри кўрсатилмади, иш бир неча вақт ноаниқ қолаверди, сабаби — халқ ўз гуноҳи учун масъулиятини тушуниб ва ўз қалбини текшириб, камтар- ликда Худога мурожаат қилсин эди.УOП 551.1
Эрта тонгда Ясу бутун халқни қавмлари билан тўплади, тантанали ва таассурот қолдирадиган текшириш бошланди. У қадам бақадам олға силжиларди. Олдин қавм айирилиб белгиланди, кейин қабила, оила, кейин эса оила аъзоси — Яхуда қавмидан Кармий ўғли Аханни Худо Яҳудиядаги рўй берган бахтсизликнинг сабаби деб кўрсатди.УOП 551.2
Айбни шубҳаланмай исботлаш учун ва ноҳақ ҳукмдан бош тортиш учун, Ясу Ахандан ҳақиқатни эшитишга талаб қилди. Бечора ўз қилган жиноятига тўла иқрор бўлди: «Тўғри, Мен Худованд олдида, Исроилнинг Тангриси олдида гуноҳ қилдим. Ўлжа орасида мен жуда гўзал Элласардан чиққан кийимни ва икки юз кумуш танга ва эллик тангали оғирлигида олтин ёмбини кўриб қолдим; кўрганим менга ёкди, ва мен уларни олдим, ва чодиримнинг ўртасида ерга бекитдим, кумуш ҳам чодир тагида». Шу заҳоти кўрсатилган жойга одамлар юборилди, улар ерни қазишди, «ва мана, ҳаммаси чодирининг остида бекитилган, кумуш ҳам осгида экан. Чодирдан топганини чиқариб, улар Ясуга олиб келдилар... ва Худованд олдида қўйдилар».УOП 551.3
Жиноятчига ҳукм чиқарилди ва дарҳол ижро этилди. «Бизнинг устимизга бало келтирганинг учун, Худованд ушбу кунда сенинг устинга бало келтирмоқда»,— деди Ясу. Ахан қилган гуноҳи учун халқ жавобгар бўлгани учун ва ўзига гуноҳнинг оқибатини олгани учун, улар Аханга жазо беришда қатнашишлари лозим бўлди. «Ва ҳамма исроилликлар уни тошбўрон қилдилар”.УOП 551.4
Кейин устидан бир тўда тош йиғдилар ва ушбу жой жиноят ва жазонинг шоҳиди бўлиб қолди. «Бинобарин, ўша жой Аҳўр увайдаси», яъни «бало» маънода ном олди. Тавротдаги яҳудийларнинг тарихи Китобида шу ҳодисани эслатиб: «Ахан Исроил устига бало келтирган эди”,— деб ёзилган (1 Воқ. 2,7).УOП 552.1
Ахан энг аниқ ва жиддий равишда Илоҳий огоҳлан- тиришга ва буюк даражада Унинг кучининг қудратли намоён бўлишига бепарволик кўрсатиб, гуноҳ қилди. «Қасамхўр бўлмаслигингиз учун, қасам урмасин учун, қасам қилин- ганни олишдан эҳтиёт бўлинглар»,— деб бутун Исроилга эълон қилинган эди. Исроил Иордандан ўтгач, Илоҳий амрни тан олиш белгиси бўлган хатна маросимни халқ ичида ижро этгач; Пасха байрами ва Худованд лашкарининг доҳийси, амрнинг Фариштаси намоён бўлганидан кейин, ушбу буйруқ эълон этилганди. Шундан сўнг Ерихо қўлга киритилди, ва ушбу ғалаба қозонган ҳужум Илоҳий Қонун бузилишида кутадиган жазонинг гувоҳлиги бўлди. Фақат Илоҳий куч- қудрати туфайли исроилликлар ғалаба қозонганларининг, ва улар ўз кучи билан ҳеч қачон Ерихога эга бўлмаслигининг далили, яъни ҳарбий ўлжаларни талон-тарож қилишга ман этилгани, шу буйруққа алоҳида маъно атарди. Тангри Таоло Ўз Каломининг қудрати ила қалъани вайрон қилди; забт этиш Уники эди, ва ушбу шаҳар ичидаги бари фақат Унга бағишланиши лозим эди.УOП 552.2
Миллионлаб исроилликлар ичидан фақат биргина одам шу ғолиб чиқилган тантанали соатда ва Илоҳий ҳукм юз берган вақтда Илоҳий буйруқни бузишга қўрқмади. Бобилдан келган бой кийимини кўрганида Аханнинг тамагирлиги қизиб кетди, ҳатто ўз хасислиги орқали юзма-юз ўлим билан учрашганида, у уни «жуда гўзал Элласардан чиққан кийим» деди. Бир қилган гуноҳи иккинчи гуноҳга олиб келди. Худованд хазинасига бағишланган олтинни ҳам, кумушни ҳам у ўзиники қилиб олди. Канъон ерининг биринчи ҳосилида у Худоникини ўғирлади.УOП 552.3
Ахан ҳалок бўлишининг сабаби бўлган ўлим гуноҳининг номи — тамагирлик, гуноҳлар ичида энг кенг тарқалган- лардан; афсуски, унга жуда енгилтаклик муомала қилишади. Бошқа гуноҳлар фош қилиниб танбеҳ олганларида, ўнинчи амрнинг бузилиши ора-сира ҳукм қилинади. Аханнинг тарихидан ушбу гуноҳнинг ваҳшийлиги тўғрисида, унинг даҳшатли оқибати тўғрисида ишонч ҳосил қилса бўлади.УOП 553.1
Тамагирлик — аста-секин ривожланадиган гуноҳ. Ахан ўз юрагига ҳирс қўйиб, бойиш хоҳишини солган, бора-бора у хоҳиш одатга айланиб, унинг бутун вужудини эгаллаб олган. Юрагига шундай ёвузликни солиб, у бутун Исроилга бахтсизлик жалб қилишини ўйламади, унинг ҳислари гуноҳ орқали сустлашиб, у васвасанинг енгил ўлжаси бўлди.УOП 553.2
Ҳар қандай жиддий огоҳлантиришга қарамай шунга ўҳшаш гуноҳлар ҳозирги вақтда юз бермайдими? Аханга олган ўлжани ўзиники қилиб олишга ман қилингандай, биз ҳам тамагирликка йўл бермаслигимиз лозйм. Худо ушбу гуноҳни бутпарастликка тегишли, яъни тенг қилиб кўрсатади. Биз огохлантирилганмиз: «Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар» (Мат. 6, 24). «Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагрилиқдан сақланглар» (Лк. 12, 15). «Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас» (Эф. 5,3). Бизнинг олдимизга Ахан, Яҳуда, Ҳаманил ва Саффиранинг даҳшатли тақдири. Ундан олдин биз «субҳ ўғли» Люцифер тўғрисида билим олдик, у баландроқ мавқеига ўзини лойиқ санаб, осмон шон- шарафини то абад йўқотди. Аммо лекин шу огоҳланти- ришларига қарамай, тамагирлик гуллаб-яшнамоқдадир.УOП 553.3
Ушбу гуноҳнинг тойғаноқ йўли қаерга олиб боришини ҳар томонда кўрса бўлади. У оиладаги норозилик ва тушунмовчиликнинг сабаби бўлмоқда, камбағал одамда бойга нисбатан рашк-ҳасад ва нафрат уйғотмоқда, камбағални бой киши томонидан таъқиб қилмоққа зўрлайди. Ушбу гуноҳ дунёдагина эмас, балки диний жамоатда ҳам ўрин топмоқда. Шахсиятпарастлик, нокаслик, ёлғон, меҳрибончилик ишларига менсимайдиган муомала, Худони «ушр ва садақа беришда» алдаб, ўғирлик қилиш — оддий бўлиб қолди. «Художўй» бўлган одамлардан диний жамоатни қолдирмай, қатнаб турадиганлар аро — афсуски! — Аханлар қандай кўпдир. Кўплар на бир номозни қолдирмайди, Худованднинг Қутлуғ Зиёфатида қатнашадилар, аммо бир вақтда уйларида қонунсиз етишган, Худо лаънат қилган нарсаларни сақлайдилар. Гўзал бобиллик кийими учун кўплар ўз виждонини, абадий нажотда умидини қурбон келтиришади. Кўплар ўз диёнатлигини ва қобилиятларини кумуш тангага алмаштиришади. Бечора камбағалларнинг дод-фарёди эшитилмай қолади, Инжил нури тарқалмайди; диндор кишиларнинг «хатти-ҳаракатлари атрофдагиларнинг кулгисини чиқаради, уларда имонлилар тўғрисида ёлғон таассурот қолдиради, аммо шунга қарамай тамагир «масиҳийлар» ўз хазинасини кўпайтиришга тиришадилар. «Инсон Худоникини ўғирлай оладими? Сизлар эса Менга тегишлини ўғирлайсизлар» (Мал. 3,8).УOП 553.4
Ахан қилган гуноҳ бутун халқ устига фалокат келтирди. Қонунсизлик фош қилиниб, то илдизидан олиб ташлан- магунча, бир одамнинг гуноҳи учун Илоҳий ғазаб Унинг жамоатида қолаверади. Ҳаммадан кўпроқ черков (яъни мачит) ҳақиқатнинг очиқ душманларидан, имонсиз ва ҳақорат қиладиганлардан хавотирланмай, балки Масиҳнинг самимиятсиз издошларидан эҳтиёт бўлиши лозим. Худованд руҳий Исроилга Ўз иноятларини юбормаса, улар шунга сабабдир, ва айнан улар Унинг халқининг бошига мусибатлар жалб қилишади.УOП 554.1
Черков бошидан қийинчиликлар кечирганида, совуқлик ва руҳий тушкунлик Худонинг душманларини қувонтир- ганида, шунда ўз ҳолатига нола қилмай, черков аъзолари ўзларига —уларнинг ичида Ахан йўқмикан?,— деган савол беришсин. Камтарликда ўз юрагини текшириб, ҳар бир имонлиман деган ўз сирли гуноҳларини билиб олсин, чунки улар Илоҳий ҳозирлиги учун тўсқинлик бўлиб қолди.УOП 554.2
Ахан ўз айбига иқрор бўлди, аммо кеч эди. Ғайда бўлган жангдан кейин мағлуб бўлган исроилликлар кўнгилсизланиб қайтганларини у кўрди, аммо ҳамманинг олдига чиқиб, гунбҳига эътироф этмади. Ясу ва оқсоқоллар чуқур изтиробда ерга юз тубан тушганларини у кўрди. Aгap шу пайт у гуноҳини тан олганида эди, балки қандайдир даражада унинг тавба қилганининг гувоҳи бўларди, аммо у сукут сақлайверди. Жиноят тўғрисида халққа қилинган эълонни Ахан эшитди, аниқ белгиланишини ҳам эшитди, аммо унинг лабларини тақдирий сукут муҳрлади. Унинг қавми кўрсатилганида, кейин унинг қабиласи ва унинг оиласи кўрсатилганида чексиз даҳшат жонини қамради! Аммо илгаридек, токи Худованд қўли унга кўрсатмагунча, у оғизини очмади. Эндигина, гуноҳни бекитиб бўлмаслиги сабабли, у бўлганини баён этди. Афсуски, эътироф этиш кўпинча ўхшаш равишда юз бермоқдадир. Далиллар исботланганда уларни тан олиш — бир гaп, ва мутлақо бошқача — фақат Худога ва сенга белгили гуноҳларга иқрор бўлиш. Aгap Аханда ўз жинояти оқибатининг олдини олиш умиди бўлганида, у ҳеч қачон айбини бўйнига олмас эди. Аммо унинг тан бериши муносиб бўлган жазонинг ҳаққонийлигини янада тасдиқлади. У ўз гуноҳини тан олди, аммо ушбу тан олишда қилинган жиноятга на ҳақиқий надомат чекиш, на ёмонликка нафрат ҳис қилиш бўлмади, унинг жонида ҳеч қандай ёрқин ўзгариш жой топмади.УOП 554.3
Аханга ўхшаб кўплар имконият борича ўз қонунсиз ишларини яқинларидан бекитиб, сир саклайдилар, улар ўзларини бехатар ҳис қилишади, Худо уларнинг виждонсиз ишига эътибор бериш учун шунчалик талабчан эмас, деб ўзларини юпатадилар. Ҳеч қандай қурбон ва садақалар гуноҳдан покламаслигини кўплар жуда кеч тушунадилар. Самовий китоблар очилганида, Ҳакам айбдорга қилган жинояти тўғрисида ҳеч бир сўз айтмайди — фақат жон куйдирадиган кўпмаъноли назарини ташлайди, ва қонунбузар жуда аниқ ўз ёзиғини эслайди. Шунда Наби Ясу кунларида бўлганидай, қабиладан то оилагача айбдорни қидириш ҳожати бўлмайди, зеро ҳар бир инсон лаблари ўз виждонига иқрор бўлади, ва одамлардан сирли бўлган жиноятлар бутун дунёга ошкор этилади.УOП 555.1