42-Боб - Қонуннинг Такрори
(Тавротнинг «Такрори Шapuam» китобида асосланган; 4—6 ва 28-боблар)
Исроил халқи Канъон ерига кириб, унга эга бўлишини Худованд Мусога эълон этди. У вақт яқинлашди, ва кекса ёшга етган пайғамбар тепаликда туриб, Иордан ва назр аталган ерга кўз тикиб, буюк қизиқиш билан ўз халқининг меросига қараб турарди. Балки Қадешда қилган гуноҳи учун чиқарилган ҳукм тарк этилар? У самимийлик ила Худога ёлворди: «Ё Парвардигори Олам, Сен Ўз қулингга Ўз улуғворлигингни ва Ўз қаттиқ қўлингни кўрсата бошладинг; зеро осмону ер устида Сендай қила оладиган, ва Сенинг қудратинг каби қила оладиган Худо борми? Менга Иордандан ўтиб, ушбу Гўзал диёрни, ва ажойиб тоғни, ва Ливанни кўришга ижозат бергил”.УOП 516.1
Ушбу ибодатига муносиб у жавоб олди: «Етарли сенга, эндигида Менга шунинг тўғрисида бошқа гапирмагин; Фосғи тоғининг тепасига мингин ва кўзларинг билан денгизга, шимолга, ва жанубга, ва шарққа қарагин, чунки сен ушбу Иордандан ўтмайсан» (Такр. Шар. 3, 24—27).УOП 516.2
Мусо шикоятсиз Илоҳий қарорига бўйсунди. Энди Исроил унинг ҳаяжонларининг ва ташвишларининг бош муаммоси эди. Унга ўхшаб ким эндигида унинг фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилур? Ва қайғу-хавотирга тўлган юраги билан у ибодат қила бошлади: «Худованднинг жамоати чўпонсиз қўйлар каби бўлмасин учун, Худованд, ҳар қандай башар руҳининг Парвардигори, ушбу жамоат устидан, уларнинг олдига чиқадиган, уларнинг олдида кирадиган, уларни чиқарадиган ва уларни қайтарадиган инсонни қўйсин» (Чўл. 27, 16.17).УOП 516.3
Худованд Ўз қулининг ибодатини эшитди ва жавоб қайтарди: «Ўзингга Ясуни, Наби ўғлини, унда Руҳ бор инсонни олгин; унга ўз қўлингни қўйгин, уни руҳоний Илъазар олдига ва бутун жамоат олдига турғизгин, ва уларнинг кўзи ўнгида унга насиҳат бергин, Исроил ўғилларининг бутун жамияти унинг гапига қулоқ солиши учун, унга ўз улуғворлигингдан бергин» (Чўл. 27, 18—20) Наби Ясу кўпдан Mycoгa ёрдамлашарди, ва доно, қобилиятли ва содиқ эр бўлгани учун, унинг ўринбосари бўлиши тайинланди.УOП 516.4
Ясу Набига Мусонинг қўли қўйилиши орқали у буюк ишга тантанали равишда тайинланди ва Исроилнинг доҳийси деб хитоб қилинди. У шунингдек бошқаришда ҳам иштирок эта оларди. Ясу Наби тўғрисида Худованд Мусо орқали бутун жамиятга қўйидагини айтишга буюрди: «Худованд олдида «урим» орқали у руҳоний Илъазарга мурожаат қилур ва чиққан қарор тўғрисида ундан сўрар; ва унинг сўзи бўйича Исроил ўғилларининг ҳаммаси, бутун жамият, унинг билан чиқишлари лозим, ва унинг сўзи бўйича киришлари лозим» (Чўл. 27, 21).УOП 517.1
Mycoгa, Исроил доҳийси бўлиб, ўз зиммасидан масъу- лиятни олгунча, бутун халқ олдида унинг Мисрдан озод бўлиб чиқиш тарихини, саёҳат қилганларини такроран саёҳат қилганларини такроран баён этиб бериши буюрилди, шунингдек Синай тоғидан эълон қилинган қонунни у иккинчи марта эсларига солиб, баён этиши тайинланди. Ушбу қонун берилганида, ҳозирги Исроилнинг жамиятидан фақат қайбирлари балоғатга етгандилар, улар ўша пайтда бўлган воқеанинг буюк тантаналигини тушунмас эдилар. Яқин келажакда исроилликлар Иордандан ўтиб, назр аталган epгa эга бўлишлари кутилгани учун, Худо Ўз қонунининг талабларини янгидан уларга етказмоқчи бўлди. Уларнинг фаровонлигининг гарови итоат қилишда эканига У айнан эътиборларини жалб қилмоқчи бўлди.УOП 517.2
Охирги марта халқни огоҳлантириш учун, Мусо уларнинг олдига чиқди. Муқаддас ёруғлик ила ёритилган унинг юзи нур сочарди. Сочи қордай оппоқ бўлса-да, бадани қоматини сақлаган, юзида сўлимас соғлиқнинг муҳри, кўзлари тоза ва ойдин эди. Муҳим дақиқа кирди, ва Мусо чуқур даражада илҳомланиб, Жаббор Пушти Паноҳнинг севгисини ва меҳрибонлигини тасвирлаб берди.УOП 517.3
«Зеро ер юзида Худованд инсонни яратган кунидан бошлаб, яъни сендан олдин бўлган олдинги вақтлардан, осмоннинг бир четидан иккинчи четигача бўлганларидан сўраштиргин: ушбу буюк ишга ўхшаган қачонлардир бўлганми ёки унга ўхшаш эшитилганми? Қайси бир халқ олов ичидан гапираётган Худонинг овозини сен эшитгандай эшитганми ва тирик қолганми? Сизлар учун Худойи Худовандингиз Мисрда сизларнинг кўз ўнгингизда қилганидай, бошқа халқнинг ичидан, уларни ўлим жазосига маҳкум этиб, аломатлар ва ажойиботлар орқали, ва уруш орқали, ва қаттиқ қўли ва буюк даҳшатлар билан Ўз халқини Ўзига тортиб олиш учун қандай бошқа худо жасурлик кўрсатди? Сенга шуни кўришингга насиб этди, токи фақат Худованд Тангри Таоло эканини, ва Ундан бошқаси бўлмаганини сен билсин деб».УOП 518.1
«Ҳамма халқлардан сиз кўпчилик бўлганингиздай, сизни Худованд қабул қилиб, танлагани йўқ; зеро сиз ҳамма халқлардан кам саноқлисиз; сизларни севгани учун Худованд танлади, ва оталарингизга қасам ичиб, шу қасамга содиқ қолиш учун сизларни Худованд қаттиқ қўли билан чиқарди, ва сени Миср подшосидан, фиръавн қўлидан, қуллик хонадондан сени озод қилди. Демак билгин, Худованд, сенинг Худойинг, Парвардигори Оламдир, содиқ Тангри; Уни севганларга, Унинг амрларини амал қилганларга то минг авлодгача У Ўз аҳдини ва иноятини сақлайди» (Такр. Шар. 7, 7—9).УOП 518.2
Бир вақтлар Исроил халқи таёргарлик билан ўз қийинчиликларида Мусони айбдор қилиб санашарди, энди эса у раҳбарлигида мағрур, шуҳратпараст ва шахсиятпараст деган шубҳалар тарқалди, ва одамлар ишонч билан унинг сўзларини тинглардилар. Мусо оталарининг қилган хатоларини ва қонунсизликларини жуда аниқ тушунтирди. Улар узоқ вақт саҳрода саёҳат қилишларига мажбур бўлганларидан шикоят этиб, кўпинча тоқатсиз бўлишарди, аммо Худованд бунда айбдор эмас. Уларни тезда назр аталган ерга кирита олмаганидан, ва шунинг билан Ўз халқини халос этиш учун бутун оламга Ўз қудратини намоён қилмаганидан улардан кўпроқ У ранжирди. Уларнинг имони сустлигидан, улар Канъон диёрига кириш учун тайёр эмасдилар. Ҳозирги бўлган ҳолатида улар Худованд халқини тасвирламас эдилар, зеро Худовандга мансуб бўлган соддалик, меҳрибончилик ва эзгулик уларнинг табиатида учрамас эди. Агарда уларнинг оталари Илоҳий кўрсатмаларига биноан яшаб, Унинг буйруқларини бажарганларида эди, улар аллақачон Канъонда истиқомат топиб, муқаддас ва бахтли халқ бўлиб, гуллаб- яшнаб ҳаёт кечирардилар. Улар дарҳол назр аталган ерга кирмаганларидан Худо ҳақоратланди, ва атрофдаги халқларнинг кўзида Унинг улуғворлига қайғу сояси тушди.УOП 518.3
Илоҳий Қонуннинг моҳиятини ва мазмунини яхши тушунган Мусо йиғилишни ишонтириб, яҳудийларга берилган шунчалик оқилона, ҳаққоний ва раҳм-шафқатли амрлар ҳеч бир бошқа халқда йўқ, деди. «Мана, менинг Худойи Худовандим менга буюрганидай, сизларни қонун- қоидаларга ўргатдим, токи сизлар эгаликка кираётган ерингизда шундай муомала қилишингиз учун. Демак, уларни сақланглар ва ижро этинглар; зеро бошқа халқларнинг кўз ўнгида сизнинг донишмандлигингиз ва сизнинг ҳикматингиз шундадир. Улар ушбу қарорлар тўғрисида эшитиб: фақат ушбу буюк халқ донишманд ва фаҳмли халқ экан, деядилар».УOП 519.1
Мусо Ҳўрибда ўз Тангри Таоло ҳузурида турган кунини халойиққа эслатди. Ва, Исроиллик лашкарларига мурожаат қилиб, у деди: «Зеро, ер юзида, худолари унга шунчалик яқин бўлган, бошқа бир буюк халқ бормикин? Бизнинг Тангри Таолодай, қачонки Уни чақирмайлик, бизга шунчалик яқин бўлган Худодан бошқаси бормикин? Мен сизларга бугун таклиф қилган бутун қонун каби бошқа бир улуғ халқда шунчалик ҳаққоний қонун-қоидалар бормикин?” Шу саволларни бугунги кундаям замонавий Исроилга берса бўлади. Қадимги Исроилга Худодан берилган Қонунлар ер юзидаги энг равнақли халқларнинг қонунларига нисбатан кўпдан-кўп марта доно, яхши ва раҳм-шафқатлидир. Инсон жамиятининг қонунлари ўзига янгиланмаган инсон юрагининг ожизлигини ва камолсизлигини сингдирган, Илоҳий Қонунлар эса Илоҳий муҳр билан белгиланган.УOП 519.2
«Сизларни эса Худованд олди ва темир ўчокдан, Мисрдан чиқарди,— деди Мусо,— токи сизлар Унинг уммати бўлсин деб”. Қандай ажойиб сўзлар билан улар яқинда кирадиган ерни у тасвирлади. Улар итоат қилсалар, ер уларга мангуликка бўлур. Уларнинг гуноҳи учун Мусо ўз халқининг меросида улушдан маҳрум бўлганини улар хотирга олганларида юраклари сиқиларди. Қўйидаги сўзлари уларнинг қалбларини эзиб ташлади:УOП 520.1
«Зеро Худованд, сенинг Тангринг сени яхши epгa олиб бормоқда”, у ер «сизлар чиққан Миср еридай эмас. У ерда сен уруғ сепганингда, оёғинг билан юриб, зайтун боғини парвариш қилгандай, сув сепар эдинг. Аммо сизлар эга бўлиш учун ўтадиган ернинг тоғлари ва увайдалари бор ва у осмондан тушган ёмғир билан суғорилади», сиз ўтадиган ернинг «сувлари, манбалари ва кўллари водийлар ва тоғлардан оқиб чиқади, унда буғдой, арпа, узум токлари, анжир ва анор дарахтлари, унда зайтун дарахтлари ва асал; у ерда сен етишмовчиликсиз ҳаёт кечирасан ва нонингни тўйиб ейсан, у ерда темир топасан ва тоғлардан мис ишлаб чиқарасан”. «Сенинг Тангри Таоланг ғамхўрлик қилаётган ер; Худованднинг сенинг Худойингнинг назари доимо унда, йил бошидан то йилнинг охиригача» (Такр. Шap. 8, 7—9; 11, 10—12).УOП 520.2
«Қачон-ки Худованд, сенинг Парвардигоринг ушбу ерга, сенинг оталаринг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга қасам ичиб ваъда берган ерга киритганида, сен қурмаган катта ва яхши шаҳарларни, сен тўлғизмаган ҳар қандай жиҳозларга тўлган уйларни, сен йўнмаган, тошдан йўнилган қудуқларни, сен парвариш қилмаган узумзорларни ва зайтун меваларини берганида ва сен еб тўйганингда: шунда Худовандингни унутмас учун эҳтиёт бўлгин”. «Худованднинг, сизнинг Худойингизнинг амирларини унутмас учун эҳтиёт бўлинглар... Зеро Худованд, сенинг Худойингнинг ғазаби алангали, У рашкчи Худо» (Такр. Шар. 6, 10—12; 4,23—24).УOП 520.3
Бутун халқ олдида қонунни такрорлаб, Мусо қонун- ларни, қоидалар ва амрларни ёзиш ишини томомлади, ва қурбон келтириш тартибининг Худодан олган кўрсатма- ларини ҳам ёзиб тугатди. Бутун ёзилганлари китобга кўчирилди ва муносиб бўлган одамларга топширилиб, сақланиш учун сандиққа солинди. Аммо буюк доҳий ҳалигача халқ учун, Худодан узоқлашмасин деб, хавотирланарди. Буюк ва жонга таъсир қиладиган сўзларда у барака топиш ва лаънатланиш шартномаларини уларга баён этди.УOП 520.4
«Агар сен... Худовандингнинг, сенинг Тангpи Таоланг- нинг овозига қулоқ солсанг, сенга бугун тайинланган Унинг амрларини синчиклаб бажо этсанг... Баракалисан шаҳарда, ва баракалисан далада. Сенинг вужудингдан чиққан насибанг муборакдир, ва ердан олган маҳсулинг баракалидир, ва чорвангнинг самараси қутлиғдир... Сенинг омборларинг ва қўрхоналаринг баракали. Сен киришингда иноятлисан, ва чиқишингда ҳам иноятлисан. Сенга ёпирилган душманла- рингни Худованд сенинг олдингда қириб ташлайди... «Қўлингнинг ҳар қандай ишида ва омборларингда Худованд сенга барака берур» (Такр. Шар. 28, 1—8).УOП 521.1
«Агар-чи сен Худованднинг, сенинг Худойингнинг овозига қулоғингни солмасанг, мен бутун сенга атаб айтган Унинг амрларини ва қарорларини бажаришга тиришмасанг, сенинг устингга ушбу ҳамма лаънатлар келур ва сени мағлуб қилур». «Ва сен Худованд олиб борган бутун халқлар аро даҳшат, масал ва масхаравоз бўласан”. «Ва сени Худованд бутун халқлар аро, ернинг бир четидан то ернинг четигача, тарқатиб юборади, ва борган ерингда сен билмаган, оталаринг ҳам билмаган бошқа худоларга, дарахт ва тошга сиғиниб, хизмат қилурсан. Аммо ушбу халқлар ичида ҳам тинчимайсан, ва сенинг оёғинг учун ором топиш жой бўлмайди, ва Худованд берган ерингда сенга ларзон урадиган юрак, кўз нури тўкилишини ва жон маъюсликка тушишини беради. Ҳаётинг ҳар куни узилишини кутиб, кеча-кундуз ларзага тушасан, ва тирик бўлишингга ишончинг қолмайди. Юрагингнинг қўрқувидан ва кўзларинг кўрганидан сен эрталаб: «Оҳ, кеча тезроқ келсин эди!», кечқурун эса: «оҳ, тонг отса эди!”,— дейсан”.УOП 521.2
Пайғамбарлик руҳига тўлган Мусо даврлар чуқурлигига қараб, Қуддуснинг римлик лашкарлари билан вайрон бўлишини, ва Исроилни миллат сифатида тамоман қулашини, даҳшатли манзаралар орқали тасаввур қилдирди: «Худованд ернинг четидан, сенинг устингга узокдан халқни юборади; тилини сен тушунмаган халқ бургут каби ташланади. Ҳаёсиз халқ, қарияни ҳурмат қилмайди, ва ёш йигитни аямайди».УOП 521.3
Мусо пайғамбар бир неча даврлар олдин Исроил бошига тушадиган даҳшатли азоб-уқубатларни, Тит Қуддусни қамал қилиб, мамлакат бутунлай вайрон бўлишини, тириклай кўриб турганидай тасвирлаб берди: «Сени яксон қилмагунча у сенинг чорвангнинг самарасини ейди ва ер маҳсулининг мевасини ейди... бутун ерингда баланд ва қаттиқ деворла- рингни бузмагунча, сени ҳамма хонадонларингда сиқув қилади... Ва сен вужудингдан чиққан фарзандингни ейсан, сенга Худованд, сенинг Худойинг берган ўғилларинг ва қизларингнинг танасини ейсан, қамалда ва сиқувда, сени душман сиқув қилганида ейсан”. «Сенинг ҳузурингда бойликда яшаган аёл, бой бўлиши ва нозиклиги сабабли ўз оёғини ҳеч қачон epгa қўймаган, шафқатсиз кўзлари билан ўз эрига қарайди, ва ўз ўғилига ва ўз қизига; ва вужудидан чиққан, ўз оёқлари орасидан чиққан йўлдошини уларга бермайди, ўзи туққан боласини ҳам уларга бермайди, чунки ҳамма нарсада етишмовчилик бўлгани сабабли қамалда ва сиқувда ўзи сирли ейди; сенинг душманинг маконларингда сени сиққанида шундай бўлади”.УOП 522.1
Мусо ўз нутқини шундай таассурот қолдирадиган сўзлар ила якунлади: «Сизнинг олдингизга, шоҳид бўлсин деб, мен бугун осмон ва ерни чорлайман: ҳаёт ва ўлимни мен сенга таклиф қилдим, иноятларни ва лаънатни. Сен ва сенинг зурриётинг яшасин учун, Худовандни, сенинг Худойингни севиб, Унинг овозини эшитиб, Унга ёпишмоғинг учун ҳаётни танлагин; зеро Худованд қасам ичиб, сенинг оталаринг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга берган ваъдасига муносиб, сен ушбу ерга эга бўласан, чунки шунда ҳаётинг ва яшаш кунларингнинг давомидир» (Такр. Шар. 30, 19.20).УOП 522.2
Айтилган ҳақиқатлар халқ онгидан унутилиб кетмасин учун, Мусо уларни муқаддас ашулага киритди, у ашула тарихий бўлибгина қўймай, балки башоратли бўлди. Ўтган даврларда Худонинг Ўз халқи билан ажойиб муомаласи тўғрисида баёнотидан бошқа, унда келажакнинг буюк ҳодисалари, шу жумладан Масиҳ яна улуғворлигида ва қудратида ер юзига қайтганида, солиҳларнинг сўнгги ғалабалари каромат қилинган. Ушбу тарихий ашулани халққа ўрганишга, ўз фарзандларини ўргатишларига ва авлоддан авлодга топширишига буюрилди. Ҳар кунги йиғилишларда, диний хизмат вақтида улар биргалиқда уни куйласинлар эди. Ҳар бир ота-онанинг бурчи—боланинг сезгир онгида шу ашуланинг сўзларини абадий муҳрлаш эди.УOП 522.3
Исроилликлар Илоҳий Қонунни сақлайдиган ва тавоф қиладиган бўлганлари учун, Унинг кўрсатмаларининг мазмуни, Унга итоат қилишнинг муҳимлиги уларнинг ўзларида, фарзандларида, ва шундай қилиб авлоддан авлодга айнан муҳрланиши лозим бўлди. Ўз қарорлари тўғрисида Худованд буйруқ берди: «Уларни фарзандларинг кўнглига солгин, ва уйингда ўтирганингда, йўлда кетятганингда, ва ётиб турганингда улар тўғрисида гапиргин... уларни хонадонингнинг устунларига, дарвозаларга ёзиб қўйгин».УOП 523.1
Келажакда фарзандлари савол бериб: «Сизга Худован- дингиз, сизнинг Худойингиз амр этиб берган ушбу низом- номалар, қонун-қоидаларнинг маъноси нимадир?», деб сўраганларида, шунда ота-оналар Худонинг улар билан раҳм- шафқатли муомаласи тўғрисида баён этиб беришлари керак. Унинг қонунига улар амал қилишлари учун Худованд қандай қилиб уларни озод этганини фарзандлар билишлари керак. Улар ўз фарзандларига қуйидагини айтишлари лозим: «Бугунги кундагидай хаётимиз сақлансин учун, бутун кунларимизда бизга яхши бўлсин учун, бизнинг Худойи Худовандимиз, Ундан қўрқмоғимиз учун, ушбу ҳамма қонун- қоидаларни бажаринглар, деб амр буюрди. Агарда У бизга амр қилганидай, биз Худовандимиз, бизнинг Худойимиз олдида ушбу ҳамма амрларни амал қилишга тиришсак, бизнинг солиҳлигимиз шунда бўлар».УOП 523.2