Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    19-Боб - Ёқубнинг Канъонга Қайтиши

    (Ибтидо Китобининг 34,35,37-бобларида асосланган)

    иордан дарёсидан ўтиб, Ёқуб «Канъон мамлакатидаги Шакам шаҳрига эсон-омон бориб, шаҳарнинг рўпарасида манзил қурди». Демак, отамизнинг Байтилда Худовандга мурожаат қилиб, уни ўз ватанига тинч қайтаришини илтимос қилгани бажо бўлди. Бир қайси вақт у Шакам увасида яшади. Худди шу жойда юз йилдан зиёд Иброҳим пайғамбар ўз манзилини қурди ва назр аталган ерда биринчи қурбонгоҳ ясади. Ёқуб «ўрнашган ерни Шакамнинг отаси Ҳамўр ўғилларидан юз кумуш тангага сотиб олди. У жойга бир қурбонгоҳ қуриб, уни Тангрига — Исроилнинг Худосига бағишлади» (Ибт. 33,18-20). Иброҳим сингари, Ёқуб ўз чодири ёнида Худога қурбонгоҳ қурди ва хонадонини эрта кечги ибодатга йиғарди. Шу ерда у қудуқ ҳам қазиди, ушбу қудуқ ёнига ўн етти давр ўтгач Ёқуб Ўғли — Нажоткор келиб, Ўз завқланган эшитувчиларига «абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверадиган булоқ суви» тўғрисида баён этади (Юҳ. 4,14).УOП 212.1

    Ёқуб ва ўғилларининг Шакамда ўтаётган ҳаёти зўравонлик ва қон тўкиш ила якунланди. Ёқубнинг ягона қизи Динанинг номуси топталаниб, у шармандага қолди. Ёқубнинг икки ўғли қотилликда иштирок этдилар, йигитнинг эҳтиёрсиз қонунсизлигига қасд олиб, бутун шаҳар вайрон бўлди ва яксонланди. Шу даҳшатли ҳодисаларнинг боши шунда-ки, «Дина бир куни Канъон қизларини кўраман, деб манзилдан ташқарига чиқди», шундай қилиб у бетавфиқ одамлар билан муомалага киришди. Худодан қўрқмайдиган одамлар ичида ким лаззат топмоқчи бўлса, шайтон доирасига қадам қўяди ва ўзини васвасаларга дучор қилади.УOП 212.2

    Шимъўн ва Левийнинг кутулмаган шафқатсизлигининг сабаби бор эди, аммо лекин, Шакам истиқоматчиларини яксон қилиб, улар оғир гуноҳга тушдилар. Ўз ниятларини улар Ёқубдан синчиклаб яширдилар, у ўғлилларининг қасд олганларини эшитгач ваҳимага тушди. Ўғилларининг шафқатсизлигидан ва ёлғонидан ларзага солиниб, у фақат деди: «Сизлар мени бу юртнинг аҳли... нафратига қолдириб, нотинч қилиб қўйдингизлар-ку! Менинг одамларим озгина; менга қарши қўшин тузиб зарба беришса, мен билан бутун хонадоним ҳам қирилиб йўқ бўлиб кетамиз-ку!” Эллик йилдан кейин, Мисрда, ўлим тўшагида ётар экан, Ёқуб ўғилларининг қилган қонли жиноятини эслади. «Шимъўн ва Левий — биродарлар-у, жабр-жафо қуролидир уларнинг иттифоқлиги. Менинг жоним уларнинг мажлисига кирмас, таним эса уларнинг қарорига қолмас... Лаьнат уларнинг тошқин қаҳр-ғазабига! Лаънат уларнинг беомон ситам- зуғумига» (Ибт. 49, 5-7). Унинг сўзларида қандай изтироб ва қандай нафрат эшитмоқдамиз!УOП 212.3

    Содир бўлган воқеа Ёқубни чуҳур ўйга солди. Унинг ўғиллари шафқатсизлик ва ёлғонлик намоён этдилар. Унинг манзилида санамлар пайдо бўлди ва бутпарастлик унинг оиласида ҳам илдиз ёйишига хавф туғилди. Ҳаёт тарзларига муносиб Худованд улардан қасд олиш учун атрофдаги халқлар қўлига эндигида топширармикин?УOП 213.1

    Лекин машаққатларидан азобланган Ёқубга Худованд ўрнидан туриб жануб томонга юришни буюрди, ва Байтилга бориб, у ерга истиқомат қил, деди. Бу жой унга кўп нарсаларни эслатарди: фаришталар миниб тушадиган нарвонни, Худонинг илтифоти тўғрисида ваъдани. Ҳа, бу жойда у Худовандга содиқ бўлишига ваъда берди. Ушбу муқаддас жойга кетиш олдидан унинг хонадони санамлар- нинг ҳаромидан тозаланишлари керак — Ёқуб шундай қарорга келди. Шунинг учун у манзилда бўлган ҳаммаларига мурожаат қилди. «Орангизда сақлаб юрган ёт худолар санамларини ўзларингиздан узоқлаштиринглар. Ўзларингизни покиза қилиб, кийимларингизни алмаштиринглар. Биз шу ердан қўзғалиб, Байтилга борамиз. Бошимга оғир кун тушган вақтларда менга кўмак берган ва юрган йўлимда ҳар доим мен билан бўлган Худо шаънига у ерда қурбонгоҳ қураман».УOП 213.2

    Чуқур изтиробида, Ёқуб Байтилга биринчи кслиши тўғрисида янгидан баён этди: отасининг уйини қолдириб кетганини, ўз ҳаётини сақлаб қоламан,деб танҳоликда қочганини, Худованд унга тунги ваҳийда содир бўлганини. Парвардигорнинг у билан ҳайратда қолдирадиган муомалани эслаганида, жони илиди, фарзандларининг кўнгиллари эса намоён бўлган ҳаммани ғолиб чиқадиган Илоҳий кучдан юмшади. Байтилга келганларида Худога топинишлари учун Ёқуб амалий ҳаракат кўриб уларни тайёрлади. «Шунда улар сақлаб юрган ҳамма ёт худолар санамларини ва қулоқларига тақиб юрган бут сирғаларни Ёқубга беришди. Ёқуб эса буларни Шакам яқинидаги эман дарахтнинг тагига кўмди».УOП 214.1

    Худованд теварак-атрофдаги шаҳарлар аҳлини қаттиқ ваҳимага солди, ва улар Шакамда қон тўкилгани учун қасд олишга интилмай, Бани-Ёқубнинг кетидан қувишмади. Эсон-омон саёҳатчилар Байтилга етиб келдилар. У ерда Худованд янада Ёқубга зоҳир бўлди ва назр аҳдини янгилади. «У ерда Ёқуб қурбонгоҳ тиклаб, ўша жойни Эл-Байтил (яъни Байтил Худоси) деб атади. Чунки акаси олдидан қочаётганида ўша ерда Худо унга Ўзини намоён қилган эди.УOП 214.2

    Байтилда Ёқубнинг бошига оғир кулфат тушди. Ривқо- онасининг энагаси Девора ўлиб қолди. У узоқ вақт отасининг уйида яшаб, ҳаммага жуда яқин эди, уни ҳурмат қилардилар ва у ўз маликасига Месопотамиядан Канъон ерига саёҳатларида йўлдош бўлди. Ёқубнинг ёнида қари энаганинг бор бўлиши унга бола чоғини, онасининг нозик, жуда қаттиқ севгисини эслатарди. Шунчалик самимий йиғи билан Девора кузатилди-ки, уни болут дарахти тагига кўмганларида, дарахтни «йиғи болут» деб атадилар. Шуни айтиб ўтиш керак- ки, ушбу аёлнинг ҳаёти садоқатли хизматнинг қаҳрамонлиги бўлди. Оиланинг жонкуяр дўсти тўғрисида хотира из қолдириб, Илоҳий Каломнинг саҳифаларида сақланиб келди.УOП 214.3

    Байтил Ҳебрўн шаҳридан атиги икки кунлик йўл масофасида жойлашган, лекин шу ерда Ёқуб яна бир даҳшатли қайғу-хасратга дучор бўлди: унинг хотини Роҳила вафот этди. Ўн тўрт йил у Роҳилага эга бўлиш учун хизмат қилди ва оғир меҳнатида фақат унга бўлгаи севги-муҳаббат Ёқубни юпатарди. Ушбу севгининг чуқурлиги ва садоқатлиги шундан кўринади-ки, кўп йиллар ўтгач, Мисрда Ёқуб ўлим тўшагида ётганида, ва Юсуф ўғли ўз отасини йўқлаб келганида, Ёқуб ўтган ҳаётига назар солиб, эслади: «Мен Месопотамиядан қайтиб келиб, Канъон юртини кезар эканман, Эфратга боришга сал қолганда Роҳила менинг кўзим олдида вафот этди. Уни ўша ерда, Эфрат (яъни Байтлаҳм) йўлида дафн этдим» (Ибт. 48,7). Ўз оиласининг узоқ, ташвишга тўлган ҳаётида бўлиб ўтган воқеалардан Ёқуб фақат Роҳиланинг ўлимини эслади.УOП 214.4

    Роҳила иккинчи ўғил туғди. Туғиши оғир, азобли бўлди, у жуда қийналди. Ўлаётиб, жони чиқай деганда, туғилган ўғлини Бен-Ўни (яъни Шум Оёқ) деб чақирди. Аммо отаси унинг исмини Бенямин (яъни «менинг ўнг қўлимнинг ўғли») деб қўйди. Бошқа маънода айтганда «менинг кучим» демакдир. Роҳилани ўлган жойида дафн этишди. Ёқуб унинг қабри устида ёдгорлик тиклади. Қабр бутунгача «Роҳила мақбараси» деб айтилади.УOП 215.1

    Эфратдан йўл йўлакай бошқа оғир жиноят Ёқуб оиласига доғ туширди. Тўнғич ўғли Рубен сабабчи бўлиб, тўнғичли- гининг ҳурмат-иззатини ва устунлигини йўқотди.УOП 215.2

    Ниҳоят, Ёқубнинг саёҳатлари охирига етди. «Ва Ёқуб отаси Исҳоқнинг олдига, Мамре деган жойга борди. Иброҳим ҳам, Исҳоқ ҳам мусофир бўлиб яшаган бу жой Кирят-Арба (яъни Ҳебрўн) шаҳри яқинидадир”. Ушбу жойда у отаси ўлгунча яшади. Исҳоқ учун бу танҳо, қийинчиликларга тўла йилларда, узоқ вақтгача ундан алоҳида яшаган ўғлининг меҳрибонлиги тасалли келтириб, ожизланган кўр отамизни юпатарди.УOП 215.3

    Ёқуб ва Эсов ўз отасининг ўлим тахти ёнида яна учрашдилар. Қачонлардир каттаси укасига қасд қилиш учун шу онни кутарди, лекин шу даврлардан унинг ҳислари ўзгарди. Ёқуб тўнғичлигининг маънавий иноятларидан жуда бахтли бўлиб, акасй ҳаммадан зориқиб кутган ва жуда интилган отасининг бойликларини мерос сифатида Эсовга берди. Улар эндигида бир-бирига рашк-ҳасад қилмасдилар ёки нафратланмасдилар, лекин яхшиси бошқа-бошқа яшашни афзалроқ топдилар. Эсов Сеъир тоғлигига томон йўл олди. Ўз иноятларида олий ҳимматли Худованд фоний бойликдан бошқа Ёқубни, у шунчалик интилган, маънавий хазиналар ила мукофотлади. «Иккала ака-уканинг мол-мулки жуда кўпайгани учун, улар энди бирга яшай олмас эдилар. Уларнинг чорвалари кўплигидан, улар мусофир бўлиб турган мамлакат энди уларни сиғдиролмайдиган бўлиб қолди”. Илоҳий ниятга муносиб улар бўлиниб яшайдиган бўлдилар, чунки иккаловининг маънваий жиҳатдан дунё қарашлари бир-биридан фарқланарди ва уларнинг айирим бўлиб яшашлари яхшироқ эди.УOП 215.4

    Эсов ва Ёқуб бир меъёрда Худо тўғрисида билим олдилар, иккалови ҳам Худонинг амрларига риоя қилиб, Унинг баракаларига сазовор бўла олардилар, лекин бирови шу йўл билан юришни ҳоҳламади. Ака-ука бошқа-бошқа йўлларни танладилар ва бора туриб тамом узоқлашдилар.УOП 216.1

    Худонинг азалдан қилган сайлови Эсовни нажот топиш иноятлардан маҳрум қилмади. Ўз хоҳиши бўлмади. Унинг иноятининг инъомлари Масиҳ орқали ҳаммага қаримтасиз таклиф этилади. Ҳар бир инсон, ёки нажот бўлишига, ёки нобуд бўлишига, ўзи сайлов қилади. Абадий ҳаётга сазовор бўлиш учун Худованд Ўз Каломида риоя қилиш шартома- ларни келтирган. Бу шартномалар Масиҳга ишониб, Унинг амрларига бўйсунишдан иборатдир. Кимнинг табиати Унинг қонуни билан ҳамоҳангликда бўлса, шуларни Худо афзал кўради, ва ҳар бир инсон Унйнг кўрсатмаларига мос келиб, уларга амал қилса, шон-шуҳрат салта-натига кириш ҳуқуқига етишади. Масиҳ Ўзи деди: «Ким Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўғилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазабига учрайди» (Юҳ. 3,36). «Мени, Ё Раббий, ё Раббий» деб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга Осмондаги отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади» (Мат. 7,21). Ваҳий Китобида У дейди: «Қандай бахтлидир Худо буюрганларини қилувчилар, ҳаёт дарахти мевасидан еб, шаҳар дарвоза- ларидан кириш ҳуқуқига эга бўлганлар» (Ваҳ. 22,14). Мана бу ягона асос, фақат унинг далилида, Худонинг Сўзига муносиб, инсон нажот топади.УOП 216.2

    Ўз нажоти учун қўрқув ва ларза билан меҳнат қилувчи ҳар бир жон, абадий ҳаёт учун танланган. Ким ибодатда дадил бўлиб, Ёзувларни синчиклаб текширса ва васвасалардан қочса, шу инсон танланган. Ким тебранмайдиган имонни сақпаб, Худонинг оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзга итоат қилса, шу инсон танлангандир. Фаровонликка ҳамма етиша олади, лекин фақат шартномаларга бўйсунган унинг натижаларидан роҳат топади.УOП 217.1

    Эсов аҳднинг иноятларига эътиборсизлик кўрсатди. У маънавий неъматлардан кўра фоний хазиналарни кўпроқ ҳурматлади, ва нимага интилган бўлса, шунга етишди. Илоҳий халкдан айирилиш унинг ўзи фикр юритиб чиқарган қарори бўлди. Ёқуб эса имон меросини танлади. Ва шу меросга етишиш учун у нимагагина интилмади: ҳийла қурди, алдади, лекин у қилган гуноҳ унинг тузалишига ёрдамлашсин учун, Худо буларга йўл қўйди. Келгуси йиллар мобайнида у аччиқ изтиробларга дучор бўлганига қарамай, ўз нишонини ҳеч қачон унутмасди. У шуни тушундики, одамгарчилик ҳийла ва ёлғонни ишлатиб, иноятга етишиб бўлмаслигини, чунки шу тариқада у Худога қарши чиқар экан. Яббўқ дарёсининг қирғоғида тунги курашдан кейин у умуман бошқа одам бўлди. Энди фақат ўзигагина ишонмас эди, ҳийлагарчилигидан из ҳам қолмади. Бутун келгуси ҳаёти оддийлик ва адолат билан белгиланди. У Жабборнинг қўлига таянишни ўрганди, синов ва бахтсизликлар ичида камтарлик билан Худонинг иродасига бўйсунарди. Унинг табиатининг бандалик хусусиятлари оташли ўчоқда йўқ бўлди, ҳақиқий олтин тозаланди, Иброҳим ва Исҳоқнинг имони камолотли бўлиб, унинг ҳаётида аксланди.УOП 217.2

    Ёқубнинг гуноҳи ва гуноҳ сабаб бўлган ҳар турли ҳодисалар қайғули оқибатсиз қолмай, унинг ўғлилларида аксланди ва ачиқ мева ҳосил берди. Балоғатга етганларида, уларда жиддий нуқсонлар пайдо бўлди. Кўп хотинликнинг натижаси оиланинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Ушбу даҳшатлий ёмонлик ҳақиқий севги манбаини қуритди ва энг муқаддас тугунларни ожизлантирди. Оналарнинг бир бирига нисбатан рашк-ғазаблари оиладаги тинчликни заҳарлан- тириб, фарзандлар тарбиясида аксланарди: улар ўжар, сўзга кирмайдиган бўлиб ўсардилар, оила бошининг ҳаёти ташвиш ва азоб чекиш билан доимо булутланарди.УOП 217.3

    Уларнинг ичида, лекин, бир ўғил бор эди, унинг хулқ- атвори бошқа ўғиллардан айирилиб турарди. Роҳиланинг катта ўғли Юсуфнинг қадди-қомати жуда келишган, сийрак учрайдиган гўзаллиги эса онгининг ва жонининг ички ҳамоҳанглигини акс этарди. Содда, бақувват, ҳаётида қувноқ йигит, аҳлоқий жиҳатдан жиддий ва собит қадамли эканини намоён қиларди. Отасининг насиҳатларига қулоқ соларди, ва хоқиш билан Худонинг иродасига бўйсунарди. Мисрда уни бошқалардан тафовут қилган табиатининг сифатлари: юмшоқлиги, фидокорлиги ва адолатлиги — унинг ҳар кунги ҳаётида намоён бўлди. Онаси ўлганидан кейин, у ўз севги ва назокатини отасига кўчирди, ва Ёқуб бутун жони билан шу кечги боласига боғланди. У «Юсуфни бошқа ўғилларидан кўпроқ севарди”.УOП 218.1

    Аммо лекин ушбу севги оилада жанжал чиқишнинг ва изтироблар чекишнинг сабаби бўлди. Ёқуб Юсуфга нисбатан андишасиз муомалада уни афзалроқ кўрди ва бошқа ўғилларида рашкларини ўйғотди. Юсуф акаларининг дўстона муомаласини кўрмай қаттиқ хавотирланарди, юмшоққина насиҳат қилишга журъатланарди, лекин шу билан уларнинг нафратини ва жаҳлдорликларини кучайтирарди. Уларнинг Худога қарши гуноҳ қилганларини кўра олмай, бориб, отасига сўзлаб берарди, кошки оталари ўз обрўси орқали уларни aқлгa киритар деб.УOП 218.2

    Ёқуб ўғилларига кўп эътибор берар экан, уларни қўпол муомалалардан огоҳлантирарди, қаҳр-ғазаблари чиқмасин деб тиришарди. Қариган чоғида уларнинг хулқ-атворларини кўриб, жуда қайғурарди, ўғилларига мурожаат қилиб, унинг исмини, оқ сочини ҳурмат қилишга ёлворарди, энг муҳими эса — Худонинг амрларига илтифотсизлик этиб, Унинг исмини таҳқирламасликларини илтимос қиларди.УOП 218.3

    Ёш йигитлар, қонунсизликлари белгили бўлганидан уялиб, тавба қилганлари туйиларди, аммо лекин улар ҳақиқий ҳисларини бекитдилар ва фош қилинганларидан кейин олдингидан кўпроқ шафқатсизландилар.УOП 218.4

    Ёқуб Юсуф ўғлини ҳаддан ташқари севар экан, бир хато қилди — унга беқасам тўн қилдирди, шундай тўнни фақат билимли кишилар киярдилар. Оталарининг Юсуфга бўлган эътиборини кўрган акаларида шубҳа туғилди: мободо оталари Юсуфга дуо қилиб, тўнғичлик иноятларини Роҳиланинг ўғли устига қўяр? Бир куни йигитча акаларига кўрган тушини сўзлаб берганидан кейин, уларнинг жаҳли қайнаб кетди. «Тушимда, — деди у уларга, — бизлар экинзорда боғлам боғлаётган эканмиз. Қарасам, менинг боғламим ердан кўтарилиб, тик турган экан, сизларнинг боғламларингиз эса давра олиб, менинг боғламимга таъзим қилди».УOП 219.1

    «Наҳотки сен бизнинг устимиздан подшоҳ ёки ҳукмрон бўлмоқчисан? — рашк-ҳасад ва ғазабга тўлган акалари дод солишди.УOП 219.2

    Тезда у бошқа олдинги тушига ўхшаш туш кўрди ва яна уларга сўзлаб берди: «Мен яна туш кўрдим. Тушимда қуёш ва ой ҳамда ўн бир юлдуз менга таъзим қилаётган экан”, — деди. Бу тушни ҳам акалари олдинги кўрган тушидек нотуғри тушундилар. Уларнинг ичида ўтирган отаси Юсуфни койиб: «Бу кўрган тушинг қандай туш экан? Наҳотки Мен, онанг ва акаларинг сенинг оёқларингга йиқилиб таъзим қилсак?” — деди. Ўз сўзларининг совуқлигига қарамай, Ёқуб шуни тушундики — Худо Юсуфга келажагини очиб бераётганини. Акаларининг олдида туриб тушларини сўзлаганда, йигит юзи Муқаддас Руҳ ила илҳомланиб нур сочарди, ва улар укасининг юзига завқланиб қарашарди. Лекин улар ёмон йўлларини қолдиришга хоҳламадилар ва уларни фош қилган соддаликка ҳасад қилдилар ва нафратлана бошладилар. Қобилни йўналтирган худди шу руҳ Юсуф акаларининг юракларида уя қурди.УOП 219.3

    Юсуфнинг акалари отасининг подаларини боқиш учун бир жойдан иккинчи жойга кўчардилар ва кўп вақт уйларига қайтмас эдилар. Шу сабабли улар отаси Шакамдан сотиб олинган диёрга йўналдилар. Кунлар ўтар экан, улардан ҳеч бир хабар узоқ вақт келмай қолди. Шакам истиқоматчиларига ўғилларининг нафратини билган ота хавотирлана бошлади. Уларни қидириб топиб, ҳаммаси жойида эканини билиш учун Ёқуб Юсуфни юборадиган бўлди. Агарда Ёқуб акаларининг Юсуфга нисбатан нафратини билганида эди, у албатта уни битта ўзини йўлга чиқармасди, лекин акалари ўз муомалаларини бекитардилар.УOП 219.4

    Шодиёна кўнгил билан Юсуф отаси билан хайрлашди. На йигит, на чол, улар эндигина учрашгунча, нима бўлишидан гумонсирамасдилар. Юсуф Шакамга етиб келганида, на акаларини, на подаларни топмади. Сўраштириб Дўтанга йўл олди. У етмиш беш масофали йўлни босиб ўтди, яна йигирма масофадан ортиғини ўтиш керак эди. Отасининғ хаяжонлигини эслаб, тезроқ окаларини кўришга орзу қиларди. Уларнинг муомаласига қарамай, олдингидек уларни севарди, шунинг учун чарчаганига қарамай, етиб олишга шошарди.УOП 220.1

    Акалари Юсуфнинг яқинлашаётганиии пайқадилар. Унинг улар деб на ўтган узоқ йўлини, на чаpчаб оч бўлганини эсларига олмадилар. Меҳмондўстлик ва ака-укалик севги деган уларнинг нафратини юмшатмади. Юсуфнинг кийган кийимидан зуғумга келдилар. «Мана, ўша туш кўрувчи келяпти! — масҳара қилиб бақирдилар. Юракларида шу пайтгача сақланган рашк-ҳасад ва қасд олиш ҳис уларни қуршаб олди. «Келинглар энди, уни ўлдирамиз ва бирон қудуққа ташлаймиз. Сўнгра йиртқич ҳайвон уни еб кетибди, деб айтамиз, шунда унинг тушлари нима бўларкан, кўрамиз», — дедилар.УOП 220.2

    Аммо Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди; агарда у бўлмаганида эди, акалари ўз ниятига етишардилар. «Унинг жонига қасд қилмайлик!» — деди у. Чунки у Юсуфни укалари қўлидан кутқариб, отаси олдига қайтариш ниятида эди; шунинг учун уни қуруқ қудуққа тириклай ташлашга таклиф этди.УOП 220.3

    Шундай ҳаракатга укаларини кўндириб, Рубен уларни қолдириб кетди, чунки унинг ҳақиқий нияти кайфи орқали очилиб қолишидан қўрқди.УOП 220.4

    Ҳеч қандай хавф сезмай Юсуф шодиёналигида акаларига яқинлашди: у мақсадига етишди, азобли қидиришлар тамом бўлди; лекин кутган саломлари ўрнига ўз акаларининг зуғумдан оташланган, қасд қилишга чанқаган кўзларини кўрди ва даҳшатга тушди. Уни ушлаб олдилар, устидаги беқасам тўнни ечдилар. Нафратли масҳара қилиш ва таҳликалар ўлим хавфида қолганини сездирарди. Юсуфнинг ёлворишига ҳеч ким эътибор бермади. У телбаланган одамлар ҳокимлигига тушиб қолди. Уни ердан қўполлик ила судрадилар, чуқур қудуқ олдига олиб келдилар ва қудуққа улоқтирдилар, қочиш имконияти йўқлигига сўйиндилар ва «овқатланишга ўтирдилар”.УOП 220.5

    Қайбирлари қилинган қасддан ўзларини нохуш сезардилар. Тезда узоқда савдогар карвони кўринди. Улар Иордан дарёсининг нарги томонида яшовчи исмоилийлар эди. «Туяларига хушбўй смолалар ва тутатқилар ҳамда мумиё ортилган, улар Мисрга қараб йўл босаётган эдилар». Уларни қўриб, «Яҳуда биродарларига: «Укамизнинг қонини тўкиб буни яширишдан нима фойда бор? Келинглар, яхшиси уни исмоилийларга сотамиз, қўлимизни унинг қони билан булғамаймиз. У бизнинг укамиз, ўз суягимиз, ахир”, — деб қаттиқ турди. Бу таклифга ҳамма кўнди ва Юсуфни шу заҳоти қудукдан чиқардилар.УOП 221.1

    Савдогарларни кўрган Юсуф даҳшатли ҳақиқатни тушунди. Қул бўлгунча ўлгани яхши. Умидсизликка тушган ҳолатда у акаларига бирин-кетин ташланиб, уни сотмаслари- ни ёлворди, лекин беҳуда. Масҳара қилинишдан қўрқиб, раҳм килганлари ҳам индамадилар. Ўз ҳаракатларида узоққа кетдилар, энди қайтиб бошқа хатти-ҳаракатга имконият топмасдилар. Aгap Юсуфни аяб қолдирсалар, у, сўзсиз, қайтиб отасига айтиб беради, оталари эса севикли ўғлига шундай муомала учун уларни кечирмайди. Юракларини тош қилиб, Юсуфнинг ёлворишига эътибор бермай, уни мажусий-савдогарлар қўлига топширдилар. Карвон йўлга чиқди ва тезда кўзларидан ғойиб бўлди.УOП 221.2

    Рубен ўша қудуқ бошига қайтиб бориб, қарасаки, Юсуф қудуқ ичида йўқ! Ҳавотирланиб, қаттиқ виждонан қийналиб, у чопонини йиртиб ташлади-да, укалари ёнига қайтиб бориб уларга: «Бола йўқ, энди мен қаерга бош урай? — деди. Юсуфнинг тақдирини билганидан кейин, унга ёрдам бераолмаслигини тушуниб, Рубен қилган жиноятларини бекитиш интилишларида укаларига қўшилишга мажбур бўлди. «Шунда ака-укалар Юсуфнинг беқасам тўнини олиб, бир такани сўйиб, тўнни така қонига ботирдилар. Сўнг тўнни оталари олдига юбориб: «Биз буни топдик. Танинг-чи, бу ўғлингизнинг чопоними, ёки у эмасми?” — деб сўратдилар. Улар отанинг таниган заҳоти тушадиган ҳолатини қўрқув билан тасаввур қилардилар, лекин оталарининг жонини парчалайдиган изтиробини ва умидсиз маъюслигини кўришга тайёр бўлмадилар. «Ўғлимнинг чопони-да, уни йиртқич ҳайвон еган. Юсуф ўғлим бурда-бурда бўлган шекилли». Ҳамма ўғил-қизлари унга тасалли бермоқ учун отасини бориб кўрсалар-да, аммо у овунушни рад қилди. «Ва кийимини йиртиб, белига жул ўраб, ўғли учун анча вақт мотам тутди». Вақт ўтарди, лекин қайғу-ҳасратга даво топилмади. «Мен мотамли бўлиб, ўғлимнинг ёнига, ўликлар диёрига бораман», — деб фарёд чекарди. Ёшлар қилиқла- ридан ваҳимага тушардилар, лекин отанинг тана қилишидан қўрқиб, ўз айбларини, қанчалик ўзларига ҳам оғир кўринмасин, отадан бекитгани давом этардилар.УOП 221.3

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents