68-Боб - Довуд Секилоқда
(Биринчи Подшоҳлар Китобининг 29, 30-бобларида ва Иккинчи Подшоҳлар Китобининг 1-бобида асосланган)
Довуд ва унинг ҳаракатдошлари жанг майдонига йўналган бўлсаларда, Шоул ва филистийликлар аро қизиб кетган урушда иштироқ этмадилар. Икки лашкар жангга тайёрлан- ганида, Ишай ўғли катта қийинчиликга тушди. У филис- тийликлар томонида курашиши кутиларди. Филистийлик подшоҳи Анҳўш унга паноҳ берди, унга ишонар эди, энди Довуд жанг майдонидан чиқса, унинг хатти-ҳаракати юраксизлигини намоён қилиб қўймай, балки унинг тарафидан Анҳўшга нисбатан миннатдор бўлмаган хоинни исботлар. Шундай ҳаракати уни шарманда қилибгина қўймай, Шоулдан ҳайбатлироқ бўлган душманларни бошга солар. Аммо Исроилга қарши курашаман, деган фикрни у бир лаҳзагада онгига киритмади. Шундай ҳаракат қилганида, у ватанининг сотқинига айланарди — у Худонинг ва ўз халқининг душмани бўларди. Шунда Исроил тахтига йўл ёпиларди, агарда Шоул жангда ўлдирилса, Довудни уни ўлимида айбдор қилишарди.УOП 771.1
Ана энди Довуд ўз нотўғри қилиғини англади. Парвар- дигори Оламнинг душманларида ва Унинг халқи душман- ларида паноҳ қидиргандан кўра, тоғлар орасида ўзига истеҳком топганида нақадар яхши бўлган бўларди. Аммо Худованд Ўзининг буюк илтифотида Ўз қулини маъюслик ва қийинчиликда қолдирмади, зероки Довуд Илоҳий ёрдамни қабул қилмай, бенуқсон адолат йўлидан чиқсада ва гуноҳ қилсада, унинг қалбида Худога содиқ бўлишга интилиш доимо мавжуд эди. Шайтон ва унинг ёрдамчилари Худони унутган подшоҳга қарши, Исроил ва Худонинг душманларига ҳийлагар режаларни қуришга кўмаклашган пайтда, Худованднинг фаришталари Довудни тушган хавфидан қутқаришга ҳаракат қилишарди. Самовий элчиларнинг кўринмас хизмати натижасида, филистий- ликлар Довудга қарши чиқиб, унга ва одамларига жанг майдонида бўлишларига кўнмадилар.УOП 771.2
Анҳўшни ўраб олиб, амирлар: «Бу Яҳудийлар қаердан чиққан?” — деб ғазабланишарди. Подшоҳ, шунчалик муҳим иттифокдош билан айирилмоғини истамай: «Наҳотки билмасангиз, бу Довуд, Исроил подшоҳи Шоулнинг қули? у менинг ҳузуримда йилдан ортиқ, ва у келган кунидан то бугунги кунгача уқда ҳеч бир ёмонликни топмадим”,— деди.УOП 772.1
Аммо амирлар қаттиқ туриб талаб қилдилар: «Сен ушбу одамни қўйиб юбор, сен тайинлаган жойида ўтирсин, токи бизлар билан урушга бориб, урушда бизнинг душманимизга айланмасин. У ҳўжайининг мурувватига сазовор бўлиш учун ушбу эрларнинг боши кетмайдими? Ушбу Довуд ҳамд’ саноларга лойиқ бўлган эр эмасми? «Шоул мингни мағлу қилди, Довуд эса — туманни»,— дейилган санони биз эшитган эдик». Олқишланган Гўлиётни ўлдириш, шу сабабдан Исроилнинг тантана қилиши филистийлик амирларининг хотирасида ҳали тирик эди. Довуд ўз халқига қарши чиқишига улар ишонмас эдилар, жангнинг қайнар пайтида у яҳудийларга қўшилиши мумкин, шунда у филистийликларга, Шоул лашкарига нисбатан, катта панд едиради.УOП 772.2
Шундай қилиб, Анҳўш кўнишга мажбур бўлди ва, Довудни ҳузурига чақиртиб, унга деди: «Худованд тирикдир! Сен адолатлисан, менинг билан биргаликда лашкарим олдига кириб чиқишинг менинг кўзларимга ёқарди, чунки келган кунигдан то бугунги кунгача мен сендан ёмонлик кўрмадим, аммо амрларнинг кўз ўнгида сен яхши эмассан. Демак энди қайтгин, тинчлик билан борақол, филистийлик амирларнинг рашкини қўзғатмагин”.УOП 772.3
Ичидаги туйғуларни билдирмай дея Довуд жавоб берди: «Мен ҳузурингга келган кунимдан бошлаб то бугунги кунгача нима қилган эканман ва қулингда нималар топдинг, мен подшоҳнинг, менинг ҳўжайинимнинг душманларига қарши чиқиб кураша олмасам?»УOП 772.4
Анҳўшнинг жавоби Довуд бағрида уят ва виждон азобини чиқариши лозим эди, зеро Илоҳий қул учун алдаш — хунук ишдир — шуни Довуд тушунарди. «Ишончинг комил бўлсин, менинг кўз ўнгимда сен Илоҳий Фариштадек яхшисан,— деди подшоҳ,— аммо филистийлик амирлар: «бизнинг билан урушга бормасин»,— дедилар. Бинобарин эрталаб туриб, сен ва сенинг билан келган ҳўжайинингнинг қуллари: эрталаб туринглар, ва тонг отганда йўлга чиқинглар”. Довуд илинган тўр ана шундай узилди ва у яна эркинликка чиқди.УOП 773.1
Уч кунли саёҳатдан кейин Довуд ва унинг олтиюзлик лашкари, филистийлик диёрида истиқомат топган Секилоқга етиб келдилар. Уларнинг назарига нақадар талон-тарож қилинган манзара очилди! Омолеқийлар, Довуднинг йўқлигидан фойдаланиб, уларнинг ерига ҳужум қилгани учун қасдини олишибди. Улар ёрдамсиз қолган шаҳарни ўраб олиб, вайрон қилишибди, уни ёндириб, катта ўлжа билан, хотин-болаларни асоратга олиб кетишибди.УOП 773.2
Даҳшатидан қотиб қолган Довуд ва унинг одамлари сукут сақлаб, ҳайрон бўлиб, шаҳарнинг ҳали ёниб битмаган вайроналигига қараб туришарди. Бўлиб ўтган воқеанинг мазмуни онгларига ниҳоят етганида, жангларда дадилланган аcкарлар фиғон чекиб «йиғладилар, кучлари битганча йиғладилар”.УOП 773.3
Имони сустлиги Довудни филистийлик ерига олиб келган эди. Яна олган жазо эътиқодсизлигининг натижаси бўлди. Худонинг ва Илоҳий халқнинг душманлари ичида бўлиш нақадар хавфли эканига у тамоман инонди. Фалокатнинг айбдорчисини Довудда кўрган ҳаракатдошлари унга ёпирилдилар. Омолеқийларга ҳужум қилиб, жавобан уларнинг қасд олишига йўл очди, душманлар ичида бехатар бўлишига ишониб, шаҳарни қўриқламай қолдирди. Қайғу ва ғазабдан ақлини йўқотган унинг аскарлари ҳамма нарсага, ҳатто ўз доҳийларини тошбўрон қилишга тайёр эдилар.УOП 773.4
Оғир аҳволда қолган Довуднинг кўнглини кўтарадиган ҳеч бир инсон йўқ бўлганидай туюларди. Қалбига энг қиммат бўлгани ундан олинди. Шоул уни туғишган диёридан ҳайдаб чиқарди, филистийликлар жанг майдонидан қувладилар, омолеқийлар шаҳарини талон-тарож қилдилар, хотин- болалари асоратга тушдилар, яқин дўстлари эса унга қарши кўтарилиб, ҳатто ўлдирмоқчи бўлмоқдалар. Ҳаддан зиёд бўлган муҳтожлигининг соатларида Довуд маъюсликка берилмай, самимийлик билан ёрдам сўраб, Худога мурожаат қилди. У «Худовандга умид боғлаб қувватланди». Кечирган ҳаётининг ҳамма ҳодисаларини онгидан ўтказди. Наҳотки уни Худованд қачондир қолдирган бўлса? Илоҳий лутфи-карамининг саноқсиз далилларини эслаганида, унинг жони дадилланди. Довуд атрофидагилар ўз ғазаби ва тоқатсизлиги билан азобларини икки баравар кўпайтиришарди, Илоҳий инсон эса, ёниб-куйишга ҳуқуқи бўлсада, руҳан осойишта кўринарди. «Қўрқувда бўлганимда умидим Сенда, ё Рабби!» — деб унинг қалби такрорларди. У қийин вазиятдан чиқиш йўлини билмаса-да, уни Худо билади, ва нима қилишни тайинлайди!УOП 773.5
Аҳималик ўғли Авиатарни чақиртиб, «Довуд Худованд- дан сўради: Менга шу оломонни қувиб бориш керакми, мен унга ета оламанми? — деди. Ва унга жавоб берилди: қувла ва етасан ва қайтариб оласан» (1 Под. 30,8).УOП 774.1
Худованднинг сўзларини эшитганида ҳаяжонланиш ва изтироб чекиш босилди. Довуд ва унинг аскарлари дарҳол душман кетидан тушдилар. Улар шунчалик тез юрдилар-ки, Ўрта денгизга тушадиган Восор дарёсига етганларида, ушбу ердаги Ғаза шахри олдида Довуд лашкаридан икки юз киши ўлгандай чарчаб, тўхташга мажбур бўлдилар. Аммо Довуд қолган тўрт юз кишиси билан қўрқмай душманни қувлаб кетаверди.УOП 774.2
Олға силжилар экан, улар мисрлик қулга қоқилдилар, у кўриниши билан очдан ўлим ҳолига етган одамга ўхшарди. Таомланиб кучига киргач, у ўз ҳаёти тўғрисида баён этиб берди: унинг хўжайини шафқатсиз омолеқийлик экан, уни ташлаб кетиб, ўлимга тақдирлабди. У бўлганини батафсил баён этибди: ҳужум, талон-тарож тўғрисида, кейин у ўлдирилмаслигига ва хўжайинига қайтарилмаслигига ваъда олиб, Довудни душман манзилига кузатиб қўйишига кўнди.УOП 774.3
Улар душман манзилига яқинлашганларида, кўзлари ўнгига тантанали манзара очилди! Ғолиб чиққанлар ғалабани нишонлардилар: «Мана, омолеқийлар, бутун ўша ерда тарқалиб, ичиб ейдилар; Филистийлик еридан ва Яҳудия еридан буюк ўлжа олганлари сабабли байрам қилишади”. Кутмаганда тўсатдан манзилга кириб келиб, Довуд ва унинг аскарлари қаҳр-ғазаб ила рақибга ташландилар. Ҳужумни кутмаган омолеқийлар саросимага тушдилар. Душман қарийиб тўла қирилиб ташланмагунча жанг давом этди; кечаси тинмай, иккинчи кунга ҳам чўзилди. Душмандан тўрт юзи туяларга ўтириб қочишди. Шундай қилиб Худованд сўзи амалга ошди. «Омолеқийлар олганидан Довуд ҳаммасини қайтарди, икки хотинини ҳам тортиб олди. Уларда ҳеч нарса йўқолмади, на кичиги, на каттаси, на ўғилларидан, на қизларидан, на ўлжасидан. Омолеқийлар зўрлаб олганларидан ҳеч бир нарса йўқолмади, ҳаммасини Довуд қайтариб олди”.УOП 774.4
Довуд омолеқийлар ерига босиб кирганида, у қўли остига кирган ҳаммани шамширига бериб, мағлуб қилди. Фақат тўхтата оладиган Илоҳий куч орқасида, амолеқийлар Секилоқ аҳолисига нисбатан ўхшаш тарзда хатти-ҳаракат қилмадилар. Улар асоратга тушганлар ҳаётини сақлаб қолдирдилар, чунки кейинчалик қулликка сотмоқчи бўлдилар; ўзлари билан шунча кўпчиликни олиб келиб, қайтишлари тантанали бўлишини истардилар. Асирларнинг ҳаётини сақлаб қолиб, улар беихтиёр Илоҳий ниятни бажардилар, ва яҳудийларга зарарсиз ота-эрларига қайтишга йўл қўйдилар.УOП 775.1
Ер юзидаги барча ҳокимиятлар Чексизнинг назорати остидадир. Энг қудратли подшоҳга, энг шафқатсиз зулмкорга У дейди: «Шу ергача етасан, нари ўтмайсан» (Айюб 38, 11). Илоҳий куч-қудрат ёвузлик кучи билан доимо курашмоқда. Худо одамларни қириб ташламай, балки тузатиб, қутқаришига доимо тиришади.УOП 775.2
Ғалаба қозонганлар катта қувонч ила қайта йўлга чиқдилар. Манзилда қолганлар билан учрашганларида тўрт юз аскардан қай-бирлари, худбин ва итоатсиз бўлганлари туфайли, ўлжаларини манзилда қолганлар билан бўлишмасга даъват этишарди. Яқинлари қайтганига рози бўлиб, шукур қилсинлар, дейишарди улар. «Ундай хатти-ҳаракатингиз нотўғри, биродарларим менинг,— деди Довуд,— Худованд бизга ҳаммасини қайтарди, бизни сақлаб қолди, ва қўлимизга нақадар катта лашкарни олиб берди... Урушга борганларнинг улуши қандай бўлса, манзилда қолганларнинг улуши тенг бўлсин; ҳаммага бўлиб берилсин». Шундай қилинди, ва кейинчалик Исроил қонунига киритилди: ҳарбий ҳаракатда қатнашган ҳамма ўз улушини жангда қатнашганлар билан тенг ҳуқуқда олиши шарт.УOП 775.3
Омолеқийлар Секилоқда забт этганларини тўла-тўкис қайтардилар. Ундан ташқари Довуд ва унинг одамлари душманга тегишли бўлган кўпгина майда чорва ва қорамолдан ўзлари билан ҳайдаб келтиришди. Бу ўлжа «Довудники»дейилди, ва, Секилоқга қайтгач, Довуд бир қисмини ўз қавми Яҳуда оксоқолларига совға қилиб юборди. У бир жойдан иккинчи жойга ўтиб, мусофирчилик ҳаёт кечирганида, унга ёрдам берганларни ҳам у унутмади. Қувилган қочқин учун шунчалик киммат бўлган уларнинг яхшилиги ва ҳамдардлиги, миннатдорчилик билан инъомланди.УOП 776.1
Секилоқга қайтганга уч кун тўлди. Вайрон бўлган уйларини қайта тиклар экан, Довуд ва унинг аскарлари чидамсизлик ила жанг майдонидан хабар кутишарди. Ногаҳон шаҳарга хабарчи кириб келди, «кийими йиртилган, бошга кул сепилган”. Уни шу заҳоти Довуд ҳузурига олиб кирғаздилар, келган эҳтиром билан, олдида қудратли амир тургандай, ва унинг илтифотига сазовор бўлмоқчи бўлгандай, сажда қилди. Жанг қандай тугаганини Довуд тоқатсиз ила сўрашди. У келган одам Шоулнинг мағлуб бўлиши тўғрисида, унинг ўлими ва ўғли Йўнатаннинг ҳалок бўлгани тўғрисида баён этар экан, далилларни нотўғри келтирди. Довуд шафқатсиз душманидан нафратланади ва подшоҳнинг ҳалок бўлганини билгач қониқади, деб ўйлади шекилли. Совға олишга умид боғлаб, у мақтаниб Довудга бўлган воқеаларни етказди: Жанг пайтида у Исроил подшосини ярадор бўлган ҳолатда, ҳар томондан душманлар ўраб олганини топди ва подшоҳнинг илтимосига биноан уни ўлдирди. Подшоҳ салтанатининг белгиси бўлган тожни қўлларидаги билагузуклари билан у Довудга келтирди, ва энди Довуднинг қувончини ва сахий инъомини ишонч билан кутарди.УOП 776.2
Аммо «Довуд ўз кийимлaрини олиб йиртди, унинг билан бўлганлар ҳам шундай қилдилар. Ва фарёд чекдилар, йиғладилар ва кечгача рўза тутдилар. Шоулга, унинг ўғли Йўнатанга, Худованднинг ҳалқига бағишлаб, шамширдан ҳалок бўлган Исроил хонадонига қайғуриб рўза тутдилар”.УOП 777.1
Даҳшатли хабардан бир оз тинчигандан сўнғ Довуднинг фикри хабар олиб келган одамга, ва унинг исботи бўйича қилган жиноятига қайтди. У ёш йигитдан сўради: «Сен қаердан?» Униси жавоб берди: «Мен келганнинг, омолеқийнинг ўғлиман». Шунда Довуд унга: «Худованднинг танлаганини ўлдириш учун қўлингни кўтаришга қўрқма- дингми?»— деди. Икки мартаба Шоул Довуд қўлига тушди, одамлар подшоҳни ўлдиришга талаб қилганларида, у Худованд буйруғига биноан Исроил устидан подшоҳ бўлишга тайинлаганга қўлини кўтаришдан тонди. Омолеқийлик эса- Исроиллик подшоҳни ўлдириб мақтанишга қўрқмасди. У ўзини ўлим ҳукумига фош қилди, ва жазо дарҳол амал қилинди. Довуд деди: «Сенинг қонинг ўз бошингда, зеро «Мен Худованднинг танлаганини ўлдирдим»,— деганингда сен ўз-ўзинга гувоҳладинг».УOП 777.2
Шоул ўлимига Довуднинг қайғуси самимий ва чуқур бўлди. Изтироб чекиши унинг олижаноб қалбининг ҳимматлиги тўғрисида шоҳидлик қиларди. Душмани қулаганига у тантана қилмасди. Унга тахтга чиқишга ҳалақит берган тўсқинлик олинди, аммо қувонч келтирмади. Шоулнинг ўлими унинг табиатида намоён бўлган шубҳаланиш ва шафқатсизликни ўчирди, энди Довуд уни эслаганида, Шоулнинг салтанатида олижаноб ва ҳимматли нарсалар тўғрисида ўйларди. Шоул исми ўғли Йўнатаннинг исми билан боғланарди, ўғлининг Довудга нисбатан муомаласи эса самимий ва беғараз эди.УOП 777.3
Ўз қалбининг изтиробини Довуд санога қуйиб, тасвирлади. Ушбу марсия миллатининг ва Илоҳий халқнинг бутун келгуси даврларига хазина сифатида қолдирилди.УOП 777.4
«Сенинг гўзаллигинг, ё, Исроил,
тепаликларингда мағлуб бўлди!
Кучлилар қандай қуладилар!
Гетда баён этманглар,
Ашқалўн кўчаларида эълон этманглар,
токи Филистийлик қизлари қувонмасин,
токи суннатланмаганларнинг қизлари
тантана қилмасин.
Галвўй тоғлари!
Устингизга на шудринг, на ёмғир тушмасин,
самарали далалар ҳам бўлмасин,
зеро ушбу тоғларда
кучлиларнинг қалқони мағлуб қилинди,
Шоул қалқони, нақадар зайтун мойи билан
мойланган бўлсада...
Ҳаётда севимли, ёқимтой Шоул ва Иўнатан
Айирилишмади ўлган чоғида ҳам бир-биридан;
бургутдан эпчил,
шердан кучли эди улар.
Эй Исроил қизлари! Шоул учун йиғлангиз,
у сизларга тўқ қизил,
зеб-зийнатли шойилар кийдирганди,
либосингизни олтин тақинчоқлар-ла безаганди.
Жангда қандай ҳалок бўлган экан забардастлар!
Йўнатан сенинг тепаликларингда мағлуб бўлди.
Қайғураман сен учун, биродарим Йўнатан!
Сен эдинг менга жуда азиз ва қадрдон,
аёллар муҳаббатидан ҳам аъло эди
менга сенинг муҳаббатинг.
Кучлилар қандай қуладилар,
жанг аслаҳалари нобуд бўлди!”УOП 778.1
(2 Под. 1,19-27).