46-Боб - Худонинг Иноятлари Ва Лаънатлари
(«Наби Ясу» Китобининг 8-бобида асосланган)
Аxан устидан чиқарилган ҳукм ижро этилганидан кейин, Ясуга жангга қобилиятли одамларни йиғиб, янгидан Ғай шаҳарига ҳужум қилиш буюрилди. Илоҳий Куч исроиллик- лардан қайтмади ва улар тезда шаҳарни қўлга олишди.УOП 556.1
Шундан кейин бутун Исроил тантанали маросимда иштирок қила олиши учун, ҳарбий ҳаракат вақтинча тўхтатилди. Ниҳоят Канъонда истиқомат топишларини одамлар чидамсизлик билан кутишарди; уларнинг на уйлари, на ерлари бор эди — шуларга етишиш учун канъонийларни ерларидан ҳайдаб чиқариш уларни кутарди; аммо ушбу муҳим иш иккинчи жиддийроқ ва эътибор талаб қиладиган вазифа олдида иккинчи ўринга кўчарди.УOП 556.2
Меросга эга бўлишлари олдидан, улар Худога садоқатли эканларининг амрини тасдиқламоғи лозим эди. Ўзининг охирги насиҳатларида Мусо Илоҳий Қонунни тантанали равишда тан олиш учун Шакам ёнидаги Жабал ва Ҳоризм тоғларида йиғилишга икки марта буйруқ берди. Унинг сўзига итоат қила, ҳамма исроилликлар — фақат эрларгина эмас, балки хотин ва болалар, улар аро бўлган ажнабий ўғиллари билан — Галгалдаги манзилни қолдирдилар ва мамлакатнинг марказидан узоқ масофада бўлмаган Шакам увайдасига йўл олдилар. Йўлда улар душманларининг еридан ўтиб кетишга муҳтож бўлишди. Қўлга киритилмаган душман уларни айлантириб олди, аммо Парвардигорга содиқ қолганларигача, Унинг қудрати туфайли уларнинг беҳатарлиги қондирилди. Шy вақтда Ёқуб кунларида бўлганидай, «теварак-атрофдаги шаҳарлар аҳли Худодан қаттиқ ваҳм олган эди» ва яҳудийлар саёҳати осойиш- таликда ўтди (Ибт. 35,5).УOП 556.3
Тантанали маросимга тайинланган жой ўтган сафарда оталарининг ҳозирлиги билан муқаддасланганди. Ушбу Канъон ерида Иброҳим азалдан Бўлганга ўзининг биринчи қурбонгоҳини тиклади. Шу жойда ўз чодирларини ва Иброҳим, ва Ёқуб қурган эдилар. Кейинчалик ушбу жойда дашт сотиб олинди, Исроил Юсуфнинг жасадини ушбу даштда дафн этди. Ёқуб қазиган қудуқ ҳам ушбу жойда эди, олдида эса ўз оиласининг санамларини қазиб бекитган эман ўсарди.УOП 557.1
Шакам Фаластиннинг энг гўзал бурчакларидан бўлиб, кутиладиган тантанали ва улуғвор удумлар учун лойиқ жой эди. Назарга очиқ тепаликлар аро жуда гўзал кўм-кўк, ҳар хил дашт гулларига сероб увайда ёйилганди, ушбу ерда тўласувли сой ва булоклар билан суғориладиган зайтун юлғунзорлари ўсарди. Увайданинг икки томонида қарама- қарши Жабал ва Ҳоризм деб аталган тоғлар юксаларди, улар бир бирига тегишга сал қолиб, пойдеворлари табиий майдончани шакллантирарди; бир тоғда айтилган ҳар бир сўз аниқ ва очиқ иккинчисида эшитиларди, икки тоғнинг этакларида эса кўпгина одамлар жойлаша олардилар.УOП 557.2
Мусонинг кўрсатмаларига муносиб, Жабал тоғида катта тошлардан ёдгорлик қурилди. Ушбу тошларга, олдин бир қатлам оҳак қоплаб, қонун ёзилган эди: тош лавҳаларга чизилган Синай тоғида эълон этилган Ўн Амргина эмас, балки Mycoгa берилган ва китобга ёзилган қонунлар ҳам ўрин топди. Шу ёдгорлик олдида ишлатилмаган тошлардан қурилган қурбонгохда Худога қурбонлар келтирилган эди. Жабал тоғидаги ўрнатилган қурбонгоҳ устидан лаънат қилиш сўзлари эълон этилишининг мазмуни қўйидагидан иборат эди: Исроил Илоҳий Қонунни бузди, у ўзига муносиб бўлган Унинг ғазабини жалб қилди, ва агарда Масиҳнинг қўлга киритиш қурбони бўлмаганида, яҳудийлар бошига Илоҳий ҳукмнинг жазоси тушарди. Жабал тоғидаги қурилган қурбонгоҳ Масиҳ қурбонининг рамзи эди.УOП 557.3
Олти қавм, Лea ва Роҳиланинг насл-насаби, Ҳоризм тоғида туришарди, бошқалар эса Ёқуб ва хотинларининг хизматкорларидан вужудга келганлар Рубен ва Зувулун билан биргаликда Жабал тоғига чиқдилар, руҳонийлар эса муқаддас Сандиқ ила увайдада улар аро жойлашдилар. Карнай овози жим бўлишга даъват этди, кейин чуқур сукутда йиғил- ганларнинг олдида Наби Ясу, муқаддас Сандиқ олдида тура, тошларга ёзилган ҳаммасини ўқиб чикди — олдин у Илоҳий Қонунга бўйсунганларга ваъда қилинган иноятларни бирма- бир айтиб чиқди. Ҳоризм тоғида турган ҳамма қавмлар бир овозда жавобан «Омин!» дедилар. Кейин у лаънатларни эълон этди ва Жабалда турган қавмлар худди шундай тарзда розилигини билдирдилар. Минглаб овозлар тантанали жавобда бир овозга қуйилди. Шундан сўнг Мусога берилган Илоҳий Қонун кўрсатмалари ва амрлари билан ўқилиб чиқди.УOП 557.4
Синайда қонунни Исроил Илоҳий оғизидан бевосита олди ва Унинг қўлиq билан ёзилган Худованднинг муқаддас амрлари илгаридай Сандиқда сақланарди. Энди эса қонун янада ёзилиб, ҳамма кўриб, ўқий оладиган ўринга жойлаштирилди. Яҳудийлар Канъон ерига эга бўлган аҳднинг шартномасини кўришга ҳар бир инсоннинг имконияти бор эди. Ҳаммадан шахсий розилик талаб қилинди: ахднинг шартномасини тан олиб, унга амал қилганда, одам ўзига иноятларни танларди, олмай бузганда эса — лаънатга йўлиқарди. Қонун ёдгорлик тошида ёзилибгина қўйилмай, Наби Ясу бутун Исроил олдида уни ҳаммага эшитарли қилиб ўқиб чикди. Мусо халққа Такрори Шариат Китобини берганига анча вақт ўтмаган бўлсада, энди Ясу янада қонунни ўқиб, халққа эслатди.УOП 558.1
Исроилдаги эрларгина эмас, аммо хотин ва болалар ўқилаётган қонунни эшитарди — улар ҳам ўз бурчини билиб, унга амал қилишлари муҳим эди. Худо Ўз кўрсатмалари тўғрисида Исроилга буйруқ берди: «Бинобарин, Менинг ушбу сўзларим қалбингизга ва жонингизга кирсин, уларни белги қилиб қўлингизга боғлаб қўйинг ва кўзларингиз устида улар боғланма бўлсин. Ва ўз ўғилларингизни шу сўзларга ўргатинг... зеро осмон ер устида бўлгунча, Худованд сизнинг оталарингизга ваъда қилиб берган ерда сизнинг ҳаёт кунларингиз ва фарзандларингизнинг умри шунчалик узоқ бўлсин» (Такр. Шap. 11,18-21).УOП 558.2
Мусо тайинлаганидай, ҳар еттинчи йилда бутун Исроил ҳузурида қонун ўқилиб чиқилиши лозим эди: «Етти йил ўтиб, қўйиб юбориш йилида, Чайла байрамида, бутун Исроил ўз Парвардигорининг, Худовандининг ҳузурига йиғилганида, Худованд танлаган жойга келганида, Бутун Исроил олдида овозингни чиқариб ушбу қонунни ўқигин. Халқни, эр- хотинларни, уларнинг фарзандларини, сенинг хонадонингда яшаётган ажлабийларни йиғгин, улар эшитиб, сизнинг Парвардигорингиздан, Худованддан қўрқишни ўргансинлар ва ушбу қонун сўзларига амал қилишга тиришсинлар. Уларнинг ўғиллари ҳам, ушбу қонунни билмаганлар, Иордандан ўтиб, эга бўлган ерда яшагунча, сизга насиб қилган бутун кунлар давомида, қонун сўзларини эшитиб, сизнинг Парвардигорингиздан, Худованддан қўрқишга ўрганадилар» (Такр. Шар. 31,10-13).УOП 559.1
Одамлар нарсаларнинг тўғри тушунчасини йўқотиб, осонгина гуноҳга чалинишлари учун, шайтон Худо айтганини доимо ёлғон кўрсатишга тинмай ҳаракат қилади. Шу сабабли, ҳеч ким адашмасин учун, Худованд Уз талабларини ҳаддан аниқ баён этди. Ҳалок қиладиган, шафқатсиз, васвасага соладиган иблиснинг кучи уларнинг устидан ҳоким бўлмасин учун, Худо мунтазам равишда одамларни ҳимоя қилмоқда. У юксаклигидан тушиб, ҳатто Ўзи одамлар ила сўзлашди ва Ўз қўли билан ҳаётбахш ҳақиқатларни ёзиб қолдирди. Ушбу ҳаёт берадиган ҳақиқат орқали муқаддасланган баракали сўзлар инсониятга энг ишончли йўлдош сифатида бағишлангандир. Шайтон доимо одамнинг эътиборини тескари қаратиб, Илоҳий назрлар ва талабларига бўлган севгини сусайтиришга тайёр туради; шунинғ учун уларни зеҳнда сақлаб, қалбда муҳрлаб қўйиш учун буюк тиришиш талаб қилинади.УOП 559.2
Диний устозлар одамларга муқаддас Китоблардаги воқеаларни тушунтирганларида, шогирдлари Илоҳий талабларини ва ҳамма огоҳлантиришларини фаҳмлаб тан олишлари лозим. Уларни оддий тилда баён этиш керак, токи болалар ҳам тушунсин. Муқаддас Ёзувлар асосида ёшларга берилаётган насиҳатлар, диний хизматкорлар ва ота-оналар тарбиявий ишининг бир муҳим қисми бўлиб қолиши лозимУOП 559.3
Ота-оналарга ўз фарзандларининг эътиборини муқаддас саҳифаларга жалб қилиб, Муқаддаc Ёзувларнинг бепоён билим бериши билан қизиқтирмоқлари кутилади. Аммо ўз ўғил-қизларини Илоҳий Сўзга жалб қилишдан олдин, уларнинг ўзларида қизиқиш уйғониши керак. Ота-она Муқаддас Китобни батафсил текшнриб, унинг таълимотини билиб олишлари лозим ua, Худо буйруқ берганидай, унинг тўғрисида «ўз уйида ўтирганида, йўлда кетаётганида, ётиб турганида» баён этмоғи лозим (Такр. Шар. 6,7; 11, 19). Aгap бизнинг фарзандларимиз Худони севиб ҳурмат қилиш- ларини истасак, биз Унииг Каломи баён этганини, ижодий ишлари, Уиинг меҳрибонлиги ва қудрати тўғрисида сўз юритишимиз лозим.УOП 560.1
Муқаддас Китобнинг ҳар бир боби. ҳар бир ояти инсониятга Худодан йўналтирган хабардир. Унинг амрлари бизнинг қўлларимизда белгн, пешонамизда боғланма бўлиб, биз Масиҳга тегишли эканимизнинг гувоҳи аён намоёи бўлмоғи лозимдир (Чиқ. 13,16). Aгap Илоҳий xaлқ ушбу амрларни синчиклаб текшнриб, уларга бўйсунса, шунда унга, исроилликларга кўрсатганидай, булутли устун— кундузи ва оташли—кечаси борар йўлини кўрсатур.УOП 560.2