Loading...
Larger font
Smaller font
Copy
Print
Contents

Улуғ Otajiap Ва Пайғамбарлар

 - Contents
  • Results
  • Related
  • Featured
No results found for: "".
  • Weighted Relevancy
  • Content Sequence
  • Relevancy
  • Earliest First
  • Latest First
    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents

    2-Боб - Дунёнинг Яратилиши

    (Ибтидо Китобининг 1 ва 2-бобларида асосланган)

    «Кўк Худованд каломи билан бунёд бўлган, Барча осмон лашкари Унинг амри ила яратилган”.УOП 21.1

    «Зеро у сўзлади, худди айтганидай бўлди; У амр берди, амри вожиб бўлди» (Заб. 32, 6.9).УOП 21.2

    «Ер то абад тебранмасин дея, уни пойдевори узра маҳкам қургансан» (Заб. 103, 5).УOП 21.3

    Еримиз Ижодкор қўлидан чиққанида у жуда гўзал эди. Уни тоғлар, тепаликлар ва текисликлар, тинч оқадиган дарёлар, ажойиб кўллар безаган эди; тоғлар, бизнинг кунлардагидек, ўтиб бўлмайдиган чўққилар ва даҳшатли қаърилар билан кўрқитмас эди. Бутун ер унумдор замин устидан ажойиб ўсимликлар ила қопланганди. На ботқоқзорлар, на ҳосилсиэ саҳролар еримизда бўлмаган. Кўкаламзорлар ва нозик хушбўй гуллар назарга ёқимли эди. Бугунги кунларга нисбатан юксакроқ дарахтлар тепалик- ларни безатарди. Зарарли моддалар ила заҳарланмаган об- ҳаво — тоза ва соғ эди. Энг гўзал саройларнинг боғлари энди яратилган ернинг авзаллиги билан муқояса бўла олмасдй. Самовий қўшинлар Илоҳий ишнинг ажойиб манзарасидан завқланардилар.УOП 21.4

    Яратилган еримиз кўпчилик жониворлар ва бой ўсимликлари билан одам учун тайёрланганидан кейин, Худо ижодининг тожи ўз эгалигига молик бўлди. Унга бутун ер устидан ҳокимлик берилди, зеро Худо деди: «Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик... у барча махлуқот устидан ҳокимлик қилсин. Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, Илоҳий суратда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди”. Инсон қавмининг келиб чиқиши тўғрисида аниқ айтилган, Худованд одамнинг яратилиши ҳақида шунчалик аниқ эълон қилди-ки, адашиш фикрлар истисно. Худо инсонни Ўз суратида яратди. Бунда тушуниб етолмайдиган нарса йўқ. Инсон эволюция жараёнининг натижаси, ўсимликлар дунёсининг ва энг пас махлуқотлар усуллари ривожланишининг самараси, деб фикр юритишга ҳеч қандай асос йўқдир. Шундай назария Ижодкорнинг буюк фаолиятини инсоннинг ҳаёт тўғрисида чекланган тасаввур қилиши сатҳига тушуради. Худонинг Олам устидан, Унинг олий салтанатидан маҳрум қилмоқ интилишда, одамлар шунчалик қайсар-ки, ҳатто алдов орқали инсон яратилишининг олижаноблигини олиб қўйиб, уни камситдилар. Баландликда юлдузлар дунёсини Яратган, далаларни гуллар билан Безатган, осмон ва ерни Ўз куч-қудратининг белгилари ила Тўлғизган, Ўз ажойиб фаолиятини якунлаганида, наҳотки, Ўзига сазовор, бутун ер юзи устидан султонни қўйиш учун, зотни ярата олмаган бўлса? Худонинг Каломига муносиб инсон сулоласи Буюк Ижодкорга чиқади! Одам Ато, ер тупроғидан яратилишига қарамай, «Худонинг ўғли» деб аталди.УOП 21.5

    Худонинг вакили сифатида унга пас мεҳлуқотлар устидан эга бўлиш тайинланган эди, чунки улар Худонинг салтанатига етишаолмас эдилар, лекин уларга одамни севиш ва унга хизмат қилиш қобилияти берилганди. Санолар куйлайдиган дейди: «Ўз яратганларинг устидан унга салтанат бердинг, бор мавжудотни унинг оёқлари тагига қўйдинг: қўйлару сигирлар барисин, ҳамда дала-дашт ҳайвонларин, кўк паррандасию денгиз балиқларин, роҳи баҳрдан ўтувчи сув махлуқотларин» (Заб. 8, 1—9).УOП 22.1

    Инсон ташқи қиёфаси ва ички ҳулқи билан Худога ўхшаши лозимдир. Фақат ягона Масиҳ Худо улуғворлигининг инъикоси бўлса ҳам, инсон Худонинг суратида яратилгандир. Азалда унинг табиати Худонинг иродаси билан биргаликда бўлиб, онги Илоҳий ҳақиқатга етишиш учун қобилиятли эди; унинг ҳислатлари тоза, эҳтирослари эса фаҳмга бўйсунар эди. Худонинг иродасига тўла итоатли бўлиб, улуғвор Падарнинг сиймосини қалбига олган инсон, муқаддас ва баҳтли эди.УOП 22.2

    Худо яратган биринчи одам баланд бўйли ва бенуқсон табиатга баҳраманд бўлди. Унинг юзида соғлик бўлиш аниқ, қиёфасида — ризолик ва хуррамлик. Одам Атомиз ернинг ҳозирги яшовчиларидан баланд, Момо Ҳаво эса салгина пасроқ, лекин қадди-қомати жуда келишган ва гўзал. Бенуқсон бўлган ота-онамиз ҳеч қандай сунъий кийимлар киймаганлар, фаришталар каби уларнинг устини нур ва шуҳрат балқиган эди. Ва Худонинг иродасига бўйсуниб яшагунча, бу порлоқ кийимлар устиларида қолаверарди.УOП 22.3

    Одам Атони яратгандан кейин Худо унинг ҳузуридан бутун жониворларни ўтказди ва ҳар бирига исм ато этишни ишонтирди. Одам кўрди-ки, ҳар бир жониворнинг ўзига ўхшаш дўсти борлигини, лекин уларнинг ичида «одамга ёрдамчи топилмади”, Ер юзида, бутун яратилган жониворлар ичида, инсонга тенг ҳеч ким йўқ эди. Ва Худованди Карим: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман»,— деди. Одамнинг такдири ёлғизлик бўлиш керак эмас. На Адан боғининг гўзалликлари, на боғда хизмат қилган натижада эришган хурсандчилик, ҳаётининг йўлдошисиз инсонни бахтли қила олмасди. Ҳатто фаришталар билан муносабат инсон жонининг дўстлик ва ҳамдардликда эҳтиёжини қондира олмасди. Унинг атрофидаги яратилганлар ичида, унга тенг, уни севаоладиган ва Одамнинг севгисига миннатдор бўладиган зот йўқ эди.УOП 23.1

    Худованди Карим Ўзи Одамга йўлдош ҳадя қилди, у Одамга «муносиб», унинг дўстлигига ва севгисига сазовор бўладиган дўстини яратди. Қовурғаларидан биттасини олди ва «одамнинг қовурғасидан бир хотин барпо қилиб, уни одамнинг олдига олиб келди». Яратишнинг маъноси шунда эди-ки, на хотин эрдан устун келмас, на эр хотинини камситмас, лекин тенг бўлиб, иккови ҳам севгига сазоворлар, ва хотиннинг химоя қилинишига ҳуқуқи бор. Одамнинг бир қисми, суяк-суякдан ва эт-этдан, Момо Ҳаво Одам Атонинг иккинчи «мен» дегани бўлди. Уларнинг бир бири билан алоқаси қанчалик маҳкам ва нозик бўлиши керак! «Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади...” (Эфес: 5, 29). «Шунинг учун киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўладилар» (Ибт. 2, 24).УOП 23.2

    Худованди Карим биринчи никоҳни олқишлади. Шундай қилиб оилани Парвардигори Олам вужудга келтирди. Никоҳ — инсониятга берилган энг биринчи инъом ва шу тариқа эҳтиром этилишига сазовордир. Гуноҳга дучор бўлганидан сўнг, жаннат эшигидан ташқарига чиқарилган Илоҳий фармонлардан бири — никоҳ бўлди. Худо берган қонун- қоидаларга бўйсуниб, уларни раҳбарлик қилиб тан олганлар учун, никоҳ барака келтиради, ва инсон қавмининг маънавий тозалигини ва бахтини сақдашга ёрдам беради. Шундай никоҳ жамиятнинг талабларини қоидиради ва ҳар жиҳатдан инсонни юксалтиради.УOП 24.1

    «Худованди Карим шарқ томонда, Адан ўлкасида боғ ўтқазиб, Ўзи яратган одамни боғда жойлаштирди». Худо вужудга келтирган бутуниси баркамол эди, ва муқаддас оиланинг бахти учун ҳеч нарса унутилмагандай туйиларди, лекин Ижодкоримиз Ўз севгисининг яна бир далилини келтирди: яратилган жаннат биринчи ичсонларга ўйлари бўлиши лозим эди. Жаннат боғида ҳар турли дарахтлар ўсарди, уларнинг шохлари ажойиб, хушисли меваларнинг оғирлигидан эгиларди. Ток новдаларидан лаззатли узум шингиллари турли-турли ранг ила назарни қувонтирарди. Атрофдаги хуш хидли гуллар манзарани безатарди, жаннат ўртасида эса ҳаёт дарахти ўз гўзаллиги билан боғдаги дарахтлардан фарқланарди. Унинг олтин-кумуш меваси ҳаётбахш куч берарди. Сербаргли ва мевали бутоқлардан Одам ва Ҳаво ўзларига маскан қурдилар.УOП 24.2

    Ижодий иш якунлади. «Шу зайилда осмон билан ер, ҳамда улардаги борлиқ мавжудот яратилиб бўлди». «Худо бутун яратганларига қараб, ҳаммаси жуда яхши эканини кўрди”. Ер юзида Адан боғи яшнаб гулларди. Одам ва Ҳаво ҳаёт дарахтига эркин яқинлаша олардилар, Худонинг гўзал ижодини на бир гуноҳнинг доғи ёки ўлимнинг кўланкаси бузмасди. «Эрта гонг юлдузларнинг олқишида Худонинг ҳамма ўғиллари хурсанд бўлиб хитоб қилишарди» (Айюб 38,7).УOП 24.3

    Буюк азалдан Бўлган еримизнинг пойдеворини қўйди, бутун дунёни гўзалликка буркади ва уни одам учун фойдали бўлган нарсаларга тўлғизди. Ер ва денгизларнинг бутун ажойиботлари Унинг қўлидан чикди. Буюк ижодий иш олти кунда якунланди. «Худо Ўз фаолиятини еттинчи кунда тамомлаб, у кунда барча қилган ишларидан тинди. Худо етгинчи кучни муборак ва мукаддас қилиб айирди, чунки ушбу кунда У Ўзининг бутун яратиш фаолиятидан тинган эди» (Ибт. 2, 2.3). Буюк қониқиш билан Худо Ўз қўлларининг қилган ишини назаридан ўтказар эди. Ҳамма нарса камолотли бўлиб, Илоҳий Ижодкорнинг қўлларига лойиқ эди. У ором топди, йўқ — чарчагани учун эмас, У Ўз донолигининг самараси билан, саҳийлиги ва шон-шарафи билан лаззатланарди.УOП 24.4

    Худованди Карим, еттинчи кунда тинчланиб роҳат топганидан кейин, У еттинчи кунни муборак ва муқаддас қилиб айирди, ва инсонга дам олиш учун берди. Ижодкор- нинг намунасига қараб, одам шу муқаддас куни ором топиб, ер ва осмон ила завқутниб, Тангрининг буюк фаолияти тўғрисида тафаккур қилиши керак. Шунда унинг қалби, Илоҳий донолигини ва сахийлигини кўрганида, Ўз Ижодкорига жавобан севги ва эҳтиром билан тўлиб-тошади.УOП 25.1

    Еттинчи кунни олқишлаб, Худо шунинг билан Ўз ижодий ишига Адан боғида ҳайкал қурди. Шанба куни Одам Атога — бутун инсоний оиланинг отасига ва вакилига берилди. Шанбага амал қилиб Одамнинг авлодлари Худога, ўз Ижодкори ва ҳақиқий Амирига, уларни яратган учун ва Ўз Πoдшoҳлигининг меросхўрлари қилиб сайлагани учун, миннатдор бўлишлари керак. Шу ўрнатилиш абадий бўлиб, бутун инсониятга берилган, у аниқ ва ҳамма ҳалқларга тайинланган.УOП 25.2

    Худо кўрдики, жаннатда ҳам шанба одам учун кераклигини. Дам олиш кунида у муҳтож эди, чунки шанба куни у бутун меҳнат ва фаолиятидан тиниб, Худованднинг ишлари тўғрисида, Унинг кучи ва миннатдорчилиги тўғрисида эркин мулоҳаза юрта оларди. Инсон шанба кунида муҳтож эди, чунки бу кун унга Худони эслатиб, Тангри Таоло томонидан юборилган баракатлар учун, унда миннатдорчилик ҳисларни ўйғотар эди.УOП 25.3

    Шанбани дам олиш куни қилиб айирганйда, Худованди Карим, шу кунда одам ўз эътиборини Худонинг ижодий ишларида жалб қилишини хоҳлади. Табиат одамларга тирик Худо тўғрисида баён этади ва унинг онгига мурожаат қилади. Ҳа, У Ижодкор ва Жаббор Амир. «Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, фалак Унинг яратганларини баён этар. Кун кунга сухан қилар, тун тунга билим қўшар» (Заб. 18, 2.3). Ернинг гўзаллиги — Илоҳий севгининг белгисидир. Биз уни абадий тепаликларда, дарахтларда, ёзилаётган куртакларда, нозик гулларда кўра оламиз... Атрофимизда ҳаммаси Худони баён этади. Бутун яратилганнинг абадий белгиси бўлган шанба инсонларга табиатнинг буюк китобини очиб, ТанфИ Таолонинг донолиги, қуч-қудрати ва севгиси тўғрисида ўқишни тайинлайди.УOП 25.4

    Бизнинг биринчи ота-онамиз муқаддас ва бегуноҳ яратилганлар. Лекин уларда гуноҳ қилиш имконияти бор эди. Худо уларни маънавий эркин одамлар қилиб яратди; уларни Илоҳий донолигига, миннатдорчилигига, Унинг фармонла-рининг ҳақлигига етиша оладиган қобилият бериб яратди. Худонинг иродасига итоатли бўлишда ёки уни бузишда уларга тўла-тўкис эркинлик берилди. Худованд билан ва муқаддас фаришталар билан мулоқотда улар хурсанд бўлишлари мумкин эди, лекин шу қувончдан абадий баҳраманд бўлиш учун, уларнинг садоқатлиги синовдан ўтиши лозим бўлди. Белгили-ки, шайтоннинг исён кўтариб, кейин мағлубиятга учраганининг асосида — нобуд қиладиган эҳтирос — ўз хоҳишларига йўл қўйишдир. Худонинг суратида ва Худога ўхшаб яратилган инсон ўз эҳтиросларига қарши тура оладими? Яратилган инсон ҳаётининг энг бошида синовдан ўтди. Жаннатнинг ўртасида ҳаёт дарахти ёнида билим берадиган дарахт ўсарди, ана шу дарахт ота-онамизнинг имонини, итоатлигини ва муҳаббатини синаш учун восита қилиб белгиланди. Улар боғдаги ҳамма дарахтларнинг мевасини узаолардилар, лекин «боғнинг ўртасидаги билим берадиган дарахтнинг мевасини» ейишга ман этилган эди. Худо синаб: «унга тегманглар, мевасини еманглар, бўлмаса ўласизлар»,— Деди. Уларни шайтоннинг васвасаси кутарди, агарда улар шу васвасага мардонавор турганда, улар шайтоннинг ҳокимиятидан то абад паноҳ топиб, Худонинг абадий севгисидан лаззатланардилар.УOП 26.1

    Худо одамни қонун ҳокимлигига қарам қилди, унга амал қилиш ҳаётнинг керакли шароити эди. Одам Худога тегишли, ва ҳеч қандай раҳбарлик қонунсиз бўлолмайди. Одамни яратганида, Худо уни қонунни буза олмайдиган қилиб ярата оларди, У Одам қўлини ман этилган дарахтнинг мевасини ейишдан саклаб қола оларди, лекин ушбу вазиятларда инсон эркин зот бўлмас эди. Эркин танлашсиз унинг Худога бўйсуниши ихтиёрий равишда эмас, балки беихтиёр бўларди. Шундай шароитда шахснинг ривожланишига имконият йўқдир. Бошқа дунёларнинг истиқоматчиларига нисбатан Худонинг муомала қилиш режаси айтилган шароитда зиддиятли эди. Бора-туриб инсон фазилати онгли зот сифатида номуносиб бўлиб, Худони шафқатсиз деган шайтоннинг айблови тўғри чиқарди.УOП 28.1

    Худо одамни адолатли қилиб яратди. Уни олижаноб табиатли қилиб яратди, ва унда ёмонликка бўйин эгиш хусусиятлар мутлақо йўқ эди. Одамга порлоқ ақл қобилият- ларини инъом қилиб, Худога садоқатли қолйшида ёрдам бериш учун, У барча имкониятларга насиб этди. Баркамол ва доимий бўйсуниш — абадий бахтнинг шароити эди. Фақат шундай шароит асосида инсон ҳаёт дарахтига яқинлаша оларди.УOП 28.2

    Биринчи одамнинг фарзандлари ер юзига ёйилганларида, истиқомат учун тайинланган бу биринчи жой бошқаларга намуна бўлиши кўзда тутилган эди. Худованд Ўзи безатган бу биринчи ватан, ажойиб саройларга ўхшамас эди. Одамлар ўз мағрурлигида ўзлари қурган буюк иморатлардан мақганиб завқланадилар. Лекин Худованд Одамни боғда ўрнаштирди. Боғ унинг маскани эди. Зангори осмон унга паноҳ бўлди, назокатли гулларга тўлган ер, доимо ям-яшил ўт билан қопланган увайдалар ором топишга жалб қиларди, дарахтларнинг сербаргли шохлари соясини одамга бахш этарди ва бутун атроф-теварак Бузруквор Рассомчининг ижодларидан ҳашаматли бўлиб кўринарди. Биринчи муқаддас оиланинг ҳаёт учун шароити таълимли бўлиб, ҳозирги кунларда ҳам тарбия беридиган маъносини йўқотмади: ҳақиқий бахт бойликка интилиб мағрурлик мунчоғини тақишда эмас, балки Худо билан Унинг ижоди орқали муносабатдадир. Агарда одамлар ҳаёт йўларида фақат ютуқларга эришиш учун банд бўлмай оддийликка интилганларида, уларнинг ҳаёт тарзи Худонинг азалдаги режасига кўпроқ муносиб бўларди. Мағрурлик ва иззати-нафс тўймас, лекин ҳақиқий донишмандлар, Худо таклиф қилган қувонч манбаиларга жавобан, чинакам энг буюк лаззат топадилар.УOП 28.3

    Адан боғининг яшовчилари «ишлаб парвариш қилиш учун» тайинланган эдилар. Уларнинг шуғулланиши толдирмайдиган, ёқимли ва бақувват берадиган эди. Худо меҳнатни одамга барака берадиган қилиб тайинлади. Меҳнат онгни таомлайди, баданни мустаҳкамлайди ва қобилиятларни ривожлантиради. Гуноҳга дучор бўлмасдан олдин Одам меҳнат қилишда, ақл ишларида ҳузур-ҳаловат топарди. Итоатсизилк қилиш натижада ажойиб ватанидан ҳайдаб чиқарилгандан кейин, ва ризқ топиш учун умр бўйи машақат чекиб ерни ундирганида, бу меҳнат, олдинги машақат бермайдиган меҳнатга нисбатан, уни васвасалардан ҳимоя қилиб, унинг бахт манбаига айланди. Меҳнат толиққанлик ва азоб келтирса ҳам, меҳнатга «бу лаънат» деб қараганлар — адашадилар. Бойлар кўп вақт меҳнаткашга нафрат билан қарайдилар, лекин шундай муомала одамни яратгандаги Худонинг фикрига умуман тескари. Одам Атога тайинланган мерос билан солиштирганда, энг бой одамларнинг ҳазиналарининг баҳоси қанчадир? Шунда ҳам Одам ҳеч иш қилмай вақтини бекор исроф этолмас эди. Инсон бахти учун нима керагини Ижодкоримиз жуда яхши тушунган, шунинг учун у меҳнатга имконият берди. Фақат меҳнат қилиб яшаган одам ҳақиқий қувончга етишолади. Фаришталар ҳам жуда тиришқоқ хизматкорлардир. Улар — ер фарзандлари учун Худонинг хизматкорлари. Ялқовлар учун Ижодкоримизда жой йўкдир.УOП 29.1

    Одам ва унинг ёрдамчиси Худога содиқ қолганларигача, улар бутун ер устидан ҳокимлик қилардилар. Уларнинг раҳбарлиги ернинг бутун истиқоматчиларига тарқаларди. Арслон ва қўзичоқ тинчликда уларнинг оёқ остида ўйнашарди. Уларнинг устида қўрқмасдан учаётган қушлар яйраб овозлари ила Тангрини олқишлардилар, Одам ва Ҳаво ўз миннатдорчилик саноларида қушларга қўшилардилар.УOП 29.2

    Жаннатда муқаддас оиланинг ҳаёти, фарзандлар Отанинг сезгир қўллари остида яшагандай, тинчликда ўтарди, лекин айни замонда улар Тангри Таолонинг донолигига тинмай етишардилар. Уларнинг олдига фаришталар келардилар. Парвардигорнинг ҳузурида яшаш эса энг катта бахт эди. Ҳаёт дарахтининг меваларини еб, куч-қудратга тўлиб, улар фақат жуда кам даражада ақли расолигида фаришталарга ён беришарди. Оламнинг бутун сирлари — «билимда энг Камолотли Бўлганнинг ажойиб иши» — уларга билим ва шодликка эга бўлиш учун чексиз манбаи эди. Олти минг йиллар мобайнида инсон онгини банд қилган табиатнинг қонунлари ва ҳодисалари уларнинг ақл-заковатига улуғ Рассомчи ва Ижодкор томонидан очиқ эди. Дарахтлар, гуллар ва япроқларнинг тузилишини текшириб, улар ҳаётнинг сирига ўтишарди. Одам ҳар бир тирик жони ворни — ажойиб левятандан бошлаб то кўринмас, қуёш нурида учаётган чивингача — яхши биларди. Ҳар бирига у ном берди ва уларнинг хулқлари, ҳар бир жониворнинг табиати унга аён эди. Осмондаги Илоҳий салтанат, саноқсиз дунёларнинг доиравий айланиши, «булутларнинг бир меъёрда» бўлиши, нур ва овознинг, кун ва туннинг сирлари — булар ҳаммасига бизнинг ота-боболаримиз етишишган. Ўрмондаги ҳар бир япроқ, тоғдаги ҳар бир тош, ҳар бир порлоқ юлдуз — ерда, ҳавода ва осмондаги ҳар нарса Худовандимиз тўғрисида шоҳидлик қиларди. Оламда бўлган тартиб ва оҳанг уларга Танфининг чексиз донолиги ва куч-қудрати тўғрисида баён этарди. Улар доимо табиатда янгидан янги гўзалликни очардилар, ва бу кашфиётлар уларнинг қалбларини чуқур севгига тўлдириб, Ижодкорга миннатдор бўлиш учун хоҳиш яратарди.УOП 30.1

    Илоҳий қонунга садоқатли бўлиб қолганда эди, уларнинг ўрганиш, қувониш ва севиш қобилияти доимо ривожланарди. Улар янги билим ҳазиналарига эга бўлиб, бахтнинг янги манбаиларни очишар эди, ва борган сари Худонинг ўлчаб бўлмайдиган битмайдиган севгиси тўғрисида аниқ таълимотга эга бўлишарди.УOП 30.2

    Larger font
    Smaller font
    Copy
    Print
    Contents